@BUGUNUZ - Official channel
13.9K subscribers
20.8K photos
10.8K videos
40 files
34.5K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
“Ёзганларимнинг барчаси ҳақиқат”- польшалик журналист Ўзбекистон ИИВ айбловини рад этди

“Кеча Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан менга қилинган ҳужум - бу мени журналист сифатида обрўсизлантиришга уринишдир. Агар менинг ёзганларим ҳақиқатан ҳам оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонуннинг 3-моддасини бузиш бўлса, мен суд олдида жавоб беришни хоҳлайман. Агар йўқ бўлса, мен вазирликдан халқдан кечирим сўрашни талаб қиламан”.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🌍Озодлик дастури 02.04..20.

Аллақулов уйи йўлагида босқинга учради - ундан партия ижарага олган идорани бўшатиб қўйиш сўралди

Ўртачирчиқ: Мулозимлар туман ҳокимининг ҳақорат ва таҳдидларидан шикоят қилмоқда

“Тошкентда бирорта бекорчи қолмайди”. Ортиқхўжаев ёшларга иш ва бизнесдан мастер-класс ўтди

Мактабларга ёзувчи ва журналистлар “десанти” ташланди - улар ахборот хуружига қарши курашади

“Ёзганларимнинг барчаси ҳақиқат”- польшалик журналист Ўзбекистон ИИВ айбловини рад этди

BBC мухбири Хитойни тарк этди. У таҳдид ва тўсиқларга учраганини айтмоқда

Халқаро Амнистия блогер Миразиз Бозоровга ҳужум ва таҳдидларни тергов қилишга чақирди

Ўзбекистонда коронавирус юққанлар сони 83 мингдан ошди. Яна бир бемор вафот этди

Россия журналисти Владимир Познер Грузияни тарк этишга мажбур бўлди

Арманистон парламенти сайлов тизимига киритиладиган ўзгартиришларни маъқуллади

🔊Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:https://t.me/bugunuz/41674
ЭКСКЛЮЗИВ: ЖАҲОНГИР ОТАЖОНОВ ЎЗИНИНГ ДАСТУРИ ВА МИРЗИЁЕВ ОИЛАСИНИНГ ДАСТУРХОНИ ҲАҚИДА

42 яшар Жаҳонгир Отажонов ўтган 4 ойда машҳур қўшиқчидан сиёсатчига айланди. Охирги 4 йилда у амалдаги президент Мирзиёев тарафдоридан унинг мухолифига ҳам айланиб улгурган. Бунинг сабаблари ҳақида собиқ хонанда Озодлик билан эксклюзив суҳбатда сўзлаб берди.

ОЗОДЛИКНИНГ Facebook ва YouTube саҳифаларида Тошкент вақти билан соат 21:00да кўринг. 20 дақиқа қолди, ўтказиб юборманг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ҚОНУН: Мирзиёев интернетдаги "танқид" ва "ҳақорат"лардан ҳимоя топди

Ўзбекистон президентини Интернетда ҳақорат қилган ёки унга туҳмат қилганлар эндиликда 5 йилгача қамалиши мумкин. Шу йилнинг 30 март куни Шавкат Мирзиёев республика Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексларга тегишли ўзгартишлар киритилишини маъқуллади. Айрим кузатувчилар Ўзбекистонда “ҳақорат” остида кўпинча “танқид” тушунилиши, ноҳақ судлов ва айбловларни келтириб чиқаришидан хавотир билдирди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🌍Озодлик дастури 03.04.20.

Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда 200 та янги холат. Мирзиёев ҳеч қаерни ёпмоқчи эмас

"Тадбиркор синади". Ип-калава экспорти учун тўлов бирданига 32 баробар оширилди

Булоқбошидаги сойдан топилган жасад олтин конидаги ўғриликка алоқадор кўрилмоқда

“Ёзганларимнинг барчаси ҳақиқат”- польшалик журналист Ўзбекистон ИИВ айбловини рад этди

Аллақулов уйи йўлагида босқинга учради - ундан партия ижарага олган идорани бўшатиб қўйиш сўралди

ССВ: Ўзбекистонда 14 мингдан ортиқ одам Ковидга қарши эмланди

Ўзбекистон Қозоғистондан гўшт ва гўшт маҳсулотлари олиб киришга чекловларни бекор қилди

Россия суди Twitter ширкатига 177 минг доллар жарима солди

“Спутник V” вакцинаси билан эмланган Аргентина президентида коронавирус аниқланди

Вашингтонда ҳайдовчи Капитолий олдидаги тўсиққа урилди, 2 полициячи шифохонада

🔊Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:https://t.me/bugunuz/41679
Ўзбекистонда коронавирусдан ўлганлар сони камида 631 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлардан яна бири 3 апрель куни вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, бу билан коронавирусдан ўлганлар сони камида 631 кишига етди.

Вазирликнинг билдиришича, 3 апрель куни яна 193 кишида коронавирус аниқланган. Улардан 154 нафари Тошкент шаҳрида яшайди.

3 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83623 кишини ташкил этмоқда. Касалликдан соғайганлар жами 81629 нафарга етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1363 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини сохта “табиб”ларга ишонмасликка чақирди

Оккультизм-афсун, шунингдек диний маросимлар орқали касалликларни даволаш халқ табобати ҳисобланмайди. Бу меъёр Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 декабрда 3111 рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисида”ги низомда белгилаб қўйилгани ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик, шундан келиб чиққан ҳолда, аҳолини “муқаддас динимиз номидан фойдаланиб, сохта обрў орттиришга уринаётган товламачилардан эҳтиёт бўлишларини ва ўз соғликларини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, деб огоҳлантирди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ироқнинг Курдистон вилоятидан бўлган Мулло Маҳмуд Ҳасан Али Калак Курдистоний Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига бориши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Тармоқларда тарқалган маълумотларда ўзининг “табиб экани”ни айтган Курдистоний Қуръон оятларини ўқиган ҳолда ҳатто СПИД, саратон каби дардлардан халос қила олиши, кўрларнинг кўзини, карларнинг қулоғини очиши иддао қилинади.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Қора бозорда Туркманистон валютаси – манат кескин қадрсизланди

Қора бозорда 1 АҚШ доллари курси 40 манатга етди. Бу кўрсаткич жорий йилнинг январь ойига таққослаганда 50 фоизга юқоридир. Мутахассислар фикрига кўра, яқинда Туркманистон – Эрон чегараси очилгани манат қадрсизланишига ҳисса қўшган. Шунингдек, Туркиядаги муҳожирлар ватанига юбораётган маблағнинг озайгани ҳам қисман сабабчи экани айтилмоқда.

Январь ойи ўрталарида қора бозорда 1 доллар нархи 27 – 28 манат атрофида бўлган. Сўнгги ҳафталарда эса валюта курси кескин пастлади. 3 апрель куни пойтахт Ашхободдаги Озодлик мухбирлари 1 доллар курси тушга қадар 38 манатга, кун охирига бориб 40 манатга етганини хабар қилишди.

Туркманистон Марказий банки 2015 йилда 1 доллар расмий курсини 3,5 манат ўлароқ белгилаган ва ўшанда бери уни ўзгартиргани йўқ. Мамлакатда нақд пулни бошқа валютага алмаштириш 2016 йил январидан бери тақиқланган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Давлат хизматчиларидан 5288 нафарининг иш ўрни қисқартирилади

Ўзбекистонда 2021 йил 1 майдан давлат органлари ходимларининг сони 15 фоизгача қисқартирилади. Бу борада президентнинг Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги қарори 3 апрель куни имзоланди.

Қарорга асосан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмаларида жами 5288 та штат қисқарилади. Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари лавозимларидан 40таси ҳам қисқартирилади.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифа, функция ва ваколатларини Молия вазирлигига берилди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ўшдаги Марказий Осиёнинг энг кекса Ўзбек Академик театрини Ўзбекистон таъмирлаб беради

Ўшдаги Бобур номидаги Ўзбек Академик мусиқали драма ва комедия театри Ўзбекистон ҳисобидан капитал таъмирдан чиқарилади. Театр директори Аъзам Абдураззоқовнинг Озодлик радиосига билдиришича, бу ҳақда бир неча кун олдин театрга ташриф қилган Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Кайрат Иманалиев театр жамоаси билан учрашуви чоғида маълум қилган. Билдирилишича, Ўзбекистон ҳукумати театрни капитал таъмирлаш учун 37, 5 миллион қирғиз сўми – таҳминан 440 минг доллар ажратади.

Театр 1914 йилда Ўшдаги Рус-тузем мактаби қошида жадидчилар Раҳмонберди Мадазимов ва Болтихожи Султонов раҳбарлигидаги тўгарак сифатида иш бошлаган. 1918 йилда тўгарак театр труппасига айлантирилган. Мазкур театр Тошкентда 1913 йилда асос солинган ҳозирги Миллий Академик театрдан кейин Марказий Осиёдаги энг кекса театр ҳисобланади.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Тошкент метросида тўй саҳналарини видео қилганлар жазоланади

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Тошкент метросида тўй саҳналарини видео қилганлар жазоланади

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов:

«Жамиятда юриш-туриш ва одоб-ахлоқ қоидалари бор. Буни қанчалик бажариш ёки бажармаслик фуқаронинг ўз маданияти ва тарбияси билан боғлиқ. Видеодан кўриниб турибдики, бу ёшлар жамиятдаги шундай қоидаларни менсимасдан, жамоат жойида тартиб-қоидаларни қўпол равишда бузишган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан уларнинг шахслари аниқлаштирилмоқда. Уларга ҳам, агар вояга етмаган бўлишса, ота-оналарига ҳам тегишли тартибда албатта чора кўрилади...

Тошкент метрополитенидаги ҳар бир бекатда назоратчилар бор, лекин улар вагон ичида кетишмайди. Видео вагон юриб кетаётган пайтда олинган. Метрополитенга хонтахта ва шунга ўхшаш буюмларни олиб кириш ёки миллий либосда киришга эса тақиқ йўқ. Ачинарлиси, жамоатчилик вакиллари ҳам бу ҳолатга томошабин сифатида қараб, суратларга олиб тарқатишган»

https://t.me/bugunuz/41686
4.04.2021

📣📣 Бугунги дастуримизда: 📣📣

Пандемия ўртасидаги инқироз - СанЭпидХизмат рухсатномаларни қалбакилаштиргани аниқланди.

Мактабларга ёзувчи ва журналистлар “десанти” ташланди - улар ахборот хуружига қарши курашади.

Қарорлари ноқонуний бўлган ҳокимларни моддий жавобгарликка тортиш таклиф этилди.

Навоийда сенатор таъсис этган ширкат тегишли рухсатни олмай кўп қаватли турар жой қуришни бошлагани аниқланди.

Ўзбекистонлик таниқли футболчилар Осиё футбол конфедерациясини адолатсизликда айблади.

“Жаримани тўлайди-да, хоҳлаганича тўй қилади” – сенатор тўйларга доир чекловга риоя қилинмаётганини айтди.

“Х” ва “ҳ” ҳарфларини битта қилиш юбориш керак” – таниқли олимдан лотин алифбоси ислоҳи бўйича таклиф.

Россия билан чегарасида қўшинлар сонини кўпайтириш иддаоси ортидан Москва Киевни «янги уруш» оқибатларидан огоҳлантирди.

🎧 Бу ва бошқа мавзудаги хабар ва лавҳаларни тинглаш учун қуйидаги аудиони юклаб олинг!
Ўзбекистонлик талабаларнинг Россияга киришига рухсат берилди

Ўзбекистонлик талабалар, аспираньтлар ва ординаторларнинг ўқишни давом эттириш учун Россияга киришига рухсат берилди. Россия Фан ва олий таълим вазирлиги расмий сайтида билдирилишича, ҳукумат бу борада 31 март куни қарор қабул қилди.

Ўзбекистонлик талабалар Россияга келишларидан камида 10 кун олдин ўзлари ўқийдиган университет раҳбариятини электрон почта орқали хабардор қилишлари лозим. Шундан сўнг университет талабага Россияга кириш юзасидан маълумот жўнатади.

Талабалар Россия чегарасидан ўтишларидан уч кун аввал COVID-19 тестини топшириши ва натижа салбий экани тўғрисида рус ёки инглиз тилида маълумотномага эга бўлиши лозим.

Россия Фан ва олий таълим вазири ўринбосари Марина Боровская 2019 йили мамлакатда 26,5 минг ўзбекистонлик кундузги бўлимларда таҳсил олганини билдирган эди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Прокуратурага ишга жойлаш учун 30 минг доллар пора сўраган шахс ушланди

Тошкентнинг Чилонзор туманида 4 апрель куни мансабдор танишлари орқали прокуратурага ишга жойлаштириш эвазига И.Э., исмли шахсдан 30 минг доллар пора сўраган шахс қўлга олинди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, И.Э., Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармасига мурожаат қилиб, аризасида “Носир” исмли шахс мансабдор яқинлари орқали уни ишга жойлаб қўйиш эвазига 30 минг доллар пора сўрагани ҳақида ариза ёзган.

4 апрель куни ўтказилган тадбирда 2 нафар фуқаро Чилонзор туманида жойлашган “Денов” чойхонасида ариза муаллифи И.Э.дан 5000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини сохта “табиб”ларга ишонмасликка чақирди

ТАФСИЛОТЛАР: bit.ly/3ukKCkk
КУН ФОТОСИ: Тарих ва бугун...

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews