🇺🇿Buloqboshi tumani maktabgacha va maktab ta'limi bo'limi
364 subscribers
4.76K photos
353 videos
6 files
599 links
Buloqboshi tumani Maktabgacha va maktab ta'lim bo'limi

_Rasmiy_kanallar_

Telegramda: https://t.me/buloqboshitumanMMTB

Facebookda:
https://www.facebook.com/profile.php?id=100041959907488
Download Telegram
Жорий йилнинг 19 октябрь куни Андижон вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармалари ҳамкорлигида “25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан ўтказилаётган “Мен келажакда Ички ишлар ходими бўламан” шиори остидаги иншолар кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни садоқатли ва шарафли бўлган мазкур соҳага қизиқишларини янада ошириш мақсадида ташкил этилган ушбу кўрик-танловнинг қуйи босқичларида жами 160 мингдан зиёд 8-11 синф ўқувчилари иштирок этди ва якуний босқичда туман (шаҳар) босқичларида ғолибликни қўлга киритган 48 нафар ўқувчилар ўзаро беллашдилар.

“Мен келажакда Ички ишлар ходими бўламан” мавзусида ўтказилган ушбу танлов ғолиблари “25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни”да тантанали равишда эълон қилиниши режалаштирилган.

Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Forwarded from KHISO| Rasmiy kanal
O‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilganligining 32 yilligi munosabati bilan Respublika Ta'lim Markazi, Al-Xorazmiy nomidagi Xalqaro olimpiada maktabi va Yoshlar ishlari agentligi Xorazm viloyati boshqarmasi hamkorligida bepul onlayn olimpiada oʻtkaziladi!

🔴 Olimpiada quyidagi kategoriyalar bo‘yicha o‘tkaziladi:

⭕️ Boshlang‘ich sinf o‘quvchilari uchun “BILAGʻON” integratsion olimpiadasi (ona tili, oʻqish va tabiat fanlari uygʻunligida);

⭕️ 5-11-sinf o‘quvchilar, talabalar va oʻqituvchilar uchun ona tili va adabiyot fanlaridan;

📲 Ushbu @khiso_uz_bot orqali ro‘yxatdan o‘ting.

🗓 Olimpiada 21-oktabr kuni soat 11:00 dan 21:00 gacha khiso.site.uz saytida bo‘lib o‘tadi.

🏆 Olimpiadada bilimingizni sinab ko‘ring va sertifikat sohibi bo‘ling.

👉 @khiso
Жорий йилнинг 21-октябрь куни Андижон вилояти халқ таълими бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган “30 йилликка 30 та мукофот” кўрик-танловида ғолиб деб топилган бир гуруҳ вилоятдаги устоз-педагоглар ва фаол ёшлар иштирокида тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тақдирлаш маросимида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи томонидан ғолиб бўлган 30 нафар педагогларга топширилаётган “Халқ таълими аълочиси” мукофоти чексиз фаҳр билан биргаликда катта масъулият ҳам юклаши кераклиги, Андижонда таълим сифатини янада ошириш бўйича айнан ушбу устозларимиз локомотив вазифасини ўтаб беришлари зарур эканлиги таъкидланди.

Булоқбоши туман халқ таълими бўлими матбуот хизмати
Булоқбоши тумани 6-умумтаълим мактабида "Она тили-миллат кўзгуси" мавзусида тадбир ўтказилди.