@BUGUNUZ - Official channel
18K subscribers
20.7K photos
10.2K videos
40 files
33.1K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги бизнес муҳитини яхшилаш, имкони борича кўпроқ хориж сармояларини иқтисодиётга жалб қилишга жиддий бел боғлаган.

Президент Шавкат Мирзиёев сармоядорларни Ўзбекистонга жалб қилиш учун энг қулай шароитлар яратилишини ваъда қилган.

Ўтган йилдан Ўзбекистон президентининг Инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида инвесторларга ер участкаларини узоқ муддатга ижарага бериш ёки сотиш механизми жорий этилди.

Бундан ташқари инвесторлар кўчмас мулк объектлари, меҳмонхоналар, савдо объектлари, маданий-кўнгилочар мажмуалар, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, таълим ва тиббиёт ташкилотлари, йўл инфратузилмаси ва бошқаларни қуриш учун ер участкаларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини аукцион орқали сотиб олиш имкониятига эга бўлдилар.

https://t.me/bugunuz/27999
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иш ташламоқчилиги тўғрисида баёнот берган артистлар 1 кунда пушаймон бўлди (ВИДЕО)

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Иш ташламоқчилиги тўғрисида баёнот берган артистлар 1 кунда пушаймон бўлди (ВИДЕО)

Ойлик қисқаришига норозилик сифатида иш ташламоқчи бўлган Қўқон шаҳар мусиқали драма театри актёрлари пушаймонлик билдириб, 1 ноябрь куни Озодликка янги видео жўнатди.

31 октябрь куни президентга видео мурожаатини Озодлик орқали эълон қилинишини сўраган театр актёрлари ойлик маошлари 25 фоизга қисқарганига норозилик сифатида иш ташлаш акцияси ўтказишни режалаётганини айтганди.

Янги видеодан маълум бўлишича, ҳоким театр ходимлари билан учрашиб, "тушунтиргач", актёрлар пушаймонлик билдирган.

Пушаймонлик

1 ноябрь куни Озодликка Қўқон шаҳар мусиқали драма театри актёрлари томонидан йўлланган видеода улар бир кун олдин қилган ишига пушаймонлик билдиришган.

“31 октябрь Озодлик радиосига йўллаган мурожаатимизга бугун театр жамоаси номидан раддия берамиз.

Бизга мана шу муаммо ҳақида келиб тушунтириш қилишди, жамоа билан суҳбат қилишди.

Биз ҳаммасини тушундик ва бу хатоимиздан пушаймонмиз.

Лекин бизга буни тўғри тушунтиришмагани оқибатида келиб чиққан деб ўйлаймиз.

Бизга тўғри тушунтириш беришмади. Аксинча, “25 фоиз устама устига 45 фоиз устама қўшилди, энди 25 фоизни қайтариб, кесиб ташлаймиз”, деб тушунтиришди.

Лекин ваҳоланки, ҳокимимиз келиб, ўзлари тўғри тушунтиришди. 25 фоиз жойида турибди. Аксинча, “юқори ташкилотлар, молия вазирлиги билан ҳисоб-китоб қилиниб, 25 фоиз 45 фоизга айлантирилди”, дейишди.

Бизга тўғри тушунтириш бермагани оқибатида шу муаммо юзага келиб чиқди”, дейилади Озодликка йўлланган видеода.

1 ноябрь куни Қўқон театри ходимлари ва раҳбарлари билан боғланиб бўлмагани (телефон қўнғироқларига жавоб берилмади) сабаб видеога оид қўшимча тафсилотларни аниқлаш имкони бўлмади. Театр жамоаси билан қайси ҳоким (Қўқон шаҳрининг ёки Фарғона вилоят ҳокими) учрашгани видеодан англашилмайди.

Видеода актёрларнинг “25 фоиз 45 фоизга айлантирилди” дейишгани, эндиликда улар ойлиги 25 фоизга ошди деган мазмунни билдирадими ёки йўқми, бу савол ҳозирча жавобсиз қолди.

25 фоизнинг қисқариши

Марҳум президент Ислом Каримовнинг фармонига кўра, 1993 йилнинг 1 декабридан бошлаб, театрларда ишловчи артистлар учун мансаб окладларининг 25 фоизи миқдорида маошларига ҳар ойлик устама ҳақ белгиланган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 23 сентябрдаги 798-сонли қарорига мувофиқ, маданият муассасалари ходимлари ойлигига 26 йил аввал қўшилган 25 фоизлик устама 1 октябрдан бекор қилинди.

Бахшичилик санъатини ривожлантиришга бағишланган ушбу қарорнинг 4-иловасида театрлар ходимлари ойликларига доҳил қисми бор:

“Мазкур қарор билан базавий лавозим маошлари миқдори тасдиқланган театрлар ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика театрлари артистларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини яхшилаш тўғрисида» 1993 йил 3 декабрдаги ПФ-692-сон Фармони билан белгиланган ҳар ойлик устама ҳақлари татбиқ этилмайди”.

Қарорда театр ходимлари ойлигидаги ушбу ўзгаришга бирор изоҳ берилмаган.

31 октябрь куни Озодлик мухбири Маданият вазирлиги мулозимларидан ҳам бу борада бирор изоҳ ололмади.

Озодлик боғланган вазирлик мулозимлари, қабул қилинган янги қарорни ўқиб бериш билангина чекланди холос.

Қўқон театри раҳбарияти эса, улар ҳукумат қарорларига амал қилган ҳолда иш кўраётганликларини таъкидлашди.

Вазирлар мағкамасининг 2018 йил 19 июндаги қарорига кўра, маданият муассасалари ходимлари ойлги 45 фоизга оширилганди.

https://t.me/bugunuz/28002
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аъзамжон Турғунов: Ҳукумат сиёсий тутқунларни реабилиция қилишга қўрмоқда

Ўзбекистонлик ҳуқуқбон "Адолатсизлик ҳикояси" мукофотига лойиқ деб топилди. Бу мукофот ҳуқуқбонга маркази Прагада бўлган People In Need ташкилоти томонидан берилди. 31 октябрда бўлиб ўтган мукофотлаш маросимини Озодлик мухбири Сирожиддин Ислом кузатди.

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
SB Ozod nazar Nozim safari
Ойлиги оз актёрлар, тўхтаб қолган "Чуқур" ва "уятфон"лар тўғрисида

Ўзбекистонлик 29 яшар журналист¸ блогер ва собиқ комедиант Нозим Сафаров OzodNazar меҳмони бўлди. Суҳбатдош Ўзбекистондаги театрлар аҳволи¸ актерлар ойлиги озлиги ва декорациялар ғариблиги ҳақида гапирди.

Шунингдек, Нозим Сафаров Sevimli TV да “Чуқур” сериали тўхтагани ва телефонидан уят сурат чиқиб қолгани учун изза қилинган ўсмирнинг ўз жонига қасд қилгани муносабати билан "ўсмирлар ва телефон" масаласида ҳам ўз қарашлари билан ўртоқлашди.

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Озодлик дастури 02.11.19

Кореялик тадбиркор Мирзиёев қарори Попда бажарилмаётганидан нолиди. Ҳокимлик бу иддаоларни рад этди

Зўрланган қиз ва жонига қасд қилган она воқеасига Бош прокуратура баҳсли жавоб берди

Ўзбек ëшлари гуруҳи "Сталин жиноятлари" ҳақидаги машҳур фильмни дубляж қилди

Тошкентда таксиларни ягона рангга бўяш талабидан воз кечилиши мумкин

Ўзбекистонда келаси йилдан фойда солиғи 15 фоизга кўтарилиши кутиляпти

Каримов қамоқларида қарийб 10 йил ўтириб чиққан ҳуқуқбонга халқаро мукофот берилди

Журналист суриштируви: Қизини зўрлаган шахс жазоланмаганидан норози она иккинчи марта ўз жонига қасд қилди

Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:

https://t.me/bugunuz/28007
Қишлоқда 4 ўқувчи гепатитга чалинган, ота-оналар иддаосича, мактаблар дезинфекция қилинмаган

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Қишлоқда 4 ўқувчи гепатитга чалинган, ота-оналар иддаосича, мактаблар дезинфекция қилинмаган

Навоий вилоятининг Хатирчи тумани Лангар қишлоғи ҳудудидаги 37, 58-умумтаълим мактабларида камида тўртта ўқувчи гепатит “а” касаллигига чалинган.

Фарзандлари Хатирчидаги шу мактабларда ўқийдиган ота-оналарнинг Озодликка йўллаган бу хабарини 37- мактаб ўқитувчиларидан бири ҳам тасдиқлади.

Бундан олдин Қўқон шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактабида камида 5 ўқувчи гепатит “а” касаллигига чалингани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

Хатирчи туманидаги ҳолат юзасидан Озодлик туман Соғлиқни сақлаш бўлимидан изоҳ ололмади.

Фарзандлари Хатирчидаги 37- умумтаълим мактабида ўқийдиган ота-оналар Озодликка йўллаган хатида касалликни бошқа ўқувчилар ҳам юқтиришидан хавотирда эканликларини айтишган.

"Бизни 37-сон ва 58-сон мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари орасида юқумли сариқ касаллиги тарқалди. Мактабимизда камида тўртта болада, танишларимизни боласида гепатит "а" аниқланганини биламиз. Мактаб маъмурияти чора кўрмаяпти, туман санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ҳам мактабни дезинфекция қилмаган. Ҳар икки мактабда ўқиш давом этмоқда", - дейилади 1 ноябр куни Озодликка жўнатилган мактубда.

Ота-оналар Озодликка йўллаган бу маълумотни 37-умумтаълим мактаби ўқитувчиларидан бири тасдиқлади.

Исми очиқланмаслигини истаган муаллимга кўра, 4та эмас 3та болада сариқ касаллиги аниқланган.

- Тўртта эмас учта бола сариқ касаллиги белгилари билан туман юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган, - деди Озодликка гапириш ваколати йўқлиги сабаб исми очиқланмаслигини истаган ўқитувчи.

Озодлик хатирчилик ота-оналар хавотири юзасидан туман тиббиёт бирлашмасига боғланди.

Ўзини навбатчи деб таништирган мулозим "бугун дам олиш, мени бу ҳақда гапиришга ваколатим йўқ", - деб жавоб қилди.

Хатирчидаги 58-умумтаълим мактабги раҳбарияти билан боғланиб бўлмади.

Халқ орасида “сариқ касаллиги” номи билан аталадиган вирусли гепатит “А” касаллиги жигарнинг жароҳатланиши билан кечадиган юқумли касалликдир.

Касаллик асосан касалликка чалинган беморлардан ва ифлос қўл билан овқатланишдан, мева-сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилинганда, сув қайнатмай ичилганда, истеъмолга тайёр озиқ-овқат маҳсулотларга пашшаларнинг ўтириши оқибатида юқиши мумкин.

Касалликнинг белгилари тана ҳарорати кўтарилиши, ҳолсизлик, қоринда оғриқ, иштаҳасизлик, кўнгил айниши, қусиш, пешоб рангининг ўзгариши, ўнг қовурға остида оғриқ бўлиши ва тери рангининг сариқ тусга киришида ифодаланади.

26 октябр куни Қўқон шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактабида камида 5 ўқувчида сариқ касаллиги аниқлангач таълим маскани дезинфекция учун беркитилганди.

Мактаб директори Дурдона Қосимова октябрь ойи давомида у бошқараётган мактабнинг 4-5-6 синфларида жами беш нафар ўқувчи сариқ касалига ва яна бир ўқувчи диареяга чалингани ҳақда Озодликка маълум қилган.

https://t.me/bugunuz/28008
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Салам, родной Узбекистан": Ўзбекистонлик буюк боксчи Руслан Чагаев ижросидаги кун рақси

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Алишер Қодиров:

"Ўзбекистонликлар нима учун шундоқ ҳам қиммат бўлган самолёт чиптасига яна ҳафталаб навбатда туриши керак?"

“Нима учун ички рейслар етарли даражада таъминланмаган? Нима учун Қорақалпоғистонга борган одам қайтиб келиши ҳақида ўйлаб қолиши керак? Ўзбекистонга келган турист нимага Савицкий музейига бориб-келиш учун албатта ҳафталаб рейс кутиши керак? Ёки ўзимизнинг фуқароларимиз ички туризм доирасида Хивага бориб келиш учун жуда қиммат бўлган самолёт билетига яна ҳафталаб навбатда туриши керак? Бу масалалар қачон ечимини топади? Бу масалалар бўйича аҳолининг эътирозларига нима деб жавоб бера оламиз?”

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов: «Айрим жойларда симёғоч электр симини эмас, симлар симёғочни ушлаб турибди. Қарздорларнинг аксарияти ҳашаматли уй-жойларга эга, аммо электрдан қарздор»

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv

“Шу сабабдан ҳам битта ёмғир ёғса электр таъминотида қатор муаммолар юзага келмоқда. Айрим жойларда симёғоч электр симини эмас, симлар симёғочни ушлаб турибди.

Соҳадаги яна бир катта муаммолардан бири – дебитор қарздорлик. Суриштириб кўрсангиз, коммунал хизматлардан қарздорларнинг аксарияти оддий одамлар эмас. Ҳашаматли уй-жойларга эга, аммо электрдан қарздор. Бугунга келиб вилоятда электр энергиясидан дебитор қарздорлик 21 миллиард сўмга етган”.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КУН ВИДЕОСИ: Ўзбекистонлик ёшлар Хеллоуин байрамини нишонламоқда

31 октябрдан 1 ноябрга ўтар кечаси ғарб дунёси Ҳэллоуин байрамини нишонлайди. Ҳаллоwэн ("Алл Ҳаллоwсъ Эвенинг") қадим кельтларнинг ёвуз кучларни ҳайдаш маросимидир.

Ривоятларга кўра, шу куни ўлган одамларнинг руҳи эрга қайтиши мумкин. Шу боис қора тунда одамлар уйлари атрофига ичига ёниқ шам солинган ошқовоқларни қўйиб чиқадилар. Ичи кавлаб олинган ошқовоқлар кўз, бурун ва бошқа турли шаклларда ўйилади.

Ўзбекистонда ҳам бу байрам кенг омма орасида урф бўла бошлаши ортидан расмийлар Ҳеллоуин нишонлашни тақиқлаб қўйди. #ozodlik #uzbekistan #halloween
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КУН ИЖРОСИ: Тўйда жонли куйлаган болачани пулга кўмиб ташлашди

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Ўзбек ëшлари гуруҳи "Сталин жиноятлари" ҳақидаги машҳур фильмни дубляж қилди

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Ўзбек ëшлари гуруҳи "Сталин жиноятлари" ҳақидаги машҳур фильмни дубляж қилди

Таниқли россиялик блогер ва журналист Юрий Дудьнинг Сталин жиноятларини ëшларбоб тилда тасвирлаган "Колыма" фильми ўзбек тилига таржима қилинди.

"Колыма - Қўрқувларимиз ватани" деб номланган бу дубляжни амалга оширган гуруҳ раҳбари¸ 30 яшар блогер Нурбек Алимов Озодлик билан суҳбатда бу таржима Ўзбекистондаги ëшлар учун зарурлигини таъкидлади. Журналист Юрий Дудьниннг расмий ижозати билан ўзбек тилига ўгирилган кино 1 ноябрдан бошлаб ижтимоий тармоқнинг YouTube каналида намойишга қўйилди.

Шов шувли фильм

"Левада-Центр" ташкилоти тарафидан Россияликлар орасида ўтказилган сўровда қатнашганларнинг 77 фоизи Сталин сиëсатини қўллашган. Сталин сиëсатини қўллаганлар орасида ëшлар кўпчиликни ташкил қилган. Бундан ташқари ëши 18дан 24гача бўлган респондентлар Сталин жиноятлари ҳақида билмаслиги ҳам аëн бўлган. Бу рақамлар очиқлангани ортидан таниқли журналист ва видеоблогер Юрий Дудь жорий йил бошида Колымадаги сталин лагерлари ҳақида фильмни суратга олиб тармоқда намойиш қилди.

Дудьнинг матбуотга айтишича¸ фильмдан мақсад ëшлар онгидаги тоталитаризмга мойиллик зеҳниятини ўзгартириш.

Шу кунгача ижтимоий тармоқда Юрий Дудьнинг фильмини битта YouTube каналининг ўзида 17 миллиондан зиëд одам томоша қилди.

Ўзбек ëшлари ҳам билсин

Ўзбекистонлик ëзувчи Темур Низомиддиновнинг айтишича 17 миллион томошабин орасида ўзбек ëшлари оз:

- Кекса авлоддан фарқли тарзда ëшлар рус тилини билмайди. Ўзбек ëшларининг Россиядаги мен билган қисмининг Сталин ҳақидаги тасаввури Россия пропаганда телеканаллари ва патриотик кинолари ва ота боболари айтган чўпчаклар асосида шаклланган. Мен гаплашган ëшлар учун Сталин порахўрларни аямай жазолайдиган идеал раҳбар. Айни пайтда кўпчилик ëшлар Сталин ҳақида умуман ҳеч нарсадан бехабар.

Ëзувчи Низомиддинов журналист Юрий Дудьнинг фильмини ўзбекча таржима қилинганини олқишлади:

- Ўзбекистон ҳам СССРнинг бир парчаси. Россия ва Ўзбекистоннинг муштарак тарихи бор. 1932 йилда Колымада ташкил қилинган Севвостлаг (Северо-Восточный исправи́тельно-трудовой лагерь) қамоғида минглаб ўзбек зиëли ва ҳур фикрли ойдинлари ҳам жазо ўтаган. Яъни бу қамоқ собиқ Совет республикаларнинг муштарак ўтмишидир. Юрий Дудь тарафидан Колымадаги лагер ҳақида суратга олинган ҳужжатли фильмни Ўзбекистондаги бир гуруҳ зиëлилар таржима қилгани яхши иш. Аслида бу ишни етакчи телеканаллар қилса янада яхши бўларди.

Марям Султонмуродова фожиаси

Фильмни ўзбекчага таржима қилган ташаббус гуруҳи раҳбари¸ блогер Нурбек Алимов таржима қилишга ундаган омил ҳақида гапирди:

-Ушбу фильмни кўриш жараёнида, бир эпизодида девордаги суратларга кўзим тушиб қолди. Унда Германияда ўқиб қайтган ва кейинчалик Сталин қатағонларига учраган ватандошимиз Марям Султонмуродова акс этган эди. Шундан кейин бу фильмни ўзбек тилига ўгириб тарқатиш кераклигини, бизнинг ёшларимиз ҳам тоталитар тузум даҳшатини билсин деган мақсадда бунга қўл урдик.

Хива, Берлин ва Магадан

Сталин лагерларида азоб чеккан Марям Султонмуродова Германияда таълим олиб қайтган ўзбек ойдинларининг илк қалдирғочларидан бири бўлган.

Султонмуродова Марям Жуманиёзовна 1905 йил 13 февралда Хива шаҳрида туғилган. У аввалига Берлин университети қошидаги олти ойлик тайёрлов курсида ўқиди. Сўнг Дармштадт шаҳридаги "Виктория" ўқитувчилар семинариясига кириб икки йил таълим олди. 1926-27 йилларда эса Потсдамдаги "Фрауншуль" аёллар мактабида амалиёт ўтади.

Марям Берлиндаги профессор Генрих Финкельштейннинг олти ойлик ҳамширалик курсини ўқиб битирди ва 1928 йил СССРга қайтди.

1937 йил сентябрида Марям Султонмуродова олти йил Германияда ўқиган, "Туркистон" жосуслик ташкилоти аъзоси деб, ЎзССР Жиноят Кодексининг 60 (аксилинқилобий ташвиқот), 67 (аксилинқилобий ташкилотга аъзолик) моддалари билан айбланиб қамоққа олинди. Тинтув жараёнида унинг паспорти, дипломлари, меҳнат дафтарчаси, хатлари, китоблари, 35 та шахсий суратлари хатланиб тортиб олинди.

Марям Султонмуродова 1957 йил 2 августда СССР Олий Суди ҳарбий коллегияси томонидан оқланди.
Бироқ, у тўлиқ оқланганидан кейин ҳам рўшнолик кўрмади. Таъқиб тўхтамади. Севган соҳаси бўлмиш журналистика билан шуғулланиш у ёқда турсин, унинг газета ё журнал ўқишига ҳам тўсқинлик кўрсатилди.

Марям Султонмуродова 1971 йилда оламдан ўтди.

Марям Султонмуродова жазо ўтаган қамоқхона ҳақидаги кинони ўзбек тилига ўгириш ташаббус гуруҳи раҳбари Нурбек Алимов бу қамоқхонанинг бошқа ўзбек маҳкумлари ҳақида ўзбек тарихчилари тадқиқот олиб боришидан умид қилади:

- Бу лагер бир вақтнинг ўзида 170 минг маҳкумни сиғдирган. Улар орасида ўзбеклар ҳам анча бўлган. Мен айнан шу лагерда бўлган Марям Султонмуродовани биламан, шу фильм таржимаси сабаб тарихчиларимиз ушбу мавзуни чуқурроқ очиб беришларига умид қилиб қоламан.

"Ўзбекистонда Сталин жаллодлари улуғланмоқда"

Ўзбекистонлик ëзувчи Темур Низомиддинов фикрича¸ шу кунларда Ўзбекистонда “Сталин қатағонларини Ўзбекистонда амалга оширганлар¸ хусусан Усмон Юсупов хотираси романтиклаштирилаëтгани ачинарли ҳолдир”

Сталин ҳақида достон ëзган Ҳамид Олимжон каби шоирлар улуғланаëтган бир пайтда сталинизм қурбонлари ҳақидаги фильм дубляж қилиниши таҳсинга лойиқ иш.

Нурбек Алимов таъкидича¸ Ўзбекистондаги давлат ва жамоат ташкилотлари бу фильм ўгирилишида иштирок этмаган:

-Йўқ, хеч қандай давлат ташкилоти қўллаб қувватлагани йўқ, биз хеч кимга мурожат ҳам қилганимиз йўқ. Бу проект шунчаки оддий ўзбек ёшларининг бирдан туғилган ғояси ва ўз кучимиз билан яратилган маҳсулот. Бу фильмни яратишда яқиндан ёрдам берган дўстларим Фурқат Усмонов, Шуҳрат Меликов, Акмал Аминов ва ғоямизни қўллаб қувватлаган ва мотивация берган Журналист Адҳам Арслоновларга катта раҳмат демоқчиман.

https://t.me/bugunuz/28015
Тошкентда таксиларни ягона рангга бўяш талабидан воз кечилиши мумкин

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Тошкентда таксиларни ягона рангга бўяш талабидан воз кечилиши мумкин

Тошкентда йўналишсиз такси учун белгиланган ранг бекор қилиниши кутиляпти.

Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг 1 ноябр куни ўтказилган матбуот анжуманида айтишича, бу ўзгариш йўналишсиз такси фаолияти учун қўйиладиган талабларни соддалаштириш йўлида қилинаётган ишлардан бири бўлади.

Жўраевга кўра, 2019 йил 1 июл ҳолатига 6837 та лицензияланган транспорт воситаси қайд этилган бўлса, 3 ой ичида бу кўрсаткич 8 363 тага етган, ўсиш 122 фоизни ташкил этган ёки 1526 тага ортган.

Ҳозирда Тошкентда юридик шахсларга тегишли бўлган 8788 та транспорт воситалари тегишли рухсатномалар асосида йўловчи ташиш билан шуғулланмоқда.

Ташувчиларнинг ноқонуний фаолият кўрсатишнинг асосий сабаблардан бири – бу ҳанузгача лицензия талабларининг юқорилиги.

Шу талаблардан бири бўйича Тошкентдаги лицензияланган такси эгалари ўз уловларини фил суяги рангига бўяши керак.

https://t.me/bugunuz/28018
Ўзбекистонда келаси йилдан фойда солиғи 15 фоизга кўтарилиши кутиляпти

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv

Бу ҳақда "Фуқаролар учун бюджет 2020" лойиҳасида айтилган.

Ҳозирги кунда ставка 12 фоизни ташкил этади, келаси йилдан эса уни 15 фоизгача кўтариш мўлжалланмоқда.

Айни вақтда дивидендлар тариқасида тўланадиган даромадлар солиғи ставкаси 5 фоиз даражасида сақлаб қолинади.

Тижорат банклари учун солиқ ставкалари ҳамда цемент (клинкер) ва полиэтилен гранулалар ишлаб чиқаришни амалга оширувчи, шунингдек, асосий фаолият тури мобил алоқа хизматлари кўрсатишдан иборат бўлган юридик шахслар учун солиқ ставкалари 20 фоиз миқдорида сақлаб қолинмоқда.​

Ўзбекистонда фойда солиғи ставкаси 35, 24, 15, 5 ва 14 фоизни ташкил этган.

Ҳозирги 12 фоизли ставка эса собиқ Иттифоқ ҳудудида энг пастлардан бири ҳисобланади.

Беларусда фойда солиғи ставкаси 18 фоизни ташкил этади. Қозоғистонда - 20 фоиз, Россияда - 20 фоиз, Тожикистонда - 23 фоиз, Қирғизистонда - 10 фоиз, Грузияда - 15 фоиз.
Audio
"Милиция амалдори машинаси билан авария содир этган ўғлимни қамаб қўйишди"

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv