Ассалому алайкум, ҳурматли канал муштарийлари. Тинч, эсон-омонликда, яхши юрибсизларми?
Сизларни билмадим-у, аммо мен кеча бор-йўғи бир бир кун сизлар билан бўла олмаган бўлсам ҳам сизларни соғиниб қолдим. Зеро сизлар борсиз мен борман. Сизларсиз ҳеч кимман.

Энди кеча Адлия вазирлиги ўтказган тадбир ҳақида бир нечта пост ёзишни мўлжал қилганман ва бугун шу ҳақда ёзишга ҳаракат қиламан.
Шунингдек шу танловга берган постларимни ҳам қисқартириб шу ерда қўйишга ҳаракат қиламан.

Мени табриклаган барчага ўз ташаккурларимни билдираман. Омон бўлинглар, азизлар
!
​​Кеча Адлия вазирлиги ўтказган танловнинг тақдирлаш маросимида ўтирар эканман фақат онамни ўйлаб ўтирдим. Атрофимдагилар сезгани йўқ, уларга ўзимни танловда ютган бир одам қандай хурсанд бўлса ўшандай хурсанд кўрсатиб, тиржайиб ўтирганим билан кўзимдан ёш оқишига сал қолди.

Бундан қарийб уч йил олдин,  аниқроғи 2016 йилнинг май ойида телефоним бир ЙПХ ходимининг "шарофати" билан орган ходимларининг қўлига тушганида ва шундан кейин телефонимни текшириш жараёнида ижтимоий тармоқларда бугун Адлия вазирлиги ўтказган танловга топширган постларимга ўхшаш постлар ёзганим учун "сен ижтимоий тармоқларда нималарни ёзаяпсан, умрингни қамоқда чиритиб юборайми?" деб сўроқ қилишганида онамни мазалари қочиб бир ўлимдан қолган эдилар. Ўшанда мен ўзимни иймон-эътиқодли деб биладиган ва ўзини ўзи ўлдириш оғир гуноҳлигини биладиган одам "Онам мени шу учун, ўниб-ўсганимдан кейин хизмат қилиб дуосини олиш ўрнига унга азоб беришим учун туғиб катта қилган эдими?" деб ўзимни ўлдириш пайида ҳам бўлганман ва кечагача,  мана шу танловда ғолиб чиққунимча онамга ўшанда етказган озорим учун,  унинг тортган дардлари учун ўзимни айблаб келаётган эдим. Ўшанда мени телефонимни экспертизадан ўтказган инсонлар ўз хулосаларида нима деб ёзишган билмайман, аммо ҳаммаси мен учун хайрли якун топди ва мен қиммат телефоним мусодара бўлган ҳолда энг кам иш ҳақининг нечадир баробарида жарима тўлаб қутилдим. Замонани зайлини қаранг-ки бугун ўша пайтда ёзганларимга ўхшаш постлар билан Адлия вазирлиги ўтказаётган танловда ғолиб чиқаяпман.
Ўшанда ўша ёзган постларим онамни дард чекиб азоб тортишига сабаб бўлган бўлса, бугун унинг қувонч билан мени дуо қилишига сабаб бўлаяпти.
Ўшанда ўша ёзган постларим дўст-душманлар олдида бошим эгилишига сабаб бўлган бўлса,  бугун ҳамманинг олдида бошимни мағрур кўтариб туришимга сабаб бўлаяпти. "Ҳар замондан бир замон" деб шуни айтишса керакда.

Майли, доим тинчлик бўлаверсин!
Оналаримиз доимо омон бўлишсин!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Адлия вазирлиги ўтказган "Биз коррупцияга қаршимиз" танловининг тақдирлаш маросимига белгиланган вақтдан бироз олдин бордим. Вазирлик ходимлари ўз ишларини бажаришаяпти. Кимдир келганларни рўйхатга олаяпти, кимдир яна нимадир тайёрлаяпти. Тахминимча у ерда камида 10-15 вазирликнинг турли ходимлари бор эди. Мени ҳайрон қолдиргани соат роппа-роса 11 да Адлия вазири тақдирлаш маросими ўтказиладиган залга кириб келаётганида ходимларнинг биронтаси уни қаршилагани ҳам йўқ, туриб ялтоқлангани ҳам. Ҳамма ўз ишини бажараверди.
Баъзида кичик бир идорага бориб қолсангиз ўша идора раҳбарининг тумшуғини осмонга чўзиб юришидан от ҳуркади. Ходимларининг унга қўлини кўксига қўйиб букилиб ялтоқланишдан одамни энсаси қотади. Аммо, кеча кимсан Адлия вазирлигининг вазири хотиржам залга кириб келаяпти. Унга ҳеч ким ялтоқланмаяпти. Мана бўлар эканку мана шундай ишласа ҳам, мана шундай хотиржам вазир бўлса ҳам. Буни устига уни тадбир меҳмонлари бўлган хорижликлар билан инглиз тилида бемалол гаплашиши таҳсинга лойиқ.
Мени ўлчовим бўйича вазирларнинг ҳаммаси ана шундай бўлиши керак.

Энди танловга келсак, бундай танловлар кўпроқ ўтказилиши керак. Шунингдек нафақат Адлия вазирлиги, балки прократура ҳам ёки бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар бундай танловларни кўпроқ ўтказишлари керак.
Танловнинг менга энг маъқул бўлган жиҳати унинг мактаб ўқувчилари ҳам ўртасида иншо ёзиш кўринишида ўтказилганидир.
Ёш авлодга коррупция ва порахўрликни салбий оқибатларини тушунтириш ишларини кўпроқ олиб бориш керак деб ўйлайман. Шунингдек ҳар-ҳар замонда адлия ва прократура ходимлари навбати билан турли мактаблардаги ташриф буюриб коррупция ва порахўрликни салбий оқибатларини тушунтиришлари керак.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Қишлоқлар ландшафти ҳақида икки оғиз

Ану куни шаҳарларимизни қишлоқлашиб қолгани ҳақида пост қўйган эдим.  https://t.me/bugunning_gapi/119
Бугун архитектура жиҳатдан батамом бузилиб, қиёфасини йўқотаёзган қишлоқлар ҳақида гаплашамиз.

Ёшлигимизда ҳар қандай қишлоқ четида аҳолига томарқа қилиб ажратиш учун ер заҳираси бўлар эди. Ўша пайтларда аҳолига томарқа ажратиш ишига масъул бўлган ҚФЙ, собиқ "сельсовет" ариза билан мурожат қилган одамларга томарқа ажратар эди. ҚФЙ томарқа ажратишда кўчаларни ўрнини ташлар, агар янги маҳалла бўлаётган бўлса маҳалла гузари учун ер ажратиб қўяр эди. Бу ҳолат мустақилликдан кейин 2003 йилгача давом этди. Ана шу йилдан бошлаб ҳукумат ҚФЙ дан аҳоли учун томарқа ажратиш ваколатини тортиб олди ва бу иш энди ҳокимлар ихтиёрига ўтди. Энди сизга томарқа керакми, ҚФЙга эмас, балки ҳокимиятга ариза билан борасиз. Аммо, тан олиш керак бу ваколат ҳокимиятга ўтганидан кейин томарқа учун ер олиш қишлоқ аҳли учун ниҳоятда қийин иш бўлиб қолди.

Орадан яна 2-3 йил ўтиб "Қишлоқ ҳудудларида аҳолига намунали уй-жой қуриш" давлат дастури ишга  тушди. Шундан кейин қишлоқларда томарқа учун ажратиш батамом тўхтатилди. Энди ҳокимиятга томарқа сўраб ариза қилиб борсангиз улар сизга нархини чўнтагингиз кўтармайдиган намунали уй-жой олишни таклиф этадиган бўлдилар. Аммо қизиқиб кўринг, ўша намунали уйларни аксарияти туманлар марказига туташ ҳудудларда қурилди. Қолаверса ундай уйларни пулингиз етса оласиз. Бошланғич тўловга пулингиз етмаса, ана кўча. Бориб дардингизни Худога айтинг. Шунингдек кўп жойларда одамлар яшаб турган қишлоқларини ташлаб ҳўв туманни нариги чеккасида қурилган намунали уйларга кўчиб боришни унчалик ҳам хоҳлашмайди. Ўзларини қишлоғида эса томарқа беришмаяпти. "Хўш, томарқага муҳтож одамлар нима қилишди?"
Унда эшитинг.

Ўзим яшайдиган жойдаги аҳвол  ўзимга маълум. Охирги уч йилда мамлакатимизнинг кўп жойларида бўлдим. Уёғи Қорақалпоғистоннинг Тўрткўлидан буёғи Сурхондарё-ю, Андижон томонларгача. Кўп қишлоқларда бўлдим, кўп қишлоқларни кўрдим. Ҳаммасида битта манзара: исталган қишлоқ четига чиқаверар экансиз уёғида на режали кўча бор, на уйлар тартиб билан қурилган, ҳаммаси бўтқа. Битта уй шу ерда бўлса, яна битта уй ҳўв қирни тепасида, яна биттаси ундан ҳам нарида. Аҳвол нега бундайлиги билан қизиқаяпсизми?  Олдинига аҳолига томарқа ажратиш ҳоким бува ихтиёрига ўтиб, кейинчалик намунали уй-жой қурилиши бошлангандан кейин томарқа ажратишга ҳоким буванинг ҳам кучи етмаган замонлардан то бугунги кунгача жойларда, қишлоқларда томарқага муҳтож одамлар ҳадди сиққан ердан ёки фермердан ижарага олиб ишлатаётган еридан ёки қаровсиз ерлардан, ҳар ким имкониятига қараб уй қуриб кетаверган. Бу эса қишлоқларнинг ландшафт кўринишини батамом бузиб юборган ва бугунги кўримсиз аҳволига тушди.

Қишлоқларда тартибсиз равишда қурилган ана шундай уй-жойларни албата мутасаддиларимиз ҳам билишган. Чунки уй-жой қурилиши ниманидир чўнтакка бекитиш эмас, қурилган уйлар ҳаммага кўринади. Шу учун ҳам  20.04.2018 санасида Президентнинг "ФУҚАРОЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАМДА ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ҚУРИЛГАН ТУРАР ЖОЙЛАРГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШ БЎЙИЧА БИР МАРТАЛИК УМУМДАВЛАТ АКЦИЯСИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА" фармони эълон қилинди.
http://lex.uz/docs/3694455

Кимлардир ана шу фармонга мувофиқ ўз уй-жойини кадастр ҳам қилиб олар. Аммо бу билан қиишлоқларни ландшафти яхши бўлиб қолармикин?
Бу билан мен ҳозир айнан ўша тартибсиз қурилган уйлар бузилсин демоқчи эмасман. Одамлар қийналиб уй тиклаган, уларни ҳар қандай ҳолатда бузилишига мутлақо қаршиман.
Фақат энди, бундан буёғига давлат органлари, ҳокимиятлар, МФЙ лари аҳолининг уй-жой қуриши учун талабчанроқ бўлишлари керак. Бунда одамларга уй қуришда тўсиқ бўлишлари эмас, балки кўмакчи бўлишлари керак. Одамларнинг ҳаммасини намунали уй олишга имконияти йўқми, демак уларни сарсон қилмай уларга қишлоқлар четидан режали қилиб, сотиғини ер заҳирасининг имкониятига қараб томарқа ажратилиши керак. Акс ҳолда одамлар бундан кейин ҳам бири боғда, бири тоғда дегандай уй қуриб кетаверади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Охирги икки йилда Адлия вазирлиги томонидан нотариал идораларидаги турли ноқонуний ишларга қарши анчагина ишлар қилинди. Аммо ўша ишлар кўп жойларда самара бермаётгандай. Жойларда нотариуслар томонидан сунъий навбат юзага келтирилаётгани, мижозларга қўпол муносабат, таъмигирлик каби иллатлар ҳанузгача кўп учраяпти.

Бугун Адлия вазирлигининг телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" каналида нотариусларни назорати ҳақида яна бир хабар эълон қилинди. Бу эълонга кўра ҳар бир одам ўз ҳудудидаги нотариусларни фаолиятини баҳолаб қўйидаги кўрсатилган ботга ёзиб юборишлари мумкин экан.
Шуни сизларга ҳам илиндим
. 👇👇👇

Давлат нотариал идоралари нотариусларининг иш фаолияти сифатини баҳолаш мақсадида “Давлат нотариал идоралари нотариуслари фаолиятини баҳолаш мезонлари” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур лойиҳа бўйича таклифлар @dnireytingbot телеграм манзилида қабул қилинади.

Лойиҳанинг тўлиқ матни билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин.👇👇👇
https://goo.gl/DFgNeL


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Арманистон зилзиласи: 30 йиллик жароҳат

Роппа-роса 30 йил аввал, 1988 йилнинг 7 декабрь куни, маҳаллий вақт билан соат 11:41 да Арманистонда кучли зилзила содир бўлди. Ўттиз сония давом этган кучли ер ости тебранишлари (зилзила маркази Спитакда 9-10 баллгача) Арманистон шимолини вайронага айлантирди. Спитак шаҳри бутунлай йўқ бўлиб кетди, Ленинакан (ҳозирги Гюмри), Кировакан (ҳозирги Ванадзор) ва Степанавандан фақат вайроналар қолди. Табиий офатдан 300 дан зиёд шаҳар ва қишлоқлар жабр кўрди.

25 минг киши ҳалок бўлди.

19 минг киши ногиронга айланди.

500 минг киши бошпанасидан айрилди.


Мутахассислар Спитак зилзиласи чоғи Хиросимага ташланган атом бомбасидан 10 баравар кучли энергия ажралиб чиққанини қайд этишган.

Арманистон зилзиласи — умумбашарият фожиаси. Арманистонга бутун собиқ Иттифоқ ёрдам қўлини чўзди, АҚШ, Франция, Швейцария, Буюк Британия, Германия, Австрия, Япония каби мамлакатлардан қутқарувчилар ва шифокорлардан иборат мадад кучлари етиб келди. Имкон қадар вайроналар остида қолиб кетган инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаркат қилинди. Жами 111 та мамлакат инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди.

Ўттиз сониялик зилзиладан бузилган шаҳарлар, орадан 30 йил ўтган бўлса ҳамки, тўлиқ тикланганишга улгурган эмас. Бугун Арманистонда зилзила бегуноҳ қурбонларини хотирлаш куни.

Бу ҳақда бугун xabar.uz хабар бераяпти👇👇👇

https://www.xabar.uz/jm9

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Хитойда «кир» қор ёғибди

Хитойнинг шимоли-ғарбий қисми аҳолиси ноодатий ҳодисанинг гувоҳи бўлди — Урумчи шаҳрини кулранг-сариқ рангдаги 20 сантиметрлик қор қоплади, деб ёзади Sputnik.

Тирамису (дунё бўйича машҳур десерт) рангидаги қор (маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар унга шундай ном берди) йўллар ва тўхтатиб қолдирилган автомобилларни қопламоқда. Қор ёғаётган вақтда аэропортда кўриш қийинлашганлиги таъкидланмоқда.
Қор ёғиши билан бирга кечган чанг бўрони «кир» қор ёғишига сабаб бўлган.
Бу ҳақда "Спутник"ка таяниб daryo.uz хабар бераяпти
https://daryo.uz/k/2018/12/07/xitoyda-kir-qor-yogdi/?utm_source=Telegram_Bot

Болаликдаги "қўзиқоринли ёмғир менга, қулупнайлиси менга" деган мульфильмни ҳаммамиз кўрганмиз. Ўша мультфильмни кўриб мен ўшанда "қани эди осмондан қўзиқоринлими ёки олмалими ёмғир бизни устимизга ҳам ёғса яхши бўлар эди" деб ўйлаганман. Ёш бўлганман-да.

Дунёда ёмғир турлари кўп.
Чанг ёмғири, бу кўпроқ чўл зоналарида бўлади.
Кул ёмғири, бу кўпроқ кўмир ёқиладиган заводлари кўп саноат районларида бўлади.
Балиқ, қисқичбақа, қурбақа ёмғирлари ҳам бор. Ишонмаяпсизми? Унда буни кўпроқ довул рўй берадиган соҳилбўйи минтақаларда яшаётган одамлардан сўранг.

Ер шари учун юқорида санаган ёмғирларимни ҳаммаси табий ҳисобланади. Она Ер борки улар бор.
Аммо охирги йилларда Ер шари учун ҳам, унда умргузаронлик қилаётган биз учун ҳам хавфли бир ёмғир тури пайдо бўлди-ки буни ҳозир daryo.uz даги хабарни кўриб эсладим.
Бу кислота ёмғирларидир. Бу ёмғир ҳақида илк бор ўқиганимда мактабнинг 11-синфида ўқир эдим. Ўшанда, гарчи мустақилликка эришганимизга анча йил бўлган бўлса-да китоб бўлмагани туфайли биз Собиқ Иттифоқ даврида чоп этилган "Чет эл иқтисодий географияси" китобини ўқиганмиз. Ўша китоб чоп этилган 1985-86 йилларда ўша ғаддор тузум бизни бошимиз устидан ҳали пахтага, ҳали бошқа қишлоқ хўжалалиги экинларига "Кукуруз"да одам саломатлиги учун ўта хавфли кимёвий дориларни сепиб, буни оқибатида даладаги ҳамма нарса заҳарланиб, қишлоқларда ҳатто тоза ичимлик суви топилмай халқимиз ёппасига Сариқ касал бўлиб касалхоналарни тўлдириб ётганинида, касалхонада жой топилмаганлари эса ўлиб кетаётган пайтда "Европада далаларга кимёвий дорилар ҳаддан кўп ишлатилиши боис уларда кислотали ёмғир ёғади" деб бизга "дарс берар" эди. Ҳа, Собиқ Иттифоқ ўзидаги мана шундай ишларни яшириб, ғарб давлатларини айблашга роса уста эди.

Ўша китоб чоп этилганига 30 йилдан ошди. Уни ўқиб кислотали ёмғир нималигини тушунганимга ҳам 20 йилдан ошди.
Ана шу ўтган йилларда Еримиз бўйлаб далаларга ишлатилаётган кимёвий моддаларнинг миқдори эҳҳеее неча баробар ошди. Буни оқибатида эса бошимиз узра ёғаётган кислотали ёмғирни миқдори ҳам ошди. Биз эса бунга ҳозирча парво қилмаяпмиз.

Кексаларни олдида ўтирсак "Ҳозир кўз кўриб қулоқ эшитмаган касаллар кўпайиб кетди. Ёшлигимизда биронтаси йўқ эди" дейишади. Мен эса "бобо, сизни даврингизда кислотали ёмғир ҳам йўқ эди" деб бетгачопарлик қилмай деб, секин ичимда айтаман.
Бундан буёғига мени назаримда далаларга кимёвий моддани камроқ ишлатишни иложи йўқ. Шу учун бу мавзуда индамай қўя қоламан.
Фақат ёмғирда бошяланг камроқ юринг дея оламан холос. 😊😊😊

Бизга кислотали ёмғир эмас, қулупнайли ва қўзиқоринли ёмғир ёққани яхши, нима дедингиз?! 😊😊😊

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​#Биз_коррупцияга_қаршимиз

Икки қўлдан чиқаётган қарс

Кўчада машинангизда кетаяпсиз. Қоидани буздингиз. ЙПХ ходими тўхтатди ва баённома расмийлаштирмоқчи бўлди. Сиз унга илтимос қила бошладингиз ва гап орасида "уни рози қилиб кетиш"ҳақида гапирдингиз. 
У кўнди ва пулингизни олиб сизни қўйиб юборди. Сиз унинг ишидан хурсанд бўлиб раҳмат айтдингиз. Охирида эса у сиздан анча ёш бўлишига қарамай "ака, яхши кунларда учрашайлик" деб хуш кайфият ила у билан хайрлашдингиз. Ўша ЙПХ ходимининг яхши одам эканини, сизга яхшилик қилганини шерикларингизга мақтаб қўйдингиз. Кейин эса қайерда ЙПХ ходимлари ҳақида гап очилганда сиз "Сирдарёда..., Жиззахда..., Самарқандда..., йўлда фалон жойда яхши бир ЙПХ ходими туришини ва у сизга яхшилик қилганини" мақтаб гапириб юрдингиз.

Энди эса тескариси.

Сиз йўлда кетаяпсиз. Қоидани буздингиз. ЙПХ ходими сизни тўхтатди ва баённома ёзмоқчи бўлди. Сиз эса "илтимос ака, рози қилиб кетаман" деб ялинишни бошладингиз. У  кўнмай "ака, пулингиз кўп бўлса банкка бориб тўлайсиз" деб баённомани расмийлаштирди. Сиз ана шу пайтда уни ҳатто сиздан ёши катта бўлсада сенсираб "одам эмас экансан" деб ошкора ҳақорат қилиб кетасиз. Камига эса бориб уни шерикларингизга ёмонлайсиз. Ундан кейин эса қайерда ЙПХ ходимларидан гап очилса "Сирдарёда.., Жизззахда.., Самарқандда.., йўлда фалон жойда бир ифлос ЙПХ ходими бор. Қўлига тушсанг ёзиб юборади. Пул ҳам олмайди, илтимосингга ҳам кўнмайди" деб ўша ёмонлаб юрасиз.

Бунақа мисоллар жудаям кўп. 
Жамиятимизда порахўрлик ва коррупциянинг йўқолишини хоҳлаймиз. Аммо бир идорага бордик, ҳужжатларимизда камчилик бор. Идора ходими "ҳужжатларни тўғирлаб келинг" деб бизни қайтараяпти. Биз эса дарров унга "рози қилиб кетиш" ҳақида шипшитамиз. Қарабсизки "сиздан угина, биздан бугина" тарзида ишимиз битаяпти.

Эътибор бериб қарасам қайерда бўлмасин, хоҳ у ЙПХ ходими бўлсин, хоҳ бошқа идорада ишласин  3-4 сўм пулимизни олиб ишимизни сал ноқонуний тарафи бўлса ҳам битириб берадиган одамлар биз учун яхши одамлар. Аксинча, қайерда бўлмасин бизни ҳатти-ҳаракатимизга қонунан чора кўрадиган, биз таклиф этаётган "рози қилиш"га кўнмайдиган инсонлар бизни назаримизда ёмон одамлар. 
Ана шу ерда мен одамларимизнинг аслида нима хоҳлашларини тушунмаслигим аёнлашади. 
"Жамиятдан порахўрликни йўқотиш керак", деб дод-вой соламиз-у аммо ишимизни тезроқ битириш учун порани ўзимиз таклиф этамиз. 
Қонун ҳамма жойда устувор бўлишини, хоҳлаймиз аммо уни биринчи бўлиб ўзимиз бузамиз. 

Баъзида шу гапларни гапириб ким биландир баҳслашиб ҳам қоламан.  "Энди ЙПХ ходимига 3-4 сўм берган билан катта бир идоранинг раҳбари олаётган поранинг фарқи бор-да" дейишади. "Сизни қўйиб юборгани учун ЙПХ ходимига ўзингни наздингизда "озгина" пул узатаяпсиз. Олса хурсандсиз. Олмаса сўкасиз. Ана ўша катта бир идора раҳбарининг олдига бораётганлар ҳам сиздай; камчилигига қарамай пулларини олиб ишларини битирса ундан яхши одам йўқ. Мабодо "иложи йўқ, ҳужжатларингизда камчилик бор" деб қайтарса ундан ёмон, ундан порахўр одам дунёда йўқ ва эшигидан чиқибоқ уни ёмонлаб сўкишади. Умуман олганда "узат-узат" ана шу сизни ЙПХ ходимига узатаётган арзимас пулингиздан бошланади. Бугун ЙПХ ходимига узатасиз, эртага бошқасига. Ана шундай аҳволда умрингизни охиригача "узат-узат" билан ўтиб кетаверасиз. Жамиятда порахўрликни йўқолишини хоҳлайсизми, унда биринчи навбатда қонунни бузманг. Иккинчи навбатда эса ўзингизни қонунбузарлигингизни кимларгадир пора бериб ёпиб кетишга уринманг. Акс ҳолда ҳаммаси бекор гаплар бўлиб қоғозда қолиб кетаверади. Сиз эса ўзингиздан олдингилардай "жамиятимиз порахўрликка тўлган, уни йўқотишимиз керак" деб қичқириб ўтиб кетаверасиз", дейман. Аммо, барибир унинг наздида бир тарафдан порахўр ёмон одам, аммо ўзи биронтага ишини тезроқ битириш учун пора берса буни умуман "ёмон иш қилаяпман" деб ўйламайди. 
Жамиятдаги пора олди-бердиси ва порхўрликка бўлган мана шундай "икки хил стандарт"да қараш ҳам бизда порахўрликни камайиш ўрнига баттар авж олиб кетаётганига сабаб бўлмаяптимикин? Сизлар бунга нима дейсизлар?

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб мажбурий тиббий суғурталаш босқичма-босқич жорий этилади

Кеча, 07.12.2018 санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5590-сонли фармони қабул қилинди.

Президент фармонга кўра 2019–2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси, 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Вазирлик ва идоралар раҳбарлари Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгар бўладилар.
Бу ҳақда kun.uz хабар бераяпти.
https://kun.uz/83978445

Бизда ҳам мажбурий суғурта жорий қилиниши ҳақидаги гаплар йил бошидан бери айланиб юрган эди. Мана ниҳоят Президент фармони билан тасдиқлаб қўйилди.
Фармонни ўқир эканман менда баъзи бир мушоҳадалар туғилди.

1. Мажбурий тиббий суғурта орқали тизимга аҳолидан катта маблағ (ахир 35 миллионга қараб бораяпмиз, тангадан йиғилса ҳам миллиардлаб сўм йиғилади) йиғилса кейин тиббиёт соҳасида ишлаётганларга беморларни қўлига қарамайдиган даражада маъош белгиланармикин?

2. Одамлар мажбурий тиббий суғурта пулини тўлаб қўйганидан кейин шифохоналарда "отангга бор, онангга бор" қабилидаги турли сансоларликларга, турли оворагарчиликларга дуч келишмасмикин? (Одамлар мажбурий суғурта пулини тўлаб қўйганидан кейин табийки шифохоналарда ҳеч кимга пул бергиси келмайди. Шу туфайли тиббиёт ходимлари томонидан сансоларликка дуч келмасмикин?

3. Жорий қилинаётган мажбурий тиббий суғурта қандай тартибда бўлади, ҳали билмайман. Мабодо бу ишга суғурта компаниялари аралаштирилса ҳаммаси бўтқа бўлиб, улар қимматроқ тиббиёт амалиётлари учун пул ажратгилари келмай буни оқибатида одамлар сарсон бўлиб қолмасмикин?

Юқоридаги саволларни бежизга бермаяпман. Ҳаммамизга маълум ҳозир мажбурий автосуғурта бор. Аммо, кўраяпмиз аксарият ҳолларда ЙТҲ рўй берганда ҳайдовчи ва йўловчилар жароҳатланиб кетишаяпти аммо уларга суғурта пули берилаётгани йўқ. Суғурта компаниясидан бу ҳақда сўрасангиз "мурожат қилганларни ишларини кўриб, ўрганиб чиқаяпмиз, лозим топилганларига суғурта пулини тўлаб бераяпмиз" дейди. ЙТҲ натижасида зарар кўрган ва жароҳатланган ҳайдовчидан "нега суғурта компаниясига мурожат қилмагансиз, ахир сиз суғурта учун пул тўлаяпсиз-ку?! деса у "Э, барибир тўлаб бермайди. Ишни ўрганишда удейди, бу дейди ва охирида "компания сизга суғурта бадали тўлашга асос йўқ" деб жавоб қайтаради" дейди.

Бу ҳолатда икки тараф ҳам ҳақ. Мени фикримча эса ўртада ишонч йўқ. Ана шу ишончни йўқлигига ҳайдовчилар айбдор эмас, гарчи ЙТҲ дан кейин суғурта компаниясига мурожат қилмаган бўлса ҳам. Ишончни йўқлигига кўпроқ суғурта компаниялари айбдор. Улар ҳайдовчилар ўртасида тарғибот ишларини умуман олиб бормайдилар. Ёки сиз биронта суғурта компаниясининг йўлларда ҳайдовчиларга "мабодо ЙТҲга учрасангиз бизга мурожат қилинг, ишни ўрганиб суғурта бадалини тўлаб берамиз" деб тарғибот олиб бориб брошюра тарқатганларини. Мен кўрмаганман. Чунки ЙТҲга учраган ҳайдовчининг ўзларига мурожат қилмаслигидан улар манфатдор. ЙТҲга учраган ҳайдовчи қанча кам мурожат қилса уларга шунча яхши.

Шундай экан, эртага мажбурий тиббий суғурта жорий қилинар экан бунга ўша суғурта компанияларини аралаштирмай, тиббиёт соҳасидаги суғуртага жавоб берадиган суғурта компанияси алоҳида ташкил этилиши керак ва одамлар сарсон бўлиб юрмасликлари учун ҳар бир шифохонада уларнинг вакили ўтириши керак.

Албатта бу мени фикрларим. Келажакда мажбурий тиббий суғурта тизими қандай ташкил этилади билмайман. Балки мен бераётган таклифга ўхшаш қилишар, балки бошқача. Буни энди вақт кўрсатади.
Сиз азизларга тилагим ҳеч қачон дард кўрманг. Доимо соғ-саломат бўлиб юринг. Омон бўлинглар.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​#Мутола_тайм

Вадим Кожевников, Қилич ва қалқон романи ҳақида

Ҳурматли канал аъзолари, янги қўшилганлар билмас ҳар-ҳар замонда ўзим ўқиган китоблар ҳақида озгина мулоҳазаларимни ёзиб бораяпман. Олдинги постимда Н. Думбадзенинг "Абадият қонуни" романи ҳақида ёзган эдим.
https://t.me/bugunning_gapi/81
Бугун яна бир китоб, Вадим Кожевниковнинг "Қилич ва қалқон" романи ҳақида гаплашамиз.

Бу китоб икки қисмдан иборат бўлиб биринчи қисмини ёш бола пайтимда тушуниб, тушунмай ўқиб чиққан эдим. Бу китоб асосида бир пайтлар Собиқ Иттифоқ даврида кўп қисмли фильм ҳам олинган эди. Ўша фильмни ҳам ёш бола пайтимда Марказий телевидениядан томоша ҳам қилганман, аммо тафсилотлари эсимда йўқ. Кейинчалик эса бу фильмни биронта телеканал қўйганини эслай олмайман.

Орадан йиллар ўтиб бу китобни биринчи қисмини ziyouz.com да кўриб қолдим ва кўчириб олиб ўқиб чиқдим. Иккинчи қисми йўқ экан. Орадан бироз ўтиб бу китобнинг иккала қисми ҳам бошқатдан чоп этилди ва ҳар иккала китобни ҳам олиб яна қайтадан тўлиқ ўқиб чиқдим.

Китобдаги воқеалар 1939-40 йилларда Болтиқбўйидаги немисларни Германияга кўчириш ишлари тасвирланиши билан бошланади. Совет разведкачиси Александр Белов Иоган Вайс номи билан ана ўшанда Германияга кириб олади. Кейин ўша ёқда танишган обрўли одамлари ёрдамида ҳаракатдаги армияга оддий солдат бўлиб кетишдан қутилиб қолади ва гаражга ҳайдовчи бўлиб жойлашади.
Шундан кейин у ўзини кўрсатиб Абвер хизматига ишга ўтади ва кичик ҳарбий унвон олади.

Китобнинг муҳимлиги шунда-ки, бу китобда ўша даврда Германиянинг ҳарбий тузилмалари ҳақида, разведка хизматлари ҳақида, хусусан Гестапо, СС, СД, Абвер хизматлари ҳақида батафсил ёзилган.
Шунингдек бу китобда Сталиннинг 1937-38 йилларда бошлаган репрессиялари ҳақида қисқача ёзиб кетилган.

Шунингдек ўша даврда, Гитлернинг босиб олинган Польшанинг СССР билан бўлган чегара ҳудудларида немисларнинг катта-катта армияларини жойлаштираётганини, немислар СССР билан муқаррар уруш бошламоқчи эканликларини  хабарини берган совет разведкачиларининг ўз ватанларида НКВД томонидан "Германияга сотилган айғоқчилар" деб эълон қилиниши ва буни оқибатида ўша айғоқчиларнинг ҳаётлари хавф остида қолиб айримларининг немислар қўлига тушиб жувонмарг бўлиб кетганлари ҳақида ҳам ёзилган.

Аммо, ўша давр сиёсатидан келиб чиқиб китобда СССРни 1939 йилда Германия билан олдинма-кейин Польша ва Чехословакияга бирга бостириб киргани ва буни натижасида уларнинг биридан Ғарбий Украинани, яна биридан Ғарбий Белоруссияни босиб олиш (оккупация) йўли билан тортиб олингани ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган.

Шунингдек, 1939нинг 30 ноябрида Европани босиб олаётган Германиядан ортда қолмаслик ва янги територияларга эга бўлиш учун СССР Финландияга бостириб кирди. Ўша пайтда бугунги кунда Карелия республикаси номи билан Россия Федерацияси таркибида бўлган катта ҳудуд ўша пайтда Финландия таркибида эди. Ўша уруш кўп ҳам узоқ давом этмади ва 1940 йил, 13 мартда Финландия Карелияни СССРга бериш шарти билан ўз мустақиллигини сақлаб қолган ҳолда тугади. Агар ўшанда финлар Карелияни беришмаганда балки Қизил Армия томонидан Финландиян тўлиқ босиб олиниб СССР таркибида иттифоқдош республика қилиб қўйилар эдими, балки.
Китобда Совет-Фин уруши ҳақида ҳам, Финландиядан Карелияни тортиб олингани ҳақида ҳам ҳеч нарса ёзилмаган.
Шунга қарамай бу китоб жуда қизиқарли ёзилган ва ҳаммаларингга ўқишни тавсия қиламан.
Китобнинг ziyouz.com даги манзили👇👇👇
https://www.google.com/url?sa=t&source=web&rct=j&url=http://n.ziyouz.com/kutubxona/category/14-jahon-nasri%3Fdownload%3D5937:vadim-kojevnikov-qilich-va-qalqon-roman&ved=2ahUKEwjN-fGPopDfAhVmwYsKHQGVD-UQFjAAegQIARAB&usg=AOvVaw0I7huIOZtedAWtaeDB4Fft

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Муаммоларни "секин шипшитиш" керакми?

Бир муштарий Муҳримнинг Иқбол Мирзо ҳақидаги постидан https://t.me/muhrim/11
жаҳли чиқибди. Унинг фикрича @muhrim, @xushnudbek, @davletovuz лар Ўзбекистонда бўлаётган бирор ўзгаришдан мамнун эмас эканлар. Нуқул танқид қилар эмишлар. Улар ўзларининг танқидий постлари орқали «халқнинг давлатга ишончини камайишига» сабабчи бўлаётган эканлар.

Муштарий ўз мурожаатининг охирида Муҳримга (Хушнуд, Давлетовузга ҳам) шундай мурожаат қилибди: «Сизлар муаммога ечим топиб ёзсаларинг ва ижобий тарафларини ҳам келтириб ўтсаларинг, сизларни ҳақиқатда ақлли инсон эканликларингга ишонаман. Таклифларимни инобатга олмагунларингча, мен ўз фикримни ўзгартирмайман. Фикрим шуки, сиз биринчи навбатда пул топишни, кейин машҳур бўлишни ва одамлар сизларни қадрлашларига эришишни хоҳлайсиз. Бошқа блогерлар ҳам. Бунда сизларда ҳеч қандай ватанпарварлик ҳисси мавжуд эмас. Буларнинг барчаси ИМҲО».

Муҳримнинг ўша постини ўқир эканман яқин тарихни эсладим. 2014-16 йилларда Фейсбукда жуда кўплаб турли танқидий постларимни эълон қилдим. Ўша постларимни мавзуси турли-туман, буёғи доллар ошиб кетишига йўл қўйиб хато қилаётганимиздан тортиб, уёғи турклар билан орамиз бузилгани, уларни қоралаб тв.да кўрсатув қилингани хато бўлгани, пахта мавсуми муаммолари ва ҳоказо бўлган

Ана ўшанда жамиятимиздаги турли иллатлар, бошқарувдаги камчиликлар, жойлардаги ноқонуний ишлар ҳақида ёзар эканман бир гуруҳ Ватанимиз тараққиётини кўра олмаётган каслар "Сен Президентимизни сиёсатларига қаршимисан? Бизда ҳаммаси зўр. Одамлар бахтиёр ва фаровон яшашаяпти. Айрим камчиликлар бўлса ҳам зато тинчмиз, атрофга қара дунё нотинч. Шундай экан шукр қилиб яшайвермайсанми?" деб постларимни остига шарҳ ёзишар эди. Бирини блокласам яна иккитаси чиқиб келаверар эди.

Ўшандан кейин орадан бироз ўтиб ҳеч ким кутмаган ишлар бўлди. Давлат бошқарувига янги раҳбар келди ва "қани, халқ бир дардини айтсин" деб Портални ишга туширди. Ш
Ўша порталга қисқа муддатда миллиондан ошиқ турли мурожатлар келиб тушди. Ана шундан кейин ўзини патриот қилиб кўрсатадиган, аслида эса ўзи билиб-билмай юртини тараққиётига ғов бўлаётган ўша каслар бирданига постларимиз остида шарҳ ёзаётганлар орасидан йўқолиб қолишди. Порталга қилинган миллионлаб мурожатларни кўриб уялиб қолишдими ёки бошқа сабабми билмайман.

Муҳримнинг каналидаги
https://t.me/muhrim/142
ўша постни ўқиб ҳайрон қолаяпман. Нима яна ўша айрим каслар томонидан камчиликларни яшириш, дунёга ўзимизни бахтли ва фаровон кўрсатиш бошланаяптими? Президент, Бош вазир, Адлия вазири ёки Бош прокурор камчиликларни очиқ-ойдин гапирганда ўша Муҳримга таъна қилиб ёзган каслар ўзларича камчиликларни бекитиб нимага эришишмоқчи?
Ёки юқорида ёзганим бундан 3-4 йил олдинги даврни соғинишаяптими? Ёки омма уларга эътибор бермай қўйгани учун(ахир бир пайтлар улар фейсбукда пахта титиб қўйган постлари ортидан кўплаб ўзларига ўхшаганларнинг эътиборида юрар эдилар) қайерларидир ачишиб кетаяптими аламдан?
Билмадим.

Энди муаммоларга келадиган бўлсак мен бу масалада Муҳримнинг ҳам, унинг ўша постига муносабат билдирган Қ. Аслановнинг фикрларига ҳам қўшиламан.
https://t.me/muhrim/143
Булар кўтариб чиқаётган муаммо мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам бўлиши мумкин. Шундай экан ўша муаммони кўтариб чиқмай секин тегишли мутасаддиларга шипшитилса бошқа жойларда ўшандай муаммолар қандай ечилади? Шу учун ҳам ҳар қандай муаммони далиллари билан ижтимоий тармоқларда, ОАВ да кўтариб чиқавериш керак. Қолаверса тв. ёки ЎзА турли муаммоларни секин шипшитмай кўпмиллионли аудиторияга кўрсатаяпти, ёзиб чиқаяпти-ку. Шундай экан журналист ёки блогер нега кўриб турган муаммосини секин шипшитиши керак? Муаммо ошкора кўтариб чиқилсагина жамоатчилик назорати шаклланади. Ахир ҳукумат ва президентни бош мақсади ҳам шу-турли ишларда жамоатчилик назоратини кучайтириш-ку. https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/jamoatchilik_nazorati_qonun_bilan_tartibga_solindi
Шундай экан ижодларингга барака тилаб, мен сизлар билан биргаман ҳурматли Муҳрим, Хушнуд ва Давлетовуз лар.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Тарих китобларида ёзилмаган гаплар рукнидан.


Таниқли ёзувчи Мирзакалон Исмоилий билан Шароф Рашидовнинг муросаси келишмайди деб эшитиб юрар эдим. Кимдан ўтган, нимадан бошланган буёғидан хабарим йўқ. Элас-элас ёдимда қолгани шуки Шароф ака 50-йилларнинг бошида маълум муддат "Қизил Ўзбекистон" газетасида бош муҳаррир бўлиб ишлаган. Мирзаколон ака масъул котиблик қилган. Уларнинг орасида нима гап бўлган бўлса ўшанда бўлган. Ҳар қалай, хизмат юзасидан.

Ўзбекистон тупроғида энг жабрдийда кишилардан кимни биласан десангиз, шу М. Исмоилий эди, ўйлашимча. Узоқ муддат урушда зобит бўлиб хизмат қилган ва Берлингача фашистларни таъқиб қилиб борган. Урушдан қайтгач узоқ муддат шўро турмаларида сиёсий маҳбус бўлиб ётган. Қўйингки бир мазлум инсон эди.

Аммо Мирзакалон истеъдодли адиб ва зукко мураббий бўлишдан ташқари, ниҳоятда моҳир, туғма таржимон эди. Ўз даврида шеърий таржимада Миртемир бўлса, насрий таржимада Мирзакалоннинг олдига тушадигани бўлмаган.
Ҳар икки адиб камоли камтарин ва камсуқум бўлишганидан ҳаётлиги чоғида уларнинг ўзбек адабиёти олдидаги хизматлари узоқ йиллар муносиб тақдирланмасдан келди.

1980-йил бўлса керак, бир куни Шароф акага хат ёзиб Мирзакалон ҳақида ўзимча фикр билдириб, каттаконнинг эътиборини унга қаратмоқчи бўлдим. Аммо мен ўйимни ўйлаб бўлгунча....
Бир куни не кўз билан газетага қарайки, ёзувчи М. Исмоилийга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби унвони берилибди.
Оббо! Кимдир мендан олдинроқ улгурибди-да деб ўйладим.

Орадан бироз ўтиб домлани уйларига табриклашга бордик. Аммо устознинг авзолари бузуқ эди.
- Кўрмайсизми домла, шу ерда ҳам бизни калака қилишди. Қанақасига камина санъат арбоби бўлайин. Нима мен артист ёки отарчимидим? - деб қаттиқ гина қилдилар.
- Йўғ-э, санъат арбоби бўлиш учун театр ёки цирк артисти бўлиш шарт эмас. Аввало бадий адабиёт ҳам сўз санъати. Мана Иззат Султон. У киши ҳам фан арбоби эмаску, гарчи академик бўлса ҳам. Санъат арбоби! Каттаконнинг сизга қилган эътибори бу - Мирзаклонни юпатаман.
Бу гаплардан кейин Мизакалон "бекорга хафа бўлибман" деб хижолат чекди. Унга боқиб мен ҳайратланардим: инсон қанча буюк бўлса, шунча содда бўларкан-да.

Шароф ака вафот этган куни Исмоилийга "эски қадрдонлар"дан бири қўнғироқ қилиб ўзича "суюнчи" олмоқчи бўлибди:
- Табриклайман, Мирза ака, мана рақибингиз Рашидов ўлибди. Энди хурсандмисиз?
Мирзакалон уни гапларини эшитиб титраб-қақшаб, тутақиб кетади.
- Эй бадбахт, эси паст одам. Бировнинг вафоти билан ҳам табриклайдими? Эсиз. Ким айтувди уни мени душманим деб! Ажали етганда ҳамма ўлади. Бандалик бу. Бундай пайтда хурсанд бўлмайдилар, таъзия билдирадилар. Ҳе сени қараю!

Шароф Рашидовнинг жасади солинган тобут видолашиш учун Санъат саройи саҳнига қўйилган. Бундай катта мотамни кўрган эмасман. Кўча ва хиёбонга ер ёрилиб тумонат одам чиққан. Шунда кўриб қолдим, оломон ичида, туртилиб-суртилиб, Мирзакалон Исмоилий домла ҳам абгор ҳолда сел бўлиб йиғлаб борар эди....

Ғайбуллоҳ ас-Салом домланинг "Эй умри азиз" китобидан.

Азиз муштарийлар. эсларингда бўлса олдинроқ "тарих китобларида ёзилмаган гаплар" рукни билан турли воқеаларни ёзиб боришни ваъда берган эдим. Бу биринчиси. Худо хохласа яна бошқа воқеаларни ҳам ёзиб боришга ҳаракат қиламан.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Ўзбекистон ID-карта тизимини йўлга қўйишга тайёргарлик қилмоқда. Ҳозирда уни амалиётга жорий этиш бўйича ташкилий ишлар олиб бориляпти, халқаро тажриба ўрганилмоқда, керакли жиҳозларни харид қилиш масаласи ҳам ҳал қилиниши арафасида. Ушбу турдаги ҳужжатга ўтиш жараёни 2021 йилдан бошланиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради Kun.uz манбаси. 

«Гап шундаки, шу пайтга келиб, амалдаги биометрик паспортнинг жорий этилганига 10 йил тўлади ва унинг муддати тугайди. Фуқаронинг биометрик паспорти муддати тугаган бўлса, янги ID-карта берилиши назарда тутилмоқда. Республика ҳудудида ягона ID-картани жорий қилиш бўйича тизимли ишлар қилиняпти»​, - дейди суҳбатдош. 

Маълумот учун, 2011 йилда амалиётга татбиқ этилган биометрик паспорт бир вақтнинг ўзида ҳам хорижга чиқиш, ҳам маҳаллий даражада шахсни аниқлаштириш учун ишлатилади. 2019 йил 1 январдан Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун алоҳида паспорт жорий этилади ва хорижга чиқиш рухсатини тасдиқловчи стикер амалиётдан олинади. Маҳаллий даражада идентификацион маълумот​ амалдаги биопаспортдан ID-картага ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу жараён янада тезлаштирилиши ва 2021 йилга қадар тугалланиши ҳам мумкин.

Халқаро тажрибага кўра, ҳозир кўплаб ривожланган давлатларда электрон ID-карталар паспортнинг ўрнини босувчи ҳуқуқий ҳужжат шаклида жорий этилган. Унда шахснинг идентификацион маълумотлари хавфсиз ҳолда сақланади. Шунингдек, қоғоз тежалади, барча маълумотлар электрон тизимга ўтиши муносабати билан оддий паспортдан фарқли ўлароқ қалбакилаштириш имкони мавжуд эмас. Давлат ва банк хизматларини кўрсатишда ортиқча қоғозбозликни камайтириш имконияти пайдо бўлади.​

https://kun.uz/news/2018/12/08/biometrik-pasport-urnini-id-karta-egallajdimi

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Мен наркотикларга қаршиман


Бугун Замбаракнинг ўқи каналида Фарҳод Файзуллаев Канадада ўтган ҳафта аҳолига марихуана олиб юриш ва чекишга рухсат бўлгани муносабати билан фарзанди ўқийдиган мактабда Калгари шаҳри полицияси ходимлари томонидан тадбир ўтказилганини ва ўша тадбирда полициячилар томонидан ўқувчиларга марихуанани зарарлари тушунтирилгани, шунингдек ота-оналардан ҳам ўз фарзандларига бу гиёҳванд модда ҳақида ҳеч нарсани бекитмасдан борини айтиб, унинг зарарларини тушунтириш сўралгани ҳақида ёзибди.
https://t.me/zambarakning_oqi/207

Мен Фарҳоднинг ўша постидан тушунишимча Канада аҳолисининг  қарийб ярми,  ёшларининг эса ярмидан кўпи марихуана нималигини уни татиб кўрган ҳолда билади. Бу мени назаримда ўта ёмон ҳолат.
Мен ўша постда Канадада шу пайтгача марихуана кўп миқдорда бекитикча етиштирилиб тайёрлангани ҳақида ўқиб ҳайрон қолдим. Наҳотки Канададай давлат биргина наркотикларни ноқонуний тарқалишини олдини ололмаган бўлса?!  Ишониш қийин.

Канаданинг наркотикларни ноқонуний тарқалишини назорат қила олмаслигини ишониш қийин ҳолат деяпман-у бу муаммо унинг ён қўшниси бўлган АҚШ учун ҳам долзарб муаммо саналади. АҚШда ҳам наркотикларни ноқонуний тарқалишини назорат қилиш қийин ҳол ҳисобланади. Ана шу учун ҳам эсларингда бўлса бундан бир неча йил олдин АҚШ нинг бир қанча штатларида айнан марихуанани қонунлаштириб, аптекаларда сотишга рухсат берилган эди.

Умуман олганда дунёнинг иқтисодий ва сиёсий тарафдан энг етакчи давлати бўлган АҚШ нинг ёки дунёнинг иқтисодий ва сиёсий тарафдан етакчи давлатлардан бири бўлган Канаданинг ўз  ҳудудида наркотикларни ноқонуний тарқалишини назорат қила олмаслиги бу мен учун ҳайрон қоларли иш. Наҳотки дунё иқтисодиётини ёки дунёдаги сиёсий вазиятни назорат қила олаётган давлат ўз ҳудудидаги наркотикларни ноқонуний тарқалишини назорат қила олмаса!?

Энди мени бу масалада фикримни сўрасангиз, мен наркотикларни ҳар қандай турига давлат томонидан қандайдир рухсат берилишига қаршиман. Чунки ўзим бир пайтлар кимларнидир айнан марихуана ёки қорадори истеъмол қилиб аянчли аҳволга тушганларини гувоҳи бўлганман.
Айнан наркотиклар истеъмол қиладиган инсонларнинг атрофдагиларига энг хавфли бўладиган ҳолати уларнинг "ломка"си қўзғаб қолишидир. Ана шу пайтда ўша нашавандлар наркотик топиб ломкасини қондирмаса умуман одам қиёфасидан чиқиб ваҳший ҳайвондан баттар аҳволга тушади. Бу эса жамият учун ҳам,  ўша нашаванднинг оила аъзолари учун ҳам ниҳоятда хавфли. Ана шу жиҳатини эътиборга олсак наркотикларни эркин савдога чиқарилишига мен мутлақо қаршиман.
Канадаликлар ва АҚШликларни эса ўзлари билишади.

Каналга уланиш👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​#Биласизми?

Айтгунча хаёл билан эсимдан чиқиб кетибди, кеча, 8 декабрь Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун эди.

Бугун, 9 декабрь эса Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни.

(Тасодифни қаранг))

9 декабрь - Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни.

2003 йил 21 ноябрда Мексикада БМТ Бош Ассамблеяси томонидан БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенцияси имзоланган бўлиб, 9 декабрь - Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни деб эълон қилинган.

Ушбу кун 2004 йилдан бошлаб халқаро миқёсида ҳар йили нишонланади.

Каналга уланиш👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Бу дунёда касал бўлиб бўлмайди

Сарлавҳани ўқиб Тоғай Муродни эсладингизми? Пост у ҳақида эмас. "Касал" сўзини эшитиб "бу ҳозир бир касалхонани танқид қилади ёки бирон бир духтирни" деб ўйлаётган бўлсангиз ҳам адашасиз. Бу постда духтирни ҳам, касалхонани ҳам эмас, ўз соғлигига эътиборсиз юрган одамларни танқид қиламан.

Жонимиз оғриб касалхонага бориб, навбат кутиб ўтирган чоғимиздан бошлаб ҳозир оммавий бўлиб кетган иш, ижтимоий тармоқлар орқали борган касалхонамизни, навбатида турган врачимизни танқид қилиб ёзишни бошлаймиз. Кейин врач ёзиб берган дорилар рўйхатини ҳам расмга тушириб, остида дори-дармонларнинг қимматлигидан нолиб ёзамиз.

Даволанишни бошлагач, биздан олдингилар касал нима эканини билишмаганини, бугун нозиклашиб кетганимиз туфайли касалдан бошимиз чиқмаётгани ҳақида бизга осма қуяётган ҳамширага "лекция" ўқишни бошлаймиз. Бечора ҳамшира ҳам бизнинг оҳ-воҳимизга ўрганиб кетганидан гапимизни тасдиқлаб тураверади. Даволаниш охирига етиб, бу учун анчагина маблағимиз, вақтимиз, асабимиз кетганидан жаҳлимиз чиқиб, асабимиз бузилиб яна бошқатдан касал бўлиб қолаверамиз.

Ҳа, биз шундаймиз. Ҳамма нарсани биламиз-у, аммо соғлигимизнинг қадрига энг аввал ўзимиз етишимиз кераклигини, уни ўзимиз онгли равишда йўқотаётганимизни билмаймиз холос.

Келинг узоққа бормайлик. Нос ва сигарет чекиш, спиртли ичимликлар ичиш соғлигимиз учун зарарлигини яхши биламиз. Аммо кўпчилигимиз чекаверамиз, ичаверамиз. Газли ва рангли ичимликлар ҳам меъёридан ортиқ истеъмол қилинганда зарарлигини, жигаримиз кушандаси эканини биламиз. Аммо бўкиб ичаверамиз.

Спорт билан доимий шуғулланиш соғлигимиз учун ниҳоятда катта фойда бўлишини биламиз. Аммо шуғулланмаймиз. Бу учун пул тўлаб спортзалга бориш шартмас. Эрталаб туриб бироз югуришни ўзи ҳам кифоя қилади. Бироқ шуни ҳам қилмаймиз.

Бизнинг таомларимиз жудаям мазали. Аммо ҳаддан ташқари ёғли ва оғир. Уларни тўйиб еганда танамизни ёғ босиб, оқибатда томирларимизни эгаллаган холестрин туфайли юрак касалини орттириб олишимизни ҳам биламиз. Аммо ўша серёғ ва оғир таомларни сурункали равишда тўйиб еб юраверамиз.

Бизнинг юртимизда ўсадиган кўпгина шифобахш ўсимликлар ва қуруқ меваларнинг довруғу оламга кетган. Аммо аксариятимиз ҳатто бир йилда бир марта наъматак ёки туршакни қайнатиб ичиб кўрмаймиз. Исталган врачдан сўранг, кийик ўтини дамлаб ичиб туриш киши соғлиги учун фойдали бўлишини ёки профилактика учун бир йилда 2-3 марта 4-5 кунлаб жўхори сўтасини қайнатиб ичиш соғлик учун ниҳоятда фойдалигини таъкидлайди. Аммо шуни ҳам қилмаймиз.

Адашаётган бўлсам, айтингчи, сиз жўхори сўтасини ёки наъматакни охирги марта қачон қайнатиб ичгансиз? Ўзи, умуман бирон марта ичганмисиз? Масалан, мен бундан 15 йилча олдин бир марта овқатдан заҳарланиб жигарим шишганда духтирнинг тавсияси билан жўхори сўтасини қайнатиб ичгандим. Соғлигим учун фойдасини ҳам билгандим. Ундан кейин бирон қайнатиб ичганим йўқ. Наъматакни қачон қайнатиб ичганимни эслай олмадим.

Ҳар хил меваларнинг қуритилганидан қайнатиб тайёрланган компот ҳам киши соғлиги учун ниҳоятда фойдали. Аммо сиз компотни қачон қайнатиб ичганингизни эслай оласизми? Мен эслай олмайман.
Яна бир шифобахш нарса, оддий нонжийдани қачон еганингиз эсингиздами? Мени эса эсимда йўқ.

Ҳаммамиз тирик жонмиз. Касал бўлиб жонимиз оғрийди. Кўраяпмиз, эшитаяпмиз касал бўлган одамлар қанча маблағ сарфлашаётганини. Вақтларини, соғликларини йўқотаётганларини. Шундай экан биз касалхонани аҳволини, врачларни муомаласини танқид қилишдан олдин ўз соғлигимизга эътиборли бўлишимиз керак.

Ҳозирги замонда касал бўлиш жудаям оғир. Буни касалдан боши чиқмаётган инсонлар яхши билишади. Шундай экан, энди бу дунёда касал бўлиб бўлмайди.

Р.С. Албатта юқоридагиларга амал қилиб юрсангиз доимо соғлом юрасиз дейишдан йироқман. Дардни ҳам, унинг давосини ҳам Яратган беради. Аммо бу билан соғлиққа эътиборсиз бўлиб ҳам бўлмайди. Киши ўзини эҳтиёт қилади, зарарли ва заҳарли нарсалардан ўзини тияди. Соғлом ҳаёт кечиради. Қолгани эса Худодан.
​​Бироз футбол ҳақида
(мавзу турли-туман бўлсин деяпманда 😊)

Ҳозир шу тобда Испания Ла-лигаси доирасида "Уэска"-"Реал" ўйинини томоша қилаяпман.
Бу ўйинни томоша қилишимга сабаб боя ижтимоий тармоқларда кимдир "Уэска"нинг ўз тарихида Ла-лигада илк марта ўйнаётгани, буни устига "Реал" билан ҳам биринчи марта ўйнаётган экан, ҳарҳолда, шундай деб ёзишди, шу сабаб бўлди

"Уэска" жамоаси "Реал" билан дадил ўйнаяпти. Мен ҳозир бу ерда сизларни вақтларингни олиб ўйинни шарҳламоқчи эмасман.
Мени бошқа нарса қизиқтираяпти.

Ўйин бошлангандан кейин шарҳловчи "Уэска"ни стадионини 5500 томошабинга мўлжалланган деди.
Уни бу гапини эшитиб шу пайт хаёлимга "бир бўлса шу Уэска шаҳри бизни Ургут шаҳридан ҳам кичкина-ёв деб ўйладим ва у ҳақдаги маълумотларни қидира бошладим.

Тахмин қилганимдай Уэска шаҳрида 60 минг атрофида одам яшар экан.
Қойилман, кичкина бир шаҳарчада гарчи 5500 томошабинга мўлжалланган бўлса ажойиб стадион бор.

Энди ўзимиздаги аҳволга бир қарайлик. Аҳолиси Уэска шаҳри билан тенг бўлган туман марказларимиздаги стадионлар уёқда турсин ҳатто айрим вилоят марказларидаги стадионлар ҳам хароб бўлиб ётибди. Туман марказларида эса, билганим Қашқадарёнинг нефть ва газга бой конларининг ҳисобидан Ғузор ва Муборакдаги стадионлар бироз тузук кўринишда. Қолганлари эса хароб. Ҳатто уларнинг орасида яйлов вазифасини бажараётган стадионлар ҳам бор. Масалан, Ургутдаги стадион ана шундай яйлов бўлиб ётибди.

Туманлардаги стадионларни аҳволи шу бўлганидан кейин қишлоқлардаги стадионларни аҳволини ўзингиз топиб олаверинг. Аксарият ҳудудларда азбарои ўрни ҳар кимлар томонидан эгаллаб олингани учун одамлар стадион нималигини билмай кетганларига ҳам анча йиллар бўлган

Хўш, жойларда тузукроқ стадион бўлмаса, тузукроқ футбол мактаби бўлмаса кейин биздан қандай қилиб футбол ривожлансин? Қандай қилиб биздан зўр ўйинчилар чиқсин? Қандай қилиб терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқсин.
Энг қизиғи Европадаги кучли бешлик чемпионатларида дунёнинг ҳамма жойидан футболчилар келиб ўйнаяпти. Аммо биздан йўқ. Шу пайтгача ҳам биронта ўйинчимиз ўйнамаган. Буни сабабини қилирсангиз аксарият аҳоли пунктларида стадион йўқлиги сабаб бўлиб чиқади.

P.S. Бу гапларни нега ёзаяпман? Агар жойларда яхши шароитга эга стадионлар етарли бўлса ёш авлод орасидан жа Жаҳон Чемпионатида ўйнайдиган ўйинчи етишиб чиқмаса ҳам, улар кўпроқ футбол билан шуғулланса, соғлом бўлади.
Зеро саломатликда спортнинг ўрни беқиёс.
Аммо, ҳозирча буни бизда тушуниб етишгани йўқ.

(Жойларда болалар футболига оид постимни яқин кунларда қўяман)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Охирги пайтларда каналимдаги аъзолар, яъни сиз азиз муштарийлар жонланиб қолганингиздан кейин мендан турли инсонлар канал ҳақида, бот ҳақида, ундаги қулайликлардан қандай фойдаланиш ҳақида кўп сўрашаяпти.

Очиғини тан оламан, бу масалада ўзим ҳам нўноқ ўқувчиман. Канални очиб долзарб мавзуларда ёзаверсам ўзлари топиб келишади деб ўйлаганман. Ҳозир ҳам шу фикримда турибман. Аммо бироз адашганга ўхшайман.

Бошида канални очиб анчагина долзарб мавзуларда пост ёзиб жойлайвердим. Бот деган нарса ҳақида умуман тушунчам йўқ эди. Каналимда бор йўғи 15 та аъзо бор. Мен эса парвоимга келмай ёзаяпман, ёзаяпман.
Канал аъзолари шу тариқа 150 кишига етди.
Мен яна ҳеч нарсани ўйламай ёзавердим. Очиғи ўша пайтларда канал аъзоларини қандай кўпайтиришни ўйлаганим ҳам йўқ.

Кунлардан бир кун @ZiyoUlashuvchi Исломбек исмли бир бола "Ака, каналингизни кузатиб бораман. Менга жуда маъқул. Агар хўп десангиз каналингизга логотип ясаб берай" деб ёзиб қолди. Хўп дедим ва шу билан ўша кунгача логотипсиз юрган каналим логотипли бўлди.

Эртаси куни қарасам бирданига канал аъзолари кўпайиб бораверди. Бир суткада 150 кишидан 1200 кишига етди. Буни сабаби Замбаракнинг ўқи @zambarakning_oqi каналининг эгаси, daryo.uz  асосчиси Фарҳод Файзуллаев ўз каналида ўқувчиларига мени каналимни ҳам тавсия қилган экан.

Мен энди канал ишига янада маъсулиятлироқ бўла бошладим. Шундан кейин Исломбек бот очиб бериб у билан ишлашни ўргатди. Ҳаммасини ўргандим, аммо ҳанузгача линк кўчиришни ўргана олмадим.
Бу учун унга раҳмат айтаман.

Бу орада канал юритаётган турли болалардан таклиф туша бошлади. Яъни сиз уни каналини, у эса сизникини ўз каналида реклама қилиб берар экан. Мана шу усул ҳам каналда одам кўпайишига озгина бўлса ҳам сабаб бўлади.
Шу пайтгача иккита канал билан шунақа реклама алмашдик. Аммо буни ҳам ёқимсиз томонлари бор экан. Шундан кейин бирданига бир нечта каналдан реклама қилиб беришимни илтимос қилиб чиқишди. Қарасам одамлари озгина, очилганига ҳам кўп бўлмаган. Келажакда ўз фаолиятини қандай йўналишда давом эттириши ҳам номаълум. Шу учун уларни биронтасига жавоб бермадим. Балки хафа ҳам бўлишгандир.

Бу орада Хушнудбек Худайбердиев ўзининг @xushnudbek каналида каналимни реклама қилди ва шу туфайли бугун канал аъзолари янада кўпайишди.

Янги канал очган ва очишни ният қилганларга шуни маслаҳат бераманки авваламбор канални бир мақсадни кўзлаб очинг. Акс ҳолда вақтингизни йўқотганингиз қолади. Иккинчидан эса оригиниал йўналиш танланг. Ана шунда тез оммалашасиз. Учинчидан эса қайси йўналишни танлашингиздан қаттий назар халққа ёрдамингиз тегишини ўйланг. Ана шунда йўлингиз тезроқ очилиб, тезроқ муваффақиятга эришасиз.

Сўзимни охирида илтимос қилар эдимки, "кеча канал очиб, бугун одамларга маслаҳат бериб қолдингми?" деб менга таъна қилманг. Мен шунчаки канал мавзусида фикрларимни билдирдим холос.
Худо хоҳласа келажакда ажойиб мавзуларда ўз фикрларимни эътиборингизга ҳавола қиламан. Доимо омон бўлинглар.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Ўзимизга мос фильм(лар)

1 декабрь куни Тошкент кинотеатрларида Scorpion триллерининг премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази маълум қилди.

Илк уикендда, яъни дам олиш кунларида картинани томоша қилиш учун кинотеатрларга 15 мингдан ортиқ томошабин келди. Бошқа фильмлар намойишига келадиган томошабинлар сони билан таққослаганда бу кўрсаткич 15-20 баробарга кўп.

Алишер Навоий номидаги кино саройи маъмуриятининг маълум қилинишича, мухлислар талабидан келиб чиққан ҳолда деярли барча кинозалларда беш сменада ҳам Scorpion намойиш этилмоқда.
http://dy.uz/GepG8

Эслатиб ўтамиз 27 ноябрь куни "Prologue" кинофестивалининг очилиш маросимида "Scorpion" фильмининг гала-премьераси бўлиб ўтган эди.

Ушбу премьерада қатнашган журналист Эльдар Асанов ўзининг
"Scorpion": яхши суратга олинган ёмон фильм" мақоласи билан
энг узоқ кутилган ўзбек фильмига баҳо берган эди:
http://bit.ly/2E15UU

Шунингдек бу фильм ҳақида санъатшунос Ҳасан Тошхўжаев ҳам ўзининг
“Scorpion”: ишончсиз ва сохта эпизодлар, нооригинал ғоя... номли мақоласини эълон қилди:http://xs.uz/uzkr/post/scorpion-ishonchsiz-va-sokhta-epizodlar-nooriginal-goya

Ҳар икки мақолада ҳам муаллифлар фильмни етарлича таҳлил қилишган.
Уларнинг ҳар иккаласининг ҳам хулосасига кўра фильм сарфланган маблағига арзимайдиган қилиб олинган ва ундаги воқеаларнинг занжири ўта мўрт. Шу учун воқеалар ўта ишончсиз чиққан.

Аммо, Ёшлар медиа маркази ва гувоҳларнинг сўзларига кўра фильмга томошабин "оқиб келаяпти".

Ана шу ерда бир мулоҳаза туғилади: Фильмни танқид қилган ҳар иккала муаллифлар уни ноҳақ танқид қилишганми? Ҳа десак, фильмга кўп томошабин келаётгани ҳам ҳақиқат.
Унда гап нимада?
Мақола муаллифларининг таҳлил ва танқидлари ўринли бўлса фильмга нега томошабин кўп тушаяпти?

Гап шундаки бизнинг томошабинлар орада ўтган йилларда турли савиясиз фильмларни кўравериб-кўравериб буни натижасида ўша савиясиз фильмларга ўрганиб қолишди. Буни натижасида ҳар қандай фильмга, хоҳ у савияли бўлсин, хоҳ савиясиз бўлсин ёппасига тушаверадиган, томоша қилаверадиган бўлиб қолишди.

Буни эса фильм ижодкорлари яхши билишади. Улар томошабинларни савиясига мос фильм ишлашган ва мен бу яқин орада режиссёрларимизнинг томошабинларнинг савиясидан баланд фильм ишлашларига ишонмайман.
Ана шу жиҳатдан олиб қарасак ҳар иккала муаллиф ушбу фильмни тўғри танқид қилган деб ўйлайман.

Ҳозир янги чиқаётган филмларнинг муваффақияти, қандай бўлишидан қаттий назар уларнинг савиясига эмас, фильмнинг тақдимотидан олдин қилинадиган турли реклама ва тарғиботига боғлиқ. Skorpion ижодкорлари эса шу ишни қойил қилиб уддаладилар. Буни натижасини эса бугунги кунда Панорамага оқиб келаётган томошабинлар исботлашаяпти.

Ўзимдан сўрасангиз мен ҳали бу фильмни кўрмадим. Лекин шундай бўлсада мен ҳам ўзимни савияли томошабин деб ҳисобламайман. Менга ҳам бошқа кўпгина томошабинлар қатори "бдиш-бдиш" овозлари билан унча-мунча ёпишмайроқ чиққан саҳналарни ҳам худди мульфильм томоша қилгандай томоша қилиб ўтиравераман.

Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Kun.uz нашрининг Телеграм канали @kunuzofficial Ўзбекистонда иккинчи бўлиб махсус Verified (тасдиқланган) кўк белгига эга чиқди. Бундай белги биринчи марта Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот хизмати каналига (@shmirziyoyev) берилган эди.

Кун.уз нашри ижодкорларини Телеграм компанияси томонидан тан олинганлиги билан табриклаймиз ва уларнинг келгуси фаолиятларида бундан ҳам юқори марраларни эгаллашларига тилакдошмиз!
​​Болқоннинг тоғли мамлакати

ЎзА нинг хабар беришича Европадаги яна бир мамлакатда "сариқ нимчали" лар намойиши бошланмоқда. 👇👇👇
http://www.uza.uz/oz/world/yana-bir-mamlakatda-sari-nimchalilar-namoyishi-boshlanmo-da-10-12-2018?m=y&ELEMENT_CODE=yana-bir-mamlakatda-sari-nimchalilar-namoyishi-boshlanmo-da-10-12-2018&SECTION_CODE=world

Бу давлат Болқон яриморолида, бундан бир неча йил олдин Сербия таркибидан мустақил бўлиб чиққан Черногория (Montenegro) давлатидир.
Бу давлатда мухолифат раҳнамоларини озод қилишни талаб қилаётганлар “сариқ нимча” кийишди. 

Намойиш мамлакатдаги “Демократик фронт” ҳаракатининг Facebookдаги саҳифасида бериб борилган. Намойишчилар кун ора Подгорицадаги суд ва парламент бинолари қаршисида тўпланишмоқда. Кеча кечқурун ташкилотчилар йиғилганларга “сариқ нимча”ларни тарқатган. Етакчилардан бири Андрий Мандич фикрича, сариқ нимчалар намойишчиларнинг мамлакатдаги вазиятга таъсир кўрсата олишини билдиради. 

Эслатиб ўтаман: Черногория бир пайтлар Собиқ Югославия таркибида бўлган 6та иттифоқдош республикалардан биридир.
1991 йилда Собиқ Иттифоқ тарқаб кетиб, унинг таркибидаги 15 та иттифоқдош республика ўз мустақиллигини эълон қилгани ортидан Югославия таркибида бўлган иттифоқдош республикалар ҳам ўз мустақилликларини эълон қилдилар.
Аммо Собиқ Югославияда гегемон бўлган Сербия уларни тинч йўл билан мустақил бўлишларига йўл қўймади. Ўртада қирғинбарот уруш бошланди. Сербия армияси бир тарафда Хорватия билан, бир тарафда аҳолисининг катта қисмини мусулмонлар ташкил этадиган Босния ва Герцоговина билан уруш олиб борди. Ҳар икки тарафдан қурбонлар ва вайронагарчиликлар бўлди. Бу урушда энг кўп жабрни мусулмонлар чекдилар. Серб армиясининг қўмондонлари, Босниядаги серб жамоасининг дала командирлари мусулмонлар яшайдиган ҳудудларда этник тозалашлар олиб борганлар.

Ахийри бу урушга НАТО аралашди ва Сербияни ҳаводан бомбардимон қилиб попугини пасайтириб қўйди. Шунингдек НАТО Сербия олдига "агар зудлик билан босиб олинган ҳудудларни ташлаб чиқмаса қуруқликдан ҳам ҳамла қилиши" ҳақида таҳдидли шарт қўйди. Шундан кейин Сербия ўз қўшинларини орқага қайтарди ва минтақа тинчиди.

Ўшандан кейин мусулмон боснияликлар ва мусулмон хорватларни этник тозалаш ўтказиб қатлиом қилган бир қанча серб ҳарбийлари ва дала командирлари Евроиттифоқ талаби билан Сербия томонидан халқаро ташкилотларга топширилди ва улар Гаага трибунали томонидан суд қилиниб қамоққа тиқилди.

Ўшанда Сербия қўл остидан Хорватия,
Босния ва Герцоговина,
Словерния ва
Македония

мустақил бўлиб ажралиб чиқишди. Аммо Черногория Сербия билан иттифоқни сақлаб қолиб бир давлат бўлиб қолаверди.
2006 йилда ниҳоят Черногория ҳам мустақиллик ҳақида референдум ўтказди ва аҳолининг катта қисмининг қўллови билан ўз мустақиллигини эълон қилди.

Пойтахти Подгорица шаҳри.
Аҳолиси 700.000 киши.
Аҳоли жон бошига Ялпи Ички Маҳсулоти 7 миллиард доллар  атрофида.
Аҳоли жон бошига тақсимлаганда 16000 доллар.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw