@BUGUNUZ - Official channel
13.9K subscribers
20.8K photos
10.8K videos
40 files
34.5K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бишкек: қирғиз-ўзбек чегарасида муаммо қолмади

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 26 мартда Бишкекда ўтказган матбуот анжуманида Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида баҳсли ҳудуд қолмагани, бу масалани томонлар чегара бўйича сўзлашувлар орқали 100% ҳал қилгани тўғрисида баёнот берган эди. Бироқ Ўзбекистон томони чегара бўйича сўзлашувлар натижалари тўғрисида шу кунгача расмий баёнот эълон қилгани йўқ.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда электр талаб қилиб йўл тўсганлардан 5 нафари ИИБга олиб кетилди

ТАФСИЛОТЛАР: https://bit.ly/3cT8oOv
🌍Озодлик дастури 06.04.20.

Самарқандда электр талаб қилиб йўл тўсганлардан 5 нафари ИИБга олиб кетилди

"Жаслиқ" колонияси тўлиқ ёпилмаган. У ерда умрбод қамалганлар сақланмоқда

Тошкентда ИИБга чақиртирилган шахс ўлди. Терговга қадар текширув ўтказилмоқда

Ўзбек муҳожири: Аллақулов партияси учун имзо кампаниясига қўшилганлар "25-30 мингга етди"

Қирғизистон: Қимматчилик сабаб одамлар кийимларини озиқ - овқатга алмаштирмоқда

Бир неча маҳкум сил касалига чалиниши ортидан Навальний колония шифохонасига кўчирилди

Тошкентда ИИБга чақиртирилган шахс ўлди. Терговга қадар текширув ўтказилмоқда

Сохта қарорлар чиқариб пул ўғирлаган судьялар ва ички ишлар ходимларига ҳукм ўқилди

Ўзбекистон Эрон портларидан фойдаланиш масаласини кўтарди

Мухолифатдаги "Эрк" партияси президент сайловларида иштирок этиш режасини эълон қилди

Путин ўзининг яна икки марта президент бўлишига имконият яратувчи қонунни имзолади

Британия оммавий тадбирларда COVID-19 паспортларини синаб кўрмоқчи

🔊Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:https://t.me/bugunuz/41704
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким Ортиқхўжаев қўлсиз-оёқсиз қолган "афғончилар"ни уйсиз қолдирди

Тошкент шаҳрининг ўзида 400дан ортиқ афғон уруши қатнашчилари 2012 йилдан бери уй учун навбатда турибди. Улар етеран жангчи фахрий ва ногиронлар бирлашмасига аъзо. Бирлашма 2018 йилда уй учун навбатда турган уруш ногиронлари учун 7 қаватли турар жой қуришни режалаштирган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 84 мингдан ошди. Камида 633 киши ўлди

Ўзбекистонда, 6 апрель ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84127 нафарни ташкил этди. Ўтган бир сутка давомида яна 200га яқин кишида коронавирус аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, коронавирусга чалиниш ҳолаталари бўйича кунлик рекорд кўрсаткич бўйича Тошкент ҳамолн олдинда бормоқда. 6 апрель куни пойтахтда 140 бемор аниқланди.

Соғайганлар жами 82055 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Шунингдек, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этиб, касалликдан ўлганлар сони 633 нафарга eтди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1439 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Бош прокуратура: “Effect.uz”нинг икки мухбири қидирувга берилди

Effect.uz” ахборот агентлигининг 2 нафар мухбири ва яна 1 нафар аёл қидирувга берилди. Бу ҳақда Бош прокуратура 6 апрель куни расмий баёнот тарқатди. Маълум қилинишича, жорий йилнинг январь ойида “Effect.uz” сайтида ушбу сайтнинг ходимлари жиноят ишлари бўйича Термиз тумани суди раиси хизмат хонасига бостириб кириб, суд мажлисида иштирок этиш ва жараённи тасвирга олишни талаб қилишганлиги ҳақида видеоёзув чиқарилган. Судьялар олий кенгаши мазкур видеоёзувга ҳуқуқий баҳо бериш илтимоси билан Бош прокурор номига тақдимнома киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Термиз тумани прокуратураси жиноят иши қўзғатган, аммо мухбирлар терговчи томонидан кўплаб марта чақиртирилган бўлса-да, сўроққа келмаган.Бунинг ортидан мухбирларга нисбатан қидирув эълон қилинган ва уларни ҳибсга олиш ҳақида сиртдан қарор чиқарилган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги чўпонлар кўпдан бери туман ҳокимлигидан яйлов сўраб келади. Аммо ҳокимлик эътибор бермаяпти. Ноилож қолган чўпонлар чорвасини ҳокимият олдига ҳайдаб келди! Ҳоким барибир уларни қабул қилмади. Юртбошимиздан ёрдам сўраймиз”

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Дин ишлари қўмитаси 17 майдан Ҳаж ва Умрага рухсат берилиши эҳтимол эканини билдирди

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов Саудия Арабистони 17 майдан Ҳаж ва Умрага рухсат бериши эҳтимоли мавжуд эканини маълум қилди. Саудияда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият Саудияда оғирлашгани муносабати билан Умра зиёрати тўхтатилган.

“Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги баёнотидан келиб чиқсак, эҳтимол, агар вазият бироз барқарорлашса, 17 майдан улар очиши мумкин. Лекин ҳали улар Соғлиқни сақлаш вазирлигини хулосасига таянган ҳолда иш кўради”,-деган расмий.

Комиловга кўра, Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси айни пайтда бу масалада Саудия томони билан мунтазам ёзишмаларни олиб бормоқда.

5 апрель куни Саудия Aрабистони Ҳаж вазирлиги Рамазон ойида COVID-19`га қарши эмланган зиёратчилар учун муқаддас жойларни зиёрат қилишга рухсат берилиши мумкин эканини билдирган эди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Forbes: Жефф Безос ва Илон Маск жаҳоннинг энг бой одами. Алишер Усмонов 99-ўринда

2021 йилда Amazon асосчиси Жефф Безос жаҳон бойлари рейтингида 177 миллиард доллар билан биринчи ўринни эгаллади. У бир йил ичида 64 миллиард доллар даромад кўрган. 57 ёшли Жефф Безос 4 йилдан бери жаҳоннинг энг бой одамлари рўйхатида 1-ўринни эгаллаб келмоқда. SpaceX ва Tesla ширкатлари асосчиси 49 ёшли Илон Маскнинг бойлиги эса бир йил ичида 24 миллиард долларга ўсган ва у 151 миллиард долларга эгалик қилаётган корчалон сифатида жаҳон бойлари рўйхатининг 2-поғонасини эгалалди.

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмонов жаҳон бойлари рўйхатининг 99-поғонасини эгаллади. У Россия бойлари орасида 7-ўринда. Усмоновнинг бойлиги 18,4 миллиард долларга баҳоланган. Ўтган йили унинг бойлиги 13,4 миллиард доллар деб қайд этилган эди.

Жаҳон бойлари рўйхатидан жами 2755 миллиардер жой олган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 660 нафарга кўпдир. Жаҳон бойлари 2021 йилда 13 триллион доллардан кўпроқ бойликка эгалик қилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Сув йўқ, йўл йўқ, электр ва газ ҳақида гапирмаса ҳам бўлади"

Озодликка мурожаат қилган Деҳқонобод тумани Дуоб қишлоғи аҳолиси уларни анчадан бери қийнаб келаётган муаммолар ҳақида гапиришди. Дуобликларни қийнаётган муаммолар рўйхати узун... 3 500 минг аҳолиси бор қишлоқда газ, электр ва сув йўқ. Мактаб биноси анчадан бери таъмирланмаган, врачлик пункти нураб қулаб тушиш арафасида, йўлларга умуман асфальт ётқизилмаган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Биринчи рақамли жаллод” сифатида ном чиқарган Нозим Жумаев қамоқда калтаклаб ўлдирилдими?

2 апрель куни жума номозидан кейин Бухоро шаҳар марказидаги дафн қилиш учун ëпиқ "Ҳазрати Имом" қабристонига жиноят дунёсида “палач” лақаби билан танилган 61 яшар Нозим Жумаев кўмилди. Жанозада қўшни Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Туркия ва Кавказорти ўлкаларидан жиноят олами вакиллари ҳам қатнашди. Марҳумнинг таниши Жумаевнинг "қамоқда уриб ўлдирилгани"ни иддао қилди. Жумаев билан бирга жазо ўтаган яна бир собиқ маҳкумнинг таъкидлашича¸ "Жумаев диабетга чалингани ортидан оëғидан жароҳатланган ва гангрена оқибатидан ўлган". Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси матбуот хизмати вакили Озодлик билан суҳбатда қийноқ иддаоларини рад этди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Нозим Тўлахўжаев: “Ўзбекфильм” “Ўзбеккино”нинг ўгай боласими?

Ўзбек киноижодкорлари, киномутахассисларининг “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Ф.Ф.Абдуҳолиқов билан зиддиятли муносабатлари туфайли ўзбек киносида юзага келган вазият муносабати билан тўрт ой аввал Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида конференция ўтказилган эди.

ТАФСИЛОТЛАР: https://bit.ly/3wArdxW

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🌍Озодлик дастури 07.04.20.

"Семириб" бораётган ҳокимият. Давлат органлари ходимлари 15 фоизгача қисқартирилади

Эски ва янги Жалолиддин. Урганчда Каримов очган ҳайкал олиниб янгиси ўрнатилади

NASA Марсга юборган митти вертолёт қизил сайёрада илк парвозига ҳозирлик кўрмоқда

Халқаро Амнистия: Ҳукуматлар пандемия баҳонасида инсон ҳуқуқларини чекламоқда

Туркияда истеъфодаги адмираллар давлат тўнтаришига тайёргарликда гумон қилинмоқда

Самарқандда электр талаб қилиб йўл тўсганлардан 5 нафари ИИБга олиб кетилди

Дин ишлари қўмитаси 17 майдан Ҳаж ва Умрага рухсат берилиши эҳтимол эканини билдирди

Тошкент бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева билан яна 4 киши судланди

Бош прокуратура: “Effect.uz”нинг икки мухбири қидирувга берилди

AҚШ Давлат котиби Россиянинг Озодлик радиосига босим кўрсатаётганидан ташвиш билдирди

Forbes: Жефф Безос ва Илон Маск жаҳоннинг энг бой одамига айланди. Алишер Усмонов 99-ўринда

"Жаслиқ" колонияси тўлиқ ёпилмаган. У ерда умрбод қамалганлар сақланмоқда

🔊Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:https://t.me/bugunuz/41715
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Навбаҳор" мағлубиятидан норози мухлислар тартибсизлик уюштирмоқда

7 апрель, чоршанба куни Суперлиганинг 5-тур доирасида бўлиб ўтган “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви 1:2 ҳисоби билан якунланди. Мухлислар учрашувнинг охирида “Навбаҳор” дарвозасига қўйилган пенальтидан норози бўлиб, учрашув ҳакамини тошбўрон қилди. Ўйиндан кейин стадион ташқарисида норозилик акцияси бўлиб ўтди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлардан 71 нафарида ножўя таъсир сезилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков 7 апрель куни АОКАда ўтказилган брифингда коронавирусга қарши эмланган 71 кишида ножўя таъсир сезилгани ҳақида маълум қилди.

Унга кўра, 6 апрелга қадар 49 200 киши вакцинация қилинган. Шундан29 минг 860 киши AstraZeneca, 19 минг 742 киши хитой-ўзбек ZF-UZ-VAK2001 билан эмланган.

Ножўя таъсир сезилган 71 кишининг 45,7 фоизида тана ҳароратининг 37,5 даражадан бироз ошиши, 21,2 фоизида тана оғриқлари, 14,1 фоизида эмланган жойнинг қичишиши, 11,2 фоизида эмланган жойнинг оғриши, 2,2 фоизида асабийлашиш, ҳолсизланиш ва қўрқиш кузатилган.

Отабеков ножўя таъсир айнан қайси вакцинага алоқадор экани ҳақида маълумот бермади.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Тошкентда 17 ёшли бола ўз тенгдошини пичоқлаб қўйди

Тошкент шаҳар Олмазор туманида 17 ёшли Абдулазиз Ж., 04 апрель куни 17 ёшли Султонхўжа А.,ни пичоқлаб қўйди. Айни пайтда пичоқланган ўсмир касалхонада даволанмоқда.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменитининг 7 апрелда билдиришича, икки ўсмир Олмазор тумани Беруний кўчасидаги “Mir Cinema” дўкони олдида жанжаллашиб қолган. Жанжал пайтида Абдулазиз Ж., пичоқ билан Султонхўжа А., танасининг турли жойларига пичоқ урган.

Тиббий маълумотда айтилишича, Султонхўжа А.,да “қорин олд, иккала курак, чап бел соҳаси, иккала сон ташқи юзаси ва ўнг думба қисмида кесилган” жароҳатлар мавжуд.

Абдулазиз Ж.,га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (безорилик, яъни совуқ қуролни намойиш қилиб, уни қўллаш) асосида жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Коронавирусдан яна бир бемор вафот этди. Беморлар сони бўйича Тошкент олдинда

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони, 7 апрель ҳолатига кўра, расман камида 634 кишига етди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8 апрель куни билдиришича, кеча яна бир бемор вафот этган.

7 апрель куни яна 195 киши коронавирусга чалинди. Уларнинг 132 нафари Тошкент шаҳрида. Бу билан Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84322 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 50 мингга яқини Тошкентда аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 82234 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1454 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Она монологи. Тармоқни титратган трендлар

ТАФСИЛОТЛАР: https://bit.ly/3wG4Gzx
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда