533 минг нафардан ортиқ пенсионернинг пенсия миқдорлари ўртача 65 минг сўмдан 265 минг сўмгача ошади
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг матбуот хизматидан маълум қилишларича, бугунги кунда мамлакатимизда 118 минг нафардан зиёд ишловчи пенсионер бор. Уларнинг фақат 40 минг нафари ёки 34 фоизи ўз пенсияларини тўлиқ олишар эди. 78 минг нафардан ортиқ ёки 66 фоиз ишловчи пенсионерлар бундай имкониятдан маҳрум бўлиб, пенсияларининг фақат ярмини, яъни 50 фоизини олиб келишаётган эди.
Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрда имзолаган фармон билан жорий йилнинг 1 январидан бошлаб, барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Бу эса, ўз навбатида, кекса ёшдаги фуқароларга пенсияга чиққандан кейин ҳам мамлакатимизнинг жамоат ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида тенг иштирокини таъминлашга, ёшларга ўзларининг касбий маҳорати, бой ҳаётий ва меҳнат тажрибаларини сингдиришга имконият яратади. Бундан ташқари, юқори иш ҳақи ҳисобидан пенсияга чиққан фуқароларимизга муносиб пенсия миқдорини белгилаш орқали ижтимоий адолат принципини қарор топтириш мақсадида ушбу фармонда пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан 10 баробаригача оширилиши ҳам белгиланди.
Амалдаги тартибга асосан, юқори миқдорда ойлик иш ҳақи олувчи фуқароларга пенсияни ҳисоблашда фақат энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаригача бўлган даромади инобатга олиниб, ундан юқори қисми ҳисобга олинмас эди.
Мисол учун, ўртача ойлик иш ҳақи - 2200 минг сўм ва иш стажи 35 йил бўлган фуқарога амалдаги тартиб бўйича пенсия ҳисоблашда 1621 минг сўм (энг кам иш ҳақининг 8 баравари) инобатга олинган (қолган қисми, яъни 579 минг сўм ҳисобга олинмаган). Шундан келиб чиқиб ушбу сумманинг 55 фоизи, яъни пенсиянинг таянч миқдори (891 550 сўм) белгиланиб, талаб этиладиган (25 йил)дан ортиқча ишлаган 10 йилнинг ҳар бир йили учун 1 фоиздан қўшимча ҳисобланиб, пенсиянинг умумий миқдори 1 054 минг сўмни ташкил этар эди.
Янги тартиб бўйича эса, ушбу фуқарога ўртача ойлик иш ҳақи 1 621 минг сўм эмас, 2 027 минг сўм (ЭКИҲнинг 10 баравари) миқдорида ҳисобга олинади. Бунда, пенсиянинг таянч миқдори 1 115 минг сўмни, ортиқча ишлаган йиллар учун қўшимчани ҳисобга олган ҳолда пенсиянинг умумий миқдори 1 317 минг сўмни ташкил этади ёки 263 минг сўмга ошади.
Шуни таъкидлаш керакки, бу фармон нафақат 2019 йил 1 январдан кейин пенсияга чиқувчиларга, балки ушбу тоифага тушувчи ҳозирги кунда пенсия олиб турган пенсионерларга ҳам татбиқ этилади ҳамда уларнинг пенсиялари қайта ҳисоблаб чиқилади.
Ҳисоб-китобларга кўра, 533 минг нафардан ортиқроқ пенсионернинг пенсия миқдорлари ўртача 65 минг сўмдан 265 минг сўмгача ошади. Бунинг учун 2019 йилда 1,8 триллион сўм миқдорида маблағ талаб этилади.
Қайд этиш жоизки, мазкур харажатлар куни кеча Олий Мажлис Сенати тасдиқлаган Давлат бюджети, хусусан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 2019 йилги параметрларида кўзда тутилган бўлиб, Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратишни талаб этмайди.
Бу ҳақда ЎзА хабар бераяпти
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw

2019 йилнинг муҳим саналари
1 январь – Янги йил байрами
8 январь – Прокуратура органлари xодимлари куни
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни
27 январь – Халқаро божхона ходимлари куни
9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун
14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган кун
21 февраль – Халқаро она тили куни
1 март – Ўзбекистон xалқ шоири Зулфия таваллуд топган кун
2 март – Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)га аъзо бўлган кун
8 март – Xалқаро xотин-қизлар куни
21 март – Наврўз – умумxалқ байрами
22 март – Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун
5 апрель – Давлат xавфсизлиги xизмати куни
9 апрель – Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун
18 апрель – Уй-жой коммунал xизмат кўрсатиш соҳаси xодимлари куни
1 май – Фавворалар сайли куни
9 май – Xотира ва қадрлаш куни
15 май – Xалқаро оила куни
18 май – Xалқаро музейлар куни
1 июнь – Xалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
5 июнь – Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни
14 июнь – Xалқаро донорлар куни
27 июнь – Матбуот ва оммавий аxборот воситалари xодимлари куни
2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун
20 июль – Халқаро шахмат куни
4 август – Темирйўлчилар куни (ҳар йили август ойининг биринчи якшанбаси)
11 август – Қурувчилар куни (ҳар йили август ойининг иккинчи якшанбаси)
31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни
1 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси миллий байрами – Мустақиллик куни
16 сентябрь – Xалқаро озон қатламини муҳофаза қилиш куни
27 сентябрь – Xалқаро сайёҳлик куни
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни
18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни
21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун
25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари xодимлари куни
10 ноябрь – Тиббиёт xодимлари куни (ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси)
14 ноябрь – Xалқаро қандли диабетга қарши курашиш куни
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун
3 декабрь – Xалқаро ногиронлар куни
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ xўжалиги xодимлари куни (ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбаси)
10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун
22 декабрь – Энергетика xодимлари куни
Маълумотни Самарқанд вилояти ҳокимияти матбуот хизмати тайёрлаган

Тамакизорда ўтган болалигим
Қулоғим остида онамнинг "Болалар туринглар, ҳадамай тонг ёришади, бўлақолинглар" деган овози эшитилганда ширин уйқумни бузишганини сезаман. Начора туриш керак. Ўрнимдан турганимда соатнинг нечалигини билмайман. Аммо ҳаммаёқ қоп-қоронғулигидан ярим кеча эканини тахмин қиламан. Укам ўрнидан тургиси келмай бироз харшаха қилади, аммо барибир туради. Юзимизни ҳам ювмай мен, опам, синглим, укам иссиқроқ кийиниб "Иж" мотоциклининг олдида қатор турамиз. Отам келиб амаллаб уни моторини ёқадилар. Мен отамнинг орқаларига, бошқалар мотоциклнинг кажавасига ўтиришади. Йўлга чиқамиз. Саҳар пайти ҳаво анча совуб қолганини сезаман.
Мана, тамакипоямизга ҳам етиб келдик. Укам қоп ушлаб туради. Қолганимиз биттадан жўяни бошидан тамаки баргини юлишни бошлаймиз. Бир қўлда барг юлиб, иккинчи қўлда қучоғимизга йиғиб бораверамиз. Қучоғимиз тўлгандан кейин бориб қопга жойлаб қўлимизни бўшатиб келамиз. Укам қоп ушлаб турган жойида мудрай бошлайди. Чамаси икки соатча барг юлганимиздан кейин кун ёришиб кела бошлайди. Тахминан тўрт соат ўтганда биз қопларни тўлдириб, эрталаб далага колхозчиларни олиб келадиган колхознинг юк машинасини кута бошлаймиз. Ниҳоят машина келади. Қопларни ортамиз. Укам иккаламиз юк машинасининг тепасига чиқиб оламиз. Уйга боргунча атрофни томоша қилиб кетамиз.
Уйга боргач қопдаги тамаки баргларини супага тўкиб ташлаймиз. Сўнг чой ичишга ўтирамиз. Шу пайт соатга қарасам 8 ни кўрсатаётган бўлади. Далага борган пайтимизни чамалаб саҳар соат 3 ларда борганмиз деб ўйлайман.
Чойни ичиб баргни игнага ўтказа бошлаймиз. Ҳар доим шу иш олдидан калтароқ игналар талаш бўлади. Мен биринчи бўлиб игналарни калтароқларини териб оламан. Кейин укам келиб харшаха қилишни бошлайди. Ниҳоят воқеага отам аралашадилар ва қўлимдаги калта игналарни ярмини укамга олиб берадилар. Отам нарироққа ўтганларидан у "бопладимми?" дегандай тиржайиб қўяди.
Шу алфозда тушгача ўтириб тамакини игнага ўтказамиз. Тушда чойни ичиб мактаб жўнайман. Мактабдан келиб яна шу ишга уннаймиз.
Шу зайлда қоронғу тушади. Кечки овқатни еб яна тамакини игнага ўтказишни бошлаймиз. Отам телевизорни олиб чиқиб рўпарамизга қўйиб берадилар. Телевизор томоша қилиб ишлайверамиз. Соат 9-10 бўлади ва шу аҳволда қўлимда игна билан мудрай бошлайман. Опам билан синглимда ҳам шу аҳвол. Укам аллақачон ўтирган жойида ёнбошлаб ухлаб қолган бўлади.
Ҳолимизни кўриб отам "кириб ухланглар" дейди. Қўлимиздаги тамаки ширасини ювиб ўрнимизга кириб ётамиз.
Кўзим илингандан қанчадир вақт ўтмасдан қулоғим остида онамнинг "Болалар туринглар, ҳадемай тонг ёришади, бўлақолинглар" деган овози эшитилади. Мен хоҳлар хоҳламас ўрнимдан тураман. Укам эса бироз харшаха қилади. Биз юзимизни ҳам ювмай, иссиқроқ кийиниб отамнинг "Иж" мотоциклига ўтириб далага, тамакипоямизга жўнаймиз.
Тамаки биргини юлиб бўлганимизча 8-10 кун ҳаёт тарзимиз шундай ўтади. Орадан 20 кунча ўтиб тамаки барглари яна пишиб етилади, яна юлиш керак. Бир мавсумда 5-6 марта барг юламиз. Охирги барг юлишимиз октябрни охирига кунлар совуб кетган пайтларга тўғри келади.
Ўшанда "нега тамаки баргини ярим кечада бориб юлгансизлар, кундузи юлса бўлмасмиди?" деб сўрашингиз ҳам мумкин. Тамаки ўсиб барги юлишга келганда кундузи иссиқда ўзидан шунақа қўланса ҳид чиқаради-ки, асти сўраманг. Ўша қўланса ҳидга ёш болалар уёқда турсин, катталар ҳам тоқат қила олмас эди. Эрталаб ва кечки пайт салқинда ўша ҳид бўлмас эди. Шу учун биз саҳар бориб барг юлар эдик. Умуман олганда тамакини экиб, 2-3 марта чопиқдан чиқариб, катта бўлганидан кейин баргини юлиб қуритиб, қуритилган баргни ферментация қилиб, тамаки қабул қилиш пунктларига олиб бориб топшириш жараёнларининг ҳаммаси қўлда бажарилган ва бу ишларда асосан болалар ишлашар эди. Тасаввур қилинг, ҳар бир барг битталаб қўлда игнага ўтказилган.
Бугун ўша пайтда шу аччиқ тамакини деб тортган азобларими эсласам юрагим орқамга тортиб кетади. Болалигимнинг энг ажойиб дамлари тамакипояда ўтиб кетди.
Орадан йиллар ўтди. Кейинчалик ўша тамакипояларнинг ҳаммаси узумзор боғларга айланди ва биз сассиқ тамакидан қутилдик.

Адлия вазирлиги ўтказган "Биз коррупцияга қаршмиз" мега танловида ғолиб чиқишимда асосий ролни бажарган постим.
Марҳамат, сизлар ҳам баҳраманд бўлинглар.
Коррупцияни урчитаётган имтиёзлар
Бир пайтлар, мактабнинг 11-синфида ўқир эканман, фан олимпиадасида она тили ва адабиёт фанидан туман босқичида 1-ўринни олиб, вилоят босқичида қатнашган эдим. Ўшанда мени олимпиадага олиб борган она тили ва адабиётдан дарс берадиган устозим билан уйга қайтар эканмиз у менга: «Отангнинг шу пайтда уйдан узоқда бўлгани яхши бўлмади-да», — деди. «Нега бундай деяпсиз, устоз?», — десам, «Агар отанг уйда бўлганида одамини топиб гаплашиб сенга вилоятда 1-ўринни олиб берсак бўлар эди», — деди. Шунда мен: «Устоз, наҳотки 1-ўринни билим билан олиб бўлмаса?», — деб ҳайратланиб сўрадим. «Йўқ, билиминг минг зўр бўлмасин вилоят босқичида 1-ўринни пулсиз олиб бўлмайди. Бунинг сабаби, вилоятда биринчи ўринни олганлар республика босқичига боради. Уёқда ҳам одамини топиб «харажат»ни қилиб биринчи ўринни ололса ўша ўқувчи ўзи хоҳлаган ОТМга имтиҳонсиз кириш ҳуқуқига эга бўлади», — деб ўқитувчим менга очиғини айтди-қўйди.
Ўшанда мен ўзимнинг билимим билан вилоят босқичида 3-ўринни олдим. Биринчи ўринни эса ўқитувчимнинг айтишича, «мен бор эканман, қизим республика босқичида ҳам ғолиб бўлади» деб гапнинг ҳам каттасини гапирган, «харажат»нинг ҳам каттасини қилган одамнинг қизи олган.
Коррупцияга шароит очиб бераётган, уни урчитаётган имтиёзга ўшанда илк марта дуч келган эдим.
https://telegra.ph/Korrupciyani-urchitayotgan-imtiyozlar-01-08

Telegraph
Коррупцияни урчитаётган имтиёзлар
Бир пайтлар, мактабнинг 11-синфида ўқир эканман, фан олимпиадасида она тили ва адабиёт фанидан туман босқичида 1-ўринни олиб, вилоят босқичида қатнашган эдим. Ўшанда мени олимпиадага олиб борган она тили ва адабиётдан дарс берадиган устозим билан уйга қайтар…
Кичкина эълонча!
Ҳурматли канал аъзолари! Ораларингда ургутликлар бўлса уларни яқинда янги очган УРГУТ ВА УРГУТЛИКЛАР каналига таклиф этаман. Каналда Ургут шаҳри ва туманига, шунингдек мамлакатимиз ва жаҳонда рўй бераётган муҳим янгиликлар бериб борилади.
Худо хоҳласа қўшилганингизга афсус қилмайсиз.
Ҳурматли ургутликлар!
Агар каналга қўшилиб кейин уни дўстларингизга ҳам тавсия этсангиз фақат хурсанд бўлар эдик.
Ҳурмат билан УРГУТ ВА УРГУТЛИКЛАР каналининг админлари.
(Тўғри-да, аксарият туманларда ўзининг тумани ҳақидаги янгиликларни бериб борадиган телеграм каналлари бор. Шундоқ катта Ургут туманида эса йўқ экан.
Энди Ургутнинг ҳам ўз канали бор.)
Каналга уланиш👇👇👇
1. @UrgutXabar
2. https://t.me/joinchat/AAAAAErr9nbJvmtfyJb5wQ

Telegram
УРГУТ ВА УРГУТЛИКЛАР
Ушбу каналда Ургут шаҳри ва Ургут туманидаги, шунингдек мамлакатимиз ва жаҳон миқёсидаги муҳим хабарлар бериб борилади.
Боғланиш учун: @UrgutXabarAloqa_Bot
Боғланиш учун: @UrgutXabarAloqa_Bot
#Тарих_китобида_ёзилмаган_гаплар
Сулаймон Хўжаев, Ҳамид Сулаймон ва унинг рафиқаси Фозила Сулаймонова ҳақида
1-қисм
1891 йил. Тошкентнинг Камолон маҳалласи. Кечаси билан тўлғоқдан азоб чеккан жувоннинг кўзи ёриди. Тонг ёришгани сайин ҳовли қўни-қўшниларнинг чуғур-чуғирига тўлиб борар эди: "Ўғил муборак бўлсин", "Қутлуғ бўлсин".
Болага Сулаймонхўжа деб от қўйдилар. Бола тетапояга киргач унинг хатнасига ҳаракат бошланди. Аммо... Тўй азага айланди. Эрталаб уйдан соғ-омон чиқиб кетган эрнинг жонсиз гавдасини олиб келишганда Офтоб ойим дод солиб юборди. Уч яшар гўдак отасини қабристонга қўйиб келганларида ҳам ҳеч нарсани тушунмас эди.
Офтоб ойим бошқа турмуш қурмади. Оқила аёл умрини ўғли Сулаймонхўжанинг тарбиясига бағишлади. Фарзандига тўкис билим бериш мақсадида уни рус-тузем мактабида ҳам, мадрасада ҳам ўқитди.
Сулаймонхўжа 18 га кирди. А. Қодирий "Ўтган кунлар" романида Отабек образини ана шу дўсти Сулаймонхўжадан кўчирган эди. "Оғир табиатли, улуғ гавдали, кўркам ва оқ юзли, келишган қора кўзли, мутаносиб қора қошли ва эндигина мурти сабз урган бир йигит..." А. Қодирий Кумушнинг онасини образини эса Офтоб ойимдан олган эди. Офтоб ойим ўғлини уйлантирди. Орадан бир йил ўтиб оилада ўғил туғилди ва унга Ҳамидулла деб исм қўйдилар. Ўша куни токчадаги Қуръони Карим ҳошиясига "Ҳамид Сулаймон ўғлининг туғилган йили 1910" деб қайд этилди.
Сулаймон Хўжаев ўз даврининг илғор зиёлиларидан - Шарқу Ғарб маданиятига бирдек муҳаббат қўйган эди. У Оренбург, Московга тижорат ишлари билан қатнар экан, у ердаги маҳаллий нашрларни кузатиб борар, илм аҳли билан суҳбатлашар эди. Маърифатли ота ўғли Ҳамиднинг тарбиясига жиддий эътибор қаратди - уйга рус муаллимини ёллади.
1927 йил ота ва ўғил бирга Москва Давлат Кинематография институтига ўқишга жўнадилар. 36 ёшли Сулаймон Хўжаев режиссёрлик, 17 ёшли Ҳамид кинооператорлик факультетида ўқий бошладилар.
"Отам машҳур кино усталари Эйзенштейн, Пудовкин, Комаров, Довженколардан дарс олардилар - деб ёзган эди кейинчалик Ҳамид Сулаймон, - 1932 йили институтни битиргач, мен отам билан бирга Ўзбекистонга қайтиб оператор асиссенти, сўнгра кинохроникада мустақил кинооператор бўлиб ишлай бошладим".
Сулаймон Хўжаев ўша пайтда Наби Ғаниев билан Шайҳонтоҳурдаги кинофабрикада ишлай бошлади ва биргаликда кўплаб фильмлар олди. 30-йиллар ўрталарига келиб, у мустақил катта фильмлар олишга қўл урди. Узоқ уринишлардан сўнг "Тонг олдидан" фильмини суратга олиб тугатди. Таниқли ўзбек киношуноси Ханжара Абдулқосимованинг ёзишича, ушбу фильм ўзбек киносидаги биринчи тарихий фильмдир.
1916 йилги Жиззах қўзғолонига бағишланган ушбу асар орқали фильм муаллифи ва саҳналаштирувчи режиссёри - Сулаймон Хўжаев рус ҳамда маҳаллий амалдорларнинг халқни эзиши туфайли вужудга келган исённинг келиб чиқиш сабабларини ҳаққоний ёритмоқчи бўлган эди.
Фильм экранда бир маротаба намойиш этилди холос. 1934 йил фильм муаллифи ҳибсга олинади. Замондошлари Сулаймон Хўжаев қамалишидан бир неча кун аввал маҳалладоши ва дўсти А. Қодирий билан ёзувчининг боғида суҳбатлашиб ўтиришгани ҳақида эслайдилар. Афсуски бу икки зиёли суҳбатларини эшик ортидан биров(бу одам кейинчалик машҳур санъаткор бўлиб танилган) пойлаб эшитиб турганини хаёлларига ҳам келтирмайдилар. Орадан уч йил ўтиб, 1937 йили биринчи ўзбек кинорежиссёрларидан бири бўлган Сулаймон Хўжаевни "Тонг олдидан" фильмининг яна икки ижодкори билан бирга отиб ташлашади...
Киношунос олим, профессор Ҳамидулла Акбаров узоқ йиллар Сулаймон Хўжаевнинг тақдирини архив материаллардан ўрганиб, унинг замондошларидан анча ўзиб кетганини, ноҳақлик ҳукм сурган мустабид Шўро даврига нисбатан кучли исён билан яшаганини таъкидлайди. Дунёвий ҳамда диний илмларни пухта эгаллаган Сулаймон Хўжаевнинг "А. Қодирий билан дин масалаларида суҳбатлашиб баҳслашардик" - деган гаплари НКВДнинг ҳужжатларида қайд этилган.
Ўз халқининг фожеаларига тўла қисматига бефарқ бўла олмаган ўзбекнинг икки забардаст ўғлони - А. Қодирий ва Сулаймон Хўжаев ўша машъум қатағон йилларининг қонли чангалида жувонмарг бўлиб увол кетдилар.
Илмира Раҳмутуллаева

Россия автобозори, статистика ва рус автосаноатининг кулгили экспорти
Боя турли хабарларни кўздан кечира туриб дарё.узда берилган шу хабарга кўзим тушди: "Ўзбекистон Россиядан автомобиллар экспорти ҳажми бўйича мамлакатлар учлигига кирди"
Хабарни сарлавҳасини ўқиб ҳайрон бўлдим. "Нима, биз Россиядан шунча кўп машина олибмизми, кучли учликка кирсак?" деб ўйладим. Агар шундай бўлса кўчаларимизда Россия машиналари унча кўзга ташланмайди. Қизиқиб хабарни ичига кирсам Россия 2018 йилнинг 11 ойи давомида бошқа мамлакатларга бор йўғи 26 мингта автомобиль экспорт қилган.
Улар орасида:
1. Чехия 6.300
2. Украина 3.800
3. Ўзбекистон 3.100
4. Латвия 2.900
5. Озарбойжон 2.400
6. Сербия 577
7. Эстония 515
8. Словакия 505
9. Ироқ 500
10. Венгрия 443
жой олган
Хўш, Россиянинг ўзи бошқа мамлакатлардан нечта автомобиль импорт қилган?
Россия 2018 йилда бошқа давлатлардан 213.000 автомобиль импорт қилган
1. Япония 69.000
2. Германия 34.700
3. АҚШ 18.800
4. Буюк Британия 16.500
5. Тайланд 10.300
6. Словакия 7.300
7. Венгрия 6.500
8. Туркия 6.400
9. Хитой 5.000
10. Финландия 4.200
Умумий олганда Россияда 2018 йилда 1.625.351 дона янги машина сотилган. Шундан:
1. Лада 324.797
2. Киа 209.503
3. Ҳундай 163.441
4. Рено 128.441
5. Тойота 96.226
6. Фольксваген 94.877
7. Шкода 73.275
8. Ниссан 72.588
9. ГАЗ 52.223
10. Форд 47.488
Ушбу рўйхатда бизнинг Равон 5.184 машина билан 25-ўринда қайд қилинган. Аммо Россияга бошқа мамлакатлардан импорт қилинган машиналар рўйхатида негадир бу ҳақда маълумот йўқ.
2018 йилда Россиянинг бошқа давлатларга бор йўғи 26.000 машина экспорт қилиши бу ўта ёмон кўрсаткич. Чунки бугун Россия Лада ва ГАЗ сингари ўзининг миллий брендлари остида йилига 400.000 дан ортиқ машина ишлаб чиқараяпти. Энди шундан бор йўғи 26.000 та экспорт қилиниши бу ҳақиқатдан ёмон кўрсаткич. (Агар эсласанглар 2010-2014 йилларда биргина GM-Ўзбекистонниг ўзи ҳар йили Россияга 120-140 минг атрофида машина экспорт қилган. Шундан келиб чиқсак хомашё ва керакли мутахасисларга бой бўлган Россиянинг 2018 йилда бор йўғи 26.000 машина экспорт қилиши бу ўта ғариб ва аянчли кўринади. Мени фикримча агар Россияда ишга тўғри ёндашилса бу мамлакат арзон ишчи кучи ва арзон хом ашё ҳисобидан ҳеч бўлмаганда ривожланаётган мамлакатларга 500 минг, 1 миллион машина экспорт қилиш салоҳиятига эга. Ҳозирча эса улар бор йўғи 26.000 мингтта машина экспорт қилиб фақат кулгуга қолиб юрибдилар холос.
Айтишингиз мумкин, "Россия миллий брендлари четга экспорт қилмаса ҳам ўз давлатида машиналарни яхши сотаяпти. Мана, 2018 йилда 324.797 дона машина сотибди-ку" деб. Аммо бу кўрсаткич бўйича ҳам рус миллий брендларининг аҳволи унча яхши эмас.
Масалан, 2018 йилда Россия бўйлаб салонлардан сотилган янги машиналар миқдори 1.625.351 дона бўлса, миллий брендга тегишли машиналар шундан Лада 324.797 дона, ГАЗ 52.223 дона сотилган ва улар фоиз ҳисобида 25 фоизни ташкил этади.
Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак рус миллий брендларини россияликлар орасида жуда машҳур деб ҳам бўлмайди.
Умуман олганда Россия автосаноати анча йиллардан бери тузукроқ ривожланмаяпти. Шу туфайли ҳам россияликлар кўпроқ ҳатто Россиянинг ўзида йиғилган машина бўлса-да чет эл маркаларини афзал кўришмоқда. Буни юқоридаги статистикалар ҳам кўрсатиб турибди.
Энди ўзимиздаги аҳволга келсак: 2018 йилнинг 29 декабрь куни “GM Uzbekistan”нинг Асакадаги заводи 220.000 автомобилни ишлаб чиқарди
Бу машина – “Chevrolet Nexia” бўлди. Шу билан раҳбарият томонидан йил охиригача ишлаб чиқариш қувватини 220 минггача етказиш бўйича қўйилган мақсадига эришилди.
Айтиш жоизки, компания тарихида илк бор 2018 йилнинг декабрь ойида рекорд қайд этилди – 34117 дона машина ишлаб чиқарилди.

Нархларни сунъий тушириш қанчалик тўғри?
Ёшлигимда кўп нарсани тушунмаганим рост. Аммо, ҳозир ҳам кўп нарсани тушунмайман. Ана шу тушунмаган нарсаларимдан бири кимлардир томонидан бозорларда қандайдир маҳсулотларга мажбурий нарх қўйилишидир. Масалан: "Гўштни фалон нархдан тепасида сотмайсан", деб буйруқ берилгандай. Очиғи бундай ишлар аҳолининг фаровон ҳаёт кечириши учун қандай фойдали эффект беришини билмайман. Билганим шу-ки қандайдир бир маҳсулот камлиги ёки тақчиллашгани учун унинг нархи ошади ва ўша маҳсулотни кўпайтириш ўрнига унинг нархини чеклаб ўтириш ҳеч кимга ҳеч қандай фойда бермайди.
"Гўштни арзонлаштир" деб буйруқ берилганда кўпинча сотувчилар гўштни ўта сифатсизини растага қўйиб, буёқда "подприлавка"дан сифатлироғини қимматроқ сотаверишади
Агар тепадан берилган буйруқ қаттийроқ бўлса бозорларда сифатли маҳсулот батамом узилади. Бундай ҳолатни бундан 2-3 йил олдин "нархни арзонлаштир" деб картошкани нархини сунъий туширмоқчи бўлишганида шахсан ўзим бир неча марта гувоҳи бўлганман. "Яхшироғи йўқми" деб берган саволимга сотувчилар "Яхшироғини олиб келмаяпмиз. Яхшиси қиммат. Паттачилар қимматини соттиргани қўймаяпти" деб жавоб беришган.
Бу масаланинг мени хайрон қолдирадиган бир жиҳати эди.
Яна бир хайрон қолдирадиган жиҳати эса бу қандайдир маҳсулотларнинг нархини сунъий равишда арзонлаштириб бу орқали ўзи шундоқ ҳам шаҳар аҳолисига қараганда аҳволи ночор қолаётган қишлоқ аҳолиси бўлмиш деҳқонларни, чорвадорларни аҳволини янада ёмонлашувига йўл очишдир.
Хозирги кунда тв ва ОАВ минг "қишлоқ аҳолисининг ҳаёти фаровон бўлиб бормоқда" деб баланпарвоз гаплар билан қишлоқда яшаётганларнинг турмушини мақтамасин барибир қишлоқдаги шароитлар шаҳардаги шароитдан анча орқада қолиб кетаяпти. Ман шаҳар ва қишлоқлардаги инфратузилмани эмас, балки улар ўртасидаги яшаш шароитларни назарда тутаяпман. Текис ва равон йўллар, кўп қаватли иморатлар, театр ва ҳоказолар майли шаҳарга ярашади. Аммо чироқ, газ, тоза ичимлик суви кабилар шаҳарда исроф қилиш даражасида бўлса, аксар қишлоқ жойларида ноёб нарсаларга айланиб бўлган. Мен ана шуларни назарда тутдим.
Шу туфайли ҳам ҳозирги кунда қишлоқ жойларидаги ўзига тўқ кишилар ҳам ўз хонадонида шаҳар жойларидаги оддий хонадонларда бор бўлган шароитни қилиб ололмайди. Чироқ топса газ йўқ, газ топса тоза ичимлик суви муаммо....
Гўштни ёки бошқа маҳсулотни нархини сунъий туширишга уринаётганлар қишлоқ аҳолисининг шароитини янада баттарроқ бўлишига сабаб бўлаяптилар.
Агар қандайдир махсулотни нархини арзонлаштириш керак бўлса охирги чора сифатида қассобга бориб "махсулотингни нархини тушир" деб буйруқ бергунча гўштнинг нега қимматлаб кетаётганини сабабларини топиб, уларни бартараф этишда чорвадорлар амалий ёрдам бериб, мана шу йўл билан маҳсулотнинг таннархини арзонлашувига эришилса мақсадга мувофиқ бўлмайдими?
2-3 йилдан бери гўштни нархи 35-45 минг атрофида тебраниб турибди. Аммо, гўштни нархи бундан тепага ошмагани билан ем-хашак ва омухта емларнинг нархи 2-3 баробар(!) ошиб кетди. Ана шундай ҳолатда гўштни нархи ошишидан хавотирга тушадиган "мардлардан" биронтаси чиқиб омухта ем ва кунжараларнинг нархи нега тўхтовсиз ошиб кетаётгани билан қизиқмайди ва омухта ем ва кунжара нархининг ошиши гўшт нархининг ошишига сабаб бўлаётганини айтиб уларннинг нархини туширишга уринмайди.
Уларнинг топиб олгани қассобларга босим ўтказиш. Қани ўша омухта ем ва кунжара чиқарадиган заводларга бориб у ердаги аҳвол билан танишишса, коррупцияни тугатишса. Йўқ, буларни топиб олгани "гўштни нархини тушир"
Хўш, бундай ҳолатда мол боқаётган ўз маҳсулотини таннархидан ҳам арзонга сотиб уйи куйсинми? Ахир унинг ҳам орзу-истаклари, уйлантирадиган ўғли, узатадиган қизи бор. У ҳам яхши шароитда яшашни хоҳлайди. Шундай экан унга қарата "маҳсулотингни арзонлаштир" дейиш бу қанчалик тўғри?
Гўштни "нархини тушир" дейишдан олдин уни етиштурувчиларни шароитини қандайлигини ва улар ҳам бошқалардай одамга ўхшаб яшашга хақлари борлигини бир ўйлаб кўрайлик.

Қорақалпоғистон Республикасининг Қанликўл туманида қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларининг олис ҳудудлардаги фуқароларнинг соғлигини назорат қилиб борадиган 20 нафар патронаж ҳамширасига велосипедлар совға қилинибди.
Бу яхши иш, аммо шу велосипедларнинг аёллар учун чиқарилганини беришса яхши бўлар эди. Бу велосипедларни бошқаришда аёллар қийналиб қолишлари мумкин.
Жиддий айтаяпман.
@bugunning_gapi

Суюлтирилган газ билан таъминланаётган ҳудудларда табиий газ қувурлари тикланадими ёки Ўзтрансгаз АЖ бошқарув раисининг аравани қуруқ олиб қочиши ҳақида
Халқаро пресс-клубда ўтказилган суҳбатда “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Баҳодир Эшмуратов турли саволларга жавоб берибди.
Ўша саволлардан бирида яқинда Қозоғистон орқали водий вилоятларига газ олиш бошланганини раис "Биз газни қозоқлардан олмаяпмиз, у ўзимизни газимиз. Шунчаки уни Қозоғистон қувурлари орқали олаяпмиз" дебди. Бу гапи тўғри ва унга бу масалада эътирозим йўқ.
"Суюлтирилган газ билан таъминланаётган ҳудудларда табиий газ қувурлари тикланадими?" - деган яна бир саволга жаноб раис қўйидагича жавоб берибди:
"Биз нима учун истеъмолни суюлтирилган газга ўтказдик? Табиий газни етказиб беришдаги узоқликлар, йўқотишларни ҳисобга олиб шу йўлни тутдик. Баъзи ҳудудларга табиий газни етказиб бериш жуда қийин. Сарф-харажат ошиб кетаяпти"
Шу ерда Ўзтрансгаз АЖ бошқарув раисининг аравани қуруқ олиб қочаётгани билиниб қолади.
"Нега?" дейсизми?
Тушунтираман: Бугунги кунда қувурдан бораётган гази узилиб, газ баллонларда суюлтирилган газ етказиб берилаётган жойлар орасида Ўзтрансгаз АЖ бошқарув раиси айтгандай марказдан узоқ ва қувурлар орқали газ етказиб бериш қийин бўлган ҳудудлар ҳам бор.
Аммо, марказларда ва марказларга яқин ҳудудлар ҳам борки, уларга газ етказиб бериш асло муаммо ҳам, қийин ҳам эмас.
Ана ўшандай ҳудудлардан бири Ургут туманидир.
Бу туман ҳудудининг бошланиш жойи вилоят марказидан 15 км, туман маркази Ургут шаҳри 40 км, туманнинг олис ҳудуди 50-55 км узоқликда жойлашган. Туман ҳудуди вилоят марказидан унча узоқ бўлмаса-да мана неча йиллардан бери бу туманга тузук-қуруқ газ берилмайди. Ҳозир Ургут Эркин Иқтисодий Зонасидаги айрим корхоналарга газ берилаяпти деб эшитаман, аммо аҳоли учун умуман газ берилмаяпти. Ҳатто туман маркази Ургут шаҳрида ҳам газ йўқ. Торитилган газ қувурлари шамолда ҳуштак чалади. Газ берилмаётгани учун бугунги кунда аҳолиси ярим миллион бўлган ва камида 50 мингта турли техникалар рўйхатга олиниб ҳаракатланаётган туманда биронта метан қуйиш шаҳобчаси йўқ. Ҳа, янглиш эшитмаяпсиз: Ургут туманида биронта метан қуйиш шаҳобчаси йўқ.
Кўпинча бошқа жойдан меҳмонлар келса метан қуйиш шаҳобчаси қидириб қолишади. "Бизда метан қуйиш шаҳобчаси йўқ" десак ҳайрон бўлиб "Наҳотки ЭИЗ ва шунча корхонаси бор катта бир туманда битта ҳам метан қуйиш шаҳобчаси бўлмаса" деб жудаям ҳайратланишади. Уларга нима деб жавоб беришни билмаймиз. Ургутлик ҳайдовчилар машиналарига метан газ қуйиш учун қўшни туманларда қимматли вақтларини йўқотиб сарсон бўлиб юришибди.
Бизнининг қишлоқ 1996 йилда газлаштириш бўйича давлат дастурига мувофиқ газлаштирилган эди. Аммо биз газни бор-йўғи 4-5 йил ёқдик ва 2000-йиллар бошида газимизни узишди. Қишлоғимиз туман маркази Ургут шаҳридан 2-4 км, Вилоят марказидан 42-45 км узоқликда жойлашган. Хўш, жаноб раис лутфан айтсинлар-чи, биз ҳам "табий газни етказиб бериш қийин бўлган узоқ жойда жойлашганмизми?
Ургут шаҳри-чи, у ҳам марказдан узоқ жойда жойлашганми? Ўзи жаноб раиснинг ўлчови бўйича "газ етказиб бериш қийин жойлар марказлардан қанча масофада узоқда бўлиши керак?
Саволлар кўп. Аммо бу саволларга Узтрансгаз АЖ бошқарув раиси жавоб бера олмаса керак.
Мен бу ерда Ургутни мисол қилдим-у мамлакатимизда марказга яқин бошқа жойларда ҳам гази узилган жойлар кўп.
Шу учун жаноб раис гапни қуруқ олиб қочмай "газни кимга бериш-бермасликни мен ҳал қилмайман, мен фақат бажарувчиман" деб қўя қолса ҳам бўлаверарди. Ёки ноқулай аҳволга тушиб қолмаслик учун халқаро пресс-клубга бормай қўя қолгани тузук. Акс ҳолда аравани қуруқ олиб қочишга мажбур бўлаверади. Нима дедингиз?

#Тарих_китобларида_ёзилмаган_гаплар
Ҳамид Сулаймон ва Фозила Сулаймонова ҳақида
2-қисм
Ҳамид Сулаймон 1928-1932 йилларда Москва давлат Кинематография институтида ўқиди. 1932 йили Ўзбекистон маданий қурилиши илмий-тадқиқот институти адабиёт бўлимида аспирантурада таҳсил олди. 1933-37 йиллар Ўзбекистон МК қошидаги партия курсларида ўзбек тили ва адабиётидан дарс берди.
Санъатшунослик илмий-тадқиқот институтининг Театр ва кинодраматургия бўлими мудири лавозимида ишлади.
Ҳ. Сулаймон кинофабрикада маҳаллий кадрларга қилинаётган ноҳақликларга чидаб туролмасдан 1935 йилда ўз хоҳиши билан ишдан бўшади. Бу воқеа отаси қамалгандан кейин бир йил ўтиб юз берди. Шундан сўнг уни Тошкент давлат педагогика институтининг рус ва хориж адабиёти кафедрасига катта ўқитувчи лавозимига ишга олдилар. У бўлажак умр йўлдоши Фозила Сулаймоновани шу ерда учратади ва орадан бироз ўтиб икки ёш турмуш қурадилар.
Бу орада уруш бошланиб қолди. Ҳ. Сулаймонни "Халқ душманининг ўғли" сифатида урушга олмайдилар. У педагогика институтида дарс беришда давом этади.
Бу орада уруш тугаб халқ бироз тин олади. Аммо 1947-48 йилларда яна миллатнинг асл ўғлонлари бошида қамалиш хавфи туғила бошланади.
1948 йилда ВКП(б) Марказий Комитети "Звезда" ва "Ленинград" журналларининг "ғоявий хатолари" ҳақида қарор қабул қилган эди. Шундан сўнг шу қарордан келиб чиқиб бутун мамлакат бўйлаб зиёлилар, адиблар, олимларнинг "ғоявий хатолари"ни излаш бошланиб кетди ва бу янгидан янги қатағонларга йўл очди.
Ана шу қатағон пайтида, 1950 йилда Ҳ. Сулаймон ҳам бир гуруҳ адиблар ва олимлар бирга қамоққа олинади. Ҳ. Сулаймон кўп азоб ейишига қарамай 3 йил ўзига қўйилган айбларни тан олмайди. Охири уни Сибирга сургун қиладилар. 1954 йилда Ҳ. Сулаймондан хат келади. Унда ёзилишича домла Узоқ Шарқнинг энг чекка жойи - Чуна деган шаҳарчадаги қамоқхонада экан.
Фозила Сулаймонова ҳикоя қилади:
1953 йил. Сталин ўлди. Шундан кейин кўпчилик қатори бизда ҳам умид уйғонди ва мен Москвага жўнадим. Бориб Пушкин кўчасида жойлашган НКВДнинг бош идорасига кирдим. Мени аризамни қабул қилиб кутишимни айтишди. Москвада қоладиган жойим бўлмагани учун Ленинграддаги танишларимникига бориб жойлашиб 1 ой кутдим. У ердан кунора Москвага телефон қиламан. Ниҳоят бир кун чақиришди ва "Эрингиз айбсиз экан, сиз уйга қайтаверинг. Уни жўнатиб юборамиз" дейишди. Аммо, Ҳ. Сулаймон қамоқдан чиқиб келгунча қарийб 2 йил вақт ўтади. У 1955 йилда уйга қайтади.
1956 йил Ҳ. Сулаймонни А. Навоий номидаги тил ва адабиёт институтига ишга оладилар. 1956-61 йиллар Ҳ. Сулаймон учун жуда самарали йиллар бўлди. У Навоийнинг Хазойин ул-маоний" асарини тўплашга киришди; тўрт девондан иборат бебаҳо асар жамланди. 1957-58 йилларда Ҳ. Сулаймон Навоий асарларини қўлёзма нусхаларини йиғиш учун СССРнинг кўплаб шаҳарларини кезиб чиқди.
У шунингдек хориж давлатларида сақланаётган Навоий асарларининг нусхаларини Ўзбекистонга олиб келишни истарди.
1961 йилда у докторлик диссертациясини ёқлади. Шундан сўнг Навоийнинг дунё бўйлаб тарқалиб кетган асарлари нусхаларни йиғишни бошлаб юборди.
1968 йил. Париж. Профессор Ҳ. Сулаймон Париж миллий кутубхонаси директори жаноб Дэнери ҳузурига кириб Навоий асарларини қўлёзмаларини ўрганиш мақсадини билдиради. Аммо, директор рухсат бермайди.
Шунда у:
- Жаноб директор. Биз сизни адабиётингизни Ўзбекистонда тарғиб қиламиз. Сиз эса ота-боболаримиздан қолган қўлёзмаларни ўрганишга рухсат бермаяпсиз, - дейди.
Директор ҳайрон бўлиб қолади.
Ҳ. Сулаймон гапини давом эттириб:
- Мен Мерименинг ҳикоялари бўйича диссертация ёқлаганман. Рафиқам эса Стендаль ҳақида китоб ёзган, - дейди
Директор ёрдамчисини чақириб Ҳ. Сулаймоннинг айтганларини текшириб кўришни буюради. Бироздан сўнг ёрдамчиси Фозила Сулаймонованинг Стендаль ижодига бағишланган китобини кўтариб киради. Директор ҳайрон бўлиб қолади ва Ҳ. Сулаймонга кутубхонадан истаганича фойдаланиши мумкинлигини билдиради.
Шундан сўнг Ҳ. Сулаймон нафақат Париж миллий кутубхонасидаги, балки дунёнинг кўплаб шаҳарларидаги музей ва фондларда сақланаётган ноёб қўлёзмаларни Тошкентга олиб келди.
Илмира Раҳматуллаева

Нима учун метан қуйиш шаҳобчаларида нархлар ошиб бормоқда ёки Ўзтрансгаз "лимит" деган балони қачон йўқотади?
Эсларингда бўлса бундан бироз олдин "Ўзтрансгаз томонидан Метан қуйиш шаҳобчалари учун белгиланган лимит кимга ва нега керак" деб пост ёзган эдим.
Ўша постимда метан қуйиш шаҳобчаларидаги узундан узун навбатлар аксарият ҳолларда ана шу лимит туфайли келиб чиқаётганини, жойларда метан қуйиш шаҳобчалари ўзларига берилаётган лимитни ойни охиригача етказиш учун шаҳобчадаги ҳамма газ қуйиш асбобларини бир вақтда ҳаммасини ишлатмай, навбати билан ишлатишга мажбур бўлаётганларини ёзган эдим.
Қўйидаги постда ана шу ишлар газ қуйиш шаҳобчаси раҳбари томониданидан батафсил шарҳланибди.
Мени ҳайрон қолганим нефтимиз ўзимизга етмай, газимиз эса бемалол бўлганда нега метан қуйиш шаҳобчаларига газ беришда лимит ўрнатилиши керак?
Наҳотки шу лимитни ўрнатган жаноблар ана шу АҲМОҚОНА ишлари ортидан мамлакатимиздаги машинасини метан газда юриш учун қайта жиҳозлаган аксар ҳайдовчилар метан қуйиш шаҳобчаларида қимматли вақтларини ва асабларини йўқотиб сарсон бўлаётганларини тушуниб етмаётган бўлсалар.
Аксарият жойларда "газ етказиш қийин ва самарасиз деб бир пайтлар аҳоли ёқиб турган хонадонларга тортилган газларни кесиб ташлаган Ўзтрансгазни наҳот "кўзи тўймаган" бўлса?! Хўш, булар яна қачонгача халқни сарсон қилади? Қачонгача?
(ЎзА да метан қуйиш шаҳобчаларини қийнаётган муаммолар, уларга газни лимит асосида берилиши ортидан чиқиб келаётган муаммолар, шунингдек янги солиқ концепцияси ортидан чиқиб келган муаммолар ҳақида метан қуйиш шаҳобчаси раҳбари батафсил гапирибди. Қизиқарли бўлгани учун шуни сизларга ҳам илиндим.
https://telegra.ph/Nima-uchun-narh-navo-oshib-bormo%D2%9Bda-yoki-metan-%D2%9Bujish-sha%D2%B3obchalarini-%D2%9Bijnayotgan-muammolar-%D2%B3a%D2%9Bida-ani%D2%9B-gaplar-01-10

Нима учун нарх-наво ошиб бормоқда ёки метан қуйиш шаҳобчаларини қийнаётган муаммолар ҳақида аниқ гаплар
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзА ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси ҳамкорликда 2 кун давомида республика ҳудудларидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида 1 куб газнинг сотилиш нархини ўрганиб жамоатчиликка…
ҚҚС ортидан ошаётган нархлар: Халққа изоҳни ким бериши керак?
Қўшимча Қиймат Солиғи(ҚҚС) ҳозирча халқни бошига бало бўлаяпти. Уни баҳона қилиб ҳамма нархларни ошираяпти. Одамлар саросимага тушаяпти. Айниқса жамиятимиздаги кам таъминланган қатлам ва уларга яқин юрадиган ўртаҳоллар.
Ана шундай ҳолатда ҳукумат ва ДСҚ ўз вазифасини бажариши ва турли йўллар билан ҚҚС ҳақида, у туфайли қандай маҳсулотлар нархи ошиши мумкин ёки қайси маҳсулотлар нархи ўзгармай қолиши ҳақида халққа кенг қамровда тушунтиришлар бериб борилиши керак. Бу йўлда энг яхши восита телевидения.
Таклифимга ҳайрон бўлманг, ахир 34 миллионлик катта бир давлатда солиқ ўзгарди. Буни фойда ва зарарларини халққа улар тушунтирмаса бошқа ким тушунтиради. Ё халқ ошаётган нархлар туфайли жабр чекиб сарсон бўлиб юраверсинми?
https://telegra.ph/%D2%9A%D2%9AS-%D2%B3a%D2%9Bi%D2%9Batdan-narhlarga-tasir-%D2%9Biladimi-Turfa-odamlardan-turfa-%D2%B3isob-kitoblar-yoki-nega-odamlarga-bu-%D2%B3a%D2%9Bda-kengro%D2%9B-tushuncha-ber-01-10

ҚҚС ҳақиқатдан нархларга таъсир қиладими? Турфа одамлардан турфа ҳисоб-китоблар ёки нега одамларга бу ҳақда кенгроқ тушунча берилмаётгани…
Сўзимнинг бошида аввалдан тан олиб юрган бир нарсамни яна қайтарман: Мени, солиққа тортиш, Қўшимча Қиймат Солиғи(ҚҚС), бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳақида ҳеч қандай билимим ҳам, тушунчам ҳам йўқ. Шу учун ҳам бугун мен бугун янги қўшилган ҚҚСни тушунишдан…
Президент Самарқандга келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бераяпти
Давлатимиз раҳбари вилоятда қурилаётган уй-жойлар, илмий ва маданий объектлар, иқтисодий лойиҳалар билан танишади. Тушдан кейин Самарқанд шаҳрида фаоллар иштирокида йиғилиш ўтказилади.
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бераяпти
Давлатимиз раҳбари вилоятда қурилаётган уй-жойлар, илмий ва маданий объектлар, иқтисодий лойиҳалар билан танишади. Тушдан кейин Самарқанд шаҳрида фаоллар иштирокида йиғилиш ўтказилади.
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
2016 йилда Европа мамлакатларига келган туристлар сони картада берилган.
Адашиб юрманг деб картадаги мамлакатлар номини рақами билан бераяпман.
24.6 млн - Россия
2.8 млн - Финландия
6.8 млн - Швеция
6.0 млн - Норвегия
3.1 млн - Эстония
1.8 млн - Латвия
2.3 млн - Литва
9.4 млн - Белоруссия
13.3 млн - Украина
17.5 млн - Польша
35.6 млн - Германия
9.3 млн - Чехия
15.8 млн - Голландия
7.5 млн - Бельгия
35.8 млн - Буюк Британия
10.1 млн - Ирландия
1.8 млн - Исландия
82.6 млн - Франция
75.3 млн - Испания
11.2 млн - Португалия
52.4 млн - Италия
9.2 млн - Швецария
28.1 млн - Австрия
2.0 млн - Словакия
5.3 млн - Венгрия
10.2 млн - Руминия
8.3 млн - Болгария
30.3 млн - Туркия
24.8 млн - Греция
0.1 млн - Молдавия
3.0 млн - Словения
13.8 млн - Хорватия
0.8 млн - Босния
1.7 млн - Черногория
4.1 млн - Албания
0.5 млн - Македония
1.3 млн - Сербия
3.2 млн - Кипр
2.8 млн - Андорра
1.1 млн - Люксембург
2.0 млн - Мальта
Маълумот учун:
Ўзбекистонга 2018 йилда 3 миллион сайёҳ келди.

Ҳамид Сулаймон ва унинг рафиқаси Фозила Сулаймонова ҳақида
3-қисм
Ота-боболари асли марғилонлик бўлган Фозила Қўқонда туғилган. Руслар истиқомат қиладиган маҳаллада яшагани учун у ҳам рус, ҳам ўзбек тилида бирдек бийрон сўзлар, доно ва фаросатли қизалоқ эди. 1930-йиллар бошида уларнинг оиласи Марғилонга қайтади. Ота тўнғич фарзанди Фозилани ўқитувчилар техникумига олиб боради. Истеъдодли қиз бир йилда икки синфни тамомлайди. Техникумнинг айрим раҳбарлари "халқ душмани" сифатида қатағон қилингач, туман маъориф бўлими 16 ёшли Фозилани техникум директори этиб тайинлайди. У ёш бўлса-да зиммасидаги вазифани аъло даражада уддалайди. Аммо шундай бўлсада ўз билимини янада ошириши лозимлигини ўйлаб у Ўрта Осиё давлат Университетида ўқиш учун йўлга отланади.
Сиртқи бўлимда ўқиганим учун ҳар йили икки марта Тошкентга келар эдим. Учинчи курсдалигимизда ўқишдан қайтаётсам орқамдан биров чақирди. Қарасам, баланд бўйли, келишган бир йигит мени чақираяпти. Етиб келгач ўзини Ҳамид Сулаймон деб таништирди. У шу университетда домла эканлар. Йўл бўйи гаплашиб кетдик. У киши мени ўқишга келган йилимданоқ зимдан кузатиб юрар эканлар.
Орадан бироз ўтиб совчи юбордилар. 1938 йилда тўйимиз бўлиб ўтди. 1939 йилда тўнғич фарзандимиз Рустамжон дунёга келди. Қамал пайтида Тошкентга келиб қолган бир гуруҳ ленинградлик ўқитувчилар биз эр-хотинни Ленинградга аспирантурада ўқишга таклиф этишди ва биз жўнаб кетдик.
Домла Ленинградда "Проспер Мериме новеллалари" мавзуида докторлик диссертацияларини ёза бошладилар. Ленинград иккаламиз учун ҳам зўр мактаб бўлди.
Диссертацияни ёқлаб Тошкентга қайтаяпмиз. Биз ўтирган купеда ҳарбий кийимли бир одам ҳам келар эди. У жуда савлатли, билимдон киши экан, турли мавзуларда суҳбатлашиб келдик.
Суҳбат орасида у "Сизлар жуда билимли ва замонавий экансизлар. Ўзбекистонга ҳозир сизларга ўхшаган билимли инсонлар керак. Мен Тошкентга борсам сиз ҳақингизда республика раҳбариятига, шахсан У. Юсуповга албатта айтаман" деди. Домла иккимиз дарров "Раҳмат. Аммо бизга амал керакмас. Биз илм кишиларимиз, келгусида ҳам илм билан шуғулланишни хоҳлаймиз" дедик. Хайрлашув олдидан у "Мабодо керак бўлиб қолсам, фамилиям Баскаков", - дея қўлимизга исм-шарифи ёзилган қоғозча тутқазди.
Тошкентга етиб келганимизда ғалати иш бўлди. Поезд тўхтаганига анча бўлган бўлса ҳам ундан ҳеч кимга тушишга рухсат бермай, йўловчиларни бироз ушлаб туришди. Бир маҳал оркестр овози эшитилди. Деразадан қараймиз. Перрон одамга тўлди. Ҳамманинг қўлида гул. Қарасак, поезддан мулозамат билан фақат ўша биз билан суҳбатлашиб келган кишини туширишаяпти. Кейин билсак йўл бўйи суҳбатлашиб келган одамимиз НКВДнинг Ўзбекистон бўйича бошлиғи бўлиб, меҳнат таътилида уйга бориб келаётган экан.
Орадан бироз ўтиб, 1950 йилда домлани қамоққа олишганда мен Баскаковнинг олдига ёрдам сўраб бордим. У "Афсус, гарчи НКВДнинг Ўзбекистондаги бошлиғи бўлсам ҳам бу масалада сизларга ёрдам бера олмайман. Эрингизни иши Москванинг қаттий назорати остида. Унга ёрдам беришга уринган заҳотим мени ҳам эрингизни ёнига тиқишади. Жуда афсусдаман" деб минг бор узр сўраб кабинетидан кузатиб қўйди.
1955 йилда, Сталин вафотидан икки йил ўтиб домла қутилиб келдилар. Ўша пайтда бироз вақт у кишини ҳеч қайерга ишга олишмади. 1956 йилда оиламиз учун қувончли йил бўлди. Домла батамом оқланиб А. Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтига ишга қабул қилиндилар. Шунингдек Зуҳра қизимиз туғилиб оиламиз учун қўшалоқ қувонч бўлди.
Ҳ. Сулаймон 1979 йилда, 69 ёшида вафот этди. Шу йили Ш. Рашидов бошлиқ ҳукумат махсус қарор билан "филология фанини ривожлантиргани, ноёб қўлёзмаларни нусхасини тўплаганини бошқа хизматларини" инобатга олиб Ўзбекистон ФА Қўлёзмалар институтига олимнинг номини берди ва ўша йили Абу Райҳон Буруний номидаги Давлат мукоқотига лойиқ кўрилди.
Мустақилликдан кейин, 2001 йилда Ҳ. Сулаймон Буюк хизматлари учун ордени билан тақдирланди.

Самарқанд вилоятининг ҳокими тасдиқланди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тавсияси Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши томонидан қўллаб-қувватланди. Эркинжон Турдимов Самарқанд вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.
Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бераяпти
Давлатимиз раҳбари вилоят раҳбарлари ва фаоллари олдидаги долзарб вазифаларни белгилаб берди.
- Вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, инвестиция жараёнини фаоллаштириб, янги корхоналар қуриш ва иш ўринларини кўпайтириш энг муҳим ва устувор йўналиш ҳисобланади. Ўтган йили вилоятда 448 та объект ишга туширилиб, 8 минг 700 дан ортиқ иш ўрни яратилган. Лекин Самарқанддек катта салоҳиятга эга ҳудуд учун бу етарли эмас, - деди Шавкат Мирзиёев.
Шу мақсадда 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган 968 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилгани, хорижий давлатлар билан ҳамкорликда йирик саноат корхоналари ташкил этилиши маълум қилинди.
Самарқанднинг туризм салоҳиятидан фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди.
Эслатиб ўтамиз Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов 2018 йил, 13 июль куни Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб коррупцион можаро ортидан ишдан олинган Туробжон Жўраевнинг ўрнига тайинланган эди

Сейсмик фаол Япония ёки Тошкентда узоқ йиллар баланд бино қурилмагани ҳақида
Кеча, 2019 йил, 11 январь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрган Президент Мотрид қўрғонида қурилган кўп қаватли уйларни бориб кўриш асносида шундай деди:
Самарқанд сейсмик жиҳатдан ҳам қулай ҳудудда жойлашгани боис келажакда вилоятнинг Каттақўрғон, Ургут, Пахтачи, Нарпай, Қўшработ туманлари марказларида ҳам кўп қаватли уйлар қурилиши зарур"
Президентнинг шу сўзларини эшитиб яқин тарихимиз эсимга тушиб кетди.
Марҳум 1-Президент Ислом Каримов баланд иморат қурилишини ёқтирмас эди. Айниқса пойтахт Тошкентда. Бунга сабаб қилиб Тошкент шаҳри жойлашган ҳудуднинг сейсмик ҳолатини келтирар эди. Масалан, 2014-16 йилларда пойтахтнинг Себзор даҳасида, янги "Нурафшон" кўчаси қурилганда, "Ахборот"дан кўрсатишганда ўзим гувоҳи бўлганман, унга шу йўл ёқасида қурилиши мўлжалланган 7-9 қаватли уйларнинг лойиҳасини кўрсатишди. Ўшанда раҳматли "Тошкент сейсмик фаол ҳудудда жойлашган, бу ерда баланд иморат қуриб бўлмайди. Шу учун бу ерда қуриладиган уйларнинг қаватини 4-5 қават қилинглар" деган эди. Шундан сўнг 7-9 қаватли уйлар ўрнига ўша ерда кўплаб 1950 йиллар услубида 4-5 қаватли уйлар қурилди.
Ўшанда уни "7-9 қаватли уйларни лойиҳасини бекор қилиб 4-5 қаватли уйлар қуринглар" деганига жудаям ҳайрон қолганман. Сабаби.....
1 - Тошкент мамлакатимизда Мегаполис бўлишга даъвогар бўлган биргина шаҳар бўлса, қуравермайдими 20-30 қават қилиб.
2- Тошкентда ҳатто зилзиладан кейин ҳам ҳеч иккиланмай кўплаб баланд бинолар қурилган. Улар орасида эҳҳе, нечталаб 20 қаватлилари ҳам бор.
Энди Тошкент ҳудудининг сейсмик ҳолатига келсак, билсанглар Япония деган катта бир орол мамлакат бор. Ана шу мамлакат дунёдаги энг сейсмик фаол ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бу мамлакатда ва унинг атрофида йил давомида минглаб(!) катта кичик ер силкинишлари кузатилади. Ҳатто, бу мамлакатдаги аксар идораларда ходимлар ўтирадиган стул остига махсус темир тоғора қўйиб қўйишади. Сабаби, ер силкинганда хона шифтидан нимадир тўкилса ходимлар жароҳат етмасин деб ўша тоғорадан ҳимоя воситаси сифатида фойдаланишади. Ана шундай ҳолат ҳам японларга турли шаҳарларида кўплаб баланд иморатлар қуришга халал бермаган. Фақат, японлар қураётган осмонўпар биноларини аксариятини 9-12 баллик зилзилага бардошли қилиб қуришаяпти.
Ана шундай иморатлардан бири Тошкентда қурилганини ўзим гувоҳи бўлганман. 1997-98 йилларда Тошкентда "Шератон" компанияси меҳмонхона қурдирди. Меҳмонхона қурилишини Ҳиндистоннинг қайсидир бир фирмасига топширишди. Ўша пайтда мен "Дўстлик" меҳмонхонасининг ёнидаги 9 - қаватли уйда ижарада тураман ва меҳмонхона шундоқ рўпарамизда қурилаяпти. Ўшанда ҳиндлар меҳмонхонани деворларини фақат темир ва бетондан иборат монолит тарзида кўтариб чиқишди. Мен доим ғишдан ёки бетон панеллардан уй қурилганини кўриб юрганим учун ҳиндларни ўша иши менга ғалати кўринди. Кейин билсам айнан ўша бино 12 баллик зилзилага ҳам бардош берадиган стандарт бўйича тикланган экан. (Ўшанда ва ўша пайтгача Тошкентда бошқа бинолар ҳам шу тахлит қурилган бўлиши мумкин, мен шунчаки ўзим гувоҳи бўлган бинонинг қурилишини мисол келтираяпман)
Демак, бундан шундай хулоса чиқариш мумкин-ки, агар дунё стандартларига амал қилиб иморат қурилса сейсмик фаол ҳудудларда ҳам бемалол 7-9 эмас, ундан ҳам баланд иморат қураверса бўлади.
Гап ҳудуднинг сейсмик ҳолатида эмас, бинонинг қай даражада сифатли қурилишида. Шу туфайли ҳам бугун ўша "Тошкентда баланд бино қуриб бўлмайди" деган сафсатадан воз кечилиб, бу ерда кўплаб баланд бинолар қурилаяпти ёки қурилиши режаланаяпти.
Кеча Президент "Келажакда вилоятнинг ..... , Ургут туман марказида ҳам кўп қаватли уйлар қурилади" деганида хурсанд бўлдим. Ургут ҳозир қишлоққа ўхшаб қолди. Бу ҳақда олдинги постларимдан бирида ёзган эдим. Бу ерда аллақачон кўп қаватли уйлар қуришни бошлаш керак эди. Майли, ҳали ҳам кеч эмас.
Энг муҳими тезроқ қурилишлар бошлансин ва туман марказлари ҳам сал "одамбашара" бўлиб, шаҳарга ўхшаб, обод бўлаверсин.

Тамакизорда ўтган ёшлигим, наркотикларни кўргани кўзим йўқлиги ҳақида
Кеча дарё.узда Самарқандда 1,2 кг марихуанани 43 млн сўмга сотаётган фуқаро қўлга олинди деган хабарни сарлавҳасини кўриб ишқилиб шу хабар ҳам биронта ургутлик ҳақида бўлмасинда деб хаёлимдан ўтказдим ва хабарни ўқиб кўрсам ҳақиқатдан ўша хабар ҳам ургутлик ҳақида экан.
Жин урсин, "ургутлик" деган жойда наркотик сўзи синонимдай юради-я.
Зонада бўлган бир танишим айтиб қолди: "Зонада ургутликман" деганини 99 фоизини моддаси билан қизиқсанг наркотик олди-сотдиси билан қамалган бўлиб чиқади".
Туманимизда аҳоли кўп. Шунга яраша тадбиркорлар ҳам кўп. Туманимиз аҳолиси эскитдан тадбиркор халқ, бугунги кунда солиқни тўлаб, ҳалол йўл билан савдо-сотиқ билан шуғулланиб боласини боқиб юрганлар ҳам кўп. Аммо, минг афсуски гуруч курмаксиз бўлмагандай ноқонуний йўллар билан, тақиқланган нарсаларни сотиб тирикчилигини ўтказиб юрганлар ҳам бор.
Мен турли ишлар билан, гоҳида сайр-саёҳат дегандай юртимизни кезиб юрганимда, борган жойларимда қайердан эканимни сўрашади. Ургутлик эканимни билиб баъзилар "Ургутда зўрлари бор-да" деб наркотикка ишора қилишади. Ўшандай пайтда бирпас олдин ургутлик эканимдан фахрланиб турган бўлсам, ўша гапни эшитиб жим бўлиб қоламан. Очиғи, менга доим Ургутдан эканимни билиб наркотиклардан гап очишлари, "Ургутда зўри борлиги"ни писанда қилишлари ёқмайди. Аммо, нима қилай, айрим ургутликлар шу писандаларга мос иш қилиб туманимизни номини "дунёга достон" қилиб бўлган бўлса, ўшандай гапларни эшитишга мажбурман.
Орада ўтган 30 йиллик тарихда шу заҳри қотилни деб не-не йигитлар жувонмарг бўлиб кетишди. Ўзим танийдиганларим орасида бир неча йигит узоқ йилларга қамалиб умрини энг зўр: йигитлик даврларини панжара ортида ўтказиб келишди. Уларни баъзилари айни навқирон ёшида қамалиб, чиқиб келганида сочлари оппоқ бўлиб чол ҳолига тушган эди. Яна бир нечтаси "передозировка" билан тили тортиб ёки юраги дош бермай ёш ўлиб кетди.
Уларга ачинаман.
Ана шулардан келиб чиқиб мен наркотикларни ҳар қандай турига доим қарши бўлганман. Катта эҳтимол билан умримни охиригача қарши бўламан. Шу туфайли ҳам Ғарб давлатларининг навбатма-навбат марихуанани қонунлаштириб уни эркин сотилишига рухсат бераётганларини ҳеч ҳам ҳазм қила олмаяпман.
Болалигим тамакизорда ўтгани ҳақида олдинги постимда ёзган эдим. Тамакининг бадбўй ҳиди ўша пайтда шунчалик жонимга тегиб кетганидан мен эсимни таниганимдан бошлаб сигарет, нос каби нарсаларни истеъмол қилишга батамом қаршиман. Сигарет чекадиган танишларимга доим ўша заҳри қотилни чекмасликни маслаҳат бераман. Аммо, ҳозиргача эффекти кам. Наркотикларга қарши эканимни олдинги баъзи постларимда ҳам қисман ёзганман.

Номи ўзгарган Македония, Александр Македонский ва Нью Мексика ҳақида
Македония парламенти мамлакат конституциясига киритилган ўзгаришни тасдиқлади
Унга кўра, мамлакат номи "Македония Республикаси"дан "Шимолий Македония Республикаси"га ўзгартирилди.
Конституцияга киритилган ўзгартиришни 81 нафар депутат, яъни парламентнинг учдан икки қисми ёқлади.
Давлат номини ўзгартириш зарурияти Македониянинг ЕвроИттифоқ ва НАТО билан алоқалар ўрнатишидаги қаршиликлар билан боғлиқ.
Македония Республикаси 1992 йилгача собиқ Югославия таркибидаги олтита иттифоқдош республикадан бири эди. Собиқ Югославия тарқаб кетганидан кейин бу мамлакат ҳам ўз мустақиллигини эълон қилди
Ўшандан бери қўшни Греция ўз таркибида Македония вилояти борлиги учун бу мамлакатдан Македония Республикасидан номини ўзгартиришни талаб қилиб келаётган эди. Македония олдинига Грециянинг талабини писанд қилмай келаётган эди. Аммо бу икки мамлакат ўртасидаги можарога НАТО ва ЕвроИттифоқ қўшилди ва улар "Агар Македония ўз номини ўзгартирмаса ўз сафига қўшмасликларини" эълон қилишди.
Шундан сўнг Македония Республикаси ўз номини ўзгартиришга жиддий қарай бошлади ва ЕвроИттифоқ, НАТО ва Грецияга мамлакат номи олдига "Шимолий" сўзини қўшиш варианти айтилди. Улар кўнишди. Энди навбат парламентда овозга қўйишга келди ва овоз беришда кўпчилик депутатлар мамлакат номини ўзгартиришга рози бўлдилар ва мамлакат номи "Шимолий Македония Республикаси" деб ўзгартирилди.
("Македония" номи эски грек қабиласи бўлган македонлар номидан олинган ва буюк фотиҳ Александр Македонский ва унинг отаси Филип шу қабиладан бўлишган. Эрамиздан аввалги 356 йилда туғилиб, 323 йилда касаллик туфайли вафот этган. У ўзининг ҳарбий юришлари пайтида бизнинг ўлкаларимизгача келган ва Марказий Осиёни ҳам ўзига бўйсиндирган. Ана ўша замонлардан бери Македония атамаси бор ва яшаб келаяпти. Бир мустақил давлат номида ва Грециянинг бир вилояти номида.
Умуман олганда бир ном остида, фақат географик жойлашиши қўшимча қилинган маъмурий ҳудудлар бир давлат ҳудудида ҳам, икки қўшни давлатлар ҳудудида ҳам учрайди.
Масалан: Россияда Шимолий Осетия бор, Грузия таркибида Жанубий Осетия бор. АҚШ да Нью Мексика штати, ёнида Мексика давлати бор. Шунингдек АҚШда бир нечта штатларнинг ҳам шимолий ва жанубий, ғарбий ва шарқийлари бор. Ўзимизда Тошкент вилоятида Қўйи чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчик номлари остида учта туман бор.