@BUGUNUZ - Official channel
13.9K subscribers
20.8K photos
10.8K videos
40 files
34.5K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РАСМАН: "Бир қисми қулаб тушган бино видеосида аслида демонтаж акс этган"

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманидаги бинонинг бир қисми қулаб тушгани ҳақида тарқалган видео иншоотнинг носозлиги ва авария ҳолати билан боғлиқ эмас, шунингдек, бахтсиз ҳодиса ҳам эмас. Бу ҳақда Юнусобод тумани ҳокимлиги хабар бермоқда.

Балки мутасадди ташкилотлар рухсати билан амалга оширилган режалаштирилган демонтаж жараёнидир. Яъни бинони таъмирлаш мақсадида атайин унинг бир қисми қулатилган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ШОШИЛИНЧ! “Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси фаоллари яна ҳужумга учради

31 март куни партияни рўйхатдан ўтказиш учун имзо йиғаётган фаолларга бир аёл ва бир эркак ҳужум қилган. Улар партия вакилларидан бу ерда йиғилмаслик ва ҳудудни тарк этишни талаб қилганлар. Ижарага олинган бино олдига йиғилган фаоллардан баъзилари шахси номаълум ҳужумчилар томонидан калтакланди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Марказий банк сўнгги 10 йилда қанча олтин сотилганини маълум қилди

Ўзбекистон 2010 йилдан 2020 йилгача хориж давлатларига 687 тонна олтин сотди. Жумладан, 2020 йилда юз тонна олтин экспорт қилинган. Бу ҳақда Марказий банк навбатдаги ҳисоблтида маълум қилди.

Ҳисоботда таъкидланишича, энг кўп олтин 2019 йилда экспорт қилинган (110 тонна), энг оз олтин эса 2012 йилда сотилган (10 тонна).

2020 йилда Ўзбекистон экспортининг 45 фоизини олтин, 4 фоизини табиий газ ташкил қилган. Айни пайтда жаҳон бозорида олтин нархи тушиб кетгани ортидан Ўзбекистон 2020 йилнинг сентябрида Марказий банк олтин экспортини тўхтатган.

Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2021 йилнинг январь-февраль ойларида 1,5 миллиард долларга камайиб кетгани ҳақида билдирганди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди

Соғлиқни сақлаш вазифрлигининг билдиришича, 1 апрелдан коронавирус инфекциясига қарши “оммавий эмлаш тадбирларига старт берилди”. Эмлаш ZF-UZ-VAC2001 —ўзбек-хитой вакцинаси ва Британиянинг AstraZeneca вакцинасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Апрель ойи давомида Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларидаги 219 та эмлаш пунктларида бир ойда 142,3 минг киши эмланади. Биринчи навбатда 65 ёшдан катталар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларини эмлаш кўзда тутилган.

Мамлакатда 3 138 та эмлаш пунктлари ва 862 та ҳаракатдаги тиббий бригадалар ташкил этилган. Эмлаш жараёнлари учун 4 минг нафардан ортиқ шифокор ва 11 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходими жалб қилинган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ўзбекистонда коронавирус юққанлар сони 83 мингдан ошди. Яна бир бемор вафот этди

Ўзбекистонда 31 март куни яна 181 кишида коронавирус аниқланди. Бу билан коронавирусга чалинганлар сони 83 минг 50 кишига етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 31 март куни коронавирусга чалинганлардан 127 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган. Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 630 нафарга eтди.

Касалликдан соғайганлар жами 81135 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1285 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🌍Озодлик дастури 01.04..20.

Янги таъсис этилган “Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси фаоллари яна ҳужумга учради

“Бу камбағалликдан чиқариш эмас” - кредитга қорамол олганлар қарзга ботмоқда

Ўзбекистоннинг Сўх эксклавини Риштон билан боғловчи 19 километрли қисқа йўл 1 апрель куни очилди

Ўзбекистонда коронавирус юққанлар сони 83 мингдан ошди. Яна бир бемор вафот этди

Ўзбекистонда давлат иштирокидаги корхоналар сони қисқартирилади

Грузия пойтахтида Россия телебошловчиси Познернинг ташрифига қарши норозилик намойиши ўтказилди

Алексей Навальний қамоқхонада очлик эълон қилди

Россиянинг «ғайриоддий» ҳаво фаолияти туфайли НАТО ҳарбий учоқлари ҳавога кўтарилди

COVID-19: Болаларни даволаш учун махсус протокол ҳозирланмоқда — Тошкент яна пандемия ўчоғига айланди

Мирзиёев Ўзбекистон харитасини қайта чизмоқда: Тошкент вилояти иккига бўлиниши мумкин

Президентни Интернетда ҳақоратлаганлик ёки унга туҳмат қилганлик учун жавобгарлик белгиланди

🔊Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:https://t.me/bugunuz/41668
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллақулов уйи йўлагида босқинга учради - ундан партия ижарага олган идорани бўшатиб қўйиш сўралди

Ўзбекистонда‌ ‌янги‌ ‌таъсис‌ ‌этилган‌ ‌“Ҳақиқат‌ ‌ва‌ ‌Тараққиёт”‌ ‌партияси‌ ‌етакчиси, профессор‌ ‌Хидирназар‌ ‌Аллақулов‌ уйига бир гуруҳ шахслар босқин уюштирди. Аллақуловга кўра, номаълум шахслар сиёсий фаолиятини тўхтатиш, партия учун ижарага олинган идорани бўшатиб қўйишни талаб қилган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Тошкентда бирорта бекорчи қолмайди”. Ортиқхўжаев ёшларга иш ва бизнесдан мастер-класс ўтди

ТАФСИЛОТЛАР: https://bit.ly/31F8Fhy

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
“Ёзганларимнинг барчаси ҳақиқат”- польшалик журналист Ўзбекистон ИИВ айбловини рад этди

“Кеча Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан менга қилинган ҳужум - бу мени журналист сифатида обрўсизлантиришга уринишдир. Агар менинг ёзганларим ҳақиқатан ҳам оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонуннинг 3-моддасини бузиш бўлса, мен суд олдида жавоб беришни хоҳлайман. Агар йўқ бўлса, мен вазирликдан халқдан кечирим сўрашни талаб қиламан”.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🌍Озодлик дастури 02.04..20.

Аллақулов уйи йўлагида босқинга учради - ундан партия ижарага олган идорани бўшатиб қўйиш сўралди

Ўртачирчиқ: Мулозимлар туман ҳокимининг ҳақорат ва таҳдидларидан шикоят қилмоқда

“Тошкентда бирорта бекорчи қолмайди”. Ортиқхўжаев ёшларга иш ва бизнесдан мастер-класс ўтди

Мактабларга ёзувчи ва журналистлар “десанти” ташланди - улар ахборот хуружига қарши курашади

“Ёзганларимнинг барчаси ҳақиқат”- польшалик журналист Ўзбекистон ИИВ айбловини рад этди

BBC мухбири Хитойни тарк этди. У таҳдид ва тўсиқларга учраганини айтмоқда

Халқаро Амнистия блогер Миразиз Бозоровга ҳужум ва таҳдидларни тергов қилишга чақирди

Ўзбекистонда коронавирус юққанлар сони 83 мингдан ошди. Яна бир бемор вафот этди

Россия журналисти Владимир Познер Грузияни тарк этишга мажбур бўлди

Арманистон парламенти сайлов тизимига киритиладиган ўзгартиришларни маъқуллади

🔊Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:https://t.me/bugunuz/41674
ЭКСКЛЮЗИВ: ЖАҲОНГИР ОТАЖОНОВ ЎЗИНИНГ ДАСТУРИ ВА МИРЗИЁЕВ ОИЛАСИНИНГ ДАСТУРХОНИ ҲАҚИДА

42 яшар Жаҳонгир Отажонов ўтган 4 ойда машҳур қўшиқчидан сиёсатчига айланди. Охирги 4 йилда у амалдаги президент Мирзиёев тарафдоридан унинг мухолифига ҳам айланиб улгурган. Бунинг сабаблари ҳақида собиқ хонанда Озодлик билан эксклюзив суҳбатда сўзлаб берди.

ОЗОДЛИКНИНГ Facebook ва YouTube саҳифаларида Тошкент вақти билан соат 21:00да кўринг. 20 дақиқа қолди, ўтказиб юборманг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ҚОНУН: Мирзиёев интернетдаги "танқид" ва "ҳақорат"лардан ҳимоя топди

Ўзбекистон президентини Интернетда ҳақорат қилган ёки унга туҳмат қилганлар эндиликда 5 йилгача қамалиши мумкин. Шу йилнинг 30 март куни Шавкат Мирзиёев республика Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексларга тегишли ўзгартишлар киритилишини маъқуллади. Айрим кузатувчилар Ўзбекистонда “ҳақорат” остида кўпинча “танқид” тушунилиши, ноҳақ судлов ва айбловларни келтириб чиқаришидан хавотир билдирди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🌍Озодлик дастури 03.04.20.

Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда 200 та янги холат. Мирзиёев ҳеч қаерни ёпмоқчи эмас

"Тадбиркор синади". Ип-калава экспорти учун тўлов бирданига 32 баробар оширилди

Булоқбошидаги сойдан топилган жасад олтин конидаги ўғриликка алоқадор кўрилмоқда

“Ёзганларимнинг барчаси ҳақиқат”- польшалик журналист Ўзбекистон ИИВ айбловини рад этди

Аллақулов уйи йўлагида босқинга учради - ундан партия ижарага олган идорани бўшатиб қўйиш сўралди

ССВ: Ўзбекистонда 14 мингдан ортиқ одам Ковидга қарши эмланди

Ўзбекистон Қозоғистондан гўшт ва гўшт маҳсулотлари олиб киришга чекловларни бекор қилди

Россия суди Twitter ширкатига 177 минг доллар жарима солди

“Спутник V” вакцинаси билан эмланган Аргентина президентида коронавирус аниқланди

Вашингтонда ҳайдовчи Капитолий олдидаги тўсиққа урилди, 2 полициячи шифохонада

🔊Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:https://t.me/bugunuz/41679
Ўзбекистонда коронавирусдан ўлганлар сони камида 631 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлардан яна бири 3 апрель куни вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, бу билан коронавирусдан ўлганлар сони камида 631 кишига етди.

Вазирликнинг билдиришича, 3 апрель куни яна 193 кишида коронавирус аниқланган. Улардан 154 нафари Тошкент шаҳрида яшайди.

3 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83623 кишини ташкил этмоқда. Касалликдан соғайганлар жами 81629 нафарга етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1363 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини сохта “табиб”ларга ишонмасликка чақирди

Оккультизм-афсун, шунингдек диний маросимлар орқали касалликларни даволаш халқ табобати ҳисобланмайди. Бу меъёр Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 декабрда 3111 рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисида”ги низомда белгилаб қўйилгани ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик, шундан келиб чиққан ҳолда, аҳолини “муқаддас динимиз номидан фойдаланиб, сохта обрў орттиришга уринаётган товламачилардан эҳтиёт бўлишларини ва ўз соғликларини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, деб огоҳлантирди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ироқнинг Курдистон вилоятидан бўлган Мулло Маҳмуд Ҳасан Али Калак Курдистоний Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига бориши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Тармоқларда тарқалган маълумотларда ўзининг “табиб экани”ни айтган Курдистоний Қуръон оятларини ўқиган ҳолда ҳатто СПИД, саратон каби дардлардан халос қила олиши, кўрларнинг кўзини, карларнинг қулоғини очиши иддао қилинади.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Қора бозорда Туркманистон валютаси – манат кескин қадрсизланди

Қора бозорда 1 АҚШ доллари курси 40 манатга етди. Бу кўрсаткич жорий йилнинг январь ойига таққослаганда 50 фоизга юқоридир. Мутахассислар фикрига кўра, яқинда Туркманистон – Эрон чегараси очилгани манат қадрсизланишига ҳисса қўшган. Шунингдек, Туркиядаги муҳожирлар ватанига юбораётган маблағнинг озайгани ҳам қисман сабабчи экани айтилмоқда.

Январь ойи ўрталарида қора бозорда 1 доллар нархи 27 – 28 манат атрофида бўлган. Сўнгги ҳафталарда эса валюта курси кескин пастлади. 3 апрель куни пойтахт Ашхободдаги Озодлик мухбирлари 1 доллар курси тушга қадар 38 манатга, кун охирига бориб 40 манатга етганини хабар қилишди.

Туркманистон Марказий банки 2015 йилда 1 доллар расмий курсини 3,5 манат ўлароқ белгилаган ва ўшанда бери уни ўзгартиргани йўқ. Мамлакатда нақд пулни бошқа валютага алмаштириш 2016 йил январидан бери тақиқланган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Давлат хизматчиларидан 5288 нафарининг иш ўрни қисқартирилади

Ўзбекистонда 2021 йил 1 майдан давлат органлари ходимларининг сони 15 фоизгача қисқартирилади. Бу борада президентнинг Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги қарори 3 апрель куни имзоланди.

Қарорга асосан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмаларида жами 5288 та штат қисқарилади. Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари лавозимларидан 40таси ҳам қисқартирилади.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифа, функция ва ваколатларини Молия вазирлигига берилди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews