FC BUNYODKOR
3.53K subscribers
32.7K photos
1.65K videos
3.5K links
"Бунёдкор" футбол клубининг расмий телеграм канали
(Тошкент, Ўзбекистон)


Official telegram channel of FC BUNYODKOR (Tashkent, Uzbekistan)



Instagram - https://instagram.com/fcbunyodkorcom

Facebook - https://m.facebook.com/fcbunyodkorcom
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санжар Рихисбоевнинг пенальтидан киритган голи
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Бунёдкор" бугун иккита назорат ўйини ўтказди. Дастлаб "Сурхон"га қарши майдонга чиққан футболчиларимиз 3-2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи ўйинда Қозоғистоннинг "Қирон" жамоаси 1-0 ҳисобида мағлуб этилди. Иккала ўйинда ҳам Вадим Абрамов бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказди.
Эътиборлиси бугунги ўйинларда рақиблар дарвозасига тўрт бора пенальти белгиланди ва шуларнинг учтасидан футболчиларимиз унумли фойдаланишди.

НАЗОРАТ УЧРАШУВИ

"БУНЁДКОР" - "СУРХОН" 3-2
Голлар
: Хуршид Ғиёсов (14' пен), Нурилло Тўхтасинов (43' пен., 50') - Азиз Амонов (64'), Равшан Хурсанов (76')

"БУНЁДКОР" (Тошкент) - "ҚИРОН" (Чимкент) 1-0

Гол: Азиз Ибрагимов (пен)
Амалга оширилмаган пенальти: Санжар Рихсибоев

📹Қуйида ушбу ўйинларда киритилган голларни томоша қилинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хуршид Ғиёсовнинг "Сурхон" дарвозасига киритган голи
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурилло Тўхтасиновнинг "Сурхон" дарвозасига киритган голи
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурилло Тўхтасиновнинг "Сурхон" дарвозасига киритган иккинчи голи
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санжар Рихсибоевнинг "Қирон" дарвозасига амалга оширилмаган пенальтиси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз Ибрагимовнинг "Қирон" дарвозасига пенальтидан киритган голи
Forwarded from UzPFL
​​📋 2019 йилги Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги учун аккредитация жараёни бошланди

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси матбуот хизмати 2019 йилги Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳслари учун ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланганини маълум қилади.

2019 йилги Суперлига, Про-Лига ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларини бевосита стадионнинг ўзида ёритишни мақсад қилган барча турдаги ОАВ вакиллари ўз ҳодимлари рўйхати киритилган аризани 4 февраль кунидан 17 февралгача ЎзПФЛ электрон почтаси (info@pfl.uz)га жўнатишлари талаб этилади.

Аккредитацияга ариза бериш намунаси ва талаблари билан ЎзПФЛ расмий сайтининг «Ҳужжатлар» бўлимидаги «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» файлини кўчириб олиш орқали танишиш мумкин.
Маълумот ўрнида, 2013 йилда ЎзПФЛ Матбуот хизмати томонидан «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» ишлаб чиқилган бўлиб, унда журналистларга аккредитация бериш жараёнида эътибор қаратиладиган жиҳатлар батафсил кўрсатиб ўтилган.

Қайд этиш жоиз, аккредитация спортга ихтисослашган интернет-нашрлари ҳодимларига нашрнинг Ўзбекистон қонунчилигига асосан расман рўйхатдан ўтганлиги ва кундалик ташриф буюрувчилари сони 5000дан ортиқ бўлишига қараб берилиши кўзда тутилган.

Таъкидлаб ўтамиз, 2019 йилги мавсум учун барча турдаги аккредитация карталари фақат ЎзПФЛ матбуот хизмати томонидан берилади.

http://pfl.uz/news/sections/pfl/10001
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси "Суперлига-2019" мавсуми учун футболчилар ҳамда масъул шахсларни рўйхатдан ўтказиш муддатларини эълон қилди. Унга кўра "Бунёдкор" янги мавсум учун футболчиларни дастлаб 15 февраль санасида ва иккинчи марта 22 февраль санасидан рўйхатдан ўтказади.
Рустам Ашурматовга омад тилаймиз!
“Бунёдкор” академияси тарбияланувчиси, 2015 йилдан буён асосий таркиб футболчиси ҳисобланган Рустам Ашурматов эндиликда Корея чемпионати иштирокчиси “Гвангжу” клуби футболчисига айланди.
2015 йилда “Бунёдкор” асосий таркибида дебют ўйинини ўтказган иқтидорли футболчи ўтган тўрт мавсумда чемпионатда 91 ўйин, Ўзбекистон кубогида 19 ўйин ва Осиё Чемпионлар лигасида 13 ўйинда “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилди. Ашурматов беш марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга ҳам муваффақ бўлди, шулардан икки гол ўтган мавсумда рақиблар дарвозасига киритилди.
Рустамжон Ашурматов ўсмирлар ўртасидаги Осиё ва Жаҳон чемпионатларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган. 2018 йил янаврида Хитойда ўтказилган Ёшлар ўртасида (U-23) Осиё чемпионатидаэса қитъа чемпионлигини қўлга киритди.
Шунингдек, Рустамжон Ашурматов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳам бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиб, бош жамоамиз таркибида ҳам беш ўйинда юртимиз шарафини ҳимоя қилди.
Ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонган Рустам Ашурматов, кореялик мутахассисларни ҳам қизиқтириб қўйди ва улар таклиф билан чиқишди. Ушбу таклифни ҳар томонлама кўриб чиққан “Бунёдкор” клуби раҳбарияти ҳамда Рустам Ашурматов ушбу таклифга розилик беришди ва футболчи “Гвангжу” клуби билан икки йиллик шартномага имзо чекди.
Биз клуб раҳбарияти ва мухлислар номидан “қалдирғочлар” шарафини муносиб ҳимоя қилган ёш ва иқтидорли ҳимоячига миннатдорчилик билдирамиз ҳамда унга янги клубида улкан зафарлар тилаймиз!
"Бунёдкор" академиясининг бир қатор тарбияланувчилари терма жамоадан чақирув олди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатининг саралаш ўйинларига тайёргарлик доирасидаги навбатдаги йиғинни ўтказади. Ушбу йиғинга “Бунёдкор” футбол академиясининг саккиз нафар тарбияланувчилари ҳам чақирилди. Ушбу футболчилар: Тоҳир Тўхтасинов, Александр Зевадинов, Элбек Бўриев, Асадбек Қохоржонов, Азиз Асадов, Шаҳзод Акбаралаиев, Бахтиёров Самандар, Хусанов Азим.
Эслатиб ўтамиз Азамат Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 8-18 феврал саналари оралиғида Тошкентда йиғин ўтказиши режалаштирилган.
Шунингдек, Осиё чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон Аёллар ёшлар терма жамоасига ҳам “Бунёдкор-W” жамоасидан уч нафар футболчи Т.Рашидова, З.Саидова, М.Косниковалар ҳамда дарвозабонлар мураббийи О.Қаҳҳоровалар йиғинган жалб этилган. Ёшлар терма жамоамиз 10-19 февраль саналарида Наманганда йиғин ўтказиши режалаштирилган.
“Бунёдкор” академиясида фаолият олиб бораётган мураббийлар касбий маҳорати синовдан ўтказилди
“Бунёдкор” клуби раҳбарияти томонидан 6-8 февраль давомида клуб академиясида фаолият олиб бораётган мураббийлар касбий маҳорати синовдан ўтказилди.

Имтиҳон давомида мураббийларнинг майдонни машғулотга тайёрлаш, машғулот давомида болаларга кўрсатмалар бериб бориш усуллари, мураббийнинг машғулот давомида ўзини тутиши, футболчиларнинг машғулотдаги хатоларини аниқлаш, кўрсатиб бориш ва ўша хатоларни тўғирлаш борасида амалга оширадиган хатти-ҳаракатлари текширилди. Шунингдек, мураббийларнинг машғулот пайтида болаларни назорат қилиб бориш учун позиция танлашдаги билим ва кўникмалари ҳамда машғулот давомидаги фаоллиги кўздан кечирилди. Мураббийлар касбий маҳоратларини синовдан ўтказишда “Бунёдкор” бош директори У.Мирзаев, академия директори В.Шадиматов, илмий маслаҳатчи Р.Акромов, психолог Т.Усова ва бир қатор малакали мутахассислар жалб қилинди.
Жами 21 нафар мураббийлардан имтиҳонлар олинди ва шулардан айрим мураббийларга маҳоратини ошириш ва ўз устида ишлаш учун имконият бериш баробарида, малакали мураббийлар томонидан уларга услубий кўрсатмалар бериб борилиши таъкидланди. Белгиланган режа асосида, олти ойлик муддатдан сўнг улардан қайтадан имтиҳон олиш ҳақида огоҳлантирилди.
Forwarded from UzPFL
​​📋 2019 йилги Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги учун аккредитация жараёни давом этмоқда

2019 йилги Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳслари учун ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёни давом этмоқда.

2019 йилги Суперлига, Про-Лига ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларини бевосита стадионнинг ўзида ёритишни мақсад қилган барча турдаги ОАВ вакиллари ўз ҳодимлари рўйхати киритилган аризани 4 февраль кунидан 17 февралгача ЎзПФЛ электрон почтаси (info@pfl.uz)га жўнатишлари талаб этилади.

Аккредитацияга ариза бериш намунаси ва талаблари билан ЎзПФЛ расмий сайтининг «Ҳужжатлар» бўлимидаги «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» файлини кўчириб олиш орқали танишиш мумкин.

Маълумот ўрнида, 2013 йилда ЎзПФЛ Матбуот хизмати томонидан «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» ишлаб чиқилган бўлиб, унда журналистларга аккредитация бериш жараёнида эътибор қаратиладиган жиҳатлар батафсил кўрсатиб ўтилган.

Қайд этиш жоиз, аккредитация спортга ихтисослашган интернет-нашрлари ҳодимларига нашрнинг Ўзбекистон қонунчилигига асосан расман рўйхатдан ўтганлиги ва кундалик ташриф буюрувчилари сони 5000дан ортиқ бўлишига қараб берилиши кўзда тутилган.

Таъкидлаб ўтамиз, 2019 йилги мавсум учун барча турдаги аккредитация карталари фақат ЎзПФЛ матбуот хизмати томонидан берилади.

http://pfl.uz/news/sections/pfl/10022
“Бунёдкор” клуби раҳбарияти фан-клубнинг етакчи аъзолари билан учрашди
8 февраль санасида “Бунёдкор” клуби бош директори Улуғбек Мирзаев ҳамда фан-клубнинг етакчи аъзолари билан клуб мажлислар залида учрашув бўлиб ўтди.

Даставвал, “қалдирғочлар” раҳбари сўз олиб, ишқибозларга бугунги кунда клубда олиб борилаётган ишлар, янги мавсумга тайёргарлик ишлари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди.
- Бизни ёзнинг жазирамасида ҳам, қишнинг қаҳратонида ҳам ёлғизлатиб қўймайдиган сиздек ишқибозларимиз билан кўришиб турганимиздан хурсандмиз ва ҳар доим сиз билан учрашишга тайёрмиз. Хабарингиз бор, яқинда клуб раҳбариятида бир қатор ўзгаришлар бўлди. Аброр ака Имомхўжаев клуб бош директори ўринбосари этиб тайинландилар. Аброр ака клуб ташкил этилган кундан буён доим биз билан биргалар, 2007 йили “Бунёдкор” фан клуби ташкил этилишида ҳам ўзлари бош-қош бўлган инсонлардан бири. Шунингдек, бугунги йиғилишда молиялаштириш бўлими бошлиғи Шомурод Исроилов ҳам иштирок этмоқда. Янги мавсум аввалида сиз мулислар билан учрашишни хоҳладик. Умуман олганда “Бунёдкор” учун ҳар доим мухлисларнинг фикри, уларнинг ўрни биринчи ўринда бўлиб келган ва мухлислар билан иш олиб боришни барчадан ПФЛ ҳам талаба қилмоқда. Футбол ким учун? Албатта мухлислар учун. Клубимиз шиори ҳам бежизга “Бунёдкор” мухлислар учун ўйнайди!” эмас. Биз футболчилар билан айнан шунга ҳаракат қиламиз ва сиз ҳам доимгидек бизни ёлғизлатиб қўймайсиз деган умиддаман. Янги мавсум олдидан бир қатор муаммоларни ҳал қилишга ҳаракат қиляпмиз. Жумладан, хабарингиз бор, уй стадионимиз майсасини алмаштириш ишлари олиб борилмоқда ва биз бир муддат уйдаги ўйинлармизни бошқа стадионларда ўтказишимизга тўғри келмоқда. Ҳозирда айнан мана шу масала юзасидан оғзаки келишувга эришдик ва муаммо бартараф этилди. Унга кўра айрим ўйинлармизни ТТЙМИ стадионида ўтказсак, айримларини “Пахтакор” стадионида ўтказишимизга тўғри келади. Бу борада ПФЛ ҳам бизнинг ҳозирги ҳолатимизни инобатга олиб қўллаб-қувватламоқда.