BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.18K subscribers
20.9K photos
1.77K videos
8 files
6.85K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
#тезкор

24-25 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Жумладан:

Қашқадарё — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор;

Сурхондарё — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ;

Самарқанд — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон;

Навоий — Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана;

Жиззах — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод;

Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон;

Фарғона — Сўх, Фарғона, Бешариқ;

Андижон — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳрида.

Ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт бўлишлари сўралади.
#22_апрель_Халқаро_она_Ер_куни

Шу муносабат билан Кадастр агентлиги туман бўлими раҳбари в.б Акмал Маҳкамов, давлат кадастрлари палатаси туман филиали раҳбари в.в б. Бобур Жўраевлар соҳада узоқ йиллар ишлаган фахрийларни, шу соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшганларни байрам тадбирига таклиф этишди.
-Ёшларни бундай эътиборидан, эъзозидан руҳимиз кўтарилди, хурсанд бўлдик, -дейди кўп йиллар шу соҳада раҳбарлик қилган Мавлуда опа Матқурбонова. -Олиб борилаётган ишлар, кўрсатилаётган замонавий хизматлар билан танишдик. Байрам муносабати билан эсдалик совғалари беришди, улуғ Рамазон ойларида биз кексаларни дуоимизни олишди.
-Ғ. Жўраев,
М.Матқурбонова, Б.Шерматова,
Р. Ҳасанов,
Х. Умрқулов,
У. Каримова,
И. Алимов,
М.Абдужабборов,
О.Тўхтабоев,
Қ.Муҳиддинов,
А.Мирзаев,
С.Сарибоев,
О.Бўтаевлар турли йилларда шу соҳада хизмат қилинган, -дейди кадастр агентлиги туман бўлимининг иснпектори Бахтиёр Тиллабоев. -Байрам баҳона устозлар билан кўришдик.
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркорлар!

❗️Аввал хабар қилганимиздек, ҳафтанинг ҳар шанба кунлари Тошкент вилоятининг бизнес муҳитини юксалтириш, экспорт салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бевосита ўрганиш ва амалий кўмак бериш мақсадида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг тадбиркор ва экспортёрлар билан очиқ мулоқотлари ўтказиб борилмоқда.

📌Мулоқотда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор ташкилот ва идоралар раҳбарлари қатнашадилар.

❗️Бугун ҳам мазкур мулоқотнинг галдагиси соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида бўлиб ўтади. Унда соҳадаги мавжуд муаммо ва масалаларга биргаликда ечим изланади, таклиф ва ташаббуслар ўрганилади.

📍Мулоқотга барча тадбиркорларни таклиф этамиз.

☎️Мурожаат учун телефон:
+998977693444

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Амалий семинар ўтказилди

Бўка тумани ёшлар етакчилари учун туман ҳокимлиги томонидан “Ахборот тушунчаси, мавжуд хавф-хатарлар, актуал муаммолар, соҳавий тушунчалар ва маълумот билан ишлаш” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарни туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари-ҳоким маслаҳатчиси Тимурбек Нуриддинов олиб борди.

Мулоқот шаклида ўтказилган ушбу семинарда ахборот хавфсизлиги, ижтимоий тармоқдан фойдаланиш маданияти, “троллинг”, “буллинг”, ахборот хуружи тушунчалари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube
#Ҳоким_ёрдамчилари

Маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти кундан-кунга жадаллашиб бормоқда.

Уларнинг аҳоли ўртасида тадбиркорликга шароит яратиши ва амалдаги қонунчиликдан оқилона фойдаланган ҳолда мавжуд имтиёзларни қўллаб фуқароларга амалий ёрдам кўрсатаётганини таъкидлаш жоиз.

Бунга мисол қилиб Бўка тумани “Тошлоқ” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Шахзод Ўлмасовнинг бевосита ёрдами билан маҳалла фуқароларига банк кредити асосида асбоб-ускуна, техника ва тикув дастгоҳлари олиб берилмоқда.

“Дафтарлар”да турувчи ишсиз фуқароларга давлат субсидияси асосида тикув машиналари берилмоқда.

Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram|Facebook|Telegram|YouTube
#Xushxabar
#Yangi_tanlov
#Yangi_yutuqlar

MUNISANING IRODALI G‘ALABASI!

🎓Nurafshon shahridagi viloyat “Yoshlar markazi” binosida Innovatsion rivojlanish Vazirligi, Toshkent viloyati hokimligi, Yoshlar ishlari Agentligi, O'zbekiston Respublikasi iste'dodli yoshlarni qo'llab-quvvatlash "Ulug'bek" jamg'armasi tomonidan “Mirzo Ulug’bek vorislari” Respublika tanlovining Toshkent viloyati bosqichi o’tkazildi.

📊Ikki kun davomida o’tkazilgan tanlovda Bo’ka tumani 2-umumiy o’rta ta’lim maktabi 10-sinf o’quvchisi – Tojiboyeva Munisabonu Abduraxmon qizi munosib ishtirok etib, g’oliblikni qo’lga kiritdi.

🟣M.Tojiboyevaga joriy yilning may oyida o‘tkaziladigan tanlovning Respublika bosqichida omad va muvaffaqiyat tilaymiz!
#Ёшлар_етакчиси

Хабарингиз бор туман маҳаллаларида ёшлар етакчилари ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маҳалла аҳолиси ўртасида спортга бўлган қизиқишни ошириш мақсадида “Янгиобод” ва “Хўжақўрғон” маҳалласи ёшлар етакчилари фаоллигида футбол мусобақаси ташкил этилди.

Муросасиз кечган баҳсларда 2:2 натижа билан дўстлик ғалаба қозонди.
#Zukko_kitobxon_2022
#Mahalla_bosqichi

⚡️Toshkent viloyati, Bo'ka tumani "Navobod" mahallasida “Zukko kitobxon” intellektual turnirining Mahalla bosqichi o’tkazildi.
Tanlovda Navobod MFY dan 25 nafar ishtirokchi qatnashdi.

”Duraxshon” jamoasi sektor bosqichida ishtirok etish uchun yo’llanmani qo’lga kiritdi.

📌 Sektor bosqichi 13-may kuni bo’lib o’tadi.