Burchak | Rasmiy kanal
311K subscribers
23.4K photos
18.7K videos
65 files
13.9K links
@Burchak Расмий канал!

- Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар.

- Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin
Download Telegram
🇺🇸🇮🇱 АҚШ Исроилни нишонга олгани учун ХЖС судяларига санкция киритди

АҚШ давлат котиби Марко Рубио 18-декабрь куни Халқаро жиноий суднинг (ХЖС) икки нафар судясига нисбатан санкциялар жорий этилганини маълум қилди. “Ушбу шахслар Исроилнинг розилигисиз мамлакат фуқароларини тергов қилиш, ҳибсга олиш ёки таъқиб қилиш бўйича ХЖС ҳаракатларида бевосита иштирок этган”, дейилади Марко Рубио баёнотида.

INSTAGRAM | TELEGRAM
👎24🤬83😡2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇯 Масжидлар қуриш етарли, хурофот билан олдинга силжимаймизИмомали Раҳмон

Имомали Раҳмон Тожикистон аллақачон Марказий Осиё мамлакатларидан икки баравар кўп масжидлар қургани, ҳозир тожик миллатининг илм-фани, санъати ва билимини тарғиб қилиш вақти келганини қайд этди. “Биз хурофот билан олдинга силжимаймиз”, деган у.

INSTAGRAM | TELEGRAM
😡20👍8😁51🔥1
#АНА_ХОЛОС

ЭНДИ «ГРИН КАРТА» БЎЛМАЙДИ

‼️АҚШ «Грин карта» (Diversity Visa Lottery) дастурини тўхтатди. Қарор Браун университетида отишма содир этганликда гумонланган шахснинг ушбу дастур орқали мамлакатга келгани сабабли қабул қилингани айтилмоқда.

INSTAGRAM | TELEGRAM
👏16👎61
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни тайёрламоқда. Биз уларни келаси ҳафтадан бошлаб амалга оширишга тайёр бўламиз. Қарор кейинги воқеаларга боғлиқ бўлади - АҚШ молия вазири Бессент

INSTAGRAM | TELEGRAM
👏9👎71👍1
🇺🇸🇮🇱 АҚШ Исроилни нишонга олгани учун ХЖС судяларига санкция киритди

АҚШ давлат котиби Марко Рубио 18-декабрь куни Халқаро жиноий суднинг (ХЖС) икки нафар судясига нисбатан санкциялар жорий этилганини маълум қилди. “Ушбу шахслар Исроилнинг розилигисиз мамлакат фуқароларини тергов қилиш, ҳибсга олиш ёки таъқиб қилиш бўйича ХЖС ҳаракатларида бевосита иштирок этган”, дейилади Марко Рубио баёнотида.

INSTAGRAM | TELEGRAM
🤬203😡1
Толибон ўзбек ва тожикларни ўз сафларидан четлатмоқда

🏳️🇹🇯🇺🇿 “Толибон” минглаб тожик ва ўзбек жангчиларини лавозимидан озод қилди

БМТ Хавфсизлик Кенгаши маълумотларига кўра, “Толибон” хавфсизлик кучларини 20 фоизга қисқартиргач, минглаб тожик ва ўзбек жангчиларини, айниқса тожик ва ўзбек аҳолиси яшайдиган вилоятлардагиларини лавозимидан четлаштирган. БМТ бу чораларни “Толибон”нинг бюджет инқирози сабабли амалга оширганини хабар қилмоқда.

Ҳисоботга кўра, Бадахшондан кейин энг кўп қисқартиришлар Қаписа, Парвон ва Тахор вилоятларида қайд этилган. Бу ҳудудлар тожик ва ўзбек жангчиларининг кўплиги билан машҳур.

INSTAGRAM | TELEGRAM
14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️🇦🇺 Нетаняху Австралия ҳукуматига:

"Жин урсин, уйғонинг. Сизга бошқа огоҳлантиришлар керак эмас. Сиз аллақачон етарлича огоҳлантиришларни олдингиз"

INSTAGRAM | TELEGRAM
😡41🤬4🤣4
🇺🇸🇻🇪 Трамп Венесуэладаги қуруқлик мақсадларига зарба бериш учун Конгрессдан рухсат сўраш мажбурияти йўқлигини маълум қилди. "Мен уларга хабар беришга мажбур эмасман. Бу исботланган. Буни амалга ошириш мен учун ҳеч қандай муаммо туғдирмайди," дея у қўшимча қилди.

INSTAGRAM | TELEGRAM
😡17👏1
Москва вилоятидаги мактабда тожикистонлик болани ўлдирган ўсмир ҳибсга олинди

Суд “Қотиллик” ва “Қотилликка уриниш” моддалари бўйича айбланаётган 15 ёшли вояга етмаган шахсни қамоққа олиш ҳақидаги Тергов қўмитаси илтимосномасини қондирди. Айбланувчига нисбатан икки ой муддатга қамоқда сақлаш тариқасидаги эҳтиёт чораси танланди, дейилади хабарда.

INSTAGRAM | TELEGRAM
😡75👍5🔥2
🇮🇱🇪🇺 Яҳудийлар тарихи ва маданияти Европа цивилизациясининг ажралмас қисми ҳисобланади Урсула фон дер Ляйен Европа Комиссияси раҳбари

Унинг таъкидлашича, агар Европада яҳудий ҳаёти ривожланмаса, қитъа ҳам тўлиқ тараққий эта олмайди.

INSTAGRAM | TELEGRAM
👎48😡241😁1
❗️Табиий газ қазиб олишда етакчи топ-10 та мамлакат.

INSTAGRAM | TELEGRAM
4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Биз Украинанинг тинчликка тайёрлигини кўрмаяпмиз — Владимир Путин

Россия президентининг қўшимча қилишича, Украина амалда можарони тинч йўл билан якунлашдан бош тортмоқда.

Владимир Путиннинг бошқа баёнотлари:

◾️ Москва бу можарони тинч йўл билан якунлашга тайёр ва буни хоҳлайди;

◾️ Стратегик ташаббус тўлиқ Россия Қуролли кучлари қўлига ўтган, қўшинлар барча йўналишларда ҳужум қилмоқда, рақиб чекинмоқда;

◾️ Украинанинг Суми йўналишида хавфсизлик зоналари яратилмоқда;

◾️ Жорий йил охиригача жангчиларимизнинг янги муваффақиятларига гувоҳ бўламиз, деб ишонаман;

◾️ Купянскни Россия армияси назорат қилмоқда. Купянск яқинида 3,5 минг нафар Украина ҳарбийси қуршовда қолган, уларнинг деярли ҳеч қандай имконияти йўқ;

◾️ Россия 2024 йил июнида баён этилган тамойиллар асосида Украинадаги вазиятни тартибга солиш бўйича мулоқот олиб боришга тайёр.

INSTAGRAM | TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10👎7🤣3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇯🇵 Президент Шавкат Мирзиёев Япониянинг йирик корпорациялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

INSTAGRAM | TELEGRAM
👍8720🔥15👏11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ
🔞🔥Болалар ва 16 ёшгача вояга етмаганларни хар-хил видео ва расмларга олиб интернетга тарқатганлар қаттиқ жазоланади.


Сенатда маъқулланган қонунга кўра эндиликда болалар бор порнаграфик видео ва расмларни сақлаганлар, тайёрлаб, тарқатганлар ҳам оғир жазоланади. Энди мазахистлар, ўз болалари яқинларини видеога олиб интернетда тарқатганлар фақат маъмурий жавобгарлик билан қутилмайди. Қамалади.

Мана шунақа қонунларни ҳам чиқарса бўларканку👏👏👏

Хабарни максимал тарқатинг, болаларимизни ҳимояси ўз қўлимизда


INSTAGRAM | TELEGRAM
👏22👍72😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЭКСКЛЮЗИВ

🆕Президент Шавкат Мирзиёев Император Нарухито билан учрашди🔥

INSTAGRAM | TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9619🔥15😡2👏1
🇷🇺🇺🇦 Путин Зеленскийнинг Купянскдаги стела фонида тушган фотосурати ҳақида фикр билдирди ва уни "актёр" деб атади

Журналист Павел Зарубин бир ҳафта аввал Украина президенти Володимир Зеленский Купянскдаги стела фонида олинган селфини эълон қилганини айтди ва Путиндан бунга изоҳ беришини сўради.

"У ахир актёр, устига-устак истеъдодли актёр, буни мен истеҳзосиз айтяпман", — дея жавоб берди Россия президенти. Путиннинг айтишича, стела ҳозир “бутунлай бошқача кўринишда”, бундан ташқари у шаҳардан бир километр узоқликда жойлашган.

"Эшик олдида туриб қолмасдан, агар Купянск уларнинг назоратида бўлса, ичкарига кирса бўлмайдими, — деди президент.

Чоршанба куни Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Олександр Сирский украиналик ҳарбийлар Купянскнинг 90 фоизини назорат қилаётганини маълум қилган эди. Россия расмийлари эса Купянск Россия назоратида эканини таъкидлашда давом этмоқда, бироқ бу маълумотларни на Ғарб экспертлари, на россиялик блогерлар тасдиқламоқда.

INSTAGRAM | TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣1812👎1🔥1😡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️🇵🇸 Ғазо болалари қишки совуқдан нобут бўлаётган бир пайтда, босқинчи Исроил фавқулодда бошпана сифатида мўлжалланган кўчма уйларнинг олиб кирилишига тўсқинлик қилишда давом этмоқда, бу орқали сионистлар қаттиқ об-ҳаво ва уйларнинг вайрон бўлиши натижасида юзага келган оғир яшаш шароитларидан уруш қуроли сифатида фойдаланмоқда.

INSTAGRAM | TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬532😢2😡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЭКСКЛЮЗИВ

🆕Япония Парламентининг Маслаҳатчилар палатаси президенти Масаказу Секигучи билан учрашув бўлиб ўтди.

INSTAGRAM | TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4👏1
🇺🇸🇹🇼🇨🇳 Хитойнинг тобора ортиб бораётган ҳарбий босими шароитида АҚШ Тайванга 11,1 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади — Reuters

Агентликнинг қайд этишича, Тайванга қурол сотиш АҚШ президенти Доналд Трампнинг ҳозирги маъмурияти давридаги шу каби иккинчи қарор бўлиб, Пекиннинг Тайванга қарши ҳарбий ва дипломатик босимни кучайтираётган бир пайтда юз берди.

Тайван Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, таклиф қилинган пакет саккиз турдаги қуролни, жумладан, HIMARS ракета тизимлари, гаубисалар, Javelin танкка қарши ракеталари, Аltius дронлари ва ҳарбий жиҳозлар учун эҳтиёт қисмларни қамраб олади.

Тайван Қўшма Штатларга миннатдорлик билдириб, битим оролга "тезкор тарзда кучли тийиб туриш салоҳиятини яратишга" ёрдам беришини маълум қилди.


INSTAGRAM | TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏93🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Одамлар ҳалок бўлаётгани учун ўзимизни масъул деб ҳисобламаймиз, чунки бу урушни биз бошламаганмиз — Владимир Путин

Россия президентининг бошқа баёнотлари:

◾️ Тўп “Киев режимининг бошлиғи” ва унинг европалик ҳомийлари томонида. Россия эса музокараларга ҳам, можарони тинч йўл билан якунлашга ҳам тайёр;

◾️ Анкориждаги учрашувда биз Трамп билан унинг таклифларини келишиб олгандик. Шунинг учун ниманидир рад этяпмиз, дейиш нотўғри;

◾️ Трамп Украина можаросини якунлаш учун жиддий саъй-ҳаракатлар қилмоқда ва буни мутлақо самимий тарзда амалга оширяпти;

◾️ Биз 2026 йилда урушсиз, ҳарбий можароларсиз тинч шароитда яшашни жуда истаймиз;

◾️ Биз Украинадаги можарони тинч йўл билан музокаралар орқали якунлашга тайёрмиз;

◾️ Россия ва Беларус Мудофаа вазирликлари яқиндан ҳамкорлик қилмоқда, Иттифоқ давлати хавфсизлиги ишончли қўлларда;

◾️ Мобил алоқа бўйича чекловлар дронлар ҳужуми пайтидаги хавфни камайтириш мақсадида жорий этилмоқда;

◾️ Бизни NATO'да кутишмаётганини тушундик, алянснини кенгайтирмаслик бўйича келишувларимиз эътиборсиз қолдирилмоқда;

◾️ Украинадаги можарога олиб келган асосий сабабларни бартараф этишга эришишимиз зарур;

◾️ Биз Ғарб ўз мажбуриятларини бажаришини талаб қиламиз;

◾️ Россия дронлар соҳаси бўйича етакчига айланди ва уларнинг сони бўйича рақибдан устун;

◾️ Биз коинотда қурол жойлаштирилишига қаршимиз.

INSTAGRAM | TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎22👍76🤣2😁1