@BUGUNUZ - Official channel
12.4K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
34.9K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нега Мирзиёев атрофида мақтовлар кўпаймоқда? 

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Мирзиёев ҳокимиятга келганига 10 йил тўлаётган бир пайтда Ўзбекистонда президентга нисбатан мақтов ва эътирофлар ҳам кўпайиб бормоқда.

Иқтисодий очиқлик, валюта бозоридаги ислоҳотлар, тадбиркорликка яратилган имкониятлар ва қўшни давлатлар билан муносабатларнинг яхшиланиши президент даврининг асосий ютуқлари сифатида кўрсатилади. 

Хорижлик меҳмонлар ҳам Ўзбекистоннинг бугунги ҳолатини ўн йил аввалги вазият билан таққослаб, Мирзиёевга юқори баҳо бермоқда.

Аммо президентнинг ўзи ортиқча мақтов ва қарсакни бир неча бор танқид қилган. Шундай экан, нега сўнгги расмий тадбирларда президент номига баландпарвоз мақтовлар тез-тез янграмоқда ва «ўн йил олдин — бугун» деган қиёслар ортида қандай реал ўзгаришлар бор?

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
👍2👎1
Ўзбекистонлик профессор Қозоғистонда ҳибсда сақланмоқда

📹 ВИДЕО

Қозоғистонда Мақсут Нарикбаев номидаги университетда ишлаган ўзбекистонлик профессор Иқболжон Қорабоев, яқинларига кўра, жосусликда гумон қилиниб ҳибсда сақланмоқда.

Олимнинг яқинлари қарийб икки ойдан бери у билан кўриша олмаётгани, олимнинг аҳволи ҳақида яқинларига тўлиқ маълумот берилмаётганидан шикоят қилмоқда.

Асли андижонлик 46 ёшли Қорабоев Қозоғистоннинг Астана шаҳридаги университетда халқаро муносабатлар фанидан дарс берган, шунингдек, Бельгиядаги БМТ Университети Минтақавий интеграцияни қиёсий ўрганиш институти билан ҳамкорлик қилган.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
👎5👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ШҲТ+ саммити: Марказий Осиё йирик кучлар рақобати орасида

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕО: https://youtu.be/PaiepHRZf6E

Бишкекда ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 25 йиллик юбилей саммити глобал беқарорлик ва геосиёсий зиддиятлар кучайган бир даврга тўғри келди. Марказий Осиё минтақаси йирик кучлар ўртасидаги рақобат майдонига айланаётган бир пайтда, ушбу анжуман ташкилотнинг реал салоҳияти ва келажагини яна бир бор синовдан ўтказди. Бишкек учрашувининг асосий натижалари, иштирокчи давлатларнинг яширин ва очиқ манфаатлари. Чорак асрлик йўл ва ички зиддиятлар фонида Ўзбекистон ШҲТда ўз ўрнини эгаллашга интилмоқда.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
OZODNEWS: Дронлар хавфи сабаб Ўзбекистон рейсларида узилиш | Украинага босқин

📹 ВИДЕО

Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ишдан олинди. У «Ватандошлар»га раҳбар бўлиши кутилмоқда. 

Россияда дронлар хавфи: Зеленский огоҳлантириши ортидан Ўзбекистон–Россия рейсларида илк узилишлар.

Ўзбекистонда камбағалликка қарши янги тизим. 3,2 триллион сўмни ким назорат қилади? 

Мирзиёев Тошкентни авиахабга айлантирмоқчи. Қозоғистон ҳам шу мақсадда — ким устун келади?

OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг.
👍2
“Мирзиёев ташаббуси”. Хитой билан ядровий ҳамкорлик

📹 ВИДЕО

Бишкекда ўтган ШҲТ саммити чоғида аъзо давлатлар президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан тинч ядровий дастур бўйича ҳамкорликка оид декларацияни имзолади.

Аксар таҳлилчилар фикрича, минтақанинг асосий савдо ҳамкори бўлган Хитой тез орада Ўзбекистон ва Қозоғистонда баҳсларга сабаб бўлаётган АЭС лойиҳаларининг ҳам асосий шеригига айланиши мумкин.

Бунга эса мазкур икки давлатда АЭС қурилишини зиммасига олган «Росатом»нинг хориждаги муаммолари, шунингдек, Россияга нисбатан санкциялар босимининг кучайиб бораётгани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
👎4👍2
Ўзбек спорти янги молиявий тизимга ўтмоқда: ким ютувчи, ким ютқазувчи?

📹 ВИДЕО

Ўзбекистон спорти янги молиявий тизимга ўтмоқда. Давлат компанияларининг ҳомийлиги ўрнини бюджет жамғармаси, хусусий сармоя ва клубларнинг ўз даромади эгаллаши керак. Бироқ ислоҳотнинг дастлабки ойларида "Бунёдкор"да электр ўчирилди, "Ҳумо" хоккей клуби музсиз қолди, Наманган бассейни эса сотувга чиқарилиши мумкин. Профессионал бокс федерацияси 5 миллиард сўм қарз борлигини тан олди. Янги тизимнинг дастлабки синовлари, муаммолар ва келажак саволлари.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
👍3👎1
“Босния қассоби” дафн қилинди | Украинага босқин

📹 ВИДЕО

АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Украина бўйича тинчлик музокараларида сезиларли илгарилаш бўлганини билдирди. Россия эса Давлат Думаси сайловларидан кейин янги музокараларга қайтишга тайёр бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, Россия Киев, Одесса ва Сумига яна кенг кўламли зарбалар берди. Киевда икки киши ҳалок бўлди, 16 киши жароҳатланди.

Украина Бош прокурори Руслан Кравченко истеъфога чиқди. У бу қарорни сиёсий деб атади.

Саудия Арабистонидаги Aramco объектларига ҳусийлар ҳужум қилди. АҚШ ва Эрон ўртасидаги денгиз қарама-қаршилиги ҳам кучайиб, Ҳормуз бўғозида савдо кемалари ҳаракати янада чекланмоқда.

Озодликда халқаро хабарлар тафсилоти билан танишинг.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
Хитой қирувчилари: Ўзбекистон Россия қуролларидан узоқлашмоқдами?

📹 ВИДЕО

Ўзбекистон илк бор Хитойда ишлаб чиқарилган J-10CE қирувчи самолётларини оммага намойиш этди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Хитойдан бу турдаги қирувчи учоқни сотиб олган дунёдаги иккинчи мамлакатга айланди. 2022 йилдан бошлаб Покистон бу учоқлардан 20 тасига эга бўлди. Бангладеш ҳам J-10CEларни харид қилиш бўйича Хитой билан музокараларга тайёргарлик кўрмоқда, аммо ҳозирча самолётларни қабул қилиб олгани йўқ.

Шу ўринда асосий савол туғилади: бу алоҳида харидми ёки кенгроқ модернизация жараёнининг бир қисмими? Агар шундай бўлса, бу тарихан Россия технологияларига таяниб келган Ўзбекистон ҳарбий авиацияни модернизация қилишда энди асосий ҳамкор сифатида Хитойни танлаётганини англатадими?

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек спорти янги молиявий тизимга ўтмоқда: ким ютувчи, ким ютқазувчи?

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Ўзбекистон спорти янги молиявий тизимга ўтмоқда. Давлат компанияларининг ҳомийлиги ўрнини бюджет жамғармаси, хусусий сармоя ва клубларнинг ўз даромади эгаллаши керак. Бироқ ислоҳотнинг дастлабки ойларида "Бунёдкор"да электр ўчирилди, "Ҳумо" хоккей клуби музсиз қолди, Наманган бассейни эса сотувга чиқарилиши мумкин. Профессионал бокс федерацияси 5 миллиард сўм қарз борлигини тан олди. Янги тизимнинг дастлабки синовлари, муаммолар ва келажак саволлари.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
👎1
Новороссийскда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

📹 ВИДЕО

Россия дрони Киевдаги кўп қаватли уйга урилди, Николаевда эса 70 ёшли аёл ҳалок бўлди. Германия Украинага Patriot ракеталарини ўз ҳарбий захираларидан етказиб беришини эълон қилди.

Венгрия 10 нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди. Бу Виктор Орбан ҳокимиятдан кетганидан кейин Будапештнинг Москвага нисбатан сиёсат ўзгараётганининг яна бир белгиси бўлди.

Дональд Трамп ва Владимир Путин Украинадаги урушни тугатиш бўйича телефон орқали гаплашди. Германия эса чақирув ёшидаги украиналик эркакларни ватанига қайтаришга ёрдам бериш имконини муҳокама қилмоқда.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги денгиз қарама-қаршилиги кескинлашди: АҚШ Эроннинг бешта нефть танкерини йўқ қилганини билдирди, Теҳрон эса АҚШ кемалари ва базаларига зарбалар берилганини айтди.

Озодликда халқаро хабарлар тафсилоти билан танишинг.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
OZODNEWS: Эронни халқаро молия тизимидан “яккалаш”. Ўзбекистонга таъсири қандай? | Украинага босқин

📹 ВИДЕО

Болалари қизамиқ асоратидан азият чеккан ўнлаб оила Соғлиқни сақлаш вазирлиги олдида намойиш ўтказди. Муаммо тизимдами ёки эмлашда?

Қарийб 35 йиллик тақиқдан сўнг мухолифат лидери, шоир Муҳаммад Солиҳ шеърлари “Адабиёт” газетасида босилди. Тақиқ бекор бўлдими?

Вашингтон Эронни халқаро молия тизимидан яккалаш ҳаракатини бошлади. Бу Эрон билан савдо-транспорт алоқасини кенгайтирган Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

Ўзбекистон президенти илк бор Сербияга расмий ташриф билан борди, президент Вучич бирга баллистик ракета ишлаб чиқаришни таклиф қилди. Ўзбекистон бунга нима дейди?

Дунëни ўзгартирган 11 сентябр воқеаларига 25 йил тўлди. Толиблар ва "Ал-Қоида" яна Афғонистонда. Қандай хатарлар бор?
 
Украина “Сиртлонлар” лақаби берилган механик роботларни жангга тайëрлади. Уларнинг 20 килограммгача портловчи моддани таший олиши айтилмоқда.

OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг!

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бердимуҳамедовнинг Нидерландиядаги қимматбаҳо совғалари

Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси ва собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Нидерландияга ахалтекин зотли отлар гўзаллик танловида иштирок этиш учун ташриф буюрди.

Тадбир давомида у ўғли, Туркменистон президенти Сердар Бердимуҳамедов номидан танлов ғолиби бўлган от эгасига BMW 7-серияли автомобил совға қилди. Шунингдек, танлов иштирокчиларига жами 50 минг евродан ортиқ пул мукофотлари топширилди.

Бердимуҳамедовнинг Нидерландияга сафари Туркманистонда озиқ-овқат нархлари ошиб бораётгани ҳақидаги хабарлар фонида амалга оширилди.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
👎7👍1
Саудия нефт экспортини қисқартириши мумкин | Украинага босқин

📹 ВИДЕО

Ўзбекистон президентининг Жанубий Корея республикасига 3 кунлик давлат ташрифи давом этмоқда.

Дональд Трамп Владимир Зеленский «Россияда дизель танқислигини келтириб чиқаришни» тўхтатиши кераклигини айтди.

Дрон ҳужумлари Саудия Арабистонини ўзининг улкан «Шарқ-Ғарб» нефть қувурини ёпишга мажбур қилди.

Озодликда халқаро хабарлар тафсилоти билан танишинг.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
АҚШ вице-президенти ўзбекистонлик жиҳодчини тилга олди | Украинага босқин

📹 ВИДЕО

15 сентябрга ўтар кечаси Беларус томонидан Литвага кирган дрон НАТО миссиясидаги Италия қирувчилари томонидан уриб туширилди.

Украина дронлари Россиянинг Таганрог ва Сызрань шаҳарларига ҳужум қилди. Сызранда йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди.

Киев Россия билан энергетик сулҳга тайёрлигини билдирди.

Яқин Шарқда АҚШ ва Эрон музокаралари эҳтимоли муҳокама қилинмоқда. Саудия Арабистони энергетика объектларига ҳужумлар ортидан нефть нархи 108 доллардан ошди.

Озодликда халқаро хабарлар тафсилоти билан танишинг.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дронлар ҳужумида оғир жароҳат олган ватандош Ўзбекистонга олиб келинди

Россиянинг Татаристон республикасидаги Нижнекамск шаҳрига дронлар ҳужумида оғир жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси Ватанга олиб келинди. Парвоз давомида унга тиббиёт ходимлари ҳамроҳлик қилди ва доимий кислород ёрдами кўрсатиб турди. Транспортировка ишларини Ўзбекистон Миграция агентлиги ташкил этган.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Саида Мирзиёева менинг охирги матним учун мендан ўч олмоқда" - Галия Ибрагимова

Ўзбекистонлик мустақил журналист ва сиёсатшунос Галия Ибрагимованинг Facebook саҳифасида унинг ўлими ҳақида ёлғон хабар пайдо бўлди. Бундан бир неча кун аввал у обуначиларини саҳифасини бузиб киришга уринишлар бўлаётганидан огоҳлантирган ва ўзига нисбатан провокациядан хавотир билдирган эди.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
👍4
Макка яқинида дрон тўхтатиб қолинди | Украинага босқин

📹 ВИДЕО

Германияда Вунсторф ҳарбий авиабазаси яқинида номаълум дрон қулади. Полиция унинг кимга тегишли эканини аниқламоқда.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Украина бўйича янги музокараларга тайёрлигини билдирди. Айни пайтда Украина дронлари зарбалари ортидан Россиядаги йирик нефтни қайта ишлаш заводларининг бир қисми ишлаб чиқаришни кескин қисқартирган ёки тўхтатган.

Яқин Шарқда эса Саудия Арабистони Макка томон учган ҳусийлар дронини уриб туширганини билдирди. Ҳусийлар Маккани нишонга олганини рад этмоқда.

Озодликда халқаро хабарлар тафсилоти билан танишинг.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Икки болали аёлнинг уйи бузиб ташланди. У ёрдам сўрамоқда

Самарқанд туманида яшовчи Бахшанда Зоирова икки фарзанди билан уй-жойсиз қолганини айтмоқда. Унинг сўзларига кўра, яшаб турган уйи эри ва унинг қариндошлари томонидан бузиб ташланган. Аёл муаммоси билан қатор давлат идораларига мурожаат қилганини, аммо ҳануз ечим топилмаганини айтади.

Туман ҳокимлиги эса низоли уй тегишли ҳужжатларсиз қурилганини билдириб, Бахшандага судга мурожаат қилишни тавсия қилган.

Икки фарзандли аёлнинг муаммосини ким ҳал қилади?

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Маҳаллани ривожлантириш йили”: асфальт қани?

2026 йил Ўзбекистонда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилинган. Аммо Қашқадарё ва Сурхондарёдан Сиздан Телеграмга келган мурожаатларда аҳоли асфальтланмаган йўллар, чанг-тўзон ва битмай қолган ишлардан шикоят қилмоқда.

Транспорт вазири Илҳом Махкамов 2030 йилгача маҳаллаларда асфальтланмаган ички йўллар қолмаслигини билдирган эди.

Сизнинг маҳаллангизда йўллар аҳволи қандай?

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
👎5👍1
Россияда бензин ишлаб чиқариш 20% қисқарди: нефт заводлари тўхтамоқда | Украинага босқин

Украина дронлари ҳужумидан кейин Россиянинг Сызрань ва Саратовдаги нефтни қайта ишлаш заводлари фаолиятини тўхтатди. Reuters маълумотига кўра, Россияда бензин ишлаб чиқариш қарийб 20 фоизга қисқарган.

Россиянинг Ozon маркетплейси эса Тошкентда Ўзбекистондаги биринчи фулфилмент-марказини очди. Айни пайтда Украина Россиядаги Ozon ва Wildberries омборларини ҳарбий логистикада ишлатилаётган объектлар сифатида нишонга олаётганини билдирмоқда.

АҚШ Конгресси Россия ва Эронга қарши «жаҳаннам санкциялари» деб аталаётган қонун лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжат Дональд Трампга имзолаш учун юборилди.

Ямандаги уруш яна кучаймоқда. Ҳусийлар Саудиянинг Aramco объектлари ва ҳарбий базасига ҳужум қилганини билдирди. Қатар Боб ал-Мандаб ёпилиши «бутун дунё учун ҳалокатли» оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Озодликда халқаро хабарлар тафсилоти билан танишинг.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
OZODNEWS: “Корея схемаси” — тўрт собиқ ДХХ ходими 15–16 йилга қамалди | Украинага босқин

📹 ВИДЕО

90 миллион долларлик "Корея схемаси": тўрт собиқ ДХХ ходими 15–16 йилга қамалди.
Россиядан 96 минг ўзбекистонлик қайтди: мигрантлар энди қаерда ишлайди?
Мирзиёев Кореяда: 10 дан ортиқ келишув ва “Сеул декларацияси”.
Асфальт кўрмаган қишлоқ. Чироқчи тумани Оби-Сахий маҳалла аҳлининг азалий орзуси амалга ошадими?

❤️OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM