Ёшлигимизда, мактабнинг юқори синфларида ўқиб юрган пайтларимизда бир синфдош ўртоғимиз роса мақтанадиган бўлиб, мақтанчоқлик касалига йўлиқиб қолди. Бир нарса ҳақида гап бошласангиз бўлди, "мен фалон жойда кўрганман" дейди. Уни мақтаниб ёлғон гапиришини кимдир билади, сезади, кимдир эса сезмайди. Билмайдиганлар унга қойил қолишади, биладиганларнинг эса энсаси қотади. Шу жумладан мен ҳам уни мақтаниш учун ёлғон гапиришини биламан ва бундан энсам қотади.
Охири бўлмади. Бир куни унга чиройли бир сабоқ бериб қўйишга қарор қилдим.
Мактабда 11- синфда ўқир эканмиз қўшни туманга пахтага бордик. Орадан бироз ўтиб ўқитувчимиз уйга бориб келиш учун 3 кунлик таътил берди. Таътилни тугатиб қайтиб келсак ёмғир ёққан, болалар теримга чиқмай дам олиб ўтиришган экан. Қарасам ўша мақтанчоқ синфдошимиз ҳеч кимга гап бермаяпти. Шунда "мана ҳозир мавриди келди, бир боплай бу мақтанчоқни" дедимда болаларга қараб:
- Болалар, мен бугун қайтиб келишда Самарқанд шаҳридаги бир магазинга кирдим. Қарасам икки кассетали магнитафон турибди(Ўша пайтларда икки кассетали магнитафонлар роса урф бўлаётган даврлар эди). Корпуси ойнадай пластмассадан ясалган экан. Магнитафонни ичлари шундоқ кўриниб турибди. Тасмасининг айланишлари ҳам.
Гапимни гапириб бўлмасимдан мақтанчоқ синфдошимиз:
-Кўрганман, фалон ердаги фалон магазинда турибди. Нархи фалон пул, деса.
Шунда мен;
-Бекорларни 15тасини айтибсан. Ундай магазинни ҳам, магнитафонни ҳам ўзи йўқ. Мен сени синаш учун жўртага ойна корпусли магнитафон ҳақида, гапирдим, қани нима деркин деб.
Синфдош дўстимиз бирдан жим бўлиб қолди. Қолганлар эса кулиб юбордик.
Ўша воқеани ҳанузгача эслаймиз.
Ўша воқеадан кейин бояги синфдошимиз ортиқ мақтанмайдиган бўлди.
@bugunning_gapi

Бугун эрта тонгда қоидасиз жанг бўйича россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ва ирландиялик МакГрегор ўртасида жанг бўлиб ўтди. Бу жанг ҳақида реклама ва эълонлар анчадан бери ижтимоий тармоқларда ва ОАВда айланаётган эди.
Мен бу жанг ҳақида гапирмоқчи эмасман. Бошқа фикр билдирмоқчиман. Сабаби мен бундай жангларга мутлақо қизиқмайман. Умуман олганда бир-бирини тепкилайдиган, муштлайдиган спорт турларига унча қизиқмайман ва ундай спорт турларида қатнашадиган спортчиларни ақлли ахмоқлар деб ўйлайман. Чунки онгли равишда пул ёки шуҳрат учун бировни дўппослайдиганлар ёки калтак ейдиганлар руҳий тарафдан мукаммал инсон эмаслар. Ҳарҳолда менга шунақа туюлади.

"Тиланчи". Митти ҳикоя.
Жума намозидан чиқар эканмиз мунгли бир овоз нола қиларди:
- Отам бизни ташлаб Россияга кетиб қолган. Онам беш нафар фарзанд билан ёлғиз қолган. Укам касал, уни даволатишга эса пулимиз йўқ. Сизлардан илтимос, ёрдам беринглар. Биздан қайтмаса Худодан қайтсин.
Яқинроқ бориб қарасам йигирма ёшлардаги кўзи ожиз бир йигит экан. Бечорага раҳмим келди. Чўнтагимдан пул чиқариб унинг қўлида турган елим пакетга ташлай десам у тўлиб-тошиб кетибди. Пулни уни чўнтагига тиқиб ўтиб кетдим.
Кейинги ҳафта жумани бошқа масжидда ўқидим. Масжид дарвозасидан чиқар эканман яна ўша йигит, яна ўша нолали овоз. Кеча ҳафта жумада анча пул тушганди-ку, деб ҳайрон бўлиб масжиддан чиқиб кетдим. Эртаси куни биров билан зарур иш юзасидан учрашишим керак бўлиб қолди. Айтилган жойга бориб ичкарига кирсам билярдхона экан. Учрашишим керак бўлган одамни чиқишини кутиб турар эканман таниш бир овоз бақир-чақир қилиб билярд ўйнар эди. Қайерда эшитганман бу овозни? Овоз келган томонга қарадим. Не кўз билан кўрай-ки ўша масжидда кўрганим "кўзи ожиз" йигит бақир-чақир қилиб билярд ўйнар эди...

Чол ва набира.
Чол ва набира паға-паға бўлиб ёғаётган қорга қараб хўрсиниб қўйишди.
Набира тунов куни олиб келиб ҳовлига эккан бойчечагини, чол эса уйғониб, гуллаб бўлган дарахтларни ўйлаб сас чиқармай Худога ёлворишарди...

Ўлим ибратдир.
Тобут олиб чиқилиб саф бўлиб турган одамларнинг олд тарафига қўйилди. Имом домла мархумнинг яқинларидан "мабодо кимдир хат-ҳужжат билан келса, марҳумнинг олди-бердиларини ўз гарданларингга оласизларми" деб берган саволига "ҳа, оламиз" деган жавоб бўлди. Сўнгра имом домла саф олдига туриб жаноза намозини ўқишни бошлади; "Аллоҳу акбар".
"Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ" деб намоз тугашини билдирувчи салом берилгандан кейин ҳозир бўлган жамоатнинг асосий қисми тобутга хам қарамай ортга, уйга қайтишга шошилди. Тобутни кўтаришга бир тўп яқинлар, қўшнилар, қариндошлар қолдилар. Қолганлар эса ўз ташвишлари билан тарқалиб кетдилар. Тобут елкаларда чайқалганча манзилига ошиқди.
Қабристон. Маййит қабрга қўйилди. Имом домла "Таборак" номи билан машхур бўлган "Мулк" сурасини тиловат қила бошлади. "Табарокаллази биядиҳил мулку ва ҳува аъла кулли шайъин қодир". Марҳумни сўнгги йўлга кузатишга борганларнинг бошлари эгик, Қуръон оятларини қалблари ажиб бир ҳузур туйиб эшитмоқда эдилар. Домла тиловатни тугатиб ўликлар-у, тириклар, ёшлар-у, кексалар, соғлар-у, беморлар ҳаққига дуо қилар экан, дуонинг охирини марҳумнинг ҳаққига бағишлади. Яратгандан унинг гуноҳларини кечиришини ёлвориб сўради. Жамоат эса чин қалбдан "омин" деб турди. Ниҳоят дуо тугаб одамлар ўз ўрниларидан қўзғала бошлашди. Қабр олдида бир-икки киши қолди холос. Қолганлар ўз ташвишлари томон ошиқдилар.
Қабр усти. Ҳамма тарқаб кетган бўлса-да ҳам айрилиқ, ҳам одоб юзасидан марҳумринг яқинлари бироз қабр ёнида ўтириб қолишди. Ўзларича, билганларича марҳумнинг хаққига дуолар қилишди. Ва улар ҳам жанозадан кейин уйга кўнгил сўраб борадиганларни кутиб олиш лозимлигини эслаб қабристон дарвозаси томон ошиқишди. Уларни маърака ва маросимлар билан боғлиқ ташвишлар чулғаганди.
Қабр. Ниҳоят мархумнинг бир ўзи ва бир қабри ёлғиз қолди. Йўқ-йўқ, марҳум бу ерда ёлғиз эмас, марҳумлар ҳам, қабрлар ҳам кўп. Аммо тириклар хам ҳисобга олинса энди у ёлғиз. Кечагина атрофида парвона бўлиб турган яқинлари энди йўқ. Энди унинг ўзи қоп-қоронғу қабрда бир ўзи қолди.
Буни устига ёлғизлик етмагандай қабрни устини бекитиб ташлашган. Қоронғу зулматда ва чиқиб бўлмас жойда(Зеро бунинг унча ахамияти йўқ. Чунки у хоҳласа хам ҳатто у ерда чиқишга урина ҳам олмайди) марҳумни ўзини ёлғиз қолдириб кетишди. Ҳамма, ҳатто энг яқинлар ҳам бундан буёғига мархумнинг жонига оро бўла олишмайди. Энди у ёлғиз.
Эй омонат жон! Эрта бир кун навбатинг келганда ажал отлиғ ўлим шарбатини сен хам албатта татиб кўришингни билиб хам бу беш кунлик дунёда кибрга берилиб кеккаясанми?
Куни келиб сени ҳам ёлғиз ўзингни қоронғу гўрга тиқиб Мункар-Накир ихтиёрига топшириб кетишларири билиб ҳам нафсингга ва шайтонга қул бўласанми?
Эй омонат жон, кўзингни очгил.
Бировнинг ҳаққини ейишдан, кимларнидир ҳаққинини ейишдан ўзингни тийгил. Сен хозир кибраланаётганинг тирик бўлишинг бу вақтинчаликдир. Бир кун сен ҳам Эгангни ҳузурига боришинг, қабрда Мункар-Накир ҳузурида ёлғиз қолишинг бор. Ундан кейин эса Рўзи Қиёматда қайтадан тирилиб бу вақтинчалик ҳаётдаги ҳар бир ишинг учун жавоб беришинг бор. Шундай экан эй омонат жон, кўзингни очгил. Эсингни йиғгил.
#Ўлим_ибрат

Биласизми нима мени ғашимга тегади? Айрим ресторан ва кафеларда, шунингдек тв.каналлардаги кулинария кўрсатувларида айрим одамларимизнинг европаликларга тақлид қилиб пичоқни ўнг қўлда, санчқини эса чап қўлда ушлаб овқатланишлари ёқмайди. Мана ҳозир ҳам "Зўр.тв" телеканалида Шукрулло полвон Исроилов бошловчилик қиладиган "Ошхона қироллари" кўрсатувида иккита бола овқат пиширди ва охирида учаласи ўзини маданиятини кўрсатиб пичоқни ўнг қўлда, санчқини чап қўлда ушлаб, чап қўлда овқатланишмоқда.
Тўғри, кимни қайси қўлда овқатланиши бу унинг ўзининг иши. Аммо ўзини мусулмон санайдиган инсонлар чап қўлда овқатланмайди. Чунки ҳожатга борганда чап қўлнинг бажарадиган ўз "юмуш"и бор. Овқат эса ўнг қўлда ейилади. Шундан келиб чиқадиган бўлсак аксарияти ўзини мусулмон санайдиган ўзбекистонликлар(бошқа мусулмон миллатлар ва ўлкалар ҳам) овқатланаётганда пичоқни чап қўлда, санчқини ўнг қўлда тутиб, ўнг қўлда овқат еса бўлмайдими? Ёки уларнинг бу ишига европаликлар кулишадими? Ёки маданиятсиз ҳисоблашадими?
Йўқ, европаликлар Ислом динига эътиқод қиладиган кишиларнинг пичоқни чап қўлда, санчқини эса ўнг қўлда ушлаб овқатланишларига асло кулишмайди ва мусулмонларни маданиятсизликда айблашмайди ҳам. Чунки улар Шукрулло билсада амал қилмаётган ишни, яъни мусулмон киши овқатни фақат ўнг қўлда ейишини яхши билишади.
Шу учун ҳам, эшитганим бор ғарб давлатларида жойлашган айрим кафе ва ресторанлар ўзига овқатлангани кираётган меҳмонларнинг Ислом динига эътиқод қилишини билса дарров санчқи ва пичоқнинг ўрнини алмаштириб пичоқни чап тарафга, санчқини эса ўнг тарафга олиб қўяр экан.
Биз эса...
Албатта, катта-катта муаммолар олдида бу арзимас гапдир. Шунчаки шу тобда ёзишга гап топа олмай юқоридаги гапларни ёздим. Бу учун маъзур тутасизлар деган умиддаман.

Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида ғаллани суғормаган олтита одам қанчадир вақт ариқдаги сувни ичида туришга мажбурланди. Воқеа жойида эндиликда собиқ, бош вазир ўринбосари Зоир Мирзаев ҳам бўлган ва уларни ариқдаги муздай сувга кийими билан тушишга шу одам мажбурлаган. Бунга сабаб эса ўша ариқни ичида турган иккита фермернинг даласидаги экилган буғдойнинг суғорилмагани бўлган. Уларга даладаги буғдойни суғоришни "олдин пахта бўлсин, кейин ғалла суғорасан" деб Оққўрғон туман прокурори рухсат бермаган.
Ҳаммаси шахмат ўйинига ўхшайди а? Ўзи ерни хўжайини ким? Фермерми ёки ундан тепада турадиган Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман бўлими катталарими ёки туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарими ёки туман прокурорими?
"Чўпон кўп бўлса пода ҳаром ўлади" деган халқимизнинг пурмаъно ҳикматини эшитганмисиз? Ҳозир фермерлар ана шу тепасида чўпони кўп подага ўхшамаяптими сизни наздингизда? Мени наздимда роса ўхшаяпти.
Бечора фермерга биттаси "ғаллани суғор" деб буйруқ беради. Иккинчиси келиб "суғорма" дейди. Учинчиси келиб "нега суғормадинг?" деб тепкилаб уради. Тўртинчиси келиб "нега суғординг?" деб ариқдаги совуқ сувга пишади.
Хўш, фермерларга шунча хўжайин нега керак? У қачон эркин бўлади? Ҳали ошиқча ғалласини "бошқа ҳудудларимиз режани бажара олмаяпти" деб тортиб олиб кетишади. Ҳали қўйларини бўғоз ҳолига қарамай бўғизлашади. Ҳали уришади, тепишади, сўкишади. Нима биз ўтган асрнинг 30-йилларида, мустабид бир тузум бўлган Собиқ иттифоқнинг коллективлаштириш даврида яшаяпмизми?
Э йўқ, жаноблар. Биз йигирма биринчи асрда, демократик жамият қурганмиз деб даъво қилаётган мустақил Ўзбекистонда яшаяпмиз. Шундай экан кўзимизни каттароқ очиб бошқаларга ҳам қарайлик-чи уларда фермерларнинг аҳволи қандай? Қарайликчи, Европадаги фермерларнинг устида биздагидай қишлоқ хўжалигини тузук-қуруқ тушунмайдиган тўрт-бешталаб ҳоким, прокурорга ўхшаган валломатлар ҳукмронлик қилиб ўтирармикан? Сўрайликчи, Италия ёки Францияда фермер ҳокимиятининг идорасини қайердалигини билармикин? Сўрайликчи, Германиядаги фермер кунора ҳокимнинг мажлисига қатнаб ўша мажлисда ғаллани суғормагани учун ҳоким унинг онасига қўшилгани билан даъво қилиб сўкармикан?
АҚШ-демократия тимсоли. Сўрангчи, АҚШлик фермерни ерига ўша фермердан сўроқсиз прокурор ёки штат губернаторининг ўринбосари оёқ боса олармикан? Йўқ, боса олмайди.
Хўш, унда нега бизнинг фермерларни ит ҳам, бит ҳам тепкилайди? Нега уни ўз ҳолига қўйишмайди. Кечаги Оққўрғон фожиаси, ҳа, ҳа, айнан фожиаси охирги сигнал бўлмаяптими? Яна нечта фермер ҳокимни сўкишини кўтара олмай ўзини осиши керак? Яна нечтаси прокурорнинг зуғуми туфайли ўз жонига қасд қилиши керак?
Прокурор ва ҳоким қачон ўз ишини қилади?
Биз демократик жамият қуришни, қурган жамиятимизда инсон манфатлари ва ҳуқуқлари бирламчи ўринда туришини хоҳлар эканмиз фермерларни ҳокимлар ва прокурорлар чангалидан зудлик билан қутқаришимиз керак. Этикдўз сомса ёпса, сомсапаз этик тикиб юраверса, ишонинг ҳеч қачон биримиз икки бўлмайди. Ҳамма ўз ишини қилиш керак. Фермерми, марҳамат, у ҳисоботларини фермерлар уюшмаси ва қишлоқ хўжалиги вазирлигига берсин. Аммо зинҳор уларни ишига қишлоқ хўжалигини мутлақо тушунмайдиган ИИдан чиққан ҳоким ва прокурор аралашмасин. Улар ўз ишини қилсин. Ана шунда фермерни куни кун бўлади ва ўзи ҳам тўяди, халқни ҳам тўйдиради. Акс ҳолда эса ҳаммаси бекор.

Жириновский Ўзбекистонда.
Бугун россиялик таниқли сиёсатчи, РЛДП раҳбари Жириновский Ўзбекистонга, Бухоро шаҳрига ташриф буюрди.
1985 йилда СССР тахтига Горбачёв келиб ўзининг "қайта қуриш"ини бошлаганда кўплаб соҳаларда олдинги раҳбарлар даврига қараганда эркинлик берила бошланди. Шу жумладан СССРни тарк этиб ўзларининг тарихий ватанлари бўлмиш Исроилга қайтиб кетишни хоҳлаб, аммо қаттиқ режим туфайли рухсат ололмай юрган яҳудийларга ҳам эркинлик тегди. Шундан кейин СССРдаги яҳудийлар ёппасига Исроиль ёки АҚШга кўчиб кета бошлайдилар. Аммо Жириновский шамолни қаёққа қараб эсаётгани кўриб ўзининг тарихий ватанига кетмай ўша 80 - йилларнинг охирида РЛДП ни тузади. Ўшандан бери эҳҳе қанча сувлар оқиб кетди. Орадан қарийб 30 - йил ўтди. Жириновский қариб қолганига қарамасдан ҳанузгача шу партияни бошқариб келмоқда. Бу партия ва унинг раҳбарлиги Жириновскийга 30 йилдан бери Исроиль ёки АҚШга кўчиб кетиб у ерда муваффақиятга эриша олмаган айрим миллатдошларидан кўра ҳашаматли ҳаётни тақдим этиб келмоқда.
Унинг партиядаги фаолиятига назар ташласангиз у ҳеч қачон Россия тепасида турган шахсларни кескин танқид қилмайди. Асосан ўзининг "СССРни қайта тиклаш" ҳақидаги алжирашлари билан машҳур. Унинг ўзи ҳам ўша ўтган асрнинг 90-йилларидаёқ ҳеч қачон Россия сиёсий саҳнасида юқорироқ кўтарила олмамслигини билар эди. Зеро бу унга керак ҳам эмас. Бир пайтлар дунёдаги иккита қутбнинг бири бўлган ва бугунги кунда ҳам гарчи ғарбга иқтисодий ва сиёсий рақобатда муносиб қаршилик кўрсата олмаётган бўлса-да дунё сиёсий саҳнасида ўз ўрнига эга бўлган Россиядай давлатда 3-4 та партиядан бирининг раҳбари бўлиш ва шуни ортидан ҳашаматли ҳаёт кечириш унга етарли бўлаяпти. У олдин ҳам, бундан кейин ҳам бундан ортиғини кутмайди.
Шу билан бирга у доим Россия ташқи сиёсатининг норасмий жарчиси бўлиб келаяпти. Масалан, Россия раҳбарларидан бири "СССРни тарқалиши хатолик бўлган эди" деб қайердадир гапириб қолса, эртаси куни Жириновский "Россия СССР тарқалиши ортидан бой берган ҳудудларини қайтариб олиши керак" деб баёнот бераверган. Ана шундай йўл билан у доим Россия раҳбарларининг эътиборида турган.
Умуман олганда Жириновский деганда бошқаларни билмадим-у шахсан мен сиёсат баҳона ҳашаматли ҳаёт кечириб юрган бир туллакни тушунаман.

Қиш келаверганда хаёлга келган фикрлар.
Мана қарийб икки йилдан бери чироғимиз ўчмаяпти. Ҳозир шу тобда ўша чироқсиз ўтирган кунларни эсласам юрагим орқамга тортиб кетади. Халқ ўша оғир кунларга чидаган, чидаб кетаверган экан-да.
Мен Оқсаройда ўтирган жанобни ҳеч ҳам тушунмаганман, тушуна олмаганман. Имконият бор жойда чироқни афғонларга пуллаб, ўз халқнини 20 йиллаб қора зулматда яшашга мажбур қилган, ҳа, ҳа, мажбур қилган ўша инсонни тушунмаганман.
Эсимда, Ургутда чироқ муаммоси 1997-98 йилларда бошланган эди. Ўшандан кейин то 2017 йилнинг бошигача Ургут туманининг шаҳар ва қишлоқларига 4-5 соатдан ошиқ чироқ берилмаган. Ҳатто ёз пайтида ҳам. Мен бу ерда Ургут туманини ёзпяпман-у, мамлакатимизнинг ҳамма жойларида аҳвол шу эди. 2016 йилнинг август ойида нотариусга ишим тушиб Каттақўрғон шаҳрига бордим. Эътибор бериб қарасам у ерда ҳам аҳвол Ургутники билан бир хил экан. Турли идоралар, савдо дўконлари олдида қаторасига баланд овозда чинқириб движок ишлаяпти. Четдан қараганда ўта хунук ҳолат.
20 йил давомида чироқсиз ўтириш осон эмас. Бундан асосан ёш болалар, кексалар, аёллар қийналишди. Қийналишганда ҳам ёмон қийналишди. Ўша пайтларда ишим юзасидан Тошкентга қатнар эканман том маънода икки хил турмуш даражасида яшадим. Тошкентда квартирага киргандан уй иссиқ, иссиқ сув оқаяпти, чироқ ўчмайди, хуллас роҳатижон. Ургутга кечки пайт кириб келар эканман бутун бошли туманда бирон жойда йилт этган чироқни кўрмас эдим. Ҳаммаёқ зим-зиё зулмат бўлар эди. Уйларни ёритиш муаммо, иситиш ундан муаммо эди.
Мен юқорида Оқсаройни ва унда яшаган жанобни эсладим. Ўзбекистонни ҳозирги қийин ҳолатига, одамларнинг Россия ва Қозоғистонда нон қидириб сарсон бўлиб юришларига шу одам айбдор. Агар шу одам ўша 1997-98 йиллардан бошлаб чироқ тақчиллигига йўл қўймай ҳозиргидай ҳаммаёқни чироқ билан таъминлаб қўйганида халқимиз меҳнаткаш халқ, чет элларда сарсон бўлмай ўз уйида нимадир ишлаб чиқарар эди, нимадир очар эди. Шахсан ўзим гувоҳи бўлганман, нечталаб танийдиган одамларимни қўлларида уйда оилавий ишлаб чиқариш учун ускунага пули бор, уйда қўшимча бино бор, аммо чироқ йўқлиги уларга ўша ишни очишга халақит қилган эди. Энди чироқ узлуксиз ёнадиган бўлганда кўпчиликда ўша ишларни қилиш учун маблағ топилмаяпти.
Бир пайтлар ўз туманига сиғмаган ургутлик тадбиркорлар қўшни Жомбой, Булунғур, Самарқанд, Тайлоқ, Нуробод туманларига бориб ишлаб чиқариш линияларини очганлар. Сабаби; Ургутда газ ва чироқ таъминоти билан боғлиқ муаммолар уларни қўшни туманларга бориб ишлаб чиқариш линиялари, заводлар очишга мажбур қилган.
Бу гапларни нега ёзаяпман?
Сабаби, агар бизга чироқ узликсиз берилса одамлар қиш мавсумида ошиқча сарсон бўлмасдан уйларини чироқ билан иситаверадилар. Олдинлари қиш келаверса одамлар ўтин ва кўмир ташвишига тушиб қолишар, пул топган ўтинни ўтин бозоридан сотиб олиб келар, пул топмаган эса ҳовлисидаги дарахтлардан бирини кесиб қишга тайёрлаб қўяр эди.
Ўтган йил унча сезилмаган эди, аммо бу йил халқнинг кайфиятига қараяпман одамлар олдинги йиллардагидай ўтин ва кўмир муаммосини ўйламаяптилар. Чунки кўпчилик уйларини чироқ билан иситадиган ускуналар билан иситишга ўтаяпти. Яъни узлуксиз берилаётган чироқ уларни бироз хотиржам қилаяпти.
Айтмоқчи бўлганим агар давлат жойларда аҳолига газни етказиб бера олмас экан, кўмир тарқатишда сусткашликлар бўлар экан, бундан буёғига чироқни бир минут бўлса ҳам узмаслиги керак. Айниқса қиш мавсумида. Ана шунда одамлар бироз одамга ўхшаб яшайдилар. Зеро ташқарида 21-аср ахир, қолаверса 20-йил чироқсиз ўтирганимиз ҳам етар.

"Берсанг оласан" ёхуд йўқолиб бораётган меҳр-оқибат ҳақида.
— Сахийликни кимдан ўргандинг, — деб сўрадилар Ҳотам Тойдан.
— Ғиштдан ўргандим, — дея жавоб қилди.
— Ҳеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми?
— Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатишларини кузатганмисан? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади. Хаёл қилдим: демак, мол-дунё ҳам шундай. Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади. Бахиллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади, — деган экан шунда Ҳотам Тойи.
Сахийлиги билан бутун Шарқда зарбулмасал бўлган Ҳотам Той ҳақидаги ривоятни юқорида бежизга келтирмадим.
Эртага маҳалламиз марказида яшайдиган бир қариндошимиз ўғлини ўйлантираётган эди, бугун шуни "сабзи тўғрар"и эди. Соат 3 ларда ошни еб кўчага чиқсам маҳалла четида турадиган, узоқ масофага юра олмайдиган бир қариндошимиз кўчага чиқиб "мени уйимга олиб бориб қўядиган бирон киши бормикан?" деб қараб турган экан. Унга "юринг, мен олиб бориб қўяман" деб уйига олиб бориб қўйдим. Қайтаётганимда "шошмай тур, ишкомда узум бор, шундан бир яшик бериб юборай" деб қолди. Қишлоқда турсам ҳам ҳовлимда узум йўқ, майли деб қариндошимга қўшилиб ҳовлисига кирдим. Қарасам кичикроқ бир ишкомда роса узум кўп экан, ўзим яшикни тўлдириб узуб олдим. Қариндошимни хотини келинойи ортимдан яна бир яшик узумни кўтариб чиқди. Шу пайт қарасак қариндошимни қўшниси бўлган бир қизча "сизларга ойим бериб юбордилар" деб бир челак хурмони зўрға кўтариб келиб қолди. Шунда қариндошим "Қара, сенга узум берганимиздан буёқдан бизга хурмо келаяпти. "Буёқдан берсанг, уёқдан оласан" дегани шу бўлса керак" деди ва хотинига қизчани челагини бўшатиб кейин уни узум билан тўлдириб бериб юборишни буюрди. Мен хайрлашиб ортга қайтдим.
Йўлда келар эканман ҳолимизга бир назар солдим.
Олдинлари қишлоқ жойларида(бир пайтлар шаҳарларда ҳам) меҳр-оқибат кучли эди. Ўзида сероб нарсалардан қўни-қўшнилар ва қариндош-уруғларга ҳам улашиш одати бор эди. Охирги йилларда бояги қариндошимга ўхшаган айрим одамларни айтмаганда шу одат батамом йўқолиб бўлди. Энди одамлар ўзида сероб бўлган нарсаларни қўни-қўшнилар ва қариндош-уруғларга улашиш ўрнига бозорга чиқармоқдалар. Тўғри, ҳозир "ўзинг учун ўл етим" замони келди. Аммо бизнинг аксариятимиз ўзимизни мусулмон санаймиз. Динимизда эса қўни-қўшни ва қариндош-уруғлар ўртасида силаи раҳм қилиб уларга доим яхшилик қилишга, ёрдам беришга буюрилганмиз. Қолаверса Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламнинг "бир-бирларинг билан ҳадялашиб туринглар, ана шунда бир-бирларингга меҳр-муҳаббатларинг, оқибатларинг ортади" деб марҳамат қилган кўрсатмалари бор. Бизда олдинги замонлардаги ўзаро меҳр-оқибатни, қўни-қўшни ва қариндош-уруғларга нарса улашишнинг ўзаги шу эди. Шундай экан биз бугунги кунда оғир замонларни баҳона қилиб бир-биримизга нарса улашмай қўйганимизни, ўзаро меҳр-оқибатни йўқотиб бораётганимизни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.
Юқорида Ҳотам Той ҳақидаги ривоятни бежизга келтирмадим. Берсак оламиз, бермасак олмаймиз. Буни эса зинҳор эсдан чиқармаслигимиз керак.
Шу тобда одамларга "Аслингизга қайтинг. Меҳр-оқибатингизга қайтинг" деб ҳайқиргим келади. Аммо буни аввало ўзимга айтишим кераклигини ўйлаб сукут сақлайман.

Forwarded from Викторина
Акага иззат, укага шавқат.
Одамлардаги меҳр-оқибат нега йўқолиб бораётганини, нега йилдан-йил одамлар ўз ака-укаларидан, опа-сингилларидан кечиб "ўзинг учун ўл етим" тарзида яшашга ўтаётганларини билмайман. Балки инсонлардаги "яшаш учун кураш" ҳайвоний хислатлари кучайиб бораётгандир, билмадим.
Мен ҳозир бу ҳақда фикр юритмоқчи эмасман. Мен шунчаки тарихни эсламоқчиман.
1987 йил, маҳалламизда кутилмаган иш бўлди. Кутилмаган иш деганимнинг сабаби ўшанда айтишларича ўша иш ундан олдин умуман бўлмаган экан.
Воқеа шундан иборат эди-ки, отасидан қолган катта ҳовлини ўртасидан бўлиб яшаётган икки ака-ука ўртасида ўртадаги деворни тортишда ярим метр жой учун жанжал чиқади. Ака, укасини ишдалигидан фойдаланиб деворни ўрнини укасини тарафга ярим метр суриб пойдевор қуяди. Ука кечки пайт ишдан кеч келади. Эрталаб туриб қараса акаси пойдеворни ярим метр буёқдан олибди. Акасини чақириб нега бундай қилганини сўраса акаси бунга ҳаққи борлигини айтади. Ўртада катта жанжал бўлади. Ука акага қараб ойболта олиб югурган, ака лом кўтариб ўзини ҳимоя қилган. Ҳар икки тарафдан хотинлар ва болаларнинг элдан уларни ажратиб қўйиш ҳақидаги қичқириқлари қўни-қўшниларни оёққа турғизади. Бир зумда бутун маҳалла ака-укаларнинг ҳовлисига йиғилиб уларни ажратиб қўйишади. Ҳамма ака-укаларнинг ўша ишларидан ҳайрон бўлади. Наҳотки арзимаган ер ака-укалар ўртасида бир-бирларига совуқ қурол кўтаришгача боришларига сабаб бўлса?! Бу иш маҳалла аҳлини ғоят ҳаяжонга солди. Улар ака-укаларнинг ҳар иккаласини олдиларига ўтқазиб насиҳатлар қилишди. Ака ҳар бир ишда оғирроқ бўлиши лозимлигини, ука эса акани отадай иззат қилиши лозимлигини уқтиришди. Охирида улардан бу ишларни бошқа қайтармасликларини сўраб тарқалишди.
Маҳалла аҳли ўша куни кўп насиҳат қилганига қарамай ака-ука икки йилча юзкўрмас бўлиб юрди. Одамлар эса; бири уларнинг бу ишига кулди, бири ачинди. Қисқаси бу иш маҳаллада анча пайт муҳокама мавзуси бўлиб юрди.
Орадан йиллар ўтди. СССР тарқаб кетди. Биз мустақил бўлдик. Мустақилликнинг илк йиллари оғир йиллар бўлди. Одамлар тирикчиликларини важидан анча қийналиб қолишди. "Дўстни қийинчиликда сина" деганларидай ўша йилларда одамлар ўртасида сал нарсага ўзаро жанжаллашиш кўпайди. 1995 йилга келиб маҳалламизда ўнлаб ака-укалар бир-бирлари билан жанжаллашиб юзкўрмас бўлиб юрар эдилар. Энди бир пайтлар ўша биринчи жанжаллашган ака-укаларга бориб насиҳат қилган инсонларнинг болалари ўзаро жанжаллашиб бир-бирлари билан юзкўрмас бўлган эдилар. Энди одамларнинг ҳам кайфиятлари ўзгарган, улар энди маҳаллаларидаги турли ака-укаларнинг ўзаро жанжалларига эътибор бермай ҳам қўйган эдилар ва энди ака-укаларнинг юзкўрмас бўлиши уларга одатдагидай иш туюлар эди.
Ўша пайтда арзимаган нарса туфайли ўзаро жанжаллашиб юзкўрмас бўлиб юрган одамлар орасида отам ва амаким ҳам бор эдилар. Кейинчалик отам ва амаким ўртасидаги муносабат яхшиланиб кетди. Шу жумладан бошқа аразлашиб юрганлар ҳам кимлардир олти ой, кимлардир бир йил аразлашиб юриб кейин ярашиб апоқ-чапоқ бўлиб кетишди. Аммо, минг афсуслар бўлсин-ки бир-биридан аразлаб юрганлар ярашиб олган сари буёқдан яна янгилари чиқиб бир-бирлари билан жанжаллашиб юз кўрмас бўлавердилар. Бугунги кунда ҳам бир нечта маҳалладошларимни биламан ака ёки укалари билан жанжаллашиб юзкўрмас бўлиб юрибдилар. Бу эса ўта ачинарли ҳолат.
Ака-укалар ўртасидаги муносабатлардан гап очилар экан мен доим акалар босиқроқ бўлишлари керак деб ҳисоблайман. Ўзим ҳам акаман ва шу пайтгача укам шошқалоқлик қилганда ҳам босиқлик қилиб келаяпман. Бошқаларга ҳам шундай маслаҳат бераман: Укангиз жиззаки ёки шошқалоқлик қилаяптими, сиз босиқроқ бўлаверинг. Ана шунда ака-ука ўртасида жанжал ва аразлашишлар бўлмайди. Зеро бўлмаслиги ҳам керак. Чунки укага раҳм-шавқат, акага эса худди отадай ҳурмат ва иззат кўрсатилиши керак. Сиз улардан қайси бири бўлсангиз ўзингизга лойиқ бўлинг. Укамисиз, акангизни худди отангизни иззат-ҳурмат қилгандай иззат-ҳурмат қилинг. Акамисиз, укангизга худди болангиз каби раҳм-шавқатда бўлинг. Ана шунда ҳеч қандай жанжаллар ва юзкўрмас бўлишлар содир бўлмайди. Нима дедингиз?
@hikmat_dunyo

Оёғимизни болта билан чопаётган раҳмдиллик.
Сиз ҳеч бировни ишдан олинишига сабаб бўлганмисиз? Устидан ёзибми ёки пора билан ушлаб берибми? Йўқ дейсизми? Унда шу ишни бир қилиб кўринг, кейин ўша порахўрни ёки вазифасини ноинсофлик билан суъистемол қилган шахсни қанчалик ночорлигини кўрасиз. У сизни ишингизни битирмай ёки халқни ҳаққини еб юрган замонида қанчалик осмонда бўлса, сиз сабабли ишдан бўшатилганидан кейин шунчалик хокисор бўлиб олади-ки уни ишдан ҳайдатганингиз ёки пора билан ушлаб берганингизга минг афсуслар чекасиз. Ишдан ҳайдалгандан кейин ёки пора билан тушганидан кейин уйида қариб қолган ота-онаси, ёш болалари, ичида битта ногирон туғилгани ҳам бор чиқаверади.
Ана шунда "Ҳой ноинсоф, шуларни ўйлаб ҳам нафсингни кичикроқ қилсанг, инсоф билан ишласанг" бўлмасмиди?! " деб юборганингизни ҳам билмай қоласиз.
Яқинда мени ўзим шундай ҳолатга тушдим. Маҳалламизда нафақа тарқатиб юрган Халқ банки ходимларининг ҳар бир нафақахўрдан 5-10 сўм олиб қолаётганини факти билан билиб бу ишни Халқ банки раисининг электрон қабулхонасига ёзиб юбордим. Икки кундаёқ ўша ходимларга чора кўрилиб бири ишдан ҳайдалди, бири интизомий жазо олди.
Шундан кейин ўша ишдан олинган ноинсоф уйимга келиб ётиб қолиши қолди холос, тинимсиз қўнғироқ қилади, қўнғироғига жавоб бермасам уйимга қидириб келади. Илтимос устига илтимос. "Инсоф билан ишласанг бўлмасмиди?" десам "Ака, хатоқилдим, кечиринг" дейишдан бошқани билмайди. Ўзини бирам бечораҳол қиёфага солиб олган. Охирги кунларда ўшани кўрсам раҳмим келганидан томоғимдан овқат ҳам ўтмай қолди. Охири бориб ўзим ишдан ҳайдалишига сабаб бўлган ноинсофни ўзим хўжайинига "бу тавбасига таянди, илтимос мен тинч яшай, шуни қайтиб ишга олинглар" деб айтишга ва ёзиб беришга мажбур бўлдим.
Раҳмдиллик қон-қонимизга сингиб кетган. Бир ноинсофни ишдан ҳайдатамиз. У эса келиб оилавий шароитини баҳона қилиб ялиниб ўтирпди. Кейин яна ўзимиз уни ишга тиклашларини сўраб борамиз. У эса ишга тикланса яна ўша эски ишларини қўймайди. Жин урсин бундай раҳмдилликни. Бунақада биз қачон одам бўламиз, қачон порахўрликдан, ўз ишига маъсулиятсизлик билан ёндашишдан қутиламиз? Билмадим, билмадим. Тахминим ҳеч қачон.

"Ўзбекэнерго" раиси ёлғончими ёки чироқсиз қолаётган халқ?!
Бугун, 2018 йил, 8 ноябрь куни "Ўзбекэнерго" АЖ нинг телеграмдаги канали ЎзАнинг http://uza.uz/oz/world/ostonada-md-elektr-energetika-kengashining-navbatdagi-mazhli-08-11-2018 хабарига таяниб бир хабарни берди: https://t.me/uzbekenergomuloqot/515
Хабарга кўра: "2018 йил 2 ноябрь куни Остана шаҳрида МДҲ Электр энергетика Кенгашининг 53-мажлиси бўлиб ўтди. Унда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар энергетика компаниялари раҳбарлари иштирок этишди.
Ўтказилган навбатдаги мажлисда Ўзбекистон делегацияси раҳбари "Ўзбекэнерго" АЖ Бошқарув раиси Улуғбек Мустафоев иштирок этди ва қуйдагиларни таъкидлади:
- Ўзбекистон Республикасининг электр энергия тизими куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича белгиланган чора-тадбирлар 100 фоизга бажарилиб, истеъмолчиларга узлуксиз электр энергияси етказиб бериш таъминланмоқда.
Очиғи бу янгиликни ўқиб жаноб У. Мустафоевга ишонайми ёки ўзимгами, иккиланиб қолдим. Чунки, мана ўн кундан ошди биз яшаётган ҳудудларда электр энергиясини суткасига 5-10 соатлаб вақти-вақти билан узиб қўйишаяпти. Айнан 2 ноябрь куни жаноб У. Мустафоев Остонада МДҲ энергетиклари қаршисида "Истеъмолчиларга узлуксиз электр энергияси етказиб бериш таъминланмоқда" деб гапираётган маҳалда ҳам бизда вақти-вақти билан чироқ ўчаётган эди. Шунингдек охирги пайтларда нафақат Ургутда, балки мамлакатимизнинг кўплаб минтақаларида электр энергияси таъминотида тез-тез узилишлар рўй бераяпти. Бу ҳақда кўпчилик ижтимоий тармоқларда ёзаяпти. Ҳозир шу гапларни ёзаётганимда ҳам бизда чироқ ўчган эди. (8 ноябрь, 2018 йил, соат 18.35 да.).
Мен охирги ўн кун ичида "Ўзбекэнерго" АЖ нинг телеграм каналига ҳудудимизда электр энергияси таъминотидаги узилишлар ҳақида икки марта ёзиб юбордим. Биринчисида умуман тушунарсиз бўлган жавоб олдим. Иккинчисида эса Ургут туман электр тармоқлари корхонасидан бош инженер жавоб берди ва "ҳали қишки лимитга ўтишмагани учун чироқни ўчиришга мажбур бўлаётганларини, икки-уч кунда қишки лимитга ўтганларидан кейин электр энергияси таъминотида узилишлар умуман бўлмаслигини" айтди. Аммо ўша "икки-уч кун"нинг икки-учтаси ўтди, аммо электр энергияси таъминоти баттар бўлса бўлди-ки, яхши бўлмаяпти.
Ана шу ерда савол туғилади. Остонада "аҳолига узлуксиз электр энергиясини етказиб бераяпмиз" деб баёнот бераётган Мустафаев ёлғон гапираяптими ёки "Ўзбекэнерго" АЖнинг вилоят ва туманларда жойлашган ҳудудий корхоналари компания бошқарув раисидан жойларда электр энергиясида узилишлар бўлаётганини яширишаяптими?
Охирги пайтларда ҳамма ишлар электрон тарзга ўтаяпти: электрон мурожат, электрон имзо, электрон рўйхатга олиш ва ҳоказо. Умуман олганда бу соҳада кўплаб ишлар қилинаяпти, қонунлар қабул қилинаяпти. Хўш, электр энергияси узлуксиз етказиб берилмаса, соатлаб узилишлар бўлаверса ўша электрон ишларни бажариб бўладими?
Олдинлари чироқ ўчирилишига "Ўзбекэнерго" АЖ раҳбарлари ва уларнинг ҳудудий бўлимлари "аҳолида қарздорлик катта, шу учун электр энергиясида узилишлар бўлаяпти" дейишар эди. Энди тўловларни ундириш МИБга ўтганидан бери электр энергияси тўловларини ундириш анча яхшиланди. Энди электр энергиясининг узилишларига компания раҳбарлари "аҳолининг қарздорлигини" баҳона қила олишмайди. Энди баҳоналар ўзгарди. "Фалон жойда таъмирланиш ишлари олиб борилаяпти, фалон жойда фалон ишлар бажарилаяпти, шу учун узилишлар бўлаяпти" деб баҳоналар тўқилаяпти. Тўғри, соҳада турли ишлар бажарилаяпти, аммо ўша ишлар ёзда ҳам бажарилган эди ва электр энергияси таъминотида узилишлар бўлмаган эди. Нега энди турли таъмирлаш ишлари қишда бажарилганда аҳоли соатлаб электр энергиясидан узиб қўйилиши керак?
Охирги йигирма йилликда чироқсиз ўтириш одамларнинг жонига тегиб бўлган. Буни "Ўзбекэнерго" АЖнинг раҳбарлари ҳам, унинг ҳудудий корхоналари раҳбарлари ҳам тушуниб етишлари керак. Нима қилсалар қилсинлар, аммо одамларга чироқни узлуксиз топиб берсинлар.
Энди ҳар қандай ҳолатда ҳам "Ўзбекэнерго" АЖ электр энергияси таъминотида узилишларга йўл қўйишга ҳаққи йўқ. Зеро ташқарида 21-аср, ахир.

"Эски қўшиқлар" туркумидан: Яна куз, яна обуна.
Кеча узоқ туманлардан биридаги ХУСУСИЙ банклардан бирига кирдим. Ходимлардан бирининг олдида туман ҳокимиятига қарашли газета муҳарриридан банк бошқарувчиси номига "туманимизда маданий-маънавий ишларнинг ривожига ҳисса қўшишингизни сўраймиз" деган мазмунда келган хат ва ўша нашрига шартномалар турибди. Шартнома сони нечта экан деб қарасам 25 та, нархи эса 175 минг сўм экан.
- Буни нима қиласизлар, обуна бўласизларми? -сўрайман ўша ходимдан.
- Ҳозирча индамай ўтирибмиз. Эрта ёки индин ҳоким ўринбосари қўнғироқ қилади. Унгаям хўп деб юборамиз, лекин обуна бўлишни кечиктириб юраверамиз. Охири ҳоким буванинг ўзи чиқади ва "нега обуна бўлмаяпсан?" демайди, балки ўта маданий қилиб "газетага ҳам бир қараб қўйинглар" дейди ва биз кейин обуна бўламиз, - деб жавоб берди у.
- Ўқийсизларми ўзи шу газетани? - савол беришни давом эттираман.
- Кимдир газета келган пайтида бир варақлаб қўяди. Шахсан мен ўқимайман - дейди у.
- Нега ўқимайсиз? - мени саволларим ҳам ҳеч тугай қолмайди.
- Туманимизда мавжуд бўлган муаммоларни, кимларнидир ноқонуний ишларини, тезкор янгиликларни турли сайтлардан ўқисам, шунингдек булар доим ғалла, пилла, пахта режасини қандай бажарилганидан бошқа гапни ёзмаса нима қиламан у газетани ўқиб?! Туманимиздаги одамлар кўриб турган мавжуд муаммоларни биронтасини кўтариб чиқа олмаса, чунки обунани ташкиллаштириб берган ҳоким бувадан тил қисиқ. Қисқаси менга керакмас шу газета.
- Буниси ҳали ҳолва, - ходим гапини давом эттиради, яна бир нечта газетага обуна бўлиш керак. Кеча прократурадан телефон қилишди, "ҳуқуқ" сўзи қўшилган қандайдир газетага 50та обуна бўласизлар дейди. "Ўзи 20 киши ишласак, қанақасига 50 та обуна бўламиз" десак, "мижозларга ўтказинглар" дейди. Мижозларга қандай ўтказамиз ахир? Ана шундай босимлар билан ҳар йили 5-6 та газетага мажбурий обуна бўламиз" деб гапини тугатди у.
Хўш жаноблар, банкирга нега турли ташкилотларнинг газетаси керак? Ўқиб маънавиятли бўладими ёки маърифатли?
Мен бу ерда биргина банкирларни ёзаяпман, аммо бошқа соҳадагиларга ҳам ўзининг соҳасига мутлақо даҳли бўлмаган, варақлаб кўрсангиз совет даври газетасидан кўп ҳам фарқ қилмайдиган газета нега керак? Илтимос, ўша газеталарнинг одамларни маънавиятли, маърифатли қилиши, ўша газеталар бўлмаса одамларнинг маънавиятдан, маърифатдан узоқлашиб кетишлари ҳақида "ваъз" ўқиманг. Чунки 26 йилдан бери сиз шундай газета чиқарасиз, ҳокимларингиз обунага ёрдамлашиб юборишади ва сиз шундай йўл билан уни одамлар орасида "кўпроқ" тарқатишга муваффақ бўласиз. Аммо, лекин, бироқ сизларни газеталарингни ўқиётган одамлар маънавиятли ва маърифатли бўлиш ўрнига йилдан йил маънавиятсиз ва маърифатсиз бўлиб кетаяптилар. Сизни газетангизни мажбурий обуна ортидан тиражи ошган сайин одамлардан маънавият ва маърифат шунча камайиб бораяпти. Тўғри, одамлардаги маънавият ва маърифатни камайишига сиз ва сизнинг газетангиз айбдор эмас, аммо газетангиз одамларни маънавияти ва маърифати ошишига ҳам хизмат қилмаяпти. Буни хоҳланг тан олинг, тан олманг, ихтиёрингиз. Шундай экан бир ўйлаб кўринглар, ҳаммасини ва бафуржа: Шу газета тарқатиш тизими бизга керакми?
Мен "газета керак эмас, обуна керак эмас", демайман, газета ҳам керак, обуна ҳам керак. Лекин мажбурий обуна ҳисобига эмас, газетани мажбурий тарқатиш ҳисобига эмас. Ҳаммаси адолатли йўл билан бўлиши керак.

Дунёга машҳур брендларнинг битта ҳарфини олиб ташлаб, ё алмаштириб ўз маҳсулотига ном танлаш Хитой компанияларига хос иш эди. Аммо бу иш бизнинг тадбиркорларга ҳам одат бўлаяпти.
@bugunning_gapi
@bugunning_gapi
Бундан буёғига одамлар учун телефон қурилмаси суҳбатлашиш воситаси бўлмаслигини Нокиа компанияси қачон тушуниб етар экан-? 😊
@bugunning_gapi
@bugunning_gapi
Самарқанддаги масжидлардан биридаги китоб жавони.
Жавоннинг пастидаги чарм қопчаларда турли кўзойнаклар туради ва эҳтиёжи борлар улардан фойдаланишади
@bugunning_gapi
Жавоннинг пастидаги чарм қопчаларда турли кўзойнаклар туради ва эҳтиёжи борлар улардан фойдаланишади
@bugunning_gapi
Кўрмаганнинг кўргани қурсин!
Республика аҳамиятидаги Ургут-Булунғур йўлининг қишлоғимиз ҳудудидан ўтган қисми узоқ йиллардан бери таъмирталаб бўлиб ётган эди. Ўтган йил озроқ қисмини, бу йил яна озроқ бир қисмини асфальт қилишди. Шундай қилиб йўлнинг бир қисми бирооооз эпақага келди. Ана энди баъзи учар ҳайдовчиларга Худо берди-ку, мошинани жуда тез ҳайдашади. Буни натижасида йил бошидан бери бери йўлнинг ўша бироз таъмирланган қисмида бир нечта йўл транспорт ҳодисаси рўй берди. Куни кеча эса ана шундай ЙТҲ дан бирида фожиали ҳодиса содир бўлди. Кечки пайт оқ рангдаги "Дамас" русумли автомашина тез юриши оқибатида йўл четида кетаётган иккита боладан бирини уриб юбориб қочиб кетган. Бола воқеа жойида вафот этган. Ёнидаги шериги "Дамас"нинг номерини кўра олмаган. Бола коллеждан уйига қайтаётган экан. Қайси бир номард инсоннинг ҳатти-ҳаракати билан бир йигит ота-онаси ва яқинларини бўзлатиб навқирон ёшида ҳалок бўлди.
Шу йўл республика аҳамиятига эга йўл бўлса ҳам туман марказидан бошлаб то бизнинг қишлоғимиздан чиқиб кетгунча бўлган 5-6 км қисми жудаям тор ва бу йўлни ҳеч ким кенгайтиришни хоҳламайди. Сабаби агар йўл кенгайтириладиган бўлса одамларнинг уйи бузилиши ва бузилган уйлар учун уларга товон пули тўланиши керак. Ҳозирча эса ҳатто туманимиз марказидаги аксарият йўлларни кенгайтира олмаётган ҳокимиятимиз бизнинг қишлоқдан ўтган йўлни кенгайтириш учун уйи бузиладиган аҳолига тўланадиган товон пулига етарли маблағни ҳали бери топа олмаса керак. Тағин билмадим.
Ушбу йўлни торлиги етмагандай унда умуман пиёдалар йўлакчаси ҳам йўқ. Пиёдалар йўлакчасига тегишли бўлган жойлар баъзи жойларда йўқ, баъзи жойларда қаровсиз ҳолда ётибди. Баъзи жойларда эса одамлар эгаллаб олиб ҳовлисига қўшиб юборган. Буни назорат қиладиган ва пиёдалар йўлакчасини очиб қўядиган ташкилот эса ҳозирча йўқ. Одамларимизнинг айримларида катта йўлларнинг ёқасида пиёдалар йўлакчаси ҳам албатта бўлиши кераклиги ва ўша жойни ўзлари тўғирлаб қўйиши мумкинлиги ҳақида тушунчанинг ўзи йўқ. Бундай тушунчаси борлари ҳам азбаройи ерга кўзи тўймай пиёдалар йўлакчасини қайтариб олса олган-у, аммо таъмирлаб чиройли йўлак қилиб қўйгани битта ҳам йўқ.
Ҳаммаси тақдирдан, аммо пиёдалар йўлакчаси бўлганида кеча ўша навқирон бола кўчадан эмас, ўз йўлидан юрар эдими, балки, балки....
Умуман олганда кўчаларнинг торлиги ва унда пиёдалар йўлакчасининг йўқлиги бир бизнинг қишлоққа хос ҳолат эмас. Мамлакатимизда аксар аҳоли тиқилинч яшайдиган ҳудудларда аҳвол шундай. Аммо ҳозирча бу аҳволга жавоб берадиган, одамларнинг ўзбошимчалик билан йўлларни, пиёдалар йўлакчаларини эгаллаб олганларига қарши чора кўрадиган ҳеч ким йўқ. Ҳокимиятларнинг бу бошоғриқ ишдан бошқа ташвишлари ҳам кўп. Йўлсозлар эса амалда ҳеч нарсани ҳал қила олмайдиган обрўсиз бир ташкилотга айланиб бўлишди.
Энди тузук-қуруқ пиёдалар йўлакчалари бўлмаган жойларда велосипед йўлаклари ҳақида гапириш ортиқча деб ўйлайман.
Катта кўчалар ёқасида пиёдалар йўлакчаси бўлмаганда энди велосипед учун йўлакча ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Бизнинг қишлоғимиз, туманимиз, вилоятимиз марказлари нима бўпти, ҳатто пойтахт Тошкентда ҳам пиёдалар йўлакчаси йўқ. Пиёдалар, велосипедда юрадиганлар ҳозирча велосипед йўлакчаси ҳақида фақат орзу қилмоқдалар ва умид билан, сабр билан қачонлардир бизда ҳам, шаҳар ва қишлоқларимизда чиройли пиёдалар йўлакчалари, велосипед йўлакчалари қурилишини кутмоқдалар. Аммо буни пиёдалар йўлакчаси йўқ тор йўлда ҳовлиқиб машина бошқарадиганларга қани эди тушунтириб бўлса.
Умуман олганда ҳайдовчиларнинг ўзларида ҳам "бир қамчи" бор. Йўл бузуқ бўлса йўлсозларини сўкишади. Йўл таъмирланса секинроқ юрмай одам босиб ўлдиришади. "Кўрмаганнинг кўргани қурсин" дегани шу бўлса керак-да.

Мендан кўпинча илтимос қилишади: "Ака, туманимизда ёки вилоятимизда фалон тадбир ўтказаётган эдик, илтимос шуни сайтларингда ёритсак" (мени сайтни бош муҳаррири деб ўйласа керак), мен рад жавобини бераман. Чунки муҳарриримиз унақа тадбирвозлик қилингани ҳақидаги хабарларни бермайди, сабаби ЎҚУВЧИЛАРГА ҚИЗИҚ ЭМАС!
Сўрайман: "Шу тадбир ҳақидаги хабарни бирон бир сайтда чиқариш сизларга нега керак?
"Ака, каттамиз (катта - туман ҳокими ёки Ёшлар иттифоқи туман бўлимининг бошлиғи) "биронта республика аҳамиятидаги сайтда чиқартиринглар" деб топшириқ берган" деб жавоб беради.
Эътибор бераман расмий газеталарнинг аксариятида асосий материаллар ўшанақа, тадбирвозлик хабарлари. Қаранг, сайтлар "ўқувчиларимизга қизиқ эмас" деб беришни хоҳламаган нарсани газеталар суратлари билан беришади. Бермай ҳам кўрсин-чи. Ҳокимлар газетани обунасини таъминлаб берганидан кейин унинг ҳар бир тадбири, хоҳ у ўқувчиларга қизиқ бўлсин, хоҳ қизиқ бўлмасин газетада албатта берилиши керак.
Ҳозир, шу кеча-кундузда қайерда саводсизликгимиз фош бўлиб қолса, масалан бир ўқувчи М. Бурҳоновни кимлигини билмабди, "ҳаммасига матбуотга қаршилар айбдор" деб мажбурий обунага қаршиларни айбдор қилиб қўлларини бигиз қилиб кўрсатишаяпти.
Ўртоқлар, биз матбуотга эмас, обунага эмас, балки мажбурий обунага қарши курашни энди бошладик. Шунча йиллардан бери сизлар хоҳлаганларингни қилдинглар, газеталарингни хоҳлаганларингдай тарқатдинглар. Шундай экан, М. Бурҳоновни кимлардир билмаганига мажбурий обунага қарши бўлган биз эмас, балки 26 йилдан бери асосан тадбирвозликни ёритиб келаётган сизлар айбдор эмасмисизлар? Ё мен адашаяпманми?