Ўзбек ëшлари гуруҳи "Сталин жиноятлари" ҳақидаги машҳур фильмни дубляж қилди
BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv

Таниқли россиялик блогер ва журналист Юрий Дудьнинг Сталин жиноятларини ëшларбоб тилда тасвирлаган "Колыма" фильми ўзбек тилига таржима қилинди.
"Колыма - Қўрқувларимиз ватани" деб номланган бу дубляжни амалга оширган гуруҳ раҳбари¸ 30 яшар блогер Нурбек Алимов Озодлик билан суҳбатда бу таржима Ўзбекистондаги ëшлар учун зарурлигини таъкидлади. Журналист Юрий Дудьниннг расмий ижозати билан ўзбек тилига ўгирилган кино 1 ноябрдан бошлаб ижтимоий тармоқнинг YouTube каналида намойишга қўйилди.
Шов шувли фильм
"Левада-Центр" ташкилоти тарафидан Россияликлар орасида ўтказилган сўровда қатнашганларнинг 77 фоизи Сталин сиëсатини қўллашган. Сталин сиëсатини қўллаганлар орасида ëшлар кўпчиликни ташкил қилган. Бундан ташқари ëши 18дан 24гача бўлган респондентлар Сталин жиноятлари ҳақида билмаслиги ҳам аëн бўлган. Бу рақамлар очиқлангани ортидан таниқли журналист ва видеоблогер Юрий Дудь жорий йил бошида Колымадаги сталин лагерлари ҳақида фильмни суратга олиб тармоқда намойиш қилди.
Дудьнинг матбуотга айтишича¸ фильмдан мақсад ëшлар онгидаги тоталитаризмга мойиллик зеҳниятини ўзгартириш.
Шу кунгача ижтимоий тармоқда Юрий Дудьнинг фильмини битта YouTube каналининг ўзида 17 миллиондан зиëд одам томоша қилди.
Ўзбек ëшлари ҳам билсин
Ўзбекистонлик ëзувчи Темур Низомиддиновнинг айтишича 17 миллион томошабин орасида ўзбек ëшлари оз:
- Кекса авлоддан фарқли тарзда ëшлар рус тилини билмайди. Ўзбек ëшларининг Россиядаги мен билган қисмининг Сталин ҳақидаги тасаввури Россия пропаганда телеканаллари ва патриотик кинолари ва ота боболари айтган чўпчаклар асосида шаклланган. Мен гаплашган ëшлар учун Сталин порахўрларни аямай жазолайдиган идеал раҳбар. Айни пайтда кўпчилик ëшлар Сталин ҳақида умуман ҳеч нарсадан бехабар.
Ëзувчи Низомиддинов журналист Юрий Дудьнинг фильмини ўзбекча таржима қилинганини олқишлади:
- Ўзбекистон ҳам СССРнинг бир парчаси. Россия ва Ўзбекистоннинг муштарак тарихи бор. 1932 йилда Колымада ташкил қилинган Севвостлаг (Северо-Восточный исправи́тельно-трудовой лагерь) қамоғида минглаб ўзбек зиëли ва ҳур фикрли ойдинлари ҳам жазо ўтаган. Яъни бу қамоқ собиқ Совет республикаларнинг муштарак ўтмишидир. Юрий Дудь тарафидан Колымадаги лагер ҳақида суратга олинган ҳужжатли фильмни Ўзбекистондаги бир гуруҳ зиëлилар таржима қилгани яхши иш. Аслида бу ишни етакчи телеканаллар қилса янада яхши бўларди.
Марям Султонмуродова фожиаси
Фильмни ўзбекчага таржима қилган ташаббус гуруҳи раҳбари¸ блогер Нурбек Алимов таржима қилишга ундаган омил ҳақида гапирди:
-Ушбу фильмни кўриш жараёнида, бир эпизодида девордаги суратларга кўзим тушиб қолди. Унда Германияда ўқиб қайтган ва кейинчалик Сталин қатағонларига учраган ватандошимиз Марям Султонмуродова акс этган эди. Шундан кейин бу фильмни ўзбек тилига ўгириб тарқатиш кераклигини, бизнинг ёшларимиз ҳам тоталитар тузум даҳшатини билсин деган мақсадда бунга қўл урдик.
Хива, Берлин ва Магадан
Сталин лагерларида азоб чеккан Марям Султонмуродова Германияда таълим олиб қайтган ўзбек ойдинларининг илк қалдирғочларидан бири бўлган.
Султонмуродова Марям Жуманиёзовна 1905 йил 13 февралда Хива шаҳрида туғилган. У аввалига Берлин университети қошидаги олти ойлик тайёрлов курсида ўқиди. Сўнг Дармштадт шаҳридаги "Виктория" ўқитувчилар семинариясига кириб икки йил таълим олди. 1926-27 йилларда эса Потсдамдаги "Фрауншуль" аёллар мактабида амалиёт ўтади.
Марям Берлиндаги профессор Генрих Финкельштейннинг олти ойлик ҳамширалик курсини ўқиб битирди ва 1928 йил СССРга қайтди.
1937 йил сентябрида Марям Султонмуродова олти йил Германияда ўқиган, "Туркистон" жосуслик ташкилоти аъзоси деб, ЎзССР Жиноят Кодексининг 60 (аксилинқилобий ташвиқот), 67 (аксилинқилобий ташкилотга аъзолик) моддалари билан айбланиб қамоққа олинди. Тинтув жараёнида унинг паспорти, дипломлари, меҳнат дафтарчаси, хатлари, китоблари, 35 та шахсий суратлари хатланиб тортиб олинди.
Марям Султонмуродова 1957 йил 2 августда СССР Олий Суди ҳарбий коллегияси томонидан оқланди.

Бироқ, у тўлиқ оқланганидан кейин ҳам рўшнолик кўрмади. Таъқиб тўхтамади. Севган соҳаси бўлмиш журналистика билан шуғулланиш у ёқда турсин, унинг газета ё журнал ўқишига ҳам тўсқинлик кўрсатилди.
Марям Султонмуродова 1971 йилда оламдан ўтди.
Марям Султонмуродова жазо ўтаган қамоқхона ҳақидаги кинони ўзбек тилига ўгириш ташаббус гуруҳи раҳбари Нурбек Алимов бу қамоқхонанинг бошқа ўзбек маҳкумлари ҳақида ўзбек тарихчилари тадқиқот олиб боришидан умид қилади:
- Бу лагер бир вақтнинг ўзида 170 минг маҳкумни сиғдирган. Улар орасида ўзбеклар ҳам анча бўлган. Мен айнан шу лагерда бўлган Марям Султонмуродовани биламан, шу фильм таржимаси сабаб тарихчиларимиз ушбу мавзуни чуқурроқ очиб беришларига умид қилиб қоламан.
"Ўзбекистонда Сталин жаллодлари улуғланмоқда"
Ўзбекистонлик ëзувчи Темур Низомиддинов фикрича¸ шу кунларда Ўзбекистонда “Сталин қатағонларини Ўзбекистонда амалга оширганлар¸ хусусан Усмон Юсупов хотираси романтиклаштирилаëтгани ачинарли ҳолдир”
Сталин ҳақида достон ëзган Ҳамид Олимжон каби шоирлар улуғланаëтган бир пайтда сталинизм қурбонлари ҳақидаги фильм дубляж қилиниши таҳсинга лойиқ иш.
Нурбек Алимов таъкидича¸ Ўзбекистондаги давлат ва жамоат ташкилотлари бу фильм ўгирилишида иштирок этмаган:
-Йўқ, хеч қандай давлат ташкилоти қўллаб қувватлагани йўқ, биз хеч кимга мурожат ҳам қилганимиз йўқ. Бу проект шунчаки оддий ўзбек ёшларининг бирдан туғилган ғояси ва ўз кучимиз билан яратилган маҳсулот. Бу фильмни яратишда яқиндан ёрдам берган дўстларим Фурқат Усмонов, Шуҳрат Меликов, Акмал Аминов ва ғоямизни қўллаб қувватлаган ва мотивация берган Журналист Адҳам Арслоновларга катта раҳмат демоқчиман.
https://t.me/bugunuz/28015

Telegram
@BUGUNUZ™ - RASMIY KANAL
Ўзбек ëшлари гуруҳи "Сталин жиноятлари" ҳақидаги машҳур фильмни дубляж қилди
BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Тошкентда таксиларни ягона рангга бўяш талабидан воз кечилиши мумкин

Тошкентда йўналишсиз такси учун белгиланган ранг бекор қилиниши кутиляпти.
Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг 1 ноябр куни ўтказилган матбуот анжуманида айтишича, бу ўзгариш йўналишсиз такси фаолияти учун қўйиладиган талабларни соддалаштириш йўлида қилинаётган ишлардан бири бўлади.
Жўраевга кўра, 2019 йил 1 июл ҳолатига 6837 та лицензияланган транспорт воситаси қайд этилган бўлса, 3 ой ичида бу кўрсаткич 8 363 тага етган, ўсиш 122 фоизни ташкил этган ёки 1526 тага ортган.
Ҳозирда Тошкентда юридик шахсларга тегишли бўлган 8788 та транспорт воситалари тегишли рухсатномалар асосида йўловчи ташиш билан шуғулланмоқда.
Ташувчиларнинг ноқонуний фаолият кўрсатишнинг асосий сабаблардан бири – бу ҳанузгача лицензия талабларининг юқорилиги.
Шу талаблардан бири бўйича Тошкентдаги лицензияланган такси эгалари ўз уловларини фил суяги рангига бўяши керак.
https://t.me/bugunuz/28018

Ўзбекистонда келаси йилдан фойда солиғи 15 фоизга кўтарилиши кутиляпти
BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Бу ҳақда "Фуқаролар учун бюджет 2020" лойиҳасида айтилган.
Ҳозирги кунда ставка 12 фоизни ташкил этади, келаси йилдан эса уни 15 фоизгача кўтариш мўлжалланмоқда.
Айни вақтда дивидендлар тариқасида тўланадиган даромадлар солиғи ставкаси 5 фоиз даражасида сақлаб қолинади.
Тижорат банклари учун солиқ ставкалари ҳамда цемент (клинкер) ва полиэтилен гранулалар ишлаб чиқаришни амалга оширувчи, шунингдек, асосий фаолият тури мобил алоқа хизматлари кўрсатишдан иборат бўлган юридик шахслар учун солиқ ставкалари 20 фоиз миқдорида сақлаб қолинмоқда.
Ўзбекистонда фойда солиғи ставкаси 35, 24, 15, 5 ва 14 фоизни ташкил этган.
Ҳозирги 12 фоизли ставка эса собиқ Иттифоқ ҳудудида энг пастлардан бири ҳисобланади.
Беларусда фойда солиғи ставкаси 18 фоизни ташкил этади. Қозоғистонда - 20 фоиз, Россияда - 20 фоиз, Тожикистонда - 23 фоиз, Қирғизистонда - 10 фоиз, Грузияда - 15 фоиз.

Audio
"Милиция амалдори машинаси билан авария содир этган ўғлимни қамаб қўйишди"

Андижоннинг Жалақудуқ туманида яшовчи Дилмурод Тоҳиров 26 октябр куни юқори лавозимли милиция амалдори машинаси билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган 20 яшар ўғли Абдуллоҳ Тоҳировни ҳибсга олишгани, ўшандан буён ўғли билан учраштиришмагани юзасидан OzodMikrofon га арз қилди.
"Ўшандан бери ўғлимни қаердалигини билмайман, нимада айблашаётганини ҳам айтишмаяпти", - деди Тоҳиров 2 ноябр куни Озодлик билан суҳбатда.
Дилмурод Тоҳировнинг айтишича, авария ўғлининг айби билан бўлгани сабаб у милиция амалдорига машинасини таъмирлаб беришини айтган ва устага кўрсатиш учун машинасини видеотасвирга олган.
"Кейин билсак бу машина Андижон вилоят ИИБси Терроризмга кураш бўлими бошлиғининг машинаси бўлиб чиқди, машина ичидан бошқа давлат рақами ҳам чиқди. Улар видеога олганимизни билиб қолиб, ўғлимнинг кетидан тушишди. Ҳозир ўғлимни қаердалигини ҳам билмайман, ҳеч ким ҳеч нарса айтмаяпти", - дейди Тоҳиров.
Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Абдуллоҳ Тоҳировнинг нега ҳибсга олингани ва унга қандай айб қўйилаётгани ҳақида Озодликка маълумот бермади.
Озодлик мухбири Андижон вилоят ИИБси Терроризмга кураш бўлими бошлиғининг мобил телефонига қўнғироқ қилганида телефон эгаси бошқа жойга тушдингиз деб телефонни ўчириб қўйди.
Дилмурод Тоҳиров ўғлининг тақдири ҳақида маълумот сўраб Ўзбекистон Бош прокуратурасига ёзма мурожаат қилгани,лекин ҳануз жавоб олмаганини айтди.
"Озод микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти маъсул эмас.
https://t.me/bugunuz/28021

3.11.2019
📣 Бугунги дастуримизда: 📣
✅ Зўравонликка учраган аёлларни ҳимоя қилиш механизмига оид ҳужжат ҳозирланди.
✅ Вазир муовини тўйларни битта сценарийга солишни таклиф қилди.
✅ Божхона тартибини бузганлик учун жарима 50 бараваргача оширилади.
✅ Ҳисобот: Трамп сайлов штаби ҳакерликда Россия эмас, Украинани айблашга уринган.
✅ АҚШ: Эрон “дунёда террорчиликнинг энг даҳшатли ҳомийси” бўлиб қолмоқда.
✅ Украина билан Болгария Франция президентининг миграцияга оид фикридан норози бўлди.
🎧 Бу ва бошқа мавзудаги хабар ва лавҳаларни тинглаш учун қуйидаги аудиони юклаб олинг!
https://t.me/bugunuz/28024

Зўравонликка учраган аёлларни ҳимоя қилиш механизмига оид ҳужжат ҳозирланди
BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Зўравонликка учраган аёлларни ҳимоя қилиш механизмига оид ҳужжат ҳозирланди
ИИВ оилада зўравонликка учраган хотин-қизларни ҳимоя қилишга доир лойиҳани муҳокамага қўйди.
Ҳужжатда зўравонлик ёки тазйиққа учраган аёлни, унинг мурожаати ёки маҳалласидаги шахснинг оғзаки хабари асосида, 3 соат ичида қатъий ҳимояга олиш чора-тадбирлари белгиланган.
Ҳимояни - аёлга зўравонлик қилган ёки бунга мойил бўлган шахсга ҳимоя ордерини беришдан бошлаш кўзда тутилган.
"Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган бу лойиҳани Ички ишлар вазирлиги ишлаб чиққан.
Қарорда зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг мурожаати ёки бундай аёлар ҳақида хабар олган тақдирда, ИИВнинг жойлардаги таянч пункти профилактика инспекторига, ҳимоя ордерини расмийлаштириш ваколатини бериш кўзда тутилган.
Қарорда белгиланишича, ҳимоя ордери - серия ва рақамга эга бўлган, қатъий ҳисоби юритиладиган, фақатгина тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларга нисбатан белгиланган чекловларни қайд этувчи ҳужжатдир.
Лойиҳада қайд этилишича, бирор оилада аёл-қизлар зўравонликка учраётгани ҳақида:
- жисмоний шахслар,
- Фуқаролар йиғинлари раислари ёки фаоллари,
- хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассислар,
- бошқа юридик шахсларнинг хабари ҳимоя ордерини бериш учун етарли бўлиши лозим.
Бундай хабарларни оғзаки тарзда ёки алоқа воситаси орқали, хабар берувчи кишиларнинг шахси сир тутилган ҳолда, етказиш мумкин бўлади.
Қарорда профилактика инспектори ҳимоя ордерини расмийлаштиришда зўравон шахсга "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 26-моддасидаги битта ёхуд бир нечта чекловни бирга қўллаши мумкинлиги белгиланган.
Шунингдек, ҳужжатда, зўравонликни содир этган ёки бунга мойил бўлган шахслар билан ишлаш чора-тадбирлари ҳам белгиланган:
- зўравонликка мойил шахсни диагностикадан ўтказиш, зўравонликни келтириб чиқарган сабаб ва шароитларни аниқлаш,
- шахснинг психоэмоционал ҳолатини коррекциялаш, уни айбдорлик ҳиссини аниқлаш ва ундан қутқариш ҳамда бошқа шахсларга нисбатан толерант муносабатда бўлиш кўникмаларини шакллантириш,
- шахснинг ўзига бўлган ишончини меъёрий ҳолга келтириш, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини камситмаган ҳолда ўз ҳиссиётларини очиқ намоён этишга, хатти-ҳаракатларини назорат қилишга ўргатиш.
31 октябрь куни порталга жойлаштирилган лойиҳанинг муҳокама муддати 15 ноябрь куни тугайди.
Бу лойиҳа сўнгги пайтларда Ўзбекистонда хотин-қизлар зўравонликка учраётгани ҳақидаги хабарлар кўпайган бир пайтда ишлаб чиқилди.
Хусусан, Озодлик бу муаммога бағишланган қатор мақолалар, махсус дастурни ҳозирлаган ва унда мамлакатда зўравонликка учраган аёлларни ҳимоя қилиш ночор ҳолда экани танқид қилинган, ҳимоянинг амалий механизмига эҳтиёж борлиги айтилганди.
https://t.me/bugunuz/28025

Тошкент шаҳар ИИББ: Тошкентдаги Ботаника боғида кузатув камералари ўрнатилади

Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилишича, Ботаника боғида яқин орада кузатув камералари ва «хавотир тугмаси» ўрнатилади.
"Телеграм-каналларнинг бирида қуйидаги хабар эълон қилинди: “Тошкент Ботаника боғи – ғаройиб жой. Илмий муассаса бўлишига қарамасдан, одамларнинг кўплигидан жамоат жойига ўхшайди. (...) Чиқиндилар, босиб ташланган сўқмоқлар, бузилган мини экотизимлар ишга халал бермайдими?”
Ҳозирги вақтда қуйидаги чоралар кўрилди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳудудга иккита профилактика инспекторлари ёрдамчиларини бириктириб қўйди. Яқин кунларда уларга скутерлар тақдим қилинади – бу ҳудудда тезкорлик билан ҳаракатланиш, патруллаш, назорат қилиш ва ташриф буюрувчилар билан профилактик ишлар олиб борилиши учундир.
Шунингдек яқин орада иккита 360 градус кузатув учун имкон берадиган камералар ва “хавотир тугмаси” ўрнатилади. Бу ташриф буюрувчилар учун бирор бир ҳолат бўйича тезкор тарзда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш имкониятини яратади".
https://t.me/bugunuz/28027

Вазир муовини тўйларни битта сценарийга солишни таклиф қилди
Ўзбекистонда тўй ва маросимларини ўтказиш бўйича миллийлик ва замонавийликни ўзида мужжасам этган намунавий сценарийларни ишлаб чиқиш таклиф қилинди.
Daryo.uz нашрининг ёзишича, Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова шундай таклиф билан чиққан.
Нашрнинг ёзишича, мулозим тўй ўтказиш тартиб-қоидаларини тайёрлаш бўйича Маданият вазирлигининг Концерт-томоша муассасаларини ривожлантириш бошқармаси ва "Ўзбекконцерт" иш бошлаганини ҳам билдирган.
"Асосий масала нима? Биринчидан, тарихийлик ва миллийликни сақлаш. Иккинчидан, замонавийликни ушлаб қолиш. Санъаткорларни чақиришда нималарга урғу бериш керак? Масалан, Президентимиз тўйларда мақомлардан бўлсин деб, айтгандилар. Шу билан бирга, олимларни жалб қилиб, тўйлар ҳақида илмий тадқиқотлар қилиш, чиройли тўйларни юзага олиб чиқиш лозим", дея иқтибос келтиради мулозимдан Daryo.uz нашри.
2019 йилнинг 5 октябрида Олий Мажлис Сенати тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низомни эълон қилди.
Унга кўра, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно) соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилади.
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади.
Низомга кўра, тўй ўтказувчи шахс тўйдан камида бир ҳафта олдин яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилиши керак.
Никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиш, келин-куёвнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ оилавий тадбирларда 3 тадан ортиқ енгил автомашинадан фойдаланиш ҳам мумкин эмас.
Бу тартиб 2020 йилнинг 1 январидан кучга киради.
Тартибни бузганларга эса 2 млн. 230 минг сўмдан 11 млн.150 минг сўмгача жарима солиш кўзда тутилган.
Қатор чекловлар ортидан мана энди - барча тўйларни бир қолипга солиш - яъни намъунавий сценарийлар асосида ўтказиш ҳам таклиф қилинмоқда.
Ҳатто, бу борада "Ўзбекконцерт"нинг иш бошлагани ҳам айтилмоқда.
Бунга қадар ҳам мамлакатдаги турли даражада бўлган мулозим ва таниқли шахслар тўйларни чеклаш бўйича таклифлар билан чиққан эди.
Жумладан, Сенатнинг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарор ижросини таъминлаш бўйича тузилган комиссия раиси, сенатор Иқбол Мирзо дабдабали тўй қилаётганларга шунчаки жарима солиш билан чекланмай, уларни халқ олдида шарманда қилишни ҳам таклиф этган.
"Дабдабали тўй қилаётганларга маъмурий ёки жиноий жавобгарлик қўллаш унчалик фойда бермаслиги мумкин. Уларни ОАВ орқали кўрсатиб, бутун халқ олдида шарманда қилиш керак", дея иқтибос келтирганди Иқбол Мирзодан Kun.uz нашри.
Кейинроқ худди шу сенатор тўй-маросимларга фақат икки санъаткор чақирилишини назарда тутувчи тартибни санъаткорлар иштирокида қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида ҳам фикр билдирганди.
https://t.me/bugunuz/28029

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жентра ҳайдовчиси Тез ёрдам машинасига чорраҳада йўл бермай, уни уриб юборди. Воқеа Жиззах шаҳрида содир бўлгани иддао қилинмоқда. Ўзбекистонда тез ёрдам ёки ўт ўчирувчи машинасига йўл бериш маданияти қанчали кенг тарқалган?
BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Forwarded from @SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram "Тошкентда ИИБ хизмат машинаси қоида бузиб, авария ҳолатини юзага келтирди"
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украина президенти Володимир Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши ўз ҳақида нималар айтиб берди?
Украина президенти Володимир Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши Умиджон Озодликка интервю берди. У ўз ҳаёти, иш ва режалари ҳақида гапириб берди. Шунингдек, Россия нашрларининг қаҳрамонига айланган Умиджоннинг айтишича, уни Украинага қарши тарғиботда қўллашга уриниб кўришган.
BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Украина президенти Володимир Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши Умиджон Озодликка интервю берди. У ўз ҳаёти, иш ва режалари ҳақида гапириб берди. Шунингдек, Россия нашрларининг қаҳрамонига айланган Умиджоннинг айтишича, уни Украинага қарши тарғиботда қўллашга уриниб кўришган.
BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Москвадан Душанбега парвоз қилаётган учоқ мажбуран Тошкентга қўнди
“Уральские авиалинии” авиаширкатининг Москва-Душанбе йўналиши бўйлаб парвоз қилган А320 учоғи 4 ноябрь тонгида Тошкентга қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлиги Тошкент вакили маълумотига таянган ҳолда хабар тарқатди.
Учоқнинг Тошкентга мажбурий қўнишига Душанбе аэропорти узра момақалдироқ бўлаётгани сабаб қилиб келтирилмоқда.
А320 лайнери Тожикистон пойтахтига эрталабки соат 4.00 да етиб бориши керак эди, бироқ об-ҳаво шароити бунга монеълик қилган.
Айни пайтда учоқ парвоз учун изн кутаётгани айтилмоқда.
https://t.me/joinchat/AAAAAEGDttKDTR8H5RHbwA

Ўзбек ва ҳинд ҳарбийларининг қўшма машқлари бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ўзининг ҳиндистонлик ҳамкасби Ражнатҳ Сингҳ билан биргаликда “Дўстлик-2019” деб номланган Ўзбекистон-Ҳиндистон илк ҳарбий машқларини очиб берди.
The Hindu нашри хабарига кўра, бу Ҳиндистон мудофаа вазирининг сўнгги 15 йил ичида Ўзбекистонга илк ташрифидир.
4-13 ноябрь кунлари Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида бўлиб ўтадиган машқлар аксилтеррор характерига эга бўлиши айтилмоқда.
Сингҳнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида икки давлат ўртасида учта англашув меморандуми имзоланган. Улардан биттаси ҳарбий тиббиёт, қолган иккитаси эса олий ҳарбий таълимга оиддир.