@BUGUNUZ - Official channel
13.9K subscribers
20.8K photos
10.8K videos
40 files
34.5K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Унутилган оила ҳикояси: Давлатдан ёрдам ололмаган ёлғиз она ўта қашшоқ шароитда яшамоқда

Чироқчи туманининг Равот қишлоғида яшовчи Каримова Майрам 7 кишилик оиланинг ёлғиз боқувчиси. Майрам опанинг айтишича, у ўта қашшоқ аҳволга тушиб қолгани сабаб маҳаллага бир неча бор ёрдам сўраб мурожаат қилган. Аммо маҳалла унга ёрдам қўлини чўзмаган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КУН ВИДЕОСИ: "Қачонгача қимматга янги машина оламизу яна нуқсонларини тузатишга пул сарфлаймиз?"

"Ўтган йил 114 миллион сўмга олинган машинадан камчилик ва нуқсонлар чиқишни давоб этмоқда. Бу сафар ёғингарчилик пайтида машинанинг салонига кўп сув йиғилиб қолмоқда. 3 йиллик кафолат берилганига қарамай сервис марказида буни тузатиб беришдан бош тортишмоқда. Қачонгача қимматга янги машина оламизу яна нуқсонларини тузатишга пул сарфлаймиз?"

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИБ ходими деб айтилаётган овоз эгаси зўравонлик орқали фуқарони кўрсатма беришга мажбурламоқда

Ижтимоий тармоқда тарқалган бу аудиодаги овоз Боёвут туманидаги ИИБ ходимига тегишли эканлиги айтилмоқда. Овоз эгаси фуқарога дўқ уриб, сўкиб, ҳақорат ва таҳдидлар қилиб, кўрсатма беришга мажбурлаётгани акс этган. Бу аудио айнан қачон ва қаерда олингани номаълум. Аудиодаги ҳолат ёки овоз эгаси сизга маълумми? Бизга хабар беринг!

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чодирхаёл: Императив ёхуд Муҳаммад Солиҳнинг ўз-ўзи билан суҳбати

Ўтган асрнинг 80-йилларида ўзбек мунаққиди шоир Муҳаммад Солиҳга “Шеърингизни тушунтириб беринг” дея хитоб қилган эди. Орадан қарийб 40 йил ўтиб, Муҳаммад Солиҳ бу саволга бир китоб орқали жавоб берди. Туркияда дунё юзини кўрган бу китоб “Императив” деб номланади. Чодирхаëлнинг бугунги сони ана шу китобга бағишланди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таъсирли видео: "Қамоқхонада мен ётган тўшакларни ҳеч кимга раво кўрмайман. Умуртқамдаги суякларгача санаб ўтирибман"

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Таъсирли видео: "Қамоқхонада мен ётган тўшакларни ҳеч кимга раво кўрмайман. Умуртқамдаги суякларгача санаб ўтирибман"

12 апрель куни Сурхондарё вилоят, Музработ туман судида блогер Отабек Сатторий устидан ўтаётган суд жараёнининг навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Воқеани жойидан туриб ёритган Effect.uz нашрига кўра, суд мажлисида прокурор Отабек Сатторийга рухий тазйиқлар ҳақида ҳам савол берган. Отабек қамоқхонада шароит яхши экани, аммо бу вазиятнинг ўзи, жумладан у қамоқда анчадан бери ушланаётгани тазийққа тенг эканини айтиб ўтди.

"Давлат хизматлари агентлиги менга пул бериб юрганмиш. Бир сўм бергани йўқ, берган бўлса қани, келиб ёнимда айтсин. Давлатимизни халқ боқади, халқ бўлмаса, давлат ҳеч ким эмас. Блогерларга мурожаат қилиш шарт эмас, улар фақат ўз муносабатини билдиради. Бирор нотўғри иш қилиб қўйсак, АОКАдан бирданига телефон бўлади. Баъзан мажбур ўчирамиз. 70 кун бўлди қамоқдаман. Тушунмаяпман, кимни ўлдирибман? Қайси давлат сирини сотибманки, мен “турма”даман. Мен умримда йиғламаганман. Аммо мени йиғлатишди. Қамоқхонада мен ётган тўшакларни ҳеч кимга раво кўрмайман. Умуртқамдаги суякларгача санаб ўтирибман. Бу воқеалар уюштирилганлигини ҳаммангиз кўриб турибсизлар –ку, қамоқхона овқатлари яхшимас эди, аммо битта ариза ёзганимдан сўнг яхшиланди. Барча қамоқхона ходимлари бизга яхши муносабатда".

Блогер Отабек Сатторий устидан суд жараёни 11 март куни Сурхондарё вилоят Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида бошланган эди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига кўра, блогер Отабек Сатторийга Жиноят кодексининг уч моддаси бўйича айблов эълон қилинган. Маҳаллий нашрларнинг билдиришича, блогерга суд жараёнида 8 та айблов қўйилган. Отабек Сатторий Telegram ва YouTube порталидаги “Халқ фикри” видеоблогидаги танқидий чиқишлари билан танилган. У 30 январь куни соат 17 ларда Термиздаги уйидан фуқаро кийимидаги ходимлар томонидан олиб кетилганди. Қатор халқаро ташкилотлар Ўзбекистон ҳукуматини ҳибсга олинган блогер Отабек Сатторийни озод қилишга чақирди. Ташкилотларнинг ишонишича, блогер коррупцияга қарши курашгани ортидан сохталаштирилган жиноят иши асосида қамоққа олинган.

https://t.me/bugunuz/41773
КУН ФОТОСИ: Бухородаги эҳсон жавони

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
ST даракчиси: "Мактабга рўмол ўраб келгани учун ўқувчи қизлар ИИБ томонидан сўроқ қилинмоқда"

Хабарни йўллаган ST даракчисига кура, сурат Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида олинган. Сизга бу ҳақда нималар маълум? Сизнинг ҳудудингизда ҳам шунга ўхшаш вазиятлар бўлиб турадими?

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Алишер Усмонов Шавкат Мирзиёевни ҳақиқий ислоҳотларнинг "ташаббусчиси" деб атади

"Мамлакат, турғунлик давридан кейин демайлик, майли, иқтисодиётдаги совет мероси асоратлари ортидан дейлик, илк бор чин ислоҳотларни бошлади. Ва бу ислоҳотларнинг ташаббусчиси, биринчи навбатда ўз аҳолисининг турмуш даражасини кўтариш, Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия Федерацияси билан дўстлик ва яхши қўшничилик алоқаларини муcтаҳкамлаш йўлини тутган давлат раҳбаридир".

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🌍Озодлик дастури 14.04.20.

"Амирсой"га ёндош автотураргоҳ қурувчилари иш ташлади. Улар маошлари берилмаганидан норози

ЕХҲТ раиси Ўзбекистонда фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди

Собиқ МХХ зобити қийноққа солингани ҳақидаги ариза БМТ қўмитасига топширилди

АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путин билан телефон суҳбати ўтказди

Навальний Қуръон китоби ўзига берилмаётгани учун қамоқхона маъмуриятини судга берди

"Россия мусулмонлари номидан". Рамзан Қодиров Навальнийга Қуръон бермасликка чақирди

Андижон мактабларида ССВ тақиқлаган дезинфекция туннели ўрнатиш буюрилди

МСК Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарликни бошлади

Ёшлар билан ишлай билмаган уч нафар ректор ва айрим ҳокимлар ишдан олинди

Қашқадарёда ўқитувчининг калтакланиши бўйича жиноят иши қўзғатилди

АҚШ қўшинлари Афғонистондан шу йил 11 сентябригача олиб чиқиб кетилади

🔊Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:https://t.me/bugunuz/41781
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қачонгача бу давлатда халқни хонавайрон қилиб, пулларини еб кетишаверади?"

"Халқаро йўналишда қатнайдиган фура ҳайдовчилари номидан гапиряпман! Қўнғиротдан то Қозоғистон чегарасигача бўлган йўлнинг аҳволи жуда ёмон, буни йўл дейишга ҳам тил бормайди. Ахир бу экспорт-импортнинг асосий йўлларидан бири-ку! Наҳот йўлни асфалтлаб қўйиш қийин бўлса? 70-80 минг долларлик юк машиналари бу йўлларга чидаб бера олмаяпти. Йўлнинг ярмида бузулиб қоляпти. Йўл соҳасида ишлайдиганларни ҳам, ҳукуматни ҳам ҳайдовчилар роса қарғашмоқда, чин дилдан сўкишяпти! Ҳукуматимиз шунга арзийди, чунки йўл қурувчиларига пул ажратганидан кейин йўлнинг қурилишини ҳам назорат қилиши керак. Акс ҳолда йўлни асфалтлаш учун ажратилган пуллар талон-тарож бўлиб кетяпти. Жаслиқдан Қозоғистон чегарасига боргунча 150 километрлик йўл умуман йўқ. Неча йиллардан бери йўлнинг аҳволи расволигича қоляпти... "

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистондаги ўнлаб ўзбек аёллари депутатликка ўз номзодларини қўйди

Жалолобод вилоятининг Сузоқ қишлоғида яшайдиган 47 мингга яқин аҳолининг 81 фоизини ўзбеклар ташкил қилади. Бунгача қишлоқ кенгашида фақат бир нафар аёл депутат бор эди. 11 апрелда ўтган қишлоқ кенгашига сайловда 31 депутатлик ўрнидан 12таси квота сифатида аёлларга берилган. Мазкур 12 ўрин учун 30 нафар аёл кураш олиб борди. Номзодларнинг асосий қисми ўзбек аёллари бўлди. Ўзбек аёллари биринчи марта бундай кўпчилик билан ўз номзодларини олға сурдилар.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
ОАВ ва блогерлар: Ислом Каримовнинг невараси, Лола Тиллаеванинг қизи Марям Тиллаева россиялик блогерга турмушга чиқди

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
ОАВ ва блогерлар: Ислом Каримовнинг невараси, Лола Тиллаеванинг қизи Марям Тиллаева россиялик блогерга турмушга чиқди

Ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида охирги соатларда энг трендга чиққан хабар - "Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг невараси, Лола Тиллаеванинг қизи Марям Тиллаева россиялик YOUTUBE блогер Амиран Сардаровга турмушга чиққани айтилмоқда.

Турли сайт ва блогерларнинг хабар қилишича, тўй Лас-Вегасда фақат яқин қариндошлар ва дўстлар доирасида бўлиб ўтган, Элвис Пресли образидаги актёр келин-куёвга никоҳ ўқиган.

Амиран Сардаров Россиядаги энг таниқли блогерлардан биридир. У YouTube-даги 6 миллионга яқин обуначиси бор "Хачнинг кундалиги" (Дневник хача) каналини олиб боради. Амиран Марямдан тахминан 13 ёш катта. Марям блогер Амираннинг видеоларида бир неча бор пайдо бўлган, аммо уларнинг ҳеч бири ўзаро муносабатларда эканини тасдиқламаган. Яқинда Марям ўзининг оқ либосда тушган расмларини нашр қилиб, унинг тагида нега яхши хотин бўлиши ҳақида пост ёзган эди.

https://t.me/bugunuz/41784
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Мирзиёев: Ёшлар биздан 10, 20 баравар илгарилаб кетган

Президент Мирзиёев 13 апрель куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди. Айрим ҳудудларда бу борадаги ишларнинг ҳолати қониқарсиз деб топилиб, қатор раҳбарлар лавозимидан озод этилди ва қатъий огоҳлантирилди.

@humanuzofficial

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
КУН ФОТОСИ: "Имконингиз бўлса ташлаб кетинг, муҳтож бўлсангиз олиб кетинг!"

Ўзбекистондаги яна бир эҳсон жавони

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КУН ВИДЕОСИ: "Рамазон ойи бошлангани муносабати билан паркентлик нонвой ҳайр-еҳсон қилиб, ҳар бир кишига бепул 4тадан нон тарқатмоқда".

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Гурбангули Бердимуҳамедов парламент юқори палатасининг раиси этиб сайланди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов янги икки палатали парламент — Миллий кенгашнинг Халқ маслаҳати палатаси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бердимуҳамедов ушбу лавозимга юқори палатанинг 14 апрель куни бўлиб ўтган биринчи мажлиси чоғидаги яширин овоз бериш якунлари бўйича сайланди.

«Мен бу воқеани улкан ҳурмат ва бутун халқ олдидаги катта масъулият деб қабул қиламан», — дейди президент.