🇺🇿Buloqboshi tumani maktabgacha va maktab ta'limi bo'limi
360 subscribers
4.7K photos
349 videos
6 files
594 links
Buloqboshi tumani Maktabgacha va maktab ta'lim bo'limi

_Rasmiy_kanallar_

Telegramda: https://t.me/buloqboshitumanMMTB

Facebookda:
https://www.facebook.com/profile.php?id=100041959907488
Download Telegram
Joriy yilning 22-may kuni ijtimoiy tarmoqlarda “Buloqboshi Neftpromdagi bog’chalardan biridagi holat” mavzusida tarqalgan xabarlar yuzasidan

M U N O S A B A T


Mazkur holat yuzasidan tezkor ishchi guruhi tuzilib, vaziyat o’rganilganda videotasvirlardagi holat joriy yilning 21-may kuni soat Buloqboshi tumani Neftchilar MFY o’ramidagi YaTT Rufina Shamsutdinovaga tegishli 64-sonli Nodavlat Maktabgacha ta’lim tashkiloti (Oilaviy bog’cha)sida sodir bo’lgan.

Ushbu holatda tarbiyachi S.Q tomonidan bolalar saflash jarayonida videotasvirlarda keltirilgan pedagogik etiketga mos kelmaydigan xatti-harakatlar qo’llanilgan.

Ijtimoiy tarmoqlarda muhokamalarga sabab bo’lib, bolajonlarga keskin munosabat ko’rsatganligi uchun tarbiyachi S.Q egallab turgan lavozimidan ozod etildi, hamda Nodavlat Maktabgacha ta’lim tashkiloti faoliyati tubdan qayta ko’rib chiqilmoqda.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️⭕️⭕️ «Муҳаммад Юсуф шеърияти мухлислари» танлови ғолиблари тақдирланди

Кеча вилоят Халқ таълими бошқармасида Марҳамат туман ҳокимлиги, Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Vodiy1.uz таҳририяти томонидан вилоятдаги таълим муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Муҳаммад Юсуф шеърияти мухлислари» танлови ғолиблари тақдирланди.

Марҳамат туман ҳокимлиги томонидан тақдим қилинган Туркияга йўлланма, ноотбук ва пул мукофотларини ғолиб ва совриндорларга бошқарма мутасаддилари ҳамда Vodiy1.uz директори топширди.

👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#qabul_2024
#1_iyun_20_iyun

📣📣📣📣📣

🔔 HURMATLI OTA-ONALAR VA OʻQUVCHILAR!

⚡️IXTISOSLASHTIRILGAN TAʼLIM MUASSASALARI AGENTLIGI TIZIMIDAGI MAKTABLARGA HUJJATLAR QABULI
EʼLON QILINDI!

🗺 Respublikamizdagi barcha Prezident, Ijod, Ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internatlariga hujjatlar qabuli 2024-yilning 1-iyun sanasidan 20-iyun sanasigacha davom etadi.

🪪 Hujjatlar qabuli ariza.piima.uz sayti orqali faqat ONLAYN tarzda amalga oshiriladi.

#Prezident_maktablari
#Ijod_maktablari
#Ixtisoslashtirlgan_maktablar

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Portal
DIQQAT TANLOV!

Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta’limi boshqarmasi umumta’lim maktablari oʻquvchilari oʻrtasida "Andijon viloyati hokimi sovrini" uchun "Doiram sadolari" ko'rik-tanlovini e’lon qiladi.

Tanlov 3 ta yo’nalishni o’z ichiga olib unda yakkaxon, jamoaviy hamda “Doira raqsi” yo’nalishlarida o’quvchi-yoshlar o’zaro bellashadilar.

Tanlovning tuman shahar bosqichlari 28-30-may kunlari tashkil etilib, final bosqichi 1-iyun kuni bo’lib o’tadi.

G’oliblar tashkilotchilar tomonidan O’zbekiston bo’ylab sayohat yo’llanmalari, diplom va qimmatbaho sovg’alar bilan taqdirlanadi.

Barcha iste’dodli o’quvchilarimizni mazkur tanlovda faol qatnashishga chorlab qolamiz.

Andijon viloyati MMTB matbuot xizmati

Telegram | Facebook | Web sayt
🔰 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Kенгаши раиси, А.А.Хаитов Булоқбоши туманида бўлиш давомида туман ҳокими Ф.Бўтахонов ҳамда партия фаоллари билан биргаликда тумандаги 43-МФИДУМда бўлиб, мактаб битирувчилари билан учрашди, дарс жараёнларида қатнашдилар.
🔷 Мактабнинг 27 нафар битирувчиларидан 21 нафари миллий ва халқаро сертификатларини қўлга киритганлигига ижобий бахо берди. Битирувчилар билан очиқ мулоқотлар ўтказиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
🔻 Бир гуруҳ фаол ўқувчиларга партиянинг эсдалик совғаларини топширди.


✍️ Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

|Facebook| |Telegram|
Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларимизга табрик

Поздравление выпускникам школ нашей страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Forwarded from Hilola Umarova
Qadrli o‘quvchi-yoshlar,
Aziz maktab bitiruvchilari!

 
Bugun katta hayot ostonasida yuraklaringiz to‘la hayajon, 11 yillik qadrdon maskan – maktab bilan, samimiy sinfdoshlarning har kungi diydori bilan xayrlashish iztirobi va ayni paytda ulkan orzular, aniq maqsadlar quchog‘iga talpinish zavqi ko‘nglingizni nurlantirib turibdi.
Ushbu kun birgina sizlar uchun emas, balki, ota-onalaringiz, ustoz-murabbiylaringiz uchun ham umrbod unutilmas bo‘lib qoladi. Yuragida buyuk orzulari va rejalari mujassam, bolalik xayollarini endi chinakam maqsadlarga aylantirishga chog‘lanayotgan siz o‘g‘il-qizlar nafaqat o‘z oilalaringizning, balki jonajon vatanimizning chinakam faxru iftixoridirsiz.
Har biringizda katta iste’dod, qat’iy ishonch mujassam. Tomirlaringizda dunyo taraqqiyotiga bemisl hissa qo‘shgan buyuk ajdodlar qoni jo‘sh urmoqda. Endi navbat sizniki, ularga munosib bo‘lib, jahonni lol qoldiradigan avlod sifatida kamol topshinigizni tilayman.
Eng muhimi, ezgu orzular qilishdan va ularga yetishdagi mehnat va harakatdan hech qachon to‘xtamang. Yangi O‘zbekistonning ertangi rivoji va taraqqiyoti sizlarning qo‘lingizda. Shuni unutmang.
Bugun maktabdagi saboqlar yakuniga yetganini anglatish uchun chalinayotgan so‘nggi qo‘ng‘iroq sizning yorug‘ istiqbolingiz, baxtli hayotingiz boshlanganidan dalolat beruvchi ilk quvonch sadosi bo‘lib yangrasin!
Siz, aziz bitiruvchi yoshlarga hamisha mustahkam sihat-salomatlik, davomli muvaffaqiyatlar tilab qolaman.
 
Hilola Umarova,
Maktabgacha va maktab ta’limi vaziri

 
Бугун ўз билим ва истеъдоди, куч-ғайратини Янги Ўзбекистон бунёдкори, жонажон юртимизга муносиб фарзанд бўлишдек эзгу мақсадга бахш этишга бел боғлаган сизлар каби навқирон ёшларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатаётганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Меҳрибон устозларингиз ва ота-оналарингиз сизларга оқ йўл тилаб турган мана шу қутлуғ кунда мамлакатимиздаги барча мактабларда “сўнгги қўнғироқ”лар жаранглаб, сиз каби минглаб ёшларимиз катта ҳаётга йўлланма олмоқдалар.

Ҳақиқатан ҳам, бугун сизлар улкан имкониятлар тақдим этадиган бутунлай янги ҳаёт остонасида турибсиз. Бу йўлда тинимсиз изланиб, янги марралар сари талпиниш, дадиллик ва ўзингизга қатъий ишонч ҳисси доимо ҳамроҳингиз бўлиши лозим.

Ҳамиша ёдингизда тутинг, ҳар бирингиз ўзига хос истеъдод соҳибисиз, уларни рўёбга чиқариш эса аввало ўзингизга, тинимсиз интилиш ва изланишларингизга боғлиқ.

Шу ўринда, сизнинг сафингизда ўқишни олтин ва кумуш медаллар билан тамомлаётган юзлаб ўғил-қизларимиз борлигини таъкидлаш ўринлидир.

Кейинги йилларда Янги Ўзбекистон ёшлари турли фанлар, спорт, санъат ва адабиёт соҳаларида ўзининг чуқур билим ва қобилиятини яққол намоён қилишмоқда.

Ҳаётда юксак марраларни кўзлаб турган бундай серғайрат ва билимдон фарзандларимизни юртимиздаги миллионлаб ўғил-қизларимизга ўрнак қилиб кўрсатсак, арзийди.

Мамлакатимизда навқирон авлод вакилларини ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқаришга жуда катта эътибор қаратилмоқда.

Чунки жонажон Ватанимизнинг келажаги, унинг тақдири ва тараққиёти бугун шинам синфхона ва аудиторияларда қунт билан таълим олаётган ёшларнинг қўлида. Улар эртага Ўзбекистонни янада кучли, ривожланган ва бахтли давлатга айлантириш учун ўзларининг бор билими, иқтидори ва куч-ғайратини сафарбар қилса, кўзлаган мақсадларимизга албатта эришамиз.

Айни пайтда мамлакатимиздаги кўплаб замонавий олийгоҳлар, касб-ҳунар мактаблари ва техникумлар битирувчиларни ўз бағрига чорламоқда. Бу масканларда уларнинг таълимни давом эттириб, янада чуқурроқ билим олиши учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Азиз ўғил-қизларим!

Сизлар жонажон Ватанимиз шонли тарихининг бир қисми, ўз маданияти ва анъаналарини асрлар давомида асраб-авайлаб келаётган буюк халқнинг дилбандлари, Янги Ўзбекистоннинг умиди ва таянчи ҳисобланасиз. Яна бир бор таъкидлаб айтмоқчиман, давлатимизнинг эртанги тақдири, унинг равнақи ва тараққиёти сизларнинг қўлингизда.

Ҳеч қачон орзу қилишдан тўхтаманг, катта мақсадлар йўлида имкониятларингизни синаб кўришдан, бу йўлда хато қилиш ва улардан сабоқ олишдан қўрқманг. Чунки халқимиз сизларга катта умид ва ишонч билан қарамоқда.

Сизларнинг янги ғоя ва ташаббусларингиз, иштиёқингиз ва кучингиз нафақат Ўзбекистонни, балки бутун дунёни ўзгартириши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз олдингизга қўйган эзгу мақсадингиздан ортга чекинманг.

Ҳар бирингиз устозларингиз ва ота-онангиз қалбингизга сингдирган қадриятларга ҳамиша содиқ бўлиб, халқимизнинг бебаҳо меросини янада бойитишга, юртимизнинг ёруғ келажагига ҳисса қўшишга интилинг.

Биз жаҳонга илм-маърифат, маънавий бойлик етказиб берган не-не улуғ зотларнинг авлодимиз. Уларга хос бўлган ноёб хусусиятлар, улар яратган анъаналар бугун ҳар биримизнинг қалбимизда, онгимизда ва ҳаётимизда яшамоқда.

Эндиликда биз ана шу буюк аждодларимизнинг чинакам давомчилари бўлган қалби қайноқ ёшларимизнинг юксак маънавий ва интеллектуал салоҳияти, уларнинг дунёни лол қолдирувчи ютуқлари билан ҳам фахрланишга ҳақлимиз.

Ҳеч шубҳасиз, ҳаётда юксак натижаларга эришиш учун тинимсиз ҳаракат, шижоат ва жасорат талаб этилади. Сизларнинг чуқур билим олиш, замонавий касб-ҳунарларни ўрганиш орқали Ватанимизга муносиб фарзандлар бўлиб етишишингиз ва унинг тақдири учун масъулиятни зиммангизга олишингизга ишонаман.

Бу шарафли йўлда барчангизга бахт ва омад доимо ёр бўлишини тилайман.



Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти
So'nggi_qo'ng'iroq

“ILM-SAODAT KALITI” SHIORI OSTIDA TUMANIMIZDAGI TA’LIM MUASSASALARIDA “SO‘NGGI QO‘NG’IROQ” TADBIRLARI BO‘LIB O‘TMOQDA

Buloqboshi tumanidagi 5-umumta'lim maktabida bo'lib o'tgan So'nggi qo'ng'iroq tadbirlaridan lahva

Buloqboshi tuman MMTB matbuot xizmati