Uzbekistan Airways ва Boeing корпорацияси ўртасида миллий авиакомпания тарихидаги энг йирик шартнома имзоланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Тelegram’даги саҳифасида маълум қилди.
Шунингдек, АҚШ Президенти Дональд Трамп "Truth Social" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Шавкат Мирзиёевни ушбу йирик шартнома билан табриклади.
Маълумот учун, дастлабки етказиб беришлар 2031-йилдан бошланиши кутилмоқда.
Янги авиалайнерлар асосий йўналишларда йўловчи ташишни янада кенгайтириш, парвозлар жадвалининг барқарорлигини мустаҳкамлаш ва авиакомпаниянинг маршрут тармоғини кенгайтириш имконини беради. Бу орқали Марказий Осиё Европа, Шимолий Америка, Яқин Шарқ ва Осиё-Тинч океани минтақалари билан янада мустаҳкам боғланади.

"Шу ой бошида мен Ўзбекистон Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашган эдим. Бугун мен Президент Мирзиёевни "Boeing" билан УЛКАН битим имзолангани билан табриклайман! "Uzbekistan Airways" 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ эвазига 22 та 787 Dreamliner самолётини харид қилади. Бу Қўшма Штатларда 35 000 дан ортиқ иш ўринларини яратади. Президент Мирзиёев - бир сўзли инсон ва биз бошқа кўплаб масалалар устида биргаликда ишлашда давом этамиз! Бу масалага эътиборингиз учун ташаккур”, — деди Трамп.
Маълумот учун, дастлабки етказиб беришлар 2031-йилдан бошланиши кутилмоқда.
Янги авиалайнерлар асосий йўналишларда йўловчи ташишни янада кенгайтириш, парвозлар жадвалининг барқарорлигини мустаҳкамлаш ва авиакомпаниянинг маршрут тармоғини кенгайтириш имконини беради. Бу орқали Марказий Осиё Европа, Шимолий Америка, Яқин Шарқ ва Осиё-Тинч океани минтақалари билан янада мустаҳкам боғланади.
Рекорд даражадаги муваффақият: Teplo Autumn Fest Япон боғида 19 мингдан ортиқ меҳмонни жамлади
19–21 сентябр кунлари Тошкентда Teplo Autumn Fest бўлиб ўтди — ташриф буюрувчилар сони бўйича ҳақиқий рекордчи тадбирга айланди. Бу фестивалнинг энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади.
Батафсил – bugun.uz/3478
@bugunrasmiy

UzAutoMotors янгиланган Damas ва Cobalt ишлаб чиқарилишини эълон қилди
UzAutoМotors 13 октябрь куни Damas ва Cobalt автомобиллари янгиланган версияси ишлаб чиқарилишини эълон қилди.
Компанияга кўра, Damas минивени янги версияси ўлчамлари катталашгани, юк кўтариш қобилияти ва сиғимнинг ошгани, шунингдек ҳайдовчи ҳамда йўловчилар қулайлигининг сезиларли даражада яхшилангани билан фарқланади.
Модель Damas Моvе йўловчи версиясида ва Damas Мах юк-йўловчи версиясида мавжуд бўлади. Янги модел айни пайтдаги жорий Damas версияси билан бир вақтда ишлаб чиқарилади.
Cobalt’нинг янгиланган версиясида илгари мавжуд бўлмаган 12 та янги опция билан жиҳозланишини маълум қилди. Модернизация жараёнида автомобилнинг двигатели янгиланган, ABS тизими такомиллаштирилган, шунингдек, двигатель ва унинг тизимларини бошқарувчи янги блок ўрнатилган.
Chevrolet Cobalt’нинг ҳозирда мавжуд комплектацияларига қўшимча равишда иккита янги Cobalt Style МCМ ва Cobalt Midnight МCМ версиялари тақдим этилади. Уларнинг ҳар бири кенгайтирилган опциялар тўплами, замонавий технологиялар, яхшиланган комфорт ва юқори хавфсизлик даражаси билан ажралиб туради.

Тошкент метросининг “Ерусти ҳалқа йўли” 1 ноябрдан қайта иш бошлаши кутилмоқда
Тошкент метросининг таъмирлаш учун ёпилган “Ерусти ҳалқа йўли” очилиши 1 ноябрга қолдирилди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.
Режали профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида 14 та бекатдан иборат “Технопарк – Қипчоқ” бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди. Бу вақт давомида йўл ҳолатлари тўғриланди, носоз шпаллар алмаштирилди, дренаж тизими ҳолати ўрганилди, шағаллар текширувдан ўтказилди.
Синов жараёнлари муваффақиятли якунлангач, йўналиш 2025 йил 18 октябрдан бошлаб одатдаги тартибда йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлаши маълум қилинганди. Бироқ синов жараёнларини янада такомиллаштириш ҳамда келгусида поездлар ҳаракатини олдингига нисбатан икки баробар тезлаштириш, шунингдек оралиқ вақт интервалларини максимал даражада қисқартириш мақсадида 1 ноябрь санаси атрофида очилиши кутилмоқда.

EXPO бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон павильони олтин медалга сазовор бўлди
Осака шаҳрида ташкил этилган EXPO бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон павильони ўз йўналиши бўйича олий мукофотга — “Мавзунинг энг яхши очиб берилиши” номинациясида олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.
«Биз тақдим этган “Билимлар боғи: келажакдаги жамият учун лаборатория” консепсиясида анъаналар ва инновациялар уйғунлиги ўз аксини топган. Ғоямиз жаҳон ҳамжамиятида кенг кўламли акс-садо берди.
Барчани руҳлантирган профессионаллик ва ушбу лойиҳага бўлган ишонч учун бутун жамоага, шунингдек, халқаро ҳамкорларимизга самимий миннатдорлик билдираман», деди Саида Мирзиёева.

ADM Global янги Chery Arrizo 8 Hybrid флагман седанини тақдим этди
Янги Chery Arrizo 8 Hybrid бренд фалсафасининг тимсолига айланди — услуб, интеллект ва экологик технологияларни бирлаштиради.
Батафсил – bugun.uz/3480

Самарқандда МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси ўтказилади
2025 йилнинг 16-17 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси ҳамда МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу мажлисларда Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон махсус хизматлари раҳбарлари иштирок этади.
Тадбирларда, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси ва МДҲга аъзо давлатлар Аксилтеррор маркази вакиллари ҳам қатнашади.
Ушбу анжуманлардан кўзланган асосий мақсад Ҳамдўстлик маконида хавфсизликни таъминлаш, шу жумладан, халқаро терроризм ва экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, ахборот хавфсизлигига таҳдидлар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний халқаро айланмасига қарши курашиш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Йиғилишлар давомида замонавий таҳдидлар ва ўзаро ҳаракатларни мувофиқлаштиришга оид кенг қамровли масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда. Музокаралар якунида делегациялар раҳбарлари минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлаш борасида ўзаро ҳамкорликнинг аниқ вазифа ва йўналишларини белгилаб олишади.

Қашқадарёда иш сўраган аёлга жинсий алоқа таклиф қилган мактаб директори ишдан олинди
Қашқадарёда мактаб директори ишга кирмоқчи бўлган аёлга жинсий алоқа таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси директор ишдан олинганини билдирди.
Маълум қилинишича, у вилоятнинг Кўкдала туманидаги 17-мактаб директори бўлган. Унинг хатти-ҳаракатлари бошқарма томонидан ўрнатилган тартиб асосида ўрганиб чиқилган. Бошқарма бошлиғининг 2025 йил 16 октябрьдаги буйруғли билан у мактаб директори вазифасидан озод этилган.

“Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси педагог мақомига доғ туширувчи ҳар қандай салбий ҳолатни қоралайди ва кескин чоралар кўрилишини маълум қилади”, дейилади расмий хабарда.
@bugunrasmiy
Самарқандда МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси бўлиб ўтмоқда
2025 йилнинг 16-17 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси ўз ишини бошлади. Бу йилги тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ташкил этилди.
Анжуман аввалида Шавкат Мирзиёевнинг мажлис иштирокчиларига табрик сўзи ўқиб эшиттирилди.
Унда таъкидланганидек, мазкур Кенгашнинг ҳар йилги мажлислари терроризм, экстремизм, наркотрафик, уюшган жиноятчилик ва бошқа замонавий таҳдидларга қарши курашишда ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш учун мустаҳкам асос яратди.
Давлатимиз раҳбари Марказий Осиё минтақасида хавфсизликка таҳдид солаётган бир қатор омилларга алоҳида эътибор қаратди. Афғонистондаги беқарор вазият, халқаро террорчи гуруҳлар фаолияти, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси ва трансчегаравий уюшган жиноятчилик шулар жумласидан эканлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу билан бирга, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва сунъий интеллектдан ғаразли мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди.
Президент глобал хавфсизлик масаласига алоҳида тўхталар экан, минтақа атрофи ва Яқин Шарқда юз бераётган низолар барчани чуқур ташвишга солаётгани, улар иқтисодий ва озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.
Ушбу омиллар жаҳон бозорида носоғлом рақобатнинг кучайиши, энергия манбалари нархининг ошишига олиб келмоқда. Шунингдек, энергетика ва транспорт соҳаларида миллий ва халқаро лойиҳаларни амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда.
Ўзбекистон Президенти шундай мураккаб шароитда МДҲга аъзо давлатлар махсус хизматлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, иқтисодий, энергетика ва коммуникация тизимларини барқарор ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда уларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.