Шри-Ланкада сиёсий инқироз барҳам топди
Бу ҳақда РИА Новостига таяниб ЎзА хабар бермоқда
Ушбу давлатда сиёсий инқироз жорий йилнинг 26 октябрь куни, 2005-2015 йиллар давомида Шри-Ланка Президенти сифатида фаолият юртиган Махинда Ражапаксанинг мамлакат Бош вазири лавозимини эгаллаб олганидан сўнг бошланди.
Амални оҳанграбоси борда. Қаранг, 10 йил, 2005-2015 йиллар давомида мамлакатни бошқарган Махинда Ражапаксани энди Шри-Ланка бош вазири бўлгиси келиб қолибди.
Бунга жавобан амалдаги Бош вазир Ранил Викрамасингхе эса конституцияга мувофиқ ҳукумат раҳбари сифатидаги вазифасини давом эттиришни даъво қилди.
Бундай вазиятда мамлакат президенти Майтрипала Сирисена парламент фаолиятида танаффус эълон қилишга мажбур бўлди. Бунинг оқибатида мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари авж олди.
Жорий йилнинг 13 декабрь куни мамлакат Олий суди Раджапакса (Собиқ давлат раҳбари) Бош вазир лавозимини эгаллашга ҳақли эмас деган қарорга келди. (Хайрият-э, адолат бор экан-ку😊)
Ранил Викрамасингхе, шу тариқа, мамлакат Бош вазирлигига қайтди.
Маълумот ўрнида:
👉 Шри-Ланка(Цейлон) орол-давлати Ҳинд океанинг шимолида Ҳиндистон соҳилларига яқин жойда жойлашган.
👉 Пойтахти: Шри-Жаяварденепура Котте (зўрға ўқидим-э😊)
(Пойтахти олдин Коломбо шаҳри эди)
👉 Аҳолиси: 22.000.000 атрофида.
👉 Майдони: 65.610 км.кв
👉 Аҳоли жойлашуви: 1 км.кв.да 308 киши.
👉 Пул бирлиги: Шри-Ланка рупийси.
👉 Мустақиллик куни: 4 февраль, 1948 йил. (Буюк Британиядан озод бўлган)
Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw

Ўзбекистонда тиланчилик қонун йўли билан тақиқланмоқда.
Бу ҳақда ҳамма ёзди, кўп ёзди, хўп ёзди.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1883-моддасида тиланчилик қилганлик учун энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш белгиланмоқда.
Шу билан бирга, Жиноят кодексининг 1271-моддаси тиланчилик билан шуғулланиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
Мазкур қўшимчалар тиланчилик қилганлик учун, шу жумладан тиланчилик қилишда вояга етмаган ёки ногиронлиги бўлган шахслардан фойдаланганлик ёки уларни жалб қилиб ёхуд ўзини ногиронлиги бўлган шахс сифатида кўрсатиб, шунингдек чақалоқлар ва ёш болаларга ҳамда бошқа вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахсларга гиёҳвандлик ёки психотроп, шунингдек кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган бошқа восита ва моддаларни истеъмол қилдирган ҳолда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар учун амалдаги қонунчиликда жавобгарлик масаласи белгиланмаганлиги учун жорий этилмоқда.
Бу ҳақда каналда роса ёздим. (Тахминимча энг кўп ўзим ёздим-ов😊)
https://t.me/bugunning_gapi/193
https://t.me/bugunning_gapi/196
https://t.me/bugunning_gapi/204
https://t.me/bugunning_gapi/210
Тиланчиларни тиланчилик қилгани учун ҳатто 1 йилгача қамалиши мумкинлиги ижтимоий тармоқларда анчагина гап-сўзларни келтириб чиқарди. Ўша гап-сўзлардан шу нарса ойдинлашди-ки аксарият одамларимиз тиланчиларга қамоқ жазоси, хоҳ у 15 сутка бўлсин, хоҳ энг қаттиқ жазо бир йил бўлсин берилишига қарши эканликлари ойдинлашди.
Ҳаммасидан ҳам қизиғи "тиланчилик" деган ишда иштирокчи иккита бўлади. Бири тиланади, иккинчиси унга пул беради. Тиланчини тиланаётганини у кимдандир пул олмагунча исботлаш қийин. Чунки бозор бўлсин, масжид эшиги олдида бўлсин, кўча-куйларда бўлсин турган ва биз ҳам, уларни назорат қилиши керак бўлган Ички ишлар ходимлари ҳам тиланчи деб гумон қилган одамимиз тиланчи бўлмай ўз иши билан турган одам ҳам бўлиши мумкин. Шундай экан хоҳ суратга ёки видеога оладиган ускуналар ёрдамида бўлсин, хоҳ ўзлари гувоҳ бўлиб ушлашсин тиланчиларни фақат одамлардан пул оладиган ҳолатида "жиноят" устида ушлаши мумкин.
Ана шу ерда кўпчиликни бир савол ўйлантираяпти: Хўш, тиланчи тиланиб пул олгани учун олдинига маъмурий чора қўлланиб, жарима қилиниб, мабодо жазо чораси қўлланилгандан кейин яна тиланчилик қилса 1 йилгача қамалиши мумкин экан. Аммо унга пул берган одам-чи, у одам кимгадир савоб оламан деб эҳсон қилиб пул бериб у ҳам айбдор бўладими, бечора?
Агар пул берувчи айбдор ҳисобланмаса тиланчилар "мен тиланиб юрганим йўқ эди, шундоқ атрофни томоша қилиб турган эдим, ану одамни ўзи келиб қўлимга пул тутқазди, олавердим" деб баҳона қилиб турмасмикин?
Қизиқ, жудаям қизиқ.
Мени назаримда ҳаммаси чалкаш ва тиланчини қамашгача бўлган жазо шошма-шошарлик билан қабул қилинаяпти. Тағин билмадим.

Агар Кореяда бўлганида ёки ватанпарварлик ҳақида
Тожикистон билан чегаралар очилганидан бошлаб кўча-кўйда ҳам, ижтимоий тармоқларда ҳам асосан нархларни солиштириш билан, қайси давлатда нима арзон-у нима қимматлигини муҳокама қилиш билан бандмиз.
Тожикистонда бўлиб қайтган танишлардан, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалардан шуни билдик-ки, Тожикистонда озиқ-овқатлар биздан анча қиммат, халқ тилида «битовая техника» деб аталувчи уй-рўзғор буюмлари эса биздан арзон экан. Шунингдек бошқа қўшниларимизда ҳам шундай.
Йўллар очилиб, қўшни давлатларга бемалол, эмин-эркин бориб келиш имкони бўлаяпти. Қўшни давлатлардан «уёқда арзон экан» деб турли буюмларни юртимизга олиб кираётган одамларни кўриб кеча бир ҳамюртимиз «буларда ватанпарварлик йўқ» деб айблабди. Тўғри-да, агар одамларимиз ўша давлатлардан олиб кираётган буюмларини ўзимиздан харид қилсалар бу билан ўзимизнинг иқтисодиётимизга муносиб ҳисса қўшган бўлар эдилар. Аммо тирикчилик, «сендан угина, мендан бугина» деган гаплар бор. Аммо...
Эсимда, 1990-йилларнинг охирида дунё бўйлаб иқтисодий инқироз юз берди. Ўшанда инқироз Жанубий-Шарқий Осиёдаги бир қатор мамлакатлар қатори Жанубий Кореяни ҳам четлаб ўтмади. Шунда мамлакат президенти ўз халқидан ёрдам сўраб мурожат қилди. Ўшанда жанубий кореяликлар қўлларидаги ортиқча валюта ва тилла буюмларни олиб бориб банкка топшира бошладилар. Ўшанда валюта ва тиллалар қарз сифатида олинди. Аҳоли ўз ҳукуматига ишонди. Ҳукумат ҳам уларнинг ишончини оқлади ва кейинчалик мамлакат иқтисодий инқироздан чиқиб олганидан кейин олинган тилла ва валюталар аҳолига фойдаси билан қайтариб берилди.
Кореяликларнинг ўша иши билан юртдошларимизнинг қўшни давлатлардан қандайдир буюмларни ташишлари ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Корейсларнинг ўша ватанпарварлиги ҳар қандай таҳсинга лойиқ. Улар ватанпарварлиги учун ҳукумат ҳам муносиб жавоб бера олишига ишонадилар. Шунингдек табий офатлар пайтида ҳам уларда ҳукумат зудлик билан жабрланган аҳолига ёрдамга ошиқади.
Хўш, бизда-чи? Одамлар ва ҳукумат ўртасида Жанубий Кореядагидай ишонч борми? Унчалик эмас. Одамлар мутасаддиларга ишонишмайди. Бунга эса уларнинг етарлича асослари бор.
Узоққа бормай, ўтган йилнинг кузида, шу йил баҳорда мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида қаттиқ шамол баъзи одамларнинг уйларнининг томини, ағдариб ташлаган ҳолатлар бўлди. Биргина маҳалламизнинг ўзида ўндан ошиқ хонадоннинг томини шамол учирди. Қишлоғимиз, туманимиз миқёсида эҳҳе қанча эди. Ўшанда табиий офатдан зарар кўрган инсонларнинг ҳолидан на ҳокимият хабар олди, на бошқа ташкилот. Зарар кўрганлар орасида қўли қисқароқ оилалар ҳам бор эди. Уларга ҳеч ким ёрдам бермади. Яхши ҳам халқимиз оғир кунларда бир-бирини ташлаб қўймайдиган халқ. Кўпчилик бўлиб ҳашарга бориб томларни қайтадан ёпиб беришди.
Ҳозир шуларни ёзаяпман-у, аслида аввалдан табиий офатларда маҳаллий ҳокимиятларнинг аҳолига ёрдам бергани ё далда бўлганини эслай олмадим.
Фақат бир марта, Сўх ёки Шоҳимардонда одамларнинг уйларини сел оқизиб кетганида аҳолига ҳукумат даражасида ёрдам берилганини биламан. Бошқа ҳолатларни эшитмаганман ёки бехабарман.
Ҳаммамиз кўриб турибмиз, бу йил қишда ҳам, баҳорда ҳам ёғингарчилик бўлмади. Дарёларимизда сув озлиги туфайли кўп жойларда анҳор ва каналларда сув оқмаяпти. Шу сабабли томорқаларда турли экинларни етиштириш жудаям оғир бўлмоқда. Хўш, вазиятнинг оғирлигини кўриб турган мутасаддилар керакли идораларга мурожат қилиб, аҳолидан олинадиган томарқа солиғини ёки фермерлардан олинадиган даромад солиғини ҳеч бўлмаганда бироз қисқартирса мақсадга мувофиқ бўлмасмиди? Аммо ҳозирча бу иш ҳеч кимнинг хаёлига келмаяпти.
Ана шундай ҳолатларда чегаранинг уёғидан буёққа биздан арзонлиги ва озгина фойда учун буюм ташийдиган одамлардан ватанпарварлик талаб қилиш учун кишининг калласи катта бўлиши керак.
Аҳолининг ишончини тиклаш учун авваламбор жойлардаги мутасаддилар биринчи қадамни ташлаши лозим. Чунки ўртадаги ишончни тиклаш учун одамлар ҳеч қачон биринчи қадамни ташламайди.
(Архивдан)

Ревизор
Ану куни маҳалламизнинг ўртасидан ўтган катта кўчага чиқсам нотаниш бир одам, ёнида маҳалламиз раиси кўча ёқасидаги дўкон борми, новвойхона борми эгаларини чақириб буйруқ бериб юрган экан:
- Мана бу дарахтнинг хазон барглари куздан бери ҳали ётибдими? Наҳотки шуни шу пайтгача тозалаб олишни имкони бўлмаган бўлса. Тез йўқотинг. Кечгача ҳаммаёқ ёғ тушса ялагудек бўлсин.
- Ҳой сомсачи, анави арава устига ўрнатилган тандирингни бугунни ўзидаёқ йўқот. Бир кун ишламасанг ҳеч нарса қилмайди. Меҳмонлар ўтиб кетсин, кейин ишлайверасан.
- Ҳой сен уста, дўконингни эртага бир кун ёпиб қўясан. Меҳмонлар ўтиб кетсин.
- Ҳой новвой, бу нима? Тандирингни новвойхонани ичигами ёки орқа тарафигами қурсанг бўлмасмиди. Тез бузиб ол. Кўча тарафда тандир қурганингни қайта кўрмай.
Бундай ҳолатни тез-тез кўравериб кўзларимиз ҳам ўрганиб кетди. Анави кўча тарафда тандир қурган новвой ҳадеб бузиб қайта қуравергандан тандир қуришда уста бўлиб кетди. "Тепа"дан қандайдир меҳмон келаверса ёки ҳоким бобо ўтадиган бўлиб қолса тандирини бузади. Кейин новвойхонасини ичида ҳам, орқа тарафида ҳам тандир қуришга жой бўлмагани туфайли эртаси куни тандирини яна ўша эски ўрнига тиклайди.
Бундай ҳолатни кўпинча катта йўллар ёқаси бўйлаб ишлаб турган ҳашарчилардан ҳам билса бўлади. Бир гала одам уёқ-буёқни тозалаяптими, демак каттароқ кимдир келади. Бундай ҳолатга ўргандик. Бундай ҳолатга кўникдик.
Менда ҳашарчига ҳам, ўша ҳашарчини олиб бориб кўча тозалаттираётганга ҳам савол туғилади: Хўш, кўчани тозалаб қўйиш керак экан бу учун "тепа"дан келадиганни кутиш шартми? Аҳоли ўртасида тарғибот олиб бориб ҳам шу ишларни бажариб қўяверса бўлади-ку. Ёки "катта"ларнинг маҳалла кўчасидан ўтишини кутиш шартми?
Рус ёзувчиси Гоголнинг "Ревизор" асарини ўқимаган ёки кинофильмини кўрмаган одам бўлмаса керак. Шу асар 2 аср олдин, 1836 йилда ёзилган экан. Уни ёзилганига 182 йил бўлибди-ю, аммо унда моҳирлик билан ҳажв остига олинган муаммо ҳанузгача бизда ўз долзарблигини йўқотгани йўқ.
Ҳурматли ҳокимларимиз, жойлардаги турли мутасадди раҳбарларимиз мендан хафа бўлишмасин-у ҳанузгача "тепа"дан биронта каттароқ раҳбар ёки қандайдир текширувчи келадиган бўлса худи "Ревизор"даги ҳоким-у мутасаддилардай типирчилаб қолишади. Асфальт кўрмаган йўллар асфальтланади. Йиллар давомида тозаланмаган жойларни тозалаттиришади, кўз тушганда одамни одамни таъбини хира қиладиган жойларни катта плакатларни осиб тўсиб қўйишади. Эсласангиз "Ревизор"да ундай жойларни тахта тўсин билан тўсишади. Биз тахта тўсинни ўрнига чиройли "гулдор" плакат осадиган бўлдик.
Ўша плакатни орқасига қарасангиз шундоқ ахлатхонанани кўрасиз. "Тепа"дан келадиган келиб кетганидан кейин ўша "гулдор" плакатни уч-тўрт кунда шамол чирпирак қилиб узиб, йиртиб ташлайди ва ўша жойдаги ахлат "тепа"дан яна яни меҳмон келгунча тозаланмасдан ётаверади.
Мен "Ревизор"ни такрор ўқир эканман ўша пайтда муаллиф бу асарини қанчалик зукколик билан ёзганини ҳис этаман. "Гўри нурга тўлгур" Гоголь шу асари келажак авлодлардан чиқадиган ҳоким ва мутасадди шахслар учун "тепа"дан келадиган мартабали шахсларни кутиб олишда 200 йиллаб зўр қўлланма вазифасини бажаришини ўзи билганмикин? Тахминимча билмаган. Шу ерда менда яна бир савол туғилаяпти: ҳокимларимиз, мутасадди шахсларимиз омон бўлишсин, шу Гоголь "Ревизор"да кўтариб чиққан муаммо бизда яна неча йил долзарб бўлиб тураркин?
Албатта, бундай ҳолатга жойларда аҳолининг ҳам айби бор. Уйининг кўча тарафини кимдир келиб буюрмаса йилда бир тозалаб қўймайдиган одамлар ҳам бор. Катта кўчалар ёқасида дўкон ёки ошхона ишлатиб атрофидаги кўз тушганда таъбни хира қиладиган ахлатларни йилда бир йиғиштирмайдиган одамлар ҳам бор. Аммо, шундай бўлганда ҳам мутасаддилар ишни "Ревизор" да ёзилгандай қилмасдан, "тепа"дан кимнидир келишини кутмасдан бошқа пайтларда ҳам бориб, аҳоли ўртасида тарғибот қилиб ўша ишларни қилдириб қўйсалар бўлади-ку. Ана шунда балки "тепа"дан кимдир келадиган бўлса шошилиб, типирчилаб қолишмасмиди. Кўча-кўйларни шунчаки тозалаб қўйиш учун наҳотки "ревизор"ни келишини пойлаш шарт бўлса.

БМТ Бош ассамблеяси Украина томонидан таклиф этилган, Қрим ва Азов ҳамда Қора денгиз сувларида Россиянинг ҳарбийлашувига қарши резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда
.
Россиянинг Қора денгиздаги ҳарбийлашувига қарши қабул қилинган ушбу резолюцияни 66 давлат қўллаб-қувватланди, 19таси қарши овоз берди, 72 мамлакат эса бетараф қолди.
(Қизиқ, ана шу овоз берганлар орасида бизнинг мамлакатимиз ҳам бўлса кимлар томонида бўлса экан-а, қаршилар томонидами, розилар томонидами ёки бетарафлар томонидами? Мен ўзимча тахмин қилдим, лекин)
Резолюцияда айтилишича, Россия армиясининг Қримдаги иштироки «Украина миллий суверенитети, сиёсий мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги»га зид келади.
Шунингдек, Бош ассамблея ҳужжатда Азов ва Қора денгизларда Россия ҳарбий иштирокининг «ортиб бораётгани» ҳамда Азов денгизида хорижий кемалар ўтишига чекловлар ўрнатилганини қоралади.
Шу Қрим ҳам инсониятнинг қарийб ярмини бошига бало бўлди-да. 2014 йилдан буёғига Ер шарининг қарийб ярмида давом этиб келаётган иқтисодий инқироз ва қийинчиликларга шу Қрим айбдор. Аҳолиси референдум ўтказмаганида ва тинчгина юрганида шунча кўргуликларимиз йўқ эди.
Қрим референдум ўтказди, Россия уни қўшиб олди, Украина ундан айрилди, жабрини эса биз тортаяпмиз.
Жин урсин!

Ҳожи боболар ва гап-гаштаклар ҳақида
Кеча эрталаб маҳалламиздаги бир одамникига ишим юзасидан бордим. Қарасам рўпарадаги ҳожи бобоси бор дарвоза ланг очиқ. Ҳожи бобони ўзи дарвоза олдида турибди. Атрофда 1-2 та машиналар кўринади. Шу пайт яна бир машина келиб тўхтади ва ундан ҳам 4-5 чоғли одам тушди. Эшик олдида турган ҳожи бобо уларни "келинглар ҳожи боболар" деб кутиб олишига қараганда келганлар ҳам ҳожи боболардан.
Демак, ўша ҳожи бобоникида "ҳожи гаштак" бўлаяпти. Ҳозир ҳожиларга ҳаждан келгандан кейин ўзлари билан ҳажда бирга бўлган ҳожилар билан гап-гаштак ўйнаш мода бўлди. Шу жумладан маҳалладошим бўлган ўша ҳожи бобо ҳам ўзи билан ҳажга борган ҳожилар билан гаштак ўйнаган шекилли.
Нима бўлибди шунга дейсизми?
Йўқ, ҳеч нарса бўлмади. Шунчаки ўта маъракабозликни, ошхўрликни яхши кўрадиган халқ эканлигимизни кўнглимдан ўтказдим холос.
Баъзи танишларим "Мен 4-5 тарафлама гап-гаштак ўйнайман. Синфдошлар, ишхонадагилар, қўшнилар, қариндошлар, ҳаммаси билан алоҳида-алоҳида гап-гаштагимиз бор" деб қўйишади.
"Неча кунда бир йиғиласизлар?" деб сўрайман уларнинг баъзиларидан.
"Баъзилари билан ҳафтада бир, яна баъзилари билан ўн кунда бир, қолганлари билан ҳам узоғи билан икки ҳафтада бир йиғилишиб турамиз" дейди у.
Шундай пайтларда "ўша 4-5 томонлама йиғиладиган гап-гаштакларга вақт топганларингга қойилман" деб юбораман.
Ўзимни мақтамоқчи эмасман, гапи келганда шунчаки айтаман, ҳаётимда умуман гап-гаштак ўйнаган одам эмасман.
"Нега?" дейсизми?
Биринчидан вақт зойеъ бўлади. Иккинчидан гап-гаштакларда тўкин дастурхон бўлади ва киши ейиш-ичишда чегара билмай буни натижасида ўз соғлигига зарар етказади.
Учинчидан эса айримларни биламан ўша гап-гаштакда тановвул қиладиган нарсаларини, овқатларини кўпинча болаларига, оила аъзоларига раво кўрмайдилар ва гап-гаштакларда ўзлари тановул қиладилар. Мен ана шу нарсага қаршиман ва боламга олиб бориб бера олмаётган нарсаларимни гап-гаштакларга қўшилиб, ўзимни ҳам егим келмайди.
Албатта, мени гап-гаштакларга бўлган муносабатимни тушунмайдиган, ҳазм қила олмайдиган инсонлар ҳам бор. Жамият турли одамлардан иборат. Мен шунчаки юқорида ўзимни бу масаладаги фикрларимни ёздим холос.
Сизлар эса ўзларинг биласизлар.

Руслар билмайдиган Есенин ва князь Владимир ёки Россияда имтиҳон топшираётган ўзбеклар
1970 йилда армияда хизмат қилар эканман, украиналик ва россиялик йигитлар ўзбек йигитларини умуман менсишмас эди. Ҳатто, очиқдан-очиқ "чурбан" деб сўкадиганлари ҳам бор эди. Бир куни донецклик сержант, рус йигити Николай Козлов ўзбекларни саводсизликда айблади. Мен унга рус ва ўзбек йигитларини саводини синаб кўришни таклиф этдим. Синов саволини Козлов танлади. У ўзининг ҳақ бўлиб чиқишига ишончи комил эди. Икковимиз ошхона олдида туриб олдик-да, овқатланиб чиқаётган йигитларни саволга тутдик. Мен руслардан бирини чақирдим, Козлов ўзбеклардан бирини танлади.
- Сергей Есенинни биласанми?- деб сўрадим.
- Қайси ротадан?- деб саволга савол билан жавоб берди липецклик аскар.
Бу жавобга изоҳ шарт эмас эди.
Козловга жавоб бераётган ўзбек йигит "Ҳа биламан, рус шоири" деб жавоб берди.
Йиқилган курашдан тўймас деганларидай, Козлов енгилгани сари синовни чўзаверди. Ҳар биримиз ўнтадан аскарга шу саволни бердик. Рус йигитларининг ўнтадан иккитаси Есенинни шоир эканини айтди. Аммо бир сатр ҳам шеърини айтиб бера олмади.
Ўзбек йигитларидан эса учтаси Есенинни билмади. Қолган етитаси уни рус шоири эканини айтди. Улардан бири Есениннинг шеъридан икки сатр рус тилида ўқиган бўлса, яна битта ўзбек йигити Есениннинг шеърини ўзбек тилида ўқиди. Синов тугагач Козлов "чёрт" деб ерга тупурдида қўл силтаб нари кетди.
Бир неча йилдан бери Россия ҳукуматининг қарорига кўра Марказий Осиёдан Россияга бориб ишлаётган ишчилардан рус тилида имтиҳон топшириш талаб қилинаяпти. Имтиҳондан ўта олмаганларга "Ишга рухсатнома берилмай" мамлакатдан чиқариб юборилаяпти.
Россия ҳукуматининг ана шу қароридан аксарият русларнинг ўзлари ҳам норози бўлишди ва бир телеканал мухбири шу қарор бўйича кўчада сўровнома тарзида тадқиқот ўтказди. Ўша меҳнат муҳожирларидан олинадиган имтиҳон варақаларидан биридаги саволни кўча кетаётган рус йигит-қизларга берди. Рус подшоҳлари ҳаётига доир саволларга рус ёшлари жавоб бера олмагач, мухбир: "Ўзимизнинг ёшлар билмайдиган саволларга вақтинчалик ишлашга келаётган ишчилар қандай жавоб беришсин? Қурилишда ғишт терувчи ёки сувоқчи князь Владимирнинг ҳаётини ўрганиши шартми? Ахир у боши билан эмас, қўли билан ишлайди-ку?!" - деб хулоса ясади. Бу кўрсатув менга ўша армия хизматидаги Козлов билан ўтказган тадқиқотимизни эслатди.
Тоҳир Малик домланинг "Пўртанали уммонда суғар ҳаёт қайиғи" китобидан.

BMW R71 дан ўғирланган мотоцикл ёки ҳанузгача ўзбекистонликларга асқотаётган "Урал"
Хушнудбек Худайбердиев ўзининг телеграм каналида
"Полициячи "Harley-Davidson" мотоциклига ўрнатилган махсус қафасда маҳбусни олиб кетмоқда. 1921 йил" деб кажавасини ўрнига қафас ўрнатилган мотоциклнинг расмини қўйибди.
Расмни кўриб мени эсимга бошқа нарса тушиб кетди.
Сиз тарафларда билмадим-у, биз тарафларда охирги пайтларда темир-терсак, турли ёғочлар, сомон тўла қоп, даладан бир неча боғ пичан дегандай ҳамма нарсани ташиш билан боғлиқ ишларни "Урал" мотоцикллари эгаллаб олишди. Кажава(лулка)сини олиб ташлаб текис ёғоч қоплаб олиб улар ҳамма нарсани ташишаяпти.
Масалан, қурилиш моллари бозоридан 20 дона арматура ёки 10 той сомон олдингиз, юк машиналари озгина жойга бир дунё пул сўрайди. Ана шунда сизга "Урал" мотоцикллари асқотади. Юк машина сўраган пулнинг озгина бир қисмига улар олган нарсангизни айтган жойингизга етказишади. Қолаверса узунлиги 11.9 метр бўлган арматураларни борти 5 метр бўлган юк машиналар олиб юра олмайди. "Урал" мотоцикллари эса бир четини илдириб судраб олиб кетаверади. Агар арматура кўпроқ ва оғирроқ бўлса иккита мотоциклни олдинма-кейин қўйиб, арматурани иккаласини устига ортиб олиб кетаверишади.(Бирон кун расмини қўяман) Туманимизда камида 2 мингта "Урал" мотоцикли бор-ов.
Шу "Урал" мотоциклларини кўриб сизни ҳам эсингизга Иккинчи Жаҳон Урушида немислар минган мотоцикль тушадими? Ҳа, адашмадингиз. Ҳозир бизда эскилари юрган, рус сайтлари эса "ҳанузгача ишлаб чиқарилаяпти" деб ёзаётган ўша мотоцикль немисларнинг "BMW R71" маркасидаги мотоцикль асосида ишлаб чиқарилган.
Ҳозир тарихига қарасам "Улуғ Рус тарихчилари" "Урал" мотоциклини немисларни BMW R71 маркасидаги мотоциклини кўчирмаси эканлигини тан олиб уни 1939-40 йиллардан ишлаб чиқариш бошланганини ёзишибди.
Аммо мен бунга ишонмадим. Сабаби бир пайтлар уруш кўрган қариялар айнан "Урал" мотоциклини Иккинчи Жаҳон Урушида ғалаба қозонилгандан кейин Германиядан BMW нинг мотоцикль ишлаб чиқариш линияларини СССРга олиб келиб ўрнатиб ишлаб чиқариш бошланганини айтишарди.
Энди рус тарихчиларининг ёзганларига келсак ўша 1939-40 йилларда СССРда қандайдир мотоцикллар ишлаб чиқарилган. Аммо менинг тахминим ва катта эҳтимоллар билан улар "BMW R71" дай зўр мотоцикль бўлмаган.
Бугунги кунда рус тарихчилари "BMW R71" нинг линиялари Германиядан кўчирилиб олиб келинганини бекитиш учун "Урал" мотоциклини тарихи 1939 йилдан, Совет инженерлари "BMW R71" маркасини ўзлаштиришлари билан ишлаб чиқариш бошланганини" ёзишади.
Балки мен адашаётгандирман. Бир вақтлар "Урал"ни тарихини менга айтиб берган уруш қатнашчилари бўлган чоллар ҳам адашишган бўлишлари мумкин. Аммо, факт шу-ки "Урал" маркасини урушдан олдинми, кейинми фарқи йўқ, руслар немисларнинг "BMW R71" моделидан ўғирланган. Буни рус тарихчилари мотоцикль тарихини ёзишда ҳартугул тан олишибди.
"BMW R71" асосида чиқарилаётган "Урал" мотоцикллари Россияда бугунги кунгача ишлаб чиқарилаяпти. Шунингдек дунёнинг кўплаб мамлакатларига экспорт қилинар экан. Энди, немисча сифатга гап йўқ-да, барибир.
Хушнудбекни постини кўриб шу гаплар эсимга тушиб кетди.
Каналга уланиш: 👇

Адашиб ташланган пул.
Эрталаб телефонимга смс хабар келди. Қарасам "ҳисобингиз 30 минг сўмга тўлдирилди" деган ёзув. Ҳайрон бўлдим. Мени ҳисобимга унақа 30 минг сўм ташлайдиган сахий дўстларим йўқ. Демак, кимдир адашиб ташлаб юборган. Кимлигини эса билмайман. "Ишқилиб ким бўлса ҳам боғлансин-да", деб кутаяпман, кутаяпман, қани энди кимдир "адашиб сизни ҳисобингизга пул ташлабман" деб боғланса.
Ўша куни тушдан кейин Тошкентдан қайтар эканман бегона бир номердан қўнғироқ бўлди;
- Ака, адашиб сизни телефон рақамингизга пул ташлабмиз.
- Ҳа тўғри. Ҳозир йўлдаман. Биринчи пайнет чиқиши билан пулингизни қайтариб ташлайман.
- Ака, пайнет қилишингиз шарт эмас. Ҳозир смс жўнатдим. Пайнетдан код боради. Шу кодни рақамини менга айтсангиз бўлди. Пулни сизни ҳисобингиздан қайтариб оламан.
Гаплашиб турганимиз асносида смс хабар келиб қолди. Қарасам коди бор. Ўша кодни телефон қилган болага айтдим. У раҳмат айтиб алоқани узди.
Мени эса елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлди.
Эсимда, бундан икки-уч йил аввал салмоқли суммани пайнетдан телефон рақамимга ўтказаман деб битта рақамда адашиб бошқа рақамга ташлаб юборибмиз. Айб мендан ўтган. Пайнетчи болага рақамимни ўзим нотўғри айтганман. Ўшанда пайнетчи бола мени пулимни адашиб ташлаб юборган рақамни айтди. Мен у билан боғланиб пулимни қайтаришини сўраш учун қўнғироқ қилаяпман. Қўнғироғимга ёши 50-60 лар атрофида деб чамаладим аёл киши жавоб берди.
- Ало, ассалому алайкум.
- Ваалайкум ассалом.
- Хола яхшимисиз?
- Раҳмат.
- Хола, хозир пайнетчи бола мени пулимни сизга адашиб ташлаб юборибди. Шуни қайтариб ўзимга ташлаб юборсангиз?
- Мени унча пулим йўқ.
- Хола, хозир бўлмаса майли бўлиб-бўлиб кейинроқ ташлаб юборинг.
- Мени кейин ҳам пулим бўлмайди. Ким сенга адашиб мени хисобимга пул ташла деди?
- Хола, рақамингизга тушган ўша пул бировни ҳаққи, қайтаришингиз керак-ку!
- Бор, бошимни оғритма. Мен сени ҳам танимайман, пулингни ҳам билмайман. Адашмагин эди.
Шу пайт холанинг ёнларида эркак кишининг овози эшитилди; "Тинчликми? Бер-чи телефонни буёққа.
Шу пайт амаки, бояги холани эри бўлса керак баланд овозда гап бошлади;
- Ҳа болам, тинчликми?
Амакига бўлиб ўтган ишни, холага айтган илтимосимни қайтардим.
- Болам, адашган бўлсанг сен адашгансан. Қўлингдан келса пулингни қайтариб ол. Бўлмаса бизни бошимизни оғритма, - амаки шундай деб телефонни ўчирдилар.
Ўшанда ўша холадан хам, амакидан ҳам қаттиқ хафа бўлдим. Агар шу ишни ёш одам қилса хафа бўлмасдим. Ёшни шайтони кучли бўлади. Аммо ёши бир жойга борган одамларни бировни ҳаққидан қўрқмасликларини кўриб ҳайрон қолган эдим.
Айтишингиз мумкин, уларни ростдан пулни қайтаришга шароитлари бўлмагандир деб. Мен ундай деб ўйламайман. Агар уларни шароитлари ёмон бўлса ва пулни қайтара олмасалар улар узр сўраб қўярдилар. Улар эса узр сўраш уёқда турсин, ҳатто осмондан келдилар.
Ўшандан буён телефон рақамимга бир неча марта кимлардир адашиб пул ташлади. Ўшандай ҳолатларда мен интизорлик билан адашиб пул ташлаганларнинг менга қўнғироқ қилишларини кутаман Яратганга ҳисобсиз ҳамдлар бўлсин, ҳаммасини эгаларига қайтардим. Бундан кейин ҳам қайтараман. Зеро бировнинг ҳаққини ўзлаштириб гуноҳга ботишни ҳеч ҳам хоҳламайман.

Ассалому алайкум ҳурматли муштарийлар!
Мана кўз очиб юмгунча яна чоршанба куни келди.
Ўтган бир ҳафта давомида сизлардан турли мавзулар бўйича кўплаб хабарлар олдим.
Сизларни мана шундай актив бўлганларинг яхши, аммо танқид кам.
Ёзаётган постларим, бераётган мавзуларим савия жиҳатдан ўртачага яқин, буни ўзим ҳам билаяпман. Шундай экан танқидни кўпроқ қилаверинглар.
Бугун кеча тайёрлаб қўйган бир-иккита постни қўяман, аммо тушгача банд бўлсам керак. ОВИР деган идорага бораяпман. Паспортимга муҳр урдириб қўяй, балки Худо "ол қулим" деса балки хориж сафарларига чиқиб, сизларга ўша ёқда кўрганларимни ҳам ёзиш насиб қилар.
Омонликда учрашгунча.
(Менга келган хабарлар ҳақида тушдан кейин гаплашамиз, Худо хоҳласа)

Нью-Йорк губернатори келаси йилдан марихуанна қонунийлаштиришга ваъда берибди.
Бу ҳақда РИА Новости хабар бераяпти
Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо 2019 йилда марихуаннани қонунийлаштиришга ваъда берди.
Куомонинг айтишича, марихуаннани қонунийлаштириш, тартибга солиш, солиққа тортиш “ноҳақ жиноятчилик”ни олдини олади. Губернатор ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилишича, марихуаннадан фойдаланишни қонунийлаштириш штатнинг 2019 йилга мўлжалланган тартиб-қоидаларнинг пунктларидан бири.
Бугунги кунда марихуанна АҚШнинг тўққизта штатида:
Вашингтон
Орегон
Невада
Калифорния
Колорадо
Вермонт
Мэн
Массачусетс
ва мамлакат пойтахтида қонунийлаштирилган.
Шу билан бир қаторда 30 та штатда марихуаннадан тиббий мақсадларда фойдаланишга қонуний рухсат берилган.
Шунингдек бу гиёҳванд модданинг қонуний сотилишига Европа ва Жанубий Американинг бир нечта давлатлари ва Канада ҳам рухсат берган.
Очиғи мен Ғарб дунёсининг "Хоҳлаган ишингни қил, хоҳлаганингдай" яша тамойилларига ҳеч ҳам қўшилмайман. Гиёҳванд модда бўлмиш марихуанага қонунан рухсат беришлари ҳам шу жумладандир ва бу ақлли-ҳушли одам тоқат қилиб бўлмайдиган ҳолатлардан биридир.
Мен ёшлигимда марихуана чекиб олган одамларнинг аянчли аҳволга тушиб, ақлини йўқотганини бир неча марта гувоҳи бўлганман. Бу ўсимликни чеккан пайтда инсон руҳий тарафдан батамом издан чиқади. Шундай экан бу гиёҳванд моддани кенг тарқалишига қарши бўлаверишимиз керак.
Мен наркотикларни ҳар қандай турининг қонуний тарқатилишига қаршиман. Бу ҳақда олдинроқ ҳам ёзган эдим, яна ёзаяпман.
Ғарбни эса ўзи билади.

"Берсанг оласан" ёхуд йўқолиб бораётган меҳр-оқибат ҳақида.
— Сахийликни кимдан ўргандинг, — деб сўрадилар Ҳотам Тойдан.
— Ғиштдан ўргандим, — дея жавоб қилди.
— Ҳеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми?
— Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатишларини кузатганмисан? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади. Хаёл қилдим: демак, мол-дунё ҳам шундай. Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади. Бахиллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади, — деган экан шунда Ҳотам Тойи.
Сахийлиги билан бутун Шарқда зарбулмасал бўлган Ҳотам Той ҳақидаги ривоятни юқорида бежизга келтирмадим.
Эртага маҳалламиз марказида яшайдиган бир қариндошимиз ўғлини ўйлантираётган эди, бугун шуни "сабзи тўғрар"и эди. Соат 3 ларда ошни еб кўчага чиқсам маҳалла четида турадиган, узоқ масофага юра олмайдиган бир қариндошимиз кўчага чиқиб "мени уйимга олиб бориб қўядиган бирон киши бормикан?" деб қараб турган экан. Унга "юринг, мен олиб бориб қўяман" деб уйига олиб бориб қўйдим. Қайтаётганимда "шошмай тур, ишкомда узум бор, шундан бир яшик бериб юборай" деб қолди. Қишлоқда турсам ҳам ҳовлимда узум йўқ, майли деб қариндошимга қўшилиб ҳовлисига кирдим. Қарасам кичикроқ бир ишкомда роса узум кўп экан, ўзим яшикни тўлдириб узуб олдим. Қариндошимни хотини келинойи ортимдан яна бир яшик узумни кўтариб чиқди. Шу пайт қарасак қариндошимни қўшниси бўлган бир қизча "сизларга ойим бериб юбордилар" деб бир челак хурмони зўрға кўтариб келиб қолди. Шунда қариндошим "Қара, сенга узум берганимиздан буёқдан бизга хурмо келаяпти. "Буёқдан берсанг, уёқдан оласан" дегани шу бўлса керак" деди ва хотинига қизчани челагини бўшатиб кейин уни узум билан тўлдириб бериб юборишни буюрди. Мен хайрлашиб ортга қайтдим.
Йўлда келар эканман ҳолимизга бир назар солдим.
Олдинлари қишлоқ жойларида(бир пайтлар шаҳарларда ҳам) меҳр-оқибат кучли эди. Ўзида сероб нарсалардан қўни-қўшнилар ва қариндош-уруғларга ҳам улашиш одати бор эди. Охирги йилларда бояги қариндошимга ўхшаган айрим одамларни айтмаганда шу одат батамом йўқолиб бўлди. Энди одамлар ўзида сероб бўлган нарсаларни қўни-қўшнилар ва қариндош-уруғларга улашиш ўрнига бозорга чиқармоқдалар. Тўғри, ҳозир "ўзинг учун ўл етим" замони келди. Аммо бизнинг аксариятимиз ўзимизни мусулмон санаймиз. Динимизда эса қўни-қўшни ва қариндош-уруғлар ўртасида силаи раҳм қилиб уларга доим яхшилик қилишга, ёрдам беришга буюрилганмиз. Қолаверса Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламнинг "бир-бирларинг билан ҳадялашиб туринглар, ана шунда бир-бирларингга меҳр-муҳаббатларинг, оқибатларинг ортади" деб марҳамат қилган кўрсатмалари бор. Бизда олдинги замонлардаги ўзаро меҳр-оқибатни, қўни-қўшни ва қариндош-уруғларга нарса улашишнинг ўзаги шу эди. Шундай экан биз бугунги кунда оғир замонларни баҳона қилиб бир-биримизга нарса улашмай қўйганимизни, ўзаро меҳр-оқибатни йўқотиб бораётганимизни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.
Юқорида Ҳотам Той ҳақидаги ривоятни бежизга келтирмадим. Берсак оламиз, бермасак олмаймиз. Буни эса зинҳор эсдан чиқармаслигимиз керак.
Шу тобда одамларга "Аслингизга қайтинг. Меҳр-оқибатингизга қайтинг" деб ҳайқиргим келади. Аммо буни аввало ўзимга айтишим кераклигини ўйлаб сукут сақлайман.

Барнаулда тожикистонлик йигит ҳар жума пенсионерларга бепул нон тарқатади
Барнаул шаҳрида яшовчи тожикистонлик Фарид Мадолимов ҳар жума куни пенсионерларга бепул нон тарқатади. Бу ҳақда «News.tj» га асосланиб daryo.uz ёзаяпти
Маълум бўлишича бу ҳақда «Алтайская Правда» нашрига пенсионерлар томонидан таъсирли мактуб йўлланган.
Пенсионерлар ўз мактубларида Фариднинг авваллари тамаки сотиладиган дўконни файзли мева ва сабзавот дўконига айлантиргани ҳақида ёзганлар.
«У ҳар бир мижозга самимий муносабатда бўлади. Дўконига заиф кекса одам кираётганини кўрса унга ёрдам беради. Албатта, биз нафақа оламиз ва ўзимиз учун нон сотиб олишга қодирмиз. Аммо ғамхўрлик инсонга жуда ёқимли. Агар барча ёшларимиз бу ажойиб йигитга ўхшаса эди!» — деб ёзилади мактубда.
Фарид Тожикистоннинг Сўғд вилоятидан Олтой ўлкасига келган. У ва унинг хотини икки нафар қизи ва ўғилни тарбиялаяпти.
«Ватанимдаги барча шундай иш тутади ва мен Сибирга ишлаш учун келиб, бу анъанани давом эттиряпман. Жума, мусулмонлар учун ибодат куни. Ҳар бир инсон ўз яқини билан борини баҳам кўриши керак. Нондан-да яхшироқ ва азизроқ нима бўлиши мумкин?», — дейди Фарид Мадолимов.
Бундай инсонларга раҳмат деймиз. Шундай инсонлар кўпаяверсин. 👍
Кўпинча мана шундай хайр-эҳсон қиладиганлар ҳақида хабар чиқса кимлардир уларни риё қилишда айблаб "Эҳсон қилар экан, бекитиб қилса бўлмасмиди? Ҳаммага ошкор қилиб савобини кеткизаяпти" дейдиганлар ҳам бор. Мен бу гапга қўшилмайман.
Ҳозир одамлар томонидан хайр-саҳоват ва эҳсон қилиш камёб ҳодиса бўлиб бораётган пайтда ўшандай хай-эҳсон қилаётган кишиларни ишларини оммалаштиришни мақсад қилиб ижтимоий тармоқларда ва ОАВда кўпроқ ёритавериш керак.

ОВИР коммунистлардан қолган сарқит
Аввал хабар берганимдай бугун ОВИРга бордим. Ҳозир ҳаммасини батафсил ёзмасам кейин илҳом ҳам ўлади, эсимдан ҳам чиқади.
Инсон ҳуқуқларини оёғи остига олиб топтаган, Совет Иттифоқи деган чиркин бир тузумни дастидан қўтилиб чиққанимизга 27 йил бўлди. Аммо ҳанузгача ўша тузумдан қолган айрим ишлар орасида ўралашиб юрибмиз. Ана ўшандай ишлардан бири тегишли идоралардан четга чиқишда паспортга ОВИР муҳрини бостиришдир.
ОВИРга борганингизда аввало икки варақлик анкетани тўлдиришингизга тўғри келади. Кейин ўша анкетани олиб бориб иш жойингиздан, агар ишсиз бўлсангиз маҳаллангиздан муҳр урдиришингиз керак бўлади.
Шу учун иложи борича ўша анкета варағини ўзингиз яшаётган жойдаги канцелария дўконларда бўлса олиб, уни бир четига 3✘4 суратингизни ёпиштириб ўша суратни устига ҳам муҳр урдириб борсангиз анча оворагарчиликдан қутиласиз.
Анкетани ОВИР идорасида ўтирган кеннайилар тўлдириб беришади. Тўлдирилган анкетани олиб кассага ўтасиз. Кассада 104.000 сўм тўловни тўлаб ичкарига кирасиз. Ичкарида Ички Ишлар ходими ўтирибди. У анкетангизни кам-кўстига қараб қабул қилади ва сизга "бир ойда чиқади" дейди ва сиз орқага қайтасиз. Бўлди, сиз паспортингизни ОВИРга топширдингиз.
Энди анкета варағидаги саволларга келсак шунчаки даҳшат.
Кимсиз,
Яшаш жойингиз,
Иш жойингиз,
Ота-онангизни "отчество"ларигача исм-шарифлари,
Турмуш ўртоғингизни исм-шарифи(тўлиқ),
Чет элга чиқишдан мақсадингингиз,
Қайси давлатга чиқаяпсиз,
Нима иш билан чиқаяпсиз ва ҳоказо саволларга жавоб берасиз.
(Агар ёшингиз 27 га тўлмаган бўлса ҳарбий хизмат ҳақидаги маълумот каби яна қўшимча талаблар бор)
Мен шу пайтгача ОВИРга ўзимни ҳам, биронта танишимни ҳам ишимиз тушмаган. Мана энди ишим тушди ва жараённи энди гувоҳи бўлдим.
Анкетада ёзилган саволлар, ОВИР муҳрини бир ой кутиш кераклиги, анкета варағини тўлдириб ишхонадан ёки маҳалладан муҳр урдирилиши, ҳар бир ОВИР муҳри учун қанчадир суммани (ҳозир 104.000 сўм) тўлов сифатида тўланиши булар ҳаммаси фуқарони эзишдан бошқа нарса эмас.
Одамларнинг айтишларича охирги икки йилда аҳвол бироз ижобий томонга ўзгарган. Олдинлари анкетадаги битта ҳарфни хатоси учун, арзимаган ишда маъмурий жазоланганлиги учун ва яна қандайдир бошқа сабабларни деб фуқароларга ОВИР муҳрини урмасдан қайтаришган.
Демак, 27 йилдан бери одамларимиз мана шу ахмоқона ОВИРни деб сарсон бўлишган.
Наҳотки чет элга чиқиш учун одамларимиз шунча йиллардан бери шу иш ортидан сарсон бўлиб, вақт йўқотиб, пул тўлаб юрган бўлсалар? Ишониш қийин.
2019 йилдан ОВИРни бекор қилиниши бу зўр иш бўлаяпти Тўғри, ОВИРни ўрнига чет элга чиқишга рухсат берадиган алоҳида паспорт жорий қилинаяпти. Аммо ОВИР муҳрини 3 йилга уриб берилишини, четга чиқишга рухсат берадиган паспортни эса 10 йил муддатга берилишини инобатга олсак ОВИРни бекор қилиниши барибир ижобий иш.
Очиғини жараённи кўриб мустақилликдан буёғига "паспортига ОВИР урдираман деб сарсон бўлган қанчалаб одамларни ўйлаб уларга раҳмим келаяпти.
Эҳ, бечоралар!
Айтгунча, Самарқанддаги ОВИРга ҳужжат қабул қиладиган идора ҳафтада уч кун, Душанба, Чоршанба, Жума кунлари эрталаб соат 8 дан, тушгача, соат 1 гача ҳужжатларни қабул қилади.. Бошқа пайт ҳужжат қабул қилмайди.

Белгиланмаган жойларда алкоголь ва тамаки маҳсулотлар истеъмоли учун энди жавобгарлик бор
Бу ҳақда Президентнинг “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарорида белгиланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бераяпти
Қарорга кўра, алкоголь маҳсулоти идишининг ёрлиғида ҳамда тамаки маҳсулотининг қутисида (ўровида) тиббий огоҳлантиришларни жойлаштириш учун асосий майдон ўлчамини кенгайтириш;
тамаки маҳсулоти қутисида (ўровида) матнли ёзув ва расм тарзидаги тиббий огоҳлантиришларни жойлаштириш;
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси қоидаларига риоя этилиши устидан назорат олиб борувчи органларни ҳамда шундай назоратни олиб боришнинг механизмларини аниқлаштириш;
жамоат жойлари ва транспортнинг белгиланмаган жойларида алкоголь ва тамаки маҳсулотлар истеъмоли учун жавобгарликни кучайтириш;
жамоат жойларда ва транспортнинг белгиланмаган жойларида алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини чеклаш мақсадида ваколатли шахслар томонидан (корхона, ташкилот, муассасаларнинг маъмуриятлари, шу жумладан, жамоат жойларида жойлашган иншоот, бино (иморат), бошқа объектлар ҳамда транспорт воситаларининг эгалари) чоралар кўрилмагани учун жавобгарлик белгиланди.
Тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар истеъмоли ҳақида янги қонун қабул қилинибди. Аммо мен бу қонуннинг ишлашига мутлақо ишонмайман. Чунки шу пайтгача ҳам шунга ўхшаш бир нечта қонун чиққан эди. Аммо уларнинг биронтаси ҳам самара бермаган. Бугунги кунда узоқ қишлоқларга қарасангиз ҳамма нарса куппа-кундузи ошкора сотилмоқда, сотиб олинмоқда. Уларни ҳеч ким назорат қилаётгани йўқ.

Иштихонда замонавий кинотеатр қурилмоқда
бу ҳақда zarnews.uz хабар бермоқда
Мазкур бино 2019 йил якунигача сиз қўйида суратда кўраётганингиздай кўринишда бўлади.
Иштихон туманидаги “Қўчқор Қаршиев” маҳалласида замонавий талаблар даражасида кинотеатр қурилмоқда.
Ёш тадбиркор Дилшод Равшанов томонидан бунёд этилаётган мазкур иншоотнинг иккинчи қавати кинотеатр бўлса, биринчи қаватида маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси йўлга қўйилади.
5 миллиардлик лойиҳа асосида қурилаётган мазкур маскан тадбиркорнинг ўз ҳисобидан қурилади ва кредит асосида жиҳозланади.
Қайердаги бир туманда қурилаётган бино ҳақидаги хабарни ёзиб қўйида унга илова суратни нега келтираяпман.
Сабаби биз энди туман марказларида қуриладиган турли иморатларни суратдагидай замонавий қилиб қуришимиз керак. 21 - асрда яшаяпмиз, ахир.
Лекин бизда ҳозирча туман марказларида қурилаётган иморатлар архитектура жиҳатдан жуда ёмон қилиб қурилаяпти.
Туманлар нима бўпти, ҳатто вилоятлар марказларидаги кўпгина турли иморатлар ҳам архитектура жиҳатдан ўтган асрда қурилган уйларни эслатади.
Энди, бундан буёғига қуриладиган ҳар қандай бино замонавий қилиб қурилиши керак. Биз ҳозир замонавий деб мақтаётганимиз у замонавийдан кўра ибтидоийга кўпроқ ўхшайди.

Илон Маск гапирди. Илон Маск бажарди
Илон Маск Лос-Анжелесда тезкор ер ости туннелини очди.
Бу ҳақда Жаҳон ОАВ ларига таяниб
xabar.uz хабар бермоқда
Америкалик тадбиркор Илон Маск АҚШда биринчи тезкор ер ости туннелини очди. Бу ҳақда миллиардер ўзининг «Twitter» саҳифасида маълум қилди.
Лос-Анжелесдаги бу туннелда автомобиллар 240 километр соат тезликдан юқорида ҳаракатлана олади.
Тақдимот маросимида Маск туннел хавфсизлигини таъминлайдиган муҳанлислик ечими ҳақида сўзлаб берди. Туннелда тез ҳаракатланиш учун автомобиллар йиғилувчи ён ғилдираклар билан жиҳозланади. Бу технологияни Маск ўзининг Tesla автомобилида намойиш этиб берди.
«Туннелда соатига 240 километр тезликда ҳаракатланиши мумкин. Бу тезликда худди шаҳар бўйлаб телепортация бўлаётганга ўхшайсан», дейди Маск ўзининг «Twitter»ида.
Elon Musk
✔@elonmusk
Tesla in @boringcompany tunnel with retractable wheel gear that turns a car into a rail-guided train & back again
35,9 B
08:12 - 19 Ara 2018
Ушбу лойиҳа бутун шаҳар бўйлаб қуриладиган туннел тармоғининг шоҳбекати ҳисобланади. Лойиҳа бутун Америка бўйлаб давом эттирилиши ва кейинги босқичда Техас ҳамда Сан-Францискода ҳам шундай туннеллар қурилиши мумкин.
Ана сизга мўжиза. Илон Маск қиламан деб гапирди, Илон Маск бажарди. Қойилмисиз?
Бизда эса бундан 20 йил олдин бошланган Тошкент метросининг Юнусобод йўналиши ҳали ҳам битмади. Орада 20-аср тугаб, 21-асрдан 18 йил яшаб қўйдик.

Шу кетишда ҳамма «Дубай»да яшайди
Ер куррасида ҳаво ҳарорати ўртача 0,5 °С га кўтарилса нима бўлади? Жудаям ёмон бўлади — Иқлим ўзгаришлари бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг хулосаси xabar.uz нинг хабар беришича худди шундай.
Ҳозир қурғоқчиликдан қийналаётган минтақалар чўллашади, тўфонлар бот-бот кузатилаётган қирғоқбўйи мамлакатларида эса сув балоси кундалик воқеликка айланади.
Инсоният келажакда, ҳозиргидан иссиқ иқлим шароитида қандай яшайди? Агарда биз иқлим ўзгаришларининг олдини ололмасак «Дубай»да яшаймиз...
Келинг, тасаввуримизни тиниқлаш учун бугун гуллаб яшнаётган, ҳамма бир бориб кўриш орзусидаги Дубай (БАА)га юзланамиз.
Дубайда ёз анча узун — апрелдан октябрь ойигача ҳарорат ўртача 48 °С гача чиқади, ҳавоси жуда нам. Шунинг учун ҳам шаҳар жуда улкан ёпиқ инфратузилмага эга, агар уйи остонасидан тўппа-тўғри машинага ўтиришини ҳисобламасак, ўзига тўқ одамлар ойлаб уйларидан чиқмасликлари мумкин. Дубайда камида 65 та улкан савдо маркази бор — минглаб дўконлари, юзлаб ресторанлари, кинотеатрлари, истироҳат майдонлари борки, ҳар қандай туман бунинг олдидан ўтаверсин.
Бироқ бу ҳаёт пули кўпники, бойлар учун!
Камбағаллар эса араб жазирмасида жизғанак бўлишга маҳкум.
Дубайликлар «Бульвар» (янги савдо маркази) қуришни бошлаб юборишган. «Бульвар» шаҳар бош майдони, марказий катта кўчаси ва тўртта туташ кўчасини қамраб олади. Шунча жой тўртта гумбаз остига сиғади, айтишларича, совуткичлар тинмай бу ерда «баҳорий ҳаво»ни таъминлаб тураркан.
Хуллас, Дубай ҳукумати инсоният келажагини ана шундай мегалойиҳаларда кўрмоқда. Айниқса, иқлим исиб кетавераркан, ахийри бошқа мамлакатлар ҳукуматлари ҳам араб шайхларининг «этагини» тутишга мажбур бўлади.
Хўш, қолганлар ҳам амирликларнинг тутумини тутди дейлик, ҳозирданоқ ўта иссиқ шароитда жон сақлаётган Дубайнинг келажаги нима бўлади? Экологларнинг хулосаси шундай: агар музликлар эриб, денгиз сатҳи кўтарилишда давом этаверса Дубай сув остида қолади.

Шароити хароб мактаблар, ибтидоий замондан қолган дарсликлар ёки Канададаги таълим тизими
Турли чет эл мамлакатларидаги таълим тизими кўпчилик қатори мен учун ҳам қизиқ. Агар исталган ОАВ ёки ижтимоий тармоқлар ёки турли телеграм каналларда турли чет эл давлатларидаги таълим ҳақида нимадир ёзилса ўша пост ёки мақолани албатта ўтказиб юбормай ўқийман.
Шу жиҳатдан менга Фарҳод Файзуллаевнинг @zambarakning_oqi
канали жуда маъқул. Шу канал орқали Канададаги таълим тизими билан ҳам қисман танишиб бораяпман.
Фарҳоднинг Канада мактаблари ҳақидаги постларини ўқиб шундай хулосага келдим-ки бизнинг таълим тизимимиз Канада таълим тизимидан камида 20 йил орқада. Қанақасига дейсизми?
Шунақасига....
Мен маҳалламиздаги болаларим ўқийдиган мактабга тез-тез бориб тураман. Мактабни аҳволини кўриб бизнинг болаларимиздан ҳали бери ўқимишли инсонлар етишиб чиқмайди деб ўйлайман. Йўқ, болалар орасида иқтидорлилари кўп. Шунчаки мактабдаги шароитлар ноль.
Ҳаммамизга маълум ҳозир дунёда компьютер технологиялари шиддат билан ривожланаяпти. Бизнинг мактабимизда ҳам компьютер хонаси бор, аммо ўғлимни айтишича у ерда ҳеч қачон дарс ўтилмайди. Буни сабабини билмайман.
Мактаб библиотекаси жуда ғариб ва у мактаб ўқувчиларининг қизиқишлари доираси учун мутлақо жавоб бермайди.
Мактабда на спорт зали бор, на спорт майдончаси бор.
Фақат кичкина бир майдончага иккита устун ўрнатиб эскилигидан илма-тешик бўп кетган волейбол сетка тортиб қўйишибди холос. Ана шу спорт майдончаси.
Мактабни иситиш системаси ҳатто минус ноль.
Мактабнинг бир қисми янгитдан қурилиб, бир қисми капитал таъмирланганда иситиш тизими қишлоғимизда газ умуман йўқлигига қарамай, ўша пайтда газга мосланган котёл қўйиб кетилган. Ана шу туфайли бугун ҳар бир синфда алоҳида печка ўрнатилган. Тўғри, ўша печкаларни ёқса ҳам синфхона исийди. Аммо синфни ўртасида печкани тутаб ёнишини ўзингиз тасаввур қилиб олаверинг.
Мактаб буфети ҳам ҳаминқадар.
Ҳожатхонасини эса гапирмаса ҳам бўлади, ўтган асрнинг 70-йилларида ердан ковлаб қилинган ва ҳанузгача фойдалинаяпти.
Мактабни сув билан таъминланиши ҳам ҳаминқадар. Битта бетон ҳовуз қилинган. Соатбай сув бериладиган артезиан водопроводни суви ўшанга йиғилади. Эҳтиёжлар учун ўша бетон ҳовуздан сув олинади.
Химия, физика, биология хоналари ва лабороторияларида ҳам аҳвол ноль.
Болаларни дарсликларини ҳам текшириб тураман, дарсликлар қийин ва ибтидоий. Бу ҳақда xabar.uz да мақолам ҳам чиққан эди.
Яқинда 5-синфда ўқийдиган ўғлимни "Меҳнат дарслиги" китобига қарасам ҳалиям ўтган асрнинг 50-йилларидаги дастур бўйича ёзилган китобни ўқишаяпти. Китобда қўл рандаларининг турлари, уларни ишлатиш усуллари ёзилгандан кейин ўзингиз билиб олаверинг бу китобни илк бор қачон ўқишганини.
Энди қолипга солинган ўқитиш жараёни бу ўзи бутун бошли катта бир мавзу.
Энг ёмони нима биласизларми?
Ён-атрофимиздаги мен билган ҳамма мактабларда шу аҳвол. Ўзбекистондаги қишлоқ жойларидаги, туман марказларидаги аксарият мактабларда шу аҳвол.
Шу учун ёзаяпман, бизнинг таълим тизимимиз Канада таълим тизимидан камида, ҳа камида 20 йил орқада.
Агар биз ҳозирдан аҳволни ўзгартиришни бошласак 20 йилда Канада таълим тизимининг ҳозирги ҳолатига етамиз. Агар аҳвол шундай қолаверса орадаги фарқ катталашиб бораверади.
Биз ривожланишни хоҳлар эканмиз бугунданоқ таълим тизимини тубдан ўзгартиришимиз, мактаблардаги шароитларни яхшилай бошлашимиз даркор. Эртага кеч бўлади.

Ҳурматли муштарийлар келинг бир нарсани овозга қўйиб келишиб олайлик. Охирги пайтларда турли сайтларда берилаётган ва ўзим учун қизиқ деб ўйлаган мавзуларни бу ерда ҳам улашаяпман. Аммо ўша қўйганларим қўйгандан 👎 га учраяпти. Ўқилиши ҳам кам.
Шундай экан келишиб олайлик: Сизларга ўзим ёзганларга қўшиб, турли сайтлардан олиб, унга озгина изоҳ қўшиб бераётган мавзуларим керакми ёки йўқ.
Қизиқми ёки қизиқмасми?
Керак ва қизиқ деганлар Ҳа👍 ни, Қизиқмас ва керакмас деганлар Йўқ👎 ни босинглар.
Сизларнинг хоҳишларингни албатта инобатга оламан.
Омон бўлинглар. Ҳурмат билан Ғайрат Йўлдош

Мактаб тизими: таклифларим(қисқача)
Кеча Канада таълим тизимидан 20 йил орқада қолаётганмиз ҳақида ёзганимдан сўнг дўстларимдан бири шу постимга муносабат билдириб "Сиз мактабларни аҳволи ёмонлигини ёзибсиз, аммо, муаммолар ечимини бермабсиз" деб ёзиб қолди. Бу постимда ўша муаммоларнинг ўзим тўғри деб биладиган ечимларини(кейинроқ батафсил)ёзаман.
Коллежлар тугатилиб мактаблар 11 йиллик бўлганидан кейин кўп мактабларда синф хоналари етишмаяпти. Ҳукумат томонидан дастур қабул қилиниб мактабларда қўшимча бинолар қуриш керак. Айрим жойларда коллежлар бўшади, мактабларни коллаж биноларига кўчириш керак.
Дарсликлар қайта кўриб чиқилиши керак. Аксарият дарсликларда юклама кўп, масалан география фанида карта бўяш каби ёки эски маълумотлар ёзилган китоблар орқали дарс ўтилаяпти, масалан 5- синф Меҳнат китобида рандалар турини ўргатгани каби. Шунингдек ана шу Меҳнат дарси, юқори синфларда Маънавият соати деган фанларни йўқ қилиб уларни ўрнига компьютер технологияларини ўргатадиган дарсларни кўпайтириш керак.
Мактабларни моддий-техник базасини кучайтириш учун бюджетдан салмоқли маблағ ажратилиши керак ва ўша маблағни химия, биология, физика лабороториялари, мактаб кутубхонаси, компьютер хоналарини мукаммал жиҳозлаш учун ишлатиш керак.
Ҳозир кўп жойларда чироқ ўчмаяпти. Шундай экан барча мактабларда иститиш тизимини электр энергиясига мослаб чиқиш керак ва жойларда синфхоналарни ўртасига ҳаммаёқни тутатиб печка ёқишдан батамом қутилиш керак.
Ҳар бир мактабда спорт заллари, майдончалари албатта бўлиши керак. Мактабларда ота-оналарни ҳомий сифатида таклиф этиб, совринлар қўйиб турли спорт мусобақалари ўтказилиши керак. Масалан, шахмат-шашка, стол тенниси, волейбол ва ҳоказоларидан. Бу спорт турларидан мусобақаларни спорт зали ва спорт майдончаси йўқ мактабларда ҳам ўтказаверса бўлади.
Мактабларда 2019 йил 1 сентябрдан жорий бўладиган умумий мажбурий мактаб формасидан батамом воз кечиш керак. Форма қилиш қилмасликни ҳар бир мактаб ўзи ҳал қилиши керак. Форма жорий қилиш-қилмаслик ҳар бир мактабда ота-оналарни розилиги билан қилинади.
Энди формасиз мактаб кийими масаласига келсак менталитетимиздан келиб чиқиб фақат ўта тор, ўта очиқ, этаги ўта калта кийимларни қайтариш керак. Ундан қолгани эркин бўлиши керак. Хоҳлаган рўмолда, хоҳлаган узун этакда, хоҳлаган футболкада бораверсин.
Шунингдек мактабдаги дарс жараёнини ҳам қолипга тиқишдан воз кечиш керак. Парталарни синфхонага жойлаштиришни ва дарсни қандай ўтишни. Ҳозир чет элларда бир хилликдан қочиш учун турли усулларни қўллашаяпти: Парталарни айлана шаклида, тўртбурчак қилиб девор остида териб чиқилаяпти. Ана шу усулни биз ҳам қўллаб кўришимиз керак.
Умуман олганда бу масалада болаларни фикри ҳам инобатга олиниши керак. Парталарни қандай жойлаштиришда, дарсни қандай ўтишда баъзан болалар ҳозирги қолип тизимидан кўра яхшироқ таклиф бера оладилар. Ишонаверинг.
Халқимиз хайр-саховатни яхши кўрадиган халқ. Ота-оналардан қайдайдир хайр-эҳсонни ўқувчиларга босим ўтказиб эмас, балки қандайдир қизиқ бир тадбирлар орқали йиғиб (ундаям йилда бир мартадан ошиқ эмас, акс ҳолда ота-оналар безиб қолишади) олиш керак.
Энг муҳими мактаблар турли янгиликлар, турли тадбирлар ўтказишда туман ХТБ нинг таъсиридан чиқиб эркин бўлишлари керак.
Умуман олганда мактабларда ўқитувчилар, директорлар эски қолипдан чиқаверишлари керак. Туман ХТБ ҳам, ХТВ ҳам буни чеклаш ўрнига ана шундай ташаббус кўрсатган мактабларни қўллаб-қувватлаши керак.
Шунингдек ўқитувчилар маъоши салмоқли оширилиши керак. Ўқитувчида рўзғорни қандай юритиш муаммоси бўлмасагина у хотиржам дарс ўта олади.
Яна бир муаммо, охирги йилларда кўп жойларда мактаб ҳудуди аҳоли томонидан эгаллаб олинаяпти ёки ҳокимлар томонидан қандайдир тадбиркорга бериб юборилаётган ҳолатлар учраяпти. Бу ишга мутлақо чек қўйилиши керак.
Агар қайсидир мактаб ҳудуди катта бўлса бу ҳокимларни кўзини ўйнатмаслиги керак. Биз тез кўпайяпмиз. Бугун кенг жой, келажакда торлик қилиб қолиши мумкин. Шундай экан жойларда ҳокимлар ҳам, бошқаси ҳам мактабларнинг ҳудудига кўз олайтирмаслиги керак.