@BUGUNUZ - Official channel
18.3K subscribers
20.7K photos
10.1K videos
40 files
32.9K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
OzodNazar: Мирзиёев вабо деб атаган суд тизими бошлиғи ишдан олинди

Навбатдаги ЭКСКЛЮЗИВ видеони ҳозироқ Озодликнинг YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк👉 https://youtu.be/P2JiRJka_Eo

“Бизда энг катта вабо судларда!” Бу хитобни президент Мирзиёев 2017 йилнинг декабрида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига мурожаати давомида Олий суд раиси Козим Комиловга танбеҳ бераётиб айтган эди.

Шу гапдан кейин ҳам Козим Комилов Олий судни яна 4,5 йил бошқарди ва 10 август куни “саломатлиги туфайли ўз хоҳиши билан” эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Саломатлиги туфайли Олий суд раиси вазифаларини бажара олмай қолган Комилов ўша куннинг ўзидаёқ Конституциявий суд судьялигига сайланди. Чунки Конституциявий судда... қиладиган ишнинг ўзи йўқ. Бунга унинг ўз қарори далил бўла олади.

Мамлакат судлов ҳокимиятида амалга оширилган кадр алмашинувларини шарҳлаб беришни мустақил сиёсий партия тузишга уриниб келаётган норасмий сиёсатчи, профессор Хидирназар Аллақуловдан илтимос қилдик.

Суҳбатдошимиз ва унинг маслакдошлари яқинда БМТга шикоят аризаси билан мурожаат қилган. Суҳбат шу воқеа тафсилотлари билан бошланади. Суҳбатни Сарвар Усмон ўтказди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🔥 Озодликда янги лойиҳа! 🔥

📌Конституция: Гапириш фурсати

“Иқтидорга келган ҳар янги президентнинг муддатини узайтириш учун конституцияга ўзгартириш киритилаверса, Асосий Қонун ғалвир бўлиб кетади-ку!”

👉 ТЎЛИҚ ФИКР 👈

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон, Ёзувчи

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🔥 Озодликда янги лойиҳа! 🔥

📌Конституция: Гапириш фурсати

“Президентлик муддатини узайтириш, ноллаштиришни асл мақсад остига яширганча, гапни узоқдан бошлаб, чайналиб айлантириш шартмас.”

👉 ТЎЛИҚ ФИКР 👈

Аъзам Обидов, Шоир ва таржимон

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Украинага босқин: 169-кун | Украина урушига даъват қилган фаол: Мисли кўрилмаган босим остида қолдим!

Навбатдаги ЭКСКЛЮЗИВ видеони ҳозироқ Озодликнинг YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк👉 https://youtu.be/AB7jzpK1Mzo

Украинага Россия тажовузига бағишланган махсус сон.

Пермдаги ўзбеклар “Тамерлан” номидаги батальон ташкил қилиб, Украинага қарши урушмоқчи экани тўғрисида Vetta телеканали видео эълон қилди.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ўзбекистонликларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальон тузиш ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш жиноят эканидан огоҳлантирди.

Украина фронтида рус қўшинларига жангчилар етишмаслиги тўғрисида кўплаб хабарлар тарқамоқда.

Дания украиналик аскарларни тайёрлашга ёрдам бериш учун Буюк Британияга 130 нафар Дания аскарини юбориши ва қўшимча 113 миллион доллар ёрдам беришини маълум қилди.

Латвия Сайми Россияни терроризм ҳомийси сифатида тан олди. Баёнот 11 август, пайшанба куни парламент йиғилишида қабул қилинди.

Эстония давлат идоралари томонидан берилган Шенген визасига эга россияликларнинг мамлакатга киришига рухсат бермайди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Шольц: Украинадаги уруш учун шахсан Путин жавобгар

Германия канцлери Олаф Шольц 11 август куни Берлинда ўтказилган матбуот анжуманида Украинадаги уруш учун шахсан Россия президенти Владимир Путин масъул эканини билдирди.

Россия томонидан амалга оширилган муҳтамал ҳарбий жиноятларни қоралаган Шольц, dpa агентлиги хабарига кўра, “Путин судга тортилиши керакми?” деган саволга жавоб берган эмас.

Германия канцлери фикрича, Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлангани учун жавобгарлик оддий россияликларнинг эмас, балки мамлакат раҳбариятининг зиммасидадир. Бу ҳақда у Россия фуқароларига виза беришни тўхтатишга оид саволга жавоб бериш асносида сўзлаган.

“Агар санкциялар айбсиз бўлганлар дохил барчага қарши қаратилган бўлганида, бу уларнинг самарадорлигини сусайтирган бўларди”, деган Шольц.

Сиёсатчи виза беришни бутунлай тўхтатишни тасаввур қилиши қийинлигини айтган. “Бу Путиннинг урушидир”, дея қўшимча қилган у.

Шольцнинг айтишича, Европа Иттифоқи Россияга санкция босимини давом эттирмоқчи, Германия эса Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатишда давом этади.

“Биз ўзимизни бу уруш Европа ва бизнинг мамлакатимиз дохил бутун дунёга таъсир кўрсатишига ҳозирладик”, деган Германия канцлери.

Аввалроқ Германия Ташқи ишлар вазирлиги санкцияларнинг галдаги пакети доирасида ЕИ Россия фуқароларига виза беришни бекор қилиш таклифини муҳокама қилиши ҳақида маълум қилган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Россия Федерал хавфсизлик хизмати олти нафар қрим татарини қўлга олди

Аннексия қилинган Қрим яриморолининг Жанкўй туманида Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) олти нафар қрим татарини тутиб кетди. Уларга Россияда фаолияти тақиқланган “Ҳизбут-Таҳрир” ташкилоти фаолиятида иштирок этганлик айблови қўйилган.

Жиноят иш қўзғатишга оид қарорда «ташкилот иштирокчилари конспиратив учрашувларга боришиб, Россияга қарши фаолиятни амалга оширишган»и ҳамда маҳаллий аҳоли вакилларини “Ҳизбут-Таҳрир”га мойиллаштиришга уринишгани айтилган.

“ОВД-Инфо” ҳуқуқбонлик лойиҳаси маълумотига кўра, бу ерда гап Энвер Крош, Мурат Мустафаев, Сеитий Аббозов, Эдем Бекиров, Ринат Алиев ҳамда журналист Вилен Темерьянов ҳақида бормоқда. Бу одамларнинг ҳамда яқинларининг уйларида тинтувлар ўтказилган. Шундан сўнг қўлга олинганлар Симферополдаги ФСТ бошқармасига олиб кетилган. 12 август куни суд уларга нисбатан эҳтиёт чорасини тайин қилиши кутилмоқда.

“Грати” нашри Симферополга кетишда ФСБ ходимлари Энвер Крошдан мобиль телефонини ўчириб қўйишни талаб қилиб., уни калтаклашгани ҳақида хабар қилган.

Қрим яримороли 2014 йили Россия томонидан аннексия қилинганидан кейин қрим татари миллатига мансуб юзлаб одам “Ҳизбут-Таҳрир” ташкилоти фаолиятида иштирок этганликда айбланиб, жиноий таъқибга учраган. Улар орасида ўнлаб одам узоқ муддатга қамалган, қолганлари судни кутишмоқда.

Россияда “Ҳизбут-Таҳрир” фаолияти 2003 йилдан буён тақиқланган. Украина ва Европадаги кўплаб мамлакатларда ташкилот фаолияти ман қилинган эмас. Ҳаракат аъзоларининг террор хуружларини тайёрлаш ёки амалга оширишда иштирок этгани бирор марта ҳам қайд қилинган эмас.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Чиноздаги нефтни қайта ишлаш заводи сотувга қўйилди

Чинозда нефтни қайта ишлаш заводи тўлалигича сотувга қўйилади. Давлат активларини бошқариш агентлиги шу йилнинг 11 август куни “Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз улушини хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компанияси танлаб олиниши юзасидан танлов эълон қилган.

Танловда иштирок этмоқчи бўлган талабгорлардан ўз тижорат таклифларини 27 август маҳаллий вақт билан соат 18:00 га қадар тақдим этиш сўралган.

Агентлик қайдича, асосий вазифаси нефтни қайта ишлаб бензин, керосин, мазут, дизел ёқилғиси ва мойларга айлантиришни ташкил этишдан иборат бўлган “Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” йилига 117 минг тоннадан зиёд углеводород хомашёсини қайта ишлаш имконини берувчи замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган.

Агентлик танловда нефт саноати соҳасида тегишли билим ва тажрибага эга бўлган маслаҳатчига устунлик берилишини қўшимча қилган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Петербургда 46 ёшли ўзбекистонлик ҳамюртини ўлдириб қўйганликда гумонланмоқда

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 23 ёшли ўзбекистонликнинг жасади топилган. Бу ҳақда “Фонтанка” нашри хабар қилди.

Дастлабки суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Ўзбекистон фуқароси бошига берилган зарба натижасида вафот этган. Ҳодиса ортидан маҳаллий ҳуқуқ-тартиботчилар киши ўлимига сабаб бўлган баданга қасддан оғир шикаст етказиш моддаси бўйича жиноят иши очишган.

Қотилликда гумонланиб 46 ёшли ўзбекистонлик ушланган. Қайд этилишича, 9 август куни ётоқхонада у ва мақтул ўртасида жанжал чиққан, ўзаро муштлашув чоғида вафот этган шахснинг бошига тепилгани айтилмоқда.

Гумонланувчи қўлга олиниб, вақтинча сақлаш изоляторига қамалган, айни пайтда унга нисбатан қандай эҳтиёт чораси кўриш масаласи ҳал қилинмоқда.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Назарбоев йил бошидан бери илк бор оммавий тадбирда иштирок этди

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида 12 август куни Марказий Осиёдаги энг катта ибодатгоҳлардан бири экани иддао қилинаётган масжид очилди. Уни собиқ президент Нурсултон Назарбоев очиб берди. Бу Назарбоевнинг йил бошидан бери Қозоғистонда ўтказилган оммавий тадбирда илк бор кўринишидир.

Informburo.kz сайтининг ёзишича, 10 гектар майдонни эгаллаган масжиднинг гумбази баландлиги 83,2 метрни, диаметри эса 62 метрни ташкил этади. Унинг чор тарафида баландлиги 130 метр келадиган миноралар бор.

Масжиднинг тамал тоши 2019 йилнинг март ойида – Назарбоев истеъфога кетишидан бир кун олдин қўйилган.

Собиқ президент жума кунги чиқишида унинг “айрим фуқаролар ва сармоядорлар ҳисобидан” қурилган “фундаментал масжид” эканини урғулаган. Назарбоевга кўра, мажмуа учун давлат маблағлари сарфланган эмас.

Масжиднинг очилиш маросимида Назарбоевга яқин бўлган айрим собиқ амалдорлар, шу жумладан, Қозоғистоннинг собиқ бош вазири Асқар Мамин, президент ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиянинг собиқ раҳбари Қуаниш Султанов, Жамбил ва Олмаота вилоятларининг собиқ ҳокимлари иштирок этишган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
“Ўзметкомбинат” йилига 1 млн тонна пўлат лист ишлаб чиқарадиган лойиҳани ишга туширмоқчи

Ўзбекистон металлургия комбинатида 2024 йилдан эътиборан йилига 1 миллион тонна пўлат листлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа ишга туширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 август куни Бекободга ташрифи чоғида айтилди.

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, “Ўзметкомбинат”га ташрифи чоғида Ш. Мирзиёев Қуюв прокат мажмуаси қурилиш майдонида бўлган. 672 миллион евролик ушбу лойиҳа амалга оширилиши ортидан комбинат қувватлари 2 бараварга ошиши айтилмоқда.

Ўзбекистон президенти лойиҳада иштирок этаётган Туркиянинг “Renaissance Heavy Industries” ва Италиянинг “Danieli” компаниялари раҳбарлари билан суҳбатлашган.

“Ўз вақтида бу комбинат учун 800-900 минг тонна иккиламчи қора металлни қайта ишлаш етарли эди. Лекин бугунги кунда иқтисодиётимизда қора металлга бўлган талаб 4 миллион тонна. Унинг ҳам 50 фоизи импорт ҳисобидан қопланмоқда. Шунинг учун бу корхонани тезроқ ишга туширсак, иқтисодиётимизга катта манфаат беради”, деган Мирзиёев лойиҳа билан танишиш давомида.

Президент шу кунда 11 минг ишлаётган корхонада амалга оширилаётган бошқа лойиҳалар билан ҳам танишган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ички ишлар ходимлари яна қийноқ қўллагани иддао қилинмоқда

Хоразм вилоят, Гурлан туман, Шодлик маҳалласида яшайдиган 34 яшар Шерзод Йўлдошев ИИБ ходимлари у қилмаган ишни бўйнига қўйиш учун тонггача калтаклаганини иддао қилмоқда.

Шерзоднинг сўзларига кўра, Жиноят қидирув бўлимининг Ҳамид Салаев исмли бошлиғи наша уники эканлигини бўйнига қўйиш мақсадида эрталабгача қийноққа солган.

Шерзод Йўлдошев унга ва шерикларига ҳеч қандай айблов қўйилмасдан 5 август куни уйига қўйиб юборилганини айтади. Уйга қайтганидан сўнг Шерзод ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва касалхонага ётқизилган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Биржага ун чиқармаган бешта ширкат буғдой харид қилиш бўйича савдодан четлатилди

Жорий йил июль ойида Ўзбекистонда ун маҳсулотини биржа савдоларига чиқармаган 5 та хусусий корхона буғдой харид қилиш бўйича савдодан четлаштирилган. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, қўмита ўзига берилган ваколатлардан фойдаланган ҳолда бу борада “Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖга кўрсатма берган.

Хабарномада қўшимча қилинишича, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида 6 та корхона томонидан ун маҳсулотини биржа савдоларига қўйиш бўйича графиклар тақдим этилмаганлиги, 16 та корхона томонидан нормага нисбатан кам ҳажмда график тасдиқланганлиги ва 2 та корхона томонидан график умуман бажарилмаганлиги аниқланган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Уруш бошидан бери россияликлар Грузиядан 4 мингдан зиёд квартира сотиб олишган

Украинада уруш бошланганидан бери Россия фуқаролари Грузиядан, асосан пойтахт Тбилиси ва Батуми шаҳридан 4 мингдан ортиқ квартира сотиб олишган. Улардан 3 минг 200 таси июль ойида харид қилинган. Бу ҳақда Михаил Саакашвилининг “Яхлит миллий ҳаракат” партияси маълум қилди.

Июль ойида Грузияга келган россияликлар сони рекорд даражага етган — Россиядан 150 минг киши келган. Январь ойидан бери эса Грузияга узоқ ёки қисқа муддатга келган россияликлар сони 350 минг нафарга етган.

Партия маълумотига кўра, ўтган ойлар мобайнида россияликлардан 16 минг 480 нафари Грузияда яшаш учун рухсатнома олган, бу ерда гап, афтидан, кўчмас мулк сотиб олганларнинг яқинлари ҳақида бормоқда. Грузия қонунчилигига мувофиқ, кўчмас мулк сотиб олиш мулк эгасига мамлакатда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини беради.

Аввалроқ Transparency International Georgia ташкилоти ўз ҳисоботида сўнгги ярим йил мобайнида Россиядан Грузияга 700 миллион доллардан кўпроқ кириб келгани ҳақида маълум қилган эди. Бу 2021 йили бутун йил давомида Россиядан келган пулдан ҳам кўпроқ.

Иддаоларга кўра, пул ўтказмалари кўплаб россияликларнинг Грузияга кўчиб ўтаётгани билан бевосита боғлиқ. Бу вақт оралиғида Россия фуқаролари Грузияда 6 минг 400 дан зиёд ширкатни рўйхатдан ўтказганлар.

Мухолифатдаги “Яхлит миллий ҳаракат” партияси “Грузия орзуси” ҳукмрон партиясидан “россияликларнинг шубҳали даражада кўп оқиб келишига қарши” чора кўришни талаб қилиб келмоқда, бироқ бу чақириқ ҳали бирор амалий натижа бергани йўқ. Мухолифатчилар таклифлари орасида Россия фуқароларига квартира сотиб олишни тақиқлаш, уларга нисбатан виза тартибини жорий қилиш ҳамда чегарадан ўтишда россияликларга Грузия ва Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тан олишни кўзда тутувчи анкеталарни мажбурий равишда тўлдиртириш кабилар бор.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
“Чипсхўр” ҳоким муовини ёхуд поплик мулозим нега 7 синф боласидан хафа?

Навбатдаги ЭКСКЛЮЗИВ видеони ҳозироқ Озодликнинг YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк👉 https://youtu.be/wqHtnDeamXk

Ўзбекистонда Ёшлар масалалари бўйича Поп туман ҳокими ўринбосари Зафаржон Арслонов 7-синф ўқувчиси ва унинг отасини 900 минг жаримага тортди. Мулозим ўз аризасида Санжарбек унинг “қадр қимматини камситгани ва ишчанлик обрўйига таъсир ўтказувчи сўзлар айтгани”ни билдирган.

Санжарбек Ибрагимов ва унинг отаси Исмоил Тошматов эса Поп туман комиссияси қароридан норози.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Мирзиёев вабо деб атаган суд тизими бошлиғи ишдан олинди

“Бизда энг катта вабо судларда!” Бу хитобни президент Мирзиёев 2017 йилнинг декабрида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига мурожаати давомида Олий суд раиси Козим Комиловга танбеҳ бераётиб айтган эди.

Шу гапдан кейин ҳам Козим Комилов Олий судни яна 4,5 йил бошқарди ва 10 август куни “саломатлиги туфайли ўз хоҳиши билан” эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Саломатлиги туфайли Олий суд раиси вазифаларини бажара олмай қолган Комилов ўша куннинг ўзидаёқ Конституциявий суд судьялигига сайланди. Чунки Конституциявий судда... қиладиган ишнинг ўзи йўқ. Бунга унинг ўз қарори далил бўла олади.

Мамлакат судлов ҳокимиятида амалга оширилган кадр алмашинувларини шарҳлаб беришни мустақил сиёсий партия тузишга уриниб келаётган норасмий сиёсатчи, профессор Хидирназар Аллақуловдан илтимос қилдик.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Украинага босқин: 170-кун | ОАВ: Россия қўшинлари Украинанинг 12,4 трлн долларлик конларини босиб олди

Навбатдаги ЭКСКЛЮЗИВ видеони ҳозироқ Озодликнинг YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк👉 https://youtu.be/ubrYFWkWUpg

Россия ва Украина бир-бирини Запороже атом электр станциясини ўққа тутишда айбламоқда.

Украина расмийларига кўра, хавф тобора ортмоқда ва заводга яқин аҳоли пунктларида эҳтимолий фалокатга ҳозирлик кўрилмоқда.

БМТ Бош котиби, АЭСни қуролсиз ҳудудга айлантириш ҳамда Украина ва Россия кучларидан мазкур ҳудудни зудликда тарк этишини сўрамоқда.

OzodNazar: Шахматдаги ғалаба ва тармоқда кўтарилган кутилмаган баҳс

Навбатдаги ЭКСКЛЮЗИВ видеони ҳозироқ Озодликнинг YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк👉 https://youtu.be/ubrYFWkWUpg

Кўрсатув меҳмони, социолог Қобил Дўсов билан мамлакат мактабларида янги ўқув йили арафасида юзага келган носоғлом вазият тўғрисида, ўзбек шахматчиларининг ғалабаси ортидан ижтимоий тармоқларда кўтарилган кутилмаган баҳс ҳақида ҳамда куннинг бошқа баъзи долзарб воқеалари ҳақида суҳбатлашдик. Суҳбатни Сарвар Усмон ўтказди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🔥 Озодликда янги лойиҳа! 🔥

📌Конституция: Гапириш фурсати

“Бугунга қадар бу ҳужжат қоғозда қолганидек, бундан кейин ҳам шундай бўлади. Чунки унда бошқарувнинг бузилган мувозанати тузатилмаётир ва диктаторликка кўк чироқ ёқилган”.

👉 ТЎЛИҚ ФИКР 👈

Жаҳонгир Муҳаммад, Собиқ депутат, журналист

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🔥 Озодликда янги лойиҳа! 🔥

📌Конституция: Гапириш фурсати

“Бугунги кунда кенг тарқалган турли-туман ноқонуний "снос"лар тугатилиши керак”.

👉 ТЎЛИҚ ФИКР 👈

Моҳира Асадова, Хонанда