Мулозимларни сувга бўктирган Қашқадарёнинг янги ҳокими илк ҳафтада икки раҳбарни ишдан бўшатди
BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv

Қашқадарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ишининг илк ҳафтасида икки раҳбарни вазифасидан бўшатди, яна икки раҳбарни ишдан олиш ҳақида огоҳлантирди.
Қарши шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг билдиришича, 2 ноябрь кунги йиғилишда янги ҳоким масъулиятсизлик қиладиган барча раҳбарларни кескин чора кўришидан огоҳлантирган.
Ўтган йили ҳокимият мулозимларини совуқ сувга бўктириб таҳқирлагани ортидан Зойир Мирзаев Бош вазир ўринбосарлигидан олиниб, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими этиб тайинланган эди.
Бир ҳафтада тўрт раҳбарга чора кўрилди
Расмий хабарга кўра, вилоят ҳокими вазифасини бажараётган Зойир Мирзаев 2 ноябрь куни кенгайтирилган йиғилиш ўтказиб, вилоят маркази Қарши шаҳридаги ўрганишлар натижасини муҳокама қилган ва бирданига тўрт раҳбарга чора кўрган.
Булардан икки нафари - Қарши шаҳар давлат санитария-эпидемиология маркази бош шифокори ва Қарши шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.
Қарши шаҳар ҳокимининг ўринбосари Улуғбек Авазов эса жиддий огоҳлантирилган ва бир ой синов муддати берилган.
Қарши шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғини ишдан олиш масаласини кўриб чиқиш эса вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғига топширилган.
Қарши шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Мирзаев барча ташкилотларга бир ой муддат ичида бажарилиши талаб қилинган қатор вазифаларни юклаган ва бажармаган раҳбарларга кескин чора кўришини билдирган.
Бир ойлик режа
Жумладан, Қашқадарё вилоятининг касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси томонидан таълим муассасаларига йўлланган Телефонограмма Озодликка келиб тушди.
Ҳужжатда, Зойир Мирзаевнинг 29 октябрь кунги йиғилишда таълим муассасалари раҳбарларига берган топшириқлар акс этган.
Жумладан:
- 1 ойда барча таълим муассаларининг веб-сайтини очиш, муассасалар ҳудудини мунтазам тозалаш ва ободонлаштириш,
- ўқувчилар давоматини назоратга олиш ва чет элга чиқиб кетган ўқувчиларни қайтариш,
- ўқувчилар орасида "Бир ҳафтада - бир китоб" каби танловларни ўтказиш,
- тўй-ҳашамларни тартибга солиш бўйича ҳукумат қарорини ўқувчиларга тушунтириш,
- шу йилнинг 22 декабрда кутилаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови тўғрисида ўқувчиларга тушунча бериш каби топшириқлар берилган.
6 кишини таҳқирлаган собиқ муовин
48 яшар Зойир Мирзаев қўл остидаги мулозимларга кескин чоралар кўриши билан танилган раҳбардир.
Озодлик ўтган йилнинг 25 октябрида, ўша кезда Бош вазирнинг ўринбосари бўлган Зойир Мирзаев, Тошкент вилояти Оққўрғон туманида олти киши - туман ҳокимлигининг уч мулозими, икки фермер ва бир маҳалла оқсоқолини ариқдаги совуқ сувга тушириб, таҳқирлаган эди.
Ўшанда Мирзаев олтовлонни буғдойга сув қўймагани учун, шундай жазолагани айтилганди.
Ҳодисадан 2 кун ўтиб, Мирзаев президент Шавкат Мирзиёев фармони билан лавозимидан бўшатилди.
Мирзиёев имзолаган фармонда бош вазирнинг Қишлоқ хўжалиги комплекси бўйича ўринбосари бўлган Мирзаевнинг "ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани", боис ишдан олингани айтилганди.
Аммо, бу фармонни эълон қилган Бош вазир Абдулла Арипов ҳукумат йиғилишида ўз ўринбосарининг Оққўрғон туманида қилган иши президентни қаттиқ ранжитганини айтганди.
"Шахсан мен учун бу жуда ноқулай ва уятли ҳолат. Чунки менинг ўринбосарим президентимиз олиб бораётган сиёсатга қарши иш қилди. Мана шу ҳолат 25 октябрь куни юз берган бўлса, юртбошимиз Зойир Мирзаевни ишдан бўшатиш ҳақидаги қарорни 27 октябрда қабул қилди. Бироқ, Конституцияга мувофиқ, шанба ва якшанба кунлари ҳеч қандай қарор ва фармонлар қабул қилинмайди. Шунинг учун биз бу қарорни бугун эълон қилдик," дея Абдулла Ариповдан иқтибос келтирганди Daryo.uz нашри.
Бош вазир президент "шунча халққа хизмат қилган" бўлса-да, Зойир Мирзаевни кечира олмагани, уни қонун доирасида жазолаганини айтганди.

Аммо, бу воқеадан қарийб бир йил ўтиб, Бош вазирнинг президентга хиёнатда айбланган собиқ ўринбосари Қашқадарё вилоятига раҳбар қилиб тайинланди. Бунга қадар у Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманига ҳокимлик қилаётган эди.
Зойир Мирзаевга пиар кампания
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ва маҳаллий ахборот воситалари янги раҳбар фаолиятини кенг кўламда ёритишни бошлаб юборди.
Хусусан, вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг Telegram каналида ўтган бир ҳафта ичида берилган хабарлар тўлиғича янги раҳбар ташаббусларига бағишланган.
Фото ва видео иловалар билан берилган хабарларда, Мирзаевнинг мунтазам халқ орасида юргани, раҳбарлар билан йиғилиш ўтказаётгани, ҳатто тунда бир гуруҳ амалдор билан маҳалла оралаётганини кўриш мумкин.
Зойир Мирзаевни яқиндан таниган, муқаддам президент маъмуриятида ишлаган собиқ мулозимлардан бирининг Озодликка айтишича, президент Шавкат Мирзиёев Зойир Мирзаевга яна бир имконият берган.
Исмини сир сақлаган ҳукумат мулозимининг айтишича, аслида Мирзаев Шавкат Мирзиёев бош вазир бўлган кезларда унинг қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича асосий ёрдамичиси бўлган.
Мирзиёев президентликка келгач эса, Мирзаев унинг айни соҳада ишонган асосий маслаҳатчисига айланган ва қишлоқ хўжалиги бўйича ҳозирда жорий этилган аксар лойиҳаларнинг муаллифи ҳам айнан удир.
https://t.me/bugunuz/28058

Telegram
@BUGUNUZ™ - RASMIY KANAL
Мулозимларни сувга бўктирган Қашқадарёнинг янги ҳокими илк ҳафтада икки раҳбарни ишдан бўшатди
BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўконлари бузиб ташланган тадбиркорлар президентдан амалий ëрдам сўрамоқда
Хоразм вилояти Шовот туманидаги бозорда савдо билан шуғулланувчи бир гуруҳ тадбиркорларнинг ëзишича¸ бозорга тегишли ер Мурод исмли тадбиркор томонидан ўзлаштирилган ва у ердаги магазинлар бузиб ташланиб¸ ҳеч қандай компенсация берилмаган.
BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Хоразм вилояти Шовот туманидаги бозорда савдо билан шуғулланувчи бир гуруҳ тадбиркорларнинг ëзишича¸ бозорга тегишли ер Мурод исмли тадбиркор томонидан ўзлаштирилган ва у ердаги магазинлар бузиб ташланиб¸ ҳеч қандай компенсация берилмаган.
BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
“Буханка” нон нархи яна кўтарилди. Баъзи дўконларда 1600 минг сўмдан, бозорларда эса 1700
Тармоқ фойдаланувчилари “буханка” нархи 100-200 сўмга ошгани, баъзи дўконларда 1600 минг сўмдан, бозорларда эса 1700 сўмдан сотилаётганини ёзади.
Ўзбекистонда 15 октябрдан “буханка” нархи кўтарилиб, 1300-1500 сўмдан сотила бошлагани ҳақида Озодлик аввал хабар қилганди. Бунгача мазкур нон 1100 сўмдан сотилган.
Сўнгги уч ҳафта мобайнида Ўзбекистонда “буханка” нон нархи икки марта ошди.
2018 йил сентябригача эса бу нон 600-650 сўмдан сотилган эди.

Туркияда оғир жароҳат туфайли оламдан ўтган муҳожирнинг жасади Ўзбекистонга юборилди
Иш жойида олган оғир жароҳати туфайли 31 октябрь куни Истанбулдаги Чўрлу давлат касалхонасига жойлаштирилган ва ўша жойда жон берган ўзбекистонлик З.В.нинг жасади Ўзбекистонга жўнатилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасига таянган ҳолда маълумот тарқатди.
Бош консулхона вазиятни назоратга олгани, марҳум ишлаган Yıldız Taşlama фабрикасида авария ва хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик бўйича тергов давом этаётганини билдирган.
Россия¸ Қозоғистон¸ Жанубий Корея каби Туркия ҳам ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари энг кўп бораëтган мамлакатлардан бирига айланган. Ҳозиргача Туркияда қанча ўзбекистонлик муҳожир борлигига оид аниқ маълумот йўқ.
Визасиз уч ойгача қолиш мумкин бўлган Туркияда ўзбек меҳнат муҳожирлари сонининг юз мингларча экани тахмин қилинади.

Ҳужжатлар ижроси мониторинги билан Адлия вазирлиги шуғулланади
Ўзбекистонда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини ўтказиш тизими жорий этилади. Бу ҳақдаги президент қарорида қайд этилишича, мониторингни амалга ошириш вазифаси Адлия вазирлиги юклатилган.
Қарорда мазкур чора “норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш самарадорлигини янада ошириш, нотўғри ёки зиддиятли ҳуқуқни қўллаш амалиётига олиб келадиган нормалар пайдо бўлишининг олдини олиш, уларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида” амалга оширилаётгани урғуланган.
Ҳуқуқий мониторингнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ягона амалиётини жорий этиш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш мақсадларига мувофиқлигини ўрганиш;
ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг тўлиқлигини таъминлаш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва халқаро мажбуриятларига мувофиқлигини таъминлаш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар, зиддиятлар, коррупцияга оид омиллар, бир-бирини такрорловчи ва коллизион нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ягона тушунча ва атамалар тизимини яратиш.
https://t.me/bugunuz/28064

Ўзбекистонда интернет хизматлари нархи йил охиригача 20 фоизга қадар арзонлашиши кутилмоқда

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошевнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда 2019 йил охиригача интернет хизматлари нархи 15-20 фоизга арзонлашиши кутилмоқда.
4 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида гапирган Қаҳрамон Йўлдошвга кўра, охирги тўққиз ой ичида оператор ва провайдерлар учун интернет тармоғига уланиш хизматлари нархи 29 фоизга арзонлашди.
Унинг маълум қилишича, 2018 йилда йирки лойиҳани амалга оширган "Ўзбектелеком" халқаро пакетли коммутация марказининг ўтказувчанлик қобилиятини 10 баробар кенгайтирган.
Ҳозир ўтказувчанлик қобилияти Ўзбекистонда 1,2 гигабит тезликка тенг.
"Агар 2019 йилнинг 9 ойида 29 фоиз арзонлашган бўлса, йил якунигача интернет хизматлари нархи 15-20 фоизга арзонлашиши кутилмоқда", дея деди Қаҳрамон Йўлдошев.
"Тармоқ шунақа жадал суръатлар билан ривожланяптики, яқин бир неча йил ичида халқаро пакетли коммутация марказининг ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш лойиҳасининг кейинги босқичини давом эттирмасак, талабни қондира олмай қолишимиз эҳтимоли ҳам бор. Шунинг олдини олиш учун ҳозирги кунда яна иккинчи босқичдаги техник лойиҳа устида иш олиб борилмоқда", дея қўшимча қилди Қаҳрамон Йўлдошев.
Аммо унинг қайд этишича, ҳозир Ўзбекистонда мобиль алоқа хизмати етиб бормаган 478та аҳоли пункти мавжуд.
https://t.me/bugunuz/28066

Forwarded from @SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram “ИИБ ходими соқол қўйган йигитни зўрлик билан бўлимга олиб кетмоқда”
ҚАРШИ. “Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридан ёзмоқдамиз. Орзу бозорида ички ишлар ходими соқол қўйган йигитни ҳақорат қилиб, зўрлик билан бўлимга олиб кетмоқда. Ички ишлар ходими ҳолат видеога олинаётганини кўриб қолиб, видеога олган кишини ортидан қувган...”
STга келган бу ИДДАО юзасидан қўшимча маълумотингиз бўлса, бизга хабар беринг!
ҚАРШИ. “Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридан ёзмоқдамиз. Орзу бозорида ички ишлар ходими соқол қўйган йигитни ҳақорат қилиб, зўрлик билан бўлимга олиб кетмоқда. Ички ишлар ходими ҳолат видеога олинаётганини кўриб қолиб, видеога олган кишини ортидан қувган...”
STга келган бу ИДДАО юзасидан қўшимча маълумотингиз бўлса, бизга хабар беринг!
Forwarded from @SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram “Регистонни емираётган томошага нега расмийлар рухсат беряпти?”
“Регистондаги Шердор мақбарасининг ён тарафида Хайрия марафони муносабати билан концерт берилди. Бироқ Самарқанд аҳли бундан норози бўлаяпти. Биринчидан, бунақанги кучли колонкалардан чиқаётган шовқин ва тебранишларга бу қадимий миноралар дош беролмайди. Иккинчидан, маънавият ҳақида бўлар-бўлмасга ақл ўргатидаган мулозимлар мақбара ёнида ярим яланғоч томошаларга нега индамаяпти? Бошқа жойда рақсга тушишсин, лекин тарихга озгина ҳурмат юзасидан Регистонни тинч қўйишсин”.

Озодлик дастури 05.11.19 ❇️
✅Бухорода пахта билан боғлиқ икки фалокат: зобит машинасида куйиб кетди, ҳашарчи тўла автобус зовурга ағдарилди
✅Туркияда оғир жароҳат туфайли оламдан ўтган муҳожирнинг жасади Ўзбекистонга юборилди
✅Ўзбекистонда интернет хизматлари нархи йил охиригача 20 фоизга қадар арзонлашиши кутилмоқда
✅“Буханка” нон нархи яна кўтарилди
✅Ҳужжатлар ижроси мониторинги билан Адлия вазирлиги шуғулланади
✅Турк ҳарбийлари Бағдодийнинг опасини қўлга олишди
✅Эрон ядро битимидан чиқиш бўйича яна бир қадам қўйганини эълон қилди
🎧Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:
👉 https://t.me/bugunuz/28071
✅Бухорода пахта билан боғлиқ икки фалокат: зобит машинасида куйиб кетди, ҳашарчи тўла автобус зовурга ағдарилди
✅Туркияда оғир жароҳат туфайли оламдан ўтган муҳожирнинг жасади Ўзбекистонга юборилди
✅Ўзбекистонда интернет хизматлари нархи йил охиригача 20 фоизга қадар арзонлашиши кутилмоқда
✅“Буханка” нон нархи яна кўтарилди
✅Ҳужжатлар ижроси мониторинги билан Адлия вазирлиги шуғулланади
✅Турк ҳарбийлари Бағдодийнинг опасини қўлга олишди
✅Эрон ядро битимидан чиқиш бўйича яна бир қадам қўйганини эълон қилди
🎧Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:
👉 https://t.me/bugunuz/28071
Telegram
@BUGUNUZ™ - RASMIY KANAL
Forwarded from @SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram “Ҳайдовчилардан тураргоҳ учун ноқонуний олинаётган пул кимнинг чўнтагига тушар экан-а?! На касса аппарати бор, на чек беради... (Нукус бозори)”
Пахта билан боғлиқ икки фалокат: Бухорода зобит машинасида ёниб кетди; ҳашарчи тўла автобус зовурга ағдарилди
BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Пахта билан боғлиқ икки фалокат: Бухорода зобит машинасида ёниб кетди; ҳашарчи тўла автобус зовурга ағдарилди
Бухоро вилояти Жондор туманида 30 октябр куни Олот тумани ИИБ ЖҚ бўлими тезкор ходими бошқарган машинанинг пахта юклаган трактор прицепига бориб урилиши оқибатида машина ёниб кетди, зобит воқеа жойида ҳалок бўлди.
Бу воқеадан икки кун аввал эса, шу туманнинг Оғар қишлоғида ҳашарчиларни пахтадан олиб қайтаётган автобус "Матиз" автомашинасига урилиб, сув тўла зовурга ағдарилиб кетган.
"Матиз" ҳайдовчиси оғир жароҳат билан касалхонага ётқизилган, ҳашарчилар енгил тан жароҳати олган.
Жондор ва Олот тумани ИИБ мулозимлари шундай воқеа бўлганини тасдиқлади.
Олот тумани ИИБнинг тергов бўлими зобити Шоҳидбек Жумаев 30 октябрь куни кечки соат саккизларда Хумин қишлоғи яқинидаги айланма йўлда содир бўлган автоҳалокатда ёниб кетган.
Воқеа гувоҳларидан бирининг Озодликка айтишича, Шоҳид Жумаев бошқарган “Равон” автомобили катта тезликда пахта юклаган трактор прицепининг орқасидан келиб урилган:
“Уголовный розыскда ишлаган экан бу бола. 30 октябр куни Бухоро шаҳридан қайтаётган экан. Биз пунктга пахта топширгани борган эдик. Заводнинг олдида разворот бор. Ўша ерда пахта ортган трактор бурилаётган экан, бу жуда катта тезликда келиб, прицепнинг орқасидан солган. Удар шунча қаттиқ бўлганки, мошинасидаги газ баллони портлаб кетган. Пахта ҳам ёнган, мошина ҳам. У боланинг ўзи ҳам ўтирган жойида ёниб, кул бўлиб қолганини кўрдик”
Олот тумани ички ишлар бўлимининг ўзини таништирмаган мулозими шундай воқеа бўлганини тасдиқлади:
“Ҳа, тўғри, тракторнинг орқасидан келиб урган. Яхши оперативник бола эди, фалокатда, энди”
Бу воқеадан икки кун аввал, 28 октябрь куни Жондор туманининг Оғар қишлоғида ҳашарчиларни пахтадан олиб келаётган автобуснинг “Матиз” автомобили билан тўқнашиб кетган.
Воқеа гувоҳларидан бирининг айтишича, автобусда маҳалладан йиғилган пахта терииш отряди ҳашарчилари бўлган:
“Кечки соат еттиларда бўлган бу воқеа. “Матиз”нинг ҳайдовчиси маҳаллий фермерлардан бири экан. Қарама-қарши томондан келиб, автобусга тўқнашиб кетган. Автобус четга оламан деб, зовурга чаппа бўлган. Тасодиф туфайли ҳеч ким қаттиқ жароҳат олмаган. “Матиз”нинг эгаси эса оғир жароҳат билан касалхонага ётқизилган”
Жондор тумани ички ишлар бўлимининг мулозими бу воқеада қаттиқ жароҳат билан ҳеч ким касалхонага мурожаат қилмаганини айтди.
Ўзбекистонда пахта мавсумида пахта терими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез содир бўлиб туради.
Жумладан, Сирдарё вилоят, Боёвут туманига пахта теримига олиб чиқилган ҳарбийлардан икки нафарини 13 октябрь куни трактор босиб кетган эди. Ҳарбий хизматга Фарғона водийсидан чақирилган бу икки аскар воқеа жойида ҳалок бўлди.
Фарғона вилояти Данғара туманидаги тўртта мактабнинг директор муовинлари 29 сентябрь куни кечки пайт A-373 магистрал йўлининг Қўқон шаҳридан ўтувчи қисмида автоҳалокатга учраган эди. Улардан икки нафари воқеа жойида ҳалок бўлди, қолган икки нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.
Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида теримчиларни пахта даласига олиб кетаётган "Дамас" автомашинаси "Кобальт" автомобили билан тўқнашиб, ағдарилиб кетди. Ҳодиса 22 сентябрь, эрталаб Хўжайли туман касалхонаси рўпарасидаги йўлда содир бўлган.
Хўжайли туман Ички ишлар бўлими навбатчиси аварияда бир киши - 19 яшар йигит ўлганини, "Дамас" ва "Кобальт" машиналари ичида бўлган ўнга яқин одам жароҳатланганини Озодликка тасдиқлади.
https://t.me/bugunuz/28074

Уйғурлар муаммоси билан шуғулланувчи олим Ўзбекистонга киритилмади

Шу йилнинг 1 ноябрида Олма-Отадан учиб келган тилшунос олим, ёзувчи ва уйғур тили таржимони Евгений Бунин Тошкент аэропортидан ортга қайтариб юборилди.
Озодлик билан суҳбатда Бунин ўзининг Ўзбекистонга киритилмаганини олиб бораётган илмий изланишларига боғлиқ эканига ишонишини айтди.
Евгений Бунин ўзбек чегарачилари томонидан ҳеч қандай изоҳсиз Ўзбекистонга киритилмаган навбатдаги хорижликлардан биридир.
Евгений Бунин: Мен уйғурлар масаласи билан шуғулланаман
2019 йилнинг 1 ноябрида яна бир хорижлик - уйғур тили соҳасида илмий изланишлар олиб борувчи мустақил олим, таржимон ва ёзувчи Евгений Бунин Ўзбекистонга киритилмади.
У шу куниёқ учоқда у ортга, Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрига қайтариб юборилди.
Озодлик саволларига бу ҳақда жавоб берган Евгений Бунинга кўра, ўзбек чегарачилари нима сабабдан унга Ўзбекистонга кириш тақиқлангани сабабларини билмаслигини айтган.
- Мен, асосан, Қозоғистонда яшайман, лекин қишни Ўзбекистонда ўтказаман, чунки жуда ёқади у ерда. Бухорога бориш ниятим бор эди. Кундуз куни учиб келдим ва паспорт назоратидан ўтаётганимда паспортимни олиб, ўтириб туришимни айтишди. Хуллас, бир қанча вақтдан кейин мени учиш зонасига олиб ўтиб, Олма-Отага қайтаришаётганини билдиришди. Киришга тақиқ бор экан менда, аммо сабабини “Ташқи ишлар вазирлигидан сўранг, биз оддий чегарачилар, билмаймиз” дея тушунтиришди, деди Евгений Бунин.
Чегарачилар унга “Сиз ўзингиз билсангиз керак нега Ўзбекистонга киритилмаганингизни!”, дея, қўлига депортация тўғрисида қоғоз тутқазган.
Евгенийнинг Озодликка тақдим этган расмий жавобида “Мазкур ҳужжат эгасига Ўзбекистон Республикасига кириш тақиқланди” дейилган. Шунингдек, актда Олма-Ота шаҳрига қайтарилиб, Бунинни “қайта текшириш учун қабул қилиб олиш, зеро унга Ўзбекистон Республикасига кириш тақиқлангани” айтилганини кўриш мумкин.
Тадқиқотчи Евгений Бунин Ўзбекистонга киритилмаганини ўзининг олиб бораётган илмий изланишлари билан бевосита боғлиқ эканига ишонишини айтди:
- Мен бу ҳолат менинг фаолиятим билан боғлиқ эканига 100 фоиз ишонаман, чунки бошқа сабаб бўлиши мумкин эмас! Мен ўтган қишда Ўзбекистонда 3-4 ой яшаганман, маҳаллий сиёсатга мутлақо аралашмаганман. Мен у ерда ўзимнинг Шинжон-Хитой муаммолари билан машғул эдим, холос.
Озодлик билан суҳбатда у икки ой олдин тарихчи ва сиёсатшунос Анвар Назир таклифи билан Тошкентда бўлиб қайтганини ҳам ёдга олди.
- Мен у ташкиллаштирган учрашувда бўлдим. 10-15 киши маҳаллий фаоллар билан кечки атрофида йиғилдик. Улар билан Шинжон масаласида оддий суҳбат бўлиб ўтди. Балким шу масала юзасидан менга Ўзбекистонга киришга рухсат берилмагандир, аниғини билмадим.
Россиялик олимнинг айтишича, у ҳозирда у Шинжонда Хитой сиёсати қурбонлари тўғрисидаги маълумотлар базасини бошқариш ва қуриш билан шуғулланади.
Мустақил олим, таржимон ва ёзувчи 34 ёшли Евгений Бунин сўнгги ўн йил давомида уйғур тилининг Шинжон вариантини ўрганиб чиқди ва шу вақт давомида Уйғуристонда яшаб келди.
Евгений Бунин бу маълумотлар shahit.biz сайтига тўпланиб, ўзбек расмийларини ташвишга солган бўлиши мумкинлигини ҳам инкор этмади.
- Мен тахминан бир йилдан буён бу ишни олиб бораяпман ва Шинжондаги қурбонлар гувоҳликлари, уларнинг яқинлари ёки ғойиб бўлиб кетган одамлар тўғрисида маълумотларни тўплаяпман. Ҳозирга келиб базада 5400 уйғуристонлик тўғрисида маълумот жамланган. Хитой учун жуда нозик бўлган бу масала бўйича мен ҳозирда дунёда саноқли экспертлардан бириман. Хитой билан яхши муносабатда бўлиб келаётган Ўзбекистон ҳукумати учун бу фаолиятимдан хатар сезилса керак деб ўйлайман, деди уйғурлар масаласи бўйича мутахассис Евгений Бунин.
Россиялик олим бундан бир неча ой олдин махфий хизмат ходимлари Бухорода ижарада яшаб келаётган уй эгаларидан у ҳақда маълумот йиққани, сўроққа тутганини аниқлаганини ҳам қўшимча қилди.
Евгений Бунин, шунингдек, нима сабабдан Ўзбекистондан депорт қилингани масаласида мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига изоҳ талаб қилиб, мурожаат қилишини билдирди.

Унинг ишонишича, Ўзбекистон расмий идораларининг бундай хатти-ҳаракатлари президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатга жаҳон ҳамжамияти орасида жиддий шубҳаларни уйғотиши турган гап.
Ўзбекистонга киритилмаганлар сони ошмоқда
Евгений Бунин охирги йилларда Ўзбекистонга киритилмаган кўплаб олим жамоатчилик фаоллари ва журналистлардан биридир.
Хусусан, Тошкент аэропортидан антрополог олим Сергей Абашин, таниқли фотосуратчи Константин Саломатин, Би-Би-Си Жаҳон Хизмати Марказий Осиё бўлими мудири Ҳамид Исмоилов, Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати, мухолифатдаги "Эрк" партиясининг фаоли Насрулло Саййид, АҚШ фуқароси Бобур Ҳасан, ВВС Жаҳон хизматининг Марказий Осиё бўйича мухбири Наталья Антелава¸ “Новая газета” (Россия) фотомухбири Виктория Ивлева, BBC Monitoring гуруҳи ходимаси Багила Бухарбаева (Қозоғистон), қирғизистонлик таниқли ҳуқуқ фаоли Тўлекан Исмаилова ҳам сабаби кўрсатилмасдан ортга қайтарилгани тўғрисида Озодлик хабар берган эди.
Тадқиқотчи Евгений Бунин Ўзбекистондан чиқариб юборилган 1 ноябрда Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши раиси Ли Кэцян Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди.
Президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашув давомида у “икки мамлакатнинг ўзаро очилиши икки томонлама муносабатлар ривожланиши ва ҳар тарафлама фойдага эришишга имкон яратиши” борасида гапирди.
Ли Кэцян 1-2 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти (ШҲТ) ҳукумат раҳбарлари йиғилишида иштирок этиб, Хитой Ўзбекистон билан “минтақавий хавфсизлик масаласида” ҳамкорлик қилишга қизиқиши борлигини очиқлади.
Шинжон-Уйғур мухториятидаги миллий озчиликларнинг тақиб қилиб келинаётгани, бир миллионга яқин мусулмоннинг “қайта тарбиялаш лагерлари”да сақланаётгани халқаро ҳамжамиятнинг диққат марказида қолаётган мавзулардан бири бўлмоқда.
АҚШ Давлат котиби Майк Помпео 22 сентябрь куни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида қилган нутқида сўнгги икки йил ичида Хитойда 1 миллиондан кўпроқ уйғур ва бошқа мусулмон миллатлар қайта тарбиялаш лагерларида сақланаётганини таъкидлаб, бу ҳолатни “мусулмонларни ўз маданияти ва эътиқодидан воз кечиришга ҳаракат қилиш”, деб баҳолаган.
https://t.me/bugunuz/28076