​​Руслар билмайдиган Есенин ва князь Владимир ёки Россияда имтиҳон топшираётган ўзбеклар

1970 йилда армияда хизмат қилар эканман, украиналик ва россиялик йигитлар ўзбек йигитларини умуман менсишмас эди. Ҳатто,  очиқдан-очиқ "чурбан" деб сўкадиганлари ҳам бор эди. Бир куни донецклик сержант, рус йигити Николай Козлов ўзбекларни саводсизликда айблади. Мен унга рус ва ўзбек йигитларини саводини синаб кўришни таклиф этдим. Синов саволини Козлов танлади. У ўзининг ҳақ бўлиб чиқишига ишончи комил эди. Икковимиз ошхона олдида туриб олдик-да, овқатланиб чиқаётган йигитларни саволга тутдик. Мен руслардан бирини чақирдим, Козлов ўзбеклардан бирини танлади.

- Сергей Есенинни биласанми?- деб сўрадим.
- Қайси ротадан?- деб саволга савол билан жавоб берди липецклик аскар.
Бу жавобга изоҳ шарт эмас эди.

Козловга жавоб бераётган ўзбек йигит "Ҳа биламан, рус шоири" деб жавоб берди.

Йиқилган курашдан тўймас деганларидай, Козлов енгилгани сари синовни чўзаверди. Ҳар биримиз ўнтадан аскарга шу саволни бердик. Рус йигитларининг ўнтадан иккитаси Есенинни шоир эканини айтди. Аммо бир сатр ҳам шеърини айтиб бера олмади.
Ўзбек йигитларидан эса учтаси Есенинни билмади. Қолган етитаси уни рус шоири эканини айтди. Улардан бири Есениннинг шеъридан икки сатр рус тилида ўқиган бўлса, яна битта ўзбек йигити Есениннинг шеърини ўзбек тилида ўқиди. Синов тугагач Козлов "чёрт" деб ерга тупурдида қўл силтаб нари кетди.

Бир неча йилдан бери Россия ҳукуматининг қарорига кўра Марказий Осиёдан Россияга бориб ишлаётган ишчилардан рус тилида имтиҳон топшириш талаб қилинаяпти. Имтиҳондан ўта олмаганларга "Ишга рухсатнома берилмай" мамлакатдан чиқариб юборилаяпти.
Россия ҳукуматининг ана шу қароридан аксарият русларнинг ўзлари ҳам норози бўлишди ва бир телеканал мухбири шу қарор бўйича кўчада сўровнома тарзида тадқиқот ўтказди. Ўша меҳнат муҳожирларидан олинадиган имтиҳон варақаларидан биридаги саволни кўча кетаётган рус йигит-қизларга берди. Рус подшоҳлари ҳаётига доир саволларга рус ёшлари жавоб бера олмагач, мухбир: "Ўзимизнинг ёшлар билмайдиган саволларга вақтинчалик ишлашга келаётган ишчилар қандай жавоб беришсин? Қурилишда ғишт терувчи ёки сувоқчи князь Владимирнинг ҳаётини ўрганиши шартми? Ахир у боши билан эмас, қўли билан ишлайди-ку?!" - деб хулоса ясади. Бу кўрсатув менга ўша армия хизматидаги Козлов билан ўтказган тадқиқотимизни эслатди.

Тоҳир Малик домланинг "Пўртанали уммонда суғар ҳаёт қайиғи" китобидан.

Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​BMW R71 дан ўғирланган мотоцикл ёки ҳанузгача ўзбекистонликларга асқотаётган "Урал"

Хушнудбек Худайбердиев ўзининг телеграм каналида
"Полициячи "Harley-Davidson" мотоциклига ўрнатилган махсус қафасда маҳбусни олиб кетмоқда. 1921 йил" деб кажавасини ўрнига қафас ўрнатилган мотоциклнинг расмини қўйибди.

Расмни кўриб мени эсимга бошқа нарса тушиб кетди.
Сиз тарафларда билмадим-у, биз тарафларда охирги пайтларда темир-терсак, турли ёғочлар, сомон тўла қоп, даладан бир неча боғ пичан дегандай ҳамма нарсани ташиш билан боғлиқ ишларни "Урал" мотоцикллари эгаллаб олишди. Кажава(лулка)сини олиб ташлаб текис ёғоч қоплаб олиб улар ҳамма нарсани ташишаяпти.
Масалан, қурилиш моллари бозоридан 20 дона арматура ёки 10 той сомон олдингиз, юк машиналари озгина жойга бир дунё пул сўрайди. Ана шунда сизга "Урал" мотоцикллари асқотади. Юк машина сўраган пулнинг озгина бир қисмига улар олган нарсангизни айтган жойингизга етказишади. Қолаверса узунлиги 11.9 метр бўлган арматураларни борти 5 метр бўлган юк машиналар олиб юра олмайди. "Урал" мотоцикллари эса бир четини илдириб судраб олиб кетаверади. Агар арматура кўпроқ ва оғирроқ бўлса иккита мотоциклни олдинма-кейин қўйиб, арматурани иккаласини устига ортиб олиб кетаверишади.(Бирон кун расмини қўяман) Туманимизда камида 2 мингта "Урал" мотоцикли бор-ов.

Шу "Урал" мотоциклларини кўриб сизни ҳам эсингизга Иккинчи Жаҳон Урушида немислар минган мотоцикль тушадими? Ҳа, адашмадингиз. Ҳозир бизда эскилари юрган, рус сайтлари эса "ҳанузгача ишлаб чиқарилаяпти" деб ёзаётган ўша мотоцикль немисларнинг "BMW R71" маркасидаги мотоцикль асосида ишлаб чиқарилган.

Ҳозир тарихига қарасам "Улуғ Рус тарихчилари" "Урал" мотоциклини немисларни BMW R71 маркасидаги мотоциклини кўчирмаси эканлигини тан олиб уни 1939-40 йиллардан ишлаб чиқариш бошланганини ёзишибди.

Аммо мен бунга ишонмадим. Сабаби бир пайтлар уруш кўрган қариялар айнан "Урал" мотоциклини Иккинчи Жаҳон Урушида ғалаба қозонилгандан кейин Германиядан  BMW нинг мотоцикль ишлаб чиқариш линияларини СССРга олиб келиб ўрнатиб ишлаб чиқариш бошланганини айтишарди.

Энди рус тарихчиларининг ёзганларига келсак ўша 1939-40 йилларда СССРда қандайдир мотоцикллар ишлаб чиқарилган. Аммо менинг тахминим ва катта эҳтимоллар билан улар "BMW R71" дай зўр мотоцикль бўлмаган.
Бугунги кунда рус тарихчилари "BMW R71" нинг линиялари Германиядан кўчирилиб олиб келинганини бекитиш учун "Урал" мотоциклини тарихи 1939 йилдан, Совет инженерлари "BMW R71" маркасини ўзлаштиришлари билан ишлаб чиқариш бошланганини" ёзишади.

Балки мен адашаётгандирман. Бир вақтлар "Урал"ни тарихини менга айтиб берган уруш қатнашчилари бўлган чоллар ҳам адашишган бўлишлари мумкин. Аммо, факт шу-ки "Урал" маркасини урушдан олдинми, кейинми фарқи йўқ, руслар немисларнинг "BMW R71" моделидан ўғирланган. Буни рус тарихчилари мотоцикль тарихини  ёзишда ҳартугул тан олишибди.

"BMW R71" асосида чиқарилаётган "Урал" мотоцикллари Россияда бугунги кунгача ишлаб чиқарилаяпти. Шунингдек дунёнинг кўплаб мамлакатларига экспорт қилинар экан. Энди, немисча сифатга гап йўқ-да, барибир.
Хушнудбекни постини кўриб шу гаплар эсимга тушиб кетди.

Каналга уланиш: 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Адашиб ташланган пул.

Эрталаб телефонимга смс хабар келди. Қарасам "ҳисобингиз 30 минг сўмга тўлдирилди" деган ёзув. Ҳайрон бўлдим. Мени ҳисобимга унақа 30 минг сўм ташлайдиган сахий дўстларим йўқ. Демак, кимдир адашиб ташлаб юборган. Кимлигини эса билмайман. "Ишқилиб ким бўлса ҳам боғлансин-да", деб кутаяпман, кутаяпман, қани энди кимдир "адашиб сизни ҳисобингизга пул ташлабман" деб боғланса.
Ўша куни тушдан кейин Тошкентдан қайтар эканман бегона бир номердан қўнғироқ бўлди;
- Ака, адашиб сизни телефон рақамингизга пул ташлабмиз.
- Ҳа тўғри. Ҳозир йўлдаман. Биринчи пайнет чиқиши билан пулингизни қайтариб ташлайман.
- Ака, пайнет қилишингиз шарт эмас. Ҳозир смс жўнатдим. Пайнетдан код боради. Шу кодни рақамини менга айтсангиз бўлди. Пулни сизни ҳисобингиздан қайтариб оламан
.

Гаплашиб турганимиз асносида смс хабар келиб қолди. Қарасам коди бор. Ўша кодни телефон қилган болага айтдим. У раҳмат айтиб  алоқани узди.
Мени эса елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлди.

Эсимда, бундан икки-уч йил аввал салмоқли суммани пайнетдан телефон рақамимга ўтказаман деб битта рақамда адашиб бошқа рақамга ташлаб юборибмиз. Айб мендан ўтган. Пайнетчи болага рақамимни ўзим нотўғри айтганман. Ўшанда пайнетчи бола мени пулимни адашиб ташлаб юборган рақамни айтди. Мен у билан боғланиб пулимни қайтаришини сўраш учун қўнғироқ қилаяпман. Қўнғироғимга ёши 50-60 лар атрофида деб чамаладим аёл киши жавоб берди.
- Ало, ассалому алайкум.
- Ваалайкум ассалом.
- Хола яхшимисиз?
- Раҳмат.
- Хола, хозир пайнетчи бола мени пулимни сизга адашиб ташлаб юборибди. Шуни қайтариб ўзимга ташлаб юборсангиз?
- Мени унча пулим йўқ.
- Хола, хозир бўлмаса майли бўлиб-бўлиб кейинроқ ташлаб юборинг.
- Мени кейин ҳам пулим бўлмайди. Ким сенга адашиб мени хисобимга пул ташла деди?
- Хола, рақамингизга тушган ўша пул бировни ҳаққи, қайтаришингиз керак-ку!
- Бор, бошимни оғритма. Мен сени ҳам танимайман, пулингни ҳам билмайман. Адашмагин эди
.
Шу пайт холанинг ёнларида эркак кишининг овози эшитилди; "Тинчликми? Бер-чи телефонни буёққа.
Шу пайт амаки, бояги холани эри бўлса керак баланд овозда гап бошлади;
- Ҳа болам, тинчликми?
Амакига бўлиб ўтган ишни, холага айтган илтимосимни қайтардим.
- Болам, адашган бўлсанг сен адашгансан. Қўлингдан келса пулингни қайтариб ол. Бўлмаса бизни бошимизни оғритма, - амаки шундай деб телефонни ўчирдилар.
Ўшанда ўша холадан хам, амакидан ҳам қаттиқ хафа бўлдим. Агар шу ишни ёш одам қилса хафа бўлмасдим.  Ёшни шайтони кучли бўлади. Аммо ёши бир жойга борган одамларни бировни ҳаққидан қўрқмасликларини кўриб ҳайрон қолган эдим.
Айтишингиз мумкин, уларни ростдан пулни қайтаришга шароитлари бўлмагандир деб. Мен ундай деб ўйламайман. Агар уларни шароитлари ёмон бўлса ва пулни қайтара олмасалар улар узр сўраб қўярдилар.  Улар эса узр сўраш уёқда турсин, ҳатто осмондан келдилар.

Ўшандан буён телефон рақамимга бир неча марта кимлардир адашиб пул ташлади. Ўшандай ҳолатларда мен интизорлик билан адашиб пул ташлаганларнинг менга қўнғироқ қилишларини кутаман  Яратганга ҳисобсиз ҳамдлар бўлсин, ҳаммасини эгаларига қайтардим. Бундан кейин ҳам қайтараман. Зеро бировнинг ҳаққини ўзлаштириб гуноҳга ботишни ҳеч ҳам хоҳламайман.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
Ассалому алайкум ҳурматли муштарийлар!
Мана кўз очиб юмгунча яна чоршанба куни келди.
Ўтган бир ҳафта давомида сизлардан турли мавзулар бўйича кўплаб хабарлар олдим.
Сизларни мана шундай актив бўлганларинг яхши, аммо танқид кам.
Ёзаётган постларим, бераётган мавзуларим савия жиҳатдан ўртачага яқин, буни ўзим ҳам билаяпман. Шундай экан танқидни кўпроқ қилаверинглар.

Бугун кеча тайёрлаб қўйган бир-иккита постни қўяман, аммо тушгача банд бўлсам керак. ОВИР деган идорага бораяпман. Паспортимга муҳр урдириб қўяй, балки Худо "ол қулим" деса балки хориж сафарларига чиқиб, сизларга ўша ёқда кўрганларимни ҳам ёзиш насиб қилар.

Омонликда учрашгунча.

(Менга келган хабарлар ҳақида тушдан кейин гаплашамиз, Худо хоҳласа)


https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Нью-Йорк губернатори келаси йилдан марихуанна қонунийлаштиришга ваъда берибди.
Бу ҳақда РИА Новости хабар бераяпти

Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо 2019 йилда марихуаннани қонунийлаштиришга ваъда берди.
Куомонинг айтишича, марихуаннани қонунийлаштириш, тартибга солиш, солиққа тортиш “ноҳақ жиноятчилик”ни олдини олади. Губернатор ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилишича, марихуаннадан фойдаланишни қонунийлаштириш штатнинг 2019 йилга мўлжалланган тартиб-қоидаларнинг пунктларидан бири.

Бугунги кунда марихуанна АҚШнинг тўққизта штатида:
Вашингтон
Орегон
Невада
Калифорния
Колорадо
Вермонт
Мэн
Массачусетс
ва мамлакат пойтахтида қонунийлаштирилган.
Шу билан бир қаторда 30 та штатда марихуаннадан тиббий мақсадларда фойдаланишга қонуний рухсат берилган.

Шунингдек бу гиёҳванд модданинг қонуний сотилишига Европа ва Жанубий Американинг бир нечта давлатлари ва Канада ҳам рухсат берган.

Очиғи мен Ғарб дунёсининг "Хоҳлаган ишингни қил, хоҳлаганингдай" яша тамойилларига ҳеч ҳам қўшилмайман. Гиёҳванд модда бўлмиш марихуанага қонунан рухсат беришлари ҳам шу жумладандир ва бу ақлли-ҳушли одам тоқат қилиб бўлмайдиган ҳолатлардан биридир.

Мен ёшлигимда марихуана чекиб олган одамларнинг аянчли аҳволга тушиб, ақлини йўқотганини бир неча марта гувоҳи бўлганман. Бу ўсимликни чеккан пайтда инсон руҳий тарафдан батамом издан чиқади. Шундай экан бу гиёҳванд моддани кенг тарқалишига қарши бўлаверишимиз керак.
Мен наркотикларни ҳар қандай турининг қонуний тарқатилишига қаршиман. Бу ҳақда олдинроқ ҳам ёзган эдим, яна ёзаяпман.
Ғарбни эса ўзи билади.

Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​"Берсанг оласан" ёхуд йўқолиб бораётган меҳр-оқибат ҳақида.

Сахийликни кимдан ўргандинг, — деб сўрадилар Ҳотам Тойдан.
— Ғиштдан ўргандим, — дея жавоб қилди.
— Ҳеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми?
— Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатишларини кузатганмисан? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади. Хаёл қилдим: демак, мол-дунё ҳам шундай. Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади. Бахиллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади, — деган экан шунда Ҳотам Тойи
.

Сахийлиги билан бутун Шарқда зарбулмасал бўлган Ҳотам Той ҳақидаги ривоятни юқорида бежизга келтирмадим.
Эртага маҳалламиз марказида яшайдиган бир қариндошимиз ўғлини ўйлантираётган эди, бугун шуни "сабзи тўғрар"и эди. Соат 3 ларда ошни еб кўчага чиқсам маҳалла четида турадиган,  узоқ масофага юра олмайдиган бир қариндошимиз кўчага чиқиб "мени уйимга олиб бориб қўядиган бирон киши бормикан?" деб қараб турган экан. Унга "юринг,  мен олиб  бориб  қўяман" деб уйига олиб бориб қўйдим. Қайтаётганимда "шошмай тур,  ишкомда узум бор,  шундан бир яшик бериб юборай" деб қолди. Қишлоқда турсам ҳам ҳовлимда узум йўқ,  майли деб қариндошимга қўшилиб ҳовлисига кирдим. Қарасам кичикроқ бир ишкомда роса узум кўп экан,  ўзим яшикни тўлдириб узуб олдим. Қариндошимни хотини келинойи ортимдан яна бир яшик узумни кўтариб чиқди. Шу пайт қарасак қариндошимни қўшниси бўлган бир қизча "сизларга ойим бериб юбордилар" деб бир челак хурмони зўрға кўтариб келиб қолди. Шунда қариндошим "Қара,  сенга узум берганимиздан буёқдан бизга хурмо келаяпти. "Буёқдан берсанг,  уёқдан оласан" дегани шу бўлса керак" деди ва хотинига  қизчани челагини бўшатиб кейин уни узум билан  тўлдириб бериб юборишни буюрди. Мен хайрлашиб ортга қайтдим.

Йўлда келар эканман ҳолимизга бир назар солдим.
Олдинлари қишлоқ жойларида(бир пайтлар шаҳарларда ҳам) меҳр-оқибат кучли эди. Ўзида сероб нарсалардан  қўни-қўшнилар ва қариндош-уруғларга ҳам улашиш одати бор эди. Охирги йилларда бояги қариндошимга ўхшаган айрим одамларни айтмаганда шу одат батамом йўқолиб бўлди. Энди одамлар ўзида сероб бўлган нарсаларни қўни-қўшнилар ва қариндош-уруғларга улашиш ўрнига бозорга чиқармоқдалар. Тўғри, ҳозир "ўзинг учун ўл етим" замони келди. Аммо бизнинг аксариятимиз ўзимизни мусулмон санаймиз. Динимизда эса қўни-қўшни ва қариндош-уруғлар ўртасида силаи раҳм қилиб уларга доим яхшилик қилишга, ёрдам беришга буюрилганмиз. Қолаверса Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламнинг  "бир-бирларинг  билан  ҳадялашиб туринглар,  ана шунда бир-бирларингга меҳр-муҳаббатларинг, оқибатларинг ортади" деб марҳамат қилган кўрсатмалари бор. Бизда олдинги замонлардаги ўзаро меҳр-оқибатни,  қўни-қўшни ва қариндош-уруғларга нарса улашишнинг ўзаги  шу  эди. Шундай экан биз бугунги кунда оғир замонларни баҳона қилиб бир-биримизга нарса улашмай  қўйганимизни, ўзаро меҳр-оқибатни йўқотиб бораётганимизни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.
Юқорида Ҳотам Той ҳақидаги ривоятни бежизга келтирмадим. Берсак оламиз, бермасак олмаймиз. Буни эса зинҳор эсдан чиқармаслигимиз керак.

Шу тобда одамларга "Аслингизга қайтинг. Меҳр-оқибатингизга қайтинг" деб ҳайқиргим келади. Аммо буни аввало ўзимга айтишим кераклигини ўйлаб сукут сақлайман.

Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Барнаулда тожикистонлик йигит ҳар жума пенсионерларга бепул нон тарқатади

Барнаул шаҳрида яшовчи тожикистонлик Фарид Мадолимов ҳар жума куни пенсионерларга бепул нон тарқатади. Бу ҳақда «News.tj» га асосланиб daryo.uz  ёзаяпти

Маълум бўлишича бу ҳақда «Алтайская Правда» нашрига пенсионерлар томонидан таъсирли мактуб йўлланган.

Пенсионерлар ўз мактубларида Фариднинг авваллари тамаки сотиладиган дўконни файзли мева ва сабзавот дўконига айлантиргани ҳақида ёзганлар.

«У ҳар бир мижозга самимий муносабатда бўлади. Дўконига заиф кекса одам кираётганини кўрса унга ёрдам беради. Албатта, биз нафақа оламиз ва ўзимиз учун нон сотиб олишга қодирмиз. Аммо ғамхўрлик инсонга жуда ёқимли. Агар барча ёшларимиз бу ажойиб йигитга ўхшаса эди!» — деб ёзилади мактубда.

Фарид Тожикистоннинг Сўғд вилоятидан Олтой ўлкасига келган. У ва унинг хотини икки нафар қизи ва ўғилни тарбиялаяпти.

«Ватанимдаги барча шундай иш тутади ва мен Сибирга ишлаш учун келиб, бу анъанани давом эттиряпман. Жума, мусулмонлар учун ибодат куни. Ҳар бир инсон ўз яқини билан борини баҳам кўриши керак. Нондан-да яхшироқ ва азизроқ нима бўлиши мумкин?», —  дейди Фарид Мадолимов.

Бундай инсонларга раҳмат деймиз. Шундай инсонлар кўпаяверсин. 👍

Кўпинча  мана  шундай хайр-эҳсон қиладиганлар ҳақида хабар чиқса кимлардир уларни риё қилишда айблаб "Эҳсон қилар экан, бекитиб қилса бўлмасмиди? Ҳаммага ошкор қилиб савобини кеткизаяпти" дейдиганлар ҳам бор. Мен бу гапга қўшилмайман.
Ҳозир одамлар томонидан хайр-саҳоват ва эҳсон қилиш камёб ҳодиса бўлиб бораётган пайтда ўшандай хай-эҳсон қилаётган кишиларни ишларини оммалаштиришни мақсад қилиб ижтимоий тармоқларда ва ОАВда кўпроқ ёритавериш керак.

Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​ОВИР коммунистлардан қолган сарқит

Аввал хабар берганимдай бугун ОВИРга бордим. Ҳозир ҳаммасини батафсил ёзмасам кейин илҳом ҳам ўлади, эсимдан ҳам чиқади.


Инсон ҳуқуқларини оёғи остига олиб топтаган, Совет Иттифоқи деган чиркин бир тузумни дастидан қўтилиб чиққанимизга 27 йил бўлди. Аммо ҳанузгача ўша тузумдан қолган айрим ишлар орасида ўралашиб юрибмиз. Ана ўшандай ишлардан бири тегишли идоралардан четга чиқишда паспортга ОВИР муҳрини бостиришдир.

ОВИРга борганингизда аввало икки варақлик анкетани тўлдиришингизга тўғри келади.  Кейин ўша анкетани олиб бориб иш жойингиздан, агар ишсиз бўлсангиз маҳаллангиздан муҳр урдиришингиз керак бўлади.

Шу учун иложи борича ўша анкета варағини ўзингиз яшаётган жойдаги канцелария дўконларда бўлса олиб, уни бир четига 3✘4 суратингизни ёпиштириб ўша суратни устига ҳам муҳр урдириб борсангиз анча оворагарчиликдан қутиласиз.

Анкетани ОВИР идорасида ўтирган кеннайилар тўлдириб беришади. Тўлдирилган анкетани олиб кассага ўтасиз. Кассада 104.000 сўм тўловни тўлаб ичкарига кирасиз. Ичкарида Ички Ишлар ходими ўтирибди. У анкетангизни кам-кўстига қараб қабул қилади ва сизга "бир ойда чиқади" дейди ва сиз орқага қайтасиз. Бўлди, сиз паспортингизни ОВИРга топширдингиз.

Энди анкета варағидаги саволларга келсак шунчаки даҳшат.

Кимсиз,
Яшаш жойингиз,
Иш жойингиз,
Ота-онангизни "отчество"ларигача исм-шарифлари,
Турмуш ўртоғингизни исм-шарифи(тўлиқ), 
Чет элга чиқишдан мақсадингингиз,
Қайси давлатга чиқаяпсиз,
Нима иш билан чиқаяпсиз ва ҳоказо саволларга жавоб берасиз.
(Агар ёшингиз 27 га тўлмаган бўлса ҳарбий хизмат ҳақидаги маълумот каби яна қўшимча талаблар бор)


Мен шу пайтгача ОВИРга ўзимни ҳам, биронта танишимни ҳам ишимиз тушмаган. Мана энди ишим тушди ва жараённи энди гувоҳи бўлдим.
Анкетада ёзилган саволлар, ОВИР муҳрини бир ой кутиш кераклиги, анкета варағини тўлдириб ишхонадан ёки маҳалладан муҳр урдирилиши, ҳар бир ОВИР муҳри учун қанчадир суммани (ҳозир 104.000 сўм) тўлов сифатида тўланиши булар ҳаммаси фуқарони эзишдан бошқа нарса эмас.
Одамларнинг айтишларича охирги икки йилда аҳвол бироз ижобий томонга ўзгарган. Олдинлари анкетадаги битта ҳарфни хатоси учун, арзимаган ишда маъмурий жазоланганлиги учун ва яна қандайдир бошқа сабабларни деб фуқароларга ОВИР муҳрини урмасдан қайтаришган.
Демак, 27 йилдан бери одамларимиз мана шу ахмоқона ОВИРни деб сарсон бўлишган.
Наҳотки чет элга чиқиш учун одамларимиз шунча йиллардан бери шу иш ортидан сарсон бўлиб, вақт йўқотиб, пул тўлаб юрган бўлсалар? Ишониш қийин.

2019 йилдан ОВИРни бекор қилиниши бу зўр иш бўлаяпти Тўғри, ОВИРни ўрнига чет элга чиқишга рухсат берадиган алоҳида паспорт жорий қилинаяпти. Аммо ОВИР муҳрини 3 йилга уриб берилишини, четга чиқишга рухсат берадиган паспортни эса 10 йил муддатга берилишини инобатга олсак ОВИРни бекор қилиниши барибир ижобий иш.

Очиғини жараённи кўриб мустақилликдан буёғига "паспортига ОВИР урдираман деб сарсон бўлган қанчалаб одамларни ўйлаб уларга раҳмим келаяпти.
Эҳ, бечоралар!

Айтгунча, Самарқанддаги ОВИРга ҳужжат қабул қиладиган идора ҳафтада уч кун, Душанба, Чоршанба, Жума кунлари эрталаб соат 8 дан, тушгача, соат 1 гача ҳужжатларни қабул қилади.. Бошқа пайт ҳужжат қабул қилмайди.


https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Белгиланмаган жойларда алкоголь ва тамаки маҳсулотлар истеъмоли учун энди жавобгарлик бор

Бу ҳақда Президентнинг “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарорида белгиланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бераяпти

Қарорга кўра, алкоголь маҳсулоти идишининг ёрлиғида ҳамда тамаки маҳсулотининг қутисида (ўровида) тиббий огоҳлантиришларни жойлаштириш учун асосий майдон ўлчамини кенгайтириш;

тамаки маҳсулоти қутисида (ўровида) матнли ёзув ва расм тарзидаги тиббий огоҳлантиришларни жойлаштириш;

алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси қоидаларига риоя этилиши устидан назорат олиб борувчи органларни ҳамда шундай назоратни олиб боришнинг механизмларини аниқлаштириш;

жамоат жойлари ва транспортнинг белгиланмаган жойларида алкоголь ва тамаки маҳсулотлар истеъмоли учун жавобгарликни кучайтириш;

жамоат жойларда ва транспортнинг белгиланмаган жойларида алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини чеклаш мақсадида ваколатли шахслар томонидан (корхона, ташкилот, муассасаларнинг маъмуриятлари, шу жумладан, жамоат жойларида жойлашган иншоот, бино (иморат), бошқа объектлар ҳамда транспорт воситаларининг эгалари) чоралар кўрилмагани учун жавобгарлик белгиланди.

Тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар истеъмоли ҳақида янги қонун қабул қилинибди. Аммо мен бу қонуннинг ишлашига мутлақо ишонмайман. Чунки шу пайтгача ҳам шунга ўхшаш бир нечта қонун чиққан эди. Аммо уларнинг биронтаси ҳам самара бермаган. Бугунги кунда узоқ қишлоқларга қарасангиз ҳамма нарса куппа-кундузи ошкора сотилмоқда, сотиб олинмоқда. Уларни ҳеч ким назорат қилаётгани йўқ.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Иштихонда замонавий кинотеатр қурилмоқда
бу ҳақда zarnews.uz хабар бермоқда

Мазкур бино 2019 йил якунигача сиз қўйида суратда кўраётганингиздай кўринишда бўлади.

Иштихон туманидаги “Қўчқор Қаршиев” маҳалласида замонавий талаблар даражасида кинотеатр қурилмоқда.

Ёш тадбиркор Дилшод Равшанов томонидан бунёд этилаётган мазкур иншоотнинг иккинчи қавати кинотеатр бўлса, биринчи қаватида маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси йўлга қўйилади.

5 миллиардлик лойиҳа асосида қурилаётган мазкур маскан тадбиркорнинг ўз ҳисобидан қурилади ва кредит асосида жиҳозланади.

Қайердаги бир туманда қурилаётган бино ҳақидаги хабарни ёзиб қўйида унга илова суратни нега келтираяпман.
Сабаби биз энди туман марказларида қуриладиган турли иморатларни суратдагидай замонавий қилиб қуришимиз керак. 21 - асрда яшаяпмиз, ахир.

Лекин бизда ҳозирча туман марказларида қурилаётган иморатлар архитектура жиҳатдан жуда ёмон қилиб қурилаяпти.
Туманлар нима бўпти, ҳатто вилоятлар марказларидаги кўпгина турли иморатлар ҳам архитектура жиҳатдан ўтган асрда қурилган уйларни эслатади.
Энди, бундан буёғига қуриладиган ҳар қандай бино замонавий қилиб қурилиши керак. Биз ҳозир замонавий деб мақтаётганимиз у замонавийдан кўра ибтидоийга кўпроқ ўхшайди.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Илон Маск гапирди. Илон Маск бажарди

Илон Маск Лос-Анжелесда тезкор ер ости туннелини очди.
Бу ҳақда Жаҳон ОАВ ларига таяниб
xabar.uz хабар бермоқда

Америкалик тадбиркор Илон Маск АҚШда биринчи тезкор ер ости туннелини очди. Бу ҳақда миллиардер ўзининг «Twitter» саҳифасида маълум қилди.

Лос-Анжелесдаги бу туннелда автомобиллар 240 километр соат тезликдан юқорида ҳаракатлана олади.

Тақдимот маросимида Маск туннел хавфсизлигини таъминлайдиган муҳанлислик ечими ҳақида сўзлаб берди. Туннелда тез ҳаракатланиш учун автомобиллар йиғилувчи ён ғилдираклар билан жиҳозланади. Бу технологияни Маск ўзининг Tesla автомобилида намойиш этиб берди.

«Туннелда соатига 240 километр тезликда ҳаракатланиши мумкин. Бу тезликда худди шаҳар бўйлаб телепортация бўлаётганга ўхшайсан», дейди Маск ўзининг «Twitter»ида
.

Elon Musk

@elonmusk

Tesla in @boringcompany tunnel with retractable wheel gear that turns a car into a rail-guided train & back again

35,9 B

08:12 - 19 Ara 2018

Ушбу лойиҳа бутун шаҳар бўйлаб қуриладиган туннел тармоғининг шоҳбекати ҳисобланади. Лойиҳа бутун Америка бўйлаб давом эттирилиши ва кейинги босқичда Техас ҳамда Сан-Францискода ҳам шундай туннеллар қурилиши мумкин.

Ана сизга мўжиза. Илон Маск қиламан деб гапирди, Илон Маск бажарди. Қойилмисиз?

Бизда эса бундан 20 йил олдин бошланган Тошкент метросининг Юнусобод йўналиши ҳали ҳам битмади. Орада 20-аср тугаб, 21-асрдан 18 йил яшаб қўйдик.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Шу кетишда ҳамма «Дубай»да яшайди


Ер куррасида ҳаво ҳарорати ўртача 0,5 °С га кўтарилса нима бўлади? Жудаям ёмон бўлади — Иқлим ўзгаришлари бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг хулосаси xabar.uz нинг хабар беришича худди шундай.

Ҳозир қурғоқчиликдан қийналаётган минтақалар чўллашади, тўфонлар бот-бот кузатилаётган қирғоқбўйи мамлакатларида эса сув балоси кундалик воқеликка  айланади.

Инсоният келажакда, ҳозиргидан иссиқ иқлим шароитида қандай яшайди? Агарда биз иқлим ўзгаришларининг олдини ололмасак «Дубай»да яшаймиз...

Келинг, тасаввуримизни тиниқлаш учун бугун гуллаб яшнаётган, ҳамма бир бориб кўриш орзусидаги Дубай (БАА)га юзланамиз.

Дубайда ёз анча узун — апрелдан октябрь ойигача ҳарорат ўртача 48 °С гача чиқади, ҳавоси жуда нам. Шунинг учун ҳам шаҳар жуда улкан ёпиқ инфратузилмага эга, агар уйи остонасидан тўппа-тўғри машинага ўтиришини ҳисобламасак, ўзига тўқ одамлар ойлаб уйларидан чиқмасликлари мумкин. Дубайда камида 65 та улкан савдо маркази бор — минглаб дўконлари, юзлаб ресторанлари, кинотеатрлари, истироҳат майдонлари борки, ҳар қандай туман бунинг олдидан ўтаверсин.

Бироқ бу ҳаёт пули кўпники, бойлар учун!

Камбағаллар эса араб жазирмасида жизғанак бўлишга маҳкум.

Дубайликлар «Бульвар» (янги савдо маркази) қуришни бошлаб юборишган. «Бульвар» шаҳар бош майдони, марказий катта кўчаси ва тўртта туташ кўчасини қамраб олади. Шунча жой тўртта гумбаз остига сиғади, айтишларича, совуткичлар тинмай бу ерда «баҳорий ҳаво»ни таъминлаб тураркан.

Хуллас, Дубай ҳукумати инсоният келажагини ана шундай мегалойиҳаларда кўрмоқда. Айниқса, иқлим исиб кетавераркан, ахийри бошқа мамлакатлар ҳукуматлари ҳам араб шайхларининг «этагини» тутишга мажбур бўлади.

Хўш, қолганлар ҳам амирликларнинг тутумини тутди дейлик, ҳозирданоқ ўта иссиқ шароитда жон сақлаётган Дубайнинг келажаги нима бўлади? Экологларнинг хулосаси шундай: агар музликлар эриб, денгиз сатҳи кўтарилишда давом этаверса Дубай сув остида қолади
.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Шароити хароб мактаблар, ибтидоий замондан қолган дарсликлар ёки Канададаги таълим тизими

Турли чет эл мамлакатларидаги таълим тизими кўпчилик қатори мен учун ҳам қизиқ. Агар исталган ОАВ ёки ижтимоий тармоқлар ёки турли телеграм каналларда турли чет эл давлатларидаги таълим ҳақида нимадир ёзилса ўша пост ёки мақолани албатта ўтказиб юбормай ўқийман.
Шу жиҳатдан менга Фарҳод Файзуллаевнинг  @zambarakning_oqi
канали жуда маъқул. Шу канал орқали Канададаги таълим тизими билан ҳам қисман танишиб бораяпман.
Фарҳоднинг Канада мактаблари ҳақидаги постларини ўқиб шундай хулосага келдим-ки бизнинг таълим тизимимиз Канада таълим тизимидан камида 20 йил орқада. Қанақасига дейсизми?
Шунақасига....

Мен маҳалламиздаги болаларим ўқийдиган мактабга тез-тез бориб тураман. Мактабни аҳволини кўриб бизнинг болаларимиздан ҳали бери ўқимишли инсонлар етишиб чиқмайди деб ўйлайман. Йўқ, болалар орасида иқтидорлилари кўп. Шунчаки мактабдаги шароитлар ноль.

Ҳаммамизга маълум ҳозир дунёда компьютер технологиялари шиддат билан ривожланаяпти. Бизнинг мактабимизда ҳам компьютер хонаси бор, аммо ўғлимни айтишича у ерда ҳеч қачон дарс ўтилмайди. Буни сабабини билмайман.
Мактаб библиотекаси жуда ғариб ва у мактаб ўқувчиларининг қизиқишлари доираси учун мутлақо жавоб бермайди.
Мактабда на спорт зали бор, на спорт майдончаси бор.
Фақат кичкина бир майдончага иккита устун ўрнатиб эскилигидан илма-тешик бўп кетган волейбол сетка тортиб қўйишибди холос. Ана шу спорт майдончаси.
Мактабни иситиш системаси ҳатто минус ноль.

Мактабнинг бир қисми янгитдан қурилиб, бир қисми капитал таъмирланганда иситиш тизими қишлоғимизда газ умуман йўқлигига қарамай, ўша пайтда газга мосланган котёл қўйиб кетилган. Ана шу туфайли бугун ҳар бир синфда алоҳида печка ўрнатилган. Тўғри, ўша печкаларни ёқса ҳам синфхона исийди. Аммо синфни ўртасида печкани тутаб ёнишини ўзингиз тасаввур қилиб олаверинг.
Мактаб буфети ҳам ҳаминқадар.
Ҳожатхонасини эса гапирмаса ҳам бўлади, ўтган асрнинг 70-йилларида ердан ковлаб қилинган ва ҳанузгача фойдалинаяпти.
Мактабни сув билан таъминланиши ҳам ҳаминқадар. Битта бетон ҳовуз қилинган. Соатбай сув бериладиган артезиан водопроводни суви ўшанга йиғилади. Эҳтиёжлар учун ўша бетон ҳовуздан сув олинади.
Химия, физика, биология хоналари ва лабороторияларида ҳам аҳвол ноль.


Болаларни дарсликларини ҳам текшириб тураман, дарсликлар қийин ва ибтидоий. Бу ҳақда xabar.uz да мақолам ҳам чиққан эди.
Яқинда 5-синфда ўқийдиган ўғлимни "Меҳнат дарслиги" китобига қарасам ҳалиям ўтган асрнинг 50-йилларидаги дастур бўйича ёзилган китобни ўқишаяпти. Китобда қўл рандаларининг турлари, уларни ишлатиш усуллари ёзилгандан кейин ўзингиз билиб олаверинг бу китобни илк бор қачон ўқишганини.

Энди қолипга солинган ўқитиш жараёни бу ўзи бутун бошли катта бир мавзу.
Энг ёмони нима биласизларми?
Ён-атрофимиздаги мен билган ҳамма мактабларда шу аҳвол. Ўзбекистондаги қишлоқ жойларидаги, туман марказларидаги аксарият мактабларда шу аҳвол.
Шу учун ёзаяпман,  бизнинг таълим тизимимиз Канада таълим тизимидан камида, ҳа камида 20 йил орқада.
Агар биз ҳозирдан аҳволни ўзгартиришни бошласак 20 йилда Канада таълим тизимининг ҳозирги ҳолатига етамиз. Агар аҳвол шундай қолаверса орадаги фарқ катталашиб бораверади.

Биз ривожланишни хоҳлар эканмиз бугунданоқ таълим тизимини тубдан ўзгартиришимиз, мактаблардаги шароитларни яхшилай бошлашимиз даркор. Эртага кеч бўлади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
Ҳурматли муштарийлар келинг бир нарсани овозга қўйиб келишиб олайлик. Охирги пайтларда турли сайтларда берилаётган ва ўзим учун қизиқ деб ўйлаган мавзуларни бу ерда ҳам улашаяпман. Аммо ўша қўйганларим қўйгандан 👎 га учраяпти. Ўқилиши ҳам кам.
Шундай экан келишиб олайлик: Сизларга ўзим ёзганларга қўшиб, турли сайтлардан олиб, унга озгина изоҳ қўшиб бераётган мавзуларим керакми ёки йўқ.
Қизиқми ёки қизиқмасми?
Керак ва қизиқ деганлар Ҳа👍 ни, Қизиқмас ва керакмас деганлар Йўқ👎 ни босинглар.
Сизларнинг хоҳишларингни албатта инобатга оламан.

Омон бўлинглар. Ҳурмат билан Ғайрат Йўлдош
​​Мактаб тизими: таклифларим(қисқача)

Кеча Канада таълим тизимидан 20 йил орқада қолаётганмиз ҳақида ёзганимдан сўнг дўстларимдан бири шу постимга муносабат билдириб "Сиз мактабларни аҳволи ёмонлигини ёзибсиз, аммо, муаммолар ечимини бермабсиз" деб ёзиб қолди. Бу постимда ўша муаммоларнинг ўзим тўғри деб биладиган ечимларини(кейинроқ батафсил)ёзаман.

Коллежлар тугатилиб мактаблар 11 йиллик бўлганидан кейин кўп мактабларда синф хоналари етишмаяпти. Ҳукумат томонидан дастур қабул қилиниб мактабларда қўшимча бинолар қуриш керак. Айрим жойларда коллежлар бўшади, мактабларни коллаж биноларига кўчириш керак.

Дарсликлар қайта кўриб чиқилиши керак. Аксарият дарсликларда юклама кўп, масалан география фанида карта бўяш каби ёки эски маълумотлар ёзилган китоблар орқали дарс ўтилаяпти, масалан 5- синф Меҳнат китобида рандалар турини ўргатгани каби. Шунингдек ана шу Меҳнат дарси, юқори синфларда Маънавият соати деган фанларни йўқ қилиб уларни ўрнига компьютер технологияларини ўргатадиган дарсларни кўпайтириш керак.

Мактабларни моддий-техник базасини кучайтириш учун бюджетдан салмоқли маблағ ажратилиши керак ва ўша маблағни химия, биология, физика лабороториялари, мактаб кутубхонаси, компьютер хоналарини мукаммал жиҳозлаш учун ишлатиш керак.

Ҳозир кўп жойларда чироқ ўчмаяпти. Шундай экан барча мактабларда иститиш тизимини электр энергиясига мослаб чиқиш керак ва жойларда синфхоналарни ўртасига ҳаммаёқни тутатиб печка ёқишдан батамом қутилиш керак.

Ҳар бир мактабда спорт заллари, майдончалари албатта бўлиши керак. Мактабларда ота-оналарни ҳомий сифатида таклиф этиб, совринлар қўйиб турли спорт мусобақалари ўтказилиши керак. Масалан, шахмат-шашка, стол тенниси, волейбол ва ҳоказоларидан. Бу спорт турларидан мусобақаларни спорт зали ва спорт майдончаси йўқ мактабларда ҳам ўтказаверса бўлади.

Мактабларда 2019 йил 1 сентябрдан жорий бўладиган умумий мажбурий мактаб формасидан батамом воз кечиш керак. Форма қилиш қилмасликни ҳар бир мактаб ўзи ҳал қилиши керак. Форма жорий қилиш-қилмаслик ҳар бир мактабда ота-оналарни розилиги билан қилинади.
Энди формасиз мактаб кийими масаласига келсак менталитетимиздан келиб чиқиб фақат ўта тор, ўта очиқ, этаги ўта калта кийимларни қайтариш керак. Ундан қолгани эркин бўлиши керак. Хоҳлаган рўмолда, хоҳлаган узун этакда, хоҳлаган футболкада бораверсин.

Шунингдек мактабдаги дарс жараёнини ҳам қолипга тиқишдан воз кечиш керак. Парталарни синфхонага жойлаштиришни ва дарсни қандай ўтишни. Ҳозир чет элларда бир хилликдан қочиш учун турли усулларни қўллашаяпти: Парталарни айлана шаклида, тўртбурчак қилиб девор остида териб чиқилаяпти. Ана шу усулни биз ҳам қўллаб кўришимиз керак.
Умуман олганда бу масалада болаларни фикри ҳам инобатга олиниши керак. Парталарни қандай жойлаштиришда, дарсни қандай ўтишда баъзан болалар ҳозирги қолип тизимидан кўра яхшироқ таклиф бера оладилар. Ишонаверинг.

Халқимиз хайр-саховатни яхши кўрадиган халқ. Ота-оналардан қайдайдир хайр-эҳсонни ўқувчиларга босим ўтказиб эмас, балки қандайдир қизиқ бир тадбирлар орқали йиғиб (ундаям йилда бир мартадан ошиқ эмас, акс ҳолда ота-оналар безиб қолишади) олиш керак.
Энг муҳими мактаблар турли янгиликлар, турли тадбирлар ўтказишда туман ХТБ нинг таъсиридан чиқиб эркин бўлишлари керак.

Умуман олганда мактабларда ўқитувчилар, директорлар эски қолипдан чиқаверишлари керак. Туман ХТБ ҳам, ХТВ ҳам буни чеклаш ўрнига ана шундай ташаббус кўрсатган мактабларни қўллаб-қувватлаши керак.

Шунингдек ўқитувчилар маъоши салмоқли оширилиши керак. Ўқитувчида рўзғорни қандай юритиш муаммоси бўлмасагина у хотиржам дарс ўта олади.

Яна бир муаммо, охирги йилларда кўп жойларда мактаб ҳудуди аҳоли томонидан эгаллаб олинаяпти ёки ҳокимлар томонидан қандайдир тадбиркорга бериб юборилаётган ҳолатлар учраяпти. Бу ишга мутлақо чек қўйилиши керак.
Агар қайсидир мактаб ҳудуди катта бўлса бу ҳокимларни кўзини ўйнатмаслиги керак. Биз тез кўпайяпмиз. Бугун кенг жой, келажакда торлик қилиб қолиши мумкин. Шундай экан жойларда ҳокимлар ҳам, бошқаси ҳам мактабларнинг ҳудудига кўз олайтирмаслиги керак.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектларда қурилиш бўйича лойиҳалар ЮНЕСКО билан келишилади.
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг  Ҳуқуқий ахборот телеграм канали хабар бераяпти
Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ҳамда унинг минтақалараро (минтақавий) давлат инспекциялари негизида Маданият вазирлиги ҳузурида Маданий мерос департаменти унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилди.

Қарорга кўра Бухоро давлат бадиий-меъморий музей-қўриқхонаси, Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонаси, Хива “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси тегишлича “Бухоро”, “Самарқанд”, “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхоналари этиб қайта номланди.

Шунингдек Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида тегишлича “Сармишсой”, “Шаҳрисабз”, “Термиз” ва “Қўқон” давлат музей-қўриқхоналарини ташкил этилади.

Қарорга кўра ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига тарихий-маданий қийматига кўра киритилган республикадаги ҳудудлар алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар ҳисобланади ҳамда уларда режалаштирилган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг лойиҳалари Департамент ҳамда ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси маркази билан мажбурий тартибда келишилган ҳолда амалга оширилади
.

П.С. Агар эсларингда бўлса бундан 2-3 йил олдин Шаҳрисабздаги Оқсарой тарихий ёдгорлиги олдида турли замонавий қурилишлар қилингани учун ЮНЕСКО биздан анча хафа бўлди. Ўшанда ҳатто Шаҳрисабз шаҳрини ЮНЕСКОнинг номоддий маданият рўйхатидан ўчириб ташламоқчи ҳам бўлишди.
Шунингдек ўтган йилнинг охири, шу йилнинг бошида Самарқанднинг эски шаҳар қисмида айрим қурилишлар тарихий биноларга яқин қурилаётгани ҳақида бонг урилиб, ишга ЮНЕСКО ҳам аралашиб ўша қурилишлар тўхтатилди.
ЮНЕСКОнинг Шаҳрисабз ҳақидаги қарори ўзгармади ва бу биз учун хайрли якунланиб Шаҳрисабз шаҳри ЮНЕСКОнинг номоддий мадданият рўйхатида қолди.

Мана энди Президент қарори билан тарихий бинолар жойлашган  ҳудудларда қурилишлар ЮНЕСКО билан маслаҳатлашиб қилиниши ҳақида белгилаб қўйилди.  Бу қарор тарихий шаҳарлардаги қурилишларни бирмунча тартибга олади деган умиддаман.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Сталиннинг ўлими ва менинг партиясиз ҳаётим

1953 йил, март ойининг бошлари эди. Ўша кун кўчадан жуда озурда, афтодаҳол кайфиятда уйга қайтдим. Биров "ҳа" деса ҳўнграб йиғлаб юборадиганман. Мени бу аҳволда кўриб,  дадам қўрқиб кетдилар:
- Ҳа тинчликми?  Нима гап ўзи?!
- Тинчлик эмас! - дедим хуноб бўлиб. - Эшитмадингизми ҳали?
- Йўқ, эшитмадим. Нимани эшитишим керак ўзи?
- Ана холос! Тоғ қулаб кетди-ку....
- Нима деяпсан ўзинг? Қанақа тоғ?
- Отамиз жонажон Сталин дунёдан ўтдилар.
Бу гапимни эшитиб падари бузрукворимни жазавалари қўзиди-ку:
- У қачондан бери сенга "ота" бўлиб қолди? Ҳе ўша "отанг" Сталинни гўрида тўнғиз қўпсин
!

Мен электр токи ургандай, ҳанг-манг бўлиб қолдим. Чунки раҳматли отам умрида ҳеч қачон марҳум кишини-у ҳар қанча Дажжол бўлганда ҳам-бунчалик ҳақорат қилмаган эдилар.
Бандаликни бажо келтирган шахс у кишининг ҳар қанча ғаними бўлган тақдирда ҳам гоҳида кўзига ёш олиб "Худо раҳмат қилсин, иймонини берсин" деб қўяр эдилар. "Ҳаммамиз бир кун ўламиз. Ҳеч ким дунёга устун бўлмаган" дердилар хўрсиниб. Бу гал эса бирдан "тутун"лари чиқди.
- Дада, нима деяётганингизни биласизми? Бу гапларингизни бирон ёмон одам эшитса борми, нақд асфаласофилинга юборади. Деворнинг ҳам қулоғи бор.
- Гапларинг тўғри, ўғлим, - дедилар босиқ овоз билан. - Аммо ўша ёмон Сталиннинг ўзи-да
.

Халқлар доҳийси деб кўкларга кўтариб мақталадиган Виссарион ўғли Иосиф Сталин ҳақида даҳшатли сўзларни илк бор дадамдан эшитаётган эдим.
- Дада, доҳиймиз Сталин сизга шахсан нима ёмонлик қилди? Қайси гуноҳи учун уни сўкиб ҳақорат қилаяпсиз?
- Ҳим, шундай деб ўйлайсанми? Сенингча у фаришта экан-да, а? Бўлмаса, эшит
..
Дадам Сталин ҳақида, унинг миллионлаб ҳамюртларимизни ўлимига сабабчи бўлгани ҳақида шунақа кўз кўриб қулоқ эшитмаган гапларни айтиб ташладилар-ки, этинг жимирлашиб, қонинг музлаб қолар эди кишининг. Мен ўшанда бутун дунё меҳнаткашларининг гўё севимли йўлбошчиси бўлган бу мустабид золимни қайтадан кашф этаётган эдим.

Орадан 3-4 йил ўтиб Сталиннинг қанчалик ваҳший ва золим бўлгани ҳақидаги барча ҳақиқатлар ошкор бўлди. Ўшандан кейин унинг номи қораланди.

1953-54 йилларда мен ўқиётган Алишер Навоий номидаги Самарқанд дорилфунунида аълочи талабаларни рўйхат билан ёппасига партияга қабул қила бошладилар. Рўйхатнинг бошида менинг исм-шарифим турар эди. Бироқ мен ҳали ёшлигим, тажрибасизлигим, гўё ҳали коммунистик партияга муносиб эмаслигимни баҳона қилиб, партияга аъзо бўлиб киришдан бўйин товладим. Негаки: партия десам Сталин кўз олдимга келар, Сталин десам - Сибирда жувонмарг бўлиб кетган миллионлаб миллатдошларим, ҳеч бир гуноҳсиз одамлар гавдаланар эди. Қулоқларим остида уларнинг чирқираган арвоҳлари "партияга кирма", "партияга яқин йўлама" деб шивирлаётгандай туюлар эди.

Кейинчалик ҳам иш фаолиятим давомида кўп марта партияга кириш масаласига кўндаланг келдим. Аммо ҳар сафар ниманидир баҳона қилиб, баҳоналарим ўтмаганда эса ишимдан айрилиб барибир партияга кирмадим. Мен ўз виждонимни коммунистик партиянинг маразидан ана шундай сақлаб қолдим.

Ғайбулла ас-Саломнинг "Эй умри азиз" китобидан.

Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Ургутдаги Агробанкда сарсон бўлганим ёки биз қачон иш юритишни ўрганамиз?

Кеча 2018 йилнинг мол-мулк ва томарқа солиқларидан қолган қарзларни тўлаб келиш учун солиқ идорасига бордим. Ҳар бир ходимнинг олдида 5-10 кишидан иборат одам бор. Мен ҳам ўзимга керакли жойга бориб навбатга турдим. Кута-кута ниҳоят навбатим келди. Солиқчи қарзимни ҳисоблаб ёзиб берди. Қарасам касса олдида ҳам тумонат одам. Солиқчи бола "ака, агробанкда тўласангиз ҳам бўлади" деди ва мен банкка қараб йўл олдим.

Банкка кирсам аҳвол солиқ идорасидаги кассадан ҳам баттар. Одам кўп.
Банкда эшикдан киргандан учта ойна. Ўртадагиси чиқим ойнаси. Икки четдагиси кирим ойнаси экан.
Кирим ойналарининг бирида навбат олиб кутишни бошладим. Бир соатча кутдим.
Ниҳоят навбатим келди. Аммо кассир қиз "сиз нариги ойнага ўтинг, бу ерда фақат ЙПХ жарималарини олаяпман" деди. Мен ўзимни зўрға ушлаб нариги ойнага қандай ўтдим. Яна навбатга туриб бир соат кутдим. Ниҳоят навбатим келди. Аммо, кассир қиз "бориб квитанция тўлдириб келинг" деб яна қайтарди. "Қайерда тўлдираман?" десам "ана ичкарида опа тўлдириб бераяпти" деди. Айтилган жойга келсам опани олдида ҳам тумонат одам. Навбатим келгунча 30-40 минутча кутиб қолдим. Ниҳоят квитанцияни тўлдириб қайтиб кассага бордим ва яна бир соат навбатда турдим. Навбатим келганда ўша кассир қиз "энди ичкарида квитанцияларни регистрация қилиб келинг" деб яна қайтарди. Асабларим адо бўлди. Бақириб юбормай деб ўзимни зўрға тутдим.

Ичкарига кириб квитанцияларни регистрация қилдим. Қайтиб чиқсам яна навбат. Яна бир соат кутиб пулни тўладим. Кўчага чиқиб соатга қарасам 13.00 бўпти.
Ярим кун вақтим кетди, қулоғини ушлаб.

Умуман олганда азалдан давлат идораларига, хоҳ банк бўлсин, хоҳ бошқа идора бўлсин боришга юрагим безиллаб қолган. Сабаби, ҳар доим навбат катта бўлади. Буни устига халқимизни навбатда туриш маданияти ҳам 19-асрда қолиб кетган. Шунингдек ходимлар муомаласи ҳам ҳаминқадар. Ҳали ҳам охирги икки йилда анча ўзгаришди. Олдинлари тушунмаган битта саволингизни сўрасангиз жеркиб беришар эди.

Йўқ, ўшандай ходимлар ҳозир ҳам бор экан. Эсларингда бўлса бундан 2-3 кун олдин Самарқанд шаҳрига, ОВИРга ҳужжат топшириш учун борганимни ёзган эдим. Ана ўша ерда ўша куни ҳужжат қабул қилаётган ИИ ходими ҳужжатларда озгина айб бўлса ҳам ёш демай, кекса демай худди фриц офицери ўз асирларига муомала қилгандай муомала қилиб камчилиги бор ҳужжатларни эгасини қўлига бермай ойна олдидаги столга бақириб отиб юбораяпти. Ўтиришини кўрсангиз у ўзини ким деб ўйлаяпти билмайман. Камчилик ҳам нима денг. Ҳужжатлар солинган жилдда 4-5 та тоза оқ қоғоз қўйилмагани.

Энди Ургутдаги Агробанкка келсак кирим кассани иккита эмас, тўртта қилиб қўйишса ва ўша квитанцияни кассир қизларни ўзи тўлдирса бўлмайдими? Айтгунча ўша квитанцияни тўлдириб бергани учун ҳожатбарор опа донасига минг сўмдан сўраб олаяпти. Мендан ҳам учта квитанцияга уч минг сўм олди.  Аслида ўша квитанцияни одамларни ўзи ҳам тўлдира олади, шу жумладан мен ҳам. Нима, исм-шариф, ўша кунги сана, рақам ва ҳарфларда сумманинг миқдори ва ИНН рақамини ёзиш қийин ишми? Йўқ, осон. Аммо банкда бунга шароит қилиб қўйишмаган. Квитанция йўқ, бояги опа ҳаммасини эгаллаб олган. Кутиш зали йўқлиги учун ёзув столи атрофига қўйилган ўриндиқларни кутувчилар эгаллаб олишган. Умуман олганда шароит йўқ. 
Ана шу банк биноси шу ёзда бузиб қайтадан қурилди. Аммо янги бинода ҳам мижозлар учун шароит ноль.

Турли идораларимизни туманларда, вилоят марказларида ибтидоий иш юритишларини кўриб ҳайрон қоламан.
Эшикдан киргандан марҳамат деб қабул қилишса ва ҳар бир кираётган мижозни нима иш билан келганини билиб, унга билмаганларини тушунтиришса, ана шунда одамлар арзимаган бир тўловни тўлаш учун менга ўхшаб ҳам асабини, ҳам вақтини йўқотиб сарсон бўлиб юрмас эдими.

П.С Мен бу ерда Агробанкни Ургут бўлимини ёзаяпман-у, аслида аксарият бошқа идораларда ҳам аҳвол шу. Бораётган мижозларга қулайликлар йўқ. Ходимлар муомаласи ҳаминқадар. Бу аҳволда биз қачон ривожланиб, қачон жаҳон андозаларига мос хизмат кўрсатиш даражасига чиқамиз, билмайман.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​"Ол байроқ, қизил байроқ,
Ҳаммадан юксак байроқ"
(туркча қўшиқдан)


Байроғимиз янада баланд, янада улкан бўлсин...🇺🇿
(кимнидир нутқидан)


2018 йилнинг 22 июль куни Тошкентга улкан байроқ ўрнатилди. Баландлиги 65 метр, ўлчами эса 20 метрга 10 метрга тенг. Янгилик бўлгани учун ҳам буни кўпчилик яхши қабул қилди. Ҳар ҳолда пойтахт—ярашади, дедик. Чунки нисбатан оргинал таклиф эди бу. Бироқ буни кўриб, бошқаларнинг ҳам бирдан ташаббускорлиги қистаб қолдию. Ана энди қўяверасиз. “Улоқ”ни вилоятликлар илиб кетди.

Орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас, “Бизнинг пойтахтликлардан не камимиз бор?! Бизам ўрнатамиз”, деган ташаббус билан чиқди наманганлик бир халқ вакили (депутат). Буни шаҳар ҳокимлиги бажону дил қўллаб-қувватлади. Шаҳар марказидаги тепаликка 35 метрлик байроқни ҳилпиратиб қўйишди. Э, қойил! Депутат акага гап йўқ лекин! (Бошқа ишингиз қолмабди-да) Ёрворибсиз!

Баланд туғ шов-шувининг шамоли Бухорои шарифгача етиб борди. Орадан 11 кун ўтиб, 12 август куни баландлиги 35 метр, ҳажми 7х3 метр бўлган Давлат байроғи Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳокимлиги олдидаги майдонга ўрнатилди.

Бухорода бўлганда, кимсан рўйи замин сайқали, темурийларнинг пойтахти Самарқандда бўлмайдими?! Керак бўлса, уларникидан икки баравар баландроққа иламиз салтанат байроғини. Ҳабба!

Шундай қилиб, 2018 йилнинг 7 декабрь куни Кўксарой майдонидаги 60 метрлик устунга узунлиги 20 метр, эни 10 метрлик байроқ ўрнатилди! Ома қойил! Боплабсизлар!

Эртак тугади, десам ишонманг! “УзА” деган “жарчи” куни кеча, 18 декабрь куни Навоий музофотидан бир хабар келтирди. Айтилишича, Навоий шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудига баландлиги тутқичи ва устуни билан биргаликда 62,5 метр, оғирлиги 20 тонналик улкан байроқ илинган. Ўрнатиш ишларига оз эмас, кўп эмас, жами 1,5 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Атиги 1,5 миллиард сўм нима деган гап?! Тўғрими? Нима қипти, 15-20 та одамни иш билан таъминлайдиган бирор ишлаб чиқариш қилмасак-қилмабмиз-да! (Затў бизда улкан байроқ бор) Бир ярим миллиард қаёқларда қопкетмайди. Туристлар бу байроқни кўрса, “ўўўў” дейишади, қойил қолишади. Ёшларимиз янаям ватанпарвар бўлишади! Яшанглар!

Та-а-а-а-к, энди кимлар қолди? Довонни у ёғида фарғоналик ва анжанликлар. Наҳотки, буни эшитмай қолишган бўлса-а?! Ё мен бехабар қолдиммикан?!

Воҳалик дўстларам негадир “жим-м-м”. Жиззах, Сирдарё, Хоразм, Қорақалпоғистондаги ташаббускорлар, ҳойнаҳой, бири тахта йўниб тўсин, бири игна-ип олиб, матодан байроқ тикишга киришганов. Янги йилгача битириб юборишсин-да ишқилиб азаматлар! Байрамга ажойиб совға бўларди-қоларди. Россиядан, Қозоғистондан қайтган ака-укаларимиз байроқни кўриб, тан берворишсин: “Э, мунақаси Москўпдаям, Остонадаям йўқ”, деворишсин оғизларидан тупик сачратиб...

Байроқилиш пойгасида мусобақалашинг, азизларим! Бунга кучингизам, ақлингизам, пулингизам етади, чўчиманг!

Ахир аждодларингизнинг кўпи байроқдор: бири муҳаддислар султони Имом Бухорий, бири ҳисоб илми саркардаси Ал- Хоразмий, яна бири тиб илми султони Ибн Сино, бири илм нужум байроғини осмон тоқига илган Мирзо Улуғбек. Санайверсам, оғзим қуриб, тилим танглайимга ёпишади...

Хуллас, байроқвозликни бардавом қилингизлар, шунқорлар! Энди ҳар битта туман, қишлоққа илиб чиқинг! Иложи бўлса, янада баланд, янада улкаааан бўлсин! 💪😎👍

Муслим Мирзажонов @RakursUz

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Xавфсизлик камари тақиш бўйича ҳайдовчи фақат ўзига жавоб беради, йўловчини огоҳлантириш шарти билан


«Адлия аxбороти» брифинги ва матбуот анжуманида журналистлардан бири томонидан берилган йўловчининг xавфсизлик камари тақиши учун ҳам ҳайдовчи масъулми ёки йўловчининг ўзи жавобгарми, деган саволига Йўл ҳаракати xавфсизлиги бош бошқармаси муҳим топшириқлар бўйича инспектори Муродбек Шерлиев аниқлик киритди

Авваллари йўловчи xавфсизлик камари тақмаган ҳолатда ҳам ҳайдовчиларга чора кўрилган. Натижада бу кўпчиликнинг норозилигига, аризаларига сабаб бўлган. Эндиликда ҳайдовчилар xавфсизлик камари тақиш бўйича фақат ўзига жавоб беради, йўловчини огоҳлантириш шарти билан, албатта.


Ҳурматли канал аъзолари! Машина бошқаришга ўтирганингиздан ёнингиздаги йўловчиларни "камарни тақиб олинглар" деб огоҳлантиришингиз керак. Акс ҳолда йўловчингизни огоҳлантирмаганингиз учкн жаримани сиз тўлашингизга тўғри келиши мумкин. Юқоридаги ЙПХ инспекторини гапини мен шундай тушундим.

Эслатиб ўтаман биринчи ноябрь, 2018 йилдан машина бошқараётган ёки йўловчи бўлиб кетаётган шахс хавфсизлик камарини тақмаган бўлса энг кам иш ҳақининг ярим баравари миқдорида жаримага тортилади. Бугунги кунда бу сумма 101.000 сўмни ташкил этади.

Олдин шу қоида бузилиши учун ЭКИҲнигг 20 фоизи миқдорида жарима белгиланган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Қора танлилар, америкаликлар ва ўзимиз; ҳаммаси маҳаллийчилик ҳақида

Кеча тв.дан Голливуднинг бир фильмини кўрдим. Фильмда қора танли судья оқ танли адвокатларга, прокурорга дўқ ураяпти. Тўғри, яқин-яқингача АҚШда қора танлилар одам ўрнида кўрилмаган. Аммо ўтган асрнинг 2-ярмидан вазият ўзгарди ва қора танлилар АҚШда Барак Обама тимсолида АҚШ президенти бўлдилар. Судьялар, прокурорлар, сенаторларда қора танлиларни кўриб энди ҳеч ким ажабланмайди. Бир пайтлар қора танлиларни одам ўрнида кўрмаган АҚШнинг оқ танли фуқаролари энди қора танлиларнинг ҳам жамиятда ўзлари билан тенг ҳуқуқли эканликларига кўникдилар. Энди қора танли прокурор, судья, президент бўлаверади. Бунга энди ҳеч ким ажабланмайди.

Ўша фильмни кўрар эканман тасаввур қилдим; Хўш, агар замонанинг зайли билан қандайдир сабаб туфайли ўша қора танлиларнинг бир қисми куни ўтмай ёппасига бизга келаверса; юртдошларимиз уларни қандай кутиб олардилар? Уларга қандай муносабатда бўлардилар? "Шу ҳам узоқ юртдан куни ўтмаганидан юртимизга келган. Шу бечорага ёрдам берай, бундан қайтмаса Худодан қайтар" дейишармиди?
Йўқ, ҳеч қачон бундай дейишмайди.
Мени бунга кўзим етмаяпти. Агар бизда ҳам йўлимизда ҳадеб қора танлилар учрайверганида аксариятимиз уларни ҳайвонот боғида маймунни боласини кўриб мазах қилгандай устидан кулиб, турткилаб ўтирардик
.

Айтишингиз мумкин "Қора танлиларни тиригини умрида кўрмагандан кейин шунақа ажабланади-да" деб. Йўқ, бизникилар шунақа, қора танлини тиригини илк марта кўрадими ёки анча йиллардан бери кўриб юрибдими фарқи йўқ; устидан кулиб мазах қилаверади. "Сен қайердан биласан? Қачон қора танлиларни юртимизга оралатиб қўйиб халқимиз уларни камситганини, ҳақорат қилганини кўрдинг?" дейсизми? Баъзиларингиз мени "халқимизга туҳмат қилаяпсан" деб сўкишингиз ҳам мумкин. Аммо, сўксангиз ҳам айтай; мен шундай бўлишини аниқ биламан.
Баъзи жойларда бир қишлоқ аҳли яна бир қишлоқ аҳлини "биздан буларни зоти паст, бир пайтлар ота-боболари ота-боболаримизга хизматкор бўлиб қўйларини боқиб юрган" деб камситиб юрганидан биламан. Ёки қайсидир бир туман марказидагилар ўша туман қишлоқларида яшайдиганларни "ёввойи даштликлар" деб камситиб юрганидан биламан. Вилоятлар марказларида яшовчилар ўз вилоятида, туманларда яшовчиларни "қишлоқилар келди" деб камситишидан биламан. Айрим пойтахтликлар вилоятликларни "аватарлар", "хариблар", "қишлоқилар" деб камситиб, ҳақорат қилиб ўзларини бошқа юртдошларимиздан бир бош устунроқ ҳисоблаб юрганларидан биламан. 

Энди ўзингиз ўйлаб кўринг. Бир  ота-онадан тарқаб, бир миллатни, бир юртни одами бўла туриб бир-биридан шевасиёки бири шаҳарда бири қишлоқда яшагани учун бир-бирини камситиб, ҳақоратлайдиган юртдошларимиз, миллатдошларимиз қайердаги қора танлиларни ҳурмат қилармиди? Уларга ёрдам берармиди? Асло йўқ. Ўз юртдошини, миллатдошини камситиб ҳақорат қиладиган халқ бошқаларни ҳеч қачон ҳурмат қилмайди. Ёрдам бермайди. Албатта, ҳамма юртдошларимиз, миллатдошларимиз шунақа маҳаллийчи эмас. Юртдошларимиз орасида олийжаноб одамлар кўп. Аммо тан олайлик кўпчилигимизда ўзини бошқалардан ўзини бир поғона юқори тутиб муомала қилиш касаллиги бор.

Шу гапларни ёзаяпман-у хаёлимга Россияда камситилаётган, ҳақоратланаётган, ҳамюртларимиз, миллатдошларимиз кўз олдимга келди. Шунда ўйладим; балки миллатдошларимиз, юртдошларимиз россияликлардан иззат-ҳурмат кутганча олдин ўзлари бир-бирларини иззат-ҳурмат қилишни ўрганишлари керакмикин? Миллатдошларимиз нафақат юртимизда, балки ўша ёқларга бориб ҳам бир-бирлари билан ёвлашиб юришибди. Бундай ҳолда россияликлар уларни қандай камситмасин?

Шундай экан, биз турли "маҳаллалар"га, "туманлар"га, "вилоятлар"га, "пойтахтилик" ва "қишлоқи"га бўлинмай яхлит бир "ўзбекистонлик"ка айланишимиз керак ва биз энди биз учун ажнабийга айланган россияликлардан "марҳамат" кутишдан олдин ўзимиз бир-биримизга марҳаматли бўлишимиз, бир-биримизни ҳурмат қилишни ўрганишимиз керак. Ана шунда бошқалар ҳам бизни ҳурмат қилишади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw