@BUGUNUZ - Official channel
14.1K subscribers
20.7K photos
10.8K videos
40 files
34.5K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Украинага босқин: 572-кун | Ҳаагада Украина даъвоси билан Россия устидан Халқаро Суд маҳкамаси бошланди

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/HondhexXDMY

Ҳаагада Украина даъвоси билан Россия устидан Халқаро суд маҳкамаси иш бошлади.
Украина расмийлари Клишчиивка озод этилганини тасдиқламоқда.
Севастополнинг Фиолент бурнида 17 сентябрь куни портлаш овозлари эшитилди.
Манбаларга кўра, Рамзан Қодиров Москва касалхонасида қолмоқда.
Екатеринбургда қийноқларга солинган тожикистонликлар террорчиликда айбланмоқда.
Болгарияда, Украина билан чегарадан 200 км ичкарида, ҳарбий дрон қолдиқлари топилди.
Владимир Зеленский: Украина Владимир Путинга “танаффус” бера олмайди.
НАТО Бош котиби: Россиянинг Украинага қарши уруши яқин орада якунланмайди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 572-кун | Ҳаагада Украина даъвоси билан Россия устидан Халқаро Суд маҳкамаси бошланди

Ҳаагада Украина даъвоси билан Россия устидан Халқаро суд маҳкамаси иш бошлади.
Украина расмийлари Клишчиивка озод этилганини тасдиқламоқда.
Севастополнинг Фиолент бурнида 17 сентябрь куни портлаш овозлари эшитилди.
Манбаларга кўра, Рамзан Қодиров Москва касалхонасида қолмоқда.
Екатеринбургда қийноқларга солинган тожикистонликлар террорчиликда айбланмоқда.
Болгарияда, Украина билан чегарадан 200 км ичкарида, ҳарбий дрон қолдиқлари топилди.
Владимир Зеленский: Украина Владимир Путинга “танаффус” бера олмайди.
НАТО Бош котиби: Россиянинг Украинага қарши уруши яқин орада якунланмайди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍19
Ўзбекистон бош вазири матбуот хизмати 19 сентябрга ўтар кечаси жамоатчиликни Россиянинг мактаб қуриб бериш таклифини “нотўғри талқин қилмаслик”ка чақирди.

18 сентябрда Москвада Россия бош вазири Михаил Мишустин ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ўртасида ўтган учрашувда “ўқувчиларни рус маданияти ва анъаналари билан яқиндан таништириш” мақсадида Россия Ўзбекистонда бир неча мактаб қуриши масаласи ҳам муҳокама этилганди.

Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда фаоллар ва мутахассислар Россиянинг Ўзбекистонда мактаб қуришига қарши фикрларини билдира бошладилар. Ижтимоий тармоқларда қолдирилган постларда Россия ўқув дастурлари асосан Москва пропагандасининг бир қисмига айлангани, дарсликларга Украинага босқинни оқлайдиган мавзулар киритилгани айтилади. Мутахассислар фикрича, Россия Ўзбекистонда қурган мактаблар ҳам Москва сиёсатини тарғиб қилувчи масканларга айланиши мумкин.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍32👎21
БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка борган Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Европа кенгаши президенти Шарль Мишел билан музокаралар ўтказди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тез фурсатда қабул қилиш масаласи ҳам кўтарилган.

Озодлик радиоси 2022 йил июлида мазкур шартнома бўйича музокаралар якунлангани ҳақида хабар берган эди. Бироқ шу кунгача бу битимни имзолаш юзасидан зарурий процедуралар якунланмаган.

Икки томонлама ҳамкорлик кўламини кенгайтирадиган мазкур битим ЕИ билан Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларда муҳим олға қадам бўлиб ҳисобланади.

Шунингдек, Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги ҳамкорликни сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳаларда янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Расмий хабарда таъкидланишича, йил бошидан буён Ўзбекистоннинг ЕИ билан товар айланмаси ҳажми 35 фоизга ошган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍10👎1
БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Гулнора Каримовадан мусодара қилинган активларни бошқарувчи Uzbekistan Vision 2030 жамғармаси Ўзбекистонда оналар ва болалар ўлимини камайтиришга қаратилган БМТнинг янги лойиҳасини молиялаштириш учун 43,5 млн доллар ажратгани ҳақида билдирди.

Янги дастур UNICEF, UNFPA ва ЖССТ томонидан амалга оширилади. Унинг асосий мақсадларидан бири кам вазнли чақалоқларнинг тирик қолиш даражасини ҳозирги 75 фоиздан 90 фоизга оширишдир.

“Ишонч” деган ном билан ҳам танилган Uzbekistan Vision 2030 жамғармаси БМТнинг кўп томонлама ҳамкорликдаги траст фонди томонидан бошқарилади. У Гулнора Каримованинг Швейцариядаги жиноий иш жараёнида мусодара қилинган активларини Ўзбекистонга қайтариш учун ташкил этилган. Ўтган йилнинг август ойида Ўзбекистон ва Швейцария жамғарма орқали 131 миллион долларни қайтариш бўйича келишув имзолаган.

Швейцария, Франция, АҚШ ва бошқа мамлакатларда Гулнора Каримовага алоқадор бўлган мулкларнинг умумий қиймати қарийб 1,4 миллиард долларга баҳоланган.
👍28👎1
Мирзиёев Ўзбекистонга 10 миллиард доллар сармоя киритмоқчи бўлган “Air Products” директорига орден берди

Президент Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига амалий ташрифи доирасида “Air Products” ширкати раҳбари Сейфи Гасеми билан учрашди. Президент матбуот хизматининг билдиришича, учрашувда АҚШ Давлат котибининг энергетика масалалари бўйича ўринбосари Жеффри Пайетт ҳам иштирок этди.

“Air Products” томонидан Ўзбекистонда “Uzbekistan GTL”да саноат газларини қайта ишлаш, “Навоийазот” негизида синтез-газ, кислород ва азот, суюлтирилган карбонат ангидрид ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Сўнгги икки йил давомида бу лойиҳаларга “Air Products” 1 миллиард доллардан зиёд тўғридан-тўғри сармоя киритган.

Учрашувда “Air Products”нинг Ўзбекистон учун қиймати 10 миллиард доллардан зиёд бўлган янги инвестиция дастурини амалга ошириш бўйича келишувлар алмашилди. Мирзиёев Гасемига “Дўстлик” орденини топширди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍22👎4
Сурияга кетган оиланинг 6 аъзоси қидирувга берилди

Ўзбекистондан Россия орқали Сурияга кетган бир оиланинг 6 аъзоси халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

Хабарда айтилишича, 1969 йилда Тошкент вилоятининг Чиноз туманида туғилган Й.Т., “Узейир тоға” лақаби билан танилган. У 2014 йилда Россия орқали оиласи билан Сурияга қочиб ўтиб, у ерда “Тавҳид ва жиҳод” гуруҳида ошпазлик қилади. Унинг оила аъзолари эса террорчилар сафларида жанг қилади.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистон ички ишлар органлари Сурияга кетиб жангариларга қўшилганлар тўғрисида кўплаб маълумотларни бермоқда. Жумладан, сентябрнинг бошларида Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси Сурияда “Катибат ул имом ал-Бухорий” халқаро террорчилик ташкилоти асосчиси бўлган Улуғбек Бобомуродов жангларда ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди.

Сурия ва Ироқдаги жангарилар сафларида камида уч минг ўзбекистонлик жанг қилаётгани айтилиб келинади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍15👎5
Зеленский БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка етиб келди

Украина президенти Владимир Зеленский БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка етиб келди. Зеленский Бош Ассамблеядаги иштирокидан сўнг АҚШ президенти Жо Байден, Конгресснинг ҳар иккала палатаси раислари ва олий даражали қўмондонлар билан учрашади.

Ахборот агентликларининг айтишларича, Зеленский Нью-Йоркка келиши биланоқ АҚШда даволанаётган ва реабилитациядан ўтаётган украин ҳарбийлари олдига борган.

Зеленский БМТ Низоми “тўлиқ кучга эга бўлиши шартлиги”ни айтди. Унга кўра, бу ҳужжатнинг асосий принципи давлатларнинг ҳудудий яҳлитлигини тан олишдир. Зеленский БМТнинг “агрессияларни тўхтатиш ва олдини олиш” салоҳиятини кучайтириш зарурати пайдо бўлганини таъкидлади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍18👎3
Қозоғистонда қатағон қурбонларига оид маълумотлар ошкор этилади. Қирғизистонда қатағон қилинган 20 минг одам оқланиши кутилмоқда

Қозоғистонда 1929-1956 йилларда сиёсий репрессиялар қурбони бўлган шахсларга оид 2 миллион 400 мингдан кўпроқ архив ҳужжатлари ошкор этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси маълум қилди.

“Йил охиригача 265 минг ишни архивга ўтказиб берамиз. Сургун қилинганлар, мажбуран кўчирилганлар ва жиноий жавобгарликка тортилганлардан 311 мингги шу кунгача оқланди”, дейилади расмий билдирувда.

Қирғизистон парламентида эса 18 сентябрь куни Совет Иттифоқи даврида қатағон қилинганларни оқлаш бўйича қонун лойиҳаси муҳокама қилина бошланди. Қонун муаллифларидан бири Жанар Ақаевнинг айтишича, қонун қабул қилинса, қатағон қурбонларини оқлаш бўйича махсус давлат комиссияси ташкил этилади. Бунинг ортидан қатағон қилинган камида 20 минг киши оқланиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда шу кунгача 856 нафар қатағон қурбони оқланган.
👍32👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Менга эмас, президентга раҳмат айт!” – Шуҳрат Абдураҳмоновнинг навбатдаги пиар видеоси эълон қилинди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Избоскан тумани Гулистон маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оилага уй совға қилгани айтилмоқда.

Ҳокимлик матбуот хизмати тарқатган навбатдаги пиар видеода Шуҳрат Абдураҳмонов пастак кулбада яшаб келаётган она ва қиз ҳолидан хабар олгани акс этган.

Амал-тақал қурилган торгина хонани кўздан кечирган мансабдор ушбу оилага Янги Андижон шаҳридан 2 хонали уй ажратилишини айтади.

“Энди бу ерда яшамайсан, бу уй эмас!” дейди у.

Янги хонадон муждасидан мутаассир бўлган бека “Ҳокимбува сизга раҳмат!” дейди кўзда ёш билан.

Ҳоким сиполик билан ўзига эмас, балки президентга раҳмат айтишни уқтиради.

“Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида, оғир кунларни бошдан кечираётган бир оила ҳаёти ўзгаришга юз тутди”, дейилади расмий хабарда.

Андижон вилоятини 2013 йилдан бери бошқариб келаётган Ш.Абдураҳмонов қаттиққўл ва сўконғич арбоб ўлароқ кўрилади.

Ижтимоий тармоқларда унинг зиддиятли ҳолатлар акс этган видео ва аудиолари тарқалгани маълум.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍33👎27
“Kompromаtuzb иши”: Прокурор журналистлар Хуршид Далиев ва Сиёвуш Ҳошимовга 15 йил қамоқ жазоси сўради

19 сентябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани судида ўтаётган ёпиқ маҳкама жараёнида суд музокараси давом этган.

ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
👎29👍11
Фарғона шаҳрида болали аёлни тепган йўл-патрул хизмати ходими ишдан олинди

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра, фарзандини кўтарган ҳолда тиланчилик қилаётган бу аёл билан боғлиқ можаро 18 сентябрь куни содир бўлган.

ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
👍26👎5
Рамзан Қодировга буйрак кўчириб ўтқазилди, бироқ унинг организми трансплантация қилинган бўйракни қабул қилмади. Бу ҳақда Украинанинг “Обозреватель” нашри 18 сентябрь куни чечен диаспорасидаги манбаларига таяниб хабар қилди. Манбага кўра, такрорий трансплантация операцияси режалаштирилган.

Айни пайтда "Эхо Москвы" нашрининг собиқ бош муҳаррири Алексей Венедиктов ўзининг Телеграм-каналида Қодиров "буйрак етишмовчилигидан азият чекаётгани ва Москвадаги шифохонада қолаётганини ёзди.

“Қодиров. Одатий оғир буйрак етишмовчилиги. Шунинг учун тез-тез гемодиализ керак. Билишимча, бунинг ҳаммаси Марказий клиник шифохонада содир бўлмоқда.”

Венедиктовга кўра, Қодиров 3 июлдан бери расман таътилга чиққан. Бу муддатда Чеченистон раҳбари вазифасини бажарувчи этиб Муслим Хучиев тайинланган. Айни пайтда на чечен ва на Москва мулозимлари Қодировнинг аҳволи борасида расмий ахборот бермаяпти. Озодлик Қодиров ва қодировчилар ҳақида аввалроқ тайёрлаган махсус видеони YouTube каналимизда томоша қилинг:

👉ВИДЕОНИ КЎРИШ 👈
👍29👎1
Валюталар курси. 20.09.2023дан

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍6
Audio
📌Озодлик дастури 19.09.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍5
Forwarded from OZODLIK KANALI
📌Озодлик дастури 19.09.23

Сурияга кетган ўзбекистонлик оиланинг олти аъзоси қидирувга берилди

Расмий Тошкент Москва қурадиган мактаблар рус пропагандаси марказига айланмаслигини иддао қилмоқда

Мирзиёев Ўзбекистонга 10 миллиард доллар сармоя киритмоқчи бўлган “Air Products” директорига орден берди

Мирзиёев - Мишел учрашувида Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги ҳамкорлик масаласи кўтарилди

Гулнора Каримовадан мусодара қилинган пулнинг бир қисми чақалоқлар ўлимини олдини олишга сарфланади

Қозоғистонда қатағон қурбонларига оид маълумотлар ошкор этилади. Қирғизистонда қатағон қилинган 20 минг одам оқланиши кутилмоқда

https://t.me/ozodlikkanali/40096
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Марказий банк айтдию қайтди; Энергетика: режалаштирилган қолоқлик

18 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Марказий банкининг тижорат банклари ва тадбиркорлик субъектларига қўйилган валюта операциялари бўйича янги чекловлари кучга кириши керак эди.

Чекловлар тўғрисидаги қарорини Марказий банк 15 сентябрда қабул қилганди.

Орадан роппа-роса бир кеча-кундуз ўтиб, молиявий регулятор ўз қарорини ўзи бекор қилди ва бу ҳақда Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов 16 сентябрда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Сўнгги кунларнинг бу ва бошқа молия-иқтисодий янгиликларидан пайдо бўлган саволларни иқтисодий таҳлилчи Жамшид Муслимовга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍7👎1
Талабалар Тошкентга қайтди. Ётоқхона муаммоси ҳам

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/uzhYA-vWTgU

Тошкентда хонадонлар ижараси бу йил ўтган йилдагидан ўртача 20 фоизга ошган. Ҳозир пойтахтнинг энг чекка Сергели туманида талабалар учун таклиф этилаётган бир хонали хонадон ижараси 300 АҚШ долларидан бошланади. Бунга қўшимча биринчи ойда 50%лик маклер хизмати ва гаров тўлови ҳам бор.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍11
“Очиқ бюджет”да мавсум якунланди: кимга байрам, кимга мотам...

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/5WUafevJVBA

15 сентябрь куни Ўзбекистонда “Ташаббусли бюджет”нинг 2023 йил иккинчи мавсуми учун овоз бериш жараёни якунланди.

Жойлардан келаётган хабарларга кўра, натижалар эълон қилиниши билан мингдан зиёд маҳаллада байрам тантаналари бошланиб кетган.

Мамлакат бўйича инфратузилмани яхшилашга қаратилган 33 мингдан зиёд лойиҳа “Очиқ бюджет” портали орқали овозга қўйилган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таксичи Озода: Мижозлар менга ишонишади

Аёлларга хос бўлмаган касб - ҳайдовчилик билан шуғулланаётган Озода Мамазияева фаолияти давомида жуда кўп қийинчиликларга дуч келган. У дастлаб эркак йўловчилар олдида ҳаяжонланганлигини, бугун унинг мижозлари асосан аёллар эканлигини айтади. Баъзида йўлларда машинаси бузилиб қолганда эркак ҳайдовчилар ёрдамини аямаганлигини, унинг йўловчилари кўпайиб қолса, эркак ҳамкасблари ҳасад қилишини ҳам яшириб ўтирмади. Лавҳани томоша қилинг.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍15👎2
Украинага босқин: 573-кун | Германия Украинага 400 миллион евролик ҳарбий ёрдам беради

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/zlJQb7YNT_8

Америка Қўшма Штатларига сафар қилган Украина президенти Зеленский Вашингтонда президент Жо Байден ва Конгресс аъзолари билан учрашади.
Зеленский чиқиши кутилаётган БМТ Бош Ассамблеяси йиғинида президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади ва кейинроқ президент Байден ва Марказий Осиё етакчилари саммитида иштирок этади.
НАТОнинг Германиядаги авиабазасида Украина бўйича навбатдаги Рамштейн ишчи гуруҳи йиғилиши бошланди.
Германия 400 миллион евро миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.
Болгария фермерлари ҳукуматдан Украинадан озиқ-овқат импортига қўйилган тақиқни бекор қилмасликни сўрамоқда.
Катта еттилик давлатлари Хитойни Украинага қарши агрессияни тўхтатиш учун Россияга босим ўтказишга чақирди.
Россия Тинч океан флоти Беринг ва Чукотка денгизларида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда.
CIT тадқиқотчилари Украина ракеталари урилган “Ростов-Дон” сувости кемаси суратларини намойиш қилди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍16👎3