@BUGUNUZ - Official channel
20.5K subscribers
20.6K photos
9.55K videos
40 files
32K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Милиция амалдори машинаси билан авария содир этган 20 ёшли йигитнинг дараги чиқмаяпти

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Андижонлик деҳқон Дилмурод Тоҳиров вилоят ички ишлар бошқармасининг юқори мартабали амалдори машинаси билан йўл ҳодисаси содир этган 20 ёшли ўғлининг қаердалиги ҳақида Бош прокуратура ҳам Ички ишлар вазирлиги ҳам 12 кундан буён маълумот бермаётганини айтди.

Дилмурод Тоҳировнинг даъво қилишича, ўғли Абдуллоҳ 26 октябрь куни "Ласетти" машинасида Андижон вилояти ИИББси терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Эргашев бошқариб кетаётган "Некция-2" машинага бориб урган.

Кечқурун ички ишлар ходимлари Абдуллоҳ Тоҳировни ходимлари уйидан олиб кетган.

Озодлик Абдуллоҳ Тоҳиров тақдири борасида ИИВдан изоҳ ололмади.

Дилмурод Тоҳировнинг айтишича, 26 октябр куни ўғли Абдуллоҳ Тоҳиров Андижон вилояти ИИББси терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи, полковник Қаҳрамон Эргашев бошқариб кетаётган машина билан йўл транспорт ҳодисаси содир этган ва шу куни ички ишлар ходимлари Абдуллоҳни уйидан ушлаб кетишган.

- Бугун 12 кун бўляпти Абдуллоҳнинг қаердалиги ва нимада айбланаётгани ҳақида бизга маълумот беришмаяпти. Ўзбекистон Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон президенти халқ қабулхонасига бу ҳақда ёзма мурожаат қилганман. Мурожаатингиз қабул қилинди, деган жавобни олдим, лекин ўғлим ҳақида маълумот йўқ, - дейди Дилмурод Тоҳиров.

Озодлик юқори лавозимли милиция амалдори машинаси билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган Абдуллоҳ Тоҳировни милиция ходимлари уйидан олиб кетгани ҳақида 2 ноябр куни қисқа хабар берган эди.

Дилмурод Тоҳиров ўшанда авария ўғлининг айби билан бўлгани сабаб улар милиция амалдорига машинасини таъмирлаб беришини ва устага кўрсатиш учун машинасини видеотасвирга олганини айтганди.

- Кейин билсак, бу машина Андижон вилоят ИИБси Терроризмга кураш бўлими бошлиғининг машинаси бўлиб чиқди, машина ичидан "VSF" категориясидаги давлат рақами ҳам чиқди. Улар видеога олганимизни билиб қолиб, ўғлимнинг кетидан тушишди. Ҳозир ўғлимни қаердалигини ҳам билмайман, ҳеч ким ҳеч нарса айтмаяпти, - дейди Тоҳиров.

Дилмурод Тоҳиров ўғлининг қаердалигини сўраб Андижон вилояти ИИББси Терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Эргашевга ҳам боғланганини айтди.

- У Абдуллоҳни Тошкентга олиб кетишгани, бунинг аварияга алоқаси йўқлигини айтаяпти. Тошкентдан буйруқ бўлган, Россиядалиги пайти катта оилани аъзоларини сўкиб ёзган интернетда, деб айтаяпти, лекин мен бунга ишонмайман, - дейди Тоҳиров.

Дилмурод Тоҳиров ўғлининг милиция томонидан ушлаб кетилишини машина багажидаги давлат рақамини тасвирга олгани билан боғламоқда.

Аммо, Ички ишлар органи ходимлари нега видеони олган отани олиб кетмасдан ўғлини олиб кетган бўлиши мумкин, дея сўраганида Дилмурод Тоҳиров "улар видеони ўғлим олган деб ўйлашяпти, мени олганимни билишмаяпти", дея жавоб қилди.

- Ўғлимни олиб кетишган куни уйимизни тинтув қилиб телефонларни ҳам олиб кетишди. Лекин, машина видеосини ўчириб ташлаган эдим, - дейди Тоҳиров.

Дилмурод Тоҳировнинг айтишича, ўғли Абдуллоҳ 2018 йил ноябрида маҳалладаги таниш-билишлари билан бирга Россияга ишлагани кетиб, шу йил май ойида қайтиб келган.

Жалақудуқ туманида у деҳқончилик билан шуғулланган.

Абдуллоҳ Тоҳировнинг адвокатига кўра, вилоятдаги барча суд идоралари унга нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилмаганини айтишган.

"Андижондаги маҳбусларни вақтинча сақлаш муассасаларига ҳам сўровнома бердик, улар ҳам Абдуллоҳ Тоҳиров исмли шахс уларга олиб келинмаганини маълум қилишди", - деди адвокат.

Дилмурод Тоҳиров ўғлининг тақдири ҳақидаги сўровига Ўзбекистон Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Президент халқ қабулхонасидан жавоб кутаётганини айтади.

-Ўғлинг мана бу холат бўйича айбланяпти ва шу жойда ёки мана бу ертўлада сақланяпти, деб айтишса кўнглим таскин топарди, ҳозир ҳар куни стресс билан яшаяпмиз, - дейди Дилмурод Тоҳиров.

Озодлик Абдуллоҳ Тоҳировнинг тақдирига ойдинлик киритиб беришни сўраб Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилди.

Телефон гўшагини кўтарган вазирлик расмийси матбуот хизматига боғланишни тавсия қилди.

Вазирлик сайтидаги матбуот хизмати телефон рақамларига Озодлик кун давомида қўнғироқ қилди, лекин телефонни ҳеч ким кўтармади.

https://t.me/bugunuz/28132
Фермерлар пули мажбуран дизел ёнилғисига ўтказиб юбориляпти

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Фермерлар пули мажбуран дизел ёнилғисига ўтказиб юбориляпти

Қашқадарё вилояти Косон туманидан Озодликка арз қилган фермерларнинг айтишларича, банк ҳисобига тушган буғдой, пахта ва кредит пули уларнинг розилигисиз нефт маҳсулотлари идорасига ўтказиб юбориляпти.

Фермерлар иддаосича, улар эҳтиёжидан бир неча баробар ортиқ бўлган дизел ёнилғиси олиш ҳақидаги ҳужжатга қўл қўйиб беришга мажбурланмоқда.

Банк мулозими фермерлар розилигисиз уларнинг пули бошқа ҳисобларга ўтказилмаслигини айтди.

Косон туманидаги исми сир қолишини сўраган фермерлардан бирининг иддао қилишича, ҳоким, “Агробанк”нинг туман филиали бошқарувчиси ва “Қарши нефт базаси МЧЖ” Косон филиали директори ўзаро келишган ҳолда фермер хўжаликларининг ғалла, пахта пули, имтиёзли кредит пули, дотация пулини нефт маҳсулотига ўтказиб юборяпти:

“Масалан, менинг соляркага эҳтиёжим айтайлик, 10 тонна. Лекин булар мени нефтебазага чақиряптию, 30 тоннага доверенност берасан деяпти. Менга керакли 10 тоннадан ортиқ маҳсулотни улар ўзларига ўзлаштиряпти. Мен эътироз билдириб, пулим кўчада қолмаган-ку, десам, бўлмаса ерингни топшир, ҳокимни чақираман деяпти. Ҳар йили шундай бўляпти. Мана ҳозир келгуси йил январь ойининг имтиёзли кредити ҳам тушиб, нефтбазага ўтиб кетди. Биз ҳали ишлатмаган кредитимизнинг процентини тўлаймиз. Қолаверса, ҳозир мавсум тугади, бизга ортиқча солярка керак эмас. Ишонмасангиз, жорий йилнинг январь ойи учун ажратилган дизел ёнилғиси рўйхатини жўнатаман, ўзингиз хулоса чиқариб олаверинг”

Исми сир қолишини сўраган бошқа косонлик фермернинг айтишича, нефтбазасига тўланган пулга яраша ёнилғи ололмайди:

“Ҳозирги кунда Косонда ғалла, пахта режасини ортиқча ери борлар бажаряпти, лишний ери бўлмаганлар бажаролмаяпти. Чунки нефтебазага ҳайдаган пулимизга яраша ёнилғи ололмаймиз. Ўндан бирини оламиз, холос. Масалан, менга бир тонна ёнилғи керак бўлса, 10-15 тонналик поручениега қўл қўйиб беришга мажбурман. Ҳеч ким ишламайдиган қиш ойларига 15-20 тонна соляркани олди, деб ёзиб бериб юборган. Агар биз бу ҳужжатларга қўл қўймасак, лишний еринг бор, текширувчи юбораман, кейин бир умр қарздан чиқолмайсан, дейди. Мажбур қўл қўйиб берамиз, минглаб тонна солярка кимларнинг жиғилдонига кириб кетаётганини яхши биламиз”

Фермер, ҳақиқатан ҳам, режага кирмаган ортиқча ери борлигини тан олар экан, бусиз фермерлик қилиб бўлмаслигини айтади:

“Тўғри, ҳамма фермернинг ҳоким олдида тили қисиқ. Масалан, менда 3 гектар ортиқча ерим бор. Бу ҳолва, баъзи фермерларнинг 20, 50, 100 гектарлаб ортиқча ери бор. Буни ҳоким ҳам яхши билади. Шунинг учун, ана шундай махинацияни қилади. Фермер ҳам “жиноят”им очилиб қолмасин деб, ҳокимнинг айтганини қилаверади. Нефтбазасидаги камомадни фермерлар ҳисобидан ёпади. У камомад қаердан келганини эса ҳоким ўзи билади. Агар, шу айтганларимни Тошкент эшитиб турган бўлса, марҳамат, холис комиссия юборсин. Фермерлардан қанча пул ўтказиб олингани билан уларга берилган соляркани акт-сверка қилиб кўрсин!”

Фермернинг айтишича, улар шу тариқа ишлашга мажбур:

“Энг ёмони ҳайдалмаган еримизни ҳайдалди қилиб кўрсатамиз. Агар бир гектар ерни ҳайдашга 10 литр солярка кетадиган бўлса, биз ер қаттиқ эди, ёмон эди, шунинг учун 50 литр солярка кетди, деб доверенност бераверамиз. Кейин биз ҳам ўғрилик қилишга мажбурмиз, ишчиларимизга кам ойлик берамиз, планда йўқ еримизга у бу экиб сотамиз, ерга яхши ишлов беролмаймиз. Қишлоқ хўжалиги тамоман изидан чиқиб кетди. Нефтебаза ва тармоқларида ишлайдиганлар доим янги машина олади. Фермернинг эса ўзи ишлаб топган пулига хўжайинлик қилишга ҳаққи йўқ. Унинг даромади бошқалар томонидан бўлинади”

“Агробанк”нинг Косон тумани филиали бош бухгалтери Сарвар Раупов Озодлик билан суҳбатда, фермерларнинг пули уларнинг розилигисиз бошқа нефт маҳсулотларига ўтказилаётганини инкор қилди:
“Ҳар бир фермерга нефт учун алоҳида, кимё учун алоҳида “Ҳумо” картаси берганмиз. Ўшанга имтиёзли кредитлари туширилган. Хоҳласа 20та, хоҳласа 100 литр солярка оладими, ўзлари бориб, ўшандан кестириб олади. Бу ихтиёрий. Ёки Президентимизнинг 149 сонли қарори билан тўлов топшириқномасига асосан ўтказиб берамиз, ўзбошимчалик қилиб ўзимиздан-ўзимиз ўтказа олмаймиз”

Косон тумани ҳокими ва “Қарши нефт базаси МЧЖ” Косон филиали директорининг телефонлари ўчирилгани боис, улар билан боғланиш имкони бўлмади.

Ўзбекистонда фермерларнинг банкдаги пулларини уларнинг розилигисиз бошқа ҳисобларга ўтказиб юбориш ҳолатлари кузатилиб туради.

Жорий йилнинг август ойида Андижон вилоят, Андижон тумани фермерларига “Ўздонмаҳсулот”дан келиб тушган 900 миллион сўм буғдой пули уларнинг хоҳишига зид тарзда ягона ер солиғи учун бюджетга ўтказиб юборилгани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

https://t.me/bugunuz/28135
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек рассоми яратган чопонлар колониал ўтмишга кўзгу тутди (ВИДЕО)

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Ўзбек рассоми яратган чопонлар колониал ўтмишга кўзгу тутди (ВИДЕО)

Тошкентдаги ZERO LINE галереясида ўзбек рассоми Диляра Қаипованинг "Жанубнинг Шимолга ёғдуси" кўргазмасига қўйилган чопонларда бугун "мустақил" дея улуғланаëтган мамлакат яқин ўтмишда Россия мустамлакаси бўлгани акс этган.

Кўргазмага қўйилган чопон ва кашталарда "Туркистон мустамлакачилари" олиб келган рамзлар ўрин олган.

"Оқ айиқлар", "Спутник - ер йўлдоши" Максим Горький ва Пушкин тасвирлари акс эткан чопонлар кўргазма куратори рассом Вячеслав Охуновга кўра¸ бу асаралр "рус-совет ишғоли қаршисига ҳушомад билан чиққанларнинг визуал тимсолидир".

Рассом Дилора Қаипованинг ўзи Озодлик билан суҳбатда ўзбек маданияти рус мустамлакаси ва Совет мафкураси остида қандай деформацияга учрагани ҳақида гапирди:

- Биз ўтмишда мустамлака бўлиб камситилганимиз ва "собиқ Совет республикаси" мақомида бўлганимиздан уяламиз. Аммо бизда бугунги кимлигимиз ҳақида аниқ билги йўқ. Ëтлар эгнидаги костюмни юлиб олиб, кийганимиз билан ўзгариб қолмаймиз. Биз ўтмишдан уялиш ўрнига ўз тараққиëт йўлимиз ва ўзликни ифода қилиш йўлларини изласак бўларди.

Ўзбекни ўтмишдан айирган устун

Кўргазмага қўйилган каштада пахта ва кийиклар қуршовида турган СССРнинг охирги раҳбари Михаил Горбачев портрети ўрин олган.

Рассомнинг таъкидлашича, бу портрет ўтмишга сакраш учун ўзига хос трамплин вазифасини ўтайди.

- Горбачев каштаси ўтган асрнинг 60-90 йиллардаги каштачилик имитациясидир. Каштада Горбачев тасвири ўзига ҳос "вақт маркери" бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, Горбачев тасвирига таяниб "бўшлиққа сакраш" мумкин. Бу сакраш ортидан сиз янги сўқмоқларни қидириб тушиб қолганингиз воқеликни танқидий тафаккур қилишга мажбур бўласиз.

Дилора Кайипованинг айтишича, кашталарда акс этган Горбачев - унинг илҳом манбаи.

Ўтган асрнинг 90-йилларида Ўзбекистон бозорларида "Горбачев сийпалади" деган газлама сотиларди.

"Реколонизация" фонида

Тошкентлик меъмор ва санъатшунос Абдумалик Турдиев Тошкентдаги кўргазма Мирзиëеев даврида бошланган "реколонизация" ("мустамлакачиликка қайтиш") фонида юз бераëтганига эътибор қаратди:

- Тошкентни босиб олишда ўлган рус босқинчи аскарларига хотирасига бундан 150 йил олдин қурилган бутхона давлат ҳисобидан таъмирланмоқда. "Россотрудничество" ташкилоти Тошкентни босиб олган генералларни улуғлаб кунора тадбирлар ўтказаëтган бир пайтда колониал ўтмишни фош қилувчи кўргазманинг ташкил қилинганини олқишлайман, дейди санъатшунос.

Турдиевга кўра¸ одамлар халқ амалий санъати воситасида янги ҳукмдорларга хушомад қилганлар:

- Музейларда сақланган халқ-амалий санъати намуналарида¸ хусусан, Хоразм аëллари таққан "осма дузи¸ манглай дузи ва кўкрак дузи" деган тақинчоқларда Николай иккинчи тасвирланган. Бундан ташқари Россия гербидаги икки бошли бургут акс этган гилам ва шолчалар тўқилган¸ дейди суҳбатдош.

Турдиевга кўра, айни анъана Совет даврида ҳам давом этди.

Хива гиламдўзлари энди Сталин¸ Маленков¸ Хрушчев ва Брежнев потретларини тўқий бошлашди.

Мустамлакачиликка таъзим қилган қумғонлар

1937 йил Хивада француз киночилари суратга олган "Пате-журнал" (Pathé-journal) да қумғон ясаëтган кандакорлар акс этади.

Қумғонда эса беш қиррали юлдуз ва унинг атрофида Сталиннинг “Кадрлар ҳамма нарсани ҳал қилади” деган сўзлари ëзилгган.

Бу сўзларни ўша давр машҳур наққошларидан бири Ота Полвонов ëғоч устунга ўйиб ëзган.

Устун шахсга сиғиниш рамзи сифатида ҳозир ҳам Тошкент давлат Санъат музейида сақланмоқда.

Кўргазма куратори кўргазма Вячеслав Охуновнинг айтишича¸ “Пахта” нақши ҳам мустамлака даврида ўйлаб топилган.

- Пахта мустамлакачилик ва унинг сиёсий иқтисодининг энг асосий қуролларидан бирига айланган эди. Пахта гулли чойнак пиëлалар ўша мустамлакачилар олиб келган пахтани улуғлаш воситаси бўлди¸ дейди суҳбатдош.

Қуролга айланган Пушкин

Кўргазмадан ўрин олган яна бир асарда рус шоири Александр Пушкин тасвирланади.

Рассом Вячеслав Охуновнинг айтишича, Пушкин Рус империясининг мустамлака ўлкаларни руслаштириш йўлидаги қуроли бўлган.
- Ҳар шаҳарда Пушкин парклари¸ Пушкин номидаги мактаблар бор. Мустамлакачилик ишғол қилинган халқларни ўз маданий тилига бўйсундириш учун Пушкинни қурол қилди.

Тошкентлик меъмор ва санъатшунос Абдумалик Турдиевнинг ишонишича¸ чопон ўзбек ритуалларида хушомад вазифасини ўтайди:

- Меҳмонга чопон кийдирилади. Подшолар ўз итоатли қулларига тўн совға қилганлар. Одамлар эгнидаги тўни уларнинг қайси табақага оидлигидан ҳабар берган. Жамият одам ақл-заковати эмас, балки тўнига қараб баҳо берган. Дилора Каипова худди шу чопонларни колониал ўтмишга кўзгу каби тутди¸ дейди санъатшунос.

Дилора йўли

Рассом Дилора Қаипова Тошкентда туғилди.

Беньков номли рассомлик билим юртининг бадиий графика бўлимини тугатди.

Сўнгра Муқимий номли мусиқали театрда рассом бўлиб ишлади.

Дилора Қаипова ижодига Ўзбекистон ташқарисида қизиқиш катта.

Унинг асарлари чет элдаги хусусий колекционерлар тарафидан сотиб олинган.

Рассомнинг ўткан ой Тошкентда ташкиллаштирган "Captain Ikat"кўргазмасида тақдим қилган ўзбек чопонларида "Бэтман", "Арвоҳ " каби ғарб комикслари қаҳрамонлари ўрин олганди.

Мазкур комикслар қаҳрамонлари ҳам ўзгараётган ўзбек зеҳниятига ишора қилади.

https://t.me/bugunuz/28138
Россияда хитойликларни тўнаган ўзбекистонликлар қамалди

Россиянинг Челябинск вилояти Касли шаҳар суди хитойликларни тўнаган тўрт нафар ўзбекистонлик ва тожикистонликка нисбатан ҳукм чиқарди.

Бу ҳақда маълумот тарқатган Челябинск вилоят прокуратурасига кўра, бу одамлар 2018 йил октябрида Касли туманида жойлашган иссиқхона мажмуалари ҳудудида хитойликларнинг икки коммунасини тўнаган.

Биринчи ҳолатда талончилар хитойликлардан тақрибан 2800 долларлик, иккинчисида эса 7700 долларлик мол-мулк ўмарган. Шунингдек, улар мажмуа ҳудудида турган “Нива” автомобилини ҳам ўғирлаб кетганлар.

Талончилик ва машина олиб қочганликда айбланган бу шахслар суд қарори билан узоқ муддатларга қамалганлар.

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
“Метрика” олиш тартиби жўнлаштирилди

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
“Метрика” олиш тартиби жўнлаштирилди

Ўзбекистонда туғилишни қайд этиш гувоҳномасини олиш тартиби соддалаштирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ўз Телеграм-канали орқали маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага шу йил 6 ноябрида киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда туғилишни қайд этиш муддати ўтказиб юборилганда 16 ёшгача бўлган боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиш учун ариза қуйидаги шахслар томонидан тақдим этилади:

- боланинг ота-онаси;

- ота-онанинг қонуний никоҳи мавжуд бўлган ҳолларда улардан бири;

- ишончнома асосида бошқа манфаатдор шахс;

- ота-онанинг ўрнини босувчи шахс ёхуд васийлик ва ҳомийлик органларининг мансабдор шахслари.

Авваллари бундай ариза фақат боланинг ота-онаси томонидан тақдим этилиши мумкин эди.

Бундан ташқари, эндиликда далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар консул ёки нотариус томонидан тасдиқланган ишончнома ва ариза асосида амалга оширилиши мумкин бўлади.

https://t.me/bugunuz/28142
Президент ҳокимларга икки кун ичида тадбиркорларга кафолат мурожаати билан чиқишни буюрди

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Президент ҳокимларга икки кун ичида тадбиркорларга кафолат мурожаати билан чиқишни буюрди

Ўзбекистон президенти барча вилоят ва туманлар ҳокимларига икки кун ичида тадбиркорларга мурожаат билан чиқиш бўйича кўрсатма берди.

Бу кўрсатма президент Мирзиёев томонидан 7 ноябрь куни ўтказилган, жорий йилда давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида янгради.

Йиғилишда давлат раҳбари ҳокимлар 50 фоиз иш вақтини янги кичик бизнес субъектлари ташкил этиш ва ишлаётган тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда ҳал этишга сарфлаши лозимлигини таъкидлаб, жуда кўп раҳбарлар бунга бефарқлик ва масъулиятсизлик билан қараб келаётганини кескин танқид қилган.

Президент айтган мурожаатда тадбиркорлар олдида бундан кейин ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслиги, ҳудуддаги барча раҳбарлар уларга яқиндан кўмакчи бўлиши, ҳар куни доимий равишда тадбиркорлар масалалари билан шуғулланиши тўғрисида ҳокимлар шахсан кафолат бериши кўзда тутилган.

Мурожаатномада ҳокимлар, секторлар ва мутасадди идоралар раҳбарларининг телефон рақамлари ҳам кўрсатилиши шарт қилиб қўйилди.

https://t.me/bugunuz/28144
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram Жума намозларида ўзбекча мавлуд айтилди

“Ҳар вақтики осий дилхастани,
Жонни исён домиға вобастани,
Рўҳсиё шармандаву гумроҳни
…..
Афв этинг журму хатосин тамом”

Бу жумага йиғилганлар жамоат намози эмас. Зангиота туман масжид имоми намозга саф тортганларга мавлуд ўқимоқда. Видеода Мавлуд қиёми тасвирланган. Озодликка бу видеони юборган тошкентликнинг айтишича, у намоз пайтида мавлуд ўқилишига биринчи марта дуч келган.

Ижтимоий тармоқларда тарқаган хабарларга кўра, бундай мавлуд 8 ноябрь куни Ўзбекистондаги бошқа масжидларда ҳам ўқилган.

Ислом пайғамбари туғилган ойда Мавлуди Набаввияни нишонлаш кўплаб мамлакатларда кенг тарқалган. Ушбу маросимга мусулмонлар орасида зиддиятли қараш мавжуд.
Мирзиёев нон ишлаб чиқаришда харажатларини камайтиришга буйруқ берди

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, президент Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатда нон ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш бўйича топшириқ берди.

Президент топшириғи Ўзбекистонда 15 октябрдан бошлаб ун ва буғдой нархларининг эркинлаштирилиши ортидан кузатилмоқда.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги қарорига мувофиқ, дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмлари жорий этилган.

Шу билан бирга ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир нафақа олувчига ойига 50 минг сўмдан компенсация тўланмоқда.

Видеоселектор йиғилишида Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ноннинг нархи нисбатан юқорилигича қолаётгани кўрсатиб ўтилган.

Президент мамлакатнинг барча ҳудудларида аҳолининг нонга бўлган кунлик эҳтиёжини тўлиқ таъминлаб бориш бўйича вазифалар юклади.

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Эммануэл Макрон Парижда Эмомали Раҳмон билан мулоқот қилди. Раҳмон соқчилари ва мухолифатчилар муштлашди.

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Эммануэл Макрон Парижда Эмомали Раҳмон билан мулоқот қилди. Раҳмон соқчилари ва мухолифатчилар муштлашди.

Франция президенти Эммануэл Макрон 8-ноябрь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан мулоқот ўтказди. Айни куни Парижда президент Раҳмон танасоқчилари ва мухолифат фаоллари ўртасида муштлашув бўлди.

"Ройтерс" агентлигининг ёзишича, икки мамлакат раҳбарлари учрашуви Париждаги Елисей саройида бўлиб ўтди.

Мулоқот тафсилоти маълум эмас.

Президент Раҳмоннинг Европа мамлакатларига расмий сафари 4-ноябрда Швейцариядан бошланди ва 12-ноябрга қадар давом этади.

Президент Раҳмон 7-ноябрда Францияга йўл олди ва дастлаб Парижда Жаҳон Исмоилийлари раҳбари Оғохон IV ва Франциядаги йирик ширкатлар раҳбарлари билан учрашди.

Унинг Францияга сафари арафасида камида иккита халқаро инсон ҳақлари ташкилоти Эммануел Макронни Тожикистонда мухолифатнинг йўқ этилиши, мухолиф қарашдаги шахсларнинг ҳибсга олиниши, қийноққа солиниши ва сўз эркинлигининг чекланишига "кўз юммасликка" чақирди.

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Европа Иттифоқи раҳбарлари, жумладан Эммануел Макронга расмий мактуб йўллаб, уларни Тожикистон билан алоқаларни яхшилаш баробарида бу мамлакатдан сўз эркинлигини яхшилашни талаб қилишга чақирди.

Ташкилотнинг маълум қилишича, 2016 йилдан буён 20дан кўпроқ журналист босимлар туфайли Тожикистонни тарк этган.

Мухолифат намойиши ва муштлашув

8 ноябрда Парижда "Миллий Келишув" ва "24 гуруҳи" каби ташкилотлар фаолларидан иборат бир гуруҳ тожик мухолифатчилари эътироз намойиши ўтказиб, Тожикистон президентининг Францияда кутиб олинишини "шармандалик" дея баҳоладилар.

Тожикистонда фаолияти тақиқланган бу икки гуруҳ фаоллари сиёсий маҳбусларни озод қилиш, қамоқхоналарда қийноқларга чек қўйиш ва шаффоф сайловлар ўтказишни талаб қилдилар.

Бу талабларга Тожикистон расмийлари ҳозирга қадар расмий муносабат билдиргани йўқ.

Турли ахборот агентликлари ва ижтимой тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, 8 ноябрга ўтар кечаси "24 гуруҳи"нинг бир неча фаоли Тожикистон президенти ва франциялик сармоядорлар мулоқоти бўлиб ўтаётган бино яқинида президент танасоқчилари билан тўқнашган.

Муштлашув ва ўзаро ҳақоратлар билан ўтган бу можаро полиция кучларининг аралашуви билан ниҳоя топган.

Тожикистон президенти хавфсизлик хизмати ушбу воқеага ҳозирга қадар изоҳ бергани йўқ.

https://t.me/bugunuz/28148
Суд 15 яшар ўқувчи қизни зўрлаганликда гумонланган 57 яшар эркакни оқлади

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Суд 15 яшар ўқувчи қизни зўрлаганликда гумонланган 57 яшар эркакни оқлади

Ширин шаҳар маъмурий судининг 25 сентябрдаги ëпиқ мажлиси 15 яшар ўқувчи қизни зўрлаганликда гумон қилинган сирдарёлик 57 яшар С.Рни айбсиз деб топди. Озодликда нусхаси бўлган қарорга кўра¸ "С.Р ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмагани сабабли" жиноят иши тўхтатилган.

Суд оқлаган С.Р Озодлик билан суҳбатда ўзининг айбсиз эканини таъкидлаб, “адолат ғалаба қилганидан мамнунман,” деб айтди.

Зўрлангани иддао қилинган 15 яшар Ж.Снинг акаси бундан олдин Озодлик билан суҳбатда "зўравон қўшни ишни бости-бости қилишга уринмоқда" дея хавотир билдирганди.

Озодликда нусхаси бўлган суд қарорига кўра¸ зўрлангани иддао қилинган қизнинг онаси Ж.С ва қизнинг отаси Ж.Қ 17 августдан 18 августга ўтар кечаси соат 01 ларда уйига кириб келган қўшни 57 яшар С.Рни таëқ (суд қарорида чўп дейилган-таҳр) билан уриб, енгил жароҳатлаганликда айбдор деб топилган, аммо огоҳлантириш билан жавобгарликдан озод қилинган.

Суд қарорида 57 яшар С.Рнинг калтаклангани унинг докторга бориб олган 181 сонли тиббий хулосасига асослангани айтилади.

Шунингдек, воқеа юзасидан ИИБга ариза ëзган қизнинг қариндоши Ж.Г туҳмат қилганликда айбланиб, 669 сўм жаримага тортилган.

Мунаввар кўчасида нима бўлган эди?

Суд қарорида акс этган гувоҳликлар ва Озодлик суҳбатлашган воқеа гувоҳларига кўра¸ 57 яшар С.Р. қўшни қизнинг уйда ëлғиз қолган пайтини аниқ билиб, девордан ошиб тушиб, ҳовлида ухлаб ëтган 15 яшар қизга тегажоғлик қилган.

Зўрланганликда гумон қилинган 15 яшар Ж.Хнинг суддаги кўрсатмаси:

- 2019 йил 17 августан 18 августга ўтар кечаси онамнинг мазаси бўлмагани учун ҳовлида ухладим. Соат 01ларда қўшни С.Р. келиб елкамдан ушлаб, судраб ошхонага олиб кирди. Бақирсам, оғзимни қўли билан ëпди. Мени ерга ëтқизиб ўзининг пастки кийимларини (шимини-таҳр.) ечди. Кийимим маҳкам бўлгани бўлгани учун ечинтира олмади. Кўкракларим ва жинсий аъзомни қўли билан эзғилади

Зўрлаганликда гумон қилинган 15 яшар Ж.Х айни куни докторга мурожаат қилган.

Озодлик мухбири қиз олиб келинган тез тиббий ëрдам станцияси врачи билан гаплашди.

Врачнинг айтишича¸ қиз касалхонага келтирилганида баданида гематомалар бўлган, ўзи эса қаттиқ стрессда бўлган.

Озодликда қизнинг муолажа тарихи ëзилган 4042-4 рақамли ҳужжат нусхаси бор.

Воқеа гувоҳлари гапларидан маълум бўлишича¸ 57 яшар С.Р. қўшни қизнинг уйда ëлғиз қолган пайтини аниқ билиб, девордан ошиб тушган.

Зўрлангани гумон қилинган қизнинг онаси кар-соқов Ж.Снинг таржимон Раҳматова иштирокида берган суддаги кўрсатмаси:

- Кечқурун 01 да шовқинни эшитиб ошхонага бордим. Чироғни ëқдим. Қўшнимиз С.Р ни пастки кийими йўқ ҳолатда чўккалаб ўтирганини кўрдим. С.Р менга қараб, "кўрганингни айтсанг, ўлдираман", деб қочди. Мен уни орқасидан бориб, чўп билан урдим. Эрим ҳам етиб келиб қўшни С.Р ни чўп билан урди.

Ана шундан кейин қизнинг қариндоши ИИБга қўнғироқ қилган.

Суриштирувни Ширин шаҳар ички ишлар бўлими катта терговчиси Достон Саломов олиб борган.

Суд қарорида ëзилишича¸ бу кўрсатмалар "иш ҳолатига мос келмайди ва ўйлаб топилган важлар сифатида баҳоланган".

Зўрлаганликда гумон қилинган 15 яшар Ж.Х суд қарорида “мустақил фикрга эга эмас¸ ижтимоий оғиш ҳолатда, ташқи таъсирга мойил” деб топилган.

Шуларни инобатга олган суд “С.Р ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмагани сабабли” ишни тўхтатди.

Қизнинг онаси Ж.С ва отаси Ж.Қ "безориликда" айбдор деб топилди.

Воқеа юзасидан ИИБга ариза ëзган қизнинг қариндоши Ж.Г туҳмат қилганликда айбланиб, 669.000 сўм жаримага тортилди.

Адолат тантана қилдими?

15 яшар ўқувчи қизни зўрлаганликда гумон қилинган ва суд тарафидан оқланган сирдарёлик С.Р Озодлик билан суҳбатда безорилик ва туҳмат қурбони бўлганини таъкидлади.

- Миллион пулим бор. Шу ишни қилсам, кўчада пулга қиламан-ку. Бу гапларни ҳаммаси туҳмат. Мен бинолар қуриб одамларга хизмат қиладиган, серҳиммат ва бунëдкор одамман. Номимни булғашди. Энди тўкилган обрўйимни қайта тиклаш учун халқимга хизмат қилишга бел боғладим. Суд қароридан тўла қониқдим. Адолат қарор топганидан мамнунман.
Қизнинг ҳуқуқбузарликда айбланган қариндошлари билан 8 ноябрь куни боғланишнинг имкони бўлмади.

Жорий йилнинг 4 сентябрида қизнинг акаси Ëдгор Озодлик билан суҳбатда "зўравон қўшни ишни бости-бости қилишга уринмоқда" дея ташвиш билдирган эди.

Зўрлангани иддао қилинаëтган қизнинг акаси Ëдгор С.Р. нинг ўғиллари “аризани қайтариб ол” дея унга ва оиласига босим қилганини ҳам айтган эди.

Қизнинг адвокати Шерали Набиевнинг 4 сентябрь куни Озодликка билдиришича¸ қизнинг ўзи ва онаси гувоҳлик беришига қарамасдан, мазкур оғир жиноят оддий безорилик деб малакаланган.

https://t.me/bugunuz/28150
Кремль Рамзан Қодировнинг онлайн шарҳловчиларни ўлдириш чақириғини кўриб чиқмайди

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv