Қачон халқ бўласан, сен эй оломон?!
Яқинда маҳалламизда нафақа пулларини тарқатиб юрган Халқ банки сайёр кассаси ходимларининг нафақахўрлардан 5-10 минг сўмдан олиб қолаётганини аниқладим. Шундан сўнг банкнинг xb.uz сайтида "Банк раисига мурожат" бўлимига кириб бўлган воқеани ёзиб юбордим. Орадан икки кун ўтиб сайёр кассада назоратчи бухгалтер бўлиб ишлайдиган маҳалладошим "нима қилиб қўйдингиз?" деб уйимга чақириб келди. Шундан сўнг банкка бориб "Мен банк ходимларининг ишдан ҳайдалишлари тарафдори эмасман. Улар ўз хатоларини тушуниб етишса ва бошқа қайтармасалар бўлди" деб ёзиб бериб келдим. Аммо, мурожатим банк бошқаруви раисига бўлгани ва ўша ходимларнинг ишлари жиддий хато бўлгани учун кассирга интизомий жазо чораси кўрилибди, назоратчи бухгалтер бўлган маҳалладошим эса ишдан олинибди.
Бу гапларни ўқиб "ҳақиқат қарор топибди" деб ўйлаётган бўлсангиз адашасиз. Ҳақиқат, фақат сиз ва мен учун қарор топди. Маҳалладошларим фикрича эса...., мен ғаламис, ичиқора, аблаҳ одам эканман.
Банк ходимларининг устидан ёзганим, маҳалладошимни ишдан ҳайдалишига сабаб бўлганим тезда ҳаммага ошкор бўлди. Шундан сўнг маҳалладошларимдан эшитган таъналаримни чеки йўқ. Ортимдан ошкора ҳақорат қилиб сўкишаяпти. "Сенга шу керакмиди? Нафақа пулидан еган бўлса қайердаги бегоналар егунча ўзимизники егани яхшимасми?" каби гапларни нафақахўрлардан ҳам, нафақага алоқаси йўқлардан ҳам эшитдим. Охир-оқибат менда "наҳотки нотўғри иш қилган бўлсам?" деган гумон ҳам пайдо бўла бошлади.
Кўча-куйда эса юролмай қолдим. Ёшроқлар кўрса "нима бўлди?" деб сўрайди, кексароқлар эса "шу ишни бекор қилибсан, барака топкур нафақамизни уйимизга олиб келиб бераётган эди" деб менга ола қарашади.
Қисқаси мен, маҳалладошларимни аксарияти учун яхши бўлган одам энди шу ишимдан кейин ёмон ва аблаҳ одамга айландим қолдим.
Менга энг ёмон таъсир қилгани нафақа олаётган маҳалладошларимнинг аксарияти ўз нафақасидан кассир ёки назоратчи ноқонуний тарзда олиб қолаётганини билган, аммо буни табий ҳол деб қабул қилишган. Ҳатто, маҳалладошларимнинг менга билдиришларича салмоқли суммада нафақа олувчи бир чол "мен ўша кассир билан назоратчини ўз нафақамдан 5000 сўм олиб қолишини билар эдим ва нафақамни уйимга олиб келиб бергани учун яна 5000 сўм "чой пули" берар эдим" дебди.
Мана сизга одамларнинг ноқонуний ишга муносабати.
Орадан уч кун ўтиб ишдан ҳайдалган маҳалладошимизни тарафини олиб бир неча киши ҳатто Халқ банки туман бўлими раҳбарига "бу бола бизга нафақамизни тўғри берар эди, илтимос, уни ишига қайта тикланг" деб илтимос қилиб боришибди.
Замонни қаранг, ўғрини ўғрилигини, порахўрни порахўрлигини билишади, аммо уларни ўғрилик қилишини ҳам, порахўрлик қилишини ҳам табий қабул қилишади. Камига эса ишдан урилган ундайларни ортидан тарафини олиб "қайта ишга олинг, у порахўр ҳам, ўғри ҳам эмас" деб ёлғон гувоҳлик ҳам беришади. Биз учун бундан ортиқ кулфат, бундан ортиқ фалокат бўлмаса керак.
Кўпинча қайсидир бир масъул шахсни пора билан ушлангани элга ошкор бўлса кейин ўша иш халқ орасида муҳокама бўла бошлайди. Ана шунда ёши кексароқ кишилар ўша пора билан қўлга тушган масъул шахсга қўшиб ҳамма масъул шахсларни минг порахўрдан олиб минг порахўрга солишади. Ана шундай ҳолатларда биронта мард топилмайди-ки ўша кишиларга қарата "Ҳой, барака топкурлар! Ўша пора олиб қўлга тушаётган кимса Ойдан тушмаган. Ўша одам бирингизни фарзандингиз, бирингизни набирангиз. Уларни ўзларинг ўшандай қилиб тарбиялаяпсизлар. Оилада, ҳаром ейиш гуноҳлигини тушунтирмагансиз. Мактабда қандай ўқиётгани билан қизиқмагансиз. Институтга пора бериб ўқишга қўйгансиз. Ишга ҳам пора бериб жойлагансиз. Бугун эса халқни қақшатиб, пора олиб топиб келаётган нонини "барака топ болам, бирингга минг берсин" деб дуо қилиб еб ўтирибсиз. Аммо, "болам, биз умр бўйи ҳаромдан ҳазар қилдик, энди сен бизга қандай нон олиб келиб едираяпсан?" деб асло сўраётганларинг йўқ. Шундай экан, порахўрни ўзларинг тарбиялаб яна ўзларинг сўкасизларми?" деб гапирса. Аммо ҳамма жим. Мабодо кимдир шу гапларни гапирса у маҳалла аҳлига душман бўлади қолади. "Ҳақиқат ҳеч кимга ёқмайди" дейилгани шу бўлса керакда.
@bugunning_gapi

"Шум бола" фильми, ҳақгўй чол ва уни эшитгувчи бой ота ҳақида.
Ҳар доим "Шум бола" фильмини томоша қилар эканман, бир лавҳа менинг эътиборимни тортади. Ўша лавҳада бой отага "қўрғон ҳам ёнди, омбор ҳам ёнди" деб ёлғон гапирган шум болани бой ота тергов қилиб, охирида ҳаққини бермай қувиб юбормоқчи бўлган пайтда бой отанинг хизматкорларидан бири бўлган оппоқ соқолли чол "етимнинг ҳаққини еб бўлмайди, у ўзининг пешона териси билан топган ҳаққини сўраяпти бой ота" деб шум боланинг тарафини олиб бой отага насиҳат қилган жойи бор.
"Хўш, шунга нима бўлибди?" дейсизми? Ҳеч нарса бўлмади. Шунчаки ҳозирги аҳволимизни кўриб ўша чолнинг иши менга қаҳрамонлик бўлиб кўринади. "Қанақа қаҳрамонлик?" дейсизми? Ҳозир тушунтираман. Агар адашмаётган бўлсам ўша чол бой отанинг қўлида хизмат қилаётган ёки ёлланиб ишлаётган оддий бир ишчи. Ўша ҳолатда чол маддоҳлик қилмаса ҳам бой отанинг шум болани савалаб, ҳаққини бермай ҳайдаб юборишига индамай тураверса ҳам бўлар эди. Аммо чол бундай қилмади. У ўзининг хўжайини ёки ўзига иш берувчи бойнинг бир етим болага ҳақсизлик қилаётганига жим қараб тура олмайди ва бойга насиҳат қилиб ҳақ гапни айта олди. Мени диққатимни тортган ҳолат шу эди.
Хўш, энди бугунги кундаги аҳволимизга қарайлик. Қани ҳозир ўша чолдай ўз хўжайинига тик қараб ҳақиқатни гапира оладиган мардлар борми? Ёки ўзининг қўл остида ишлайдиган бир одам хатоларини кўрсатиб ҳақиқатни гапирганда "э борее, сен кимсан менга насиҳат қилиб ақл ўргатадиган" демасдан ўз хизматкорининг қилган тўғри насиҳатини ва гапирган ҳақ гапларини қабул қилгувчи бойлар ёки хўжайинлар қолганми?
Назаримда ҳозир ҳақ гапни ким айтса ҳам қабул қилгувчи бойлар ҳам, ундай ҳақни гапни гапиргувчи чоллар ҳам қолмаган.
Шу тобда ўзим гувоҳи бўлган бир воқеа эсимга тушди. Пойтахтимиздаги марказий бозорлардан бирида қуруқ мева сотиб савдо қилиб юрган пайтларим эди. Ёнимда бир тошкентлик бола ҳам савдо қилади. Шу орада бизни жойимизни ўзгартириб бошқа қаторга кўчиришди. Менга тузукроқ бир жойни беришди, аммо роса ялинганига қарамасдан паттачи ўша тошкентлик қўшнимга мени ёнимдан жой бермади ва унга харидор кам юрадиган чет қатордан жой берди. Ўшанда жой тақсимланаётганда қўшнимнинг акаси йўқ эди, у кечки пайт келди. Паттачининг укасига яхши жойдан жой бермаганига индамади, аммо олдимда бирпас ўтириб паттачининг нега ундай қилганини сабабини айтиб берди.
Унинг айтишича икки кун олдин кўчада машинаси билан кетаётганида чорраҳада, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турса ёнига паттачи ҳам ўзининг яқинда олган янги қимматбаҳо машинасида келиб тўхтабди. Қўшним уни кўриб бош ирғаб саломлашибди. Шу пайт светофорнинг яшил чироғи ёнибди ва қўшним йўлида давом этибди. Паттачи эса секинроқ қўзғаб ортда қолиб кетибди.
"Эртаси куни бозорга келсам паттачи саломимга алик олмади. "Ҳа, сен шунақа машинани тез ҳайдаб бизларни ортда қолдириб кетадиган бўлиб қолдингми?" деб гапириб қолди. Уни гапига ҳайрон бўлдим ва "йўғее, ишим зарур эди, шунга шошилаётган эдим" деб узр сўрадим. Аммо у узримни қабул қилмади. Укамга сени ёнингдан жой бермай чет қатордан жой беришини сабаби шу" деб қўшним гапини тугатди.
Қаранг, бозорнинг оддий бир паттачиси бўлган одамнинг димоғи осмонда. Энди бошқа соҳаларда ишлайдиган айрим кимсаларнинг ўзини тутишини, кибр билан юришини ўзингиз чамалаб олаверинг. Энг қизиғи ана шундай кимсалар қўл остида ишлайдиган айрим ходимларнинг ҳам ялтоқланишини асти сўраманг. "Сизни билмасак кўр бўламиз. Сиз бизнинг қуёшимиз, ойимизсиз. Сиз бўлмасангиз дунё бизга қоронғу бўлади" деган гаплар ўшандай хўжайинларга ҳам роса ёқади шекилли. Акс ҳолда патҳалим бир ходим ялтоқланиб юқоридаги сўзлар билан ўзини мақташни бошлаганда "мени мақтама" деб оғзига урар эди-да. Индамаяптими, демак ўша хўжайинга ёки ўша бошлиққа ўша мақтовлар ёқаяпти.
"Шум бола"нинг ўша саҳнасини кўриб ҳозирги кунимиздаги "бой ота"лар ва уларга насиҳат қилиш ўрнига доим уларни мақташ билан овора бўлиб юрган чоллар эсимга тушди. Энди "Шум бола"даги хўжайинига ҳақни гапира оладиган чоллар йўқ. Энди кибрга берилган "бой ота"лар-у, уларга мос маддоҳ чоллар бор холос.

Роғун, қишлоқ хўжалиги учун эмас, энергия учун ишлаётган ГЭСлар.
Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Ўрта Осиёда энг йирик саналган Роғун ГЭСининг биринчи агрегати ишга тушди.
Мазкур тадбирда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, хорижий делегация аъзолари иштирок этди. Маросим ижтимоий тармоқлар ва мамлакат пойтахти Душанбе шаҳридаги улкан мониторлар, телевидение орқали ҳам жонли эфирда намойиш этилди.
http://www.xabar.uz/xorij/orta-osiyodagi-eng-yirik-gesning-ishga-tushish-sahnalari-foto
Албатта, Тожикистон бугун ўз вақтида қўшнилар томонидан кўплаб қаршиликларга учраган бу иншоотнинг биринчи агрегатини ишга тушираётганидан хурсанд. Шу учун ҳам тоғлар орасида ҳашаматли саҳна ясаб гала-концерт уюштираяпти, байрам қилаяпти.
Лойиҳага кўра Роғуннинг умумий баландлиги якунда 335 метр бўлади. Дунёда биронта ГЭС бундай баландликда қурилмаган. Тожикистоннинг сейсмик фаол ҳудудда жойлашганини инобатга олсак ГЭСнинг ўта баланд қурилиши минтақа учун хавфли бўлиши мумкин. Шунингдек баландлиги 335 метр бўладиган ва улкан ҳавзага эга бўладиган сув омборни сув билан тўлдириш ҳам осон бўлмайди. Ўзи шундоқ ҳам охирги йилларда Амударёнинг қўйи оқимидаги давлатлар қурғоқчилик билан курашаётган бир паллада Роғунни сувга тўлдириш учун Вахш дарёсининг тўсилиши Марказий Осиёнинг баттар чўлланишига олиб келиши мумкин. Ана шу омилларни инобатга олиб Тожикистон Роғунни 335 метр баландликда эмас, сал пастроқ қурса ҳам бўлар эди. Тахминимча Тожикистонга бундай таклиф берилган, аммо кўнмаган.
Ўша пайтда СССРда кўплаб ИЭСлар ва АЭСлар қурилган ва мамлакатда сувдан электр бу энергиясини олиш ҳеч қачон бирламчи мақсад бўлмаган.
Шу учун ҳам Марказий Осиёдаги катта-кичик сув омборлари ва улардаги ГЭСларнинг аксарияти, Тожикистондаги Нурек, Қирғизистондаги Тўқтағул ва бошқалар энг аввало суғориш ишлари учун қурилган. Қиш, баҳор ойларида тоғ дарёларидан оқаётган сув сув омборларига йиғилган. Ёзда эса қишлоқ хўжалиги учун оқизилган.
Аммо, 1991 йилда Марказий Осиё республикалари мустақил бўлишди ва бу минтақага Россиядан келаётган электр энергияси узилди. Шундан сўнг минтақада электр энергияси муаммоси бошланди. 2000-йилларга келиб аҳвол шу даражага етди-ки Ўзбекистон, Тожикистон, қисман Қирғизистонда аҳолига етказиб бериладиган электр энергияси анча қисқариб кетди. Йирик шаҳарларга кўпроқ берилган бўлса, қишлоқлар аҳолисига суткасига 4-5 соат электр энергияси берилган.
Бунда албатта аҳолининг кескин кўпайиши ва саноатнинг ривожланиши ҳисобига электр энергияси истеъмоли сарфи ошгани ҳам муҳим роль ўйнади.
Бир пайтлар суғориш ишларини яхшилаш учун қурилган сув омборлари энди фақат электр энергияси олиш учун ишлатила бошланди. Энди, ёзда тоғ дарёларида сув кўп бўлганда сувнинг олди тўсилиб, қишда сув ҳеч кимга керак бўлмаган пайтда электр энергияси олиш учун оқизила бошланди. Буни натижасида эса ёзда қишлоқ хўжалигида сув етишмай, қишда ҳаммаёқ захлаб кетаверди. Бу эса айнан минтақадаги энг кўп суғориладиган ери бўлган Ўзбекистонга оғир зарба бўлиб тушаверди.
Эсимда, 1994-95 йилларда, ҳали минтақада энергия кризиси авж олмаган пайтларда Сирдарёнинг суви қишда роса камайиб кетар эди. Ўшанда сув омборларига сув қишда йиғилар эди. Аммо орадан бироз ўтиб 2000-йиллардан бошлаб Сирдарё суви қишда ҳам тўлиб оқадиган бўлди. Буни сабаби юқорида ёзганимдай Қирғизистон Тўқтағул сув омборига сувни ёзда йиғиб, қишда электр энергияси олиш учун қўйиб юбора бошлади.
Ҳозир биз Тожикистон билан орадаги йигирма йиллик совуқ муносабатдан сўнг яна дўстлашдик. Зеро этни тирноқдан ажратиб бўлмагандай ўзбекни тожикдан, тожикни ўзбекдан ажратиб бўлмайди. Бу икки миллат бежизга "икки тилли бир миллат" дейилмайди. Аммо, "ҳаётда ҳар нарса бўлиши мумкин" дейилганидай қачонлардир ўртага яна совуқчилик тушса Тожикистон Роғундан бизга қарши қурол сифатида фойдаланиши эҳтимолини ҳам назардан қочирмаслигимиз керак.
Аммо, умид қиламиз Марказий Осиё давлатлари ўртасида бундан буёғига ҳеч қандай келишмовчилик бўлмайди. Дўстлигимиз бардавом бўлади. Сувдан ҳам, сув омбордан ҳам биргаликда фойдаланамиз.

Кулгумни қистатаётган электрон қулайликлар ёки сигир соғадиган электрон аппарат ҳақида. 😀
21 ноябрь куни ўтказилган "UzAgroExpo" ва "UzProdExpo" халқаро кўргазмаларида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатига оид турли инновацион ечимлар қаторида қорамолни электрон назорат қилиш тизими намойиш қилинибди.
https://turon24.uz/sections/reports/zyqgtwmb3sn8-uzprodexpo-2018-krgazmasida-oramolni-lektron-nazorat-ilish-tizimi-namojish-ilindi-wideoreportazh
Ҳа, ҳа, янгишмадингиз. Айнан қорамолни электрон назорат қилиш тизими намойиш қилинган.
“Бу йилги кўргазмага соғиш ускунасини олиб келдик, — деб тушунтиради ишланмани тақдим этаётган муҳандис Илҳом Болоқулов. — У электрон тарзда ишлайди. Бу бир қатор қулайликлар тақдим этади. Масалан, сигирнинг касаллигини олдиндан аниқлайди, кун мобайнида қанча сут бериши, ойлик, йиллик меъёрларини аниқлаб, компьютерга туширади. Бундан ташқари, автоматик тарзда сигирни соғиб, инсон меҳнатига эҳтиёжни камайтиради”.
Бу хабарни ўқиб кулишимни ҳам, йиғлашимни ҳам билмай ҳайрон қолдим.
Йўқ, мен замонавий технологияларга қарши жойим йўқ. Аксинча, илғор замонавий технологиялар ҳаётимизга тезроқ кириб келишини хоҳлайман. Масалан, яшаётган туманимда метан заправка йўқлиги учун анча йўл босиб қўшни тумандаги метан заправкага овора бўлиб боришдан, заправкага етиб боргандан кейин эса соатлаб вақт йўқотиб кутишдан кўра автомашинам тезроқ электрокар бўлишини ва ўша электрокаримга уйимдаги розеткани шундоқ улаб қувватлагични тўлдириб олиб ҳеч нарсани ўйламай тагидан шамол ўтказиб елиб юраверишни жудаям хоҳламайман.
Ёки маҳалламизда ўрнатилган ucell компаниясининг антеннасига 3G ўрнатилмагани учун интернетда видео ёки аудио ёзувли ишлар чиқиб қолса ҳанузгача маҳалламиздаги тепаликка ёки ҳовлимиздаги теракни шохига чиқишга мажбур бўлаяпман, шу антеннага "мана бўлмаса" деб биратўла 4G ўрнатиб беришларини хоҳлайман. Тўғри-да, ҳадеб теракни шохига чиқиб тушавериш жонимизга тегиб кетди, ахир.
Ҳайрон қолганимни сабаби, тасаввур қилинг ўша кўргазмадаги "қорамолни электрон назорат қилувчи тизим"ни маҳалламиздаги фермер олиб келиб ўз фермасига ўрнатди ва қорамолларини назорат қилишни қандайдир аппаратларга топширди.
Хабарда ўша аппарат "автоматик тарзда сигир соғиши" ҳақида ҳам ёзилган. Аппарат энди сигир соғишни бошлагандан кейин чироқ ўчиб қолса, кейин ўша аппарат сигирни қандай қилиб "автоматик тарзда" соғиб олар экан-а?!
Энди электрон бошқарув ҳақида индаб ўтирмай.
Шу кеча кундузда барака топкур энергетикларимиз чироқни хоҳлаган пайтларида ўчиришаяпти, хоҳлаган пайтларида ёқишаяпти.
Бундай ҳолатда "электрон тизим", "электрон навбат", "электрон ҳужжат топшириш", "сигирни автоматик тарзда соғаиб оладиган электрон аппарат" ҳақида қанақа гап бўлиши мумкин? Чироқ тузук-қуруқ берилмаса турли электрон ишлар қандай қилиб бажарилади, ҳайронман. Юқоридаги хабарни ўқиб кулай десам кула олмаганимни, йиғлай десам кўзимдан ёш келмаганини сабаби шу.
Умуман олганда жойларда электр энергиясидаги узилишларни бартараф этмасдан, энергетика муаммосини юз фоиз ечмасдан, мобиль алоқа хизмати ва улар тақдим этаётган интернет хизматини яхшиламасдан қандайдир "электрон рўйхатга қўйиш", "электрон овоз бериш", "электрон тизим" ва ҳоказо электрон ишларни гапиришга ҳам, жорий қилишга ҳам вақтли деган бўлар эдим. Ахир, фермангиз учун қорамолларни назорат қиладиган электрон тизимни фалон пулга олиб келсангиз-у, чироқ бир ўчиб, бир ёниб, липпиллаб тураверса ўша ажойиб аппаратни қандай ишлатасиз? Буни устига у электрон бўлса? А лаббай?! 😀

Фермерлар қасамёди, шифокорлар қасамёди ва ҳоказо бошқа қасамёдлар, сизлар нима деб ўйласангиз ўйлайверинг, аммо мен бу ишларни бир сўз билан АҲМОҚБОЗЛИК деб атайман!
@bugunning_gapi
@bugunning_gapi
Бу Ургутдаги мактаблардан бири. Деразаларига эътибор беринг, ҳар бирида печка мўриси бор. Синфхоналарнинг ҳар бирига печка ўрнатилган. Ташқарида эса 21-аср кетаяпти.
@bugunning_gapi
@bugunning_gapi
Қизчаларнинг бош кийимига эътибор беринг. Ўзим синфхоналарга кирдим, синфхоналар яхши исимайди, ўқувчилар иссиқ кийимда совқотиб ўтиришибди.
@bugunning_gapi
@bugunning_gapi
Нон ушоғи.
(Ибратли ҳикоялар туркумидан)
Биз, тўрт ўртоқ вақт ва имконият бўлгандан юртимиздаги турли шаҳарларга саёҳатга отланамиз. Йўлларда овқатланишга кирар эканмиз олдимизга қўйилган нон етмай қолса мен доим яримта нон сўрайман. Ортиб қолган нон бурдаларини эса қўлимга олиб оламан. Бундан шерикларим хижолат бўлишади. Бир неча марта "қўйсангчи шу қилиғингни" деб дашном ҳам беришди.
Кунлардан бир кун биз яна саёҳатга жўнадик. Шу йўлдан ўтсак доим кирадиган ошхонамизга кирдик. Овқатланиш пайтида нон тугаб қолди. Хизматчига яримта нон буюрдим. Ўртоқларим ола қарашди.
- Бутун қилиб бераверинг, - улардан бирининг сабри чидамади.
Келган ўша нондан бор йўғи икки бурдасини едик. Қолгани қолди. Туришимизда одатимга кўра уларни олдим. Ўртоқларим эса менга ижирғаниб қарашди. Ташқарига чиқиб қарасам ошхонанинг орқа тарафида бир чиройли гул очилиб турибди. Уни томоша қилиш учун юрдим. Ортимдан ўртоқларим эргашишди. Гулни томоша қила туриб қарасак у ерда қопларда қотган нон бурдалари оёқ остида тўкилиб, сочилиб ётибди. Булар хўрандалар олдидан ортиб қоладиган нон бурдалари эди. Мен шерикларимга қарадим, шерикларим эса менга. Индамай йўлга отландик. Ўшандан кейин бирон жойга овқатлангани кирсак ўртоқларим нонни ҳисоби билан айтадиган, олдимиздан ортиб қолган бурдаларни эса мендан аввал ўзлари йиғиштириб оладиган бўлишди.
Ғайрат Йўлдош

Бизни еб битираётган маъракалар.
Бундан роса 50 кун олдин ён қўшнимиз бўлган чол 76 ёшида вафот этди. Жанозани ўтказиб уч кундан кейин "Худойи" қилишди. Бир қўй сўйилди. 30-40 кило гуруч дамланди. Шунга яраша жой ҳозирланди, дастурхон тузалди.
Кейин қирқ кунгача, яъни "қирқи чиққунча" ҳар пайшанба, якшанба кунлари бу хонадондан фотиҳахонлик бўлаверди. Шунга қараб ҳар пайшанба, якшанба кунлари дастурхон тузалиб одам кутилди.
Маҳалламизни одамлари жанозада қатнашишди, "Худойи"да қатнашишди, камига эса яна икки-уч мартадан фотиҳага келишди. Ниҳоят жанозадан қирқ кун ўтиб "Қирқ" эҳсони бўлди. Яна битта қўй сўйилди, 30-40 килоча гуруч дамланди. Шунга яраша жой ҳозирланди, дастурхон тузалди.
Шу билан вафот этган чолнинг ўғли фотиҳага келувчилардан қутилди. Аммо...
Аммо, кеча пайшанба куни қарасам туш пайтида қўшнимни хонадонидан азага монанд кийинган бир гуруҳ маҳалладош аёллар чиқишаяпти. Улар фотиҳага келишган. Ҳа, фотиҳага келишган. Марҳумни қабрга қўйиб келишганига 50 кун бўлаяпти. Эркаклар "Қирқ"ни ўтказиб фотиҳахонликни тугатишди. Аммо аёлларни фотиҳахонлиги икки ойда ҳам тугамаяпти. Сиз тарафларда қандайлигини билмадим-у, аммо, биз тарафларда аёллар жанозадан икки ой ўтказиб ҳам пайшанба ва якшанба кунлари аза бўлган хонадонга такрор-такрор фотиҳахонлик қилиш учун бораверадилар. Ҳозирча уларни бу ишдан қайтарадиган ҳеч ким топилмаяпти. Мабодо қайтаришса ҳам "бормасам фалонча(азадор аёлни назарда тутишаяпти) хафа бўлади" деб ҳам қўйишади.
Ўз навбатида азадор хонадон аёллари ҳам агар маҳалла аёллари фотиҳага бир бориб қайта боришмаса "фалончани оқибати йўқ, фотиҳахонликка бир марта келиб қайта келмай кетди" деб гина ҳам қилишади.
Умуман олганда мана ишлар йиғиштирилиши керак. Бошқа жойларни билмадим-у биз тарафларда бундай ишлар мажбурият даражасига чиқиб бўлган. Аза бўлган хонадон аҳллари жанозадан кейин ҳамма ишини йиғиштириб эркакларни қирқ кун, аёлларни эса 60 кун атрофида ҳар пайшанба, якшанба кунлари дастурхон тузаб кутишга мажбур.
Бундай аҳмоқона ишлар бойлар ва ўртаҳолларга билинмас, аммо камбағаллар қийналиб қолишаяпти. Боласи касал, аёлининг мазаси йўқ. Шароити ҳаминқадар. Қўлида пули йўқ. Ана шундай ҳолатда қарз олиб бўлсада турли аза маросимларини ва икки ойлаб чўзиладиган фотиҳахонликни ўтказишга мажбур.
"Ўтказмаса нима бўлади? Айб ўзида" дейсизми?
Тўғри, айб ўзида ҳам бор, буни инкор қилмайман. Аммо, биз тарафларда шундай аҳмоқ одамлар ҳам яшашади-ки кимдир нимадир сабаб бўлиб вафот этган отасини ёки онасини бирон маъракасини ўтказа олмаса ёки кечиктирса элни ичида "сен онангни ёки отангни фалон маъракасини нега ўтказмадинг?" деб сўроққа тутадиганлар ёки "сен отангни ёки онангни фалон маъракасини ўтказа олмагансан" деб камситиб, таъна қилиб гапирадиганлар бор.
Аҳмоқликни бундан ортиқ чегараси борми-ки, "Ҳой фалонча, ўтир буёққа. Сени ўзи шароитинг оғир. Онангни ёки отангни фалон маъракасини ўтказишинг шарт эмас, ундан кўра касалманд болангга, мазаси бўмаётган аёлингга қара, рўзғорингни кам-кўстига қара" демасдан аксинча "қачон ўтказасан?" ёки "нега ўтказмаяпсан?" деб сўроққа тутса ёки "ўтказа олмадинг" деб камситса.
Маъракаларни қисқартириш бўйича имомлар гапиришади, маҳалла раислари тарғиб қилишади. Аммо булар ҳеч кимга таъсир қилмаяпти. Энди бизга меъёр белгиланган қонун керак.
Тўйларни-ку одамлар бироз йиғинишиб қилишар, аммо аза тўсатдан бўлиб қолади. Шундай экан биринчи навбатда ошиқча эҳсонлар ва фотиҳахонликни йўқотиш керак. Акс ҳолда аза бўлган хонадон жаноза ўтганидан кейин икки ой ўтса ҳам фотиҳахон аёллардан қутилмайди.
Бу гапларни нега ёзаяпман? Сабаби бу халқ ўта маъракапараст бўлиб кетди. Касал боласи ёки касалманд хотини ўлса ўлиб кетаверсин, аммо у олдин турли маъракаларни бошқалардан кам қилмай ўтказиши керак. Онасини даъволатиш керак, укасининг рўзғори ўта хароб, сингилларининг турмуши ҳам ҳаминқадар, йўқ, бу турли маъракасини бошқалардан кам қилмай ўтказиши керак. Жин урсин бундай урф-одатларни.
Сиз нима десангиз денг, аммо мен "бу элни, бу халқни кераксиз маъракалар еб битираяпти" дейман.
Энди ақлни ишлатиш, вақти келмадими яхшилар?

Ботулизмдан огоҳлантираётган ФВВ ва уйда консерва ва шарбат тайёрлайдиган одамлар.
Кеча, 22 ноябрь куни телефонимга ФВВ дан қўйидаги смс хабар келди. 👇
Botulizm kasalligi oldini olish maqsadida uyda konserva mahsulotlarini tayyorlamang va uy sharoitida tayyorlangan konserva mahsulotlarini iste'mol qilmang.
Мундоқ ўйлаб кўрса ФВВ ўз вазифасини бажараяпти. Аҳолини қандайдир касалликка чалинмаслик учун уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилмасликка чақираяпти. Аммо, шу ФВВ да ўтирган ва аҳолига шундай смс жўнатаётган инсонлар уй шароитида одамлар консерва маҳсулотларини қандай тайёрлашларини ёки турли консерва заводларида консерваланган мева ва сабзавотлар қандай қадоқланаётганини билишармикин?
Масалан, бизнинг уйимизда консервалар тайёрланиши жараёнида олдин маҳсулотларнинг сифатлилари ажратиб олинади. Уларни тозалаб икки мартадан ювилади. Кейин банкалар тозалаб ювилиб кейин иссиқ парга тутиб олинади. Агар маҳсулот қозонда қайнаб пишса банкага солиниб яна қозондаги қайнаб турган сувга қўйилиб яна қайнатилади. Шунингдек банкага шундоқ солинса ҳам қозондаги қайнаб турган сувга қўйилиб роса қайнатилади. Тайёрлаш жараёнида керакли миқдорда сирка, туз, шакар каби қўшимчалар солинади. Турли мевалардан тайёрланадиган мураббо ёки шарбатлар ҳам шундай, энг сара мевалардан, санитария қоидаларига тўла амал қилиниб тайёрланади. Умуман айтганда бошқаларда ҳам кўрганман хонадонларда консерва маҳсулотларини тайёрлашда жуда эҳтиёткорлик билан тайёрлашади, аммо...
Аммо, эътибор бераяпсизми, охирги пайтларда турли ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати тобора ёмонлашиб бораяпти. Шу жумладан консерва ишлаб чиқараётган турли корхоналарнинг маҳсулотлари ҳам. Сабаби маҳсулотини етиштирган фермер ёки деҳқон ҳеч қачон ўз маҳсулотининг сарасини консерва маҳсулотларини тайёрлайдиган корхоналарга бермайди, бозорга чиқаради. Ўзим неча марта гувоҳи бўлганман, консерва заводларнинг дарвозаси олдида устидаги мева ва сабзавотларни ачитиб-саситиб, тагларига ачиган ширалари оқиб турган юк машиналарини турнақатор бўлиб навбатини кутаётганини. Шундай экан охирги пайтларда хонадонларда тайёрланаётган консервалардан кўра консерва заводларда тайёрланаётган консерва маҳсулотларнинг сифати шубҳали бўлиб бормоқда.
Яна бир муҳим масала шу-ки, уйда тайёрланаётган шарбатлар, турли консерва маҳсулотларида инсон саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган ошиқча кимёвий моддалар йўқ. Фақат сирка, туз ва шакар бор. Консерва заводларидан чиқаётган маҳсулотларда эса турли кимёвий моддалар етарлича бор. Узоққа бормайлик, исталган корхона тайёрлаган шарбатнинг қадоғига қаранг. Таркибда табий мева шарбатининг миқдори 15 фоиз ёки жа борса 20 фоиз. Қолгани ҳаммаси кимёвий моддалар ва сув. Биз турли мевалардан уйда тайёрлайдиган шарбатда эса сара мева, сув ва озгина шакар бор. Баъзида шарбатни ҳатто ширинроқ мевалардан шакарсиз ҳам тайёрлаймиз. Шундай экан, инсон саломатлиги учун заводларда тайёрланган, таркибининг асосий қисми кимёвий моддалардан ташкил топган шарбатлар фойдалими ёки хонадонларда фақат меваларнинг ўзидан тайёрланган шарбатларми?
Шунингдек шахсан мен ўшандай корхоналарнинг консервалаётган маҳсулотларини хонадонлардагидай эътибор билан саралашларига, ювиб тозалашларига, керакли миқдорда қайнатишларига ишонмайман. Ўзи қабул қилаётган маҳсулоти сифатсиз бўлса, уни нимасини саралайди? Шунингдек санитария қоидаларига қанчалик амал қилаётганларини ҳам Худо билади.
Шундай экан, ҳозирча ФВВ минг огоҳлантирмасин мен уйда ўзимиз тайёрлаган нарсаларни истеъмол қилишда давом этавераман. Сизни эса ўзингиз биласиз.
П.С. Албатта, ҳамма консерва заводлари ҳам сифатсиз маҳсулотларни олаяпти деб бўлмайди. Сифатли маҳсулот олаётганлари ҳам бор. Аммо консерванинг қадоғини очиб кўрмагунча уларнинг қандайлигини ҳаргиз била олмайсиз. Қадоқланган идиши чиройли бўлса ҳам ичини.... уриб кетган бўлиши ҳам мумкин.

Ҳаддидан ошган "ўртоқ бошлиқ".
Кеча, 23 ноябрь санасида Ургут туман жиноий ишлар бўйича судида бир суд иши бўйича қатнашдик.
Кимнидир эсида, кимнидир эсида йўқ, шу йилнинг 9 июль куни Қарши туман ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Ражабов давлатга дон топшириш режасини бажара олмаган фермерларни шафқатсизларча калтаклаган. Шу ҳақда тумандаги «Абдуғафуров Муҳаммад» фермер хўжалиги раҳбари 33 ёшли Раҳматулло Хўжамуродов хабар тарқатган. Унинг айтишича, милиция бўлими бошлиғи олдин фермерлардан режа бажарилмаслиги сабабини суриштирган. Улар бунинг сабабини тушунтира бошлашганда, барчаларини баравар калтаклай кетган.
— У мени ва яна икки фермер Баҳриддин Тўраев, Абдуҳамид Пардаевларни калтаклади, — деди Раҳматулло Хўжамуродов. — Аввал қулоқ-чаккамизга, кейин эса юз-кўзларимиз аралаш аёвсиз зарбалар йўллади…
Жабрланувчи яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтдики, бошқа фермерлар ҳам калтакдан бебаҳра қолмади. Ҳатто, ёши улуғ фермерларни ҳам милиция бўлими бошлиғи аяб ўтирмаган…
Жаҳонгир Ражабовнинг ўзи бу масалада журналистлар билан суҳбатлашишдан бош тортган.
https://zamin.uz/jamiyat/38754-qarshi-tuman-iib-boshligi-galla-rejasini-bajarmagan-fermerlarni-musht-bilan-siyladi.html
Орадан бироз ўтиб, ИИ вазири Пўлат Бобожоновнинг 23-26 июль саналарида Қашқадарё вилоятига маҳаллий Ички Ишлар идораларининг ишлаш тартибларини суриштириш учун қилган ташрифи давомида Ички Ишлар тизимида ишлаш жараёнида бир қатор камчиликларга йўл қўйгани учун кўпгина раҳбарлар қатори ушбу валломат шахс ҳам ишдан бўшатилади.
http://www.xabar.uz/jamiyat/polat-bobojonovning-qashqadaryoga
Шундан сўнг калтак еган фермерларнинг прокуратурага шикоят қилишлари ортидан ушбу шахс устидан жиноят иши қўзғатилади.
Кеча бўлиб ўтган суднинг охирги мажлисида суд Жаҳонгир Ғаппорович Ражабовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45-моддаси татбиқ этилиб, 3 (уч) йил муддатга корхоналар, муассасалар, ташкилотларда ва ички ишлар органлари тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 (икки) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.
Албатта, воқеаларнинг гувоҳи бўлмаганман, аммо ўша калтак еган фермерларнинг орасида аёл кишининг ҳам бўлгани, Ражабов эса бошқа фермерлар қатори уни ҳам аямай урганини инобатга олсак суд унга енгил жазо тайинлади деб ўйлайман.
Мени ҳайрон қолдиргани кеча суд залида ўтирган судланувчини ҳолатини кўриб ҳеч ким уни бироз олдин Қашқадарё вилояти туманларидан бирида қамчисидан қон томадиган, ҳатто аёл кишига қўл кўтарадиган ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаганига ишонмайди. Чунки бу валломат суд залида иштонини ҳўллаб қўйган боладек бўлиб ўтирарди.
Сизни билмадим, аммо мен бундай инсонларни кўп кўрганман. Амалга ўтиргач ўзини жуда катта олиб, халқни хоҳлаганча босиб-янчиб, амалдан урилгандан кейин иштонига ҳўллаб қўйган боладай бўлиб қолганларини, кейин ўзлари сўкиб-сўйлаб тайзиқ ўтказган элга қўшила олмай яккаланиб қолганларини кўрганман.
Шу учун бугун амалда юрганлар мана шундай ишлардан тегишли хулоса чиқаришлари ва ўтирган амаллари вақтинчалик эканини билишлари ва халқ билан муносабатлардан ҳаддиларидан ошмасликлари керак. Акс ҳолда Қарши туман ИИБ собиқ бошлиғи Ражабовнинг куни бошларига тушиши муқаррар.
Мени бундайларга раҳмим келмайди. Чунки, уларни шу эл, шу халқ боқаяпти. Агар ўзини боқиб юрган халқини назар писанд қилмай калтакладими, уни ўша амалида бир кун ўтиришга ҳаққи йўқ. Охир-оқибат ундайлар ўзини тегишли жазосини олиши керак.

Тез ёрдамга жорий қилинаётган авиация ёки бири кўчада, яна бири осмонўпар уйда яшаётган ҳиндистонликлар ҳақида.
17.10.2018 санасида Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.
http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasida-tez-tibbiy-yerdam-khizmatini-takomi-17-10-2018?m=y&ELEMENT_CODE=zbekiston-respublikasida-tez-tibbiy-yerdam-khizmatini-takomi-17-10-2018&SECTION_CODE=documents
Қарорга мувофиқ:
"Шошилинч ёрдамга муҳтож ҳар бир кишига юқори сифатли тиббий хизматларни ўз вақтида кўрсатиш тез тиббий ёрдам хизматининг устувор вазифаси деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК билан биргаликда тез тиббий ёрдам хизматини 2020 йилдан бошлаб авиация техникаси билан жиҳозлаш ва (ёки) авиация хизматларини харид қилиш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида харид қилиш бўйича таклифларни 2019 йил 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин".
Яқинда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
minzdrav.uz сайтида Вазирлар Маҳкамасининг ўша қарори бўйича қилинаётган ишлар ҳақида хабар берилди.
Хабарда "Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг ўша қарори юзасидан аҳолига тиббий тез ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан бир қатор ишлар олиб борилаётгани, шунинг билан бир қаторда, эндиликда тез тиббий ёрдам хизматини авиация техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари ҳам кўрилаётгани" ҳақида ёзилган.
http://www.minzdrav.uz/uz/about/detail.php?ID=55500&version=contrast
Мен юқоридаги хабарларни ўқир эканман Ҳиндистон эсимга тушди. Нега дейсизми? Билишимча бу давлатнинг аксарият бойлари ўта ҳашаматда яшашади. Баъзи бойлари ҳатто шахсий осмонўпар бино қуриб яшашаяпти. Аммо 300 миллион атрофида аҳолиси уй-жойи йўқ ҳолда кўчада яшайди.
"Нима бўлибди шунга?" дейсизми? Ҳе нарса бўлмади. Шунчаки бугунги кунда мамлакатимизнинг аксар ҳудудларида йўлларнинг ўта ёмонлиги, ҳатто аксарият республика аҳамиятига эга бўлган йўлларнинг асфальти ўйилиб тош ва лой кўчаларга айланиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Ўша йўлларда юрадиган тиббий тез ёрдам машиналарнинг ортиб юрган беморини бешикда тебратгандай тебратиб олиб юриши ҳам ҳаммага маълум. Ана шундай ҳолда аҳолига тиббий тез ёрдам кўрсатишни сифатини ошириш учун ўша йўлларни сифатли қилиб таъмирлаш ўрнига келажакда тез ёрдам хизматида авиация хизматидан фойдаланиш ҳақидаги гаплар менга бири кўчада, иккинчиси осмонўпар уйда яшаётган Ҳиндистонни эслатди.
Умуман олганда президент қароридаги тиббий тез ёрдамга авиация вертолётларини жалб қилиш ҳам фақат пойтахтликлар ва вилоят марказлари учун бўлса керак. Қишлоқ ҳудудлари на вертолётни кўради, на тузукроқ тиббий тез ёрдам машинасини. Қишлоқ ҳудудларига ўзимизнинг Дамасвой ҳам бўлаверади. Фақат...
Фақат ўша Дамасвойда беморни олиб кетаётиб ўнқир-чўнқир йўллардан юрганда бемор ўлиб қолмаса бўлди. Уёғига яшаб кетишига кафолот бор.
Аслида, қишлоқ ҳудудларида яшаётган одамларга ҳозирча вертолётни ҳам, чет элдан келтирилган реанимобиллар ҳам керакмас. Дамасвой ҳам бўлаверади. Фақат илтимос, олдин йўлларни яхшилаб таъмирлаб қўйишсин. Агар йўл ҳозирги ўнқир-чўнқир ҳолида қолаверса қишлоқ ҳудудларига чет элдан келтирилган машиналардан беришни фойдаси йўқ. Барибир силкиниб юриб беморни ўлдиради. Агар йўлни сифатли таъмирлашса Дамасвой ҳам силкинмай текис юра олади. 😊
Нима демоқчиман?
Тиббий тез ёрдам сифатини ошириш учун олдин йўл текис бўлиши керак. Акс ҳолда тиббий тез ёрдамга минг зўр машина қўйишмасин, фойдаси йўқ.

"Тухумкоробка" йўллар.
Сиз яшаётган ҳудудлардаги йўлларнинг аҳволини билмайман. Шунингдек асфальти йўқ бўлиб аянчли аҳволга тушган йўллар сиз тарафларда борми ёки йўқми, буни ҳам билмайман. Агар сиз тарафларда ўшандай ёмон аҳволга тушган йўллар бўлса бундай йўлларни сиз нима деб аташингизни ҳам билмайман. Балки сиз тарафларда ўшандай ёмон аҳволга тушган йўлларга ном қўйишни ҳали билишмас. Аммо биз бундай йўлларга аллақачон ном қўйиб олганмиз. Ундай йўлларнинг номи қисқа ва лўнда қилиб "Тухумкоробка" дейилади. Айтишга ҳам, ёзишга ҳам қулай; Тухумкоробка.
Қалай, қойилмисиз?
Қулоққа жарангли эшитилаяптими?
Қўйидаги суратда Ургут-Булунғур йўлининг "Испанза" участкасидаги қисмининг аҳволи. Номига жудаям мос; Тухумкоробка!
Марҳум Эргаш Каримов ва унинг хотини ўйнаган Телевизон минатюралар театридаги "Лампашиша" борку, ўшанда котибанинг соч турмаги лампашишага қанчалик ўхшаса, анча йиллардан бери йўлсозлар назаридан четда қолиб келаётган ушбу йўлнинг бир қисми ҳам Тухумкорбка номига жуда мос. Кўринг ва халқнинг заковотидан завқланинг. 😊

Forwarded from Замбаракнинг ўқи
Тавсия қиламан.
Сўнгги пайтларда ўзим учун ўзбек тилида яхши телеграм-каналларни очдим. Уларни сиз билан баҳам кўраман:
Homo Liber — навоийлик Мафтуна Усмонованинг канали. У ҳозир Францияда, аввал эса Польшада ўқидан. Европа таълим тизими ва феминизм ҳақида ёзади. Постлари рус ва ўзбек тилларида. Яқинда Польшада ўқиш ҳақида гапириб берди. Европада ўқиш истагида бўлганларга тавсия қиламан.
«Бугуннинг гапи» — Ўзбекистон муаммолари ҳақида шахсий фикр. Канал муаллифи — журналист (мажбурий обунага қарши бўлган журналист!) Ғайрат Йўлдош. Масалан, ғадир-будур йўллар «тухумкоробка» дейилишини ўша каналдан ўргандим.
«Доктор Шизоид» — Медицина ҳақида блог, ноодатий услубда ёзади, менга ёқди. Муаллифи ким эканлигини билмадим. Огоҳлантириш: постларида сўкиш сўзлар ишлатилади.
«Аслановдан иқтибос» — спорт журналисти Қаҳрамон Аслановнинг блоги. Муаллиф каналида спорт ҳақида эмас, балкий кундалик турмуш ва жамиятдаги ўзгаришлар ҳақида ёзади. Масалан, куни кеча яхши одам тушунчаси ҳақида ёзибди. Жуда яхши таъриф берибди, тавсую.
@muhrim, @xushnudbek, @davletovuz каналлари ҳақида-ку индамадим. Улар анча «оёққа турган» каналлар, жуда қизиқ ва долзарб мавзуларни кўтаришади. Реклама қилишга ҳожат йўқ.

#Лирикчекиниш
Верэнинг йигитлари Маргони дафн этишаяпти...
Менинг энг қадрдон ҳамроҳим китоб.
Тўғри, кўп китоб ўқиганман дея олмайман. Қўлимда борини, топганимни такрор ва такрор ўқийвераман. Мана ҳозир ҳам Нодар Думбадзенинг "Абадият қонуни" романини нечанчидир марта ўқияпман.
Ҳозир шу тобда китобнинг Верэнинг йигитлари Маргони дафн этишаётган жойига келдим..
Адиб унинг аччиқ тақдирини ҳикоя қилиб бераяпти. Буёқда эса менинг кўзёшларим тинмаяпти.
Шу адиблар ўз қаҳрамонларини ўлдирмасалар нима қилар экан-а?!
Ҳозир Маргонинг вафот этишини ўқиб ўйлаб ўтирибман.
Бу ҳаётда нега яшаётганимизни, нега уч кунлик дунёда кўпинча ёмонлик яхшиликнинг устидан ғолиб келишини, нега олчоқлар, сотқинларнинг ошиғи доим олчи эканини, бу дунё ошиқча елиб-югуришимизга арзирмаслигини, аммо биз ғофил инсонлар бу нарсаларни тан олмасдан нафсимиз учун доим елиб-югураверишимизни ўйлаяпман.
Ҳар доим қандайдир асардаги яхши одамларнинг ўлими билан боғлиқ сюжетларини ўқир эканман юқоридаги гаплар хаёлимдан ўтаверади. Ҳар доим.
Верэнинг йигитлари "жинни Марго"ни кўмишаяпти. Бу дунёга ҳур келиб, ҳур кетган қизни.
Ў. Ҳошимовда "отинойи"ни жанозасини ўқиганда, Ремарк "Уч оғайни" даги қизни касал қилиб ўлдирганда, Ч. Айтматов "Қиёмат"да Авдий Каллистаровни бир тўда ёввойилар қўли билан маҳв этганда, Қодирий бобомиз Кумушни Зайнаб қўли билан заҳарлаб ўлдирганида мен ҳар доим дунёдан этак силтайман, ҳар доим юқоридаги гапларни хаёлимдан ўтказаман.
Боя эрталаб телеграм каналида аёвсиз баҳс олиб бораётган эдим. Энди эса баҳслашганимга ҳам афсусланиб ўтирибман ва ўша баҳс энди ўзимга арзимас ва кулгили бўлиб туюлаяпти.
Шунингдек каналимда қўйган постимни ўзгартириб кўчириб қўйган бир канал админларини нимадир деб ҳақорат қилиб сўкиб юбордим, ўша ишимдан ҳам афсусдаман, ҳозир улардан ҳам кечирим сўрайман.
Буёқда Верэнинг йигитлари Маргони дафн этиш учун кўтариб кетаётганларида ва уларга бутун шаҳарча эргашганида, бу ишнинг олдида менинг эрталабки ишларим ниҳоятда ҳақир кўринади ва бу дунёда асаб бузишга арзигулик бирон нарса йўқ деб ўйлай бошлайман. Ҳаммаси ўткинчи, ҳаммаси сароб бўлиб туюлади.
Уёқда Верэнинг йигитлари Маргони дафн этишаяпти....
Буёқда эса булутлар тинимсиз кўз ёш тўкиб мени қалбимни парчалаяпти.....

Долларфурушларга лицензия бериш керакми?
Ҳаммамизга маълум ўтган йилдан бошлаб валюта олди-сотдисини эркинлаштириш йўлида катта қадамлар ташланди. Расмий курс қора бозор курси билан бир хил қилинди. Банкларга аҳолидан чекланмаган миқдорда валюта сотиб олишга ва халқаро тўлов карталар орқали сотишга рухсат берилди. Жорий йил 1 апрелдан эса ўша тўлов карталаридаги валютани банкларда нақдлаштириб олишга рухсат берилди. Аммо...
Аммо..., ҳаммамиз кўриб турибмиз валютафурушлар ҳамон ишлаяптилар. Ҳозирча валюта нақд пулга сотилмаяпти, аммо нақдга сотилса ҳам валютафурушлар катта эҳтимол билан ишлайверадилар.
Буни турли сабаблари бор.
1) Одамлар ўз пулларини долларда сақлайдилар.
Сўмимиз илк бор жорий қилинган 1994 йил, июль ойидан бери минг баробардан кўпроққа қадрсизланди. Шундай экан одамларнинг ўз пулларини долларда сақлашларига ошиқча изоҳ йўқ ва аксарият ҳолларда турли сабабларга кўра улар долларни банкдан эмас, валютафурушлардан оладилар.
2) Узоқ туманларда валюта айирбошлаш шахобчалари фақат туман марказларида жойлашган.
Шу сабаб туфайли ҳам туман марказидан узоқда яшаётган аҳоли ўз қўлидаги долларини сўмга алмаштириш учун туман марказига эмас, балки ўзига яқин жойда ишлаётган валютафурушларга мурожат қилмоқда.
3) Банклардаги валюта алмаштириш нархлари билан яширинча фаолият олиб бораётган валютафурушлар таклиф этаётган нархлар ўртасида сезиларли тафовут бор.
Масалан, банкларда валюта алимаштириш жараёни бошланганда сотиб олиш нархи 8000 сўм қилиб белгиланди. Бундан хабар топган валютафурушлар эса ўша пайтда сотиб олиш нархини 8100 қилиб белгиладилар. Бундай шароитда аксарият инсонлар қўлидаги валютани қимматроққа сотиш учун валютафурушларга мурожат қилиши табий ҳол.
Муаммонинг ечими борми?
Албатта бор. Валютафурушлар фаолиятини легаллаштириш керак.
1. Банкилар ютади.
Агар валютафурушларга лицензия бериш ваколати банкларга берилса ана ўшанда тижорат банклар ўртасида ким кўпроқ валютафурушларни ўзига жалб қилиб кўпроқ лицензия сотиш учун рақобат юзага келади ва шу туфайли банкларда ишчанлик ошади. Яна банклар ўзи томонидан валютафурушларга бериладиган лицензиядан анчагина пул ишлайди ва бу ҳам мамлакатимиз бўйича ҳисобланганда яхшигина маблағни ташкил этади.
2. Аҳоли ютади.
Агар валютафурушларга лицензия берилиб уларнинг фаолияти легаллаштирилса аҳоли ўз уйига яқин бўлган қонуний ишлаётган валютафурушларга қўлидаги валютасини хоҳлаган пайтида бемалол алмаштириб кетаверади ва бу аҳоли учун анча қулай бўлади.
3. Валютафурушлар ютади.
Агар валютафурушларга лицензия берилса ва уларнинг фаолиятлари легаллаштирилса улар ҳам доим ҳуқуқни ҳимоя қилиш ходимларининг қўлига тушиб қолишдан қўрқиб, қочиб юришмайди ва хоҳласалар уйларида, хоҳласалар бозорларда бемалол фаолият юритаверадилар.
Шу материални тайёрлаш жараёнида турли жойларда ишлаётган валютафурушларнинг(уларни ҳанузгача истаган бозорингиздан бемалол топишингиз мумкин) бир нечтаси билан шу мавзуда суҳбатлашдим. "Қани эди шунақа бўлса, буни орзу қиламиз-ку. Агар бизга ҳам лицензия жорий қилиб қонуний ишлашимизга рухсат беришса лицензия тўловини қанча қилиб қўйишса ҳам тўлаб, қонуний ишлардик. Қоча-қоч қилиб ишлаш жонимизга тегиб кетган" деб жавоб беришди.
Юқоридаги фикрларимни ўқиб сиз қандай фикрга келасиз менга қоронғу. Балки "валютафурушларга лицензия бериб уларнинг фаолиятини легаллаштириш керак" деган фикримга қўшиларсиз, балки қўшилмассиз. Бу сизнинг хоҳишингиз. Аммо мен яна бир нарсани қўшимча қилмоқчиман, дунёнинг аксар давлатларида, шу жумладан яқин қўшниларимиз бўлган Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам анча йиллардан бери шу амалиёт қўлланилади. Яъни хоҳлаган одамга валюта олди-сотдиси билан шуғулланишлари учун лицензия берилади ва ўша лицензияни олган одамлар истаган жойларида эркин валютафурушлик фаолиятларини олиб бораверадилар. Шундай экан жаҳоннинг кўпгина давлатларида қўлланилаётган ушбу амалиётни бизда ҳам жорий қилиш керак деб ўйлайман.
Агар сизларда ушбу муаммонинг бошқачароқ ечими бўлса бемалол у билан ўртоқлашишларинг мумкин.
©️ @bugunning_gapi канали

Интерпол раҳбарлигига сайловлар; россиялик номзод ютқазди.
Жорий йилнинг 18-21 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Интерпол Бош Ассамблеясининг 87-сессияси бўлиб ўтди. Унда
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Д.Назармухамедов бошчилигидаги делегация ҳам қатнашди.
http://www.uza.uz/oz/society/zbekiston-respublikasi-ichki-ishlar-vazirligi-delegatsiyasi--24-11-2018?m=y&ELEMENT_CODE=zbekiston-respublikasi-ichki-ishlar-vazirligi-delegatsiyasi--24-11-2018&SECTION_CODE=society
Тадбирда Интерполга аъзо давлатлардан ташриф буюрган 1000 дан ортиқ делегатлар ҳамда полиция органларининг 85 нафар турли даражадаги раҳбарлари иштирок этди
Шубҳасиз, Бош Ассамблея сессиясининг кун тартибига қўйилган асосий масалалардан бири Интерпол Ижроия қўмитасига, Президент лавозимига сайловларни ўтказиш бўлди.
Ушбу лавозимга Корея Республикаси ва Россия Федерациясидан номзодлар кўрсатилиб, овоз бериш натижаларига кўра россиялик Александр Прокопчук сайловда юқазди ва Корея Республикаси вакили Ким Чон Янг Интерпол Ижроия қўмитаси Президенти этиб сайланди. У икки йил давомида ташкилотга раҳбарлик қилади.
Ким Жонг Янг бунгача Интерпол вице-президенти бўлиб ишлаган, кейинги ойларда эса вақтинчалик президент бўлганди.
Интерполнинг аввалги президенти, хитойлик Мэн Хунвей сентябрь ойи охирларида ғойиб бўлиб қолганди. Кейинчалик аниқланишича, у Хитойда қўлга олинган, мамлакат ҳукумати уни коррупцияда гумонламоқда. Шундан кейин Хунвей ташкилот раҳбари лавозимидан истеъфога чиқарилди.
Сайловдан аввал Россия вакилининг имкониятлари юқори баҳоланаётган эди. Унинг сайловда ютқазишига бир қатор мамлакатларнинг "агар Россия вакили ташкилот раҳбари этиб сайланса ташкилотни тарк этишлари" ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлди. Булардан бири Украина, яна бири Литва эди. Шунингдек россиялик номзод АҚШнинг ҳам норозилигига учради.
https://kun.uz/news/2018/11/21/interpolga-angi-rabar-sajlandi-rossialik-general-sajlovda-utkazdi
Интерпол ташкилотининг тарихи ўтган асрнинг бошларига бориб тақалса ҳам ташкилотнинг ҳозирги низоми 1956 йилда қабул қилинган.
Бугунги кунда бу ташкилотга дунёнинг 194 давлати аъзо. Ўзбекистон ушбу ташкилотга 1994 йил, 28 сентябрда аъзо бўлган.

Ўтмишдан эртаклар.
Мана ҳаш-паш дегунча мустақиллик болалари 27 ёшга кириб қўйишди.
Нега шу тобда кимларнидир ёшини ҳисоблаб ўтирибман? Булар СССР деб аталган давлатнинг бошқарув шаклини кўрмаган, англаб етмаган авлоддир. Булар кўзини очиб мустақил Ўзбекистонни кўрган.
Шу туфайли ана шу авлодга қайси бир шоир ўз шеърида ёзганидай "Улуғ Советлар мамлакати" ҳақида бироз тушунча бермоқчиман. Мен ақлимни таниб ўша тузумни озгинасини бўлса ҳам кўрганман-да.
Эслайман, ўша пайтларда ҳозирги туманлар "район" деб аталар, вилоят эса "область" эди. Районни бошқарадиганларни "райком", областни бошқарадиганларни "обком" дейишар эди. Обком ўз областида, райком ўз районида қарийб мутлақ ҳокимиятга эга эди. Тўғри, уларнинг ёнида "зам" бўлиб Марказни одами юрган. Аммо унда ҳам нафс борку!
Ўша пайтда таълим тизими Халқ таълими вазирлигига бўйсунса ҳам, амалда райкомлар, раислар уларнинг устидан хўжайин эди. Мактабларга тонналаб макалатура ва металлом топшириш вазифаси юкланар эди. Шунингдек исталган раис ёки бригадир ўзининг участкасидаги мактабдан хоҳлаганича ўқувчиларни ўқитувчисига қўшиб турли дала ишларига олиб чиқа олар эди. Пахта териш мавсумида 5-6 синфдан юқори ўқувчилар қиш яқинлашиб қор ёғса ҳам ўз ўқитувчилари бошчилигида пахта далаларида юрар эди. Шу жумладан студентлар ҳам.
Мактабларда ҳам, ОТМларда ҳам тарих ўта сохталаштириб, қўрқоқларни қаҳрамон деб, қаҳрамонларни эса қўрқоқ деб ўқитилар эди.
Агар бир ҳудудга катталардан кимдир келадиган бўлса худди Гоголни "Ревизор"идагидай бир ҳафта олдин ҳаммаёқни тозалаш, дарахтларни оқлаш, кўчаларда таъмирлаш ишлари олиб борилар эди.
Қишлоқ хўжалигига кўпинча бу соҳани умуман тушунмайдиган "шонли партия"дан чиққан райком ва обкомлар хўжайинлик қилишар эди.
Куз келиб пахта очилганда ҳамма ёппасига пахта теримига жалб қилинар эди. Шунга яраша кўчалардаги баннер борми, колхоз идорасидаги алвон латта борми, мактабларнинг коридори-ю, биринчи синфларнинг "Алифбо"си борми ҳаммасида "пахта бизнинг бойлигимиз" ҳақидаги шиорлар, шеърлар ёзилган эди.
Магазинлар тўла маҳсулот бўлар, нархлар анча-мунчага оширилмас эди. Аммо ноёброқ нарсалар подприлавка сотилар ва "ширинкома"сини бермасангиз ўша ноёброқ молни тушингизда кўрар эдингиз. Шунингдек айнан бизга СССРнинг ўзидаги ёки хориждан, асосан социалистик лагерга кирувчи Шарқий Европа мамлакатлари бўлмиш Чехия, Руминия, Венгрия каби мамлакатларда тайёрланган сифатли кийим-кечак ёки бошқа маҳсулотлар умуман келмас эди. Улар асосан Россиянинг йирик шаҳарлари, Украина, Белоруссия ва Болтиқбўйи республикаларида сотилар эди.
Шунингдек машина сотиб олиш жуда муаммо эди. Машина олмоқчи бўлганлар пулини тўлаб қўйиб йиллаб кутишар ёки навбатсиз олиш учун одамини топиб "шапка" беришар эди.
Хорижга чиқиш жуда машаққат эди. Фақатгина социалистик лагерга кирувчи мамлакатларга бориш мумкин эди. Ғарб давлатларига боришга оддий одамларга мутлақо рухсат йўқ эди. Фақат давлат иши билан бориш мумкин эди. Ўшанда ҳам хавфсизлик хизматида икки-уч марта суҳбат баҳона сўроқ қилиниб.
Хорижга чиқишдан олдин паспортга "хорижга чиқиш учун рухсатнома" печати уриш шарт эди.
Тв. каналлар асосан Москваники эди. Ўзбекистон каналида ҳам тенг ярмидан кўпроқ турли кўрсатувлар рус тилида берилар эди. Йирик шаҳарларда, айниқса Тошкентда рус тили устунроқ эди. Аксар катталарнинг, интелгентларнинг болалари рус мактабларида ўқир, рус тилини билиш эса маданият белгиси ҳисобланар эди. Айрим ҳолларда кўчада кетаётганингизда кўриниши ўзбекка жудаям ўхшаш бўлган қизга ёки аёлга ўзбекчалаб савол берсангиз "чего?" деб елка қисиб савол назари билан қарар эди. Мабодо сиз "мен русчани билмайман, илтимос, ўзбекча гапиринг" десангиз сизни нафақат русийзабонлар, балки ўзингизнинг миллатдошларингиз ҳам "миллатчилик қилма" деб талашар эди.
Албатта, ўша даврни ёзаман деса бутун роман бўлади. Менда эса бу ерда ҳарфлар лимити бор.
"Сизни ёзганларингиз менга таниш" дейсизми? Ҳазиллашманг, у пайтда сиз онангизни қорнида ҳам йўқ эдингиз. "Барибир таниш" дейсизми? Унда кимларнидир қиёфасида ўша пайтда яшагансиз. Бошқа нима ҳам дердим. 😀
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw

Президент ҳарбийларимиз сергаклигини текширди.
Бугун эрта тонгдан ўзингиз яшаётган ҳудудларда ҳарбийларга, кўчаларда ҳарбийлар ўрнатган қумли қоплардан иборат дзотларга, блокпостларга кўзингиз тушдими? "Тинчликмикан?" деб хавотирга тушмаяпсизми? Хавотирланманг, ҳаммаёқда тинчлик.
Бугун, 26 ноябрь куни, эрта тонгда,
Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойишига мувофиқ, Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўқув тревогаси бўйича кўтарилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
http://mudofaa.uz/o%CA%BBzbekiston-respublikasi-mudofaa-vazirligi-matbuot-xizmati-xabari/
Жумладан хабарда:
"Мазкур тадбирда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлиги текширилади. У беш кун давом этиб, тўрт босқичда амалга оширилади.
Машғулотлар давомида Мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг бошкарувни амалга ошириши ҳамда қўшинларни юқори даражадаги жанговар шайликка келтириши, шунингдек, бўлинмаларнинг уюшқоқлик билан белгиланган ҳудудларга чиқиб кетиши ва тезкор вазифаларни бажаришга тайёр эканлиги билан боғлик масалалар кўриб чиқилади.
Таъкидлаш лозимки, бугунги кунга кадар ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлиги, ҳарбий техника, қурол-яроғ ва моддий-техника воситалари билан таъминланганлик даражаси бу каби кенг кўламли текширувдан ўтказилмаган" дейилади.
Шундай экан яшаш жойингизда ҳарбийларимизни кўриб асло хавотирга тушишингизга асос йўқ. Ҳарбийларимиз чегара сарҳадларимизда кеча-ю кундуз бизнинг тинчлигимизни муҳофаза қилиш учун сергак турибдилар.
Бугун уларнинг сергаклиги Президентимиз томонидан синовдан ўтказилмоқда. Шундай экан хотиржам бўлаверинг.

Роза Каримова ва "Халқ артистлари".
Кеча телевизорининг қайсидир каналидан Эргаш Каримовнинг хотирасига бағишланган кўрсатувни томоша қилдим. Кўрсатувда мени эътиборимни тортган нарса шу бўлди-ки Эргаш Каримовнинг бир умрлик умр йўлдоши ва саҳнадаги шериги бўлмиш Роза Каримовани кўрсатишганда титрда унинг исм-шарифини ёзиб остига "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" деб ёзишди.
"Шунга нима бўлибди?" дейсизми? Йўқ, ҳеч нарса бўлмади. Фақат мен ўша ёзувни кўриб ҳайрон қолдим.
Ҳайрон қолганим, биринчидан мен Роза Каримовани аллақачон "Халқ артисти" унвонини олган деб ўйлар эканман. Иккинчидан эса кечагина "тухумдан чиқиб" шаталоқ отиб юрган қандайдир бир хонандачага бир-иккита Ватан ҳақидаги қўшиқни айтдириб, кейин уни олдинига "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" унвонига тавсия қилиб, бу унвонни олиб бериб, орқасидан эса орасини совутмай "Ўзбекистон халқ артисти" унвонини бериш учун тавсия қилаётган жанобларнинг ақллари Роза Каримовага келганда ишламаган экан-да
Бу гапларимни ўқиб Роза Каримова нега "Халқ
артисти" унвонини олиши керак? деб ҳайрон бўлаяпсизми?
Сизга тушунарли бўлиши учун гапни узоқдан бошлай. Мана, ҳозир ўзингиз кўриб турибсиз, жамиятимиз айниб бўлган. Одамларда инсоф, иймон, виждон тобора камайиб бораяпти. Ҳаромдан ҳазар қилмаслик эпидемияси ортидан айниқса порахўрлик роса авж олган. Коррупция урчиган. Масъул шахсларда масъулият деган нарса камёб бўлиб қолган. Бу иллатларга қарши кураш эса Адлия вазирлиги ва бошқа бир қатор тегишли идоралар учун жудаям оғир кечмоқда. Масъулиятсиз масъулларни тарбиялаш осон бўлмаяпти.
Энди Роза Каримовага келсак унинг халқ олдидаги хизматларининг улканлиги шунда-ки у турмуш ўртоғи марҳум Эргаш Каримов билан бирга қарийб 50 йил давомида биз бугунги кунда тарбиялай олмаётганимиз, порахўрларга, масъулиятсиз масъулларга, жамиятдаги турли иллатларга қарши турли тадбирларда, концертларда, телевидения орқали кўрсатилган "Телевизион минатюралар театри"даги турли минатюралар орқали курашдилар. Ҳа, шундай. Улар ўз ижодлари билан асосан жамиятни соғломлаштириш учун, одамларни тарбиялаш учун курашган эдилар.
Улар доимо ўз чиқишларида жамиятимиздаги турли иллатларни, порахўр ва масъулиятсиз масъулларни юзини очиб ташлашга ҳаракат қилдилар. Ана шу тарафдан Роза Каримова аллақачон "Халқ артисти" унвонига лойиқ эди. Аммо....
Аммо, минг афсуски юқорида ёзганимдай, аллақандай хонандалар кечагина тухумдан чиқиб, бугун бир думалаб "Халқ артисти" бўлиб юрганида Роза Каримованинг шунча хизматларига қарамай ҳанузгача "Халқ артисти" унвонини олмай юргани ажабланарли ҳолатдир.
Чунки Роза опа бу унвонга етадиган, ҳатто етиб ошиб кетадиган хизматни шу эл учун, шу халқ учун, шу Ватан учун қилиб қўйган. Шундай экан кўпчиликнинг наздида Роза опага аллақачон "Халқ артисти" унвони берилиши керак эди.
Тўғри, "Халқ артисти" унвони берилиши ҳеч нарсани англатмас. Шунингдек Роза опанинг шу унвонга қараб қолган жойи ҳам йўқ. Аммо ҳар бир ишнинг ёки етарлича хизмат қилиб қўйган кишиларнинг муносиб даражада рағбатлантириши мақсадга мувофиқ иш бўлар эди.
П.С. Роза опага ўша унвоннинг кераги ҳам йўқ. Аммо ҳозир ҳам Роза опага ўхшаб эл учун, юрт учун хизмат қилиб қўйган яна кимлардир эътибордан четда қолиб кетаётган бўлиши мумкин. Шу учун ўша унвонларга кимларнидир тавсия қилаётганлар олдин кимларни бу унвонга тавсия қилишни яхшилаб ўйлаб кўрсалар бўлар эди. Зеро, эл учун, юрт учун шаталоқ отиб қўшиқ куйлашдан, хонандаликдан муҳим бўлган ишлар ҳам кўп.

Ё мен бу таълим тизимидан чиқиб кетишим керак, ёки ростдан ҳам таълимни тубдан ислоҳ қилиниши керак. Мана соат тунги 20-30. Биз ишхонада ўтирибмиз. Нега дейсизми? Шунчаки, эртадан директорнинг ва ўринбосарларининг иш ҳужжатларини, хисоботу, баённомаларини ўргангани комиссия келаркан. Кимлигини билмайман, мақсадиниям. Лекин аниқ биламанеи, бандма-банд қоғоз ва исбот (расм) сўралади. Ҳеч ким келиб, иш режалару, баённомаларни шарт макулатурага ирғитвориб боланинг билим даражасини, унинг мақсаду ўйларини, нияту хоҳишларини, яратилган шароитлару, яратилиши керак бўлган имкониятларни ўрганмайди. Фақат ва фақат тузилмаган иш режа, бажарилмаган банд, олинмаган тадбир фотосуратлари қизиқтиради. Тавбаа... Шундай тизим қурдикки таълимда, унда фақат қоғоз гапиради, билим ўта камтар, ҳеч кимга қизиқмас, таълимга шундай шароит қилдикки, Президент томонидан у ер-бу ерда ташкил қилинган намунали мактабга мани ўқувчиларим экскурсияга борса залига қадам босса ҳижолат бўладиган даражадаги шароитда энди бу шароит... Шундай қуйи ва ўрта бўғин раҳбарларни қўйдикки, уларнинг кўпи мактаб кўрмаган, ҳақиқий мактаб заҳматини тортмаган, ўқитувчи бўлиб бурни «ҳид» искамаган. Улар мактабларда раҳбарлар «қаричлаб ўтиради» деб ўйлашади. Ньюансларни қайдан билсин?! Гоҳ бир ўқитувчининг қон босими кўтарилади, шоҳ биттасини онаси вафот этади ёки яқин қариндоши, гоҳ семинарга боришига тўғри келади, гоҳ ота-она кириб келади қўлини пахса қилиб, гоҳ бирортаси йиқилиб тушади бурни қонаб... йўқ ўқитувчининг ўрнини қоплаш ҳам уларда, «ҳунар қилган»ни тартибга чақирган, шаллақилик қиляпган отани ёки онага холатни ётиғи билан тушунтирган... хуллас, ҳаммасини тўғрилаб бўлганда кун ўрнига тун келган, уйига бормаса бўлмайдиган вақт бўлади-ахир у ҳам одам! Эрталабдан яна ўша сценарий... Қоғоз қурғур тўлдирилмай қоладида яна ўша иддаолардан боши гаранг-айбдор бўлаверади. Аҳир унинг ишини қара, естественный қилган ишлари натижасини кўр, дейдиган одам йўқ.
Баҳромжон Мирзаев.
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=514902009021374&id=100015047386969