#Биласизми
Йўл ҳаракати қатнашчилари мобиль​ видеокамерасиз фаолият олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим қилмаслик ҳуқуқига эга

Каналга уланиш👇👇👇
@bugunning_gapi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳайдовчининг маст ҳолатда эканлиги қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида аниқланади

Низомга кўра,  ҳайдовчиларнинг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилади. Бу ҳақда  Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали хабар бермоқда

Текширув камида икки нафар холис иштирокида амалга оширилади, ДЙҲХХ ходими томонидан кузатув камераси (body camera)дан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган текширувлар бундан мустасно.

Ҳайдовчи томонидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилади.

Ҳайдовчи техник восита ёрдамида текширувдан ўтишдан бош тортган ёхуд текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда унинг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш учун туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасаларига олиб борилади.

Тиббий текширувдан ўтишдан бўйин товлаган тақдирда эса ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 136-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилади.

Тиббий текширув ҳайдовчи тўхтатилган (йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган) пайтдан бошлаб, узоғи билан бир соат ичида ўтказилиши лозим.

Тиббий текширув натижалари бўйича икки нусхада баённома тузилади.

Текширувдан ўтказилган шахсга, унинг талабига кўра, тиббий текширув баённомаси нусхаси (қоғоз ёки электрон шаклда) берилиши шарт.

Текширилувчида хулосага нисбатан эътирозлар мавжуд бўлган ҳолларда у бошқа тиббиёт муассасасида қайта тиббий текширувдан ўтказилишини талаб қилишга ҳақли. Бунда қайта тиббий текширувдан ўтказиш мастлик аломатлари аниқланган ёки йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган вақтдан эътиборан икки соат ичида бошқа яқин масофада жойлашган тиббиёт муассасасида амалга оширилиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Лайлак олиб келиб ташлаб кетган пақилдоқлар

Бугун ўзим шу пайтгача билмаган бир нарсани билиб олдим. Пиротехника савдоси билан шуғулланган шахслар 8 йилдан 10 йилгача қамалиши мумкин экан.
Бу ҳақда ЎзА га интервью берган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қутбиддин Бурҳонов маълум қилаяпти

Бу интервьюни ўқиб очиғи қўрқиб кетдим. Ўзи охирги пайтларда анча қўрқинчли хабарлар чиқаяпти. Тиланчилик қилиб маъмурий жазо олган тиланчи қайта тиланчилик қилса 1 йилгача қамалиши мумкинлиги, ахир тиланчи кўпда, ҳаммаси қамалаверса ким қолади
ёки мана пиротехника савдоси билан шуғулланганлар 8-10 йилга қамалишлари мумкин экан. Бу йил кўча-куйларда пақилдоқ ҳар йилгидан кўпроқ пақиллаётганини ҳисобга олсак бу иш орқасидан ҳам кўпчилик қамалиб кетади-ёв бунақада.

Орада 5-6 йил пақилдоқни овозини ҳатто янги йилда ҳам эшитмай қолгандик. Ўшанда пиротехника маҳсулотлари деганлари ўта қаттиқ назорат қилинган эди.

Аммо, негадир бу йил болаларни қўлида пақилдоқ кўпайиб қолгандай. Маҳалламиздаги болалар пақилдоқ пақиллатишни бошлашганига бир ойдан ошди.
Ҳайрон қолаяпман: Чегара ўтказмаса, айланма йўллар аллақачон ёпилган бўлса кўча-куйда болалар шу пайтдан паққиллатиб юрган пақилдоқларни лайлак олиб келиб ташлаётганмикин?

Янги йил яқинлашгани сайин одамларда пиротехника воситаларга бўлган қизиқиш кучаяди. Бу, гарчи тақиқланган бўлса-да, пиротехника воситалари савдоси пайдо бўлишига олиб келади.
Шу кунларда ён-атрофда пиротехника воситалари фаол ишлатилаётгани, яъни пақилдоқлар овози кўпайиб қолгани кузатилмоқда. Энг ёмони, ушбу воситаларнинг фарзандларимиз соғлиғига, ҳаётига хавф туғдиришидир
.

Бу йил қўшнилар билан чегаралар очилиб негадир пақилдоқ кўпайгандай, назаримда. Улар қайердан ўтаяпти,  ким олиб кираяпти? Ҳарҳолда юқорида ёзганимдай уларни лайлак олиб келиб ташламаётгандир ахир. 

Бу нарсани кўча-куйда ортидан қувиб йиғиб бўлмайди. Чегараларда назоратни кучайтириш керак. Агар пақилдоқлар чегаралардан ёки қандайдир айланма йўллардан олиб кирилаверса мамлакат ичида уни назорат қилишни имкони йўқ.
Шуни ўша пақилдоқни кириб  келишига сабаб бўлаётганлар, йўл қўяётганлар тушуниши керак.

Гапим тушунарли бўлди-а?! 😊

Бу постни ўқиб айримлар "бизни ҳам пақилдоқ пақиллатгимиз келади" дейишлари мумкин. Тўғри, орзу-ҳавас ҳар доим бўлган. Аммо ўша пақилдоқ ёш болаларнинг қўлига тушиб салбий оқибатларга олиб келса-чи. Унда нима бўлади?

Қолаверса бир пайтлар эшитганман, маҳалламизда оёғи остига болалар пақилдоқ пақиллатишгани учун ҳомиладор аёл муддатидан олдин туққан ва уни боласини зўрға сақлаб қолишган. Маҳалламиздан бир бола бир кўзидан ажраган эди. Яна кимдир юзидан жароҳат олган эди. Бундай воқеалар кўп.

Шу туфайли ҳам пақилдоқни тақиқлаб тўғри қилишган деб ўйлайман.
Қолаверса иқтисодий қийинчилик даврида ана шу пақилдоқ пақиллатиш ортидан миллионлаб доллар ҳавога совурилиб кетади.
Янги йилда бизга давлат отаётган фейерверклар ҳам етади, нима дедингиз?! 😊

Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Белгиланмаган асослар бўйича транспорт воситаларини тўхтатиб текшириш тақиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали хабар бераяпти

Ҳукумат қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМҚ-975, 01.12.2018 й.) тасдиқланди.

Низомга мувофиқ йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходими томонидан транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:
👉 Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мосламада қайд қилинганда;

👉 Транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисасига алоқадор эканлиги ҳақида маълумотлар бўлганида;

👉 Йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганлигини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодисага ойдинлик киритишга тўғри келганида;

👉 Ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларни бажаришда;

👉 Транспортдан мажбурий тартибда фойдаланишга тўғри келганида;

👉 Махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;

👉 Транспортдан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, транспорт ва юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун.

Бошқа асосларга кўра транспортнинг тўхтатилиши тақиқланади.

Транспорт ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганда, фақат ушбу ҳужжатларни текширишда аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чора кўрилади.

Ушбу хабарни ўқир эканман фақат бир нарсани айта оламан: Шу пайтгача ҳам ЙПХ ходимлари кўчада ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни фақат юқоридаги сабаблар билан тўхтатишган. (Бошқа сабабни ўзи йўқ-ку)
Ўзи ЙПХ ходимларига ҳайдовчиларни тўхтатиш учун Транспортдан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, транспорт ва юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун деган бандни ўзи етарли. Ана шу банд ҳар қандай ҳолатда ЙПХ ходимларига "қани ўртоқ ҳайдовчи, бииир ҳужжатларни кўриб қўяйликчи" деб исталган ҳайдовчини, исталган вақтда тўхтатиш ҳуқуқини беради.

Фақатгина Низомга ЙПХ ходими томонидан транспорт воситаларини тўхтишига сабаб бўладиган асосларга катта эҳтимол билан олдин бўлмаган битта банд қўшилди: Транспортдан мажбурий тартибда фойдаланишга тўғри келганида ЙПХ ходими ҳайдовчини тўхтатиш ҳуқуқига эга.

Бу нима дегани? Бу шундай дегани-ки бундан кейин сиз кўчада машина бошқариб кетаётганингизда ЙПХ ходимига сизни машинангиз керак бўлиб қолса, яъни зарурат туғилса у сизни машинангиздан тушириб бемалол ўзи фойдаланиши мумкин. Масалан, жиноятчини ёки ўзига бўйсинмаган ҳайдовчини қувишда.
Аниғини билмайман, аммо тахмин қиламан олдин ЙПХ ходимларида бундай ҳуқуқ бўлмаган. Катта эҳтимол билан энди берилаяпти.

Буёғи ўша Голливуд фильмларида кўрганингиздай бўлади. Кўчада кетаётганингизда ЙПХ ходими рўпарангизга югуриб чиқиб ўз юлдузчасини кўрсатиб "ўртоқ ҳайдовчи, зарурат юзасидан шу тобда машинангиз менга керак, марҳамат қилиб машинадан тушиб уни бўшатиб қўйинг" деса оғзингизни очиб ажабланиб ўтирманг. Қонунда шундай белгиланган ва сизни машинангиздан тушириб, ўрнингизга ўтириб тезликни мингга қўйиб кетган ЙПХ ходими қонунга асосланиб шундай қилаяпти.
Энди тушундингизми?

Каналга уланиш👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Пенсиялар қайта ҳисобланади

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси расмий сайтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг аҳамиятига муносабат билдирди.
Бу ҳақда ЎзА хабар бераяпти

Унда айтилишича, авваллари ўртача ойлик иш ҳақи - 2200 минг сўм ва иш стажи 35 йил бўлган фуқарога амалдаги тартиб бўйича пенсия ҳисоблашда 1621 минг сўм (энг кам иш ҳақининг 8 баравари) инобатга олинган (қолган қисми, яъни 579 минг сўм ҳисобга олинмаган), шундан келиб чиқиб ушбу сумманинг 55 фоизи, яъни пенсиянинг таянч миқдори (891 550 сўм) белгиланиб, талаб этиладиган (25 йил) дан ортиқча ишлаган 10 йилнинг ҳар бир йили учун 1 фоиздан қўшимча ҳисобланиб, пенсиянинг умумий миқдори 1 054 минг сўмни ташкил этар эди.

Янги тартиб бўйича эса, ушбу фуқарога ўртача ойлик иш ҳақи 1 621 минг сўм эмас, 2 027 минг сўм (ЭКИҲнинг 10 баравари) миқдорида ҳисобга олинади. Бунда, пенсиянинг таянч миқдори 1 115 минг сўмни, ортиқча ишлаган йиллар учун қўшимчани ҳисобга олган ҳолда пенсиянинг умумий миқдори 1 317 минг сўмни ташкил этади ёки 263 минг сўмга ошади.
Шуни таъкидлаш керакки, бу фармон нафақат 2019 йил 1 январдан кейин пенсияга чиқувчиларга, балки ушбу тоифага тушувчи ҳозирги кунда пенсия олиб турган пенсионерларга ҳам татбиқ этилади ҳамда уларнинг пенсиялари қайта ҳисоблаб чиқилади.
Ҳисоб-китобларга кўра, жами 533 минг нафардан ортиқроқ пенсионерларнинг пенсия миқдорлари ўртача 65 минг сўмдан 265 минг сўмгача ошади.
Фармонда белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун 2019 йилда жами 1,8 трлн.сўм миқдорида маблағ талаб этилади.

Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Жек Лондон, "Мартин Иден" романи ҳақида

Бугун сизларга яна бир яхши китобни ўқишни тавсия қилмоқчиман. Бу китоб,  машҳур адиб Жек Лондоннинг  "Мартин Иден" романидир. Кўпчиликнинг  фикрича Жек Лондон бу романида Мартин Иден тимсолида ўз ҳаётини ёзган.

Романнинг асосий қаҳрамони,  номидан ҳам билиниб турибди, қашшоқ, шу билан бирга теран фикрловчи ақл соҳиби денгизчи Мартин Идендир.
У денгизчиликдан бўшаб Окленд шаҳрида ўтроқ ҳаёт кечиришга ўтади. Бир қизни яхши кўради. У билан фотиҳаси ҳам бўлади. Мартинда ёзиш қобилияти бор. Ҳикоялар, қиссалар, романлар ёзади. Аммо бир-иккита газета-журнални айтмаса уни ёзганларини ҳеч ким чоп этишни хоҳламайди. Яшаш шароити жуда оғир, чўнтагидаги охирги центи тугаганда костюмини гаровга топширади. Мабодо қайсидир бир газетадан бир-иккита ҳикоясини чоп этишгани учун 4-5 доллар қалам ҳаққи келиб қолса энг биринчи бориб костюмини гаровдан олади. Пули тугаса яна топширади, қўлига пул тушгандан яна олади.
Ўшандай ҳолатда уни ҳаёти жуда оғир ўтади. Суткалаб ейишга ҳеч нарсаси бўлмайди. Аммо у ҳамма қийинчиликларга бардош бериб ёзаверади, ёзаверади.

Ана шундай кунлардан бирида дўсти уни ишчилар йиғинига олиб боради. У ерда социализм ва капитализм муҳокама қилинади. Табийки ишчиларнинг аксарияти социализм тарафдорлари бўлишади. Мартин эса социализмни ўлгудай ёмон кўради. Ўша ерда унга сўз навбати берадилар ва у ўзининг нутқида социализмни зарарлари ҳақида гапиради. Катта баҳс бўлиб кетади.
Эртаси куни Мартин не кўз билан кўрсинки шаҳар газеталаридан бирида уни нутқ сўзлаётганида туширилган катта сурати ва "Окленд социалистларининг лидери" деб сарлавҳа қўйилган мақола турибди. Мартинни бундан жаҳли чиқади. Шу онда ўша ишчилар мажлисида бўлган ва Мартин ҳақида мақола ёзган мухбирчанинг ўзи уни олдига интервью олиш учун келиб қолади. Мартин уни ўзига туҳмат қилганликда айблаб дўппослайди.
Мартинни қўлидан қочиб чиққан мухбир газетани эртаси кунги сонида Мартинни қора бўёқларда тасвирлаб, ашаддий социалист деб яна битта мақола беради.

Шундан кейин озгина муддат Мартинни ишлари тамоман тескари бўлиб кетади. Уйланмоқчи бўлган қизи фотиҳани бузади. Опаси ва синлиси ундан ўзларини тортишади. Кўчадаги юўкондор баққол унга нарса сотмай қўяди. Қайерга борса одамлар уни қўлларини бигиз қилиб кўрсата бошлайдилар. Мартин жуда ёмон аҳволга тушади.

Ана шундай кунлардан бирида бир нашриёт Мартиннинг бир китобини чоп этиш учун унга шартнома қоғозини жўнатади. Унга кўра Мартиннинг ўша китоби 1000 нусхада чоп этилади ва тушган фойданинг 20 фоизи Мартинга тегади. Мартин уларга ўша китобини улуш беришдан кўра 200 доллар бериб эгалик қилиш ҳуқуқини сотиб олишни таклиф этади. Аммо нашриёт кўнмайди. Шундан сўнг китоб чоп этилиб қисқа кунларда сотилиб кетади. Яна 2000 чоп этишади, яна тезда сотилиб кетади. Мартинни номи чиқа бошлайди. Энди унга турли тарафлардан, газета, журнал, нашриётлардан асарларини сўраб хатлар кела бошлайди.

Шундан кейин қисқа даврда Мартиннинг ҳамма асарлари чоп этилади. Тўхтовсиз келаётган пуллар ҳисобидан Мартин бойиб кетади. У қиммат меҳмонхонага кўчиб ўтади.
Энди уни бир пайтлар сўкиб қувлаган поччалари, шаҳар судьяси зиёфатга чақиришар эди.
Бир пайтлар фотиҳани бузган севган қизи эса уни олдига муносабатларни қайта тиклаш ҳақида ялиниб келади.
Буларнинг бари Мартинни хурсанд қилиш ўрнига тушкунликка туширади. "Мен, пулим йўқлигида ҳам Мартин Иден эдим, ҳозир бойиб кетганимда ҳам ўша Мартин Иденман. Характерим заррача ўзгармади. Ўша пайтда нимани тўғри деган бўлсам ҳозир ҳам тўғри дейман. Ўша пайтда нимани нотўғри деган бўлсам ҳозир нотўғри дейман. Қарашларим заррача ўзгармади. Лекин нега одамлар менга бўлган салбий муносабатларини ижобий тарафга ўзгартирдилар. Наҳотки пулларим ва обрўм учун бўлса", деб ўйлай бошлайди ва тушкунликка тушади. Охири ўзини пароходдан океанга ташлаб ҳалок бўлади.
Китобни кўчириб олиш:
http://n.ziyouz.com/kutubxona/category/14-jahon-nasri?download=5912:jek-london-martin-iden-roman&start=100

Романни Қодир Мирмуҳамедов маҳорат билан ўзбек тилига таржима қилган.

Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Бугун Тошкент шаҳри бўйлаб юрган кўп сонли Қорбоболар нима мақсадда йиғилганлари маълум бўлди

Бу ҳақда xabar.uz хабар бераяпти

Маълум бўлишича Тошкент шаҳар “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ташаббуси билан янги йил байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида “Маҳаллада Янги йил” лойиҳаси асосида Тошкент шаҳридаги 505 та маҳалла фуқаролар йиғини томонидан қорбобо кийимлари тайёрланган.

Ўша кийимларини кийиб Қорбоболар Маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан янги йил арафасида байрам билан табриклаш мақсадида биринчи навбатда маҳалларда яшовчи ногиронлиги бор шахслар, кам таъминланган, юз ёшдан ошган ҳамда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари уйларига бориб табриклаш режалаштирилмоқда.

Шунингдек,  жорий йилнинг 20 декабрь кунидан 31 декабрь кунига қадар Тошкент шаҳри маҳаллаларида истиқомат қилувчи 12 ёшгача бўлган болаларга байрам шукухини улашиш мақсадида ҳар бир маҳаллада, маҳалла маркази биноси, кўчалар, кўп қаватли уйлар олдида ва болалар майдончаларида болалар учун ташкил этилаётган кичик байрам тадбирларига юқори кайфиятда аҳоли таклиф этилиши режалаштирилмоқда.


Ана ўша Қорбоболар бугун, 2018 йил 16 декабрь куни “Халқлар дўстлиги” саройи биноси олд майдонида пойтахт ахолисини Янги йил билан қутлаш учун Тошкент шаҳридаги 505 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан тайёрланган Қорбоболар тўпланиб табриклар йўллашди.

Қойилмисизлар?!😊

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Жиззах вилояти ва унинг Пахтакор тумани ҳақида ёки Жиззах вилоятида туғилган машҳурлар

Шу десанглар кеча Жиззахнинг Пахтакор туманига бордик. Бепоён далалар, сурув-сурув моллар, қўйлар, тоза ҳаво. Ҳаммаси ажойиб.
Ургутдай аҳоли тиқилинч яшайдиган жойдан уёқларга борган одам аҳоли камлигидан бироз ҳайрон бўлади.
Биз борган жой Зафаробод шаҳарчасидан ҳам нарида экан,  Пахтакор шаҳридан ўтиб кетавердик, кетавердик,  кетавердик. Уёқ-буёқда кичик-кичик аҳоли пунктларини айтмасангиз, ҳаммаёқ бийдай дала: пахта ва ғалла экиладиган катта-катта майдонлар.
Биз борган жой Айдаркўлга яқин жой экан, аммо кўлни бориб кўришга вақтимиз бўлмади.

Кенг далаларда моллар ва қўйлар подаларини кўриб ўша жойларда гўшт-сут етиштириб, уни қайта ишлайдиган корхоналар очса бўладиган жойлар экан деб ўйладим.
Аҳолини камлигини кўриб эса туманимизнинг тиқилиб яшаётган 500 минг аҳолисини ўйладим.
Биз ўзбекистонликликлар аксарият ҳолларда киндик қонимиз тўкилган жойлардан бошқа узоқ жойларга кўчиб бориб яшашни кўпда хоҳлайвермаймиз. Ҳудудлар бўйлаб аҳоли зичлигининг нотекис жойлашишининг сабаби шу деб ўйлайман. Ургут туманида 500 минг аҳоли тиқилиб яшаган ҳолда,  ундан майдони катта бўлган Пахтакор туманида 72 минг атрофида аҳоли яшашини бошқа нима деб тушунтиришни билмайман.

Жиззах вилояти 1973 йилда ташкил топган. Унгача эса вилоятнинг бир қисми Сирдарё вилояти, яна бир қисми Самарқанд вилояти таркибига кирган. 1988 йилда вилоят тугатилиб яна эски ҳолига, бир қисми Самарқанд, яна бир қисми Сирдарё вилоятига қайтарилган. 1990 йилда эса қайта ташкил этилган.

Жиззах вилоятида 12 туман бор.
Аҳолиси 1.300.000 дан ошиқроқ.
Вилоят шимолда Қозоғистон билан, шарқда Тожикистон билан, жанубда Самарқанд вилояти билан, ғарбда Навоий вилояти билан чегарадош.

Вилоят аҳолисининг:
90% - ўзбеклар
3% - қирғизлар
3% - тожиклар
1% - руслар
1% - бошқа миллатлар
ташкил этади
.
Вилоят аҳолисининг 65-70 % қишлоқларда яшайди.

Жиззах вилоятида бир нечта машҳур кишилар туғилишган.

1. Мирзиёев Шавкат Миромонович, 2016 йил, 4 декабрдан Ўзбекистон Республикаси президенти.
1957 йил, 24 июлда Зомин туманида туғилган
.

2. Рашидов Шароф Рашидович, 1959-1983 йилларда Ўзбекистон компариясининг биринчи секретари бўлган. 1917 йил, 6 ноябрда Жиззах шаҳрида туғилган.
1983 йил, 31 октябрда вафот этган
.

3. Лебедев Сергей Николаевич. Россия сиёсатчиси.  2007 йилдан ҳозиргача МДҲ бошқарув котиби.
2000-2007 йилларда Россия ташқи разведка хизмати бошлиғи бўлиб ишлаган. 1948 йил, 9 апрелда Жиззах шаҳрида туғилган
.

Кеча биз борган Пахтакор тумани 1967 йил, 9 январдда туман сифатида ташкил этилган. Пахтакор шаҳри эса 1961 йилда шу номдаги совхоз тузилганда совхоз маркази сифатида қурилган.
1971 йилда эса шаҳар типидаги посёлка(шаҳарча) мақомини олган.
1974 йилда эса шаҳар мақомини олган.
Туманда 72 минг аҳоли яшайди.

Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Москвадаги ўша машҳур «Бутирка» тергов изолятори ёпиладиган бўлди

Москвадаги ““Бутирка” тергов изолятори унинг атрофидаги уйларда яшаётган аҳолининг кўплаб шикоятларидан кейин ёпиладиган бўлди. Бу ҳақда kun.uz хабар бераяпти

Россия Жазони Ижро Этиш Федерал Хизмати (ФСИН) директори ўринбосари Валерий Максименконинг маълум қилишича, қисқа муддатларда Дмитров шоссесида ёки Новая Москвада 5 минг ўринга мўлжалланган янги тергов изолятори пайдо бўлади. 

Таъкидланишича, “Бутирка” тергов изоляторининг ёпилиши ҳақидаги гаплар анчадан бери бўлаётган эди. Аввалроқ Москванинг Тверь туманидаги турмани хусусий шахслар сотиб олиб, унинг ўрнига янги тергов изолятори қуришлари тахмин қилинганди.   

“Бутирка” Москвадаги энг катта ва Россиядаги энг эски турмалардан бири ҳисобланади. 
Турманинг 200 йилдан кўпроқ тарихга эга биноси давлат томонидан муҳофаза қилинувчи тарихий ва архитектуравий ёдгорликлар рўйхатида туради


Маълумки Собиқ Иттифоқ даврида халқимиз ўз бошидан уч марта ёппасига қама-қамаларни ўтказди.

Биринчиси 1927-32 йилларда коллективлаштириш даврида "бой-қулоқ" деб анча одамларимиз ноҳақ қамалишган.

Иккинчиси 1937-1953 йилларда, Сталин зулмининг авжига чиққан пайтларида миллионлаб ҳамюртларимиз "Халқ душмани" сифатида ноҳақ қамалиб қамоқ ҳидидан нафас олишган.

Учинчисида эса 1984-1988 йилларда "Пахта иши" деб аталган иш бўйича юз минглаб ҳамюртларимиз ноҳақ қамоққа тиқилган.

Тарихга қарасак 1927-32 йилларда қамалганлар ҳам ёки 1937-53 йиллардаги қамалганлар ҳам асосан узоқ Сибирдаги қамоқхоналарга жўнатилган ёки сургун қилинган. Шу учун ҳам ўша йилларда одамлар орасида "Сибирга сургун қилиб юбормасин тағин" деган гап машҳур бўлган ва ана шу гапни эшитгандан одамларимиз қўрқувга тушишган.

Халқимизнинг ёппасига қамоққа тиқилишининг учинчисида, "Пахта иши"да Москвадаги Бутирка тергов изоляторини оти машҳур бўлиб, уни бутун халқимиз таниди. Ўша 1984-88 йилларда Бутирка деса одамларимизни юрагига қўрқув тушаверган. Сабаби, "Пахта иши" бўйича қамалганларнинг кўпчилигини ана шу Бутирка тергов изоляторига олиб қамашган ва уларни ўша ерда тергов қилишган.
Шу учун ҳам ўша "Пахта иши" бўйича қама-қамалар авжига чиққан пайтда энди одамлар "Сибирга сургун қилади" деган гапни эсламай қўйишган ва "Бутиркага олиб бориб тиқмасин яна" деб қамоқдан гап очилса дарров Бутиркани эслашган.

Ўша пайтда "Пахта иши" баҳона бу тергов изоляторига Ўзбекистоннинг кўп одамлари тиқилди. Область партия комитетининг биринчи секретарлари, район партия комитетининг биринчи секретарлари, пахта тозалаш заводларининг директорлари, раислар, бригадирлар, шунингдек ўша пайтда бу тергов изоляторига Ўзбекистон компартиясининг биринчи сектетари Иномжон Бузрукович Усмонхўжаевгача тиқилган.
Ўзбекистонлик маҳкумларни тергов давомида бу тергов изоляторида кўз кўриб қулоқ эшитмаган усуллар билан қийнашган.

Мана бугун халқимиз бошига оғир кунлар тушганда асосий ролни бажарган ўша тергов изоляторини ёпишаяпти.
Ёш авлод балки билмас, аммо катта авлод бу тергов изоляторининг номини алам ва қайғу билан эслайди.


Каналга уланиш:👇👇👇


https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Ўзбек бўлинг.. ва яҳудий бўлинг

Ҳар гал олийгоҳда биринчи дарсимни шундай бошлайман:
- Сиз билан биз ўзбекмиз.
Ўзбек деган номни баланд кўтаринг. "Миллатинг нима?" деб сўрасалар "ўзбек" деб айтишдан уялманг. Бир умр ўзбек бўлиб қолинг. Аммо... яҳудий бўлинг
.
Гап шу ерга келганда тингловчиларим "портлайди":
- "Ўзбек бўлинг... Аммо яҳудий бўлинг", домла бу гапни қандай тушунайлик?

Шундан сўнг мен миллатимизнинг, халқимизнинг оёғини кишанлаб турган, ўзининг юксакларга парвоз қилишга монеълик қилаётган нуқсонлар, баъзан унинг одамохунлиги, кўнгилчанлиги ва бошқа инсоний фазилатлари ортидан чиқаётган қусурлардан куйиб-пишиб гапираман.
- Мана сиз, - дейман рўпарамдаги талабага қараб, - Отангиз ким бўлиб ишлайди?
- Фалончи.
- Онангизчи?
- Уй бекаси.
- Оилада нечта фарзандсизлар?
- Беш фарзандмиз.
- Хўш. Сиз мусиқа чалишни биласизми? Шахмат ўйнашни-чи? Спортнинг қайси тури билан шуғулланасиз? Нечта хорижий тилни биласиз? Пазандаликни эплайсизми? Қишлоқданмисиз, ҳеч сигир соғиб кўрганмисиз? "Сигир соғиш аёлларнинг иши" дейсизми?
Сўроқларим жавобсиз қолди. Ҳаммаси ноль.
Сабрим тугайди. Хўш, нимани биласиз ўзи? Биров ёпган нонни ейиш, биров соққан сутни ичиш ҳаммани ҳам қўлидан келади-ку!

Мени тинглаётганлардан бири ниҳоят "ўзини кўрсатмоқчи" бўлади:
- Тош кўтариш, кураш тушиш бизнинг ишимизмикин, домла? Мана бадантарбия институти бор, мелиса академияси, ҳарбий мактаблар бор. Тошни ўшалар кўтараверсин.
Яна бири тилга киради:
- Нон ёпиш, сигир соғиш, ош дамлаш иш бўптими? Ўзлари саводсиз бўлсалар-да бувим дўндирадилар бу ишларни.

Уларни гапларини эшитиб яна зарбага шайланаман:
- Фикрлашларинг ўта хом. Нега биздан жаҳон миқёсидаги олимлар, спортчилар ошпазлар чиқмайди, ҳаммаси яҳудийлардан? Сизлар шу тахлит фикрлаганларинг учун. Ҳунарингиз йўқ. Фикрларингиз палағда. Шу учун ҳам дейманки: Ўзбек бўлинг ва... яҳудий бўлинг.

Алҳамдулиллоҳ мусулмонмиз. Аммо бу кифоя эмас. Бугун биз дини, ирқи, миллатидан қатъий назар, дунёнинг барча илғор халқларидан ўрганишимиз керак.

Масалан, дунё фан-техникаси, санъат, спорт, тил билиш, савдо-сотиқ, молиявий сиёсатда яҳудийларнинг олдига тушадигани йўқ. Яҳудий даставвал нима қилади? Бола тарбиясига эътибор билан қарайди. Ўзи еб-ичмаса, тузукроқ кийинмаса ҳам, ваҳоланки у еб-ичишни, кийинишни ҳам эплайди, боласини тарбиялайди. Уларни ўқитади. Соғлом қилиб ўстиради. Энг биринчи тил ўрганишига эътибор беради. Кейин эса ёнидан харажат қилиб бўлса ҳам мусиқа, шахмат, спорт, математикани ўрганишига эътибор беради.
Биз-чи? Биз роса пулни йиғиб катта суннат тўйи қилиб пулни ҳавога совурамиз. Болани суннат тўйи қилишни муҳим иш сифатида кўрамиз-у, аммо ўта муҳим иш бўлган болани таълимига мутлақо қизиқмаймиз
.

Яна бир муҳим фазилати: аҳил миллат. Яҳудийдан зинҳор қашшоқ ёки тиланчи чиқишига тоқат қилолмайди. Буни бутун миллатга иснод деб тушунади.
Арзимаган нарса учун миллатини сотмайди. Табий уларда ҳам миллат ичида олий ва паст табақа бор. Лекин улар учун муомала ва оқибатда энг паст табақа яҳудий ҳам бошқа миллат кишиларига қараганда устун туради. Эҳтимол  аксариятининг ватани бўлмай дунё бўйлаб сочилиб яшагани учунми уларда маҳаллийчилик иллати умуман йўқ.
Бизда-чи? Ҳатто, бир маҳаллада яша, иккига бўлиниб, маҳаллийчилик туфайли бир-бири билан келиша олмайдиганлар бор
.

Бу гапларни айтишим яҳудийни қандайдир олий ирқ, идеал миллат деб билишимдан эмас, ҳар қандай миллатда иллат ҳам, камчилик ҳам бор, бундан яҳудийлар ҳам холи эмас, шунчаки юқоридаги фазилатларни ўз миллатимда, ўз халқимда ҳам кўришни жуда-жуда хоҳлайман. Шу учун ҳам, ўзбек бўлинг, аммо.... яҳудий бўлинг.

Шунингдек, фин, фаранг, араб, немис, турк, япон ва бошқа миллатлардан ўрганадиганимиз кўп. Шак-шубҳасиз ўзбекнинг ҳам жаҳон халқларининг инсоний хазинасига инъом этишга арзигулик бағрикенглик, саховатпешалик, меҳнатсеварлик каби ажойиб сифатлари кўп. Шуларни ёнига илмга чанқоқлик, бола тарбиясига эътиборли бўлиш фазилатлари қўшилса, нур устига аъло нур бўлар эди.

Ғайбуллоҳ ас-Салом, "Эй умри азиз" китобидан.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
ЭЛЧИЛИК

Элчилик!
Шу сўзни эшитсам биринчи навбатда эл-юртни аза маросимларини ўйлайман. Чунки халқнинг наздида сизни элдан чиққан чиқмаганингиз айнан ана шу юқоридаги аза маросимларда қатнашишингизга қараб белгиланади. Қариндошларни йўқламанг, сиз билан ҳеч кимни иши бўлмайди. "Ҳа энди ҳозир ҳамма ўзини ташвишидан ортмайди" деб қўя қолишади. Қўшнилар билан алоқангиз бўлмасин сиз билан ҳеч кимни иши йўқ. "Ҳа энди иккита қўшнини ўзи билади-да" дейишади кетаверишади. Аммо элни ҳар хил маросимларига қатнашманг, бўлди сиз элдан, элчиликдан чиқасиз қоласиз.

-Ука, сен нега одамларга қўшилмайсан? Нега фалончини "эҳсон"ида кўринмадинг. Фалончиникида эса жанозага борганинг сени бошқа қайтиб кўрмадим. Ҳаммамиз бир жойни одамимиз, уят бўлади, мундоқ кўриниб тургин. Буёғи элчилик.

-Ўша ерга жанозадан кейин ҳам  бир марта фотиҳага борган эдим.

-Жанозадан кейин бир марта бориш, нима деган гап бу? Ҳеч бўлмаса тўртинчи кун "худойи"си ўтгунча ўша ерда бўлишинг, кейин эса ҳар пайшанба ва якшанба кунлари фотиҳага бориб туришинг керак. Акс ҳолда, бунақада элдан чиқиб кетиб қоласан.

- Бировни ишини бажариб беришим керак эди. Кейин, ўша жаноза бўлган хонадонни ҳам шароити оғир экан. Жаноза харажатларига ҳам, ундан кейин дастурхон тузашга ҳам кимдандир қарз олиб келди. Кейин ҳозир ҳаво совуқ, ташқарида ўтирсам соғлигимга тўғри келмаяпти.

-Э нималар деяпсан. Қарз бўлса, ўлмаган жон узади. Энди соғлигингга келсак, баҳона қилма, отдайсан. Бошқа бундай қилма, кўриниб тур. Элчиликдан чиқиб кетиб қолма.

- Хўп, хўп
.

Юқоридаги суҳбатга ўхшаш суҳбатлар ҳар-ҳар замонда юртимизни баъзи жойларида бўлиб ўтади.
Айниқса мен туғилиб ўсган Ургутда бу ҳолат кучлироқ ривожланган.

Тўғри, киши эл-юртга аралашиб юриши керак. Аммо юқорида ёзганимдай нега қариндошлар ёки қўшнилар билан алоқаси яхши бўлмаса элдан чиққан ҳисобланмайди-ю, лекин аза маросимларига боришга соғлиғи тўғри келмагани учун бора олмаса элдан чиққан ҳисобланади? Мана шунга мен ҳечам тушунмайман.

Гоҳида шу мавзуда гап очилганда ҳаддим сиғадиганларга одамларимизни мажбурият бўлиб эзиб ётган аза маросимлари динимизда бўлмаганини, иложи борича аза бўлган хонадон аҳлига ташвиш бўлавермасликни гапираман. Кимдир бу гапни маъқуллайди. Кимдир эса элчилик эканини, элдан чиқиб бўлмаслиги ҳақида "ваъз" ўқийди. Ачинарлиси уни гапини ҳам кимдир қўллаб-қувватлайди.

Бой ҳам, мискин ҳам тўйни йиғиниб қилар. Аммо ўлим бевақт келиб қолганлиги туфайли жаноза қўққисдан бўлиб қолади. Ана шундай ҳолатларда ўзи зўрға кун кўриб юрган инсонлар жанозадан кейинги аза маросимларини ўтказиш учун бировдан қарз олмоқдалар. Агар қарз берадиган одам чиқмаса, рўзғорига яраб турган нимасинидир сотиб аза маросимларни ўтказмоқда.
У қандай элчилик-ки, элдан кимнидир бошига мусибат тушганда унга ёрдам бериш ўрнига, турли маросимларни дебб, уни ҳадеб безовта қилаверишса.
У қандай элчилик-ки, бир одам турли муаммолар гирдобида қолиб, ҳали қариндошлар, ҳали қўшнилар билан сози бўлмай юраверса ва у билан ҳеч ким қизиқмаса-ю, аммо "мусибат етган хонадонни камроқ безовта қилай" деб жанозадан кейин фотиҳага бормагани учун "элчиликдан чиқаяпсан" деб таъна қилишса!

Агар биз ҳақиқий элчиликни хоҳласак мусибат етган хонадонни ҳадеб безовта қилгунча қўшниларга, қариндошларга, ҳаммага яхшилик қилиш пайида бўлишимиз керак.
Энг муҳими элчиликни аллақандай аза маросимларда қатнашиш ёки қатнашмаслик билан белгиламаслик керак. Аксинча, кишини эл-юртга, одамларга қанчалик манфати кўп тегаётганига қараб уни элчиликда юрганини баҳолаш керак.

Агар бир инсон ҳамма маросимлардан қолмай борса-ю, аммо ночор қўшниси ёки қариндоши ёрдам сўраганда бор бўлиб бермаса, ундай одамни элчиликда юрибди деб бўладими?
Ёки ўзи ҳар доим, ҳаммага ёрдамга беррса, қўлидан келганча одамларга яхшилик қилса, қўшнилар, қариндошлар уни қилаётган яхшилигидан рози бўлса, шундоқ одамни аза маросимларга югуравермаслиги учун элчиликдан чиққан деб бўладими?
Манимча йўқ.
Аммо сиз буни қандай баҳолайсиз менга қоронғу.
Элчиликда бўлайлик, аммо олдин элчиликни нима эканлигини тушуниб етайлик.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Транспорт воситаларини ижарага бериш тартиби белгиланди
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бераяпти

Ҳукумат қарори билан (1015-сон, 14.12.2018 й) Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур Низомга кўра енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш шартномаси 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга ёзма тарзда тузилади.

Қисқа муддатли ижара шартномасини нотариал расмийлаштириш ҳамда ДЙҲХХ органларидан рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.

Қисқа муддатли ижара шартномасида тарафлар, яъни ижарага берувчи юридик шахс, ижарага олувчи (ижарачи) эса жисмоний шахс бўлади.

Шартнома тузиш учун ижарага олувчи ижарага берувчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

👉 Паспорт;

👉 Ҳайдовчилик гувоҳномаси;

👉 Тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақида маълумотнома;

👉 Гаров депозити киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат
.

Қисқа муддатли ижара шартномасининг муддати тугагандан сўнг транспорт воситаси ижарага берувчи томонидан топшириш ва қабул қилиш далолатнома асосида қабул қилиб олинади.

Мана энди машинаси йўқлар бемалол узоқроққа саёҳат қилишда автомашиналарни бир ойгача бўлган муддатда, хоҳлаган кунларигача ижарага олиб миниб кетаверадилар.

(Фақат, машинани атиги 2-3 кунга ижарага олаётган шахс ҳам мажбурий суғурта олиши шартмикин, шуни ёзишмабди-да. Ҳай аттанг! 😊)


Каналга уланиш👇👇👇


https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Шри-Ланкада сиёсий инқироз барҳам топди
Бу ҳақда РИА Новостига таяниб ЎзА хабар бермоқда

Ушбу давлатда сиёсий инқироз жорий йилнинг 26 октябрь куни, 2005-2015 йиллар давомида Шри-Ланка Президенти сифатида фаолият юртиган Махинда Ражапаксанинг мамлакат Бош вазири лавозимини эгаллаб олганидан сўнг бошланди. 

Амални оҳанграбоси борда. Қаранг, 10 йил, 2005-2015 йиллар давомида мамлакатни бошқарган Махинда Ражапаксани энди Шри-Ланка бош вазири бўлгиси келиб қолибди.

Бунга жавобан амалдаги Бош вазир Ранил Викрамасингхе эса конституцияга мувофиқ ҳукумат раҳбари сифатидаги вазифасини давом эттиришни даъво қилди.

Бундай вазиятда мамлакат президенти Майтрипала Сирисена парламент фаолиятида танаффус эълон қилишга мажбур бўлди. Бунинг оқибатида мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари авж олди.

Жорий йилнинг 13 декабрь куни мамлакат Олий суди Раджапакса (Собиқ давлат раҳбари) Бош вазир лавозимини эгаллашга ҳақли эмас деган қарорга келди. (Хайрият-э, адолат бор экан-ку😊)
Ранил Викрамасингхе, шу тариқа, мамлакат Бош вазирлигига қайтди.

Маълумот ўрнида:
👉 Шри-Ланка(Цейлон) орол-давлати Ҳинд океанинг шимолида Ҳиндистон соҳилларига яқин жойда жойлашган.

👉 Пойтахти: Шри-Жаяварденепура Котте (зўрға ўқидим-э😊)
(Пойтахти олдин Коломбо шаҳри эди)

👉 Аҳолиси: 22.000.000 атрофида.

👉 Майдони: 65.610 км.кв

👉 Аҳоли жойлашуви: 1 км.кв.да 308 киши.

👉 Пул бирлиги: Шри-Ланка рупийси.

👉 Мустақиллик куни: 4 февраль, 1948 йил. (Буюк Британиядан озод бўлган)


Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Ўзбекистонда тиланчилик қонун йўли билан тақиқланмоқда.
Бу ҳақда ҳамма ёзди, кўп ёзди, хўп ёзди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1883-моддасида тиланчилик қилганлик учун энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш белгиланмоқда.

Шу билан бирга, Жиноят кодексининг 1271-моддаси тиланчилик билан шуғулланиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилинади
.

Мазкур қўшимчалар тиланчилик қилганлик учун, шу жумладан тиланчилик қилишда вояга етмаган ёки ногиронлиги бўлган шахслардан фойдаланганлик ёки уларни жалб қилиб ёхуд ўзини ногиронлиги бўлган шахс сифатида кўрсатиб, шунингдек чақалоқлар ва ёш болаларга ҳамда бошқа вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахсларга гиёҳвандлик ёки психотроп, шунингдек кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган бошқа восита ва моддаларни истеъмол қилдирган ҳолда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар учун амалдаги қонунчиликда жавобгарлик масаласи белгиланмаганлиги учун жорий этилмоқда.

Бу ҳақда каналда роса ёздим. (Тахминимча энг кўп ўзим ёздим-ов😊)

https://t.me/bugunning_gapi/193

https://t.me/bugunning_gapi/196

https://t.me/bugunning_gapi/204

https://t.me/bugunning_gapi/210

Тиланчиларни тиланчилик қилгани учун ҳатто 1 йилгача қамалиши мумкинлиги ижтимоий тармоқларда анчагина гап-сўзларни келтириб чиқарди. Ўша гап-сўзлардан шу нарса ойдинлашди-ки аксарият одамларимиз тиланчиларга қамоқ жазоси, хоҳ у 15 сутка бўлсин, хоҳ энг қаттиқ жазо бир йил бўлсин берилишига қарши эканликлари ойдинлашди.

Ҳаммасидан ҳам қизиғи "тиланчилик" деган ишда иштирокчи иккита бўлади. Бири тиланади, иккинчиси унга пул беради. Тиланчини тиланаётганини у кимдандир пул олмагунча исботлаш қийин. Чунки бозор бўлсин, масжид эшиги олдида бўлсин, кўча-куйларда бўлсин турган ва биз ҳам, уларни назорат қилиши керак бўлган Ички ишлар ходимлари ҳам тиланчи деб гумон қилган одамимиз тиланчи бўлмай ўз иши билан турган одам ҳам бўлиши мумкин. Шундай экан хоҳ суратга ёки видеога оладиган ускуналар ёрдамида бўлсин, хоҳ ўзлари гувоҳ бўлиб ушлашсин тиланчиларни фақат одамлардан пул оладиган ҳолатида "жиноят" устида ушлаши мумкин.

Ана шу ерда кўпчиликни бир савол ўйлантираяпти: Хўш, тиланчи тиланиб пул олгани учун олдинига маъмурий чора қўлланиб, жарима қилиниб, мабодо жазо чораси қўлланилгандан кейин яна тиланчилик қилса 1 йилгача қамалиши мумкин экан. Аммо унга пул берган одам-чи, у одам кимгадир савоб оламан деб эҳсон қилиб пул бериб у ҳам айбдор бўладими, бечора?
Агар пул берувчи айбдор ҳисобланмаса тиланчилар "мен тиланиб юрганим йўқ эди, шундоқ атрофни томоша қилиб турган эдим, ану одамни ўзи келиб қўлимга пул тутқазди, олавердим" деб баҳона қилиб турмасмикин?

Қизиқ, жудаям қизиқ.
Мени назаримда ҳаммаси чалкаш ва тиланчини қамашгача бўлган жазо шошма-шошарлик билан қабул қилинаяпти. Тағин билмадим.


https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Агар Кореяда бўлганида ёки ватанпарварлик ҳақида

Тожикистон билан чегаралар очилганидан бошлаб кўча-кўйда ҳам, ижтимоий тармоқларда ҳам асосан нархларни солиштириш билан, қайси давлатда нима арзон-у нима қимматлигини муҳокама қилиш билан бандмиз.

Тожикистонда бўлиб қайтган танишлардан, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалардан шуни билдик-ки, Тожикистонда озиқ-овқатлар биздан анча қиммат, халқ тилида «битовая техника» деб аталувчи уй-рўзғор буюмлари эса биздан арзон экан. Шунингдек бошқа қўшниларимизда ҳам шундай.

Йўллар очилиб, қўшни давлатларга бемалол, эмин-эркин бориб келиш имкони бўлаяпти. Қўшни давлатлардан «уёқда арзон экан» деб турли буюмларни юртимизга олиб кираётган одамларни кўриб кеча бир ҳамюртимиз «буларда ватанпарварлик йўқ» деб айблабди. Тўғри-да, агар одамларимиз ўша давлатлардан олиб кираётган буюмларини ўзимиздан харид қилсалар бу билан ўзимизнинг иқтисодиётимизга муносиб ҳисса қўшган бўлар эдилар. Аммо тирикчилик, «сендан угина, мендан бугина» деган гаплар бор. Аммо...

Эсимда, 1990-йилларнинг охирида дунё бўйлаб иқтисодий инқироз юз берди. Ўшанда инқироз Жанубий-Шарқий Осиёдаги бир қатор мамлакатлар қатори Жанубий Кореяни ҳам четлаб ўтмади. Шунда мамлакат президенти ўз халқидан ёрдам сўраб мурожат қилди. Ўшанда жанубий кореяликлар қўлларидаги ортиқча валюта ва тилла буюмларни олиб бориб банкка топшира бошладилар. Ўшанда валюта ва тиллалар қарз сифатида олинди. Аҳоли ўз ҳукуматига ишонди. Ҳукумат ҳам уларнинг ишончини оқлади ва кейинчалик мамлакат иқтисодий инқироздан чиқиб олганидан кейин олинган тилла ва валюталар аҳолига фойдаси билан қайтариб берилди.

Кореяликларнинг ўша иши билан юртдошларимизнинг қўшни давлатлардан қандайдир буюмларни ташишлари ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Корейсларнинг ўша ватанпарварлиги ҳар қандай таҳсинга лойиқ. Улар ватанпарварлиги учун ҳукумат ҳам муносиб жавоб бера олишига ишонадилар. Шунингдек табий офатлар пайтида ҳам уларда ҳукумат зудлик билан жабрланган аҳолига ёрдамга ошиқади.

Хўш, бизда-чи? Одамлар ва ҳукумат ўртасида Жанубий Кореядагидай ишонч борми? Унчалик эмас. Одамлар мутасаддиларга ишонишмайди. Бунга эса уларнинг етарлича асослари бор.
Узоққа бормай, ўтган йилнинг кузида, шу йил баҳорда мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида қаттиқ шамол баъзи одамларнинг уйларнининг томини, ағдариб ташлаган ҳолатлар бўлди. Биргина маҳалламизнинг ўзида ўндан ошиқ хонадоннинг томини шамол учирди. Қишлоғимиз, туманимиз миқёсида эҳҳе қанча эди. Ўшанда табиий офатдан зарар кўрган инсонларнинг ҳолидан на ҳокимият хабар олди, на бошқа ташкилот. Зарар кўрганлар орасида қўли қисқароқ оилалар ҳам бор эди. Уларга ҳеч ким ёрдам бермади. Яхши ҳам халқимиз оғир кунларда бир-бирини ташлаб қўймайдиган халқ. Кўпчилик бўлиб ҳашарга бориб томларни қайтадан ёпиб беришди.

Ҳозир шуларни ёзаяпман-у, аслида аввалдан табиий офатларда маҳаллий ҳокимиятларнинг аҳолига ёрдам бергани ё далда бўлганини эслай олмадим.
Фақат бир марта, Сўх ёки Шоҳимардонда одамларнинг уйларини сел оқизиб кетганида аҳолига ҳукумат даражасида ёрдам берилганини биламан. Бошқа ҳолатларни эшитмаганман ёки бехабарман.

Ҳаммамиз кўриб турибмиз, бу йил қишда ҳам, баҳорда ҳам ёғингарчилик бўлмади. Дарёларимизда сув озлиги туфайли кўп жойларда анҳор ва каналларда сув оқмаяпти. Шу сабабли томорқаларда турли экинларни етиштириш жудаям оғир бўлмоқда. Хўш, вазиятнинг оғирлигини кўриб турган мутасаддилар керакли идораларга мурожат қилиб, аҳолидан олинадиган томарқа солиғини ёки фермерлардан олинадиган даромад солиғини ҳеч бўлмаганда бироз қисқартирса мақсадга мувофиқ бўлмасмиди? Аммо ҳозирча бу иш ҳеч кимнинг хаёлига келмаяпти.

Ана шундай ҳолатларда чегаранинг уёғидан буёққа биздан арзонлиги ва озгина фойда учун буюм ташийдиган одамлардан ватанпарварлик талаб қилиш учун кишининг калласи катта бўлиши керак.
Аҳолининг ишончини тиклаш учун авваламбор жойлардаги мутасаддилар биринчи қадамни ташлаши лозим. Чунки ўртадаги ишончни тиклаш учун одамлар ҳеч қачон биринчи қадамни ташламайди.
(Архивдан)

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Ревизор

Ану куни маҳалламизнинг ўртасидан ўтган катта кўчага чиқсам нотаниш бир одам, ёнида маҳалламиз раиси кўча ёқасидаги дўкон борми, новвойхона борми эгаларини чақириб буйруқ бериб юрган экан:
  - Мана бу дарахтнинг хазон барглари куздан бери ҳали ётибдими? Наҳотки шуни шу пайтгача тозалаб олишни имкони бўлмаган бўлса. Тез йўқотинг. Кечгача ҳаммаёқ ёғ тушса ялагудек бўлсин.
   - Ҳой сомсачи, анави арава устига ўрнатилган тандирингни бугунни ўзидаёқ йўқот. Бир кун ишламасанг ҳеч нарса қилмайди. Меҳмонлар ўтиб кетсин, кейин ишлайверасан.
  - Ҳой сен уста, дўконингни эртага бир кун ёпиб қўясан. Меҳмонлар ўтиб кетсин.
  - Ҳой новвой, бу нима? Тандирингни новвойхонани ичигами ёки орқа тарафигами қурсанг бўлмасмиди. Тез бузиб ол. Кўча тарафда тандир қурганингни қайта кўрмай
.

Бундай ҳолатни тез-тез кўравериб кўзларимиз ҳам ўрганиб кетди. Анави кўча тарафда тандир қурган новвой ҳадеб бузиб қайта қуравергандан тандир қуришда уста бўлиб кетди. "Тепа"дан қандайдир меҳмон келаверса ёки ҳоким бобо ўтадиган бўлиб қолса тандирини  бузади. Кейин новвойхонасини ичида ҳам, орқа тарафида ҳам тандир қуришга жой бўлмагани туфайли эртаси куни тандирини яна ўша эски ўрнига тиклайди.

Бундай ҳолатни кўпинча катта йўллар ёқаси бўйлаб ишлаб турган  ҳашарчилардан ҳам билса бўлади. Бир гала одам уёқ-буёқни тозалаяптими, демак каттароқ кимдир келади. Бундай ҳолатга ўргандик. Бундай ҳолатга кўникдик.

Менда ҳашарчига ҳам, ўша ҳашарчини олиб бориб кўча тозалаттираётганга ҳам савол туғилади: Хўш, кўчани тозалаб қўйиш керак экан бу учун "тепа"дан келадиганни кутиш шартми?  Аҳоли ўртасида тарғибот олиб бориб ҳам шу ишларни бажариб қўяверса бўлади-ку. Ёки "катта"ларнинг маҳалла кўчасидан ўтишини кутиш шартми?

Рус ёзувчиси Гоголнинг "Ревизор" асарини ўқимаган ёки кинофильмини кўрмаган одам бўлмаса керак. Шу асар 2 аср олдин, 1836 йилда ёзилган экан. Уни ёзилганига 182 йил бўлибди-ю, аммо унда моҳирлик билан ҳажв остига олинган муаммо ҳанузгача бизда ўз долзарблигини йўқотгани йўқ.

Ҳурматли ҳокимларимиз, жойлардаги турли мутасадди раҳбарларимиз мендан хафа бўлишмасин-у ҳанузгача "тепа"дан биронта каттароқ раҳбар ёки қандайдир текширувчи келадиган бўлса худи "Ревизор"даги ҳоким-у мутасаддилардай типирчилаб қолишади. Асфальт кўрмаган йўллар асфальтланади. Йиллар давомида тозаланмаган жойларни тозалаттиришади, кўз тушганда одамни одамни таъбини хира қиладиган жойларни катта плакатларни осиб тўсиб қўйишади. Эсласангиз "Ревизор"да ундай жойларни тахта тўсин билан тўсишади. Биз тахта тўсинни ўрнига чиройли "гулдор" плакат осадиган бўлдик.
Ўша плакатни орқасига қарасангиз шундоқ ахлатхонанани кўрасиз. "Тепа"дан келадиган келиб кетганидан кейин ўша "гулдор" плакатни уч-тўрт кунда шамол чирпирак қилиб узиб, йиртиб ташлайди ва ўша жойдаги ахлат "тепа"дан яна яни меҳмон келгунча тозаланмасдан ётаверади.

Мен "Ревизор"ни такрор ўқир эканман ўша пайтда муаллиф бу асарини қанчалик зукколик билан ёзганини ҳис этаман. "Гўри нурга тўлгур" Гоголь шу асари келажак авлодлардан чиқадиган ҳоким ва мутасадди шахслар учун "тепа"дан келадиган мартабали шахсларни кутиб олишда 200 йиллаб зўр қўлланма вазифасини бажаришини ўзи билганмикин? Тахминимча билмаган. Шу ерда менда яна бир савол туғилаяпти: ҳокимларимиз, мутасадди шахсларимиз омон бўлишсин, шу Гоголь "Ревизор"да кўтариб чиққан муаммо бизда яна неча йил долзарб бўлиб тураркин?


Албатта, бундай ҳолатга жойларда аҳолининг ҳам айби бор. Уйининг кўча тарафини кимдир келиб буюрмаса йилда бир тозалаб қўймайдиган одамлар ҳам бор. Катта кўчалар ёқасида дўкон ёки ошхона ишлатиб атрофидаги кўз тушганда таъбни хира қиладиган ахлатларни йилда бир йиғиштирмайдиган одамлар ҳам бор. Аммо, шундай бўлганда ҳам мутасаддилар ишни "Ревизор" да ёзилгандай қилмасдан, "тепа"дан кимнидир келишини кутмасдан бошқа пайтларда ҳам бориб, аҳоли ўртасида тарғибот қилиб ўша ишларни қилдириб қўйсалар бўлади-ку. Ана шунда балки "тепа"дан кимдир келадиган бўлса шошилиб, типирчилаб қолишмасмиди.  Кўча-кўйларни шунчаки тозалаб  қўйиш учун наҳотки "ревизор"ни келишини пойлаш шарт бўлса.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​БМТ Бош ассамблеяси Украина томонидан таклиф этилган, Қрим ва Азов ҳамда Қора денгиз сувларида Россиянинг ҳарбийлашувига қарши резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда
.

Россиянинг Қора денгиздаги ҳарбийлашувига қарши қабул қилинган ушбу резолюцияни 66 давлат қўллаб-қувватланди, 19таси қарши овоз берди, 72 мамлакат эса бетараф қолди.

(Қизиқ, ана шу овоз берганлар орасида бизнинг мамлакатимиз ҳам бўлса кимлар томонида бўлса экан-а, қаршилар томонидами, розилар томонидами ёки бетарафлар томонидами? Мен ўзимча тахмин қилдим, лекин)

Резолюцияда айтилишича, Россия армиясининг Қримдаги иштироки «Украина миллий суверенитети, сиёсий мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги»га зид келади.

Шунингдек, Бош ассамблея ҳужжатда Азов ва Қора денгизларда Россия ҳарбий иштирокининг «ортиб бораётгани» ҳамда Азов денгизида хорижий кемалар ўтишига чекловлар ўрнатилганини қоралади.

Шу Қрим ҳам инсониятнинг қарийб ярмини бошига бало бўлди-да. 2014 йилдан буёғига Ер шарининг қарийб ярмида давом этиб келаётган иқтисодий инқироз ва қийинчиликларга шу Қрим айбдор. Аҳолиси референдум ўтказмаганида ва тинчгина юрганида шунча кўргуликларимиз йўқ эди.
Қрим референдум ўтказди, Россия уни қўшиб олди, Украина ундан айрилди, жабрини эса биз тортаяпмиз.
Жин урсин!


Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Ҳожи боболар ва гап-гаштаклар ҳақида

Кеча эрталаб маҳалламиздаги бир одамникига ишим юзасидан бордим. Қарасам рўпарадаги ҳожи бобоси бор дарвоза ланг очиқ. Ҳожи бобони ўзи дарвоза олдида турибди. Атрофда 1-2 та машиналар кўринади. Шу пайт яна бир машина келиб тўхтади ва ундан ҳам 4-5 чоғли одам тушди. Эшик олдида турган ҳожи бобо уларни "келинглар ҳожи боболар" деб кутиб олишига қараганда келганлар ҳам ҳожи боболардан.

Демак, ўша ҳожи бобоникида "ҳожи гаштак" бўлаяпти. Ҳозир ҳожиларга ҳаждан келгандан кейин ўзлари билан ҳажда бирга бўлган ҳожилар билан гап-гаштак ўйнаш мода бўлди. Шу жумладан маҳалладошим бўлган ўша ҳожи бобо ҳам ўзи билан  ҳажга борган ҳожилар билан гаштак ўйнаган шекилли.
Нима бўлибди шунга дейсизми?
Йўқ, ҳеч нарса бўлмади. Шунчаки ўта маъракабозликни, ошхўрликни яхши кўрадиган халқ эканлигимизни кўнглимдан ўтказдим холос.

Баъзи танишларим "Мен 4-5 тарафлама гап-гаштак ўйнайман. Синфдошлар, ишхонадагилар, қўшнилар, қариндошлар, ҳаммаси билан алоҳида-алоҳида гап-гаштагимиз бор" деб қўйишади.
"Неча кунда бир йиғиласизлар?" деб сўрайман уларнинг баъзиларидан.
"Баъзилари билан ҳафтада бир, яна баъзилари билан ўн кунда бир, қолганлари билан ҳам узоғи билан икки ҳафтада бир йиғилишиб турамиз" дейди у.
Шундай пайтларда "ўша 4-5 томонлама йиғиладиган гап-гаштакларга вақт топганларингга қойилман" деб юбораман.

Ўзимни мақтамоқчи эмасман, гапи келганда шунчаки айтаман, ҳаётимда умуман гап-гаштак ўйнаган одам эмасман.
"Нега?" дейсизми?
Биринчидан вақт зойеъ бўлади. Иккинчидан гап-гаштакларда тўкин дастурхон бўлади ва киши ейиш-ичишда чегара билмай буни натижасида ўз соғлигига зарар етказади.
Учинчидан эса айримларни биламан ўша гап-гаштакда тановвул қиладиган нарсаларини, овқатларини кўпинча болаларига, оила аъзоларига раво кўрмайдилар ва гап-гаштакларда ўзлари тановул қиладилар. Мен ана шу нарсага қаршиман ва боламга олиб бориб бера олмаётган нарсаларимни гап-гаштакларга қўшилиб, ўзимни ҳам егим келмайди.


Албатта, мени гап-гаштакларга бўлган муносабатимни тушунмайдиган, ҳазм қила олмайдиган инсонлар ҳам бор. Жамият турли одамлардан иборат. Мен шунчаки юқорида ўзимни бу масаладаги фикрларимни ёздим холос.
Сизлар эса ўзларинг биласизлар.


https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Руслар билмайдиган Есенин ва князь Владимир ёки Россияда имтиҳон топшираётган ўзбеклар

1970 йилда армияда хизмат қилар эканман, украиналик ва россиялик йигитлар ўзбек йигитларини умуман менсишмас эди. Ҳатто,  очиқдан-очиқ "чурбан" деб сўкадиганлари ҳам бор эди. Бир куни донецклик сержант, рус йигити Николай Козлов ўзбекларни саводсизликда айблади. Мен унга рус ва ўзбек йигитларини саводини синаб кўришни таклиф этдим. Синов саволини Козлов танлади. У ўзининг ҳақ бўлиб чиқишига ишончи комил эди. Икковимиз ошхона олдида туриб олдик-да, овқатланиб чиқаётган йигитларни саволга тутдик. Мен руслардан бирини чақирдим, Козлов ўзбеклардан бирини танлади.

- Сергей Есенинни биласанми?- деб сўрадим.
- Қайси ротадан?- деб саволга савол билан жавоб берди липецклик аскар.
Бу жавобга изоҳ шарт эмас эди.

Козловга жавоб бераётган ўзбек йигит "Ҳа биламан, рус шоири" деб жавоб берди.

Йиқилган курашдан тўймас деганларидай, Козлов енгилгани сари синовни чўзаверди. Ҳар биримиз ўнтадан аскарга шу саволни бердик. Рус йигитларининг ўнтадан иккитаси Есенинни шоир эканини айтди. Аммо бир сатр ҳам шеърини айтиб бера олмади.
Ўзбек йигитларидан эса учтаси Есенинни билмади. Қолган етитаси уни рус шоири эканини айтди. Улардан бири Есениннинг шеъридан икки сатр рус тилида ўқиган бўлса, яна битта ўзбек йигити Есениннинг шеърини ўзбек тилида ўқиди. Синов тугагач Козлов "чёрт" деб ерга тупурдида қўл силтаб нари кетди.

Бир неча йилдан бери Россия ҳукуматининг қарорига кўра Марказий Осиёдан Россияга бориб ишлаётган ишчилардан рус тилида имтиҳон топшириш талаб қилинаяпти. Имтиҳондан ўта олмаганларга "Ишга рухсатнома берилмай" мамлакатдан чиқариб юборилаяпти.
Россия ҳукуматининг ана шу қароридан аксарият русларнинг ўзлари ҳам норози бўлишди ва бир телеканал мухбири шу қарор бўйича кўчада сўровнома тарзида тадқиқот ўтказди. Ўша меҳнат муҳожирларидан олинадиган имтиҳон варақаларидан биридаги саволни кўча кетаётган рус йигит-қизларга берди. Рус подшоҳлари ҳаётига доир саволларга рус ёшлари жавоб бера олмагач, мухбир: "Ўзимизнинг ёшлар билмайдиган саволларга вақтинчалик ишлашга келаётган ишчилар қандай жавоб беришсин? Қурилишда ғишт терувчи ёки сувоқчи князь Владимирнинг ҳаётини ўрганиши шартми? Ахир у боши билан эмас, қўли билан ишлайди-ку?!" - деб хулоса ясади. Бу кўрсатув менга ўша армия хизматидаги Козлов билан ўтказган тадқиқотимизни эслатди.

Тоҳир Малик домланинг "Пўртанали уммонда суғар ҳаёт қайиғи" китобидан.

Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​BMW R71 дан ўғирланган мотоцикл ёки ҳанузгача ўзбекистонликларга асқотаётган "Урал"

Хушнудбек Худайбердиев ўзининг телеграм каналида
"Полициячи "Harley-Davidson" мотоциклига ўрнатилган махсус қафасда маҳбусни олиб кетмоқда. 1921 йил" деб кажавасини ўрнига қафас ўрнатилган мотоциклнинг расмини қўйибди.

Расмни кўриб мени эсимга бошқа нарса тушиб кетди.
Сиз тарафларда билмадим-у, биз тарафларда охирги пайтларда темир-терсак, турли ёғочлар, сомон тўла қоп, даладан бир неча боғ пичан дегандай ҳамма нарсани ташиш билан боғлиқ ишларни "Урал" мотоцикллари эгаллаб олишди. Кажава(лулка)сини олиб ташлаб текис ёғоч қоплаб олиб улар ҳамма нарсани ташишаяпти.
Масалан, қурилиш моллари бозоридан 20 дона арматура ёки 10 той сомон олдингиз, юк машиналари озгина жойга бир дунё пул сўрайди. Ана шунда сизга "Урал" мотоцикллари асқотади. Юк машина сўраган пулнинг озгина бир қисмига улар олган нарсангизни айтган жойингизга етказишади. Қолаверса узунлиги 11.9 метр бўлган арматураларни борти 5 метр бўлган юк машиналар олиб юра олмайди. "Урал" мотоцикллари эса бир четини илдириб судраб олиб кетаверади. Агар арматура кўпроқ ва оғирроқ бўлса иккита мотоциклни олдинма-кейин қўйиб, арматурани иккаласини устига ортиб олиб кетаверишади.(Бирон кун расмини қўяман) Туманимизда камида 2 мингта "Урал" мотоцикли бор-ов.

Шу "Урал" мотоциклларини кўриб сизни ҳам эсингизга Иккинчи Жаҳон Урушида немислар минган мотоцикль тушадими? Ҳа, адашмадингиз. Ҳозир бизда эскилари юрган, рус сайтлари эса "ҳанузгача ишлаб чиқарилаяпти" деб ёзаётган ўша мотоцикль немисларнинг "BMW R71" маркасидаги мотоцикль асосида ишлаб чиқарилган.

Ҳозир тарихига қарасам "Улуғ Рус тарихчилари" "Урал" мотоциклини немисларни BMW R71 маркасидаги мотоциклини кўчирмаси эканлигини тан олиб уни 1939-40 йиллардан ишлаб чиқариш бошланганини ёзишибди.

Аммо мен бунга ишонмадим. Сабаби бир пайтлар уруш кўрган қариялар айнан "Урал" мотоциклини Иккинчи Жаҳон Урушида ғалаба қозонилгандан кейин Германиядан  BMW нинг мотоцикль ишлаб чиқариш линияларини СССРга олиб келиб ўрнатиб ишлаб чиқариш бошланганини айтишарди.

Энди рус тарихчиларининг ёзганларига келсак ўша 1939-40 йилларда СССРда қандайдир мотоцикллар ишлаб чиқарилган. Аммо менинг тахминим ва катта эҳтимоллар билан улар "BMW R71" дай зўр мотоцикль бўлмаган.
Бугунги кунда рус тарихчилари "BMW R71" нинг линиялари Германиядан кўчирилиб олиб келинганини бекитиш учун "Урал" мотоциклини тарихи 1939 йилдан, Совет инженерлари "BMW R71" маркасини ўзлаштиришлари билан ишлаб чиқариш бошланганини" ёзишади.

Балки мен адашаётгандирман. Бир вақтлар "Урал"ни тарихини менга айтиб берган уруш қатнашчилари бўлган чоллар ҳам адашишган бўлишлари мумкин. Аммо, факт шу-ки "Урал" маркасини урушдан олдинми, кейинми фарқи йўқ, руслар немисларнинг "BMW R71" моделидан ўғирланган. Буни рус тарихчилари мотоцикль тарихини  ёзишда ҳартугул тан олишибди.

"BMW R71" асосида чиқарилаётган "Урал" мотоцикллари Россияда бугунги кунгача ишлаб чиқарилаяпти. Шунингдек дунёнинг кўплаб мамлакатларига экспорт қилинар экан. Энди, немисча сифатга гап йўқ-да, барибир.
Хушнудбекни постини кўриб шу гаплар эсимга тушиб кетди.

Каналга уланиш: 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Адашиб ташланган пул.

Эрталаб телефонимга смс хабар келди. Қарасам "ҳисобингиз 30 минг сўмга тўлдирилди" деган ёзув. Ҳайрон бўлдим. Мени ҳисобимга унақа 30 минг сўм ташлайдиган сахий дўстларим йўқ. Демак, кимдир адашиб ташлаб юборган. Кимлигини эса билмайман. "Ишқилиб ким бўлса ҳам боғлансин-да", деб кутаяпман, кутаяпман, қани энди кимдир "адашиб сизни ҳисобингизга пул ташлабман" деб боғланса.
Ўша куни тушдан кейин Тошкентдан қайтар эканман бегона бир номердан қўнғироқ бўлди;
- Ака, адашиб сизни телефон рақамингизга пул ташлабмиз.
- Ҳа тўғри. Ҳозир йўлдаман. Биринчи пайнет чиқиши билан пулингизни қайтариб ташлайман.
- Ака, пайнет қилишингиз шарт эмас. Ҳозир смс жўнатдим. Пайнетдан код боради. Шу кодни рақамини менга айтсангиз бўлди. Пулни сизни ҳисобингиздан қайтариб оламан
.

Гаплашиб турганимиз асносида смс хабар келиб қолди. Қарасам коди бор. Ўша кодни телефон қилган болага айтдим. У раҳмат айтиб  алоқани узди.
Мени эса елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлди.

Эсимда, бундан икки-уч йил аввал салмоқли суммани пайнетдан телефон рақамимга ўтказаман деб битта рақамда адашиб бошқа рақамга ташлаб юборибмиз. Айб мендан ўтган. Пайнетчи болага рақамимни ўзим нотўғри айтганман. Ўшанда пайнетчи бола мени пулимни адашиб ташлаб юборган рақамни айтди. Мен у билан боғланиб пулимни қайтаришини сўраш учун қўнғироқ қилаяпман. Қўнғироғимга ёши 50-60 лар атрофида деб чамаладим аёл киши жавоб берди.
- Ало, ассалому алайкум.
- Ваалайкум ассалом.
- Хола яхшимисиз?
- Раҳмат.
- Хола, хозир пайнетчи бола мени пулимни сизга адашиб ташлаб юборибди. Шуни қайтариб ўзимга ташлаб юборсангиз?
- Мени унча пулим йўқ.
- Хола, хозир бўлмаса майли бўлиб-бўлиб кейинроқ ташлаб юборинг.
- Мени кейин ҳам пулим бўлмайди. Ким сенга адашиб мени хисобимга пул ташла деди?
- Хола, рақамингизга тушган ўша пул бировни ҳаққи, қайтаришингиз керак-ку!
- Бор, бошимни оғритма. Мен сени ҳам танимайман, пулингни ҳам билмайман. Адашмагин эди
.
Шу пайт холанинг ёнларида эркак кишининг овози эшитилди; "Тинчликми? Бер-чи телефонни буёққа.
Шу пайт амаки, бояги холани эри бўлса керак баланд овозда гап бошлади;
- Ҳа болам, тинчликми?
Амакига бўлиб ўтган ишни, холага айтган илтимосимни қайтардим.
- Болам, адашган бўлсанг сен адашгансан. Қўлингдан келса пулингни қайтариб ол. Бўлмаса бизни бошимизни оғритма, - амаки шундай деб телефонни ўчирдилар.
Ўшанда ўша холадан хам, амакидан ҳам қаттиқ хафа бўлдим. Агар шу ишни ёш одам қилса хафа бўлмасдим.  Ёшни шайтони кучли бўлади. Аммо ёши бир жойга борган одамларни бировни ҳаққидан қўрқмасликларини кўриб ҳайрон қолган эдим.
Айтишингиз мумкин, уларни ростдан пулни қайтаришга шароитлари бўлмагандир деб. Мен ундай деб ўйламайман. Агар уларни шароитлари ёмон бўлса ва пулни қайтара олмасалар улар узр сўраб қўярдилар.  Улар эса узр сўраш уёқда турсин, ҳатто осмондан келдилар.

Ўшандан буён телефон рақамимга бир неча марта кимлардир адашиб пул ташлади. Ўшандай ҳолатларда мен интизорлик билан адашиб пул ташлаганларнинг менга қўнғироқ қилишларини кутаман  Яратганга ҳисобсиз ҳамдлар бўлсин, ҳаммасини эгаларига қайтардим. Бундан кейин ҳам қайтараман. Зеро бировнинг ҳаққини ўзлаштириб гуноҳга ботишни ҳеч ҳам хоҳламайман.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw