​​Ўзбек футболи, Тоҳир Малик ва Совет спорти ҳақида

Эсларингда бўлса 2016 йилнинг январь ойида “Китоб олами” марказида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик домла ўзининг “Меҳмон туйғулар”, “Фалак”, “Зулмат салтанати” китоблари тақдимотида ўзбек футболчилари ҳақида фикр билдириб шундай деган эди:

«Месси, Роналду деган футболчиларнинг майдондаги ҳар бир хатти-ҳаракатини компьютер ҳисоблаб боради. Улар битта ўйинда 15-16 километр югураркан. Тинимсиз меҳнат қилишади. Шунча югурганига яраша, натижаси ҳам яхши бўлади. Бизнинг "думбул футболчиларимиз"нинг энг яхшиси ҳам 5 километрни зўрға югуради. Шунга яраша натижани ҳам кўраверасизлар. Кеча ҳам ютқазишди-ку. Уларнинг барчасининг бўйнига омоч боғлаб, далада қўш ҳайдатиш керак. Сизлар шулар каби танбал бўлиб қолманглар!».

Орадан бироз ўтиб домла Kun.uz сайти ва «Янги китоб» нашриёти учун "Футболчиларни танқид қилишда давом этаман" деб
махсус интервью берди
Ўша интервьюсида домла футболчиларимизни яна танқид қилди.

Ўшанда Т. Малик домланинг ўзбек футболи ва футболчиларимиз ҳақидаги фикрларини ўқиган айримлар "Домла китобини ёзсин. Тушунмаган футболига нима қилади аралашиб?!" дейишди. Аммо улар адашишган эди. Домла илк фаолиятини "Ленин учқуни" газетасининг спорт бўлимида бошлаган ва бир неча йил болалар спортини газетада ёритган, Бутуниттифоқ бўйлаб ўтказилган болалар футболи мусобақаларида қатнашган, уларни газетада ёритган. Шундан келиб чиқсак футбол мавзуси домла тушунмаган мавзу эмас.

Қўйида домланинг "Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи" китобида бир пайтлар ўзи гувоҳи бўлган Совет спорти ҳақидаги фикрларини келтираман:

Аслида Совет футболи ғирром пойдевор устига қурилган эди. Советлар профессионал спортни рад этар эдилар. Улар оммавий спорт тарафдори бўлганлар. Советлар тарихининг дастлабки йилларида шундай бўлган. Лекин ХХ-асрнинг иккинчи ярмида мамлакатда "ғирром профессионализм пайдо бўлди. Бу нима дегани? Маълумки профессионал спортда спортчи ҳеч қаерда ишламайди. Фақат спорт билан шуғулланади. Спорт клубларини ҳам давлат таъминламайди, ўзлари пул топадилар. Турли спорт жамоалари кимларнингдир шахсий мулки ҳисобланади.
Коммунистлар ғояси эса шахсий мулкни рад этар эди.
Профессионал спортда спортчи клуб билан шартнома тузади Клуб раҳбари уни хоҳлаган пайтида сотиб юбориши мумкин Советларда ундай эмас эди. Спортчининг бир жамоадан бошқасига ўтиши анча қийин масала эди. Моддий тарафдан манфати ҳам йўқ эди Спортчи ҳаваскор ҳисобланар ва ҳеч қайерда ишламас эди, аммо спортчиларнинг аксарияти ҳужжатларда қора ишчи ҳисобланар эди. "Динамо" спортчилари милиция ходими,  "МҲСК" ҳарбийлар, "Спартак" касаба уюшмаси, "Шахтёр" кончилар, "Нефтчи" нефтни қайта ишлаш заводи ишчилари эдилар.

Шунинг баробарида Совет спорти сиёсийлаштирилган ҳам эди. Халқаро мусобақаларнинг аксарияти спорт беллашуви эмас, балки совет социализими ва ғарб капитализми олишуви деб талқин қилинар эди. Совет хоккейчилари канадаликларни ёки АҚШликларни албатта енгиши шарт эди. Енгишса Совет тузумининг афзаллигини намойиш этган бўлишарди. Мабодо енгилишса ўша спортчилар қаттиқ жазоланишар эди.
Шунингдек Совет спортида допингдан фойдаланиш мавжудлиги ҳақида нафақат ёзиш, ҳатто гапириш мумкин эмас эди. Гиёҳвандликнинг бошланиши ҳисобланмиш бу иллат гўёки Совет спортида йўқ эди. Аммо амалда бор эди. Шунингдек спортчилар ўртасида ҳатто гиёҳвандлик ҳам бор эди.

Спорт билан доимий шуғулланиб профессионалга айланганлар вақти келиб майдондан четга чиқишганда қийнала бошлашарди. Энг биринчи галда шуҳрат пиллапоясидан тушиб эътибордан қолганлари учун руҳий қийналардилар. Кейин эса аввалги даромадлари бўлмай моддий жиҳатдан қийнала бошлардилар. Маълумки жиноий тўдаларга чиниққан йигитлар керак. Спортдаги фаолияти тўхтаб,  моддий тарафдан қийналиб қолган йигитлар осонгина ана шу жиноий тўдаларнинг ўлжасига айланиб улар сафига қўшилар эдилар. "*Шайтанатнинг жин кўчалари*" китобида бу ҳақда батафсил ёзганман
.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Ҳозир канал аъзоларидан Suhrob номли ник эгаси қисқа бир видео хабар юборди. Видеода юртимиздаги қайсидир шифохонада чироқ йўқлиги туфайли беморга қоронғуда кислородни қўлда бериб туришгани тасвирланган.
Жуда ҳам ачинарли ҳолат.
Нима ҳам дердик: Шифохоналардаги чироқни узиб қўяётганларга Худо инсоф берсин, ўшанда ҳам таъсир қилмаса Ўзи кифоя қилсин
!
​​Газ баллонлар остида қолаётган газ суви-конденсатдан эҳтиёт бўлинг

Куни кеча маҳалламизда кекса бир онахоннинг жанозаларини ўқидик. Бироз олдин онахоннинг соғликлари ҳам, юриш-туришлари ҳам яхши эди. "Ажал соғми, беморми қараб ўтирмайди, онахонни куни бугун битган экан, ризқ-насибаси бугун узилган эканда" деб жанозага борсак онахон бошқа бир иш туфайли оламдан ўтибдилар. Ҳаммаси тақдирдан, аммо онахон билан бўлиб ўтган ишни ёзиб, юртдошларимизни хавфдан огоҳлантиришни ўз бурчим деб билдим.

Маълум бўлишича онахон бундан ҳафта-ўн кун олдин ҳовлида йиғилган хазонларни, эски пластик баклажкаларни ўчоққа ташлаб ёқиб юбормоқчи бўлибдилар. Олдинига ўт олмабди. Шунда ўчоқни рўпарасида ўтириб ўтни амаллаб ёқибдилар. Ўша баклажкалар орасида ярим баклажка газ балондан бўшатиб олинган газ суви-газ конденсати ҳам бор бўлган ва онахон буни билмаганлар. Олов ёнгандан кейин қопқоғи ёпиқ бўлган ўша газ суви бор баклажка пақ этиб ёрилибди-ю онахонни ўтирган жойида олд тарафига боши, юзи ва кийимлари аралаш сачраб ёниб кетибди. Онахон дод солган. Келинлари келиб сув сепганча юзлари, кийимлари куйган. Келинлари сув сепиб оловни ўчиргандан кейин онахонни тезда тиббий тез ёрдамга олиб боришади. Духтирлар тиббий ёрдамни кўрсатишади. Куйиш тарафдан аҳволлари унчалик ёмон бўлмаган. Аммо ўша олов сапчраб ҳаммаёқлари ёниб олов ичида қолганларида юракларига зарар етган экан, охири кеча касалхонада бир ҳафта ётиб жон берибдилар.

Ҳаммамизга маълум ҳозир мамлакатимизнинг аксар жойларида аҳолига арзон газ баллонлар тарқатилаяпти. Кўпинча айримлар ўша газ баллонларни ёқиб бўлгандан кейин остида қолган газ сувини турли мақсадларда ишлатиш учун баклажкаларга қуйиб олишаяпти. Кеча онахоннинг куйиб вафот этишларига сабаб бўлган ўша ярим баклажка газ сувини ҳам ўша хонадонда ёқилган газ баллондан кимдир бўшатиб олган.

Биз тарафларда ўшандай йўллар билан йиғилган газ сувини кўча-куйда бензин сотиб юрган бензинфурушлар бензинга аралаштириб сотишади. Кимдир ўзи машинасига қуйиб бензинга аралаштириб қуйиб юборади. Яна кимлардир хонадонда ёқиш учун олиб қўйишади.

Ҳурматли юртдошлар! Агар сиз уйингизда ўшандай газ баллонларини ишлатсангиз ўша баллонларда газ тугагандан кейин остида қолган газ сувини ҳеч қачон бўшатиб ҳам олманг, баклажкага солиб қўйиб хонадонингизда ҳам сақламанг. Айнан ўша нарса тез ўт олиш жиҳатдан бензин ва дизелдан ҳам кучли. Агар у ёш болалар қўлига тушиб қолса ёки ёши катталар ҳам у билан эҳтиётсиз муносабатда бўлсалар оқибати фожеа билан тугаши мумкин.
Шу учун сиздан илтимос қиламан газ баллонларни ёқиб бўлгандан кейин уни болалар тегмайдиган жойда сақланг ва ичидаги газ сувини умуман бўшатиб олманг
.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Қўйидаги расмни нимага ўхшатаяпсиз?
Ҳа, ҳа. Адашмаяпсиз. Суратдаги телеминора.
Мен Ўзбекистонда махсус ва биноларга эга ҳолда махсус қурилган иккита телеминорани биламан. Бири Тошкентдаги ўша ҳаммамизга маълум ва машҳур телеминора бўлса, иккинчиси Ургутдаги телеминора.
Қолган телеминораларни аксарияти фақат темир-терсакдан иборат миноралардир.
Сиз қўйидаги суратда кўраётган телеминора Ургутдаги телеминорадир.

Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида мамлакатимизга хусусий телевидения кириб келди. Самарқандда илк бор СТВ телеканали очилди. 1990- йил, август ойида, ҳали СССР таркибида юрган пайтимиздаёқ Самарқанд вилоят Кенгаши депутатлари Самарқанд вилоят телевидениясини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилади. Тайёргарликлар ниҳоясига етиб илк кўрсатув 1991 йил 21 март, Наврўз байрами куни эфирга узатилади. Узлуксиз эфир эса 1991 йил,  15 майдан бошлаб эфирга узатила бошланади

Орадан бироз ўтиб Ургутда ҳам туман бўйича кўрсатадиган Ургут телеканали иш бошлади. Телеканал ишлар экан ана шу суратдаги ихчам телеминора қурилди ва ишга тушди.
Ҳозир интернетдан қидириб Ургут телеканали нечанчи йил ташкил этилгани, нечанчи йил ёпилгани ҳақида умуман маълумот топа олмадим. Аммо, яхши эслайман 1994-95 йилларда Ургут телеканали ишлар эди. Уни ёпилиб кетишига нима сабаб бўлганидан ҳам хабарим йўқ. Бугунги кунда телеминора ишламай ташландиқ ҳолда ўша йиллардан ёдгорлик сифатида турибди.
Телеминоранинг баландлигини чамалаб кўрдим: 30-40 метрлар атрофида чиқади.


Айтгунча бу йил мамлакатимиздаги илк нодавлат телевидения сифатида очилган СТВ телеканали ҳам шаҳвоний саҳнаси бўлган мультфильмни эфирга адашиб қўйиб юборилиши ортидан ёпилди

Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​"Эски қўшиқлар" туркумидан: Яна куз, яна обуна.

Кеча узоқ туманлардан биридаги ХУСУСИЙ банклардан бирига кирдим. Ходимлардан бирининг олдида туман ҳокимиятига қарашли газета муҳарриридан банк бошқарувчиси номига "туманимизда маданий-маънавий ишларнинг ривожига ҳисса қўшишингизни сўраймиз" деган мазмунда келган хат ва ўша нашрига шартномалар турибди. Шартнома сони нечта экан деб қарасам 25 та, нархи эса 175 минг сўм экан.

- Буни нима қиласизлар, обуна бўласизларми? -сўрайман ўша ходимдан.
- Ҳозирча индамай ўтирибмиз. Эрта ёки индин ҳоким ўринбосари қўнғироқ қилади. Унгаям хўп деб юборамиз, лекин обуна бўлишни кечиктириб юраверамиз. Охири ҳоким буванинг ўзи чиқади ва "нега обуна бўлмаяпсан?" демайди, балки ўта маданий қилиб "газетага ҳам бир қараб қўйинглар" дейди ва биз кейин обуна бўламиз, - деб жавоб берди у.
- Ўқийсизларми ўзи шу газетани? - савол беришни давом эттираман.
- Кимдир газета келган пайтида бир варақлаб қўяди. Шахсан мен ўқимайман - дейди у.
- Нега ўқимайсиз? - мени саволларим ҳам ҳеч тугай қолмайди.
- Туманимизда мавжуд бўлган муаммоларни, кимларнидир ноқонуний ишларини, тезкор янгиликларни турли сайтлардан ўқисам, шунингдек булар доим ғалла, пилла, пахта режасини қандай бажарилганидан бошқа гапни ёзмаса нима қиламан у газетани ўқиб?! Туманимиздаги одамлар кўриб турган мавжуд муаммоларни биронтасини кўтариб чиқа олмаса, чунки обунани ташкиллаштириб берган ҳоким бувадан тил қисиқ. Қисқаси менга керакмас шу газета.
- Буниси ҳали ҳолва, - ходим гапини давом эттиради, яна бир нечта газетага обуна бўлиш керак. Кеча прократурадан телефон қилишди, "ҳуқуқ" сўзи қўшилган қандайдир газетага 50та обуна бўласизлар дейди. "Ўзи 20 киши ишласак, қанақасига 50 та обуна бўламиз" десак, "мижозларга ўтказинглар" дейди. Мижозларга қандай ўтказамиз ахир? Ана шундай босимлар билан ҳар йили 5-6 та газетага мажбурий обуна бўламиз" деб гапини тугатди у
.

Хўш жаноблар, банкирга нега турли ташкилотларнинг газетаси керак? Ўқиб маънавиятли бўладими ёки маърифатли?
Мен бу ерда биргина банкирларни ёзаяпман, аммо бошқа соҳадагиларга ҳам ўзининг соҳасига мутлақо даҳли бўлмаган, варақлаб кўрсангиз совет даври газетасидан кўп ҳам фарқ қилмайдиган газета нега керак? Илтимос, ўша газеталарнинг одамларни маънавиятли, маърифатли қилиши, ўша газеталар бўлмаса одамларнинг маънавиятдан, маърифатдан узоқлашиб кетишлари ҳақида "ваъз" ўқиманг. Чунки 26 йилдан бери сиз шундай газета чиқарасиз, ҳокимлар обунага ёрдамлашиб юборишади ва сиз шундай йўл билан уни одамлар орасида "кўпроқ" тарқатишга муваффақ бўласиз. Аммо, лекин, бироқ сизларни газеталарингни ўқиётган одамлар маънавиятли ва маърифатли бўлиш ўрнига йилдан йил маънавиятсиз ва маърифатсиз бўлиб кетаяптилар. Сизни газетангизни мажбурий обуна ортидан тиражи ошган сайин одамлардан маънавият ва маърифат шунча камайиб бораяпти. Тўғри, одамлардаги маънавият ва маърифатни камайишига сиз ва сизнинг газетангиз айбдор эмас, аммо газетангиз одамларни маънавияти ва маърифати ошишига ҳам хизмат қилмаяпти. Буни хоҳланг тан олинг, тан олманг, ихтиёрингиз. Шундай экан бир ўйлаб кўринглар, ҳаммасини ва бафуржа: Шу газета тарқатиш тизими бизга керакми
?

Мен "газета ва обуна керак эмас", демайман, газета ҳам, обуна ҳам керак. Лекин мажбурий обуна ҳисобига эмас, газетани мажбурий тарқатиш ҳисобига эмас. Ҳаммаси адолатли йўл билан бўлиши керак.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Бугун, 2018 йил, 13 декабрь куни соат 13.44 да Қалампир.уз сайтида
Гулнора Каримова ҳоким бўлиб қайтиши ростми? номли мақола чиқди.
Мақола муаллифи гапни яқинда Кичик Ислом Каримовнинг онаси ҳақидаги гаплари билан бошлаб, кейин Гулноранинг фазилатларини санаш билан тугатади

Мақолада муаллиф жумладан шундай ёзади:
Айни дамда кўплаб фойдаланувчилар мурожаат ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирмоқда. Кўплар Гулнора Каримованинг ўз фаолиятини тиклаши, хайрия ишларига бош-қош бўлиши, маданият ва санъат йўналишидаги лойиҳаларини тиклашиги умид билдирмоқда. Айниқса, тиббиёт соҳасида Гулнора Каримова амалга оширган лойиҳалар бугун жуда долзарб бўлиб бораётгани таъкидланмоқда

Қойил. Гулнорани қайтишидан умидворлар унинг ўша лойиҳаларини ўзи меҳнат қилиб топган пулга эмас, балки мамлакат бўйлаб зўравонлик билан турли одамларни ҳомийликка мажбурлаб топган пуллар ҳисобидан қилганини билишармикин?

Агар эсларингда бўлса охирги Асрлар садоси фестивали 2013 йилнинг май ойида Навоий вилоятининг Сармишсой дарасида бўлиб ўтган эди.
Ўшанда, Навоий вилоятидан бўлган кўпгина танишларим Гулноранинг ана шу фестиваль баҳонасида Навоий вилоятини роса талаганини айтиб беришган эди. Ўша фестиваль учун олдинига вилоятдаги ҳамма катта-кичик давлат корхоналари ҳомийлик қилишга мажбурланиб, уларнинг ҳар биридан катта-катта маблағлар Асрлар садоси учун махсус очилган ҳисоб рақамига ташланган. Кейин навбат хусусий корхоналарга келган. Охирида эса вилоятдаги бюджет ташкилотларида ишлаётган ҳар бир одам "мен Ўзбекистонда маданият ва санъатни ривожлантиришни хоҳлайман ва ўз хоҳишим билан Асрлар садоси фестивали учун бир ойлик маблағимни ўтказишга розиман" деб тилхат ёзиб бир ойлик маъошларини фестиваль ҳисоб рақамига ўтказганлар.
Ёки опанинг мамлакат бўйлаб ўтказилган "1000 никоҳ тўй, 1000 суннат тўй аксиясининг Самарқанд вилоятида қандай ўтказилгани ҳақида ҳам эшитганларим бор. Ўшанда билганим Ургутдаги барча, давлат ва хусусий корхоналар ана шу тадбирга ҳомийлик қилиб пул ажратишга мажбурланган эдилар.

Мамлакатда расмий идоралар, хусусан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Гулнора Каримова ҳақида фақат бир марта – 2017 йилнинг июль ойида Каримовага оид жиноят иши ҳақида маълумот берган эди

Ўшанда катта эҳтимол билан ҳар иккала тадбирга тадбир баҳонасида керагидан бир неча баравар кўп пул йиғилган ва Гулнорани ҳисоб рақамига тушаверган. Опа эса ўша пулларни нима қилганини ўзи билади.
Бу ишларни ўша пайтда ҳамма билар эди.
Ана шу учун ҳам Қалампир.уз даги мақолани ўқиб ҳайрон қолаяпман. Гулнорани ўша ишларини кимдир билган, кимдир эса билмаган ва унинг кўрсатган ёрдамидан хурсанд бўлиб кетаверган. Қалампир.уз ёзаётган Гулнорадан миннатдорлар балки ўшалардир.
Аммо бир нарсани унутмайлик-ки бировдан зўрлик билан тортиб олинган пулдан қилинган эҳсон эҳсон ўрнига ўтмайди. Агар ўша эҳсонни талончиликдан топилгани аниқ бўлса у эҳсонни қабул қилиб бўлмайди.
Шундай экан энди ўша ишлардан тегишли хулоса чиқарсак бас.
Гулнорани эса агар давлатга ва халққа етказган зарарларини қопласа озод қилишларига эса мен қарши эмасман.
Қалампир.уз ни ёзишича ҳатто Ижтимоий тармоқларда қайд этилишича, халқ орасида Гулнора Каримова тез орада фаолиятини тиклаб, ҳоким бўлиш эҳтимоли борлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалган.
Нима ҳам дердик, ҳар хил сайт, ҳар хил одамлар бор, ахир.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
 
"Ота васияти".

Уйда эдим, давозани кимдир тақиллатди. Очсам ён қўшним.
-Ассалому алайкум. Қўшни, яхшимисиз? Кеч бўлганда сизниям безовта қилдим, - у шошилиб гапирарди.
- Ваалайкум ассалом. Кел ука, кир ичкарига. Яхшимисан? Хижолат бўлма, - уни ичкарига таклиф қилдим.
- Раҳмат ака, шошилиб тургандим. Сизни безовта қилганим индинга отамни вафотларига йил тўлади. Шунга бир эҳсон қилиб юборсам дегандим. Агар имконингиз бўлса озгина қарз бериб ёрдам қилиб юборсангиз, - хижолат бўлиб гапирарди у.
- Ука, мени пулини қизғанаяпти дема, аммо бундай эҳсонлар қарз олиниб ёки кимдандир ёрдам сўраб қилинмайди. Ҳозир ишларингга қарасанг, кейинроқ қўлингга ошиқча пул тушганда ўтказарсан шу эҳсон йил ошини, - мен унга насиҳат қила бошладим.
- Ака энди ўзингиз тушунасиз, буёғи элчилик, қолаверса отамнинг ўзлари ҳам "биронта маъракамни қолдирмай ўтказ" деб васият қилгандилар, - қўшним мендан ёрдам сўраганига афсусланаётган эди.
Мен уйдан бироз салмоқли маблағ олиб чиқиб қўшнимни қўлига тутқаздим. У эса хурсанд бўлди;
- Раҳмат ака, Илохим яхши кунларингизда қайтарай. Йил оши индинга, сиз эрта кечки пайтдан ўтаверинг. Мен меҳмон чақирганман, ошни сабзисини тўғраб қўямиз.
- Хўп ука, албатта ўтаман, - уни кузатиб юбордим. Кейин кўз олдимга унинг рангпар болалари, шифери у ер, бу еридан сингани учун томидан чакка ўтадиган уйи, касалманд онаси кўз олдимга келди. Мен қўшнимникига эртаси ҳам, индини ҳам бормадим...

Ғайрат Йўлдош

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Ўзбекистонда тиланчилик қонун билан тақиқланмоқда

Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

Ҳаммамизга маълум жамиятимизда тиланчилик айримлар учун меҳнат қилмай даромад топиш манбаига айланган
Статистик маълумотларга кўра, ички ишлар органлари томонидан биргина Тошкент шаҳрида охирги бир йил давомида 5 мингдан ортиқ шахс тиланчилик қилиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган ва реабилитация марказига олиб борилган.

Мазкур шахсларнинг 4 мингдан ортиғини хотин-қиз, шу жумладан, 3 мингдан ортиғини ёш болали аёл, 100 нафарга яқинини ногиронлиги бўлган эркак ҳамда 500 нафарга яқинини кекса ёшдагилар ташкил қилган.

Тиланчилик айримлар учун меҳнат қилмай даромад топиш манбаига айланган. Йўлларда тиланчилик қилишни одат қилиб олганлар нафақат ўз ҳаёти, балки транспорт воситалари ҳаракатланишига ҳам хавф туғдириб келмоқда.

Бундай ҳолатларга барҳам бериш мақсадида тиланчилик қилиш қонун билан тақиқланмоқда.

Олий Мажлис Сенатида муҳокама этилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда бу ўз ифодасини топган. 

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1883-моддасида тиланчилик қилганлик учун энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш белгиланмоқда. 

Шу билан бирга, Жиноят кодексининг 1271-моддаси тиланчилик билан шуғулланиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилинади.

Мазкур қўшимчалар тиланчилик қилганлик учун, шу жумладан тиланчилик қилишда вояга етмаган ёки ногиронлиги бўлган шахслардан фойдаланганлик ёки уларни жалб қилиб ёхуд ўзини ногиронлиги бўлган шахс сифатида кўрсатиб, шунингдек чақалоқлар ва ёш болаларга ҳамда бошқа вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахсларга гиёҳвандлик ёки психотроп, шунингдек кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган бошқа восита ва моддаларни истеъмол қилдирган ҳолда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар учун амалдаги қонунчиликда жавобгарлик масаласи белгиланмаганлиги учун жорий этилмоқда. 

Нима ҳам дердик, энди мамлакатимиздаги тиланчиларга ҳам қийин бўлади. Айниқса.....ларга. Чунки уларни касби шу. Кимни назарда тутганимни тушундингиз деб ўйлайман
.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Энергетик ичимликлар рекламаси тартибга солинади

Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.


Энергетик ичимликлар аҳоли, айниқса, ёшлар орасида оммалашиб бормоқда. Лекин унинг зарарли томонларидан хабардормизми?
Афсуски, бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш соғлиққа кони зарар. Бу борада зарур ахборотлар эса истеъмолчига тақдим этилмаяпти. 

Шу боис энергетик ичимликлар ҳаддан зиёд истеъмол қилиш инсон соғлиғи учун зарар эканлиги тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек бундай ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот ва маълумот бўлиши кераклиги қонунда мустаҳкамланмоқда. 

Олий Мажлис Сенатида маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан “Реклама тўғрисида”ги қонунининг 221-модда энергетик ичимликлар рекламаси билан тўлдирилмоқда. 

Унга кўра


7:00дан соат 22:00га қадар энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;

• реклама қилиш мақсадида энергетик ичимликлар намуналарини ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш; 

• ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи, товар белгиси ёки тасвири туширилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан, сотиш тақиқланади


https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Тиланчиларга белгиланаётган жазолар адолатлими?

Ўзбекистонда тиланчилик қонун йўли билан тақиқланмоқда.
Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Кеча бу ҳақдаги хабарни каналда ҳам қўйган эдим

Қабул қилинаётган қонунга кўра:
"Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188-моддаси,3- бандига кўра тиланчилик қилганлик учун энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш белгиланмоқда. 
Шу билан бирга, Жиноят кодексининг 127-моддаси 1-бандига кўра тиланчилик билан шуғулланиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилинади
"

Очиғи тиланчилик қилишни агар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин такрор содир этилса жиноий ишга тенглаштирилиши ва энг оғир жасоси бир йилгача озодликдан маҳрум этилиши мани фикримча қаттиқ жазо.

Ҳеч бир инсон онасини қорнидан тиланчи бўламан деб туғилмайди.
Кўчадаги тиланчилар турли сабабларга кўра тиланчи бўлишади: катта бир қисми тиланчиликни ўзига касб қилган лўлилар қавмидан, яна бошқалари осон пул топиш йўли деб билишади, яна бир қисми эса мажбурликдан тиланади, айниқса ногиронлар.
Хўш, шундай шароитда уларга тиланчилик учун ЭКИҲ нинг нечадир баробари миқдоридаги жаримадан тортиб буёғи энг оғир жазо бир йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши тўғрими?
Йўқ, менимча бу жазолар тиланчилик қилаётганлар учун оғирлик қилади.

Шу ўринда бир мисол: хабарларинг бор яқинда шу йил ёзда ғалла режасини бажармагани учун бир нечта фермерни дўппослаган Қарши тумани ИИБ собиқ бошлиғи устидан бўлиб ўтган суд жараёнида қатнашдик. Судда ўша зўравон бор йўғи 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди.
Бу жазога кўра у 2 йил кечки соат 22.00 дан эрталабки 6.00 гача уйда бўлиши лозим. Бошқа пайт хоҳлаганидай юра олади.
Қаранг, ўз хизмат вазифасини суъистеъмол қилган, фермерларни ноқонуний урган, улар орасида аёл киши ҳам бўлган масъул бир шахс шунча иши учун 2 йил озодликни чеклаш жазосини олаяпти-ю, кўчада бир марта маъмурий жазо олганидан кейин такрор тиланчилик қилиб қўйган шахсга 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланаяпти.
Қани адолат?

Жаноблар, юқоридаги начальникка белгиланган жазо кам-у, тиланчиларга бериладиган энг оғир жазо бир йиллик қамоқ жазоси сизларни назарларингда кўп туюлмаяптими? Мени назаримда кўп туюлаяпти.

Мен ҳеч қачон тиланчиликни ёқламаганман, уни кенг тарқалишига ҳам қаршиман. Аммо тиланчиликни бундай кескин жазолар билан жазоланишини ҳам ҳазм қила олмаяпман.
Мамлакатимиздаги энг катта тиланчилар жамоаси бу лўлилар. Шундай экан уларни тиланчиликдан қайтариш учун қонунда бундай кескин жазоларни белгиламасдан улар орасида тарғибот ишларини олиб бориш, агар нимадир иш билан шуғулланишни хоҳласалар уларга шароит яратилиб, солиқдан озод қилиб, умуман қандай йўл билан бўлса ҳам уларни кескин жазоларсиз тиланчиликдан қайтариш йўлларини кўрсак мақсадга мувофиқ бўлмайдими?

Масалан, ҳозир туманимизда иккиламчи маҳсулотларни қайта ишлайдиган бир нечта корхона очилгандан бери жойларда пластик баклажка, макалатура кабиларни айнан ана шу лўлилар териб ўша корхоналарга топширишаяпти. Демак, уларни меҳнатга жалб қилса бўлади.

Шундай экан ҳозир қабул қилинаётган қонун билан тиланчиликни камайишига ёки йўқ бўлишига эриша олмаймиз деб ўйлайман. Буни эса вақт кўрсатади. Кузатишда давом этамиз.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
Ҳурматли канал аъзолари!
Канал аъзоларидан бир неча киши маълум бир тоифа кишиларга бензин пули учун компенсация берилиши ҳақида маълумот беришимни сўрашган эди.
Қўйида шу маълумотни бераяпман.

Ҳуқуқингизни билинг ва талаб қилинг

#Биласизми

Қонунчиликка мувофиқ, бир қатор шахсларга автомобиль бензини сотиб олишга харажатларнинг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади. 2018 йил 16 ноябрдан компенсация миқдори 66 минг 700 сўмни ташкил этади.

Компенсация олиш ҳуқуқига эга шахслар рўйхати:

👉 уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар
👉 уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари;
👉 I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

Компенсацияни тайинлаш учун пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

👉 ариза;
👉 паспорт нусхаси;
👉 имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун);
👉 тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг маълумотномалари нусхалари (меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги туфайли ногиронлар ва болаликдан ногиронлар учун);
👉 автомототранспортнинг техник паспорти нусхаси;
👉 ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси ёки Иккинчи жаҳон уруши ногирони билан доимий бирга яшайдиган ва у билан бир турар жой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорти нусхалари ва у томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига ишончнома.

#huquqingni_bil_va_talab_qil

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
Яқиндагина тирбанд автобусдан тушаётиб, нохос, ўзим англамаган ҳолда автобусга чиқиш учун унинг эшиги олдида турган боланинг оёғини ёмон босворибман. 10-15 ёшли бола, чамаси, бирдан инграб юборди, кўзларидан ўт чақнаб кетди. Қўрқиб кетдим. Узримни айтдим. Талвасада оёғини уқалашга тушибман. Бола жони оғриса-да "ҳечқиси йўқ" деб турар эди. Барибир, нотаниш бўлса-да, ортимдан сўкиниб қўймаслиги учун...одамда бўп туради-ку, "олақол, шу ручка сенга", деб, негадир, қаршилик қилса-да, болакайга ручка илиндим... Воқеа шу ерда тугади!

Уйга келдим. Овқат пишириш билан бандман...
Қизим ўқишдан қайтди.
- Ойи, буни қаранг, нима об келдим?
- Нима?!
- Шоколад!
Кулдим. «Ҳа, яхши!»-деб қўйдим.
- Сўрамайсизми, қаердан олганимни?- деди қизим, - Бир нотаниш одам берди!
- Нима?! -жаҳл аралаш қарадим.
- Бозор борган эдик, курсдошлар билан. Зинадан тушаётган бир киши тўсатдан мени туртиб юборди. Қўлим ёмон оғриди, ойижон. Кейин ҳалиги одам мендан кечирим сўради. "Майли, амаки, хижолат бўлманг", деб кетаётган эдим, қўярда-қўймай шоколад берди. Қаршилик қилган эдим, хафа бўлишини айтди.., - деди қизим шоколадни олгани учун гуноҳкордек.
...Мен эса шунчаки тош қотган эдим!
Бугунги автобусдан тушаётганимдаги ҳолат кўз олдимдан кинолентадек ўтди...
Кўнглим "шувв" этиб кетди. Биз ҳар нафасда билиб қиламизми, билмай қиламизми, Яратганнинг назарида эканлигимизни англадим. Ўша пайтда "йўлимда турасанми, қоч!"-деб болани жеркиб берганимда шу вақтда кимдир менинг фарзандимни камситган ёки жеркиган бўлармиди!
Ёмон ишлардан тийилайлик! Яхши иш ва ниятларимиз фарзандларимиз бахти ва соғлигига бўлсин, илоҳим!

Лайло Ҳайитова
@JournalistPRESS

Каналга уланиш:

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Қабристонга кўчган ҳашамат


Шаҳар билан қишлоқнинг фарқи инфратузилма, одамларга яратилаётган шароитлар,  қават-қават уйлардан ўтиб қабристонларга ҳам етиб келганига анча бўлди.
Қачонлардир шаҳар ва қишлоқлардаги девори пахса, томи лойсувоқ уйлар бир хил бўлган замонларда қабристонлар ҳам, ундаги қабрлар ҳам шаҳар ва қишлоқларда бир хил бўлган. Аммо замон тарққий этгани сари, шаҳар ва қишлоқлардаги шароит ва кўриниш фарқи ошган сари улардаги қабристонларнинг ва улардаги қабрларнинг ҳам кўринишларида фарқлар ошиб бораверди.

Ҳар-ҳар замонда Тошкент шаҳрида ҳам жанозада қатнашиб маййитлар орқасидан қабристонларга кириб тураман. Ҳар сафар эътиборимни тортадиган нарса қабристоннинг у ер, бу  ерларида, оёқ остларида турли қурилиш ашёлари турган бўлади. Қум, цемент,  мармар, оёқ остига териладиган турли хил плиткалар дегандай. Яна шунингдек у ерда уёқ, буёқда усталар ҳам ишлаётган бўлади. Хаёлингизга нима келаяпти? Қабристонни ободонлаштираётган бўлишса керак, қурилиш материалларини борлиги ва усталар ишлаётгани шундан далолат деб ўйлаяпсизми?  Йўқ, адашдингиз. Қурилиш материаллари ҳам, усталар ҳам кимларнидир қабрини ҳашаматли қилиб қўйиш учун керак. Ҳа, ҳа, кимларнидир қабрини ҳашаматли қилиб қўйиш учун.
У ҳашамат қабрларни устини батамом текислаб устини хориждан келтирилган қиммат мармар билан батамом қоплаб ташлаш,  қабр атрофида оёқ остини чиройли плиткалар териш,  қабр устини эса тўрт устун кўтариб чиройли пешайвон қилиб қўйиш билан бўлади.

Эсимда, илк марта Тошкентдаги "Минор" қабристонига кириб у ердаги ҳашаматни кўриб "тошкентликлар уй-жойидан ҳам кўра кўпроқ қабрларига ҳашамат берар экан" деб ўйлаганман. Чунки у ердаги айрим қабрларга сарфланган пулга қишлоқ жойида бемалол уй қурса ёки шаҳар чеккароғидан бемалол бир ёки икки хоналик квартира сотиб олса бўлади.

Бир гал жанозага борганда кўзим бир ҳашаматли қабрни атрофини ювиб, тозалаб турган одамга тушди. Кўринишидан қабристон ишчиси ёки қоровулига ўхшарди. Маййитни қабрга қўйиб қайтиб чиқишимизда орқароқда қолдим ва ўша ишчидан бориб унинг иши ҳақида, ўша ҳашаматли қабр соҳиби ҳақида сўрадим. Тўғри, бу одобдан эмас эди,  аммо қизиқишим устун келди.

У одам қабристон ишчиси экан. Уни айтишича ўша қабр соҳибининг болалари хорижда экан. Ҳатто вафотида ҳам олдида бўлишмаган. Жанозадан кейин келиб анча пул сарфлаб қабрни ҳашаматли қилиб кетишган. Ўшандан бери келишмайди.  Ҳар-ҳар замонда шу ишчига хизмат ҳаққи жўнатиб туришади ва  ишчи ўша қабрга қараб туради. Яна уни айтишича ундай қаровсиз қабрлар кўп экан. Баъзилари телефон орқали боғланиб қабрга қараб туришни сўрашади. Баъзилари эса қабрни ҳашаматли қилиб қўйиб кетганидан кейин қайтиб хабар олмайди. Ундайларнинг орасида хорижда юрганлари ҳам бор,  Тошкентда яшаб ўз яқинларини қабрини йиллар давомида келиб зиёрат қилмайдиганлари ҳам бор экан.

Қабристондаги бутунлай тош билан ёпиб юборилган айрим қабрларни кўриб Пайғамбаримиз саллаллоҳи алайҳи васалламнинг қабр тепасига бир дарахт шохини синдириб суқиб "То қуриб қолгунича маййитнинг қабрдаги азобини енгиллаштириб туради" деган гапларини бу қабрни устини тош билан бутунлай қоплаб ташлаганлар билишмас эканми?" деган ўй хаёлимдан ўтади.

Яна бир қизиқ тарафи шу-ки ҳол-ҳаётлигида ўз ота-онасини батамом ташлаб қўйганлар кейин қайси виждон билан ота-онасининг қабрига бир дунё маблағни сарфлар экан-а?
Ундан кўра уларнинг уларнинг тирикликларида озгина меҳр кўрсатсалар, уларга эътибор берсалар яхши бўлмасмиди?
Албатта ҳамма ҳашаматли қабрларнинг эгаларини ҳам бундай деб бўлмайди, аммо нима бўлганда ҳам қабрни устидаги маййитга Яратгандан истиғфор ва мағфират сўрайдиган майсани олиб ташлаб бутунлай тош қоплаб ташлаш ҳар қанақасига нотўғри деб биламан.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Япониядаги қаровсиз уйлар

Шу йилнинг ноябрь ойида Япония ҳукумати мамлакат бўйлаб қаровсиз (akiya) уйлар сонини қисқартиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқди. Шу мақсадда ҳукумат уларни рамзий нарх қўйиб ёки бепул тарқатишга қарор қилди.
Бу ҳақда tahlil.uz хабар бераяпти


Ишонмаяпсизми? Ишонаваринг.

2013 йилнинг ҳисоботига кўра, Японияда тахминан 8 миллион ташлаб кетилган уйлар мавжуд бўлган. Бугун ғса уларнинг сони тобора ортиб боряпти. Ушбу ҳодисанинг асосий сабабларидан бири бу табиий офат ва кекса авлод вакилларининг турли бидъатларга ишониши.

Номура тадқиқот институтининг кузатувларига кўра, 2033 йилга қадар ташлаб кетилган уйларнинг сони 21,7 миллионга етиши мумкин. Бу Япониядаги барча уйларнинг 30 фоизини ташкил қилади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, вазият шу таҳлит давом этаверса, ҳукумат янги уй қуришни чеклайди.

Ҳукуматнинг фикрига кўра, 2018 йилнинг сентябрь ойида мамлакат тарихида илк бор 70 ёш ва ундан катталар умумий аҳолининг 20 фоизини ташкил қилган. Кунчиқар юртда туғилиш даражаси узоқ вақт давомида пасайиб бормоқда ва ёшлар ўртасида кўп меҳнат қилиш оқибатида ўз жонига қасд қилаётганлар оммалашган.

Энг ёмони — японияликлар кекса ёшдаги кишилар ҳаётдан кўз юмса ёки кимдир ўз жонига қасд этса, бирон киши томонидан ўлдирилган хонадонда истиқомат қилишни истамайди ва шу туфайли уй ташлаб кетилади.

Қаровсиз уйлар — жиддий ижтимоий муаммо бўлиб, унинг оқибатида вайронгарчилик юзага келади. Оқибатда ўзини-ўзи идора қилувчи идоралар бундай ерлардан кам солиқ олади. Натижада ернинг нархи қадрсизланади.

Японияда “бепул” турар-жойга эга бўлиш учун нималарни билиш лозим

Бўш турган уйларнинг ҳаммаси ҳам текинга берилмайди, асосан жуда паст нархларда сотилади. Жараённи соддалаштириш учун ваколатли идоралар турли ҳудудлардаги қаровсиз уйларни махсус сайтларга — акийя банкларга жойлаштиради. Айрим сезилар-сезилмас жиҳатларни ҳисобга олиб, ўзингиз истаган уйни тез ва қулай сотиб олишингиз мумкин.

Rethink Tokyo нашри сизга турли уйларни кўринишига қараб дарров сотиб олишни маслаҳат бермайди. Хариддан кейин муаммолар пайдо бўлмаслиги учун биноларни баҳолаш учун экспертни чақириш лозим. Уй яшашга яроқсиз бўлса-да, унга солиқ тўлаш шарт.

Япониядан уй сотиб олишда ҳеч қандай қатъий талаблар қўйилмаган. Чет эллик ёки маҳаллийми фарқи йўқ. Ҳукумат кўчмас мулк сотиб олган шахсга фуқаролик бермайди. Шунингдек, сиёсий қочоқ, мамлакат фуқароси билан никоҳ, ишлаш ва таълим учунгина вақтинчалик яшаш ҳуқуқини беради.

Баъзи ҳудудлардан уй сотиб олмоқчи бўлганларга эса мамлакат фуқароси, оилали, ота-онасининг ёши 43 ёшдан ошмаган ва болалари ўрта мактабдан катта бўлмаган талаблар қўйилади.

Уйни қандай топиш ва олиш мумкин

Япониядаги барча қаровсиз уйларни топиш мумкин бўлган ягона сайт йўқ. Сиз сайтлардан турар жой топмоқчи бўлсангиз япон тилини билишингиз ва таржимондан фойдаланишингиз керак бўлади. Муайян шаҳарга келиш биланоқ маъмурият билан боғланган дуруст
Баъзи сайтлар аkiya лар рўйхатини жойлайди. У ерни топиш учун эса япон тилидаги “Аkiyya Bank” калит сўзидан фойдаланишнинг ўзи кифоя.

Қизиқ, бизда қишлоқ жойларида ҳам, шаҳарларда ҳам уй етишмовчилиги туфайли бир ҳовли ёки квартирада бир нечта оила мажбуран тиқилиб яшаётган оилалар бисёр. Дунёнинг нариги чеккасида эса японлар қаровсиз уйларни кимга топширишни билмай бошлари қотаяпти. Тескари дунё дегани шу бўлса керак-да. Нима дедингиз?!

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Фоҳишадан тиланчи ёмонми?

Ҳаммамизга маълум шу кунларда Сенатнинг 17-ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлисда“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Ўша қонунга биноан Мажлисда кўплаб қонунлар қабул қилинаяпти ёки жорий қонунларнинг айримларига ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ана шу ўзгаришлардан бири фоҳишалик билан шуғулланганлик учун жазони бироз оғирлаштирилгани бўлди.
Яъни фоҳишалик билан шуғулланганлик учун жарималар оширилди.
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали хабар бераяпти.

Қонун билан киритилган ўзгартиришларга асосан фоҳишалик учун жарима миқдори оширилди. Энди бу иш билан шуғулланиш энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача жарима солинишига олиб келади. Илгари энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача жарима эди.

Ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилган бўлса энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Илгари энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача жарима эди
.

Яна бир қонун кўча-куйларда тиланчилик қилиб юрганлик учун жорий қилинаяпти. Қонундаги ўзгаришларга кўра:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188-моддаси, 3-бандига кўра тиланчилик қилганлик учун энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш белгиланмоқда. 

Шу билан бирга, Жиноят кодексининг 127-моддаси, 1-бандига кўра тиланчилик билан шуғулланиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилинади
.


Фоҳишалик қилганларга тайинланган жазо билан тиланчилик учун белгиланган жазо ўртасидаги кааааатттттта фарқни кўриб нима дейишни ҳам билмай қолдим. Демак, қонунларимизга кўра тиланчилар фоҳишаларга нисбатан ёмонроқ иш қилаяпти шунақами?
Ёки тиланчилар ўз тиланчилигини жамоат жойларида оммага кўрсатиб қилгани учун кескинроқ жазо белгиланиб, фоҳиша эса ўз фоҳишалигини ўз мижози билан одамларнинг кўзидан панада, пар тўшакда қилгани учун енгилроқ жазо белгиланганмикин?

Шу икки иш учун қандайдир жазо белгилаб қўйганларга қойил демасдан иложим йўқ.
Мени фикримга келсангиз ҳар қанақасига фоҳишалик учун тиланчилик учун белгиланган жазодан қаттиқроқ жазо белгиланиши керак. Аммо, минг афсуски ҳозирча бизда тиланчиларга фоҳишаларга қараганда қаттиқроқ жазо белгиланаяпти.
Бундай ҳолатда фоҳишалардан ҳам ёмон жазога муносиб кўрилаётган тиланчиларга раҳмим келади холос.

❗️ Эслатиб ўтамиз, Қонун кучга кириши учун Президент томонидан имзоланиши ва белгиланган тартибда расман эълон қилиниши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Таниқли қизиқчи ва актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов бугун вафот этди

Унинг бундан бир неча кун муқаддам, 10 декбарь куни пойтахтдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг Жонлантириш бўлимига ётқизилгани хабар қилинган эди. Ўшанда аксарият сайтлар уни юрак хуружига учраганини ёзишган эди

Эртаси куни эса унинг админи Ўткир Муҳаммадхўжаев телефонда унинг юрак хуружига учраганини инкор этиб гапирган:
“Обид Асомов енгил шамоллаш билан шифохонага ётқизилди. ОАВларда тарқалган юрак хуружи ва реанимация ҳақидаги хабарлар ёлғон”, - деди Ўткир Муҳаммадхўжаев.
"Айни дамда ижодкорнинг соғликлари яхши, бошқа зарур ишлари бўлмагани туфайли шифокорлар кузатуви остида дам олмоқда, - деб қўшимча қилди Муҳаммадхўжаев.

Бугун эса кўпчиликнинг севимли санъаткори бўлган Обид Асомов вафот этди.
Демак, унга берилган умр ўлчови шу бўлган.

Эслатиб ўтаман,  Обид Асомов 1963 йил 22 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида таваллуд топган. Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтида ўқиган. 1993 йилда “Обид-А” театрини ташкил қилган. Ўзбекистон ва хорижда машҳур қизиқчи, истеъдодли актёр сифатида танилган.
“Кулол ва хурмача”, “Альпомиш”, “Дев ва пакана”, “Тоҳир ва Зуҳра (замонавий талқин)” каби фильмларда суратга тушган. 2000 йиллар охиридан бошлаб россиялик таниқли юморист Евгений Петросяннинг таклифига кўра, “Кривое зеркало” телешоусида қатнашди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбеккино” Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги  қарорларига мувофиқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов "Мультипликацион фильмлар студияси" ДУК директорлигига тайинланган эди.

Марҳумни Яратган раҳмат ва мағфират қилсин. Оила аъзоларига эса сабр берсин.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
ҚАРИНДОШДАН ҲОЛ СЎРАНГ

-Ойи, тоғам келиб-кетдилар. Ширинликлар келтирдилар. Яна сизга бир сидра кўйлаклик ҳам,-эшикни очар-очмас ичига сиғмасди қизим.
Кўнглим ёришиб чарчоқни ҳам унутдим. Жигарларинг йўқловига ҳеч нарса тенг келмайди. Оға-иниларимда отамнинг меҳрини туяман. “Биздан кейин ҳам бир-бирингизга меҳр беринглар, ҳолингиздан хабар олиб туринглар. Одамзотнинг болаларим кўпайсин, дея сўраганида ҳам шу гап бор”,-дейдилар ҳар сафар. Отам кексайиб қолган бўлса-да, аммаларимни тез-тез йўқлаб туради.
Кичик тугунчада ширинликлар, кийим-кечаклар илинади. Аммам ҳам акасини йўқлашдан чарчамайди.
“Жигарим” дейди отамни.
Дарҳақиқат, оға-иниларингиз йўқлаб келишса, хонадонингиз файзли, чароғон бўлади. Турмушнинг ташвишларидан узоқлашиб, енгил тортгандек ҳис этади киши, ўзини. Жигарингизнинг меҳр-оқибатига етадиган йўқ.

Бироқ, турмушда содир бўладиган айрим воқеалардан кўнглингиз хира тортади.. Ота-она, ёр-дўст, қариндош-уруғларнинг бир-бирларидан хабар олишлари камайгандек. Айримлар эл-юртга ҳавас қилгулик тўй бераяпти, кимдир серҳашам эҳсон қилаяпти, 2-3 марталаб ҳажга бораяпти. Аммо, энг азиз кишиларига оқибат қилишни, қадрдонлар ҳолидан хабар олишни унутиб қўйяпти.
Гоҳо “жон-жигармиз” деб, қариндошлик қадр-қимматини қоринга, меҳр-оқибатни манфаатга айлантираётган кимсалар ҳам бор.

Қўшни маҳалладаги Муҳтарама ая умрини қариндошларига бағишлади. Ота-онаси дунёдан ўтгач, укаларининг бошини силаб меҳр кўрсатди. Уч укасига ҳам она, ҳам ота бўлиб, уларининг оғирларига елка тутди. Барини уйли-жойли қилиб ҳам тинмади. Бироқ, мудҳиш воқеа сабаб оёғидан ажраб, тўшакка михлангач, жигарларидан мурувват соғинди, уларнинг меҳрига кўз тикди. Шундай ҳолатда ҳам эл-юртга обрў билан ош бериб, кенжа ўғлини уйлантирди. Бир зумда ён-верини тўлдирган укаларининг ташрифидан "қанотим яна тўлди", деб ўйлаган Муҳтарама ая охирида мунғайиб қолди. Супра-элак қилиб келган укалари ва келинлари тўй-томоша тугаши билан ҳеч бир ишга ёрдамлашмай, қўлларига тушганини йиғиштиришиб кетиб қолишди...

Нурматнинг топиш-тутиши яхши. Данғиллама ҳовлида яшайди. Тагида 2-3та машинаси бор. Болаларининг ҳам ками йўқ.
-Укажон, поччанг дунёдан ўтгач, қўлим сал калта бўлиб қолди. Жиянингни шартнома асосида ўқиётганини биласан. Озроқ ёрдам қилсанг. Ана-мана, демай ўқишини тугатади. Сўнг бирор бир ишга киргач, қарзларни узамиз! - Содиқа опа укасининг остонасига келиб, минг хижолатда сўзлади.
Опасининг гапини эшитиб, Нурматнинг таъби бузилди:
-Ўқишни тугатиб, бирор ишга киргач, эмиш. Хўш, ишга киролмаса-чи?! Ўзингиз каталакдек ҳовлида яшасангиз. Бунинг устига еганингиз ёвғон бўлса. Нимангизни сотиб, қарзингизни тўлайсиз? - деди пичингнамо.
Содиқа опанинг кўзи ёшга тўлди.
Ота-онаси эрта оламдан кўз юмгач у укасини ер-кўкка ишонмай кафтида авайлаб ўстирди. Едириб-ичириб, одамларнинг эшигида хизмат қилиб, ўқитди. Бировдан кам қилмай тўй-томоша билан уйлантирди. Раҳматли эрининг кўмаги билан уйли-жойли ҳам қилди...
Кўнгли ўксиган Содиқа опа ҳазин овозда инграниб қўйди:
-Жигарим, деб олдингга келувдим-да, укажон!
-Хеҳ, келсангиз ҳол сўраб келинг-да! Қарз сўраб келган киши қанақа жигар бўлсин!
Содиқа опа музлаб кетди. Укасининг ҳашаматли ҳовлисидан узоқлашди. Узоқлашган сари юрагидан бир томир узилгандек вужуди титраб кетди. Ортига секин қайрилди. Қақроқ лаблари титраб, аста шивирлади: Топганинг буюрсин, укажон, топганинг буюрсин!”
Кейинги пайтларда бундай воқеаларга тез-тез дуч келамиз. Уч-тўрт киши тўпланиб қолса, олди-сотди қандай бўлаяпти, нарх-наво қанча, қанча доллар тўпладинг?” кабилар ҳақида гапирилади. Аммо, “Опам, акам, аммам, холам, амаким, тоғам тузукмилар?”-деган сўровлар жуда кам. Савол туғилади: нега ота-боболаримиз сахий, меҳрли, оқибатли бўлиб ўтишган?! Демак, бу амаллар бизнинг қонимизда ҳам бор. Фақат бу амалларни қайта тиклаш зарур. Бунинг учун оқибатли бўлишимиз керак. Ҳаётнинг мазмуни ҳам, бахт-саодатимиз ҳам мана шу оқибатда.

Лайло ҲАЙИТОВА

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
Ўзбекчилик

Бир куни, 80-йилларининг ўрталари  бўлса керак уйимга аспирант шогирдим Ғулом Хўжа келиб қолди. Ўзи рангпар, ориқ, касалманд йигит. Ҳар гал уни кўрганимда ичим эзилади. Асли шаҳрисабзлик. Қарши педагогика институтида немис тили домласи бўлган. Ҳозир Тошкентда. Илмга жуда чанқоқ йигит.

Пешонасини тириштириб маюс боқиб, чуқур хўрсинишидан, оғир нафас олиб "уфф" тортишидан бошига нимадир ташвиш тушган деб ўйлаб, сўрадим:
- Тинчликми оғайни?
- Тинчлик. Тўй қилишим керак домла! - деди у.
- Қанақа тўй? Тўй қиладиган одам қачондан бери азадорга ўхшаб юрадиган бўлиб қолди?
- Домла, сизга тушунтириб бўлмайди буни. Сизни дунё ташвиши билан ишингиз йўқ. Буёқда авом орасида нималар бўлаётганини билмайсиз. Мен ўғлимни қўлини ҳалоллашим керак. Бир тарафда онам бетоб. Яна бир тарафда укам юк машинаси билан бировни босиб кетиб қамоқда ётибди.
- Унда кўнглингизга тўй қандай сиғаяпти?
- Болам мактаб ёшига етаяпти, ахир.
- Ие, шунга шунча ота гўри қозихонами? Тўрт-беш одам, битта мулла, бир уста, тағин уч-тўрт чол, яна қариндош-уруғ, қўни-қўшни дегандай. Битта тўн, уч-тўрт лаган ош, устага ўн сўм пул, бўлди.
- Ғулом Хўжани бирдан чеҳраси очилди. Қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди.
- Бунақада элнинг маломатидан бошим чиқмай ўлиб кетаман-ку домла. Жуда мураккаб муаммони хамирдан қил суғургандай бирпасда ҳал қилиб қўйдингиз-а!? Ҳамма ҳам сиздай ўйласа олам гулистон бўларди-ку!
"Ўзбекнинг ўпгани, туянинг тепгани". Унинг тўйи билан азаси Худо кўрсатмасин-у одамни кафангадо қилади. Саккиз-ўн чоғлиқ одам билан тўй бўладими? Камида беш юз-олти юз одам бўлади. Вақтида элнинг дастурхонидан роса еганман. Энди ўзим ҳам каттароқ дастурхон ёзмасам бўлмайди. Буёғи ўзбекчилик.

Ўзбекчилик... Раҳматли дадамнинг билса ҳазил, билмаса чин қилиб айтган сўзлари эсимга тушади: ўзбекчилик бошга бало.
- Хўш, ана шу ўзбекчилик неча пулга тушади сизга? - сўрайман Ғулом Хўжадан.
Ким пулини ҳисоблабди дейсиз домла.
- Ҳали қўй ҳам сўярсиз?
- Қўй-ку нақд. Маслаҳат ошининг ўзига буқа сўйилади.
Шу онда Ғулом Хўжага насиҳат қилишга ўтдим. У индамай эшитди.
- Мен муаммони осонгина ҳал қилаётгандирман, аммо ўзингиз ҳам уни роса мураккаблаштираяпсиз.
- Мен эмас, халқ мураккаблаштираяпти, домла.
- Қайси халқ?
- Шу ўзимизнинг халқ.
- Халқнинг ҳар хили бўлади: авом, оломон, тўда, зиёли бор. Сиз уларни қайси бирига кирасиз? Сиз зиёли бир инсон бўла туриб тўйда оилангиз сутини ичиб турган сигирни сўяман деб турсангиз авомдан нима гина унда?! "Суф-ээ сендақа олимга" демайдими? Унутманг: катта қарз кўтариб, соғлигидан айрилиб, оғриниб, малол келиб қилинган тўй  - дин, шариат томонидан айтсак - ҳаром, қонун ва ақл билан айтсак - жиноят.

Қисқаси, шундай тўхтамга келдик. Аспирант Ғулом Хўжа ҳолига қараб ўғлини қўлини ҳалоллайди. Тўй-пўй бўлмайди. Ишлари ўнгланиб кетса, номзодлик диссертациясини эсон-омон ёқлаб олгач чоғроқ бир тўй қилар. Аммо ҳозир шу ҳолида тўй ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Мабодо Ғулом Хўжа бу ўгитларимга қулоқ тутмай, ўзбекчилик деб ўзини даврага урса, қарз олиб тўй қилса, болаларини ризқини қийиб сигиринни тўйда сўйиб юборса - ора очиқ. Илмий раҳбарликдан воз кечаман деб дағдаға қилдим.
У олдимга қандай ўйланиб кириб келган бўлса, шундай ҳолда чиқиб кетди.

Бироз олдин бухоролик шогирдим Мамаражаб Сулаймоний билан ҳам шу тахлит суҳбат бўлиб ўтган эди. Ўшанда ҳар иккала шогирдим ҳам айтганимни қилишди. Ҳозир ҳар иккала тадқиқотчи ҳам фанлар номзоди, доцент. Ҳанузгача ўшанда ўзларини мен катта ташвишдан қутилтириб тўғри йўл кўрсатганимни айтиб чарчашмайди.

Одамларимизга жуда раҳмим келади. Ўзини соғлигини ўйламайди. Бола-чақа ташвишида ёнади. Ҳар бир боласини тишида катта қилади. Дунёда бизникидай болажон халқни топиш қийин. Бизнинг халқимиз фидойи, меҳрибон, меҳнаткаш ва меҳмондўст халқ. Айни пайтда ёш авлодга энг.... бепарво халқ бизнинг халқимиз.
Боласининг суннат тўйини қарз олиб олиб бўлса-да қилади. Аммо ўша боласини илм олишига шароит қилиб бермайди, пул сарфламайди. Насиҳат қилсангиз "ўзбекчилик"ни эслатади. Ғалати халқ, ғалати қавммиз.

Ғайбуллоҳ ас-Саломнинг "Эй умри азиз" китобидан.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Обид Асомовни эслаб

Мен Обид Асомовни илк маротаба агар адашмаётган бўлсам 1989 ёки 1990-йилда ёш бола пайтимда Республика қизиқчилар конкурсида кўрганман. Ўша пайтда у акаси Собит Асомов билан бирга чиқар эди.
"Кулол ва хурмача", ҳиндлар билан ҳамкорликда олинган "Овчи" фильмлари ўша даврларда олинган эди.
Эслайман, Обид Асомов "Овчи" фильмининг Ҳиндистонда олинадиган қисмларида суратга тушиш учун Ҳиндистонга боришдан олдин КГБнинг суҳбатидан қанақа ўтгани, кейин Ҳиндистонда ҳар қадамда "орқамиздан кузатишмаяптими? " деб ниҳоятда эҳтиёт бўлиб юрганлари ҳақида зўр ҳажвий чиқишлар қилган эди.

Кўпчилик билмас, орада ўзаро ижодий рақобат билан ўйнаган Мирза Холмедов ва Обит Асомов ўша пайтда битта группада ишлашган. Орадан бироз ўтиб ҳар иккаласи ўзларининг алоҳида-алоҳида театр студияларини очишди.
Мирза  Холмедов  "Мирзо"  театрини очган бўлса,  Обит Асомов  "Обид-А" театрини  тузган эди.

Ҳозир  кўпчиликка  "Дизайн" ва "Миллион"  қандай оммабоп  бўлса,  олдинлари  бу  икки  кулгу дарғаларининг  театр студиялари шунча оммабоп эди.
Бу орада Обит Асомов тв.да "Обид-А студияси"ни очди ва қисқа вақтда бу кўрсатув кўпчиликнинг севимли кўрсатувига айланди.

Шундан кейин бироз ўтиб "Обид-А студияси" ёпилди. Обид Асомов эса Россиядаги  Евгений Петросян бошчилигидаги "Кривое зеркало" театр студиясига ўтиб кетди ва ана шу студиядаги чиқишлари билан бутун МДҲ давлатларига машҳур бўлди.

Айнан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирининг Россиядаги саргузаштлари ва уларга Россия ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар томонидан бўлган нохолис муносабатни мен биринчи марта ана шу "Кривое зеркало"да Обид Асомов ижросида кўрганман. Унгача ўзбекистонда на биронта фильмда, на бирон бир кўрсатувда бу ҳақда кўрсатилмаган ёки мен кўрмаганман.

Обид Асомовни охирги марта икки-уч кун бўлди "Севимли" телеканалида Фарҳод Абдуллаев муаллифлигидаги "Эслаб" кўрсатувида кўрдим. Кўрсатувнинг ўша сонида Мирза Холмедовнинг ҳаёти ва ижоди эсланаётган эди. Обид Асомов сўз олиб Мирза Холмедовга роса ҳазиллар қилди, Икклалари бирга гастролларга борган даврларни эслади.

Бу инсоннинг саҳнадаги чиқишларида камчиликлар ҳам бўлгандир. Аммо кўпинча у ўз театри билан жамиятдаги иллатларга қарши курашган. Эслайсизми Ботир Муҳаммадхўжаев билан бирга "Ҳужжатбоз амалдор" интермедиясини. Ўшанда ҳали у нарса тўғрисида, ҳали бу нарса тўғрисида маълумотнома сўрайверадиган бошлиқ ўткир кулгу билан танқид қилинган эди.

Умуман олганда раҳматли яхши одам эди. Яратган Обид Асомовни раҳмат ва мағфират қилсин. Ортида қолган яқинларига эса сабр берсин.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Фоҳишалик, фоҳишабозликка қарши жазолар оширилиши керакми: Менинг нуқтаи назарим

Кеча фоҳишалик
ва тиланчиликка берилаётган жазоларни солиштириб, тиланчиликка фоҳишаликка берилаётган жазодан қаттиқроқ бўлган жазо белгиланаётганини ўзимча танқид қилдим ва айнан 
ана шу ҳуқуқбузарликлар учун жазолар аксинча бўлиши, фоҳишаликка тиланчиликка белгилаётган жазодан қаттиқроқ жазо белгиланиши лозимлигини ёздим. Ҳануз шу фикримда собитман.

Шундан сўнг бу мавзу кўп жойларда муҳокама бўлди. Кимдир мени фикримни тўғри деди, кимдир нотўғри деди.
Айримлар эса ҳар иккала иллатни урчишига иқтисодий қийинчилик сабаблигини ёзди ва ҳоказо.

Хўш,  мен нега фоҳишалик учун жазони етарли эмас-у, тиланчилик учун оғир жазо белгиланаяпти деган фикрдаман?

Мени нуқтаи назаримча инсоннинг танаси,  айниқса аёллар танаси ўзи учун ҳам, яқинлари учун ҳам, жамият учун ҳам умуман дахл қилинмайдиган нарса бўлиш керак. Аёлнинг танаси фақат ўзининг ҳалол никоҳланган эрига тегишли бўлиши керак. Ана шунинг ортидан аёлларда номус, ҳаё, ибо каби фазилатлар шаклланади. Агар аёл танаси қадрланмаса ва арзимаган пулга сотилиб кетадиган товарга айланса унда ўша аёллар учун ҳам, жамият учун ҳаё, номус, ҳаё, ибонинг қадри ҳам қолмайди. Бу биринчидан.
Иккинчидан эса жамиятда фоҳишабозликни урчиши ортидан жамият учун яна бир хавфли ҳолат юз бериши мумкин. Яъни насллар аралашиб, қўпол тилда айтганда ҳаромилар кўпайиши мумкин. Жамиятда бузғунчиликка, ҳаром-ҳариш ишларга эса насли номаълум бўлганлар кўпроқ мойил бўлишлари эскитдан маълум.
Шундан келиб чиқсак фоҳишалик, фоҳишабозлик жамият учун анчайин хавфли иллат.

Энди тиланчиликка келсак, тиланчилар ҳар доим бўлган. Иқтисодий қийинчиликларда кўпайишган, фаровонлик ошганда камайишган. Энг муҳими жамиятга, ундаги одамларга бу ишни акс таъсири ниҳоятда кам бўлган.
Фоҳишабозлик эса иқтисодий қийинчиликда ҳам, фаровонлик ошганда ҳам бирдай ривожланиб кетаверадиган иллат.

Қолаверса мен фоҳишаликни ва фоҳишабозликка иқтисодий қийинчиликни сабаб қилиб кўрсатилишига мутлақо қаршиман. Сабаби, агар эсласак халқимиз учун энг оғир бўлган дамларда, очарчилик йилларида ҳам аёлларимиз нон учун ёки пул учун номусини сотмаган, фоҳишалик қилмаган. Аммо ўша пайтларда тиланчилик бўлган ва тиланчиларни ҳеч қораламаган, "давр ўтиб фаровон даврлар бошланса тиланчилар камаяди ёки тугаб кетади" деб бу ишга нормаль муносабатда бўлаверишган.

Мен фоҳишалик ва фоҳишабозликни урчишига қўйидагиларни асосий сабаб деб биламан:

1. Эркаклар

Ҳа, айнан шундай. Жамиятимизда фоҳишалик ва фоҳишабозликни урчишига энг аввало эркаклар айбдор (буни ўзи алоҳида бир мавзу).

2. Аёлларнинг орзу-ҳавасга ўч ҳилқат эканликлари.

Кўпинча танасини пуллаш орзу-ҳаваснинг кучлилигидан келиб чиқмоқда. Аксарият фоҳишалар фоҳишалик қилиб топган пулига ота-онасини ҳам, боласини ҳам боқмайди. Асосан ўзига сарфлайди.

3. Фоҳишалик ва фоҳишабозликка етарлича жазо белгиланмаганлиги.

Қонунларимизда шу пайтгача фоҳишабозликка белгиланган ЭКИҲ нинг 1 бараваридан 3 бараваригача бўлган жаримани исталган фоҳиша битта мижоздан оладиган пул билан ёпиб юборади. Агар уларга ҳам ЭКИҲ нинг ўн баравари миқлорида жарима, жазо қўлланилгандан кейин такрор содир этганда 1-2 йиллик қамоқ жазоси белгиланса мени фикримча фоҳишалар анча камаяди ва кескин жазо анчагина фоҳишаларни ҳам бу йўлдан қайтаради.
Шунингдек фоҳишабозлик учун ҳам қамоқ жазосигача бўлган жазо белгиланиши керак. Ана шунда фоҳишаларнинг мижозлари бўлган эркаклар ҳам ўйлаб фоҳишабозлик  қиладиган бўладилар.

Албатта бу мени айни мавзудаги ўта шахсий фикрларим. Бу мавзуга яна қайтаман.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw