@BUGUNUZ - Official channel
13.9K subscribers
20.8K photos
10.8K videos
40 files
34.6K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
КУН ФОТОСИ: Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва унинг рафиқаси Эмине Эрдўған фуқаронинг уйида ифтор қилди

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен МИБ бошлиғи ҳақорат ва таҳдидлар орқали ходимларини ярим тунда ишга боришга мажбурлади

Кун.уз нашри Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти Ангрен шаҳар бўлими бошлиғи Моҳизода Юсуповага тегишли экани айтилаётган аудиони эълон қилди. Аудиода МИБ мансабдорининг кунлик режани бажармаган ходимларига ҳақорат ва таҳдидлар қилгани акс этган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🌍Озодлик дастури 15.04.20.

Аллақулов партиясига имзо йиққан талаба сазойи қилинди. Фаолларга “босим давом этмоқда”

Бош прокуратура ёғ нархларини текширмоқда. Истеъмолчиларга кўра муаммо монополияда

Қурилиш вазирига алоқадор ширкат юзлаб миллион долларлик иш бажарган. "Мирзиёев билади"

Рамазон, Гагарин ва Шералининг парвози. Тармоқни титратган трендлар

ОзодМикрофон: “100 гектар ерни 30 кишидан олиб 1 кишига берди. Халқ оч қоладиган бўлди”

Россияда талабаларнинг DOXA нашри журналистлари жиноятда айбланмоқда

Коронавирусга чалиниш бўйича кунлик антирекорд янгиланди

Тошкент метросидаги соат таблосига хакерлар ҳужум қилгани айтилди

Ўн беш йиллик танаффусдан сўнг IREX Ўзбекистонда ўз фаолиятини давом эттирадиган бўлди

Андижонда Польша университетининг филиали очилди

Байден 11 сентябргача АҚШ қўшинлари Афғонистондан чиқарилишини билдирди

🔊Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:https://t.me/bugunuz/41806
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллий аҳоли болалар майдончаси ўрнида меҳмонхона қурилаëтганидан норози

Тошкент шаҳри Кичик халқа йўлида жойлашган 9 уй олди ва орқасида меҳмонхона қурилмоқда. Меҳмонхона қурилаëтган ҳудудда яшайдиган аҳоли вакилларининг айтишича¸ қурилиш ташкилоти болалар майдончаси тагидан кучли босимдаги газ трубаси ва катта вольтли электр кабелини ўтказган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиқчилар сотувчи аёлни боласи кўз ўнгида ерда судраб, буюмларини тортиб олди

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода солиқчиларнинг кўчада сотувчилик қилган аёллардан зўравонлик билан буюмларини тортиб олгани акс этган. Солиқчилардан бири болаларининг кўз ўнгида аёлни судрайди ва машинага тиқмоқчи бўлади Бу видео тармоқда кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев ва Олмалиқ шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи Авазхон Эргашев бу воқеани ўрганаётгани ва куч ишлатган солиқчилар жазоланишини ваъда қилди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

Андижон, Янги бозор томонда ёнғин содир бўлди.

Ёнғинга 6 та пожар машиналари етиб келгани айтилмоқда. Ёнғин кучли бўлган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент. Сергелидаги солидол цехида кучли ёнғин рўй берди! Ёнғин кучаймоқда!

15 апрел куни соат 23:08 да Сергели туманидаги Садий кўчасида жойлашган солидол ишлаб чиқариш цехида кучли ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига 12та ёнғин-қутқарув бригадаси юборилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин корхонанинг тахминан 1000 кв.м майдонига тарқалди. 16 апрел куни тахминан 00:10 да ёнғин маҳаллийлаштирилди. Ўт ўчириш ишлари ҳамон давом этмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида қурбонлар ва жароҳланганлар йўқ.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТАЪСИР ҚИЛИШ СИЗНИНГ ҚӮЛИНГИЗДА!

САВДОГАР аёлларни судраган Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 8 нафар ходими ишдан бўшатилди ва уларнинг барча махсус унвонлари бекор қилинди. Бу ҳақда Давлат солиқ инспекцияси хабар берди.

Тошкент вилояти ДСБ бошлиғи ўринбосари ҳамда Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғига ҳайфсан берилди.

Шунингдек, «Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида шу пайтга қадар ноқонуний фаолият юритган фуқароларга тегишли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, фаолияти қонунийлаштирилди.

Аёлларга Олмалиқ шаҳридаги савдо марказидан тегишли жой ажратилиб, кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилиб, улардан бирига тикув машинаси ҳадя этилди, дейилади хабарда.


t.me/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Ўзбекистон Халқ артисти Мирза Азизов коронавирусдан вафот этди

16 апрель куни Ўзбекистон халқ артисти, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори Мирза Азизов 58 ёшида вафот этди.

ТАФСИЛОТЛАР: https://bit.ly/2QsOEsr
https://t.me/joinchat/AAAAAEGDttKagcB8p99foQ

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Она, олиб кетинг мени бу ердан, ҳар куни мени келтаклашади" - Ўзбекистондаги оилавий зўравонлик ва гендер тенглиги муаммоси яна кун тартибида

Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонликларнинг 60% фоизи яқин қариндошлар томонидан амалга оширилади. 7600дан ортиқ холатларда аёллар ва қизлар ўз оилаларида зўравонликка учраганлар. Ҳамда салкам 5920 нафар холатда, зўрлик ишлатувчи шахслар ўз эрлари бўлиб чиққан. Бу расмий статистика, экстпертларнинг фикрига кўра реал рақамлар бундан анча юроқи бўлиши мумкин. Аксарият аёллар жамият томонидан қораланишдан қўрқиб, ёрдам сўрай олмайдилар. Натижада бундай жиноятлар жазосиз қолиб кетади.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Самарқандда ёш мутахассислар билан суҳбатлашди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги “Sag Agro” масъулияти чекланган жамиятининг “in vitro” лабораториясини бориб кўрди. Лабораториянинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 15 миллиондан 20 миллион донагача пайвандтаг ҳамда пайвандланган кўчатлар етиштириш имконини беради. Айни пайтда бу ерда ёнғоқ, бодом, шафтоли, гилос, ўрик, нок, олма каби дарахтлар кўчатлари етиштирилмоқда.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Президент Мирзиёев: «Мен бугун Самарқандга қарсак эшитиш учун келганим йўқ. Бизга баҳони сизлар эмас, халқ берсин»

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Президент Мирзиёев: «Мен бугун Самарқандга қарсак эшитиш учун келганим йўқ. Бизга баҳони сизлар эмас, халқ берсин»

«Мана, менга берилган маърузада туманларга экиладиган экинлар ҳақида маълумот берилибди. Ахир бу президент иши эмас. Президент фармон ва қарорлар қабул қилиб беради, уёғи бошқа раҳбарлар иши.

Мана, куни кеча Покистон бош вазири жаноб Имрон Хон билан икки соатдан ортиқ суҳбатлашдик. Покистон, Афғонистон етакчилари билан улкан темир йўл лойиҳасини тасдиқладик. Агар мана шу темирйўлимиз олдинроқ бўлганида эди, бугун жаҳон бозорига олиб чиқаётган маҳсулотимиз таннархи 50-60 фоизгача арзон бўлиши мумкин эди.

Биз қайси йирик сувга чиқамиз десак, икки давлатни босиб ўтишимиз керак. Айнан мана шу темир йўл лойиҳаси ишга тушаётгани учун ҳам бизга йўл бераётган давлатлар чегирмалар таклиф қилишади. Мана улкан ташқи сиёсат, президент қиладиган ишлар.

Мен бугун Самарқандга қарсак эшитиш учун келганим йўқ. Бизга баҳони сизлар эмас, халқ берсин. Бугун Тошкентдан ҳамма вазирлар келган. Уларнинг ҳаммаси 10 кун шу ерда қолади ва тизимни йўлга қўяди...»

https://t.me/bugunuz/41815
КУН ФОТОСИ: Президент Мирзиёев биринчи президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

"Ислом ака камтар инсон эдилар. Бу мақбара ҳам ўзларига муносиб бўлган. Бу ерга меҳр берганмиз. Биринчи Президентимиз бошлаган ишларни давом эттираяпмиз. Руҳлари шод бўлсин, илоҳим"

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🌍Озодлик дастури 16.04.20.

Ойликлари қисқарган “Жиззах Петролеум” ишчилари иш ташлаш билан таҳдид қилмоқда

Мирзиëев Маданият вазирлигини қасрдан концерт залига кўчирди. Мулозимлар тергов қилинмоқда

Свобода радиоси Россия ҳукумати устидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига арз қилди

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар жорий қилди. Рус дипломатлари чиқариб юборилади

Аллақулов партиясига имзо йиққан талаба сазойи қилинди. Фаолларга “босим давом этмоқда”

Бош прокуратура ёғ нархларини текширмоқда. Истеъмолчиларга кўра муаммо монополияда

Давлат тили тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Олмалиқда савдогар аёлларни судраб-хўрлаган солиқчилар ишдан олинди

Ўзбекистон Халқ артисти Мирза Азизов коронавирусдан вафот этди

АҚШ: Индианаполисда юз берган отишмада 8 киши ҳалок бўлди
56 дақиқа аввал

Украина Россия тажовузига қарши Ғарбдан қўшимча амалий ёрдам сўради

🔊Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:https://t.me/bugunuz/41822
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллақулов партиясига имзо йиққан талаба сазойи қилинди. Фаолларга “босим давом этмоқда”

Ўзбекистонда янги таъсис этилган “Ҳақиқат ва Тараққиёт” партиясига имзо йиққани учун сазойи қилинган наманганлик талаба босим остида қолмоқда.

24 яшар Абдураҳмон Икромов, Озодлик билан қисқа мулоқотда маҳалладошларини алдаб имзо йиққанига оид айбловларни тўлиқ рад этди, аммо босим остида шундай кўрсатма бериб, кечирим сўрашга мажбурланганини айтди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юсуф Розиқов: Ёшларни тарбиялаш - кинонинг вазифаси эмас!

Озодлик 1990-2004 йиллар мобайнида Ўзбекфильм киностудиясини бошқариб келган, ҳозирда Россияда ижод қилаётган таникли кинорежиссёр Юсуф Розиқовдан президентнинг миллий кино санъати ва саноатини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги фармонига изоҳ беришни сўради. Сухбат давомида Юсуф Розиқов “кино ёшларни тарбиялаши керакми”, “Тошкент кинофестивали тиклаш қанчалик муҳим” ва Озодликнинг бошка қатор саволларига жавоб берди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews