@BUGUNUZ - Official channel
13.8K subscribers
20.8K photos
10.8K videos
40 files
34.6K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кластердан норози фермерлар ўз дардини тўкиб солди

Ижтимоий тармоқда тарқалган бу видеода бир гуруҳ фермер ва мутасаддилар ўртасидаги учрашувлардан бири акс этгани англашилади. Видеодаги фермернинг арз қилишича, кластер фермерга махсулотларни бозор нархида беради, ҳосилни эса бозор нархидан 50%га арзон олади. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Озодликка мурожаат қилган аксар фермерлар ҳам айни муаммодан шикоят қилиб, кластерларлар фаолиятидан норози бўлган эди. Баъзи фермерлар айни шу муаммони бозорлардаги нарх-наво қимматлашининг асосий сабаблардан бири деб кўрсатмоқда. Видео айнан қачон ва қаерда олингани ҳозмрча маълум эмас. Сизда бу ҳақда маълумотингиз бўлса, бизга хабар беринг!

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/QYO20vaqqO8kwlGW

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Москвада 2 ойдан бери карантинда ушлаб турилган юзлаб ўзбек муҳожири норозилик кўтарди

Навбатдаги эксклюзив видеомизни 20 дақиқада Озодликнинг YouTube каналида кўринг! Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/PVuncHcZGFM

800 нафар экани айтилаётган ўзбекистонликлар 2 ойдан кўпроқ вақт мобайнида COVID карантинида ушлаб турилгани ва паспортлари қайтариб берилмаётганидан шикоят қилди. Озодлик олган маълумотларга кўра, бу ишчилар Россияга Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан “Антек” қурилиш фирмасига олиб келинган.
🌍Озодлик дастури 28.04.20.

"8 кишилик хона". ССВ Зангиотадаги ковид-марказда жой қолмаганини рад этмоқда
Молия вазирлиги тизимидаги носозлик сабаб айрим боғчалар озиқ-овқатсиз қолди
Муборак ҳокимининг собиқ матбуот котиби тергов чоғида қийноққа тутилганини иддао қилди
"10 йил олдингидан яхшироқ". Freedom House Ўзбекистонда "умид белгилари"ни кўрди
Хитойда таълим олишни истаётган ўзбекистонлик ёшлар кўпаймоқда
Чироқчида йўл тўсган аёллар масаласи Сенат қўмитаси томонидан назоратга олинди
Тошкентда ўқитувчи ва тарбиячиларни Хитой вакцинаси билан эмлаш жараёни бошланди
Россия мудофаа вазири Бухорода ўзбекистонлик ҳамкасби билан музокара ўтказади
ДСҚ депутат Р. Кушербаевни судга бериб, ундан кечирим сўрашни талаб қилмоқда
Зеленский: Россия қўшинлари исталган пайтда чегара яқинига қайтиши мумкин
Асқар Ақаев 2005 йили ҳокимиятни қонуний йўл билан топширмаганидан таассуфда
🌍Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:
“Онам қамоқда рўза тутмоқда”. Гулнора Каримова Тошкентга борган қизи Иман билан кўриштирилмади

Навбатдаги эксклюзив видеомизни кўрдингизми? Ҳозироқ Озодликнинг YouTube каналида кўришингиз мумкин! Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/GMfOX5czlDc

Шу кунлари Иман Каримова Лондондан Ўзбекистонга учиб келди ва Тошкентдаги 21-сонли аёллар колониясида жазо ўтаётган онаси Гулнора Каримова билан учраштирилмагани ҳақида хабар берди. Иман ўзининг Инстаграм саҳифасида ёзишича, учрашувга колония бошлиғи Гулҳаё Каримова изн бермаган. Ўзининг сўнгги постида Иман онасига сабр тоқат тилаб, унинг ҳам шу кунларда рўза тутаётганини маълум қилди. Иман қамоқдаги онаси билан сўнгги бор икки йил аввал кўришган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада 2 ойдан бери карантинда ушлаб турилган юзлаб ўзбек муҳожири норозилик ўтказди

800 нафар экани айтилаётган ўзбекистонликлар 2 ойдан кўпроқ вақт мобайнида COVID карантинида ушлаб турилгани ва паспортлари қайтариб берилмаётганидан шикоят қилди. Озодлик олган маълумотларга кўра, бу ишчилар Россияга Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан “Антек” қурилиш фирмасига олиб келинган.

Озодликка тақдим этилган маълумотларга биноан, “Антек” қурилиш фирмаси томонидан олиб келинган ўзбек ишчилари Ўзбекистон Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги (ТММА) томонидан юборилмаган. ТММА вакиллари Остаповский кўчасида жойлашган карантин зонасига ўзбекистонлик муҳожирлар таклифи асосида ташриф буюрган ва улар муаммолари билан шуғуллана бошлаган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/QYO20vaqqO8kwlGW

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Онам қамоқда рўза тутмоқда”. Гулнора Каримова Тошкентга борган қизи Иман билан кўриштирилмади

Шу кунлари Иман Каримова Лондондан Ўзбекистонга учиб келди ва Тошкентдаги 21-сонли аёллар колониясида жазо ўтаётган онаси Гулнора Каримова билан учраштирилмагани ҳақида хабар берди. Иман ўзининг Инстаграм саҳифасида ёзишича, учрашувга колония бошлиғи Гулҳаё Каримова изн бермаган. Ўзининг сўнгги постида Иман онасига сабр тоқат тилаб, унинг ҳам шу кунларда рўза тутаётганини маълум қилди. Иман қамоқдаги онаси билан сўнгги бор икки йил аввал кўришган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/QYO20vaqqO8kwlGW

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Қирғиз-тожик чегарасида отишма бўлди, вазият таранглигича қолмоқда

Қирғизистон билан Тожикистон чегарасидаги вазият 29 апрелда ҳам таранглигича қоляпти. Чоршанба оқшомида икки мамлакат чегараолди қишлоқлари аҳолиси ўртасида можаро юз берган эди.

ТАФСИЛОТЛАР: https://bit.ly/3u49g9e
Қирғиз-тожик чегарасида янги зиддият, отишма бўлди, томонлар бир-бирини айбламоқда

Қирғиз-тожик чегарасидаги янги зиддият ортидан ҳудудга оғир ҳарбий техника киритилди

Қирғизистон билан Тожикистон чегарасидаги вазият 29 апрелда ҳам таранглигича қоляпти. Чоршанба оқшомида икки мамлакат чегараолди қишлоқлари аҳолиси ўртасида можаро юз берган эди.

ТАФСИЛОТЛАР: https://bit.ly/3u49g9e
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғиз-тожик чегарасида янги зиддият, отишма бўлди, томонлар бир-бирини айбламоқда

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/QYO20vaqqO8kwlGW

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Қирғиз-тожик чегарасида янги зиддият, отишма бўлди, томонлар бир-бирини айбламоқда

Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари чегаранинг баҳсли ҳудудида 28 апрель куни содир бўлган ҳамда 29 апрелда ҳам давом этаётган тўқнашув ва отишмаларда бир-бирини айбламоқда.

Боткен вилоят ИИБ пайшанба куни тожикистонликлар Кўктош қишлоғида жойлашган ҳарбий қисмни ўққа тута бошлагани ҳақида маълумот тарқатди. Озодликнинг қирғиз хизмати мухбири шу куни воқеа жойидан икки қирғизистонлик яраланиб, касалхонага етказилгани ҳақида хабар қилди.

Тожикистон Чегара хизмати Қирғизистон баёнотидаги маълумотни рад этиб, айнан қирғиз ҳарбийлари биринчи бўлиб тожикистонлик чегарачиларга қарши ўқ отишни бошлаганини билдирган.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда ҳар икки томондан чегаранинг можаро юз берган жойига ҳарбий техника тортилаётганига оид видеолар тарқай бошлаган.

https://t.me/bugunuz/41968
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғиз-тожик чегарасига ҳарбий техника киритилди

Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари чегаранинг баҳсли ҳудудида 28 апрель куни содир бўлган ҳамда 29 апрелда ҳам давом этаётган тўқнашув ва отишмаларда бир-бирини айбламоқда. Айни пайтда ижтимоий тармоқларда ҳар икки томондан чегаранинг можаро юз берган жойига ҳарбий техника тортилаётганига оид видеолар тарқай бошлаган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/QYO20vaqqO8kwlGW

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистонни чегарадаги тўқнашувларни дарҳол тўхтатишга чақирди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти:

"Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида вазиятнинг кескинлашиши ва бунинг икки томондан ҳам жабрланишларга сабаб бўлгани тўғрисидаги хабарлар Ўзбекистон Республикасида жиддий хавотир уйғотди.

Томонларни тўқнашувларни зудлик билан тўхтатиш, вазиятни барқарорлаштириш бўйича биргаликдаги чораларни кўриш ва кескинликнинг янада ортишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.

Бугунги кунда барча масалалар ва мавжуд муаммолар Марказий Осиёнинг биродар халқларига хос бўлган кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ҳамда шериклик муносабатлари руҳида музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилиниши зарур.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси юзага келган вазиятни имкон қадар тез муддатда ҳал қилиш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр".

https://t.me/bugunuz/41971
Президент Мирзиёев Туркманистон Президентига ҳамдардлик билдирди

Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон президенти Туркманистон етакчисига отаси Маликгули Бердимуҳамедовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқи ва шахсан ўз номидан яна бир бор чуқур ҳамдардлик билдирди. Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, музокаралар чоғида Президентлар икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/QYO20vaqqO8kwlGW

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews