@BUGUNUZ - RASMIY KANAL
84K members
10.3K photos
3.23K videos
38 files
11.3K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
to view and join the conversation
Жерар Депардье: «Ўзбекистон мусулмон дунёси учун инсонпарварлик ривожланиш моделининг пойдеворини қўймоқда»

Гулнора Каримова билан қўшиқ айтган Жерар Депардье яна Ўзбекистонга келди. Бу сафар у Ўзбекистон ҳақидаги ҳужжатли фильмни суратга олиш жараёнида иштирок этади. Бугун актёр Ислом цивилизацияси маркази қурилиш жараёнлари билан танишди.

«Мен ушбу марказни барпо этиш ташаббуси билан чиққан мамлакатингиз президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ёндашувига қўшиламан... Бугунги кунда кўплаб экспертларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон мусулмон дунёси учун инсонпарварлик ривожланиш моделининг пойдеворини қўймоқда»

Жерар Депардье постсовет ҳудуди диктаторлари билан яқин алоқаларга эга шахс саналади.

2012 йили ўшандаги президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова таклифига мувофиқ Ўзбекистонга борган Депардье Каримова ëзгани айтилган қўшиқни у билан бирга куйлаган эди.

Депардье¸ шунингдек¸ Чеченистоннинг инсон ҳақларини мунтазам топтаб келаëтган президенти Рамзан Қодиров таклифи билан 2013 йили Грознийга бориб¸ ундан квартира совғасини олган.

Айни йили Владимир Путин унга Россия фуқаролигини ҳадя қилган эди.

Фото: Ўзбеккино

https://t.me/bugunuz/28119
"OzodLive" дастурининг бугунги махсус сонида журналист Давлатназар Рўзметовнинг шубҳали ўлимига бағишланган суҳбат ўрин олган

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Экология расмийлари “бирни кессанг, ўнни эк” маталига амал қилишмоқчи

Тошкентда куз охиригача кесишга рухсат берилган 4955 туп соғлом дарахт ўрнига товон ўлароқ 55 минг туп чинор, эман ва шумтол экилади. Бу ҳақда шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Нодиржон Юсупов чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар қилади Газета.уз.

Мулозимга кўра, пойтахтни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишида иштирок этиш истагини билдирган ташкилотлар кўпайиб кетгани учун экиладиган кўчатлар сони 100 минг тупга ҳам етиши мумкин.

Юсупов 1 ноябрдан қимматбаҳо дарахт навларини кесишга мораторий эълон қилинганига тўхталар экан, Фанлар академияси мутахассислари қимматбаҳо дарахт навлари рўйхатини кенгайтирганини, ҳозир бу рўйхат тасдиқланиши кутилаётганини билдирди.

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
7.11.2019

📣 Бугунги дастуримизда: 📣

Ҳукумат босими оcтида қолаётган хоразмлик журналист Давлат Назар автоҳалокатда ўлди.

Самарқанддаги қурилиш майдонида ўзбек ва турк қурувчилари ўртасида катта жанжал чиқди.

Ишдан олинган “Нархоз” ректори жиноят иши фигурантига айланди.

Ғойиб бўлган туркман доктори Қосимберди Гараев озодликка чиқди, яқинларидан кечирим сўради.

Cенатор Светлана Ортиқова Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди.

Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашди.



🎧 Бу ва бошқа мавзудаги хабар ва лавҳаларни тинглаш учун қуйидаги аудиони юклаб олинг!


https://t.me/bugunuz/28124
Ўзбек олигархи Москвада ҳафтасига 10 муҳожирга тиббий ёрдам кўрсата бошлади

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Ўзбек олигархи Москвада ҳафтасига 10 муҳожирга тиббий ёрдам кўрсата бошлади

Москвада муҳожирлар ва қочқинлар учун бепул тиббий ёрдам хизмати ташкил этилди. Фаттоҳ Шодиев халқаро жамғармаси ва Рус православ черкови моддий кўмагида ташкил этилгани айтилаётган тиббий ёрдам олдиндан тузилган рўйхат асосида кўрсатилади.

Бироқ, хизматни кўрсатаётган Авлиё Алексий Марказий клиник шифохонаси маъмурияти тиббий ёрдамдан ҳафтасига 10 кишидан ортиқ одам фойдалана олмаслигини Озодликка билдирди.

Россиядаги айрим оммавий ахборот воситаларида Москвада “Рядом дом” Мигрантлар ва қочқинларга кўмаклашиш маркази ва Авлиё Алексий Марказий клиник шифохонаси ҳамкорлигида ёрдамга муҳтож хорижлик гражданлар учун бепул тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати йўлга қўйилгани эълон қилинди.

“Фарғона.ру” нашри хабарига кўра, шифохонада умумий амалиёт врачи қабули ва диагностика хизмати кўрсатилади.

Бу хайрия лойиҳаси Фаттоҳ Шодиев халқаро жамғармаси ва Рус православ черкови моддий кўмаги эвазига амалга оширилади.

Тиббий ёрдам хориж гражданлари бўлган мигрантлар, қочқинлар, уй-жойсиз қолган одамларга кўрсатилиши ҳам белгиланди.

Шодиев халқаро жамғармасидан янги лойиҳа тўғрисида қўшимча маълумот олиш имкони бўлмади.

Озодлик Авлиё Алексий шифохонаси ходимларидан бундай хизмат ҳақиқатан кўрсатилаётгани, фақат ундан саноқли одамларгина фойдалана олиши мумкинлигини билдирдилар.

- Ҳақиқатан, бепул хизмат кўрсатаяпди терапевтимиз. Болалар ва катта ёшдагиларга чекловларсиз. Фақат одам сони бўйича чеклов бор: ҳафтасига икки кун 5 кишидангина қабул қилишимиз мумкин, холос. Олдиндан телефон орқали ёзилиш зарур. Сиз бу хабарни бутун Ўзбекистонга тарқатмоқчимисиз? Кераги йўқ бутун Ўзбекистонни бизга юбориш – кимга ёрдамимиз зарур бўлса бизни топиб олади, деди бепул хизмат ҳақида хабарни тарқатмасликни сўраган шифохона навбатчиси.

Ўзини Евгения деб таништирган ходима Озодлик Радиоси орқали тарқатилган бу хабар “рўйхатга ёзила олмаган, аммо ёрдамга муҳтож бўлган мигрантлар ҳафсаласини пир қилиши” мумкинлигидан огоҳлантирди.

Озодлик билан суҳбатлашган Авлиё Алексий клиникаси ходимаси 6 ва 7 ноябрь кунлари бу лойиҳа асосида биринчи мурожаат қилганларга ёрдам кўрсатилганини қўшимча қилди.

У тиббий ёрдам сўраб келаётган ва суғурта полисига эга бўлмаган хориж гражданларига кўрикдан ўтиш учун паспортдан бошқа ҳужжат зарур эмас, деди.

Шифохона врачи чекловлар масаласида саволларимизга муассаса референтлари ё котибияти жавоб беришини айтди.

Тиббий ёрдамга муҳтож муҳожирлар ва қочқинлар ҳафтанинг иш кунлари давомида соат 08:30дан 16:30гача +7(495)952-11-41 рақамли телефон орқали рўйхатга ёзилишлари мумкинлиги, клиникада берилган йўриқнома ёрдамида эса улар Москванинг 64-шифохонасида ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари кўрикдан ўтишлари мумкинлиги маълум қилинди.

2018 йилда иш бошлаган “Рядом дом” Мигрантлар ва қочқинларга кўмаклашиш маркази мигрантлар ва қочқинлар фарзандларига бепул рус тилини ўргатиб, уларга логопед хизматини ҳам кўрсатиб келади.

Россия Мигрантлар федерацияси расмий маълумотига кўра, ўтган 2018 йил давомида Россияга расман 3,5 миллион ўзбекистонлик кириб келган.

Улар ва нолегал ҳолатда қолаётган бошқа ўзбекларнинг энг катта қисми Москва ва Санкт-Петербург мегаполисларида ўрнашиб қолмоқда.

https://t.me/bugunuz/28125
OzodLive: Журналист Д. Назарнинг шубҳали ўлими, Божхона Каримов даврига қайтадими, "неомустамлака"га қарши чопонлар

Ҳукумат босими остида қолган журналист автоҳалокатда ўлди. Мирзиёев чегарадаги аввалги чекловларни қайтармоқчи. Совет мустамлакасини қоралаган рассом кўргазмасидаги чопонлар. Ozodlive дастурининг бугунги сонида ана шу мавзулардаги экскюзив лавҳалар билан танишасиз. Бугун 7 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 22.00да Озодликнинг Facebook ва YouTube саҳифаларида томоша қилинг.

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Forwarded from @SizdanTelegram©
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram Ҳайдовчи, транспорт вазирлиги инспектори ва унинг холиси ўртасидаги жанжал. Ким ҳақ, ким ноҳақ? – Хулоса чиқариш ва изоҳ ёзиш сиздан

STга йўлланган видеода Транспорт вазирлиги инспектори, холиснинг сўзларига асосланиб, ҳайдовчини йўловчига лицензиясиз пуллик хизмат кўрсатганликда айблагани акс этган. Аммо, ҳайдовчи видеодаги холиснинг доим инспектор ёнида юришини айтиб, вазирлик ходими ҳолатни исботла олмай, унга туҳмат қилаётганини иддао қилади. Холис нима дейди? Исбот борми?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро юк ташувчилар Қозоғистондан ўтиш муаммосида Мирзиëевга мурожаат қилди (ВИДЕО)

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Халқаро юк ташувчилар Қозоғистондан ўтиш муаммосида Мирзиëевга мурожаат қилди (ВИДЕО)

Президент Шавкат Мирзиëевга қилган видеомурожаатида андижонлик Сардорбек Мадумаров ўзининг Россия¸ Украина¸Молдова¸ Беларус¸ Литва¸ Польша каби давлатларга юк ташувчи ўзбекистонликлар номидан гапираëтганини айтади.

Озодликка 7 ноябрь куни юборилган мурожаатда Мадумаров¸ бу давлатларга юк ташишнинг Қозоғистон ҳудудидан ўтиши ва транзит муаммоси ўзи ва касбдошларини қаттиқ қийнаëтганини тушунтиради.

Қиш мавсумида Қозоғистон чўлларидан беш кун ичида ўтиб бўлмаслигини айтган ҳайдовчи¸ Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Президент порталини муаммога ечим сўраб қилинган мурожаатларни жавобсиз қолдирганликда айблайди.

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги¸ Халқаро юк ташувчилар ассоциациясининг Ўзбекистондаги намояндалари Озодликнинг бу видеомурожаатга муносабат билдириш сўровини жавобсиз қолдирди.

Қозоғистон Транспорт қўмитаси расмийлари эса ўзбекистонлик юк ташувчиларнинг мамлакат ҳудудидаги транзити Ички ишлар вазирлигининг Миграция хизмати томонидан белгиланган тартибда амалга оширилаëтганини билдирди.

Президентга видеомурожаат

Ўзини Андижон вилояти Бўз туманида яшовчи юк машинаси ҳайдовчиси Сардорбек Мадумаров деб таништирган ëш йигит президент Миризëевга “Ўзбекистондаги жамики халқаро юк ташувчи шофëрлар номидан гапираëтганини”айтади.

“Ҳозирги кунда бизни қийнаëтган муаммолардан бири¸ мана ҳозир Қозоғистонда катта қор ëғиб¸ йўллар бекилиб қолди¸ йўллар музлама. Қозоғистон миграционний картага¸ яъни Қозоғистоннинг бу бошидан у бошигача ўтиб кетишимиз учун бизга срок қўяяпти. Бу срок беш кун. Йўлда ҳар хил ҳолат бўлади¸ беш кун муддат умуман етмаяпти шофëерларга. Ҳозирги кунда мана йўл бекилиб 6-7 кун қолиб кетди шоферлар¸ сроги ўтиб бўлди. Ўзбекистон чегарасига етганда Қозоғистон таможняси штраф солаяпти – 45 минг¸ 50 минг¸ 60 минг тенгегача. Бу дегани 150 долларга яқин пул бўлади”¸ дейди ҳайдовчи Сардорбек.

Россия ҳудудида машина ҳайдаб кетаëтиб гапирган Сардорбек¸ ўзи ва касбдошлари бу муаммога ечим топишни сўраб Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг Телеграмда махсус очилган каналига кўп марта мурожаат қилганини таъкидлайди.

“Минтранс шоферларга махсус группа очиб берган Телеграмда. Шоферларни эшитамиз¸ нима муаммоларинг бор¸ деган маънода. У группада вес Ўзбекистон бўйича шоферларимиз ўзининг муаммоларини айтаяпти¸ айтаяпти¸ лекин ҳеч нарса ҳал бўлмаяпти! Умуман ҳеч нарса ҳал бўлмаяпти! Кўриб чиқаяпмиз деяпти¸ бўлди. Нима сабабдан очти бу группани билмайман!”¸деб давом этади ëш ҳайдовчи.

Транспорт вазирлигидан умидини узган ўзбекистонлик ҳайдовчилар¸ Мадумаровга кўра¸ президент номига хат ҳам ëзган.

“Сизга етиб боргани йўқ ëзган хатларимиз. Нимага қопкетаяпти йўлда – таниш-билиш бўлиб қопкетаяпти¸ бекил-бекил бўлаяпти ҳаммаси”¸ деб изоҳлайди бу самарасиз уринишларни ҳайдовчи.

Мирзиëевга қилган видеомурожаатида Сардорбек Қозоғистондаги транзит муаммосидан ташқари перевал (афтидан Тошкентни Фарғона водийси билан боғлайдиган Қамчиқ довони назарда тутилмоқда – таҳр.) даги тарози муаммосини ҳам ҳал қилиб беришни сўрайди.

Озодлик 7 ноябрь куни Сардорбек Мадумаровнинг ўзи билан боғланишга муваффақ бўла олмади.

Аммо бу видеомурожаатни Озодликка юборган ўзбекистонлик халқаро юк ташувчилар¸ уни юзлаб ҳайдовчилар номидан қилинган сўров сифатида жамоатчиликка тақдим этиш¸ биринчи галда эса¸ муаммога президент ва Транспорт вазирлиги эътиборини жалб қилишда ëрдам сўради.

Транспорт вазирлиги “алоқадан ташқарида”

7 ноябрь куни Ўзбекистон Транспорт вазирлиги мулозимлари¸ хусусан¸ матбуот хизматига ажратилган телефон рақамларига кун давомида ҳеч ким жавоб қилмади.

Шу боис айнан шу каби муаммоларга ечим топиш иддаоси билан янги ташкил этилган бу вазирликдан ҳайдовчилар сўров-саволларига жавоб топишнинг имкони бўлмади.

Халқаро юк ташувчилар ассоциацияси(АсМАП)нинг Ўзбекистондаги вакиллари ҳам Озодликнинг видеомурожаатига муносабат билдириш сўровини жавобсиз қолдирди.
Қозоғистон Саноат ва инфраструктурани ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Транспорт қўмитаси расмийлари эса¸ ҳайдовчилар тилга олган муаммонинг Ички ишлар вазирлиги ваколатида эканини билдириш билан чекланди.

“Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида юк машиналарида халқаро ташувларга оид махсус келишув йўқ. Ҳайдовчилар айтган муаммо миграция картасига тааллуқли. Қозоғистон ҳудудига кирган ўзбекистонликларнинг вақтинча рўйхатдан ўтиши учун 5 кун муҳлат берилган. Рўйхатдан ўтмаса¸ чегарадан чиқишда жарима солинади. Бу бизнинг компетенциямизга кирмайди”¸ деди қўмитанинг Озодлик гаплашган мулозими.

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар аҳволи

Ўзбекистон транспорт тизимига яқин мулозимлардан бири Сардорбек Мадумаров видеомурожаатини кўриб чиқиб¸ шундай фикр билдирди.

“Автотранспортнинг тепасида бу соҳани умуман билмайдиган одамлар ўтирипти. Автотранспорт бўйича вазир ўринбосари Деҳқонов автотранспорт соҳасида 0. Бир умр темир йулларда ишлаган одам. Минстранс автотранспортчилар учун эмас¸ уларга қарши ишлайди. Улардан сўраладиган лицензиялар, қанақадир кераксиз ўқишлар¸ ҳаммаси кимларнингдир чўнтагини тўлдириш учун ўйлаб чиқилган. Ҳақиқий муаммоларга келганда¸ ҳеч ким ишлашни хоҳламайди. Фақат постсовет давлатлари эмас¸ Туркия¸ Эрондан транзит ҳам худди шундай аҳволда. Уларнинг юк машиналари Ўзбекистонда 3 ой туриши¸ йўлда истаганча маишат қилиши мумкин. Лекин Ўзбекистон юк машиналари Эрондан 7 кун¸ Қозоғистон ва Беларусдан 5 кун ичида чиқиб кетиши шарт. Ҳамма давлатда ўзбекистонлик юк ташувчиларни қийнашади¸ таъмагирлик¸ зўравонлик қилишади¸ лекин ҳукумат даражасида улар манфаатини ҳимоя қиладиган ҳеч ким йўқ”¸ дейди Транспорт вазирлигини бу соҳадаги ислоҳотларнинг энг катта тўсиғи деб атаган Озодлик суҳбатдоши.

Бу мулозим автотранспорт соҳасида қилиниши лозим ислоҳотларга оид қатор қарор ва қонун лойиҳалари ишлаб чиқилгани¸ аммо улар қабул қилинмай¸ қабул қилингани эса¸ амалга ошмай қолаëтганини таъкидлади.

https://t.me/bugunuz/28129
Милиция амалдори машинаси билан авария содир этган 20 ёшли йигитнинг дараги чиқмаяпти

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Андижонлик деҳқон Дилмурод Тоҳиров вилоят ички ишлар бошқармасининг юқори мартабали амалдори машинаси билан йўл ҳодисаси содир этган 20 ёшли ўғлининг қаердалиги ҳақида Бош прокуратура ҳам Ички ишлар вазирлиги ҳам 12 кундан буён маълумот бермаётганини айтди.

Дилмурод Тоҳировнинг даъво қилишича, ўғли Абдуллоҳ 26 октябрь куни "Ласетти" машинасида Андижон вилояти ИИББси терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Эргашев бошқариб кетаётган "Некция-2" машинага бориб урган.

Кечқурун ички ишлар ходимлари Абдуллоҳ Тоҳировни ходимлари уйидан олиб кетган.

Озодлик Абдуллоҳ Тоҳиров тақдири борасида ИИВдан изоҳ ололмади.

Дилмурод Тоҳировнинг айтишича, 26 октябр куни ўғли Абдуллоҳ Тоҳиров Андижон вилояти ИИББси терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи, полковник Қаҳрамон Эргашев бошқариб кетаётган машина билан йўл транспорт ҳодисаси содир этган ва шу куни ички ишлар ходимлари Абдуллоҳни уйидан ушлаб кетишган.

- Бугун 12 кун бўляпти Абдуллоҳнинг қаердалиги ва нимада айбланаётгани ҳақида бизга маълумот беришмаяпти. Ўзбекистон Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон президенти халқ қабулхонасига бу ҳақда ёзма мурожаат қилганман. Мурожаатингиз қабул қилинди, деган жавобни олдим, лекин ўғлим ҳақида маълумот йўқ, - дейди Дилмурод Тоҳиров.

Озодлик юқори лавозимли милиция амалдори машинаси билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган Абдуллоҳ Тоҳировни милиция ходимлари уйидан олиб кетгани ҳақида 2 ноябр куни қисқа хабар берган эди.

Дилмурод Тоҳиров ўшанда авария ўғлининг айби билан бўлгани сабаб улар милиция амалдорига машинасини таъмирлаб беришини ва устага кўрсатиш учун машинасини видеотасвирга олганини айтганди.

- Кейин билсак, бу машина Андижон вилоят ИИБси Терроризмга кураш бўлими бошлиғининг машинаси бўлиб чиқди, машина ичидан "VSF" категориясидаги давлат рақами ҳам чиқди. Улар видеога олганимизни билиб қолиб, ўғлимнинг кетидан тушишди. Ҳозир ўғлимни қаердалигини ҳам билмайман, ҳеч ким ҳеч нарса айтмаяпти, - дейди Тоҳиров.

Дилмурод Тоҳиров ўғлининг қаердалигини сўраб Андижон вилояти ИИББси Терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Эргашевга ҳам боғланганини айтди.

- У Абдуллоҳни Тошкентга олиб кетишгани, бунинг аварияга алоқаси йўқлигини айтаяпти. Тошкентдан буйруқ бўлган, Россиядалиги пайти катта оилани аъзоларини сўкиб ёзган интернетда, деб айтаяпти, лекин мен бунга ишонмайман, - дейди Тоҳиров.

Дилмурод Тоҳиров ўғлининг милиция томонидан ушлаб кетилишини машина багажидаги давлат рақамини тасвирга олгани билан боғламоқда.

Аммо, Ички ишлар органи ходимлари нега видеони олган отани олиб кетмасдан ўғлини олиб кетган бўлиши мумкин, дея сўраганида Дилмурод Тоҳиров "улар видеони ўғлим олган деб ўйлашяпти, мени олганимни билишмаяпти", дея жавоб қилди.

- Ўғлимни олиб кетишган куни уйимизни тинтув қилиб телефонларни ҳам олиб кетишди. Лекин, машина видеосини ўчириб ташлаган эдим, - дейди Тоҳиров.

Дилмурод Тоҳировнинг айтишича, ўғли Абдуллоҳ 2018 йил ноябрида маҳалладаги таниш-билишлари билан бирга Россияга ишлагани кетиб, шу йил май ойида қайтиб келган.

Жалақудуқ туманида у деҳқончилик билан шуғулланган.

Абдуллоҳ Тоҳировнинг адвокатига кўра, вилоятдаги барча суд идоралари унга нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилмаганини айтишган.

"Андижондаги маҳбусларни вақтинча сақлаш муассасаларига ҳам сўровнома бердик, улар ҳам Абдуллоҳ Тоҳиров исмли шахс уларга олиб келинмаганини маълум қилишди", - деди адвокат.

Дилмурод Тоҳиров ўғлининг тақдири ҳақидаги сўровига Ўзбекистон Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Президент халқ қабулхонасидан жавоб кутаётганини айтади.

-Ўғлинг мана бу холат бўйича айбланяпти ва шу жойда ёки мана бу ертўлада сақланяпти, деб айтишса кўнглим таскин топарди, ҳозир ҳар куни стресс билан яшаяпмиз, - дейди Дилмурод Тоҳиров.

Озодлик Абдуллоҳ Тоҳировнинг тақдирига ойдинлик киритиб беришни сўраб Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилди.

Телефон гўшагини кўтарган вазирлик расмийси матбуот хизматига боғланишни тавсия қилди.

Вазирлик сайтидаги матбуот хизмати телефон рақамларига Озодлик кун давомида қўнғироқ қилди, лекин телефонни ҳеч ким кўтармади.

https://t.me/bugunuz/28132
Фермерлар пули мажбуран дизел ёнилғисига ўтказиб юбориляпти

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Фермерлар пули мажбуран дизел ёнилғисига ўтказиб юбориляпти

Қашқадарё вилояти Косон туманидан Озодликка арз қилган фермерларнинг айтишларича, банк ҳисобига тушган буғдой, пахта ва кредит пули уларнинг розилигисиз нефт маҳсулотлари идорасига ўтказиб юбориляпти.

Фермерлар иддаосича, улар эҳтиёжидан бир неча баробар ортиқ бўлган дизел ёнилғиси олиш ҳақидаги ҳужжатга қўл қўйиб беришга мажбурланмоқда.

Банк мулозими фермерлар розилигисиз уларнинг пули бошқа ҳисобларга ўтказилмаслигини айтди.

Косон туманидаги исми сир қолишини сўраган фермерлардан бирининг иддао қилишича, ҳоким, “Агробанк”нинг туман филиали бошқарувчиси ва “Қарши нефт базаси МЧЖ” Косон филиали директори ўзаро келишган ҳолда фермер хўжаликларининг ғалла, пахта пули, имтиёзли кредит пули, дотация пулини нефт маҳсулотига ўтказиб юборяпти:

“Масалан, менинг соляркага эҳтиёжим айтайлик, 10 тонна. Лекин булар мени нефтебазага чақиряптию, 30 тоннага доверенност берасан деяпти. Менга керакли 10 тоннадан ортиқ маҳсулотни улар ўзларига ўзлаштиряпти. Мен эътироз билдириб, пулим кўчада қолмаган-ку, десам, бўлмаса ерингни топшир, ҳокимни чақираман деяпти. Ҳар йили шундай бўляпти. Мана ҳозир келгуси йил январь ойининг имтиёзли кредити ҳам тушиб, нефтбазага ўтиб кетди. Биз ҳали ишлатмаган кредитимизнинг процентини тўлаймиз. Қолаверса, ҳозир мавсум тугади, бизга ортиқча солярка керак эмас. Ишонмасангиз, жорий йилнинг январь ойи учун ажратилган дизел ёнилғиси рўйхатини жўнатаман, ўзингиз хулоса чиқариб олаверинг”

Исми сир қолишини сўраган бошқа косонлик фермернинг айтишича, нефтбазасига тўланган пулга яраша ёнилғи ололмайди:

“Ҳозирги кунда Косонда ғалла, пахта режасини ортиқча ери борлар бажаряпти, лишний ери бўлмаганлар бажаролмаяпти. Чунки нефтебазага ҳайдаган пулимизга яраша ёнилғи ололмаймиз. Ўндан бирини оламиз, холос. Масалан, менга бир тонна ёнилғи керак бўлса, 10-15 тонналик поручениега қўл қўйиб беришга мажбурман. Ҳеч ким ишламайдиган қиш ойларига 15-20 тонна соляркани олди, деб ёзиб бериб юборган. Агар биз бу ҳужжатларга қўл қўймасак, лишний еринг бор, текширувчи юбораман, кейин бир умр қарздан чиқолмайсан, дейди. Мажбур қўл қўйиб берамиз, минглаб тонна солярка кимларнинг жиғилдонига кириб кетаётганини яхши биламиз”

Фермер, ҳақиқатан ҳам, режага кирмаган ортиқча ери борлигини тан олар экан, бусиз фермерлик қилиб бўлмаслигини айтади:

“Тўғри, ҳамма фермернинг ҳоким олдида тили қисиқ. Масалан, менда 3 гектар ортиқча ерим бор. Бу ҳолва, баъзи фермерларнинг 20, 50, 100 гектарлаб ортиқча ери бор. Буни ҳоким ҳам яхши билади. Шунинг учун, ана шундай махинацияни қилади. Фермер ҳам “жиноят”им очилиб қолмасин деб, ҳокимнинг айтганини қилаверади. Нефтбазасидаги камомадни фермерлар ҳисобидан ёпади. У камомад қаердан келганини эса ҳоким ўзи билади. Агар, шу айтганларимни Тошкент эшитиб турган бўлса, марҳамат, холис комиссия юборсин. Фермерлардан қанча пул ўтказиб олингани билан уларга берилган соляркани акт-сверка қилиб кўрсин!”

Фермернинг айтишича, улар шу тариқа ишлашга мажбур:

“Энг ёмони ҳайдалмаган еримизни ҳайдалди қилиб кўрсатамиз. Агар бир гектар ерни ҳайдашга 10 литр солярка кетадиган бўлса, биз ер қаттиқ эди, ёмон эди, шунинг учун 50 литр солярка кетди, деб доверенност бераверамиз. Кейин биз ҳам ўғрилик қилишга мажбурмиз, ишчиларимизга кам ойлик берамиз, планда йўқ еримизга у бу экиб сотамиз, ерга яхши ишлов беролмаймиз. Қишлоқ хўжалиги тамоман изидан чиқиб кетди. Нефтебаза ва тармоқларида ишлайдиганлар доим янги машина олади. Фермернинг эса ўзи ишлаб топган пулига хўжайинлик қилишга ҳаққи йўқ. Унинг даромади бошқалар томонидан бўлинади”

“Агробанк”нинг Косон тумани филиали бош бухгалтери Сарвар Раупов Озодлик билан суҳбатда, фермерларнинг пули уларнинг розилигисиз бошқа нефт маҳсулотларига ўтказилаётганини инкор қилди:
“Ҳар бир фермерга нефт учун алоҳида, кимё учун алоҳида “Ҳумо” картаси берганмиз. Ўшанга имтиёзли кредитлари туширилган. Хоҳласа 20та, хоҳласа 100 литр солярка оладими, ўзлари бориб, ўшандан кестириб олади. Бу ихтиёрий. Ёки Президентимизнинг 149 сонли қарори билан тўлов топшириқномасига асосан ўтказиб берамиз, ўзбошимчалик қилиб ўзимиздан-ўзимиз ўтказа олмаймиз”

Косон тумани ҳокими ва “Қарши нефт базаси МЧЖ” Косон филиали директорининг телефонлари ўчирилгани боис, улар билан боғланиш имкони бўлмади.

Ўзбекистонда фермерларнинг банкдаги пулларини уларнинг розилигисиз бошқа ҳисобларга ўтказиб юбориш ҳолатлари кузатилиб туради.

Жорий йилнинг август ойида Андижон вилоят, Андижон тумани фермерларига “Ўздонмаҳсулот”дан келиб тушган 900 миллион сўм буғдой пули уларнинг хоҳишига зид тарзда ягона ер солиғи учун бюджетга ўтказиб юборилгани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

https://t.me/bugunuz/28135
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек рассоми яратган чопонлар колониал ўтмишга кўзгу тутди (ВИДЕО)

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Ўзбек рассоми яратган чопонлар колониал ўтмишга кўзгу тутди (ВИДЕО)

Тошкентдаги ZERO LINE галереясида ўзбек рассоми Диляра Қаипованинг "Жанубнинг Шимолга ёғдуси" кўргазмасига қўйилган чопонларда бугун "мустақил" дея улуғланаëтган мамлакат яқин ўтмишда Россия мустамлакаси бўлгани акс этган.

Кўргазмага қўйилган чопон ва кашталарда "Туркистон мустамлакачилари" олиб келган рамзлар ўрин олган.

"Оқ айиқлар", "Спутник - ер йўлдоши" Максим Горький ва Пушкин тасвирлари акс эткан чопонлар кўргазма куратори рассом Вячеслав Охуновга кўра¸ бу асаралр "рус-совет ишғоли қаршисига ҳушомад билан чиққанларнинг визуал тимсолидир".

Рассом Дилора Қаипованинг ўзи Озодлик билан суҳбатда ўзбек маданияти рус мустамлакаси ва Совет мафкураси остида қандай деформацияга учрагани ҳақида гапирди:

- Биз ўтмишда мустамлака бўлиб камситилганимиз ва "собиқ Совет республикаси" мақомида бўлганимиздан уяламиз. Аммо бизда бугунги кимлигимиз ҳақида аниқ билги йўқ. Ëтлар эгнидаги костюмни юлиб олиб, кийганимиз билан ўзгариб қолмаймиз. Биз ўтмишдан уялиш ўрнига ўз тараққиëт йўлимиз ва ўзликни ифода қилиш йўлларини изласак бўларди.

Ўзбекни ўтмишдан айирган устун

Кўргазмага қўйилган каштада пахта ва кийиклар қуршовида турган СССРнинг охирги раҳбари Михаил Горбачев портрети ўрин олган.

Рассомнинг таъкидлашича, бу портрет ўтмишга сакраш учун ўзига хос трамплин вазифасини ўтайди.

- Горбачев каштаси ўтган асрнинг 60-90 йиллардаги каштачилик имитациясидир. Каштада Горбачев тасвири ўзига ҳос "вақт маркери" бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, Горбачев тасвирига таяниб "бўшлиққа сакраш" мумкин. Бу сакраш ортидан сиз янги сўқмоқларни қидириб тушиб қолганингиз воқеликни танқидий тафаккур қилишга мажбур бўласиз.

Дилора Кайипованинг айтишича, кашталарда акс этган Горбачев - унинг илҳом манбаи.

Ўтган асрнинг 90-йилларида Ўзбекистон бозорларида "Горбачев сийпалади" деган газлама сотиларди.

"Реколонизация" фонида

Тошкентлик меъмор ва санъатшунос Абдумалик Турдиев Тошкентдаги кўргазма Мирзиëеев даврида бошланган "реколонизация" ("мустамлакачиликка қайтиш") фонида юз бераëтганига эътибор қаратди:

- Тошкентни босиб олишда ўлган рус босқинчи аскарларига хотирасига бундан 150 йил олдин қурилган бутхона давлат ҳисобидан таъмирланмоқда. "Россотрудничество" ташкилоти Тошкентни босиб олган генералларни улуғлаб кунора тадбирлар ўтказаëтган бир пайтда колониал ўтмишни фош қилувчи кўргазманинг ташкил қилинганини олқишлайман, дейди санъатшунос.

Турдиевга кўра¸ одамлар халқ амалий санъати воситасида янги ҳукмдорларга хушомад қилганлар:

- Музейларда сақланган халқ-амалий санъати намуналарида¸ хусусан, Хоразм аëллари таққан "осма дузи¸ манглай дузи ва кўкрак дузи" деган тақинчоқларда Николай иккинчи тасвирланган. Бундан ташқари Россия гербидаги икки бошли бургут акс этган гилам ва шолчалар тўқилган¸ дейди суҳбатдош.

Турдиевга кўра, айни анъана Совет даврида ҳам давом этди.

Хива гиламдўзлари энди Сталин¸ Маленков¸ Хрушчев ва Брежнев потретларини тўқий бошлашди.

Мустамлакачиликка таъзим қилган қумғонлар

1937 йил Хивада француз киночилари суратга олган "Пате-журнал" (Pathé-journal) да қумғон ясаëтган кандакорлар акс этади.

Қумғонда эса беш қиррали юлдуз ва унинг атрофида Сталиннинг “Кадрлар ҳамма нарсани ҳал қилади” деган сўзлари ëзилгган.

Бу сўзларни ўша давр машҳур наққошларидан бири Ота Полвонов ëғоч устунга ўйиб ëзган.

Устун шахсга сиғиниш рамзи сифатида ҳозир ҳам Тошкент давлат Санъат музейида сақланмоқда.

Кўргазма куратори кўргазма Вячеслав Охуновнинг айтишича¸ “Пахта” нақши ҳам мустамлака даврида ўйлаб топилган.

- Пахта мустамлакачилик ва унинг сиёсий иқтисодининг энг асосий қуролларидан бирига айланган эди. Пахта гулли чойнак пиëлалар ўша мустамлакачилар олиб келган пахтани улуғлаш воситаси бўлди¸ дейди суҳбатдош.

Қуролга айланган Пушкин

Кўргазмадан ўрин олган яна бир асарда рус шоири Александр Пушкин тасвирланади.

Рассом Вячеслав Охуновнинг айтишича, Пушкин Рус империясининг мустамлака ўлкаларни руслаштириш йўлидаги қуроли бўлган.
- Ҳар шаҳарда Пушкин парклари¸ Пушкин номидаги мактаблар бор. Мустамлакачилик ишғол қилинган халқларни ўз маданий тилига бўйсундириш учун Пушкинни қурол қилди.

Тошкентлик меъмор ва санъатшунос Абдумалик Турдиевнинг ишонишича¸ чопон ўзбек ритуалларида хушомад вазифасини ўтайди:

- Меҳмонга чопон кийдирилади. Подшолар ўз итоатли қулларига тўн совға қилганлар. Одамлар эгнидаги тўни уларнинг қайси табақага оидлигидан ҳабар берган. Жамият одам ақл-заковати эмас, балки тўнига қараб баҳо берган. Дилора Каипова худди шу чопонларни колониал ўтмишга кўзгу каби тутди¸ дейди санъатшунос.

Дилора йўли

Рассом Дилора Қаипова Тошкентда туғилди.

Беньков номли рассомлик билим юртининг бадиий графика бўлимини тугатди.

Сўнгра Муқимий номли мусиқали театрда рассом бўлиб ишлади.

Дилора Қаипова ижодига Ўзбекистон ташқарисида қизиқиш катта.

Унинг асарлари чет элдаги хусусий колекционерлар тарафидан сотиб олинган.

Рассомнинг ўткан ой Тошкентда ташкиллаштирган "Captain Ikat"кўргазмасида тақдим қилган ўзбек чопонларида "Бэтман", "Арвоҳ " каби ғарб комикслари қаҳрамонлари ўрин олганди.

Мазкур комикслар қаҳрамонлари ҳам ўзгараётган ўзбек зеҳниятига ишора қилади.

https://t.me/bugunuz/28138
Россияда хитойликларни тўнаган ўзбекистонликлар қамалди

Россиянинг Челябинск вилояти Касли шаҳар суди хитойликларни тўнаган тўрт нафар ўзбекистонлик ва тожикистонликка нисбатан ҳукм чиқарди.

Бу ҳақда маълумот тарқатган Челябинск вилоят прокуратурасига кўра, бу одамлар 2018 йил октябрида Касли туманида жойлашган иссиқхона мажмуалари ҳудудида хитойликларнинг икки коммунасини тўнаган.

Биринчи ҳолатда талончилар хитойликлардан тақрибан 2800 долларлик, иккинчисида эса 7700 долларлик мол-мулк ўмарган. Шунингдек, улар мажмуа ҳудудида турган “Нива” автомобилини ҳам ўғирлаб кетганлар.

Талончилик ва машина олиб қочганликда айбланган бу шахслар суд қарори билан узоқ муддатларга қамалганлар.

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv