Buxgalter consulting
418 subscribers
440 photos
470 videos
2.74K files
1.08K links
◆Бухгалтерия ва 1С курслари
◆Бухгалтерияни тиклаш ва хисобини юритиш
◆Консалтинг хизмати
◆Аутсорсинг хизмати
◆Лицензияли 1С дастурини урнатиб берамиз
◆Мурожаат учун: +998977817817
◆Манзил: Тошкент ш. Хувайдо кучаси. Машхура укув маркази
2-кават,16-х
Download Telegram
❗️1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилмоқда, яъни:

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.

Президентнинг фармони натижасида 4,5 млн кишининг пенсияси ва нафақалари миқдори кўпаяди ва барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7% га ошган ҳолда ҳисобланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3% миқдорда (7% эмас!) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда. Умуман олганда йил давомида иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар жами 14,5% га ошган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдори эса бундан камроқ, яъни 13% ни ташкил этди.
Савол: Ассалому алайкум тасисчи сумма киритган, чиқиб кетаётган вақтда эса шу сумма миқдорида товар олиб чиқиб кетса солиқ чиқадими? Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси ёки ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлса?

Жавоб: Айланмадан олинадиган солиқ бўйича. Солиқ кодеси 463-моддаси 3-қисми 1-бандига асосан иштирокчилар таркибидан иштирокчи чиққан (чиқиб кетган) тақдирда ёхуд унинг юридик шахсдаги улуши камайтирилганда ёки юридик шахс томонидан иштирокчидан унинг ушбу юридик шахсда иштирок этиш улуши (улушнинг қисми) қайтариб сотиб олинганда ушбу иштирокчига товарларни бериш айланмадан олинадиган солиқ объекти хисобланади ва айланмадан олинадиган солиққа тортилади. Мисол: Таъсисчи корхонага 100 млн сўм киритди. 100 млн сўмлик товарларни киритган суммаси доирасида олиб чиқиб кетди. 100 млн сўмга нисбатан айланмадан олинадиган солиқ хисобланади. ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси. Солиқ кодекси 239-моддаси 4-қисми 3-бандига асосан юридик шахс иштирокчилари таркибидан иштирокчи чиққанда (чиқарилганда) ёки унинг юридик шахсда иштирок этиш улуши камайганда ёхуд иштирокчидан ушбу юридик шахсда иштирок этиш улуши (улушнинг бир қисми) юридик шахс томонидан қайтариб сотиб олинганда, иштирокчига товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС га тортиладиган айланма хисобланади. Агар таъсисчига улуши доирасида товарларни беришдан даромад бўлса, Солиқ кодекси 297-моддасига асосан фойда солиғи базасига қўшилади.
Савол: Ассалому алайкум. Лизингга асосий восита сотиб олсак амортизацияни биз хисоблаймизми? Кайси хужжатда ёзилган?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия хисобининг миллий стандарти №6-"Ижара хисоби" нинг 33-бандига асосан Молиявий ижара объектлари бўйича амортизацияни ҳисоблаш ижарачи (лизингга олувчи) томонидан Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар»га мувофиқ амалга оширилади.

Савол: Ассалому алайкум. Азот, селитра ерга солинадиган минерал ўғитларни сотиш учун лицензия керакми? Ёки оддий холатда сотса бўладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида" ги Қонунининг (ЎРҚ-701-сон 14.07.2021 йил) 1-иловаси 50-бандига асосан Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиш талаби белгиланган. Шунинг учун "Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи савдоси" ва "Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг чакана савдоси" фаолиятини тегишли тартибда лицензия олиб юритиш керак.
Савол: Ассалому алайкум. Ташкилотимиз ходими анча йиллардан бери мехнат таътилига чикмаган. Шу сабабли 2023 йилда хамма йилларни кушиб мехнат таътили бериш мумкинми?

Жавоб: 30.04.2023 йилдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасида Мехнат кодексининг 217-моддасига асосан ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади. Агар корхонангизнинг жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида ходимларга қўшимча таътиллар берилиши кўзда тутилган бўлса, Мехнат кодекси 219-моддасига асосан қўшимча таътиллар хам берилиши мумкин. Лекин Мехнат кодекси 222-моддасига асосан барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун эллик олти календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас.
Савол: Ассалому алайкум IT сохасида фаолият юритадиган корхоналарга кандай солик имтиёзлари мавжуд?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.06.2017 йилдаги "РЕСПУБЛИКАДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАРНИ ТУБДАН ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" ги ПФ-5099-сонли фармонининг 5-бандига асосан Технопарк (Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки) резидентлари 2028 йил 1 январгача бўлган муддатга: барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек ижтимоий солиқни тўлашдан; белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилган.
Шунингдек мазкур фармоннинг 8-бандига асосан Технопарк резидентлари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан 2028 йил 1 январгача олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар 7,5 фоиз миқдордаги қатъий белгиланган ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилиши белгиланган.
Савол: Ассалому алайкум. Корхона омборида бор товарни яроқлилиги утиб қолгани учун списать қилмоқчи, шунда товар сотиб олганда вақтда зачётган олган суммасини ҳам зачётдан чиқариб ташлаши керакми?

Жавоб: Солиқ кодекси 269-моддаси 2-бандига асосан илгари товарларни (хизматларни) олиш чоғида ҳисобга олиш учун қабул қилинган, олинган товарлар (хизматлар) бўйича солиқ суммасига улар (товарлар) бузилганда ёхуд қонунчиликка мувофиқ ваколатли орган томонидан, улар йўқлигида эса солиқ тўловчи томонидан белгиланган табиий камайиш нормаларидан ортиқча йўқотилган тақдирда тузатиш киритилади.
Савол: Ассалому алайкум. Ўзбекистонда шартномалар долларда ёзилиши мумкинми? Масалан долларда шартнома тузилиб тўлови ўша кунги курс бўйича тўлаши мумкинми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси "Валютани тартибга солиш тўғрисида" ги янги тахрирдаги Қонунининг 9-моддасига асосан:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун тарифлар, нархлар, шу жумладан миллий электрон савдо майдончаларидаги шундай тарифлар, нархлар, шунингдек юридик шахсларнинг устав фондлари (устав капиталлари) миқдорларига доир талаблар фақат Ўзбекистон Республикаси валютасида белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига йўл қўйилмайди. Алоҳида ҳолларда, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан инвестиция шартномалари доирасида жалб этиладиган чет эл инвестициялари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида йўл қўйилади.
Савол: Фаолият туримиз ишлаб чикариш булса, товарлар улгуржи савдоси билан шуғулланишимиз мумкинми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА” Қонунининг 19-моддасига асосан тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ва таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳар қандай фаолият тури билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шуғулланишлари мумкин. Узбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2018 йилдаги "ТОВАР БОЗОРЛАРИДА САВДОНИ ЯНАДА ЭРКИНЛАШТИРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" ПФ-5564-сонли фармонига асосан 2019 йил 01 январдан улгуржи савдони амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш ва савдо корхоналарини солиққа тортишнинг махсус тартиби бекор килинган.
Қўшимча:

Солиқ кодекси 461-моддасига асосан:

Айланмадан олинадиган солиқ қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди. Яъни ушбу ташкилотлар қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўловчиси хисобланади:

1) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга;
2) акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи ва фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик шахсларга;
3) юридик шахслар — қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда йигирма беш гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса;
4) бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахсларга;
5) лотореяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларга;
6) оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахсга — оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича;
7) бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шасхларга, улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда хулоса киритилганда;
8) марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахсларга;
9) алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шахобчаларига;
10) бозорларга ва савдо комплексларига;
11) солиқ маслаҳатчиларининг ташкилотларига;
12) аудиторлик ташкилотларига;
13) нотижорат ташкилотларига, шу жумладан бюджет ташкилотларига.
Савол: Ассалому алайкум. Ташкилотимиз фаолият бошлаган вақтда айланмадан соликни қатъий белгиланган суммада тўлашга ўтганмиз. 4 % лик солиқ туловига қачон ўтсак бўлади?

Жавоб: Солиқ кодекси 469-моддасига асосан айланмадан олинадиган солиқ учун кКалендарь йил солиқ давридир.
Солиқ кодекси 470-1-моддасига асосан солиқ тўловчилар навбатдаги солиқ даври (календарь йил) дан бошлаб қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашни рад этишга ва ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, навбатдаги солиқ даври бошланишига қадар ўн кундан кечиктирмай хабардор қилган ҳолда, солиқни ушбу Кодекс 467-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ ставкалари бўйича тўлашга ўтишга ҳақли. Масалан: Корхона 2023 йил 01 майдан айланмадан олинадиган солиқни қатьий белгиланган шаклда тўлашга ўтган бўлса, 2023 йил 20 декабр дан кечиктирмай Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклдаги хабарномани юбориб, 2024 йил 01 январдан айланмадан олинадиган солиқни 4 % (ставка кўринишида) бўйича тўлашга ўтишингиз мумкин
Савол: Ассалому алайкум Фойда солиги буйича. Экспорт килувчи ташкилотлар хам фойда солиги тулайдими. Чекловлар йўқми?

Жавоб: Солиқ кодекси 337-моддасида "Товарларни (ишларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойда" дан о даражали ставкада фойда солиғи хисобланади. Эътибор беринг: Юкоридаги 337-моддада Товарлар экспорт қилинганда, 0 даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси солиқ тўловчилар томонидан, товарларни чет эл валютасида экспорт қилиш юзасидан даромадлар товарлар (хизматлар) экспортга чиқарилган кундан эътиборан бир юз саксон календарь куни ичида келиб тушмаган тақдирда, қўлланилмаслиги белгиланган. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.11.2018 йилдаги ПФ-5587-сонли фармонининг 1-иловаси "2019 йил 1 январдан қўлланиладиган солиқ имтиёзлари татбиқ этилмайдиган экспорт қилинадиган хом ашё товарлари РЎЙХАТИ" келтирилган бўлиб, мазкур товарларни экспорт килишдан олинган фойдага 0 даражали ставка тадбиқ этилмайди. Яъни 15 фоиз ставкада фойда солиғи хисобланади. Фармонга манбаа: https://lex.uz/docs/4085146
Ўзини_ўзи_банд_қиладиган_шахслар_учун_фаолият_ишлар,_хизматлар_турлари.pdf
410.9 KB
Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари
Савол: Ассалому алайкум, куеш панелини МЧЖда урнатса имтиёз борми?

Жавоб: Солиқ кодексининг 428-моддаси биринчи қисмига асосан, қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқарувчилар қайта тикланадиган энергия манбалари (номинал қуввати 0,1 МВт ва кўпроқ) ускуналари эгаллаган ер участкалари бўйича улар ишга туширилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга ер солиғидан озод этилади.
Солиқ кодексининг 414-моддаси учинчи қисми 2-бандига асосан, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар, улар фойдаланишга жорий этилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга мол-мулк солиғидан озод қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.02.2023 йилдаги ПҚ-57-сон қарорига асосан, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи, қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғи ҳамда юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини тўлашдан улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан уч йил муддатга, ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса — ўн йил муддатга озод этилади.
Савол: Ассалому алайкум. Хусусий корхона ходими 2020,2021,2022 йилларда мехнат таътилига чикмаган. Шу сабабли 2023 йилда хамма йилларни кушиб мехнат таътили бериш мумкинми?

Жавоб: 30.04.2023 йилдан Ўзбекистон Республикасида янги Мехнат кодекси кучга кирган. Мехнат кодексининг 217-моддасига асосан ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади. Агар корхонангизнинг жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида ходимларга қўшимча таътиллар берилиши кўзда тутилган бўлса, Мехнат кодекси 219-моддасига асосан қўшимча таътиллар хам берилиши мумкин. Лекин Мехнат кодекси 222-моддасига асосан барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун эллик олти календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас.
Савол: Ассалому алайкум. Омборда товар тугаб қолганда тасисчидан кирим деб киритиб олган эдим қайтариш қандай бўлади? Умуман таъсисчи жисмоний шахс номидан товар кирим килиш усуллари ва ундан келиб чикадиган солик окибатлари хакида тушунтириш берсангиз. Корхонамиз ҚҚС ва фойда солиғи тўловчи хисобланади.

Жавоб: Таъсисчидан корхонага товар кирим қилиш асосан икки хил шаклда амалга оширилади.
1. Низом ва таъсис шартномасига асосан товарларни кирим қилиш;
2. Таъсисчи билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 732-моддасига асосан тузилган қарз шартномасига асосан товарларни кирим қилиш.

732-модда. Қарз шартномаси
Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.


Биринчи холатда бухгалтерия проводкалари:

Дт 2910 Кт 4610 Низом ва таъсис шартномасига асосан товарлар кирим қилинди.

Бу холат солиқлар хисобланишига олиб келмайди.

Иккинчи холатда бухгалтерия проводкалари:

Дт 2910 Кт 6820 Қарз шартномасига асосан таъсисчидан товар кирим қилинди.
Дт 9610 Кт 6920 Қарз шартномасига асосан фоизлар хисобланди.

Агар қарз шартномаси фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз бўлса, Солиқ кодекси 299-моддасига асосан қарз олувчининг даромади қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) олиш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Агар олинган товарни таъсисчига қайтарадиган бўлсак, солиқ кодекси 239-моддасига асосан қўшилган қиймат солиғи ҳисобланади.
Дт 6820 Кт 9220 Қарзнинг қайтарилиши
Дт 9220 Кт 2910 Товарнинг хисобдан чиқарилиши
Дт 9430 Кт 6410 Товар қайтарилишидан ҚҚС ҳисобланди.

Агар олинган товарни фуқаролик кодекси 732-моддасига асосан таъсисчига пул маблағи кўринишида қайтарадиган бўлсак, солиқ кодекси 238-моддасига асосан қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмайди.
Дт 6820 Кт 5110 Қарзнинг қайтарилиши

Агар олинган қарзни уч йил ичида қайтармасак ёки таъсисчи томонидан ушбу қарз беғараз молиявий ёрдам сифатида берилган деб қўшимча келишув имзоланса, қарз маблағини даромадга оламиз ва солиқ кодекси 297-моддасига асосан фойда солиғини хисоблашда жами даромад таркибига киритамиз.

Дт 6820 Кт 9360 Олинган қарз даъво муддати ўтганлиги учун хисобдан чиқарилиб даромад тан олинди

Молиявий ёрдам беғараз деб келишилса,

Дт 6820 Кт 9380 Беғараз молиявий ёрдам даромадга олинди.


Асос: Фуқаролик кодекси 732-моддаси, солиқ кодекси, 238, 239, 297-моддалари, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (БҲМС №21) «ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲИСОБОТЛАР РЕЖАСИ ВА УНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА.
#Бизнес_солиқ
БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА ИККИ СОЛИҚ ТЕКШИРУВИ ЎТКАЗИЛИШИ МУМКИНМИ?

Бир даврда солик аудит ва сайер солик текшируви утказилиши мумкинми? Масалан 10 октябрь куни солик аудити келиб, 18 куни сайер солик текшируви келиши мумкинми, аудит солик текшируви бундан бехабар холатда.

📍ЖАВОБ:

Солиқ кодексининг 139-моддасига асосан солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш соҳасидаги айрим мажбуриятларини, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларини бажарилишини текшириш сайёр солиқ текширувидир.

Сайёр солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади. Буйруқда солиқ тўловчининг номи, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, текширувларни ўтказиш муддатлари ва мақсади кўрсатилади.

Шунингдек мазкур моддага асосан сайёр солиқ текширувида алохида давр қамраб олинмайди. Бундан ташқари солиқ қонунчилигида бир вақтда сайёр солиқ текшируви ва солиқ солиқ аудити ўтказилишига чекловлар мавжуд эмас.
#foydali📌

Товар моддий захираларни олишда ишончноманинг (доверенность) муддати 10 кун эмас, 3 йилгача бериш мумкин.

Жуда кўп ҳолларда ТМЗлар олиш учун ишончномалар 10 кун муддатга берилади. 10 кундан кўп муддатга берилган ишончномаларни қабул қилмайдиган, муддати хато экан дейдиган бухгалтерлар ҳам учраб туради. Энг тўғри йўл қонун ҳужжатлари билан танишиб чиқишдир. Хеч қайси қонун ҳужжатларида ишончнома 10 кунга берилиши белгиланмаган. 4-сонли "ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР" тўғрисидаги БҲМСнинг 12-боб, 97-қисмида "Ишончноманинг амал қилиш муддати товар-моддий захираларни олиш ва олиб чиқиб кетиш имкониятига боғлиқ равишда белгиланади, бироқ қонун ҳужжатларида белгиланган муддатдан ошмаслиги керак" дейилган. Қонун ҳужжатларига назар солсак, Фуқаролик кодексининг 139-моддасида "Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас" дейилган. Демак, товар олаётганда ишончномаларни 3 йил муддатгача бериш мумкин. Фақат, ишончнома амал қилиш муддати шартноманинг амал қилиш муддатидан ошиб кетмаслиги керак.
Якка тартибдаги тадбиркор товар моддий бойликлар олишда ишончнома (доверенность) БЕРМАЙДИ!

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 134-моддасида бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланиши ўрнатилган. Ишончнома ишонч билдирувчининг бошқа шахс олдидаги вакилига ваколат берилган хатти-ҳаракатларни амалга ошириш учун берилади. Товар-моддий захиралари бўйича битимларни тузиш ва уларни олиш якка тартибдаги тадбиркорнинг ўзи томонидан амалга оширилади. Шунинг учун ишончнома ёзишга эҳтиёж йўқ.
4-сонли БҲМС, 12-боб, 93-моддада ТМЗ сотиб олиш учун ишончномани "ташкилот"лар бериши белгиланган. “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасида эса якка тартибдаги тадбиркорлик жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) томонидан тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга оширишдир дейилган.

Хулоса қиладиган бўлсак, ЯТТлар товар моддий бойликлар сотиб олишда ишончнома бермайди.
Яроқлилик муддати ўтган товар-моддий захираларни ҳисобдан чиқаришда ҚҚС ва фойда солиғи.

Товар-моддий захиралар сақлаш муддати ўтганлиги, жисмоний ва маънавий эскирганлиги сабабли ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Мисол сифатида дорихоналардаги сақлаш муддати ўтган дори воситаларини олишимиз мумкин. СКнинг 317-моддаси 34-бандига асосан бундай харажатлар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади ва солиқ солинадиган базани камайтирмайди.
Ҳисобдан чиқарилган товар-моддий захиралар бўйича сотиб олинган пайтда ҳисобга олинган ҚҚС ҳам ҳисобдан чиқарилаётган қолдиқларга мос равишда корректировка қилиниши керак. ҚҚС суммаси охирги 12 ой ичида олинган товарлар бўйича корректировка қилинади, 12 ойдан олдин сотиб олинган товарлар бўйича корректировка қилинмайди.