Дима Қаюмни танқид қилдим ҳеч ким эътибор бермади, яна кимларнидир танқид қилдим ҳеч ким нима деяпсан демади. Энди Трампни танқид қиламан. 😊
Нима эмиш, у охирги кунларда норозиликлар авж олган Францияни ички ишларига аралашаётган эмиш.
Франция Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Жан-Ив ле Дриан Америка президенти Дональд Трампни Франциянинг ички ишларига аралашмасликка чақирмоқда.
«Дональд Трампга Франция президенти ҳам ҳудди шундай маслаҳат беради: мамлакатимизни ўз ҳолига қўйинг» — дейди ле Дриан телеканаллардан бирига берган интервьюсида
2015 йил, 12 декабрда иқлим ўзгаришларга қарши Париж битими қабул қилинган ва ўшанда унга дунёнинг 200 га яқин давлати қўшилган эди.
(шунчаки маълумот учун — Ўзбекистон мазкур битимга 2017 йилнинг 19 апрель куни қўшилган эди.
Орадан икки йил ўтиб 2017 йил, 1 июнда янги сайланган АҚШ президенти Дональд Трамп у раҳбарлик қилаётган мамлакат иқлим ўзгариши бўйича Париж битимидан амалда чиққанини эълон қилди
Трампнинг маълум қилишича, глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш талаблари нафақат АҚШда балки дунёда миллионлаб иш ўринлари ва миллиардлаб долларларнинг йўқотилишига сабаб бўлади. Трампнинг бу қарори ўша пайтда бошқа кўплаб мамлакатлар томонидан танқид қилинди
1 июнь куни кундузи Трамп Оқ уй боғида чиқиш қилиб, Париж битими нима учун АҚШга тўғри келмаслигини тушунтирди. Президентнинг таъкидлашича, унинг учун америкаликлар ҳақида қайғуриш бошқа ҳамма нарсадан ҳам муҳимроқдир. Глобал ҳарорат кўтарилишини рад этмагани ҳолда, Трамп янги чекловлар 2025 йилга қадар АҚШда 2,7 миллион иш ўрнини қисқартириши, 2040 йилга бориб мамлакат иқтисодиёти уч триллион долларгача зарар кўриши ҳақидаги рақамларни келтирди.
АҚШ — атмосферани глобал иқлим ўзгаришининг катализатори ҳисобланган карбонат ангидрид гази билан «ифлослантириш бўйича чемпион».
Ҳозирда заҳарли моддаларни атмосферага чиқариш бўйича Хитой етакчи бўлса-да, умумий ҳисоб-китоблар бўйича айнан АҚШ атмосферани иссиқхона гази билан «тўйинтириш»да энг кўп «иштирок этган». АҚШнинг Париж битимидан чиқишига ҳам ана шу, ҳавога карбонат ангидрид чиқаришда дунёда пешқадам бўлгани ҳам сабаб бўлди.
АҚШ Париж битимига қўшилиб ўзининг ҳавога кўп миқдорда карбонат ангидрид чиқараётган йирик заводларини фаолиятини чеклаш ниятида эмас. Яъни, кўчани тилида тушунтирсам, Ер шари ҳам, ундаги бутун тириклик олами ҳам атроф-муҳит ифлосланиши ортидан нима бўлса бўлаверсин ва бу АҚШни заррача ташвишлантирмайди деяпти жаноб Трамп.
Мамлакатимиз Париж битимига 2017 йил, 19 апрелда қўшилган ҳолда,
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати жорий йил, 27 сентябрь куни «Париж битимини (Париж, 2015 йил 12 декабрь) ратификация қилиш тўғрисида»ги қонунни тасдиқлади
Трамп ўша 2017 йил, 1 июнда ўз мамлакатини Париж битимидан чиқариб олгани етмагандай бугунги кунда Францияга ўхшаган мамлакатлардаги турли муаммоларга ўша 2015 йилда қабул қилинган Париж битимини имзоланишини сабаб қилиб кўрсатаяпти. Аммо у ҳақмикин? Ахир Она Еримизни асрашимиз ҳам керак-ку!
"Жаноб Трамп, сиз иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан дунёдаги энг қудратли давлат раҳбарисиз ва ўзингиз президент бўлган мамлакатни сиёсий ва иқтисодий тарафдан ўзингиз хоҳлагандай бошқаришингиз мумкин. Аммо, шуни унутмангки Ер шари фақат АҚШдан иборат эмас. Шу учун Ер шарида яшаётган бошқа халқларни аҳволини ҳам ўйланг ва Париж битимидан чиқиб уларни келажакда кутаётган хавфга тезроқ рўпара қилманг".
(Исми номаълум бўлган осиёликнинг 2017 йилда, Трамп АҚШнинг Париж битимидан чиқиши қарори ортидан унга юборган мурожати)
Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларига тегишли хат йўллади. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда
Хатда билдирилишича, президентнинг 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарорида умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланган.
Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан ўқитувчиларнинг иш ҳужжатлари 7 тадан 3 тагача қисқартирилди.
“Бироқ жойларда ҳозирга қадар ўқитувчилардан турли ҳисоботлар талаб қилиш давом этаётганлиги ҳақида хабарлар келмоқда”, - деб ёзади вазир.
Шу боис:
1. Барча умумтаълим мактабларида 3 та ҳужжат (синф журнали. Конспект ва йиллик тақвим режа)дан ташқари бирорта ортиқча ҳужжатлар ва ҳисоботлар юритилишини;
2. Таълим муассасаларида ўқитувчиларни турли маънавий-маърифий тадбирлар учун ҳисобот, баённома, (фото) альбомлар тайёрлаш, ёки синф раҳбарларини ўқувчиларнинг уйларига юбориш, ота-оналар билан бирга суҳбат ўтказилганлиги ҳақида фотосурат ёки ҳисобот талаб этилишини;
3. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан таълим муассасалари раҳбарлари ёки ўқитувчиларнинг ҳар қандай мажбурий меҳнатга, турли йиғилишга, тадбирларда зални тўлдириш учун “томошабин” сифатида жалб этилишини;
4. Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларидан ташқари маҳаллий ҳокимлик ёки турли ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган ҳашарларга педагогларни жалб этиш ва ходимларнинг бир кунлик иш ҳақини ташкилотларга ўтказиш беришни;
5. Маҳаллий ҳокимликлар, ҳудудий бошқармалар томонидан ҳар хил нашрдаги газета ва журналларга мажбурий обуна, коммунал тўловлар учун ойлик иш ҳақидан олиб қолинишини ёки бошқа ноқонуний бадаллар йиғилиши қатъиян тақиқланди.
Шерзод Шерматов вазирликнинг 2018 йил 5 октябрдаги 250-сон буйруғи билан жорий қилинган вақтинчалик синф журналлари қайтадан кўчирилмаслигини, буни барча ўқитувчилар эътиборига етказиш, янги синф журнал етказиб берилган кундан бошлаб (ёки учинчи чоракдан) юритилишини; синф журналларининг юритилишида таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларининг жавобгарлигини оширилишини талаб қилган.
Ушбу масалалар бўйича педагоглар орасида тегишли тушунтириш ишларини олиб бориш, шикоятларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, важлар тасдиқланган ҳолларда интизомий чоралар кўриш топшириғи берилган.
“Мазкур талабларни барча мактаб раҳбарларига етказишингизни ҳамда бошқарма бошлиқларини, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари ва мактаблар раҳбарларини ўқитувчилардан ортиқча қоғозбозлик, ҳисоботлар талаб этишларига чек қўйишлари ҳақида сўнгги марта қатъий огоҳлантираман”, - дейилади Шерзод Шерматовнинг хатида.
Нима ҳам дердик. Офарин Шерзод Шерматов👍👍👍

Ассалому алайкум! Ҳурматли канал аъзолари. Ниҳоят бугун яна чоршанба ва каналимизда яна муштарийлар куни.
Ҳафта давомида сиз азизлардан кўплаб турли мавзулардаги хабарлар олдим. Қўяётган постларимга бефарқ бўлмай, қимматли вақтларингни аямай хабар ёзаётганларинг, қўяётган постларимга ўз муносабатларингни билдираётганларинг учун сизларга миннатдорчилик билдираман.
Олдин ҳам ёзганман: сизлар бор мен сафда юрибман. Сизларсиз ҳеч кимман. Доимо омон бўлинглар.
Бироздан кейин сизлардан келган хабарлар бўйича бафуржа суҳбатлашамиз.
Тез орада яна учрашгунча!

Ҳафта давомида сиз азизлардан кўплаб хабарлар олдим.
Аксариятида кимдир ниманидир сўраяпти ва мен имкониятим даражасида жавоб қайтараяпман.
Ҳозир қўйида улардан айримларини келтираман.
Прописка ҳақида ва анави ялтоқи депутат ҳақида зўр гаплар бўпти!!!
Сиз учун хурсандман. Ютуқлар бардавом бўлсин!
«Жамият» газетасидан ўқувчингиз Феруза Мирзакомилова.
Табриклайман ака, ижодда бунданда юкори чуккиларга эришишингизга тилакдошман.
Assalawma aleykum. Ajoyib xabarlar keldi. Tabriklayman. Nukusdan Bayram. Biz har doyim kutamiz, kuzatamiz va ketgan vaqtimizga achinmaymiz.
"урбанизация" hurmatli deputat Akmal Umirzoqov sizga murojatim shuki siz Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati bo'la turib Toshkent shaxrida doimiy "прописка" yani doimiy yashashga viloyatliklarga ruxsat berilsa jinoyat ko'payib ketadi debsiz. Raxmat sizga biz viloyatliklarni jinoyatchiga chiqarganingiz uchun.
Janob Prezidentimiz qishloq joylarida yashash sharoitlarini yaxshilash bo'yicha ijro organlariga va "Hurmatli" deputatlarga bir qancha topshiriq bergan. Hush siz nima qildingiz? Xalq sizdan rozimi? Bu mening savolim emas Prezidentimiz savoli bu usha siz jinoyatchiga chiqargan viloyatliklar savoli. Bu sizni deputatlikka saylagan xalqning savoli.
Аввало, @bugunning\_gapi 👍 канали фаолиятига ривож.
Ижодий фаолиятдан, янгилилик (тезкор маълумотлар, мақолалар...) ларни тайёрлашдан чарчаманг, сизга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик тилайман.
Бундан ҳам кӯпроқ муваффақиятларга эришинг.
Бугун тв орқали сизни кӯрдим )))
Хулласи калом ака РАҲМАТ...
Охирги постга муносабатим шуки, сизлар журналист хамда блогерлар,бундай разил одамлардан хафа булманглар. Уз фаолиятингизни шу тарзда, янада актив давом эттираверинглар. Танкид булмаса, узгариш булмайди. Бир жойда депсиниб тураверамиз. Фарзандларимизнинг бахтли келажаги учун бугундан узгаришимиз, камчиликларни тан олишимиз керак.
Шунака хикоя романлар хакида купрок езинг.
Зур чикяптии рахмат сизгааа
🇺🇿 Ватанпарварлик - буюк ва ажойиб туйғудир. Мен ҳеч қачон бу ёмон ва зарарли туйғу демайман. Аксинча, ёлғонни ва Ватан қилаётган ҳар бир ишни оқлаш билан ватанпарварликни ифодалаб бўлмайди. Ўз юртини севмасдан илож йўқ, аммо инсон у ҳақида қандай ўйласа, ўшандай ўйлашга ҳуқуқи борлигини ҳам тан олмасдан бошқа чора чўқ. Инсон Ватанининг ҳар бир қадамига таҳсин ўқишга мажбур эмас. Яна, ватанпарварликни гуноҳларни оқлашга айлантириш керак эмас. Ватанпарварларни диний оқим қилиш керак эмас. Ватанни илоҳийлаштириш керак эмас. Ватан - бу биз яшаётган ўлкадир ва биз у ҳақида қандай фикрда бўлсак, ўшани гапиришга ҳақлидирмиз.
ⓒ Дми́трий Льво́вич Бы́ков
Мен канализи янги аъзосиман, якинда берилган макола жуда яхши чикибди. Купрок шунга ухшаган, якин тарихни очиб берувчи маколалар жайлаштирсангиз хеч кайси телеграм каналида бунга ухшаган малумотлар йук..хурмат билан Файзулло...
Assalomu alaykum Gʻayrat Yoʻldosh. Kanalga aʼzo boʻlganimga koʻp boʻlgani yoʻq. Ammo shu kanalga aʼzo boʻlganimdan xursandman. Alloh sizdan rozi boʻlsin. Margʻilon shahar Dilmurod Uzakov.
Веей жуда кўп гапираркансизей,кансерт качон бошланади, кансерт😡😡😡
Бир хазил килдимда, хаммаси зўр яхши кетяпсиз, омад
Шунингдек Гулистон Давлат Университети Ижтимоий-Иқтисод факультети 4-курс талабаси Боҳодиров Икром Илҳом ўғли ўзи амалиёт ўтаётган мактаб мисолида таълим тизимидаги муаммоларни икки саҳифадан иборат постида ёзиб жўнатган. Ўшани муаллифдан қисқартириб беришни сўрадим, аммо қисқартирилса муаммо етарлича очилмайди деб жавоб бердилар.
Ҳафта давомида энг кўп муносабат Тошкент пропискаси ҳақида билдирилди. Қолган постларга ҳам муносабат етарлича билдирилаяпти.
Ҳозирча эплай олмаяпман, аммо бундан буёғига постлар остига шарҳ ёзиш имкониятини қўшиб қўйишга ҳаракат қиламан.
Доимо соғ бўлинглар!
Ўйлайманки бундан буёғига ҳам қўяётган постларимда муносабат билдиришда давом этаверасизлар.
Айтгунча танқид ҳам қилиб туринглар. 😊
Ҳурмат билан Ғайрат Йўлдош.

Туркмандаги "контрабанда сигаретлар", Чияли ва Pine сигаретлари ҳақида
Глобал хабарларни ўқийвериш медаларинга тегдими? Унда қизиқ хабар ва унга боғлиқ тарихий гапларга ўтамиз.
ЎзАнинг хабар беришича 11 декбарь куни Туркманистонда наркотик моддалар ва контрабанда сигаретлари ошкора ёқиб юборилибди
Тадбир Ашхобод яқинидаги Боғобод шаҳарчасида ўтказилди, дейилади Orient нашри хабарида. Мунтазам ўтказилувчи бундай акциялар учун бу ерда махсус печлар қурилган. Тадбирга чет эл дипломатик корпуслари, жамоатчилик бирлашмалари вакиллари, кексалар ва ёшлар таклиф қилинди. Истагига кўра, ҳар бир иштирокчи наркотикни ўз қўли билан оловга улоқтириши мумкин бўлди.
Маълумот учун, Туркманистонда бундай акцияларнинг дастлабкиси 2007 йилнинг февралида бўлган, шундан буён ҳар йил июнь ва декабрда наркотик ва конрабанда сигаретлари ёқилади.
Бу хабардаги контрабанда сигаретлар деган сўзларни ўқиб яқин тарих эсимга тушиб кетди.
2000 - йиллар эди чамамда. Тошкентга бориб келиб юрган пайтларим эди. Бир сафар Самарқанддаги Чўпонота тепалигидаги бекатдан ("Камол" АЁҚШнинг рўпараси, "Штаб ЙПХ" маскани олдида) Қашқадарё номеридаги бир Нексия машинасига йўл-йўлакай(по-пути) ўтирдим. Машинани ёши мен тенг бир йигит бошқариб борар, ёнида эса ўртоғи бор эди. Ҳар иккаласи нималардир мавзуда суҳбатлашиб кетишар эди. Мен ўтирганимдан кейин улар бошқа йўловчи олишмади ёки йўлдан бошқа йўловчи чиқмади.
Ўша пайтларда Жанубий-Шарқий Осиёда юз берган иқтисодий инқирозни таъсири бизга ҳам яхшигина сезилган, одамлар қўлидан пул қочган пайтлар эди. Ўшанда "Нексия"нинг янгиси автосалонларда 3000-3500 доллар атрофида турар, аммо уни олишга одамларда пул йўқ эди.
Ўшанда Қозоғистоннинг собиқ Жанубий Қозоғистон, ҳозирги кунда Туркистон деб қайта номланган вилоятининг Мақтарал туманидан ўтган М39 Алмати - Термиз трассаси очиқ эди ва биз ўзбекистонликлар ўзимизни кўчамизда юргандай ўтиб-қайтиб юрар эдик.
Ўшанда ўша Мақтаралдан ўтиб борар эканмиз машина бошқариб келаётган йигит шеригига "қайтишда шу ерга кириб ўтамиз" деб қолди. Мен ҳайрон бўлдим ва ҳайдовчидан "бу ерда нима қиласизлар?" деб сўрадим.
Ўшанда ўша йигитларнинг тушунтиришларича улар Мақтаралга Қашқадарёдан эски мис ва алюминийларни бекитикча олиб келиб сотиб кетишар экан.
Уларни Қашқадарёнинг қайеридан эканликлари билан қизиқсам Чироқчининг Чияли қишлоғидан эканлар.
Агар эсларингда бўлса ўша йилларда бозорларимизда, дўконларда Korea Tobacco & Ginseng Corporation компаниясининг Pine (Пайн) сигаретлари кўп эди. Ўша йигитларнинг ўшанда айтишларича Тошкент ва Самарқандга Pine сигаретларини асосан Чироқчининг Чиялисидан бўлган болалар ташишган.
"Ака, шу йилнинг ўзида (2000-йил назарда тутилмоқда) қишлоғимизга 200 та Нексия келди. Аксарияти қишлоқлардаги эски мис, алюминий, мол тери кабиларни Қозоғистонга олиб бориб сотиб келади. Шунингдек бир қисми Туркманистондан айланма йўллар билан кириб келган Pine сигаретларини Самарқанд, Тошкент шаҳарларига ташиб бериб пул топиб олишган. Улар орқа ўриндиқларни олиб ташлаб, ўрнига ўша нарсаларни жойлаб кетишади" деди ҳайдовчи йигит.
Ўшанда уни гапларини эшитиб ҳайрон бўлган эдим.
Мен Чиялида ҳам, Чироқчида ҳам бўлмаганман, аммо кимдан сўрасам Чияли одамларини "роса устомон, тадбиркор халқ" деб мақташади.
Орадан бироз ўтиб чегараларни қаттиқроқ назорат қилиш орқали айланма йўллар ёпилди. Шунингдек М39 йўлинининг Мақтарал участкаси ҳам ўзбекистонликлар учун ёпилди.
Тери, мис, алюминий кабиларни ўзимизда қайта ишлаб буюм тайёрлаш ривожланди. Бозорларимиздан Pine сигареталари йўқолди.
Боя Туркманистон ҳақидаги хабарда "контрабанда сигаретлар" деб ўқиганимда ўша воқеа ва Тошкент ва Самарқандга Турманистондан контрабанда сигерет ташиган чиялиликлар эсимга тушиб кетди.

Мен туғилиб ўсган ва ҳозир яшаятган қишлоқнинг номи "Испанза". Катта қишлоқ. Қишлоғимизда 5 маҳалла бор. 6 мактаб бор. Аҳолиси 30 минг атрофида.
Ҳа, ҳа. Ҳайрон қолманг. Қишлоғимиз аҳолиси 30 минг бўлиб қолган.
Қишлоғимиз аҳолиси Собиқ Иттифоқ даврида асосан тамаки етиштирар эди. Узумзор боғлар ўшанда умумий деҳқончилик қилинадиган ерни учдан бирини ҳам ташкил қилмаган. Мустақилликдан кейин аччиқ тамакидан батамом қутилдик ва бугун қишлоқ аҳли узумчилик билан шуғулланади. Узумзор боғларимизда асосан қуритиладиган навлар: Оқ ва Қора кишмишлар етиштирилади.
Қишлоғимизнинг номи нимани англатишини билмайман. Аммо Қашқадарёнинг Китоб туманида жойлашган, анорчилар юрти "Варганза" қишлоғининг номи билан бизнинг "Испанза"ни номи роса қофиядош.
Қишлоқнинг номи ҳақида интернетдан маълумот қидирганимда бу ном эски Суғд давридан бери сақланиб келаётганини ёзишган. Шунингдек Бухоро амирлиги таркибида бўлган Ургут беклигининг бир зиндони бизнинг қишлоқ жойлашган жойнинг бир четида бўлган дейишади. Зиндон деган кичик бир маҳаллачамиз бор ва уни келиб чиқиши шундан олинган дейишади.
Бундан 300-400 йил олдин қишлоғимиз ўрнида Ургут беклигининг маркази бўлган Ургут қўрғонида яшовчиларнинг катта-катта узумзор боғлари бўлган. Ўша пайтларда Қўрғон аҳолиси қишда Қўрғонда яшаган, ёзда эса қишлоғимиз ўрнидаги узумзор боғларидаги уйчаларга, кимдир уйчаси йўқ чайла, капа тиклаб яшаган ва ёзни ўтказиб, ҳосилларни йиғиб, кеч кузда Қўрғонга қайтишган. Шундан кейин Қўрғонда сиқилишиб қолган аҳолининг бир қисми ана шу узумзор боғ атрофига уй қуриб кўчиб келавериши туфайли қишлоғимиз шаклланган.
Ана шундан келиб чиқсак катта бир қишлоқда бугун ҳамма бир-бири билан қариндош. Орасида бегонаси йўқ.
Катта бир қишлоқда, қариндошлар орасида яшашни минус тарафлари ҳам, плюс тарафлари ҳам бор.
Плюс тарафи ҳамма қариндошлар бир жойда яшашади. Бир-бириникига борди-келди қилиши осон.
Минус тарафлари эса ҳамма бир-бирига қариндош бўлганлиги туфайли тўй ва аза маърака-маросимлари одамни белини чиқариб юборгудай ниҳотда катта бўлади. Ҳозир ўртача тўйларда 2 мингта таклифнома ёзишаяпти. Каттароқ тўйларда 3-4 мингтагача таклифнома ёзишаяпти. Ош ҳам шунга яраша, камида 150-200кг , каттароқ тўйларда 300 кг.гача дамланади. 800 кишилик тўйхоналар наҳор ошларида икки марта одам ўтириб туради. Каттароқ тўйларда 3-4 марта одам тўлиб бўшайди.
Ҳозир бу гаплар сизларга эриш туюлаётган бўлиши мумкин. Аммо бу ҳақиқат.
Очиғи маъракаларимиз одамларимизни ниҳоятда эзиб юбораяпти. 30 минглик қишлоқда ҳамма бир-бирига қариндош, ҳамма бир-бирига таниш бўлганлиги туфайли маъракаларни қисқартиришни иложи бўлмаяпти.
Одамларимиз йил бошида "тўй ва бошқа маъракаларни қисқартириш ҳақида" президентни қарорини роса кутишди. "Қарор чиқса қисқартирамиз, бўмаса катта миқдорда жарима қилар эмиш" деб кўча-куйда гапириб юришди, кимлардир тўйини қисқартириброқ ҳам ўтказди. Аммо Сенатнинг "ҳозирча тўй ва бошқа маъракаларни қисқартириш ҳақида қонун қабул қилиш назарда тутилмаяпти" деган хабаридан
кейин ҳаммаси яна бошқатдан бошланди.
Аслида мени қишлоғимни ҳам, ундаги тўйларни қандай ўтиши ҳам сизларга қизиқ бўлмаслиги мумкин. Шунчаки ёзиб қўявердим.
Ахир каналимда турли мавзуларда шунча гапларни ёзсам-у туғилиб ўсган қишлоғим ҳақида ёзмасам, бу нима деган гап, ахир. 😊 😊

Франция расмийлари Страсбургдаги отишмани теракт сифатида баҳолашибди.
Франциянинг Страсбург шаҳридаги Рождество ярмаркаси яқинида рўй берган отишмани мамлакат расмийлари теракт сифатида баҳоламоқда. Бу ҳақда Франция прокуратураси маълум қилди, дея хабар беради «KP.ru».
Полиция мазкур жиноятда гумонланувчининг уйида тинтув ўтказди. Уни ҳибсга олишга муваффақ бўлмади, бироқ квартирада жанговар гранатлар аниқланди.
Страсбургда истиқомат қилган 29 яшар эркак мамлакат махсус хизматлари эътиборига тушган ва терроризмда гумон қилинувчилар рўйхатига киритилганди.
Мазкур отишмани ўрганиш билан Париж прокуратурасининг аксилтеррор бўлинмаси шуғулланмоқда.
Эслатиб ўтаман,
Франциянинг Страсбург шаҳридаги Рождество ярмаркаси ўтказилаётган Клебер майдони яқинида номаълум шахс отишма уюштирди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 12 киши яраланган.
Отишма уюштирган шахс яширинган, полиция уни қидирмоқда.
Гувоҳлар автомат қуролдан ўқ узилгани, отишма 10 дақиқа давом этганини билдирмоқда
Бу хабарни ўқиб хаёлимга биласизми нима келди?
Охирги кунларда Францияда "сариқ нимчалилар" намойишлари роса авжига чиқаяпти. "Сариқ нимчалилар" намойишлари бошида Францияда ёқилғи нархи ошишига қарши бошланган бўлса, бугунги кунда у ҳукуматга қарши бўлаяпти.
Хаёлимга келган нарса шу бўлаяпти-ки Франция ҳукумати мамлакат аҳолисини ҳам, сариқ нимчалилар намойишида қатнашаётганларни ҳам "террорчилар хуружи" билан чалғитишга уринаяпти. Албатта бу мени катта эҳтимолларга асосланган тахминим. Қолаверса канал аъзоларидан айримлари ҳам шу мазмунда фикр билдириб ўз тахминларини ёзишди. Демак бундай тахминга келаётган биргина мен эмас эканман.
(Агар шу тахминим ҳақиқат бўлса француз сиёсатчиларига қойил қолмай иложим йўқ: улар вазиятдан чиқиб кетишни зўр йўлини танлашган. 😊
Эслатиб ўтаман: 2018 йил, 17 ноябрь куни Франциянинг турли шаҳарларида ёқилғи ошишига қарши намойишлар бошланди.
Намойишлар қатнашчилари сариқ нимча кийиб олганлари туфайли бу намойиш "сариқ нимчалилар" намойиши" деб номланди. Намойишчилар асосан Франция президенти ва ҳукуматидан истеъфо талаб қилиб кўчага чиқишган. Орадан бироз ўтиб намойишлар янада оммавий тус олиши ортидан Франция ҳукумати ёқилғи нархлари оширилмаслигини эълон қилди. Аммо сариқ нимчалилар бунга қониқмай яна намойишларни давом эттиравердилар ва ҳукумат ва президент истеъфосини талаб қилишда давом этавердилар.
Юқорида ёзган тахминимга нега келганимни энди тушунгандирсиз?😊
Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

#Биз_коррупцияга_қаршимиз
Мантиқсиз мантиқлар.
Бир одатим бор, ҳар бир ишдан, мантиқ қидираман. Аммо, кўпинча ўша мантиқни топа олмайман. Айниқса, аксарият одамлар бошқалардан талаб қиладиган, нарсаларини навбат ўзларига келганда ўзлари ҳам четлаб ўтишга уринишларини тушунмайман.
Келинг, бир бошдан бошлай. Яқинда Тошкент шаҳар ИИБ, ЙҲХБ қоидани бузувчи ҳайдовчиларни бошқа ҳайдовчилар жўнатган видео ва фотоларга қараб жазога торта бошлади. Кўчада бошқа бир ҳайдовчининг қоидабузарлигини тасвирга олиб ЙПХ ходимларига жўнатаётган ҳайдовчиларнинг ўша ишлари ижтимоий тармоқларда ҳам, кўча-куйда ҳам муҳокама бўлар экан аксарият одамлар уларни сотқинликда айбладилар. Ҳатто сўкиб ҳақорат қилганлар ҳам бўлди.
Ана шу ерда мен тушунмаган "мантиқсиз мантиқ" содир бўлаяпти. Қандай дейсизми? Тушинтираман; охирги йиллардаги ўзгаришлардан кейин одамларимизнинг онги анча ошди ва энди улар юртимиздаги ҳар бир мансабдор шахсни қонунларга бўйсуниб ишлашини, ҳеч қандай ноқонуний иш қилмаслигини хоҳлаяптилар. Ҳатто буни талаб ҳам қилаяптилар. Мен ҳам бу масалада уларга қўшиламан, ҳар бир ишда қонун устувор бўлиши керак. Лекин шу ерда мен бир нарсани тушунмаяпман; нега одамлар мутасаддилардан қонун доирасида ишлашни талаб қиладилар-у ўзлари учун жорий қилиб қўйилган йўл ҳаракати қоидаларига бўйсунишни хоҳламайдилар?
Нега мутасаддиларнинг қонунни бузишларига қарши бўладилар-у ўзлари амал қилишлари лозим бўлган қоидаларини имконияти бўлиши биланоқ бузадилар?
Нима, Конституция ёки турли бошқа қонун ва қоидаларни бузиб бўлмайди-ю йўл ҳаракати қоидаларини осонгина бузиб кетаверса бўладими? Йўлларда ҳар ким хоҳлаганини қилиб кетаверса унда ўша йўл ҳаракати қоидалари нега ва ким учун ёзилган?
Ёки яна бир мисол, қачон ЙПХ ходимларидан гап очилса аксарият одамларимиз улар ҳақида салбий фикрни билдирадилар. "ЙПХ ходимлари порахўр, ЙПХ ходимлари муомалани билмайди, ЙПХ ходимлари пора олади" деган гапларни исталган ҳайдовчидан эшитишингиз мумкин. Лекин қоидаларини бузиб ЙПХ ходимларининг қўлига тушганимизда аксарият ҳолларда биринчи бўлиб ўзимиз қонунни бузиб уларга пул таклиф қиламиз ва қоидабузарлигимизга кўз юмиб қўйиб юборса уни "рози қилиб кетишимиз" ҳақида шаъма қиламиз, енгилроқ жазо қўллашини сўраймиз. Мен ана шу ерда яна бир мантиқсиз мантиқга тушунмайман ва нега аксарият одамларимизнинг ЙПХ ходимларини ёмонлаб, лекин ўзлари қоидани бузиб, буни устига ЙПХ ходимига пора таклиф қилиб яна ўзларини оппоқ кўрсатишларини тушунмайман.
"Фалонча ГАИ (изоҳ; одамларимиз ҳанузгача ЙПХ ходимларини шундай аташади) роса ифлосда, умуман у билан келишиб бўлмайди, қўлига тушдингми жарима ёзиб юборади. Бирон марта "чой пули" олиб ҳужжатимни қайтариб берганини билмайман. Фалонча ГАИ эса зўр одам. Неча марта қўлига тушган бўлсам оладиганини олган ва мени жазоламай қўйиб юборган". Қаранг мантиқни. Пора олмай қонунан чора кўрган ЙПХ ходими ёмон. Пора олиб жазоламай қўйиб юборгани эса "зўр". Мана шу мен тушунмаган "мантиқсиз мантиқ". Одамлар жамиятдан коррупция ва порахўрлик батамом йўқолишини хоҳлайди. Қайсидир идорада арзимаган ишга пора сўраганларини дод солиб дунёга жар солади. Аммо баъзи ҳолатларда ўз ишини тезроқ битириш учун ёки қаттиқроқ жазодан қутилиб қолиш учун порани биринчи ўзи тиқиштиради.
Ўғирликни каттаси ҳам, кичиги ҳам ўғирликдир. Уни кичигини қилган одам каттасига ҳам қўл уради. Шундай экан бир иш учун тоғдай пул сўраган порахўр билан йўл ҳаракати қоидаларини бузиб қўлга тушганида ЙПХ ходимига пул тиқиштирган одамнинг фарқи борми? Менимча йўқ. Униси олаяпти, буниси бераяпти. Қонунларимизда порани берган ҳам, олган ҳам бир хил жазоланади.
Умуман олганда айтмоқчи бўлган гапим шу-ки; биз қонунлар устувор бўлган жамият қуришни хоҳлар эканмиз авваламбор биз учун энг кичик ва арзимас туюладиган қонун қоидаларга ҳам риоя қилиб яшашимиз керак. Ана шунда жамият ҳам қоидаларга бўйсунадиган бўлади. Ўзимиз қонун-қоидаларни бузиб бошқалардан эса ўша қонун-қоидаларга бўйсиниб яшашни талаб қилишимиз бу ўта "мантиқсиз мантиқ" бўлади. Бундай мантиқни эса мени тушунишим барибир қийин.

Чингиз Айтматов, 20-асрнинг энг буюк адибларидан бири
Тошкентда Чингиз Айтматовнинг барельефи ўрнатилди, шаҳар кўчалардан бирига адиб номи берилди
Бугунги кунда Чингиз Айтматов номини билмаган, китоблари жавонларидан жой олмаган ўзбек хонадони кам. Атоқли қирғиз адибининг асарлари нафақат қирғиз, балки ўзбек халқи учун ҳам бирдек қадрдон.
2018 йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги» қарорни имзолаган эди.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугун, 12 декабрь куни эрта тонгдан Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида адиб Чингиз Айтматов барельефининг (текис юзага ишланган бўртма асар) очилиш маросими бўлиб ўтди.
Чингиз Айтматовнинг асарларини илк марта бундан қарийб 30 йилча олдин мактаб ўқиб юрган пайтларимда ўқиган эдим.
Адибнинг икки романи, Асрга татигулик кун ва Қиёмат романлари битта китоб ҳолида чоп этилган китобни дадам олиб келган эдилар.
Ўқишни "Асрга татигулик кун" романинидан бошладим. Сариўзак чўли, Бўронли бекати, Эдигей Бўрон, Қозонгап, жунгжангалар асири бўлиб манқуртга айланган ўғил, Она Байит қабристони, Найман Она, уларнинг аччиқ тақдири ўша пайтда менга қаттиқ таъсир қилган эди.
Иккинчи роман "Қиёмат" бир нечта бир-бирига боғланмаган воқеалардан ташкил топган. Ўша воқеаларда фақатгина бир жуфт бўрилар, Акбара ва Тошчайнар занжир вазифасини бажаришади. Воқеалар айнан ана шу бўриларнинг аччиқ тақдирлари устига қурилган.
Романдаги ҳар бир сюжет қаҳрамонларининг тақдири фожеа билан тугайди: Чўпон Бўстон боласини олиб қочаётган бўрини отаман деб ўз боласини отиб қўяди. Шундан кейин бўри уясини бузиб болаларини ўғирлаб келиб уларни қутириб кетишига сабабчи бўлган пияниста чўпон Бозорбойни отиб ўлдиради.
Сюжетлардан бирида думбултентак Авдий Калистаровнинг тақдири ҳикоя қилинади. Россиядаги вилоят газеталаридан бирида мухбир бўлган Авдий бир тўда оғуфурушларга қўшилиб Қозоғистоннинг Чуу чўлларига оғу йиғишга келади. Қийналиб материал тўплаб боргач газета муҳаррири "Эсинг борми, материалингни берсам "СССРда оғуфурушлик ҳам йўқ, уни истеъмол қилиш ҳам йўқ" деб мени ишдан бўшатиб умримни қамоқда чиритишади" деб материалинғ қайтаради. Шундан сўнг яна Қозоғистонга қайтиб келган Авдийнинг ҳаёти аянчли фожеа билан тугайди. Уни ваҳшийларча ўлдиришади.
Романда шунингдек "Олтовлон ва еттинчи" деган грузин ҳикояси келтирилган. Ундаги қаҳрамонларнинг тақдирлари ҳам фожеали тугайди. Умуман олганда роман қаҳрамонларининг ҳаммасида ҳаёти фожеа билан тугайди.
Чингиз Айтматовни жаҳонга танитган нарса фақат унинг маҳорати эмас, балки Совет Иттифоқи деб аталган мамлакатдаги камчиликларни қўрқмасдан очиб ташлагани ҳам эди.
Масалан, "Қиёмат" романида у Қозоғистоннинг гўшт режасини бажара олмай сайғоқларни отиб гўшт режасини бажаришга уринганини ёки қирғизистонлик чўпон Бўстон Ўркинчевни "Сени номинг нега Бўстон? Сени ота-онанг бу номни АҚШнинг Бостон шаҳридан олиб қўйган. Сен Америка жосусисан" деб айблашади.
Шунингдек "Асрга татигулик кун"да қозоқ ёшларининг ўзлигини, ўз тилини унутиб манқурт бўлиб бораётгани ёки Сталин репрессиялари кўплаб бегуноҳ одамлар жувонмарг қилгани, космик мақсадлар учун Собиқ Иттифоқда маблағ исроф билан ҳисобсиз ишлатилгани танқид қилиб ёзилган.
Умуман олганда ҳар икки роман ҳам зўр ёзилган.
Кейинчалик адибнинг кўплаб қиссаларини ўқидим.
Чингиз Айтматов Нобель мукофотига номзод бўлган бўлса ҳам бу мукофотни ололмаган. Московлик корчалонлар бунга йўл қўйишмаган.
Чингиз Айтматовнинг номи яна бир истеъдодли адиб Габриэл Гарсия Маркес билан 20- аср жаҳон адабиётида энг буюк адиблар деб эсланади.

Марказий Осиёнинг баъзи давлатлари “давлат номини” ўзгартирмоқчи
Ноябрь ойида Қирғизистоннинг “Аалам” партия раиси Арсланбек Маалиев Қирғизистон номини “Қирғиз”га ўзгартиришни таклиф қилган
. У таклифига асос қилиб охирги “истон” қўшимчаси Покистон ва Афғонистон давлатлари номида ҳам борлигини кўрсатди. Мамлакат номини ўзгартириш таклифи бошқа Марказий Осиё давлатларида ҳам кузатилган. Kaktakto.com
сайтида Марказий Осиёнинг баъзи мамлакатлари номи қачон ва қандай ўзгартирилиши борасидаги таклифлар келтирилган.
Бу ҳақда Турон24 ёзаяпти
Қозоғистон
2013 йилда блоггер, кинорежиссёр ва тележурналист Диас Азимжонов Қозоғистон номини ўзгартириш ташаббуси билан чиққан.
У мамлакатни инглизча талқинда “Kazakh Republic” ёки “Kazakh Orda” деб аташни таклиф қилган. Азимжонов Қозоғистонни кўпинча Покистон ва Афғонистон билан адаштиришини айтган.
2014 йилда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат номи Марказий Осиёда камроқ ривожланган давлатлар билан кўп бора адаштириб юборилаётгани учун уни “Қазақ Елі”га ўзгартиришни таклиф қилган. Шунингдек, у “истон” қўшимчаси Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам учраши сабаб Қозоғистонга қизиқиш камроқ эканлигини билдирган.
2014 йилда қозоқ академиги Ерментай Султанмурод мамлакат номини “Турон”га ўзгартиришни таклиф қилган. Қозоғистон Осиёнинг марказида жойлашган бўлиб, қадимдан туркий миллат вакилларининг уйидир, деган академик.
Қирғизистон
2012 йилда Қирғизистоннинг “Аалам” партия раиси Арсланбек Маалиев Қирғизистон номини “Кыргизжер”га ўзгартиришни таклиф қилган. Инглизчада ушбу ном “Kyrgyzland”, ўзбекчада “Қирқиз ери” деб талаффуз қилинади. Худди шу йили Қирғизистоннинг “Фуқаролик ташаббуси” уюшма раиси Медетхан Кунай мамлакат “Самовий Тоғ” деб номланиши кераклигини айтган.
Иқтисодиётни ривожлантириш жамғарма ходими Уран Чекирбаев “Қирғизистон Қўшма Штатлари” деган ном энг муносиби бўлишини айтиб, мамлакат айрим қисмларини хорижликларга ижарага бериш мумкинлигини таъкидлаган.
2014 йилда “Ар-Намыс” партия раиси Феликс Кулов мамлакатни “Кыргыз Эл”деб ўзгартирилиши кераклигини айтган. Депутат “истон” қўшимчаси кўплаб мамлакатларда борлигини айтиб, у ўрта асрлардан қолиб кетганини билдирган.
Тожикистон
2018 йилнинг июлида тожик фуқароси Муҳсин Зикрулло мамлакат номини ўзгартириш таклифи билан чиққан. У парламентга ва Тожикистон ҳукумат ҳузуридаги тил ва терминалогия қўмитасига мамлакат “Тоҷикистони Раҳмонӣ” (Раҳмон Тожикистони) деб номлашни таклиф қилган.
“Нима сабабдан Арабистон Саудия Арабистони деб аталади? Чунки Ибн Сауд 1926 йилда мамлакатни бўлинишдан сақлаб қолган ва 1932 йилда унинг шарафига Арабистон давлатига Саудия исми қўшилган. Тожикистоннинг ҳам 1992 йилда йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли катта эди. Ибн Раҳмон уни бўлиниб кетишдан асраган. Шу сабабдан ҳам бугун биз ўз мустақиллигимизга ва сўзимизга эга давлатмиз”, деган Зикрулло.
“Халқнинг қизиқишларига сабаб бўлган мавзулар кўтарилиб турилади. Лекин ташаббуслар давом этмасдан қолиб кетади. Яъни, ушбу мавзулар кўтарилади, жамият орасида шов-шувга сабаб бўлади. Бироқ, кейинчалик буни ҳамма унутади”, деган Расул Жумали.
Ўзбекистон ва Туркманистонда мамлакат номини ўзгартириш борасида таклифлар берилмаган. “-истон” қўшимчаси форс тилидан олинган бўлиб, сўзга қўшилиб жой номларини ҳосил қилади. Яъни, Ўзбек мамлакати, Қозоқ мамлакати, Қирғиз мамлакати ва ҳоказо

Муаммо биргина Тошкентдами ёки бозорлар олдидаги тиқилинчлар ҳақида
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Тошкент шаҳар кенгаши матбуот хизмати вакили Равшан Маҳмудов машинада иш билан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг янги биноси олдига борган киши йўл назоратчилари учун потенциал ўлжага айланиши ҳақида ёзибди.
Миллий тикланиш партиясинингТошкент шаҳар кенгаши матбуот хизмати вакили Равшан Маҳмудов ўз мақоласида биргина Тошкент шаҳар ҳокимияти олдидаги муаммони ёзаяпти-ю, аслида бу муаммо мамлакатимизнинг барча шаҳарлари, вилоят ва туман марказлари учун долзарб муаммо саналади. Мамлакатимиздаги исталган шаҳардаги ҳокимиятларга, турли ташкилотларга, бозорларга боринг. Атрофини тўлдириб "тўхташ мумкин эмас" белгисини илиб ташлашган. Аммо биронтасида автотураргоҳ умуман йўқ.
Шу йил баҳорда Самарқанд-Айний халқаро йўлида жойлашган, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги Жартепа-Саразм ўтказув пункти очилди. Шундан сўнг бу йўл анча серқатнов бўлиб қолди. Тожикистонлик меҳмонлар келаяпти, сайёҳлар ўтиб қайтаяпти. Ана шу йўлни устида жойлашган Тойлоқ шаҳарчасидаги бозор ҳафтада икки кун, душанба, жума кунлари катта бозор кунлари бўлади. Ўша кунларда тушгача йўл тиқилинч бўлиб арзимаган 300 метр жойни бир соатда ўтиш мумкин бўлиб қолади.
Ана шу муаммони ўрганиш учун мен ана ўшандай катта бозор бўлиб йўл тиқилинч бўлиб турганда Тойлоқ туман ЙҲХХ бошлиғи ҳузурига кирдим. У мени "йўлга ўшалар жавобгар" деб Чўпонота тепалигида жойлашган "Штаб ЙПХ" га жўнатди.
Штаб ЙПХ га борсам бошлиғи Алишер ака деган одам экан, ҳаммасини батафсил тушунтирди:
- Ука, ҳозир бориб йўлни тиқилинч қилиб ўтирган кўплаб ҳайдовчиларни қоида бузганлиги ҳақида далолатнома ёзиб ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бизга иш эмас. Лекин ўша ерда кўчада машинасини қўйганлар Тойлоқни бозорига маҳсулот олиб келадиган деҳқонлар. Хўш, автотураргоҳ бўлмаса улар машинасини қайерга қўйсин? Бундан уч сафар олдин ишлаган ҳоким бозор ёнидаги автотураргоҳни хусусий тадбиркорга сотиб юборган. Буни натижасида автотураргоҳ йўқлиги учун одамлар машинасини кўчада қолдиради.
Биз ҳам вазиятни диққат билан ўрганаяпмиз, аммо ҳозирча қўлимиздан ҳеч бир иш келмаяпти. Жарима қилсак деҳқонга жабр. Қолаверса у "жарима қилгунча автотураргоҳ топиб бер унда" деса нима деб жавоб бераман?
Бир пайтлар ҳоким сотиб юборган автотураргоҳ ўрнини қайтариб олиш чораларини кўрайлик десак у ўша жойда катта қурилиш қилиб анча пул сарфлаган. Агар тортиб олинса тадбиркорга жабр бўлади. Нима қилишга бошимиз қотган, - деди у.
Алишер акани гапини эшитиб мен ҳам нима дейишни билмадим.
Айнан Тойлоқдаги деҳқон бозори олдидаги вазият мамлакатимиздаги ҳар бир бозор олдида бор. Аммо турли сабабларга кўра автотураргоҳлар сотиб юборилган ёки автотураргоҳ учун жойни ўзи йўқ.
Ургутда ҳам аҳвол шу, Деновда ҳам, бориб кўрдим Тўрткўлда ҳам, Хўжаобод-у, Булоқбошида ҳам аҳвол шу. Ҳаммасида катта бозор бўладиган кунлари кўчалар тиқилинч: на ўтиб бўлади, на қайтиб.
Энди партия матбуот хизмати ходимининг мақоласига келсак у ҳокимиятлар ва ташкилотлар олдидаги муаммоларни ёзибди. Баракалла. Тўғри ва вақтида кўтариб чиқилган муаммо. Аммо ҳокимият ва ташкилотлар олдидаги муаммодан кўра мамлакатимиздаги бозорлар олдидаги кўчалардаги тиқилинчлар долзарброқ муаммодир. Олдин буни ечиш керак. Акс ҳолда кўплаб одамлар тиқилинчлардан ўтолмай қимматли вақтларини йўқотиб юраверадилар.
Ҳатто эшитганман, Ургут бозори олдидаги тиқилинчдан ўтолмай туғруқхонага бораётган аёлларнинг бир нечтаси йўлда, тиқилинчнинг ўртасида машинада туғиб юборган.
Балки бундай воқеани сизлар ҳам ўзингизни туманингиздаги тиқилинчларда содир бўлгани ҳақида эшитгандирсиз.
Шундай экан Тошкентдаги муаммонинг каттаси туманларда ҳам бор.

Ўзбек футболи, Тоҳир Малик ва Совет спорти ҳақида
Эсларингда бўлса 2016 йилнинг январь ойида “Китоб олами” марказида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик домла ўзининг “Меҳмон туйғулар”, “Фалак”, “Зулмат салтанати” китоблари тақдимотида ўзбек футболчилари ҳақида фикр билдириб шундай деган эди:
«Месси, Роналду деган футболчиларнинг майдондаги ҳар бир хатти-ҳаракатини компьютер ҳисоблаб боради. Улар битта ўйинда 15-16 километр югураркан. Тинимсиз меҳнат қилишади. Шунча югурганига яраша, натижаси ҳам яхши бўлади. Бизнинг "думбул футболчиларимиз"нинг энг яхшиси ҳам 5 километрни зўрға югуради. Шунга яраша натижани ҳам кўраверасизлар. Кеча ҳам ютқазишди-ку. Уларнинг барчасининг бўйнига омоч боғлаб, далада қўш ҳайдатиш керак. Сизлар шулар каби танбал бўлиб қолманглар!».
Орадан бироз ўтиб домла Kun.uz сайти ва «Янги китоб» нашриёти учун "Футболчиларни танқид қилишда давом этаман" деб
махсус интервью берди
Ўша интервьюсида домла футболчиларимизни яна танқид қилди.
Ўшанда Т. Малик домланинг ўзбек футболи ва футболчиларимиз ҳақидаги фикрларини ўқиган айримлар "Домла китобини ёзсин. Тушунмаган футболига нима қилади аралашиб?!" дейишди. Аммо улар адашишган эди. Домла илк фаолиятини "Ленин учқуни" газетасининг спорт бўлимида бошлаган ва бир неча йил болалар спортини газетада ёритган, Бутуниттифоқ бўйлаб ўтказилган болалар футболи мусобақаларида қатнашган, уларни газетада ёритган. Шундан келиб чиқсак футбол мавзуси домла тушунмаган мавзу эмас.
Қўйида домланинг "Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи" китобида бир пайтлар ўзи гувоҳи бўлган Совет спорти ҳақидаги фикрларини келтираман:
Аслида Совет футболи ғирром пойдевор устига қурилган эди. Советлар профессионал спортни рад этар эдилар. Улар оммавий спорт тарафдори бўлганлар. Советлар тарихининг дастлабки йилларида шундай бўлган. Лекин ХХ-асрнинг иккинчи ярмида мамлакатда "ғирром профессионализм пайдо бўлди. Бу нима дегани? Маълумки профессионал спортда спортчи ҳеч қаерда ишламайди. Фақат спорт билан шуғулланади. Спорт клубларини ҳам давлат таъминламайди, ўзлари пул топадилар. Турли спорт жамоалари кимларнингдир шахсий мулки ҳисобланади.
Коммунистлар ғояси эса шахсий мулкни рад этар эди.
Профессионал спортда спортчи клуб билан шартнома тузади Клуб раҳбари уни хоҳлаган пайтида сотиб юбориши мумкин Советларда ундай эмас эди. Спортчининг бир жамоадан бошқасига ўтиши анча қийин масала эди. Моддий тарафдан манфати ҳам йўқ эди Спортчи ҳаваскор ҳисобланар ва ҳеч қайерда ишламас эди, аммо спортчиларнинг аксарияти ҳужжатларда қора ишчи ҳисобланар эди. "Динамо" спортчилари милиция ходими, "МҲСК" ҳарбийлар, "Спартак" касаба уюшмаси, "Шахтёр" кончилар, "Нефтчи" нефтни қайта ишлаш заводи ишчилари эдилар.
Шунинг баробарида Совет спорти сиёсийлаштирилган ҳам эди. Халқаро мусобақаларнинг аксарияти спорт беллашуви эмас, балки совет социализими ва ғарб капитализми олишуви деб талқин қилинар эди. Совет хоккейчилари канадаликларни ёки АҚШликларни албатта енгиши шарт эди. Енгишса Совет тузумининг афзаллигини намойиш этган бўлишарди. Мабодо енгилишса ўша спортчилар қаттиқ жазоланишар эди.
Шунингдек Совет спортида допингдан фойдаланиш мавжудлиги ҳақида нафақат ёзиш, ҳатто гапириш мумкин эмас эди. Гиёҳвандликнинг бошланиши ҳисобланмиш бу иллат гўёки Совет спортида йўқ эди. Аммо амалда бор эди. Шунингдек спортчилар ўртасида ҳатто гиёҳвандлик ҳам бор эди.
Спорт билан доимий шуғулланиб профессионалга айланганлар вақти келиб майдондан четга чиқишганда қийнала бошлашарди. Энг биринчи галда шуҳрат пиллапоясидан тушиб эътибордан қолганлари учун руҳий қийналардилар. Кейин эса аввалги даромадлари бўлмай моддий жиҳатдан қийнала бошлардилар. Маълумки жиноий тўдаларга чиниққан йигитлар керак. Спортдаги фаолияти тўхтаб, моддий тарафдан қийналиб қолган йигитлар осонгина ана шу жиноий тўдаларнинг ўлжасига айланиб улар сафига қўшилар эдилар. "*Шайтанатнинг жин кўчалари*" китобида бу ҳақда батафсил ёзганман.

Ҳозир канал аъзоларидан Suhrob номли ник эгаси қисқа бир видео хабар юборди. Видеода юртимиздаги қайсидир шифохонада чироқ йўқлиги туфайли беморга қоронғуда кислородни қўлда бериб туришгани тасвирланган.
Жуда ҳам ачинарли ҳолат.
Нима ҳам дердик: Шифохоналардаги чироқни узиб қўяётганларга Худо инсоф берсин, ўшанда ҳам таъсир қилмаса Ўзи кифоя қилсин!

Газ баллонлар остида қолаётган газ суви-конденсатдан эҳтиёт бўлинг
Куни кеча маҳалламизда кекса бир онахоннинг жанозаларини ўқидик. Бироз олдин онахоннинг соғликлари ҳам, юриш-туришлари ҳам яхши эди. "Ажал соғми, беморми қараб ўтирмайди, онахонни куни бугун битган экан, ризқ-насибаси бугун узилган эканда" деб жанозага борсак онахон бошқа бир иш туфайли оламдан ўтибдилар. Ҳаммаси тақдирдан, аммо онахон билан бўлиб ўтган ишни ёзиб, юртдошларимизни хавфдан огоҳлантиришни ўз бурчим деб билдим.
Маълум бўлишича онахон бундан ҳафта-ўн кун олдин ҳовлида йиғилган хазонларни, эски пластик баклажкаларни ўчоққа ташлаб ёқиб юбормоқчи бўлибдилар. Олдинига ўт олмабди. Шунда ўчоқни рўпарасида ўтириб ўтни амаллаб ёқибдилар. Ўша баклажкалар орасида ярим баклажка газ балондан бўшатиб олинган газ суви-газ конденсати ҳам бор бўлган ва онахон буни билмаганлар. Олов ёнгандан кейин қопқоғи ёпиқ бўлган ўша газ суви бор баклажка пақ этиб ёрилибди-ю онахонни ўтирган жойида олд тарафига боши, юзи ва кийимлари аралаш сачраб ёниб кетибди. Онахон дод солган. Келинлари келиб сув сепганча юзлари, кийимлари куйган. Келинлари сув сепиб оловни ўчиргандан кейин онахонни тезда тиббий тез ёрдамга олиб боришади. Духтирлар тиббий ёрдамни кўрсатишади. Куйиш тарафдан аҳволлари унчалик ёмон бўлмаган. Аммо ўша олов сапчраб ҳаммаёқлари ёниб олов ичида қолганларида юракларига зарар етган экан, охири кеча касалхонада бир ҳафта ётиб жон берибдилар.
Ҳаммамизга маълум ҳозир мамлакатимизнинг аксар жойларида аҳолига арзон газ баллонлар тарқатилаяпти. Кўпинча айримлар ўша газ баллонларни ёқиб бўлгандан кейин остида қолган газ сувини турли мақсадларда ишлатиш учун баклажкаларга қуйиб олишаяпти. Кеча онахоннинг куйиб вафот этишларига сабаб бўлган ўша ярим баклажка газ сувини ҳам ўша хонадонда ёқилган газ баллондан кимдир бўшатиб олган.
Биз тарафларда ўшандай йўллар билан йиғилган газ сувини кўча-куйда бензин сотиб юрган бензинфурушлар бензинга аралаштириб сотишади. Кимдир ўзи машинасига қуйиб бензинга аралаштириб қуйиб юборади. Яна кимлардир хонадонда ёқиш учун олиб қўйишади.
Ҳурматли юртдошлар! Агар сиз уйингизда ўшандай газ баллонларини ишлатсангиз ўша баллонларда газ тугагандан кейин остида қолган газ сувини ҳеч қачон бўшатиб ҳам олманг, баклажкага солиб қўйиб хонадонингизда ҳам сақламанг. Айнан ўша нарса тез ўт олиш жиҳатдан бензин ва дизелдан ҳам кучли. Агар у ёш болалар қўлига тушиб қолса ёки ёши катталар ҳам у билан эҳтиётсиз муносабатда бўлсалар оқибати фожеа билан тугаши мумкин.
Шу учун сиздан илтимос қиламан газ баллонларни ёқиб бўлгандан кейин уни болалар тегмайдиган жойда сақланг ва ичидаги газ сувини умуман бўшатиб олманг.

Қўйидаги расмни нимага ўхшатаяпсиз?
Ҳа, ҳа. Адашмаяпсиз. Суратдаги телеминора.
Мен Ўзбекистонда махсус ва биноларга эга ҳолда махсус қурилган иккита телеминорани биламан. Бири Тошкентдаги ўша ҳаммамизга маълум ва машҳур телеминора бўлса, иккинчиси Ургутдаги телеминора.
Қолган телеминораларни аксарияти фақат темир-терсакдан иборат миноралардир.
Сиз қўйидаги суратда кўраётган телеминора Ургутдаги телеминорадир.
Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида мамлакатимизга хусусий телевидения кириб келди. Самарқандда илк бор СТВ телеканали очилди. 1990- йил, август ойида, ҳали СССР таркибида юрган пайтимиздаёқ Самарқанд вилоят Кенгаши депутатлари Самарқанд вилоят телевидениясини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилади. Тайёргарликлар ниҳоясига етиб илк кўрсатув 1991 йил 21 март, Наврўз байрами куни эфирга узатилади. Узлуксиз эфир эса 1991 йил, 15 майдан бошлаб эфирга узатила бошланади
Орадан бироз ўтиб Ургутда ҳам туман бўйича кўрсатадиган Ургут телеканали иш бошлади. Телеканал ишлар экан ана шу суратдаги ихчам телеминора қурилди ва ишга тушди.
Ҳозир интернетдан қидириб Ургут телеканали нечанчи йил ташкил этилгани, нечанчи йил ёпилгани ҳақида умуман маълумот топа олмадим. Аммо, яхши эслайман 1994-95 йилларда Ургут телеканали ишлар эди. Уни ёпилиб кетишига нима сабаб бўлганидан ҳам хабарим йўқ. Бугунги кунда телеминора ишламай ташландиқ ҳолда ўша йиллардан ёдгорлик сифатида турибди.
Телеминоранинг баландлигини чамалаб кўрдим: 30-40 метрлар атрофида чиқади.
Айтгунча бу йил мамлакатимиздаги илк нодавлат телевидения сифатида очилган СТВ телеканали ҳам шаҳвоний саҳнаси бўлган мультфильмни эфирга адашиб қўйиб юборилиши ортидан ёпилди

"Эски қўшиқлар" туркумидан: Яна куз, яна обуна.
Кеча узоқ туманлардан биридаги ХУСУСИЙ банклардан бирига кирдим. Ходимлардан бирининг олдида туман ҳокимиятига қарашли газета муҳарриридан банк бошқарувчиси номига "туманимизда маданий-маънавий ишларнинг ривожига ҳисса қўшишингизни сўраймиз" деган мазмунда келган хат ва ўша нашрига шартномалар турибди. Шартнома сони нечта экан деб қарасам 25 та, нархи эса 175 минг сўм экан.
- Буни нима қиласизлар, обуна бўласизларми? -сўрайман ўша ходимдан.
- Ҳозирча индамай ўтирибмиз. Эрта ёки индин ҳоким ўринбосари қўнғироқ қилади. Унгаям хўп деб юборамиз, лекин обуна бўлишни кечиктириб юраверамиз. Охири ҳоким буванинг ўзи чиқади ва "нега обуна бўлмаяпсан?" демайди, балки ўта маданий қилиб "газетага ҳам бир қараб қўйинглар" дейди ва биз кейин обуна бўламиз, - деб жавоб берди у.
- Ўқийсизларми ўзи шу газетани? - савол беришни давом эттираман.
- Кимдир газета келган пайтида бир варақлаб қўяди. Шахсан мен ўқимайман - дейди у.
- Нега ўқимайсиз? - мени саволларим ҳам ҳеч тугай қолмайди.
- Туманимизда мавжуд бўлган муаммоларни, кимларнидир ноқонуний ишларини, тезкор янгиликларни турли сайтлардан ўқисам, шунингдек булар доим ғалла, пилла, пахта режасини қандай бажарилганидан бошқа гапни ёзмаса нима қиламан у газетани ўқиб?! Туманимиздаги одамлар кўриб турган мавжуд муаммоларни биронтасини кўтариб чиқа олмаса, чунки обунани ташкиллаштириб берган ҳоким бувадан тил қисиқ. Қисқаси менга керакмас шу газета.
- Буниси ҳали ҳолва, - ходим гапини давом эттиради, яна бир нечта газетага обуна бўлиш керак. Кеча прократурадан телефон қилишди, "ҳуқуқ" сўзи қўшилган қандайдир газетага 50та обуна бўласизлар дейди. "Ўзи 20 киши ишласак, қанақасига 50 та обуна бўламиз" десак, "мижозларга ўтказинглар" дейди. Мижозларга қандай ўтказамиз ахир? Ана шундай босимлар билан ҳар йили 5-6 та газетага мажбурий обуна бўламиз" деб гапини тугатди у.
Хўш жаноблар, банкирга нега турли ташкилотларнинг газетаси керак? Ўқиб маънавиятли бўладими ёки маърифатли?
Мен бу ерда биргина банкирларни ёзаяпман, аммо бошқа соҳадагиларга ҳам ўзининг соҳасига мутлақо даҳли бўлмаган, варақлаб кўрсангиз совет даври газетасидан кўп ҳам фарқ қилмайдиган газета нега керак? Илтимос, ўша газеталарнинг одамларни маънавиятли, маърифатли қилиши, ўша газеталар бўлмаса одамларнинг маънавиятдан, маърифатдан узоқлашиб кетишлари ҳақида "ваъз" ўқиманг. Чунки 26 йилдан бери сиз шундай газета чиқарасиз, ҳокимлар обунага ёрдамлашиб юборишади ва сиз шундай йўл билан уни одамлар орасида "кўпроқ" тарқатишга муваффақ бўласиз. Аммо, лекин, бироқ сизларни газеталарингни ўқиётган одамлар маънавиятли ва маърифатли бўлиш ўрнига йилдан йил маънавиятсиз ва маърифатсиз бўлиб кетаяптилар. Сизни газетангизни мажбурий обуна ортидан тиражи ошган сайин одамлардан маънавият ва маърифат шунча камайиб бораяпти. Тўғри, одамлардаги маънавият ва маърифатни камайишига сиз ва сизнинг газетангиз айбдор эмас, аммо газетангиз одамларни маънавияти ва маърифати ошишига ҳам хизмат қилмаяпти. Буни хоҳланг тан олинг, тан олманг, ихтиёрингиз. Шундай экан бир ўйлаб кўринглар, ҳаммасини ва бафуржа: Шу газета тарқатиш тизими бизга керакми?
Мен "газета ва обуна керак эмас", демайман, газета ҳам, обуна ҳам керак. Лекин мажбурий обуна ҳисобига эмас, газетани мажбурий тарқатиш ҳисобига эмас. Ҳаммаси адолатли йўл билан бўлиши керак.

Бугун, 2018 йил, 13 декабрь куни соат 13.44 да Қалампир.уз сайтида
Гулнора Каримова ҳоким бўлиб қайтиши ростми? номли мақола чиқди.
Мақола муаллифи гапни яқинда Кичик Ислом Каримовнинг онаси ҳақидаги гаплари билан бошлаб, кейин Гулноранинг фазилатларини санаш билан тугатади
Мақолада муаллиф жумладан шундай ёзади:
Айни дамда кўплаб фойдаланувчилар мурожаат ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирмоқда. Кўплар Гулнора Каримованинг ўз фаолиятини тиклаши, хайрия ишларига бош-қош бўлиши, маданият ва санъат йўналишидаги лойиҳаларини тиклашиги умид билдирмоқда. Айниқса, тиббиёт соҳасида Гулнора Каримова амалга оширган лойиҳалар бугун жуда долзарб бўлиб бораётгани таъкидланмоқда
Қойил. Гулнорани қайтишидан умидворлар унинг ўша лойиҳаларини ўзи меҳнат қилиб топган пулга эмас, балки мамлакат бўйлаб зўравонлик билан турли одамларни ҳомийликка мажбурлаб топган пуллар ҳисобидан қилганини билишармикин?
Агар эсларингда бўлса охирги Асрлар садоси фестивали 2013 йилнинг май ойида Навоий вилоятининг Сармишсой дарасида бўлиб ўтган эди.
Ўшанда, Навоий вилоятидан бўлган кўпгина танишларим Гулноранинг ана шу фестиваль баҳонасида Навоий вилоятини роса талаганини айтиб беришган эди. Ўша фестиваль учун олдинига вилоятдаги ҳамма катта-кичик давлат корхоналари ҳомийлик қилишга мажбурланиб, уларнинг ҳар биридан катта-катта маблағлар Асрлар садоси учун махсус очилган ҳисоб рақамига ташланган. Кейин навбат хусусий корхоналарга келган. Охирида эса вилоятдаги бюджет ташкилотларида ишлаётган ҳар бир одам "мен Ўзбекистонда маданият ва санъатни ривожлантиришни хоҳлайман ва ўз хоҳишим билан Асрлар садоси фестивали учун бир ойлик маблағимни ўтказишга розиман" деб тилхат ёзиб бир ойлик маъошларини фестиваль ҳисоб рақамига ўтказганлар.
Ёки опанинг мамлакат бўйлаб ўтказилган "1000 никоҳ тўй, 1000 суннат тўй аксиясининг Самарқанд вилоятида қандай ўтказилгани ҳақида ҳам эшитганларим бор. Ўшанда билганим Ургутдаги барча, давлат ва хусусий корхоналар ана шу тадбирга ҳомийлик қилиб пул ажратишга мажбурланган эдилар.
Мамлакатда расмий идоралар, хусусан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Гулнора Каримова ҳақида фақат бир марта – 2017 йилнинг июль ойида Каримовага оид жиноят иши ҳақида маълумот берган эди
Ўшанда катта эҳтимол билан ҳар иккала тадбирга тадбир баҳонасида керагидан бир неча баравар кўп пул йиғилган ва Гулнорани ҳисоб рақамига тушаверган. Опа эса ўша пулларни нима қилганини ўзи билади.
Бу ишларни ўша пайтда ҳамма билар эди.
Ана шу учун ҳам Қалампир.уз даги мақолани ўқиб ҳайрон қолаяпман. Гулнорани ўша ишларини кимдир билган, кимдир эса билмаган ва унинг кўрсатган ёрдамидан хурсанд бўлиб кетаверган. Қалампир.уз ёзаётган Гулнорадан миннатдорлар балки ўшалардир.
Аммо бир нарсани унутмайлик-ки бировдан зўрлик билан тортиб олинган пулдан қилинган эҳсон эҳсон ўрнига ўтмайди. Агар ўша эҳсонни талончиликдан топилгани аниқ бўлса у эҳсонни қабул қилиб бўлмайди.
Шундай экан энди ўша ишлардан тегишли хулоса чиқарсак бас.
Гулнорани эса агар давлатга ва халққа етказган зарарларини қопласа озод қилишларига эса мен қарши эмасман.
Қалампир.уз ни ёзишича ҳатто Ижтимоий тармоқларда қайд этилишича, халқ орасида Гулнора Каримова тез орада фаолиятини тиклаб, ҳоким бўлиш эҳтимоли борлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалган.
Нима ҳам дердик, ҳар хил сайт, ҳар хил одамлар бор, ахир.

"Ота васияти".
Уйда эдим, давозани кимдир тақиллатди. Очсам ён қўшним.
-Ассалому алайкум. Қўшни, яхшимисиз? Кеч бўлганда сизниям безовта қилдим, - у шошилиб гапирарди.
- Ваалайкум ассалом. Кел ука, кир ичкарига. Яхшимисан? Хижолат бўлма, - уни ичкарига таклиф қилдим.
- Раҳмат ака, шошилиб тургандим. Сизни безовта қилганим индинга отамни вафотларига йил тўлади. Шунга бир эҳсон қилиб юборсам дегандим. Агар имконингиз бўлса озгина қарз бериб ёрдам қилиб юборсангиз, - хижолат бўлиб гапирарди у.
- Ука, мени пулини қизғанаяпти дема, аммо бундай эҳсонлар қарз олиниб ёки кимдандир ёрдам сўраб қилинмайди. Ҳозир ишларингга қарасанг, кейинроқ қўлингга ошиқча пул тушганда ўтказарсан шу эҳсон йил ошини, - мен унга насиҳат қила бошладим.
- Ака энди ўзингиз тушунасиз, буёғи элчилик, қолаверса отамнинг ўзлари ҳам "биронта маъракамни қолдирмай ўтказ" деб васият қилгандилар, - қўшним мендан ёрдам сўраганига афсусланаётган эди.
Мен уйдан бироз салмоқли маблағ олиб чиқиб қўшнимни қўлига тутқаздим. У эса хурсанд бўлди;
- Раҳмат ака, Илохим яхши кунларингизда қайтарай. Йил оши индинга, сиз эрта кечки пайтдан ўтаверинг. Мен меҳмон чақирганман, ошни сабзисини тўғраб қўямиз.
- Хўп ука, албатта ўтаман, - уни кузатиб юбордим. Кейин кўз олдимга унинг рангпар болалари, шифери у ер, бу еридан сингани учун томидан чакка ўтадиган уйи, касалманд онаси кўз олдимга келди. Мен қўшнимникига эртаси ҳам, индини ҳам бормадим...
✍ Ғайрат Йўлдош

Ўзбекистонда тиланчилик қонун билан тақиқланмоқда
Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда
Ҳаммамизга маълум жамиятимизда тиланчилик айримлар учун меҳнат қилмай даромад топиш манбаига айланган
Статистик маълумотларга кўра, ички ишлар органлари томонидан биргина Тошкент шаҳрида охирги бир йил давомида 5 мингдан ортиқ шахс тиланчилик қилиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган ва реабилитация марказига олиб борилган.
Мазкур шахсларнинг 4 мингдан ортиғини хотин-қиз, шу жумладан, 3 мингдан ортиғини ёш болали аёл, 100 нафарга яқинини ногиронлиги бўлган эркак ҳамда 500 нафарга яқинини кекса ёшдагилар ташкил қилган.
Тиланчилик айримлар учун меҳнат қилмай даромад топиш манбаига айланган. Йўлларда тиланчилик қилишни одат қилиб олганлар нафақат ўз ҳаёти, балки транспорт воситалари ҳаракатланишига ҳам хавф туғдириб келмоқда.
Бундай ҳолатларга барҳам бериш мақсадида тиланчилик қилиш қонун билан тақиқланмоқда.
Олий Мажлис Сенатида муҳокама этилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда бу ўз ифодасини топган.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1883-моддасида тиланчилик қилганлик учун энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш белгиланмоқда.
Шу билан бирга, Жиноят кодексининг 1271-моддаси тиланчилик билан шуғулланиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
Мазкур қўшимчалар тиланчилик қилганлик учун, шу жумладан тиланчилик қилишда вояга етмаган ёки ногиронлиги бўлган шахслардан фойдаланганлик ёки уларни жалб қилиб ёхуд ўзини ногиронлиги бўлган шахс сифатида кўрсатиб, шунингдек чақалоқлар ва ёш болаларга ҳамда бошқа вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахсларга гиёҳвандлик ёки психотроп, шунингдек кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган бошқа восита ва моддаларни истеъмол қилдирган ҳолда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар учун амалдаги қонунчиликда жавобгарлик масаласи белгиланмаганлиги учун жорий этилмоқда.
Нима ҳам дердик, энди мамлакатимиздаги тиланчиларга ҳам қийин бўлади. Айниқса.....ларга. Чунки уларни касби шу. Кимни назарда тутганимни тушундингиз деб ўйлайман.

Энергетик ичимликлар рекламаси тартибга солинади
Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Энергетик ичимликлар аҳоли, айниқса, ёшлар орасида оммалашиб бормоқда. Лекин унинг зарарли томонларидан хабардормизми?
Афсуски, бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш соғлиққа кони зарар. Бу борада зарур ахборотлар эса истеъмолчига тақдим этилмаяпти.
Шу боис энергетик ичимликлар ҳаддан зиёд истеъмол қилиш инсон соғлиғи учун зарар эканлиги тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек бундай ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот ва маълумот бўлиши кераклиги қонунда мустаҳкамланмоқда.
Олий Мажлис Сенатида маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан “Реклама тўғрисида”ги қонунининг 221-модда энергетик ичимликлар рекламаси билан тўлдирилмоқда.
Унга кўра,
• 7:00дан соат 22:00га қадар энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;
• реклама қилиш мақсадида энергетик ичимликлар намуналарини ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш;
• ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи, товар белгиси ёки тасвири туширилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан, сотиш тақиқланади.

Тиланчиларга белгиланаётган жазолар адолатлими?
Ўзбекистонда тиланчилик қонун йўли билан тақиқланмоқда.
Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Кеча бу ҳақдаги хабарни каналда ҳам қўйган эдим
Қабул қилинаётган қонунга кўра:
"Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188-моддаси,3- бандига кўра тиланчилик қилганлик учун энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш белгиланмоқда.
Шу билан бирга, Жиноят кодексининг 127-моддаси 1-бандига кўра тиланчилик билан шуғулланиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилинади"
Очиғи тиланчилик қилишни агар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин такрор содир этилса жиноий ишга тенглаштирилиши ва энг оғир жасоси бир йилгача озодликдан маҳрум этилиши мани фикримча қаттиқ жазо.
Ҳеч бир инсон онасини қорнидан тиланчи бўламан деб туғилмайди.
Кўчадаги тиланчилар турли сабабларга кўра тиланчи бўлишади: катта бир қисми тиланчиликни ўзига касб қилган лўлилар қавмидан, яна бошқалари осон пул топиш йўли деб билишади, яна бир қисми эса мажбурликдан тиланади, айниқса ногиронлар.
Хўш, шундай шароитда уларга тиланчилик учун ЭКИҲ нинг нечадир баробари миқдоридаги жаримадан тортиб буёғи энг оғир жазо бир йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши тўғрими?
Йўқ, менимча бу жазолар тиланчилик қилаётганлар учун оғирлик қилади.
Шу ўринда бир мисол: хабарларинг бор яқинда шу йил ёзда ғалла режасини бажармагани учун бир нечта фермерни дўппослаган Қарши тумани ИИБ собиқ бошлиғи устидан бўлиб ўтган суд жараёнида қатнашдик. Судда ўша зўравон бор йўғи 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди.
Бу жазога кўра у 2 йил кечки соат 22.00 дан эрталабки 6.00 гача уйда бўлиши лозим. Бошқа пайт хоҳлаганидай юра олади.
Қаранг, ўз хизмат вазифасини суъистеъмол қилган, фермерларни ноқонуний урган, улар орасида аёл киши ҳам бўлган масъул бир шахс шунча иши учун 2 йил озодликни чеклаш жазосини олаяпти-ю, кўчада бир марта маъмурий жазо олганидан кейин такрор тиланчилик қилиб қўйган шахсга 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланаяпти.
Қани адолат?
Жаноблар, юқоридаги начальникка белгиланган жазо кам-у, тиланчиларга бериладиган энг оғир жазо бир йиллик қамоқ жазоси сизларни назарларингда кўп туюлмаяптими? Мени назаримда кўп туюлаяпти.
Мен ҳеч қачон тиланчиликни ёқламаганман, уни кенг тарқалишига ҳам қаршиман. Аммо тиланчиликни бундай кескин жазолар билан жазоланишини ҳам ҳазм қила олмаяпман.
Мамлакатимиздаги энг катта тиланчилар жамоаси бу лўлилар. Шундай экан уларни тиланчиликдан қайтариш учун қонунда бундай кескин жазоларни белгиламасдан улар орасида тарғибот ишларини олиб бориш, агар нимадир иш билан шуғулланишни хоҳласалар уларга шароит яратилиб, солиқдан озод қилиб, умуман қандай йўл билан бўлса ҳам уларни кескин жазоларсиз тиланчиликдан қайтариш йўлларини кўрсак мақсадга мувофиқ бўлмайдими?
Масалан, ҳозир туманимизда иккиламчи маҳсулотларни қайта ишлайдиган бир нечта корхона очилгандан бери жойларда пластик баклажка, макалатура кабиларни айнан ана шу лўлилар териб ўша корхоналарга топширишаяпти. Демак, уларни меҳнатга жалб қилса бўлади.
Шундай экан ҳозир қабул қилинаётган қонун билан тиланчиликни камайишига ёки йўқ бўлишига эриша олмаймиз деб ўйлайман. Буни эса вақт кўрсатади. Кузатишда давом этамиз.