@BUGUNUZ - Official channel
13K subscribers
20.8K photos
10.8K videos
40 files
34.7K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Аммо ундай эмас. Ҳозирда бу ерда тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур фавворанинг қурилганига 50 йил бўлган. Ҳозирда унинг айрим жойларида дарз кетган. Агар вақтида таъмирланмаса метрога сув тушиш эҳтимоли бор.

Қолаверса, фаввора у вақтга нисбатдан 8 баробар кўп электроэнергия истеъмол қилади. Ҳозирги кунда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари сабаб электр янада тежалади.

Шу йил охирига қадар фаввора таъмирланиб, замонавий кўринишда қайта ишга туширилади"¸ дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Озодлик мақоласига билвосита муносабатида.

Айни пайтда ҳокимлик ўз баëнотида Тошкент марказидаги фавворанинг нега айнан ëз чилласида "таъмирланаëтгани"¸ унинг йил охири - декабрга бориб ишга туширилишда қандай мантиқ борлигини изоҳламади.

30 йилдан бери бузилаëтган Тошкент

Кейинги йилларда Ўзбекистонда кўпайиб бораëтган тарихий биноларни бузиш ëки фасадларига қорайтирилган шиша қоплаб тарзини ўзгартириш ҳолатлари санъатшунослар ташвишига сабаб бўлмоқда.

2016 йили ТошМИнинг Николай даврида ғиштдан қурилган эски биноси¸ Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети (ТДПУ) бош биносининг сирт қисми батамом бузиб ташланган эди.

Тошкентлик генерал Жўрабек тарафидан 1897 йили қурилган ва “Жўрабек “ масжиди дея тарихий ëдгорлик сифатида махсус рўйхатга тиркалиб, асраб келинаëтган масжид бутунлай бузилиб¸ ўрнида Ислом Каримов номидаги “алюкобонд масжид” қурилган эди.

https://t.me/bugunuz/24319
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram
Тармоқдан ST ga юборилган бу видеода ИИБ ходимининг фуқаро томонидан калтаклангани акс этган. Воқеа Жиззахда содир бӯлгани иддао ҚИЛИНМОҚДА.

Тафсилотлар шу ерда
Президент қизи танқиди ортидан мактаб формаси тўғрисидаги қарордан вақтинча воз кечилди

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Президент қизи танқиди ортидан мактаб формаси тўғрисидаги қарордан вақтинча воз кечилди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 2019-2020 ўқув йилидан мактаб формаси мажбурий бўлмаслигини маълум қилди. У бу ҳақда Daryo нашрига берган интервьюсида гапирди.

Вазирга кўра, 1-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчилар учун мактаб формасини тикиш жуда катта ҳажмдаги ресурсларни талаб қилади. Мамлакат тўқимачилик саноати айни пайтда бу вазифанинг уддасидан чиқа олмаслиги мумкин.

Ҳудди шунга ўхшаш фикрни май ойининг охирида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари, президентнинг қизи Саида Мирзиёева ўзининг Facebook саҳифасида билдирган эди.

Президент қизининг фикрича, олдин шароит яратиш, кейин эса талаб қилиш керак.

"Албатта, бу осон иш эмас. Издан чиққан таълим тизимини тузатиш жуда катта маблағ, бир неча йил вақт ва илмий ёндашувни талаб қилади. Бу йўлда хатолар ҳам бўлиши мумкин, чунки бу жараён. Бироқ ҳозир шу ишларни бошламасак, эртага масала янада мураккаблашади", деб ёзган Саида Мирзиёева.

Президент қизининг бу масалага муносабат билдиргани OzodNazarнинг сўнгги сонида муҳокама қилинган.

Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги 2019−2020 ўқув йилидан бошлаб мамлакатда ягона мактаб формаси жорий этилганини ота -оналарга эслатганди. Ягона мактаб формаси тўғрисидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йилнинг 15 августида қабул қилинган эди.

Ягона мактаб формаси тўғрисидаги таклифни 2017 йил августида президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган эди.

https://t.me/bugunuz/24323
Хорижга иш излаб кетаётганлар чет тилидан имтиҳон топшириш учун пул тўлайди

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Хорижга иш излаб кетаётганлар чет тилидан имтиҳон топшириш учун пул тўлайди

Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш ушбу фаолият билан шуғулланувчи аккредитациядан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қийматининг чекланган даражасини белгилаш тарифини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқ 11 июнда давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қонунчиликка мувофиқ, хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш ушбу фаолият билан шуғулланувчи аккредитациядан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Ҳужжат билан чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш учун тўлов, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баробари (304 минг 095 сўм) этиб белгиланди.

Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

https://t.me/bugunuz/24325
Машҳур ўзбек раққосаси Қундуз Миркаримова вафот этди

Машҳур ўзбек раққосаси ва балетмейстери Қундуз Миркаримова Тошкентда 95 ёшида вафот этди.

Қундуз Миркаримова Ўзбекистон халқ артисти, СССР халқ артисти, Мукаррам Турғунбова номидаги мукофот совриндори. 1997 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Қундуз Миркаримова 1925 йил Тошкентда туғилган. У 1943 йилдан 1988 йилгача турли театрларда, филармонияда ва “Баҳор” ансамблида яккахон раққоса, педагог-репетитор, кейинроқ эса бадиий раҳбар бўлиб ишлаган. 1964 йилдан Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида педагог, 1996 йилдан профессор сифатида фаолият юритди.

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Ҳукуматнинг нефть базаларига оид қарори туфайли ходим Президент уйини ололмаяпти

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Ҳукуматнинг нефть базаларига оид қарори туфайли ходим Президент уйини ололмаяпти

Сирдарёлик Тоҳир Мамадалиев Озодликка тақдим этган ҳужжатларда ипотека кредити олиши учун бошланғич бадални тўлашга у ишлайдиган корхона пул ажратгани, лекин пулни Тошкентдаги юқори ташкилот бермай қўйгани акс этган.

“Гулистон нефть базаси” МЧЖ юристи Мамадалиевнинг айтишича, у ҳукуматнинг ўтган йилги қарорига биноан “Ўзбекнефтгаз” Акциядорлик жамиятининг фавқулодда марказлаштирилгани қурбони бўлмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” матбуот котиби ҳукумат қароридан кейин юзага келган вазиятни сарф-ҳаражатларни оптималлаштириш зарурати билан изоҳлади.

Мустақил иқтисодчи олимнинг фикрича, ҳукумат қарори бозор иқтисодиёти талабларига зиддир.

1981 йилда туғилган Тоҳир Мамадалиев оилали. У Сирдарё туман, Ўзбекистон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида битта уйда онаси, оилали укаси, фарзандли синглиси билан яшар эди.

Мамадалиевлар оиласи маҳаллада кам таъминланган оилалар рўйхатида туради. Катта оила учун уй торлик қилиб қолгач, Тоҳир шу кунда фарзанд кутаётган хотини билан Гулистон шаҳрига, ижара уйга кўчишга мажбур бўлган. Қолаверса, иши ҳам шаҳарда.

1953 йилда туғилган онаси Гулсун опа касалванд. Тоҳир Озодликка тақдим этган, бир неча ой муқаддам Президентга ёзган аризасига илова қилган тиббий маълумотномалар онасининг кўп вақти касалхонада ўтишини кўрсатиб турибди.

Тоҳир Мамадалиев “Гулистон нефть базаси” МЧЖ юристи бўлиб ишлайди ва ойига 1 032 234 сўм маош олади. Бу пул онасини даволатишга, уй ижараси ҳақи, газ-сув, хуллас, кундалик ҳаражатларидан ортмайди.

Жорий йил бошида Тоҳир Мамадалиев арзонлаштирилган уйлардан бирини олиш учун банкдан кредит олмоқчи бўлади. Лекин бошланғич бадални тўлашга пули йўқ. Шунда бошлиғи – “Гулистон нефть базаси” директорига ёрдам сўраб мурожаат қилади.

15 март куни “Гулистон нефть базаси” МЧЖ маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитасининг қўшма мажлисида қарор қабул қилинади: Тоҳир Мамадалиевга 57 979 000 сўм миқдоридаги қарз ишхонага ойлигидан 10 йилда қайтариш шарти билан ажратилсин.

25 мартда “Гулистон нефть базаси” директори вазифасини бажарувчи Х. Мирзаев “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари А. Мирзамаҳмудовга Тоҳир Мамадалиев учун пул ажратишини сўраб хат ёзади.

Орадан 4 кун ўтиб, Мирзамаҳмудов ижобий жавоб қайтаради – Мамадалиевга пул ажратишга рухсат берилади.

Рухсат олингач, 3 апрелда “Гулистон нефть базаси” МЧЖ директори вазифасини бажарувчи Х. Мирзаев Т. Мамадалиевга қарз ажратиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

Шу куни Тоҳир Мамадалиев “Гулистон нефть базаси” МЧЖ билан қарз шартномаси ҳам имзолайди.

Буйруқ чиқди. Шартнома имзоланди. Лекин пул йўқ. Пул Тошкентда - “Ўзбекнефтгаз”да.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари У. Ашуров Тоҳир Мамадалиев номига 8 май куни ёзилган хатни имзолайди. Хат мазмуни бу: Пул йўқ!

Тоҳир Мамадалиевнинг уй олиш учун ишхонасидан қарз кўтаришга ҳаракатлари, аслида, ўтган йили бошланган. Ёзишмалар тарихини ёритар эканмиз, ҳужжатларнинг энг муҳимларинигина тилга олдик. Турли ташкилотларга, ҳатто президент Мирзиёевга ёзилган хатларга тўхталмадик.

Ўтган йилдан буён Тоҳир Мамадалиев қарз сўраб ёзган хатлари, чақирилган мажлисларнинг баённомалари, чиқарилган қарорлар, уч поғонали ташкилот поғоналари орасидаги ёзишмалар, чиқарилган буйруқлар - ҳаммаси йиғилса чоғроқ китоб бўлгудай.

Шунча оворагарчилик “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари У. Ашуров 8 май куни Тоҳир Мамадалиев номига ёзган икки энлик хат билан чиппакка чиқди.

Тоҳир Мамадалиевнинг фикрича, унинг масаласи ҳал бўлмай қолгани Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил, 1 ноябрдаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида”ги 897-сон қарори билан боғлиқ.

Қарорнинг В) бандида бундай дейилган:
“Ўзтрансгаз” АЖнинг ва “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ ҳудудий нефть базалари корхоналарининг табиий газ ва суюлтирилган газ, нефть маҳсулотларининг реализациясидан ягона махсус ва жамғариб бориладиган мақсадли ҳисобрақамларига тушадиган маблағлар (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига ажратмалар чегирилган ҳолда) “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг махсус мақсадли ҳисобрақамларига ўтказиш тартиби белгилансин”.

Тоҳир Мамадалиевнинг айтишича, унга қарз ажратилмай қолиши 897- қарорнинг шахсан унга бўлган таъсири холос. Масалага кенгроқ ёндошиладиган бўлса, қарорнинг салбий таъсири нефть базалари фаолиятига ҳар куни таъсир қилмоқда.

“Агар база бирон нарса сотиб олмоқчи бўлса, пул сўраб “Ўзнефтмаҳсулот”га хат ёзади. “Ўзнефтмаҳсулот” ўз навбатида “Ўзбекнефтгаз”га хат ёзади. Ёзишмалар қилингунича, хатлар кўриб чиқилгунича анча вақт ўтади. Охир-оқибат “Ўзбекнефтгаз” хоҳласа пул беради, хоҳламаса -йўқ”, дейилган юристнинг Озодликка ёзган хатида.

12 июнь куни “Ўзбекнефтгаз” матбуот котиби Меҳрибон Маметова Озодликнинг “Ўзбекнефтгаз” билан нефть базалари ўртасидаги хўжалик-молиявий муносабатларни шарҳлаб беришни сўраб қилган мурожаатига жавобан, мутахассислардан консультация олганидан сўнг, бу муносабатларнинг Тоҳир Мамадалиев айтаётган формуласини деярли такрорлади.

Ки, нефть базалари сарф-ҳаражатларини тушунтириб, тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда “Ўзбекнефтгаз”га мурожаат қилади. “Ўзбекнефтгаз” эса, сўровни қондириши мумкин. “Лекин бу ерда асосий принцип сарф-ҳаражатларни мақбуллаштириш заруратидан келиб молияни долзарб лойиҳаларга йўналтиришдир”, деди “Ўзбекнефтгаз” матбуот котиби.

Тоҳир Мамадалиевнинг муаммосига тўхталар экан, Меҳрибон Маметова унга Нефть-газ саноати ходимларининг республика касаба уюшмасига ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкинлигини билдирди.

“Ўзбекнефтгаз” матбуот котиби Меҳрибон Маметова Вазирлар Маҳкамасининг 897- қарорини шарҳлашни истамади. “Менинг ваколатларим доирасидаги масала эмас бу”, деди у.

Ўзбекистон ҳукуматининг собиқ мулозими, ҳозирда Нурсултондаги Евроосиё университети доценти, иқтисодчи олим Сапарбой Жубаев Озодлик сўровига жавобан 897- қарорни ўрганиб, бундай деди:

- Энг муҳим бўлган нефть-газ соҳаси Ўзбекистонда ҳозирча бозор иқтисодиётига тўла ўтгани йўқ. Қуйи поғонадаги корхоналарнинг эркинлиги йўқ. Бу корхоналарни юқори ташкилотга бундай қарам қилиб қўйиш маъмурий-буйруқбозлик тизимидан қолган нарса. Вазиятни ўзгартириш учун қуйи корхоналарга чин эркинлик бериш керак, улар бозор иқтисодиёти қонунлари доирасида ишлашга ўтиши керак.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 2018 нинг 18 июлида “2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолаган.

Қарорга мувофиқ¸ 2018 йил 1 июлдан 2020 йил 1 январгача бўлган даврда 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида ипотека кредитларини бериш тартиби ўзгартирилган.

https://t.me/bugunuz/24328
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ВИДЕО: Ўзбекистонда вазир ва оддий фуқаро бирга яшай оладими? Видеони кўриб, фикрингизни билдиринг!

Президент Мирзиёев амалдорларга "пастга тушиб, халқ орасида уларнинг дарди билан яшашни" буюрган. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов оддий аҳоли яшайдиган маҳаллада истиқомат қилади. Бироқ вазир ва оддий аҳолининг яшаш шароитлари қанчалар фарқ қилади?

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Озодлик дастури 12.06.19 🎤

Тошкент тимсоли бўлган фонтан Жаҳонгир Ортиқхўжаев буйруғи билан бузилди. Ҳокимлик буни "таъмир" деб атади

Ҳиндистонга шифо излаб борган тошкентлик аёл уйига тобутда қайтди

Олий судда Самандар Қўқоновнинг реабилитация сўраб ёзган аризасини кўриш бошланди

Чорсу можароси: Тадбиркорлар Ортиқхўжаев 8 млрд сўм товон пулини бермаëтганини айтди

“Президент уйи” спектакли қаҳрамони Хуршида Тиллаева 3 кун уйдан чиқарилмагани маълум бўлди

Боласи бошқа ҳудуддаги мактабда ўқишини истаган тошкентликлар пул тўлайди

Тоқаев Қозоғистон президенти сифатида қасамёдга келтирилди

Журналист Иван Голунов озод этилганига қарамай, унинг ҳимоясига митинг ўтказилади

🎧Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг 👉
https://t.me/bugunuz/24332
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фермер: Президентимиз нима деяптию маҳаллий мансабдорлар нима қилаяпти ҳайронман

Олтинкўл туманидаги Миришкор ғаллакор фермер хўжалиги раҳбарининг айтишича¸ пишиб етилган буғдойни ўришга келган комбaйн туман ҳокими муовини буйруғи билан буғдойни ўрмасдан бошқа жойга олиб кетилган. Раҳбарга кўра¸ худди шундай ҳолат ўтган йили ҳам бўлган.

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Бухородаги қадимий қуриган тут дарахти муфтий буйруғи билан “соф Исломга” тўғри келмагани учун олиб ташланди

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Бухоро вилоятининг Когон туманида жойлашган «Хўжа Баҳоуддин Нақшбанд» зиёратгоҳидаги қадимий қуриган тут дарахти 9 июнь куни олиб ташланди.

Зиëратгоҳ вакилининг 12 июнь куни Озодликка айтишича¸ қуриган дарахтнинг бир қисми кесилиб, музейга берилган.

Маданият вазирлиги вакилига кўра¸ бу тут дарахти қолдиғи, Сурхондарëдаги будда ҳайкали ва бошқа осори атиқалар туристларни ўзига жалб қилиб келган.

"Бу осори атиқаларнинг маҳаллий клерикаллар талаби билан нобуд қилиниши ташқи дунë ва туристлар учун салбий сигналдир"¸ деди вазирлик вакили.

«Хўжа Баҳоуддин Нақшбанд» зиёратгоҳи расмий сайтида “қадимий тут дарахти Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг жорий йил 7 май кунидаги «Дарахт ва тош кабиларни муқаддас деб билишнинг ширклиги тўғрисида»ги фатвосига асосан” зиёратгоҳ ҳудудидан олиб ташлангани билдирилган.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов имзолаган ҳужжатда “Бухородаги мутасадди ташкилотлар билан келишган ҳолда қуриган дарахтни олиб ташлаш зарурлиги” баëн қилинган.

Бухоро вилоят маданият бошқармасига қарашли «Хўжа Баҳоуддин Нақшбанд» зиëратгоҳининг исми очиқланмаслигини сўраган ходими ҳамда Мусулмонлар идорасининг Бухородаги вакили Жобир Эловлар Усмонхон Алимов имзо чеккан 1151 рақамли ҳужжатга асосланиб қадимий қуриган тут дарахтини олиб ташлашган.

Ҳужжатда Когон тумани «Хўжа Баҳоуддин Нақшбанд» зиёратгоҳидаги қуриган дарахтни тавоф қилиш каби ширк амаллар тарқалгани сабаб¸ уни олиб ташлаш сўралган.

Зиëратгоҳ вакилининг Озодликка айтишича¸ 9 июнь куни қуриган дарахт зиëратгоҳ саҳнидан олиб ташланган.

Қадимий қуриган тут дарахтининг “соф исломга” тўғри келмагани учун олиб ташлангани ижтимоий тармоқнинг муттаассибликка мойил сегментида “сиëсий исломнинг навбатдаги ғалабаси”, дея баҳоланди.

Айни пайтда баъзи юзерлар бу ҳолатни Ўзбекистон Конституцияси 12- моддасиниг бузилиши дея хавотир билдиришди.

Конституциянинг 12-моддасида “Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас”, дейилади.

Ўзбекистон маданият вазирлиги матбуот котиби Озодлик билан суҳбатда “Ўзбекистон табиати ва тарихини тамсил қилувчи осори атиқаларга клерикал ëндашиб, уларни нобуд қилиш амалини қоралади”.

Маданият вазирлиги вакилига кўра¸ бу қуриган тут дарахти¸ Сурхондарëдаги будда ҳайкали ва бошқа осори атиқалар туристларни ўзига жалб қилиб келган.

"Бу осори атиқаларнинг маҳаллий клерикаллар талаби билан нобуд қилиниши ташқи дунë ва туристлар учун салбий сигналдир"¸ деди вазирлик вакили.

Сиëсатшунос Рафаэл Сатторов қадимий қуриган тут дарахтининг муфтий буйруғига кўра¸ маҳаллий музей ходимлари тарафидан олиб ташланишида муаммо кўради:

- Ўзбекистон дунëвий давлат ва диндан ажратилган. Давлат идораси ходими муфтийнинг гапи билан қадимий дарахтни олиб ташлаши дунëвийлик принципига зид. Муфтий ëки соф ислом эканлигини иддао қилган гуруҳ истагига кўра¸ улар назарида куфр деб билинган тут дарахтининг кесилгани жамият учун хавфли сигнал.

Рафаэл Сатторовнинг яна айтишича¸ Ўзбекистонни шариат давлатига айлантирмоқчи бўлган гуруҳлар "кичик ғалабалар" деган принципни қўлламоқда:

- Бу гуруҳ учун тут дарахтининг олингани кичик ғалаба. Истиқболдаги катта ғалабага элтувчи зинапоя. Ҳукумат популизм йўлидан бориб, диний гуруҳларни парваришлаш асносида ўз оëғига болта урадиган тизимга доялик қилаëтганини тушунмяпти. Тут дарахтининг кесилиши Бомиëндаги Будда ҳайкали ва Суриядаги сўфий зиëратгоҳларини портлатиш билан бир хил амалдир.

Нақшбандийнинг ҳассаси

Бухоро вилоятининг Когон туманида жойлашган «Хўжа Баҳоуддин Нақшбанд» зиёратгоҳи ҳовлисида 9 июнгача мавжуд бўлган тут дарахтининг ëши 700 йил экани айтилади.

Бухоро вилоят Маданият бошқармаси ходимининг Озодликка айтишича¸ бу тут дарахтининг ëши катталиги олимлар тарафидан аниқланган:

- Совет Иттифоқи даврида СССР Фанлар академиясининг ўрмончилик институти ходимлари келиб дендрохронологик анализ қилиб дарахт ëши 500 йилдан кўп эканлигини аниқлашган.

Маҳаллий аҳоли ишонадиган ривоятга кўра, 1389 йили оламдан ўтган Хўжа Баҳоуддин Нақшбанд ўз ҳассасини ерга тиққанида илдиз отиб мева қилган.

https://t.me/bugunuz/24336
Андижонлик аёл: Берилмаган кредит учун Мирзиёевга миннатдорчилик хати ёзишни талаб қилишди

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
Андижонлик аёл: Берилмаган кредит учун Мирзиёевга миннатдорчилик хати ёзишни талаб қилишди

Анджон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи аёл қуёнчилик учун “Агробанк”дан уч фоизлик имтиёзли кредит ололмагани юзасидан Президент қабулхонасига қилган шикояти ортидан банкнинг туман бўлимига 12 июнь куни чақиртирилгани ва ундан олмаган кредит учун Президент номига миннатдорчилик хати ёзиш талаб қилинганини айтди.

Қурбонова сўзининг тасдиғи сифатида “Агробанк” ходими экани айтилаётган шахс билан президентга миннатдорчилик хати ёзиш масаласини муҳокама қилаётгани ёзиб олинган аудиони ҳам Озодликка жўнатди.

Унинг иддаосича, овози ёзиб олинган банк ходими “Агробанк”нинг Жалақудуқ туман бўлими раҳбари муовини Ислом Бўтабековнинг ёрдамчисидир.

“Агробанк”нинг Жалақудуқ туман бўлими раҳбари муовини Ислом Бўтабековнинг Озодликка билдиришича, қуёнчилик учун кредит сўраб келган аёл президентга шикояти юзасидан банкка чақиртирилгани рост, лекин ундан президент номига миннатдорчилик хати ёзишни талаб қилинмаган.

Асл касби ўқитувчи бўлган Гавҳар Қурбонова иддаосича, “кредит олдим, қуёнларни боқяпман, президентимизга раҳмат” деган мазмундаги миннатдорчилик хати эвазига банк раҳбари муовини Ислом Бўтабеков унга икки-уч кун ичида келадиган ресурсдан биринчи навбатда кредит ажратиб беришни ваъда қилган.

“Икки кyнда қўшимча ресурс келади, сизга ўшандан биринчи бўлиб берамиз. Ҳозир “кредит олдим, қуёнларни боқяпман”, деб президентга хат ёзиб беринг, деди. Ёзиб бермадим, чунки мендан миннатдорчилик хатини ёздириб олиб масалани ёпишмоқчи, кейин кредит бўлмаслигини биламан, чунки ресурсларни сарфлаб бўлишган улар ”, - дейди Гавҳар Қурбонова.

Қурбонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи бўйича ишлаб чиқилган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича 27 миллион сўмдан кўпроқ кредит олиб, уйида қуёнчилик билан шуғулланишни ният қилганини айтади:

“Ўқитувчиман. Уйда қўшимча иш қилиб, ўттизтача зотдор қуён олиб, кўпайтирмоқчи эдим. Президентимиз бунинг учун уч йилга уч фоизлик кредит берилишини айтган эди. Лекин, банкдагилар кредитни пайсалга солишди. Уч кун аввал бу ҳақда Президент қабулхонасига шикоят қилган эдим. Бугун 12 июнь куни булар мени чақиртириб, олмаган кредит учун президентга миннатдорчилик ёздириб олиб, шикоятимни йўққа чиқаришмоқчи бўлишяпти”.

Қурбонова сўзининг тасдиғи сифатида “Агробанк” ходими экани айтилаётган шахс билан президентга миннатдорчилик хати ёзиш масаласини муҳокама қилаётгани ёзиб олинган аудиони ҳам жўнатди.

Аудиода Қурбонова “Мен қандай қилиб олмаган кредит учун миннатдорчилик хати ёзиб бераман”, деса банк ходими экани ишонилаётган шахс “бошлиғимиз қилиб бераман, ресурс келади, аниқ деяптику, нега ишонмайсиз”, дея жавоб қилади.

Қурбонова иддаосича овози ёзиб олинган банк ходими “Агробанк”нинг Жалақудуқ туман бўлими раҳбари муовини Ислом Бўтабековнинг ёрдамчисидир.

Озодлик Гавҳар Қурбонова иддаоси юзасидан “Агробанк”нинг Жалақудуқ туман бўлими раҳбари муовини Ислом Бўтабековга боғланди.

Бўтабеков аёлдан президент номига миннатдорчилик хати ёзишни талаб қилинмаганини айтди.

“Бу аёл кредит беришмаяпти, деб уч кун аввал Президент халқ қабулхонасига мурожаат қилган экан. Олдинига тикувчилик учун кредит олмоқчи бўлганди. Кейин, тикувчиликни қолдириб, қуёнчилик учун кредит сўраган. Шу кредитни сўраганида биз президентимизнинг 4231 – сонли қарорига асосан кредит ажратилишидан олдин маҳсулот етказилиб, хизмат кўрсатилиб бўлганидан кейин дастлабки мониторингни ўтказиб, кредит маблағни ажратиб беришимизни айтганмиз. Ҳозирча ресурс маблағлари тугаган, бир-икки кунда келади, келиши билан қуёнларингизни бориб кўрамиз ва пулни чиқариб берамиз, деганмиз, бошқа гап бўлмаган. Ҳеч қанақа миннатдорчилик хати, ташаккурнома сўралмаган. Биз шу мурожаати юзасидан суҳбат баёни ўтказишимиз керак бўлган, у шунинг учун чақиртирилди”, - деди “Агробанк”нинг Жалақудуқ туман бўлими раҳбари муовини Ислом Бўтабеков.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йил май ойида Андижон вилоятига ташрифи чоғида вилоятда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини ишлаб чиқиш бўйича маҳаллий ҳокимларга топшириқ берган ва ушбу дастурни амалга ошириш учун вилоятга 800 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилишини маълум қилган эди.
Чорвачилик, қуёнчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, иссиқхоналар қуриш, боғ ва токзорлар яратиш, сартарошлик, косметология хизмати, косибчилик, тунукасозлик, ёғоч ва аллюминь профилдан эшик ва ромлар тайёрлаш, заргарлик, автосервис устахоналари очиш, қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби 20 дан ортиқ йўналишлар бўйича тадбиркорларга 3 фоизлик кредит беришга ҳам президент Мирзиёев топшириқ берганди.

Ўзбекистондаги банклар Мирзиëевнинг микрокредит ваъдасини бажариш¸ яъни аҳолига 2-3 йил муддатга имтиёзли кредитлар беришни бошлаб юборган¸ аммо икки ой ўтиб-ўтмай¸ аксар тижорат банклари қарз сўровчиларни “ресурс тугаб қолгани” иддаоси билан қуруқ қўл билан қайтаришга мажбур бўлган эди.

Озодлик билан суҳбатда банк тизими мутасаддилари¸ мазкур қарор асосида берилган имтиëзли кредитлар "қумга сингган сувдек" изсиз кетгани¸ на реал иш ўрни ва на банкларга даромад келтирмаганини айтган ва уларни қайтариш бўйича тижорат банкларининг жиддий муаммолар гирдобида қолганини ҳам айтишганди.

https://t.me/bugunuz/24339
ZE1206/Interview with Jamol Kamol on Novaport+Tashkent Deal
Жамол Камол парламентдан аэропортларни Россияга бериш келишувини муҳокама қилишни сўради

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv