Burchak | Rasmiy kanal
310K subscribers
23.4K photos
18.7K videos
65 files
13.9K links
@Burchak Расмий канал!

- Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар.

- Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️🇺🇦🇷🇺 Арзон баҳо дронлар ҳарбий техника ва экипажларини шу қадар қийнаб юбордики энди контейнердан қалпоқ кийган танклар Россия армиясида хизмат қилишга мажбур

INSTAGRAM | TELEGRAM
🤣27👍4
🇷🇺🇺🇦🇺🇸 The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Путин шахсан Виткоффни АҚШнинг асосий музокарачиси сифатида танлаган.

Россия-Америка алоқалари йил бошида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Кремлдан Виткоффга Путин у билан шахсан учрашишни истаётганини билдирганидан кейин бошланган.

Кремл Трампнинг атрофидагиларни синчковлик билан ўрганиб чиқди ва охир-оқибат Виткоффни Москва учун энг мақбул номзод сифатида танлади. Натижада, Виткофф Россия томони Украина тарафдори бўлган қарашлари туфайли рад этган профессионалроқ Кит Келлоггни самарали равишда алмаштирди.

Ўтган йил давомида Виткофф Россияга олти марта ташриф буюрди, аммо ҳеч қачон Украинага бормади.

INSTAGRAM | TELEGRAM
👍54🤣1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Украинанинг Запорижжие вилоятида қурилган мудофаа чизиғи

INSTAGRAM | TELEGRAM
👎8👏4🤣32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇳 Ҳиндистонда миллий гвардия сафига қабул имтиҳонида 8 мингдан ортиқ киши қатнашди

Бор йўғи 187 та бўш иш ўрни учун минглаб номзодлар даъвогарлик қилди. Одиша штатида иштирокчилар сони кўп бўлгани учун ёзма имтиҳон аэропортнинг учиш-қўниш йўлагида ўтказилди.

Бошқа ҳудудларда эса имтиҳонлар стадионлар ёки йирик очиқ майдонларда ташкил этилган.

INSTAGRAM | TELEGRAM
🤣5😱43😡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇰🇬 Қирғизистон Ташқи ишлар вазирининг қирғиз журналисти билан ўз она тилида мулоқоти Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга ёқмади ва у «хўжайинларингни ҳурмат қилинглар» деб эътироз билдирди.

INSTAGRAM | TELEGRAM
😡57🤬191
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 Туркияга оддий рейс бориш-келишда: тепакал эркаклар боришда, қайтишда эса экилган сочлар билан

Туркияда соч экиш Европа ёки АҚШга нисбатан анча арзон, шунинг учун бутун дунёдан соч эктирмоқчи бўлган эркаклар бу ерга келишади.


INSTAGRAM | TELEGRAM
😁17🤣84
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱 Трамп Нетаняхунинг АҚШга келишини маълум қилди

Доналд Трамп Исроил Бош вазири у билан кўришишни истаётганини ва эҳтимол, Флорида штатига ташриф буюришини айтиб ўтган.

Шунингдек, АҚШ раҳбари Нетаняху билан бирга Миср етакчиси Абдулфаттоҳ ас-Сиси ҳам келишини ва у билан ҳам қалин дўст эканлигини таъкидлаган.

INSTAGRAM | TELEGRAM
🤬252😡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇺🇷🇺🇪🇺 Виктор Орбан ЕИ дипломатияси раҳбари Кая Калласга "Гитлер ва Наполеон" тарихини эслатиб ўтди.

Орбанга кўра, Европа тарихида Россияга қарши ҳаракат қилган катта даврлар бўлган — Наполеон ва Гитлер ҳам уришган, аммо натижага эриша олмаган. Орбан эса Кая Калласнинг “бу ишни уддалашини” тасаввур қила олмаслигини билдирди.

INSTAGRAM | TELEGRAM
👍16👎2👏21🤬1
🇷🇺🇪🇺 Россия Европанинг 11 давлати билан ҳарбий шартномаларни бекор қилди

Россия ҳукумати Мудофаа вазирлигига 1992–2002 йилларда Европа давлатлари ва Буюк Британия билан тузилган 10 та ҳарбий ҳамкорлик шартномаси ва бир меморандумни бекор қилишга рухсат берган. Ушбу шартномалар Совет Иттифоқи тарқаб кетгандан сўнг икки томонлама ҳарбий ҳамкорликни тартибга солган.

Шу билан бирга, Россия илгари Германия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни тўхтатган ва АҚШ билан плутонийни утилизатсия қилиш бўйича келишувни амалда тўхтатган. Бундан ташқари, Россия Норвегия, Швеция ва Финляндия билан Баренц денгизи ва Евро-Арктик минтақадаги ҳамкорликни бекор қилган.

INSTAGRAM | TELEGRAM
7👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил ҳарбийлари Ғарбий соҳилдаги Женин шаҳрида 16 ёшли ўсмирни ўқ отиб ўлдирган.

INSTAGRAM | TELEGRAM
🤬702😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда мутлақо ўзгача Янги йил кайфияти бўляпти.

INSTAGRAM | TELEGRAM
👎19👏17👍31
Исроил-Эрон: янги уруш яқинлашмоқдами ?

🇮🇱🇮🇷🇺🇸 Исроил ва АҚШ оммавий ахборот воситаларининг сўнгги баёнотларига қараганда, Исроил билан Эрон ўртасида янги уруш бошланиши эҳтимоли жуда яқин.

Бу ҳақда фақат журналистлар эмас, балки Исроилнинг расмий ҳарбий раҳбарияти ҳам очиқ гапиряпти. Бугун эрталаб Исроил Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Эяль Замир шундай деди:

Исроил баллистик ракеталар таҳдидига жуда жиддий қарайди. Бу таҳдид мамлакат мавжудлиги учун ядровий хавфдан кам бўлмаган даражада экзистенциал хатар ҳисобланади.

Шу билан бирга, Исроилнинг нуфузли нашри Haaretz хавфсизлик идораларидаги манбаларга таяниб хабар бермоқда: агар Эрон билан тўқнашув содир бўлса, у Исроил учун ҳозиргача бўлган энг қийин ва мураккаб қарама-қаршиликка айланиши мумкин.

Хулоса: бу баёнотлар Яқин Шарқда вазият янада кескинлашаётганини ва ҳарбий сценарий кун тартибига тобора яқинлашаётганини кўрсатмоқда.

INSTAGRAM | TELEGRAM
😡98🤬5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇺🇺🇦🇷🇺 Украинанинг қулаши Венгрия учун жиддий муаммоларга сабаб бўлади — Венгрия бош вазири

Виктор Орбан Украинанинг мағлубиятини истамаслигини, шу сабабли фаол равишда тезроқ тинчлик ўрнатишга чақираётганини маълум қилди.

"Украинанинг қулаши Венгрия учун жиддий муаммо бўлади. Шундай экан, бунинг олдини олиш Будапешт манфаатларига мос келади. Уруш Украинани кучайтирмайди, аксинча уни вайрон қилади", — деди Орбан
.

INSTAGRAM | TELEGRAM
👏144👍1👎1🤣1
Россия Ҳиндистоннинг 200 дан ортиқ фуқаросини Украинадаги урушга ёллаган — BBC

Ҳиндистон ҳукуматига кўра, Украинадаги урушда камида 26 нафар ҳиндистонлик ҳалок бўлган, яна 7 нафари бедарак йўқолган.

INSTAGRAM | TELEGRAM
👍9😱5👎1😁1
🏳️ Афғонистонда очарчилик янада чуқурлашмоқда — БМТ

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури маълум қилишича, тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётган миллионлаб афғонларга етарли даражада ёрдам кўрсатиш имкони йўқ. «Толибон» ҳокимиятни қайта қўлга олганидан сўнг Афғонистонга ажратилаётган халқаро ёрдам ҳажми сезиларли даражада қисқарган. Зилзилалар каби қатор табиий офатлар эса вазиятни янада оғирлаштирган.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, энг заиф 6 миллион афғонни озиқ-овқат билан таъминлаш учун 460 миллион доллардан ортиқ маблағ талаб этилади. Ҳозирда 17 миллион киши очликдан азият чекмоқда — бу ўтган йилга нисбатан қарийб 3 миллионга кўп. 3,7 миллион афғон боласи тўйиб овқатланмаяпти, уларнинг 1 миллион нафари эса оғир аҳволда.

INSTAGRAM | TELEGRAM
😢14😱84
🇷🇺🇫🇷 Агар Франция томонидан қизиқиш бўлса, Путин Макрон билан мулоқотга тайёр — Россия президенти матбуот котиби Песков

Аввалроқ, Франция президенти Эммануэл Макрон Брюсселдаги Европа Иттифоқи саммитидан кейин ЕИни Путин билан мулоқотни тиклашга чақирган эди.

INSTAGRAM | TELEGRAM
5👎4👏1
🇮🇱🇮🇷Исроил армияси Бош штаби раҳбари Эронга зарба берилиши мумкинлигига шама қилди

“Исроил армияси саъй-ҳаракатларининг марказида Эрон билан кураш турибди. Бу кураш сезиларли муваффақиятлар билан якунланди. Душманларимиз яна бир бор Исроил армиясининг “узун қўли” нималарга қодирлигини ҳис қилишди. Армиямиз яқин ва узоқ фронтларда, қаерда зарурат бўлса, зарбалар беришда давом этади”, деди Эял Замир.

INSTAGRAM | TELEGRAM
😡262👎1🤣1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Зеленский Украина урушдан сўнг ҳам иттифоқчилар ёрдамига муҳтож бўлишини таъкидлади

"Украина ўт очишни тўхтатиш келишувидан сўнг 800 минг кишилик армияни мустақил равишда таъминлай олмайди. ​Шу сабабли, ҳамкорларимиз томонидан қўллаб-қувватлов зарур. Бу урушдан кейин иқтисодиёт қайта тиклангунга қадар хавфсизлик кафолати бўлиб хизмат қилган бўларди", деди у.

INSTAGRAM | TELEGRAM
🤣123😡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇱 Албания парламентда мушакбозлик ва шишалар билан боғлиқ тартибсизликлар авж олди

Омбудсманни сайлаш бўйича овоз бериш жараёни мухолифат норозилигига айланиб, парламент залида мушакбозликлар ёқилди, шишалар улоқтирилди ва тартибсизлик юзага келди.

INSTAGRAM | TELEGRAM
🤣76👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум!
Душанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракотли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин! 😊

Дуоларингиз ижобат, ниятларингиз амалга ошсин! Юзингиздан табассум, қалбингиздан эзгулик аримасин!


INSTAGRAM | TELEGRAM
2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Россияликлар учирган Геран камикадзе дронининг портатив ҳаво мудофаа тизими томонидан тутиб олиниши акс этган видео.

INSTAGRAM | TELEGRAM
👍71👎1