@BUGUNUZ - Official channel
13.8K subscribers
20.8K photos
10.8K videos
40 files
34.6K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Қирғиз-тожик чегарасида янги зиддият, отишма бўлди, томонлар бир-бирини айбламоқда

Қирғизистон билан Тожикистон чегарасидаги вазият 29 апрелда ҳам таранглигича қоляпти. Чоршанба оқшомида икки мамлакат чегараолди қишлоқлари аҳолиси ўртасида можаро юз берган эди.

ТАФСИЛОТЛАР: https://bit.ly/3u49g9e
Қирғиз-тожик чегарасидаги янги зиддият ортидан ҳудудга оғир ҳарбий техника киритилди

Қирғизистон билан Тожикистон чегарасидаги вазият 29 апрелда ҳам таранглигича қоляпти. Чоршанба оқшомида икки мамлакат чегараолди қишлоқлари аҳолиси ўртасида можаро юз берган эди.

ТАФСИЛОТЛАР: https://bit.ly/3u49g9e
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғиз-тожик чегарасида янги зиддият, отишма бўлди, томонлар бир-бирини айбламоқда

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/QYO20vaqqO8kwlGW

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Қирғиз-тожик чегарасида янги зиддият, отишма бўлди, томонлар бир-бирини айбламоқда

Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари чегаранинг баҳсли ҳудудида 28 апрель куни содир бўлган ҳамда 29 апрелда ҳам давом этаётган тўқнашув ва отишмаларда бир-бирини айбламоқда.

Боткен вилоят ИИБ пайшанба куни тожикистонликлар Кўктош қишлоғида жойлашган ҳарбий қисмни ўққа тута бошлагани ҳақида маълумот тарқатди. Озодликнинг қирғиз хизмати мухбири шу куни воқеа жойидан икки қирғизистонлик яраланиб, касалхонага етказилгани ҳақида хабар қилди.

Тожикистон Чегара хизмати Қирғизистон баёнотидаги маълумотни рад этиб, айнан қирғиз ҳарбийлари биринчи бўлиб тожикистонлик чегарачиларга қарши ўқ отишни бошлаганини билдирган.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда ҳар икки томондан чегаранинг можаро юз берган жойига ҳарбий техника тортилаётганига оид видеолар тарқай бошлаган.

https://t.me/bugunuz/41968
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғиз-тожик чегарасига ҳарбий техника киритилди

Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари чегаранинг баҳсли ҳудудида 28 апрель куни содир бўлган ҳамда 29 апрелда ҳам давом этаётган тўқнашув ва отишмаларда бир-бирини айбламоқда. Айни пайтда ижтимоий тармоқларда ҳар икки томондан чегаранинг можаро юз берган жойига ҳарбий техника тортилаётганига оид видеолар тарқай бошлаган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/QYO20vaqqO8kwlGW

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистонни чегарадаги тўқнашувларни дарҳол тўхтатишга чақирди

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/QYO20vaqqO8kwlGW

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистонни чегарадаги тўқнашувларни дарҳол тўхтатишга чақирди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти:

"Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида вазиятнинг кескинлашиши ва бунинг икки томондан ҳам жабрланишларга сабаб бўлгани тўғрисидаги хабарлар Ўзбекистон Республикасида жиддий хавотир уйғотди.

Томонларни тўқнашувларни зудлик билан тўхтатиш, вазиятни барқарорлаштириш бўйича биргаликдаги чораларни кўриш ва кескинликнинг янада ортишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.

Бугунги кунда барча масалалар ва мавжуд муаммолар Марказий Осиёнинг биродар халқларига хос бўлган кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ҳамда шериклик муносабатлари руҳида музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилиниши зарур.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси юзага келган вазиятни имкон қадар тез муддатда ҳал қилиш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр".

https://t.me/bugunuz/41971
Президент Мирзиёев Туркманистон Президентига ҳамдардлик билдирди

Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон президенти Туркманистон етакчисига отаси Маликгули Бердимуҳамедовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқи ва шахсан ўз номидан яна бир бор чуқур ҳамдардлик билдирди. Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, музокаралар чоғида Президентлар икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/QYO20vaqqO8kwlGW

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ўзбекистонда ўсаётган ягона нарса: Нарх-наво

Навбатдаги эксклюзив видеомизни 10 дақиқада Озодликнинг YouTube каналида кўринг! Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/CN80Oq3HJi8

Ўзбекистонда сўнгги 1 ой ичида, аҳоли кундалик равишда кенг истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса ўсимлик ёғи, картошка, шакар, гўшт нархи муттасил кўтарилиб бораётгани кузатилмоқда. Ҳар йили баҳор мавсуми ва Рамазон ойида озиқ овқат нархининг ошиши кузатилади. Аммо бу йил пандемия боис, дунёда ортаётган нарх-наво ҳамда мамлакатлараро савдо алоқаларининг чеклангани бозор нархига кескин таъсир қилган. Сенат раиси бош прокурордан кундан кунга ошиб бораётган ёғ ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархини назоратга олишни сўради. Аммо иқтисодчиларга кўра, ҳукумат кўраётган маъмурий чоралар бозордаги нарх ўсишини тўхтатмайди, аксинча тезлаштиради.
🌍Озодлик дастури 29.04.20.

Қирғиз-тожик чегарасида отишма. Яраланганлар бор.

Довулдан бир йил ўтиб айрим олотликлар Мирзиёев ваъда қилган ёрдамни ололмаганини айтмоқда

“Онам қамоқда рўза тутмоқда”. Гулнора Каримова Тошкентга борган қизи Иман билан кўриштирилмади

Икки ой карантинда ушланганидан норози бўлган муҳожирларга паспортлари қайтарилди

Ҳукуматдаги партиялар давлат тилида мурожаат қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини рад этди

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси(CPJ) Ўзбекистонни онлайн сўз эркинлигини чекловчи қонуний тузатишларни бекор қилишга чорлади

Ўзбекистонда нафақа ва пенсия олувчиларнинг умумий аҳоли сонидаги улуши 11,2 фоизни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда

Хорижга сотиладиган мева-сабзавотни лаборатория экспертизасидан ўтказиш хизмати пуллик бўлди

ЕХҲТ инсон ҳуқуқлари бюроси делегацияси Тошкентда МСК вакиллари билан учрашди

Президент Байден илк бор Конгрессга мурожаат билан чиқди

Судан Россия ҳарбий базаси қурилишини вақтинча тўхтатди

🔊Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:https://t.me/bugunuz/41979
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистон ва Тожикистон чегарадаги тўқнашувлар ортидан ўт очишни тўхтатишга келишди

Қирғизистон ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирлари 29 апрель куни маҳаллий вақт билан кеч соат 20.00дан эътиборан ўт очишни тўхтатишга келишди. "28-29 апрель кунлари икки давлат чегарасида юз берган воқеалардан сўнг Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев ва Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин вазиятни дипломатик ва тинч йўл билан ҳал қилишга келишдилар", дейилади Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда. Тожикистон томони ушбу баёнотни тасдиқлади. Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вазиятдан ташвиш изҳор қилган ва томонларни тўқнашувларни зудлик билан тўхтатишга чақирганди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/QYO20vaqqO8kwlGW

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғиз-тожик чегарасидаги зиддият: Икки томон ўт очишни тўхтатишга келишди

28-29 апрель кунлари Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегара аҳолиси ҳамда ҳарбийлари ўртасида юз берган тўқнашувларда камида бир одам ҳалок бўлган, ўнлаб одам яраланган. Қирғизистон ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирлари 29 апрель куни маҳаллий вақт билан кеч соат 20.00дан эътиборан ўт очишни тўхтатишга келишди. Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вазиятдан ташвиш изҳор қилган ва томонларни тўқнашувларни зудлик билан тўхтатишга чақирганди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/QYO20vaqqO8kwlGW

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
ФОТО-АЛЬБОМ: Президент Мирзиёев Туркманистонда

29 апрель куни Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг учрашуви бўлиб ўтди. Сўнгра улар “Туркманбоши руҳи” мажмуасига ташриф буюрди. Ўтганлар ҳақига Қуръон суралари тиловат қилинди. Туркманистон Президентининг отаси Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишлаб ифтор дастурхони ёзилди. Шу билан президент Шавкат Мирзиёевнинг амалий ташрифи якунланди./

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/QYO20vaqqO8kwlGW

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews