Охирги пайтларда каналимдаги аъзолар, яъни сиз азиз муштарийлар жонланиб қолганингиздан кейин мендан турли инсонлар канал ҳақида, бот ҳақида, ундаги қулайликлардан қандай фойдаланиш ҳақида кўп сўрашаяпти.
Очиғини тан оламан, бу масалада ўзим ҳам нўноқ ўқувчиман. Канални очиб долзарб мавзуларда ёзаверсам ўзлари топиб келишади деб ўйлаганман. Ҳозир ҳам шу фикримда турибман. Аммо бироз адашганга ўхшайман.
Бошида канални очиб анчагина долзарб мавзуларда пост ёзиб жойлайвердим. Бот деган нарса ҳақида умуман тушунчам йўқ эди. Каналимда бор йўғи 15 та аъзо бор. Мен эса парвоимга келмай ёзаяпман, ёзаяпман.
Канал аъзолари шу тариқа 150 кишига етди.
Мен яна ҳеч нарсани ўйламай ёзавердим. Очиғи ўша пайтларда канал аъзоларини қандай кўпайтиришни ўйлаганим ҳам йўқ.
Кунлардан бир кун @ZiyoUlashuvchi Исломбек исмли бир бола "Ака, каналингизни кузатиб бораман. Менга жуда маъқул. Агар хўп десангиз каналингизга логотип ясаб берай" деб ёзиб қолди. Хўп дедим ва шу билан ўша кунгача логотипсиз юрган каналим логотипли бўлди.
Эртаси куни қарасам бирданига канал аъзолари кўпайиб бораверди. Бир суткада 150 кишидан 1200 кишига етди. Буни сабаби Замбаракнинг ўқи @zambarakning_oqi каналининг эгаси, daryo.uz асосчиси Фарҳод Файзуллаев ўз каналида ўқувчиларига мени каналимни ҳам тавсия қилган экан.
Мен энди канал ишига янада маъсулиятлироқ бўла бошладим. Шундан кейин Исломбек бот очиб бериб у билан ишлашни ўргатди. Ҳаммасини ўргандим, аммо ҳанузгача линк кўчиришни ўргана олмадим.
Бу учун унга раҳмат айтаман.
Бу орада канал юритаётган турли болалардан таклиф туша бошлади. Яъни сиз уни каналини, у эса сизникини ўз каналида реклама қилиб берар экан. Мана шу усул ҳам каналда одам кўпайишига озгина бўлса ҳам сабаб бўлади.
Шу пайтгача иккита канал билан шунақа реклама алмашдик. Аммо буни ҳам ёқимсиз томонлари бор экан. Шундан кейин бирданига бир нечта каналдан реклама қилиб беришимни илтимос қилиб чиқишди. Қарасам одамлари озгина, очилганига ҳам кўп бўлмаган. Келажакда ўз фаолиятини қандай йўналишда давом эттириши ҳам номаълум. Шу учун уларни биронтасига жавоб бермадим. Балки хафа ҳам бўлишгандир.
Бу орада Хушнудбек Худайбердиев ўзининг @xushnudbek каналида каналимни реклама қилди ва шу туфайли бугун канал аъзолари янада кўпайишди.
Янги канал очган ва очишни ният қилганларга шуни маслаҳат бераманки авваламбор канални бир мақсадни кўзлаб очинг. Акс ҳолда вақтингизни йўқотганингиз қолади. Иккинчидан эса оригиниал йўналиш танланг. Ана шунда тез оммалашасиз. Учинчидан эса қайси йўналишни танлашингиздан қаттий назар халққа ёрдамингиз тегишини ўйланг. Ана шунда йўлингиз тезроқ очилиб, тезроқ муваффақиятга эришасиз.
Сўзимни охирида илтимос қилар эдимки, "кеча канал очиб, бугун одамларга маслаҳат бериб қолдингми?" деб менга таъна қилманг. Мен шунчаки канал мавзусида фикрларимни билдирдим холос.
Худо хоҳласа келажакда ажойиб мавзуларда ўз фикрларимни эътиборингизга ҳавола қиламан. Доимо омон бўлинглар.
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw

Ўзимизга мос фильм(лар)
1 декабрь куни Тошкент кинотеатрларида Scorpion триллерининг премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази маълум қилди.
Илк уикендда, яъни дам олиш кунларида картинани томоша қилиш учун кинотеатрларга 15 мингдан ортиқ томошабин келди. Бошқа фильмлар намойишига келадиган томошабинлар сони билан таққослаганда бу кўрсаткич 15-20 баробарга кўп.
Алишер Навоий номидаги кино саройи маъмуриятининг маълум қилинишича, мухлислар талабидан келиб чиққан ҳолда деярли барча кинозалларда беш сменада ҳам Scorpion намойиш этилмоқда.
http://dy.uz/GepG8
Эслатиб ўтамиз 27 ноябрь куни "Prologue" кинофестивалининг очилиш маросимида "Scorpion" фильмининг гала-премьераси бўлиб ўтган эди.
Ушбу премьерада қатнашган журналист Эльдар Асанов ўзининг
"Scorpion": яхши суратга олинган ёмон фильм" мақоласи билан
энг узоқ кутилган ўзбек фильмига баҳо берган эди:
http://bit.ly/2E15UU
Шунингдек бу фильм ҳақида санъатшунос Ҳасан Тошхўжаев ҳам ўзининг
“Scorpion”: ишончсиз ва сохта эпизодлар, нооригинал ғоя... номли мақоласини эълон қилди:http://xs.uz/uzkr/post/scorpion-ishonchsiz-va-sokhta-epizodlar-nooriginal-goya
Ҳар икки мақолада ҳам муаллифлар фильмни етарлича таҳлил қилишган.
Уларнинг ҳар иккаласининг ҳам хулосасига кўра фильм сарфланган маблағига арзимайдиган қилиб олинган ва ундаги воқеаларнинг занжири ўта мўрт. Шу учун воқеалар ўта ишончсиз чиққан.
Аммо, Ёшлар медиа маркази ва гувоҳларнинг сўзларига кўра фильмга томошабин "оқиб келаяпти".
Ана шу ерда бир мулоҳаза туғилади: Фильмни танқид қилган ҳар иккала муаллифлар уни ноҳақ танқид қилишганми? Ҳа десак, фильмга кўп томошабин келаётгани ҳам ҳақиқат.
Унда гап нимада?
Мақола муаллифларининг таҳлил ва танқидлари ўринли бўлса фильмга нега томошабин кўп тушаяпти?
Гап шундаки бизнинг томошабинлар орада ўтган йилларда турли савиясиз фильмларни кўравериб-кўравериб буни натижасида ўша савиясиз фильмларга ўрганиб қолишди. Буни натижасида ҳар қандай фильмга, хоҳ у савияли бўлсин, хоҳ савиясиз бўлсин ёппасига тушаверадиган, томоша қилаверадиган бўлиб қолишди.
Буни эса фильм ижодкорлари яхши билишади. Улар томошабинларни савиясига мос фильм ишлашган ва мен бу яқин орада режиссёрларимизнинг томошабинларнинг савиясидан баланд фильм ишлашларига ишонмайман.
Ана шу жиҳатдан олиб қарасак ҳар иккала муаллиф ушбу фильмни тўғри танқид қилган деб ўйлайман.
Ҳозир янги чиқаётган филмларнинг муваффақияти, қандай бўлишидан қаттий назар уларнинг савиясига эмас, фильмнинг тақдимотидан олдин қилинадиган турли реклама ва тарғиботига боғлиқ. Skorpion ижодкорлари эса шу ишни қойил қилиб уддаладилар. Буни натижасини эса бугунги кунда Панорамага оқиб келаётган томошабинлар исботлашаяпти.
Ўзимдан сўрасангиз мен ҳали бу фильмни кўрмадим. Лекин шундай бўлсада мен ҳам ўзимни савияли томошабин деб ҳисобламайман. Менга ҳам бошқа кўпгина томошабинлар қатори "бдиш-бдиш" овозлари билан унча-мунча ёпишмайроқ чиққан саҳналарни ҳам худди мульфильм томоша қилгандай томоша қилиб ўтиравераман.
Каналга уланиш:👇👇👇

Kun.uz нашрининг Телеграм канали @kunuzofficial Ўзбекистонда иккинчи бўлиб махсус Verified (тасдиқланган) кўк белгига эга чиқди. Бундай белги биринчи марта Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот хизмати каналига (@shmirziyoyev) берилган эди.
Кун.уз нашри ижодкорларини Телеграм компанияси томонидан тан олинганлиги билан табриклаймиз ва уларнинг келгуси фаолиятларида бундан ҳам юқори марраларни эгаллашларига тилакдошмиз!

Болқоннинг тоғли мамлакати
ЎзА нинг хабар беришича Европадаги яна бир мамлакатда "сариқ нимчали" лар намойиши бошланмоқда. 👇👇👇
http://www.uza.uz/oz/world/yana-bir-mamlakatda-sari-nimchalilar-namoyishi-boshlanmo-da-10-12-2018?m=y&ELEMENT_CODE=yana-bir-mamlakatda-sari-nimchalilar-namoyishi-boshlanmo-da-10-12-2018&SECTION_CODE=world
Бу давлат Болқон яриморолида, бундан бир неча йил олдин Сербия таркибидан мустақил бўлиб чиққан Черногория (Montenegro) давлатидир.
Бу давлатда мухолифат раҳнамоларини озод қилишни талаб қилаётганлар “сариқ нимча” кийишди.
Намойиш мамлакатдаги “Демократик фронт” ҳаракатининг Facebookдаги саҳифасида бериб борилган. Намойишчилар кун ора Подгорицадаги суд ва парламент бинолари қаршисида тўпланишмоқда. Кеча кечқурун ташкилотчилар йиғилганларга “сариқ нимча”ларни тарқатган. Етакчилардан бири Андрий Мандич фикрича, сариқ нимчалар намойишчиларнинг мамлакатдаги вазиятга таъсир кўрсата олишини билдиради.
Эслатиб ўтаман: Черногория бир пайтлар Собиқ Югославия таркибида бўлган 6та иттифоқдош республикалардан биридир.
1991 йилда Собиқ Иттифоқ тарқаб кетиб, унинг таркибидаги 15 та иттифоқдош республика ўз мустақиллигини эълон қилгани ортидан Югославия таркибида бўлган иттифоқдош республикалар ҳам ўз мустақилликларини эълон қилдилар.
Аммо Собиқ Югославияда гегемон бўлган Сербия уларни тинч йўл билан мустақил бўлишларига йўл қўймади. Ўртада қирғинбарот уруш бошланди. Сербия армияси бир тарафда Хорватия билан, бир тарафда аҳолисининг катта қисмини мусулмонлар ташкил этадиган Босния ва Герцоговина билан уруш олиб борди. Ҳар икки тарафдан қурбонлар ва вайронагарчиликлар бўлди. Бу урушда энг кўп жабрни мусулмонлар чекдилар. Серб армиясининг қўмондонлари, Босниядаги серб жамоасининг дала командирлари мусулмонлар яшайдиган ҳудудларда этник тозалашлар олиб борганлар.
Ахийри бу урушга НАТО аралашди ва Сербияни ҳаводан бомбардимон қилиб попугини пасайтириб қўйди. Шунингдек НАТО Сербия олдига "агар зудлик билан босиб олинган ҳудудларни ташлаб чиқмаса қуруқликдан ҳам ҳамла қилиши" ҳақида таҳдидли шарт қўйди. Шундан кейин Сербия ўз қўшинларини орқага қайтарди ва минтақа тинчиди.
Ўшандан кейин мусулмон боснияликлар ва мусулмон хорватларни этник тозалаш ўтказиб қатлиом қилган бир қанча серб ҳарбийлари ва дала командирлари Евроиттифоқ талаби билан Сербия томонидан халқаро ташкилотларга топширилди ва улар Гаага трибунали томонидан суд қилиниб қамоққа тиқилди.
Ўшанда Сербия қўл остидан Хорватия,
Босния ва Герцоговина,
Словерния ва
Македония
мустақил бўлиб ажралиб чиқишди. Аммо Черногория Сербия билан иттифоқни сақлаб қолиб бир давлат бўлиб қолаверди.
2006 йилда ниҳоят Черногория ҳам мустақиллик ҳақида референдум ўтказди ва аҳолининг катта қисмининг қўллови билан ўз мустақиллигини эълон қилди.
Пойтахти Подгорица шаҳри.
Аҳолиси 700.000 киши.
Аҳоли жон бошига Ялпи Ички Маҳсулоти 7 миллиард доллар атрофида.
Аҳоли жон бошига тақсимлаганда 16000 доллар.

Тарих китобларида ёзилмаган гаплар туркумидан
1982 йилда Олмаота шаҳрида Қозоғистон Фанлар Академиясининг вице президенти академик Закий Аҳмад билан учрашиб суҳбатлашгандим.
У шундай фикрни билдирган эди:
- Биз қардош Ўзбекистонга доим ҳавасимиз келади ва тўғриси бироз рашк қиламиз,- деган эди у. - Чет эллардан, айниқса Ғарб давлатларидан бизга ташриф буюрган одамлар бу минтақада Ўзбекистондан бошқа жойни танимайдилар. Улар билан суҳбатимиз доим қизиқ кечади:
- Бу юрт Ўзбекистон эмас, Қо-зо-ғис-тон, уларга ҳижжалаб уқтирамиз.
- Ҳа, тушундим: Ўзбек, Ўзбек! Тошкент.
Йўқ, Қо-зо-ғис-тон. Пойтахтимиз ҳам Тошкент эмас, Олмаота. Қо-зо-ғис-тон-Олмата.
- Энди тушундим. Ўзбек-Тошкент-Рашидов.
Аҳмад Закий завқ билан кулади: "Э майли, шундай бўлақолсин: Ўзбек-Тошкент-Рашидов".
- Харковга кетаётганимда поездда бир украин билан ҳамроҳ бўлиб қолдим, - деб эслайди "Правда" газетасининг ўша вақтлардаги Ўзбекистон бўйича махсус мухбири Йўлдош Муқим. - Ҳамроҳим менинг қайердан эканлигим билан қизиқди. "Тошкентликман" дедим. У қизиқиб қолди. "Ҳа, Тошкент Туркманистонда жойлашган-а?"
"Йўқ, Тошкент Ўзбекистоннинг пойтахти бўлади, биродар" дедим. "Эээ, эсим қурсин.... Ўзбекистон дедингиз а? Дарвоқе Рашидовни танийман" деди у жонланиб.
- Узоқ Шарқда бир ўрис бошлиғи билан сан-манга бориб қолганида, дарғазаб бўлиб бошлиғига:
- Ҳой, устингдан нақ Рашидовга шикоят қиламан! - деган экан.
"Ўзбеклар иши", "пахта иши", "рашидовчилик" ҳақидаги ҳар хил уйдирмалар бозори қизиб ётган ўша саксон бешинчи йилларда киракаш машина(такси)да кетаётганимизда таксичи суҳбатга аралашди:
- Яқинда бир кекса лўли машинамга чиқиб қолди. Ўша пайтда машинамни радиосида Рашидовни роса ёмонлаб гапиришаётган эди.
- Э, булар ҳам, газета ҳам, телевизор ҳам ёлғон гапираверади. Буларнинг Рашидов ҳақидаги ҳамма гаплари сафсата, ёлғон, - деди у радиодаги гапларни бироз эшитиб.
Маълум бўлишича у лўлиларнинг оқсоқоли экан.
Унинг ҳикоя қилишича, Марказқўмнинг қаршисидаги Гагарин боғида лўлилар йўлакда сайр қилиб юришганида, бирдан мелисалар келиб уларни таъқиб этиб, кўкракларидан итариб ҳайдай бошлаган. Шунда йўлакка яқин жойда бирдан машина тўхтаб ичидан Шароф Рашидов тушиб келибди ва мелисалардан "нима гап?" деб сўрабди.
"Машинадан тушганидан бир қарашда танидим, охи. Телевизордан кўп кўрганман оқсоқолни" гапини давом эттирди лўли.
Шароф ака аҳволни кўргач лўлиларнинг оқсоқолини ёнига чорлабди.
- Нега безорилик қилаяпсизлар?
- Безорилик қилаётганимиз йўқ оқсоқол. Боғда сайр қилиб юрибмиз холос, - деб жавоб берибди лўли.
- Э, шундайми? Ундай бўлса бемалол сайр қилиб юраверинглар. Фақат тартибни бузмасанглар бўлди, - дебдида, Шароф ака ҳалиги мелисани зобитининг ўзини қаттиқ огоҳлантирибди:
- Халақит берманг буларга. Истаганларича сайр қилишсин.
"Бизга бирон бир замонда, бирон бир давлат раҳбари бунчалик меҳрибончилик қилган эмас. У ҳақиқий инсон эди" деб иқрор бўлди лўли.
Ғайбуллоҳ ас-Саломнинг "Эй умри азиз" китобидан Ш. Рашидов ҳақидаги хотиралар.

@aaadhamov *Хорижлик талабадан мактублар*
канали қўқонлик қадрдон укамиз Абдуллатиф Адҳамовга тегишли.
4-5 йилдан бери танисам ҳам уни ҳар доим ёшидан кўра ақли тиниқлигидан ҳайратга тушганман.
Абдуллатиф 2 йилдан бери Туркияда таҳсил олаяпти.
У ўзининг каналида Туркияга ўқишга бормоқчи бўлганларга маслаҳатлар, ўзининг кечинмаларини ёзиб боради.
Каналга қўшилсангиз афсус қилмайсиз.
*Салом ✋️ Мен Абдуллатиф, Туркиянинг Бурса шаҳрида жойлашган «Uludağ Üniversitesi» талабасиман. Бу каналдан Туркиядаги талабалик ҳаётимни ва ўқишда ортирган тажрибаларимни блог тарзида ёзиб бораман. Мен билан алоқа учун @aaadhamov_bot ёзинг*.

Лола Каримова-Тиллаева Калифорниядаги ёнғинларда жабрланган итларга ёрдам берувчи ташкилотни қўллаб-қувватлайди
Лола Каримова-Тиллаева Калифорниядаги ёнғинлар оқибатида жабрланган итларга ёрдам берувчи ташкилотни қўллаб-қувватлайди. У бу ҳақда Instagram’дагисаҳифасида маълум қилди.
«Биз Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари оқибатида жабрланган тўрт оёқлиларга ёрдам кўрсатиш тариқасида итларни қутқарувчи wагсандwалкс ташкилотини қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз», — деб ёзади у.
Маълумот учун, Калифорнияда штат тарихидаги энг йирик ўрмон ёнғини 8 ноябрь куни бошланган эди. У 26 ноябрь куни батамом ўчирилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғинлар оқибатида 85 киши ҳалок бўлган, 14 мингга яқин уйлар, 508 та тижорат бинолари ва 4 мингдан ортиқ бошқа иншоотлар вайрон бўлган. Ёнғинни ўчириш учун мингдан ортиқ ўт ўчирувчилар ва 73 та ўт ўчириш машиналари жалб қилинди. Ёниш майдони 62 минг гектардан зиёдроқни ташкил этди
Бу хабарниўқиб қўштирноқ ичида қойил деб юбордим.
Бир пайтлар европалик ҳуқуқ идоралари опаси Гулноранинг Telia можаросидаги ишига Лолани ҳам тортмоқчи бўлганларида у опаси билан ўзи ўртасида ола мушук ўтгани
ҳақида Европадаги қайсидир нашрга интервью берган эди.
Ўша интервьюсида Лола хоним "Ўзбекистонда эри иккаласининг ҳеч қандай бизнеси йўқлигини, ўзларининг асосий бизнеслари Швецарияда эканини, Ўзбекистонда фақат "Сен етим эмассан" нодавлат хайрия фондини юритишини, характери опаси билан мутлақо тескарилигини, опасининг ишларига мутлақо алоқаси йўқлигини таъкидлаган эди.
Аммо ўша интервьюда Лола хоним эри Темур Тиллаевнинг мамлакатга импорт товарлар олиб киришга монопол хўжайин бўлган "Абу Сахий" фирмаси ва бозорига узоқ йиллар эгалик қилгани, монополия натижасида "Абу Сахий" орқали хонадони ғазнасига ҳар куни ҳатто миллионлаб доллар (Абу Сахий четдан товар олиб келадиган мижозларига йўлкира нархини кубига ёки килограммига долларда нарх белгилаб қўйган эди) даромад келгани ҳақида ҳеч нарса демаган.
Маълумот ўрнида: Шу йил ёзда Лола ва унинг турмуш ўртоғи "Абу Сахий" фирмаси ва бозорини сотиб юборишди. Қанчага сотишгани ҳақида эса маълумот топа олмадим.
Бугун эса Ўзбекистондаги мулкларини миллионлаб долларга пуллаб, шунингдек даромадини асосий қисмини "Абу Сахий" фирмаси ва бозори орқасидан топиб америкалик бўлиб кетган Канимова-Тиллаева хоним АҚШдаги итларни ҳимоя қиладиган ташкилотга қанчадир миқдорда маблағни хайрия қилиб, (Ҳарҳолда хабардаги "қўллаб-қувватлаш" уларнинг хайрияси бўлса керак-да. Ахир улар энди бой америкаликлар-ку, ҳарҳолда. хайрияни сал бошқачароқ ифодалашса ҳам ҳамма тушунади) бу ҳақда ҳеч хижолат бўлмасдан Инстаграмдаги саҳифасида хабар бераяпти.
Қойилларим, қўштирноқ ичидаги қойилларим. Браво Лолочка!👍
Ўзбекистонда, оддий халқни чўнтагидан суғириб олиш йўли билан топган маблағингиз билан Қўшма Штатларда ялло қилиб яшайверинг. Итларни ҳам қутқараверинг. Ахир ҳозир ҳаммаёқда итлар одамлардан ҳам азиз-ку!
Каналимиз манзили👇🏻

Бешикка осилган телефон
Шу йил ёзда бир дўстимникига борганда қизиқ манзарани устидан чиқдим. Дарвозахонага қўйилган сўрида дўстимнинг 30 ёшдан ошган фарзанди 6-7 ёшли ўғли билан бири ноутбукда, бири планшетда қандайдир ўйинни берилиб ўйнамоқда экан. Сўри бир чекасидаги бешикка телефонни ип билан боғлаб илиб қўйибди. Телефондан алмойи-жалмойи қўшиқ янграмоқда. Бешикдаги чақалоқ ухлаб ётибди.
Ота-бола шу қадар берилиб ўйнамоқдаки, мени келганимни ҳам сезишмади. Уларни бироз кузатдим. Ўйинда бир автомат ушлаган барзанги олдидан чиққан одамни отиб кетаяпти.
Томоқ қириб келганимни билдиргандим. "Ҳозир-ҳозир отахон, беш дақиқада ўйинни тугатамиз, кейин гаплашамиз" деган жавобни олдим. Бироздан сўнг уйинни тугатишди. Ота ўғлидан "мен 81 та одамни ўлдирдим, сеники нечта?" деб сўради. "Меники 35 та" деди болакай. Ота болага шундай ўрнак бўлаяпти экан, эртага бу бола ким бўлиб вояга етади!?
Дўстимни сўрагандим "Бобой билан момой қизиникига невараларни кўргани кетган" деган жавоб олдим. Ота- онаси ҳақида бемеҳрларча айтган бу сўзлари менга ғалати туюлди. Ахир шу гапни меҳр билан "отам онам билан опамникига жиянларимни кўргани кетдилар" деса бўларди-ку.
Бешикка қараб "бу нима аҳвол?" деб сўрадим. Дўстимнинг ўғли тушунтира кетди: "Хотин бозорга кетганди, телефонда "алла" ёзилган. Шуни қўйиб тургандим, "алла" тугаб, бошқа қўшиққа ўтиб кетибди, зато бола мириқиб ухлаяпти. Мана шу зумрашани ҳам телефон билан банд қилиб тинчитиб ўтирибман, бўлмаса буларни тинчлантириб туриш қийин. Бобойга телефон қилиб берайми, гаплашасизми?" деди менга қараб. "Йўқ дийдорга нима етсин" дея ортга қайтдим.
Биз ёшлигимизда отамизни биров сўраб келса, ўқиётган китобимизни қўйиб, уйга таклиф қилардик. Отамизни йўқлигини билдирмай, дастурхон ёзиб, бир пиёла чой қуйиб узатардик. Бу "телефон болалари" да эса бундай туйғу йўқ. Улар телефонга хўжайинлик қилаяпман, деб ўйлашади. Ҳақиқатдан ҳам шундайми?
Таниқли фантастик ёзувчи Стивен Кингдан нима учун мобиль телефондан фойдаланмайсиз, деб сўрашганида: "Ҳамма мобиль телефон ишлатувчилар телефонга эгалик қилаяпман, деб ўйлашади. Аслида эса бу акси, телефон инсонга эгалик қилаяпти" деб жавоб берган экан.
Дарҳақиқат телефон инсонга эгалик қилиб бўлди. Бир неча дақиқа ёнида телефони бўлмаса, баъзилар муҳим бир нарсасини йўқотиб қўйгандай гарангсиб қолади. Туну кун телефони ёнида, кечаси ҳам будильник ўрнида ёстиғи тагига қўйиб ётади.
Хўш, бу инсон саломатлигига ёмон таъсир этмайдими? Олимларнинг аниқлашича, компютерь ва мобиль телефонларнинг электромагнит майдони ёки нурлари таъсири одамнинг барча аъзоларига, биринчи ўринда асаб эндокрин ва қон тизимларига зарари бор экан. Электромагнит майдони таъсирида бўлган одамларда бош оғриғи ва айланиши, ҳолсизлик, тез чарчаш, асаб бузилиши, уйқусизлик, кўп шамоллаш, баъзида юрак оғриғи, юрак сиқилиши учрар экан. Болаларнинг бош суяги ҳали қотмаган, анча юпқа бўлганлиги сабабали электромагнит майдонининг таъсири ҳам кучли бўларкан. Швед олимларининг айтишларича, боланинг мия ҳужайралари мобиль телефон нурларидан осон зарарланиб, суяклар ўсишдан тўхташи, ўсимталар пайдо бўлиши, кўриш, эшитиш ва хотиранинг сусайиши, иммунитетнинг тушиб кетиши, саратон касаллигига чалиниш хавфи ошиши мумкин экан.
https://kathaq.uz/index.php?newsid=58
сайтидан қисқартириб олинди.
Эшпўлат Сафаров, журналист

Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг невараси — (кичик) Ислом Каримов ўз онаси — Гулнора Каримованинг жамоатчилик ишларига қайтиши мумкинлигига ишора қилди
У Инстаграмдаги саҳифасида куни кеча эълон қилган баёнотига кўра, онаси Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёр.
«Мамлакатимизнинг янги раҳбарияти ташаббуси билан кўплаб янги лойиҳалар амалга оширилмоқда ва улар Ўзбекистонга яхшироқ келажакни таъминлайдиган қудратли асосни қуришга имконият беради. Шунинг учун онам молиявий ва жисмоний томондан қўлидан келганича мамлакатдаги янги ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга қарор қилди», — деб ёзган кичик Каримов.
Кичик Ислом Каримовнинг ёзишича, онаси умри давомида нимаики йиққан бўлса, буни ўзи учун қилмаган; (қаранг-а) онаси Ўзбекистондаги жараёнларга «молиявий ва жисмоний» ёрдам беришга ваъда берган. «Онамнинг таъкидлашича, ўзгаришлар бугун бошланиши керак — биз ҳар доим узоқ келажакни кутиб яшай олмаймиз», - деб қўшимча қилган Кичик Ислом Каримов.
Кичик Ислом Каримовнинг Инстаграмда ёзган ўша гапларини ўқиб ҳайрон бўлдим. Нега дейсизми?
Сабаби, бугун Кичик Ислом Каримов "Ўзбекистондаги ислоҳотларни молиявий ва жисмоний томондан қўллаб-қувватлашга тайёр" деб ёзаётган аёл бундан бир неча ой олдин Швецариядаги пулларини Швецария прокуратураси Ўзбекистонга қайтариш ҳақида ордер чиқарганида, ўз мамлакатига қарши судга даъво аризаси киритган эди.
Эслатиб ўтаман: Жорий йил 22 май куни Швейцария прокуратураси иккита ордер чиқарганди. Унда 2012 йил Женева ва Цюрихдаги банкларда музлатиб қўйилган 800 миллион долларнинг 686,7 миллион долларини Ўзбекистонга қайтариш назарда тутилган эди.
Ана шундан кейин Гулнора Каримованинг адвокати Швейцария банкларида музлатилган пулларнинг Ўзбекистонга қайтарилишига қарши шикоят топширган эди.
Аммо Швейцариянинг Жиноий ишлар бўйича федерааль суди Гулнора Каримованинг аппеляциясини бекор қилган эди ва мазкур қарор Каримовага тегишли деб тахмин қилингаан 800 миллион доллар пулни Ўзбекистонга қайтариш жараёнида муҳим қадам бўлган.
Гулноранинг Женевалик адвокати Грегуар Манжа томонидан Жиноий ишлар бўйича федерааль судга берилган шикоят апелляциясида Федераль прокуратуранинг швейцар банкларида музлатиб қўйилган 800 миллион долларни мусодара қилиш ҳақидаги қарорига норозилик билдирилган.
Бундай қарор чиқарилишига Гулнора Каримова ишонган икки шахс: Гаяня Авакян ва Рустам Мадумаровларнинг иқрор бўлиб, берган кўрсатмалари асос бўлган. Улар бу пуллар Ўзбекистондан ўғирланганини тан олганлар ва қайтарилиши кераклигини айтганлар
Бундан бир неча ой олдин адвокати орқали ўз мамлакати устидан Швецария судига шикоят қилган Гулнора хоним ҳақида бугун унинг ўғли Кичик Каримов бугун "онам Ўзбекистондаги ислоҳотларга молиявий ва жисмоний ёрдам беришга тайёр" деяпти. Қаранг-а, замон тез ўзгараяптими ёки ундаги айримларми? Қизиқ.

Дима Қаюмни танқид қилдим ҳеч ким эътибор бермади, яна кимларнидир танқид қилдим ҳеч ким нима деяпсан демади. Энди Трампни танқид қиламан. 😊
Нима эмиш, у охирги кунларда норозиликлар авж олган Францияни ички ишларига аралашаётган эмиш.
Франция Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Жан-Ив ле Дриан Америка президенти Дональд Трампни Франциянинг ички ишларига аралашмасликка чақирмоқда.
«Дональд Трампга Франция президенти ҳам ҳудди шундай маслаҳат беради: мамлакатимизни ўз ҳолига қўйинг» — дейди ле Дриан телеканаллардан бирига берган интервьюсида
2015 йил, 12 декабрда иқлим ўзгаришларга қарши Париж битими қабул қилинган ва ўшанда унга дунёнинг 200 га яқин давлати қўшилган эди.
(шунчаки маълумот учун — Ўзбекистон мазкур битимга 2017 йилнинг 19 апрель куни қўшилган эди.
Орадан икки йил ўтиб 2017 йил, 1 июнда янги сайланган АҚШ президенти Дональд Трамп у раҳбарлик қилаётган мамлакат иқлим ўзгариши бўйича Париж битимидан амалда чиққанини эълон қилди
Трампнинг маълум қилишича, глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш талаблари нафақат АҚШда балки дунёда миллионлаб иш ўринлари ва миллиардлаб долларларнинг йўқотилишига сабаб бўлади. Трампнинг бу қарори ўша пайтда бошқа кўплаб мамлакатлар томонидан танқид қилинди
1 июнь куни кундузи Трамп Оқ уй боғида чиқиш қилиб, Париж битими нима учун АҚШга тўғри келмаслигини тушунтирди. Президентнинг таъкидлашича, унинг учун америкаликлар ҳақида қайғуриш бошқа ҳамма нарсадан ҳам муҳимроқдир. Глобал ҳарорат кўтарилишини рад этмагани ҳолда, Трамп янги чекловлар 2025 йилга қадар АҚШда 2,7 миллион иш ўрнини қисқартириши, 2040 йилга бориб мамлакат иқтисодиёти уч триллион долларгача зарар кўриши ҳақидаги рақамларни келтирди.
АҚШ — атмосферани глобал иқлим ўзгаришининг катализатори ҳисобланган карбонат ангидрид гази билан «ифлослантириш бўйича чемпион».
Ҳозирда заҳарли моддаларни атмосферага чиқариш бўйича Хитой етакчи бўлса-да, умумий ҳисоб-китоблар бўйича айнан АҚШ атмосферани иссиқхона гази билан «тўйинтириш»да энг кўп «иштирок этган». АҚШнинг Париж битимидан чиқишига ҳам ана шу, ҳавога карбонат ангидрид чиқаришда дунёда пешқадам бўлгани ҳам сабаб бўлди.
АҚШ Париж битимига қўшилиб ўзининг ҳавога кўп миқдорда карбонат ангидрид чиқараётган йирик заводларини фаолиятини чеклаш ниятида эмас. Яъни, кўчани тилида тушунтирсам, Ер шари ҳам, ундаги бутун тириклик олами ҳам атроф-муҳит ифлосланиши ортидан нима бўлса бўлаверсин ва бу АҚШни заррача ташвишлантирмайди деяпти жаноб Трамп.
Мамлакатимиз Париж битимига 2017 йил, 19 апрелда қўшилган ҳолда,
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати жорий йил, 27 сентябрь куни «Париж битимини (Париж, 2015 йил 12 декабрь) ратификация қилиш тўғрисида»ги қонунни тасдиқлади
Трамп ўша 2017 йил, 1 июнда ўз мамлакатини Париж битимидан чиқариб олгани етмагандай бугунги кунда Францияга ўхшаган мамлакатлардаги турли муаммоларга ўша 2015 йилда қабул қилинган Париж битимини имзоланишини сабаб қилиб кўрсатаяпти. Аммо у ҳақмикин? Ахир Она Еримизни асрашимиз ҳам керак-ку!
"Жаноб Трамп, сиз иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан дунёдаги энг қудратли давлат раҳбарисиз ва ўзингиз президент бўлган мамлакатни сиёсий ва иқтисодий тарафдан ўзингиз хоҳлагандай бошқаришингиз мумкин. Аммо, шуни унутмангки Ер шари фақат АҚШдан иборат эмас. Шу учун Ер шарида яшаётган бошқа халқларни аҳволини ҳам ўйланг ва Париж битимидан чиқиб уларни келажакда кутаётган хавфга тезроқ рўпара қилманг".
(Исми номаълум бўлган осиёликнинг 2017 йилда, Трамп АҚШнинг Париж битимидан чиқиши қарори ортидан унга юборган мурожати)

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларига тегишли хат йўллади. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда
Хатда билдирилишича, президентнинг 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарорида умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланган.
Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан ўқитувчиларнинг иш ҳужжатлари 7 тадан 3 тагача қисқартирилди.
“Бироқ жойларда ҳозирга қадар ўқитувчилардан турли ҳисоботлар талаб қилиш давом этаётганлиги ҳақида хабарлар келмоқда”, - деб ёзади вазир.
Шу боис:
1. Барча умумтаълим мактабларида 3 та ҳужжат (синф журнали. Конспект ва йиллик тақвим режа)дан ташқари бирорта ортиқча ҳужжатлар ва ҳисоботлар юритилишини;
2. Таълим муассасаларида ўқитувчиларни турли маънавий-маърифий тадбирлар учун ҳисобот, баённома, (фото) альбомлар тайёрлаш, ёки синф раҳбарларини ўқувчиларнинг уйларига юбориш, ота-оналар билан бирга суҳбат ўтказилганлиги ҳақида фотосурат ёки ҳисобот талаб этилишини;
3. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан таълим муассасалари раҳбарлари ёки ўқитувчиларнинг ҳар қандай мажбурий меҳнатга, турли йиғилишга, тадбирларда зални тўлдириш учун “томошабин” сифатида жалб этилишини;
4. Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларидан ташқари маҳаллий ҳокимлик ёки турли ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган ҳашарларга педагогларни жалб этиш ва ходимларнинг бир кунлик иш ҳақини ташкилотларга ўтказиш беришни;
5. Маҳаллий ҳокимликлар, ҳудудий бошқармалар томонидан ҳар хил нашрдаги газета ва журналларга мажбурий обуна, коммунал тўловлар учун ойлик иш ҳақидан олиб қолинишини ёки бошқа ноқонуний бадаллар йиғилиши қатъиян тақиқланди.
Шерзод Шерматов вазирликнинг 2018 йил 5 октябрдаги 250-сон буйруғи билан жорий қилинган вақтинчалик синф журналлари қайтадан кўчирилмаслигини, буни барча ўқитувчилар эътиборига етказиш, янги синф журнал етказиб берилган кундан бошлаб (ёки учинчи чоракдан) юритилишини; синф журналларининг юритилишида таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларининг жавобгарлигини оширилишини талаб қилган.
Ушбу масалалар бўйича педагоглар орасида тегишли тушунтириш ишларини олиб бориш, шикоятларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, важлар тасдиқланган ҳолларда интизомий чоралар кўриш топшириғи берилган.
“Мазкур талабларни барча мактаб раҳбарларига етказишингизни ҳамда бошқарма бошлиқларини, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари ва мактаблар раҳбарларини ўқитувчилардан ортиқча қоғозбозлик, ҳисоботлар талаб этишларига чек қўйишлари ҳақида сўнгги марта қатъий огоҳлантираман”, - дейилади Шерзод Шерматовнинг хатида.
Нима ҳам дердик. Офарин Шерзод Шерматов👍👍👍

Ассалому алайкум! Ҳурматли канал аъзолари. Ниҳоят бугун яна чоршанба ва каналимизда яна муштарийлар куни.
Ҳафта давомида сиз азизлардан кўплаб турли мавзулардаги хабарлар олдим. Қўяётган постларимга бефарқ бўлмай, қимматли вақтларингни аямай хабар ёзаётганларинг, қўяётган постларимга ўз муносабатларингни билдираётганларинг учун сизларга миннатдорчилик билдираман.
Олдин ҳам ёзганман: сизлар бор мен сафда юрибман. Сизларсиз ҳеч кимман. Доимо омон бўлинглар.
Бироздан кейин сизлардан келган хабарлар бўйича бафуржа суҳбатлашамиз.
Тез орада яна учрашгунча!

Ҳафта давомида сиз азизлардан кўплаб хабарлар олдим.
Аксариятида кимдир ниманидир сўраяпти ва мен имкониятим даражасида жавоб қайтараяпман.
Ҳозир қўйида улардан айримларини келтираман.
Прописка ҳақида ва анави ялтоқи депутат ҳақида зўр гаплар бўпти!!!
Сиз учун хурсандман. Ютуқлар бардавом бўлсин!
«Жамият» газетасидан ўқувчингиз Феруза Мирзакомилова.
Табриклайман ака, ижодда бунданда юкори чуккиларга эришишингизга тилакдошман.
Assalawma aleykum. Ajoyib xabarlar keldi. Tabriklayman. Nukusdan Bayram. Biz har doyim kutamiz, kuzatamiz va ketgan vaqtimizga achinmaymiz.
"урбанизация" hurmatli deputat Akmal Umirzoqov sizga murojatim shuki siz Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati bo'la turib Toshkent shaxrida doimiy "прописка" yani doimiy yashashga viloyatliklarga ruxsat berilsa jinoyat ko'payib ketadi debsiz. Raxmat sizga biz viloyatliklarni jinoyatchiga chiqarganingiz uchun.
Janob Prezidentimiz qishloq joylarida yashash sharoitlarini yaxshilash bo'yicha ijro organlariga va "Hurmatli" deputatlarga bir qancha topshiriq bergan. Hush siz nima qildingiz? Xalq sizdan rozimi? Bu mening savolim emas Prezidentimiz savoli bu usha siz jinoyatchiga chiqargan viloyatliklar savoli. Bu sizni deputatlikka saylagan xalqning savoli.
Аввало, @bugunning\_gapi 👍 канали фаолиятига ривож.
Ижодий фаолиятдан, янгилилик (тезкор маълумотлар, мақолалар...) ларни тайёрлашдан чарчаманг, сизга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик тилайман.
Бундан ҳам кӯпроқ муваффақиятларга эришинг.
Бугун тв орқали сизни кӯрдим )))
Хулласи калом ака РАҲМАТ...
Охирги постга муносабатим шуки, сизлар журналист хамда блогерлар,бундай разил одамлардан хафа булманглар. Уз фаолиятингизни шу тарзда, янада актив давом эттираверинглар. Танкид булмаса, узгариш булмайди. Бир жойда депсиниб тураверамиз. Фарзандларимизнинг бахтли келажаги учун бугундан узгаришимиз, камчиликларни тан олишимиз керак.
Шунака хикоя романлар хакида купрок езинг.
Зур чикяптии рахмат сизгааа
🇺🇿 Ватанпарварлик - буюк ва ажойиб туйғудир. Мен ҳеч қачон бу ёмон ва зарарли туйғу демайман. Аксинча, ёлғонни ва Ватан қилаётган ҳар бир ишни оқлаш билан ватанпарварликни ифодалаб бўлмайди. Ўз юртини севмасдан илож йўқ, аммо инсон у ҳақида қандай ўйласа, ўшандай ўйлашга ҳуқуқи борлигини ҳам тан олмасдан бошқа чора чўқ. Инсон Ватанининг ҳар бир қадамига таҳсин ўқишга мажбур эмас. Яна, ватанпарварликни гуноҳларни оқлашга айлантириш керак эмас. Ватанпарварларни диний оқим қилиш керак эмас. Ватанни илоҳийлаштириш керак эмас. Ватан - бу биз яшаётган ўлкадир ва биз у ҳақида қандай фикрда бўлсак, ўшани гапиришга ҳақлидирмиз.
ⓒ Дми́трий Льво́вич Бы́ков
Мен канализи янги аъзосиман, якинда берилган макола жуда яхши чикибди. Купрок шунга ухшаган, якин тарихни очиб берувчи маколалар жайлаштирсангиз хеч кайси телеграм каналида бунга ухшаган малумотлар йук..хурмат билан Файзулло...
Assalomu alaykum Gʻayrat Yoʻldosh. Kanalga aʼzo boʻlganimga koʻp boʻlgani yoʻq. Ammo shu kanalga aʼzo boʻlganimdan xursandman. Alloh sizdan rozi boʻlsin. Margʻilon shahar Dilmurod Uzakov.
Веей жуда кўп гапираркансизей,кансерт качон бошланади, кансерт😡😡😡
Бир хазил килдимда, хаммаси зўр яхши кетяпсиз, омад
Шунингдек Гулистон Давлат Университети Ижтимоий-Иқтисод факультети 4-курс талабаси Боҳодиров Икром Илҳом ўғли ўзи амалиёт ўтаётган мактаб мисолида таълим тизимидаги муаммоларни икки саҳифадан иборат постида ёзиб жўнатган. Ўшани муаллифдан қисқартириб беришни сўрадим, аммо қисқартирилса муаммо етарлича очилмайди деб жавоб бердилар.
Ҳафта давомида энг кўп муносабат Тошкент пропискаси ҳақида билдирилди. Қолган постларга ҳам муносабат етарлича билдирилаяпти.
Ҳозирча эплай олмаяпман, аммо бундан буёғига постлар остига шарҳ ёзиш имкониятини қўшиб қўйишга ҳаракат қиламан.
Доимо соғ бўлинглар!
Ўйлайманки бундан буёғига ҳам қўяётган постларимда муносабат билдиришда давом этаверасизлар.
Айтгунча танқид ҳам қилиб туринглар. 😊
Ҳурмат билан Ғайрат Йўлдош.

Туркмандаги "контрабанда сигаретлар", Чияли ва Pine сигаретлари ҳақида
Глобал хабарларни ўқийвериш медаларинга тегдими? Унда қизиқ хабар ва унга боғлиқ тарихий гапларга ўтамиз.
ЎзАнинг хабар беришича 11 декбарь куни Туркманистонда наркотик моддалар ва контрабанда сигаретлари ошкора ёқиб юборилибди
Тадбир Ашхобод яқинидаги Боғобод шаҳарчасида ўтказилди, дейилади Orient нашри хабарида. Мунтазам ўтказилувчи бундай акциялар учун бу ерда махсус печлар қурилган. Тадбирга чет эл дипломатик корпуслари, жамоатчилик бирлашмалари вакиллари, кексалар ва ёшлар таклиф қилинди. Истагига кўра, ҳар бир иштирокчи наркотикни ўз қўли билан оловга улоқтириши мумкин бўлди.
Маълумот учун, Туркманистонда бундай акцияларнинг дастлабкиси 2007 йилнинг февралида бўлган, шундан буён ҳар йил июнь ва декабрда наркотик ва конрабанда сигаретлари ёқилади.
Бу хабардаги контрабанда сигаретлар деган сўзларни ўқиб яқин тарих эсимга тушиб кетди.
2000 - йиллар эди чамамда. Тошкентга бориб келиб юрган пайтларим эди. Бир сафар Самарқанддаги Чўпонота тепалигидаги бекатдан ("Камол" АЁҚШнинг рўпараси, "Штаб ЙПХ" маскани олдида) Қашқадарё номеридаги бир Нексия машинасига йўл-йўлакай(по-пути) ўтирдим. Машинани ёши мен тенг бир йигит бошқариб борар, ёнида эса ўртоғи бор эди. Ҳар иккаласи нималардир мавзуда суҳбатлашиб кетишар эди. Мен ўтирганимдан кейин улар бошқа йўловчи олишмади ёки йўлдан бошқа йўловчи чиқмади.
Ўша пайтларда Жанубий-Шарқий Осиёда юз берган иқтисодий инқирозни таъсири бизга ҳам яхшигина сезилган, одамлар қўлидан пул қочган пайтлар эди. Ўшанда "Нексия"нинг янгиси автосалонларда 3000-3500 доллар атрофида турар, аммо уни олишга одамларда пул йўқ эди.
Ўшанда Қозоғистоннинг собиқ Жанубий Қозоғистон, ҳозирги кунда Туркистон деб қайта номланган вилоятининг Мақтарал туманидан ўтган М39 Алмати - Термиз трассаси очиқ эди ва биз ўзбекистонликлар ўзимизни кўчамизда юргандай ўтиб-қайтиб юрар эдик.
Ўшанда ўша Мақтаралдан ўтиб борар эканмиз машина бошқариб келаётган йигит шеригига "қайтишда шу ерга кириб ўтамиз" деб қолди. Мен ҳайрон бўлдим ва ҳайдовчидан "бу ерда нима қиласизлар?" деб сўрадим.
Ўшанда ўша йигитларнинг тушунтиришларича улар Мақтаралга Қашқадарёдан эски мис ва алюминийларни бекитикча олиб келиб сотиб кетишар экан.
Уларни Қашқадарёнинг қайеридан эканликлари билан қизиқсам Чироқчининг Чияли қишлоғидан эканлар.
Агар эсларингда бўлса ўша йилларда бозорларимизда, дўконларда Korea Tobacco & Ginseng Corporation компаниясининг Pine (Пайн) сигаретлари кўп эди. Ўша йигитларнинг ўшанда айтишларича Тошкент ва Самарқандга Pine сигаретларини асосан Чироқчининг Чиялисидан бўлган болалар ташишган.
"Ака, шу йилнинг ўзида (2000-йил назарда тутилмоқда) қишлоғимизга 200 та Нексия келди. Аксарияти қишлоқлардаги эски мис, алюминий, мол тери кабиларни Қозоғистонга олиб бориб сотиб келади. Шунингдек бир қисми Туркманистондан айланма йўллар билан кириб келган Pine сигаретларини Самарқанд, Тошкент шаҳарларига ташиб бериб пул топиб олишган. Улар орқа ўриндиқларни олиб ташлаб, ўрнига ўша нарсаларни жойлаб кетишади" деди ҳайдовчи йигит.
Ўшанда уни гапларини эшитиб ҳайрон бўлган эдим.
Мен Чиялида ҳам, Чироқчида ҳам бўлмаганман, аммо кимдан сўрасам Чияли одамларини "роса устомон, тадбиркор халқ" деб мақташади.
Орадан бироз ўтиб чегараларни қаттиқроқ назорат қилиш орқали айланма йўллар ёпилди. Шунингдек М39 йўлинининг Мақтарал участкаси ҳам ўзбекистонликлар учун ёпилди.
Тери, мис, алюминий кабиларни ўзимизда қайта ишлаб буюм тайёрлаш ривожланди. Бозорларимиздан Pine сигареталари йўқолди.
Боя Туркманистон ҳақидаги хабарда "контрабанда сигаретлар" деб ўқиганимда ўша воқеа ва Тошкент ва Самарқандга Турманистондан контрабанда сигерет ташиган чиялиликлар эсимга тушиб кетди.

Мен туғилиб ўсган ва ҳозир яшаятган қишлоқнинг номи "Испанза". Катта қишлоқ. Қишлоғимизда 5 маҳалла бор. 6 мактаб бор. Аҳолиси 30 минг атрофида.
Ҳа, ҳа. Ҳайрон қолманг. Қишлоғимиз аҳолиси 30 минг бўлиб қолган.
Қишлоғимиз аҳолиси Собиқ Иттифоқ даврида асосан тамаки етиштирар эди. Узумзор боғлар ўшанда умумий деҳқончилик қилинадиган ерни учдан бирини ҳам ташкил қилмаган. Мустақилликдан кейин аччиқ тамакидан батамом қутилдик ва бугун қишлоқ аҳли узумчилик билан шуғулланади. Узумзор боғларимизда асосан қуритиладиган навлар: Оқ ва Қора кишмишлар етиштирилади.
Қишлоғимизнинг номи нимани англатишини билмайман. Аммо Қашқадарёнинг Китоб туманида жойлашган, анорчилар юрти "Варганза" қишлоғининг номи билан бизнинг "Испанза"ни номи роса қофиядош.
Қишлоқнинг номи ҳақида интернетдан маълумот қидирганимда бу ном эски Суғд давридан бери сақланиб келаётганини ёзишган. Шунингдек Бухоро амирлиги таркибида бўлган Ургут беклигининг бир зиндони бизнинг қишлоқ жойлашган жойнинг бир четида бўлган дейишади. Зиндон деган кичик бир маҳаллачамиз бор ва уни келиб чиқиши шундан олинган дейишади.
Бундан 300-400 йил олдин қишлоғимиз ўрнида Ургут беклигининг маркази бўлган Ургут қўрғонида яшовчиларнинг катта-катта узумзор боғлари бўлган. Ўша пайтларда Қўрғон аҳолиси қишда Қўрғонда яшаган, ёзда эса қишлоғимиз ўрнидаги узумзор боғларидаги уйчаларга, кимдир уйчаси йўқ чайла, капа тиклаб яшаган ва ёзни ўтказиб, ҳосилларни йиғиб, кеч кузда Қўрғонга қайтишган. Шундан кейин Қўрғонда сиқилишиб қолган аҳолининг бир қисми ана шу узумзор боғ атрофига уй қуриб кўчиб келавериши туфайли қишлоғимиз шаклланган.
Ана шундан келиб чиқсак катта бир қишлоқда бугун ҳамма бир-бири билан қариндош. Орасида бегонаси йўқ.
Катта бир қишлоқда, қариндошлар орасида яшашни минус тарафлари ҳам, плюс тарафлари ҳам бор.
Плюс тарафи ҳамма қариндошлар бир жойда яшашади. Бир-бириникига борди-келди қилиши осон.
Минус тарафлари эса ҳамма бир-бирига қариндош бўлганлиги туфайли тўй ва аза маърака-маросимлари одамни белини чиқариб юборгудай ниҳотда катта бўлади. Ҳозир ўртача тўйларда 2 мингта таклифнома ёзишаяпти. Каттароқ тўйларда 3-4 мингтагача таклифнома ёзишаяпти. Ош ҳам шунга яраша, камида 150-200кг , каттароқ тўйларда 300 кг.гача дамланади. 800 кишилик тўйхоналар наҳор ошларида икки марта одам ўтириб туради. Каттароқ тўйларда 3-4 марта одам тўлиб бўшайди.
Ҳозир бу гаплар сизларга эриш туюлаётган бўлиши мумкин. Аммо бу ҳақиқат.
Очиғи маъракаларимиз одамларимизни ниҳоятда эзиб юбораяпти. 30 минглик қишлоқда ҳамма бир-бирига қариндош, ҳамма бир-бирига таниш бўлганлиги туфайли маъракаларни қисқартиришни иложи бўлмаяпти.
Одамларимиз йил бошида "тўй ва бошқа маъракаларни қисқартириш ҳақида" президентни қарорини роса кутишди. "Қарор чиқса қисқартирамиз, бўмаса катта миқдорда жарима қилар эмиш" деб кўча-куйда гапириб юришди, кимлардир тўйини қисқартириброқ ҳам ўтказди. Аммо Сенатнинг "ҳозирча тўй ва бошқа маъракаларни қисқартириш ҳақида қонун қабул қилиш назарда тутилмаяпти" деган хабаридан
кейин ҳаммаси яна бошқатдан бошланди.
Аслида мени қишлоғимни ҳам, ундаги тўйларни қандай ўтиши ҳам сизларга қизиқ бўлмаслиги мумкин. Шунчаки ёзиб қўявердим.
Ахир каналимда турли мавзуларда шунча гапларни ёзсам-у туғилиб ўсган қишлоғим ҳақида ёзмасам, бу нима деган гап, ахир. 😊 😊

Франция расмийлари Страсбургдаги отишмани теракт сифатида баҳолашибди.
Франциянинг Страсбург шаҳридаги Рождество ярмаркаси яқинида рўй берган отишмани мамлакат расмийлари теракт сифатида баҳоламоқда. Бу ҳақда Франция прокуратураси маълум қилди, дея хабар беради «KP.ru».
Полиция мазкур жиноятда гумонланувчининг уйида тинтув ўтказди. Уни ҳибсга олишга муваффақ бўлмади, бироқ квартирада жанговар гранатлар аниқланди.
Страсбургда истиқомат қилган 29 яшар эркак мамлакат махсус хизматлари эътиборига тушган ва терроризмда гумон қилинувчилар рўйхатига киритилганди.
Мазкур отишмани ўрганиш билан Париж прокуратурасининг аксилтеррор бўлинмаси шуғулланмоқда.
Эслатиб ўтаман,
Франциянинг Страсбург шаҳридаги Рождество ярмаркаси ўтказилаётган Клебер майдони яқинида номаълум шахс отишма уюштирди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 12 киши яраланган.
Отишма уюштирган шахс яширинган, полиция уни қидирмоқда.
Гувоҳлар автомат қуролдан ўқ узилгани, отишма 10 дақиқа давом этганини билдирмоқда
Бу хабарни ўқиб хаёлимга биласизми нима келди?
Охирги кунларда Францияда "сариқ нимчалилар" намойишлари роса авжига чиқаяпти. "Сариқ нимчалилар" намойишлари бошида Францияда ёқилғи нархи ошишига қарши бошланган бўлса, бугунги кунда у ҳукуматга қарши бўлаяпти.
Хаёлимга келган нарса шу бўлаяпти-ки Франция ҳукумати мамлакат аҳолисини ҳам, сариқ нимчалилар намойишида қатнашаётганларни ҳам "террорчилар хуружи" билан чалғитишга уринаяпти. Албатта бу мени катта эҳтимолларга асосланган тахминим. Қолаверса канал аъзоларидан айримлари ҳам шу мазмунда фикр билдириб ўз тахминларини ёзишди. Демак бундай тахминга келаётган биргина мен эмас эканман.
(Агар шу тахминим ҳақиқат бўлса француз сиёсатчиларига қойил қолмай иложим йўқ: улар вазиятдан чиқиб кетишни зўр йўлини танлашган. 😊
Эслатиб ўтаман: 2018 йил, 17 ноябрь куни Франциянинг турли шаҳарларида ёқилғи ошишига қарши намойишлар бошланди.
Намойишлар қатнашчилари сариқ нимча кийиб олганлари туфайли бу намойиш "сариқ нимчалилар" намойиши" деб номланди. Намойишчилар асосан Франция президенти ва ҳукуматидан истеъфо талаб қилиб кўчага чиқишган. Орадан бироз ўтиб намойишлар янада оммавий тус олиши ортидан Франция ҳукумати ёқилғи нархлари оширилмаслигини эълон қилди. Аммо сариқ нимчалилар бунга қониқмай яна намойишларни давом эттиравердилар ва ҳукумат ва президент истеъфосини талаб қилишда давом этавердилар.
Юқорида ёзган тахминимга нега келганимни энди тушунгандирсиз?😊
Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

#Биз_коррупцияга_қаршимиз
Мантиқсиз мантиқлар.
Бир одатим бор, ҳар бир ишдан, мантиқ қидираман. Аммо, кўпинча ўша мантиқни топа олмайман. Айниқса, аксарият одамлар бошқалардан талаб қиладиган, нарсаларини навбат ўзларига келганда ўзлари ҳам четлаб ўтишга уринишларини тушунмайман.
Келинг, бир бошдан бошлай. Яқинда Тошкент шаҳар ИИБ, ЙҲХБ қоидани бузувчи ҳайдовчиларни бошқа ҳайдовчилар жўнатган видео ва фотоларга қараб жазога торта бошлади. Кўчада бошқа бир ҳайдовчининг қоидабузарлигини тасвирга олиб ЙПХ ходимларига жўнатаётган ҳайдовчиларнинг ўша ишлари ижтимоий тармоқларда ҳам, кўча-куйда ҳам муҳокама бўлар экан аксарият одамлар уларни сотқинликда айбладилар. Ҳатто сўкиб ҳақорат қилганлар ҳам бўлди.
Ана шу ерда мен тушунмаган "мантиқсиз мантиқ" содир бўлаяпти. Қандай дейсизми? Тушинтираман; охирги йиллардаги ўзгаришлардан кейин одамларимизнинг онги анча ошди ва энди улар юртимиздаги ҳар бир мансабдор шахсни қонунларга бўйсуниб ишлашини, ҳеч қандай ноқонуний иш қилмаслигини хоҳлаяптилар. Ҳатто буни талаб ҳам қилаяптилар. Мен ҳам бу масалада уларга қўшиламан, ҳар бир ишда қонун устувор бўлиши керак. Лекин шу ерда мен бир нарсани тушунмаяпман; нега одамлар мутасаддилардан қонун доирасида ишлашни талаб қиладилар-у ўзлари учун жорий қилиб қўйилган йўл ҳаракати қоидаларига бўйсунишни хоҳламайдилар?
Нега мутасаддиларнинг қонунни бузишларига қарши бўладилар-у ўзлари амал қилишлари лозим бўлган қоидаларини имконияти бўлиши биланоқ бузадилар?
Нима, Конституция ёки турли бошқа қонун ва қоидаларни бузиб бўлмайди-ю йўл ҳаракати қоидаларини осонгина бузиб кетаверса бўладими? Йўлларда ҳар ким хоҳлаганини қилиб кетаверса унда ўша йўл ҳаракати қоидалари нега ва ким учун ёзилган?
Ёки яна бир мисол, қачон ЙПХ ходимларидан гап очилса аксарият одамларимиз улар ҳақида салбий фикрни билдирадилар. "ЙПХ ходимлари порахўр, ЙПХ ходимлари муомалани билмайди, ЙПХ ходимлари пора олади" деган гапларни исталган ҳайдовчидан эшитишингиз мумкин. Лекин қоидаларини бузиб ЙПХ ходимларининг қўлига тушганимизда аксарият ҳолларда биринчи бўлиб ўзимиз қонунни бузиб уларга пул таклиф қиламиз ва қоидабузарлигимизга кўз юмиб қўйиб юборса уни "рози қилиб кетишимиз" ҳақида шаъма қиламиз, енгилроқ жазо қўллашини сўраймиз. Мен ана шу ерда яна бир мантиқсиз мантиқга тушунмайман ва нега аксарият одамларимизнинг ЙПХ ходимларини ёмонлаб, лекин ўзлари қоидани бузиб, буни устига ЙПХ ходимига пора таклиф қилиб яна ўзларини оппоқ кўрсатишларини тушунмайман.
"Фалонча ГАИ (изоҳ; одамларимиз ҳанузгача ЙПХ ходимларини шундай аташади) роса ифлосда, умуман у билан келишиб бўлмайди, қўлига тушдингми жарима ёзиб юборади. Бирон марта "чой пули" олиб ҳужжатимни қайтариб берганини билмайман. Фалонча ГАИ эса зўр одам. Неча марта қўлига тушган бўлсам оладиганини олган ва мени жазоламай қўйиб юборган". Қаранг мантиқни. Пора олмай қонунан чора кўрган ЙПХ ходими ёмон. Пора олиб жазоламай қўйиб юборгани эса "зўр". Мана шу мен тушунмаган "мантиқсиз мантиқ". Одамлар жамиятдан коррупция ва порахўрлик батамом йўқолишини хоҳлайди. Қайсидир идорада арзимаган ишга пора сўраганларини дод солиб дунёга жар солади. Аммо баъзи ҳолатларда ўз ишини тезроқ битириш учун ёки қаттиқроқ жазодан қутилиб қолиш учун порани биринчи ўзи тиқиштиради.
Ўғирликни каттаси ҳам, кичиги ҳам ўғирликдир. Уни кичигини қилган одам каттасига ҳам қўл уради. Шундай экан бир иш учун тоғдай пул сўраган порахўр билан йўл ҳаракати қоидаларини бузиб қўлга тушганида ЙПХ ходимига пул тиқиштирган одамнинг фарқи борми? Менимча йўқ. Униси олаяпти, буниси бераяпти. Қонунларимизда порани берган ҳам, олган ҳам бир хил жазоланади.
Умуман олганда айтмоқчи бўлган гапим шу-ки; биз қонунлар устувор бўлган жамият қуришни хоҳлар эканмиз авваламбор биз учун энг кичик ва арзимас туюладиган қонун қоидаларга ҳам риоя қилиб яшашимиз керак. Ана шунда жамият ҳам қоидаларга бўйсунадиган бўлади. Ўзимиз қонун-қоидаларни бузиб бошқалардан эса ўша қонун-қоидаларга бўйсиниб яшашни талаб қилишимиз бу ўта "мантиқсиз мантиқ" бўлади. Бундай мантиқни эса мени тушунишим барибир қийин.

Чингиз Айтматов, 20-асрнинг энг буюк адибларидан бири
Тошкентда Чингиз Айтматовнинг барельефи ўрнатилди, шаҳар кўчалардан бирига адиб номи берилди
Бугунги кунда Чингиз Айтматов номини билмаган, китоблари жавонларидан жой олмаган ўзбек хонадони кам. Атоқли қирғиз адибининг асарлари нафақат қирғиз, балки ўзбек халқи учун ҳам бирдек қадрдон.
2018 йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги» қарорни имзолаган эди.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугун, 12 декабрь куни эрта тонгдан Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида адиб Чингиз Айтматов барельефининг (текис юзага ишланган бўртма асар) очилиш маросими бўлиб ўтди.
Чингиз Айтматовнинг асарларини илк марта бундан қарийб 30 йилча олдин мактаб ўқиб юрган пайтларимда ўқиган эдим.
Адибнинг икки романи, Асрга татигулик кун ва Қиёмат романлари битта китоб ҳолида чоп этилган китобни дадам олиб келган эдилар.
Ўқишни "Асрга татигулик кун" романинидан бошладим. Сариўзак чўли, Бўронли бекати, Эдигей Бўрон, Қозонгап, жунгжангалар асири бўлиб манқуртга айланган ўғил, Она Байит қабристони, Найман Она, уларнинг аччиқ тақдири ўша пайтда менга қаттиқ таъсир қилган эди.
Иккинчи роман "Қиёмат" бир нечта бир-бирига боғланмаган воқеалардан ташкил топган. Ўша воқеаларда фақатгина бир жуфт бўрилар, Акбара ва Тошчайнар занжир вазифасини бажаришади. Воқеалар айнан ана шу бўриларнинг аччиқ тақдирлари устига қурилган.
Романдаги ҳар бир сюжет қаҳрамонларининг тақдири фожеа билан тугайди: Чўпон Бўстон боласини олиб қочаётган бўрини отаман деб ўз боласини отиб қўяди. Шундан кейин бўри уясини бузиб болаларини ўғирлаб келиб уларни қутириб кетишига сабабчи бўлган пияниста чўпон Бозорбойни отиб ўлдиради.
Сюжетлардан бирида думбултентак Авдий Калистаровнинг тақдири ҳикоя қилинади. Россиядаги вилоят газеталаридан бирида мухбир бўлган Авдий бир тўда оғуфурушларга қўшилиб Қозоғистоннинг Чуу чўлларига оғу йиғишга келади. Қийналиб материал тўплаб боргач газета муҳаррири "Эсинг борми, материалингни берсам "СССРда оғуфурушлик ҳам йўқ, уни истеъмол қилиш ҳам йўқ" деб мени ишдан бўшатиб умримни қамоқда чиритишади" деб материалинғ қайтаради. Шундан сўнг яна Қозоғистонга қайтиб келган Авдийнинг ҳаёти аянчли фожеа билан тугайди. Уни ваҳшийларча ўлдиришади.
Романда шунингдек "Олтовлон ва еттинчи" деган грузин ҳикояси келтирилган. Ундаги қаҳрамонларнинг тақдирлари ҳам фожеали тугайди. Умуман олганда роман қаҳрамонларининг ҳаммасида ҳаёти фожеа билан тугайди.
Чингиз Айтматовни жаҳонга танитган нарса фақат унинг маҳорати эмас, балки Совет Иттифоқи деб аталган мамлакатдаги камчиликларни қўрқмасдан очиб ташлагани ҳам эди.
Масалан, "Қиёмат" романида у Қозоғистоннинг гўшт режасини бажара олмай сайғоқларни отиб гўшт режасини бажаришга уринганини ёки қирғизистонлик чўпон Бўстон Ўркинчевни "Сени номинг нега Бўстон? Сени ота-онанг бу номни АҚШнинг Бостон шаҳридан олиб қўйган. Сен Америка жосусисан" деб айблашади.
Шунингдек "Асрга татигулик кун"да қозоқ ёшларининг ўзлигини, ўз тилини унутиб манқурт бўлиб бораётгани ёки Сталин репрессиялари кўплаб бегуноҳ одамлар жувонмарг қилгани, космик мақсадлар учун Собиқ Иттифоқда маблағ исроф билан ҳисобсиз ишлатилгани танқид қилиб ёзилган.
Умуман олганда ҳар икки роман ҳам зўр ёзилган.
Кейинчалик адибнинг кўплаб қиссаларини ўқидим.
Чингиз Айтматов Нобель мукофотига номзод бўлган бўлса ҳам бу мукофотни ололмаган. Московлик корчалонлар бунга йўл қўйишмаган.
Чингиз Айтматовнинг номи яна бир истеъдодли адиб Габриэл Гарсия Маркес билан 20- аср жаҳон адабиётида энг буюк адиблар деб эсланади.

Марказий Осиёнинг баъзи давлатлари “давлат номини” ўзгартирмоқчи
Ноябрь ойида Қирғизистоннинг “Аалам” партия раиси Арсланбек Маалиев Қирғизистон номини “Қирғиз”га ўзгартиришни таклиф қилган
. У таклифига асос қилиб охирги “истон” қўшимчаси Покистон ва Афғонистон давлатлари номида ҳам борлигини кўрсатди. Мамлакат номини ўзгартириш таклифи бошқа Марказий Осиё давлатларида ҳам кузатилган. Kaktakto.com
сайтида Марказий Осиёнинг баъзи мамлакатлари номи қачон ва қандай ўзгартирилиши борасидаги таклифлар келтирилган.
Бу ҳақда Турон24 ёзаяпти
Қозоғистон
2013 йилда блоггер, кинорежиссёр ва тележурналист Диас Азимжонов Қозоғистон номини ўзгартириш ташаббуси билан чиққан.
У мамлакатни инглизча талқинда “Kazakh Republic” ёки “Kazakh Orda” деб аташни таклиф қилган. Азимжонов Қозоғистонни кўпинча Покистон ва Афғонистон билан адаштиришини айтган.
2014 йилда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат номи Марказий Осиёда камроқ ривожланган давлатлар билан кўп бора адаштириб юборилаётгани учун уни “Қазақ Елі”га ўзгартиришни таклиф қилган. Шунингдек, у “истон” қўшимчаси Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам учраши сабаб Қозоғистонга қизиқиш камроқ эканлигини билдирган.
2014 йилда қозоқ академиги Ерментай Султанмурод мамлакат номини “Турон”га ўзгартиришни таклиф қилган. Қозоғистон Осиёнинг марказида жойлашган бўлиб, қадимдан туркий миллат вакилларининг уйидир, деган академик.
Қирғизистон
2012 йилда Қирғизистоннинг “Аалам” партия раиси Арсланбек Маалиев Қирғизистон номини “Кыргизжер”га ўзгартиришни таклиф қилган. Инглизчада ушбу ном “Kyrgyzland”, ўзбекчада “Қирқиз ери” деб талаффуз қилинади. Худди шу йили Қирғизистоннинг “Фуқаролик ташаббуси” уюшма раиси Медетхан Кунай мамлакат “Самовий Тоғ” деб номланиши кераклигини айтган.
Иқтисодиётни ривожлантириш жамғарма ходими Уран Чекирбаев “Қирғизистон Қўшма Штатлари” деган ном энг муносиби бўлишини айтиб, мамлакат айрим қисмларини хорижликларга ижарага бериш мумкинлигини таъкидлаган.
2014 йилда “Ар-Намыс” партия раиси Феликс Кулов мамлакатни “Кыргыз Эл”деб ўзгартирилиши кераклигини айтган. Депутат “истон” қўшимчаси кўплаб мамлакатларда борлигини айтиб, у ўрта асрлардан қолиб кетганини билдирган.
Тожикистон
2018 йилнинг июлида тожик фуқароси Муҳсин Зикрулло мамлакат номини ўзгартириш таклифи билан чиққан. У парламентга ва Тожикистон ҳукумат ҳузуридаги тил ва терминалогия қўмитасига мамлакат “Тоҷикистони Раҳмонӣ” (Раҳмон Тожикистони) деб номлашни таклиф қилган.
“Нима сабабдан Арабистон Саудия Арабистони деб аталади? Чунки Ибн Сауд 1926 йилда мамлакатни бўлинишдан сақлаб қолган ва 1932 йилда унинг шарафига Арабистон давлатига Саудия исми қўшилган. Тожикистоннинг ҳам 1992 йилда йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли катта эди. Ибн Раҳмон уни бўлиниб кетишдан асраган. Шу сабабдан ҳам бугун биз ўз мустақиллигимизга ва сўзимизга эга давлатмиз”, деган Зикрулло.
“Халқнинг қизиқишларига сабаб бўлган мавзулар кўтарилиб турилади. Лекин ташаббуслар давом этмасдан қолиб кетади. Яъни, ушбу мавзулар кўтарилади, жамият орасида шов-шувга сабаб бўлади. Бироқ, кейинчалик буни ҳамма унутади”, деган Расул Жумали.
Ўзбекистон ва Туркманистонда мамлакат номини ўзгартириш борасида таклифлар берилмаган. “-истон” қўшимчаси форс тилидан олинган бўлиб, сўзга қўшилиб жой номларини ҳосил қилади. Яъни, Ўзбек мамлакати, Қозоқ мамлакати, Қирғиз мамлакати ва ҳоказо

Муаммо биргина Тошкентдами ёки бозорлар олдидаги тиқилинчлар ҳақида
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Тошкент шаҳар кенгаши матбуот хизмати вакили Равшан Маҳмудов машинада иш билан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг янги биноси олдига борган киши йўл назоратчилари учун потенциал ўлжага айланиши ҳақида ёзибди.
Миллий тикланиш партиясинингТошкент шаҳар кенгаши матбуот хизмати вакили Равшан Маҳмудов ўз мақоласида биргина Тошкент шаҳар ҳокимияти олдидаги муаммони ёзаяпти-ю, аслида бу муаммо мамлакатимизнинг барча шаҳарлари, вилоят ва туман марказлари учун долзарб муаммо саналади. Мамлакатимиздаги исталган шаҳардаги ҳокимиятларга, турли ташкилотларга, бозорларга боринг. Атрофини тўлдириб "тўхташ мумкин эмас" белгисини илиб ташлашган. Аммо биронтасида автотураргоҳ умуман йўқ.
Шу йил баҳорда Самарқанд-Айний халқаро йўлида жойлашган, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги Жартепа-Саразм ўтказув пункти очилди. Шундан сўнг бу йўл анча серқатнов бўлиб қолди. Тожикистонлик меҳмонлар келаяпти, сайёҳлар ўтиб қайтаяпти. Ана шу йўлни устида жойлашган Тойлоқ шаҳарчасидаги бозор ҳафтада икки кун, душанба, жума кунлари катта бозор кунлари бўлади. Ўша кунларда тушгача йўл тиқилинч бўлиб арзимаган 300 метр жойни бир соатда ўтиш мумкин бўлиб қолади.
Ана шу муаммони ўрганиш учун мен ана ўшандай катта бозор бўлиб йўл тиқилинч бўлиб турганда Тойлоқ туман ЙҲХХ бошлиғи ҳузурига кирдим. У мени "йўлга ўшалар жавобгар" деб Чўпонота тепалигида жойлашган "Штаб ЙПХ" га жўнатди.
Штаб ЙПХ га борсам бошлиғи Алишер ака деган одам экан, ҳаммасини батафсил тушунтирди:
- Ука, ҳозир бориб йўлни тиқилинч қилиб ўтирган кўплаб ҳайдовчиларни қоида бузганлиги ҳақида далолатнома ёзиб ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бизга иш эмас. Лекин ўша ерда кўчада машинасини қўйганлар Тойлоқни бозорига маҳсулот олиб келадиган деҳқонлар. Хўш, автотураргоҳ бўлмаса улар машинасини қайерга қўйсин? Бундан уч сафар олдин ишлаган ҳоким бозор ёнидаги автотураргоҳни хусусий тадбиркорга сотиб юборган. Буни натижасида автотураргоҳ йўқлиги учун одамлар машинасини кўчада қолдиради.
Биз ҳам вазиятни диққат билан ўрганаяпмиз, аммо ҳозирча қўлимиздан ҳеч бир иш келмаяпти. Жарима қилсак деҳқонга жабр. Қолаверса у "жарима қилгунча автотураргоҳ топиб бер унда" деса нима деб жавоб бераман?
Бир пайтлар ҳоким сотиб юборган автотураргоҳ ўрнини қайтариб олиш чораларини кўрайлик десак у ўша жойда катта қурилиш қилиб анча пул сарфлаган. Агар тортиб олинса тадбиркорга жабр бўлади. Нима қилишга бошимиз қотган, - деди у.
Алишер акани гапини эшитиб мен ҳам нима дейишни билмадим.
Айнан Тойлоқдаги деҳқон бозори олдидаги вазият мамлакатимиздаги ҳар бир бозор олдида бор. Аммо турли сабабларга кўра автотураргоҳлар сотиб юборилган ёки автотураргоҳ учун жойни ўзи йўқ.
Ургутда ҳам аҳвол шу, Деновда ҳам, бориб кўрдим Тўрткўлда ҳам, Хўжаобод-у, Булоқбошида ҳам аҳвол шу. Ҳаммасида катта бозор бўладиган кунлари кўчалар тиқилинч: на ўтиб бўлади, на қайтиб.
Энди партия матбуот хизмати ходимининг мақоласига келсак у ҳокимиятлар ва ташкилотлар олдидаги муаммоларни ёзибди. Баракалла. Тўғри ва вақтида кўтариб чиқилган муаммо. Аммо ҳокимият ва ташкилотлар олдидаги муаммодан кўра мамлакатимиздаги бозорлар олдидаги кўчалардаги тиқилинчлар долзарброқ муаммодир. Олдин буни ечиш керак. Акс ҳолда кўплаб одамлар тиқилинчлардан ўтолмай қимматли вақтларини йўқотиб юраверадилар.
Ҳатто эшитганман, Ургут бозори олдидаги тиқилинчдан ўтолмай туғруқхонага бораётган аёлларнинг бир нечтаси йўлда, тиқилинчнинг ўртасида машинада туғиб юборган.
Балки бундай воқеани сизлар ҳам ўзингизни туманингиздаги тиқилинчларда содир бўлгани ҳақида эшитгандирсиз.
Шундай экан Тошкентдаги муаммонинг каттаси туманларда ҳам бор.

Ўзбек футболи, Тоҳир Малик ва Совет спорти ҳақида
Эсларингда бўлса 2016 йилнинг январь ойида “Китоб олами” марказида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик домла ўзининг “Меҳмон туйғулар”, “Фалак”, “Зулмат салтанати” китоблари тақдимотида ўзбек футболчилари ҳақида фикр билдириб шундай деган эди:
«Месси, Роналду деган футболчиларнинг майдондаги ҳар бир хатти-ҳаракатини компьютер ҳисоблаб боради. Улар битта ўйинда 15-16 километр югураркан. Тинимсиз меҳнат қилишади. Шунча югурганига яраша, натижаси ҳам яхши бўлади. Бизнинг "думбул футболчиларимиз"нинг энг яхшиси ҳам 5 километрни зўрға югуради. Шунга яраша натижани ҳам кўраверасизлар. Кеча ҳам ютқазишди-ку. Уларнинг барчасининг бўйнига омоч боғлаб, далада қўш ҳайдатиш керак. Сизлар шулар каби танбал бўлиб қолманглар!».
Орадан бироз ўтиб домла Kun.uz сайти ва «Янги китоб» нашриёти учун "Футболчиларни танқид қилишда давом этаман" деб
махсус интервью берди
Ўша интервьюсида домла футболчиларимизни яна танқид қилди.
Ўшанда Т. Малик домланинг ўзбек футболи ва футболчиларимиз ҳақидаги фикрларини ўқиган айримлар "Домла китобини ёзсин. Тушунмаган футболига нима қилади аралашиб?!" дейишди. Аммо улар адашишган эди. Домла илк фаолиятини "Ленин учқуни" газетасининг спорт бўлимида бошлаган ва бир неча йил болалар спортини газетада ёритган, Бутуниттифоқ бўйлаб ўтказилган болалар футболи мусобақаларида қатнашган, уларни газетада ёритган. Шундан келиб чиқсак футбол мавзуси домла тушунмаган мавзу эмас.
Қўйида домланинг "Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи" китобида бир пайтлар ўзи гувоҳи бўлган Совет спорти ҳақидаги фикрларини келтираман:
Аслида Совет футболи ғирром пойдевор устига қурилган эди. Советлар профессионал спортни рад этар эдилар. Улар оммавий спорт тарафдори бўлганлар. Советлар тарихининг дастлабки йилларида шундай бўлган. Лекин ХХ-асрнинг иккинчи ярмида мамлакатда "ғирром профессионализм пайдо бўлди. Бу нима дегани? Маълумки профессионал спортда спортчи ҳеч қаерда ишламайди. Фақат спорт билан шуғулланади. Спорт клубларини ҳам давлат таъминламайди, ўзлари пул топадилар. Турли спорт жамоалари кимларнингдир шахсий мулки ҳисобланади.
Коммунистлар ғояси эса шахсий мулкни рад этар эди.
Профессионал спортда спортчи клуб билан шартнома тузади Клуб раҳбари уни хоҳлаган пайтида сотиб юбориши мумкин Советларда ундай эмас эди. Спортчининг бир жамоадан бошқасига ўтиши анча қийин масала эди. Моддий тарафдан манфати ҳам йўқ эди Спортчи ҳаваскор ҳисобланар ва ҳеч қайерда ишламас эди, аммо спортчиларнинг аксарияти ҳужжатларда қора ишчи ҳисобланар эди. "Динамо" спортчилари милиция ходими, "МҲСК" ҳарбийлар, "Спартак" касаба уюшмаси, "Шахтёр" кончилар, "Нефтчи" нефтни қайта ишлаш заводи ишчилари эдилар.
Шунинг баробарида Совет спорти сиёсийлаштирилган ҳам эди. Халқаро мусобақаларнинг аксарияти спорт беллашуви эмас, балки совет социализими ва ғарб капитализми олишуви деб талқин қилинар эди. Совет хоккейчилари канадаликларни ёки АҚШликларни албатта енгиши шарт эди. Енгишса Совет тузумининг афзаллигини намойиш этган бўлишарди. Мабодо енгилишса ўша спортчилар қаттиқ жазоланишар эди.
Шунингдек Совет спортида допингдан фойдаланиш мавжудлиги ҳақида нафақат ёзиш, ҳатто гапириш мумкин эмас эди. Гиёҳвандликнинг бошланиши ҳисобланмиш бу иллат гўёки Совет спортида йўқ эди. Аммо амалда бор эди. Шунингдек спортчилар ўртасида ҳатто гиёҳвандлик ҳам бор эди.
Спорт билан доимий шуғулланиб профессионалга айланганлар вақти келиб майдондан четга чиқишганда қийнала бошлашарди. Энг биринчи галда шуҳрат пиллапоясидан тушиб эътибордан қолганлари учун руҳий қийналардилар. Кейин эса аввалги даромадлари бўлмай моддий жиҳатдан қийнала бошлардилар. Маълумки жиноий тўдаларга чиниққан йигитлар керак. Спортдаги фаолияти тўхтаб, моддий тарафдан қийналиб қолган йигитлар осонгина ана шу жиноий тўдаларнинг ўлжасига айланиб улар сафига қўшилар эдилар. "*Шайтанатнинг жин кўчалари*" китобида бу ҳақда батафсил ёзганман.