Бела Иллеш, "Карпат таронаси" романи ҳақида
Ҳурматли канал аъзолари!
Бугун тавсия қилмоқчи бўлган китобимнинг номи "Карпат таронаси". Номидан маълум, бу китобда карпатликлар ҳақида ёзилган. Китоб венгр ёзувчиси Бела Иллеш қаламига мансуб.
Бу китобда асосан венгрлар ҳаёти, Венгрия тарихи, шунингдек 1939 йилда СССР томонидан Чехословакиядан тортиб олинган Ғарбий Украина ҳақида, уларнинг 1-Жаҳон урушигача бўлган ҳаётлари ҳақида ёзилган.
Китобнинг муҳимлиги шундаки бу китобни ўқиган одам қисман нега Ғарбий Украиналиклар русларни ёмон кўришини ҳам англайдилар.
Бизда Закарпатье, уларнинг ўзи эса Подкаркат ўлкаси деб атайдиган ҳудуд азалдан Венгрия қироллига қараган. Ҳудуд қалин ўрмонлар билан қоплангани учун ҳеч ким яшамаган. Бундан 300 йилча олдин Украинада Чор Россиясига қарши қўзғалон бўлиб ўтади. Собиқ Иттифоқ тарихчилари ўша ва ўшанга ўхшаган қўзғолонларни "деҳқонларнинг помешчикларга қарши қўзғолони" деб хаспўшлашган бўлишса ҳам, ўша қўзғолонлар украинларнинг Россия империясига қарши қўзғолонлари бўлган. Ўша қўзғолон бостирилади ва қўзғолончиларнинг аксарият қисми Карпат тоғларининг орқа томонига, Венгрия томонга қочиб ўтади. Қўлга тушганларни Россия армияси оила аъзоларигача қириб ташлашади. Ўшандан кейин яна неча марталаб қўзғолонлар бўлади. Аммо ҳаммаси муваффақиятсизлик билан тугайди. Карпат ортига эса янгидан янги украинлар кўчиб ўтавердилар. Шу тариқа ўрмонлар ичида қишлоқлар шаклланди.
Венгрия қироллиги Австрия қўл остига ўтиб империянинг номи Австрия-Венгрия империяси деб атала бошлагандан кейин венгрлар Карпат тоғлари этагига келиб ўрнашган украинларга эътибор берадилар ва уларни мамлакат фуқаролигига қабул қиладилар. Орада бу ҳудудга озроқ венгерлар келиб ўрнашадилар. Шунингдек 15 асрнинг охирида Испанияда қиролича Изабелла "католиклардан бошқалар Испаниядан чиқиб кетсин" деб фармон чиқарган пайтида Испанияни тарк этган яҳудийларнинг бир қисми бир неча юз йиллик сарсон-саргардонликдан кейин шу ўлкага келиб жойлашадилар. Шу тариқа ушбу ўлкада 85 фоиз украинлар, 10 фоиз венгерлар, 5 фоиз яҳудийлар яшаб келадилар.
1-Жаҳон урушида Германиянинг иттифоқчиси бўлган Австрия-Венгрия империяси енгилади ва империя тарқаб кетади. Империя таркибида бўлган серблар, руминлар, чехлар, словаклар, венгрлар мустақил бўлиб кетадилар. Ўша пайтда янги ташкил бўлган Миллатлар лигаси Подкарпат ўлкасининг асосий аҳолиси славян украинлар бўлгани учун уни мухтор ўлка қилиб Чехословакияга беради.
1939 йилда Гитлер Чехословакияга ғарбдан бостириб киргандан бир неча кун ўтиб бу давлатга шарқдан Собиқ Иттифоқ бостириб киради ва бу кичкина ўлкани Қизил Армия оккупация қилади. Халқнинг бир қисми СССРга қарши партизанлик уруши бошлайди. Бу орада немислар СССРга қарши уруш бошлайдилар ва ҳаммаси аралашиб кетади.
Китобда Венгрия тарихи, табиати, узумзорлари ҳақида зўр маълумотлар бор. Китобни ўқиш жараёнида киши худди Карпат ўрмонларида асар қаҳрамонлари билан бирга яшагандай бўлади.
Албатта, китобда қисман коммунистик тузум ва СССРга хайрихоҳлик бор. Аммо бу китобнинг муҳим аҳамиятини йўқотмайди.
Китобда шунингдек Карпат ўлкасида яшаган бир қисм яҳудийлар орасидаги айрим яҳудийлар тимсолида яҳудийларнинг қанчалик шум миллат эканликлари жуда қизиқарли қилиб ёзилган.
Бугунги кунда Россия миллиадерлари орасидаги яҳудий миллатига мансубларининг бир нечтасини таржимаи ҳолини ўқисангиз уларни туғилган жойи Ғарбий Украинадаги шаҳар ёки қишлоқлар кўрсатилган. Ана ўшалар шу китобда тасвирланган яҳудийларнинг болаларидир.
Венгр ёзувчиси Бела Иллеш, 1895 йилда ўша пайтда Австрия-Венгрия империяси таркибига кирган Словакиянинг Кошице (венгр. Кашша) шаҳрида туғилади. Ёшлиги ўша пайтда Венгрия таркибида бўлган, кейинчалик СССР қўшиб олган Ғарбий Украинанинг Берегово(венгр. Берегсас) шаҳрида, Карпат этакларида ўтган. 1918-22 йилларда Венгрияда бўлиб ўтган инқилобларда коммунистик режим тарафида туриб жангларда қатнашган. Венгрия коммунистик ҳаракати бостирилгач СССРга сиёсий муҳожир сифатида кўчиб ўтади. Асосий асарларини шу ерда ёзади. 1948 ватанга қайтади ва 1974 йилда вафот этади.
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги яна бир ўтказиш пункти тикланди
Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасидаги «Оқ-Тош» (Қирғизистон) — «Бирлашган» (Ўзбекистон) ўтказиш пункти иши 25 декабрь куни қайта тикланди. Бу ҳақда хабар.уз хабар берди
Пункт Қирғизистоннинг Барак эксклави аҳолисига мамлакатнинг асосий ҳудудига бемалол ўтиш имкониятини беради.
Бу ҳақдаги келишувга 18 декабрь куни Ўш шаҳрида бўлиб ўтган Қирғизистон бош вазири Маҳаммадкалий Абилгазиев ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ўртасидаги музокаралар чоғида эришилган. Музокаралар икки мамлакат чегарадош вилоятлар раҳбарлари кенгашининг иккинчи йиғилишида бўлиб ўтган.
«Оқ-Тош» ўтказиш пункти давлат чегарасининг Қирғизистон — Ўзбекистон қисмида жойлашган ва Барак эксклавини Ўш вилоятининг Қора-Сув тумани билан боғлаб туради. Мазкур пункт Барак қишлоғи аҳолисини ўтказишни 2013 йилнинг баҳорида вақтинча тўхтатган эди.
Аввал Барак эксклави аҳолиси Қирғизистоннинг асосий ҳудудига ўтиш учун 150 километр масофани босиб ўтиб, «Қизил-Қия автойўл» назорат-ўтказиш пунктига боришга мажбур эди. Ўш шаҳрига етиб бориш учун эса 300 километр масофани босиб ўтиш талаб қилинган. Энди «Оқ-Тош» пункти орқали мамлакатнинг асосий ҳудудига ўтиш учун бир километрдан сал кўпроқ масофа босиб ўтилади.
Ўтказиш пунктлари ҳар куни соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди. Фавқулодда вазиятларда аҳолини ўтказиш кечаю кундуз амалга оширилади.
Бу иш яхши. Аммо Ўзбекистоннинг Сўх тумани жойлашган анклавидан Фарғона вилоятига ўтадиган яқин йўл очилса яхши бўлар эди.
Сўхдан Фарғона вилоятига борадиган иккита йўл бор. Бири Риштонга борадиган 6-7 км.лик йўл. Иккинчиси эса Шоҳимардон орқали айланиб бориладиган қарийб 100 км.лик йўл.
Мана бир неча йиллардан бери Сўх анклавидан Фарғона вилоятининг Риштон туманига ўтадиган ўша 6-7 км.лик яқин йўл ёпиқ қолиб Сўх туманининг 80 минг аҳолиси Ўзбекистон ҳудудига ўтиш учун яна бир анклав Шоҳимардон орқали вилоят маркази бўлган Фарғонага 100 км.дан ошиқ йўл юриб, айланиб бормоқдалар. 6-7 км.лик Риштонгача эса қарийб 200 км йўл юриб келмоқдалар.
Шу йил ёзда кун.уз мухбири Сўх анклавига ташриф буюриб, туман аҳолисини неча йиллардан бери қийнаб келаётган йўл муаммосини сўхликларнинг ўзларидан эшитиб қайтган эди:
"80 минг аҳолимизни қийнаб келаётган катта муаммо бор. Бу ҳам бўлса Ўзбекистонга, вилоятимиз марказига ўтиб-келиш муаммоси. Фарғонага бориш учун Сўхдан иккита йўл бор. Бири Риштон, иккинчиси Водил орқали. Бири яқин, бири йироқ йўл. Хабарингиз бўлса, беш-тўрт йилдан бери фақат бир томондан қатнаб келяпмиз. Бошланишида яхши эди. Кейин ўзгарди. Қўшни давлатнинг чегарасига гапимиз ўтмайди. Чегарадан ўтувчилар сарсон бўлиб узоқ вақт туради. У ердагилар на ёшни ёш, қарини қари дейишади. 50-60 километр турли қийинчилик ва муаммолар билан Қирғизистон ҳудудидан ўтамиз.
Риштон томонидан ўтиш учун бошқа йўл бор. У йўлда қўшни давлат аҳоли пункти кам. Жуда яқин йўл. Нари борса 6-7 километр Қирғизистон еридан ўтилади холос. Негадир икки ҳукумат ўртасида мазкур масала ижобий ҳал бўлмаяпти. Раҳбарларимиздан шу муаммони тезроқ ҳал қилиб беришларини кутяпмиз".
Мухбирнинг ёзишича ўшанда уларни кўрган ҳар бир сўхликнинг саволи "Билмайсизми, яқин йўлимизни қачон очиб беришаркин?" деган савол бўлган.
Умид қиламиз сўхликларнинг Фарғона вилоятига ўтадиган қисқа йўли ҳам яқин келажакда очилади. Икки давлат бош вазирлари
Абилгазиев ва Ариповларнинг Ўшдаги музокараларида шу мавзу ҳам кўтарилганига шубҳамиз йўқ.

"Биз ғалаба қозонамиз"
Кимнидир хабари бор, кимнидир хабари йўқ шу йил ёзда Шуҳрат Сатторовнинг "Биз ғалаба қозонамиз" китоби чоп этилган эди. Ўшанда бу китоб тақдимотига муаллиф ижтимоий тармоқлар орқали ҳаммани таклиф этган эди. Тақдимотга мени ҳам бориш ниятим бор эди. Аммо минг афсус, тақдир қилмаган экан.
Ўшандан кейин муаллиф Фейсбук ижтимоий тармоғида китоб номида алоҳида саҳифа очиб ушбу китобдан парчалар бериб бора бошлади. Ўшанда ўша парчаларни ўқиб менда китобни ўқиб кўриш иштиёқи туғилди. Аммо китобни олиб ўқишга бирида вақтим, бирида имкониятим, бирида ҳафсалам бўлмай юрган эди.
Ниҳоят яхши одамлар сабаб бўлиб, бугун бу китоб қўлимга тегди.
Китобни очиб мундарижаси охирида эмас, бошида берилганини кўриб "қойил" деб юбордим. Чунки, бошқа китобхонларни билмадим-у, аммо менга китобларда мундарижа охирги саҳифаларда эмас, бошида берилгани маъқул.
Китобни ўқир эканман, ўзим учун хазина топгандай бўлдим. Чунки, биринчидан китобда каналим учун берса бўладиган ибратли гаплар, мавзулар ниҳоятда кўп экан. Иккинчидан эса бироз дангасалигим ва уйқуни яхши кўрадиган одатим бор, китоб мени уйғотиш учун, ҳаракатга ундаш учун ёзилгандай гўё.
Юқорида "муаллиф Фейсбук ижтимоий тармоғида китоб номида алоҳида саҳифа очиб, китобдан парчалар бериб бораяпти" дедим. Буни қарангки яхши одамлар телеграмда ҳам китоб номида "Биз ғалаба қозонамиз" номли канал очиб бу китобдан парчалар бериб бораётган эканлар.
Шунингдек ушбу каналда китобни қайердан сотиб олса бўлади, уни манзилингизгача етказиб бериш ҳақида ҳам маълумотлар бор.
Марҳамат, канал манзили:
@biz_galabaqozonamiz
Саломат бўлинглар. Худо хоҳласа яқин кунларда китобдаги ибратли ва қизиқарли мавзулардан кутиб қолинг. Ёзганларимни малол олмай, мен билан бир сафда бўлиб келаётганингиз учун сизларга раҳмат, азиз ва ҳурматли канал аъзолари. Доимо ғам кўрмай омон юринглар.

Эслайсизларми ёки йўқми бир пайтлар маъракалар мавзусини Дима Қаюмга жавобан ёзиб бошлаган эдим
Ўша постда бойлар, ўзига тўқлар, ўртаҳоллар-ку майли, аммо қўлида ҳеч нарсаси йўқ инсонлар ҳам айнан турли маъракаларни ўтказишда меъёрни билмасликлари ва бошқалардан ортда қолмай деб турли тўй ва аза маъракаларини қўлларида пул бўлмаса бировдан қарз олиб бўлса ҳам қилишлари ҳақида ёзган эдим. Энди ана шу гапимга бир ҳолат бўйича ёзиб исбот келтирай.
Бир танишим туман ҳокимияти билан келишиб бир нечта кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини суннат тўйи қилиб бермоқчи бўлишибди. Ўртада маслаҳат билан ҳамма нарсага руслар "по детально" дегандай икир-чикирларигача ҳаммасини, нечта болани суннат тўйи ўтказилади, меҳмонга қанча одам чақирилади, неча кило гуруч дамланади, тўй болаларга қандай совға ва сарполар олинади, тўй қайси тўйхонада ўтказилади, ҳаммасини режалаштиришган.
Ҳокимиятга бориб ўша суннат тўйига 10 та болани тўйини ўтказиб беришни режалаштиришганини айтишади. Сабаби: кам таъминланган оилаларни манзилини ҳокимиятдагилар жудаям яхши билишади.
Ҳокимиятдагилар турли маҳаллалардан 10 болани ота-онасига бу хабарни етказишади. Улар хурсанд бўлиб қабул қилишади. Нега хурсанд бўлишмасин, ахир тўйни харажатини тадбиркорлар қилаяпти. Қолаверса ўша тадбиркорлар совға саломни яхши қилишади. Шунингдек ҳокимият ҳам қараб турмайди, ўз совғаларини беради. Шундай экан, қувонмай бўладими?
Қисқаси тўй куни эрталабдан болалар ота-оналари ва қариндошлари ҳамроҳлигида тўйхонага келишади. Бир хилда чиройли кийинган тўй болалар кўзни қувнатишади. Бир тарафдан тўйга айтилган меҳмонлар ошни еб чиқишаяпти. Туман ҳокими ташриф буюриб тўй болаларни ҳаммасини табриклаяпти, совғаларини бераяпти. Тўйни ташкиллаштирган тадбиркорлар ҳам совғаларини топширишади. Ҳаммаси чиройли тугайди.
Аммо....
Аммо, орадан бироз ўтиб ўша тўй бўлган болалардан бириникидан танишимга суннат тўйига айтилган таклифнома келибди. Қараса ўша ўзлари тўйини ўтказиб берган боланинг суннат тўйига таклифнома. Ҳайрон бўлади ва боланни ота-онасига қўнғироқ қилади. Улар эса "Ҳа энди ҳокимият ва сизлар қилиб берган тўй тўй эмасда. Ўзимизни ҳам зиммамизда тўй қилиб бериш қарзи бор. Шунга, мана тўйни бошлаб юбордик" дейишибди.
Мана сизга халқимизни тўйга муносабати. Ҳокимият ёки тадбиркорлар тўй қилиб берган экан, ўша ота-оналар, "раҳмат, бир ташвишдан қутилдик" деб ўғлини тўйига атаб йиғаётган пулини оиласини кам-кўстига ёки ўша фарзандини таълимига сарфласа, уни билимли қилиб етишишига сарфласа бўлмайдими?
Йўқ, бўлмас экан. Уларни зиммасида тўй қилиш мажбурияти бор экан ва ҳокимият ёки тадбиркорлар қилиб берган суннат тўйи уларни гарданидаги тўй қилиш мажбуриятдан соқит қилмас экан.
"Кейин билсам боласини суннат тўйини ҳокимият ёки тадбиркорлар ўтказиб берган ота-оналарнинг аксарияти кейинчалик боласини суннат тўйини бошқатдан қилар экан" дейди ўша танишим.
Мана сизларга халқимизни тўйга муносабати.
Ана шу учун ҳам тўй ёки бошқа маъракалар ҳақида кўпроқ ва кўпроқ ёзавериш керак деб ўйлайман ва тўй ёки бошқа маъракалар бизни еб битирмасдан, биз тўйларга бўлган муносабатимизни, ҳаётда тўйлардан ҳам муҳим нарсалар борлигини, болаларимиз келажаги учун уни тўйини қандай қилиб ўтказишимиз эмас, унга яхшироқ билим олиши учун яхшироқ шароитлар қилиб беришимиз лозимлигини тушуниб етишимиз керак. Мен "йўқ, тўй қилманг" демайман. Тўйни қилаверишсин. Аммо ҳолига қараб қилсин, енгилроқ қилиб ўтказсин. Нега ҳолига қарамай чираниши керак? Қозон-қозон ош дамлагани-ю, минглаб одам чақиргани билан ким раҳмат дейди. Ҳеч ким. Шундай экан болаларимизни келажаги тўйларда эмас, уларнинг илм олишида деб билайлик.

Хабарларинг бор бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўлиб ўтди
Ана шу мурожатда мени бироз хурсанд қилгани Президентнинг "Вазирларни Олий Мажлис тасдиқлашини жорий қилиш ҳақидаги таклифи бўлди. Бу ишни аллақачон жорий қилиш керак эди. Ҳалиям кеч эмас.
Мурожатдан шу мавзу бўйича парча:
«Ҳозирги кунда Конституцияга мувофиқ парламент Бош вазирни тасдиқлайди. Лекин, вазирларни лавозимга қўйишда қатнашмайди. Шунинг учун Ҳукумат аъзолари парламент олдида масъулиятни етарли даражада ҳис этаётгани йўқ. Шу боис Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиётини киритишни таклиф этаман»
«Бўлажак вазир парламент аъзолари олдида соҳани ривожлантириш бўйича ўз дастурини ҳимоя қилсин ва унга эришиш йўлларини асослаб берсин. Бир сўз билан айтганда, лавозимга муносиб эканини исботласин», қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек Президент мурожатида гапирган яна бир муҳим иш ҳам мени хурсанд қилди. У ҳам бўлса вилоятлар ва туман кенгашлари депутатларининг ваколати ошади. Ҳокимлар энди кенгашларга раислик қилмайди.
Президент вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари маҳаллий кенгашларга раислик қилиши амалиёти бекор қилиниши, депутатларнинг ваколатлари кенгайтирилишини айтиб ўтди.
«2019 йилда ҳокимнинг айни вақтда Халқ депутатлари кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатишига доир тартиб бекор қилиниши лозим. Олий Мажлис палаталари раҳбарларига икки ой муддатда ушбу масалаларни депутат ва сенаторлар ўртасида ҳамда жойлардаги вакиллик органларида атрофлича муҳокама қилиб, амалий чоралар дастурини қабул қилиш тавсия этилади. Ҳоким ҳокимлигини қилсин, лекин кенгаш олдида ҳисобот берсин», деди
Президент.
Мен юқоридаги хабарни нега хурсанд бўлиб қарши олдим? Сабаби, кўраяпмиз жойларда ҳокимларнинг Кенгаш раислари бўлишлари ортидан кўплаб тушунмовчиликлар келиб чиқаяпти. Шундай экан вилоятларда ҳам, туманларда ҳам Кенгашлар мустақил ишлашлари самаралироқ бўлади деб ўйлайман.
Шундай экан Президентнинг ана шу икки масалада берган таклифи ва режасини хурсанд бўлиб кутиб олдим.
Шунингдек, келажакда ҳокимлардан турли қарорлар чиқариш ҳуқуқини олиб Кенгашлар ихтиёрига бериш керак.
Президент ўз Мурожатида кўплаб мавзуларни гапирди. Аммо мен биринчи шу икки мавзуни сизларга етказишни хоҳладим.
Бошқа долзарб мавзуларга ҳам навбати билан тўхаламан деб ўйлайман. Омон бўлинглар.

Сал нарсага асабийлашамиз, жиззакилик қиламиз, керак бўлса жанжаллашамиз ва бошқаларни хуморимиздан чиққунимизча сўкамиз. Агар сизда ўша чет элликнинг биз ҳақимизда "уларда ўзаро муомалада лутф йўқ, аксарияти асабий" деб берган хулосаларига шубҳа бўлса, узоққа бормайлик агар автоуловингиз бўлса унга ўтириб шундоқ катта кўчага чиқишингиз кифоя; одамларни қанчалик асабий ва жиззаки эканларини кўрасиз қўясиз.
https://telegra.ph/Bizga-begona-b%D1%9Elib-borayotgan-%D1%9Ezbekona-lutf-12-28

Telegraph
Бизга бегона бўлиб бораётган ўзбекона лутф
Бир пайтлар, Собиқ Иттифоқ даврида суратга олинган "Бензаколонка маликаси" фильмини кўпчилигимиз кўрганмиз. Ана ўша фильмда фильм бош қаҳрамони бўлган қиз бензоколонкада ишлар экан бензоколонка мудирига "Қани эди, биз ҳар бир ёқилғи қуйиш учун келаётган ҳайдовчига…
Яқинда Ургут тумани, Почвон маҳалласи Ғойибота қишлоғида истиқомат қилувчи 118 ёшли онахон – Улуғ Олимова фуқаролик паспорти олиш учун келди. ИИБ ходимлари Янги йил байрами арафасида 1900 йилда туғилган момонинг паспортини совға қилишмоқчи!
Бу ҳақда Жомбой тонгги газетасининг телеграм канали маълум қилаяпти.
Қойил-э.

Ўзбекнефтгаз, Ўзтрансгаз, Ўзбекэнерго, баракалла сизларга.
Ҳозир машинамга газ олиш учун Тойлоқ туманидаги Метан заправкалардан бирига келдим. (Ургутда Метан заправка йўқлигини олдинги постларимда ёзган эдим шекилли-а? )
Машиналар жа водийдаги Метан заправкаларидагидай километрлаб бўлмаса ҳам ҳар бир колонкада 4-6 тадан бор.
Лекин, барибир яхшигина кутадиганга ўхшаяпмиз. Сабаби....
Сабаби, айнан ҳозир заправкадаги 6 та колонканинг ҳеч бири машиналарга газ қуймаяпти. Босим(давления)ни кўтараётган эмиш. Давленияни кўтариш нега керак десам заправкага озгина газ келаяпти ва унда босим умуман йўқ экан.
Шу сабабли олтита колонка ҳам машиналарга уланган ҳолда босимни кўтарилишини кутаяпти.
Демак, водий тарафларда ёки бошқа исталган Метан заправкада машиналарнинг йиғилиб навбатнинг катталашиб кетаётганига газ босимининг пастлиги сабаб бўлаяпти.
Мамлакатимизда иккита компания бугунги кунда ўзимиз учун керакли бўлган нарсани четга экспорт қилиб халқимизни қийин аҳволга солиб қўйяпти. Бири Ўзбекнафтьгаз бўлса, иккинчиси Ўзбекэнерго АЖ.
Улардан бири бугун ўзимизга сув ва ҳаводай керак бўлган газни Хитойга экспорт қилаётган бўлса, икаинчиси электр энергиясини Афғонистонга экспорт қилаяпти. Буёқда эса қишлоқ жойларида оддий халқ қийналаяпти.
Кўпинча ҳаво қаттиқ совугани учун газни босими тушиб кетди дейишар эди. Мана бугун газни босими кескин тушиб кетадиган даражада ҳаво совуқ эмас.
Кимлардир Хитой билан газни, Афғонистон билан чироқ масаласида шартнома бор. Ўша шартномаларга кўра ҳар иккала ташкилот ҳам ўз мажбуриятини бажариши ва газ билан чироқни вақтида етказиб бериши керак дейишади. Хўп, шундай экан, ўша шартнома тузилаётганда қишнинг уч ойида сал камроқ етказиб берамиз деб шартнома қилса бўлмайдими?
Яқинда хабар.уз Хитой бу йил Марказий Осиёдан олаётган газини 10 миллиард кубометрга оширгани ҳақида хабар берган эди.
Ёки шу йил баҳорда Ўзбекэнерго Афғонистонга экспорт қилинаётган электр энергиясини ошириши ҳақида хабарлар чиқди.
Барака топкурлар, олдин ўзимизга етарли миқдорда етказиб беринглар, ортганини эса экспорт қилинглар. Илтимос!

Абдулла Орипов, "Йиллар армони"
Бир пайтлар мактабни иккинчи-учинчи синфида ўқиб юрган пайтларимда мактаблардаги турли тадбирларнда доим шеър ўқир эдим. Синф раҳбарим кутилмаганда мени даврага таклиф этар, мен шеър ўқишни бошлар эдим.
Ўша пайтда кунлардан бир кун дадам Абдулла Ориповнинг "Йиллар армони" китобини олиб келдилар. Ўшанда ўша китобдаги шеърларни ўқийвериб, ўқийвериб қарийб ҳамма шеърини ёдлабман эй.
А. Орипов шеърларини ёдлаганимдан кейин "Ўқиш китоби"даги шеърлар мен учун ўта жўнлашиб қолди.
Эсимда, бир марта янги йил байрами тадбири олдидан синф раҳбарим "Бугун сенга навбат олиб бераман, шеър ўқийсан. Қани, қайси шеърни ўқийсан?" деб қолди. Ўшанда А. Ориповни "Учинчи одам", "Тулки фалсафаси", "Тилла балиқча" ва шуларга ўхшаган шеърларидан бир нечтасини номини айтдим. "Йўқ, бўлмайди, шеър янги йил ҳақида бўлиши керак" деди. Ўшанда шунча шеър ёдлаб биронта янги йил ҳақида шеър билмаслигим аён бўлди.
Орадан неча йиллар ўтган бўлсада ҳанузгача ўша шеърларни аксариятидан бир мисра, икки мисра эсимда қолган.
Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди...
Онажон..
Америка сеҳрли диёр
Ухлар эди Колумб ҳам ҳали.
Денгиз ортин ёритди илк бор,
Берунийнинг ақл машаъли
Мен нечун севаман Ўзбекистонни
Боғларин жаннат деб кўз-кўз этаман.
Нечун ардоқларкан тупроғини мен,
Ўпаман, тупроғинг бебаҳо Ватан
Зўр карвон йўлида етим бўтадек,
Интизор кўзларда халқа-халқа ёш.
Тулки фалсафаси..
Учинчи одам...
Соат бўлди тўрт ярим,
Деди Дилбарга Карим.
Буни эшитди Ғулом,
Ҳаёт мендан аямади неъматларини,
Неки сўрсам барин берди, ҳеч бир тонмайман.
Фақат бир ғам ўртар юракларимни
Мен муҳаббат тақдиримдан мақтанолмайман.
Йигитлар мактубин битганда қондан,
Келинлар фироқдан чекканда ёҳу
Унинг ҳам паноҳи қайтмади жангдан
Ўн тўққиз ёшида бева қолди у
Тониб қайга бордим, бобомдан ўтган,
Толеъимга битган Қашқадарёмсан.
Неча кунки йўқ оромим
Келолмайман ўзимга...
Уйғонгувчи боғларни кездим
Топай дедим қирдан изингни.
Қани айт, мақсадинг нимадир сенинг?
Нучун тилкалайсан бағримни оҳанг?
Охирги йилларда А. Орипов ҳақида турли гап-сўзлар бўлди. Уни ичимликни яхши кўришда айблашди.
Энди, СССР пайтида аксарият адиблар доим ичиб юришган. Ичимлик ичиб юриш ўша пайтда уларга одатий иш бўлган.
Мустақилликдан кейин ҳам ўша даврдан қолган одат дейсизми, сарқит дейсизми бироз сақланиб қолди.
Т. Малик домла "Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи" китобида СССР
пайтида адибларимиз орасида спиртли ичимликларга муккасидан кетиш ҳолатлари ҳақида ёзар экан: "Ўша пайтда спиртли ичимликларга муккасидан кетиш кўплаб истеъдодли адибларни жувонмарг қилиб юборди. Аммо, уларни тақдири бошқа ёш адибларга дарс бўлмай ичкиликбозлик баттар тарқаб кетаверди" деб ёзади. Шундай экан А. Ориповнинг истеъдоди доим унинг характеридаги қандайдир камчиликдан устун бўлган.
Тилла балиқча
Тухумдан чиқди-ю,келтириб уни,
Шу лойқа ҳовузга томон отдилар.
Ташландиқ ушоқ еб ўтади куни,
Хор-у хас-хашаклар устин ёпдилар.
Дунёда кўргани шу тор ҳовузча
Ва мудроқ толларнинг аччиқ хазони.
Менга алам қилар тилла балиқча,
Бир кўлмак ҳовуз деб билар дунёни.
А. Орипов шу шеърини 1965 йилда ёзган. Ўшанда бу шеърни ўқиган кўплаб соғлом фикрли кишилар шеърда шоир Собиқ Иттифоқ даврида унинг таркибида мустамлака бўлиб юрган Ўзбекистонни ёзган деб билишган.
Шунингдек унинг "Ўзбекистон Ватаним маним", "Мен нечун севаман Ўзбекистонни?!" шеърлари ўша пайтда зўр ёзилган шеърлар эди.
Тўғри, ўша пайтда шоир ижодида Ленин, коммунизм ҳақида ёзилган шеърлар ҳам бўлган. Аммо, бундай шеърлар ёзмасдан китоб чиқаришни, шеърларни матбуотда эълон қилишни имкони бўлмаган.
Бугун шоирни туғилган куни ҳам эмас, аммо негадир уни эслагим келди. Яратган марҳум шоирни раҳмат ва мағфират қилсин.

Янги йилдан бошлаб UMSнинг номи ўзгаради
UMS компанияси 2019 йилдан бошлаб Mobiuz савдо белгиси остида фаолият олиб боради. Бу ҳақда хабар.уз сайти хабар бераяпти
Айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, мобил операторга бир қатор вазифалар топширилди. Хусусан, UMS Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожланган мамлакатлар даражасида Интернет тармоғига уланиш имкониятлари билан имкон қадар тўлиқ қоплаши, барча давлат хизматларини фақатгина ўз маълумотларга ишлов бериш марказлари орқали кўрсатиши лозим.
Бундай шарт-шароитларда компания ребрендинги янги ўзгаришларни ифода этиши, компания қадриятларини ғоявий жиҳатдан ва мазмунан ўз ичига олган бўлиши керак. Буни инобатга олган ҳолда UMS мобил операторининг савдо белгисини Моbiuz, деб номлашга қарор қилинди», — дейилади расмий маълумотда.
Шунингдек компаниядан мижозларга ҳам яхши янгилик бўлаяпти. Компания бир қатор пакетлардаги интернет, сўзлашув ва смс ларни сезиларли миқдорда ошираяпти.
Масалан: Мен Қулай+ тарифини ишлатаман.
Бу тарифда 42.000 сўмга :
2000 мб
400 дақиқа сўзлашув
400 смс бор эди.
Оширилгандан кейин бу тарифда 42000 сўмга:
3000 мб
500 дақиқа
500 смс берилаяпти.
Тўлиқ маълумот бу ерда: 👇
https://ums.uz/uz/news/2018/18627/
Рус тилида:
https://ums.uz/ru/news/2018/18626/

"Этикдўз ёпаётган сомса, сомсапаз тикаётган этик" ёки ҳавога совурилаётган халқнинг пули
Сиз этикдўзни сомса ёпганини, сомсапазни этик тикканини кўрганмисиз?
Айрим масъул шахслар қиёфасида мен роса кўрганман. Нима қипти, этикдўз сомса ёпишни, сомсапаз этик тикишни эпласа қандини урсин дейсизми? Албатта, агар эплай олишса қандини урсин. Аммо, улар ишларини эплай олмай, этикдўз сомсани масаллиғига, сомсапаз этикнинг ашёларга сарфланган пулларни ҳавога учиришса, буни оқибатида халқни пешана тери билан топган пули исроф бўлса, бундан ёмони йўқ.
Қўйидаги суратда Ургут шаҳридаги марказий шоҳ кўчани ўртаси ковланган ҳолда турибди, тўғрими? Унда кўчани ёритадиган чироқ ўрнатилган темир устунни ҳам кўраяпсиз, шунақами? Ҳа, яшшанг!
Ана шу кўча ўтган йил шу пайтда ўртадасида арчалар экилган ҳолатда эди. Ўшанда олдинига арчаларни кесиб олишди. Баҳона "ҳайдовчилар арчалар орасидан чиқиб келаётган пиёдаларни кўрмай қолаяпти" бўлди. Ҳақиқатдан пиёдалар кўчани кесиб ўтишда, дуч келган жойдан ўтиб, арчалар орасидан қўққисдан чиқиб келганлари учун бир неча марта ҳайдовчилар томонидан одам уриб кетиш ҳолати рўй берди. Аммо, бу учун арчани тагидан арра қўймай, пастки шохларини яхшилаб бутаб, кўчани кесиб ўтаётган одамлар кўринадиган қилиб қўйса бўлар эди.
Бўлар иш бўлди, арчалар кесилди.
Арчалар кесилгандан кейин унинг остидаги эни қарийб икки метр жойдаги тупроқ қатлам чуқур қилиниб ковлаб олинди. Ўрнига шағал тўкилди. Устига икки қават асфальт ётқизилди ва буни натижасида кўча анча кенгайди. Кейин янги қилинган асфальтни устига кўчани ўртасидан чизиқ(полоса) чизиб қўйилди.
Ўша арчалар кесилганда йўлни ўртасидаги ёритиш чироқлари ўрнатилган бетон устунлар ҳам олиб ташланган эди. (Ўзи ўша устунларни чироғи ёнганини ҳеч ҳам кўрмаганман.)
Бугун энди, ўша икки қаватли янги бостирилган асфальтни ётқизилганига йил тўлмай ковлаб олишаяпти. Сабаби: кўчани ўртасига темир устун ўрнатилиб, унга ёритқич чироқлар илинар экан. Ўша чироқларга тортиладиган симлар(провода)ни ер остидан олиб кетиш учун яқинда ётқизилган асфальт ёппасига ковланаяпти.
Хўш, ана ишларни тепасида туриб сомса ёпаётган этикдўз, яъни Ургут туман ободонлаштириш, йўл бўлимлари, ўша арчалар кесиб олиниб ўрнини ковлаб шағал тўкканида 2000 метр симни, "келажакда чироқ тортсак керак бўлади" деб ўша пайтда шағални остидан ётқизиб кетса бўлар эдими? Бўлар эди. Агар ўшанда шу иш қилиб кетилганда бугун янги қилинган асфальт ёппасига бузиб олинмай озгина жой, фақат устунлар ўрни ковланарди холос.
Балки ҳозир устунлар ўртаси қайта асфальт қилинмай бетон тўсиқ қўйилар. Хўш, унда бироз олдин икки қават асфальт қилинмай ўша бетон тўсиқ биратўла қўйиб кетилса ҳам бўлар эди-ку.
Ўшанда арча кесиш, ўрнини ковлаб олиб остидан шағал, устидан асфальт ётқизиш ишларига эҳҳе қанча пул сарфланди, буни ўша ишларни қилганлар ва яна Худо билади. Ўшани ёнига 2000 метр сим кўмилганда харажатлар жудаям ошиб кетмас эди.
Бугун янги ётқизилган асфальтни исроф қилиб ўйиб олиб, остидан сим ётқизиш, тепасига темир устунли чироқлар ўрнатиш, яна неча пул сарфланаётган экан-а?
Раз шунақа чироқ тортилар экан, ўша пайтда биратўла тортилса ҳам бўлар эди. Балки ҳозир темир устунлар орасига пастми, баландми тўсиқ қўйилар, буни ҳам ўша пайтда биратўла қўйса бўлар эди.
Агар, мабодо бу ишларга ўша пайтда маблағ топилмаган бўлса, унда ўша жойни асфальт қилмай турса ҳам бўлар эди. Аммо, катта бир туманда 10-15 дона темир устун ва бетон тўсиқлар учун маблағ топилмаганига ишониш қийин.
Бу гапларни нега ёзаяпман? Биринчидан арзимаган ишларга эътиборсиз бўлиб халқни пешана териси топилган неча миллионлаб маблағини ҳавога совуришаяпти. Иккинчидан эса, тумандаги аксар ички кўчалар хароб бўлиб ётганида анчагина асфальтни ўйиб олиб исроф қилишларини ҳазм қила олмадим.
Ҳа, яхшилар! Этикдўзни сомса ёпганини, сомсапазни этик тикишини Ургутдаги Ободонлаштириш ва Йўл қурилиши бўлимларидан, шу ишларни индамай кузатиб турган Ҳокимиятдан сўранг.
П.С. Катта эҳтимол билан айтаман: Этикдўзни сомса ёпиши, сомсапазни этик тикиши бошқа жойларда ҳам бўлаяпти.

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари муҳокамаси порталида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан тайёрланган, Вазирлар Маҳкамасининг «Мобил қурилмаларни қайддан ўтказиш тартиби ва шартлари ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси рус тилида муҳокамага ташланди.
Ҳужжат лойиҳасида мобил қурилмаларни қайддан ўтказиш тартиби ва шартлари ҳақидаги низом президентнинг 2018 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–5414-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги №847-сонли қарорига кўра ишлаб чиқилгани айтилмоқда.
«Мазкур низом билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши шарт бўлган мобил телефонлар ва мобил алоқа модулига эга бўлган бошқа қурилмаларни қайддан ўтказиш тартиби ва шартлари тартибга солинади», - дейилади ҳужжат лойиҳасида.
Ўзбекистонда фойдаланилаётган, олиб кирилаётган, сотилаётган, ишлаб чиқарилаётган ҳамда абонентларга Ўзбекистон ҳудудида GSM, UMTS ва LTE стандартларида мобил алоқадан фойдаланиш имконини берувчи мобил телефонлар ва мобил алоқа модулига эга бўлган ноутбуклар, планшетли компьютерлар, модемлар, банкоматлар, инфокиосклар, ақлли соатлар, телеметрия қурилмалари, ақлли уй ва хавфсизлик тизими элементлари қайддан ўтказилади.
Эндиликда мобил алоқа тармоғида қайддан ўтмаган мобил қурилмалар воситасида мобил алоқа хизматидан фойдаланиш чекланади.
Мобил қурилмаларни қайддан ўтказиш қуйидаги усуллардан исталган бири орқали амалга оширилади:
Тизим операторига мобил қурилма эгаси ёки унинг вакили шахсан мурожаат қилиб, ариза топшириш орқали;
Мобил қурилма эгаси ёки унинг вакили мобил қурилмаларни қайддан ўтказиш ҳудудий пунктига шахсан мурожаат қилиб, ариза топшириш орқали;
Интерактив давлат хизматлари ягона порталига ариза топшириш орқали;
Тизим оператори веб сайтига ариза топшириш орқали.
Ҳужжат лойиҳасида қайд этилишича, жисмоний шахс шахсий фойдаланиши учун 6 ой мобайнида фақат 1та мобил қурилмани қайддан ўтказиши мумкин бўлади.
Диққат қилиш керакки, тизим ишга тушгач, юридик ва жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ёки миллий ишлаб чиқарувчилар томонидан уникал идентификацион кодлар билан ишлаб чиқарилаётган мобил қурилмаларни қайддан ўтказиш тизим оператори томонидан пуллик асосда қайддан ўтказилади.
Яна бир қизиқарли факт шундан иборатки, 16 ёшга тўлмаган шахсларнинг мобил қурилмалари IMEI кодлари рўйхатдан ўтказилмайди.
Ҳужжат муҳокамаси қизғин тус олмоқда. Фуқароларда мазкур ҳужжат юзасидан бир неча асосли саволлар вужудга келмоқда. Уларнинг айримлари:
Нега айнан 6 ойда бир дона мобил қурилмани қайддан ўтказиш билан чекланмоқда?
16 ёшгача тўлмаган болаларнинг мобил қурилмалари қайддан ўтказилмаслиги сабаби нимада? Чунки айни пайтда ота-оналарга ўз фарзандларини мобил қурилма орқали назорат қилиш осон.
Кимнингдир телефони тўсатдан бузилса, янгисини рўйхатдан ўтказиш учун 6 ойлик вақт поёнига етмаган бўлса нима қилиш керак?
Айни пайтда жуда кўп мобил қурилмалар 2та сим карта билан ишлайди ва сим карталарнинг ҳар бирига алоҳида IMEI-код ажратилади. Бу ҳолатда абонент 6 ой давомида 1та сим карта ишлатишга мажбурми?
Юртимизда туризмни ривожлантириш учун кўп саъй-ҳаракатлар қилинмоқда. Туристик сим карталар жорий этиш таклифлари берилмоқда. Бу чора хорижий туристларнинг юртимизнинг тарихий жойларидан мобил интернетдан фойдаланишида қийинчиликлар келтириб чиқармайдими? Туристлар бундай ишларни ёқтиришмайди ва бу уларнинг кўз ўнгида мамлакатимиз имижи пасайишига олиб келмайдими?
Умуман олганда бу халқни талашдан бошқа нарсамас.
Мен шахсан мобил бошқа ашёларни рўйхатга олинишига қарши эмасман. Аммо бу иш БЕПУЛ амалга оширилиши ва рўйхатга олишни соддалаштирилган, масалан ussd-кодлар орқали амалга оширилиши лозим.

9 майдан бошланаётган ёхуд унутилаётган тарих
Бу постда ёзилаётган гаплар бир неча йил давомида кузатишларимдан келиб чиқиб ёзилган. Бу постни 2018 йил, 9 май арафасида хабар.уз сайтида берилган эди. Аммо, умри қисқа экан бир кунча яшади ва кейин кимларнидир аралашуви билан сайт муҳаррири ўчиришга мажбур бўлди. Бу постни каналда яна 9 май арафасида бермоқчи эдим. Аммо, кеча Қатағон қурбонларини ёд этиш тадбири босимга учрагандан кейин 9 майни кутиб ўтирмай эълон қилишга қарор қилдим.
https://telegra.ph/9-majdan-boshlanayotgan-yohud-unutilayotgan-tarih-12-30

Бу постда ёзилаётган гаплар бир неча йил давомида кузатишларимдан келиб чиқиб ёзилган. Бу постни 2018 йил, 9 май арафасида хабар.уз сайтида берилган эди. Аммо, умри қисқа экан бир кунча яшади ва кейин кимларнидир аралашуви билан сайт муҳаррири ўчиришга мажбур…
Хабарларинг бор, мана шу манзилда https://regulation.gov.uz/oz/document/1666
мобил қурилмаларни рўйхатга олиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилган эди. Бу ҳақда каналда ҳам хабар берган эдим.
Шундан кейин қисқа вақт ичида бу лойиҳа муҳокамаси остига лойиҳага қарши кўплаб норозиликлар ва тушунарсиз ҳолатлар ҳақида саволлар ёзилди. Афсуски ўша шарҳларни скниншот қилмаган эканман. Шундан сўнг бироз ўтиб лойиҳа муҳокамадан олинди. Яъни сайтдан ўчирилди
Агар ҳукумат шу пайтгача катта-катта минбарлардан гапирилаётган "ҳамма ишимиз халқни рози қилиш" бўлиши керак гапни исботлашни хоҳласа ушбу қонун қабул қилинмаслиги керак. Чунки муҳокамада кўпчилик бу қонунни қабул қилинишига қаршилигини ёзди. Шунингдек ижтимоий тармоқларда ҳам кўпчилик бу қонун лойиҳасини танқид қилиб турли фиклар ёзаяпти. Боя ўзим ҳам кўчада маҳалладошларимга "ҳукумат мана шунақа қонун қабул қилаяпти, унга кўра қўлингдаги мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказибгина ишлата оласан. Рўйхатга олиш пуллик. Қолаверса телефонинг бузилиб қолса 6 ой тўлмаса янги телефон ололмайсан, 16 ёшга тўлмаган болангни телефони рўйхатдан ўтказилмайди" деб ўзимча қонун лойиҳасини тушунтирсам гапларимни эшитган одамларнинг аксарияти бир овоздан "Унда ҳукумат томоғимизга олаётган нафасимизни ўлчайдиган асбоб ўрнатиб, кейин ҳар бир ичимизга ютиб чиқараётган ҳавони ҳам пуллик қилиб қўйсин" деб фикр билдиришди.
Ана шундан келиб чиқсак халқ мобил қурилмаларни рўйхатга олиш ҳақидаги қонуннинг қабул қилинишига мутлақо қарши.
Қани кўрамиз, бундай ҳолатда ҳар доим "халқни рози қилиш ҳақида" гапираётганлар нима иш тутишаркин? Халқни рози эмаслигига қарамай қонунни қабул қилишармикин ёки халқни рози қилиб шу қонун лойиҳасини бекор қилишармикин? Жараённи кузатишда давом этамиз.

Улар Германияда ўқиган эдилар
Ҳа, улар бундан роппа-роса 96 йил муқаддам Гётенинг ватанида ўқиган эдилар. Бугун, кимларнидир Германияда ўқиётганига, ишлаётганига ҳеч ким ажабланмайди. Аммо, 96 йил олдин бу фавқулодда воқеа эди.
19-асрнинг охири, 20-асрнинг бошларида ватандошларимиз орасидан бир гуруҳ тараққийпарвар кишилар етишиб чиқди. Халқ уларни "жадидлар" деб атади. Жадидлар янгилик тарафдори эдилар. Улар Чор Россияси мустамлакаси остида яшаётган халқни ижтимоий ва маърифий қолоқликдан олиб чиқиш ва Туркистон мустақиллигига эришиш истагида истеъдодли ёшларни ривожланган мамлакатларга ўқишга юбориш ғоясини ўртага ташладилар.
1921 йил, 23 апрелда Ўзбек илмий комиссияси йиғилишида илк бор шу масала ҳукумат даражасида кўтарилди.
Туркистон республикаси Маориф халқ комиссарлиги ёшларни илғор давлатларга ўқишга юборишга рози эканини билдирди ва ўша йил 7 майда бўлиб ўтган йиғилишида бир гуруҳ ёшларини ўқишга жўнатиш режаси тасдиқланди. Аммо ўша пайтда Туркистон мухтор республикасида ҳам бу иш учун маблағ йўқ эди.
Файзулла Хўжаев раҳбарлик қилган Бухоро халқ республикаси эса амаллаб имконият топиб, ўша йил охирида Германияга 70 га яқин ёшларни жўнатган эди. Ўшанда бухоролик ёшларни Германияга жўнатиш ишларида атоқли шоир, олим Абдурауф Фитратни ҳам ёрдами катта бўлган.
Ўшанда туркистонлик ва бухоролик ёшлар узоқ йўл босиб Берлиндаги темир йўл бекатига етиб келганларида уларни "Ўрта Осиёдан эшаклар ўқишга келишди! " деб ёзилган ҳақоратли баннерни кўтариб олган бир гуруҳ одам бақириб кутиб олишди. Булар 1917 йилдаги Октябрь тўнтариши туфайли Россиядаги мол-мулкидан айрилиб Германияга қочиб борган руслар экан.
Ўшанда олис йўлдан катта умидлар билан Германияга борган ёшлар ўша ҳолатни кўриб ажабландилар ва борганларига пушаймон бўлдилар. Аммо бу пушаймонлик немислар уларни хушмуомалалик билан кутиб
олиб бошпаналарга жойлаштирганларидан кейин эсларидан чиқди.
Ўшанда бухоролик ва туркистонлик ёшлар 1 йил давомида махсус курсларда ўқиб, немис тилини ўрганиб, кейин 1922 йилдан мамлакатдаги турли олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилиндилар.
Германия ўша пайтда дунёнинг илм-фан юксак ривожланган давлатларидан бири эди. Шу туфайли бу давлатга дунёнинг кўплаб мамлакатларидан ёшлар келиб таълим олишар эди.
Туркистон мухтор республикаси вакили сифатида Германиядаги талабалар ҳолидан хабар олиб турган шоир Шокир Сулаймоннинг ёзишича ўша пайтда Германияда ўнг минглаб россияликлар, 4-5 минглаб япон ва турк талабалари, бундан ташқари бошқа мамлакатлардан ҳам кўплаб талабалар таҳсил олишган.
Германияда таҳсил олаётган талабалар тиришқоқлик билан ўқиганлар ва ўша пайтда турли шаҳарларда ўқисалар ҳам бир-бирлари билан мунтазам алоқада бўлганлар. Ҳар-ҳар замонда ўзлари ташкил этган Шарқ кечаларига нафақат туркийзабонлар, балки немис дўстларини ҳам таклиф этиб уларга ўзбек халқининг бой ва қадимий маданиятини таништиришга уринганлар.
Ўша пайтда Германияда таҳсил олиб Ватанга қайтган талабаларни аксарияти ўз соҳаси бўйича турли жойларда ишлаб, юрт равнақига ҳисса қўшишга ҳаракат қилди.
Аммо, улар 1937-йилдан бошланган қатағонларда қамоққа олиндилар. Жумладан Хайриниса Мажидхонова, Марям Султонмуродова, Гулсум Раҳимова, Руқия Хўжаева, Султон Матқулнинг хотини Бася Матқул Германия жосуси деб жазога тортилдилар. Улардан ҳеч бири омон қолмади. Фақатгина битта аёл: Марям Султонмуродова Сибирдан омон қайтган.
СССР ҳукумати Германияда таҳсил олган ва олаётган талабалардан 1927 йилдаёқ шубҳалана бошлаган. Буни эшитган талабаларнинг бир қисми ватанга қайтишни хоҳламай Германияда яшаб қолишган. Германияда фашистлар ҳаракати кучайгандан кейин уларни аксарияти Туркияга кўчиб ўтган.
Абдулваҳоб Муродий, Саттор Жаббор, Фузаил Шераҳмедов, Тоҳир Чиғатой, Вали Қаюмхон, Солиҳ Муҳаммад, Тўлаган Мўмин, Саида Шераҳмедова, Исо Хўжаев ва ҳоказоларнинг аксариятини тақдири фожиали тугади. Ватанга қайтгани жазоланди, қайтмаганлари эса чет элларда бир умр ватан озодлигини орзу қилиб яшаб ўтдилар.
Наим Каримовнинг "Улар Германияда ўқиган эдилар" тадқиқот ишидан қисқартириб олинди.

АҚШнинг икки хил "юзи"
Бир неча кундан бери дунёдаги барча ОАВ "АҚШнинг 2019 йилдан ЮНЕСКО аъзолигидан чиқаётгани"ни ёритишаяпти. Кўпчилик "БМТни бир қўлида ўйнатиб турган" АҚШнинг нега бундай қарорга келганини тушунмай қолди. Шу туфайли ўқувчиларга АҚШ ва ЮНЕСКО ўртасида келиб чиққан можарони шарҳлаб берсам.
Воқеалар 2011 йилнинг 31 октябр куни ЮНЕСКО Фаластин давлатини ўз сафига тўлақонли аъзо қилиб олган кундан бошланди. Ўша санагача ЮНЕСКОда кузатувчи мақомида бўлиб келаётган Фаластинни ташкилот сафига тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш очиқ овоз бериш йўли орқали ҳал қилинди ва мутлақ кўпчилик Фаластинни ЮНЕСКО сафига қабул қилиниши учун овоз берди. Розилар сони 107. Қаршилар сони эса 14. Қолганлар бетараф қолишган
Маълумот учун; БМТда бор йўғи 5 доимий аъзо давлат бор. Булар АҚШ, Франция, Англия, Россия ва Хитой. Ташкилот ташкил топганидан бошлаб ҳозиргача Ер юзидаги турли ишлар шу 5 давлатнинг хоҳишларига кўра ҳал қилинган.
ЮНЕСКОда эса ҳар қандай қарор умумий аъзо бўлган бўлган давлатлар муҳокамасига ташланади ва ҳал қилувчи қарорлар ошкора овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
Шу ўринда ўқувчиларда "Хўш, Фаластин ЮНЕСКОга тўлақонли аъзо қилиб олинса бундан АҚШ манфатларига қандай зарар етади?" деган савол пайдо бўлиши мумкин. Ҳамма гап шундаки ЮНЕСКО ташкилоти Исроилни Фаластиннинг бир қисмини босиб олган босқинчи давлат деб ҳисоблайди ва ҳозирги кунда Исроил назоратида бўлган Қуддус шаҳрини бир қисмини ҳам Фаластин ҳудуди деб билади. АҚШга ЮНЕСКОнинг мана шу позицияси ёқмайди ва ўзининг Яқин Шарқдаги энг асосий ва яқин иттифоқчиси бўлган Исроилнинг тарафини олиб у ЮНЕСКО билан келишмовчиликка бораяпти.
2011 йилнинг 31 октябр куни ЮНЕСКО Фаластинни ўз сафига қўшганини эълон қилиши ортидан АҚШ бундан буён бу ташкилотни молиялаштиришдан воз кечишини эълон қилди. АҚШ бу иши ортидан ЮНЕСКОда молиявий қийинчилик юз беришини ва ташкилот ўзига ён беришини кутган эди. Чунки ЮНЕСКОнинг йиллик бюджети 20% ини АҚШ берар эди ва бу 80 миллион долларни ташкил этган. Аммо ЮНЕСКО ён беришни истамади ва агар АҚШ аъзолик бадалини тўламаса уни ташкилот ишларида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилишини эълон қилди.
Воқеалар шу зайлда ривожландики АҚШ ўша 2011 йилдан бери ҳанузгача ЮНЕСКОга аъзолик бадалини тўламайди ва бу йиғилиб бугунги кунда 500 миллион доллардан ошган. ЮНЕСКО ўз сўзида туриб АҚШга ён бермади ва уни ташкилот ишларида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Келишмовчилик шу даражага етдики ЮНЕСКОнинг ўзига ён беришидан батамом умидини узган АҚШ охири бу ташкилотдан чиқиши ҳақида қарор қабул қилди. ЮНЕСКО ҳам ўз позициясида ўзини ҳақ деб билади ва ортга чекинмоқчи эмас.
Кўпчиликнинг фикрига кўра АҚШ БМТ ва унинг бўлими бўлган ЮНЕСКО ишларига 2 хил стандарт билан ёндошмоқда. Яъни БМТда ўзининг 4 шериги билан биргаликда доимий аъзолигидан фойдаланиб анча йиллардан бери бошқаларнинг БМТни тубдан ислоҳ қилиш, доимий аъзоларнинг сонини ошириш ҳақидаги талаб ва таклифларини эътиборсиз қолдириб келаяпти. Гап сиёсатдан холи бўлган ЮНЕСКО ташкилоти ҳақида кетганда эса АҚШнинг ўзи бу ташкилотни "тубдан ислоҳ қилиш керак" деб даъво қилмоқда. АҚШнинг бундай даъво қилишига сабаб эса ЮНЕСКО ташкилоти шунчаки АҚШнинг "йўриғи"га юрмаяпти.
АҚШнинг 2 хил стандарт қўллаётганига яна бир мисол: Бу давлат ўзи билан алоқаси унча яхши бўлмаган давлатларнинг юргизаётган ички ва ташқи сиёсатларидан хато топиб оқибатда дарров БМТнинг санкцияларини қўллаш билан таҳдид қилади. Лекин гап яқин иттифоқчиси бўлган Исроилнинг манфати ҳақида кетганда эса авваламбор ўзи БМТнинг резолюцияларини оёқости қилади. Масалан, у Фаластин-Исроил можаросида ана шундай йўл тутмоқда ва 70 йилдан буён Исроилнинг Фаластин ерларини босиб олганига кўз юмиб келмоқда. Ҳатто Фаластинни ўз сафига тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қўшиб олган ЮНЕСКОнинг бу ишини "кечира олмаяпти".
Умумий хулоса шу-ки агар ислоҳот керак бўлса авваламбор БМТнинг ўзини ислоҳот қилиш керак. Ер шарининг тақдирини 5 давлат ўзаро ҳал қилмасдан доимий аъзолар сонини ошириш керак. Сиёсатдан холи бўлган ЮНЕСКО эса ҳозирча ўз ишини билиб қилаяпти.

Ўзбекистонликларни битта байрами бор. У ҳам бўлса милодий йил алмашадиган кеча. Бундан бошқа ҳеч қандай байрамни улар бунчалик байрам қилишмайди.
Соат 22:00, ота-онамни олдиларидан уйга қайтдим. Қарасам маҳалламизнинг кичикроқ марказларидан бирида қўлбола қилиб катта арча безатишган. Олдида тумонат одам. Асосан ёш болалар, ўсмир ёшдагилар ва ёшлар. Кейин буёғи ёш қизчалардан тортиб 70 ёшгача кампирларгача бор. Ўртада машина балони ёқилган. Бир тарафдан овоз кучайтиргичдан музика эшитилаяпти. Кўчани ёпиб олишган. Ўйин-кулгу авжида.
Қишлоғимиз бўйлаб ўнлаб жойда шундай байрам қилишаяпти.
Ўтган йил учасковой ҳамма кўчаларни айланиб ўшандай байрам бўлаётган жойларга бориб "байрам қилаверинглар, аммо балон ёқманглар" деб огоҳлантириб, ёниб турган балонларни ўчириб кетган эди.
Эрталаб 9:54, уйдан чиқдим. Кўчада тирик жонни ўзи йўқ. Қишлоқ худди одамлари ташлаб кетган жойга ўхшайди. Кечаги байрам бўлаётган жойга қарасам қийшайиб қолган "қўлбола" арча ва бир уюм ёнган балондан қолган кул турибди. Демак, бу йил участковой балон ёқилишига индамаган шекилли.
Қишлоқ кўчаларида куппа-кундузи соат 10:00 да биронта тирик жонни кўрмаслик ҳам ғалати туюлар экан.

2019 йилда Яратган ҳаммамизнинг тан-жонларимизни саломат сақласин. Орамиздан хатолар бўлмасин. Дард кўрмайлик. Яхшилар кўпайсин, ёмонларга Ўзи инсоф берсин. Саломат бўлинглар!

Япон жосуси ёки "ҳукуматни уйида ўтирган" маҳбус
"Ниҳоят одиночкада 11 ой ўтиргач, мени умумий камерага ўтказишди. Анча енгил тортдим. Демак айбим йўқ. Бўйнимга қўядиган гуноҳ топилмади. (Аммо чучварани хом санаган эканман. Кейинчалик ҳеч қандай судсиз елкамга узоқ муддатни илиб Қозоғистон чўлларидаги лагерга жўнатиб юборишди) Ҳозир умумий камерадаги тутқунлик ҳаётимга қайтамиз.
Умумий камерада ўтирар эканман, баъзи бир одамларни бу ерга нега олиб келиб тиқишганини сабабини эшитиб кулишни ҳам билмайсан, йиғлашни ҳам. Умумий камерада узоқ вақтдан бери ўтирган, соқоли кўксига тушган бир отахон бор экан. Қайердан экани аниқ эсимда йўқ, ҳарқалай Бадахшон томонлардан бўлса керак. Аристонлар уни гапга солади:
- Ота, сизни нега қамади?
Чол ўзбекчани зўрға билади:
- Ман ҳайрон.
- Нима гуноҳ қилувдингиз ўзи?
- Ман гуноҳ қилгон? Йўқ, ман гуноҳ қилгон йўқ. Ман укамга тўйга боргон.
- Укангизни тўйига борган бўлсангиз қамайдими?
- Ман ҳайрон, - дейди чол. - Ман тўйга борган. Мани агент дегон. Япон агент дегон.
- Қандай?
- Ман мешни пуфлагон. Панжнинг у бетига мешда ўтгон. Эртаси куни тўйдан қайтгон. Шапкали чегарачи мани ушлагон, агент, япон агенти дегон.
Маълум бўлишича чол Панж дарёсининг нариги тарафига, укасиникига тўйга борган. Дарёнинг у бети Афғонистон. Ҳар икки тарафдаги қишлоқ одамлари мешга миниб бир-бирлариникига борди-келди қилиб юришган. Ака бу тарафда бўлса ука нариги тарафда яшаган. Ёки аксинча. Чолни укасиникидан қайтишида чегарачилар ушлаб олишган ва Япония агенти деб қамашган. "Япон разведкаси аҳмоқмикан одам оёғи етмаган тоғлар орасида яшовчи кекса ва саводсиз чолни агент қиладиган", дейдиган одам йўқ. Булар кимни топса гурра-гурра олиб келиб қамоққа тиқиб ётган замонлар эди. Мана энди чол шўрлик неча ойдан бери қамоқда ўтирибди.
- Энди нима қиласиз, ота? - деб сўрашади ҳангоматалаб аристонлар.
- Мен ўтиравергон.
- Ие, катта холангизни уйими бу сизга, ўтираверадиган?
- Катта холамни уйи? Йўқ, ман катта холамнинг эмас, ҳукуматнинг уйига... ўтиргон.
Мана сизга "сиёсий душман" тушунчаси. Шу беозор чол сиёсий душман бўлса, билмадим. Ўша пайтда мамлакат бўйлаб арзимаган иш ортидан қамалган миллионлаб одам бор эди. Уларни аксарияти мен ва мана шу чолга ўхшаб "гуноҳим йўқ, тез орада қўйворишади" деб ўйлашар эди. Аммо, уларнинг ҳаммаси узоқ йиллик муддатлар билан турли қамоқ лагерларига тиқилган. 1937 йилдан, Сталин ўлган 1953 йилнинг баҳоригача мамлакатда неча миллион одам қамалган бўлса биронтасини "айби тасдиқланмай қўйиб юборилибди" деб эшитмаганман. Ҳаммаси қамалган.
Бугун, мустақиллик кунларида ҳам СССРни мақтаб эслайдиганлар бор. Не ажаб, бу халқ шундай эканки 50 йил оғир азоб бериб 2 кун қорнини яхшилаб тўйдирсанг ҳамма азоблари эсидан чиқар экан. Исботи: СССР деган давлатда 70 йил яшадик. Шундан камида 50 йили, балки ундан ҳам кўпида халқимизни ҳаёти қора зулматда ўтди. Олдинига босмачи дейишди. Кейин коллективлаштириш баҳонасида миллионлаб одамларни "бой-қулоқ" қилиб уй-жойини тортиб олиб, ўзларини сургун қилишди. 1937 йилдан Сталин қатағонлари бошланди. Уруш азобини ёзиб ўтирмай, урушдан кейин бироз тин олган тузум 1948 йилдан оммавий қатағонларни яна бошлади. 1970 йиллардан бошлаб эса ҳар йили пахта режасини миллион тоннага ошириб, охирида "Пахта иши"ни ўйлаб топиб халқимизни қанча азоб берди.
Уйлайман, балки СССРни мақтаётганлар юқорида мен ёзган фожеалардан омон чиқиб келган, ундай фожеаларни кўрмай ўтган оилаларнинг фарзандларидир. Аммо, фожеани уларни оиласи кўрмаган бўлса бу "СССР пайти зўр яшаганмиз, СССР пайти ҳаммаси зўр бўлган" дегани эмаску.
Мен ўша тузумда бир умр азобда яшадим. Қандай азоб дейсизми? Руҳий азобда. Ҳатто, Горбачёв келиб бироз ошкоралик замонлар бўлганда ҳам ҳали ўнгимда, ҳали тушимда, ҳали хаёлимда "Ҳозир келиб қўлимга кишан тақиб олиб кетишади" деган вос-вос билан яшаганман. Буни энди ўша даврни мақтайдиганларга тушунтириб бўлмайди. Оти ўчсин ўша давлатни. Халқимиз бошқа ундай азобларни кўрмасин. Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Саид Аҳмад эсдаликларидан.

Наманган вилоят ҳокимияти ходимлари энди махсус кийимда юради
Наманган вилоят ҳокимлиги ҳокимият апарати ходимлари учун махсус-кийим бош буюртма берибди ва бундан кейин Наманган вилоят ҳокимлиги апарати ходимлари иш пайтида махсус кийимларда юришади.
Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига асосланиб namnews.uz хабар бермоқда
Хабарда жумладан шундай дейилади:
Халқ билан мулоқот, инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш, фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш маҳаллий ҳокимликларнинг асосий вазифаларидан биридир.
Айнан шундан келиб чиққан ҳолда бугунги кунда Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Яъни, вилоят ҳокими, унинг ўринбосарлари раҳбарлигида шаҳар ва туманлар кесимида аҳоли муаммоларини ўрганиш, ҳокимликка келаётган ариза, шикоятларни вақтида, сифатли кўриб чиқиш ва муаммога ечим топиш борасида аниқ амалий ишлар кўрилмоқда.
Кириб келаётган янги йил байрами арафасида вилоят ҳокимлигида яна бир янги тажриба йўлга қўйилди. Яъни, ҳокимлик аппарати учун махсус кийим-бош тайёрланди ва халқ билан мулоқот қилиш, турли тадбирларда ана шу хизмат кийимидан фойдаланиш йўлга қўйилди.
Бундан кўзланган асосий мақсад, бу орқали вилоят ҳокимлигининг махсус имижини янада шакллантириш. Биласиз, бугун бевосита аҳоли билан учрашувда уларнинг муаммолари ечимига зудлик билан ҳал этиш устувор вазифамиздир. Энди айнан махсус кийим бошлардаги ҳокимлик ходимларини таниб олиш аҳоли учун жуда қулай.
Дарҳақиқат, кўплаб учрашувлар ёки маҳаллаларда юрилганда фуқаролар мурожаатлари кимга айтишини билмай овора юришганини кўрамиз. Айнан Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан қўлланган янги тажриба бу каби ҳолатлар олдини олади. Энди фуқаролар турли тадбирлар ёки улар билан учрашувларда тўғридан-тўғри хизмат кийим-бошли ҳокимлик вакилларига мурожаат йўллайверишлари мумкин.
Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Бу хабарга нима деб фикр билдиришни ҳам билмадим.
Агар шу иш ҳокимият ходимларининг ишчанлигини оширса ва хабарда айтилгандай ўз муаммоларини кимга айтишни билмай юрган халқнинг муаммоларини тезроқ ҳал қилса мен бу ишни қўллаб-қувватлайман ва бошқа вилоятлар ҳокимият апаратининг ходимлари ҳам мана шунақа махсус кийимда юришларини хоҳлайман.
Қани кўрамиз, бу иш қанчалик эффект берар экан.
Аммо, Наманган вилоятини ҳокимлигининг бу янгилиги ҳам эътиборга молик.

Одамийлик баҳоси
Бу воқеани ҳинд рўзномаларидан бирида ўқидим. Ҳодиса Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида, аниқроғи Малаппурам шаҳрида содир бўлган экан.
Шаҳарда меҳмон бўлиб турган шимоллик тадбиркор Ориф Вани кечки овқат учун ойнаванд тамаддихонага тушиб, ўзи учун ҳозирланган столга ўтирар экан, ресторан ва кўчани ажратиб турган ойнада милтиллаб турган икки жўфт кўзларни кўзларни кўриб қолди.
Ташқарида чамаси олти ёшлардаги тиланчи болакай ўзидан бироз катта қиз билан Орифга тикилиб турар эди.
Уларнинг кўзларига жо бўлган хатар очлик эди.
Орифнинг уларга ичкарига киришлари мумкинлигини билдирган илиқ ишорасини кўриб бошқа мижозларнинг таъби хира бўлди.
Болалар ресторанга қўрқа-писа кириб келар эканлар ўзларининг исқирт кийим-бошларидан уялиб, хижолат бўлиб кўзларини ўзларини олдига чақирган кишидан узмас эдилар.
Етиб келгач эса бир-бирининг пинжига кириб кетганча ним табассумли одам қаршисида мум тишлаб ўтиришди. Тўзғиган сочлар орасидаги олазарак кўзлар столдаги овқатга қадалди. Ориф уларга ҳам овқат буюртирди. Болакай стол атрофида ўтирмоқчи бўлганида қизалоқ унга овқатланишдан олдин қўл ювиш лозимлигини айтиб уни юз-қўл ювувчи жиҳоз томон еталаб кетди.
Қайтиб келиб Орифнинг рўпарасига ўтирган болажонлар шоша-пиша ҳовури кўтарилиб турган овқатни оғизларига сола бошлашди.
Қанчалик дидсизлик бўлмасин оч болаларга шошиб овқатланиш ярашар экан. Қизча таомига қўл узатмасдан уларни табассум билан кузатиб турган Орифга жовдираб қараб қўяр эди. Идишдаги охирги гуручгача тозалаб, манго шарбатини охирги томчисигача қолдирмай ичиб, болалар ўрниларидан қўзғалишди ва табассум билан ўзларига қараб турган истарали амакига раҳматлар айтиб, шошилиб чиқиб кетишди. Бу воқеани барча-мижозлар-у, хизматкорлар, икки гадойни ичкарига кирганини билиб югуриб келган бошқарувчи ҳам кузатиб туришар эди.
Ориф овқатланиб бўлгач, ҳисобни сўради. Қўлларини ювиб, қуритиб келиб столни устидаги ҳисоб варағини олди. Энди касса томон юраман деб қўлидаги қоғозга қаради ва ҳайрон бўлди. Қоғозда тўлов миқдори эмас, хат қолдирилган экан. "Жаноб, ҳозирча бизда одамийликни баҳосини ҳисоблайдиган машина йўқ. Яхшиликларингиз ўзизгизга ҳамроҳ бўлсин".
Ресторан эгаларининг қилган бу ишларини кўриб дув-дув тўкилаётган кўз ёшларини ҳеч кимга сездирмаслик учун Ориф Вани ўз хонасига кўтарилди.
Шуҳрат Сатторовнинг "Биз ғолиб бўламиз" китобидан.