​​Шу кетишда ҳамма «Дубай»да яшайди


Ер куррасида ҳаво ҳарорати ўртача 0,5 °С га кўтарилса нима бўлади? Жудаям ёмон бўлади — Иқлим ўзгаришлари бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг хулосаси xabar.uz нинг хабар беришича худди шундай.

Ҳозир қурғоқчиликдан қийналаётган минтақалар чўллашади, тўфонлар бот-бот кузатилаётган қирғоқбўйи мамлакатларида эса сув балоси кундалик воқеликка  айланади.

Инсоният келажакда, ҳозиргидан иссиқ иқлим шароитида қандай яшайди? Агарда биз иқлим ўзгаришларининг олдини ололмасак «Дубай»да яшаймиз...

Келинг, тасаввуримизни тиниқлаш учун бугун гуллаб яшнаётган, ҳамма бир бориб кўриш орзусидаги Дубай (БАА)га юзланамиз.

Дубайда ёз анча узун — апрелдан октябрь ойигача ҳарорат ўртача 48 °С гача чиқади, ҳавоси жуда нам. Шунинг учун ҳам шаҳар жуда улкан ёпиқ инфратузилмага эга, агар уйи остонасидан тўппа-тўғри машинага ўтиришини ҳисобламасак, ўзига тўқ одамлар ойлаб уйларидан чиқмасликлари мумкин. Дубайда камида 65 та улкан савдо маркази бор — минглаб дўконлари, юзлаб ресторанлари, кинотеатрлари, истироҳат майдонлари борки, ҳар қандай туман бунинг олдидан ўтаверсин.

Бироқ бу ҳаёт пули кўпники, бойлар учун!

Камбағаллар эса араб жазирмасида жизғанак бўлишга маҳкум.

Дубайликлар «Бульвар» (янги савдо маркази) қуришни бошлаб юборишган. «Бульвар» шаҳар бош майдони, марказий катта кўчаси ва тўртта туташ кўчасини қамраб олади. Шунча жой тўртта гумбаз остига сиғади, айтишларича, совуткичлар тинмай бу ерда «баҳорий ҳаво»ни таъминлаб тураркан.

Хуллас, Дубай ҳукумати инсоният келажагини ана шундай мегалойиҳаларда кўрмоқда. Айниқса, иқлим исиб кетавераркан, ахийри бошқа мамлакатлар ҳукуматлари ҳам араб шайхларининг «этагини» тутишга мажбур бўлади.

Хўш, қолганлар ҳам амирликларнинг тутумини тутди дейлик, ҳозирданоқ ўта иссиқ шароитда жон сақлаётган Дубайнинг келажаги нима бўлади? Экологларнинг хулосаси шундай: агар музликлар эриб, денгиз сатҳи кўтарилишда давом этаверса Дубай сув остида қолади
.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Шароити хароб мактаблар, ибтидоий замондан қолган дарсликлар ёки Канададаги таълим тизими

Турли чет эл мамлакатларидаги таълим тизими кўпчилик қатори мен учун ҳам қизиқ. Агар исталган ОАВ ёки ижтимоий тармоқлар ёки турли телеграм каналларда турли чет эл давлатларидаги таълим ҳақида нимадир ёзилса ўша пост ёки мақолани албатта ўтказиб юбормай ўқийман.
Шу жиҳатдан менга Фарҳод Файзуллаевнинг  @zambarakning_oqi
канали жуда маъқул. Шу канал орқали Канададаги таълим тизими билан ҳам қисман танишиб бораяпман.
Фарҳоднинг Канада мактаблари ҳақидаги постларини ўқиб шундай хулосага келдим-ки бизнинг таълим тизимимиз Канада таълим тизимидан камида 20 йил орқада. Қанақасига дейсизми?
Шунақасига....

Мен маҳалламиздаги болаларим ўқийдиган мактабга тез-тез бориб тураман. Мактабни аҳволини кўриб бизнинг болаларимиздан ҳали бери ўқимишли инсонлар етишиб чиқмайди деб ўйлайман. Йўқ, болалар орасида иқтидорлилари кўп. Шунчаки мактабдаги шароитлар ноль.

Ҳаммамизга маълум ҳозир дунёда компьютер технологиялари шиддат билан ривожланаяпти. Бизнинг мактабимизда ҳам компьютер хонаси бор, аммо ўғлимни айтишича у ерда ҳеч қачон дарс ўтилмайди. Буни сабабини билмайман.
Мактаб библиотекаси жуда ғариб ва у мактаб ўқувчиларининг қизиқишлари доираси учун мутлақо жавоб бермайди.
Мактабда на спорт зали бор, на спорт майдончаси бор.
Фақат кичкина бир майдончага иккита устун ўрнатиб эскилигидан илма-тешик бўп кетган волейбол сетка тортиб қўйишибди холос. Ана шу спорт майдончаси.
Мактабни иситиш системаси ҳатто минус ноль.

Мактабнинг бир қисми янгитдан қурилиб, бир қисми капитал таъмирланганда иситиш тизими қишлоғимизда газ умуман йўқлигига қарамай, ўша пайтда газга мосланган котёл қўйиб кетилган. Ана шу туфайли бугун ҳар бир синфда алоҳида печка ўрнатилган. Тўғри, ўша печкаларни ёқса ҳам синфхона исийди. Аммо синфни ўртасида печкани тутаб ёнишини ўзингиз тасаввур қилиб олаверинг.
Мактаб буфети ҳам ҳаминқадар.
Ҳожатхонасини эса гапирмаса ҳам бўлади, ўтган асрнинг 70-йилларида ердан ковлаб қилинган ва ҳанузгача фойдалинаяпти.
Мактабни сув билан таъминланиши ҳам ҳаминқадар. Битта бетон ҳовуз қилинган. Соатбай сув бериладиган артезиан водопроводни суви ўшанга йиғилади. Эҳтиёжлар учун ўша бетон ҳовуздан сув олинади.
Химия, физика, биология хоналари ва лабороторияларида ҳам аҳвол ноль.


Болаларни дарсликларини ҳам текшириб тураман, дарсликлар қийин ва ибтидоий. Бу ҳақда xabar.uz да мақолам ҳам чиққан эди.
Яқинда 5-синфда ўқийдиган ўғлимни "Меҳнат дарслиги" китобига қарасам ҳалиям ўтган асрнинг 50-йилларидаги дастур бўйича ёзилган китобни ўқишаяпти. Китобда қўл рандаларининг турлари, уларни ишлатиш усуллари ёзилгандан кейин ўзингиз билиб олаверинг бу китобни илк бор қачон ўқишганини.

Энди қолипга солинган ўқитиш жараёни бу ўзи бутун бошли катта бир мавзу.
Энг ёмони нима биласизларми?
Ён-атрофимиздаги мен билган ҳамма мактабларда шу аҳвол. Ўзбекистондаги қишлоқ жойларидаги, туман марказларидаги аксарият мактабларда шу аҳвол.
Шу учун ёзаяпман,  бизнинг таълим тизимимиз Канада таълим тизимидан камида, ҳа камида 20 йил орқада.
Агар биз ҳозирдан аҳволни ўзгартиришни бошласак 20 йилда Канада таълим тизимининг ҳозирги ҳолатига етамиз. Агар аҳвол шундай қолаверса орадаги фарқ катталашиб бораверади.

Биз ривожланишни хоҳлар эканмиз бугунданоқ таълим тизимини тубдан ўзгартиришимиз, мактаблардаги шароитларни яхшилай бошлашимиз даркор. Эртага кеч бўлади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
Ҳурматли муштарийлар келинг бир нарсани овозга қўйиб келишиб олайлик. Охирги пайтларда турли сайтларда берилаётган ва ўзим учун қизиқ деб ўйлаган мавзуларни бу ерда ҳам улашаяпман. Аммо ўша қўйганларим қўйгандан 👎 га учраяпти. Ўқилиши ҳам кам.
Шундай экан келишиб олайлик: Сизларга ўзим ёзганларга қўшиб, турли сайтлардан олиб, унга озгина изоҳ қўшиб бераётган мавзуларим керакми ёки йўқ.
Қизиқми ёки қизиқмасми?
Керак ва қизиқ деганлар Ҳа👍 ни, Қизиқмас ва керакмас деганлар Йўқ👎 ни босинглар.
Сизларнинг хоҳишларингни албатта инобатга оламан.

Омон бўлинглар. Ҳурмат билан Ғайрат Йўлдош
​​Мактаб тизими: таклифларим(қисқача)

Кеча Канада таълим тизимидан 20 йил орқада қолаётганмиз ҳақида ёзганимдан сўнг дўстларимдан бири шу постимга муносабат билдириб "Сиз мактабларни аҳволи ёмонлигини ёзибсиз, аммо, муаммолар ечимини бермабсиз" деб ёзиб қолди. Бу постимда ўша муаммоларнинг ўзим тўғри деб биладиган ечимларини(кейинроқ батафсил)ёзаман.

Коллежлар тугатилиб мактаблар 11 йиллик бўлганидан кейин кўп мактабларда синф хоналари етишмаяпти. Ҳукумат томонидан дастур қабул қилиниб мактабларда қўшимча бинолар қуриш керак. Айрим жойларда коллежлар бўшади, мактабларни коллаж биноларига кўчириш керак.

Дарсликлар қайта кўриб чиқилиши керак. Аксарият дарсликларда юклама кўп, масалан география фанида карта бўяш каби ёки эски маълумотлар ёзилган китоблар орқали дарс ўтилаяпти, масалан 5- синф Меҳнат китобида рандалар турини ўргатгани каби. Шунингдек ана шу Меҳнат дарси, юқори синфларда Маънавият соати деган фанларни йўқ қилиб уларни ўрнига компьютер технологияларини ўргатадиган дарсларни кўпайтириш керак.

Мактабларни моддий-техник базасини кучайтириш учун бюджетдан салмоқли маблағ ажратилиши керак ва ўша маблағни химия, биология, физика лабороториялари, мактаб кутубхонаси, компьютер хоналарини мукаммал жиҳозлаш учун ишлатиш керак.

Ҳозир кўп жойларда чироқ ўчмаяпти. Шундай экан барча мактабларда иститиш тизимини электр энергиясига мослаб чиқиш керак ва жойларда синфхоналарни ўртасига ҳаммаёқни тутатиб печка ёқишдан батамом қутилиш керак.

Ҳар бир мактабда спорт заллари, майдончалари албатта бўлиши керак. Мактабларда ота-оналарни ҳомий сифатида таклиф этиб, совринлар қўйиб турли спорт мусобақалари ўтказилиши керак. Масалан, шахмат-шашка, стол тенниси, волейбол ва ҳоказоларидан. Бу спорт турларидан мусобақаларни спорт зали ва спорт майдончаси йўқ мактабларда ҳам ўтказаверса бўлади.

Мактабларда 2019 йил 1 сентябрдан жорий бўладиган умумий мажбурий мактаб формасидан батамом воз кечиш керак. Форма қилиш қилмасликни ҳар бир мактаб ўзи ҳал қилиши керак. Форма жорий қилиш-қилмаслик ҳар бир мактабда ота-оналарни розилиги билан қилинади.
Энди формасиз мактаб кийими масаласига келсак менталитетимиздан келиб чиқиб фақат ўта тор, ўта очиқ, этаги ўта калта кийимларни қайтариш керак. Ундан қолгани эркин бўлиши керак. Хоҳлаган рўмолда, хоҳлаган узун этакда, хоҳлаган футболкада бораверсин.

Шунингдек мактабдаги дарс жараёнини ҳам қолипга тиқишдан воз кечиш керак. Парталарни синфхонага жойлаштиришни ва дарсни қандай ўтишни. Ҳозир чет элларда бир хилликдан қочиш учун турли усулларни қўллашаяпти: Парталарни айлана шаклида, тўртбурчак қилиб девор остида териб чиқилаяпти. Ана шу усулни биз ҳам қўллаб кўришимиз керак.
Умуман олганда бу масалада болаларни фикри ҳам инобатга олиниши керак. Парталарни қандай жойлаштиришда, дарсни қандай ўтишда баъзан болалар ҳозирги қолип тизимидан кўра яхшироқ таклиф бера оладилар. Ишонаверинг.

Халқимиз хайр-саховатни яхши кўрадиган халқ. Ота-оналардан қайдайдир хайр-эҳсонни ўқувчиларга босим ўтказиб эмас, балки қандайдир қизиқ бир тадбирлар орқали йиғиб (ундаям йилда бир мартадан ошиқ эмас, акс ҳолда ота-оналар безиб қолишади) олиш керак.
Энг муҳими мактаблар турли янгиликлар, турли тадбирлар ўтказишда туман ХТБ нинг таъсиридан чиқиб эркин бўлишлари керак.

Умуман олганда мактабларда ўқитувчилар, директорлар эски қолипдан чиқаверишлари керак. Туман ХТБ ҳам, ХТВ ҳам буни чеклаш ўрнига ана шундай ташаббус кўрсатган мактабларни қўллаб-қувватлаши керак.

Шунингдек ўқитувчилар маъоши салмоқли оширилиши керак. Ўқитувчида рўзғорни қандай юритиш муаммоси бўлмасагина у хотиржам дарс ўта олади.

Яна бир муаммо, охирги йилларда кўп жойларда мактаб ҳудуди аҳоли томонидан эгаллаб олинаяпти ёки ҳокимлар томонидан қандайдир тадбиркорга бериб юборилаётган ҳолатлар учраяпти. Бу ишга мутлақо чек қўйилиши керак.
Агар қайсидир мактаб ҳудуди катта бўлса бу ҳокимларни кўзини ўйнатмаслиги керак. Биз тез кўпайяпмиз. Бугун кенг жой, келажакда торлик қилиб қолиши мумкин. Шундай экан жойларда ҳокимлар ҳам, бошқаси ҳам мактабларнинг ҳудудига кўз олайтирмаслиги керак.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектларда қурилиш бўйича лойиҳалар ЮНЕСКО билан келишилади.
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг  Ҳуқуқий ахборот телеграм канали хабар бераяпти
Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ҳамда унинг минтақалараро (минтақавий) давлат инспекциялари негизида Маданият вазирлиги ҳузурида Маданий мерос департаменти унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилди.

Қарорга кўра Бухоро давлат бадиий-меъморий музей-қўриқхонаси, Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонаси, Хива “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси тегишлича “Бухоро”, “Самарқанд”, “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхоналари этиб қайта номланди.

Шунингдек Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида тегишлича “Сармишсой”, “Шаҳрисабз”, “Термиз” ва “Қўқон” давлат музей-қўриқхоналарини ташкил этилади.

Қарорга кўра ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига тарихий-маданий қийматига кўра киритилган республикадаги ҳудудлар алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар ҳисобланади ҳамда уларда режалаштирилган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг лойиҳалари Департамент ҳамда ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси маркази билан мажбурий тартибда келишилган ҳолда амалга оширилади
.

П.С. Агар эсларингда бўлса бундан 2-3 йил олдин Шаҳрисабздаги Оқсарой тарихий ёдгорлиги олдида турли замонавий қурилишлар қилингани учун ЮНЕСКО биздан анча хафа бўлди. Ўшанда ҳатто Шаҳрисабз шаҳрини ЮНЕСКОнинг номоддий маданият рўйхатидан ўчириб ташламоқчи ҳам бўлишди.
Шунингдек ўтган йилнинг охири, шу йилнинг бошида Самарқанднинг эски шаҳар қисмида айрим қурилишлар тарихий биноларга яқин қурилаётгани ҳақида бонг урилиб, ишга ЮНЕСКО ҳам аралашиб ўша қурилишлар тўхтатилди.
ЮНЕСКОнинг Шаҳрисабз ҳақидаги қарори ўзгармади ва бу биз учун хайрли якунланиб Шаҳрисабз шаҳри ЮНЕСКОнинг номоддий мадданият рўйхатида қолди.

Мана энди Президент қарори билан тарихий бинолар жойлашган  ҳудудларда қурилишлар ЮНЕСКО билан маслаҳатлашиб қилиниши ҳақида белгилаб қўйилди.  Бу қарор тарихий шаҳарлардаги қурилишларни бирмунча тартибга олади деган умиддаман.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Сталиннинг ўлими ва менинг партиясиз ҳаётим

1953 йил, март ойининг бошлари эди. Ўша кун кўчадан жуда озурда, афтодаҳол кайфиятда уйга қайтдим. Биров "ҳа" деса ҳўнграб йиғлаб юборадиганман. Мени бу аҳволда кўриб,  дадам қўрқиб кетдилар:
- Ҳа тинчликми?  Нима гап ўзи?!
- Тинчлик эмас! - дедим хуноб бўлиб. - Эшитмадингизми ҳали?
- Йўқ, эшитмадим. Нимани эшитишим керак ўзи?
- Ана холос! Тоғ қулаб кетди-ку....
- Нима деяпсан ўзинг? Қанақа тоғ?
- Отамиз жонажон Сталин дунёдан ўтдилар.
Бу гапимни эшитиб падари бузрукворимни жазавалари қўзиди-ку:
- У қачондан бери сенга "ота" бўлиб қолди? Ҳе ўша "отанг" Сталинни гўрида тўнғиз қўпсин
!

Мен электр токи ургандай, ҳанг-манг бўлиб қолдим. Чунки раҳматли отам умрида ҳеч қачон марҳум кишини-у ҳар қанча Дажжол бўлганда ҳам-бунчалик ҳақорат қилмаган эдилар.
Бандаликни бажо келтирган шахс у кишининг ҳар қанча ғаними бўлган тақдирда ҳам гоҳида кўзига ёш олиб "Худо раҳмат қилсин, иймонини берсин" деб қўяр эдилар. "Ҳаммамиз бир кун ўламиз. Ҳеч ким дунёга устун бўлмаган" дердилар хўрсиниб. Бу гал эса бирдан "тутун"лари чиқди.
- Дада, нима деяётганингизни биласизми? Бу гапларингизни бирон ёмон одам эшитса борми, нақд асфаласофилинга юборади. Деворнинг ҳам қулоғи бор.
- Гапларинг тўғри, ўғлим, - дедилар босиқ овоз билан. - Аммо ўша ёмон Сталиннинг ўзи-да
.

Халқлар доҳийси деб кўкларга кўтариб мақталадиган Виссарион ўғли Иосиф Сталин ҳақида даҳшатли сўзларни илк бор дадамдан эшитаётган эдим.
- Дада, доҳиймиз Сталин сизга шахсан нима ёмонлик қилди? Қайси гуноҳи учун уни сўкиб ҳақорат қилаяпсиз?
- Ҳим, шундай деб ўйлайсанми? Сенингча у фаришта экан-да, а? Бўлмаса, эшит
..
Дадам Сталин ҳақида, унинг миллионлаб ҳамюртларимизни ўлимига сабабчи бўлгани ҳақида шунақа кўз кўриб қулоқ эшитмаган гапларни айтиб ташладилар-ки, этинг жимирлашиб, қонинг музлаб қолар эди кишининг. Мен ўшанда бутун дунё меҳнаткашларининг гўё севимли йўлбошчиси бўлган бу мустабид золимни қайтадан кашф этаётган эдим.

Орадан 3-4 йил ўтиб Сталиннинг қанчалик ваҳший ва золим бўлгани ҳақидаги барча ҳақиқатлар ошкор бўлди. Ўшандан кейин унинг номи қораланди.

1953-54 йилларда мен ўқиётган Алишер Навоий номидаги Самарқанд дорилфунунида аълочи талабаларни рўйхат билан ёппасига партияга қабул қила бошладилар. Рўйхатнинг бошида менинг исм-шарифим турар эди. Бироқ мен ҳали ёшлигим, тажрибасизлигим, гўё ҳали коммунистик партияга муносиб эмаслигимни баҳона қилиб, партияга аъзо бўлиб киришдан бўйин товладим. Негаки: партия десам Сталин кўз олдимга келар, Сталин десам - Сибирда жувонмарг бўлиб кетган миллионлаб миллатдошларим, ҳеч бир гуноҳсиз одамлар гавдаланар эди. Қулоқларим остида уларнинг чирқираган арвоҳлари "партияга кирма", "партияга яқин йўлама" деб шивирлаётгандай туюлар эди.

Кейинчалик ҳам иш фаолиятим давомида кўп марта партияга кириш масаласига кўндаланг келдим. Аммо ҳар сафар ниманидир баҳона қилиб, баҳоналарим ўтмаганда эса ишимдан айрилиб барибир партияга кирмадим. Мен ўз виждонимни коммунистик партиянинг маразидан ана шундай сақлаб қолдим.

Ғайбулла ас-Саломнинг "Эй умри азиз" китобидан.

Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Ургутдаги Агробанкда сарсон бўлганим ёки биз қачон иш юритишни ўрганамиз?

Кеча 2018 йилнинг мол-мулк ва томарқа солиқларидан қолган қарзларни тўлаб келиш учун солиқ идорасига бордим. Ҳар бир ходимнинг олдида 5-10 кишидан иборат одам бор. Мен ҳам ўзимга керакли жойга бориб навбатга турдим. Кута-кута ниҳоят навбатим келди. Солиқчи қарзимни ҳисоблаб ёзиб берди. Қарасам касса олдида ҳам тумонат одам. Солиқчи бола "ака, агробанкда тўласангиз ҳам бўлади" деди ва мен банкка қараб йўл олдим.

Банкка кирсам аҳвол солиқ идорасидаги кассадан ҳам баттар. Одам кўп.
Банкда эшикдан киргандан учта ойна. Ўртадагиси чиқим ойнаси. Икки четдагиси кирим ойнаси экан.
Кирим ойналарининг бирида навбат олиб кутишни бошладим. Бир соатча кутдим.
Ниҳоят навбатим келди. Аммо кассир қиз "сиз нариги ойнага ўтинг, бу ерда фақат ЙПХ жарималарини олаяпман" деди. Мен ўзимни зўрға ушлаб нариги ойнага қандай ўтдим. Яна навбатга туриб бир соат кутдим. Ниҳоят навбатим келди. Аммо, кассир қиз "бориб квитанция тўлдириб келинг" деб яна қайтарди. "Қайерда тўлдираман?" десам "ана ичкарида опа тўлдириб бераяпти" деди. Айтилган жойга келсам опани олдида ҳам тумонат одам. Навбатим келгунча 30-40 минутча кутиб қолдим. Ниҳоят квитанцияни тўлдириб қайтиб кассага бордим ва яна бир соат навбатда турдим. Навбатим келганда ўша кассир қиз "энди ичкарида квитанцияларни регистрация қилиб келинг" деб яна қайтарди. Асабларим адо бўлди. Бақириб юбормай деб ўзимни зўрға тутдим.

Ичкарига кириб квитанцияларни регистрация қилдим. Қайтиб чиқсам яна навбат. Яна бир соат кутиб пулни тўладим. Кўчага чиқиб соатга қарасам 13.00 бўпти.
Ярим кун вақтим кетди, қулоғини ушлаб.

Умуман олганда азалдан давлат идораларига, хоҳ банк бўлсин, хоҳ бошқа идора бўлсин боришга юрагим безиллаб қолган. Сабаби, ҳар доим навбат катта бўлади. Буни устига халқимизни навбатда туриш маданияти ҳам 19-асрда қолиб кетган. Шунингдек ходимлар муомаласи ҳам ҳаминқадар. Ҳали ҳам охирги икки йилда анча ўзгаришди. Олдинлари тушунмаган битта саволингизни сўрасангиз жеркиб беришар эди.

Йўқ, ўшандай ходимлар ҳозир ҳам бор экан. Эсларингда бўлса бундан 2-3 кун олдин Самарқанд шаҳрига, ОВИРга ҳужжат топшириш учун борганимни ёзган эдим. Ана ўша ерда ўша куни ҳужжат қабул қилаётган ИИ ходими ҳужжатларда озгина айб бўлса ҳам ёш демай, кекса демай худди фриц офицери ўз асирларига муомала қилгандай муомала қилиб камчилиги бор ҳужжатларни эгасини қўлига бермай ойна олдидаги столга бақириб отиб юбораяпти. Ўтиришини кўрсангиз у ўзини ким деб ўйлаяпти билмайман. Камчилик ҳам нима денг. Ҳужжатлар солинган жилдда 4-5 та тоза оқ қоғоз қўйилмагани.

Энди Ургутдаги Агробанкка келсак кирим кассани иккита эмас, тўртта қилиб қўйишса ва ўша квитанцияни кассир қизларни ўзи тўлдирса бўлмайдими? Айтгунча ўша квитанцияни тўлдириб бергани учун ҳожатбарор опа донасига минг сўмдан сўраб олаяпти. Мендан ҳам учта квитанцияга уч минг сўм олди.  Аслида ўша квитанцияни одамларни ўзи ҳам тўлдира олади, шу жумладан мен ҳам. Нима, исм-шариф, ўша кунги сана, рақам ва ҳарфларда сумманинг миқдори ва ИНН рақамини ёзиш қийин ишми? Йўқ, осон. Аммо банкда бунга шароит қилиб қўйишмаган. Квитанция йўқ, бояги опа ҳаммасини эгаллаб олган. Кутиш зали йўқлиги учун ёзув столи атрофига қўйилган ўриндиқларни кутувчилар эгаллаб олишган. Умуман олганда шароит йўқ. 
Ана шу банк биноси шу ёзда бузиб қайтадан қурилди. Аммо янги бинода ҳам мижозлар учун шароит ноль.

Турли идораларимизни туманларда, вилоят марказларида ибтидоий иш юритишларини кўриб ҳайрон қоламан.
Эшикдан киргандан марҳамат деб қабул қилишса ва ҳар бир кираётган мижозни нима иш билан келганини билиб, унга билмаганларини тушунтиришса, ана шунда одамлар арзимаган бир тўловни тўлаш учун менга ўхшаб ҳам асабини, ҳам вақтини йўқотиб сарсон бўлиб юрмас эдими.

П.С Мен бу ерда Агробанкни Ургут бўлимини ёзаяпман-у, аслида аксарият бошқа идораларда ҳам аҳвол шу. Бораётган мижозларга қулайликлар йўқ. Ходимлар муомаласи ҳаминқадар. Бу аҳволда биз қачон ривожланиб, қачон жаҳон андозаларига мос хизмат кўрсатиш даражасига чиқамиз, билмайман.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​"Ол байроқ, қизил байроқ,
Ҳаммадан юксак байроқ"
(туркча қўшиқдан)


Байроғимиз янада баланд, янада улкан бўлсин...🇺🇿
(кимнидир нутқидан)


2018 йилнинг 22 июль куни Тошкентга улкан байроқ ўрнатилди. Баландлиги 65 метр, ўлчами эса 20 метрга 10 метрга тенг. Янгилик бўлгани учун ҳам буни кўпчилик яхши қабул қилди. Ҳар ҳолда пойтахт—ярашади, дедик. Чунки нисбатан оргинал таклиф эди бу. Бироқ буни кўриб, бошқаларнинг ҳам бирдан ташаббускорлиги қистаб қолдию. Ана энди қўяверасиз. “Улоқ”ни вилоятликлар илиб кетди.

Орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас, “Бизнинг пойтахтликлардан не камимиз бор?! Бизам ўрнатамиз”, деган ташаббус билан чиқди наманганлик бир халқ вакили (депутат). Буни шаҳар ҳокимлиги бажону дил қўллаб-қувватлади. Шаҳар марказидаги тепаликка 35 метрлик байроқни ҳилпиратиб қўйишди. Э, қойил! Депутат акага гап йўқ лекин! (Бошқа ишингиз қолмабди-да) Ёрворибсиз!

Баланд туғ шов-шувининг шамоли Бухорои шарифгача етиб борди. Орадан 11 кун ўтиб, 12 август куни баландлиги 35 метр, ҳажми 7х3 метр бўлган Давлат байроғи Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳокимлиги олдидаги майдонга ўрнатилди.

Бухорода бўлганда, кимсан рўйи замин сайқали, темурийларнинг пойтахти Самарқандда бўлмайдими?! Керак бўлса, уларникидан икки баравар баландроққа иламиз салтанат байроғини. Ҳабба!

Шундай қилиб, 2018 йилнинг 7 декабрь куни Кўксарой майдонидаги 60 метрлик устунга узунлиги 20 метр, эни 10 метрлик байроқ ўрнатилди! Ома қойил! Боплабсизлар!

Эртак тугади, десам ишонманг! “УзА” деган “жарчи” куни кеча, 18 декабрь куни Навоий музофотидан бир хабар келтирди. Айтилишича, Навоий шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудига баландлиги тутқичи ва устуни билан биргаликда 62,5 метр, оғирлиги 20 тонналик улкан байроқ илинган. Ўрнатиш ишларига оз эмас, кўп эмас, жами 1,5 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Атиги 1,5 миллиард сўм нима деган гап?! Тўғрими? Нима қипти, 15-20 та одамни иш билан таъминлайдиган бирор ишлаб чиқариш қилмасак-қилмабмиз-да! (Затў бизда улкан байроқ бор) Бир ярим миллиард қаёқларда қопкетмайди. Туристлар бу байроқни кўрса, “ўўўў” дейишади, қойил қолишади. Ёшларимиз янаям ватанпарвар бўлишади! Яшанглар!

Та-а-а-а-к, энди кимлар қолди? Довонни у ёғида фарғоналик ва анжанликлар. Наҳотки, буни эшитмай қолишган бўлса-а?! Ё мен бехабар қолдиммикан?!

Воҳалик дўстларам негадир “жим-м-м”. Жиззах, Сирдарё, Хоразм, Қорақалпоғистондаги ташаббускорлар, ҳойнаҳой, бири тахта йўниб тўсин, бири игна-ип олиб, матодан байроқ тикишга киришганов. Янги йилгача битириб юборишсин-да ишқилиб азаматлар! Байрамга ажойиб совға бўларди-қоларди. Россиядан, Қозоғистондан қайтган ака-укаларимиз байроқни кўриб, тан берворишсин: “Э, мунақаси Москўпдаям, Остонадаям йўқ”, деворишсин оғизларидан тупик сачратиб...

Байроқилиш пойгасида мусобақалашинг, азизларим! Бунга кучингизам, ақлингизам, пулингизам етади, чўчиманг!

Ахир аждодларингизнинг кўпи байроқдор: бири муҳаддислар султони Имом Бухорий, бири ҳисоб илми саркардаси Ал- Хоразмий, яна бири тиб илми султони Ибн Сино, бири илм нужум байроғини осмон тоқига илган Мирзо Улуғбек. Санайверсам, оғзим қуриб, тилим танглайимга ёпишади...

Хуллас, байроқвозликни бардавом қилингизлар, шунқорлар! Энди ҳар битта туман, қишлоққа илиб чиқинг! Иложи бўлса, янада баланд, янада улкаааан бўлсин! 💪😎👍

Муслим Мирзажонов @RakursUz

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Xавфсизлик камари тақиш бўйича ҳайдовчи фақат ўзига жавоб беради, йўловчини огоҳлантириш шарти билан


«Адлия аxбороти» брифинги ва матбуот анжуманида журналистлардан бири томонидан берилган йўловчининг xавфсизлик камари тақиши учун ҳам ҳайдовчи масъулми ёки йўловчининг ўзи жавобгарми, деган саволига Йўл ҳаракати xавфсизлиги бош бошқармаси муҳим топшириқлар бўйича инспектори Муродбек Шерлиев аниқлик киритди

Авваллари йўловчи xавфсизлик камари тақмаган ҳолатда ҳам ҳайдовчиларга чора кўрилган. Натижада бу кўпчиликнинг норозилигига, аризаларига сабаб бўлган. Эндиликда ҳайдовчилар xавфсизлик камари тақиш бўйича фақат ўзига жавоб беради, йўловчини огоҳлантириш шарти билан, албатта.


Ҳурматли канал аъзолари! Машина бошқаришга ўтирганингиздан ёнингиздаги йўловчиларни "камарни тақиб олинглар" деб огоҳлантиришингиз керак. Акс ҳолда йўловчингизни огоҳлантирмаганингиз учкн жаримани сиз тўлашингизга тўғри келиши мумкин. Юқоридаги ЙПХ инспекторини гапини мен шундай тушундим.

Эслатиб ўтаман биринчи ноябрь, 2018 йилдан машина бошқараётган ёки йўловчи бўлиб кетаётган шахс хавфсизлик камарини тақмаган бўлса энг кам иш ҳақининг ярим баравари миқдорида жаримага тортилади. Бугунги кунда бу сумма 101.000 сўмни ташкил этади.

Олдин шу қоида бузилиши учун ЭКИҲнигг 20 фоизи миқдорида жарима белгиланган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Қора танлилар, америкаликлар ва ўзимиз; ҳаммаси маҳаллийчилик ҳақида

Кеча тв.дан Голливуднинг бир фильмини кўрдим. Фильмда қора танли судья оқ танли адвокатларга, прокурорга дўқ ураяпти. Тўғри, яқин-яқингача АҚШда қора танлилар одам ўрнида кўрилмаган. Аммо ўтган асрнинг 2-ярмидан вазият ўзгарди ва қора танлилар АҚШда Барак Обама тимсолида АҚШ президенти бўлдилар. Судьялар, прокурорлар, сенаторларда қора танлиларни кўриб энди ҳеч ким ажабланмайди. Бир пайтлар қора танлиларни одам ўрнида кўрмаган АҚШнинг оқ танли фуқаролари энди қора танлиларнинг ҳам жамиятда ўзлари билан тенг ҳуқуқли эканликларига кўникдилар. Энди қора танли прокурор, судья, президент бўлаверади. Бунга энди ҳеч ким ажабланмайди.

Ўша фильмни кўрар эканман тасаввур қилдим; Хўш, агар замонанинг зайли билан қандайдир сабаб туфайли ўша қора танлиларнинг бир қисми куни ўтмай ёппасига бизга келаверса; юртдошларимиз уларни қандай кутиб олардилар? Уларга қандай муносабатда бўлардилар? "Шу ҳам узоқ юртдан куни ўтмаганидан юртимизга келган. Шу бечорага ёрдам берай, бундан қайтмаса Худодан қайтар" дейишармиди?
Йўқ, ҳеч қачон бундай дейишмайди.
Мени бунга кўзим етмаяпти. Агар бизда ҳам йўлимизда ҳадеб қора танлилар учрайверганида аксариятимиз уларни ҳайвонот боғида маймунни боласини кўриб мазах қилгандай устидан кулиб, турткилаб ўтирардик
.

Айтишингиз мумкин "Қора танлиларни тиригини умрида кўрмагандан кейин шунақа ажабланади-да" деб. Йўқ, бизникилар шунақа, қора танлини тиригини илк марта кўрадими ёки анча йиллардан бери кўриб юрибдими фарқи йўқ; устидан кулиб мазах қилаверади. "Сен қайердан биласан? Қачон қора танлиларни юртимизга оралатиб қўйиб халқимиз уларни камситганини, ҳақорат қилганини кўрдинг?" дейсизми? Баъзиларингиз мени "халқимизга туҳмат қилаяпсан" деб сўкишингиз ҳам мумкин. Аммо, сўксангиз ҳам айтай; мен шундай бўлишини аниқ биламан.
Баъзи жойларда бир қишлоқ аҳли яна бир қишлоқ аҳлини "биздан буларни зоти паст, бир пайтлар ота-боболари ота-боболаримизга хизматкор бўлиб қўйларини боқиб юрган" деб камситиб юрганидан биламан. Ёки қайсидир бир туман марказидагилар ўша туман қишлоқларида яшайдиганларни "ёввойи даштликлар" деб камситиб юрганидан биламан. Вилоятлар марказларида яшовчилар ўз вилоятида, туманларда яшовчиларни "қишлоқилар келди" деб камситишидан биламан. Айрим пойтахтликлар вилоятликларни "аватарлар", "хариблар", "қишлоқилар" деб камситиб, ҳақорат қилиб ўзларини бошқа юртдошларимиздан бир бош устунроқ ҳисоблаб юрганларидан биламан. 

Энди ўзингиз ўйлаб кўринг. Бир  ота-онадан тарқаб, бир миллатни, бир юртни одами бўла туриб бир-биридан шевасиёки бири шаҳарда бири қишлоқда яшагани учун бир-бирини камситиб, ҳақоратлайдиган юртдошларимиз, миллатдошларимиз қайердаги қора танлиларни ҳурмат қилармиди? Уларга ёрдам берармиди? Асло йўқ. Ўз юртдошини, миллатдошини камситиб ҳақорат қиладиган халқ бошқаларни ҳеч қачон ҳурмат қилмайди. Ёрдам бермайди. Албатта, ҳамма юртдошларимиз, миллатдошларимиз шунақа маҳаллийчи эмас. Юртдошларимиз орасида олийжаноб одамлар кўп. Аммо тан олайлик кўпчилигимизда ўзини бошқалардан ўзини бир поғона юқори тутиб муомала қилиш касаллиги бор.

Шу гапларни ёзаяпман-у хаёлимга Россияда камситилаётган, ҳақоратланаётган, ҳамюртларимиз, миллатдошларимиз кўз олдимга келди. Шунда ўйладим; балки миллатдошларимиз, юртдошларимиз россияликлардан иззат-ҳурмат кутганча олдин ўзлари бир-бирларини иззат-ҳурмат қилишни ўрганишлари керакмикин? Миллатдошларимиз нафақат юртимизда, балки ўша ёқларга бориб ҳам бир-бирлари билан ёвлашиб юришибди. Бундай ҳолда россияликлар уларни қандай камситмасин?

Шундай экан, биз турли "маҳаллалар"га, "туманлар"га, "вилоятлар"га, "пойтахтилик" ва "қишлоқи"га бўлинмай яхлит бир "ўзбекистонлик"ка айланишимиз керак ва биз энди биз учун ажнабийга айланган россияликлардан "марҳамат" кутишдан олдин ўзимиз бир-биримизга марҳаматли бўлишимиз, бир-биримизни ҳурмат қилишни ўрганишимиз керак. Ана шунда бошқалар ҳам бизни ҳурмат қилишади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Вьетнам; социализмдан бозор иқтисодиёти сари ёки Осиёнинг янги "йўлбарс"и.

2018 йилда қурилган осмонўпар иморатлар сони бўйича давлатлар рейтинги тузилди
Баланд бинолар ва шаҳар муҳити бўйича халқаро кенгаш 2018 йил якунларини сарҳисоб қилди. Ташкилот ҳисоботига кўра, якунига етаётган йилда 200 метрдан ортиқ бўлган 143та бино қурилди, бу рекорд натижа қайд этилган 2017 йилга нисбатан атиги тўрттага кам. Шу билан бирга, «ўта юқори» осмонўпар бинолар (баландлиги 300 метрдан ошиқ) сони бўйича жаҳон рекорди қайд этилди - 18та. 2018 йилда дунёдаги барча осмонўпар биноларнинг тўртдан уч қисми Осиёда пайдо бўлди.
Бу ҳақда kun.uz ёзаяпти

Йилнинг энг баланд осмонўпар биносига Пекинда жойлашган 108 қаватли CITIC Tower айланди. Унинг узунлиги - 503 метр. 2-ўринда Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида жойлашган Vincom Landmark (тахминан 461 метр), 2-Хитойнинг Чанша шаҳридаги IFS Tower T1 (452 метр).

Умуман олганда, 2018 йил охирига келиб дунёда 1598та осмонўпар бино бор. Сайёрадаги энг баланд бино - Дубайдаги «Бурж Халифа». Унинг узунлиги - 828 метр.

Янги баланд иморатларнинг асосий улуши Хитой ҳиссасига тўғри келди, у ерда 88та янги осмонўпар бино қурилди, - мамлакат қаторасига 4 йилдан бери энг баланд янги иморатлар бўйича етакчилик қилмоқда.

2018 йилда қурилиши тугалланган осмонўпар иморатлар сони бўйича топ-10:

1. Хитой
2. АҚШ
3. БАА
4. Малайзия
5. Индонезия
6. Таиланд
7. Жанубий Корея
8. Колумбия
9. Кувайт
10. Канада


Шу хабарни ўқир эканман охирги йилларда Хитойнинг осмонўпар бинолар қуришда яққол етакчилик қилиб келаётганига ажабланмадим. Чунки Хитой охирги 10-15 йилда катта иқтисодий ўсишга эришди.
Мен Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида 461 метрлик Landmark биноси қурилганига ҳайрон бўлдим.
Сабаби, кечагина биз Собиқ Иттифоқ даврида "Улуғ рус оғамиз" деб мадҳия айтиб, ўзимиз бостирмада яшаб, умримиз пахта даласида ўтиб юрган даврларда Вьетнам ҳам Собиқ Иттифоқ бошлиқ бўлган "социалистик лагер" да эди ва аҳволи унчалик яхши эмас эди. Саноатнинг ривожланиши суст, асосий тирикчилик қишлоқ хўжалигидан ўтиб турган, Осиёнинг қолоқларига яқин юрган Вьетнам 2018 йилда қарийб 500 метрли бино қураяпти.
Шунингдек Вьетнамда яқин йилларда бир нечта АЭС қурилиши режалаштирилган ва биринчиси 2019 йилда қурилиши бошланади.

Осиё давлатларини ичида 2-Жаҳон Урушидан кейин қайта-қайта уруш кўриб энг кўп жабрланган шу Вьетнам бўлди. 1945 -75 йиллар мобайнида бу давлат 3 марта Ҳиндихитой ярим ороли урушларида иштирок эди. Бу урушларнинг иккинчисида бу урушга АҚШ ҳам қўшилди ва ўша машҳур Въетнам-АҚШ уруши бўлиб ўтди. Ўша урушда АҚШ енгилди ва шармандаларча Вьетнамни ташлаб чиқиб кетди.

АҚШ қўшинлари чиқиб кетганидан сўнг Вьетнам яхлит бир давлатга айланди. Шундан сўнг бир муддат социалистик тузумда яшаган Вьетнам бу тузум мамлакатни ривожлантира олмаслигини тушуниб етди ва 1986 йилдан Бозор иқтисодиётига асосланган иқтисодиётга ўта бошлади ва
1990 йилга келиб бу жараён жорий этиб бўлинди. Турли давлат корхоналари хусусийлаштирилди. Бу ишлар тез орада ўз самарасини бера бошлади.
1990-97 йилларда мамлакат иқтисоди ҳар йили ўртача 8.9-9 фоиздан  ўсди.

Агар 1991 йилда Въетнамга 2 миллиард доллар тўғридан-тўғри чет эл инвестицияси киритилган бўлса, 1997 йилга келиб 32 миллиард тўғридан-тўғри инвестиция киритилди.
Мамлакат шундан кейин анча оёққа туриб олди.

Бугунги кунда Вьетнам Жанубий-Шарқий Осиёнинг жадал ривожланаётган мамлакатларидан бири ҳисобланади. Мамлакатга охирги йилларда жаҳоннинг энг кўзга кўринган компаниялари қаторида Samsung, LG, Panasonic, Intel, Fuji Xerox кабилар ҳам катта-катта инвестициялар киритдилар. Биргина Samsung компанияси жаҳон бўйлаб сотилаётган смартфонларининг асосий қисмини шу давлатда ишлаб чиқараяпти.

Мамлакатнинг расмий номи бугунги кунда ҳам "Вьетнам социалистик республикаси" деб аталгани билан, мамлакат тўла-тўкис бозор иқтисодиётига ва хусусий мулкчиликка асосланган иқтисод юритаяпти.

Пойтахти: Ханой шаҳри
Аҳолиси: 100.000.000 дан ошаяпти
Пул бирлиги: Вьетнам донги
Асосий савдо шериклари: Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, Япония.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Жиззах шаҳрида янги йил байрами арафасида креатив безатилган автобуслар аҳолига хизмат кўрсатар экан. Ўша автобусларни қорбобо кийимларини кийиб олган ҳайдовчилар бошқаришар экан
Бу ҳақда sangzor.uz хабар бераяпти

Жиззах шаҳрида 22 декабрдан бошлаб янги йил байрамига мос безатилган автобуслар ҳаракатланишни бошлайди. Қорбобо кийимидаги ҳайдовчилар йўловчиларни манзилларига етказиб қўйишлари режалаштириляпти.

Қойилмисиз?
Сизларни билмадим-у, мен қайсидир шаҳарда, бутун шаҳар бўйлаб ҳаракатланаётган автобусларни бошқараётган ҳайдовчиларнинг ёппасига Қорбобо кийимини кийиб олиб автобус бошқаришини энди эшитаяпман. Адашмасам тарихимизда бундай ҳодиса бўлмаган.
(Каналда бу ҳақда хабар берётганимни сабаби ҳам шу. Аммо, каналдан узоқлашиб кетиб қолманглар, Бир-биридан қизиқарли постлар, шунингдек Халқ таълими муаммоларига дахлдор постлар навбатини кутиб турибди)

Эътибор бераяпсизларми, бу йил Янги йил байрамини ўтказишга ҳар йилгидан кенгроқ, ўзгачароқ тараддуд кўрилаяпти.
Бундан бир неча кун олдин Тошкентда 505 нафар Қорбобони йиғиб шаҳар бўйлаб
айлантиришгани ва Янги йилда улар ёрдамида шаҳар маҳаллаларида турли инсонларни табриклаб чиқишни мўлжаллашгани ҳам шундан далолатдир.

Битта ҳазиллашай: Қорбобо ва Янги йилни нишонлаш бошқа жойларда ўйлаб топилган бўлса ҳам агар шундай кетаверсак яқин йилларда Қорбоболар юртига айланиб кетамиз-ов. 😊😊😊

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
Полиция офицери сув тошқини даврида Аптекани талончилик ва ўғирликдан ҳимоя қилиб қўриқлаб турибди. 1974 йил, Канада.
Қийин шароитга қарамай унинг ўз ишига маъсулият билан ёндашиши таҳсинга сазовор👍
​​Телефоним экранидаги "Е" ча ёки Марсга учмоқчи бўлаётган ғарбликлар.

Охирги пайтларда юқори технологияли қурилмалар, 5G, осма метро, электрон навбат каби сўзларни эшитиб энсам қотадиган бўлди. Сабаби, мен ўз маҳалламда ҳанузгача ибтидоий шароитда яшаяпман. Кўчамиз гарчи республика аҳамиятига эга йўл бўлса-да дабдаласи чиқиб кетган. Чироғимиз кунлар совуши билан светофотдай ўчиб-ёниб турибди. Антеннамиз эса ҳанузгача 2G билан ишлайди. Ҳозир ана шу антеннамиз билан боғлиқ иш ҳақида ёзмоқчиман.

Охирги пайтларда "электрон навбат", "электрон рўйхатга олиш", "электрон имзо" каби гаплар кўп гапирилаяпти. Аммо бизни маҳалламиздаги антеннага ўрнатилган 2G билан электрон ишларни қандай бажариб бўлади, ҳайронман. Буёғда 21-асрнинг 19-йилига ўтаётган бўлсак. Қолаверса чет элларда аллақачон G5 ўрнатиш ҳақида гап бўлаяпти. Биз эса 2G да юрибмиз.

Боя Ucell нинг сайтига кириб компаниядан маҳалламиздаги антеннага 3G ўрнатиб беришларини илтимос қилиб(!) ёзиб юбордим.
Орадан ярим соат ўтмасдан бегона бир номердан қўнғироқ келди. Кўтарсам ёқимли овозда бир ходима "Боя Ucell компаниясига сиз ёзиб  мурожат қилган эдингизми?" деб сўради. "Ҳа" деб жавоб бердим.
Шундан кейин у "Мени мурожатим Ucell компаниясининг режалаштириш бўлими томонидан кўриб чиқилганини ва маҳалламиздаги антеннага 3G ўрнатиш режаси 2019-2020 йилги дастурларга киритилишини ва бу масала атрофлича ўрганилиб "агар лозим топишса ўрнатилишини" айтди. Унга "охирги пайтларда турли ишлар электрон кўринишга ўтаётгани, интернетни ривожлантириш ҳақида Президент қарорлари чиқаётгани ва ўша қарорлар юзасидан ҳам маҳалламиздаги антеннага 3G ни яқин муддатларда ўрнатиб беришлари лозимлигини" айтдим. Шунда у "антеннамизга 3G ўрнатиш осон иш эмаслигини, бу учун яхшигина маблағ шартлигини, қолаверса 3G ўрнатиш учун тегишли ташкилотлардан рухсат олиш ҳам осон иш эмаслигини" гапирди. Унга "интернет сифатини қанча яхшиласанглар одамларнинг интернетдан фойдаланиши ортидан шунча кўп фойда оласизлар-ку!" деб энди савол бермоқчи эдим ходиманинг бироз диққати ошди ва "мен режалаштириш бўлимини жавобини сизга етказдим, қолганини билмайман" деб гапни тугатиб қўя қолди.

Қаранг, компания бизни маҳалламиздаги антеннага 3G ўрнатишни 2019-2020 йиллардаги дастурга киритар экан ва кейин агар лозим топишсагина 3G ўрнатиб берар экан. Тасаввур қилайлик; улар лозим ҳам топишди ва 2020 йилнинг қайсидир ойида бизнинг маҳалламиздаги антеннага 3G ни ўрнатишди. Барака топкурлар, унгача Илон Маск ёки унга ўхшаган яна кимдир Марсга учиб бўлади-ку! Ёки яна қайсидир компания дунёнинг ривожланган давлатларида 6G ни ҳам жорий қилиб юбориши мумкин.
Қолаверса компания ўзининг ҳудудий антенналарида интернет хизмати кўрсатишни қанча яхшиласа одамларнинг интернетдан фойдаланиши ортидан компания шунча кўп фойда қилади-ку.
Кейин компания ходимасининг антеннага 3G ўрнатилиши учун яхшигина маблағ керак бўлиши ва қандайдир ташкилотлардан рухсат олишнинг қийинлиги ҳақидаги гапи ҳам анча ғалати. Чунки компания битта антеннага 3G ўрнатиш учун маблағни баҳона қиладиган даражада камбағал эмас. Шунингдек Президент мамлакатимизда интернет хизматлари кўрсатишнинг сифатини ошириш ҳақида фармон чиқариб қўйган ҳолатда Ucell нинг қандайдир ташкилотлардан маҳалламиздаги антеннага 3G ўрнатиш учун рухсат олишнинг қийинлиги ҳақида гапириши бу ҳам ўхшамаган баҳона деб ўйладим. Умуман олганда биз юқори технологиялар, инновацион лойиҳалар, турли электрон ишларни жорий этишни тезлаштиришни хоҳлар эканмиз нафақат Ucell компанияси, балки бошқа интернет хизмати кўрсатадиган уяли алоқа компаниялари ўз антенналарига кейинги йилнинг баҳорига қолдирмай 3G тизимини ўрнатиб бўлишлари керак. Шу жумладан уяли бўлмаган компаниялар ҳам ўз интернет хизматлари кўрсатиш сифатини кўтаришлари керак. Акс ҳолда биз телефонимиздаги 2G нинг белгиси бўлган "Е" чага термулиб кимларнидир Марсга учаётганини кузатиб ўтираверамиз.
(Эслатма:бу пост Ucell сотилиши ва интернет тезлиги 10 баравар ошиши ҳақидаги ваъдадан олдин ёзилган эди)
 
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Муҳташам сарой ёки келиб-кетган Ленинлар

Кунлардан бирида самарқандлик таниқли тилшунос олим, профессор Худойберди Дониёрий билан гурунглашиб қолдик. Домла билан учрашдик дегунча, орамизда баҳс қўзғаларди. Негаки, у ҳаётда ва илмда кечаётган ҳар қандай мураккаб вазиятларни фавқулодда ўткир нигоҳ билан ойдинлаштириб берар эди. Ҳар қандай одамга ҳам бирон савол билан мурожат қилсангиз, унинг қандай жавоб қайтаришини олдиндан тақрибан биласиз. Аммо домланинг жавобини олдиндан сира билиб бўлмас эди.

Ўша галги тортишув Тошкентда янги қурилган Ленин музейи ҳақида бўлди.
- Ўзбекистон пойтахтида саройдай Ленин музейининг бўлимини очишга бало борми! - деб ҳайрон бўлиб савол берар эдим мен. - Бу ёқда халқимиз қишлоқ жойларида тутдай тўкилаётган харобаларда ўтирса-ю, шаҳар марказида Ленинга деб мармардан муҳташам бино қурсак. Бу қандай мантиқ? Ўзбекистон ва халқимиз олдида Лениннинг нечук алоҳида хизмати бор, айтингчи? Эҳтимол ана шундай бир маҳобатли мақбара қуриб, унга Лениннинг лаҳадидан намуна ҳам кўчириб келармиз!...

Худойберди домла, парвои фалак, Ленин музейи қурилгани учун Шароф Рашидовга роса мақтовлар ўқиди. Гўё Ленинга музей қурилиши тўғри иш бўлган эмиш. Унинг фикрича..., "Ленинлар келиб-кетаверади"... Аммо шундай муҳташам ва ажойиб бино ўзимизники бўлиб қолади ва халқимизга тоабад хизмат қилади. Бу иморат Лениндан ҳам кўра унинг бош меъмори Шароф аканинг ўзига ўрнатилган жонли ёдгорлик сифатида қад кўтариб тураверади.

Ана холос. Юрак ютиб Шароф акани бир танқид қилиб, шаккоклигим учун Худойберди домла мени роса койийдиган бўлди-да , деб буёқда хавотир олиб турсам-у, домланинг Ленин музейи ҳақидаги "теша тегмаган" талқини меникидан ҳам ошиб тушди. Қулоқларимга ишонмадим. А? "Ленинлар келиб кетаверади" дедими? Қаёққа кетади? Ахир у мангуликка даъвогар-ку. Домланинг бу гапидан қўрқиб кетиб атрофга олазарак бўлиб қарадим. Битта-яримта нокас бу гапларни эшитиб қолмасин-да деб.

Худойберди домла эса парвойига келтирмай сўзлашда давом этарди. У шу қадар даҳшатли башоратларни айтди-ки, тахта бўлиб қолдим.
Унинг айтишича гўё: бу фоний дунёда ҳеч нарса абадий эмас, Ленинлар ҳам. Ёвуз қизил салтанат бир кун келиб албатта емирилади. Бирон бир иқлимда, бу салтанатнинг ҳам, бошқа мустамлакачиларнинг истибдоди ҳам сақланиб қолмайди. Халқимиз кишанлардан озод бўлади. Республикамиз ёруғ, мустақил тараққиёт йўлига чиқиб олади.

Ҳозир бу гаплар ҳеч кимни ажаблантирмайди. Аммо, мустақиллигимиздан 15-20 йиллар олдин бу гаплар ҳар қандай ўткир башоратчининг тушига ҳам кирмаган, бошимиз узра пахта сабабли Қизил империянинг зулми кучайган пайтлар эди. Ўшанда профессор устозимнинг юзига қараб ажабланиб қолдим. Бу одам ё телба, ё даҳо! Ўша ҳолатда ундан қанча ажаблансам шунча яхши кўриб кетдим. Қаранг-а. Шу қадар ойдин ниятли, мутлақо ишониб бўлмайдиган, чўпчаксимон ҳақиқатларни соғиниб яшайдиган улуғ зотлар ҳам бор экан бу дунёда.

Шу-шу бўлди-ю Шароф Рашидовнинг ҳар бир ишига алоҳида синчковлик билан қарайдиган бўлдим. Унинг ҳар бир сўзидан маъно излайдиган бўлдим.
Орадан йиллар ўтди. Мамлакат раҳбари Леонид Брежнев Тошкентга келганида Ленин музейини томоша қилишга ҳам таклиф этилади. Ҳойнаҳой ўшанда унинг хаёлидан "Оббо, ўзбек мардум-эй. Сенлар Ленинга музей қура оласанларми? Пастқамгина бино қуриб пештоқига Лениннинг суратини илишган-у музей шу деб юришгандир-да" деган гаплар ўтган бўлса ҳам ажабмас. Айтишларича у чиндан ҳам Ленин музейининг бу қадар ҳашаматли қилиб қурилганини тасаввур ҳам қила олмаган экан. У ярақлаган мармар саройни кўриб ҳанг-манг бўп қолади ва шундай дейди:
- Ну Шарафчик, ну ты да-ё-щ. Ўшанда Шароф ака ўйлаган ишининг миси чиқиб қолишидан қўрқиб шошиб қолади, аммо сир бой бермайди.
Ҳа, Шароф ака еб-тўймас юҳо Марказни, Кремлнинг хўжайинини боплаган эди.
Орадан йиллар ўтиб Худойберди домла ва Шароф ака орзу қилган кун келди. Мустақилликка эришдик. Аммо, минг афсуски улар Ленинни келганини кўришди-ю кетганини кўриш уларга насиб этмади.

Ғайбуллоҳ ас-Саломнинг "Эй умри азиз" китобидан.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Бизни емираётган маҳаллийчилик ёки сиз оппоқ-у, бошқалар айбдорми?

Кеча группалардан бирида маслаҳат сўраб ёзиб қолишди. Россияда Сурхондарёнинг Шўрчи туманидан бўлган бир болани ўласи қилиб калтаклашади. Болага ўша ёқда 1-тиббий ёрдамни кўрсатиб Тошкентга учадиган самолётга ўтқазиб юборишган. Тушган заҳоти уни операция қилиш керак экан. Болани аҳволи оғир, уни самолётдан тез ёрдам машинасига олиш керак экан. Аэропортга тез ёрдам машинасини чақирса уни самолётни олдигача қўйишадими, буни тартиби қандай, шу масалада маслаҳат сўрашган.

Эрталаб қарасам қисқа тафсилотини ёзишибди. Яхши одамларнинг кўмагида болани 16- шошилинч тиббий тез ёрдам касалхонасига олиб боришибди. Маълум бўлишича уни ўша ёқда ўзимизнинг болалар тожик болаларга урдирган экан. Жараён видеога олинган ва бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожат қилинган. Буёғи энди бошқа мавзу.

Охирги йилларда "қуш пирр этса ҳам" турли янгилик сайтларда чиқаяпти, бизда ҳам, Россияда ҳам. Ҳозир Гуглга кириб "массовие драки" деб ёзинг, қатор бўп Россия сайтларидаги маълумотлар чиқиб келади: "Фалон шаҳарда ўзбеклар ва тожиклар ўртасида оммавий муштлашиш бўлди, фалон шаҳарда ўзбеклар ўртасида ўзаро оммавий муштлашиш бўлди".
Бу хабарларни ўқиб афсус қиламан. Ўз элида эл бўлмаган юртдошларимиз,  ўзга элда ҳам бир-бирини гўштини емоқда. Ўз минтақасида шу пайтгача эл бўлмаган марказий осиёликлар ўзга юртларда ҳам қирпичоқ.
Бундан ортиқ кулфат борми?

Яна ўша Гуглга кириб қидирсангиз россиялик айрим миллатчиларнинг ўзбек ва тожикларга зўравонлик қилиб, уларни уриб, кейин видеосини интернетга жойлаши ортидан эҳҳе қанчалаб видеолар чиқиб келади. Хўш, тожик ёки ўзбек ўша ёқларда ўзаро қирпичоқ бўлиб турганида россиялик миллатчилардан яна нима кутиш мумкин?

Бир маҳалла иккига бўлиниб бир-бири билан ёвлашиб юрган жойларни биламан. Бир қишлоқда яшаб ярми қолган ярмини ўзидан паст кўриб камситиб юрганини биламан. Энди вилоят марказида ва пойтахтда яшайдиган айримларни вилоят ва туманлардан келганларга қандай муносабатда бўлиши ҳаммамизга маълум. Шундай экан, биз ўзаро аҳил бўла олмаган ҳолатимизда россиялик миллатчилардан марҳамат кутиш қанчалик тўғри?

Ҳаммамизга маълумки, кўпчилик пойтахт Тошкентда яшовчи айримларни "маҳаллийчилик қилади, вилоятдан борганларни камситади" деб доим айблашади. Бу гапда ҳам жон бордир. Пойтахтда яшовчи айримлар шунақадир. Аммо пойтахтликларни айблайдиган одамларни мундоқ суриштирсангиз аксарияти ўзлари ҳам қўшни маҳалласидагиларни, қўшни қишлоқдагиларни камситиб, одам ўрнига кўрмайдиган маҳаллийчи бўлиб чиқади.

Бундан бир неча йил олдин узоқ туманлардан бирида яшовчи йигит билан ҳамсуҳбат бўлиб қолдим. У ўзини туманида, қишлоқларда яшайдиганларни "ёввойи даштликлар" деяпти. Ҳайрон қолдим. Шунингдек ўзим яшайдиган жойларда ҳам бир маҳалла иккинчи маҳалладан, бир қишлоқ иккинчи бир қишлоқдан ўзини катта тутиб юрадиган жойлар бор.

Хўш жаноблар!
Ўзингиз маҳалладошингиз ёки қишлоқдошингиз билан эл бўла олмаган ҳолатингизда бошқаларни ўзингизни эл кўрмаганликда қандай айблайсиз? Қани мантиқ?
Демак, ўша сиз айблаётган тошкентликни ўрнида сиз яшаганингизда аниқ биламан сиз бошқаларни камситишда ҳаммадан ўзар эдингиз. Ҳа, шундай. Тан олаверинг. Бир ҳаводан нафас олиб ёнингизда яшаётганларни камситиб юрибсиз-у, бошқаларни камситмайсизми?
Шундай экан бошқа бир жойни одамини айблашдан олдин ўзингизга бир қараб қўйинг, балки энг ёмон маҳаллийчи тошкентлик эмас, балки сиздирсиз.

Умуман олганда бизда маҳаллийчилик ҳамма жойда бор. Юртни, миллатни бирлаштирмайдигани ҳам шу. Шу учун ҳам бир пайтлар Чор Россияси бизни оз сонли қўшини билан осонгина босиб олган. Улар ёнимиздаги қишлоқни босиб олаётганида боболаримиз "баттар бўлинглар" деб томоша қилиб тураверишган. Навбат ўзларига келганда эса нариги қишлоқ шундай қилган. Балки Чингизхон босқини даврида ҳам шундай бўлган бўлса ажабланмайман.

Биз маҳаллийчиликни йиғиштирмас эканмиз, муаммоларимиз камаймайди, аксинча кўпаяди. Шу учун яхшилаб ўйлаб кўрайлик ва бошқаларни ҳам биздай ОДАМ эканлигини унутмайлик.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Эркпарвар шоир Асқар Қосим ҳақида

Асқар Қосим деган шоирни ёш авлод ҳам, ёши катталар ҳам, кўпчилик билмас. Билганлар ҳам Тоҳир Малик домланинг интервьюларини ўқиб билишди.
Бу шоирни ижоди ҳозир адабиёт китобларда ўрганиладими ёки йўқми билмайман. Аммо, фикримча ўрганилиши керак. Чунки бу шоир қисқа яшаган умрида фақат эркни куйлади. Баъзи шоирларга ўхшаб "Россия она ватаним, Ленин менинг бобом" деб куйламади. Фақат эркни куйлади, озодликни куйлади. Бу шоирни шеърларини ўқиганлар, шеърий китобларини кўрганлар уни биронта ҳам СССРни ҳам, уни машҳур шахсларини ҳам мақтаб шеър ёзмаганини айтадилар.

Шоир 1946 йилда туғилган. ТошДУнинг филология факультетида таҳсил олган. Шоирнинг “Фаввора”, “Мовий осмон”, “Замин кўрки”, “Толбаргак”, “Кўнгил кабутари”, “Сирлар” номли тўпламлари нашр қилинган. У таржимон сифатида Еврипиднинг “Медея”, Эсхилнинг “Қабр олдидаги қурбонлик” асарларини ўзбек тилига ўгирган.
Шоир 1986 йилда вафот этган.


Ёзувчи Тоҳир Малик шоирнинг дўсти бўлган. Домларнинг эсдаликларида ўқиймиз:

"Йигирманчи аср ўзбек шеъриятининг забардаст вакилларидан бири шоир Асқар Қосим билан яқин дўст эдим. Тақдирнинг ўзи бизларни ҳаётнинг кўп нуқталарида бирга қилди. Мен 1963 йили пойтахтдаги 40-мактабни тугатиб, ТошДУнинг кечки журналистика бўлимига ўқишга кирдим. Асқар шу мактабни 1964 йили тугатиб, шу университетнинг кундузги факультетига ўқишга кирди. Мактабда яқиндан таниш бўлмаганмиз.

1967 йили болалар газетасида ишлаб юрган чоғим Асқарни ўша даврнинг машҳур шоири Абдулла Орипов билан бирга кўрдим. «Бу йигит Абдулла аканинг энг яқин шогирди, ўзи зўр шоир» деб таништиришди. Асқарни атрофдаги ёшлар шоир сифатида тан олишган, мен эса болалар учун ҳикоялар ёзиб юрган, танилмаган ёш адиб эдим. 1969 йилда икковимиз университетдаги таҳсилни тугатиб, республика радиосида учрашдик. Икковимиз адабий-драматик эшиттиришлар таҳририятида ишлаш учун ҳужжат топширдик. 2 ҳафта бирга ишладик. Сўнг Асқарни пахта теримига жўнатишди, мен ҳарбий хизматга кетдим. Орадан ярим йил ўтиб, Асқарни Капяр деб аталувчи ҳарбийлар шаҳарчасида учратдим. Асқар мен хизмат қилаётган қисмга, ротамизга келди. Бунақа тасодиф камдан-кам юз берса керак. 2 ой хизматда бирга бўлдик, кейин Асқарни бошқа қисмга жўнатдилар.

Уйланганимда Асқар менга куёвжўра бўлган, куёв ошини чойхонада ўзи дамлаган. Кейинчалик у билан Ғ. Ғулом номидаги нашриётда бирга ишладик. Ҳатто хонамиз ҳам бир эди.
«Ўзбек бўлиб туғилмасайдим, кўрмас эдим бунчалар хорлик» деган сатрларни катта мушоирада ўқигани учун КГБ таъқибига тушган пайтда ҳам нашриётда бирга ишлаётган эдик. Демоқчиманки, унинг руҳий азоблари менга яхши таниш. «Шайтанат»ни ёзишни бошлаганимда Анвар қиёфасида Асқарни кўрдим. Асқарнинг шеърларидан фойдаландим. Шу боис ҳам Анвар тақдирини Асқар билан боғладим. Анварнинг ўз жонига қасд қилгани ҳам бадиий тўқима эмас. Юраги аламу зардобга тўлиб кетган шоир ўзини осган эди...

«Шайтанат»да Асқар Қосим шеърларининг айрим сатрларигина берилган, китобхон шоирнинг қалб фарёдлари билан қисман бўлса-да танишади. Асардаги Анварнинг видолашув хитобини ҳам Асқар Қосим ёзган. Мен шеърнинг фақат 4 сатрини олганман:


Бошгинамга ағанаган, катта
тоғлар алвидо!
Мен кетарман ҳасратланиб,
руҳи соғлар алвидо!
Бу дунёнинг шўришига
нав-ниҳоллар тебранинг,
Эслироқ боғбони йўқ,
қолди боғлар алвидо.


Сталин қатағонлари пайтида эрксевар адибларимизни отиб ўлдиришган бўлса, Сталиндан кейин эрксеварларни йўқ қилишни "маданийроқ" йўлига ўтишган ва уларни мажбуран жиннихоналарга тиқишган. Асқар Қосимни ҳам эркни куйлаганини кўриб хавотирга тушган манфур тузум уни бир неча бор жиннихонага тиққан. Шу билан уни овозини ўчиришмоқчи бўлишган. Охир-оқибат улар ўз мақсадларига етдилар. Шоир руҳий қийноқлар натижасида ўз жонига қасд қилади.

Бугун, қаердаги "Рус оға"ларини мақтаб ёзган қандайдир шоирларни номи азиз бўлганда Асқар Қосимни номи етарлича эсланмаслиги бу шоирга нисбатан адолатсизлик деб биламан. Ёзувчилар уюшмаси бу шоирни, ижодини, номини етарлича тарғиб қилиши керак. Зеро у шу юрт озодлиги учун қурбон бўлганлар билан бир сафда туради.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Эътироф ва қашшоқлик даражаси

Охирги пайтларда арзимаган маошга ёки нафақага яшовчи инсонларни кўпроқ тушунаяпман. 400-500 минг маошга ёки нафақага қандай қилиб 1 ой яшаш мумкинлигига ҳайрон қолаяпман.

Эсимни таниганим менда пул муаммоси бўлмаган. Бой оила бўлмаганмиз, оддий оила. Шунчаки бозорларда ўралашиб юрганим учунми ҳеч ҳам пулдан қийналиб қолиш ҳолати бўлмаган.
Аммо, 2016 йилнинг баҳорига келиб ҳамма ишлар тескари бўлиб менда пул муаммоси бошланди.
Энди ҳар бир тийинни тежаб сарфлашга мажбур бўла бошладим.

Охири шу йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Тошкентдаги кватирамни ижарага бердим. Турли тўловлардан ортиб қўлимга 700-800 минг пул тегади.
1-ой келган пулни етказа олмай бир танишимдан 300 минг қарз олдим. 2-ой келган 800 минг пулни қўлга олгандан ўша қарзни узишга шошилдим. Қўлимда 500 минг қолди. Бу пул рўзғорга 10-12 кунга ҳам етмади. Яна бориб 300 минг қарз олдим. У ҳам ойнинг 20-санасигача етмади. Бўлди, уёғи кейинги ойни бошигача 10-15 кун нима қилиб бўлса ҳам чидаш керак.

Ана шундай ҳолатларда ҳатто маҳалламдаги бўлаётган наҳор ошига ҳам боролмайман: бир қоринтўяр ош еб чиқиш учун 10 минг сўм тўёна пулини тўйхона эшигидан киришда бериб кириш керак. Менда эса ойни охирларига бориб 10 минг уёқда турсин 10 сўм ҳам бўлмайди. Шу туфайли наҳорга бормай қўя қоламан.

Ҳозирча эртанги кундан умид қилиб ана шундай тарзда яшаяпман. Гоҳида ўзимга ўзим "пулсиз яшаса ҳам бўлар экан-а" деб қўяман.
Бу постни нолиш деб тушунмасликларингни хоҳлардим. Шунчаки миллионлаб одамларни дардини ҳис қила бошлаганимни ўз ҳолимни ёзмасдан тушунтириб бера олмас эдим.

Айтгунча "Адлия вазирлиги ўтказган танловда ютиб олган телефонни нима қилдинг?" деб сўрамайсизларми?
Уни, бир дўстимдан қарз бўлган эдим, "ҳозирча шартмас" деганига қарамай унга ҳисоблаб бердим.

Квартирамни ижарага бериб, ижара ҳаққини ойма-ой кутиб яшашни бошлаганимдан кейин мен юртимиздаги арзимаган маошга яшаб юрган инсонларнинг дардларини, муаммоларини яхшироқ тушуна бошладим. Уларнинг ойдан-ойга маъошларини етказа олмай қийналиб, эзилиб яшашларини мен ўз танамда ҳис қилаяпман.
Мен 700-800 минг сўм ижара пулини рўзғоримга 15-20 кунга етказа олмаяпман. Унда 400-500 минг маош оладиганлар қандай қилишаяпти? Қандай яшашяпти?
Улар-ку, қўл-оёғи бутун, бир жойда ишлаб олаётган маоши етмаса қўшимча иш топар. Аммо арзимаган нафақа пули оладиган ногиронлар, нафақахўрлар қандай қилишаяпти? Болаликдан ногиронлар бугун "нон пули" деб бериладиган компенсацияни қўшиб ҳисоблаганда 400 минг атрофида нафақа оладилар. Уларни орасида оилалилари бор; Улар рўзғорини қандай ўтказаяпти? Хўш, ўшандай инсонлар давлат берадиган арзимаган маошини ўзининг ҳар ой олиши лозим бўлган дори-дармонига сарфласинми ёки рўзғоригами?
Буни ўйлашни ўзи даҳшат.

Ўйлаб кўрсам ҳозир бизнинг шу шароитимизда 3-4 нафар фарзанди бор оилага ўртача ва ундан бироз паст даражада яшаш учун 3 миллион сўм атрофида пул етарли бўлади. Аммо, минг афсуски ҳаммада ҳам ундай маош олиш имконияти йўқ.

Яқинда Жаҳон банки ўз ҳисоботларини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистоннинг 62 фоиз аҳолиси кунига 1.9 доллардан кам харажат қиладиган одамлар экан. (Қўйида шу ҳақдаги статистиканинг суратини қўйяпман).
Мен ўша статистикага ишондим.

1.9✘8300=15.770 сўм. Бир кунга.
15.770✘30=473.100. Бир ойга.

Буларни нега ҳисоблаяпман, нега бошингизни қотираяпман?
Сабаби: агар сиз умумий ҳисоблаганда ҳар бир оила аъзоларингиз учун кунига 1.90$, сўмда ҳозирги курсда 15.770 сўмдан, бир ойга ҳисоблаганда 473.100 сўмдан кам ишлатаяпсизми демак Жаҳон банкининг ўлчови бўйича сиз қашшоқсиз.
Энди ойига 400-500 минг сўмга яшаб юрганлар ким? Қашшоқларнинг қашшоғи бўладими?
Хоҳ бюджет ташкилотларида, хоҳ хусусий иш берувчилар қўлида бўлсин аксарият юртдошларимиз бугун 1 миллиондан кам бўлган маошга яшамоқдалар.
Шундай экан Жаҳон Банкининг ҳисоботини ёлғон дейишга менда асос йўқ. Омон бўлинглар.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​#Ҳуқуқингни_бил_ва_талаб_қил

#Биласизми?

Транспорт воситаси тўхтатилганида ҳайдовчи "йўл-патруль хизмати ходими айнан тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлиги ҳақида белгиланган шаклдаги тасдиқланган дислокациянинг кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида" танишиши мумкин.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали хабар бермоқда

Бу хабардан шуни тушундим-ки мабодо сизни йўлда машина бошқариб кетаётганингизда ЙПХ ходими тўхтатса, сиз уни айнан ўша жойда фаолият олиб боришга дислокация билан тасдиқланган рухсатномасининг нусхаси бор-йўқлигини сўрашга ҳаққингиз бор.
Агар ЙПХ ходимининг ёнида айнан турган жойида фаолият олиб боришига рухсат берадиган дислокация билан тасдиқланган ҳужжат бўлмаса у белгиланмаган жойда турганини англатади. Бундай ҳолатларда адашмасам Ички Ишлар Вазирлигининг 1102 Ишонч рақамларига қўнғироқ қилиш керак бўлади.

Боя эрталаб постни шу ергача👆👆👆 ёзиб хабардан чиқариб ёзган хулосам тўғрими ёки йўқми деб иккиланиб турган эдим. Мени тушунишим тўғри экан. Буни ҳозиргина Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм каналида қўйилган ушбу пост👇👇👇тасдиқлаб турибди
.

#Биласизми

ЙПХ ходими томонидан ўзига бириктирилган ҳудуд дислокациясидан ташқарида қоидабузарликлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштириш тақиқланади.

Демак, юқорида ёзганимдай ЙПХ ходимининг ўзига бириктирилган ҳудуд дислокациясидан бошқа ҳудудда фаолият кўрсатишга ҳаққи йўқ.

#huquqingni_bil_va_talab_qil

Каналга уланиш👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Тиниб-тинчимаган одамлар нималарни ўйлаб топишмайди-я.
Телеграмдаги "Водители Намангана" гуруҳи янги йилда Наманган шаҳридаги Отчопарда 500 та машинадан иборат улкан арча шаклини ясашмоқчи экан. Қўйидаги видеода ўша жараёнга тайёргарлик жараёни тасвирланган экан.
Шунча машинани бир жойга тўплаб, тартиб билан териб чиқиб, синхрон равишда навбати билан уларни ёритиш чироғини ёқиш ҳам санъат, мен сизларга айтсам.
Қойил
👍

Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw