Ҳурматли канал аъзолари!
Канал аъзоларидан бир неча киши маълум бир тоифа кишиларга бензин пули учун компенсация берилиши ҳақида маълумот беришимни сўрашган эди.
Қўйида шу маълумотни бераяпман.
Ҳуқуқингизни билинг ва талаб қилинг
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ, бир қатор шахсларга автомобиль бензини сотиб олишга харажатларнинг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади. 2018 йил 16 ноябрдан компенсация миқдори 66 минг 700 сўмни ташкил этади.
Компенсация олиш ҳуқуқига эга шахслар рўйхати:
👉 уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар
👉 уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари;
👉 I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.
Компенсацияни тайинлаш учун пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
👉 ариза;
👉 паспорт нусхаси;
👉 имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун);
👉 тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг маълумотномалари нусхалари (меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги туфайли ногиронлар ва болаликдан ногиронлар учун);
👉 автомототранспортнинг техник паспорти нусхаси;
👉 ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси ёки Иккинчи жаҳон уруши ногирони билан доимий бирга яшайдиган ва у билан бир турар жой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорти нусхалари ва у томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига ишончнома.
#huquqingni_bil_va_talab_qil
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw

Яқиндагина тирбанд автобусдан тушаётиб, нохос, ўзим англамаган ҳолда автобусга чиқиш учун унинг эшиги олдида турган боланинг оёғини ёмон босворибман. 10-15 ёшли бола, чамаси, бирдан инграб юборди, кўзларидан ўт чақнаб кетди. Қўрқиб кетдим. Узримни айтдим. Талвасада оёғини уқалашга тушибман. Бола жони оғриса-да "ҳечқиси йўқ" деб турар эди. Барибир, нотаниш бўлса-да, ортимдан сўкиниб қўймаслиги учун...одамда бўп туради-ку, "олақол, шу ручка сенга", деб, негадир, қаршилик қилса-да, болакайга ручка илиндим... Воқеа шу ерда тугади!
Уйга келдим. Овқат пишириш билан бандман...
Қизим ўқишдан қайтди.
- Ойи, буни қаранг, нима об келдим?
- Нима?!
- Шоколад!
Кулдим. «Ҳа, яхши!»-деб қўйдим.
- Сўрамайсизми, қаердан олганимни?- деди қизим, - Бир нотаниш одам берди!
- Нима?! -жаҳл аралаш қарадим.
- Бозор борган эдик, курсдошлар билан. Зинадан тушаётган бир киши тўсатдан мени туртиб юборди. Қўлим ёмон оғриди, ойижон. Кейин ҳалиги одам мендан кечирим сўради. "Майли, амаки, хижолат бўлманг", деб кетаётган эдим, қўярда-қўймай шоколад берди. Қаршилик қилган эдим, хафа бўлишини айтди.., - деди қизим шоколадни олгани учун гуноҳкордек.
...Мен эса шунчаки тош қотган эдим!
Бугунги автобусдан тушаётганимдаги ҳолат кўз олдимдан кинолентадек ўтди...
Кўнглим "шувв" этиб кетди. Биз ҳар нафасда билиб қиламизми, билмай қиламизми, Яратганнинг назарида эканлигимизни англадим. Ўша пайтда "йўлимда турасанми, қоч!"-деб болани жеркиб берганимда шу вақтда кимдир менинг фарзандимни камситган ёки жеркиган бўлармиди!
Ёмон ишлардан тийилайлик! Яхши иш ва ниятларимиз фарзандларимиз бахти ва соғлигига бўлсин, илоҳим!
Лайло Ҳайитова
@JournalistPRESS
Каналга уланиш:

Қабристонга кўчган ҳашамат
Шаҳар билан қишлоқнинг фарқи инфратузилма, одамларга яратилаётган шароитлар, қават-қават уйлардан ўтиб қабристонларга ҳам етиб келганига анча бўлди.
Қачонлардир шаҳар ва қишлоқлардаги девори пахса, томи лойсувоқ уйлар бир хил бўлган замонларда қабристонлар ҳам, ундаги қабрлар ҳам шаҳар ва қишлоқларда бир хил бўлган. Аммо замон тарққий этгани сари, шаҳар ва қишлоқлардаги шароит ва кўриниш фарқи ошган сари улардаги қабристонларнинг ва улардаги қабрларнинг ҳам кўринишларида фарқлар ошиб бораверди.
Ҳар-ҳар замонда Тошкент шаҳрида ҳам жанозада қатнашиб маййитлар орқасидан қабристонларга кириб тураман. Ҳар сафар эътиборимни тортадиган нарса қабристоннинг у ер, бу ерларида, оёқ остларида турли қурилиш ашёлари турган бўлади. Қум, цемент, мармар, оёқ остига териладиган турли хил плиткалар дегандай. Яна шунингдек у ерда уёқ, буёқда усталар ҳам ишлаётган бўлади. Хаёлингизга нима келаяпти? Қабристонни ободонлаштираётган бўлишса керак, қурилиш материалларини борлиги ва усталар ишлаётгани шундан далолат деб ўйлаяпсизми? Йўқ, адашдингиз. Қурилиш материаллари ҳам, усталар ҳам кимларнидир қабрини ҳашаматли қилиб қўйиш учун керак. Ҳа, ҳа, кимларнидир қабрини ҳашаматли қилиб қўйиш учун.
У ҳашамат қабрларни устини батамом текислаб устини хориждан келтирилган қиммат мармар билан батамом қоплаб ташлаш, қабр атрофида оёқ остини чиройли плиткалар териш, қабр устини эса тўрт устун кўтариб чиройли пешайвон қилиб қўйиш билан бўлади.
Эсимда, илк марта Тошкентдаги "Минор" қабристонига кириб у ердаги ҳашаматни кўриб "тошкентликлар уй-жойидан ҳам кўра кўпроқ қабрларига ҳашамат берар экан" деб ўйлаганман. Чунки у ердаги айрим қабрларга сарфланган пулга қишлоқ жойида бемалол уй қурса ёки шаҳар чеккароғидан бемалол бир ёки икки хоналик квартира сотиб олса бўлади.
Бир гал жанозага борганда кўзим бир ҳашаматли қабрни атрофини ювиб, тозалаб турган одамга тушди. Кўринишидан қабристон ишчиси ёки қоровулига ўхшарди. Маййитни қабрга қўйиб қайтиб чиқишимизда орқароқда қолдим ва ўша ишчидан бориб унинг иши ҳақида, ўша ҳашаматли қабр соҳиби ҳақида сўрадим. Тўғри, бу одобдан эмас эди, аммо қизиқишим устун келди.
У одам қабристон ишчиси экан. Уни айтишича ўша қабр соҳибининг болалари хорижда экан. Ҳатто вафотида ҳам олдида бўлишмаган. Жанозадан кейин келиб анча пул сарфлаб қабрни ҳашаматли қилиб кетишган. Ўшандан бери келишмайди. Ҳар-ҳар замонда шу ишчига хизмат ҳаққи жўнатиб туришади ва ишчи ўша қабрга қараб туради. Яна уни айтишича ундай қаровсиз қабрлар кўп экан. Баъзилари телефон орқали боғланиб қабрга қараб туришни сўрашади. Баъзилари эса қабрни ҳашаматли қилиб қўйиб кетганидан кейин қайтиб хабар олмайди. Ундайларнинг орасида хорижда юрганлари ҳам бор, Тошкентда яшаб ўз яқинларини қабрини йиллар давомида келиб зиёрат қилмайдиганлари ҳам бор экан.
Қабристондаги бутунлай тош билан ёпиб юборилган айрим қабрларни кўриб Пайғамбаримиз саллаллоҳи алайҳи васалламнинг қабр тепасига бир дарахт шохини синдириб суқиб "То қуриб қолгунича маййитнинг қабрдаги азобини енгиллаштириб туради" деган гапларини бу қабрни устини тош билан бутунлай қоплаб ташлаганлар билишмас эканми?" деган ўй хаёлимдан ўтади.
Яна бир қизиқ тарафи шу-ки ҳол-ҳаётлигида ўз ота-онасини батамом ташлаб қўйганлар кейин қайси виждон билан ота-онасининг қабрига бир дунё маблағни сарфлар экан-а?
Ундан кўра уларнинг уларнинг тирикликларида озгина меҳр кўрсатсалар, уларга эътибор берсалар яхши бўлмасмиди?
Албатта ҳамма ҳашаматли қабрларнинг эгаларини ҳам бундай деб бўлмайди, аммо нима бўлганда ҳам қабрни устидаги маййитга Яратгандан истиғфор ва мағфират сўрайдиган майсани олиб ташлаб бутунлай тош қоплаб ташлаш ҳар қанақасига нотўғри деб биламан.

Япониядаги қаровсиз уйлар
Шу йилнинг ноябрь ойида Япония ҳукумати мамлакат бўйлаб қаровсиз (akiya) уйлар сонини қисқартиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқди. Шу мақсадда ҳукумат уларни рамзий нарх қўйиб ёки бепул тарқатишга қарор қилди.
Бу ҳақда tahlil.uz хабар бераяпти
Ишонмаяпсизми? Ишонаваринг.
2013 йилнинг ҳисоботига кўра, Японияда тахминан 8 миллион ташлаб кетилган уйлар мавжуд бўлган. Бугун ғса уларнинг сони тобора ортиб боряпти. Ушбу ҳодисанинг асосий сабабларидан бири бу табиий офат ва кекса авлод вакилларининг турли бидъатларга ишониши.
Номура тадқиқот институтининг кузатувларига кўра, 2033 йилга қадар ташлаб кетилган уйларнинг сони 21,7 миллионга етиши мумкин. Бу Япониядаги барча уйларнинг 30 фоизини ташкил қилади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, вазият шу таҳлит давом этаверса, ҳукумат янги уй қуришни чеклайди.
Ҳукуматнинг фикрига кўра, 2018 йилнинг сентябрь ойида мамлакат тарихида илк бор 70 ёш ва ундан катталар умумий аҳолининг 20 фоизини ташкил қилган. Кунчиқар юртда туғилиш даражаси узоқ вақт давомида пасайиб бормоқда ва ёшлар ўртасида кўп меҳнат қилиш оқибатида ўз жонига қасд қилаётганлар оммалашган.
Энг ёмони — японияликлар кекса ёшдаги кишилар ҳаётдан кўз юмса ёки кимдир ўз жонига қасд этса, бирон киши томонидан ўлдирилган хонадонда истиқомат қилишни истамайди ва шу туфайли уй ташлаб кетилади.
Қаровсиз уйлар — жиддий ижтимоий муаммо бўлиб, унинг оқибатида вайронгарчилик юзага келади. Оқибатда ўзини-ўзи идора қилувчи идоралар бундай ерлардан кам солиқ олади. Натижада ернинг нархи қадрсизланади.
Японияда “бепул” турар-жойга эга бўлиш учун нималарни билиш лозим
Бўш турган уйларнинг ҳаммаси ҳам текинга берилмайди, асосан жуда паст нархларда сотилади. Жараённи соддалаштириш учун ваколатли идоралар турли ҳудудлардаги қаровсиз уйларни махсус сайтларга — акийя банкларга жойлаштиради. Айрим сезилар-сезилмас жиҳатларни ҳисобга олиб, ўзингиз истаган уйни тез ва қулай сотиб олишингиз мумкин.
Rethink Tokyo нашри сизга турли уйларни кўринишига қараб дарров сотиб олишни маслаҳат бермайди. Хариддан кейин муаммолар пайдо бўлмаслиги учун биноларни баҳолаш учун экспертни чақириш лозим. Уй яшашга яроқсиз бўлса-да, унга солиқ тўлаш шарт.
Япониядан уй сотиб олишда ҳеч қандай қатъий талаблар қўйилмаган. Чет эллик ёки маҳаллийми фарқи йўқ. Ҳукумат кўчмас мулк сотиб олган шахсга фуқаролик бермайди. Шунингдек, сиёсий қочоқ, мамлакат фуқароси билан никоҳ, ишлаш ва таълим учунгина вақтинчалик яшаш ҳуқуқини беради.
Баъзи ҳудудлардан уй сотиб олмоқчи бўлганларга эса мамлакат фуқароси, оилали, ота-онасининг ёши 43 ёшдан ошмаган ва болалари ўрта мактабдан катта бўлмаган талаблар қўйилади.
Уйни қандай топиш ва олиш мумкин
Япониядаги барча қаровсиз уйларни топиш мумкин бўлган ягона сайт йўқ. Сиз сайтлардан турар жой топмоқчи бўлсангиз япон тилини билишингиз ва таржимондан фойдаланишингиз керак бўлади. Муайян шаҳарга келиш биланоқ маъмурият билан боғланган дуруст
Баъзи сайтлар аkiya лар рўйхатини жойлайди. У ерни топиш учун эса япон тилидаги “Аkiyya Bank” калит сўзидан фойдаланишнинг ўзи кифоя.
Қизиқ, бизда қишлоқ жойларида ҳам, шаҳарларда ҳам уй етишмовчилиги туфайли бир ҳовли ёки квартирада бир нечта оила мажбуран тиқилиб яшаётган оилалар бисёр. Дунёнинг нариги чеккасида эса японлар қаровсиз уйларни кимга топширишни билмай бошлари қотаяпти. Тескари дунё дегани шу бўлса керак-да. Нима дедингиз?!

Фоҳишадан тиланчи ёмонми?
Ҳаммамизга маълум шу кунларда Сенатнинг 17-ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлисда“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди
Ўша қонунга биноан Мажлисда кўплаб қонунлар қабул қилинаяпти ёки жорий қонунларнинг айримларига ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ана шу ўзгаришлардан бири фоҳишалик билан шуғулланганлик учун жазони бироз оғирлаштирилгани бўлди.
Яъни фоҳишалик билан шуғулланганлик учун жарималар оширилди.
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали хабар бераяпти.
Қонун билан киритилган ўзгартиришларга асосан фоҳишалик учун жарима миқдори оширилди. Энди бу иш билан шуғулланиш энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача жарима солинишига олиб келади. Илгари энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача жарима эди.
Ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилган бўлса энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Илгари энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача жарима эди.
Яна бир қонун кўча-куйларда тиланчилик қилиб юрганлик учун жорий қилинаяпти. Қонундаги ўзгаришларга кўра:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188-моддаси, 3-бандига кўра тиланчилик қилганлик учун энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш белгиланмоқда.
Шу билан бирга, Жиноят кодексининг 127-моддаси, 1-бандига кўра тиланчилик билан шуғулланиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
Фоҳишалик қилганларга тайинланган жазо билан тиланчилик учун белгиланган жазо ўртасидаги кааааатттттта фарқни кўриб нима дейишни ҳам билмай қолдим. Демак, қонунларимизга кўра тиланчилар фоҳишаларга нисбатан ёмонроқ иш қилаяпти шунақами?
Ёки тиланчилар ўз тиланчилигини жамоат жойларида оммага кўрсатиб қилгани учун кескинроқ жазо белгиланиб, фоҳиша эса ўз фоҳишалигини ўз мижози билан одамларнинг кўзидан панада, пар тўшакда қилгани учун енгилроқ жазо белгиланганмикин?
Шу икки иш учун қандайдир жазо белгилаб қўйганларга қойил демасдан иложим йўқ.
Мени фикримга келсангиз ҳар қанақасига фоҳишалик учун тиланчилик учун белгиланган жазодан қаттиқроқ жазо белгиланиши керак. Аммо, минг афсуски ҳозирча бизда тиланчиларга фоҳишаларга қараганда қаттиқроқ жазо белгиланаяпти.
Бундай ҳолатда фоҳишалардан ҳам ёмон жазога муносиб кўрилаётган тиланчиларга раҳмим келади холос.
❗️ Эслатиб ўтамиз, Қонун кучга кириши учун Президент томонидан имзоланиши ва белгиланган тартибда расман эълон қилиниши лозим.

Таниқли қизиқчи ва актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов бугун вафот этди
Унинг бундан бир неча кун муқаддам, 10 декбарь куни пойтахтдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг Жонлантириш бўлимига ётқизилгани хабар қилинган эди. Ўшанда аксарият сайтлар уни юрак хуружига учраганини ёзишган эди
Эртаси куни эса унинг админи Ўткир Муҳаммадхўжаев телефонда унинг юрак хуружига учраганини инкор этиб гапирган:
“Обид Асомов енгил шамоллаш билан шифохонага ётқизилди. ОАВларда тарқалган юрак хуружи ва реанимация ҳақидаги хабарлар ёлғон”, - деди Ўткир Муҳаммадхўжаев.
"Айни дамда ижодкорнинг соғликлари яхши, бошқа зарур ишлари бўлмагани туфайли шифокорлар кузатуви остида дам олмоқда, - деб қўшимча қилди Муҳаммадхўжаев.
Бугун эса кўпчиликнинг севимли санъаткори бўлган Обид Асомов вафот этди.
Демак, унга берилган умр ўлчови шу бўлган.
Эслатиб ўтаман, Обид Асомов 1963 йил 22 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида таваллуд топган. Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтида ўқиган. 1993 йилда “Обид-А” театрини ташкил қилган. Ўзбекистон ва хорижда машҳур қизиқчи, истеъдодли актёр сифатида танилган.
“Кулол ва хурмача”, “Альпомиш”, “Дев ва пакана”, “Тоҳир ва Зуҳра (замонавий талқин)” каби фильмларда суратга тушган. 2000 йиллар охиридан бошлаб россиялик таниқли юморист Евгений Петросяннинг таклифига кўра, “Кривое зеркало” телешоусида қатнашди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбеккино” Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов "Мультипликацион фильмлар студияси" ДУК директорлигига тайинланган эди.
Марҳумни Яратган раҳмат ва мағфират қилсин. Оила аъзоларига эса сабр берсин.

ҚАРИНДОШДАН ҲОЛ СЎРАНГ
-Ойи, тоғам келиб-кетдилар. Ширинликлар келтирдилар. Яна сизга бир сидра кўйлаклик ҳам,-эшикни очар-очмас ичига сиғмасди қизим.
Кўнглим ёришиб чарчоқни ҳам унутдим. Жигарларинг йўқловига ҳеч нарса тенг келмайди. Оға-иниларимда отамнинг меҳрини туяман. “Биздан кейин ҳам бир-бирингизга меҳр беринглар, ҳолингиздан хабар олиб туринглар. Одамзотнинг болаларим кўпайсин, дея сўраганида ҳам шу гап бор”,-дейдилар ҳар сафар. Отам кексайиб қолган бўлса-да, аммаларимни тез-тез йўқлаб туради.
Кичик тугунчада ширинликлар, кийим-кечаклар илинади. Аммам ҳам акасини йўқлашдан чарчамайди.
“Жигарим” дейди отамни.
Дарҳақиқат, оға-иниларингиз йўқлаб келишса, хонадонингиз файзли, чароғон бўлади. Турмушнинг ташвишларидан узоқлашиб, енгил тортгандек ҳис этади киши, ўзини. Жигарингизнинг меҳр-оқибатига етадиган йўқ.
Бироқ, турмушда содир бўладиган айрим воқеалардан кўнглингиз хира тортади.. Ота-она, ёр-дўст, қариндош-уруғларнинг бир-бирларидан хабар олишлари камайгандек. Айримлар эл-юртга ҳавас қилгулик тўй бераяпти, кимдир серҳашам эҳсон қилаяпти, 2-3 марталаб ҳажга бораяпти. Аммо, энг азиз кишиларига оқибат қилишни, қадрдонлар ҳолидан хабар олишни унутиб қўйяпти.
Гоҳо “жон-жигармиз” деб, қариндошлик қадр-қимматини қоринга, меҳр-оқибатни манфаатга айлантираётган кимсалар ҳам бор.
Қўшни маҳалладаги Муҳтарама ая умрини қариндошларига бағишлади. Ота-онаси дунёдан ўтгач, укаларининг бошини силаб меҳр кўрсатди. Уч укасига ҳам она, ҳам ота бўлиб, уларининг оғирларига елка тутди. Барини уйли-жойли қилиб ҳам тинмади. Бироқ, мудҳиш воқеа сабаб оёғидан ажраб, тўшакка михлангач, жигарларидан мурувват соғинди, уларнинг меҳрига кўз тикди. Шундай ҳолатда ҳам эл-юртга обрў билан ош бериб, кенжа ўғлини уйлантирди. Бир зумда ён-верини тўлдирган укаларининг ташрифидан "қанотим яна тўлди", деб ўйлаган Муҳтарама ая охирида мунғайиб қолди. Супра-элак қилиб келган укалари ва келинлари тўй-томоша тугаши билан ҳеч бир ишга ёрдамлашмай, қўлларига тушганини йиғиштиришиб кетиб қолишди...
Нурматнинг топиш-тутиши яхши. Данғиллама ҳовлида яшайди. Тагида 2-3та машинаси бор. Болаларининг ҳам ками йўқ.
-Укажон, поччанг дунёдан ўтгач, қўлим сал калта бўлиб қолди. Жиянингни шартнома асосида ўқиётганини биласан. Озроқ ёрдам қилсанг. Ана-мана, демай ўқишини тугатади. Сўнг бирор бир ишга киргач, қарзларни узамиз! - Содиқа опа укасининг остонасига келиб, минг хижолатда сўзлади.
Опасининг гапини эшитиб, Нурматнинг таъби бузилди:
-Ўқишни тугатиб, бирор ишга киргач, эмиш. Хўш, ишга киролмаса-чи?! Ўзингиз каталакдек ҳовлида яшасангиз. Бунинг устига еганингиз ёвғон бўлса. Нимангизни сотиб, қарзингизни тўлайсиз? - деди пичингнамо.
Содиқа опанинг кўзи ёшга тўлди.
Ота-онаси эрта оламдан кўз юмгач у укасини ер-кўкка ишонмай кафтида авайлаб ўстирди. Едириб-ичириб, одамларнинг эшигида хизмат қилиб, ўқитди. Бировдан кам қилмай тўй-томоша билан уйлантирди. Раҳматли эрининг кўмаги билан уйли-жойли ҳам қилди...
Кўнгли ўксиган Содиқа опа ҳазин овозда инграниб қўйди:
-Жигарим, деб олдингга келувдим-да, укажон!
-Хеҳ, келсангиз ҳол сўраб келинг-да! Қарз сўраб келган киши қанақа жигар бўлсин!
Содиқа опа музлаб кетди. Укасининг ҳашаматли ҳовлисидан узоқлашди. Узоқлашган сари юрагидан бир томир узилгандек вужуди титраб кетди. Ортига секин қайрилди. Қақроқ лаблари титраб, аста шивирлади: Топганинг буюрсин, укажон, топганинг буюрсин!”
Кейинги пайтларда бундай воқеаларга тез-тез дуч келамиз. Уч-тўрт киши тўпланиб қолса, олди-сотди қандай бўлаяпти, нарх-наво қанча, қанча доллар тўпладинг?” кабилар ҳақида гапирилади. Аммо, “Опам, акам, аммам, холам, амаким, тоғам тузукмилар?”-деган сўровлар жуда кам. Савол туғилади: нега ота-боболаримиз сахий, меҳрли, оқибатли бўлиб ўтишган?! Демак, бу амаллар бизнинг қонимизда ҳам бор. Фақат бу амалларни қайта тиклаш зарур. Бунинг учун оқибатли бўлишимиз керак. Ҳаётнинг мазмуни ҳам, бахт-саодатимиз ҳам мана шу оқибатда.
Лайло ҲАЙИТОВА

Ўзбекчилик
Бир куни, 80-йилларининг ўрталари бўлса керак уйимга аспирант шогирдим Ғулом Хўжа келиб қолди. Ўзи рангпар, ориқ, касалманд йигит. Ҳар гал уни кўрганимда ичим эзилади. Асли шаҳрисабзлик. Қарши педагогика институтида немис тили домласи бўлган. Ҳозир Тошкентда. Илмга жуда чанқоқ йигит.
Пешонасини тириштириб маюс боқиб, чуқур хўрсинишидан, оғир нафас олиб "уфф" тортишидан бошига нимадир ташвиш тушган деб ўйлаб, сўрадим:
- Тинчликми оғайни?
- Тинчлик. Тўй қилишим керак домла! - деди у.
- Қанақа тўй? Тўй қиладиган одам қачондан бери азадорга ўхшаб юрадиган бўлиб қолди?
- Домла, сизга тушунтириб бўлмайди буни. Сизни дунё ташвиши билан ишингиз йўқ. Буёқда авом орасида нималар бўлаётганини билмайсиз. Мен ўғлимни қўлини ҳалоллашим керак. Бир тарафда онам бетоб. Яна бир тарафда укам юк машинаси билан бировни босиб кетиб қамоқда ётибди.
- Унда кўнглингизга тўй қандай сиғаяпти?
- Болам мактаб ёшига етаяпти, ахир.
- Ие, шунга шунча ота гўри қозихонами? Тўрт-беш одам, битта мулла, бир уста, тағин уч-тўрт чол, яна қариндош-уруғ, қўни-қўшни дегандай. Битта тўн, уч-тўрт лаган ош, устага ўн сўм пул, бўлди.
- Ғулом Хўжани бирдан чеҳраси очилди. Қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди.
- Бунақада элнинг маломатидан бошим чиқмай ўлиб кетаман-ку домла. Жуда мураккаб муаммони хамирдан қил суғургандай бирпасда ҳал қилиб қўйдингиз-а!? Ҳамма ҳам сиздай ўйласа олам гулистон бўларди-ку!
"Ўзбекнинг ўпгани, туянинг тепгани". Унинг тўйи билан азаси Худо кўрсатмасин-у одамни кафангадо қилади. Саккиз-ўн чоғлиқ одам билан тўй бўладими? Камида беш юз-олти юз одам бўлади. Вақтида элнинг дастурхонидан роса еганман. Энди ўзим ҳам каттароқ дастурхон ёзмасам бўлмайди. Буёғи ўзбекчилик.
Ўзбекчилик... Раҳматли дадамнинг билса ҳазил, билмаса чин қилиб айтган сўзлари эсимга тушади: ўзбекчилик бошга бало.
- Хўш, ана шу ўзбекчилик неча пулга тушади сизга? - сўрайман Ғулом Хўжадан.
Ким пулини ҳисоблабди дейсиз домла.
- Ҳали қўй ҳам сўярсиз?
- Қўй-ку нақд. Маслаҳат ошининг ўзига буқа сўйилади.
Шу онда Ғулом Хўжага насиҳат қилишга ўтдим. У индамай эшитди.
- Мен муаммони осонгина ҳал қилаётгандирман, аммо ўзингиз ҳам уни роса мураккаблаштираяпсиз.
- Мен эмас, халқ мураккаблаштираяпти, домла.
- Қайси халқ?
- Шу ўзимизнинг халқ.
- Халқнинг ҳар хили бўлади: авом, оломон, тўда, зиёли бор. Сиз уларни қайси бирига кирасиз? Сиз зиёли бир инсон бўла туриб тўйда оилангиз сутини ичиб турган сигирни сўяман деб турсангиз авомдан нима гина унда?! "Суф-ээ сендақа олимга" демайдими? Унутманг: катта қарз кўтариб, соғлигидан айрилиб, оғриниб, малол келиб қилинган тўй - дин, шариат томонидан айтсак - ҳаром, қонун ва ақл билан айтсак - жиноят.
Қисқаси, шундай тўхтамга келдик. Аспирант Ғулом Хўжа ҳолига қараб ўғлини қўлини ҳалоллайди. Тўй-пўй бўлмайди. Ишлари ўнгланиб кетса, номзодлик диссертациясини эсон-омон ёқлаб олгач чоғроқ бир тўй қилар. Аммо ҳозир шу ҳолида тўй ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Мабодо Ғулом Хўжа бу ўгитларимга қулоқ тутмай, ўзбекчилик деб ўзини даврага урса, қарз олиб тўй қилса, болаларини ризқини қийиб сигиринни тўйда сўйиб юборса - ора очиқ. Илмий раҳбарликдан воз кечаман деб дағдаға қилдим.
У олдимга қандай ўйланиб кириб келган бўлса, шундай ҳолда чиқиб кетди.
Бироз олдин бухоролик шогирдим Мамаражаб Сулаймоний билан ҳам шу тахлит суҳбат бўлиб ўтган эди. Ўшанда ҳар иккала шогирдим ҳам айтганимни қилишди. Ҳозир ҳар иккала тадқиқотчи ҳам фанлар номзоди, доцент. Ҳанузгача ўшанда ўзларини мен катта ташвишдан қутилтириб тўғри йўл кўрсатганимни айтиб чарчашмайди.
Одамларимизга жуда раҳмим келади. Ўзини соғлигини ўйламайди. Бола-чақа ташвишида ёнади. Ҳар бир боласини тишида катта қилади. Дунёда бизникидай болажон халқни топиш қийин. Бизнинг халқимиз фидойи, меҳрибон, меҳнаткаш ва меҳмондўст халқ. Айни пайтда ёш авлодга энг.... бепарво халқ бизнинг халқимиз.
Боласининг суннат тўйини қарз олиб олиб бўлса-да қилади. Аммо ўша боласини илм олишига шароит қилиб бермайди, пул сарфламайди. Насиҳат қилсангиз "ўзбекчилик"ни эслатади. Ғалати халқ, ғалати қавммиз.
Ғайбуллоҳ ас-Саломнинг "Эй умри азиз" китобидан.

Обид Асомовни эслаб
Мен Обид Асомовни илк маротаба агар адашмаётган бўлсам 1989 ёки 1990-йилда ёш бола пайтимда Республика қизиқчилар конкурсида кўрганман. Ўша пайтда у акаси Собит Асомов билан бирга чиқар эди.
"Кулол ва хурмача", ҳиндлар билан ҳамкорликда олинган "Овчи" фильмлари ўша даврларда олинган эди.
Эслайман, Обид Асомов "Овчи" фильмининг Ҳиндистонда олинадиган қисмларида суратга тушиш учун Ҳиндистонга боришдан олдин КГБнинг суҳбатидан қанақа ўтгани, кейин Ҳиндистонда ҳар қадамда "орқамиздан кузатишмаяптими? " деб ниҳоятда эҳтиёт бўлиб юрганлари ҳақида зўр ҳажвий чиқишлар қилган эди.
Кўпчилик билмас, орада ўзаро ижодий рақобат билан ўйнаган Мирза Холмедов ва Обит Асомов ўша пайтда битта группада ишлашган. Орадан бироз ўтиб ҳар иккаласи ўзларининг алоҳида-алоҳида театр студияларини очишди.
Мирза Холмедов "Мирзо" театрини очган бўлса, Обит Асомов "Обид-А" театрини тузган эди.
Ҳозир кўпчиликка "Дизайн" ва "Миллион" қандай оммабоп бўлса, олдинлари бу икки кулгу дарғаларининг театр студиялари шунча оммабоп эди.
Бу орада Обит Асомов тв.да "Обид-А студияси"ни очди ва қисқа вақтда бу кўрсатув кўпчиликнинг севимли кўрсатувига айланди.
Шундан кейин бироз ўтиб "Обид-А студияси" ёпилди. Обид Асомов эса Россиядаги Евгений Петросян бошчилигидаги "Кривое зеркало" театр студиясига ўтиб кетди ва ана шу студиядаги чиқишлари билан бутун МДҲ давлатларига машҳур бўлди.
Айнан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирининг Россиядаги саргузаштлари ва уларга Россия ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар томонидан бўлган нохолис муносабатни мен биринчи марта ана шу "Кривое зеркало"да Обид Асомов ижросида кўрганман. Унгача ўзбекистонда на биронта фильмда, на бирон бир кўрсатувда бу ҳақда кўрсатилмаган ёки мен кўрмаганман.
Обид Асомовни охирги марта икки-уч кун бўлди "Севимли" телеканалида Фарҳод Абдуллаев муаллифлигидаги "Эслаб" кўрсатувида кўрдим. Кўрсатувнинг ўша сонида Мирза Холмедовнинг ҳаёти ва ижоди эсланаётган эди. Обид Асомов сўз олиб Мирза Холмедовга роса ҳазиллар қилди, Икклалари бирга гастролларга борган даврларни эслади.
Бу инсоннинг саҳнадаги чиқишларида камчиликлар ҳам бўлгандир. Аммо кўпинча у ўз театри билан жамиятдаги иллатларга қарши курашган. Эслайсизми Ботир Муҳаммадхўжаев билан бирга "Ҳужжатбоз амалдор" интермедиясини. Ўшанда ҳали у нарса тўғрисида, ҳали бу нарса тўғрисида маълумотнома сўрайверадиган бошлиқ ўткир кулгу билан танқид қилинган эди.
Умуман олганда раҳматли яхши одам эди. Яратган Обид Асомовни раҳмат ва мағфират қилсин. Ортида қолган яқинларига эса сабр берсин.

Фоҳишалик, фоҳишабозликка қарши жазолар оширилиши керакми: Менинг нуқтаи назарим
Кеча фоҳишалик
ва тиланчиликка берилаётган жазоларни солиштириб, тиланчиликка фоҳишаликка берилаётган жазодан қаттиқроқ бўлган жазо белгиланаётганини ўзимча танқид қилдим ва айнан
ана шу ҳуқуқбузарликлар учун жазолар аксинча бўлиши, фоҳишаликка тиланчиликка белгилаётган жазодан қаттиқроқ жазо белгиланиши лозимлигини ёздим. Ҳануз шу фикримда собитман.
Шундан сўнг бу мавзу кўп жойларда муҳокама бўлди. Кимдир мени фикримни тўғри деди, кимдир нотўғри деди.
Айримлар эса ҳар иккала иллатни урчишига иқтисодий қийинчилик сабаблигини ёзди ва ҳоказо.
Хўш, мен нега фоҳишалик учун жазони етарли эмас-у, тиланчилик учун оғир жазо белгиланаяпти деган фикрдаман?
Мени нуқтаи назаримча инсоннинг танаси, айниқса аёллар танаси ўзи учун ҳам, яқинлари учун ҳам, жамият учун ҳам умуман дахл қилинмайдиган нарса бўлиш керак. Аёлнинг танаси фақат ўзининг ҳалол никоҳланган эрига тегишли бўлиши керак. Ана шунинг ортидан аёлларда номус, ҳаё, ибо каби фазилатлар шаклланади. Агар аёл танаси қадрланмаса ва арзимаган пулга сотилиб кетадиган товарга айланса унда ўша аёллар учун ҳам, жамият учун ҳаё, номус, ҳаё, ибонинг қадри ҳам қолмайди. Бу биринчидан.
Иккинчидан эса жамиятда фоҳишабозликни урчиши ортидан жамият учун яна бир хавфли ҳолат юз бериши мумкин. Яъни насллар аралашиб, қўпол тилда айтганда ҳаромилар кўпайиши мумкин. Жамиятда бузғунчиликка, ҳаром-ҳариш ишларга эса насли номаълум бўлганлар кўпроқ мойил бўлишлари эскитдан маълум.
Шундан келиб чиқсак фоҳишалик, фоҳишабозлик жамият учун анчайин хавфли иллат.
Энди тиланчиликка келсак, тиланчилар ҳар доим бўлган. Иқтисодий қийинчиликларда кўпайишган, фаровонлик ошганда камайишган. Энг муҳими жамиятга, ундаги одамларга бу ишни акс таъсири ниҳоятда кам бўлган.
Фоҳишабозлик эса иқтисодий қийинчиликда ҳам, фаровонлик ошганда ҳам бирдай ривожланиб кетаверадиган иллат.
Қолаверса мен фоҳишаликни ва фоҳишабозликка иқтисодий қийинчиликни сабаб қилиб кўрсатилишига мутлақо қаршиман. Сабаби, агар эсласак халқимиз учун энг оғир бўлган дамларда, очарчилик йилларида ҳам аёлларимиз нон учун ёки пул учун номусини сотмаган, фоҳишалик қилмаган. Аммо ўша пайтларда тиланчилик бўлган ва тиланчиларни ҳеч қораламаган, "давр ўтиб фаровон даврлар бошланса тиланчилар камаяди ёки тугаб кетади" деб бу ишга нормаль муносабатда бўлаверишган.
Мен фоҳишалик ва фоҳишабозликни урчишига қўйидагиларни асосий сабаб деб биламан:
1. Эркаклар
Ҳа, айнан шундай. Жамиятимизда фоҳишалик ва фоҳишабозликни урчишига энг аввало эркаклар айбдор (буни ўзи алоҳида бир мавзу).
2. Аёлларнинг орзу-ҳавасга ўч ҳилқат эканликлари.
Кўпинча танасини пуллаш орзу-ҳаваснинг кучлилигидан келиб чиқмоқда. Аксарият фоҳишалар фоҳишалик қилиб топган пулига ота-онасини ҳам, боласини ҳам боқмайди. Асосан ўзига сарфлайди.
3. Фоҳишалик ва фоҳишабозликка етарлича жазо белгиланмаганлиги.
Қонунларимизда шу пайтгача фоҳишабозликка белгиланган ЭКИҲ нинг 1 бараваридан 3 бараваригача бўлган жаримани исталган фоҳиша битта мижоздан оладиган пул билан ёпиб юборади. Агар уларга ҳам ЭКИҲ нинг ўн баравари миқлорида жарима, жазо қўлланилгандан кейин такрор содир этганда 1-2 йиллик қамоқ жазоси белгиланса мени фикримча фоҳишалар анча камаяди ва кескин жазо анчагина фоҳишаларни ҳам бу йўлдан қайтаради.
Шунингдек фоҳишабозлик учун ҳам қамоқ жазосигача бўлган жазо белгиланиши керак. Ана шунда фоҳишаларнинг мижозлари бўлган эркаклар ҳам ўйлаб фоҳишабозлик қиладиган бўладилар.
Албатта бу мени айни мавзудаги ўта шахсий фикрларим. Бу мавзуга яна қайтаман.

Йўл ҳаракати қатнашчилари мобиль видеокамерасиз фаолият олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим қилмаслик ҳуқуқига эга
Каналга уланиш👇👇👇
@bugunning_gapi

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳайдовчининг маст ҳолатда эканлиги қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида аниқланади
Низомга кўра, ҳайдовчиларнинг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали хабар бермоқда
Текширув камида икки нафар холис иштирокида амалга оширилади, ДЙҲХХ ходими томонидан кузатув камераси (body camera)дан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган текширувлар бундан мустасно.
Ҳайдовчи томонидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилади.
Ҳайдовчи техник восита ёрдамида текширувдан ўтишдан бош тортган ёхуд текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда унинг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш учун туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасаларига олиб борилади.
Тиббий текширувдан ўтишдан бўйин товлаган тақдирда эса ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 136-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилади.
Тиббий текширув ҳайдовчи тўхтатилган (йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган) пайтдан бошлаб, узоғи билан бир соат ичида ўтказилиши лозим.
Тиббий текширув натижалари бўйича икки нусхада баённома тузилади.
Текширувдан ўтказилган шахсга, унинг талабига кўра, тиббий текширув баённомаси нусхаси (қоғоз ёки электрон шаклда) берилиши шарт.
Текширилувчида хулосага нисбатан эътирозлар мавжуд бўлган ҳолларда у бошқа тиббиёт муассасасида қайта тиббий текширувдан ўтказилишини талаб қилишга ҳақли. Бунда қайта тиббий текширувдан ўтказиш мастлик аломатлари аниқланган ёки йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган вақтдан эътиборан икки соат ичида бошқа яқин масофада жойлашган тиббиёт муассасасида амалга оширилиши лозим.

Telegram
Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳайдовчининг маст ҳолатда эканлиги қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида аниқланади
Низомга кўра, ҳайдовчиларнинг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилади.
Текширув камида икки нафар…

Лайлак олиб келиб ташлаб кетган пақилдоқлар
Бугун ўзим шу пайтгача билмаган бир нарсани билиб олдим. Пиротехника савдоси билан шуғулланган шахслар 8 йилдан 10 йилгача қамалиши мумкин экан.
Бу ҳақда ЎзА га интервью берган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қутбиддин Бурҳонов маълум қилаяпти
Бу интервьюни ўқиб очиғи қўрқиб кетдим. Ўзи охирги пайтларда анча қўрқинчли хабарлар чиқаяпти. Тиланчилик қилиб маъмурий жазо олган тиланчи қайта тиланчилик қилса 1 йилгача қамалиши мумкинлиги, ахир тиланчи кўпда, ҳаммаси қамалаверса ким қолади
ёки мана пиротехника савдоси билан шуғулланганлар 8-10 йилга қамалишлари мумкин экан. Бу йил кўча-куйларда пақилдоқ ҳар йилгидан кўпроқ пақиллаётганини ҳисобга олсак бу иш орқасидан ҳам кўпчилик қамалиб кетади-ёв бунақада.
Орада 5-6 йил пақилдоқни овозини ҳатто янги йилда ҳам эшитмай қолгандик. Ўшанда пиротехника маҳсулотлари деганлари ўта қаттиқ назорат қилинган эди.
Аммо, негадир бу йил болаларни қўлида пақилдоқ кўпайиб қолгандай. Маҳалламиздаги болалар пақилдоқ пақиллатишни бошлашганига бир ойдан ошди.
Ҳайрон қолаяпман: Чегара ўтказмаса, айланма йўллар аллақачон ёпилган бўлса кўча-куйда болалар шу пайтдан паққиллатиб юрган пақилдоқларни лайлак олиб келиб ташлаётганмикин?
Янги йил яқинлашгани сайин одамларда пиротехника воситаларга бўлган қизиқиш кучаяди. Бу, гарчи тақиқланган бўлса-да, пиротехника воситалари савдоси пайдо бўлишига олиб келади.
Шу кунларда ён-атрофда пиротехника воситалари фаол ишлатилаётгани, яъни пақилдоқлар овози кўпайиб қолгани кузатилмоқда. Энг ёмони, ушбу воситаларнинг фарзандларимиз соғлиғига, ҳаётига хавф туғдиришидир.
Бу йил қўшнилар билан чегаралар очилиб негадир пақилдоқ кўпайгандай, назаримда. Улар қайердан ўтаяпти, ким олиб кираяпти? Ҳарҳолда юқорида ёзганимдай уларни лайлак олиб келиб ташламаётгандир ахир.
Бу нарсани кўча-куйда ортидан қувиб йиғиб бўлмайди. Чегараларда назоратни кучайтириш керак. Агар пақилдоқлар чегаралардан ёки қандайдир айланма йўллардан олиб кирилаверса мамлакат ичида уни назорат қилишни имкони йўқ.
Шуни ўша пақилдоқни кириб келишига сабаб бўлаётганлар, йўл қўяётганлар тушуниши керак.
Гапим тушунарли бўлди-а?! 😊
Бу постни ўқиб айримлар "бизни ҳам пақилдоқ пақиллатгимиз келади" дейишлари мумкин. Тўғри, орзу-ҳавас ҳар доим бўлган. Аммо ўша пақилдоқ ёш болаларнинг қўлига тушиб салбий оқибатларга олиб келса-чи. Унда нима бўлади?
Қолаверса бир пайтлар эшитганман, маҳалламизда оёғи остига болалар пақилдоқ пақиллатишгани учун ҳомиладор аёл муддатидан олдин туққан ва уни боласини зўрға сақлаб қолишган. Маҳалламиздан бир бола бир кўзидан ажраган эди. Яна кимдир юзидан жароҳат олган эди. Бундай воқеалар кўп.
Шу туфайли ҳам пақилдоқни тақиқлаб тўғри қилишган деб ўйлайман.
Қолаверса иқтисодий қийинчилик даврида ана шу пақилдоқ пақиллатиш ортидан миллионлаб доллар ҳавога совурилиб кетади.
Янги йилда бизга давлат отаётган фейерверклар ҳам етади, нима дедингиз?! 😊
Каналга уланиш:👇👇👇

Белгиланмаган асослар бўйича транспорт воситаларини тўхтатиб текшириш тақиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали хабар бераяпти
Ҳукумат қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМҚ-975, 01.12.2018 й.) тасдиқланди.
✅ Низомга мувофиқ йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходими томонидан транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:
👉 Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мосламада қайд қилинганда;
👉 Транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисасига алоқадор эканлиги ҳақида маълумотлар бўлганида;
👉 Йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганлигини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодисага ойдинлик киритишга тўғри келганида;
👉 Ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларни бажаришда;
👉 Транспортдан мажбурий тартибда фойдаланишга тўғри келганида;
👉 Махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;
👉 Транспортдан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, транспорт ва юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун.
Бошқа асосларга кўра транспортнинг тўхтатилиши тақиқланади.
Транспорт ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганда, фақат ушбу ҳужжатларни текширишда аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чора кўрилади.
Ушбу хабарни ўқир эканман фақат бир нарсани айта оламан: Шу пайтгача ҳам ЙПХ ходимлари кўчада ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни фақат юқоридаги сабаблар билан тўхтатишган. (Бошқа сабабни ўзи йўқ-ку)
Ўзи ЙПХ ходимларига ҳайдовчиларни тўхтатиш учун Транспортдан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, транспорт ва юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун деган бандни ўзи етарли. Ана шу банд ҳар қандай ҳолатда ЙПХ ходимларига "қани ўртоқ ҳайдовчи, бииир ҳужжатларни кўриб қўяйликчи" деб исталган ҳайдовчини, исталган вақтда тўхтатиш ҳуқуқини беради.
Фақатгина Низомга ЙПХ ходими томонидан транспорт воситаларини тўхтишига сабаб бўладиган асосларга катта эҳтимол билан олдин бўлмаган битта банд қўшилди: Транспортдан мажбурий тартибда фойдаланишга тўғри келганида ЙПХ ходими ҳайдовчини тўхтатиш ҳуқуқига эга.
Бу нима дегани? Бу шундай дегани-ки бундан кейин сиз кўчада машина бошқариб кетаётганингизда ЙПХ ходимига сизни машинангиз керак бўлиб қолса, яъни зарурат туғилса у сизни машинангиздан тушириб бемалол ўзи фойдаланиши мумкин. Масалан, жиноятчини ёки ўзига бўйсинмаган ҳайдовчини қувишда.
Аниғини билмайман, аммо тахмин қиламан олдин ЙПХ ходимларида бундай ҳуқуқ бўлмаган. Катта эҳтимол билан энди берилаяпти.
Буёғи ўша Голливуд фильмларида кўрганингиздай бўлади. Кўчада кетаётганингизда ЙПХ ходими рўпарангизга югуриб чиқиб ўз юлдузчасини кўрсатиб "ўртоқ ҳайдовчи, зарурат юзасидан шу тобда машинангиз менга керак, марҳамат қилиб машинадан тушиб уни бўшатиб қўйинг" деса оғзингизни очиб ажабланиб ўтирманг. Қонунда шундай белгиланган ва сизни машинангиздан тушириб, ўрнингизга ўтириб тезликни мингга қўйиб кетган ЙПХ ходими қонунга асосланиб шундай қилаяпти.
Энди тушундингизми?

Пенсиялар қайта ҳисобланади
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси расмий сайтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг аҳамиятига муносабат билдирди.
Бу ҳақда ЎзА хабар бераяпти
Унда айтилишича, авваллари ўртача ойлик иш ҳақи - 2200 минг сўм ва иш стажи 35 йил бўлган фуқарога амалдаги тартиб бўйича пенсия ҳисоблашда 1621 минг сўм (энг кам иш ҳақининг 8 баравари) инобатга олинган (қолган қисми, яъни 579 минг сўм ҳисобга олинмаган), шундан келиб чиқиб ушбу сумманинг 55 фоизи, яъни пенсиянинг таянч миқдори (891 550 сўм) белгиланиб, талаб этиладиган (25 йил) дан ортиқча ишлаган 10 йилнинг ҳар бир йили учун 1 фоиздан қўшимча ҳисобланиб, пенсиянинг умумий миқдори 1 054 минг сўмни ташкил этар эди.
Янги тартиб бўйича эса, ушбу фуқарога ўртача ойлик иш ҳақи 1 621 минг сўм эмас, 2 027 минг сўм (ЭКИҲнинг 10 баравари) миқдорида ҳисобга олинади. Бунда, пенсиянинг таянч миқдори 1 115 минг сўмни, ортиқча ишлаган йиллар учун қўшимчани ҳисобга олган ҳолда пенсиянинг умумий миқдори 1 317 минг сўмни ташкил этади ёки 263 минг сўмга ошади.
Шуни таъкидлаш керакки, бу фармон нафақат 2019 йил 1 январдан кейин пенсияга чиқувчиларга, балки ушбу тоифага тушувчи ҳозирги кунда пенсия олиб турган пенсионерларга ҳам татбиқ этилади ҳамда уларнинг пенсиялари қайта ҳисоблаб чиқилади.
Ҳисоб-китобларга кўра, жами 533 минг нафардан ортиқроқ пенсионерларнинг пенсия миқдорлари ўртача 65 минг сўмдан 265 минг сўмгача ошади.
Фармонда белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун 2019 йилда жами 1,8 трлн.сўм миқдорида маблағ талаб этилади.

Жек Лондон, "Мартин Иден" романи ҳақида
Бугун сизларга яна бир яхши китобни ўқишни тавсия қилмоқчиман. Бу китоб, машҳур адиб Жек Лондоннинг "Мартин Иден" романидир. Кўпчиликнинг фикрича Жек Лондон бу романида Мартин Иден тимсолида ўз ҳаётини ёзган.
Романнинг асосий қаҳрамони, номидан ҳам билиниб турибди, қашшоқ, шу билан бирга теран фикрловчи ақл соҳиби денгизчи Мартин Идендир.
У денгизчиликдан бўшаб Окленд шаҳрида ўтроқ ҳаёт кечиришга ўтади. Бир қизни яхши кўради. У билан фотиҳаси ҳам бўлади. Мартинда ёзиш қобилияти бор. Ҳикоялар, қиссалар, романлар ёзади. Аммо бир-иккита газета-журнални айтмаса уни ёзганларини ҳеч ким чоп этишни хоҳламайди. Яшаш шароити жуда оғир, чўнтагидаги охирги центи тугаганда костюмини гаровга топширади. Мабодо қайсидир бир газетадан бир-иккита ҳикоясини чоп этишгани учун 4-5 доллар қалам ҳаққи келиб қолса энг биринчи бориб костюмини гаровдан олади. Пули тугаса яна топширади, қўлига пул тушгандан яна олади.
Ўшандай ҳолатда уни ҳаёти жуда оғир ўтади. Суткалаб ейишга ҳеч нарсаси бўлмайди. Аммо у ҳамма қийинчиликларга бардош бериб ёзаверади, ёзаверади.
Ана шундай кунлардан бирида дўсти уни ишчилар йиғинига олиб боради. У ерда социализм ва капитализм муҳокама қилинади. Табийки ишчиларнинг аксарияти социализм тарафдорлари бўлишади. Мартин эса социализмни ўлгудай ёмон кўради. Ўша ерда унга сўз навбати берадилар ва у ўзининг нутқида социализмни зарарлари ҳақида гапиради. Катта баҳс бўлиб кетади.
Эртаси куни Мартин не кўз билан кўрсинки шаҳар газеталаридан бирида уни нутқ сўзлаётганида туширилган катта сурати ва "Окленд социалистларининг лидери" деб сарлавҳа қўйилган мақола турибди. Мартинни бундан жаҳли чиқади. Шу онда ўша ишчилар мажлисида бўлган ва Мартин ҳақида мақола ёзган мухбирчанинг ўзи уни олдига интервью олиш учун келиб қолади. Мартин уни ўзига туҳмат қилганликда айблаб дўппослайди.
Мартинни қўлидан қочиб чиққан мухбир газетани эртаси кунги сонида Мартинни қора бўёқларда тасвирлаб, ашаддий социалист деб яна битта мақола беради.
Шундан кейин озгина муддат Мартинни ишлари тамоман тескари бўлиб кетади. Уйланмоқчи бўлган қизи фотиҳани бузади. Опаси ва синлиси ундан ўзларини тортишади. Кўчадаги юўкондор баққол унга нарса сотмай қўяди. Қайерга борса одамлар уни қўлларини бигиз қилиб кўрсата бошлайдилар. Мартин жуда ёмон аҳволга тушади.
Ана шундай кунлардан бирида бир нашриёт Мартиннинг бир китобини чоп этиш учун унга шартнома қоғозини жўнатади. Унга кўра Мартиннинг ўша китоби 1000 нусхада чоп этилади ва тушган фойданинг 20 фоизи Мартинга тегади. Мартин уларга ўша китобини улуш беришдан кўра 200 доллар бериб эгалик қилиш ҳуқуқини сотиб олишни таклиф этади. Аммо нашриёт кўнмайди. Шундан сўнг китоб чоп этилиб қисқа кунларда сотилиб кетади. Яна 2000 чоп этишади, яна тезда сотилиб кетади. Мартинни номи чиқа бошлайди. Энди унга турли тарафлардан, газета, журнал, нашриётлардан асарларини сўраб хатлар кела бошлайди.
Шундан кейин қисқа даврда Мартиннинг ҳамма асарлари чоп этилади. Тўхтовсиз келаётган пуллар ҳисобидан Мартин бойиб кетади. У қиммат меҳмонхонага кўчиб ўтади.
Энди уни бир пайтлар сўкиб қувлаган поччалари, шаҳар судьяси зиёфатга чақиришар эди.
Бир пайтлар фотиҳани бузган севган қизи эса уни олдига муносабатларни қайта тиклаш ҳақида ялиниб келади.
Буларнинг бари Мартинни хурсанд қилиш ўрнига тушкунликка туширади. "Мен, пулим йўқлигида ҳам Мартин Иден эдим, ҳозир бойиб кетганимда ҳам ўша Мартин Иденман. Характерим заррача ўзгармади. Ўша пайтда нимани тўғри деган бўлсам ҳозир ҳам тўғри дейман. Ўша пайтда нимани нотўғри деган бўлсам ҳозир нотўғри дейман. Қарашларим заррача ўзгармади. Лекин нега одамлар менга бўлган салбий муносабатларини ижобий тарафга ўзгартирдилар. Наҳотки пулларим ва обрўм учун бўлса", деб ўйлай бошлайди ва тушкунликка тушади. Охири ўзини пароходдан океанга ташлаб ҳалок бўлади.
Китобни кўчириб олиш:
http://n.ziyouz.com/kutubxona/category/14-jahon-nasri?download=5912:jek-london-martin-iden-roman&start=100
Романни Қодир Мирмуҳамедов маҳорат билан ўзбек тилига таржима қилган.

Бугун Тошкент шаҳри бўйлаб юрган кўп сонли Қорбоболар нима мақсадда йиғилганлари маълум бўлди
Бу ҳақда xabar.uz хабар бераяпти
Маълум бўлишича Тошкент шаҳар “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ташаббуси билан янги йил байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида “Маҳаллада Янги йил” лойиҳаси асосида Тошкент шаҳридаги 505 та маҳалла фуқаролар йиғини томонидан қорбобо кийимлари тайёрланган.
Ўша кийимларини кийиб Қорбоболар Маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан янги йил арафасида байрам билан табриклаш мақсадида биринчи навбатда маҳалларда яшовчи ногиронлиги бор шахслар, кам таъминланган, юз ёшдан ошган ҳамда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари уйларига бориб табриклаш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, жорий йилнинг 20 декабрь кунидан 31 декабрь кунига қадар Тошкент шаҳри маҳаллаларида истиқомат қилувчи 12 ёшгача бўлган болаларга байрам шукухини улашиш мақсадида ҳар бир маҳаллада, маҳалла маркази биноси, кўчалар, кўп қаватли уйлар олдида ва болалар майдончаларида болалар учун ташкил этилаётган кичик байрам тадбирларига юқори кайфиятда аҳоли таклиф этилиши режалаштирилмоқда.
Ана ўша Қорбоболар бугун, 2018 йил 16 декабрь куни “Халқлар дўстлиги” саройи биноси олд майдонида пойтахт ахолисини Янги йил билан қутлаш учун Тошкент шаҳридаги 505 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан тайёрланган Қорбоболар тўпланиб табриклар йўллашди.
Қойилмисизлар?!😊

Жиззах вилояти ва унинг Пахтакор тумани ҳақида ёки Жиззах вилоятида туғилган машҳурлар
Шу десанглар кеча Жиззахнинг Пахтакор туманига бордик. Бепоён далалар, сурув-сурув моллар, қўйлар, тоза ҳаво. Ҳаммаси ажойиб.
Ургутдай аҳоли тиқилинч яшайдиган жойдан уёқларга борган одам аҳоли камлигидан бироз ҳайрон бўлади.
Биз борган жой Зафаробод шаҳарчасидан ҳам нарида экан, Пахтакор шаҳридан ўтиб кетавердик, кетавердик, кетавердик. Уёқ-буёқда кичик-кичик аҳоли пунктларини айтмасангиз, ҳаммаёқ бийдай дала: пахта ва ғалла экиладиган катта-катта майдонлар.
Биз борган жой Айдаркўлга яқин жой экан, аммо кўлни бориб кўришга вақтимиз бўлмади.
Кенг далаларда моллар ва қўйлар подаларини кўриб ўша жойларда гўшт-сут етиштириб, уни қайта ишлайдиган корхоналар очса бўладиган жойлар экан деб ўйладим.
Аҳолини камлигини кўриб эса туманимизнинг тиқилиб яшаётган 500 минг аҳолисини ўйладим.
Биз ўзбекистонликликлар аксарият ҳолларда киндик қонимиз тўкилган жойлардан бошқа узоқ жойларга кўчиб бориб яшашни кўпда хоҳлайвермаймиз. Ҳудудлар бўйлаб аҳоли зичлигининг нотекис жойлашишининг сабаби шу деб ўйлайман. Ургут туманида 500 минг аҳоли тиқилиб яшаган ҳолда, ундан майдони катта бўлган Пахтакор туманида 72 минг атрофида аҳоли яшашини бошқа нима деб тушунтиришни билмайман.
Жиззах вилояти 1973 йилда ташкил топган. Унгача эса вилоятнинг бир қисми Сирдарё вилояти, яна бир қисми Самарқанд вилояти таркибига кирган. 1988 йилда вилоят тугатилиб яна эски ҳолига, бир қисми Самарқанд, яна бир қисми Сирдарё вилоятига қайтарилган. 1990 йилда эса қайта ташкил этилган.
Жиззах вилоятида 12 туман бор.
Аҳолиси 1.300.000 дан ошиқроқ.
Вилоят шимолда Қозоғистон билан, шарқда Тожикистон билан, жанубда Самарқанд вилояти билан, ғарбда Навоий вилояти билан чегарадош.
Вилоят аҳолисининг:
90% - ўзбеклар
3% - қирғизлар
3% - тожиклар
1% - руслар
1% - бошқа миллатлар
ташкил этади.
Вилоят аҳолисининг 65-70 % қишлоқларда яшайди.
Жиззах вилоятида бир нечта машҳур кишилар туғилишган.
1. Мирзиёев Шавкат Миромонович, 2016 йил, 4 декабрдан Ўзбекистон Республикаси президенти.
1957 йил, 24 июлда Зомин туманида туғилган.
2. Рашидов Шароф Рашидович, 1959-1983 йилларда Ўзбекистон компариясининг биринчи секретари бўлган. 1917 йил, 6 ноябрда Жиззах шаҳрида туғилган.
1983 йил, 31 октябрда вафот этган.
3. Лебедев Сергей Николаевич. Россия сиёсатчиси. 2007 йилдан ҳозиргача МДҲ бошқарув котиби.
2000-2007 йилларда Россия ташқи разведка хизмати бошлиғи бўлиб ишлаган. 1948 йил, 9 апрелда Жиззах шаҳрида туғилган.
Кеча биз борган Пахтакор тумани 1967 йил, 9 январдда туман сифатида ташкил этилган. Пахтакор шаҳри эса 1961 йилда шу номдаги совхоз тузилганда совхоз маркази сифатида қурилган.
1971 йилда эса шаҳар типидаги посёлка(шаҳарча) мақомини олган.
1974 йилда эса шаҳар мақомини олган.
Туманда 72 минг аҳоли яшайди.

Москвадаги ўша машҳур «Бутирка» тергов изолятори ёпиладиган бўлди
Москвадаги ““Бутирка” тергов изолятори унинг атрофидаги уйларда яшаётган аҳолининг кўплаб шикоятларидан кейин ёпиладиган бўлди. Бу ҳақда kun.uz хабар бераяпти
Россия Жазони Ижро Этиш Федерал Хизмати (ФСИН) директори ўринбосари Валерий Максименконинг маълум қилишича, қисқа муддатларда Дмитров шоссесида ёки Новая Москвада 5 минг ўринга мўлжалланган янги тергов изолятори пайдо бўлади.
Таъкидланишича, “Бутирка” тергов изоляторининг ёпилиши ҳақидаги гаплар анчадан бери бўлаётган эди. Аввалроқ Москванинг Тверь туманидаги турмани хусусий шахслар сотиб олиб, унинг ўрнига янги тергов изолятори қуришлари тахмин қилинганди.
“Бутирка” Москвадаги энг катта ва Россиядаги энг эски турмалардан бири ҳисобланади.
Турманинг 200 йилдан кўпроқ тарихга эга биноси давлат томонидан муҳофаза қилинувчи тарихий ва архитектуравий ёдгорликлар рўйхатида туради.
Маълумки Собиқ Иттифоқ даврида халқимиз ўз бошидан уч марта ёппасига қама-қамаларни ўтказди.
Биринчиси 1927-32 йилларда коллективлаштириш даврида "бой-қулоқ" деб анча одамларимиз ноҳақ қамалишган.
Иккинчиси 1937-1953 йилларда, Сталин зулмининг авжига чиққан пайтларида миллионлаб ҳамюртларимиз "Халқ душмани" сифатида ноҳақ қамалиб қамоқ ҳидидан нафас олишган.
Учинчисида эса 1984-1988 йилларда "Пахта иши" деб аталган иш бўйича юз минглаб ҳамюртларимиз ноҳақ қамоққа тиқилган.
Тарихга қарасак 1927-32 йилларда қамалганлар ҳам ёки 1937-53 йиллардаги қамалганлар ҳам асосан узоқ Сибирдаги қамоқхоналарга жўнатилган ёки сургун қилинган. Шу учун ҳам ўша йилларда одамлар орасида "Сибирга сургун қилиб юбормасин тағин" деган гап машҳур бўлган ва ана шу гапни эшитгандан одамларимиз қўрқувга тушишган.
Халқимизнинг ёппасига қамоққа тиқилишининг учинчисида, "Пахта иши"да Москвадаги Бутирка тергов изоляторини оти машҳур бўлиб, уни бутун халқимиз таниди. Ўша 1984-88 йилларда Бутирка деса одамларимизни юрагига қўрқув тушаверган. Сабаби, "Пахта иши" бўйича қамалганларнинг кўпчилигини ана шу Бутирка тергов изоляторига олиб қамашган ва уларни ўша ерда тергов қилишган.
Шу учун ҳам ўша "Пахта иши" бўйича қама-қамалар авжига чиққан пайтда энди одамлар "Сибирга сургун қилади" деган гапни эсламай қўйишган ва "Бутиркага олиб бориб тиқмасин яна" деб қамоқдан гап очилса дарров Бутиркани эслашган.
Ўша пайтда "Пахта иши" баҳона бу тергов изоляторига Ўзбекистоннинг кўп одамлари тиқилди. Область партия комитетининг биринчи секретарлари, район партия комитетининг биринчи секретарлари, пахта тозалаш заводларининг директорлари, раислар, бригадирлар, шунингдек ўша пайтда бу тергов изоляторига Ўзбекистон компартиясининг биринчи сектетари Иномжон Бузрукович Усмонхўжаевгача тиқилган.
Ўзбекистонлик маҳкумларни тергов давомида бу тергов изоляторида кўз кўриб қулоқ эшитмаган усуллар билан қийнашган.
Мана бугун халқимиз бошига оғир кунлар тушганда асосий ролни бажарган ўша тергов изоляторини ёпишаяпти.
Ёш авлод балки билмас, аммо катта авлод бу тергов изоляторининг номини алам ва қайғу билан эслайди.

Ўзбек бўлинг.. ва яҳудий бўлинг
Ҳар гал олийгоҳда биринчи дарсимни шундай бошлайман:
- Сиз билан биз ўзбекмиз.
Ўзбек деган номни баланд кўтаринг. "Миллатинг нима?" деб сўрасалар "ўзбек" деб айтишдан уялманг. Бир умр ўзбек бўлиб қолинг. Аммо... яҳудий бўлинг.
Гап шу ерга келганда тингловчиларим "портлайди":
- "Ўзбек бўлинг... Аммо яҳудий бўлинг", домла бу гапни қандай тушунайлик?
Шундан сўнг мен миллатимизнинг, халқимизнинг оёғини кишанлаб турган, ўзининг юксакларга парвоз қилишга монеълик қилаётган нуқсонлар, баъзан унинг одамохунлиги, кўнгилчанлиги ва бошқа инсоний фазилатлари ортидан чиқаётган қусурлардан куйиб-пишиб гапираман.
- Мана сиз, - дейман рўпарамдаги талабага қараб, - Отангиз ким бўлиб ишлайди?
- Фалончи.
- Онангизчи?
- Уй бекаси.
- Оилада нечта фарзандсизлар?
- Беш фарзандмиз.
- Хўш. Сиз мусиқа чалишни биласизми? Шахмат ўйнашни-чи? Спортнинг қайси тури билан шуғулланасиз? Нечта хорижий тилни биласиз? Пазандаликни эплайсизми? Қишлоқданмисиз, ҳеч сигир соғиб кўрганмисиз? "Сигир соғиш аёлларнинг иши" дейсизми?
Сўроқларим жавобсиз қолди. Ҳаммаси ноль.
Сабрим тугайди. Хўш, нимани биласиз ўзи? Биров ёпган нонни ейиш, биров соққан сутни ичиш ҳаммани ҳам қўлидан келади-ку!
Мени тинглаётганлардан бири ниҳоят "ўзини кўрсатмоқчи" бўлади:
- Тош кўтариш, кураш тушиш бизнинг ишимизмикин, домла? Мана бадантарбия институти бор, мелиса академияси, ҳарбий мактаблар бор. Тошни ўшалар кўтараверсин.
Яна бири тилга киради:
- Нон ёпиш, сигир соғиш, ош дамлаш иш бўптими? Ўзлари саводсиз бўлсалар-да бувим дўндирадилар бу ишларни.
Уларни гапларини эшитиб яна зарбага шайланаман:
- Фикрлашларинг ўта хом. Нега биздан жаҳон миқёсидаги олимлар, спортчилар ошпазлар чиқмайди, ҳаммаси яҳудийлардан? Сизлар шу тахлит фикрлаганларинг учун. Ҳунарингиз йўқ. Фикрларингиз палағда. Шу учун ҳам дейманки: Ўзбек бўлинг ва... яҳудий бўлинг.
Алҳамдулиллоҳ мусулмонмиз. Аммо бу кифоя эмас. Бугун биз дини, ирқи, миллатидан қатъий назар, дунёнинг барча илғор халқларидан ўрганишимиз керак.
Масалан, дунё фан-техникаси, санъат, спорт, тил билиш, савдо-сотиқ, молиявий сиёсатда яҳудийларнинг олдига тушадигани йўқ. Яҳудий даставвал нима қилади? Бола тарбиясига эътибор билан қарайди. Ўзи еб-ичмаса, тузукроқ кийинмаса ҳам, ваҳоланки у еб-ичишни, кийинишни ҳам эплайди, боласини тарбиялайди. Уларни ўқитади. Соғлом қилиб ўстиради. Энг биринчи тил ўрганишига эътибор беради. Кейин эса ёнидан харажат қилиб бўлса ҳам мусиқа, шахмат, спорт, математикани ўрганишига эътибор беради.
Биз-чи? Биз роса пулни йиғиб катта суннат тўйи қилиб пулни ҳавога совурамиз. Болани суннат тўйи қилишни муҳим иш сифатида кўрамиз-у, аммо ўта муҳим иш бўлган болани таълимига мутлақо қизиқмаймиз.
Яна бир муҳим фазилати: аҳил миллат. Яҳудийдан зинҳор қашшоқ ёки тиланчи чиқишига тоқат қилолмайди. Буни бутун миллатга иснод деб тушунади.
Арзимаган нарса учун миллатини сотмайди. Табий уларда ҳам миллат ичида олий ва паст табақа бор. Лекин улар учун муомала ва оқибатда энг паст табақа яҳудий ҳам бошқа миллат кишиларига қараганда устун туради. Эҳтимол аксариятининг ватани бўлмай дунё бўйлаб сочилиб яшагани учунми уларда маҳаллийчилик иллати умуман йўқ.
Бизда-чи? Ҳатто, бир маҳаллада яша, иккига бўлиниб, маҳаллийчилик туфайли бир-бири билан келиша олмайдиганлар бор.
Бу гапларни айтишим яҳудийни қандайдир олий ирқ, идеал миллат деб билишимдан эмас, ҳар қандай миллатда иллат ҳам, камчилик ҳам бор, бундан яҳудийлар ҳам холи эмас, шунчаки юқоридаги фазилатларни ўз миллатимда, ўз халқимда ҳам кўришни жуда-жуда хоҳлайман. Шу учун ҳам, ўзбек бўлинг, аммо.... яҳудий бўлинг.
Шунингдек, фин, фаранг, араб, немис, турк, япон ва бошқа миллатлардан ўрганадиганимиз кўп. Шак-шубҳасиз ўзбекнинг ҳам жаҳон халқларининг инсоний хазинасига инъом этишга арзигулик бағрикенглик, саховатпешалик, меҳнатсеварлик каби ажойиб сифатлари кўп. Шуларни ёнига илмга чанқоқлик, бола тарбиясига эътиборли бўлиш фазилатлари қўшилса, нур устига аъло нур бўлар эди.
Ғайбуллоҳ ас-Салом, "Эй умри азиз" китобидан.