🇺🇿Buloqboshi tumani maktabgacha va maktab ta'limi bo'limi
367 subscribers
4.6K photos
347 videos
6 files
589 links
Buloqboshi tumani Maktabgacha va maktab ta'lim bo'limi

_Rasmiy_kanallar_

Telegramda: https://t.me/buloqboshitumanMMTB

Facebookda:
https://www.facebook.com/profile.php?id=100041959907488
Download Telegram
ZАHIRIDDIN MUHАMMАD BOBURGА EHTIROM

Bugun Buloqboshi tumani 13-umumta'lim maktabida buyuk shoir, shoh va sarkarda, jahon ilm-fani hamda madaniyati rivojiga munosib hissa qoʼshgan hamyurtimiz Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 540 yilligi munosabati bilan madaniy-maʼrifiy tadbir boʼlib oʼtdi. Unda maktab jamoasi, maktab direktorlari, xalq ta'limi bo'limi xodimlari yoshlar vakillari, adabiyot ixlosmandlari ishtirok etdilar.

Tadbirda buyuk bobomiz Zahiriddin Muhammad Bobur qoldirgan adabiy-ilmiy merosning qadr-qimmati, jahon adabiyotining nodir xazinalari sifatida asrlar davomida eʼzozlab kelinayotgani, uning bunyodkor sifatidagi xayrli ishlari haqida soʼz yuritildi.

Аdabiy kechada shoirning dilbar gʼazallari, purmaʼno ruboiy va toʼrtliklaridan namunalar oʼqildi. Bobur hayoti, faoliyati va ijodiga doir sahna koʼrinishlari namoyish qilindi. Benazir ijodkor gʼazallariga bastalangan qoʼshiqlar ijro etildi.
Buloqboshi tuman xalq ta'limi bo‘limi Matbuot xizmati
ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 540 ЙИЛЛИГИ НИШОНЛАНДИ

Жорий йилнинг 14 феврал куни шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан Андижон шаҳрида буюк аждодимизни ёд этиш тадбири ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган вилоят раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат жамоалари буюк бобокалонимиз пойига гул қўйиб, ўз ҳурматларини изҳор этдилар.

Мазкур тадбирда халқ таълими тизими фаоллари ҳам иштирок этиб, буюк аждодимизга эҳтиром кўрсатдилар. Тадбир давомида устоз-педагоглар томонидан Бобур шахси ҳақида ёш авлодга тушунчалар берилди, ўқувчи-ёшлар эса буюк аждодимиз қаламига мансуб ғазаллардан намуналар келтирди.
Buloqboshi tuman xalq ta'limi bo'limining jonkuyar xodimi Abidinova Gulchehraxon Abidinovaning tavallud kuni. Shu munosabat bilan barcha xalq ta'limi bo'limi xodimlari nomidan opaga uzoq-umr mashaqqatli faoliyatida muvaffaqiyat tilaymiz.Buloqboshi tuman xalq ta'limi bo'limi!
БУЛОҚБОШИДА ЧЕТ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ

Президентимиз томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшларини "Ҳаёт мактаби"га тайёрлаш, битирувчилар мактабни 2 та хорижий тилни ўзлаштирган ҳолда камида битта ҳунарни ўрганиб, тамомлашлари юзасидан бир қатор ташаббуслар илгари сурилган эди.

Ушбу ташаббусларни мактабларда жорий этиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Г.Омонова Булоқбоши ва Марҳамат туманларида фаолият олиб бораётган чет тили ўқитувчилари билан очиқ мулоқот ўтказдилар.

Учрашувда бугунги кунда камида 2 та хорижий тилни билиш заруриятга айланаётганлиги, меҳнат бозорларида чет тилларини ўзлаштирган кадрларга бўлган талаб юқорилиги, шу сабабли мактабларда хорижий тилларни самарали ўқитиш бугунги куннинг энг устувор вазифаси эканлиги таъкидланди.

Мулоқот асносида кун тартибидаги ушбу муҳим масала юзасидан ўқитувчи-мураббийларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари тингланди.
📶 Жорий йилда uzbekcoders платформаси орқали “Coursera” онлайн курсларида ёшлар учун таълим олиш имконияти яратилади

АОКАда Рақамли технологиялар вазирлиги мутасаддилари ва IT-park раҳбарлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида IT мутахассис кадрларни тайёрлаш, IT-park томонидан амалга оширилган ишлар ва Президент соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» (President Tech Award) танловини ўтказиш тартиби хусусида маълумот берилди:

2023 йилдан эътибора ҳар йили май ойидан бошлаб 5 та йўналиш: сунъий интеллект технологиялари, ижтимоий йўналишда рақамли технологиялар, ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари,тадбиркорлик ва молиявий технологиялар, компьютер ва мобил ўйин дастурлари, ҳамда 1 та махсус йўналиш бўйича танлов ўтказилади.

📌 Танлов ғолиблари:

🗣асосий йўналишлар бўйичажамоатчилик томонидан махсус порталда овоз бериш орқали;

🗣махсус йўналиш бўйичаахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан аниқланади.

Танлов ғолиблари5 та асосий йўналиш бўйича қуйидагича тақдирланади:

💵 1-ўрин учун – 100 минг АҚШ доллари;
💵 2-ўрин учун – 50 минг АҚШ доллари;
💵 3-ўрин учун – 30 минг АҚШ доллари;

💰Махсус йўналиш бўйича (битта) – 100 минг АҚШ доллари.

📝 Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sherzod Shermatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонни АйТи хабга айлантиришга навбатдаги тарихий қадам ташланди. Бу эса ёшларимиз ўз юртида яшаб, интернет орқали қонуний юқори даромад топишлари учун янада яхши имкониятларни очади!

2017 йилда тегишли шароит яратилса АйТи соҳаси экспортини беш йилдан кейин 30 миллион долларга чиқарамиз деганимизда кўпгина мутассадилар қарши бўлишига қарамай, Давлатимиз Раҳбари томонидан ишонч билдирилиб, тарихий Фармон қабул қилинганидан кейин бу соҳа деярли йўқдан бор бўлди деса бўлади. Йиғилишда бу йил якунига экспортни 300 миллион долларга чиқариш бўйича жуда катта марра қўйилганда ҳам ўша вақтдагидек қаттиқ хаяжон бўлмади, чунки тегишли тизим яратилди. Ўтган йилнинг ўзида IT, BPO, KPO аутсорсинг билан шуғулланадиган экспортер резидентлар сони 3 баробар, чет эл капиталига эга бўлганлари эса 7 баробарга ортди.

Энди эса халқаро компаниялар янада кўпроқ ишонч билдириши учун IT Park Uzbekistan мажмуаси ҳудудида “Инглиз қонунчилиги” ва рақамли молиявий технологиялар ривожи учун қўшимча шароитлар яратиладиган бўлди.

Иқтидорли ёшларни танлаш бўйича қўшимча танловлар ташкил этилади. Ундан ташқари таълим муассасалари фақат пули борларни ўқишга келишини кутиб ўтирмасдан, айнан иқтидори ва ҳаракати бор, лекин молиявий имконияти чекланган ёшларни ўзлари танлаб, арзонроқ ёки керак бўлса бепул ҳам ўқитишлари мумкин бўлади. Чунки бундай битирувчиларни IT Park экспортер резидентларига ишга кирадиган даражада сифатли тайёрлаб берсалар, ҳар бир шундай битирувчи учун улар 25 миллион сўмгача, агар у ногиронлиги бўлган ёшлар орасидан бўлса, унда 35 миллион сўмгача давлат томонидан субсидия оладилар.

https://www.facebook.com/watch/?v=597230312249205
IT йўналиши бўйича тайёрланаётган кадрларга янги талаблар қўйилади

📍https://uza.uz/posts/457915

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе