​​Сейсмик фаол Япония ёки Тошкентда узоқ йиллар баланд бино қурилмагани ҳақида

Кеча, 2019 йил, 11 январь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрган Президент Мотрид қўрғонида қурилган кўп қаватли уйларни бориб кўриш асносида шундай деди:
Самарқанд сейсмик жиҳатдан ҳам қулай ҳудудда жойлашгани боис келажакда вилоятнинг Каттақўрғон, Ургут, Пахтачи, Нарпай, Қўшработ туманлари марказларида ҳам кўп қаватли уйлар қурилиши зарур"

Президентнинг шу сўзларини эшитиб яқин тарихимиз эсимга тушиб кетди.
Марҳум  1-Президент Ислом Каримов баланд иморат қурилишини ёқтирмас эди. Айниқса пойтахт Тошкентда. Бунга сабаб қилиб Тошкент шаҳри жойлашган ҳудуднинг сейсмик ҳолатини келтирар эди. Масалан,  2014-16 йилларда пойтахтнинг Себзор даҳасида, янги "Нурафшон" кўчаси қурилганда, "Ахборот"дан кўрсатишганда ўзим гувоҳи бўлганман, унга шу йўл ёқасида қурилиши мўлжалланган 7-9 қаватли уйларнинг лойиҳасини кўрсатишди. Ўшанда раҳматли "Тошкент сейсмик фаол ҳудудда жойлашган, бу ерда баланд иморат қуриб бўлмайди. Шу учун бу ерда қуриладиган уйларнинг қаватини 4-5 қават қилинглар" деган эди. Шундан сўнг 7-9 қаватли уйлар ўрнига ўша ерда кўплаб 1950 йиллар услубида 4-5 қаватли уйлар қурилди.
Ўшанда уни "7-9 қаватли уйларни лойиҳасини бекор қилиб 4-5 қаватли уйлар қуринглар" деганига жудаям ҳайрон қолганман. Сабаби.....

1 - Тошкент  мамлакатимизда Мегаполис бўлишга даъвогар бўлган биргина шаҳар бўлса, қуравермайдими 20-30 қават қилиб.
2- Тошкентда ҳатто зилзиладан кейин ҳам ҳеч иккиланмай кўплаб баланд бинолар қурилган. Улар орасида эҳҳе, нечталаб 20 қаватлилари ҳам бор.

Энди Тошкент ҳудудининг сейсмик ҳолатига келсак, билсанглар Япония деган катта бир орол мамлакат бор. Ана шу мамлакат дунёдаги энг сейсмик фаол ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бу мамлакатда ва унинг атрофида йил давомида минглаб(!) катта кичик ер силкинишлари кузатилади. Ҳатто, бу мамлакатдаги аксар идораларда ходимлар ўтирадиган стул остига махсус темир тоғора қўйиб қўйишади. Сабаби, ер силкинганда хона шифтидан нимадир тўкилса ходимлар жароҳат етмасин деб ўша тоғорадан ҳимоя воситаси сифатида фойдаланишади. Ана шундай ҳолат ҳам японларга турли шаҳарларида кўплаб баланд иморатлар қуришга халал бермаган. Фақат, японлар қураётган осмонўпар биноларини аксариятини 9-12 баллик зилзилага бардошли қилиб қуришаяпти.

Ана шундай иморатлардан бири Тошкентда қурилганини ўзим гувоҳи бўлганман. 1997-98 йилларда Тошкентда "Шератон" компанияси меҳмонхона қурдирди. Меҳмонхона қурилишини Ҳиндистоннинг қайсидир бир фирмасига топширишди. Ўша пайтда мен "Дўстлик" меҳмонхонасининг ёнидаги 9 - қаватли уйда ижарада тураман ва меҳмонхона шундоқ рўпарамизда қурилаяпти. Ўшанда ҳиндлар меҳмонхонани деворларини фақат темир ва бетондан иборат монолит тарзида кўтариб чиқишди. Мен доим ғишдан ёки бетон панеллардан уй қурилганини кўриб юрганим учун ҳиндларни ўша иши менга ғалати кўринди. Кейин билсам айнан ўша бино 12 баллик зилзилага ҳам бардош берадиган стандарт бўйича тикланган экан. (Ўшанда ва ўша пайтгача Тошкентда бошқа бинолар ҳам шу тахлит қурилган бўлиши мумкин, мен шунчаки ўзим гувоҳи бўлган бинонинг қурилишини мисол келтираяпман)

Демак, бундан шундай хулоса чиқариш мумкин-ки, агар дунё стандартларига амал қилиб иморат қурилса сейсмик фаол ҳудудларда ҳам бемалол 7-9 эмас, ундан ҳам баланд иморат қураверса бўлади.
Гап ҳудуднинг сейсмик ҳолатида эмас, бинонинг қай даражада сифатли қурилишида. Шу туфайли ҳам бугун ўша "Тошкентда баланд бино қуриб бўлмайди" деган сафсатадан воз кечилиб, бу ерда кўплаб баланд бинолар қурилаяпти ёки қурилиши режаланаяпти.

Кеча Президент  "Келажакда вилоятнинг ..... , Ургут туман марказида ҳам кўп қаватли уйлар қурилади" деганида хурсанд бўлдим. Ургут ҳозир қишлоққа ўхшаб қолди. Бу ҳақда олдинги постларимдан бирида ёзган эдим. Бу ерда аллақачон кўп қаватли уйлар қуришни бошлаш керак эди. Майли, ҳали ҳам кеч эмас.
Энг муҳими тезроқ қурилишлар бошлансин ва туман марказлари ҳам сал "одамбашара" бўлиб, шаҳарга ўхшаб, обод бўлаверсин.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Тамакизорда ўтган ёшлигим, наркотикларни кўргани кўзим йўқлиги ҳақида

Кеча дарё.узда Самарқандда 1,2 кг марихуанани 43 млн сўмга сотаётган фуқаро қўлга олинди деган хабарни сарлавҳасини кўриб ишқилиб шу хабар ҳам биронта ургутлик ҳақида бўлмасинда деб хаёлимдан ўтказдим ва хабарни ўқиб кўрсам ҳақиқатдан ўша хабар ҳам ургутлик ҳақида экан.
Жин урсин, "ургутлик" деган жойда наркотик сўзи синонимдай юради-я.

Зонада бўлган бир танишим айтиб қолди: "Зонада ургутликман" деганини 99 фоизини моддаси билан қизиқсанг наркотик олди-сотдиси билан қамалган бўлиб чиқади".

Туманимизда аҳоли кўп. Шунга яраша тадбиркорлар ҳам кўп. Туманимиз аҳолиси эскитдан тадбиркор халқ, бугунги кунда солиқни тўлаб, ҳалол йўл билан савдо-сотиқ билан шуғулланиб боласини боқиб юрганлар ҳам кўп. Аммо, минг афсуски гуруч курмаксиз бўлмагандай ноқонуний йўллар билан, тақиқланган нарсаларни сотиб тирикчилигини ўтказиб юрганлар ҳам бор.

Мен турли ишлар билан, гоҳида сайр-саёҳат дегандай юртимизни кезиб юрганимда, борган жойларимда қайердан эканимни сўрашади. Ургутлик эканимни билиб баъзилар "Ургутда зўрлари бор-да" деб наркотикка ишора қилишади. Ўшандай пайтда бирпас олдин ургутлик эканимдан фахрланиб турган бўлсам, ўша гапни эшитиб жим бўлиб қоламан. Очиғи, менга доим Ургутдан эканимни билиб наркотиклардан гап очишлари, "Ургутда зўри борлиги"ни писанда қилишлари ёқмайди. Аммо, нима қилай, айрим ургутликлар шу писандаларга мос иш қилиб туманимизни номини "дунёга достон" қилиб бўлган бўлса, ўшандай гапларни эшитишга мажбурман.

Орада ўтган 30 йиллик тарихда шу заҳри қотилни деб не-не йигитлар жувонмарг бўлиб кетишди. Ўзим танийдиганларим орасида бир неча йигит узоқ йилларга қамалиб умрини энг зўр: йигитлик даврларини панжара ортида ўтказиб келишди. Уларни баъзилари айни навқирон ёшида қамалиб, чиқиб келганида сочлари оппоқ бўлиб чол ҳолига тушган эди. Яна бир нечтаси "передозировка" билан тили тортиб ёки юраги дош бермай ёш ўлиб кетди.
Уларга ачинаман.
Ана шулардан келиб чиқиб мен наркотикларни ҳар қандай турига доим қарши бўлганман. Катта эҳтимол билан умримни охиригача қарши бўламан. Шу туфайли ҳам Ғарб давлатларининг навбатма-навбат марихуанани қонунлаштириб уни эркин сотилишига рухсат бераётганларини ҳеч ҳам ҳазм қила олмаяпман.

Болалигим тамакизорда ўтгани ҳақида олдинги постимда ёзган эдим. Тамакининг бадбўй ҳиди ўша пайтда шунчалик жонимга тегиб кетганидан мен эсимни таниганимдан бошлаб сигарет, нос каби нарсаларни истеъмол қилишга батамом қаршиман. Сигарет чекадиган танишларимга доим ўша заҳри қотилни чекмасликни маслаҳат бераман. Аммо, ҳозиргача эффекти кам. Наркотикларга қарши эканимни олдинги баъзи постларимда ҳам қисман ёзганман.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Номи ўзгарган Македония, Александр Македонский ва Нью Мексика ҳақида

Македония парламенти мамлакат конституциясига киритилган ўзгаришни тасдиқлади
Унга кўра, мамлакат номи "Македония Республикаси"дан "Шимолий Македония Республикаси"га ўзгартирилди.

Конституцияга киритилган ўзгартиришни 81 нафар депутат, яъни парламентнинг учдан икки қисми ёқлади.

Давлат номини ўзгартириш зарурияти Македониянинг ЕвроИттифоқ ва НАТО билан алоқалар ўрнатишидаги қаршиликлар билан боғлиқ.

Македония Республикаси 1992 йилгача собиқ Югославия таркибидаги олтита иттифоқдош республикадан бири эди. Собиқ Югославия тарқаб кетганидан кейин бу мамлакат ҳам ўз мустақиллигини эълон қилди
Ўшандан бери қўшни Греция ўз таркибида Македония вилояти борлиги учун бу мамлакатдан Македония Республикасидан  номини ўзгартиришни талаб қилиб келаётган эди. Македония олдинига Грециянинг талабини писанд қилмай келаётган эди. Аммо бу икки мамлакат ўртасидаги можарога НАТО ва ЕвроИттифоқ қўшилди ва улар "Агар Македония ўз номини ўзгартирмаса ўз сафига қўшмасликларини" эълон қилишди.

Шундан сўнг Македония Республикаси ўз номини ўзгартиришга жиддий қарай бошлади ва ЕвроИттифоқ, НАТО ва Грецияга мамлакат номи олдига "Шимолий" сўзини қўшиш варианти айтилди. Улар кўнишди. Энди навбат парламентда овозга қўйишга келди ва овоз беришда кўпчилик депутатлар мамлакат номини ўзгартиришга рози бўлдилар ва мамлакат номи "Шимолий Македония Республикаси" деб ўзгартирилди.

("Македония" номи эски грек қабиласи бўлган македонлар номидан олинган ва буюк фотиҳ Александр Македонский ва унинг отаси Филип шу қабиладан бўлишган. Эрамиздан аввалги 356 йилда туғилиб, 323 йилда касаллик туфайли вафот этган. У ўзининг ҳарбий юришлари пайтида бизнинг ўлкаларимизгача келган ва Марказий Осиёни ҳам ўзига бўйсиндирган. Ана ўша замонлардан бери Македония атамаси бор ва яшаб келаяпти. Бир мустақил давлат номида ва Грециянинг бир вилояти номида.

Умуман олганда бир ном остида, фақат географик жойлашиши қўшимча қилинган маъмурий ҳудудлар бир давлат ҳудудида ҳам,  икки қўшни давлатлар ҳудудида ҳам учрайди.
Масалан: Россияда Шимолий Осетия бор, Грузия таркибида Жанубий Осетия бор. АҚШ да Нью Мексика штати, ёнида Мексика давлати бор. Шунингдек АҚШда бир нечта штатларнинг ҳам шимолий ва жанубий, ғарбий ва шарқийлари бор. Ўзимизда Тошкент вилоятида Қўйи чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчик номлари остида учта туман бор.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
Қўрқув салтанатидан сабоқлар

Бу постни очиғи кўпчилик бошқача тушуниши мумкин. Кимлардир мендан хафа ҳам бўлиши мумкин. Начора, бу ҳаётда ҳаммага бирдай ёқиб бўлмайди. Мен тарихимизда ўтган икки даврни солиштириб балки бироз муболаға ҳам қилгандирман, ошириб юборгандирман. Агар шундай бўлса узр сўрайман. Бу постда асосий урғу ҳар икки даврга тегишли бўлган бир муҳим нарсага, одамлар онгидан қўрқув кўтарилганига қаратилган. Инсон учун бу ҳаётда энг ёмон нарса қўрқув ва таҳликада яшаш. Ҳар икки даврда ҳам одамлар онгида йўрқувни йўқотишга интилиш бўлди ва бу иш амалга оширилди. Қолган муаммолар эса "чепуха" вақти келса ечилса бўладиган муаммолардир.

Бу ерда ҳозир сизга тушунарсиз бўлаётган гапларни постни ўқиб кўриб, нима демоқчи бўлганимни тушуниб оларсизлар. Марҳамат.


https://telegra.ph/%D2%9A%D1%9Er%D2%9Buv-saltanatidan-sabo%D2%9Blar-01-13
Хабарларинг бор эрталаб каналда томдан тараша тушгандай бир пост қўйдим:

https://t.me/bugunning_gapi/368

Шу постимга келган бир хабардан бирини муаллифи ўз хабарини каналга қўйишимни сўрабди.
Қўйида ўша хабарни қандай келган бўлса ҳеч қайерига тегинмай шу ҳолича бераяпман.
Хабарни ўқиб ўзларинг баҳо берарсизлар.
(Хабарни беришимдан яна бир мақсад исталган танқидга тоқатли эканимни кўрсатишдир.)


Javohir Mirxonov:

Bilaman hozirgi gaplarimni o'qib meni ko'pni ko'rmagan, balki hali yosh bolasan aqling yetmaydi bunga dersiz. Lekin yosh bo'lsamam harholda nimagadir aqlim yetadi.
Sizni kanalingizga a'zoman, ba'zi narsalarnj judayam bo'rttirib yozayapsiz lekin. Siz jurnalistlarning vazifangiz bo'rttirish emas, xalqqa yetkazish emasmi? Nega rahmatli Karimovga yopishaverasiz?
Balki bilmassiz, lekin u odamni qilgan kooop yaxshi ishlari ham bor. Kamchiliklar hammada bor. Hatto sizda ham, menda ham. Lekin odamlarga, ayniqsa jurnalistlarga 1000 ta yaxshilik ishlarini qilginu lekin 1ta yomonlik qilsang sendan yomoni yo'q degan aqida bor ekanda a? Maqsadingiz nima? Karimovni paytida ko'karmagan bo'lsangiz bunga Karimov aybdormidi? Hozir Mirziyoyev juda katta kutilgan ishlarni qilyapti, xalq kutgan ishlarni! Lekin har narsani o'z vaqti soati borku! Hozirgi o'zgarishlar qaysi mablag'ga bo'lyapti deb o'ylaysiz? O'zimizni pulgami? Yooooq o'rtoq jurnalist, hammasi investitsiya yoki kredit. Kreditni esa ishonchli odamga beradi banklar yoki investitsjyani kelajagi bor joyga kiritadi hamma. Shu davlatni shu ko'rinishiga kim keltirdi? Hammasini sekinlik bilan bo'lsada o'zimizni pulimizga qurmadikmi? 2016-yilgacha O'zbekistonni tashqi qarzi deyarli bo'lmagan. Hozir bu ko'rsatkich muddatli kreditlar hisobiga taxminimcha 20 mlrd $ ga yetib qoldi. Investitsiya kiritganlar ham endi buyog'iga oshimizga sherik bo'lishmaydimi?
Axir foyda olmasa kim 100 mlnlab dollar pulini investitsiya qiladi? O'sha pulini 2-3 barobar qilib chiqarib olmasa qilmaydi. Endi o'ylang u bergan 100 mln ho'p unikidir, u foyda qilgan 200 mln kimniki? Kimni puli?
Mayli siyosatga o'tib ketmayin, siz buni kanalingizga joylasangiz xursand bo'lardim agar imkoni bo'lsa. Men esa kanalingizdan chiqib ketmayman.
Fikringizni o'zgartiring, qarichingizni sal kattalaahtiring. Zero kim nimani izlasa shuni topadi! Yaxshilik izlasa yaxshilik, g'urbat izlasa g'urbat. Davlatni shu darajaga keltirgan inson endi qabrida tinch yotsin. O'zbekiston esa investorlar uchun qulay davlat bo'libdimi, demak u yaxshigina rivojlangan edi.



Ушбу хабарни 👆 ўқиб у менга тўғри танбеҳ бераяптими, унинг фикрлари қанчалик ўринли, баҳони сизлар берасизлар.
Тортинмай баҳони бераверинглар, кимни нима босгани менга кўринмайди.
Сизларни баҳоларингни кўриб, у қандай бўлишидан қаттий назар мен бу постга жавобни кейин ёзаман. Унгача эса баҳони беринглар. Юқоридаги постимда хато фикрлаган бўлсам мени аяб ўтирманглар.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
Ёш адиблар Москва кенгаши ёки КГБ ва Милициянинг адабиёт ва санъатдаги "мусобақа"си

1975 йил ёш адибларнинг Москва кенгашида иштирок этишга муваффақ бўлдим. Ўз вақтида бу кенгашда Ш. Холмирзаев, А. Ориповлар ҳам қатнашиб олқиш олган эдилар.
Баҳор кунлари О. Матжон, Рауф Толиб, Абдулла Шер, Отаёр, Тошпўлат Аҳмад, Мамбет Аблялимов, Раул Мирҳайдаров ва яна 2 қиз Москвага жўнадик. Қизларни танимадим, бири шоира, бири драматург экан.
Устозлардан Ҳамид Ғулом, Лазиз Қаюмов, Н. Нарзуллаев бизга ҳамроҳ бўлдилар.

Муҳокамаларда мени "Қора фаришта" асарим кўп танқидга учради. Сабаби, асардаги муаммолар ўзимизда бўлгани билан мен воқеаларни АҚШга кўчирган эдим. Менга:
- Чет эл ҳаёти ҳақида ёзишдан чекланиш керак. АҚШ ҳаёти ҳақида ўзларининг етарлича асарлари бор. Сиз дунёда оммалашиб бораётган фантастика жанрига ўзбек қаҳрамонларини олиб киринг. Сизда уриниш бор, аммо етарли эмас, - дейишди.
Ўшанда улар мени ўз муаммоларимизни АҚШдаги ҳаёт орқали кўрсатмоқчи бўлганимни билиб туришарди, аммо бу ҳақда гапиролмас эдилар.

Кенгашда асарларимиз муҳокамаси бўлиб ўтганидан кейин, эртасига мени 30-35 ёшлардаги бир йигит қидириб келди. "Молодая гвардия" нашриётининг фантастика ва детектив бўлими бошлиғи Медведев экан.
Кенгаш тугагунча у билан жуда апоқ-чапоқ бўлиб кетдик.
Ўша пайтларда "Баҳорнинг 17 лаҳзаси" фильми роса машҳур эди. Мен фильмни кўриб, китобини олиб бор йўғи 15 саҳифа зўрға ўқидим. Асар "роман" дейилгани билан бадийликдан жуда узоқ эди. Киносини кўрса бўларкан-у, китоби савия жиҳатдан паст эди. Бир сафар Медведевга шу фикрларни айтдим, "Бунақа китобларни қандай чоп этасизлар?" деб.
Шунда Медведев ўша китоб ва унинг муаллифи Семёнов ҳақида кўп гапларни айтиб берди.

Унинг айтишича Семёнов КГБ идораси билан яқин алоқада бўлгани учун унга архивдан маълумот олиш осон экан. Шундан сўнг "тадбиркор ёзувчи" атрофига 5-6 та истеъдодли ёш ёзувчиларни тўплаб асар нима ҳақида бўлиши лозимлигини айтиб, архивдан олган маълумотлари билан таништирар экан. Шундай қилиб асарнинг бир бобини Петя, иккинчисини Вася..., ўнинчисини Катя ёзиб берар экан. Гуруҳнинг энг истеъдодлиси, яъни Семёновнинг адабий котиби бу бобларни бир-бирига улаб, ямаб чиққач "қуроқ" роман пайдо бўлар экан. Яъни Семёнов номидан чиққан аксар асарларга унинг қалами умуман тегмас экан.

Ўша йилларда КГБ раҳбари Андропов (кейинчалик СССР раҳбари бўлган) билан Ички Ишлар Министри Шёлоков ўртасида қандайдир адоват бор эди. Шу адоват туфайли уларнинг ҳар бири ўз идорасининг "оламшумул" хизматларини кўрсатиш учун адабиёт ва кино ходимларини ўз атрофига тўплаган экан. КГБ Семёновни, Милиция эса ака-ука Вайнерларни ўз оталиғига олган эди.

Бу "қирол"ларнинг найрангларидан хабар топгач Москвага борганимда турли жойларда дуч келиб қолсам уларга салом бермай қўйдим. Уларнинг ёши мендан катта, кибрлари осмон қадар бўлганлиги туфайли тошкентлик бир ёш ёзувчи салом берадими ёки йўқми улар учун аҳамиятсиз эди. Уларни писанд қилмаслигим фақат ўз кўнглимни овутарди холос.

Шунингдек ўша пайтларда Детектив ёзувчилар кенгашини Брежневнинг куёви, Ички Ишлар Министрининг муовини генерал Чурбанов оталиққа олган эди. Брежнев вафот этганидан кейин кўп вақт ўтмай ишдан олингани етмагандай у қамоққа тиқилди. Хотини(Брежневнинг тантиқ, майхўр қизи) эса жиннихонада хор бўлди.

Мен ўтмиш амалдорларининг фарзандлари бошига тушган кулфатлар ҳақида кўп ўйлайман. Брежневнинг қизи алкаш эди. Сталиннинг қизи отасининг ўлимидан сўнг хорижга қочди. Бир ўғли немисларга асир тушиб ўлиб кетган бўлса, яна бир ўғли ҳарбий учувчи Василий Сталин генерал, ҳатто министр даражасига етди. Аммо, у ҳам отасининг вафотидан кейин ит азобларини тортиб умри қамоқда ўтди. Хрушевнинг куёви Аджубей Москвадан чиқадиган етакчи газеталардан бирининг Бош муҳаррири эди. Савлатидан от ҳуркар эди. Қайнотаси ишдан олингач, у ҳам амалидан қувилди ва хор бўлди. Тарихда отасининг мадади билан кўтарилган, сўнг эса балчиққа қоришганлар ҳақида маълумотлар кўп. Тантиқ ва боқиманда болалар нега бу аянчли тақдирлардан ўрнак олмайдилар?

Тоҳир Малик, "Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи"

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
Юқоридаги харитада дунёдаги атом бомбасига эга давлатлар тасвирланган.

Қизил рангда жанговор ҳолда сақланаётган, сариқ рангда эса заҳирада сақланаётган атом бомбалар тасвирланган.

1. Россия. 4500 та.
Жанговор 1800 та.
Заҳирада 2700 та.

2. АҚШ. 4480 та.
Жанговор 1740 та.
Заҳирада 2740 та.

3. Франция. 300 та.
Ҳаммаси жанговор.

4. Хитой 270 та.
Ҳаммаси заҳирада

5. Буюк Британия. 215 та.
Жанговор 120 та.
Заҳирада 95 та.

6. Покистон 140 та.
Ҳаммаси заҳирада.

7. Ҳиндистон 120 та.
Ҳаммаси заҳирада.

8. Исроиль 80 та.
Ҳаммаси заҳирада.

9. Шимолий Корея 20 та.
Ҳаммаси заҳирада.

Дунёда жами 9 та давлатда атом бомбаси бор.
СССРда бўлган атом бомбаларнинг 30 фоизи бир пайтлар Украинада бўлган. 1994 йил БМТ, АҚШ, Евроиттифоқ кафолати остида Украина ва Россия ўртасида "Россия ҳеч қачон Украина ҳудудий яхлитлигига хавф солмайди, ер даъво қилмайди, сепаратистларни қўллаб-қувватламайди" деб шартнома имзоланган эди. 2014 йилдаги можаролар пайтида Россия ўша шартномани шунчаки тан олмади.

@bugunning_gapi
Матбуотимиздаги кўзга кўринмас цензура: Ундан қутилиш керак


Гапни узоқдан бошлай: Мен айрим нарсаларни айтмаганда бошқа аксарият ишларда ҳар қандай мажбуриятга, мажбурлашларга қаршиман. Шу жумладан даврий матбуот бўлмиш турли газеталарнинг мажбурий обуна қилдирилишига ҳам. 

Авваллари бу ҳақда бемалол ёзишнинг имкони йўқ эди. Қисман ўтган йил ва бу йилдан бу мавзуда ошкора гапирилаяпти, ёзилаяпти. 

Кузда, жорий йил учун "обуна компанияси" бошланганда айнан шу мавзуда кўп гаплар гапирилди, ёзилди. Йилни охирига келиб ҳаммаёқ тинчиди. (Ўзи бизда доим шу, дод-войларимиз мавсумий бўлади ва кейин бироз тинади) 

Ҳаммаси тинган ва обуна мавзуси энди тинчиган пайтда январнинг илк кунларида турли ОАВ да 2019 йилда адади сезиларли камайган газеталарнинг рўйхати рақамлар билан эълон қилинди ва шу билан мажбурий обуна ҳақидаги баҳслар қайта бошланди.



https://telegra.ph/Matbuotimizdagi-k%D1%9Ezga-k%D1%9Erinmas-cenzura-Undan-%D2%9Butilish-kerak-01-14
​​"Ер участкаларини хусусийлаштиришга рухсат берилди" ёки ерларини колхозга топширган боболарим ҳақида

Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Президентининг фармони қабул қилинди

Фармонда кўра, 2019 йил 1 июлдан бошлаб:

Юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки улар томонидан хусусийлаштирилаётган бино ва иншоотлар, саноат инфратузилмаси объектлари жойлашган ер участкаларини, шунингдек уларга туташ ҳудудлардаги ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур миқдордаги ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;

Жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари уларга якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойга хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;


Жисмоний ва юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан хусусийлаштирилган ер участкалари хусусий мулк (фуқаролик муомаласи объектлари) ҳисобланади ва дахлсиздир, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ давлат томонидан муҳофаза қилинади;

Ер участкаларини хусусийлаштириш фақатгина кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда пуллик асосда ва маҳаллий ҳокимиятлар қарори билан амалга оширилади.

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини киритиши ҳамда 2019 йил 1 июнга қадар хусусийлаштириладиган ер участкалари учун табақалаштирилган тўловлар миқдорлари, шунингдек уларни тўлаш тартибини белгиловчи ҳукумат қарорини қабул қилиши белгилаб қўйилди.

Шу қарорни ўқир эканман, тарих эсимга тушди.
Маълумки бизда азалдан ер хусусий мулк бўлган. Чор Россияси бизни босиб олгандан кейин ҳам одамларнинг қўлидаги мулкига дахл қилмаган ва ери борлар ўз ерига хотиржам эгалик қилаверган. Аммо, 1917 йил, Октябрь тўнтаришидан кейин ҳокимиятга келган "қизил империя" 1927-28 йиллардан бошлаб коллективлаштиришни бошлади ва бутун мамлакат бўйлаб ер эгаларининг ерлари ва мол-мулкларини янги ташкил этилаётган колхоз, "жамоа хўжаликлари"га топширишлари кераклигини, акс ҳолда ер-мулклари тортиб олиниб ўзлари жазога тортилишларини эълон қилди. Шундан сўнг кимдир элнинг боши устида айланаётган қора булутларни вақтида англаб етиб ери ва мол-мулкини колхозларга топширди. Кимдир эса "мол аччиғи - жон аччиғи" дегандай ери ва мол-мулкини топширишни хоҳламади. Ғаддор тузум ўшандай одамларни "бошқаларга дарс бўлсин" деган мақсадда бутун оиласи билан қамоққа тиқди, Сибирга сургун қилди. Қисқаси коллективлаштириш баҳона нафақат юртимизда, балки бутун СССР бўйлаб миллионлаб инсонларнинг шўрини қуритди.
Ўша ғаддор тузумнинг ифлослигини қарангки, у олдинига ўзига тоқ бойларнинг ерлари ва мол-мулкларини тортиб олган бўлса, кейин навбат ўртаҳолларга келди ва улар ҳам аёвсиз таланди.

Ўзи йўқсил бўлиб, бугун топганини бугун оиласига сарфлаб юрган хонадоннинг мабодо 1 дона сигири бўлса бўлди, ўшани колхозга, "умумий мулк"ка топшириши шарт эди. Агар топширмаса ўша йўқсил ҳам синфий душман - "бой қулоқ" ҳисобланиб жазоланган. Ўшанда ўз ери ва мол-мулкидан айрилган инсонлар тортган жафо кўлами катта эди.
(Ўшанда менинг ҳам катта боболарим, гарчи ўта бой бўлмаган бўлишсада қўлларидаги мол-мулкларини, ерларини колхозга топширишга мажбур бўлиб, жазоланиш ва сургун бўлишдан сақланиб қолишган.)

Бугун "Ерларни хусусийлаштириш ҳақидаги фармон"нинг "Ерлар Вазирлар Маҳкамаси белгилаган нархларда, пуллик асосда хусусийлаштирилади" деган жойини ўқиб хаёлимга "Шу заминда яшаётган одамларнинг мулки бир пайтлар ноҳақлик билан тортиб олинган ва ўзлари "бой-қулоқ" сифатида жазоланган. Энди ҳукумат ўша тарихий хатони тўғирлаб одамларга ўзлари яшаб турган ерларни бепул хусусийлаштиртириб берса адолатдан бўлар эди" деб ўйладим.


https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
Охирги пайтларда "Каналимни реклама қилиб беринг" ёки "Ўзаро реклама алмашайлик" деган мурожатлар кўп бўлаяпти. Ҳаммасини рад этаяпман.
Сабаби, кунора реклама алмашаверсам, турли каналларни реклама қилаверсам бу канал реклама канал бўлиб қолади ва бу канал аъзоларига ёқмайди деб ўйлаяпман.

Ўша мурожатларни ўқир эканман ўзимни канал очган кунларим эсимга тушди. Ушбу канални ҳам бир йил олдин очиб қўйган бўлсам ҳам фақат бундан 2.5 ой олдин у билан жиддий шуғуллана бошладим. Аммо, тан оламан на ботлар билан ишлашни билар эдим, на канал аъзоларини кўпайтиришни ўйлаганман, на канал аъзоларини кўпайтириш учун реклама алмашишни ўйлаганман. Фақат пост ёздим. Ҳар куни икки-учталаб пост ёздим.

Меҳнатларимни самараси тезда ўзини кўрсатди. "Замбаракнинг ўқи" @zambarakning_oqi каналининг муаллифи Фарҳод Файзуллаев каналимда ҳали 150 тача одам борлигида каналимни ўз каналида ўқувчиларига тавсия қилди. Очиғи, мана энди ёзаяпман-к, Фарҳоднинг ўша ишидан жудаям таъсирланганман. Сабаби ўшангача Фарҳод билан таниш ҳам эмасдик. Ҳозир ҳам фақат ғойибона танишмиз холос.  Фарҳодни ўша қилган самимий иши ҳаммани ҳам қўлидан келавермайди. Ҳатто ўзимни ҳам.

Шундан кейин Хушнудбек ўзининг @xushnudbek каналида бир постимни форвард қилди ва шу билан канал аъзолари уч мингни остига бориб қолди. Унга ҳам ташаккурларим.
Кейин эса бир гуруҳ блогерлар ўзаро келишиб реклама алмашдик.
Умуман эслаб кўрсам каналимни реклама қилиб бер ёки реклама алмашайлик деб ҳеч кимга мурожат қилмабман. Фақат пост ёзибман. Тўғри, бошида бир-иккита реклама алмашдик, аммо таклиф мендан чиқмади.
(Ҳозир яна учта янги канал очганман. Улардан иккитаси фақат ургутликлар учун бўлса яна бири Қизиқарли харита деб номланади ва уни харитага жуда қизиққаним учун очганман:
@UrgutXabar

@BozorUrgut

@qiziqarli_xarita

Катта эҳтимол билан шу каналларимни ҳам риводлантиришда реклама алмашиш ва кимгадир "реклама қилиб бер" деб илтимос қилиш ниятим йўқ. Каналда яхши ишласам ўқувчиларнинг ўзлари қидириб келишади деб ўйлайман.)

Шу учун энди канал очганларга тавсиям, аввало канал очишдан мақсадингиз нима эканлигини аниқлаштириб олинг. Шундан сўнг ўзингизни қизиқтирадиган мавзуларда қизиқарли қилиб ёзаверинг, ўқувчиларни ўзлари қидириб келишади.

(Ҳурматли канал аъзолари! Сизлардан ушбу постни мақтаниш деб қабул қилмасликларингни ёки "бу ўзидан юлдуз ясаб олибди" деб ўйламасликларингни хоҳлардим. Шунчаки кўплаб мурожатларга бир пост орқали жавоб беришни хоҳладим холос).
Эътиборларинг учун барчаларингга раҳмат.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
Москвада ўғирланган туфли

Анча йил бўлди, иш юзасидан Москвага бордим. Бўш вақтимда шаҳарни томоша қилдим.
Шундай кунларнинг бирида масжидлардан бирига отландим. Масжидни эшигига озгина қолганда йўлимни бир киши тўсди ва кўринишимни кавказликками, арабгами ўхшатди шекилли, рус тилида “Мен Ўзбекистондан келганман. Яшайдиган вилоятимда масжид қурилаяпти, давлатимиз ва сахий одамлар ёрдам беришаяпти, аммо барибир маблағ етмаяпти. Шунга, сен ҳам ҳиссангни қўшсанг яхши бўларди. Маблағ қанча тез йиғилса масжид қурилиши шунча тез битади” деб қолди. Қарасам ўзимизнинг лўлилардан.

У ёлғон гапираётган эди. Чунки, у айтаётган вилоятда катта масжид қурилмаётганини яхши биламан. Демак, бу нокас ёлғон гапириб, юртимиз обрўсини тўкиб, шу баҳона ҳар кимлардан тиланиб пул сўраб юрибди.
Жаҳл билан чўнтагимдан пул чиқариб қўлига тутқаздим ва унга “Нега ёлғон гапирасан, сен айтаётган жойда масжид қурилаётгани йўқ. Сен тиланчи лўлисан-ку! Мана бу пулни ол, аммо мамлакатимиз номини сотиб тиланма, масжид ҳақида эса умуман гапирма. Акс ҳолда, шу ёлғонингни яна кўрсам мелисага топшириб юбораман” дедим.

Мелисани номини эшитиб лўли қўрқди. Унга эътибор бермай масжид эшигига қараб юрдим. Лўли йигит менга эргашди. Шу пайт хаёлимда “қара-я, лўли бўлсаям ҳам инсофи бор экан, қилган ишидан уялиб, Яратганга тавба қилиш учун масжидга келаяпти” деб ўйладим.
Оёқ кийимимни ечиб масжид эшигидан ичкарига кирар эканман, лўлига қараш учун ортимга ўгирилдим. Шу пайт орқамдан кирган лўли йигит ўзини эски туфлисини ечди ва мени туфлимни оёғига кийиб кўчага ўқдай отилиб чиқиб кетди. Бир зумда у узоқлашиб, кўринмай кетиб бўлди.

Тақдирга тан бериб, масжидга кириб кетдим. Чиқиб лўли йигит қолдириб кетган эски туфлига қарасам ичи сувга тўлган. Уни кийиб масжид яқинидаги дўкондан бориб туфли ва пайпоқ олдим. Қайтиб келиб, масжид таҳоратхонасида оёғимни ювиб, янги туфли ва пайпоғни кийиб олдим.
Ишларим битгандан юртимизга қайтдим. Кейинчалик ўша воқеа эсимдан ҳам чиқиб кетди.

Кунлардан бир кун иш юзасидан қўшни вилоятга боришга тўғри келди. Ёнимга бир дўстимни олиб жўнадим. Икки вилоят ўртасидаги йўл тоғдаги довон орқали ўтар эди. Довондан тушишда машинамиз бузилиб, йўлда тўхтадик. Дўстим билан биронта йўловчи машинага шатакка олиб кетармиз деб йўл четида бироз гаплашиб қолдик. Шу пайт довоннинг тепасидан бир машина тутунни бурқситиб тушиб келаверди. Олдимизга келиб пақ-пақ этиб ўчди. Қарасак, ҳаммаёғи чириган, пачоқ эски бир “Москвич” машинаси. Бу машина довонни тепасига қандай чиққан, ҳайронман.
Машина тўхтагандан кейин, ундан бир лўли йигит тушди ва олдимизга келиб, машинасини тузатиш учун калитларни бериб туришимизни сўради. Калитларни олиб бериш учун машинамни юкхонасини очар эканман бу лўли йигитни башараси ва овози менга таниш туюлди, аммо уни қайерда кўрганимни эслай олмадим. Машинани юкхонасидан эгилиб калитларни олар эканман кўзим унинг оёғидаги бефаросатларча кийилаверганидан эзилиб, пачоғи чиқиб кетган туфлига тушди.
Эсладим.
Бу ўша Москвада туфлимни ўғирлаб кетган лўли йигит эди. Оёғидаги пачоқ туфли ҳам ўша қиммат туфлим.
Калитларни қўлига тутқазар эканман, у мени танимади. Калитларни олди-ю “танка”си томон кетди.

Дўстимни олдига бориб унга ўша Москвадага воқеани айтиб бердим. Шунда дўстим ҳозир бориб лўли йигитга ўша воқеани эслатиб, оёғидан эски бўлса-да ўша туфлимни ечиб олишини айтди. Мен рози бўлмадим. “Қўй дўстим, уни шундоқ ҳам Худо уриб, хор қилиб қўйибди. Умри тиланчиликда ўтиб кетаяпти. Унга шу жазони ўзиям етади” деб уни қайтардим. Айни чоқда бу лўли йигитга насиҳат қилишни ҳам лозим топмадик. Чунки, агар унга Москвадаги воқеани эслатишни ҳоҳламасак, ҳозир уни тиланчиликни устида кўрганимиз йўқ. Шундай экан, нима деб ҳам насиҳат қилардик?

Бирпасдан кейин у машинасини амаллаб юрғизиб олди, калитларни бериб раҳмат айтиб йўлида кетди.
Бироздан кейин биз ҳам йўловчи машиналардан бирига мошинамизни шатакка олдириб йўлимизда давом этдик.
Ўшандан бери тиланиб юрган лўли йигитларни кўрсам, ўша лўли йигит эсимга тушади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Ўзбекистонга нечта давлат фуқаролари визасиз кела олади?

Ўзбекистон салмоқли туристик-рекреацион салоҳиятга эга. Ўзбекистонда 7,4 минг маданий мерос объектлари бўлиб, улардан 209 таси , шу жумладан 4 та шаҳар музейлар ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган. 2010—2017 йиллар мобайнида туристик хизматлар экспорти икки баробарга ортиб, 2017 йилда 546,9 миллион АҚШ долларини ташкил этган. 2018 йилда эса бу кўрсаткич 1 041 млн долларга етди. Шу йили республикага 5,3 миллион хорижий сайёҳлар ташриф буюрган


2018 йилда Ўзбекистонга келувчи чет элликлар сонининг ортишига виза режимининг соддалашуви катта аҳамият касб этди. Эндиликда бу имкониятлар сони янада ортди.

Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида 2019—2025 йилларда Туризмни ривожлантириш концепцияси ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Унга кўра туризм соҳаси ривожининг асосий босқичлари белгиланган. Ҳужжатга биноан 2019—2020 йилларда туризм ривожини асосларини белгилаб берувчи қонунчилик базаси такомиллаштирилади, инфратузилма модернизация қилинади ва Ўзбекистон туристик бренди кенг тарғиб этилади.

2021—2025 йилларда мамлакат иқтисодиётида туризм саноати ҳиссаси оширилади. Бу йўналишда ЯИМда тармоқ ҳиссасини 5 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. (2017 йилда бу кўрсаткич 2,3 %ни ташкил этган). Шунингдек, республиканинг туристик имкониятларини ошириш ва жаҳон бозоридаги тақдимотларини кўпайтириш эвазига 2025 йил якунида 9 миллиондан ортиқ сайёҳни Ўзбекистонга жалб қилиш назарда тутилмоқда. Узоқ муддатли режаларда эса, туристик хизматлар борасида Ўзбекистоннинг нафақат миллий натижалар билан чекланиши, балки минтақавий ва дунёвий миқёсда рақобатбардош бозор иштирокчиси сифатида намоён бўлиши кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳужжатда 2019 йил 1 февралдан электрон кириш визасини олувчи мамлакатлар рўйхати кенгайтирилади. Асосийси, 45 та давлат фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилинган бўлиб, булар, Австралия, Австрия, Аргентина, Босния ва Герцеговина, Ватикан, Люксембург, Венгрия, Бруней-Доруссалом, Греция, Ирландия, Исландия, Италия, Канада, Андорра, Лихтенштейн, Монако, Бельгия, Дания, Испания, Нидерландия, Норвегия, Швеция, Латвия,Литва,Монголия, Янги Зеландия, Португалия, Болгария, Кипр Республикаси, Мальта, Польша, Сан-Марино, Сербия,Словения, Хорватия, Чили, Руминия, Словакия, Буюк Британия, Бразилия,Финляндия,Черногория, Чехия, Швейцария, Эстония каби давлатлардир.

Шунингдек, 2019 йил 15 мартдан 30 кун давомида амал қилинувчи электрон визалар турлари тизими ҳамда алоҳида хорижий фуқаролар гуруҳларига қўшимча визалар тоифаси жорий қилинади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Муҳим хабар!

Қамчиқ довони вақтинчалик ёпилди


 
15 январь куни об-ҳавонинг кескин ўзгариши сабабли Қамчиқ довонида автомобиль қатнови вақтинчалик тўхтатилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ огоҳлантирди

Қамчиқ довонининг А-373 Тошкент-Ош автомобиль йўлининг 228-253 км.лар оралиғида қор кўчиши эҳтимоли бор. Шу сабабли ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида Қамчиқ довонида автомобиль қатнови вақтинчалик тўхтатилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Оёқ остида топталаётган бечора қонун

Хабарларинг бор, бундан бир неча кун олдин «Xabar.uz»да «Олот тумани ҳокими фермерни дўппослади. “Мен уни ўз шахсий манфаатим йўлида урмадим”, дейди ҳоким» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди

Ушбу воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Ҳокимнинг зўравонлиги омма томонидан кескин танқидга учрагач 15 январь куни Бухоро вилояти ҳокими Ў. Барноев ўша иш юзасидан Олотда йиғилиш ўтказибди. Ўша йиғилишда Ў. Барноев Олот ҳокимининг фермер О. Дурматовга нисбатан қилган хатти-ҳаракатини қаттиқ қоралабди. Раҳбар шахснинг бундай қилиғи олиб борилаётган «халқни рози қилиш» сиёсатига мутлақо тўғри келмаслигини таъкидлабди.

«Олотлик фермер О. Дурматов билан шахсан гаплашдим. Меҳнаткаш, ҳалол, мард, танти, ғурурли йигит экан. Ҳоким билан юз берган ҳолатни тўғри тушуниб, мардларча ўзини тутди. Бундан буён бу фермер шахсан менинг эътиборимда бўлади. Юрт корида «лаббай» деб, сидиқидилдан меҳнат қилиб, эл корига яраб турган бундай фермерларни қўллаб-қувватлаймиз. Бухорода адолатсизлик сиёсати бўлмайди», — дейди вилоят ҳокими Ў. Барноев.

Шундан сўнг Ў. Барноев туман ҳокими ва фермерни яраштириб қўйибди.

Хабарни ўқиб куларимни ҳам, йиғларимни ҳам билолмай қолдим. Катта ҳоким кичик ҳокимни қулоғидан чўзиб "бундан кейин бундай ишларни қилма" деб озгина танбеҳ бериб қўйибди. Лекин....
Лекин, қонун нима бўлди? Ахир бировни уриб тан жароҳати етказганга жазо берадиган, зўравон шахсларни жазолайдиган қонун бор. Ана шу қонунларни ижросини таъминлайдиган Бош Прокуратура ва унинг ҳудудий бўлимлари бор, Ички Ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари бор. Қани улар?
Бир бечора фермер, зўравон ҳокимдан кўпчиликни ичида калтак еб мияси чайқалиб, юзи кўкарганига неча кун бўлди. Нега қонун устуворлиги учун жавобгар ташкилотлар жим? Қачондан бери бундай зўравонликка тегишли органлар чора кўрмай, вилоят ҳокимлари қозилик қилиб, ҳар икки тарафни яраштирадиган бўлиб қолди?
Унда қонунлар нега ёзилган?

Тахмин қилайлик, ўша мажлисда бир фермер Олот ҳокимини бир тарсаки урса нима бўлар эди. Ўшандаям вилоят ҳокими "энди аразни қўйинглар, ярашинглар" деб ҳар икки тарафни яраштирармиди? Э, йўқ. Катта эҳтимол билан ҳокимни бир тарсаки туширган фермерни шўри қурир эди.

Эсларингда бўлса олдинроқ Қарши туман ИИБнинг собиқ бошлиғи устидан бўлган судда қатнашганимни ёзган эдим. Ўшанда, ўша зўравон "начальник" 6 фермерни мажлис бўлаётган жойда урган, ҳатто улар орасида аёл киши ҳам бўлган. Ўшанда ўша зўравон бор йўғи 3 йил озодликни чеклаш жазосини олди. Қизиғи, жабрланувчилар ўша зўравонни устидан у ишдан бўшатилгунча ҳеч қайерга арз қила олишмаган. Ахир, у амалдалигида устидан арз қилиб бўлармиди?!
Ички Ишлар Вазири П. Бобожонов Каттақўрғондаги шов-шувли ишдан кейин олдин Самарқандда, кейин Қашқадарёда Ички Ишлар органларини ишини тафтиш қилганида ўша Қарши туман ИИБ бошлиғини ҳам "ишини эплаб бажара олмагани учун" ишдан бўшатади. Бечора жабрланувчилар шундан кейин тегишли идораларга арз этишга жазм қиладилар. Унгача эса чорасиз қолаверадилар.

Биласизларми мени нима хавотирга солаяпти? Бухоро вилояти ҳокими ўзига тобе бўлган Олот ҳокимини жиноий иш эҳтимоли бўлган ишдан ҳеч қандай жавобгарликсиз олиб қолаяпти. Хўш, бу иш ортидан бошқа ҳокимлар ҳам "нега хавотир оламан, ортимда мени ҳимоя қиладиган вилоят ҳокими бор" деб Олот ҳокимининг ишидан баттар ишларни қилмасликларига ким кафолат беради? Шундан келиб чиқсак, Барноев Олот ҳокимини фермер билан яраштириш баҳона жазодан олиб қолгунча уни ўзи тегишли идораларга топшириши керак эди: "чора кўринглар, бу ҳаддидан ошибди" деб.
Умид қиламиз вилоят ҳокими зўравон ҳокимни ўзича жазодан олиб қолмоқчи бўлгани билан тегишли идоралар, Бош прократура, Ички Ишлар вазирлиги бу ишни етарлича ўрганиб чиқади ва зўравон ҳокимга чора кўради. Чунки xabar.uz да чиқиши ортидан бу иш мамлакатимиз бўйлаб катта акс-садо берди ва бу ишни энди Бухоро вилояти ҳокими хаспўшлай олмайди. Халқ ҳаммасини кўриб, билиб турибди.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​​​​​Ўзбекистонда 100000 сўмлик банкнот чиқарилади: Сенат унинг намунаси ва дизайнини маъқуллади

15 январь куни Олий Мажлис Сенати 100000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади

Йирик номиналдаги банкнота Марказий банк томонидан қуйидаги мақсадларда кўра муомалага чиқарилмоқда:

аҳоли учун нақд пуллар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш;нақд пулларни сақлаш ва ташиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш;аҳолига банкоматлар орқали хизмат кўрсатишда самарадорликни ошириш;муомаладаги нақд пуллар таркибини оптималлаштириш.

100 000 (юз минг) сўм қийматдаги банкнотлар жорий пул массаси доирасида чиқарилади ҳамда унинг ўсишига таъсир кўрсатмайди.

P.S. Янги номиналдаги банкнотнинг кўриниши, таснифи ва чиқарилиш санаси Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​+18, беҳаёлик, AsaxiyBooks, "Рақамли қалъа" ва канал аъзосидан келган хат

Хабарларинг бор 2-3 кундан бери Asaxiy.uz интернет дўкони томонидан таржима қилиниб оммага тақдим этилган "Рақамли қалъа" китобидаги тўрт-беш қатор миқдорда бизнинг назаримизда "баҳаёроқ" ҳисобланган жумлалар ёзилгани учун айримлар AsaxiyBooks лоҳиҳасини, унинг раҳбари Феруз Аллаевни танқид қилишмоқда. Қўйидаги хабарни канал ўқувчиларидан бири Ботга жўнатибди. Уни шундоқ ҳолича бераяпман.

Талабалик вақтимда ҳеч қанақа муаммо йўқ , пул топиш ишлаш каби (ота она моддий яхшигина таъминлаб туришган). Кўпинча дарсдан чиқиб Фарход бозоридаги эски китоблар сотиладиган китоб дўконига йўл олар эдим. Китобларнинг энг қиммати 10 минг сўм , деярли барчаси СССР вақтида нашр қилинган. Жуда ажойиблар китоблар бўлар эди. Ўйлашимча уларни одамлар макалатура ҳисобига топшириб кетишган. Ҳафтасига биттадан китоб олар эдим. 1 ҳафтада ўқиб бўлиб бошқасига ўтар эдим. Китоблар одатда рус тилида хаммаси. Чунки бизнинг нашриётлар негадир шунақа шедевр асарларни нашр қилмас эди. Сабабини хозир тушунябман. Цензура...
Ўша ҳозир ҳамма жон-жаҳди билан қаршилик кўрсатиб танқид қилаётган Ден Брауннинг "Цифровая Башня" асарини 6 йилча олдин ўқиб чиққанман. Ўзи Ден Брауннинг хамма китобини ўқиганман. 2012 йил чиққан "Инферно" сигача интернетдан юклаб олиб ўқиганман. Космонавтлар метроси ёнидаги китоб дўконларда камида 100 минг турар эди нархи. Начора талабалик, интернетдан текинини олиб ўқиганман.  Оруеллнинг "1984"ни 3 марта ўқиб чиққанман. Мана каминага жин урган ҳам йўқ,. Маънавиятим бузулиб бузуқи бўлиб ҳам қолмадим!
Бир нарсаган ҳайронман, НИМАГА БИЗНИНГ НИМАНИ ЎҚИБ НИМАНИ КЎРИШИМИЗГАЧА ҚАНАҚАДИР УМУМАН БИР БЕГОНА ОДАМЛАР БЕЛГИЛАБ БЕРИШИ КЕРАК ЭКАН?!
Агар белгилаб беришса тўғриси тупурдим ўша цензурасига.  Айтинглар , хозир қайси бир ёш ўтириб китоб ўқияпти?! Қайси бир ёш телефонини телеграм, инстаграмини четга суриб ўша шедевр асарларни ўқияпти? "1984" "Код Да Винчи" каби асарларни? Шахсан мен умуман, ҳа умуман кўрмаганман.
Бизнинг институтда, курсимизда 250 тача талаба ўқир эди. Деярли ҳаммасини танирдим. Биров қўлида бадиий асар олиб юрганини кўрмаганман "1984" ва Ден Брауннинг бирорта китобини. Ҳа бор эди, қизиққанлар, ўқиб юрганлар , лекин улар бармоқ билан санагулик эди.
Нега бутун дунё мириқиб ўқиётган китобларни ўзбекча ўқишдек бахтга сазовор бўлишга қарши чиқишади улар?
Нима хаққи бор?
Ким китоб ўқишга мойиллиги бўлса мен ишонтириб айтаманки,   ярим бет ёзилган +18 жойларига умуман бузилиб қолмайди, тушуняпсизларми шуни? Феруз акалар эринмасдан таржима қилиб нашр қилган китоблар рус тилидагиси камида 50 000 сўм  турибдику? Мен уларнинг меҳнатини қадрлайман. Хоҳлар эдим-ки шунақа ўзбек тилидаги бестселлер асарлар кўпайишини. ИЛТИМОС БИЗНИНГ НИМАНИ ЎҚИШИМИЗГА УМУМАН АРАЛАШМАНГИЗЛАР. Майли грамматик хато билан ёзилган бўлсаям.



Мени ўзимни айнан мавзудаги фикримни сўрасангиз, мен китоб қандай ҳажмда бўлмасин ичида бир жойида бўлса ҳам аёл билан эркакнинг интим муносабатлари ёзилган жойи бўлса ўша китобда +18 белгиси қўйилиши тарафдориман. Энди юқоридаги китобга келсак китобни чоп этган ноширлар ўша озгина шаҳвоний саҳнаси бўлган китобни жўртага ўтказиб юборишмаган, балки озгина англашилмовчилик бўлган. Шу учун ҳам улар тезда қўлларидаги китобларга ҳам, китоб магазинларга бериб юборилганларига ҳам +18 ни ёпиштириб чиқишган. Нима демоқчиман, яхши ктобларни таржима қилиб беравериш керак. Мабодо ўша китобларда арзимаган интим саҳналар бўлса +18 қўйиш керак, бўлди.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
Меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаяптими? Адлия вазирлигининг онлайн сўрови

Сизнинг меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаяптими? Ойлик маошингиз вақтида берилмаяптими? Иш ҳақингиздан розилигингизсиз ушлаб қолинаяптими? Иш вақтидан ортиқ ёки дам олиш ва байрам кунлари ишлашга жалб қилинаяпсизми?

Энди бунга барҳам бериш вақти келди!

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг январь-февраль ойларида республика миқёсида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн тарзда анкета сўрови ўтказилиши йўлга қўйилмоқда.

Мазкур сўровда аноним ёки шахсингизни кўрсатган ҳолда иштирок этишингиз мумкин. Шахсини кўрсатган иштирокчиларнинг бузилган меҳнат ҳуқуқларини тиклаш юзасидан чоралар кўрилади.

Сўровда иштирок этиш учун ҳаволалар:

Аноним тарзида сўровномада қатнашиш:
👉 https://goo.gl/NL4uC3

Шахсингизни кўрсатиб, мурожаат тарзида анкетани тўлдириш:
👉 https://goo.gl/zwscz6
​​Тв.каналларда кўрсатув овозидан реклама овозининг баланд бўлиши тақиқланади ёки "Жоҳон хўроз" деб қичқираётган Жаҳонгир Позилжонов

Бугунги кунда телевизор ҳаётимизнинг ажралмас бир бўлагига айланиб бўлди. Бир пайтлар, бувамнинг замонларида ҳар бир хонадонда биттадан "Рассвет" телевизори бўлган бўлса, ҳозир аксарият хонадонлар уйининг ҳар бир хонасида биттадан телевизор илиб қўймоқда.

Телевизорда яхши бир кўрсатув ёки фильм ёки сериал кўраётганингизда энг қизиқ жойида Жаҳонгир Позилжоновнинг "Жаҳон хўроз" деб қичқирган рекламасини қўйиб юборишлари сизни ҳам асабингизга тегадими?

Марҳамат, унда реклама ҳақидаги қонунни ўқиб қўйинг ва қарангчи тв. каналларда бу қонунга қанчалик амал қилишади?(Балки жонингизга теккан реклама ёки тв.канал устидан порталга шикоят ёзишга туғри келар, ўшанда асқотиб қолади). Айнан шу қонунга биноан кўрсатув овозидан реклама овозининг баланд бўлиши тақиқланади.

Ўзбекистон Республикасининг Реклама тўғрисидаги Қонуни

17-модда. Телевидение ва радиодаги реклама

👉 Телерадиоташкилотлар учун рекламага ажратилган кўрсатув вақти кўрсатувнинг ҳар бир соатига 10 фоиздан ошиб кетмаслиги керак. Бу талаб кўрсатувнинг ихтисослаштирилган рекламавий каналларига татбиқ этилмайди.

👉 45 минутдан ортиқ давом этадиган концерт-томоша ва спорт дастурлари, кино- ва телефильмлар реклама учун тўлиқ 45 минутлик вақт оралиғида кўпи билан бир марта узиб қўйилиши мумкин. Реклама бу кўрсатувларнинг бошланиши олдидан ва (ёки) улар тугаганидан сўнг жойлаштирилиши ҳам мумкин. 10 минутдан кам давом этадиган телекўрсатувларга умуман, 10 минутдан ортиқ давом этадиган телекўрсатувларга эса бу телекўрсатувларнинг муаллифлик ҳуқуқи эгаси билан келишмасдан туриб реклама жойлаштирилиши мумкин эмас.

👉 Давлат анжуманлари ва маросимлари олиб кўрсатилаётган пайтда уни узиб туриб рекламани кўрсатиш тақиқланади.

👉 Болалар даврасига (14 ёшгача бўлганларга) мўлжалланган кўрсатувларда реклама тақиқланади. Бу тақиқ ижтимоий рекламали ахборотга татбиқ этилмайди.

👉 Дастурларнинг реклама қисмлари товушини телерадиодастурнинг товушига нисбатан баландроқ қилиш тақиқланади.

👉 Телекўрсатувлар намойиш этилаётганда реклама мақсадларида ҳаракатланувчи сатрлардан фойдаланиш тақиқланади, реклама берилаётган пайтдаги ҳаракатланувчи сатрлар бундан мустасно.

👉 Телекўрсатувларнинг бошловчилари, дикторлари ва бошқа қатнашчилари реклама учун ажратилган вақтдан ташқари пайтда маҳсулотни билатуриб намойиш қилиш ёки унинг истеъмол хусусиятларини бевосита ёки билвосита тавсифлаш ҳуқуқига эга эмас.

👉 Телевидение ва радио ходимларига ахборот ниқоби остида реклама билан шуғулланиш, яъни маҳсулот ишлаб чиқарувчининг реквизитларини, жойлашган манзилини, телефон рақамини, маҳсулотнинг тижорат белгиларини кўрсатиш тақиқланади.


https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
Бу харитада Осиё қитъасида (Россия билан бирга) умумий аҳолининг неча фоизида шахсий автомобиль борлиги кўрсатилган.

Энг юқори кўрсаткичли давлатлатлар кўк рангда кўрсатилган:

Жанубий Корея 83 %
Япония 81 %
Малайзия 82 %
Ливан 81 %
Исроиль 71 %

Иккинчи гуруҳ тўқ яшил рангда берилган:

Россия 55 %
Иордания 51%
Тайланд 51%

Яшил рангда:

Туркия 42%
Фаластин 35%

Оч яшил рангда:

Хитой 17 %

Оч сариқ рангда:

Ҳиндистон 6 %
Покистон 3 %
Банладеш 2 %
Вьетнам 6 %
Филиппин 6 %
Индонезия 4 %

Харитада айрим мамлакатлар каби Марказий Осиё мамлакатларига тегишли маълумотлар берилмаган экан.

Аммо, маълумотларга кўра

Қозоғистонда 25 %
Ўзбекистонда 8 %
аҳолининг шахсий автомобиллари бор.

Осиё қитъаси бўйича ҳисоблаганда умумий аҳолининг 17 % да шахсий автомобиль бор.

@bugunning_gapi
Бирлашган миллатлар ташкилоти ёки миллатлар ҳақиқатдан "бирлашган"ми?

Иккинчи Жаҳон Урушининг ғолиблари ўша пайтда ўз манфатларидан келиб чиқиб бу ташкилот қонун-қоидаларини ишлаб чиққан эдилар.

Ўша қонун-қоидаларнинг энг муҳимларидан бири шундай эди-ки, бу ташкилотнинг доимий аъзолари беш нафар бўлади. Булар АҚШ, СССР (ҳозир Россия), Буюк Британия, Франция ва Хитой давлатларидир. Аслида доимий аъзолар тўрт нафар бўлиб қолиши ҳам мумкин эди. Аммо СССР томони келажакда муҳим қарорлар қабул қилинишида яккаланиб қолишдан хавотирланиб Хитойни ҳам доимий аъзоликка олиш талабини қўйди ва томонлар бунга рози бўлишди. Шу тариқа 1945 йил, 24-октябрь куни БМТ тузилган кун деб қабул қилинди.


https://telegra.ph/Birlashgan-millatlar-tashkiloti-yoki-millatlar-%D2%B3a%D2%9Bi%D2%9Batdan-birlashganmi-01-17