Хабарларинг бор эрталаб каналда томдан тараша тушгандай бир пост қўйдим:
https://t.me/bugunning_gapi/368
Шу постимга келган бир хабардан бирини муаллифи ўз хабарини каналга қўйишимни сўрабди.
Қўйида ўша хабарни қандай келган бўлса ҳеч қайерига тегинмай шу ҳолича бераяпман.
Хабарни ўқиб ўзларинг баҳо берарсизлар.
(Хабарни беришимдан яна бир мақсад исталган танқидга тоқатли эканимни кўрсатишдир.)
Javohir Mirxonov:
Bilaman hozirgi gaplarimni o'qib meni ko'pni ko'rmagan, balki hali yosh bolasan aqling yetmaydi bunga dersiz. Lekin yosh bo'lsamam harholda nimagadir aqlim yetadi.
Sizni kanalingizga a'zoman, ba'zi narsalarnj judayam bo'rttirib yozayapsiz lekin. Siz jurnalistlarning vazifangiz bo'rttirish emas, xalqqa yetkazish emasmi? Nega rahmatli Karimovga yopishaverasiz?
Balki bilmassiz, lekin u odamni qilgan kooop yaxshi ishlari ham bor. Kamchiliklar hammada bor. Hatto sizda ham, menda ham. Lekin odamlarga, ayniqsa jurnalistlarga 1000 ta yaxshilik ishlarini qilginu lekin 1ta yomonlik qilsang sendan yomoni yo'q degan aqida bor ekanda a? Maqsadingiz nima? Karimovni paytida ko'karmagan bo'lsangiz bunga Karimov aybdormidi? Hozir Mirziyoyev juda katta kutilgan ishlarni qilyapti, xalq kutgan ishlarni! Lekin har narsani o'z vaqti soati borku! Hozirgi o'zgarishlar qaysi mablag'ga bo'lyapti deb o'ylaysiz? O'zimizni pulgami? Yooooq o'rtoq jurnalist, hammasi investitsiya yoki kredit. Kreditni esa ishonchli odamga beradi banklar yoki investitsjyani kelajagi bor joyga kiritadi hamma. Shu davlatni shu ko'rinishiga kim keltirdi? Hammasini sekinlik bilan bo'lsada o'zimizni pulimizga qurmadikmi? 2016-yilgacha O'zbekistonni tashqi qarzi deyarli bo'lmagan. Hozir bu ko'rsatkich muddatli kreditlar hisobiga taxminimcha 20 mlrd $ ga yetib qoldi. Investitsiya kiritganlar ham endi buyog'iga oshimizga sherik bo'lishmaydimi?
Axir foyda olmasa kim 100 mlnlab dollar pulini investitsiya qiladi? O'sha pulini 2-3 barobar qilib chiqarib olmasa qilmaydi. Endi o'ylang u bergan 100 mln ho'p unikidir, u foyda qilgan 200 mln kimniki? Kimni puli?
Mayli siyosatga o'tib ketmayin, siz buni kanalingizga joylasangiz xursand bo'lardim agar imkoni bo'lsa. Men esa kanalingizdan chiqib ketmayman.
Fikringizni o'zgartiring, qarichingizni sal kattalaahtiring. Zero kim nimani izlasa shuni topadi! Yaxshilik izlasa yaxshilik, g'urbat izlasa g'urbat. Davlatni shu darajaga keltirgan inson endi qabrida tinch yotsin. O'zbekiston esa investorlar uchun qulay davlat bo'libdimi, demak u yaxshigina rivojlangan edi.
Ушбу хабарни 👆 ўқиб у менга тўғри танбеҳ бераяптими, унинг фикрлари қанчалик ўринли, баҳони сизлар берасизлар.
Тортинмай баҳони бераверинглар, кимни нима босгани менга кўринмайди.
Сизларни баҳоларингни кўриб, у қандай бўлишидан қаттий назар мен бу постга жавобни кейин ёзаман. Унгача эса баҳони беринглар. Юқоридаги постимда хато фикрлаган бўлсам мени аяб ўтирманглар.
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw

Telegram
Bugunning gapi UZ
Қўрқув салтанатидан сабоқлар
Бу постни очиғи кўпчилик бошқача тушуниши мумкин. Кимлардир мендан хафа ҳам бўлиши мумкин. Начора, бу ҳаётда ҳаммага бирдай ёқиб бўлмайди. Мен тарихимизда ўтган икки даврни солиштириб балки бироз муболаға ҳам қилгандирман, ошириб…

Ёш адиблар Москва кенгаши ёки КГБ ва Милициянинг адабиёт ва санъатдаги "мусобақа"си
1975 йил ёш адибларнинг Москва кенгашида иштирок этишга муваффақ бўлдим. Ўз вақтида бу кенгашда Ш. Холмирзаев, А. Ориповлар ҳам қатнашиб олқиш олган эдилар.
Баҳор кунлари О. Матжон, Рауф Толиб, Абдулла Шер, Отаёр, Тошпўлат Аҳмад, Мамбет Аблялимов, Раул Мирҳайдаров ва яна 2 қиз Москвага жўнадик. Қизларни танимадим, бири шоира, бири драматург экан.
Устозлардан Ҳамид Ғулом, Лазиз Қаюмов, Н. Нарзуллаев бизга ҳамроҳ бўлдилар.
Муҳокамаларда мени "Қора фаришта" асарим кўп танқидга учради. Сабаби, асардаги муаммолар ўзимизда бўлгани билан мен воқеаларни АҚШга кўчирган эдим. Менга:
- Чет эл ҳаёти ҳақида ёзишдан чекланиш керак. АҚШ ҳаёти ҳақида ўзларининг етарлича асарлари бор. Сиз дунёда оммалашиб бораётган фантастика жанрига ўзбек қаҳрамонларини олиб киринг. Сизда уриниш бор, аммо етарли эмас, - дейишди.
Ўшанда улар мени ўз муаммоларимизни АҚШдаги ҳаёт орқали кўрсатмоқчи бўлганимни билиб туришарди, аммо бу ҳақда гапиролмас эдилар.
Кенгашда асарларимиз муҳокамаси бўлиб ўтганидан кейин, эртасига мени 30-35 ёшлардаги бир йигит қидириб келди. "Молодая гвардия" нашриётининг фантастика ва детектив бўлими бошлиғи Медведев экан.
Кенгаш тугагунча у билан жуда апоқ-чапоқ бўлиб кетдик.
Ўша пайтларда "Баҳорнинг 17 лаҳзаси" фильми роса машҳур эди. Мен фильмни кўриб, китобини олиб бор йўғи 15 саҳифа зўрға ўқидим. Асар "роман" дейилгани билан бадийликдан жуда узоқ эди. Киносини кўрса бўларкан-у, китоби савия жиҳатдан паст эди. Бир сафар Медведевга шу фикрларни айтдим, "Бунақа китобларни қандай чоп этасизлар?" деб.
Шунда Медведев ўша китоб ва унинг муаллифи Семёнов ҳақида кўп гапларни айтиб берди.
Унинг айтишича Семёнов КГБ идораси билан яқин алоқада бўлгани учун унга архивдан маълумот олиш осон экан. Шундан сўнг "тадбиркор ёзувчи" атрофига 5-6 та истеъдодли ёш ёзувчиларни тўплаб асар нима ҳақида бўлиши лозимлигини айтиб, архивдан олган маълумотлари билан таништирар экан. Шундай қилиб асарнинг бир бобини Петя, иккинчисини Вася..., ўнинчисини Катя ёзиб берар экан. Гуруҳнинг энг истеъдодлиси, яъни Семёновнинг адабий котиби бу бобларни бир-бирига улаб, ямаб чиққач "қуроқ" роман пайдо бўлар экан. Яъни Семёнов номидан чиққан аксар асарларга унинг қалами умуман тегмас экан.
Ўша йилларда КГБ раҳбари Андропов (кейинчалик СССР раҳбари бўлган) билан Ички Ишлар Министри Шёлоков ўртасида қандайдир адоват бор эди. Шу адоват туфайли уларнинг ҳар бири ўз идорасининг "оламшумул" хизматларини кўрсатиш учун адабиёт ва кино ходимларини ўз атрофига тўплаган экан. КГБ Семёновни, Милиция эса ака-ука Вайнерларни ўз оталиғига олган эди.
Бу "қирол"ларнинг найрангларидан хабар топгач Москвага борганимда турли жойларда дуч келиб қолсам уларга салом бермай қўйдим. Уларнинг ёши мендан катта, кибрлари осмон қадар бўлганлиги туфайли тошкентлик бир ёш ёзувчи салом берадими ёки йўқми улар учун аҳамиятсиз эди. Уларни писанд қилмаслигим фақат ўз кўнглимни овутарди холос.
Шунингдек ўша пайтларда Детектив ёзувчилар кенгашини Брежневнинг куёви, Ички Ишлар Министрининг муовини генерал Чурбанов оталиққа олган эди. Брежнев вафот этганидан кейин кўп вақт ўтмай ишдан олингани етмагандай у қамоққа тиқилди. Хотини(Брежневнинг тантиқ, майхўр қизи) эса жиннихонада хор бўлди.
Мен ўтмиш амалдорларининг фарзандлари бошига тушган кулфатлар ҳақида кўп ўйлайман. Брежневнинг қизи алкаш эди. Сталиннинг қизи отасининг ўлимидан сўнг хорижга қочди. Бир ўғли немисларга асир тушиб ўлиб кетган бўлса, яна бир ўғли ҳарбий учувчи Василий Сталин генерал, ҳатто министр даражасига етди. Аммо, у ҳам отасининг вафотидан кейин ит азобларини тортиб умри қамоқда ўтди. Хрушевнинг куёви Аджубей Москвадан чиқадиган етакчи газеталардан бирининг Бош муҳаррири эди. Савлатидан от ҳуркар эди. Қайнотаси ишдан олингач, у ҳам амалидан қувилди ва хор бўлди. Тарихда отасининг мадади билан кўтарилган, сўнг эса балчиққа қоришганлар ҳақида маълумотлар кўп. Тантиқ ва боқиманда болалар нега бу аянчли тақдирлардан ўрнак олмайдилар?
Тоҳир Малик, "Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи"

Юқоридаги харитада дунёдаги атом бомбасига эга давлатлар тасвирланган.
Қизил рангда жанговор ҳолда сақланаётган, сариқ рангда эса заҳирада сақланаётган атом бомбалар тасвирланган.
1. Россия. 4500 та.
Жанговор 1800 та.
Заҳирада 2700 та.
2. АҚШ. 4480 та.
Жанговор 1740 та.
Заҳирада 2740 та.
3. Франция. 300 та.
Ҳаммаси жанговор.
4. Хитой 270 та.
Ҳаммаси заҳирада
5. Буюк Британия. 215 та.
Жанговор 120 та.
Заҳирада 95 та.
6. Покистон 140 та.
Ҳаммаси заҳирада.
7. Ҳиндистон 120 та.
Ҳаммаси заҳирада.
8. Исроиль 80 та.
Ҳаммаси заҳирада.
9. Шимолий Корея 20 та.
Ҳаммаси заҳирада.
Дунёда жами 9 та давлатда атом бомбаси бор.
СССРда бўлган атом бомбаларнинг 30 фоизи бир пайтлар Украинада бўлган. 1994 йил БМТ, АҚШ, Евроиттифоқ кафолати остида Украина ва Россия ўртасида "Россия ҳеч қачон Украина ҳудудий яхлитлигига хавф солмайди, ер даъво қилмайди, сепаратистларни қўллаб-қувватламайди" деб шартнома имзоланган эди. 2014 йилдаги можаролар пайтида Россия ўша шартномани шунчаки тан олмади.
@bugunning_gapi

Матбуотимиздаги кўзга кўринмас цензура: Ундан қутилиш керак
Гапни узоқдан бошлай: Мен айрим нарсаларни айтмаганда бошқа аксарият ишларда ҳар қандай мажбуриятга, мажбурлашларга қаршиман. Шу жумладан даврий матбуот бўлмиш турли газеталарнинг мажбурий обуна қилдирилишига ҳам.
Авваллари бу ҳақда бемалол ёзишнинг имкони йўқ эди. Қисман ўтган йил ва бу йилдан бу мавзуда ошкора гапирилаяпти, ёзилаяпти.
Кузда, жорий йил учун "обуна компанияси" бошланганда айнан шу мавзуда кўп гаплар гапирилди, ёзилди. Йилни охирига келиб ҳаммаёқ тинчиди. (Ўзи бизда доим шу, дод-войларимиз мавсумий бўлади ва кейин бироз тинади)
Ҳаммаси тинган ва обуна мавзуси энди тинчиган пайтда январнинг илк кунларида турли ОАВ да 2019 йилда адади сезиларли камайган газеталарнинг рўйхати рақамлар билан эълон қилинди ва шу билан мажбурий обуна ҳақидаги баҳслар қайта бошланди.
https://telegra.ph/Matbuotimizdagi-k%D1%9Ezga-k%D1%9Erinmas-cenzura-Undan-%D2%9Butilish-kerak-01-14

Telegraph
Матбуотимиздаги кўзга кўринмас цензура: Ундан қутилиш керак
*Матбуотимиздаги кўзга кўринмас цензура: Ундан қутилиш керак* Гапни узоқдан бошлай: Мен айрим нарсаларни айтмаганда бошқа аксарият ишларда ҳар қандай мажбуриятга, мажбурлашларга қаршиман. Шу жумладан даврий матбуот бўлмиш турли газеталарнинг мажбурий обуна…
"Ер участкаларини хусусийлаштиришга рухсат берилди" ёки ерларини колхозга топширган боболарим ҳақида
Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Президентининг фармони қабул қилинди
Фармонда кўра, 2019 йил 1 июлдан бошлаб:
Юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки улар томонидан хусусийлаштирилаётган бино ва иншоотлар, саноат инфратузилмаси объектлари жойлашган ер участкаларини, шунингдек уларга туташ ҳудудлардаги ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур миқдордаги ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;
Жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари уларга якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойга хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;
Жисмоний ва юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан хусусийлаштирилган ер участкалари хусусий мулк (фуқаролик муомаласи объектлари) ҳисобланади ва дахлсиздир, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ давлат томонидан муҳофаза қилинади;
Ер участкаларини хусусийлаштириш фақатгина кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда пуллик асосда ва маҳаллий ҳокимиятлар қарори билан амалга оширилади.
Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини киритиши ҳамда 2019 йил 1 июнга қадар хусусийлаштириладиган ер участкалари учун табақалаштирилган тўловлар миқдорлари, шунингдек уларни тўлаш тартибини белгиловчи ҳукумат қарорини қабул қилиши белгилаб қўйилди.
Шу қарорни ўқир эканман, тарих эсимга тушди.
Маълумки бизда азалдан ер хусусий мулк бўлган. Чор Россияси бизни босиб олгандан кейин ҳам одамларнинг қўлидаги мулкига дахл қилмаган ва ери борлар ўз ерига хотиржам эгалик қилаверган. Аммо, 1917 йил, Октябрь тўнтаришидан кейин ҳокимиятга келган "қизил империя" 1927-28 йиллардан бошлаб коллективлаштиришни бошлади ва бутун мамлакат бўйлаб ер эгаларининг ерлари ва мол-мулкларини янги ташкил этилаётган колхоз, "жамоа хўжаликлари"га топширишлари кераклигини, акс ҳолда ер-мулклари тортиб олиниб ўзлари жазога тортилишларини эълон қилди. Шундан сўнг кимдир элнинг боши устида айланаётган қора булутларни вақтида англаб етиб ери ва мол-мулкини колхозларга топширди. Кимдир эса "мол аччиғи - жон аччиғи" дегандай ери ва мол-мулкини топширишни хоҳламади. Ғаддор тузум ўшандай одамларни "бошқаларга дарс бўлсин" деган мақсадда бутун оиласи билан қамоққа тиқди, Сибирга сургун қилди. Қисқаси коллективлаштириш баҳона нафақат юртимизда, балки бутун СССР бўйлаб миллионлаб инсонларнинг шўрини қуритди.
Ўша ғаддор тузумнинг ифлослигини қарангки, у олдинига ўзига тоқ бойларнинг ерлари ва мол-мулкларини тортиб олган бўлса, кейин навбат ўртаҳолларга келди ва улар ҳам аёвсиз таланди.
Ўзи йўқсил бўлиб, бугун топганини бугун оиласига сарфлаб юрган хонадоннинг мабодо 1 дона сигири бўлса бўлди, ўшани колхозга, "умумий мулк"ка топшириши шарт эди. Агар топширмаса ўша йўқсил ҳам синфий душман - "бой қулоқ" ҳисобланиб жазоланган. Ўшанда ўз ери ва мол-мулкидан айрилган инсонлар тортган жафо кўлами катта эди. (Ўшанда менинг ҳам катта боболарим, гарчи ўта бой бўлмаган бўлишсада қўлларидаги мол-мулкларини, ерларини колхозга топширишга мажбур бўлиб, жазоланиш ва сургун бўлишдан сақланиб қолишган.)
Бугун "Ерларни хусусийлаштириш ҳақидаги фармон"нинг "Ерлар Вазирлар Маҳкамаси белгилаган нархларда, пуллик асосда хусусийлаштирилади" деган жойини ўқиб хаёлимга "Шу заминда яшаётган одамларнинг мулки бир пайтлар ноҳақлик билан тортиб олинган ва ўзлари "бой-қулоқ" сифатида жазоланган. Энди ҳукумат ўша тарихий хатони тўғирлаб одамларга ўзлари яшаб турган ерларни бепул хусусийлаштиртириб берса адолатдан бўлар эди" деб ўйладим.

Охирги пайтларда "Каналимни реклама қилиб беринг" ёки "Ўзаро реклама алмашайлик" деган мурожатлар кўп бўлаяпти. Ҳаммасини рад этаяпман.
Сабаби, кунора реклама алмашаверсам, турли каналларни реклама қилаверсам бу канал реклама канал бўлиб қолади ва бу канал аъзоларига ёқмайди деб ўйлаяпман.
Ўша мурожатларни ўқир эканман ўзимни канал очган кунларим эсимга тушди. Ушбу канални ҳам бир йил олдин очиб қўйган бўлсам ҳам фақат бундан 2.5 ой олдин у билан жиддий шуғуллана бошладим. Аммо, тан оламан на ботлар билан ишлашни билар эдим, на канал аъзоларини кўпайтиришни ўйлаганман, на канал аъзоларини кўпайтириш учун реклама алмашишни ўйлаганман. Фақат пост ёздим. Ҳар куни икки-учталаб пост ёздим.
Меҳнатларимни самараси тезда ўзини кўрсатди. "Замбаракнинг ўқи" @zambarakning_oqi каналининг муаллифи Фарҳод Файзуллаев каналимда ҳали 150 тача одам борлигида каналимни ўз каналида ўқувчиларига тавсия қилди. Очиғи, мана энди ёзаяпман-к, Фарҳоднинг ўша ишидан жудаям таъсирланганман. Сабаби ўшангача Фарҳод билан таниш ҳам эмасдик. Ҳозир ҳам фақат ғойибона танишмиз холос. Фарҳодни ўша қилган самимий иши ҳаммани ҳам қўлидан келавермайди. Ҳатто ўзимни ҳам.
Шундан кейин Хушнудбек ўзининг @xushnudbek каналида бир постимни форвард қилди ва шу билан канал аъзолари уч мингни остига бориб қолди. Унга ҳам ташаккурларим.
Кейин эса бир гуруҳ блогерлар ўзаро келишиб реклама алмашдик.
Умуман эслаб кўрсам каналимни реклама қилиб бер ёки реклама алмашайлик деб ҳеч кимга мурожат қилмабман. Фақат пост ёзибман. Тўғри, бошида бир-иккита реклама алмашдик, аммо таклиф мендан чиқмади.
(Ҳозир яна учта янги канал очганман. Улардан иккитаси фақат ургутликлар учун бўлса яна бири Қизиқарли харита деб номланади ва уни харитага жуда қизиққаним учун очганман:
@UrgutXabar
@BozorUrgut
@qiziqarli_xarita
Катта эҳтимол билан шу каналларимни ҳам риводлантиришда реклама алмашиш ва кимгадир "реклама қилиб бер" деб илтимос қилиш ниятим йўқ. Каналда яхши ишласам ўқувчиларнинг ўзлари қидириб келишади деб ўйлайман.)
Шу учун энди канал очганларга тавсиям, аввало канал очишдан мақсадингиз нима эканлигини аниқлаштириб олинг. Шундан сўнг ўзингизни қизиқтирадиган мавзуларда қизиқарли қилиб ёзаверинг, ўқувчиларни ўзлари қидириб келишади.
(Ҳурматли канал аъзолари! Сизлардан ушбу постни мақтаниш деб қабул қилмасликларингни ёки "бу ўзидан юлдуз ясаб олибди" деб ўйламасликларингни хоҳлардим. Шунчаки кўплаб мурожатларга бир пост орқали жавоб беришни хоҳладим холос).
Эътиборларинг учун барчаларингга раҳмат.

Москвада ўғирланган туфли
Анча йил бўлди, иш юзасидан Москвага бордим. Бўш вақтимда шаҳарни томоша қилдим.
Шундай кунларнинг бирида масжидлардан бирига отландим. Масжидни эшигига озгина қолганда йўлимни бир киши тўсди ва кўринишимни кавказликками, арабгами ўхшатди шекилли, рус тилида “Мен Ўзбекистондан келганман. Яшайдиган вилоятимда масжид қурилаяпти, давлатимиз ва сахий одамлар ёрдам беришаяпти, аммо барибир маблағ етмаяпти. Шунга, сен ҳам ҳиссангни қўшсанг яхши бўларди. Маблағ қанча тез йиғилса масжид қурилиши шунча тез битади” деб қолди. Қарасам ўзимизнинг лўлилардан.
У ёлғон гапираётган эди. Чунки, у айтаётган вилоятда катта масжид қурилмаётганини яхши биламан. Демак, бу нокас ёлғон гапириб, юртимиз обрўсини тўкиб, шу баҳона ҳар кимлардан тиланиб пул сўраб юрибди.
Жаҳл билан чўнтагимдан пул чиқариб қўлига тутқаздим ва унга “Нега ёлғон гапирасан, сен айтаётган жойда масжид қурилаётгани йўқ. Сен тиланчи лўлисан-ку! Мана бу пулни ол, аммо мамлакатимиз номини сотиб тиланма, масжид ҳақида эса умуман гапирма. Акс ҳолда, шу ёлғонингни яна кўрсам мелисага топшириб юбораман” дедим.
Мелисани номини эшитиб лўли қўрқди. Унга эътибор бермай масжид эшигига қараб юрдим. Лўли йигит менга эргашди. Шу пайт хаёлимда “қара-я, лўли бўлсаям ҳам инсофи бор экан, қилган ишидан уялиб, Яратганга тавба қилиш учун масжидга келаяпти” деб ўйладим.
Оёқ кийимимни ечиб масжид эшигидан ичкарига кирар эканман, лўлига қараш учун ортимга ўгирилдим. Шу пайт орқамдан кирган лўли йигит ўзини эски туфлисини ечди ва мени туфлимни оёғига кийиб кўчага ўқдай отилиб чиқиб кетди. Бир зумда у узоқлашиб, кўринмай кетиб бўлди.
Тақдирга тан бериб, масжидга кириб кетдим. Чиқиб лўли йигит қолдириб кетган эски туфлига қарасам ичи сувга тўлган. Уни кийиб масжид яқинидаги дўкондан бориб туфли ва пайпоқ олдим. Қайтиб келиб, масжид таҳоратхонасида оёғимни ювиб, янги туфли ва пайпоғни кийиб олдим.
Ишларим битгандан юртимизга қайтдим. Кейинчалик ўша воқеа эсимдан ҳам чиқиб кетди.
Кунлардан бир кун иш юзасидан қўшни вилоятга боришга тўғри келди. Ёнимга бир дўстимни олиб жўнадим. Икки вилоят ўртасидаги йўл тоғдаги довон орқали ўтар эди. Довондан тушишда машинамиз бузилиб, йўлда тўхтадик. Дўстим билан биронта йўловчи машинага шатакка олиб кетармиз деб йўл четида бироз гаплашиб қолдик. Шу пайт довоннинг тепасидан бир машина тутунни бурқситиб тушиб келаверди. Олдимизга келиб пақ-пақ этиб ўчди. Қарасак, ҳаммаёғи чириган, пачоқ эски бир “Москвич” машинаси. Бу машина довонни тепасига қандай чиққан, ҳайронман.
Машина тўхтагандан кейин, ундан бир лўли йигит тушди ва олдимизга келиб, машинасини тузатиш учун калитларни бериб туришимизни сўради. Калитларни олиб бериш учун машинамни юкхонасини очар эканман бу лўли йигитни башараси ва овози менга таниш туюлди, аммо уни қайерда кўрганимни эслай олмадим. Машинани юкхонасидан эгилиб калитларни олар эканман кўзим унинг оёғидаги бефаросатларча кийилаверганидан эзилиб, пачоғи чиқиб кетган туфлига тушди.
Эсладим.
Бу ўша Москвада туфлимни ўғирлаб кетган лўли йигит эди. Оёғидаги пачоқ туфли ҳам ўша қиммат туфлим.
Калитларни қўлига тутқазар эканман, у мени танимади. Калитларни олди-ю “танка”си томон кетди.
Дўстимни олдига бориб унга ўша Москвадага воқеани айтиб бердим. Шунда дўстим ҳозир бориб лўли йигитга ўша воқеани эслатиб, оёғидан эски бўлса-да ўша туфлимни ечиб олишини айтди. Мен рози бўлмадим. “Қўй дўстим, уни шундоқ ҳам Худо уриб, хор қилиб қўйибди. Умри тиланчиликда ўтиб кетаяпти. Унга шу жазони ўзиям етади” деб уни қайтардим. Айни чоқда бу лўли йигитга насиҳат қилишни ҳам лозим топмадик. Чунки, агар унга Москвадаги воқеани эслатишни ҳоҳламасак, ҳозир уни тиланчиликни устида кўрганимиз йўқ. Шундай экан, нима деб ҳам насиҳат қилардик?
Бирпасдан кейин у машинасини амаллаб юрғизиб олди, калитларни бериб раҳмат айтиб йўлида кетди.
Бироздан кейин биз ҳам йўловчи машиналардан бирига мошинамизни шатакка олдириб йўлимизда давом этдик.
Ўшандан бери тиланиб юрган лўли йигитларни кўрсам, ўша лўли йигит эсимга тушади.

Ўзбекистонга нечта давлат фуқаролари визасиз кела олади?
Ўзбекистон салмоқли туристик-рекреацион салоҳиятга эга. Ўзбекистонда 7,4 минг маданий мерос объектлари бўлиб, улардан 209 таси , шу жумладан 4 та шаҳар музейлар ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган. 2010—2017 йиллар мобайнида туристик хизматлар экспорти икки баробарга ортиб, 2017 йилда 546,9 миллион АҚШ долларини ташкил этган. 2018 йилда эса бу кўрсаткич 1 041 млн долларга етди. Шу йили республикага 5,3 миллион хорижий сайёҳлар ташриф буюрган
2018 йилда Ўзбекистонга келувчи чет элликлар сонининг ортишига виза режимининг соддалашуви катта аҳамият касб этди. Эндиликда бу имкониятлар сони янада ортди.
Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида 2019—2025 йилларда Туризмни ривожлантириш концепцияси ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Унга кўра туризм соҳаси ривожининг асосий босқичлари белгиланган. Ҳужжатга биноан 2019—2020 йилларда туризм ривожини асосларини белгилаб берувчи қонунчилик базаси такомиллаштирилади, инфратузилма модернизация қилинади ва Ўзбекистон туристик бренди кенг тарғиб этилади.
2021—2025 йилларда мамлакат иқтисодиётида туризм саноати ҳиссаси оширилади. Бу йўналишда ЯИМда тармоқ ҳиссасини 5 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. (2017 йилда бу кўрсаткич 2,3 %ни ташкил этган). Шунингдек, республиканинг туристик имкониятларини ошириш ва жаҳон бозоридаги тақдимотларини кўпайтириш эвазига 2025 йил якунида 9 миллиондан ортиқ сайёҳни Ўзбекистонга жалб қилиш назарда тутилмоқда. Узоқ муддатли режаларда эса, туристик хизматлар борасида Ўзбекистоннинг нафақат миллий натижалар билан чекланиши, балки минтақавий ва дунёвий миқёсда рақобатбардош бозор иштирокчиси сифатида намоён бўлиши кўзда тутилган.
Шунингдек, ҳужжатда 2019 йил 1 февралдан электрон кириш визасини олувчи мамлакатлар рўйхати кенгайтирилади. Асосийси, 45 та давлат фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилинган бўлиб, булар, Австралия, Австрия, Аргентина, Босния ва Герцеговина, Ватикан, Люксембург, Венгрия, Бруней-Доруссалом, Греция, Ирландия, Исландия, Италия, Канада, Андорра, Лихтенштейн, Монако, Бельгия, Дания, Испания, Нидерландия, Норвегия, Швеция, Латвия,Литва,Монголия, Янги Зеландия, Португалия, Болгария, Кипр Республикаси, Мальта, Польша, Сан-Марино, Сербия,Словения, Хорватия, Чили, Руминия, Словакия, Буюк Британия, Бразилия,Финляндия,Черногория, Чехия, Швейцария, Эстония каби давлатлардир.
Шунингдек, 2019 йил 15 мартдан 30 кун давомида амал қилинувчи электрон визалар турлари тизими ҳамда алоҳида хорижий фуқаролар гуруҳларига қўшимча визалар тоифаси жорий қилинади.

Муҳим хабар!
Қамчиқ довони вақтинчалик ёпилди
15 январь куни об-ҳавонинг кескин ўзгариши сабабли Қамчиқ довонида автомобиль қатнови вақтинчалик тўхтатилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ огоҳлантирди
Қамчиқ довонининг А-373 Тошкент-Ош автомобиль йўлининг 228-253 км.лар оралиғида қор кўчиши эҳтимоли бор. Шу сабабли ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида Қамчиқ довонида автомобиль қатнови вақтинчалик тўхтатилади.

Оёқ остида топталаётган бечора қонун
Хабарларинг бор, бундан бир неча кун олдин «Xabar.uz»да «Олот тумани ҳокими фермерни дўппослади. “Мен уни ўз шахсий манфаатим йўлида урмадим”, дейди ҳоким» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди
Ушбу воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Ҳокимнинг зўравонлиги омма томонидан кескин танқидга учрагач 15 январь куни Бухоро вилояти ҳокими Ў. Барноев ўша иш юзасидан Олотда йиғилиш ўтказибди. Ўша йиғилишда Ў. Барноев Олот ҳокимининг фермер О. Дурматовга нисбатан қилган хатти-ҳаракатини қаттиқ қоралабди. Раҳбар шахснинг бундай қилиғи олиб борилаётган «халқни рози қилиш» сиёсатига мутлақо тўғри келмаслигини таъкидлабди.
«Олотлик фермер О. Дурматов билан шахсан гаплашдим. Меҳнаткаш, ҳалол, мард, танти, ғурурли йигит экан. Ҳоким билан юз берган ҳолатни тўғри тушуниб, мардларча ўзини тутди. Бундан буён бу фермер шахсан менинг эътиборимда бўлади. Юрт корида «лаббай» деб, сидиқидилдан меҳнат қилиб, эл корига яраб турган бундай фермерларни қўллаб-қувватлаймиз. Бухорода адолатсизлик сиёсати бўлмайди», — дейди вилоят ҳокими Ў. Барноев.
Шундан сўнг Ў. Барноев туман ҳокими ва фермерни яраштириб қўйибди.
Хабарни ўқиб куларимни ҳам, йиғларимни ҳам билолмай қолдим. Катта ҳоким кичик ҳокимни қулоғидан чўзиб "бундан кейин бундай ишларни қилма" деб озгина танбеҳ бериб қўйибди. Лекин....
Лекин, қонун нима бўлди? Ахир бировни уриб тан жароҳати етказганга жазо берадиган, зўравон шахсларни жазолайдиган қонун бор. Ана шу қонунларни ижросини таъминлайдиган Бош Прокуратура ва унинг ҳудудий бўлимлари бор, Ички Ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари бор. Қани улар?
Бир бечора фермер, зўравон ҳокимдан кўпчиликни ичида калтак еб мияси чайқалиб, юзи кўкарганига неча кун бўлди. Нега қонун устуворлиги учун жавобгар ташкилотлар жим? Қачондан бери бундай зўравонликка тегишли органлар чора кўрмай, вилоят ҳокимлари қозилик қилиб, ҳар икки тарафни яраштирадиган бўлиб қолди?
Унда қонунлар нега ёзилган?
Тахмин қилайлик, ўша мажлисда бир фермер Олот ҳокимини бир тарсаки урса нима бўлар эди. Ўшандаям вилоят ҳокими "энди аразни қўйинглар, ярашинглар" деб ҳар икки тарафни яраштирармиди? Э, йўқ. Катта эҳтимол билан ҳокимни бир тарсаки туширган фермерни шўри қурир эди.
Эсларингда бўлса олдинроқ Қарши туман ИИБнинг собиқ бошлиғи устидан бўлган судда қатнашганимни ёзган эдим. Ўшанда, ўша зўравон "начальник" 6 фермерни мажлис бўлаётган жойда урган, ҳатто улар орасида аёл киши ҳам бўлган. Ўшанда ўша зўравон бор йўғи 3 йил озодликни чеклаш жазосини олди. Қизиғи, жабрланувчилар ўша зўравонни устидан у ишдан бўшатилгунча ҳеч қайерга арз қила олишмаган. Ахир, у амалдалигида устидан арз қилиб бўлармиди?!
Ички Ишлар Вазири П. Бобожонов Каттақўрғондаги шов-шувли ишдан кейин олдин Самарқандда, кейин Қашқадарёда Ички Ишлар органларини ишини тафтиш қилганида ўша Қарши туман ИИБ бошлиғини ҳам "ишини эплаб бажара олмагани учун" ишдан бўшатади. Бечора жабрланувчилар шундан кейин тегишли идораларга арз этишга жазм қиладилар. Унгача эса чорасиз қолаверадилар.
Биласизларми мени нима хавотирга солаяпти? Бухоро вилояти ҳокими ўзига тобе бўлган Олот ҳокимини жиноий иш эҳтимоли бўлган ишдан ҳеч қандай жавобгарликсиз олиб қолаяпти. Хўш, бу иш ортидан бошқа ҳокимлар ҳам "нега хавотир оламан, ортимда мени ҳимоя қиладиган вилоят ҳокими бор" деб Олот ҳокимининг ишидан баттар ишларни қилмасликларига ким кафолат беради? Шундан келиб чиқсак, Барноев Олот ҳокимини фермер билан яраштириш баҳона жазодан олиб қолгунча уни ўзи тегишли идораларга топшириши керак эди: "чора кўринглар, бу ҳаддидан ошибди" деб.
Умид қиламиз вилоят ҳокими зўравон ҳокимни ўзича жазодан олиб қолмоқчи бўлгани билан тегишли идоралар, Бош прократура, Ички Ишлар вазирлиги бу ишни етарлича ўрганиб чиқади ва зўравон ҳокимга чора кўради. Чунки xabar.uz да чиқиши ортидан бу иш мамлакатимиз бўйлаб катта акс-садо берди ва бу ишни энди Бухоро вилояти ҳокими хаспўшлай олмайди. Халқ ҳаммасини кўриб, билиб турибди.

Ўзбекистонда 100000 сўмлик банкнот чиқарилади: Сенат унинг намунаси ва дизайнини маъқуллади
15 январь куни Олий Мажлис Сенати 100000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади
Йирик номиналдаги банкнота Марказий банк томонидан қуйидаги мақсадларда кўра муомалага чиқарилмоқда:
аҳоли учун нақд пуллар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш;нақд пулларни сақлаш ва ташиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш;аҳолига банкоматлар орқали хизмат кўрсатишда самарадорликни ошириш;муомаладаги нақд пуллар таркибини оптималлаштириш.
100 000 (юз минг) сўм қийматдаги банкнотлар жорий пул массаси доирасида чиқарилади ҳамда унинг ўсишига таъсир кўрсатмайди.
P.S. Янги номиналдаги банкнотнинг кўриниши, таснифи ва чиқарилиш санаси Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

+18, беҳаёлик, AsaxiyBooks, "Рақамли қалъа" ва канал аъзосидан келган хат
Хабарларинг бор 2-3 кундан бери Asaxiy.uz интернет дўкони томонидан таржима қилиниб оммага тақдим этилган "Рақамли қалъа" китобидаги тўрт-беш қатор миқдорда бизнинг назаримизда "баҳаёроқ" ҳисобланган жумлалар ёзилгани учун айримлар AsaxiyBooks лоҳиҳасини, унинг раҳбари Феруз Аллаевни танқид қилишмоқда. Қўйидаги хабарни канал ўқувчиларидан бири Ботга жўнатибди. Уни шундоқ ҳолича бераяпман.
Талабалик вақтимда ҳеч қанақа муаммо йўқ , пул топиш ишлаш каби (ота она моддий яхшигина таъминлаб туришган). Кўпинча дарсдан чиқиб Фарход бозоридаги эски китоблар сотиладиган китоб дўконига йўл олар эдим. Китобларнинг энг қиммати 10 минг сўм , деярли барчаси СССР вақтида нашр қилинган. Жуда ажойиблар китоблар бўлар эди. Ўйлашимча уларни одамлар макалатура ҳисобига топшириб кетишган. Ҳафтасига биттадан китоб олар эдим. 1 ҳафтада ўқиб бўлиб бошқасига ўтар эдим. Китоблар одатда рус тилида хаммаси. Чунки бизнинг нашриётлар негадир шунақа шедевр асарларни нашр қилмас эди. Сабабини хозир тушунябман. Цензура...
Ўша ҳозир ҳамма жон-жаҳди билан қаршилик кўрсатиб танқид қилаётган Ден Брауннинг "Цифровая Башня" асарини 6 йилча олдин ўқиб чиққанман. Ўзи Ден Брауннинг хамма китобини ўқиганман. 2012 йил чиққан "Инферно" сигача интернетдан юклаб олиб ўқиганман. Космонавтлар метроси ёнидаги китоб дўконларда камида 100 минг турар эди нархи. Начора талабалик, интернетдан текинини олиб ўқиганман. Оруеллнинг "1984"ни 3 марта ўқиб чиққанман. Мана каминага жин урган ҳам йўқ,. Маънавиятим бузулиб бузуқи бўлиб ҳам қолмадим!
Бир нарсаган ҳайронман, НИМАГА БИЗНИНГ НИМАНИ ЎҚИБ НИМАНИ КЎРИШИМИЗГАЧА ҚАНАҚАДИР УМУМАН БИР БЕГОНА ОДАМЛАР БЕЛГИЛАБ БЕРИШИ КЕРАК ЭКАН?!
Агар белгилаб беришса тўғриси тупурдим ўша цензурасига. Айтинглар , хозир қайси бир ёш ўтириб китоб ўқияпти?! Қайси бир ёш телефонини телеграм, инстаграмини четга суриб ўша шедевр асарларни ўқияпти? "1984" "Код Да Винчи" каби асарларни? Шахсан мен умуман, ҳа умуман кўрмаганман.
Бизнинг институтда, курсимизда 250 тача талаба ўқир эди. Деярли ҳаммасини танирдим. Биров қўлида бадиий асар олиб юрганини кўрмаганман "1984" ва Ден Брауннинг бирорта китобини. Ҳа бор эди, қизиққанлар, ўқиб юрганлар , лекин улар бармоқ билан санагулик эди.
Нега бутун дунё мириқиб ўқиётган китобларни ўзбекча ўқишдек бахтга сазовор бўлишга қарши чиқишади улар?
Нима хаққи бор?
Ким китоб ўқишга мойиллиги бўлса мен ишонтириб айтаманки, ярим бет ёзилган +18 жойларига умуман бузилиб қолмайди, тушуняпсизларми шуни? Феруз акалар эринмасдан таржима қилиб нашр қилган китоблар рус тилидагиси камида 50 000 сўм турибдику? Мен уларнинг меҳнатини қадрлайман. Хоҳлар эдим-ки шунақа ўзбек тилидаги бестселлер асарлар кўпайишини. ИЛТИМОС БИЗНИНГ НИМАНИ ЎҚИШИМИЗГА УМУМАН АРАЛАШМАНГИЗЛАР. Майли грамматик хато билан ёзилган бўлсаям.
Мени ўзимни айнан мавзудаги фикримни сўрасангиз, мен китоб қандай ҳажмда бўлмасин ичида бир жойида бўлса ҳам аёл билан эркакнинг интим муносабатлари ёзилган жойи бўлса ўша китобда +18 белгиси қўйилиши тарафдориман. Энди юқоридаги китобга келсак китобни чоп этган ноширлар ўша озгина шаҳвоний саҳнаси бўлган китобни жўртага ўтказиб юборишмаган, балки озгина англашилмовчилик бўлган. Шу учун ҳам улар тезда қўлларидаги китобларга ҳам, китоб магазинларга бериб юборилганларига ҳам +18 ни ёпиштириб чиқишган. Нима демоқчиман, яхши ктобларни таржима қилиб беравериш керак. Мабодо ўша китобларда арзимаган интим саҳналар бўлса +18 қўйиш керак, бўлди.

Меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаяптими? Адлия вазирлигининг онлайн сўрови
Сизнинг меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаяптими? Ойлик маошингиз вақтида берилмаяптими? Иш ҳақингиздан розилигингизсиз ушлаб қолинаяптими? Иш вақтидан ортиқ ёки дам олиш ва байрам кунлари ишлашга жалб қилинаяпсизми?
Энди бунга барҳам бериш вақти келди!
Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг январь-февраль ойларида республика миқёсида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн тарзда анкета сўрови ўтказилиши йўлга қўйилмоқда.
Мазкур сўровда аноним ёки шахсингизни кўрсатган ҳолда иштирок этишингиз мумкин. Шахсини кўрсатган иштирокчиларнинг бузилган меҳнат ҳуқуқларини тиклаш юзасидан чоралар кўрилади.
Сўровда иштирок этиш учун ҳаволалар:
Аноним тарзида сўровномада қатнашиш:
👉 https://goo.gl/NL4uC3
Шахсингизни кўрсатиб, мурожаат тарзида анкетани тўлдириш:
👉 https://goo.gl/zwscz6

Тв.каналларда кўрсатув овозидан реклама овозининг баланд бўлиши тақиқланади ёки "Жоҳон хўроз" деб қичқираётган Жаҳонгир Позилжонов
Бугунги кунда телевизор ҳаётимизнинг ажралмас бир бўлагига айланиб бўлди. Бир пайтлар, бувамнинг замонларида ҳар бир хонадонда биттадан "Рассвет" телевизори бўлган бўлса, ҳозир аксарият хонадонлар уйининг ҳар бир хонасида биттадан телевизор илиб қўймоқда.
Телевизорда яхши бир кўрсатув ёки фильм ёки сериал кўраётганингизда энг қизиқ жойида Жаҳонгир Позилжоновнинг "Жаҳон хўроз" деб қичқирган рекламасини қўйиб юборишлари сизни ҳам асабингизга тегадими?
Марҳамат, унда реклама ҳақидаги қонунни ўқиб қўйинг ва қарангчи тв. каналларда бу қонунга қанчалик амал қилишади?(Балки жонингизга теккан реклама ёки тв.канал устидан порталга шикоят ёзишга туғри келар, ўшанда асқотиб қолади). Айнан шу қонунга биноан кўрсатув овозидан реклама овозининг баланд бўлиши тақиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг Реклама тўғрисидаги Қонуни
17-модда. Телевидение ва радиодаги реклама
👉 Телерадиоташкилотлар учун рекламага ажратилган кўрсатув вақти кўрсатувнинг ҳар бир соатига 10 фоиздан ошиб кетмаслиги керак. Бу талаб кўрсатувнинг ихтисослаштирилган рекламавий каналларига татбиқ этилмайди.
👉 45 минутдан ортиқ давом этадиган концерт-томоша ва спорт дастурлари, кино- ва телефильмлар реклама учун тўлиқ 45 минутлик вақт оралиғида кўпи билан бир марта узиб қўйилиши мумкин. Реклама бу кўрсатувларнинг бошланиши олдидан ва (ёки) улар тугаганидан сўнг жойлаштирилиши ҳам мумкин. 10 минутдан кам давом этадиган телекўрсатувларга умуман, 10 минутдан ортиқ давом этадиган телекўрсатувларга эса бу телекўрсатувларнинг муаллифлик ҳуқуқи эгаси билан келишмасдан туриб реклама жойлаштирилиши мумкин эмас.
👉 Давлат анжуманлари ва маросимлари олиб кўрсатилаётган пайтда уни узиб туриб рекламани кўрсатиш тақиқланади.
👉 Болалар даврасига (14 ёшгача бўлганларга) мўлжалланган кўрсатувларда реклама тақиқланади. Бу тақиқ ижтимоий рекламали ахборотга татбиқ этилмайди.
👉 Дастурларнинг реклама қисмлари товушини телерадиодастурнинг товушига нисбатан баландроқ қилиш тақиқланади.
👉 Телекўрсатувлар намойиш этилаётганда реклама мақсадларида ҳаракатланувчи сатрлардан фойдаланиш тақиқланади, реклама берилаётган пайтдаги ҳаракатланувчи сатрлар бундан мустасно.
👉 Телекўрсатувларнинг бошловчилари, дикторлари ва бошқа қатнашчилари реклама учун ажратилган вақтдан ташқари пайтда маҳсулотни билатуриб намойиш қилиш ёки унинг истеъмол хусусиятларини бевосита ёки билвосита тавсифлаш ҳуқуқига эга эмас.
👉 Телевидение ва радио ходимларига ахборот ниқоби остида реклама билан шуғулланиш, яъни маҳсулот ишлаб чиқарувчининг реквизитларини, жойлашган манзилини, телефон рақамини, маҳсулотнинг тижорат белгиларини кўрсатиш тақиқланади.

Бу харитада Осиё қитъасида (Россия билан бирга) умумий аҳолининг неча фоизида шахсий автомобиль борлиги кўрсатилган.
Энг юқори кўрсаткичли давлатлатлар кўк рангда кўрсатилган:
Жанубий Корея 83 %
Япония 81 %
Малайзия 82 %
Ливан 81 %
Исроиль 71 %
Иккинчи гуруҳ тўқ яшил рангда берилган:
Россия 55 %
Иордания 51%
Тайланд 51%
Яшил рангда:
Туркия 42%
Фаластин 35%
Оч яшил рангда:
Хитой 17 %
Оч сариқ рангда:
Ҳиндистон 6 %
Покистон 3 %
Банладеш 2 %
Вьетнам 6 %
Филиппин 6 %
Индонезия 4 %
Харитада айрим мамлакатлар каби Марказий Осиё мамлакатларига тегишли маълумотлар берилмаган экан.
Аммо, маълумотларга кўра
Қозоғистонда 25 %
Ўзбекистонда 8 %
аҳолининг шахсий автомобиллари бор.
Осиё қитъаси бўйича ҳисоблаганда умумий аҳолининг 17 % да шахсий автомобиль бор.

Бирлашган миллатлар ташкилоти ёки миллатлар ҳақиқатдан "бирлашган"ми?
Иккинчи Жаҳон Урушининг ғолиблари ўша пайтда ўз манфатларидан келиб чиқиб бу ташкилот қонун-қоидаларини ишлаб чиққан эдилар.
Ўша қонун-қоидаларнинг энг муҳимларидан бири шундай эди-ки, бу ташкилотнинг доимий аъзолари беш нафар бўлади. Булар АҚШ, СССР (ҳозир Россия), Буюк Британия, Франция ва Хитой давлатларидир. Аслида доимий аъзолар тўрт нафар бўлиб қолиши ҳам мумкин эди. Аммо СССР томони келажакда муҳим қарорлар қабул қилинишида яккаланиб қолишдан хавотирланиб Хитойни ҳам доимий аъзоликка олиш талабини қўйди ва томонлар бунга рози бўлишди. Шу тариқа 1945 йил, 24-октябрь куни БМТ тузилган кун деб қабул қилинди.
https://telegra.ph/Birlashgan-millatlar-tashkiloti-yoki-millatlar-%D2%B3a%D2%9Bi%D2%9Batdan-birlashganmi-01-17

*Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ёки Миллатлар ҳақиқатдан "бирлашганми"?* Қуйида ёзмоқчи бўлган фикрларим кеча ёки бугун пайдо бўлган эмас, балки камида 25 йиллик кузатувларим ва жаҳонда рўй бераётган ишлар ҳақида анчадан бери йиғилиб келаётган фикрларимдир.…
Тошкент зилзиласи, миллий чегара тортиш ёки Собиқ Иттифоқнинг аниқ ва пухта режалари
Тошкент зилзиласи оддий тарих эмас, балки шаҳар тақдирини ўзгартириб юборган ижтимоий ҳодисадир. Зилзилагача Тошкентда ярим миллион атрофида аҳоли яшаган. "Дўстлик ёрдамчилари" оқиб келгач, шаҳар аҳолиси қисқа давр ичида бир милиондан ошиб кетди. Бутун Иттифоқ бўйлаб ёрдамга келган қурувчилар ўзлари тиклаган уйларнинг ярмидан кўпига ўзлари жойлашиб "тошкентлик" бўлиб олдилар.
Янги қурилган аксарият кўп қаватли уйларда ўзбек оилалари умуман йўқ эди. Институтни битирган вилоятлик Тошкентда ишлаш учун доимий рўйхат(прописка)дан ўтолмай сарсон кезарди. Воронежлик қурувчи эса бунга осонгина эришиб, қисқа муддатда ўзини доимий рўйхатга қўйиб олиб, кейин кетма-кет амма-холаларини ҳам Тошкентга кўчиртириб келди. Тошкентда аҳолининг бундай кўпайиши тасодифий эмасди. Бу аниқ ва пухта ўйланган режанинг босқичма-босқич амалга ошириш эди деб ўйлайман.
Аслида бизнинг ўлкаларни руслаштириш Чор Россияси даврида бошланган эди. 20-аср бошида Туркистондаги ерлик аҳолини(уларни "тузумец" дейишган) унумсиз ерларга чиқариб, унумдор ерларга рус деҳқонларини кўчириб келиш сиёсатини бошладилар. Октябрь тўнтариши бу ишни бироз тўхтатиб қўйди. Большивиклар мана шу ғоядан воз кечмаган ҳолда, ўзгача йўл тутдилар.
Агар Оқпошшо бу ишни зудлик билан амалга оширмоқчи бўлган бўлса, большивиклар ундан фарқли узоқ йиллик режа туздилар ва ўз режаларини алдов ва ҳийла билан амалга ошира бошладилар. Компартия тарихида зўр бериб Ленининг Мирзачўлни ўзлаштириш ҳақидаги декрети кўкларга кўтариб мақталади. Тўғри, шундай декрет қабул қилинган, лекин бир тишлам нонга зор бўлаётган Совет Россияси Мирзачўлни ўзлаштиришга керак бўладиган маблағни қайердан олади? Мирзачўлни ўзлаштиришга ўша пайтда бир тийин ҳам келмаган. Аксинча ўша йиллари Ўзбекистондан жуда катта бойлик талаб кетилган.
Бу қуруқ гап эмас, мана тарихий далил: Ўша талотўп йилларда:
59 миллион пуд пахта,
8.5 миллион пуд пахта мойи,
950 минг пуд пилла,
2 миллион 925 минг пуд жун,
229 минг пуд совун,
300 минг пуд гўшт,
474 минг пуд балиқ,
70 минг от,
12 минг туя олиб кетилган. Юқоридаги нарсалар камлик қилгандай аҳоли қўлидан зўрлик билан 2.400.000 сўм тортиб олиниб Россияга олиб кетилган. Бу гаплар қуруқ гаплар эмас, архив китобларида қайд этилган.
Рим ҳукмдори Юлий Цезернинг "Майдалаб бўлиб ташлагин-да, истаганингча ҳукмингни юргизавер" деган фалсафасини большевик ҳукмдорлар тўла-тўкис амалга оширдилар. Яқин ўтмишимизда "Ленинча миллий сиёсат" кўкларга кўтариб мақталарди. Аслида эса Собиқ Иттифоқ юритган миллий сиёсат Сталинча миллий сиёсат эди. Ленин миллатга қараб эмас, ҳудудга қараб чегаралаш тарафдори эди. Масалан, Кавказда учта республика эмас, битта Кавказ Республикаси, Марказий Осиёда ҳам бешта республика эмас, битта Туркистон Республикаси бўлишини истаган. Аммо, у бу ишни қилишга улгура олмай 1924 йилнинг январь ойида вафот этди. Миллий чегараланиш эса ўша йилнинг охирига бориб, октябрь ойида ўтказилди ва Сталин ҳаммаёқни майдалаб ташлади.
Ўша миллий бўлиниш Россия учун ғоят фойдали бўлишини Сталин ўз вақтида тушуниб етган эди. Мустақилликдан кейин кўриб келаяпмиз, бир қарич ер учун ёки миллат талашиб чиққан можароларни.
Балки ўша 1924 йилда миллий чегаралар тортилар экан, балки "замонлар оша мустақил бўлса ҳам чегара туфайли бир-бири билан зиддиятга бориб юраверсин" деб шуни ҳам инобатга олишганми?! (Кўз тегмасин, бугун ўша можаролар ва зиддиятлар ортда қолди)
Гап миллий чегараланишдан кетар экан кўпчилик ўша даврдаги Ўзбекистон раҳбариятини "Булар сабаб фалон жойлар қўлимиздан кетиб қолган. Агар қаттиқ туришганида ўша ҳудудлар ҳам бугун қўлимизда бўлар эди" деб айблашади. Бу нотўғри. Чунки ўша миллий чегараланиш ўтказилган 1924 йилда бизга раҳбарлик қилган шахсларнинг ихтиёри ўзида бўлмаган. Тизгин Москванинг қўлида бўлган ва чегараларимиз қандай бўлиниши ўша ерда ҳал қилинган. Буёққа эса буйруқ жўнатилган. Ўша пайтда Ўзбекистон раҳбариятининг қўлидан бу масалада ҳеч нарса келмас эди.
Т. Малик, "Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи" китобидан"

Болалик хотиралари: Тамакизорда ўтган ёшлигим ёки эшакдан учиб кетганим ҳақида
Эсларингда бўлса олдинги постларимдан бирида болалигим, ёшлигим тамакизорда ўтгани ҳақида ёзган эдим. Шу тобда ўша пайтларда бўлиб ўтган қизиқ бир воқеа эсимга тушди.
Тамакини уч марта чопиқ қилардик. Тиззабўйи бўлиб ўсганидан кейин уни яна ўт босса чопиқ қилишни иложи бўлмасди. Шунда қўшниларни эшагини сўраб олинарди. Сўнг унга қўлбола ясалган темир омоч тақиб, тамаки жўясини бегона ўтлардан тозалардик.
Кунларнинг бирида эрталаб отам "кўчага шаталоқ отиб югириб кетиб қолма. Қўшнини эшагини сўраганман, бугун тамакини "корчовка" қилишга борамиз" деб қолди. Ўша пайтларда мен 5-6 ёшларда эдим ва ҳали мактабга чиқмасдим.
"Корчовка" сўзини нима маъно англатишини ҳанузгача билмайман. Аммо, "корчовка қилиш" эшак ёрдамида, қўлбола омоч билан тамаки жўясидаги бегона ўтларни тозалаш эканини биламан.
Бироздан кейин отам қўшнини эшагини олиб келди. Иккита бўлиб унга миниб олдик. Мени қўлимда сув, отамнинг қўлларида темир омоч. Эшакка ўтириб атрофни томоша кетаяпман.
Шу тарзда ярим соатча юриб тамакизордаги ўзимизга тегишли ерга етиб бордик. Отам омочни эшакка тақиб, уни устига мени ўтқизиб қўйди. Қўлимга бир хивчин бериб "эшак юрмаса шу билан урасан" деди.
Сўнг эшакни жўялардан бирига тўғирлаб, қўлбола омочни икки дастасидан маҳкам ушлаб "қани эшакни ҳайда" деди. Мен жониворни хивчин билан аяброқ урдим. Эшак юриб кетди.
Эшак бир маромда йўрғалаб борар, отам эса қўлбола омочни пастга қараб қаттиқроқ босар эди. Шу зайлда жўяни бошидан охиригача бўлган 100 метрлик масофани 5-6 минутларда босиб ўтдик. Мен эшакка биринчи марта ёлғиз ўтириб кетаётганим учун ўзимни худди улғайиб қолгандай ҳис-қилиб завқ-шавққа тўлиб мусаффо осмонга термилиб борар эдим.
Хаёл билан кетар эканман, бир пайт эшак бир сакради ва мен уни устидан учиб кетдим. Эшакни устидан ошиб ўтиб, уч метр нарига, қўшнининг тамакипоясига тушдим. Нега бундай бўлди, нега эшак бирдан сакради, нега мен уни устидан учиб кетдим бошида англай олмадим.
Кейин қарасам эшак тамаки жўясини охирига етиб борган ва рўпарасидан чиққан кичик ариқни устидан сакраб ўтган ва хаёл суриб келаётган мен уни устидан учиб кетган эканман. Ўшанда отам "жўяни охиригача етиб борса ўғлим эшакни ўзи тўхтади ва кейин иккинчи жўяга ўнглаб оламиз" деб ўйлаганлар. Мени эса хаёл суриб кетаверганим учун эшакни жўяни охирига бориб тўхтатиш хаёлимга ҳам келмаган.
Эшакни устидан учиб тушар эканман отам мени бирон жойи лат емаганмикан деб қўрқиб кетди. Югуриб келиб ўрнимдан турғазди, кийимимни чангларини қоқди. Мен эса йиғлаб юбордим. Йўқ, жоним оғриганидан эмас, зеро ўшанда эшакни устида уч метр нарига учиб бориб тушиб жоним оғриган эдими ёки йўқми ҳозир эслай олмайман. Шунчаки уятдан, эшакни бошқара олмаганим учун йиғлар эдим.
Шундан кейин йиғлаган ҳолимда жаҳл билан уйга қараб жўнадим. Отам ҳолимни кўриб "қол" ҳам демади. Балки "қол" дегани билан қолмаслигимни билгандир. Шу зайлда 3-4 км пиёда юриб уйга қайтиб келдим. Отам эса ишни тугатиб тушдан кейин қайтди.
Ўшандан кейин дала-даштларда мол боқиб юрганимизда ўртоқларим эшакларини чоптиришар, мени ҳам чақиришар, бироқ мен журъат қилолмасдим. Ўша йиқилганимдан кейин қайтиб эшак минмадим.
Ўша воқеа ҳануз кўз ўнгимда. Энди ундай тамакипоялар йўқ. Болаларимиз ҳам, гарчи қишлоқда яшасак-да шаҳарликлардай дала-даштни кўрмай ўтаяпти. Тамаки нималигини эса умуман билмайди. Билмасин ҳам. Энди қишлоғимизда эшак ҳам йўқ, ҳаммада машина. Омон-омон замонлар бўлиб кетди. "Ҳар замонда бир замон" деб шуни айтсалар керакда.
Қўйидаги 👇👇👇 суратда омочни сигирга тақишган экан. Биз эшакка тақардик. Ҳолат шуни ўзидай бўлар эди.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
#давлат_дастури
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб абитуриентларга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий таълим муассасасига ҳужжат топшириш имкониятини берилади.
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали хабар бераяпти
👉 Давлат дастурига асосан 1 апрелга қадар абитуриентларни бир вақтнинг ўзида бир нечта олий таълим муассасасига ҳужжат топшириш имконияти назарда тутилган қонун ҳужжати лойиҳаси ишлаб чиқилади.
👉 Ҳужжатда шуниингдек абитуриентнинг синов натижаси бўйича олган бали етарли бўлмаганда, балига қараб бошқа олий таълим муассасаси (таълим йўналиши)да ўқиш имкониятини бериш, ушбу таълим муассасаси (таълим йўналиши)ни танлашнинг аниқ муддати, таълим муассасасини танлашнинг тартиби (имтиҳон фанлари блоки ва кетма-кетлигининг мослиги) каби масалалар ҳам қамраб олинади.
Шунингдек шу мавзуда яна бир муҳим янгилик бўлди.
Энди Ўзбекистонда ОТМлар талабалар қабул квотасини мустақил белгилаш имконига эга бўлди. Бунга қадар мазкур квота давлат қабул комиссияси томонидан белгиланар эди.
Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабалар қабул квотасини мустақил равишда белгилаш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг 17 январдаги Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармонида сўз боради.
Янги тартибни 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб жорий этиш режалаштирилган. Квоталарни белгилашда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг истиқболдаги эҳтиёжлари, шунингдек, муассасаларнинг кадрларни сифатли тайёрлашни ташкил этиш имкониятлари ҳисобга олиниши лозим.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматининг изоҳ беришича, қабул квотасини мустақил белгилаш, бу — босқичма-босқич жараён. Янги тартибни жорий этиш учун тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинади.
Президент фармонида 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ҳужжатларни давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш белгиланган.

Аҳоли чироқни қандай тежасин, ўзи шундоқ ҳам кам берилаётган бўлса?!
Қиш мавсуми яқинлашиши билан аҳолини, айниқса чекка ҳудудларда яшовчиларни чироғи тез-тез ўча бошлайди.
Эсларингда бўлса, кузда xabar.uz да "Ўзбекэнерго" раҳабари ёлғончими ёки чироғи ўчаётган аҳоли?" деган мақолам чиққан эди Мақола чиққач "Ўзбекэнерго" бош офисидан Даврон деган йигит уйимга қидириб келди. У сайтдан мақолани олдириш учун келибди. Мақолани олиш мени ихтиёримда эмаслигини тушунтириб, уни муҳаррир билан боғлаб бериб, яхши гап билан хайрлашдик. Ўшанда Даврон менга "ҳозир ёздаги лимитдан ҳам кўп чироқ бераяпмиз, аммо одамлар уй иситиш учун тобора кўпроқ электр иситкич олаяптилар ва шуни ҳисобидан сарф кескин ошиб кетиб узилишлар бўлаяпти. Аксарият жойларда кўмир етказиб бериш оқсаяпти ва шу сабабли ҳам одамлар уйларини электр иситкичларда иситяптилар" деди.
Давроннинг ўша гапларини тасдиқлайман. Ҳақиқатдан бу йил бозорларда турли электр иситкичларни бозори чаққон бўлди. Қишлоғимиздаги ҳар бир хонадон ҳам ўшандай иситкичлардан 1-2дан олди. Шу учун электр сарфи ёздагига қараганда кескин ошди. Ҳаммаси тўғри. Аммо....
Кеча kun.uz сайтида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи Д. Исоқулов билан уюштирилган интервью чиқди. Ўша интервьюсида у "энергия етишмовчилиги ва ундан оқилона фойдаланиш ҳақида гапириб, тежамкорлик натижалари қандай муваффақиятларга олиб келишини" билдирибди.
Исоқуловнинг гапига кўра "чироқ одамларга уй иситиш учун берилмайди. Уйни газ ва кўмир билан иситиш керак. Айрим газ ва кўмири йўқ ҳудудларда майли уйни чироқда иситишсин, аммо чироқни тежамкорлик билан ишлатишсин. Бу учун одамлар бозорларда сотилаётган уй иситиш ускуналарининг 150-200 минглик арзонини эмас, балки чироқни тежовчи 600-700 минг сўмлик қимматроғидан олишсин".
Бировга маслаҳат бериш осон-а?
Агар ўша арзон ускунани оладиган одамларда пул муаммоси бўлмаганида қандай ускуна сотиб олишни ўзлари билардилар.
Айнан "одамлар чироғни тежаб ишлатишсин" деган гапга бир мулоҳаза:
"Ўзбекэнерго" шундай бўлиши керак-ки унда одамларга электр энергиясини сотиб фойда қилиш тизими шакллантирилиши керак. Ана шунда Исоқуловга ўхшаган маъсуллар чироқни тежашни эмас, уни кўпроқ ишлаб чиқариб, кўпроқ сотиб, шу иш ортидан олинаётган фойдани кўпайтиришни ўйлар эдилар.
"Бизда дунё миқёсида олганда чироқни нархи арзон, уни сотиб фойда олиб бўлмайди" дейсизми? Тўғри, бизда чироқ бошқаларга қараганда арзон, аммо бизда газ билан кўмир ҳам бошқаларга қараганда анча арзон. Шундай экан чет элдан инвестиция жалб қилиб янги ИЭСлар қуриб, электр энергияси ишлаб чиқаришни кескин ошириб, одамларга ҳам кўпроқ сотиб фойда қилса бўладику!
Қолаверса хонадонлар қиш мавсумида миллионлаб тонна кўмирни ёқиб, атроф-муҳитга унинг зарарли газларини чиқаргунча, ўша кўмирни брикет қилиб экспорт қилишсин, масалан Афғонистонга. Ҳозир аҳолига тарқатилаётган кўмир ўзимизни ҳавомизни заҳарлаяптику.!
Қолаверса жойларда газ ва кўмир таъминотида муаммолар бор. Аксарият жойларда газ кесиб ташланган. Кўмир деб фақат кўмирни кукуни бораяпти.
Шу учун ҳатто газ ва кўмир билан яхши таъминланган жойларда ҳам ҳар бир хонадон уйини ўзи хоҳлаган нарсаси билан иситишга ҳақли ва одамлар ҳозир чироқ билан уй иситишни маъқул кўраяптилар.
Қўйидаги харитага эътибор беринг. Агар шу маълумотлар ишончли бўлса Ўзбекистон аҳолиси жон бошига йилига ўртача 1000-2000 кВт.соат электр энергияси сарфлаяпти.
Жаҳонда аҳоли жон бошига энг кўп электр энергиясини Исландия сарфламоқда, киши бошига йиллик 30.000(!) кВт.соат.
Дунё бўйлаб ўртача 4000-6000 кВт.соат электр энергияси сарфланмоқда.
Энди ўзингиз ўйлаб кўринг. Ўзи шундоқ ҳам бизда аҳоли жон бошига электр энергияси сарфи жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан паст бўлса яна қандай қилиб уни тежаш ҳақида гапириш мумкин?
Қолаверса кўпчилик чироқ учун олдиндан пул тўлаётган бўлса.
Шундай экан Исоқулов чироқни тежашни эмас, кўпроқ ишлаб чиқаришни ўйласа мақсадга мувофиқ бўларди.

Собиқ иттифоқнинг бизларни руслаштириш сиёсати ҳақида
Бир пайтлар Чор Россияси Ўрта Осиёни босиб олганидан кейин бу ерларни "генерал-губернатор" лари орқали бошқарган. Большивиклар эса мустамлака ерларни майда бўлакларга ажратиб, "мустақил совет республикалари" ташкил этдилар-да, ҳукумат тепасига қўғирчоқ раҳбарларни қўйдилар. Ўзбекистонда Компартия раҳбари ўзбек, 2-котиб албатта Москвадан юборилган рус бўлар эди. Бутун тизимда шундай эди. Узоқ туман ёки йирик заводларда ҳам раҳбар маҳаллий кадр, ўринбосари эса Москвадан бўлар эди. Демак-ки аслида ҳамма ишни ўша ўринбосарлар юрғизишган.
Диққат қилайлик: Мажлислар рус тилида олиб бориш мажбурий эди. Барча расмий ҳужжатлар рус тилида юритилар эди. Шундай ҳолатда рус тилини яхши биладиганлар мансабда тез кўтарилишлари мумкин эди. Демак, фарзанди улғайиб яхши амални эгаллаши учун ота-она уни русийзабон қилиб тарбиялашга ҳаракат қилар эди ва ўша оилада миллий руҳ деган нарса батамом унутилар эди. Бу илмий тилда "Ассимиляция" дейилади. Имло луғатларда "Ассимиляция - бир халқнинг ўз тилини, урф-одатларини унутиб, бошқа бир халқ тилини ва урф-одатларини ўзлаштириб, ўша халққа қўшилиб кетиши" деб ёзилган.
Агрессия - тажовуз, яъни миллат бошини қилич билан шарт кесиш бўлса, ассимиляция эркалаб, бошини силаб, аста-секин емириб тугатишдир.
Ч. Айтматовнинг "Асрга татигулик кун" романидаги манқурт йигитни эслайсизми? Душман паҳлавон йигитни ўлдирмайди. Бошидаги хотирани, ақлидаги туйғуларни аста-секин чиқариб ташлайди. Оқибатда у онасини ҳам танимайди. Миллатини ҳам, тилини ҳам унутади. Ч. Айтматов СССРнинг Ўрта Осиёда айнан рус тилини гегемон тилга айлантириш, маҳаллий аҳолининг ўз тарихини ўрганишга йўл қўймай, уларни руслаштиришга бўлган ҳаракатларини асаридаги Найман онанинг душманлар томонидан Манқурт қилинган ўғли ва асар бош қаҳрамони Қозонгапнинг ўз тарихини, тилини унутган, қозоқлигидан орланадиган манқурт ўғли образлари орқали очиб бера олган эди.
Биринчи раҳбарларнинг аксари москвалик хўжайинларга яхши кўриниш учун аввало ўзлари руслашишни бошлаган эдилар. А. Икромов, Ф. Хўжаев кабилар рус аёлларига уйланган эдилар. Уларнинг фарзандлари оталарининг насаблари билан аталса-да, аслида уларнинг қонида ўзбекнинг ҳеч нарсаси йўқ эди. А. Икромовнинг ўғли Комил Икромов Москвада улғайиб, болалар ёзувчиси бўлиб етишди. У. Юсуповнинг ўғли Леонид Юсупов ҳам Москвада яшаган ва улар иккаласи ҳам руслашиб кетган эдилар.
Бундай ҳолатни ёзувчиларда ҳам учратиш мумкин эди. Уйғун, Й. Шамшаров, Т. Тўла ўзга миллат вакилаларига уйланишди ва ўз даврида интернационал оила сифатида роса мақталишди.
Мен бу ишни қоралай олмайман. Кимга уйланиш ҳар ким ўз хоҳиши, ким кимга уйланса уйланаверсин. Аммо болаларини ўзбек қилиб тарбияласин. Афсуски бизда тескариси бўлган. Рус қизларига уйланган таниқли шахсларнинг болалари ўз тилларини, маданиятларини унутиб, руслашиб кетган эдилар.
Интернационал оила бизнинг қариндошларда ҳам бор эди. Тоғамнинг (М. Исмоилий) катта ўғиллари Фарруҳ акам тўйсиз, никоҳсиз бир рус қизига уйланиб олибдилар. Ўшанда худди кинолардагидай чақалоғини кўтариб олган жувонни бошлаб келиб "Это моя жена" деган эканлар. Тоғам бундан қанчалик норизо бўлмасинлар, уларга ҳовли четидан 2та хона ажратиб берганлар.
Фарруҳ акам рус хотинларидан Лола ва Алишер исмли 2та фарзанд кўрдилар. Лола исми ўзбекча бўлгани билан рус қизи бўлиб тарбия топди. Рус йигитига турмушга чиқиб рус аёлларига хос феъли билан тезда ажрашиб кетди. Ҳозир Россияда яшайди. Алишер ҳам рус йигити бўлиб улғайди. Оила қурмади. Россияга улоқиб кетиб ўша ёқда алкашлик ва гиёҳвандлик ортидан умрини хазон қилди. Уни Белгород шаҳрига кўмишган.
Тоғамнинг 2-ўғиллари Ҳасан ака ҳам Ленинградда ўқиётганларида рус қизига уйланадилар. Тоғамни фақат бир ўй "зурриётим қирқилиб, номим ўчади" деган ўй қийнарди. Ҳартугул Ҳасан ака ўша рус аёли билан узоқ яшамадилар. Кейин ўшлик қариндошларимизнинг қизига уйландилар. Набиралари Омонуллоҳ туғилганда тоғам "энди номим ўчмайди, илдизим қуримайди" деб роса қувонган эдилар.
Т. Малик, "Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи"