@BUGUNUZ - Official channel
18K subscribers
20.7K photos
10.2K videos
40 files
33.1K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Шимолий Осетияда 7 яшар қизалоққа тажовуз қилган ўзбекистонлик қўлга олинди

Россия Федерацияси таркибига кирувчи Шимолий Осетияда 7 яшар қизчанинг номусига тажовуз қилган ўзбекистонлик йигит ушланди. Regnum ахборот агентлиги минтақа Тергов қўмитаси матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда ҳодиса 28 октябрь куни содир бўлгани ҳақида хабар қилган.

Қайд этилишича, тажовузкор тонг чоғи қизалоқнинг ортидан кўп қаватли уй йўлагига кириб, унинг ҳимоясизлигидан фойдаланган ҳолда номусига теккан ва ғойиб бўлган.

Ҳозирда педофил қўлга олинган, унга нисбатан вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик моддаси бўйича жиноят иши очилган. Тергов ҳаракатлари давом этаяпти.

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Freedom House Ўзбекистонни яна интернет “эркин бўлмаган” мамлакатлар қаторида қолдирди

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Freedom House Ўзбекистонни яна интернет “эркин бўлмаган” мамлакатлар қаторида қолдирди

Қароргоҳи Вашингтонда жойлашган Freedom House ташкилотининг Интернет эркинлиги бўйича эълон қилинган янги ҳисоботида Ўзбекистон 58-ўринни эгаллади. 26 балл йиққан Ўзбекистон рейтингда Покистон ва Миср каби мамлакатлар билан ёнма-ён турибди.

Тадқиқот методологиясига кўра, 0 дан 39 гача балл йиққанлар интернет эркин бўлмаган мамлакатлар қаторига, 40 дан 69 гача балл йиққанлар интернет қисман эркин бўлган мамлакатлар қаторига, 70 дан 100 гача балл йиққанлар эса интернет эркин бўлган мамлакатлар қаторига киритилган.

Рейтингни тузишда интернетга киришга расмийлар томонидан тўсиқ қўйилиши, цензуранинг мавжудлиги ва фойдаланувчилар ҳуқуқларининг бузилиши каби омилларга эътибор қаратилган.

Ўзбекистонда узоқ йиллар мобайнида сўз эркинлиги билан боғлиқ муаммолар кузатилган, расмийларга ёқмаган сайтларга тўсиқ қўйилганди. Жорий йил майида Ўзбекистонда мустақил нашрларнинг айримларига қўйилган тўсиқлар олиб ташланган бўлса-да, расмийлар сайтларни блокировка қилиш амалиётидан тўла воз кечгани йўқ.

https://t.me/bugunuz/28090
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тожик расмийлари: Чегара постига ҳужум ИД томонидан содир этилган

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv

Тожикистон расмийларининг эълон қилишича, Ўзбекистон сарҳадларига яқин “Султонобод” чегара заставасига ҳужум “Ислом давлати” (ИД) гуруҳи қуроллилари томонида амалга оширилган. Қуролли ҳужумда бир чегарачи, бир полиция ходими ва 15 нафар ҳужумчи ўлдирилган.

Тожикистон расмийларига кўра, беш қуролли ҳужумчи қўлга олинган.

Одатда ўз қуролли амалиётлари ҳақида зудлик билан хабар тарқатувчи ИД ҳозирга қадар Тожикистон расмийлари хабарига изоҳ билдиргани йўқ.

Тожикистон Чегара қўшинлари матбуот марказининг 6 ноябрда хабар беришича, қўлга олинганлар сўроқ қилингач, қуролли ҳужумчиларнинг ИД гуруҳи буйруғи билан 3 ноябрга ўтар кечаси Афғонистон шимоли-шарқидаги Кундуз вилоятининг Қалъаи Зол туманидан Тожикистон жанубидаги Қубодиён тумани ҳудудига сизиб кирганликлари маълум бўлган.
Эридан калтак еган ҳомиладор аёл арзини маҳаллақўм эшитмаганидан шикоят қилди

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Эридан калтак еган ҳомиладор аёл арзини маҳаллақўм эшитмаганидан шикоят қилди

Қаршилик 28 яшар ўқитувчи Гулчеҳра Бердиева OzodMikrofonга мурожаат қилиб, эри томонидан мунтазам калтаклаб келинганидан шикоят қилди.

Гулчеҳра идаосига кўра, 22 октябрь куни эри қайнона-қайнотаси ва қайинсингиллари олдида уни аёвсиз калтаклаган.

Ҳомиладор эканини айтган Гулчеҳрага кўра, эрининг калтагидан сўнг унинг аҳволи оғирлашган, бироқ беш кун давомида унга бирор тиббий ёрдам кўрсатишмаган.

Гулчеҳра Бердиева унинг эри ургани ҳақидаги шикоятини на участка нозири ва на маҳалла йиғини фаоллари тинглашни истамаганидан ҳам арз қилди.

Қашқадарё вилояти Қарши тумани Хонобод туманидаги Шохбекат маҳалласида яшовчи 28 яшар Гулчеҳра Бердиева икки йилдан буён мактабда ўқитувчилик қилади.

Уч ой аввал турмушга чиққан янги келин Гулчеҳра эри томонидан мунтазам калтаклаб келинганидан шикоят қилди:

“Эрим бир неча марта сабабсиз калтаклади. 22 октябрь куни ҳам аёвсиз урди. Ҳомиладорман, шу куни қон ҳам кетиб қолди. Эртасига участка нозирига бориб, ариза ёздим. Лекин аризамни қабул қилишмади. Маҳалла раиси Темир тоға билан хотин-қизлар раиси Мисқол хола келиб, “Эри билан уришмаган ким бор” деб, мени эримникига олиб бориб қўйишди. 5 кун давомида мени умуман кўчага чиқаришмади. Америкада яшовчи тоғам участкавойга телефон қилгач, 27 октябрь куни келиб, у қайтадан ариза ёздирди. Шу куни 5 кун ичида биринчи марта тиббий ёрдам олдим”, деди Гулчеҳра Бердиева.

Озодлик мухбири Гулчеҳра билан содир бўлган воқеа тафсилотлари ҳақида суҳбатлашди. Ушбу суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин:

Гулчеҳра Бердиева билан суҳбат Ўзбекистон ҳукумати зўравонликка учраган аёлларни ҳимоя қилиш механизмига оид ҳужжат ҳозирлаган бир пайтда бўлиб ўтди.

ИИВ томонидан муҳокамага қўйилган ҳужжат лойиҳасига кўра, зўравонлик ёки тазйиққа учраган аёлни, унинг мурожаати ёки маҳалласидаги шахснинг оғзаки хабари асосида, 3 соат ичида қатъий ҳимояга олиш чора-тадбирлари белгиланган.

Ушбу ҳужжат ҳақида эшитганини айтган Гулчеҳра Бердиева маҳалла фаоллари зўравонликка учраган аёлларни фақат яраштириб қўйиш билангина шуғулланаётганидан ҳам шикоят қилди.

- Ўзим билан бўлган ҳолатдан келиб чиқиб айтсам, улар фақат яраштириш билан шуғулланаяпти. Бундай қилмаслик керак. Икки томонни ҳам ўрганиб, вазиятни кўриши керак. Ёрдамга муҳтож бўлса, ёрдам бериш керак. Масалан, ўзим докторга боришим керак эди. Бунга рухсат беришмади. “Яраштир- яраштир”, деб кетиб қолишди. Охирини ўйлашмаяпти. Тегишли чора кўришмаяпти. Улар яраштиргани учун балл олишади шекилли, дейди Гулчеҳра Бердиева.

-----------------------------------------------------------------------------------
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

https://t.me/bugunuz/28093
Пахтага мажбурий чиқарилган ўқитувчилардан “ўз хоҳишим билан” деган ариза олинди

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Пахтага мажбурий чиқарилган ўқитувчилардан “ўз хоҳишим билан” деган ариза олинди

Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси 6 ноябр куни Кармана туманидаги 30-мактаб ўқитувчиларининг пахта теримига мажбуран чиқарилганини инкор этиб, ўқитувчиларнинг ўз хоҳишлари билан пахта тергани чиққани ҳақида расмий баёнот берди.

Бу баёнотни ўқиган мактаб ўқитувчиларининг айтишларича, улар ҳар якшанба куни ва кузги таътилда директор тазйиғи билан пахта теришга мажбуран чиқарилган.

Вилоят ва туман халқ таълимидан келган текширувчиларга эса ўқитувчилар мактаб директори нигоҳи остида “ўз хоҳишлари” билан теримга чиққанини ёзиб берганлар.

Мактаб директори ўқитувчилар теримга чиқарилгани ҳақидаги аноним сўровномани ёзаётганда у хонада бўлмаганини иддао қилмоқда.

Кармана туманидаги 30-умумтаълим мактабидан бир гуруҳ ўқитувчиларнинг Озодликка юборган мактубида кузги таътил бошлангани билан улар мажбуран пахта теримига чиқарилгани ёзилган:

“Навоий вилояти Кармана тумани 30-мактаб жамоаси номидан ёзмоқдамиз. 4-11 ноябрь кунлари ўқувчилар кузги таътилга чиқди. Биз – ўқитувчилар ҳам таътилдан фойдаланиб, озгина нафас ростлаймиз, келгуси чорак дарсларига тайёгарлик кўрамиз деб ният қилган эдик. Аммо мактаб директори барча педагог-ўқитувчилар – қирққа яқин коллективни пахта теримига ҳайдади. Халқ таълими ва Меҳнат вазирлиги ушбу ҳолат бўйича чора кўради деган умиддамиз”

Бу мактуб Озодликка 5-ноябр куни келиб тушган.

Ўқитувчилар ўз мактубларига далада тушган расмларни ва теримга мажбурланган 39 нафар ўқитувчи рўйхатини ҳам тақдим қилган.

Ўқитувчилар пахта теримига мажбуран чиқарилгани ҳақидаги расмларни ижтимоий тармоқларда тарқатганидан сўнг, 6-ноябр куни вилоят халқ таълими бошқармаси, туман халқ таълими бўлимидан махсус комиссия келиб вазиятни жойида ўрганишга ҳаракат қилган.

6-ноябр куни мактаб директори ўқитувчиларга пахтага чиқмасликка, иш ўринларида бўлиш ҳақида фармойиш берган.

Бу ҳақда Озодликка гапирган, исми сир қолишини сўраган ўқитувчилардан бирининг айтишича, текширувчилар гуруҳи ўқитувчилардан аноним сўровномани тўлдириб беришни сўраган:

“Бу ёғи энди одатдаги спектакл бўлди. Юқори ташкилотлардан келган текширувчилар ким интернетга қўйди бу расмларни, сизлар хоҳишларингиз билан чиққансизлар, шарт эмас эди интернетга қўйиш, пахта миллий бойлигимиз каби гапларни айтишди. Кейин ҳамма ўқитувчиларга сўровнома беришди. Сўровномада мажбурладими, ўз ихтиёрингиз билан чиқдингизми, ким мажбурлади деган саволлар бор эди. Лекин, мактаб директоримиз айланиб ким қандай сўровномани тўлдираётганини кузатиб турди. Бундай ҳолатда ким ҳам мажбурлади деб ёзардик, ҳаммамиз ўз ихтиёримиз билан деган жойига чизиб бердик. Шу билан спектакл тугади”

Исми сир қолишини сўраган бошқа ўқитувчининг айтишича, пахта мавсуми бошлангандан бери дам олиш кунлари ҳам улар мажбуран пахта теримига чиқарилган:

“Кармана тумани Нарпай ҚФЙдаги “Қурбон Тоҳир” фермер хўжалигида пахта тердик. Директор пахтага чиқиш ёки ҳашарчи учун кунига 35 минг сўмдан беришни талаб қилди. Ноилож, ёш болаларимизни ташлаб далага чиқдик. Ҳатто ҳомиладор ҳамкасбларимиз ҳам пахта теришга мажбур бўлди. Дардимизни кимга айтишни билмадик"

Кармана туманидаги 30-мактаб директори Камола Темирова Озодлик билан суҳбатда, ўқитувчиларнинг пахта теримига мажбуран чиқарганини инкор қилди ва сўровнома пайтида синфда бўлмаганини иддао қилди:

“Бу воқеа 27 октябр, якшанба куни содир бўлган. Олти нафар бошланғич синф ўқитувчиларимиз ўзлари ташаббус кўрсатиб, менинг ҳеч қандай хабарим йўқ, пахта тергани чиқишган. Фермер Қурбонов Зойир ака сизлар ўқитувчиларсиз, сизларга териш мумкин эмас, деб киргизмаган. Лекин булар сизларга озгина ёрдам берайлик деб илтимос қилишган. Бўлган воқеа шу, бизларда мажбурий меҳнат йўқ. Бугун ўқитувчилардан сўровнома олинганда мен у хонага кирганим ҳам йўқ ва у сўровнома қайси синфда олинганини ҳам билмайман”

Ўзбекистонда мажбурий меҳнат тақиқланган бўлса-да, Озодликка келаётган хабарларда бюджетдан маош олиб ишлайдиган корхона ва ташкилотлар ходимларини пахта теримига мажбуран жалб этиш давом этаётгани кўринади.
Хабарларда мажбурий меҳнат борлиги фото ва видеолар билан исботланган бўлса-да, лекин ташкилотлар раҳбарлари зўр бериб бу фактларни инкор қилишга уринмоқда.

Жумладан, “Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ўқувчилари ҳам 19 октябрдан буён Учқўрғон туманидан пахта тераётгани ҳақида Озодликда мақола чиққач, “Ватанпарвар” ташкилотининг Наманган вилоят кенгаши буни рад этиб, ҳатто “ахборот шантажи” деб атаган эди. Аммо, уларнинг ёзишича, "биз ҳали ҳам пахта майдонидамиз...”

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани “Ғаллақудуқ” МФЙ Қурувчилар кўчасида жойлашган 48-манзил колониясидан ёзган маҳкумларга кўра, ИИВ жазони ижро этиш бошқармасига тегишли колонияда жазо ўтаётган маҳкумлар пахта теримига олиб чиқмоқда. Маҳкумлардан бири хотинининг айтишича, 80 кило нормани бажармаган аристонларга колония нозирлари жазо қўлламоқда...”

https://t.me/bugunuz/28095
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик автобўёқчи президент Зеленский ўрнини эгалламоқчи

Ўзбекистонлик 39 яшар муҳожир Умид Исабоев 10 йилдан бери Москва шаҳрида машиналарни бўяш билан шуғулланади. У интернетда Украина президенти Володимир Зеленский қиёфадоши сифатида танилган. Озодлик турмуш ўртоғи ва икки фарзанди билан истиқомат қилувчи Умиджон билан учрашди.

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
❇️Озодлик дастури 06.11.19 ❇️

Тожик чегарасидаги ҳужумда бир чегарачи, бир полиция ходими ва 15 ҳужумчи ўлдирилган. Тожик расмийлари ҳужумда ИДни айблади

Мирзиёев селекторига кирган фаоллар миллий гвардиячилар тарафидан ушланганликларини иддао қилди

Ўқувчилар орасида “ёд ғояларга нисбатан иммунитетни мустаҳкамлаш” тадбирлари ўтказилмоқда. Ўқитувчилар тадбир якунидан норози

Шимолий Осетияда 7 яшар қизалоққа тажовуз қилган ўзбекистонлик қўлга олинди

Пахтага мажбурий чиқарилган ўқитувчилардан “ўз хоҳишим билан” деган ариза олинди

Эридан калтак еган ҳомиладор аёл арзини маҳаллақўм эшитмаганидан шикоят қилди

Freedom House Ўзбекистонни яна интернет “эркин бўлмаган” мамлакатлар қаторида қолдирди

Москвада теракт уюштиришга уринганликда айбланган қирғизистонлик қўлга олинди

АҚШ давлат котиби Шинжонда уйғурларга нисбатан"тазйиқлар"дан ташвиш изҳор этди

🎧Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:
👉https://t.me/bugunuz/28099
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек ва турк қурувчилари ўртасида катта жанжал чиқди. Жанжалга маҳаллий ва туркиялик ишчилар ойлигидаги катта фарқа сабаб бўлгани айтилмоқда (ВИДЕО)

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Ўзбек ва турк қурувчилари ўртасида катта жанжал чиқди. Жанжалга маҳаллий ва туркиялик ишчилар ойлигидаги катта фарқа сабаб бўлгани айтилмоқда (ВИДЕО)

6 ноябрь куни Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивида Agromir Buildings ширкатига қарашли Мотрид қурилиш майдонида катта жанжал юзага чиқди.

Озодликка юборилган видеотасвирда атрофи янги қурилаëтган кўп қаватли бинолар билан ўралган майдонда юзлаб одамнинг кичик гуруҳга ташлангани¸ бино ичкарисига уларни қувлаб киргани кўрилади.

Видеони суратга олган шахснинг “турклар тамом бўлди” деганидан жанжалнинг мазкур қурилишда ишлаëтган турк ва маҳаллий ўзбеклар ўртасида чиққани англашилади.

Озодликка бу жанжал ҳақида маълумот юборган самарқандликлардан яна бири¸ сон жиҳатдан кўп бўлган ўзбекларнинг туркияликларни калтаклаганини билдирди.

Озодлик ихтиëрида жароҳатланган ва ҳибсга олинганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Озодлик манбалари Туркия элчисининг воқеадан бир неча соат ўтиб-ўтмай Самарқандга “вазирлардан бири ҳамроҳлигида” етиб келганини хабар қилди.

Самарқанд шаҳар ИИБ навбатчиси бу воқеани инкор қилмади¸ тафсилотларни олиш учун ИИВ матбуот хизмати билан боғланишни маслаҳат берди.

Тонгги жанжал

Озодликка Agromir Buildings қурилиш ҳудудида жанжал юзага чиққанини хабар қилган самарқандликлардан бири ўзини мазкур ширкат ишчиси деб таништирди.

“Мен ишга кечроқ келсам¸ бутун объект ИИБ ва Миллий гвардия томонидан ўраб олинган экан. Ҳеч кимни киритишмади¸ бугун иш бўлмади. Билсам¸ катта жанжал чиқиб¸ ўзбек ишчилар қурилишда ишлаëтган туркияликларни урипти. Ўлганлар йўқдирку¸ лекин қаттиқ яраланганлар бор”¸ деди воқеага бевосита гувоҳ бўлмаганини таъкидлаган самарқандлик ишчи.

Бу суҳбатдош тахминича¸ Мотрид объектида камида 1500 дан ошиқ одам ишлаган.

Куннинг иккинчи ярмида Озодликка юборилган видеода катта қурилиш майдонида юзага чиққан жанжал эпизоди акс этган.

Унда юзлаб одам тўпланиб турган катта майдоннинг бир чеккасида жанжал бошлангани¸ сўнгра бир гуруҳ одамнинг қаршидаги битмаган бино подъездига қараб қочгани¸ бошқаларнинг уларни қувлаб ортидан киргани кўрилади.

Воқеани юқори қаватдаги деразадан тасвирга олган қурувчилардан бири тожик тилида “турклар тамом бўлди” деганидан¸ қочганларнинг турк ишчилари экани англашилади.

Жанжал сабаби

Озодликка боғланган самарқандликлардан яна бири¸ 6 ноябрь кунги жанжалнинг турк ва маҳаллий ишчилар ўртасида чиққанини билдирди.

Бу суҳбатдош¸ тонгда бошланган тўполоннинг соат 3 ларга бориб тинчитилгани¸ жароҳат олганлар сонининганча катта эканини қўшимча қилди.

Озодлик гаплашган самарқандликлар жанжал бошланиши ҳақида икки тахмин тарқаганини билдирди.

“Биринчиси¸ гўë турк ишчилари ошхонада ишлайдиган маҳаллий аëлни зўрлаган ва жанжал шундан бошланган. Иккинчи тахмин¸ жанжал маҳаллий ишчиларнинг ўзлари ва туркларга айни иш учун берилаëтган ойлигидаги катта фарқдан келиб чиққан. Менимча¸ иккинчиси ҳақиқатга яқин. Agromir Buildings туркиялик ишчиларга 1000 доллар ойлик берса¸ ўзбекларга 100 доллар бераяпти. Бугунги жанжалга ана шу адолатсизлик бевосита ëки билвосита сабаб бўлган”¸ деди Озодлик гаплашган воқеа тафсилотларидан билвосита хабардор самарқандлик ишчи.

"Элчи Самарқандда. Жанжални бекитишаяти"

Озодлик манбалари¸ жанжал тугар-тугамас Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Самарқандга етиб келганини маълум қилди.

“Тошкентдан қайсидир вазир ҳамроҳлигида келди¸ кимлигини аниқ айта олмайман. Бу воқеа ҳақидаги хабар чиқиб кетмаслиги учун ҳаммани қаттиқ қўрқитишди¸ атрофни ўраб¸ сурат ва видеолар тарқамаслиги учун роса ҳаракат қилишаяпти”¸ деди Озодликка видеони юборган самарқандлик ишчилардан бири.

Озодлик ҳозирча расмийлардан жанжал тафсилоти ва унинг мотивлари ҳақида маълумот ола олмади.

Самарқанд шаҳар Ички ишлар бошқармасининг Озодлик боғланган расмийси жанжал юзага чиққанини инкор қилмади¸ аммо унинг тафсилотини ўрганиш учун ИИВ матбуот хизмати билан боғланишни тавсия қилди.

Мазкур хизмат телефонларига ҳеч ким жавоб бермади.

Туркия ширкати деб кўриладиган Аgromirbuildings ўз расмий сайтида ўзини оддий "одамлар орзуларини ушалтирадиган" ширкат сифатида тақдим этган.
Ўзи ҳақидаги маълумотга кўра¸ ширкат 2005 йили Қозоғистон пойтахти Остонада ташкил этилган.

Ширкатнинг алоқа учун ажратилган рақамларига кун давомида ҳеч ким жавоб бермади.

Агар сиз бу воқеа гувоҳи¸ ëки ундан жабр кўрганлардан бўлсангиз¸ ўзингиз билган тафсилотларни Озодликка йўллашингиз мумкин.

Озодликка маълумот юборишнинг энг қисқа йўли Telegramдаги @ozodnews манзили ëки +420 724 971 539 рақамига боғланишдир.

https://t.me/bugunuz/28101
Самарқанд вилояти Қора-сув массиви ҳудудидаги безорилик юзасидан.

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармасининг маълумотига кўра жорий йилнинг 6 ноябрь куни Самарқанд шаҳар, Қора-сув массиви, Обод Маскан маҳалласи ҳудудида “Агромир Билдинг” корхонаси томонидан қурилаётган кўп қаватли уйларнинг қурилиш майдонида қурилиш-монтаж ишларини олиб бораётган ўн нафар ишчилар ўртасида ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжал келиб чиққан.

Мазкур ҳолат оқибатида тўрт нафар фуқаро Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига турли тан жароҳатлари билан мурожаат қилишган.

Хозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277 моддаси 2 қисми “б” банди билан (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган безорилик) жиноят иши қўзғатилиб, терговолди ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Фуқароларимиздан, мазкур ҳолатнинг барча тафсилотлари аниқланиб, тергов якунига кўра тўлиқ ахборот берилишига қадар, ижтимоий тармоқларда айланаётган видео тасвирларга номақбул изоҳлар беришларидан ўзларини тийишларини сўраймиз.

Манба: ИИВ Ахборот хизмати

https://t.me/bugunuz/28101
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқувчиларда “ёд ғояларга нисбатан иммунитетни мустаҳкамлаш” тадбири эътирозга сабаб бўлди (ВИДЕО)

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Ўқувчиларда “ёд ғояларга нисбатан иммунитетни мустаҳкамлаш” тадбири эътирозга сабаб бўлди (ВИДЕО)

Халқ таълими вазирлиги томонидан уюштирилган “Жаҳолатга қарши маърифат” кўрик-танлови иштирокчилари¸ тадбирнинг "адолатсизлик" ва "ғирромлик" билан якун топгани ва унда қатнашган аксар болалар руҳини синдирганини иддао қилди.

Мактаб¸ туман¸ вилоят босқичида ўтказилган кўрик-танловининг республика миқёсидаги ғолиблари 5 ноябрь куни Тошкентда эълон қилинди.

Озодликка гапирган ўқитувчи ва ўқувчиларга кўра¸ ҳакамлар ўқувчиларнинг ижодига маҳаллийчилик ва таниш-билишчилик асосида баҳо берган.

Озодлик ўтган ой эълон қилган президентнинг махфий қарорида Халқ таълими вазирлиги ва бошқа жамоат тизимларига “умумтаълим мактаб ўқувчиларида экстремизм ва ақидапарастлик ғояларига қарши иммунитетни шакллантириш мақсадида” турли тадбирлар ўтказиш буюрилган.

Халқ таълими вазирлиги расмий сайтида 6 ноябрь куни эълон қилинган хабарда “Жаҳолатга қарши маърифат” республика кўрик-танловининг айнан “мактаб ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини рўёбга чиқариш орқали уларда ёд ғояларга нисбатан иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида” ташкил этилгани ëзилган.

6 ноябрь куни Халқ таълими вазирлиги расмийларидан бу кўрик-танлов якунларига билдирилган эътирозларга муносабат олишнинг имкони бўлмади – вазирлик мулозимларига юборилган саволларга жавоб берилмади.

“Маърифат ҳақида маърифатсиз тадбир”

Озодликка “Жаҳолатга қарши маърифат” республика кўрик-танлови якуни ҳақида маълумот юборган айрим ўқитувчилар¸ тадбирга шундай баҳо берди.

“Танлов Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 103-сонли мактаб-интернатда ўтказилди. 5-11 синф ўқувчилари иншо¸ шеърият ва расм чизиш бўйича беллашди. Мен бошқа йўналишларни аниқ билмайман¸ лекин шеърият йўналишида талантли болалар қолиб¸ ҳакамларнинг кўчирмачилик қилган юртдошлари ғолиб деб топилди. Бундан ҳамма ўқитувчи ва ўқувчилар жуда норози бўлди. Тўполон чиқти¸ ҳакам қочиб кетди”¸ дейди кўрик-танловда қатнашган ўқитувчилардан бири.

У шеърият йўналиши бўйича ғолиб эълон қилинганидан сўнг ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ҳакамга билдирган норозилиги акс этган видеотасвирларни Озодликка юборди.

“Ўқувчиларнинг руҳини адолатсизликдан кўп синдирадиган нарса йўқ! Бу танловда ҳакамлар болаларимизнинг кўз ўнгида адолатсизлик қилди. Маънавият-маърифат номи билан ўтказилаëтган тадбирлар қиммати бир пул бўлди”¸ дейди Озодлик гаплашган ўқитувчилардан бири.

“Фахрий ëрлиқларда ғиж-ғиж хато”

“Жаҳолатга қарши маърифат” кўрик-танловининг республика босқичи қатнашчиларига Халқ таълими вазири ўринбосари Д.Кенжаев имзоси билан фахрий ëрлиқ тақдим этилган.

Бу ëрлиқларнинг Озодликка юборилган айрим нусхаларида имловий хатоларнинг кўплиги кўзга ташланади.

(Бу хатолар ўқувчи номи ва мактаб манзилининг ëрлиқнинг қўлда ëзилган қисмида бўлгани боис¸ Озодлик уни тақдим этганлар шахсини ошкор қилмаслик мақсадида суратларни эълон қилмаëтир – таҳр.)

“Битта фахрий ëрлиқда бешта хато! Мана вазирликда қандай саводли одамлар ўтирипти¸ мана болаларимизнинг ижодига қайси савиядаги одамлар ҳакамлик қилаяпти! Ўзига вазирлик томонидан берилган ëрлиқда шунча хатони кўрган ўқувчининг аҳволини тасаввур қилаверинг! Бу ҳукуматда ишлаш учун ўқиш¸ саводли бўлиш керакмас¸ деган мужда бермайдими?” дейди Озодликка ўз ҳайратини яшира олмаган танлов қатнашчиларидан бирининг устози.

“Ëд ғоялар?”

Озодлик 6 ноябрь куни Халқ таълими вазирлиги расмийларидан кўрик-танлов якунларига нисбатан билдирилган эътирозларга муносабат ола олмади.

Вазирликнинг Telegram каналига юборилган саволларга жавоб берилмади.

Айни куни Халқ таълими вазирлиги расмий сайтида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидаги ижодий ишлар танловининг Республика босқичи якунланди” сарлавҳали хабар эълон қилинди.

“Мактаб ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини рўёбга чиқариш орқали уларда ёд ғояларга нисбатан иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” Республика кўрик-танлови ташкил этиб келинмоқда. Мазкур танлов иншо, тасвирий санъат ҳамда шеърият йўналишида ташкил этилиб, танловнинг Республика босқичи жорий йилнинг 5 ноябрида ўтказилди”¸ дейилади мазкур хабарда.
Унда ëзилишича¸ танлов иштирокчилари учала йўналишда ҳам асосий эътиборни “турли ёт ғояларнинг салбий оқибатлари, миллий истиқлол мафкураси, ўқувчи ёшларнинг баркамол инсон сифатида тарбиялаш бўйича яратилган шароитлар ва бу борада олиб борилаётган ислоҳотларни ёритиш”¸”огоҳлик ва ҳушёрлик, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш¸ диний ақидапарастлик, мазкур иллат оқибатлари акс эттириш”га қаратган.

Ўқувчиларнинг учала йўналишдаги “ижоди”га ҳам¸ хабардан англашилишича¸ уларнинг бадиий аҳамияти эмас¸ ташвиқотни қандай уддалаганига қараб баҳо берилган.

Озодлик ўтган ой жамоатчиликни президент Шавкат Мирзиëевнинг 4 сентябрь куни 4437-сонли махфий қарори мазмун-моҳияти билан таништирган эди.

Махфий қарорда Халқ таълими вазирлигига берилган аниқ топшириқлар ичида айнан “умумтаълим мактаб ўқувчиларида экстремизм ва ақидапарастлик ғояларига қарши иммунитетни шакллантириш мақсадида” конкрет тадбирлар ўтказиш буюрилган.

https://t.me/bugunuz/28105
Ишдан олинган “Нархоз” ректори жиноят иши фигурантига айланди

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Ишдан олинган “Нархоз” ректори жиноят иши фигурантига айланди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги коррупция ҳолатлари бўйича ДХХ ва прокуратура органлари тафтиш бошлади. 5 ноябрь куни ишдан олинган университет ректори Баҳодир Ходиев жиноят иши фигурантига айланди.

Бу ҳақда Озодликка 5 ноябрь куни президент маслаҳатчилари Шерзод Кудбиев ва Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда ДХХ, прокуратура органлари вакиллари бошчилигида ўтказилган йиғилиш иштирокчиси гапириб берди.

Шунингдек, олий таълим тизимларидаги кадр ўзгаришларидан хабардор бўлган¸ фан доктори рутбасидаги ўқитувчи ҳам Ходиевнинг жиноий иш фигуранти бўлгани, аммо ҳали хибсга олинмаганини Озодликка маълум қилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Конгратбой Шарипов Тошкент Иқтисодиёт университетига ректор этиб тайинлангани расман маълум қилинди.

Виртуал сазойи

6 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналида собиқ ректор Ходиевни виртуал "сазойи қилиш" кампанияси бошланди.

Вазирликнинг расмий телеграм каналида чиқиш қилган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ташкилий-кадрлар бошқармаси бошлиғи Бобиромон Қодиров “ректор коррупция боис” ишдан олинганини ëзди.

“5 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Олий таълимда таълим сифатига тўсқинлик қилувчи асосий иллат – коррупцияга қарши кураш масаласи кўриб чиқилди.”

Мулозимнинг ёзишича, Баҳодир Ходиевнинг коррупцияда айбланиб ишдан олиниши шу соҳада ишлаëтган бошқалар учун “огоҳлик қўнғироғи” бўлмоғи лозим.

Вазирлик телеграм каналида чиқиш қилган Наманган муҳандислик-технология институти ректори Одилжон Маматкаримов эса “коррупция билан боғлиқ салбий ҳолатлар муҳокама марказида бўлган масъулларга нисбатан жазо муқаррарлиги”ни таъкидлади.

Расмий телеграм канали ва Уза сайтида Чирчиқ¸ Бухоро¸ Нукус ва Тошкентдагии Олий ўқув қрти ўқитувчи ва талабалари “бир овоздан” “нархоздаги коррупционерларни “ лаънатлаб, бошқаларни “ҳушëр бўлишга” чақиришга ўтдилар.

Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУ талабаси Шокир Йўлдош расмий матбуотда чиқиш қилиб, “Олий таълим соҳаси порахўрлик энг урчиган жой” эканлигини таъкидлади.

Босим остида қолган собиқ ректорнинг “қон босими ошиб касалхонага тушди”

5 ноябрь куни президент маслаҳатчилари Шерзод Кудбиев ва Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда ДХХ, прокуратура органлари вакиллари бошчилигида ўтказилган йиғилишда университет ректори Баҳодир Ходиев ўз лавозимидан озод этилган.

Шу йиғилишда иштирок этган ходимнинг исми сир қолиш шарти билан Озодликка айтишича, мажлисдан кейин собиқ ректорнинг саломатлиги ëмонлашган.

Манба иддаосига кўра¸ собиқ ректор Ходиев зудлик билан янги Тошми клиникасига олиб келинган.

Врачлар Ходиевнинг қон босими ошганини қайд қилишган.

Собиқ ректор 5 ноябр кечқурун касалхонадан ўз уйига қайтиб келган.

Манбанинг яна айтишича¸ Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги коррупция ҳолатлари бўйича очилган жиноий иш бўйича тузилган прокуратура тергов гуруҳи собиқ ректорни сўроқ қилишни кечиктирган.

Олий таълим тизимларидаги кадр ўзгаришларидан хабардор бўлган фан доктори рутбасидаги ўқитувчининг исми сир қолиш шарти билан Озодликка айтишича, “Нархозда кенг кўламдаги тозалаш ишлари бошланган”.

Мулозимлик йўли

5 ноябрь куни коррупцияда айбланиб ишдан олингаан Баҳодир Ходиев 2016 йилнинг май ойидан буён Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ректорлик қилиб келаётган эди.

Баҳодир Ходиев 2010 йил мартидан 2014 йилнинг апрелигача Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири бўлган, 2014 йилнинг апрелидан 2015 йил июлигача фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси сифатида ишлаган, 2015-2016 йилларда Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари бўйича мажмуа раҳбари ҳамда тегишли равишда бош вазир ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган эди.

https://t.me/bugunuz/28108