Бизни емираётган маҳаллийчилик ёки сиз оппоқ-у, бошқалар айбдорми?
Кеча группалардан бирида маслаҳат сўраб ёзиб қолишди. Россияда Сурхондарёнинг Шўрчи туманидан бўлган бир болани ўласи қилиб калтаклашади. Болага ўша ёқда 1-тиббий ёрдамни кўрсатиб Тошкентга учадиган самолётга ўтқазиб юборишган. Тушган заҳоти уни операция қилиш керак экан. Болани аҳволи оғир, уни самолётдан тез ёрдам машинасига олиш керак экан. Аэропортга тез ёрдам машинасини чақирса уни самолётни олдигача қўйишадими, буни тартиби қандай, шу масалада маслаҳат сўрашган.
Эрталаб қарасам қисқа тафсилотини ёзишибди. Яхши одамларнинг кўмагида болани 16- шошилинч тиббий тез ёрдам касалхонасига олиб боришибди. Маълум бўлишича уни ўша ёқда ўзимизнинг болалар тожик болаларга урдирган экан. Жараён видеога олинган ва бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожат қилинган. Буёғи энди бошқа мавзу.
Охирги йилларда "қуш пирр этса ҳам" турли янгилик сайтларда чиқаяпти, бизда ҳам, Россияда ҳам. Ҳозир Гуглга кириб "массовие драки" деб ёзинг, қатор бўп Россия сайтларидаги маълумотлар чиқиб келади: "Фалон шаҳарда ўзбеклар ва тожиклар ўртасида оммавий муштлашиш бўлди, фалон шаҳарда ўзбеклар ўртасида ўзаро оммавий муштлашиш бўлди".
Бу хабарларни ўқиб афсус қиламан. Ўз элида эл бўлмаган юртдошларимиз, ўзга элда ҳам бир-бирини гўштини емоқда. Ўз минтақасида шу пайтгача эл бўлмаган марказий осиёликлар ўзга юртларда ҳам қирпичоқ.
Бундан ортиқ кулфат борми?
Яна ўша Гуглга кириб қидирсангиз россиялик айрим миллатчиларнинг ўзбек ва тожикларга зўравонлик қилиб, уларни уриб, кейин видеосини интернетга жойлаши ортидан эҳҳе қанчалаб видеолар чиқиб келади. Хўш, тожик ёки ўзбек ўша ёқларда ўзаро қирпичоқ бўлиб турганида россиялик миллатчилардан яна нима кутиш мумкин?
Бир маҳалла иккига бўлиниб бир-бири билан ёвлашиб юрган жойларни биламан. Бир қишлоқда яшаб ярми қолган ярмини ўзидан паст кўриб камситиб юрганини биламан. Энди вилоят марказида ва пойтахтда яшайдиган айримларни вилоят ва туманлардан келганларга қандай муносабатда бўлиши ҳаммамизга маълум. Шундай экан, биз ўзаро аҳил бўла олмаган ҳолатимизда россиялик миллатчилардан марҳамат кутиш қанчалик тўғри?
Ҳаммамизга маълумки, кўпчилик пойтахт Тошкентда яшовчи айримларни "маҳаллийчилик қилади, вилоятдан борганларни камситади" деб доим айблашади. Бу гапда ҳам жон бордир. Пойтахтда яшовчи айримлар шунақадир. Аммо пойтахтликларни айблайдиган одамларни мундоқ суриштирсангиз аксарияти ўзлари ҳам қўшни маҳалласидагиларни, қўшни қишлоқдагиларни камситиб, одам ўрнига кўрмайдиган маҳаллийчи бўлиб чиқади.
Бундан бир неча йил олдин узоқ туманлардан бирида яшовчи йигит билан ҳамсуҳбат бўлиб қолдим. У ўзини туманида, қишлоқларда яшайдиганларни "ёввойи даштликлар" деяпти. Ҳайрон қолдим. Шунингдек ўзим яшайдиган жойларда ҳам бир маҳалла иккинчи маҳалладан, бир қишлоқ иккинчи бир қишлоқдан ўзини катта тутиб юрадиган жойлар бор.
Хўш жаноблар!
Ўзингиз маҳалладошингиз ёки қишлоқдошингиз билан эл бўла олмаган ҳолатингизда бошқаларни ўзингизни эл кўрмаганликда қандай айблайсиз? Қани мантиқ?
Демак, ўша сиз айблаётган тошкентликни ўрнида сиз яшаганингизда аниқ биламан сиз бошқаларни камситишда ҳаммадан ўзар эдингиз. Ҳа, шундай. Тан олаверинг. Бир ҳаводан нафас олиб ёнингизда яшаётганларни камситиб юрибсиз-у, бошқаларни камситмайсизми?
Шундай экан бошқа бир жойни одамини айблашдан олдин ўзингизга бир қараб қўйинг, балки энг ёмон маҳаллийчи тошкентлик эмас, балки сиздирсиз.
Умуман олганда бизда маҳаллийчилик ҳамма жойда бор. Юртни, миллатни бирлаштирмайдигани ҳам шу. Шу учун ҳам бир пайтлар Чор Россияси бизни оз сонли қўшини билан осонгина босиб олган. Улар ёнимиздаги қишлоқни босиб олаётганида боболаримиз "баттар бўлинглар" деб томоша қилиб тураверишган. Навбат ўзларига келганда эса нариги қишлоқ шундай қилган. Балки Чингизхон босқини даврида ҳам шундай бўлган бўлса ажабланмайман.
Биз маҳаллийчиликни йиғиштирмас эканмиз, муаммоларимиз камаймайди, аксинча кўпаяди. Шу учун яхшилаб ўйлаб кўрайлик ва бошқаларни ҳам биздай ОДАМ эканлигини унутмайлик.
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw

Эркпарвар шоир Асқар Қосим ҳақида
Асқар Қосим деган шоирни ёш авлод ҳам, ёши катталар ҳам, кўпчилик билмас. Билганлар ҳам Тоҳир Малик домланинг интервьюларини ўқиб билишди.
Бу шоирни ижоди ҳозир адабиёт китобларда ўрганиладими ёки йўқми билмайман. Аммо, фикримча ўрганилиши керак. Чунки бу шоир қисқа яшаган умрида фақат эркни куйлади. Баъзи шоирларга ўхшаб "Россия она ватаним, Ленин менинг бобом" деб куйламади. Фақат эркни куйлади, озодликни куйлади. Бу шоирни шеърларини ўқиганлар, шеърий китобларини кўрганлар уни биронта ҳам СССРни ҳам, уни машҳур шахсларини ҳам мақтаб шеър ёзмаганини айтадилар.
Шоир 1946 йилда туғилган. ТошДУнинг филология факультетида таҳсил олган. Шоирнинг “Фаввора”, “Мовий осмон”, “Замин кўрки”, “Толбаргак”, “Кўнгил кабутари”, “Сирлар” номли тўпламлари нашр қилинган. У таржимон сифатида Еврипиднинг “Медея”, Эсхилнинг “Қабр олдидаги қурбонлик” асарларини ўзбек тилига ўгирган.
Шоир 1986 йилда вафот этган.
Ёзувчи Тоҳир Малик шоирнинг дўсти бўлган. Домларнинг эсдаликларида ўқиймиз:
"Йигирманчи аср ўзбек шеъриятининг забардаст вакилларидан бири шоир Асқар Қосим билан яқин дўст эдим. Тақдирнинг ўзи бизларни ҳаётнинг кўп нуқталарида бирга қилди. Мен 1963 йили пойтахтдаги 40-мактабни тугатиб, ТошДУнинг кечки журналистика бўлимига ўқишга кирдим. Асқар шу мактабни 1964 йили тугатиб, шу университетнинг кундузги факультетига ўқишга кирди. Мактабда яқиндан таниш бўлмаганмиз.
1967 йили болалар газетасида ишлаб юрган чоғим Асқарни ўша даврнинг машҳур шоири Абдулла Орипов билан бирга кўрдим. «Бу йигит Абдулла аканинг энг яқин шогирди, ўзи зўр шоир» деб таништиришди. Асқарни атрофдаги ёшлар шоир сифатида тан олишган, мен эса болалар учун ҳикоялар ёзиб юрган, танилмаган ёш адиб эдим. 1969 йилда икковимиз университетдаги таҳсилни тугатиб, республика радиосида учрашдик. Икковимиз адабий-драматик эшиттиришлар таҳририятида ишлаш учун ҳужжат топширдик. 2 ҳафта бирга ишладик. Сўнг Асқарни пахта теримига жўнатишди, мен ҳарбий хизматга кетдим. Орадан ярим йил ўтиб, Асқарни Капяр деб аталувчи ҳарбийлар шаҳарчасида учратдим. Асқар мен хизмат қилаётган қисмга, ротамизга келди. Бунақа тасодиф камдан-кам юз берса керак. 2 ой хизматда бирга бўлдик, кейин Асқарни бошқа қисмга жўнатдилар.
Уйланганимда Асқар менга куёвжўра бўлган, куёв ошини чойхонада ўзи дамлаган. Кейинчалик у билан Ғ. Ғулом номидаги нашриётда бирга ишладик. Ҳатто хонамиз ҳам бир эди.
«Ўзбек бўлиб туғилмасайдим, кўрмас эдим бунчалар хорлик» деган сатрларни катта мушоирада ўқигани учун КГБ таъқибига тушган пайтда ҳам нашриётда бирга ишлаётган эдик. Демоқчиманки, унинг руҳий азоблари менга яхши таниш. «Шайтанат»ни ёзишни бошлаганимда Анвар қиёфасида Асқарни кўрдим. Асқарнинг шеърларидан фойдаландим. Шу боис ҳам Анвар тақдирини Асқар билан боғладим. Анварнинг ўз жонига қасд қилгани ҳам бадиий тўқима эмас. Юраги аламу зардобга тўлиб кетган шоир ўзини осган эди...
«Шайтанат»да Асқар Қосим шеърларининг айрим сатрларигина берилган, китобхон шоирнинг қалб фарёдлари билан қисман бўлса-да танишади. Асардаги Анварнинг видолашув хитобини ҳам Асқар Қосим ёзган. Мен шеърнинг фақат 4 сатрини олганман:
Бошгинамга ағанаган, катта
тоғлар алвидо!
Мен кетарман ҳасратланиб,
руҳи соғлар алвидо!
Бу дунёнинг шўришига
нав-ниҳоллар тебранинг,
Эслироқ боғбони йўқ,
қолди боғлар алвидо.
Сталин қатағонлари пайтида эрксевар адибларимизни отиб ўлдиришган бўлса, Сталиндан кейин эрксеварларни йўқ қилишни "маданийроқ" йўлига ўтишган ва уларни мажбуран жиннихоналарга тиқишган. Асқар Қосимни ҳам эркни куйлаганини кўриб хавотирга тушган манфур тузум уни бир неча бор жиннихонага тиққан. Шу билан уни овозини ўчиришмоқчи бўлишган. Охир-оқибат улар ўз мақсадларига етдилар. Шоир руҳий қийноқлар натижасида ўз жонига қасд қилади.
Бугун, қаердаги "Рус оға"ларини мақтаб ёзган қандайдир шоирларни номи азиз бўлганда Асқар Қосимни номи етарлича эсланмаслиги бу шоирга нисбатан адолатсизлик деб биламан. Ёзувчилар уюшмаси бу шоирни, ижодини, номини етарлича тарғиб қилиши керак. Зеро у шу юрт озодлиги учун қурбон бўлганлар билан бир сафда туради.

Телеграмнинг янги https://telegram.org/update версиясини юклаб олдингизми?
Anonymous Poll
92%
Ҳа, юклаб олдим.
2%
Йўқ, юклаб олмадим.
3%
Янги версияси чиқдими?
3%
Менга эскиси ҳам бўлаверади.
Эътироф ва қашшоқлик даражаси
Охирги пайтларда арзимаган маошга ёки нафақага яшовчи инсонларни кўпроқ тушунаяпман. 400-500 минг маошга ёки нафақага қандай қилиб 1 ой яшаш мумкинлигига ҳайрон қолаяпман.
Эсимни таниганим менда пул муаммоси бўлмаган. Бой оила бўлмаганмиз, оддий оила. Шунчаки бозорларда ўралашиб юрганим учунми ҳеч ҳам пулдан қийналиб қолиш ҳолати бўлмаган.
Аммо, 2016 йилнинг баҳорига келиб ҳамма ишлар тескари бўлиб менда пул муаммоси бошланди.
Энди ҳар бир тийинни тежаб сарфлашга мажбур бўла бошладим.
Охири шу йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Тошкентдаги кватирамни ижарага бердим. Турли тўловлардан ортиб қўлимга 700-800 минг пул тегади.
1-ой келган пулни етказа олмай бир танишимдан 300 минг қарз олдим. 2-ой келган 800 минг пулни қўлга олгандан ўша қарзни узишга шошилдим. Қўлимда 500 минг қолди. Бу пул рўзғорга 10-12 кунга ҳам етмади. Яна бориб 300 минг қарз олдим. У ҳам ойнинг 20-санасигача етмади. Бўлди, уёғи кейинги ойни бошигача 10-15 кун нима қилиб бўлса ҳам чидаш керак.
Ана шундай ҳолатларда ҳатто маҳалламдаги бўлаётган наҳор ошига ҳам боролмайман: бир қоринтўяр ош еб чиқиш учун 10 минг сўм тўёна пулини тўйхона эшигидан киришда бериб кириш керак. Менда эса ойни охирларига бориб 10 минг уёқда турсин 10 сўм ҳам бўлмайди. Шу туфайли наҳорга бормай қўя қоламан.
Ҳозирча эртанги кундан умид қилиб ана шундай тарзда яшаяпман. Гоҳида ўзимга ўзим "пулсиз яшаса ҳам бўлар экан-а" деб қўяман.
Бу постни нолиш деб тушунмасликларингни хоҳлардим. Шунчаки миллионлаб одамларни дардини ҳис қила бошлаганимни ўз ҳолимни ёзмасдан тушунтириб бера олмас эдим.
Айтгунча "Адлия вазирлиги ўтказган танловда ютиб олган телефонни нима қилдинг?" деб сўрамайсизларми?
Уни, бир дўстимдан қарз бўлган эдим, "ҳозирча шартмас" деганига қарамай унга ҳисоблаб бердим.
Квартирамни ижарага бериб, ижара ҳаққини ойма-ой кутиб яшашни бошлаганимдан кейин мен юртимиздаги арзимаган маошга яшаб юрган инсонларнинг дардларини, муаммоларини яхшироқ тушуна бошладим. Уларнинг ойдан-ойга маъошларини етказа олмай қийналиб, эзилиб яшашларини мен ўз танамда ҳис қилаяпман.
Мен 700-800 минг сўм ижара пулини рўзғоримга 15-20 кунга етказа олмаяпман. Унда 400-500 минг маош оладиганлар қандай қилишаяпти? Қандай яшашяпти?
Улар-ку, қўл-оёғи бутун, бир жойда ишлаб олаётган маоши етмаса қўшимча иш топар. Аммо арзимаган нафақа пули оладиган ногиронлар, нафақахўрлар қандай қилишаяпти? Болаликдан ногиронлар бугун "нон пули" деб бериладиган компенсацияни қўшиб ҳисоблаганда 400 минг атрофида нафақа оладилар. Уларни орасида оилалилари бор; Улар рўзғорини қандай ўтказаяпти? Хўш, ўшандай инсонлар давлат берадиган арзимаган маошини ўзининг ҳар ой олиши лозим бўлган дори-дармонига сарфласинми ёки рўзғоригами?
Буни ўйлашни ўзи даҳшат.
Ўйлаб кўрсам ҳозир бизнинг шу шароитимизда 3-4 нафар фарзанди бор оилага ўртача ва ундан бироз паст даражада яшаш учун 3 миллион сўм атрофида пул етарли бўлади. Аммо, минг афсуски ҳаммада ҳам ундай маош олиш имконияти йўқ.
Яқинда Жаҳон банки ўз ҳисоботларини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистоннинг 62 фоиз аҳолиси кунига 1.9 доллардан кам харажат қиладиган одамлар экан. (Қўйида шу ҳақдаги статистиканинг суратини қўйяпман).
Мен ўша статистикага ишондим.
1.9✘8300=15.770 сўм. Бир кунга.
15.770✘30=473.100. Бир ойга.
Буларни нега ҳисоблаяпман, нега бошингизни қотираяпман?
Сабаби: агар сиз умумий ҳисоблаганда ҳар бир оила аъзоларингиз учун кунига 1.90$, сўмда ҳозирги курсда 15.770 сўмдан, бир ойга ҳисоблаганда 473.100 сўмдан кам ишлатаяпсизми демак Жаҳон банкининг ўлчови бўйича сиз қашшоқсиз.
Энди ойига 400-500 минг сўмга яшаб юрганлар ким? Қашшоқларнинг қашшоғи бўладими?
Хоҳ бюджет ташкилотларида, хоҳ хусусий иш берувчилар қўлида бўлсин аксарият юртдошларимиз бугун 1 миллиондан кам бўлган маошга яшамоқдалар.
Шундай экан Жаҳон Банкининг ҳисоботини ёлғон дейишга менда асос йўқ. Омон бўлинглар.

#Ҳуқуқингни_бил_ва_талаб_қил
#Биласизми?
Транспорт воситаси тўхтатилганида ҳайдовчи "йўл-патруль хизмати ходими айнан тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлиги ҳақида белгиланган шаклдаги тасдиқланган дислокациянинг кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида" танишиши мумкин.
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали хабар бермоқда
Бу хабардан шуни тушундим-ки мабодо сизни йўлда машина бошқариб кетаётганингизда ЙПХ ходими тўхтатса, сиз уни айнан ўша жойда фаолият олиб боришга дислокация билан тасдиқланган рухсатномасининг нусхаси бор-йўқлигини сўрашга ҳаққингиз бор.
Агар ЙПХ ходимининг ёнида айнан турган жойида фаолият олиб боришига рухсат берадиган дислокация билан тасдиқланган ҳужжат бўлмаса у белгиланмаган жойда турганини англатади. Бундай ҳолатларда адашмасам Ички Ишлар Вазирлигининг 1102 Ишонч рақамларига қўнғироқ қилиш керак бўлади.
Боя эрталаб постни шу ергача👆👆👆 ёзиб хабардан чиқариб ёзган хулосам тўғрими ёки йўқми деб иккиланиб турган эдим. Мени тушунишим тўғри экан. Буни ҳозиргина Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм каналида қўйилган ушбу пост👇👇👇тасдиқлаб турибди
.
#Биласизми
ЙПХ ходими томонидан ўзига бириктирилган ҳудуд дислокациясидан ташқарида қоидабузарликлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштириш тақиқланади.
Демак, юқорида ёзганимдай ЙПХ ходимининг ўзига бириктирилган ҳудуд дислокациясидан бошқа ҳудудда фаолият кўрсатишга ҳаққи йўқ.
#huquqingni_bil_va_talab_qil
Каналга уланиш👇👇👇

Тиниб-тинчимаган одамлар нималарни ўйлаб топишмайди-я.
Телеграмдаги "Водители Намангана" гуруҳи янги йилда Наманган шаҳридаги Отчопарда 500 та машинадан иборат улкан арча шаклини ясашмоқчи экан. Қўйидаги видеода ўша жараёнга тайёргарлик жараёни тасвирланган экан.
Шунча машинани бир жойга тўплаб, тартиб билан териб чиқиб, синхрон равишда навбати билан уларни ёритиш чироғини ёқиш ҳам санъат, мен сизларга айтсам.
Қойил 👍
Каналга уланиш:👇👇👇

Бир пайтлар бизда ФҲДЁ (ЗАГС) идораларида ҳатто олис туман идораларигача асосан рус ёки татар ёки ўзимизнинг "руссимон" миллатдошларимиз бўлган опалар ишлашган ва тепамизда ўтирганларнинг қатъий буйруғи билан ҳаммаёқни чалкаштириш ва бўтқа қилиш учун улар янги туғилган болаларга ота-она айтган исм-шарифни ўзлари қандай талаффуз қилса шундай бузиб ёзаверган. "Нега хато ёздинг" деб ҳеч ким эътироз ҳам билдирмаган. Эътироз билдирганларга ҳам улар "кечирасиз адашибмиз" демаган ва хато ёзилганларини ўзгартиришмаган.
Қўйидаги расмда СССР пайтида Бўронова фамилиясини Баранова деб ёзиб юборишган. Зебра ҳам Зубайдами ёки Зубайра бўлгани аниқ.
Бизда 1989 йилга келибгина "Ўзбек тили давлат тили деган қонун чиқди. Унгача эса рус тилини давлат тили қилиб юраверганмиз.
Бугун эса мустақил бўлганимиз ва давлат тили ўзбекча бўлгани ҳолда айрим юртдошларимиз фарзандларига ўзларини бузиб ёзилган фамилияларини фахр билан раво кўрмоқдалар. Нима ҳам дердик, бу уларни хоҳиши.
Яқинда битта постимда рус сўзини ўрис ёзиб юборибман. Шунга дарров канал аъзоларидан бири "рус сўзини ўрис деб ёзиб юборибсиз" деб хабар юборди. Уни менга шундай хабар юборганини нотўғри демайман, тўғри қилди. Лекин халқимиз боласига гувоҳнома олаётганда, ўз фамилиясини кимлардир бузиб ёзмоқчи бўлганида тўғирлаб ёздирса, тўғирлаб ёзишни сўраса, талаб қилса яхши бўлар эди. Акс ҳолда суратдаги исм ва фамилиядай бўлиб юраверади.
Суратда исм-шарифи келтирилган марҳумани танимайман. Уни Яратганни ўзи раҳмат ва мағфират қилсин. Уни исм-шарифидан шунчаки бошқаларга ўрнак бўлар деб фойдаландим.
Бугунги кунда бизда қоғозбозлик ва бюрократия шунчалик ривожланди-ки, ҳатто исм-шарифдаги битта ҳарфни думчаси фарқ қилгани учун ота-болани ота болалигини, ака-укани ака укалигини тан олишмайди. Балки мана шунақа сарсонгарчиликлардан кейин ҳам одамлар "ҳаммаси чалкашиб кетади деб" ҳам исм-шарифини тўғирлашга уринмас.

Руслан Нуриддинов, Допинг, Ўт ёки Абдулла Тангриев ҳақида
2012 йилги Лондон Олимпиадасида иштирок этган беш нафар оғир атлетикачидан олинган таҳлиллар Халқаро Олимпия Қўмитаси томонидан қайта ўтказилган допинг текширувида ижобий натижа берди. Бу ҳақда Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) матбуот хизматига таяниб, ТАСС хабар қилди.
Қайд этилишича, допинг тестига ижобий реакция берган намуналардан бири ўша мусобақада 105 кг вазн тоифасида тўртинчи ўринни олган ўзбекистонлик Руслан Нуриддиновга тегишли. Ундан ташқари яна тўрт нафар спортчининг допинг тести ижобий натижа кўрсатган ва Халқаро Оғир Атлетика Федерацияси уларни вақтинчалик фаолиятдан четлаштирган.
Аввалроқ сўнгги олимпия ўйинлари давомида допинг истеъмол қилиш ҳолатлари оғир атлетикачилар орасида кўплаб кузатилаётгани туфайли спортнинг бу тури Олимпиада дастуридан чиқариб юборилиши мумкинлиги маълум бўлганди. Ушбу масала ноябрь ойи охирида Халқаро Олимпия Қўмитаси Ижроқўмида муҳокама қилинди, аммо якуний қарорни қабул қилиш кейинроққа қолдирилди.
Руслан Нуриддинов ҳақидаги бу хабарни ўқир эканман ўша пайтда 2012 йилда Лондонда бўлиб ўтган олимпиада бошланиши арафасида яна бир сплртчимиз Абдулла Тангриевдан олинган қон таҳлил қилинганда ундан марихуана гиёҳвандлик моддаси чекканлик аломатлари топилиб Абдулла Тангриев мусобақалардан четлатилган эди. Ўшанда Абдулла Тангриев ўз-ҳатти ҳаракатлари учун халқимиздан узр сўраган эди.
Руслан Нуриддиновнинг қонидан ҳам айнан ўша олимпиада арафасида олинган қондан допинг топилиши ғалати-я?!
Ўшанда Руслан допингни қандай туридан фойдаланган экан: Абдулла Тангриевга ўхшаб ўтдан тайёрланганиданми ёки бошқароқ туриданми? Бу ҳақда ҳам хабар чиқиб қолар.

Норқўзи..., бу номни эшитсам доим кўз ўнгимда ёш ва навқирон бола ҳолида ҳаёт нималигини англаб, англамай вафот этиб кетган бир бола ва унинг золимдан ҳам золим, раҳмсиздан-да раҳмсиз отаси кўз ўнгимга келади.
Норқўзи..., у биздан икки синф пастда ўқирди. Йўқ, уни "ўқирди" дейишим ҳам нотўғри, у мактабга умуман бормас эди. Мен шунчаки ёшлигимизда болаларнинг ёшини қайси синфда ўқигани билан ўлчаганимиз учун ҳам уни "биздан икки синф пастда ўқирди" деяпман. Аслида у биздан икки ёш кичик эди.
https://telegra.ph/Bugunning-gapi-12-24

Telegraph
Bugunning gapi
Норқўзи..., бу номни эшитсам доим кўз ўнгимда ёш ва навқирон бола ҳолида ҳаёт нималигини англаб, англамай вафот этиб кетган бир бола ва унинг золимдан ҳам золим, раҳмсиздан-да раҳмсиз отаси кўз ўнгимга келади. Норқўзи..., у биздан икки синф пастда ўқирди.…
Бизни еб битираётган маъракалар
Ўзбекистонликларни биласизми нима еб битиради?
Аёлларини ҳам, эркакларини, ёшини ҳам, каттасини ҳам турли маъракалар еб битиради.
Бу халқ шундай халқ эканки битта кераксиз маъракасини насиҳат қилиб, ўртага домкомларни аралаштириб, ҳокимият тарғибот мажлислари ўтказиб йўқотса, булар уни ўрнига иккитасини жорий қилади.
Қойил қоламан....
Кузи билан бошимиз тўйдан чиқмади. Маҳалламизда ҳатто бир кунда учтагача тўй бўлди. Эрталаб наҳор. Тушда соатбай айтилган қандайдир зиёфат ёки эҳсон. Тушдан кейин кечроқ эртага бўладиган наҳорнинг "Сабзитўғрар"и.
Маълумот учун: Биз томонларда сабзитўғрарда ҳам камида 50-60 кг гуруч дамланади, шунга яраша камида 250-300 нафар одам келади.
Эртаси куни эрталаб яна наҳор, яна зиёфат, яна сабзитўғрар.
Ишонасизми, икки ой: октябрь, ноябрни шу тахлит тўйхўрлик билан ўтказдик.
Декабрь ойига келиб тўйлар енгиллади. Хўш, "ошга ўрганиб қолган эркаклар, тўй маъракаларига ўрганган аёллар энди нима қилишаяпти?" дейсизми?
Эркаклар гап-гаштакни бошлаб юборишди. Шунингдек маҳалламиз марказида Собиқ Иттифоқ давридан қолган чойхонамиз бор, ўша ерда кўпчилик бўлиб ҳар кун тушда йиғилиб уч сўм-уч сўм ташлаб ош қилиб ейишади. Ўшандай ҳолатда кўчада чойхонадаги ошни еб кекириб қайтаётган баъзи ҳаддим сиғадиган чолларга "мунча ошни еб қандай ҳазм қиласизлар, бунча ошни еб сизларда қон босими, ошқозон яллиғланиши каби дардлар бўлмайдими?" десам уларни баъзилари "болам, бизники Советни ошқозони, яхши ишлайди, Хитойники эмас" деб қўйишади кулиб.
Аёллар эса "дийдор ширин"ни бошлаб юборишади.
Юқорида бу халқ бир маъракасини йўқотсанг иккитасини ўйлаб топади дедим. Янги йил яқинлашаверса ана ўшандай маъракалар мавсуми бошланади.
Бу ҳам бўлса йил давомида қиз узатган оналар янги йилда байрами арафасида бир нечта қариндош аёлларини йиғиб, ўшанга яраша тоғоралар қилиниб, камига эса ҳар ким ўзини имкониятига қараб битта жиддийроқ совғани кўтариб қизини кўргани бориши керак. Бу биз тарафларда мажбурият даражасига чиқиб бўлди.
Бу иш олдинлари ҳам бўлар эди. Ўша пайтларда қизни онасини ўзи битта тўрхалтада бир-икки хил мевадан 1 кг.дан, 2-3 шиша салқин ичимлик, битта кичикроқ торт, 4 та нон олиб бориб қизини кўриб келар эди. Бугун ана шу иш эҳееее, роса ривожланиб, урф-одат ва янги маърака даражасига чиқди. Энди тоғора-тоғора нарсалар, блок-блок салқин ичимликлар, турли мева-чевалар, пишириқлар, катта торт ва совғага кимдир телевизор, кимдир яна нимадир олиб 10-15 та бўлиб боришади. Қуда томон ҳам қариндош-уруғдан аёлларни чақиради ва қарабсизки катта бир маърака бўлаяптида.
Энг ёмони бугун бу иш мажбурият даражасига чиқиб бўлди. Қўлида йўқлар қарз олиб бўлсада албатта қилиши лозим бўлган мажбурият даражасига.
Уйдаги боласи оч қолса қолсин, қишки кийими бўлмай совуқда совқотиб мактабга борсин аммо ўша мажбуриятни бажармаса бўлмайди.
Шу учун айтаман: Бу элни қачон бўлса ҳам турли маъракалар еб битиради. Аёлини ҳам, эркагини ҳам, ёшини ҳам, қарисини ҳам.
(Маъракалар мавзусида ҳали яна теша тепмаган постлар бор, канални кузатишда давом этинг)

Мажбурий обуна учун берилаётган дори пули ёки уни оқлаётган "журналист"
Бундан бироз олдин Хушнудбек Худайбердиев ўзининг телеграм каналида Бухоронинг Пешку туманида арзимаган маошга ишлаб юрган ишчи-хизматчилар обунага мажбурланаётгани ҳақида ёзиб чиққан эди
Бугун асли-насли номаълум бўлган бир валломат (мақола остига Умидбек Арслонбеков деган исм-шариф турибди, аммо уни негадир уни ҳеч ким танимаяпти) Хушнудбекдан ўша иши учун аламини ўзича олмоқчи бўлиб "Пешку туман ҳокими "жиноят" устида қўлга тушди" деган фисқу-фасод ва гўнг ҳиди уфуриб турган "мақола"сини ёзибди.
Мақола "Халқ сўзи" ва ЎзА сайтларида эълон қилинди. Бироз ўтиб иккаласидан ҳам ўчирилди.
Мақоланинг интернет сайтларини, айниқса блогерларни ҳақорат қиладиган, уларнинг шаънини асоссиз булғашга ҳаракат қилинган, ҳатто оналаримиз эслаб ўтилган айрим жойларини эълон қиламан:
"2018 йилнинг 20 ноябрида эндигина тетапоя бўлаётган блогерлардан бирининг “Пешку тумани ҳокими ташкилотларни айрим нашрларга мажбурий обуна бўлишга топшириқ беряпти” номли иддаоси эълон қилинди.
Ҳа, чиндан ҳам ёзишга мавзу тополмай қолган айрим сайтчилар-у блогерлар учун обуна мавзуси ўзини халқпарвар, адолатпарвар қилиб кўрсатиш учун зўр важ-карсонга айланди"
Жиддий айблов, шунақамасми?
Давом этамиз:
"Бухоро вилояти ҳокими 2019 йилнинг сайловлар йили эканини инобатга олиб, йирик ташкилотларда 2 донадан сиёсий партия нашрларига обуна бўлиш тўғрисида фармойиш чиқарган экан, эртага айнан ана шу газеталарда номзодлар ва уларнинг дастурлари эълон қилинишини назарда тутган бўлса, бундан фожиа ясашни мантиқан тўғри, деб бўладими?"
Ҳокимни шундай фармойиш беришга ҳаққи борми? Асло йўқ. Пешку ҳокими одамларни сиёсий саводхонлигини оширишни ўйлар экан ташкилотларни обунага мажбурламай ўша обуна пулини ҳокимиятни ҳисобидан тўлаб юборсин эди.
"..Бугун “мажбурий обуна” ҳақида сафсатабозлик қилаётганлар онасининг қорнида ҳам йўқ пайтларда юқорида номлари тилга олинган устозларимиз миллий матбуотимизнинг нималарга қодир эканини амалда исботлаганлар."
Ўша валломат Арслонбеков ўзини танитса юқоридаги шу гаплари учун жавоб гапларим бор эди.
"...Бурнининг тагидан нарини кўрмайдиган айрим блогерлар эса интернет имкониятларига таяниб, бутун дунёга аюҳаннос солишга уриняпти. Ўзини халқпарвар қилиб кўрсатишга жон-жаҳди билан ҳаракат қиляпти. Мақсад аниқ – қандай йўл билан бўлса-да, ўзларининг обуначилари сонини ошириб, лайк йиғиш ва пул ишлашдан иборат. Саводи ҳаминқадар сайтлар, ўпкаси йўқ блогерлар даври эртами-индин ўтади. Аммо улар келтираётган зарарни қоплаш учун анча вақт сарфлашимизга тўғри келади, холос..."
Блогерлар нима зарар етказаётганини ўйлаб тополмадим, шу тобда.
".Битта саводсиз сайтда билдирилган мулоҳаза, танқид ёки фикрдан чўчиб, ўз сўзидан қайтган айрим ҳокимлардан фарқли ўлароқ Пешку тумани ҳокими ўз газетасини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда."
Бу мақола менга 1937-йилларни, 1952-йилларни, 1985-йилларни эслатиб юборди. Сизларгачи?
Бу валломат "журналист" "Пешку туман ҳокими ўз газетасини қўлдаб-қувватлашда давом этмоқда" деб ёзганида олаётган арзимаган маошининг бир қисмини "ишимдан айрилмай" деб обунага бериб, касал ётган боласини дорисига пул етказа олмаётган ота-оналарни аҳволини ўйлаганмикин?
Ёки қишнинг совуқ кунларида узоқ йўл босиб, совқотиб мактабга бориб келаётган боласига иссиқ кийим олиб беришни мўлжаллаган ўша ота-оналарнинг ўша пулларини мажбуран обуна учун ушлаб қолганларида улар чорасиз қолаётганини ўйлаётганмикин?
Қачон мажбурий обунадан гап очилса "ҳа энди қанчалаб пулни аллақайерларда еб-ичишга сарфлаб ҳам юборишаяпти" деб мажбурий обунани оқлашади. Аммо мажбурий обунага жалб қилиниб пули тортиб олинаётганларнинг аксариятини ҳар ой оладиган маошини тийинигача тежаб сарфлаётганлар, рўзғорига етказа олмаётган одамлар ташкил этади.
Қолаверса биз демократик давлатда яшаймизми, сиз минг матбуот керак деманг фарқи йўқ, барибир ҳеч ким ҳеч кимни пулини тортиб олишга, обуна бўладими, бошқа бўладими мажбурлашга ҳаққи йўқ. Ҳа ҳаққи йўқ.

Ассалому алайкум.
Бундан бир неча ой олдин "Пахта 2018" ботига турмуш ўртоғимни якшанба куни мактабдан пахта теримига чиқаришмоқчи бўлаётганларини ёздим. Бот таъсисчиларига раҳмат, эрта тонгда хабар йўллаган бўлсам, мени соат 11 да туман прокуратурасига чақиришди. У ерда ботга мурожат қилиб тўғри қилганимни ва бундан буён мажбурий меҳнатга мутлақо йўл қўйилмаслигини гапиришди. Аммо мактаб директори, унинг ўринбосари, касаба уюшма раиси ҳар доимгидай "мажбурламадик, ихтиёрий деганмиз" деб ўзларини оқлашди. Аммо аслида бундай эмаслигини яққол маьлум эди. Мен прокурони олдида хотиним ҳомиладорлиги учун пахтага мажбурий ҳам, ихтиёрий ҳам чиқишига қарши эканимни билдирдим. Прокурор ёрдамчиси менинг сўўларимга қўшилди ва мусиқа мактаби директорига танбеҳ берди. Улар тушунтириш хати ёзиб бердилар. Масала ҳал бўлди.
Аммо шундан кейин директор ўринбосари мактабдаги бошқа ўқитувчиларни турмуш ўртоғимга қарши қайраб, бошқаларга буни ёмонотлиқ қила бошлабди. Мана тизимни аҳволи. Мана педагогни аҳволи.
Буни устига ўзи аёл киши.
Мен ўшанда прокуратурага шикоят қилганимдан сўнг мактаб директори ва ўринбосари турмуш ўртоғимни иши юзасидан камчилик топади, юкламаларни кўпайтиради ва шу йўл билан босим ўтказади деб ўйлаган эдим.
Аммо директор ўринбосари бўлган ўша аёл мен ўйлаганимдан ҳам кўра пасткашроқ экан. Олдинига эътибор бермадим. Аммо уни бошқа ўқитувчиларга турмуш ўртоғим билан алоқаларни узиш, шу йўл билан турмуш ўртоғимни ишхонасида яккалаб қўйиш ҳақидаги буйруқ бергани ҳаммасидан ошиб тушди. Олдинига бориб директорга ўринбосарини йиғиб олишни маслаҳат бермоқчи бўлдим. Директор отпускада экан. Кейин маданият бошқармаси бошлиғидан ёрдам сўрадим. Шу билан ўша ахмоқгарчиликлар тугади деб ўйладим.
Бугун эрталаб турмуш ўртоғим одатдагидан бироз вақтли ишга жўнади, қизиқсам дарслар бошлангунча мажлиси бор экан.
Ишдан келгач бугун директор ишга қайтганини айтди.
Мажлис мавзуси эса сотқинликдан бўлибди. Директор мажлис давомида "ўз устида ишламаган, қолоқ ўқитувчи бировни устидан ёзишни, аммо директор ҳеч нарсадан қўрқмаслигини айтиб "ёзадиганлар бўлса яна хоҳлаган жойларингга ёзавер, мен ҳеч нарсадан қўрқмайман" деб шу мавзуда роса гапирибди.
Шунингдек директор индамаган экан, бошқалар уни бошига чиқиб олишибди.
Мажлисни мавзуси шу бўлибди.
Энди шу гаплардан хулоса қилсам: Қачонгача бизда ўз ҳаққини талаб қилиш қораланади? Ҳаққимизни талаб қилган ва қонуниний ишлашни талаб қилган биз ҳақми ёки кимгадир ўзини яхши кўрсатиш учун ўқитувчиларни дам олиш куни ҳам тинч қўймай пахта даласига ҳайдаган директор ҳақми? Фақатгина мени ҳолатимда эмас, бошқалар, директорга ўхшаб юқори амалдагилар ҳам ўқимишли, бир нечталаб дипломли, роса газеталарга обуна бўлиб, уларни ўқиб маънавиятларини оширишган, меҳнат қилиб лавозимларга эришишган. Лекин, қани ақл, онг, ўша маънавият? Педагог одам шундай бўлиши керакми? Бугун улар мажлисларда гапираётган гапни кўчада писта сотиб ўтирган аёлдан эшитсам ҳам(қиёслаш учун узр) бу даражада ажабланмас эдим. Аммо ўша гапларни педагоглар гапираяпти. Мана шундай инсонлар сабаб ўқитувчилар ёмонотлиқ бўлмоқда. Мана шундай инсонлар сабаб тепадагилар таълим тизимини ҳанузгача босимга олмоқда. Мана шундай инсонлар туфайли бўйсунмаганлар ишдан ҳайдалади ёки одам қаторидан чиқарилади.
Бу каби эскирган ва ақлга сиғмас тушунчаларни уларни онгидан қандай чиқариш мумкин? Газета муҳаррирларими ёки маънавиятчиларми?
Аҳолини маънавиятини, ҳуқуқий билимдонлигини ошириш ҳақида жуда кўп (абсурд) гаплар гапирилмоқда. Лекин амалда ўз ҳуқуқи учун курашганлар ўз бошлиқлари томонидан босимга учрамоқда. Балки ўша бошлиқларни олди нолдан бошлаб ўқитиш керакмикин?
Катталарга қуллуқ қилиш, ҳаққини талаб қилмаслик, қонунни билмаслик қонимизга шу қадар сингиб кетган. Биз ўзгаришимиз керак. Тор дунё қарашимизни сал бўлсада кенгайтириб атрофга қараб иш тутайлик. Юқори лавозим хоҳлаганингни қил дегани эмас.
Хаётбек Хасанбоев, Андижон вилояти
Канал аъзоларидан бири жўнатган хабар. Бундай воқеалар ҳар кун кимлар биландир содир бўляпти. Хулосани ўзларинг чиқариб олаверинглар.

Пастдарғомда фоҳишаларга кўмаклашган профилактика инспектори 11 йилга қамалди
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судья Марат Эргашев раислигида номусига текканликда айблаш йўли билан ўзгаларни қўрқитиш орқали уларнинг пулларини ўзлаштириб келган профилактика инспектори ва жиноий гуруҳ аъзоларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан суд иши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда "Севимли" телеканалнинг "Замин" янгиликлар кўрсатувида.(видеоси қўлимда бор)
Тафсилотлардан маълум бўлишича Пастдарғом туман профилактика инспектори лавозимида ишлаб келган Аслиддин Муратов 2017 йилнинг август ойидан 2018 йилнинг июнь ойигача мўмай даромад топиш мақсадида ўзи ва Д.Т. билан биргаликда уюшган жиноий гуруҳ тузиб, унга Ш.Т., М.Т., Д.Т., Ф.Н., Л.Ж., Ф.Т. исмли шахсларни жалб қилган ва жиноий шериклари билан олдиндан тузилган режа асосида бировнинг номусига текканлик айбини қўйиш орқали фуқароларга таҳдид қилиб келган.
Жиноий гуруҳ таркибидаги она ва қиз М.Т ва Ф.Т яна бир шериклари Ф.Н билан биргаликда Пастдарғом туманидаги Кимё заводи атрофида ва Самарқанд шаҳридаги Кимёгарлар қўрғонида эркакларга жинсий алоқада бўлишни таклиф қилиб, Д.Т. истиқомат қилиб келган дала ҳовлига ёки унинг хонадонига олиб боришган. Эркаклар билан ихтиёрий равишда жинсий алоқада бўлишганидан сўнг, телефон орқали Аслиддин Муратов ва унинг ҳамтовоқлари Д.Т., Ш.Т., Д.Т. ва Л.Ж.ларга хабар беришган
Гуруҳ аъзоларининг режасига кўра, гуруҳдаги эркаклар уларнинг устига бостириб кириши, содир бўлаётган ҳолатни видео тасвирга олиши, тузоққа илинган шахсларга ўзини М.Т., Ф.Т. ва Ф.Н.ларнинг акаси ёки турмуш ўртоғи сифатида кўрсатиб, хиёнат устида ва уй-жойга ғайриқонуний бостириб кирганликда айблаб туҳмат қилиб, ўзларини гўёки Пастдарғом туман ИИБ навбатчилик қисмига қўнғироқ қилгандек кўрсатиб, аслида олдиндан келишилган жиноий режага кўра, профилактика инспектори Аслиддин Муратовни чақиришган.
Аслиддин Муратов тузоққа тушган шахсларга қонуний чора кўриш баҳонасида хизмат хонасига олиб бориб, у ерда қўлга тушган "ўлжалар"дан 1000 АҚШ долларидан 2000 АҚШ долларигача ёки 20 миллион сўмгача бўлган пул маблағини билан олиб келган. Шунингдек агар сўралган пулни беришмаса видеоёзувларни оила аъзоларига етказиш билан пўписа қилган.
Аслиддин Муратов Жиноят Кодексининг 139-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари, 165-моддаси 3-қисми «в» банди ва 237-моддаси 2-қисми «б,в» бандлари билан айбли деб топилиб 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни ички ишлар тизими ҳамда корхона, муассаса ва ташкилотларда моддий ҳамда мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 11 йил 6 ой муддатга, худди шу моддалар асосида Д.Т. 9 йил муддатга, Ш.Т. 10 йил 6 ой муддатга, Л.Ж. 10 йил 1 ой муддатга, Д.Т. 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жиноий гуруҳ аъзолари ҳисобланган М.Т., Ф.Н. ҳамда Ф.Т.ларга нисбаттан белгиланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят Кодексининг 72-моддасига асосан шартли ҳисобланиб 3 йил синов муддати белгиланди.
Фоҳишага бориб яхшигина пулга тушганларни ахлоқи алоҳида мавзу, аммо ИИ ходимининг тўдабоши бўлиши, она эса бу ишга ўз қизини ҳам жалб қилиб фоҳишаликни ҳам, ундан кейинги жараёнларда ҳам шерик бўлиб юриши шунчаки даҳшат.
Одамлар пул учун нима ишларга қўл уриб юборишмаяпти. Афсус.

Зиқна Миттал ёки Гиннессга киргулик натижамиз ҳақида
Елкамизда тоғдай бўлиб бизни босиб эзаётган маъракалар ҳақида кўп ёзаяпман. Бу мавзу жонларингга ҳам тегиб кетди шекилли. Аммо, нима қилай: Аксарият муаммоларимиз ана шу маъракапарастлигимиздан келиб чиқаяпти.
Биз турли маъракалар ўтказишда роса зўрмиз. Кеча ўтириб ўйлаб кўрсам айнан маърака ўтказишда, бир кўрсаткич бўйича дунёда ягона эканмиз. Тўғри, ўша масалада бир неча йил олдин тожикистонликлар ҳам биз билан бир хил кўрсаткичга эга эдилар. Аммо, уларда ҳукумат томонидан маъракаларни қисқартириш ҳақидаги қонун чиқиб, буни натижасида улар анча орқада қолиб кетдилар ва биз мутлоқ чемпионга айландик.
Чемпион сўзи қулоқларга ёқади а?
Агар сиз янгиликларни доим кузатиб борсангиз уларда миллионерлар, миллиадерларнинг тўйлари ҳақида, ўша тўйларнинг ҳашамати-ю, уларга қанча миллион доллар сарфлангани ёзилади.
Эсланг, ҳиндистонлик "пўлат қироли" Митталнинг қизини турмушга чиқиш тўйи: Францияда қайсидир қасрни ижарага олиб 100 миллон доллар(!) сарфлаб шоҳона қилиб ўтказишган эди. Ўзи ҳинд миллиадерлари ўшанақа шоҳона тўйларни "мана кўриб қўйларинг" деб Европадаги қасрларда ўтказишади. Гоҳида Қозоғистон ва Россияда ҳам миллионерларни турли тўйлари ҳақида шов-шув билан ёзишади. Яна кимларнидир тўйларини шунақа шоҳона ўтганини ўқувдим, ҳозир эсимга келмаяпти. Майли буни аҳамияти йўқ.
Қизини никоҳ тўйига 100 миллион доллар сарфлаган Миттал ҳам, ану Қримда шов-шувли тўй қилган ўзбекистонлик ҳам, Қозоғистон ва Россияда тўй қилаётган турли миллионерлар ҳам тўй учун салмоқли маблағ сарфлаяптилар. Мен, масалан, ўзбекистонликларни Тошкентда миллионлаб доллар сарфлаб тўй қилишини тасаввур ҳам қила олмайман. Россия эстрадасининг юлдузларини олиб келиб тўй қилса ҳам унча пул кетмайди-да.
Аммо, ана ўша Миттал ҳам, бошқаси ҳам 100 миллионлаб доллар сарфлаб тўй қилса ҳам айнан юқорида ёзганим бир кўрсаткич бўйича ўзбекистонликларга ета олмайди.
У нима кўрсаткич экан деб ўйлаяпсизми? Унда эшитинг:
Ўзбекистонликларни аксарияти қўлида бор пулни, охирги тийинигача сарфлаб тўй қилади. Етмаса камига қарз олиб бўлса ҳам қилаётган тўйида ишлатади. Тўйдан кейин секин-секин узилади-да.
Аммо Миттал ҳам, бошқаси ҳам хасислар, зиқналар фақат қўлидаги пулини озгинасини сарфлаб тўй қилади. Миллиадери 100 миллонгина сарфлайди. Қўлида 10 минг доллар пули бори 1000-2000 сарфлаб тўй қилади. Қўлида йўғи эса бизга ўхшаб қарз олмайди, никоҳ ўқитиб яшаб кетаверади.(беникоҳ яшаб кетадиганларини бу ерда гапирмадим, ҳам гуноҳ, ҳам уят бўлади) У зиқналар ҳеч қачон бизга ўхшаб қўлида борини сарфлаб, етмаганига қарз олиб тўй қилмайди. Зиқна-да, зиқна.
Зиқна бўлмаса қўлида миллиарлаб доллар пули бор одам, тўйга бор йўғи 100 миллион сарфлайдими? Номард, оғилхонангда битта чўчқанг йўқ, ундан бошқа ҳамма нарсанг бор, а мундоқ битта космик кемани оволиб, осмонга учиб чиқиб, кейин келин-куёв капсулага жойлашиб олиб , учиб чиққан ракетангни портлатиб, салют отиб тушмайсанми, биз томоша қилсак.
Ўрганиб қўй биздан. Агар қўлимизда сеникидай миллиардларимиз бўлса сен зиқналарга космосда ракета портлатиб салют отилишини кўрсатиб қўяр эдик.
Гапимдан ҳам чалғиб кетдим, нима деяётган эдим? Ҳа дарвоқе дунёда ягоналигимиз, ўхшашимиз йўқлиги ҳақида ёзаётгандим.
Биз айнан ана шу кўрсаткичда дунёда ягонамиз. Исталган давлатдаги, исталган миллатни олинг, ҳеч қачон қўлидаги бор-йўқ пулини сарфлаб, етмаганига қарз олиб тўй қилмайди. Аммо биз қиламиз. Биз дунёда танҳомиз-да.
Бизни айган шу масалада бемалол рекордчи деб Гиннесснинг Рекордлар китобига киритаверса бўлади.
Худо хоҳласа яқинда тўйларимизга Гиннессчиларни чақириб, тўй қилган хонадонда уларни тўйдан кейин ҳам бироз яшатиб, тўй қилган оиланинг тўйга охирги маблағигача ишлатганини, етмаганига қарз бўлганини уларга кўрсатиб (тўйдан кейин бироз яшаса уёқ-буёқдан одамлар қарз қистаб келаверса кўрар, билар тўй соҳибларини охирги тийинларигача ўша тўйга сарфлаганларини) кейин ушбу рекордни қайд этиб қўйишларини сўраб ариза ташламоқчиман. Зора шу номинация бўйича рекорчи бўлиб Гиннессга ёзилсак, нима дединглар? 😊

Халқ ўз қаҳрамонларини билиб қўйиши керак
Хабарларинг бор кеча мажбурий обунани ёқлаб, шунчаки ёқласа ҳам майли, ўзининг гўнг ҳиди келиб турган "Пешку ҳокими "жиноят" устида қўлга тушди" деган мақоласида блогерларга роса тош отган, уларни ҳатто ҳақорат қилган валломатнинг кимлиги аниқланди.
Бу ҳақда Хушнудбек Худайбердиев ўзининг Xushnudbek.uz телеграм каналида маълум қилди
"Ўша мақола муаллифи сифатида кўрсатилган Умид Арслонбеков аслида тахаллус экан, бунақа одам йўқ эмиш. Суриштирувларим натижасида аниқландики, бу мақоланинг асл муаллифи «Иқтисодий газета» номли газетанинг бош муҳаррири Миродил Абдураҳмонов экан.
Муаллиф ҳимоя қилаётган миллий матбуот, наҳот шу бўлса?
Тахаллус ортига бекиниб олиб, ўзгаларни ҳақорат қиладиган, совет давридаги «юмалоқ хатлар» билан ўзгалар шаънини ерга уришга интиладиган журналистлар миллий матбуотни белгилаб берадими? Йўқ, миллий матбуот тушунчаси анча юқорида! Бунақа чиқишлар унинг нуфузини тушуради холос.
Ҳали мана шунақа, ёзган мақоласида ўз номини ошкор қилишга қўрқадиган айрим журналистлар учун шифокор ёки ўқитувчилар, талабалару бошқа миллионлаб ишчиларнинг ҳалол ишлаб топган пулларини қароқчилардай мажбуран тортиб олишни оқлашимиз керакми?
Бошқаларга балки бунақа «қароқчилик» маъқулдир, лекин шахсан мен бунга рози эмасман.
Пешку туман ҳокимининг мажбурий обуна ҳақидаги фармойишида юқоридаги мақола муаллифи муҳаррирлик қиладиган газета ҳам рўйхатга киритилган экан.
Масалан, ўша Пахта
тозалаш заводига юборилган хатда «Иқтисодий газета»га 4 дона мажбурий обуна бўлиш ёзилган.
Ҳаммаси тушунарли... No comment"
Бугун ўша туҳмат мақолани ёзган муаллифнинг каззоб ёлғончилиги ҳақида янги маълумотлар чиқди:
Кечаги мақоладан парча:
Пешку тумани ҳокими ночор аҳволдаги туман газетасини қўллаб-қувватлаш ниятида 200 та обуна уюштириш тўғрисида фармойиш чиқарганини гўёки «жиноят»га тенглаштираётган «дўстларимиз» Бухоро вилоятининг чекка бир туманидаги ана шу нашрда бор йўғи биргина олий маълумотли журналист ишлашидан хабардормикин? 500 минг сўм атрофида ойлик олаётган 4 нафар техник ходим минг бир қийинчиликларга қарамай «Пешку овози»ни чиқармоқда.
АСЛИДА:
Аниқланишича, "Пешку овози" газетасида бирорта олий маълумотли журналист ишламас экан. Бош муҳаррири бўлган Ҳ.Шаропова мутахассислиги бўйича кутубхоначи экан. Кейин таҳририятда 4 нафар эмас, 2 нафар техник ходим ишларкан холос. Мақолани ёзган муаллиф жаноби олийлари ёлғон гапирмасдан ёзса, бўлмасмикин?
Қаранг, Пешку туман ҳокими 4 дона газетасини мажбурий обуна ортидан обуна қилиб бергани учун ҳокимни оқлаб мақола ёзаяпти. 4 дона газетанинг обунаси учун ўз мақоласида кўплаб инсонларга туҳмат қилиб, мақоласида ёлғон маълумотларни ёзиб виждонини сотаяпти.
"Мана матбуотнинг юзи дей" десам бу ёлғончи ва бунга ўхшаганлар ҳеч қачон матбуотнинг юзи бўла олмайди. Аммо..., матбуотни обрўсини яхшигина тушириб юрибди. Матбуот бундай одамлардан тезроқ қутилиши керак, акс ҳолда мисқоллаб йиғилган озгина обрў ҳам бир пул бўлади.

"Ўзбекэнерго" тараққиёт кушандаси(ми)?
Охирги пайтларда "Тошкент Сити, "Тез ёрдамга авиация хизматини жорий қилиш", "Электрон шаклда иш юритиш" каби гапларни ўқиб энсам қотадиган бўп қолди.
Сабаби бугун ҳанузгача оғир аҳволда қолаётган қишлоқларда одамлар қийналиб яшаётганда ундай хабарлар энсани қотиради-да.
Масалан: Бугун чироқ соат 6 да ўчган эди, соат 10 бўлаяпти ҳали ёнгани йўқ. Чироқ йўқлиги сабаб маҳалламиздаги антенна ишламаяпти ва алоқа умуман йўқ. Интернет+қўнғироқлар билан боғлиқ ишларим борлиги учун соат 7 яримларда маҳалла марказига чиқдим. Баъзида узоқлардан антенна келар эди. У ерда ҳам алоқа йўқ. Ана шу антенна 30 минг аҳолиси бор қишлоққа хизмат қилишини инобатга олсак, унинг муҳимлик даражасини ўзингиз чамалаб олаверинг. Хўш, 4 соатдан бери чироқ йўқлиги ортидан алоқа йўқ, бундай ҳолатларда интернет ва қўнғироқ билан боғлиқ иши борлар нима қилсин? Қўққисдан тез ёрдамга муҳтож бўлиб қоладиганлар-чи? Иссиқ кабинетда котибаси дамлаб берган чойни ичиб турли орзулар қилиб ўтирганлар олдин шу ҳақда ўйлашлари керак эмасми?
Бир пайтлар суткасига 4 соат чироқ берилганда аксарият антенна қурилмалари қуёш панеллари ёки движоклар билан жиҳозланган эди. Шу сабабли чироқ бўлмаган пайтда ҳам алоқа бўлар эди. Энди эса чироқ панд бераяпти. Қуёш панеллари ва движоклар таъмирталаб бўлиб ётибди. Оқибатда эса халқ қийналаяпти.
Чироқсиз ўтиришни яна бир ёмон томони музофотимиздаги аксарият ичимлик суви артезиан қудуқларидан олинади. Чироқ йўқми, демак сув ҳам йўқ. Буни эса ўйлашни ўзи даҳшат.
Тошкент пропискаси ҳақида кўп ва хўп гапирилаяпти. Агар қишлоқларда ҳам инфратузилма, йўллар, алоқа яхши қилиб қўйилса, турли муаммолар бўлмаса Тошкентга бориб яшаб қолишга ҳеч ким зормас. Халқ ўз ҳудудида шароит йўқлиги учун Тошкентга қараб интилаяпти. Агар турли муаммолар бўлмаса ҳавоси тоза қишлоғини ҳавоси заҳарга айланиб бўлган шовқин шаҳарга ким алмашади? Ҳеч ким.
Яқинда "Ўзбекэнерго" раҳбари Афғонистонга экспорт қилинаётган электр энергияси ҳақида гапириб "Биз фақат қўшнилардан олган электр энергияни Афғонистонга бераяпмиз. Ўзимизда ишлаб чиқарилгани ўзимизга берилаяпти" деди. Хўш, ўзимизни халқ чироқ йўқлиги оқибатида турли муаммолар остида қийналиб яшаётганда Афғонистонга электр энергиясини экспорт қилиш қанчалик тўғри?
(Шу йил баҳорда Ўзбекэнерго Афғонистонга экспорт қилинаётган электр энергияси миқдорини оширишини маълум қилган эди. Қолганини ўзларинг тушуниб олаверинглар)
"Ўзбекэнерго" раҳбари кўзини каттароқ очиб қарасин-чи, дунёнинг қайси давлатида халқига зарур бўлган нарсани бермай, уни бошқа давлатга экспорт қилиб, буни оқибатида ўз халқини оғир аҳволга солиб қўйиш ҳолати бор?
Ўтган даврда 20 йил ит азобида чироқсиз яшадик. Буни муаммо сифатида кўтариб чиқишни иложи ҳам бўлмади. Бугун биз бошқа даврда яшаяпмиз. Энди ўша қийин кунлар жон-жонидан ўтиб кетган халқ бир кун ҳам чироқсиз ўтирмоқчи эмас.
Шундай экан "Ўзбекэнерго" раҳбари ё халққа чироқни етказиб берсин ёки ишни эплай олмаса ўрнини бошқа эплаб бажарадиганга бўшатиб берсин.
МИБ хизмати ташкил этилганидан сўнг аҳоли ишлатган чироғини пулини олдиндан тўлашга ўрганди.
Ҳозир аксарият одамларда қарздорлик йўқ. Шахсан мени хонадонимда ўрнатилган ҳисоблагич олдиндан пул тўласамгина ишлайди. Шундай экан энди чироқ учун олдиндан пул тўлаётган аҳолини "чироғимни ёқиб қўй" деб талаб қилишга ҳаққи бор.
Қолаверса биз режалаётган ишларни ҳаммаси чироқ билан бажарилади. Чироқсиз тараққиётга ҳам эришиб бўлмайди, бошқа ишларни ҳам қилиб бўлмайди. Уйда фақат товуқ боқиб ўтирса бўлади. Айтгунча уларни дон-дуни ҳам қиммат. Демак фақат бекорчиликда, "Эй Худо, шуларга ҳам инсоф бер" деб "Ўзбекэнерго"ни дуо қип ўтирса бўлади. Бошқа чора йўқ.
П.С. Эрталаб 6 да ўчган чироқ ҳозир 11 да ёнди. Мен кетдим. Постни каналга жойлай.🏃🏃

"Ўзбек кўрса қизиқар" ёки байроқлар ва қорбоболар пойгаси
Сиз тарафларда билмадим-у, биз тарафларда "Ўзбек кўрса қизиқар" деган ибора бор. Буни маъноси шу-ки биров бир нарсани ёки бир ишни кўрмаса эсига тушмайди, аммо кўрганидан кейин дарров ўша ишни қилгси, олгиси келади. Ана шундан келиб чиқиб ўша ибора ишлатилган.
Энди иборани ўзига келсак, роса топиб айтилган ибора. Аксариятимизда ана шу "кўрса қизиқар" характери бор.
Узоққа бормайлик: Байроқ ўрнатиш иши. Олдинига Тошкентда, кейин эса бошқа вилояларда мусобақадай баланд устунларга байроқ ўрнатиш бошланиб кетди.
Ёки яна бир иш: Яқинда Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар кўчаларида 505 нафар қорбоболарни йиғди. Ўшанда ОАВларда "Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ташаббуси билан йиғилган бу қорбоболар янги йил байрами арафасида Тошкент маҳаллаларида кам таъминланган, ногирон шахсларни янги йил билан табриклаб чиқишади" деб Тошкент шаҳар ҳокимиятига асосланиб хабар тарқатишди. Ўшанда ўша хабарни ўқиб, "ишқилиб шу янгиликни бошқалар ҳам кимўзарга ўзлаштириб олмасин-да" деб ўйлавдим. Бежизга ўйламаган эканман. Мана, кеча Андижон тарафлардан дарак чиқди. Нима эмиш: "Ёшлар Иттифоқи Андижон вилоят кенгаши ташаббус кўрсатиб Янги йилда 1000 та қорбобо лойиҳасини ташкил этибди ва ўша қорбоболарни 600 нафарини тўплабди"
Лойиҳадан кўзланган мақсад "31 декабрь кунига қадар 12 ёшгача бўлган болаларга байрам шукуҳини улашиш учун ҳар бир маҳаллада, кўп қаватли уйлар олдида ва болалар майдончаларида байрам тадбирларини ташкил этиш, имконияти чекланган ўғил-қизлар, кам таъминланган оилалар фарзандларининг кўнглини олиш, уларга ҳомийларнинг байрам совғаларини етказиб бериш" экан.
Қойилмисиз?
Ҳали байрамгача 5 кун бор. Қани, энди эстафетани қайси вилоят давом эттириб, қорбоболарини сонини Андижондаги қорбоболар сонидан ошира олар экан?
Ёшлар Иттифоқининг бошқа вилоятлар кенгашлари, сизларни Андижон вилояти кенгашидан нима кам жойингиз бор? Ҳеч қандай. Агар сизлар хоҳласангиз қорбоболар сонини 2000 нафардан ошира оласизлар.
Хабарларинг бор, яқинда Наманган отчопарида 400 та машинадан улкан арчани ясашди. У ҳали тайёргарлик жараёни эди. Асосий тадбир 31 декабрь куни соат 00:00 га мўлжалланган. Ўшанда 500 та машина чироқларини ёқиб арча кўринишини ясаб бу иш ортидан наманганлик ҳайдовчилар рекордлар қўйишмоқчи.
Энди наманганлик ҳайдовчиларни ўша ишларини кўриб "кейинги йил эстафетани ким қўлга олар экан ва 1000 та машинадан иборат улкан арчани ким ясар экан?" деб ўйлаяпман. Самарқанд, Қарши, Тошкент, ким "ташаббус" кўрсатаркин?
Энди бу ишларга келсак Навоийда ўрнатилган байроққа 1.5 миллиард сўм ишлатилиши
ёки Тошкентдаги 500, Андижондаги 1000 нафар қорбобонинг кийими учун сарфланаётган пуллар, менга пулни исроф қилиш бўлиб туюлади.
Масалан: Агар ҳар бир қорбобонинг кийими учун ўртача 200 минг сўм сарфланса(Яктаги, бош кийими, соқоли, калтаги, қопи учун сарфланади, шунча пул) 500 та кийимга 100 миллион сўм кетади. 1000 тасига эса 200 миллион сўм сарфланади. Тошкентдаги қорбоболар кимни ҳисобидан кийинади, бу бошқа мавзу. Аммо Андижондаги Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгаши лойиҳасидаги қорбоболар кимни ҳисобидан қорбобо бўлаяптилар? Ёшлар иттифоқи ўша қорбоболарнинг кийими учун сарфланадиган тахминий 200 миллионни бошқа биронта фойдалироқ ишга сарфласа бўлмасмиди?
Айтишингиз мумкин: "Балки ўша пулни Ёшлар иттифоқи бермай ёшлар етакчилари ўзини ёнидан сарфлаётгандир" деб. Хўш, ўша етакчилар пулни ота-онасидан олиб ишлатадими ёки иттифоқдан олган маъошиданми фарқи йўқ, ҳар қанақасига ўша пулларни исроф бўлиш аҳамияти йўқолмайди.
Шундай экан Иттифоқ ва унинг вилоят кенгашлари "ўзбек кўрса қизиқар" иборасини ҳақлигини исботламай бошқа бирон фойдалироқ иш билан шуғуллансалар ва совғаларини қорбоболарсиз тарқатсалар ҳам бўлар эди. Ёки мен адашаяпман-у, улар йиққан қорбоблар кўнгиллилармикан?

Forwarded from Xushnudbek.uz
#сўраган_эдингиз
Ушбу ҳаволалар орқали Ўзбекистон кодексларининг энг охирги расмий матнлари билан танишишингиз ва Word форматида юклаб олишингиз мумкин:
1. Меҳнат кодекси
📄 Матн вариантини ўқиш
💾 Word форматда юклаш
2. Жиноят кодекси
Ўқиш | Юклаш
3. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс
Ўқиш | Юклаш
4. Фуқаролик кодекси
1-қисм
Ўқиш | Юклаш
2-қисм
Ўқиш | Юклаш
5. Оила кодекси
Ўқиш | Юклаш
6. Солиқ кодекси
Ўқиш | Юклаш
7. Жиноят-процессуал кодекси
Ўқиш | Юклаш
8. Фуқаролик процессуал кодекси
Ўқиш | Юклаш
9. Жиноят-ижроия кодекси
Ўқиш | Юклаш
10. Ер кодекси
Ўқиш | Юклаш
11. Уй-жой кодекси
Ўқиш | Юклаш
12. Шаҳарсозлик кодекси
Ўқиш | Юклаш
13. Бюджет кодекси
Ўқиш | Юклаш
14. Божхона кодекси
Ўқиш | Юклаш
15. Иқтисодий процессуал кодекси
Ўқиш | Юклаш
16. Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси
Ўқиш | Юклаш
17. Ҳаво кодекси
Ўқиш | Юклаш
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

«GM Uzbekistan» уч миллионинчи автомобили эгасини қутлабди
Бу ҳақда xabar.uz хабар бераяпти
Юбилей автомобилининг бахтли соҳиби Шамсиддинхўжа Тиллахўжаев бўлди, у «Nexia-3» автомобилини харид қилди.
Тантанали равишда харидор махсус байрам сертификати ва совғалар билан тақдирланди. Унга «LUX AUTO MOTORS» автосалонидан плазмали телевизор совға қилинди.
Компаниянинг эслатишича, 2008 йилда «GM Uzbekistan» конвейеридан миллиончи автомобиль чиққан.
2013 йилда 2 миллиончи автомобиль чиққан.
Уларни ҳар иккаласи ҳам «Chevrolet Lacetti» бўлганди.
Мана энди 2018 йилда завод конвейеридан 3 миллионинчи автомобиль чиқди.
Эсларингда бўлса яқинда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" бир йилда ташилган йўловчилар ҳисоби бўйича бу йилги йўловчилар ичидан 3 миллионинчи йўловчини қутлаган ва унга бир йил ичида хоҳлаган битта рейсида бепул учиш имкониятини берувчи сертификатни топширган эди
"GM Uzbekistan" ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" роса эгизакларга ўхшашади, шунақамасми?
Иккаласи ҳам ўзининг 3 миллионинчи мижозини қутлаяпти.
Иккаласи ҳам мамлакатдаги ўз соҳасидаги ягона компаниялар ҳисобланишади.
Иккаласи ҳам монополиячи😊

Тошкентда баландлиги 136 метр бўлган 27 қаватли турар жой биноси қурилади
Тошкент марказида «Сталин осмонўпарлари» услубидаги 27 қаватли турар жой биноси қурилади. Бу ҳақда «РБК» ахборот агентлигига «Murad Buildings» компанияси буюртмасига биноан бино лойиҳасини яратган Москванинг «Точка Дизайна» архитектура бюроси хабар берди, деб ёзади Дарё.уз
«М-Tower» деб номланган 136 метрлик минора 2020 йилгача Яккасарой туманида қурилади. Бинонинг майдони 22 минг квадрат метрдан зиёдни ташкил этади.
1-қават хусусий ва жамоат жойларига ажратилади, 2 ва 3-қаватлар тўлиқ савдо майдонига бағишланади: офислар, дўконлар, фитнесс маркази ва спа-салон.
4-қаватдан 27-қаватгача турар жойлар жойлашади. Мажмуа таркибида шунингдек, гараж биноси, унинг томида ресторан, қиш боғи мавжуд бўлади.
«Сталин осмонўпарлари» 1947—1957 йиллар мобайнида Москвада қурилган еттита баланд бинолардир.
Шу хабарни ўқиб сизларга МДҲ давлатларидаги энг баланд миноралар ва энг баланд бинолар бешлигини тақдим этмоқчиман. Кимларгадир бу ҳам қизиқ, ахир.
МДҲ даги энг балан миноралар:
1.Останкино телеминораси, 540 м. Россия.
2. Богодинск радиомачтаси, 468 м. Россия.
3. Чайка радиомачтаси, 462 м. Россия.
4. Экибастуз ГРЭС-2 тутун трубаси, 420 м. Қозоғистон. Бу труба дунёдаги энг узун тутун трубаси сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган.
5. Киев телеминораси, 385 метр, Украина.
Тошкент телеминораси бу рўйхатда 375 метр баландлиги билан 6- ўринни эгаллайди.
Тошкент телеминораси ҳозирча Марказий Осиёдаги энг баланд бино ҳисобланади. Аммо Астанадаги 382 метрли "Абу Даби Плаза" биноси битса Тошкент телеминораси Марказий Осиёдаги баланд бино мавқеини йўқотади ва у фақат Марказий Осиёдаги энг баланд телеминора мақомини сақлаб қолади.
МДҲдаги энг баланд бинолар:
1. "Меркурий Сити Тауэр" биноси, 338.8 м. Москва, Россия.
2. Flame Touers, 3 та бино, 235 м. 220 м. 208 м. Боку, Озарбайжон
3. "Изумрудный квартал" 3 та бино, 210 м. Астана, Қозоғистон.
4. "Gulliver" биноси, 160 м. Киев, Украина.
5. "Royal Plaza" биноси, 130 м. Минск, Белоруссия.
Бу рўйхат катта эҳтимол билан бир йилдан кейин ўзгаради. Бугунги кунда Астана шаҳрида 382 метрли "Абу Даби Плаза" биноси қурилаяпти ва у битса МДҲдаги энг баланд бино рўйхатида 1-ўринга чиқади. Уни 2020 йилда ишга тушириш режаланган.
Демак, Тошкентда қурилиши режаланган 136 метрли бино агар қурилиб битказилгунча Астанадаги "Абу Даби Плаза" биноси битиб бўлса МДҲ даги энг баланд бинолар бешлигига кира олмайди.
Дунёдаги энг баланд телеминоралар:
1. Токио телеминораси, 634 м.
2. Гуанжоу телеминораси, 611м.
3. СиЭн Тауэр Торонто телеминораси, 553 м.
Ушбу минора 2007 йилгача дунёнинг энг баланд минораси бўлган.
Дунёдаги мутлақ энг баланд бино БАА даги Бурж ал-Халифа биноси ҳисобланади. Уни баландлиги 828 м. 163-қават.
Шунингдек дунёнинг бир нечта қурилиш компаниялари баландлиги 1000 метр бўлган бино қурилишини лойиҳалаштираётганлари ҳақидаги хабарлар бот-бот чиқиб турибди. Айниқса Хитой томонлардан. Аммо ҳозирча қурилиш бошлангани ҳақида аниқ хабарлар йўқ.
(Мабодо маълумотларда хатолик бўлса хабар берарсизлар)

Бела Иллеш, "Карпат таронаси" романи ҳақида
Ҳурматли канал аъзолари!
Бугун тавсия қилмоқчи бўлган китобимнинг номи "Карпат таронаси". Номидан маълум, бу китобда карпатликлар ҳақида ёзилган. Китоб венгр ёзувчиси Бела Иллеш қаламига мансуб.
Бу китобда асосан венгрлар ҳаёти, Венгрия тарихи, шунингдек 1939 йилда СССР томонидан Чехословакиядан тортиб олинган Ғарбий Украина ҳақида, уларнинг 1-Жаҳон урушигача бўлган ҳаётлари ҳақида ёзилган.
Китобнинг муҳимлиги шундаки бу китобни ўқиган одам қисман нега Ғарбий Украиналиклар русларни ёмон кўришини ҳам англайдилар.
Бизда Закарпатье, уларнинг ўзи эса Подкаркат ўлкаси деб атайдиган ҳудуд азалдан Венгрия қироллига қараган. Ҳудуд қалин ўрмонлар билан қоплангани учун ҳеч ким яшамаган. Бундан 300 йилча олдин Украинада Чор Россиясига қарши қўзғалон бўлиб ўтади. Собиқ Иттифоқ тарихчилари ўша ва ўшанга ўхшаган қўзғолонларни "деҳқонларнинг помешчикларга қарши қўзғолони" деб хаспўшлашган бўлишса ҳам, ўша қўзғолонлар украинларнинг Россия империясига қарши қўзғолонлари бўлган. Ўша қўзғолон бостирилади ва қўзғолончиларнинг аксарият қисми Карпат тоғларининг орқа томонига, Венгрия томонга қочиб ўтади. Қўлга тушганларни Россия армияси оила аъзоларигача қириб ташлашади. Ўшандан кейин яна неча марталаб қўзғолонлар бўлади. Аммо ҳаммаси муваффақиятсизлик билан тугайди. Карпат ортига эса янгидан янги украинлар кўчиб ўтавердилар. Шу тариқа ўрмонлар ичида қишлоқлар шаклланди.
Венгрия қироллиги Австрия қўл остига ўтиб империянинг номи Австрия-Венгрия империяси деб атала бошлагандан кейин венгрлар Карпат тоғлари этагига келиб ўрнашган украинларга эътибор берадилар ва уларни мамлакат фуқаролигига қабул қиладилар. Орада бу ҳудудга озроқ венгерлар келиб ўрнашадилар. Шунингдек 15 асрнинг охирида Испанияда қиролича Изабелла "католиклардан бошқалар Испаниядан чиқиб кетсин" деб фармон чиқарган пайтида Испанияни тарк этган яҳудийларнинг бир қисми бир неча юз йиллик сарсон-саргардонликдан кейин шу ўлкага келиб жойлашадилар. Шу тариқа ушбу ўлкада 85 фоиз украинлар, 10 фоиз венгерлар, 5 фоиз яҳудийлар яшаб келадилар.
1-Жаҳон урушида Германиянинг иттифоқчиси бўлган Австрия-Венгрия империяси енгилади ва империя тарқаб кетади. Империя таркибида бўлган серблар, руминлар, чехлар, словаклар, венгрлар мустақил бўлиб кетадилар. Ўша пайтда янги ташкил бўлган Миллатлар лигаси Подкарпат ўлкасининг асосий аҳолиси славян украинлар бўлгани учун уни мухтор ўлка қилиб Чехословакияга беради.
1939 йилда Гитлер Чехословакияга ғарбдан бостириб киргандан бир неча кун ўтиб бу давлатга шарқдан Собиқ Иттифоқ бостириб киради ва бу кичкина ўлкани Қизил Армия оккупация қилади. Халқнинг бир қисми СССРга қарши партизанлик уруши бошлайди. Бу орада немислар СССРга қарши уруш бошлайдилар ва ҳаммаси аралашиб кетади.
Китобда Венгрия тарихи, табиати, узумзорлари ҳақида зўр маълумотлар бор. Китобни ўқиш жараёнида киши худди Карпат ўрмонларида асар қаҳрамонлари билан бирга яшагандай бўлади.
Албатта, китобда қисман коммунистик тузум ва СССРга хайрихоҳлик бор. Аммо бу китобнинг муҳим аҳамиятини йўқотмайди.
Китобда шунингдек Карпат ўлкасида яшаган бир қисм яҳудийлар орасидаги айрим яҳудийлар тимсолида яҳудийларнинг қанчалик шум миллат эканликлари жуда қизиқарли қилиб ёзилган.
Бугунги кунда Россия миллиадерлари орасидаги яҳудий миллатига мансубларининг бир нечтасини таржимаи ҳолини ўқисангиз уларни туғилган жойи Ғарбий Украинадаги шаҳар ёки қишлоқлар кўрсатилган. Ана ўшалар шу китобда тасвирланган яҳудийларнинг болаларидир.
Венгр ёзувчиси Бела Иллеш, 1895 йилда ўша пайтда Австрия-Венгрия империяси таркибига кирган Словакиянинг Кошице (венгр. Кашша) шаҳрида туғилади. Ёшлиги ўша пайтда Венгрия таркибида бўлган, кейинчалик СССР қўшиб олган Ғарбий Украинанинг Берегово(венгр. Берегсас) шаҳрида, Карпат этакларида ўтган. 1918-22 йилларда Венгрияда бўлиб ўтган инқилобларда коммунистик режим тарафида туриб жангларда қатнашган. Венгрия коммунистик ҳаракати бостирилгач СССРга сиёсий муҳожир сифатида кўчиб ўтади. Асосий асарларини шу ерда ёзади. 1948 ватанга қайтади ва 1974 йилда вафот этади.