@BUGUNUZ - Official channel
13.8K subscribers
20.8K photos
10.8K videos
40 files
34.6K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Саида Мирзиёева: Каъбани тавоф қилиш, Ҳаж ибодатини адо этиш истаги бутун борлиғимни қамраб олди

"2013 йил оиламиз учун оғир келди, кутилмаганда яқин бир инсонимиз оламдан ўтиб қолди. Бу мусибат мени ҳаётга бошқача қарашга мажбур этди. Аслида, Аллоҳ паноҳидан бошқа ҳимоямиз йўқлигини ва Ўзига мустаҳкам имонгина бизни қутқара олишини тушундим.

Ўша кунлари қалбимда бир Чақириқни ҳис қилдим. Буни сўз билан тушунтириш қийин. Олдинлари бундай кучли туйғуни сезмаган эканман. Каъбани тавоф қилиш, Ҳаж ибодатини адо этиш истаги бутун борлиғимни қамраб олди.

Балки кимдир: "Сиз учун бу муаммо эмас-ку?!' - дейиши мумкин ҳозир. Аммо унда вазият бошқача эди.
Ташкилий муаммолар етарлича, яна ўша йили бедаво касаллик - Эбола вируси тарқалгани ҳам ортиқча бўлди. Лекин менинг кўзимга у пайтда ҳеч қандай тўсиқлар кўринмади.

Биз квота бўйича навбат кутиб, Ўзбекистонлик зиёратчилар гуруҳида жой қидирдик. Бир йил деганда йўлимиз очилди ва Саудия Арабистонига йўл олдик.

Ҳаж зиёрати қоидасига кўра самолетимиз Мадина шаҳрига қўнди. Ҳаво 45 даража иссиқ. Бошқа зиёратчилар билан бирга 6-8 кишилик хоналарга жойлашдик.

Ибодатни қаттиқ ушлайдиган бувижоним бошчилигида аммажоним, холам, синглим ва мен - жами 5 аёлмиз.

Самолётдан тушибоқ, бувижоним ҳаммамизни масжидга олиб бордилар. Қорин оч, туну кун тайинли овқат емаганмиз. Эҳсон қилиб хурмо билан қора нон тарқатиб юрган одамга дуч келганимизда синглим иккимизнинг хурсанд бўлиб кетганимизни кўрганингизда эди! Умримда бунақа мазали нон емаганман! Ўша кундан хурмога ҳам меҳрим тушиб қолди. Доим ўзим билан (бувижонимнинг бир дунё қуртларига қўшиб), бир жуфт хурмо олиб юрадиган бўлдим 🥰

Эртасига автобусда Маккага йўл олдик. Йўл бўйи талбия айтиб кетдик. Шу нарса хотирамда мухрланиб қолди.

Маккага йўлимиз анча машаққатлар билан кечди. Сафар бошиданоқ кимсасиз жойда автобус бузилиб қолди. Ҳайдовчи арабчада алланималарни тушунтирдию бизни яқин орадаги бекатга тушуриб кетди. Чўлнинг қоқ ўртаси. Телефонда алоқага чиқиб бўлмайди. Нима қилишни билмай, бекатда ўтирибмиз, чангга ботиб. Орқамиздан сўраб келадиган одам йўқ 😔 Бир соатдан кейин қандайдир автобус кўринди. Ойналари синиқ. Ичи тўла араб эркаклари. Улар ҳам Маккага кетишаётган экан. Бир амаллаб автобусга чиқиб, жойлашиб олдик. Лекин бу билан саргузаштимиз тугагани йўқ. 2 соатлик йўлдан кейин бу ҳайдовчи ҳам бизни қандайдир блок-постда ташлаб кетди 😔
4 марта машина алмаштириб, 3 соатлик йўлни 8 соатда босиб ўтдик. Эҳромларимиз кўринишдан уч кун саҳрода пиёда юрган сайёҳларнинг либосига ўхшаб қолганди))

Ниҳоят манзилга етдик, орзуимиздаги маскан - Масжидул-Ҳаромга, муқаддас Каъбага келдик.

Барча машаққатлар айни пайтда ёқимли ҳам эди. Мен атрофдагилар билан бирлигимни ҳис этиб турардим. Аллоҳга яқин бўлиш йўлидаги бу қийинчиликлар мен учун қувончга айланиб кетди.

Биз Ҳажга борган 2014 йили Aрафа куни жумага тўғри келди. Буни Ҳажжул-акбар, дейишар экан. Бу биз учун ҳақиқий омад, бахтимиз бўлди. Aйтишларича, Маккага ўша йилдагичалик кўп одам келмаган эмиш.
Каъбани айланар эканмиз, одамлар оқими бизни шунчалик ўзи билан тез тортиб кетардики, неча марта айланганимизни санашга зўрға улгурардик...

Мен кўп давлатларда бўлганман. Лекин бундай муҳитни, бунчалик дунёдан узилиш ҳиссини бошқа ҳеч қаерда ҳис қилмаганман.

Бу ҳисни туйиш барчага насиб этсин. У муқаддас заминга ҳар бир диндошимизнинг оёғи етсин. Яна бир бор Рамазон рўзасини гўзал тарзда ўтказишни тилайман. Ибодатларингиз қабул бўлсин, азизлар.
🤲🏻"

https://t.me/bugunuz/41840
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Синтепон ишлаб чиқарувчи цехда кучли ёнғин содир бўлди

Пойтахтнинг Яккасарой тумани Қушбеги массивида жойлашган синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг навбатчилик қисмига 18 апрель куни соат 20:46 да келиб тушди. Бир зумда воқеа жойига Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 10 га яқин ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борди. 21:21 да ёнғин қуршаб олиниб, 21:41 да тўлиқ ўчирилди. Ёнғиндан натижасида жабрланганлар йўқ.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг Прагадаги элчихонаси ёнида жанжал бўлиб ўтди

Прагада Чехия ҳукуматининг россиялик дипломатларни чиқариб юбориш ҳақидаги қарорининг тарафдорлари ва қарши чиққанлар тўпланди. Полиция маълумотларига кўра, тўқнашувда ўнга яқин киши қатнашган. Намойишчилардан бири ҳибсга олинган.

Бир кун олдин элчихона деворларига кетчуп тўкилган. Бундан яна бир кун олдин активистлар элчихона олдида қўлида ҳожатхона чўткаси билан унитаз устида ўтирган Путиннинг ҳайкалини ўрнатишди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳоким муовини шахсан тракторга чиқиб олиб, одамларнинг уйини бузмоқда"

"Хоразм вилояти Боғот туманидаги масқарабозликни қаранг! Видеода мажбурий снос акс этган. Лекин, энг қизиғи, тракторчи уйни бузишдан бош тортди ва унинг ўрнига тракторни Боғот туман хокимининг қурилиш бўйича муовини ҳайдади. Шу ерда турган ИИБ ходимлари шунчаки қараб турди, тракторни ҳайдаш учун гувоҳномаси йўқ бўлганига қарамай биронтаси уни тўхтатмади. Қисқаси, биз яна бир бор қонун фақат оддий одамлар учун ёзилганини билдик".

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КУН ИЖОДИ: Шерзод Эргашев - Кулганимга ишонманг

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Интернетда Мирзиёевни ҳақоратлагани айтилаётган фуқаро устидан жиноят иши очилди

https://bit.ly/3ecPotH

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савдогарлар уларни ҳақорат қилган паттачини тошбўрон қилди

Сурхондарёнинг Шўрчи туманида паттачи ва савдогарлар орасида жанжал чиқди. Савдогарларга кўра, бозор маъмурияти расталарни бузиб, уларни битқазилмаган бинога кўчирмоқчи бўлган. Бундан норози бўлган тадбиркорлар ҳокимиятга борган, лекин уларни ҳеч ким қабул қилмаган. Ҳикоянинг давомини видеода кўринг!

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Forwarded from OZODLIK KANALI (Laziz Omilov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсоният тарихида илк бор бошқа сайёрада дрон учирилди

ТАФСИЛОТЛАР: https://bit.ly/3gjp4Rv
19.04.2021

📣 Бугунги дастуримизда:
📣

Интернетда Мирзиёевни ҳақоратлагани айтилаётган бахмаллик устидан жиноят иши очилди.

Ўзбекистонда синалган Хитой вакцинаси “британча” ва “бразилча” штаммга қарши ҳам самарали экани иддао қилинди.

Бош вазир апрель охиригача Ўзбекистонга 300 минг доза “Спутник V” келтирилишини билдирди.

Тошкент шаҳридаги “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.

Коронавирусга чалинганлар сони 86,5 мингдан, эмланганлар сони эса 400 мингдан ошди.

Чехия “Росатом”ни АЭС қурилиши тендеридан четлатадиган бўлди. Россия Чехия элчихонаси 20 ходимини “исталмаган шахс” деб эълон қилди.

Алексей Навальний қамоқхонадан маҳбуслар касалхонасига кўчирилди. Британия ва Европа Иттифоқи Навальнийни қўллаб чиқишди.

🎧 Бу ва бошқа мавзудаги хабар ва лавҳаларни тинглаш учун қуйидаги аудиони юклаб олинг!

https://t.me/bugunuz/41850
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КУН ВИДЕОСИ: "Бундай йўлларимизни кўриб, турклар ҳайратда! Welcome to Uzbekistan!"

Халқаро юк ташувчи туркиялик ҳайдовчилар "ҳайвон юрмайди, аммо инсон юради", деб Ўзбекистон йўлларидан шикоят қилмоқда.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бойлар учун ер берилади-ю биздай камбағаллар учун бир қарич ерни ҳам кўп кўришади!"

"Ҳокимият ўғлимга ер бермаяпти. Афсус, тирикчилигимиз шу иккига уч метрлик ер билан боғлиқ. Сартарошхона очиб, пул топмоқчи эди болам. Туманимиз ҳокимиятига тинимсиз мурожаатлар қиляпман, баъзида эшигини тагида ётиб қоламан, лекин ҳоким билан кўриша олмаяпман. Қаерга ариза билан чиқсам, хатларим бости-бости бўлиб кетяпти. Нега пулдорлар учун ер ажратиб берилади-ю биздай камбағаллар учун бир қарич ерни ҳам кўп кўришади? Айбимиз ночирлигимизми? Қашқадарё, Чироқчи тумани, Алишер Навоий МФЙ"

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
ФОТО: Саида Мирзиёева хайрия ифтор ўтказди

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
ФОТО: Саида Мирзиёева хайрия ифтор ўтказди

"Масс-медиа фонди ва Milliy TV телеканали Рамазон ойи муносабати билан «Ramazon diydor» лойиҳасини йўлга қўйди.

Ушбу лойиҳа доирасида хайрия ифторлари ўтказилади.
Илк ифторни бугун 17Б-сонли уй аҳолиси учун ўтказдик.

Ушбу уйда яшовчилар билан бизни умумий хотиралар ва эмоциялар боғлагани сабабли, бу кечани улар билан ўтказишга қарор қилдим.

2019 йилга қадар ушбу уй «Ўзбекистон» нашриётига тегишли бўлиб, ундаги квартиралар ўз ходимлари ва уларнинг оилалари учун ижарага берилар эди.

2019 йилда эса биз AОКAда фаолиятимизни бошлагач, уйни уларнинг тасарруфига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Натижада уларнинг ҳам қонуний яшаш жойи ва келажакка бўлган ишончи пайдо бўлди.

Самимий муҳитда ажойиб учрашув бўлди. Бирга ифторлик қилдик, дуода бўлдик ва турли мавзуларда суҳбат қурдик. ❤️"

https://t.me/bugunuz/41853
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон 2021: Очиқ ҳавода ўқилаëтган таровиҳ ва рамазон бошлангани сезилмаëтган бозорлар

Дунё бўйлаб мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи иккинчи йил коронавирус чекловлари шароитида ўтмоқда. Ўзбекистон ҳукумати масжидларда таровиҳ ва хатми Қуръон ибодатларига рухсат берган, аммо улар карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда ўтказилиши кераклигини айтган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Калта пайпоқ бесоқолбозлик белгисими?

Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 110-мактабда ЛГБТга қарши кураш сифатида ўқувчиларнинг пайпоғини текширганларга интизомий чора кўрилди. 19 апрел куни Хал таълим бошқармаси мулозимлари 110 мактабда текшириш ўтказди. Текширув асносида мактабдаги видеокамера ëзувлари кўриб чиқилган. Мактаб жамоаси ЛГБТга қарши кураш тадбири доирасида пайпоқ текширилганлигини яшришига уринишган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Forwarded from OZODLIK KANALI (Sadriddin Ashur)
🌍Озодлик дастури 20.04.20.

Ковид-марказлар қайта очилмоқда. Карантин янада кучайтирилиши мумкин

Ўзбекистонда Рамазон: Таровиҳ, нарх-наво ва президент оиласининг ҳожи оналари

Интернетда Мирзиёевни ҳақоратлагани айтилаётган фуқаро устидан жиноят иши очилди

Жадидлар ва Ислом. Тадқиқотчи Адиб Холид "жадидларни жадид қилган нарса" ҳақида

Хўжанддаги Chinatown: Хитойлик инвесторга ишониб уйи бузилган 30 оила кўчада қолди

ЕКПА Навальнийни озод этиш талаб қилинган резолюцияни овозга қўяди

Миллий гвардия институти Жамоат хавфсизлиги университетига айланди

Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети икки ҳафталик карантинга олинди.

Метрода тўй саҳналарини тасвирга олган тиктокерларнинг ҳар бири қарийб 1 млн сўмдан жаримага тортилди

Ўзбекистонда аҳоли сони 35 миллионга яқинлашди

Прага маъмурияти Россия элчихонаси майдонини қисқартиришни таклиф қилди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Навальнийнинг шикоятини қабул қилди

🔊Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ковид-марказлар қайта очилмоқда. Карантин янада кучайтирилиши мумкин

Ўзбекистонда сўнгги ҳафталарда коронавирус билан зарарланиш ҳоллари кўпайиши манзарасида беш ой аввал ёпилган Covid-19 беморларига мўлжалланган марказлар қайта очилмоқда. 18 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда коронавирус туфайли карантин қоидалари кучайтирилди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews