@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
34.9K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими в.б. этиб тайинланди

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👎1
"Ислоҳотчилар ва уларга қарши кучлар ўртасидаги кураш". Халқаро матбуот Алламжоновга суиқасд ҳақида

Ўтган йилнинг 26 октябрида Ўзбекистон Президенти администрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд халқаро матбуотда Ўзбекистондаги сиёсий ҳокимият учун парда ортидаги кураш билан бир қаторда Мирзиёев атрофидаги ислоҳотчи ва собиқ режим тарафдорлари ўртасидаги зиддият сифатида талқин қилинмоқда.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1063-кун | Трамп яна бир бор Путинни тинчлик музокараларига чақирди

Трамп яна бир бор Путинни Украинада тинчлик ўрнатиш учун музокаралар олиб боришга чақирди.
Владимир Путин тинчлик ўрнатишга ҳаракат қилмасдан “Россияни вайрон қиляпти”- Трамп.
Трамп Жо Байден маъмуриятидан 1000 дан ортиқ тайинланганларни олиб ташлашни режалаштираётганини айтди.
Россиянинг Смоленск ва Воронеж вилоятларига яна украин дрон ҳужумлари амалга оширилди.
Херсоннинг Днепровский туманига россиялик дроннинг рейди натижасида бир аёл ва уч эркак яраланди.
Доналд Трамп АҚШда федерал миқёсда ўлим жазосини қайта тиклади.
Словакия Бош вазири Роберт Фицо мухолифатчиларнинг ишончсизлик вотумини енгиб ўтишга ишонмоқда.
Украинада Қуролли кучлар бош психиатри ҳибсга олинди. У бир миллион доллардан кўпроқ маблағ эгаси экани аниқланди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зеленский Трампни “кучли одам” деб атади

Украина президенти Владимир Зеленский душанба куни AҚШнинг 47-президенти сифатида инаугурация қилинган Доналд Трампга муваффақият тилади.

Зеленский Трампни “кучли одам” деб атади:

“AҚШнинг янги президенти Доналд Трампнинг инаугурацияси масаласи. У кучли одам. Президент Трампга ва бутун Aмерикага муваффақиятлар тилайман. Украиналиклар тинчлик, ҳақиқий тинчликка эришиш учун америкаликлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу имкониятдан фойдаланиш керак”.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/tTmcjvpuH4U
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ягона имтиҳон марказида нарх оширилгани айтилмоқда. Бу ҳолат эътирозларга сабаб бўлмоқда

Ўзбекистондаги ҳайдовчиларни назарий ва амалий синовдан ўтказувчи Ягона имтиҳон марказида хизмат ҳақи икки баравар оширилгани айтилмоқда.

“Илгари B тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасининг назарий ва амалий имтиҳони бир миллион сўм эди. Энди икки миллион сўм тўлов талаб қилишяпти. BC тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳони эса 3,6 миллион сўмга чиқибди. Монополияга қарши кураш агентлиги қаёққа қараяпти?” дейди Озодликка мурожаат йўллаган ҳайдовчилик гувоҳномасига талабгорлардан бири.

Ижтимоий тармоқларда ҳам Президент администрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжоновга тегишли экани айтиладиган Ягона имтиҳон марказларида нарх оширилгани танқидий баҳоланган.

Иқтисодий таҳлилчи Отабек Бакировга кўра, имтиҳон маркази фаолият юритиб келаётган уч йил мобайнида нархларни ўн карра оширган.

“Бирон бир масъул идора шу пайтгача на бу конторани монополист деб топган, на маъмурий ресурслар ва ваколатларнинг суистеъмоли бўйича суриштирув ва тафтиш ўтказган”, деб ёзди О.Бакиров.

Ягона имтиҳон маркази маъмурияти ҳозирча нарх ошиши ҳақидаги эътирозларга муносабат билдирганича йўқ.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍15👎5
“Ўлганнинг устига тепган”. МИБ фермернинг мулкини мусодара қилмоқда

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/3rr__PMQ_1s
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Ўзбекистонда кластердан пулини ололмаётган фермер хўжаликлари сони кўпайиб бормоқда.

Гарчи фермерларнинг кластерлардан юз миллионлаб сўм ҳақдорлиги бўлса-да, лекин топширган пахтаси ёки буғдойи учун қўшимча қиймат солиғини топширолмаган фермерларнинг шахсий мулки суд қарорига биноан тортиб олинмоқда ва Мажбурий ижро бюролари уларни аукционларга қўйиб сотиб юбормоқда.

Самарқанд вилояти, Пайариқ туманидаги “УЗЗ Умиджон” фермер хўжалиги раҳбари Наргиза Убайдуллаевага кластер 185 миллион сўмини тўлаб бермаган. Аммо қўшимча қиймат солиғини тўламагани учун унинг Дамас автомобилини МИБ аукционда сотиб юборган.

Қашқадарё вилоят, Қамаши туманидан бўлган фермер Дилмурод Бердиевнинг ҳам кластерда 131 миллион сўм пули бор, аммо у пулини олиб солиққа тўлай олмайди. Оқибатда эса солиқ қарзни ундириб олиш учун ҳаракатни тадбиркорнинг хусусий мулкига қаратган.

Ўзбекистонда кластерлар тўғрисида Қонун йўқ. Улар фермерларни маҳаллий ҳокимлар зуғуми остида истаган кўйга солмоқда. Хоҳласа пулини беради, хоҳламаса йўқ.

Фермерлар оиласи, уларнинг минглаб ишчилари ҳам маошсиз, қозонни сувга ташлаб қўйган.

Фермерлар уюшиб ҳукуматга арз қилиб боришга эса қўрқади. Маҳаллий ҳокимларнинг уларга нисбатан бўладиган зуғумидан қўрқади. Шунинг учун ҳам, уларнинг арзу доди туманларидан нарига чиқмайди.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/3rr__PMQ_1s
👍7👎2
Audio
📌Озодлик дастури 22.01.25

✅Мирзиёев Трампни Ўзбекистонга таклиф қилди

✅Қозоғистондан Ўзбекистонга ноқонуний бензин ташиган гуруҳ ушланди

✅Қишлоқ хўжалиги вазирлиги картошка қимматлаши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

✅700 га яқин ўзбекистонлик Германияда ҳайдовчилик қилади

✅Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентлигидан кетди

✅Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
@ozodnews
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда мактаб директори ўқувчиларга мажбурий форма қилдириш, ота-оналардан 70 минг сўмдан олиш кераклигини талаб қилди

“Ҳурматли синф раҳбарлар, вижи-вижи гап керакмас. Қандай қилиб пул йиғиш сизнинг маҳоратингизга, фантазиянгизга боғлиқ”, дейди директор.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👎35👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1064-кун | Трамп Украина можаросини 100 кун ичида ҳал қилмоқчи

Трамп AҚШнинг Украинадаги махсус вакили Кейт Келлогга можарони 100 кун ичида ҳал қилишни топширди. Янги президентнинг АҚШда туғилганлик орқали фуқаролик ҳуқуқини тугатиш ҳақидаги буйруғига 22 штат қарши чиқди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни Ўзбекистонга таклиф этди.
2024 йили Ўзбекистонга бошқа давлатлардан қонуний асосда ишлаётган 483 нафар меҳнат муҳожирининг жасади олиб келинди. Уларнинг асосий қисми - Россиядан.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари рекорд даражада

2024 йилда Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари 14,8 миллиард долларни ташкил қилди. Бу рекорд кўрсаткич.

Марказий банк эълон қилган жисмоний шахслар валюта операциялари бўйича шарҳга мувофиқ, мамлакатга пул ўтказмалари 2023 йилга нисбатан 30 фоизга ёки 3,4 миллиард долларга кўпайган.

Маблағларнинг 77 фоизи Россиядан (11,5 миллиард доллар) юборилган. Шу тариқа РФдан ўтказмалар 2023 йилга нисбатан 29 фоизга ортган. Йиллик трансфертларнинг қолган қисми Қозоғистон (795 миллион доллар), АҚШ (577 миллион доллар), Жанубий Корея (534 миллион доллар), Туркия (405 миллион доллар), Буюк Британия (135 миллион доллар) ва бошқа мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/FOrak7rlQj0
👍14👎1
Ўзбекистон Россия томонида урушганларга енгил жазо бермоқда. Нега?

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/F7hzLC1S6MQ
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Ўзбекистон суди ўндан ортиқ украиналикни ўлдирганига иқрор бўлган андижонликка “озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Ўзбекистон ва Украинадаги фаоллар ўзбек судлари сўнгги пайтларда ўзга мамлакатга қурол кўтариб бориб, одам ўлдирган шахсларга енгил жазо бераётганига эътибор қаратишмоқда. Уруш тугамагунча Россияда юрган миллионлаб ўзбекистонлик муҳожирлар уруш домига тортилиш хавфи остида қолмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Россия томонида урушганларга енгил жазо бермоқда. Нега?

Ўзбекистон суди ўндан ортиқ украиналикни ўлдирганига иқрор бўлган андижонликка “озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Ўзбекистон ва Украинадаги фаоллар ўзбек судлари сўнгги пайтларда ўзга мамлакатга қурол кўтариб бориб, одам ўлдирган шахсларга енгил жазо бераётганига эътибор қаратишмоқда. Уруш тугамагунча Россияда юрган миллионлаб ўзбекистонлик муҳожирлар уруш домига тортилиш хавфи остида қолмоқда.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/F7hzLC1S6MQ
👍3👎1
1 апрелдан электр энергияси яна қимматлайди. Мулозим тариф ошишини тизимни такомиллаштириш режаси билан асослади

Ўзбекистонда жорий йил 1 апрелдан электр энергияси тарифлари яна оширилади. Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида нарх қимматлашувига изоҳ берган “Ҳудудий электр тармоқлари” вакили қувватни ошириш ва трансформаторларни янгилаш ана шундай чорага мажбур этганини айтган.
Мулозимга кўра, Ўзбекистон ижтимоий давлат бўлгани сабаб электр тарифлари анча вақт оширилмай келган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси тарифи кескин оширилган ва 200 кВт/соатлик ижтимоий норма жорий этилган эди.

Амалдаги тарифга кўра, аҳоли бир ойлик истеъмолдан келиб чиқиб:
• 200 кВт/соатгача – 450 сўмдан,
• 201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача – 900 сўмдан,
• 1001 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача – 1350 сўмдан,
• 5000 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача – 1575 сўм,
• 10 000 кВт/соат ва ундан ортиқ истеъмол учун ҳар бир кВт/соат учун 1800 сўмдан тўламоқда.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, жорий йил 1 апрелдан маиший истеъмолчилар учун 1 кВт/соат электр энергиясининг нархи ойига 200 кВт/соатгача истеъмол учун 450 сўмдан 600 сўмга кўтарилади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👎21👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўлганнинг устига тепган”. МИБ фермернинг мулкини мусодара қилмоқда

Ўзбекистонда кластердан пулини ололмаётган фермер хўжаликлари сони кўпайиб бормоқда.

Гарчи фермерларнинг кластерлардан юз миллионлаб сўм ҳақдорлиги бўлса-да, лекин топширган пахтаси ёки буғдойи учун қўшимча қиймат солиғини топширолмаган фермерларнинг шахсий мулки суд қарорига биноан тортиб олинмоқда ва Мажбурий ижро бюролари уларни аукционларга қўйиб сотиб юбормоқда.

Самарқанд вилояти, Пайариқ туманидаги “УЗЗ Умиджон” фермер хўжалиги раҳбари Наргиза Убайдуллаевага кластер 185 миллион сўмини тўлаб бермаган. Аммо қўшимча қиймат солиғини тўламагани учун унинг Дамас автомобилини МИБ аукционда сотиб юборган.

Қашқадарё вилоят, Қамаши туманидан бўлган фермер Дилмурод Бердиевнинг ҳам кластерда 131 миллион сўм пули бор, аммо у пулини олиб солиққа тўлай олмайди. Оқибатда эса солиқ қарзни ундириб олиш учун ҳаракатни тадбиркорнинг хусусий мулкига қаратган.

Ўзбекистонда кластерлар тўғрисида Қонун йўқ. Улар фермерларни маҳаллий ҳокимлар зуғуми остида истаган кўйга солмоқда. Хоҳласа пулини беради, хоҳламаса йўқ.

Фермерлар оиласи, уларнинг минглаб ишчилари ҳам маошсиз, қозонни сувга ташлаб қўйган.

Фермерлар уюшиб ҳукуматга арз қилиб боришга эса қўрқади. Маҳаллий ҳокимларнинг уларга нисбатан бўладиган зуғумидан қўрқади. Шунинг учун ҳам, уларнинг арзу доди туманларидан нарига чиқмайди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10👎1
Audio
📌Озодлик дастури 23.01.25

✅Япония Ўзбекистонга 150 миллион доллар кредит ажратади

✅Россия ўзбек мева-сабзавотининг асосий харидори бўлиб қолмоқда

✅Ўзбекистонда киберхавфсизлик университети очилади

✅Қозоғистон банклари яшаш учун рухсатномаси бўлмаган россияликларга ҳисобрақам очишдан бош торта бошлади

✅Чехияда Россия паспортидан воз кечмаганларга фуқаролик бериш тақиқланади

✅Трамп “Россия товарларининг барчасига” солиқ, бож ва санкция киритиш билан таҳдид қилди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
@ozodnews
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Трамп келганидан ҳамма ҳавотирда – АҚШдаги ўзбеклар

Дональд Трамп ҳокимиятга келиши биланоқ Америкадаги мигрантларга босимни кучайтирувчи бир неча фармонларни имзолади. Америкага Мексика орқали кирган минглаб ўзбекистонликлар бундан жиддий ташвишда. “Мигрант Медиа” лойиҳаси Мекcикадан Америкага кира олмаган ёки кириб оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари билан суҳбатлашди.

Сўнгги йилларда АҚШга мигрантлар оқими мисли кўрилмаган даражага етди. Трамп нафақат чегараларни ёпиш, балки барча ноқонуний муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юбориш ваъдаси билан сайланди. Бунга миллий хавфсизликни таъминлаш зарурати сабаб бўлаётгани айтилмоқда.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍10
Водий ҳаёти: 60 ёшдан кейин кечми?

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/5fQa6rS19eM
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

60 ёшдан кейинги ҳаётингизни қандай тасаввур қиласиз? Бу ёшда янги нарсаларни ўрганиш, спорт билан шуғулланишга кеч бўладими?
Ҳеч бу ҳақда ўйлаб кўрганмисиз?

Бугун сизларга 60 ёшдан ошганига қарамай, фаол ҳаёт тарзига эга бўлган водийлик инсонлар ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия ракетасидан яраланган гўдак

Пайшанбага ўтар кечаси Запорожеда Россиянинг ракета зарбалари натижасида бир киши ҳалок бўлди, 24 киши яраланди. Яраланганлар орасида икки ойлик гўдак ҳам бор, у касалхонага ётқизилган. Вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Иван Федоров маълумича, қурбонлар орасида Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг тўрт нафар ходими ҳам бор.

Унинг сўзларига кўра, шаҳарга берилган зарбалар натижасида турар-жой бинолари вайрон бўлган, портлаш тўлқини дераза ойналарини синдирган. Aввалроқ вилоят раҳбари россиялик ҳарбийлар Запорожега бешта ҳужумчи дрон билан ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эди.

2022 йилги кенг кўламли босқиндан олдин 700 000 га яқин аҳоли истиқомат қилган Запороже рус қўшинларининг кўплаб маротаба нишонига айланади. Шаҳар фронт чизиғидан бир неча ўн километр узоқликда жойлашган.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/8gOHw4PJyas
👍6👎1
Кутилган "тебраниш". Ўзбекистонда картошка нархи қарийб икки бараварга ошди

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/NjxRVtQ4OIU
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Сўнгги ҳафтада Ўзбекистонда картошка нархи кескин ошиши кузатилмоқда.

Экспертлар картошка нархининг кўтарилганини Қозоғистоннинг Ўзбекистонга картошка экспортини олти ойга тўхтатиш ҳақидаги қарори билан боғламоқда.

Қарор бу маҳсулотнинг, хусусан, Ўзбекистонга экспорт ҳажми ошиши ва нархи кескин кўтарилиши манзарасида қабул қилинди. Расмий маълумотга кўра, 11 ой ичида Ўзбекистон импорт қилган картошканинг деярли 75 фоизи Қозоғистондан олиб келинган.

Халқ орасида “камбағалнинг овқати”, “ўзбекнинг иккинчи нони” деб таъриф бериладиган бу маҳсулот турининг қимматлагани кам таъминланган оилалар аҳволини янада оғирлаштиргани айтилади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кутилган "тебраниш". Ўзбекистонда картошка нархи қарийб икки бараварга ошди

Сўнгги ҳафтада Ўзбекистонда картошка нархи кескин ошиши кузатилмоқда.

Экспертлар картошка нархининг кўтарилганини Қозоғистоннинг Ўзбекистонга картошка экспортини олти ойга тўхтатиш ҳақидаги қарори билан боғламоқда.

Қарор бу маҳсулотнинг, хусусан, Ўзбекистонга экспорт ҳажми ошиши ва нархи кескин кўтарилиши манзарасида қабул қилинди. Расмий маълумотга кўра, 11 ой ичида Ўзбекистон импорт қилган картошканинг деярли 75 фоизи Қозоғистондан олиб келинган.

Халқ орасида “камбағалнинг овқати”, “ўзбекнинг иккинчи нони” деб таъриф бериладиган бу маҳсулот турининг қимматлагани кам таъминланган оилалар аҳволини янада оғирлаштиргани айтилади.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/NjxRVtQ4OIU
👍12