Ё мен бу таълим тизимидан чиқиб кетишим керак, ёки ростдан ҳам таълимни тубдан ислоҳ қилиниши керак. Мана соат тунги 20-30. Биз ишхонада ўтирибмиз. Нега дейсизми? Шунчаки, эртадан директорнинг ва ўринбосарларининг иш ҳужжатларини, хисоботу, баённомаларини ўргангани комиссия келаркан. Кимлигини билмайман, мақсадиниям. Лекин аниқ биламанеи, бандма-банд қоғоз ва исбот (расм) сўралади. Ҳеч ким келиб, иш режалару, баённомаларни шарт макулатурага ирғитвориб боланинг билим даражасини, унинг мақсаду ўйларини, нияту хоҳишларини, яратилган шароитлару, яратилиши керак бўлган имкониятларни ўрганмайди. Фақат ва фақат тузилмаган иш режа, бажарилмаган банд, олинмаган тадбир фотосуратлари қизиқтиради. Тавбаа... Шундай тизим қурдикки таълимда, унда фақат қоғоз гапиради, билим ўта камтар, ҳеч кимга қизиқмас, таълимга шундай шароит қилдикки, Президент томонидан у ер-бу ерда ташкил қилинган намунали мактабга мани ўқувчиларим экскурсияга борса залига қадам босса ҳижолат бўладиган даражадаги шароитда энди бу шароит... Шундай қуйи ва ўрта бўғин раҳбарларни қўйдикки, уларнинг кўпи мактаб кўрмаган, ҳақиқий мактаб заҳматини тортмаган, ўқитувчи бўлиб бурни «ҳид» искамаган. Улар мактабларда раҳбарлар «қаричлаб ўтиради» деб ўйлашади. Ньюансларни қайдан билсин?! Гоҳ бир ўқитувчининг қон босими кўтарилади, шоҳ биттасини онаси вафот этади ёки яқин қариндоши, гоҳ семинарга боришига тўғри келади, гоҳ ота-она кириб келади қўлини пахса қилиб, гоҳ бирортаси йиқилиб тушади бурни қонаб... йўқ ўқитувчининг ўрнини қоплаш ҳам уларда, «ҳунар қилган»ни тартибга чақирган, шаллақилик қиляпган отани ёки онага холатни ётиғи билан тушунтирган... хуллас, ҳаммасини тўғрилаб бўлганда кун ўрнига тун келган, уйига бормаса бўлмайдиган вақт бўлади-ахир у ҳам одам! Эрталабдан яна ўша сценарий... Қоғоз қурғур тўлдирилмай қоладида яна ўша иддаолардан боши гаранг-айбдор бўлаверади. Аҳир унинг ишини қара, естественный қилган ишлари натижасини кўр, дейдиган одам йўқ.
Баҳромжон Мирзаев.
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=514902009021374&id=100015047386969
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw

Йўл қоидалари учун белгиланган жарималар ҳақида.
22 октябрдан бошлаб айрим йўл ҳаракати қоидаларини бузиш бўйича жазолар оғирлаштирилди, жарималар оширилди.
http://www.xabar.uz/avtomobil/ehtiyot-bol-haydovchi-jarimala
Ўзи шундоқ ҳам биздаги жарималар миқдори МДҲ давлатларида энг юқори эди. Масалан, қарама қарши йўналишга чиқиб машина бошқариш энг кам иш ҳаққининг 10 баравари миқдорида эди. Бу сумма бугун 1.820.000 сўмни ташкил этаётган эди. Ҳозирги расмий курсда бу 220 доллар бўлади. 1 ноябрдан энг кам иш ҳаққининг 202.000 бўлишини инобатга олсак бу қоидабузарлик учун жарима 1 ноябрдан кейин 2.020.000 сўмни ташкил этади ва долларда 240 доллар бўлади.
Ёки телефондан фойдаланиш биринчи мартасида энг кам иш ҳаққининг 3 баравари миқдорида жаримага сабаб бўлади. 1 ноябрдан кейин бу 600.600 сўмни ташкил этади ва долларда 75 долларни ташкил этади.
Бундай катта суммадаги жарималар ҳатто баъзи ривожланган давлатларда ҳам йўқ.
Лирик чекиниш
Жарима ва жазоларнинг бундай оширилиши йўл ҳаракати қоидаларини бузилишини камайтиради десангиз адашасиз. Қоидани бузадиган ҳайдовчилар, жарима миқдори бундан кўп бўлса ҳам бузаверади. Аксинча, бу иш ҳайдовчилар ва ЙПХ ходимлари ўртасидаги коррупцияни, пора олди-бердисини баттар кучайтиради холос.
Ҳа шундай. Жарима миқдори қанча баланд бўлса қоидани бузган ҳайдовчи ҳам, ўша ҳайдовчининг "ака, илтимос баённома тузманг, рози қилиб кетаман" деган гапини эшитган ЙПХ ходими ҳам ўша қоидабузарликдан ўз манфати йўлида фойдаланишга уринади. Бири бузган қоидаси учун ЭКИҲ нинг бир неча баробари миқдорида жарима тўлашдан қутилиб арзимаган "тушлик пули" билан қутилиб кетади. Иккинчиси эса битта қоидабузарликка кўз юмиши ортидан ўша "тушлик пули"га эга бўлади. Келиша олганлари учун ҳар икки тараф ҳам хурсанд. Бир-бирлари билан хуш кайфиятда хайрлашишади. Ҳатто, осонгина "тушлик пули" ишлаганидан хурсанд бўлган ЙПХ ходими "буёғига эҳтиёт бўлиб кетинг, фалон жойда ҳам ходимларимиз бор" деб ўзича ҳайдовчини олдиндаги хавфдан огоҳланғириб ўзича унга яхшилик ҳам қилиб қўяди. Буёқда эса топталган қонун оёқ остида хор бўлиб йиғлаб ётибди.
Энди, лирик чекинишдан қайтиб жарималарни жуда юқорилигига қайтсак. Мени ўзим бўлмаганман, аммо ўша ёқларда бўлганлар айтишади қўшниларимиз бўлган Марказий Осиё давлатларида ҳам, Россия, Украина, Белоруссия тарафларда ҳам йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар бизникидай ўта юқори эмас. Биз ҳозир жарималар юқорилиги бўйича минтақада биринчи ўриндамиз.
Айтмоқчи бўлганим йўл ҳаракати қоидаларини бузишга белгиланган жарималар аҳолининг реал даромадидан келиб чиқмаган.
Бошқача таклиф
Ҳозир мен йўл ҳаракати қоидаларини бузишга белгиланган жарималарни баланд деяпман-, аммо айрим қоидабузарликлар учун жарималарни янада ошириш ёки жазони кучайтириш тирафдориман. Масалан, халқни тилида "01" деб аталадиган спиртли ичимлик ичиб машина бошқаришга жазони ҳозиргидан ҳам қаттиқроқ қилавериш керак. Чунки, аксарият ҳолларда спиртли ичимлик истеъмол қилиб машина бошқарган одамнинг касрига тротуарда кетаётган беайб бир пиёда қолиб кетаяпти. Шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасини олмай туриб(уйда унутиб қолдирган эмас, умуман олмаган) машина бошқарганларга ҳам жазони кучайтириш керак.
ЙПХ ходимларининг сиренасига ўхшаш сирена қўйиб олиб, кўча-куйда ҳаммани жонига тегиб ўша сиренани баланд овозда чалиб юрганларга жазони ошириш керак.
Умуман олганда жарималарни айримларини тушириш, айримларини ошириш ёки жазоларни кескинлаштириш керак. Ҳозирги ҳолати жуда ҳам(слишком) анча баҳсталаб. Балки шунда кўчаларимизда бироз тартиб бўлар. Нима дедингиз.

"Уривин" ёки ёшларимизнинг тил ўрганишга қизиқмасликлари ҳақида
Бунга 5-6 йил бўлиб қолди, маҳалламиздан таниш бир бола ярим кечада қўнғироқ қилиб қолди. Ўртамизда қўйидаги суҳбат бўлиб ўтди.
- Ака яхшимисиз?
- Раҳмат, ўзинг яхшимисан?
- Ака, бир саволим бор эди.
- Ярим кечада безовта қилганингга қараганда зарур шекилли, беравер саволингни.
- Ака, "тупой" дегани нима дегани?
Уни саволини эшитиб кулиб юбордим.
- Нега кулаяпсиз?
- Бу сўзни нима маъно англатишини нега сўраяпсан, тинчликми?
- Қўяверинг, айтақолинг маъносини.
- Қиз бола ёзиб юбордими? - ўша пайтда у ижтимоий тармоқларда роса актив эди.
- Қаердан билдингиз?
- Буни маъноси "сиз зўр йигитсиз?" дегани, буни фақат қиз бола йигитга ёзиши мумкин, - яна кулдим.
- Қўйсангизчи, ака. Ҳазиллашмай тўғрисини айтинг, - у ялина бошлади.
- Тупой, бу сўз аҳмоқсан дегани, э тупой, - у мен гапимни тугатиб уни гапини эшитмаёқ қўнғироқни уздим.
Ҳозир ўша болани кўча-куйда кўриб қолсам "ҳа "тупой", яхшимисан?" деб сўрашаман.
У эса хижолат бўлиб бурнини тортади. Аммо ҳанузгача рус тилини "р" ҳарфини ҳам ўрганмади.
Мен қишлоқ ёшларининг илмга, ўқишга қизиқмасликларини кўриб ҳайрон қоламан. Ҳеч бўлмаса биронта чет тилини, майли у рус тили бўлсин, инглиз тили бўлсин, турк тили бўлсин ўрганиб қўяверишса бўлмасмикин?
Интернетда Россияга ишлагани бориб рус тилини умуман билмай ноқулай аҳволга тушган ҳамюртларимизнинг кулгили аҳволлари акс этган видеолар, аудиолар роса кўп. Менга ёмон таъсир қиладигани ака Россияга ишга бориб, рус тилини билмаслиги оқибатида ноқулай аҳволга тушганини қайтиб келиб айтиб беради. Ўша воқеани бошқалар қатори мактаб ёки коллеж ўқувчиси бўлган ука(лар) ҳам эшитади. Акасини тил билмай қилган нўноқ ишидан бошқаларга қўшилиб кулади. Аммо акасининг ўша ишидан ука хулоса чиқармайди. Ўша ука ҳам мактабни ёки коллежни битирганданоқ акасига қўшилиб Россияга ишлаш учун боради. Аммо, барибир бошқа фанларни ўқимаса ҳам ҳеч бўлмаганда рус тилини ўрганиб қўймайди.
Ҳозирги кунда, тил билмасликни оқибатида Россияда хор бўлиб юрган ҳамюртларимизни тақдирлари ёш авлод учун сабоқ бўлиши керак. Улар ўз устида қаттиқроқ ишлаши, тил ўрганишга жиддий киришиши ва мактабни ёки коллежни битиргунча энг камида битта чет тилини эркин гаплаша олиш даражасида билиши керак. Аммо, минг афсуски ҳолат бундай бўлмаяпти.
Ҳатто, ўзим эшитганман, баъзи болаларни "ўқиб нима бўлар эдим, барибир коллежни битириб акам билан Россияга ишлагани кетаман" деб айтганларини. Ана шундайларга қарата "Барака топкур, билганингни қилавер, аммо тил билган ҳеч қайерда хор бўлмайди. Шуни эсингдан чиқарма. Шунингдек ўқисанг дунёқарашинг бироз кенгаяди ва бу ҳам ўзингга фойда бўлади" дегим келади.
Аслида ёшларимизни нафақат тил ўрганишларини, балки ўзлари қизиққан соҳада мактаб ёки коллежларда дарсда ўтиладиган мавзулардан ташқари яна қўшимча ўқиб ўрганишларини, келажакда ватанимиз тараққиёти учун хизмат қиладиган етук кадрлар бўлиб етишишларини хоҳлайман. Лекин, бирон бир соҳага қизиқмаётган ёшлар ҳеч бўлмаганда рус тилиними ёки инглиз тилиними пухта ўргансинлар. Келажакда ўзларига асқотади.
Нима дедингиз?
Тўғри, ёшларимиз орасида мактаб ёки коллежни битурунича бир нечта тилларни пухта ўрганиб оладиганлари ҳам бор, аммо улар фоиз ҳисобида жудаям кам.
П.С. Айтгунча, яқинда бир ҳамюртимизнинг Россияда иш берувчи русга "Уровень" сўзини тушунтира олмай "уривин, уривин" деб роса кулгуга қолганининг аудио ёзуви тарқалди. Буни эшитиб мен ўша маҳалладошимга "ҳа уривин, яхшимисан?" деб сўрашадиган бўлдим. Аммо у "уривин"ни сўкиниш деб тушунаяпти. 😊

Ҳар чоршанба канал аъзолари, яъни муштарийлар куни
Ассалому алайкум ҳурматли канал аъзолари! Сизлардан бемаслаҳат иш қилиб қўйдим, айбга буюрмайсизлар. Ҳафтада бир кун сизлардан келиб тушган мурожатлар, турли фикрлар, турли маслаҳатлар бўйича фикрлашамиз. Бу учун мен чоршанба кунини танладим. Энди, бундан буёғига ҳафтанинг ҳар чоршанбаси шундай бўлади ва канал аъзоларига бағишланади.
Ўтган бир ҳафтани бугун чоршанба куни сизлар билан сарҳисоб қиламиз.
daryo.uz ахборот порталининг асосчиси Фарҳод Файзуллаев ўзининг Замбаракнинг ўқи
@zambarakning_oqi
каналида мени каналимни реклама қилганидан сўнг канал аъзолари анчагина кўпайиб қолишди. Эслатиб ўтаман Фарҳод билан яқин таниш эмасмиз. Шунчаки Телеграмдаги *"Кучли журналистлар гуруҳи"*да тасодифан Мажбурий обуна ҳақидаги фикрларимиз бир жойдан чиқиб қолди. Қизиғи, иккаламиз ҳанузгача яхшилаб танишиб олганимиз йўқ. Фарҳодга ўша самимий ва холис хизмати учун ташаккурларимни изҳор этаман.
Ҳафта давомида бериб борилган мавзулардан СССР даври ҳақида ёзганим кўпчиликка қизиқарли бўлган ва улар ўша постда ёзилган айрим ишларни ўқиб "ўша ишларнинг айримлари ҳанузгача бор, демак улар СССР пайтидан бери яшаб келаётган экан-да" деган фикрни билдирдилар.
Шунингдек иккита муштарий ўша постимни "фақат бир тарафлама бўлиб қолганини, СССР пайтидаги ижобий ишлар ҳақида ҳам ёзишим кераклигини" ёзиб юборибдилар. Бу ҳақда бугун алоҳида пост ёзаман.
Яна Нодар Думбадзенинг Абадият қонуни романидаги "Верэнинг йигитлари жинни Маргони дафн этаётгани ҳақидаги лирик чекиниш бўлган пост ҳақида ҳам яхши фикрларни ёзиб юборишган.
Яна бир муштариймиз долларчиларга лицензия бериш керак деб ёзган постимга анчагина фикрларини ёзиб юбордилар.
Шунингдек бир нечта муштарийларимиз бизни еб битираётган маъракалар постига ижобий фикрлар билдирибдилар.
Ўзларининг қимматли вақтларини аямай турли фикрлар билдириб менга ёзаётган муштарийларга раҳматлар айтаман. Яна шуни эслатиб ўтмоқчиманки менга ёзилган фикрларни ўқиб бўлиб ўчириб юборяпман. Сабаби жуда кўпчилик ёзгани туфайли телеграмдаги шахсий ёзишмалар рўйхати жуда узун бўлиб кетди ва эътиборсизлик билан кимнидир ёзганини кўрмасдан ўтказиб юбормай деб шундай қилаяпман.
Аммо..., аммо кейинги ҳафта чоршанба кунида билдирилган айрим фикрларни аноним тарзда ёки эгаси рози бўлса уни исм-шарифини очиқ кўрсатиб бериб боришни режалаяпман.
Қисқаси чоршанба куни сизларнинг кунингиз, азиз муштарийлар.
Доимо соғ-саломат юринглар, ҳеч қачон ғам кўрманглар, Яратган сизларни ва яқинларингни доимо Ўз паноҳида асрасин. Омон бўлинглар!
(Бироздан кейин СССР даври ҳақидаги иккинчи постни кутинглар)
Айтгунча, бир муштариймиз "мажбурий обуна ҳақида ҳам ёзинг" деб мурожат қолдирган. Мажбурий обуна ҳақида тепада ёзганман.

СССР ҳақида, 2-пост.
Бундан бир неча кун олдин СССР даги айрим тушунарсиз ишлар ҳақида ёзганимдан кейин муштарийлардан бир нечта "боплабсиз" деб ёзилган хабар билан бирга иккита муштарийдан "ўша даврни фақат қора томонларини ёзибсиз, яхши тарафларини ҳам ёзинг" деган мурожат ҳам бўлди. Уларнинг бири мурожат қилганида қайсидир мавзу устида ишлаб турганим учун гапни қисқа қилиб "ҳа, хўп" деб жавоб қайтардим. Иккинчи муштарийга эса.....
СССР пайти... тўғри, 1960-йиллардан кейин анча ривожландик. Шаҳарлар обод бўлди. Кўплаб завод ва фабрикалар қурилди. Инфратузилма яхшиланди. Аммо бу ишларни бизга ўрислар ёнидан қилиб бергани йўқ. Халқимизнинг пулига, шунингдек мамлакатимиздан қазиб олинган қазилма бойликлар ҳисобига, халқимизнинг оғир меҳнати ҳисобига қилинган
Тўғри, биз СССР деган давлат таркибида яшамасак ўша ишлар қилинмаслиги ҳам мумкин эди. Аммо ишонинг, СССР пайтида ўша ишлар бўлиши учун халқимиз оғир-оғир бадалларни тўлаган.
1920-30 йилларда "босмачи" деб, "бой-қулоқ" деб, кейинчалик 1937 йилдан Сталин ўлган 1953 йилгача эҳҳе қанча ҳамюртларимиз қурбон бўлишган.
Ундан сўнг Ш.Рашидовни ўлимидан сўнг бироз ўтиб 1984 йилдан бошлаб "Пахта иши" баҳона яна кўплаб юртдошларимиз жувонмарг қилиндилар.
Гоҳида кимлардандир эшитиб қоламан, "СССР пайти яхши эди, 100 -120 сўм маъош олиб бир ой ҳеч нарсани ўйламасдан яшар эдик" дейишади. Тўғри, СССР даврида ким ойлик маъош олиб ишлаган бўлса тузукроқ яшаган. Аммо қишлоқ хўжалигида банд бўлган одамларни бундай деб бўлмайди. Улар қишин-ёзин даладан бери келмай оғир шароитда яшашган.
Ўша шаҳар жойларида маъош олиб бироз тузукроқ яшаганлар ҳам 1970-75 йилдан кейин тузукроқ яшаганлар. Унгача эса ҳамманинг аҳволи бирдай оғир бўлган. Хўш, шуни "СССР даврида яхши яшаганмиз" деб бўладими?
Бу гапларни ўқиб мен ҳақимда "бу одам СССРни ёмон кўради, шу учун ёмонлаяпти" деган хаёлга бормаслигингизни сўрар эдим. Мен ўша даврни ёмонлаб ёзаётган гапларимни осмондан олмаяпман, бир қисмини ўзим кўрганман. Шунингдек машҳур адибларимизнинг эсдаликларидан, асарларидан ўқиб билганман.
Узоққа бормайлик, Шукур Холмирзаевнинг "Ўзбек характери" номли ҳикоясини ўқиган бўлсангиз мен ўша даврни тасвирлашда муболаға қилмаётганимни биласиз. Мабодо ўқимаган бўлсангиз, албатта топиб ўқинг.
Шунингдек Тоғай Муроднинг Отамдан қолган далалар деган романи ва шу роман асосида олинган фильм бор. Ана шу романда ҳам, фильмда ҳам ўша давр воқеалари ҳаққоний тасвирланган.
Энди ўзим кўрганларимга келсак 1984-85 йилларда маҳалламизда, гарчи биз туманимиз маркази Ургут шаҳри билан туташ яшаган бўлсак-да, вилоят маркази биздан бор йўғи 50 км узоқликда бўлса ҳам одамлар ўта фаровон яшашмасди. Маҳалламиздаги машина сони ўнтача ҳам чиқмас эди. Айримларда мотоцикл бор эди, қолганлар эшакда юришар эди.
Уйларнинг аксариятини томи лойсувоқ эди. Кейинчалик чердак қилиниб шифер ёки тунука билан ёпилди.
Ўша пайтда бир нарса намунали тарзда эди. Китоб чиқариш. Йил давомида ҳисобсиз китоблар чоп этилиб мамлакат бўйлаб тарқатилар эди. Аммо ўша китобларнинг аксарияти тузумга хизмат қилиши лозим бўлган китоблар эди.
Ўша давр қандай бўлганлиги ҳақида яна бир факт: Ўзбекистондаги қишлоқлардаги мактабларнинг аксарияти 1960-70 йилларда пахса билан тикланган эди ва мамлакат бойиган 1980 йилдан кейин ҳам ўша мактабларни замонавий қилиб қуриб бермаган. Ўша мактаблар мустақилликдан кейин, 2004-09 йиллардаги давлат дастури бўйича бузиб ташланиб замонавий қилиб қайта қурилди. Бунга ўзларинг ҳам гувоҳ бўлдинглар.
Кун оралатиб, ҳар бирига миллиардлаб рублни сарфлаб космосга турли мақсадларда ракета учирган СССР Ўзбекистондаги халқ пахсадан ҳашар қилиб қурган мактабларни янгилаб бера олмаган эди.
Албатта, ўша даврда Россия, Украина, Болтиқбўйи давлатлари ва Белоруссияда аҳвол биздагидай бўлмаган, уларда шароит яхшироқ бўлган. СССР фақат бизни, Ўрта Осиё республикаларини кўпроқ эзган.
Энг муҳими бизга қандай шароит қилиб бермасин ёки қорнимизни қанчалик яхши тўқламасин ўша даврда биз уларга мустамлака эдик, қул эдик.
Ўшандай ҳолатни қандай қилиб яхши тарафлари бўлиши мумкин?

Муштарийларимиздан биридан келган пост. Таҳрирсиз аслича бераяпман.
ТАЛАБА ДАРСЛИКНИ КАЙЕРДАН ОЛАДИ!
Бугунги кунда юртимизда сифатли олий таьлимни ташкил килиш ва ривожлантириш буйича куплаб ишлар амалга оширилмокда.
Лекин бу бўғинда биринчи навбатда ўзгартириш киритилиши керак бўлган ўринлар ҳали хам ўз йичимини "кутиб ётибди".
Худди шундай енг долзарб масалалардан бири бу-Олий таьлимда таҳсил олаётган талабанинг дарслик ва ўкув адабиётлари муаммоси!!!
Келинг, бу масаланинг аҳамиятини мен каби педагогика олийгоҳларида тахсил олаётган талаба мисолида кўриб чикамиз:
Талабага ўкув дастурида янги куйилган фан юзасидан ўкув адабиёт (дарслик) лари руйхатини топиш ва ундан фойдаланиш кераклиги айтилди!!!
👉 Талабанинг биринчи бўлиб дарслик кидириб борадиган "эшиги" бу:
албатта, олийгоҳ ( институт ёки унверститет)нинг Ахборот ресурс маркази (кутубхона)булиб, олайлик, у ердан ўкиш учун тавсия киладиган 10 та ўкув адабиёти ( дарслик, мажмуа ) дан ўртача ҳисобда 1 ёки 2 тасини топиш мумкин.
( ачинарлиси, Республикадаги жуда кўп педагогика олийгоҳларида шу бир-иккита дарслик хам ҳаммага етмайди)!
( Изоҳ ўрнида: агар талаба битта фандан ўртача юқоридаги 10 та адабиётдан енг керакли 5 тасини 15 минг сумдан қоғоз вариантда чикариб олса, 75 минг сум булади! Бир семестирда ўртача 10 та фан ўтилса, бу кўрсаткич 750 мингни ташкил килади).
👉 Талабанинг дарслик излаб борадиган иккинчи "эшиги" бу: Интернет!!!
Бу ўринда олийгоҳдаги интернит хакида гапириш - Марсда одам яшашига ишониш билан баравар! ( Бизнинг олийгоҳларда итернет фақат ревизия(текширув) келгандагина "ишлайди". Шунда ҳам факат "уз" доменларигагина зўрға "кирадиган" интернетимииз каттарок (масалан 200 мб) ҳажимдаги китобни юклаб олиши учун "3 кун керак булади".😰)
Ўзимизнинг шахсий интернет тармоғимиз (WiFi, модем ёки мобиил телфон) оркали маьлумот қидирганимизда яна бир муаммога дуч келамиз: у ҳам бўлса интернетдаги маьлумотларнинг пулли эканлиги!
(Изоҳ ўрнида: олайлик, талаба битта фандаги бир мавзу юзасидан 5 минг сум тўлаб маьлумот олади. Агар талаба семестир давомида ўртача шу фандан 5 марта маьлумот олмоқчи бўлса, 25 минг булади. Энди буни юкоридаги 10 та фанга нисбатласак, 250 минг сўмни ташкил килади. Якинда ўзим билан бўлган ҳолат: соҳам буйича чет тилидаги "топилмас" манбани излаб кўрдим. Чет элдаги пуллик сайтда унинг бахоси 200€ ( ҳа, ҳа 200 евро ) турибди ( сўмда ҳисобласак, 1 млн 800 минг сўмдан зиёд турибди!!!).
👉 ПЛУС: Соҳага юналтирилган илмий журналларнинг йиллик обуна нархи шундоқ ҳам, 9 млнга якин контракт тўлаётган талабанинг "кон босимини ошириши" аник (битта турдаги журналнинг ўртача йиллик обуна нархи 150--200 мингни ташкил килади).
Бизда яна ўша савол: "ТАЛАБА ДАРСЛИКНИ КАЙЕРДАН ОЛАДИ?!
ҒАНИШЕР ҲАКНАЗАРОВ

Диққат! Шошилинч хабар!
Президент фармони билан "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясининг монополияси тугатилмоқда.
Бугун Президентнинг "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясини тугатиш ҳақида фармони эълон қилинди.
https://kun.uz/43134367
Фармонга кўра, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК қайта ташкил этилади. МАК дирекция базасида «Uzbekistan Airways» АЖ, «Учувчилар мажмуаси» ДУК, «Ҳаво алоқалари бош агентлиги» ва «Ўзавиатехтаъминот» комплекси иш бошлаши кутилмоқда.
Ўзбекистондаги аэропортлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида «Uzbekistan Airports» АЖ фаолияти ҳам йўлга қўйилмоқда. Жамият ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш билан бирга, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, аэропорт инфратузилмасини яхшилаш билан машғул бўлади.
Маълумот ўрнида: Бизда фуқаро авиациясида шу пайтгача "ўзимизга хос" амалиёт қўлланилар эди. Яъни мамлакатимиздаги барча халқаро ва маҳаллий аэропортлар "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авивкомпаниясига қарашли эди. Бу Ўзбекистон фуқоро авиацияси бозорига чет эл авиакомпанияларининг кириб келишига асосий тўсиқ бўлаётган эди.
Аксар чет давлатларда аэропортлар алоҳида ташкилот ҳисобланади ва мустақил равишда бир вақтнинг ўзида хоҳлагунича авиакомпаниялар билан шартнома имзолаб уларга хизмат кўрсатаверади. Бизда эса аэропортлар миллий авиакомпаниямизга қарашли бўлгани учун мустақил тарзда ишлай олишмаган.
Президент фармонидан кейин аэропортлар Миллий авиакомпания таркибидан чиқарилиб алоҳида Uzbekistan Airports АЖ ихтиёрига ўтказилмоқда.

Комил Алламжонов Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Комил Алламжонов Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Бу ҳақда ЎзА хабар бераяпти.
http://www.uza.uz/oz/society/komil-allamzhonov-zbekiston-matbuot-va-akhborot-agentliginin-28-11-2018?m=y&ELEMENT_CODE=komil-allamzhonov-zbekiston-matbuot-va-akhborot-agentliginin-28-11-2018&SECTION_CODE=society
Ҳукумат қарорига мувофиқ Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
У бу вазифада Лазиз Тангриевни ўрнини эгаллади.
https://kun.uz/97399736
Эслатиб ўтамиз, К.Алламжанов олдин Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби вазифасида фаолият юритган эди.
Комил Алламжонов Президентнинг матбуот котиби бўлиб ишлаганда мени назаримда яхши иш олиб борди. Доим ОАВ билан, блогерлар билан ҳамкорликда самарали ишлади.
Умид қиламиз Комил Алламжонов янги лавозимда ҳам самарали иш олиб боради.

Президент раислигида Хавфсизлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Қуролли Кучлар академиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
https://president.uz/uz/2157
Унда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча масалалар қатори ҳарбий қурилиш соҳасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилганини таъкидлади.
Хавфсизлик кенгашининг жорий йил 10 январда бўлиб ўтган мажлисида белгилаб берилган йўналишлар ҳаётга татбиқ этилди. Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга қаратилган 46 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.
Ўтган қисқа вақтда ҳарбий қисмларнинг тузилмалари тўлиқ янгиланди. Самарасиз ва вазифалари бўйича бир-бирини такрорлайдиган ҳарбий қисмлар қисқартирилди. Натижада қўшинларни сақлаб туришга кетадиган харажатлар камайди. Озиқ-овқат билан таъминлашда аутсорсинг тизими жорий этилди. Бу ҳарбий бўлинмалар жанговар тайёргарлигини ошириш, вақт кўрсаткичларини икки баробар қисқартириш имконини берди.
Мамлакатимиз армияси қуролли кучлар қудрати бўйича дунё рейтингда бир йилда 9 поғонага кўтарилгани, Буюк Британияда ўтказилган нуфузли “Кембрий патрули” танловида ҳарбийларимиз 90 мамлакатдан иштирок этган 123 жамоа орасида биринчи ўринни эгаллагани бу борадаги ишлар тўғрилигини яққол исботлайди.
Армия ва халқ бирлигини таъминлаш мақсадида барча ҳудудларда ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилди ва улар самарали фаолият юритмоқда. Биринчи марта давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, вилоят ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида йиғинлар ўтказилди.
Соҳага ихтисослашган корхоналарни бирлаштирадиган Мудофаа саноати давлат қўмитаси ташкил этилди.
Ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва соҳа фахрийларини ижтимоий ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунга қадар ҳарбий хизматчиларга 56 та уй топширилди. 1 минг 500 дан ортиқ ҳарбийлар уй-жой билан таъминланди. Яна 74 та уй қурилиши давом этмоқда.
Йиғилишда мамлакатимиз ҳарбий қудратини янада мустаҳкамлаш, мудофаа саноати ва ҳарбий таълимни ривожлантириш, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларни модернизация қилиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали қўшинларни бошқарув тизими такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини шакллантириш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
https://president.uz/uz/2158
Аскарлар, ҳарбий хизматчилар мамлакатимизнинг шонли тарихини, она заминимизда яшаб ўтган буюк қаҳрамонлар, саркарда ва қўмондонлар ҳаёти ва жасоратини чуқур билиши, улар билан ғурурланиши кераклигини таъкидлади.
– Мана, Амир Темур бобомиз билан ҳаммамиз фахрланамиз. Лекин, холисона айтайлик, улуғ Соҳибқироннинг “Тузуклар”ини қанча аскар ўқиган, – дея савол қўйди Шавкат Мирзиёев. – Ёки буюк саркарда Жалолиддин Мангубердининг ҳаёти ва ҳарбий маҳорати ҳақида ҳамма ҳам етарли билимга эгами? Ваҳоланки, бу аждодларимизнинг ғалабалари, стратегия ва тактикаларини дунёдаги кўплаб ҳарбий мактаб ва академияларда бугун ҳам ўрганишади.
Давлатимиз раҳбари аскарлар ҳарбий қасамёд қилишдан олдин албатта Ўзбекистон тарихи ва “Темур тузуклари” фанидан синов топшириши кераклигини таъкидлади. Илғор ҳарбий қисмларга улуғ саркардаларимизнинг номини бериш, моҳир лашкарбоши боболаримиз ҳақида илмий тадқиқотлар, бадиий китоблар, кинолар яратишга кўрсатма берди.
Мамлакатимиз тинчлиги ва хавфсизлигини ишончли таъминлаш билан бевосита боғлиқ бўлган ҳарбий таълим масаласига биринчи даражали эътибор қаратиш, мактаблардаги ҳарбий дарсларга шу ҳудудда хизмат қилаётган, юксак инсоний ва касбий хусусиятларга эга жанговар офицерларни жалб этиш, ўқувчиларни ҳарбий қисмларга олиб бориб, хизмат жараёнлари билан яқиндан таништириш бўйича топшириқлар берилди.

СССР ҳақидаги постимга келган шарҳлардан бири. Исми сир қолишини сўраган муштариймиз ўша давр ҳақида қизиқ фикрлар ёзибдилар.
Ёзувни таҳрир қилмасдан асл ҳолича қўйяпман.
Assalomu alaykum. SSSR haqidagi 2-postizga izoh tarzida aytmoqchidimki. Aytishlaricha, o'sha paytlar qishlog'imizdan umuman gaz uzilmagan. Hattoki, yaqindagacha ya'ni 6 - 7 yil oldin tuman markazidagilar bizning qishlog'imizdagi gazga havas qilishardi. To'g'ri, men u davrni ko'rmaganman. Lekin hozir qishlog'imizdagilarga juda achinaman. Chunki qish kelayapti. Ba'zan tok ham o'chadi. Men o'zim Toshkentda o'qiyman. Lekin uydagilarim va qishloqdagilarimga achinaman. Bizda hamma 5 xonali uyning 1 tasida yashaydi. Buni tassavur qilish qiyin. Xullas shuning uchun men qish faslini rasa yomon ko'raman. Ishonasizmi xudodan so'rayman qish kelmasligini. O'sha davrda biznikilar qishloqda yashagan. Lekin hozirgiday qiyinchilik ko'rmagani aniq. Bilasizmi, bu haqida doston yozsa bo'ladi lekin gapimni shu yerda tugatmoqchiman.

Муштарийларимиздан келган яна бир қизиқарли пост.
Бу пост "Олмалиқ ҳақиқати" газетасининг N47-сонида берилган экан.
Аммо, сизларга ҳам қизиқали бўлади деб ўйлаб каналга ҳам қўйишга қарор қилдим.
_Ажабо
Эркакка айлатирилган аёл ёхуд...
Кўпчилигимиз оммавий ахборот воситалари орқали айрим хорижлик фуқароларнинг ўз жинсини ўзгартирганлиги ҳақида эшитганмиз, ўқиганмиз ва албатта, ҳайратдан ёқа ушлаганмиз. Бу каби ҳолатни ўзимизнинг миллат вакиллари билан содир бўлишини тасаввуримизга ҳам сиғдира олмаймиз.
Аммо не тонгки, шаҳримизнинг шундоқ биқинида жойлашган Пискент тумани, “Намуна” МФЙда яшовчи 4 фарзанднинг онаси (аҳлоқ меъёрларига амал қилган ҳолда ушбу фуқаронинг исм-шарифини бермадик) 2 йилдан буён эркак бўлиб юрибди экан.
Қандай дейсизми? 2016 йил 20 февралда Тошкент вилояти, Пискент тумани ИИБ томонидан Б.Ф.Абдужалиловнага берилган серия рақами АВ 3153278 бўлган фуқаролик паспортининг “жинси” дейилган жойига “аёл” деб қайд этишнинг ўрнига “эркак” деб ёзиб, мутасаддилар томонидан қўпол хатога йўл қўйилган. Фуқаролик паспортини муддати келганлиги туфайли алмашиштиришга берган аёл ҳам паспортини олганига хурсанд бўлиб, жинси ёзилган жойга эътибор бермаган. Кейинчалик бу ҳақда билиб қолганидан сўнг ҳам “Бу менинг хатоим эмас-ку” деб, шунингдек, паспортни алмаштириш билан боғлиқ айрим сарсонгарчиликларни бошидан ўтказишни хоҳламай бу ҳақда ИИБга маълум қилмаган. Ўзи аёл, аммо шахсини тасдиқловчи ҳужжатида эркак бўлган ушбу фуқаронинг айтишича, мазкур паспорти билан у Олмалиқ шаҳар Туғруқ бўлимида фарзандини дунёга келтирган ва Олмалиқ шаҳридаги ФҲДЁдан фарзандига метрика ҳам олган, ҳатто ҳарфларни ҳижжалаб солиштириб кўрадиган шаҳримиздаги нотариал идорада ҳам тегишли ҳужжатларини расмийлаштирган. Аммо тилга олинган ушбу муассаса ва идоралардаги бирорта масъул ҳам паспортдаги “эркак”нинг аслида аёл эканлигини пайқамаган.
Тўғри, иш бор жойда хато бўлади, аммо бир инсоннинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги бу хатони шунчаки “ҳа, хато ўтиб кетибди-да” дея ҳеч қандай важ билан оқлаб бўлмайди.
Паспорт эгасининг турмуш ўртоғи ҳам ушбу хатонинг олдида тилини тишлаб, фарзандларига ҳар замонда ҳазиллашиб қўяди: - Ҳой, онангдан эҳтиёт бўл, у “мужик” бўлиб кетган, бу ҳақда давлат бериб қўйган “документ”и ҳам бор-а!
Ана шунақа гаплар, ҳурматли муштарийлар! Паспорт олганда жинси дейилган жойига албатта яхшилаб эътибор беришни унутманг. Йўқса, сизда ҳам ё эркак, ё аёл бўлиб қолиш эҳтимоли йўқ эмас.
Дилфуза РЎЗИЕВА._

Метан заправкаларидаги лимит нега ва кимга керак?
Охирги пайтларда метан заправкаларда нархлар кескин ошди, Молия вазирлиги пўписа қилганидан кейин бироз тушди.
https://www.mf.uz/news/3226.html
Умуман олганда метан заправкаларда нима муаммо бор?
Сентябрь ойининг ўрталарида соат кечки 23.30 ларда қўшни Тойлоқ туманидаги метан заправкага бордим. Ургутда метан заправка йўқ, ургутликлар доим ўша ёққа боришади. Борсам заправка ёпиқ. Оператордан нега заправкани ёпиб қўйганларини сўрасам у, "Ака, бизга газ беришда лимит белгилаган. Агар мен ҳозир сутка давомида тўхтовсиз ишлайверсам ўзимга берилган лимитни 20 кунга етмасдан сотиб тугатаман. Кейин ойни охиригача, ё заправкани ёпиб қўйишим керак ёки икки баробар қимматига газ олиб уни зарарига сотишим керак. Шу учун кечки соат 23.00 дан эрталабки 5.00гача заправкани ёпишга мажбур бўлаяпмиз" деди.
Ўшанда бир куб газни нархи 1600 сўм эди.
Орадан бироз ўтиб нархни 1900 сўмга чиқаришди. 16 ноябрь кунидан бошлаб нархни бирданига 2200 сўмга чиқаришди. Молия вазирлигининг пўписасидан кейин ану куни борсам нарх 1850 сўм. Нархни туширишибди. Аммо...
Аммо, ёз ўтди, куз ўтаяпти ҳеч навбат бўлмаган метан заправкада охирги пайтларда яхшигина навбат бўлаяпти. Охирги борганимда роса 40 минутда газ қуйиб чиқдим. Олдинлари борганимда заправкадаги ҳамма колонкалар доим биравакийига очиқ бўлар эди. Энди эътибор бериб қарасам 6 та колонкани иккитаси очиқ, қолгани навбатини кутаяпти. Буни ҳисобидан эса навбат катталашиб бораяпти. Буни сабаби билан қизиққанимда гап яна ўша лимитга бориб тақалаяпти.
Хўш, бундай ҳолда нима қилса сих ҳам, кабоб ҳам кўнмайди? Фақатгина газни камроқ бериб аҳволни ўнгласа бўлади.
Шу учун метан заправкаларда энди берилаётган ойлик лимитдан шошилмай фойдаланиш ва уни ойни охиригача бемалол етказиш учун сунъий навбат юзага келтирилаяпти ва операторлар газ қуйиш колонкаларини навбати билан ишлатишаяпти. Буёқда эса одамлар метан заправкаларда соатлаб қимматли вақтларини йўқотмоқда.
Мени бир нарса ҳайрон қолдираяпти. Метан заправкаларга лимит белгилаш кимга ва нимага керак?
Нефтимиз кам ва уни катта қисмини четдан олаётган бўлсак. Шундай экан метан заправкаларда белгиланган ойлик лимитни бекор қилиб уларга хоҳлаганларича газ сотишларига имконият берсак яхши эмасми?
Қолаверса бензин, соляркада юрган машиналар қанча камайса экологиямиз учун яхши эмасми? Қолаверса бензин ва соляркани қанча кам ишлатсак уни импортига сарфланаётган валюта ҳам тежалмайдими?
Ўтган 2017 йилнинг 14 июнь куни Халқаро Пресс-клубда “Ўзбекнефтгаз: янги даврга янги стратегия билан” мавзусидаги навбатдаги сессия бўлиб ўтган ва сессия давомида Ўзбекистондаги нефть ва газ соҳасидаги мавжуд вазият ҳамда соҳанинг истиқболлари, шунингдек янги лойиҳалар муҳокама қилинган эди.
https://kun.uz/news/2017/06/15/viloatlarda-ekilgi-etismovciligi-olatiga-nima-sabab-bulmokda
Ўшанда сессияда қатнашган "Ўзнефтмаҳсулот" компаниясининг бошқарув раиси Музаффар Файзиев жумладан шундай деган эди:
"Ҳозирда барча вилоят ва туман ҳокимликларида график жорий қилинган. Эндиликда нефть импортини камайтириш ва ўзимизда ишлаб чиқарилаётган хом-ашёдан экологик ёқилғига ўтиш сиёсати амалга оширилади. Айни дамда вилоятларда 90 фоиз автотранспорт воситалари газга ўтган. Шунингдек, ҳозирда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар ҳам газ ўрнатишга мосланган.
Шунингдек, яқин келажакда аҳолининг ёқилғидан газга ўтишини таъминлаш учун газ нархини 5 йил ичида оширмаслик бўйича янги дастур лойиҳаси ўрганилмоқда. Бу эса ўз навбатида ёқилғи шохобчаларидаги тирбандлик, бензиннинг кўчаларда "норасмий" сотилишини олдини олади ҳамда ўзимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотдан оқилона фойдаланишга имкон беради".
Жаноб Файзиев "газ нархини 5 йил оширмаслик бўйича лойиҳа ўрганилаяпти" деб гапирган пайтида метан заправкаларда метан газнинг бир куби 1300-1600 сўм эди. Орадан бир йил ўтиб бугун нархлар 1850-2100 сўмгача бўлаяпти. Энди нархлар фоиз ҳисобида қанча ошганини ўзингиз ҳисоблаб олаверинг.
Хўш, бу ишларга кимдир изоҳ берадими, ё ҳар доимгидай ёпиқлик ёпиқлигича тураверадими?

Ҳайдовчиларга лицензия қимматлик қилаяпти(ми?)
Бугун тасодифан Ургут туманида кира қилиб юрган элликка яқин ҳайдовчиларнинг туман Халқ Қабулхонаси олдида ниманидир қизғин муҳокама қилиб турганларини устидан чиқиб қолдим. Булар асосан ноқонуний кира қилиб юрган ҳайдовчилар экан. Маълум бўлишича охирги пайтларда Автомобиль транспорти агентлиги вилоят бошқармаси томонидан рейдлар кўпайган ва қўлга тушган ҳайдовчилар кўп миллионли жарималар тўлашган.
Шу масалада шикоят қилиш учун улар Халқ қабулхонасига йиғилишган экан. Уларни олдида Халқ қабулхонасининг раиси, туман ҳокими, туман ЙҲХБ бошлиғи, лицензия берадиган ташкилотнинг вакили, тумандаги Йўловчи ташувчи корхона раҳбари бор эди.
Ҳайдовчилар ва маъмурлар ўртасидаги мунозарани эшитар эканман, ҳар икки тараф ҳам ўзлари келтираётган важлар бўйича ҳақ эдилар.
Ҳайдовчилар "кира қилаётган аксарият ҳайдовчиларнинг машиналари лизингга, ё арендага олинганини, ёқилғи қимматлигини (Ургутда аксар машиналар бензинда, ё пропанда юради. Туманда метан заправка йўқ. Бугунги кунда 1л пропанни нархи 3400-3700 сўм), йўллар ёмонлиги учун машиналар тез таъмирталаб бўлиб, топган пуллари ёқилғи ва машиналарининг таъмирига кетиб қолаётгани, шу учун оила боқишда қийналаётганлари, агар лицензия олсалар ва Йўловчи ташувчи корхона билан шартнома тузиб ишласалар ҳеч қандай даромад қилмасликлари ва шу сабабли ўша корхона билан тузиладиган шартномага мувофиқ уларга ҳар ой тўланиши лозим бўлган 510.000 сўмни бироз қисқартириб беришни, масалан ойига 300.000 сўм тўласалар ўзларига оғирлик қилмаслигини" айтар эдилар.
Маъмурлар эса буни иложи йўқлигини, нархлар қонун билан тасдиқлаб қўйилгани учун бу масалада ёрдам бера олмасликларини айтар эдилар.
Ҳозир йўловчи ташиш учун:
Ариза кўриб чиқилиши учун 184.300 сўм
Лицензия, (1 йилга) 645.050 сўм,
Йўловчи ташувчи корхона билан шартнома, ойига 510.000 сўм тўловлар бор
Кўча-куйда гаплашаман, аксарият киракашлар ана шу Йўловчи ташувчи корхонага ҳар ой тўланиши лозим бўлган 510.000 сўмни ҳаддан ошиқ белгиланган дейдилар. Тўғри, ўша ҳар ой тўланган 510.000 сўм пулдан учдан бир қисми корхонадан ҳайдовчиларга ойлик қилиб қайтарилади, бир қисми пенсия жамғармаларига қўшилади. Аммо киракашларнинг сўзларига кўра Йўловчи ташувчи корхонага 1 ойда 510.000 сўм, 1 йилда 6.120.000 сўм тўлаш киракашлар учун оғирлик қилаяпти.
Аслида Йўловчи ташувчи корхона ўша тўловлар эвазига ўзи билан шартнома тузган ҳайдовчиларнинг машиналарини ҳар кун ишдан олдин кўрикдан ўтказиши, ўзларини тиббий кўрикдан ўтказиши, агар кимнидир машинаси таъмирталаб бўлса уларга арзонроқ нархда эҳтиёт қисмлар етказиб бериши лозим. Аммо, улар амалда буларни биронтасини ҳам қилмайди. Аксарият ҳолларда ҳайдовчилардан пулини олиб ҳеч қандай кўриксиз йўлланмани бериб юбораверади.
Таклифим: Айнан йўловчи ташишда йиллик лицензияни ҳам, Йўловчи ташувчи корхона билан шартнома тузиб унга ойма-ой 510.000 сўм тўлаб боришни ҳам тугатиш керак ва кира қилмоқчи бўлганларга ойлик патент жорий қилиш керак ва уни жорий қилишда аҳолининг яшаш шароити албатта инобатга олиниши керак. Чунки кира қилмоқчи бўлган ҳайдовчининг тўловлари катта бўлиб бораверса, аҳолига йўл ҳақи шунча қиммат бўлиб бораверади. Шундай экан тегишли ташкилотлар шу масалани яна бир бор кўриб чиқсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Ҳайдовчилар шикоят қилиш учун Халқ қабулхонаси олдига йиғилар экан, уларга тушунтириш ишларини олиб бораётган туман мутасаддилари орасида бўлган туман ҳокимининг шикоятчиларга қандай муомала қилиши мени кўпроқ қизиқтирарди. "Ўзи ноқонуний кира қилса-ю яна шикоят қилиб келса, ҳоким ҳозир буларни қувиб юборади" деб ҳам ўйладим. Аммо ҳоким анча одамохун ва оддий одам экан. Шикоятчиларга яхши гапириб, саволларга эринмай жавоб бериб, олдидаги туман мутасаддиларидан ҳайдовчиларга нима ёрдам қилиш мумкинлигини сўради. Шунингдек ҳайдовчилардан бозорлар олдида тирбандлик юзага келтирмасликни илтимос қилди.Гапирганда ҳам кескин гапирмай юмшоқлик билан тушунтирди.
Умуман олганда туман ҳокими Маматжон Турдиевни оддий халққа қилган муомаласи бошқа ҳокимларга ўрнак бўлгулик экан.

Тв. каналларни эгаллаган кулинария ва "ғиттинг-ғиттинг" ёки Қадимги Римдаги текин томошалар ҳақида
Ҳозир тасодифан тв каналлардан бирига кўзим тушиб қолди. Битта "Измир" номли алламбало салатни тайёрлаб ейиш учун қарийб бир соатлик эфир вақти кетди.
Йўқ, мени ўша тв каналга ҳам, ўша алламбало салатга ҳам эътирозим йўқ. Шунчаки...
Бир пайтлар Қадимги Рим империясида, пойтахт Рим шаҳрида аҳоли бир миллионга яқинлашганда пойтахтлик камбағалларни идора қилиб туриш римлик маъмурларга жудаям қийин бўлган. Камбағалларни овутиб туриш учун уларга Колизейда текинга томошалар уюштириб турилган, текинга нон тарқатилган. Шаҳарда талончилик, босқинчилик, ўғирлик кўпаймасин деб шундай тадбирлар қўлланган.
Ҳозир бизда кўрсатадиган 20 га яқин телеканалларни кузата туриб ўша Римдаги ҳолат эсимга тушди. Қайси каналга бурасангиз ё ашула кетаётган бўлади, ё қандайдир кулинария кўрсатувида овқат пиширишаётган бўлишади ёки реклама берилаётган бўлади. Бу эса менга халқни қийнаб турган муаммолардан халқни ўзини чалғитиш бўлиб туюлади.
Тўғри, бизда бу кўрсатувлар қорни оч халқни тинчитиш учун берилмайди, аммо тв.каналларда жиддий кўрсатувлар ҳам бўлиши керак.
Тўғри бир-иккита жиддий кўрсатувлар бор. Аммо улар бир гала ўз отига мос "кўнгилочар" кўрсатувлар соясида билинмай кетаяпти.
Тв каналларда кўнгилочар дастурлар беришига қарши эмасман. Аммо ҳозир эфирда бўлган 20 та тв.канал суткасига ҳеч бўлмаганда саноқли соатларда халқ дардини ёритиш учун эфир вақти ажратганда яхши бўларди деб ўйлайман. Чунки, одамлар ўз муаммоларини Президент порталига ёзаяпти, жойларда Халқ қабулхоналарига мурожат қилаяпти. Шунингдек турли ОАВда ёритилаяпти. Аммо тан олайлик жойларда қонун бузилишига йўл қўяётган айрим маъмурлар қалам кўтариб келган журналистдан кўра камера кўтариб келган тв мухбирлардан кўпроқ қўрқади, кўпров ҳайиқади. Шу учун ҳам мен халқнинг муаммоларини кўпроқ тв да кўрсатиш керак деган фикрдаман.
Энди кулинария ва қўшиқларга келсак, ўзи шундоқ ҳам ҳар кунимиз тўй, ҳар соатимиз концерт билан ўтаяпти.
Айтишингиз мумкин "Энди тв. каналларга "буни бер, уни берма" деб босим ўтказишимиз қолувди" деб. Мен босим ўтказайлик демаяпман. Шунчаки тавсия қилаяпман. Тағинам ўзлари билишади. Қолаверса ҳали мени хаёлимга келмаган ва ёзилмаган қоидаларга асосланган бошқача босимлар тв.да аллақачон бор шекилли. Ё адашаяпманми?

Оёғимизга тушов бўлаётган раҳмдиллик
Сиз ҳеч бировни ишдан олинишига сабаб бўлганмисиз? Устидан ёзибми ёки пора билан ушлаб берибми? Йўқ дейсизми? Унда шу ишни бир қилиб кўринг, кейин ўша порахўрни ёки вазифасини ноинсофлик билан суъистемол қилган шахсни қанчалик ночорлигини кўрасиз. У сизни ишингизни битирмай ёки халқни ҳаққини еб юрган замонида қанчалик осмонда бўлса, сиз сабабли ишдан бўшатилганидан кейин шунчалик хокисор бўлиб олади-ки уни ишдан ҳайдатганингиз ёки пора билан ушлаб берганингизга минг афсуслар чекасиз. Ишдан ҳайдалгандан кейин ёки пора билан тушганидан кейин уйида қариб қолган ота-онаси, ёш болалари, ичида битта ногирон туғилгани ҳам бор чиқаверади.
Ана шунда "Ҳой ноинсоф, шуларни ўйлаб ҳам нафсингни кичикроқ қилсанг, инсоф билан ишласанг" бўлмасмиди?! " деб юборганингизни ҳам билмай қоласиз.
Яқинда мени ўзим шундай ҳолатга тушдим. Маҳалламизда нафақа тарқатиб юрган Халқ банки ходимларининг ҳар бир нафақахўрдан 5-10 минг сўм олиб қолаётганини факти билан билиб бу ишни Халқ банки раисининг электрон қабулхонасига ёзиб юбордим. Икки кундаёқ ўша ходимларга чора кўрилиб бири ишдан ҳайдалди, бири интизомий жазо олди.
https://t.me/bugunning_gapi/54
Шундан кейин ўша ишдан олинган ноинсоф уйимга келиб ётиб қолиши қолди холос, тинимсиз қўнғироқ қилади, қўнғироғига жавоб бермасам уйимга қидириб келади. Илтимос устига илтимос. Ўзи илтимос қилгани етмагандай маҳалладан менга таъсир ўтказиши мумкин бўлган бир нечта одамни ҳам ўртага аралаштирди.
"Инсоф билан ишласанг бўлмасмиди?" десам "Ака, хато қилдим, кечиринг" дейишдан бошқани билмайди. Ўзини бирам бечораҳол қиёфага солиб олган. Охирги кунларда ўшани кўрсам раҳмим келганидан томоғимдан овқат ҳам ўтмай қолди. Охири бориб ўзим ишдан ҳайдалишига сабаб бўлган ноинсофни ўзим хўжайинига "бу тавбасига таянди, илтимос мен тинч яшай, шуни қайтиб ишга олинглар" деб айтишга ва ёзиб беришга мажбур бўлдим.
Раҳмдиллик қон-қонимизга сингиб кетган. Бир ноинсофни ишдан ҳайдатамиз. У эса келиб оилавий шароитини баҳона қилиб ялиниб ўтиради. Кейин яна ўзимиз уни ишга тиклашларини сўраб борамиз. У эса ишга тикланса яна ўша эски ишларини қўймайди. Жин урсин бундай раҳмдилликни. Бунақада биз қачон одам бўламиз, қачон порахўрликдан, ўз ишига маъсулиятсизлик билан ёндашишдан қутиламиз?
Билмадим, билмадим.

#Мутола_тайм
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи
Ёзувчи Тоҳир Маликнинг асарларидан илк ўқиганим "Алвидо болалик" қиссаси эди. Қиссани ёшлигимда "Ёшлик" журналида ўқиган эдим. Ўшанда бу қисса менга ўзгача таъсир қилган эди. Шу қиссани қарийб ўттиз йил аввал ўқиган бўлсам-да асарнинг бош қаҳрамони Қамариддиннинг номи ҳали ҳам ёдимда. Ўшанда бу болага, унинг тақдирига роса ачинганман. Бу қиссани ўқиганимдан кейин синфдош ўртоқларим орасидаги ҳали ёш бола ҳолида нос, сигарет каби зарарли нарсаларни чекадиган, маст қилувчи ичимликларга ружу қўйган болалар билан муносабатимни бирмунча уздим.
Шу ўринда таъкидлаб кетишни хоҳлардим, ҳеч бир бола онасининг қорнидан ўғри, ё нашаванд бўлиб туғилмайди. Ёшлигида "мен келажакда ўғри, ё нашаванд бўламан" деб орзу қилмайди. Сигарет, нос, ароқ каби зарарли нарсаларга ружу қўйиб алкаш, ё кашанда бўлишни мақсад қилмайди. Бу зарарли иллатларга илашиб қолишда асосан "содиқ дўстлар"нинг ҳиссалари катта бўлади. "Сен ҳам йигитмисан? Қани битта ол" деб ичмайдиган, чекмайдиган болаларни охир оқибат ўзига ўхшаган алкаш, нашаванд қилиб тарбиялайдиган "дўстлар"ни ҳам кўп кўрганмиз. Мана шундай ҳолатда китобни роли бола тарбиясида янада яққолроқ кўринади. Китобга меҳр қўйган ва ўқиётган асаридан таъсирланаётган боланинг салбий иллатларни қилишга вақти ҳам бўлмайди.
Кейинчалик ёзувчининг "Сўнгги ўқ" ва "Шайтанат" романларини ҳам ўқидим. Ундан кейин бу ёзувчининг панд-насиҳатга йўғрилган кўплаб китоблари чиқди. Ҳафсаласизлик қилдимми, ё бошқа сабаблар бўлдими ёзувчининг бошқа китобларини ўқий олмадим. Яқинда китоб дўконига кирганимда адибнинг яна иккита китобини олдим. Китобнинг номи "Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи" деб номланган экан. Китоб биографик услубда ёзилган бўлиб, унда ёзувчи ўз ҳаётини ёзган экан. Китоб икки китобдан иборат.
Очиғи бу яқин орада бадий адабиётга тегишли биронта китобни бунчалик мазза қилиб ўқимаган эдим. Бу китобни мазза қилиб ўқиганимни сабаби китобда ёзувчининг болалигидан бошлаб буёғи 1991 йилгача бўлган воқеалар, ёзувчи ишлаган радио ва турли газета-журналлар таҳририятидаги воқеа-ҳодисалар ҳаққоний кўрсатилган. Шу жумладан ёзувчининг бир йиллик ҳарбий хизматдаги ҳаёти ҳам тасвирланган. Бу китобдаги менга энг маъқул бўлгани шу бўлди-ки ёзувчи ўша даврларда турли шоир ва ёзувчилар орасида кимлар билан ишлаган бўлса уларни ҳаммасини таржимаи ҳоллари ва характерларини ҳам қисқача бериб кетган. Масалан, охирида "Ваҳоб Рўзиматов таржимаси" деб ёзилган асарларни кўп ўқиганман. Аммо бу инсонни кимлигини билмасдим. Т. Малик домла Ваҳоб аканинг қўл остида ишлаган даврларини эслаб бу китобда ёзган экан, шу китоб орқали Ваҳоб Рўзиматовни қандай инсонлигини билдим. Ёки бир пайтлар фожеали тарзда вафот этган шоир Асқар Қосимни ҳам шу китоб орқали танидим ва унинг:
Бошгинамга ағанаган, катта
тоғлар алвидо!
Мен кетарман ҳасратланиб,
руҳи соғлар алвидо!
Бу дунёнинг шўришига
нав-ниҳоллар тебранинг,
Эслироқ боғбони йўқ,
қолди боғлар алвидо!
деган сатрларини ҳам илк марта шу китобда ўқидим.
"Шайтанат"даги Анварни протипини ёзувчи шу шоир дўстидан олган.
Собиқ Иттифоқ даврини қўмсайдиган, оғзидан бол томиб мақтайдиган инсонлар ҳалиям орамизда бор. Аммо....
Ўша мустабид тузумдан ҳамма ўз ўрнида жабр чеккан. Аммо ўша даврда энг кўп калтак миллатнинг зиёлилари бўлмиш шоир ва ёзувчиларнинг гарданида синган. Ўша пайтларда хоҳ назмий асар бўлсин, хоҳ насрий асар бўлсин миллийлик ҳақида умуман ёзиб бўлмаган. Дарров миллатчи деб муҳокама олиб чиқишган.
Ёзувчи бу китобда ўша даврдаги барча қийинчиликларни эринмай батафсил ёритиб берган. Қисқача айтганда бу китоб эндиликда мустақил бўлган жонажон Ватанимизнинг ўша даврда мустабид тузум остида яшаган даврларида адабий муҳит қандай бўлганлиги ҳақида маълумот берадиган ва тарихдан сабоқ берадиган ажойиб китоб бўлган.
Албатта кимгадир ёққан китоб кимгадир ёқмас. Аммо бу китоб китобсеварларнинг ҳаммаларига ёқади деб ўйлайман. Бу китоб фақат олиб ўқиб ундан катта бир дарс олса бўладиган китоб бўлган.

Ассалому алайкум ҳурматли канал аъзолари.
Сизларни зериктириб қўймаслик учун энди тез-тез ўзим ўқиган китоблар ҳақида, ўша китобларда тасвирланган муҳим воқеалар ҳақида пост қўйиб бораман.
Шунингдек ўша китобларнинг айримларидан тарихимизга доир, аммо тарих китобларида ёзилмаган бўлган воқеалардан ҳам бериб бораман.
Китоб ҳақида пост қўймоқчи бўлаётганимни сабаби ўзим китоб мутола қилишни яхши кўраман ва сиз азизларни ҳам янада кўпроқ китобларга ошно бўлишларингни хоҳлаганим сабабли.
Улуғлардан бири "китобдан яхши дўст топмадим" деганидай китоб инсон учун энг яхши дўстдир.
Омон бўлинглар азизлар!

#РАДДИЯ:
#Айбни_одамлардан_эмас_ўзингиздан_қидиринг!
#Обид_Асомов нинг www.everyday.uz сайтида 29.11.2018 йил санасида чоп этилган интервьюсига раддия.
Авваламбор, Сизга соғлиқ-саломатлик ва оилавий хотиржамлик тилайман! Кўп йиллик ўзбек қизиқчилик санъатидаги қилган меҳнатларингизни қадрлайман! Жуда унақа жаҳон саҳналарига чиқмаган бўлсангиз ҳам ҳар ҳолда, Россия саҳнасига чиқдингиз! Озми, кўпми, у ерда ҳам мухлис орттиргандирсиз. Ҳар қалай, чиқишларингизни олқишлаган ўрус халқини кўрганман. Бу машаққатли хизматларингиз таҳсинга сазовордир!
Лекин, ''Кўр ҳассасини бир марта йўқотади'' деган мақол бор халқимизда. Шу мақолга амал қилсангиз яхши бўлар эди. Ўзи биринчи марта ўзбек халқини ўрус диёрида кулгуга олганингизда бир марта Сизга зарба бўлган эди. Иккинчи марта Сизга имконият берилиб турганда яна ''ҳасса''нгизни йўқотиб қўймасангиз яхши бўлар эди.
Аслида ўзбекни кулгуга олмасдан туриб, ўрус халқини кулдира олмаслигингиз кўпчиликка аён бўлган. Нима қилардингиз яна халқингизга мазғава ағдариб?
#1_иқтибос:
''Сўнгги пайтларда одамлар инжиқ, ҳазилни тушинишмайдиган, ҳамма жойдан хато қидирадиган бўлиб қолишган. Нотўғри гапириш бу ўз миллатингни ҳафа қилиш дегани эмас, бу ҳазилнинг безаги-ку. Усиз ҳазил бўлмайди.''
Аслида сўнгги пайтларда одамлар инжиқ бўлиб қолмаган. Аксинча, Сиз каби аксарият қизиқчиларнинг кулдириш услуби ва кулгу мавзусидан зериккан. Сиз йўқлигингизда Сиздан беш бадтарлари чиқдики, бачканалик бўйича Сиздан ҳам ўтиб кетди. Миллатни камситиш эвазига ҳазил қилиб бўлмаса бундай чиркин хазилни бу миллатга умуман кераги йўқ! Тўтиқуш боққан минг афзал ундан кўра!
#2_иқтибос:
Агар ҳазилни миллатидан келиб чиқиб баҳолашганда Чарли Чаплин, Мистер Бинлар бўлмас эди, бу шунчаки образ.
Чарли Чаплин миллатини камситибдими? Мистер Бин миллатини бошқа миллатга яна айнан, миллатининг устидан бир пайтлар ҳукмрон бўлган миллатга мазах қилдирибдими?
Ўзи ўруслар 100 йилдан зиёд устимиздан кулиб келгани, ўзбек миллатига паст назар билан қарагани ва айнан шу сабабдан Сизнинг ўзбек деган миллатни мавзу қилиб олиб чиқишингизда ўрусларни кулдириш жуда осонлигини билгансиз! Сиз билгандингиз, сиз сезгандингиз, сиз кутгандингиз!
Дарвоқе, Мистер Бин ва Чарли Чаплин деярли гарирмасдан кулдирган. Қани бир кўрайликчи гапирмасдан кулдиришингизни?!.
Кулдира олсангиз ўша заҳоти Сиздан кечирим сўрайман, ёзганларим учун!
Узрку-я, даврингиз ўтиб, аскиянгизга хеч ким кулмай қўйса, баҳонани одамларга юкламанг!
''Сўнгги пайтларда одамлар инжиқ, ҳазилни тушинишмайдиган'' деган фикрингизга кўп эмас, бир донагина факт келтираман: Вафот этганига ўн йил бўлган бўлса ҳам, нимага одамлар ҳали ҳам Ҳожибой Тожибоевни аскияларига инжиқлик қилмаётганини таҳлил қилинг! Шу етади сизга!
Айтишингиз мумкин: ''Сен нимани тушунасан, сенга эмас мени - кимсан машҳур Обид Асомовни танқид қилиш'' - деб.
Шу гапингизга ҳам бир гап: Тухум туғиш қўлимдан келмайди лекин, тухум маззасини товуқдан кўра яхшироқ биламан!
Ёшлигида Сизга мухлис бўлган:
© Шухрат Юсупов

G20 саммити, гап-гаштак ва масалчи Крылов ҳақида
Ҳадеб қишлоғимдаги Тухумкоробка йўллар, туманимда метан заправка йўқлиги ҳақида ёзавериб энсангизни қотириб ташладимми? Унда бугун ўлчовларни каттароқ оламиз. Космик кемага ўтириб турли "сфера"лардан тепага, космик бўшлиққа чиқиб Ер шарини кузатамиз ва глобал мавзуда гаплашамиз. Қани кетдик.
Қаранг, ҳамма ҳашаматли самолётлар бир тарафга, Жанубий Америка томон учаяпти. Бу қитъада жойлашган Аргентина, ҳа ўша машҳур Мессининг туғилган юрти Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда жаҳоннинг иқтисодий ва сиёсий тарафдан энг кучли давлатларининг раҳбарлари G20 саммитига йиғилишаяпти.
Келинг, энди бироз жиддийлашайлик. Бугунги кунда дунёда кўплаб халқаро ташкилотлар, турли саммитлар бор. БМТ, ОБСЕ, АССЕАН, ШҲТ, МДҲ, G7, G20 ва ҳоказо. Уларни баъзи бирларида доимий қўмиталар, вакиллар ишлайди. Баъзилари эса халқимизнинг маълум бир пайтда гап-гаштакка йиғилиб турганидай маълум бир вақтда йиғилиб туришади.
Хуллас ишлашлари ҳар хил.
Эсимни таниганимдан бери биламан бу ташкилотларни биронтасининг Ер шари аҳолисига зиғирчалик нафи тегмайди. На сиёсий томондан, на иқтисодий томондан. Унда бу ташкилотлар ва саммитлар нега керак дейсизми? Мен ҳам шуни билмайман-да.
Масалан, мана шу G20 саммитини олайлик. Номидан маълум "катта йигирматалик" давлатлари йиғилишади. Яъни дунёнинг энг кучли наҳанг давлатлари. Дабдаба ва ваҳималар билан боришади. Камида 7 юлдузли меҳмонхоналарга жойлашишади. Жини суйгани бир-бири билан учрашиб қисқа муддатга суҳбатлашади. Жини суймагани бир-бири билан рўпара келиб қолса ҳам саломлашмайди. Кейин катта бир мажлис қуриб худди Ер шарини шулар ушлаб тургандай ўзларича турли муаммоларни "кечиктирмай ҳал қилиш керак" деб гапиришади. Сўз навбати берилмаганлари зерикарли нутқлар пайтида мудрашади. Бўлди, шу билан эртаси куни яна дабдаба ва ваҳималар билан уйга қайтишади. Саммитни тугаганидан Буэнос-Айрес аҳолиси енгил нафас олади. Чунки саммит баҳона начталаб кўчалар тўсилади ва бу иш оддий аҳолига ноқулайликлар туғдиради. Нима, сиз турли халқаро йиғинлар пайтида фақат бизда йўл ёпилади деб ўйлавмидингиз. Э, йўқ. Аргентина пойтахтида ҳам ёпишади.
Нима деяётган эдим? Ҳа, турли саммит ва халқаро ташкилотларни самарасиз йиғинлари ҳақида эди.
Ана шундай қилиб бундай саммитларни ҳам, бошқа турли ташкилот йиғинларини ҳам ҳозирча жафокаш Ер аҳлига ёрдами тегмаяпти. Сабаби, булар кеча G7, бугун G20 бўлиб, йиғилиб мажлис ўтказиб, унда роса баланпарвоз гапларни гапиргани билан, мажлис тугаб уйга қайтгандан улоқни бошқалар илиб кетмасин деб яна ўзи томон торта бошлайди.
Ана шу жойи рус масалчиси Крыловнинг "Чўртанбалиқ, Оққуш, Қисқичбақа" масалига ўхшайди. "Ўлжа" яъни Ер шари ва ундаги бойликлар, арзон ишчи кучи, маҳсулотини сотиши керак бўлган бозор уларнинг ҳаммасига бирдай керак. Шу учун улар Ер шарини айланасига чангаллаб ўзига қараб тортади. Бундан эса Ердаги одамлар, айниқса ундаги 2 миллиардга яқин камбағаллар жабр тортади.
Аслида Ер шари аҳолисига уларни нафи ҳам, ёрдами ҳам керакмас. Шунчаки тинч қўйишсин, бўлди. Агар улар заминимизни тинч қўйишса ишонаверинг, урушлар ҳам бўлмайди, келишмовчиликлар ҳам. Турли томонларни гиж-гижлаётганлар ҳам, уруш чиқараётганлар ҳам, кейин уришаётганларга қурол сотаётганлар ҳам, одамлар бир-бирини ўлдириб қонини дарёдай қилиб оқизаётганида, чиқарган урушлари сабабли шаҳарлар, мамлакатлар вайрона бўлиб турганда, томоша қилиб турганлар ҳам ўшалар. Қани эди одамлар буни тушунса-ю уларни қутқусига учмаса эди. Аммо, лекин, бироқ, Афсус....
Уларни бундай фойдасиз йиғинидан ОАВ маза қилади. Роса янгиликларда кўрсатишади, газеталар ва сайтларда ёзишади. Буни кўриб, ўқиб бечора Ер аҳолисини эртанги кунидан умид қилиб ўтираверади. Ноумид шайтон дейишган ахир.
П.С. Эътибор берган бўлсангиз G20 ҳақида биронта маълумот ёзмадим. Қачон тузилгани, таркибида қайси давлатлар бор, саммитнинг мақсадлари ва ҳоказолар. Буни ёзиш менга қийин ҳам, чўт ҳам эмас. Шунчаки бизга, нафақат бизга, бутун Ер шари аҳолисига зиғирча фойдаси тегмайдиган саммит ҳақидаги маълумотларни шунчаки ёзгим келмади.
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcm

Катта Жорж Бушнинг ўлими, Саддам Ҳусайн ва Кичик Буш ҳақида
Бугун, АҚШнинг собиқ президенти катта Жорж Буш 94 ёшида вафот этди. Бу ҳақда The Washington Post нашрига таяниб, «ТАСС» хабар берди. ТАССга таяниб daryo.uz хабар бераяпти.
https://daryo.uz/k/2018/12/01/aqshning-sobiq-prezidenti-katta-jorj-bush-vafot-etdi/?utm_source=Telegram_Bot
Унинг турмуш ўртоғи Барбара Пирс ҳам шу йили, олдинроқ ҳаётдан кўз юмганди.
Жорж Буш АҚШнинг 41-президенти бўлган. Ўғли кичик Жорж Буш АҚШнинг 43-президенти, яна бир ўғли Жеб Буш Флорида губернатори лавозимини эгаллаган.
Катта Жорж Буш АҚШ президентлигига 1988 йилда икки муддат ва саккиз йиллик президентилигидан кейин "тахт"ни бўшатган Роналд Рейгандан кейин сайланган эди. У республикачилар партиясидан номзод бўлган.
Катта Буш бор йўғи бир муддат, тўрт йил АҚШга президентлик қилди ва 1992 йилда ўтказилган сайловларда демократлар вакили Билл Клинтонга ютқазиб қўйди.
Катта Бушнинг номи кўпроқ унинг 1990 йилда Ироққа қарши олиб борган уруши билан эсланади. Ўшанда Ироқ президенти Саддам Ҳусайн ўзига қўшни бўлган Қувайт давлатини босиб олади. Бунга сабаб Қувайтда катта заҳираларга эга бўлган кўплаб нефть конлари борлиги эди. Ўшанда Саддам Ҳусайн бир нарсани ҳисобга олмай хато қилган эди. У ҳам бўлса Қувайтдаги аксар нефть конлари АҚШ компаниялари билан шерикликда ишлар эди.
Шундан кейин АҚШ зудлик билан Ироққа қарши уруш учун БМТ резолюциясини қабул қилдириб Ироққа бостириб кирди ва саноқли кунларда Саддам Ҳусайн Ироқ армиясининг таслим бўлгани ҳақидаги ҳужжатга имзо чекди. Орадан бироз ўтиб АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиб кетди. Ўшанда Ироққа қарши уруш операциялари "Саҳродаги бўрон" деб номланган эди.
Ҳаётни қарангки Жорж Бушнинг ўғли Кичик Буш ҳам орадан 14 йил ўтиб яна Ироққа қарши уруш очди. Олдингисида Қувайт баҳона бўлган бўлса, бу сафар АҚШнинг Ироққа уруш бошлаши учун тузукроқ сабаби ҳам йўқ эди. Аммо Кичик Буш Ироқнинг кимёвий қуроллар ясаётгани, атом бомбасига эга бўлиш учун тадқиқотлар ўтказаётгани ҳақидаги ёлғон ҳисоботлар билан барибир Ироққа бостириб кирди ва бу иш Ироқ президенти Саддам Ҳусайни мусулмонлар учун улуғ байрам бўлган Ийд кунида дорга осиш билан тугади. Йўқ, тугамади. Кичик Буш отасидан фарқли равишда Ироқни босиб олганидан кейин у ердан АҚШ армиясини осонликча чиқаришни хоҳламади. АҚШ армияси ундан кейинги президент Барак Обама даврида Ироқдан қисман чиқарилди.
Катта Буш президентлик қилган ўша йилларда АҚШ аҳолиси дунёда катта урушлар бўлишини ва унда АҚШ армияси таркибида ўз фарзандлари қатнашишини унчалик хоҳламас эдилар. Шу учун ҳам Катта Буш бир муддат, бор йўғи 4 йил АҚШда президентлик қилди ва уни иккинчи муддатга сайланиб АҚШда президентлик қилишига АҚШ аҳолиси рози бўлмади ва 1992 йилдаги сайловларда Билл Клинтонга кўпроқ одам овоз берди.
Кейинчалик турли тарғиботлар натижасида АҚШ аҳолисининг АҚШ бошлаётган урушларга нисбатан фикри ўзгарди шекилли Кичик Буш ўзининг 4 йиллик фаолияти давомида турли давлатларга нисбатан турли урушлар олиб борган бўлса ҳам уни 2004 йилда кейинги 4 йиллик муддатга қайта сайлашди. (Ўшанда айрим ОАВда Кичик Бушнинг сайловларда қинғирликлардан фойдаланиб ютиб кетгани ҳақида ҳам ёзилди. Аммо бу гап-сўзларга ҳеч ким эътибор бергани йўқ.)
Очиғи шахсан менда бу одам,яъни Катта Буш яхши таасурот қолдирмаган. У ва унинг ўғли Кичик Буш дунёда кўплаб уруш ўчоқларини ёқишган. Миллионлаб одамларнинг ҳалок бўлишига, мамлакатларнинг, шаҳарларнинг вайрон бўлишига сабабчи бўлишган. Шундай экан тарих бу иккаласини ҳеч қачон яхши гап билан эсламайди ва доим уларнинг номларини худди мендай "уруш" сўзининг ёнига қўйиб эслашади деб ўйлайман.