Bugun.uz — LIVE
9.48K subscribers
3 photos
Тезкор хабарлар — қисқа, аниқ ва ишончли.

Таҳририят: @bugunuzaloqabot
Реклама: @bugunuzreklama
Download Telegram
Channel created
Қашқадарёнинг Кўкдала туманида катта сержант Элбек Примов 8 июль куни соат 19:00лар атрофида Lacetti’ни тўхтатиб текширганида, 58 ёшли ҳайдовчи маст экани аён бўлади. Ҳайдовчи машинадан тушиб қочишга уринади, инспектор билан олишади ҳамда ёнида бўлган ошхона пичоғи билан инспекторни қорнига бир неча марта уриб жароҳати етказиб, воқеа жойидан қочади.

Катта сержант шифохонада, оғир жароҳатлар оқибатида кўп қон йўқотиб, вафот этган. Инспекторни ўлдиришда айбланаётган шахс Кўкдалада ҳибсга олинган.
Ургут туманидаги Сойғўс маҳалласида 3 та қўнғир айиқ тўрт бош эчкини еб қўйган. Ҳолат Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари чегарасида жойлашган Кункўрмас довонининг Қашқадарё ҳудудида содир бўлган. Чўпонлар ва айиқларга талафот етмаган.

Икки кун олдин кечаси айиқлар шу Сойғўс маҳалласига 2-3 км яқинликдаги тоғ бағридаги мевали дарахтларни ейиш учун тушиб келган.