@BUGUNUZ - Official channel
13.9K subscribers
20.8K photos
10.8K videos
40 files
34.6K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
ЖК дан "Бесоқолбозлик" моддасини олиб ташлаш кераклигини ёзган блогер қаттиқ калтакланди. У нейрохирург ёрдамига муҳтож

ТАФСИЛОТЛАР: https://bit.ly/3rufNYD

ФОТО: ТИМУР КАРПОВ
Forwarded from OZODLIK KANALI (Laziz Omilov)
Миразиз Бозоровни қаттиқ калтаклаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Forwarded from OZODLIK KANALI (Laziz Omilov)
Миразиз Бозоровни қаттиқ калтаклаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган М.Бозоровга тан жароҳати етказилганлиги ҳолати юзасидан расмий маълумот

28 март куни тахминан соат 22:45 ларда Миробод тумани Афросиёб кўчаси 21-уй олдида 3 нафар номаълум шахслар 1991 й.т. Бозоров Миразиз Мирзажон ўғлини уриб тан жароҳатлари етказган ва воқеа жойидан номаълум тарафга яширинган. Олган тан жароҳатлари билан М.Бозоров шифохонага ётқизилган.

Тиббиёт муассасасидан олинган маълумотга кўра, ушбу фуқарода бош мия очиқ ва ёпиқ жароҳатлари, ўнг қош соҳаси йиртилган жароҳати, кўкрак қафаси ва қорин соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, ўнг оёқ болдир суяги очиқ синиши жароҳатлари қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “и” банди (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда М.Бозоровга нисбатан тан жароҳатлари етказган номаълум шахсларни аниқлаш мақсадида тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/ozodlikkanali/24208
ИИВ калтакланган блогерни “Бузғунчи ташқи кучлар” фойдасига ишлаётганликда айблади

Ички ишлар вазирлиги Жиноят Кодексидан "Бесоқолбозлик" моддасини олиб ташлаш кераклигини ёзган блогер Миразиз Бозоров қаттиқ калтакланишига ўзи сабабчи экани билдирилган видеомуносабатни эълон қилди.

Расмий муносабатда билдирилишича, Миразиз Бозоров ижтимоий тармоқларда “Тошкент шаҳридаги „Ҳазрати Имом“ масжиди олдида ва Aмир Темур хиёбонида ноанъанавий жинсий қарашларга эга шахслар томонидан оммавий намойишлар ўтказиш бўйича чақириқ билан чиққан”.

Бундан ташқари ИИВ Бозоров бундан аввал ҳам жамиятда юриш-туриш қоидаларини "қасддан менсимаганлигини", ўзбек миллатига хос бўлмаган “хурмача қилиқ”ли видеоларни тарқатиб, “ўзининг бузуқ хулқ-атворини оммага намойиш қилиб келган”лигини иддао қилди.

“Натижада, 28 март куни унинг номақбул чақириқларини ўзларига нисбатан ҳақорат деб ҳисоблаган бир гуруҳ фуқароларимиз бу ҳолат юзасидан ўз фикр ва қарашларини билдириш мақсадида Тошкент шаҳридаги Aмир Темур хиёбонига тўпланишди. Бунинг оқибатида мазкур шахслар томонидан оммавий тартибсизлик содир этилиб, жамоат хавфсизлигига путур етказилган. Ўз навбатида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан мазкур тартибсизлик кескин бартараф этилиб, ҳуқуқбузарлик келтириб чиқарган шахслар қўлга олинган”, — дейилади видеода.

ИИВ видеосида сўзларидан 28 март куни “гейларни калтаклагани” чиққани ортидан қўлга олингани англашиладиган ва юзлари яширинган шахслар ҳам гапириб: “Бу одамнинг гапларига эътибор берманглар. Бунақа фитналарга учиш керакмас экан. Мана биз алдандик, кўрдик кимлигини. Aқл билан иш қилиш керак экан”,-қабилидаги сўзларни гапирган.

Бундан ташқари ИИВ видеосида Бозоровга нисбатан расман : “Бузғунчи ташқи кучлар ва ғараз ниятдаги турли халқаро ноҳукумат ташкилотлар кўмаги ва қўллови остида ҳаракат қилаётган ушбу шахс бесоқолбозлик ва шу каби салбий иллатларнинг Ўзбекистон қонунчилигида таъқиқланган бўлишига қарамасдан, уни оммавий тарғиб қилишга ҳаракат қилган ва фуқароларда норозилик, тоқатсизлик кайфияти шаклланишига сабаб бўлган”, — деб билдирилган.

Аввалроқ Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида 28 март куни япон анимеси ва корейс поп мусиқаси мухлисларини ЛГБТ фаоллари сифатида гумонлаб, уларни калтаклаганларга нисбатан “Безорилик” моддаси асосида жиноят иши қўзғатилгани ҳақида маълум қилинган эди.

Айни пайтда 28 март куни Тошкент шаҳри марказидаги Амир Темур хиёбонида япон анимеси ва корейс поп мусиқаси мухлисларининг навбатдаги тадбирини ўтказмоқчи бўлган блогер 29 яшар Миразиз Бозоров шу куни кечқурун бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан калтаклаб кетилди. У касалхонага ётқизилган.

ttps://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
КУН ФОТОСИ: 15 сутка томон олға?

ttps://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юздан зиёд эркак Тошкентнинг қоқ марказида аниме ва Кейпоп ихлосмандларига ҳужум қилди

Бугун Тошкентдаги Амир Темур ҳиёбонида (Сквер) юздан зиёд эркак ҳиёбонга йиғилган бир гуруҳ аниме (япон анимацияси) ҳамда Кейпоп (Корея поп мусиқаси) ихлосмандларига ҳужум қилди. “Аллоҳу Акбар” ҳайқириқлари билан мактаб болларига ташланганлар уларни гей активизмда айблади.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodRakurs: Президентнинг ўнқир-чўнқир йўлларда берган ваъдалари

OzodRakurs - Озодликнинг янги кўрсатуви. Унда Ўзбекистон президенти администрацияси ҳамда давлат телевидениеси тайёрлаган баъзи муҳим кўрсатувларни Сиз томошабин билан биргаликда қайта томоша қиламиз.

OzodRakurs меҳмонлари – экспертлар қайта томоша қилинаётган кўрсатувдан олган таассуротларини Сиз билан ўртоқлашади. Бугунги эксперт-меҳмонимиз Тошкентдан драматург Санжарали Имомдир.

OzodRakursнинг бугунги “қаҳрамони” Президент администрацияси ўтган ҳафтада тайёрлаган Maxsus Rakurs кўрсатувидир. Унда президент Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига қилган икки кунлик сафари тўғрисида ҳикоя қилинади.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
29.03.2021

📣 Бугунги дастуримизда: 📣

ЖК дан "Бесоқолбозлик" моддасини олиб ташлаш кераклигини ёзган блогер қаттиқ калтакланди.

ССВ: Тошкентда бир кунда коронавирусга чалинган 164 киши аниқланди, яна ўлим ҳолатлари қайд этилмоқда.

Самарқанддаги хонадонда вақтинча яшаётган 5 киши ис газидан заҳарланди. Улардан 4 нафари ўлди.

Навоий ва Самарқандга сел келди. Расмийлар жабрланган ва қурбон бўлганлар йўқ, деб маълум қилди.

AP: ЖССТ олимлари коронавирус ҳайвонлардан тарқаган деган хулосага келди.

Россия Жамоатчилик назорати комиссияси Навальний билан қамоқхонада учрашди.

Россия ИИВ мигрантлар учун ягона рақамли шахсий маълумотлар базасини яратади.

🎧 Бу ва бошқа мавзудаги хабар ва лавҳаларни тинглаш учун қуйидаги аудиони юклаб олинг!

https://t.me/bugunuz/41631
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоий ва Самарқандда сел: Пахтачида сел янги кўприкни ювиб кетди

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 28 март куни ёққан кучли жала оқибатида сел юрди. Селдан Самарқанд вилояти туманлари кўпроқ зарар кўргани расмийлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан айтилмоқда. Навоий вилоятида эса ҳокимият расман "жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ"лигини билдирди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Янгиланаётган Ўзбекистон” ЛГБТ вакиллари учун янги хатарлар туғдирмоқда...ми?

28 март куни Тошкент шаҳри марказидаги Амир Темур хиёбонида япон анимеси ва корейс поп мусиқаси мухлисларининг навбатдаги тадбирини ўтказмоқчи бўлган блогер шу куни кечқурун бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан калтаклаб кетилди. Тошкент шаҳар травматология касалхонасига ётқизилган 29 яшар Миразиз Бозоровни врачлар бошқа касалхонага ўтказишни режалаштирмоқда. Шифокорларнинг айтишича, блогерга нейрохирургнинг ёрдами керак бўлиши мумкин.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Коронавирусдан яна икки киши вафот этди

Ўзбекистонда 29 март куни коронавирусдан икки киши вафот этди. Соғлиқни сақлаш варилигининг билдиришича, бу билан ўтган йилнинг мартида пандемия бошланганидан сўнг то шу кунгача ўлганлар сони камида 628 кишини ташкил қилди.

Вазирликнинг маълум қилишича, 29 март куни жами 146 кишида коронавирус аниқланди. Уларнинг 115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 80799 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1255 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Коронавирусга қарши эмлаш Ўзбекистонда уч босқичда ўтказилади

Коронавирусга қарши эмлашнинг биринчи босқичи апрель ойида Қорақалпоғистон, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда бошланади. Май ойида бошланадиган иккинчи босқичда туманлар ва кичик шаҳарлар аҳолиси эмланади. Учинчи босқич июнь ойида бошланиб, қишлоқлар аҳолиси эмланади. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков маълум қилди.

Унга кўра, эмлаш AstraZeneca ҳамда ZF-UZ-VAC2001 вакциналари воситасида олиб борилади. Ҳар бир киши икки мартадан эмланади, шундан сўнг унга эмлангани тўғрисидаги махсус сертификат берилади. Отабеков келажакда хусусий касалхоналарга ҳам пулли асосда эмлашга рухсат берилиши режалаштирилаётганини айтди.

Аввалроқ Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келингани, Хитойдан 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси келтирилгани хабар қилинган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЭКСКЛЮЗИВ: “Сен учун пул таклиф қилишган” - Жаҳонгир Отажонов Туркияда таҳдидга учради

Президент сайловларида номзодини қўйишини айтган собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов Туркияда номаълум шахслар томонидан таҳдид қилинди. 27 март куни Отажоновнинг Истанбулдаги офисига ташриф буюрган уч шахс ўзларига уни дўппослаш учун "пул таклиф қилингани"ни айтишган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Камида 19 минг кишини алдаган “Avto 60 oy” раҳбари 8 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди 29 март куни “Avto 60 oy” МЧЖ раҳбари Жамшид Баҳодировни 8 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди.

“Avto 60 oy” МЧЖси раҳбариятига нисбатан 2019 йил 12 октябрь куни Жиноят кодексининг 188-1-моддаси 1-қисми (пул маблағларини ва/ёки бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилган эди. Тергов 2020 йилнинг 2 июнь куни якунланган. Суд жараёни 5 август куни бошланган.

19 мингга яқин мижоздан 57 миллиард сўмдан ортиқ пул йиғиб¸ фақат 100 нафар мижозгагина машина бергани ортидан жиноят иши фигуранти бўлган “Avto 60 oy” МЧЖси раҳбари Жамшид Баҳодировга нисбатан суд жараёни вилоятларда ўтказилган эди. Ўшанда иш юзасидан гувоҳларнинг кўплиги сабабли мана шундай қарорга келингани хабар қилинган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Истанбулда ҳалок бўлган йигитнинг ўзбекистонлик экани аниқланди

Жорий йилнинг 23 мартида Истанбулдаги “Cinar 2 Bakım Merkezi” касалхонасида вафот этган йигитнинг 1992 йилда Тошкент вилоятида туғилган Ўзбекистон фуқароси экани аниқланди. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси 30 март куни берган маълумотда айтилишича, 28 мартда Бош консуллик томонидан жасадни ватанга жўнатиш бўйича марҳумнинг оила аъзоларига ҳуқуқий ҳамда амалий ёрдам кўрсатилди.

Бир ҳафта олдин Истанбулдаги Бош консулхона “Cinar 2 Bakım Merkezi”да 23 март куни Ўзбекистон фуқароси экани таҳмин қилинаётган ва ўлимидан олдин ўзини “1987 йилда туғилган Саид Номатов”деб таништирган шахс тўғрисида маълумотга эга бўлганлардан кўмак сўраб мурожаат қилган эди. Ўшанда бу йигит 2020 йил октябрь ойи бошларида кучли заҳарланиш оқибатида хушини йўқотгани хабар қилинган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Каримов ва Мирзиёев даврини таққослади

«Буни бир оғиз ёки икки оғиз гап билан солиштириб бўлмайди. Сабаби, у даврда ҳам ишладим, бу даврда ҳам ишлаяпман. Биринчидан, у даврларда биздан сўров кам бўларди, халқни рози қилиш деган нарса йўқ эди. Асосий сўров - пахта, ғалла, пилла. Шу сўралар эди.

Иккинчидан, ҳокимларнинг қўл-оёғи боғланган эди. Ҳар бир қадамимиз назоратда бўлган, ҳеч қандай молиявий имкониятлар йўқ эди, ҳамма нарса марказлашган. Ҳозир ҳамма соҳа ва йўналишда юз фоиз жавобгарлик ҳокимнинг бўйнида»

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🌍Озодлик дастури 30.03.20.

"Бесоқолбозлик": Халқаро ҳамжамият жазони бекор қилиш, ўзбек депутатлари уни кучайтиришга чақирмоқда

“Сен учун пул таклиф қилишган” - Жаҳонгир Отажонов Туркияда таҳдидга учради

Россия ИИВ мигрантлар учун ягона рақамли шахсий маълумотлар базасини яратади

ОзодМикрофон: Фермерлик қилиш фақат зазар бўлиб қолди

Россия Жамоатчилик назорати комиссияси Навальний билан қамоқхонада учрашди

1 апрелдан бошланиши кутилаётган коронавирусга қарши эмлаш Ўзбекистонда уч босқичда ўтказилади

Истанбулда ҳалок бўлган йигитнинг ўзбекистонлик экани аниқланди

Камида 19 минг кишини алдаган “Avto 60 oy” раҳбари 8 йилга қамалди

Беларусь прокуратураси Тихановскаяни «терроризмда» айблади

Туркманистоннинг авторитар раҳбари «100 фоиз» овоз билан янги сенатда ўрин эгаллади

🔊Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:https://t.me/bugunuz/41643
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркор устахонаси рейдерлик йўли билан тортиб олинганидан арз қилмоқда

Ўзбекистонлик дизайнер 2019 йилнинг 26 июлида электрон аукционда ўз бизнесини юритиш учун Тошкентдаги бинони қулга киритади. Бироқ, бу бинони эгаллаб олган шахслар суд карори борлигига қарамасдан уни чойхонага айлантиришди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Комил Алламжонов Миразиз Бозоровнинг калтаклангани ва ЛГБТ мавзусига муносабат билдирди:

"Жазо бекор қилиниб, бундай тоифалар бемалол кўча-кўйда ўзини кўрсата бошласа, “самосуд”лар кўпайиб кетиши мумкин"

28 март куни Тошкент шаҳри марказидаги Амир Темур хиёбонида япон анимеси ва корейс поп мусиқаси мухлисларининг навбатдаги тадбирини ўтказмоқчи бўлган блогер шу куни кечқурун бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан калтаклаб кетилди. Тошкент шаҳар травматология касалхонасига ётқизилган 29 яшар Миразиз Бозоровни врачлар бошқа касалхонага ўтказишни режалаштирмоқда. Шифокорларнинг айтишича, блогерга нейрохирургнинг ёрдами керак бўлиши мумкин.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews