G'ayrat Yo'ldosh:
Гумон.
Скамейкада ўтириб поезд жўнашини кутиб ўтирар эканман ердан чиқдими, осмондан тушдими билолмай қолдим рўпарамда бир бола пайдо бўлди:
- Ака, телефонингиздан фойдалансам бўладими?
Унга бошдан оёқ қарар эканман "телефонни берсамми ёки бермасамми, ҳозир "битта телефон қилиб олай" деб телефонни олиб қочиб кетадиганлар кўпайган бўлса" деб ўйлай бошладим.
- Ака, хавотирлангманг, телефонингизни олиб қочиб кетмайман, - деди у шу пайт.
Нима бало у менинг фикрларимни ўқияптими? Мен унга жавоб беришда дудуқланиб қолдим:
- Ййўғее, ннимма деяпсиз? Хаёлимга бу фикр умуман келмади. Марҳамат, мана телефон. Бемалол қўнғироқ қилиб олаверинг.
- Ака, ўзингиз териб берақолинг, у рақамларни айта бошлади.
Уни айтган рақамларини териб телефонни уни қўлига бердим. У телефонимни олиб ким биландир гаплашар экан бир-икки қадам нарироққа юра бошлади. Юрагимга ғулғула тушди. "Ҳозир қочиб кетса-я. Қочса қувиб ета олармиканман? Йўқ, ета олмайман".
Шу пайт гаплашиб бўлди шекилли бола телефонни олиб келиб қўлимга тутқазди ва "раҳмат ака" деб нари кетди. Мен эса яхши танимаган бир инсон ҳақида ёмон гумонга борганим учун ўзимдан уялиб кетдим.
@bugunning_gapi

Ўрнак.
Митти ҳикоя.
У бозор оралаб юрар экан қулоғига шанғиллаган бир овоз эшитилди:
- Юрсангчи тезроқ. Жонинг борми ўзи?
Ўгирилиб қараса ёшгина, чамаси 4 ёки 5- синфларда ўқийдиган озғингина бола қийналиб арава тортиб кетаяпти. Ортидан эса давангирдай бўлиб бир йигит шанғиллаб гапириб кетарди.
У оладиган нарсасини шундоқ жойида қолдирди-да улар томонга юрди. Бориб аравани орқасидан итаришиб кета бошлади.
- Қани болажон, торт.
Бола орқасига ўгирилиб қаради-ю уни ёрдам бермоқчи бўлганини сезиб бош ирғаб қўйди. Аравага юкини ортиб кетаётган шанғи йигит ҳайрон бўлиб бир унга қаради, бир болага қаради-да юзи қизариб апил-тапил аравани бир четидан итара бошлади. Шундан кейин у аравани қўйиб юбориб бирпас уларнинг ортидан қараб турди. Шанғи йигит то машинасига етиб боргунча болага ёрдамлашиб борди. У эса хўрсинганча "ҳаёт инсонларни нималарга мажбурламайди-а?" деб йўлида давом этди.

"Катта гап".
- Хотинини ишлатган эркак эмас, - "гап"да дўстлари орасида гапириб юборди у. Ўшанда ишлари зўр, дўконида савдо роса юришган, турли тарафлардан мижозлари селдек оқиб келиб турган, ердан кесак олса тиллага айланаётган даврлар эди. Орадан бироз ўтиб ишлари тескари кетди. Қарзга ботди. Дўкон ҳам ҳувиллаб ичи бўш бўлиб қолди. "Дўконда турсам қарзни сўраб қўйишмайди" деб уйдан чиқмай қўйди. Дўконни эса хотини юрита бошлади.

Меҳр
- Ўзи сени уйинг борми, қачон қараса машинанг шу ерда, - қўшни унга таъна қилгандай қилиб гапирди. Қўшни бу гапини кулиб, ҳазилга олиб гапирган бўлса ҳам унга тегди.
"Унга нима экан-а? Келаётган бўлсам ўзим туғилиб ўсган ҳовлимга, ота-онамнинг олдига келаяпман-ку! Агар у ҳам мендай туғилиб ўсган ҳовлисидан алоҳида бўлиб кўчиб чиқиб кетганида ва ота-онасининг меҳрини қўмсаб соғинганида уларнинг олдига тез-тез келиб турган ва балки менга бу гапларини гапирмас эди-ми?", у ота-онасининг олдига кирар экан охирги гапини овоз чиқариб гапириб юборди; "Унга мазза, ёлғиз ўғил, доим ота-онасининг бағрида".

Президентнинг матбуот котиби Комил Алламжонов президент ислоҳотларига мос равишда ишлай олди.
Шахсан мен ҳам Алламжоновнинг Президент матбуот котиби сифатида Президент ва ОАВ ўртасида ёки Президент ва халқ ўртасида яхши ишлар қилганини тасдиқлайман. Унга ҳали имкон берилиши керак. Унга босим ўтказиб уни истеъфо ҳақида ариза ёзишга мажбур қилганларни (агар ҳолат ҳақиқатдан шундай бўлган бўлса) Президент администрациясидан ўзларини истеъфога чиқариш керак!

Маҳаллалардан айрим маълумотномаларни бериш бекор қилинди. Келажакда яна нимадир ишларни маҳалла тузилмасидан соқит қилишмоқчи. Бу хабарларни эшитиб "Биратўла маҳалла тузилмасини бекор қилиш керак" деган ўй хаёлимдан кечди. Чунки кўраяпмиз бир пайтлар "дунёда ўхшаши йўқ ва энг мукаммал тузилма" деб мақталган маҳалла тузилмаси амалда ўзини умуман оқламади ва одамларга маълумотнома беришдан нарига ўта олмади. Бу тузилманинг фаолияти "ўзини ўзи бошқариш органи" деб аталсада амалда маҳаллалар ҳеч ҳам ўзини ўзи бошқаргани йўқ. Одамларнинг аксарият муаммолари туман миқёсида ҳал бўлмаган ҳолатда маҳалла умуман ҳал этиб бера олмади. Шундай экан бугунги кунда маҳаллалар фақат турли маълумотномалар берадиган органга айланиб бўлган эди. Шундан келиб чиқсак агар маҳаллалардан маълумотнома бериш тартиби олиб ташланса кейин маҳалланинг ҳам кераги бўлмайди деб ўйлайман. Тағин билмадим, кутамиз.
@bugunning_gapi
@bugunning_gapi
Адашиб ташланган пул.
Эрталаб телефонимга смс хабар келди. Қарасам "ҳисобингиз 30 минг сўмга тўлдирилди" деган ёзув. Ҳайрон бўлдим. Мени ҳисобимга унақа 30 минг сўм ташлайдиган сахий дўстларим йўқ. Демак, кимдир адашиб ташлаб юборган. Кимлигини эса билмайман. "Ишқилиб ким бўлса ҳам боғлансин-да", деб кутаяпман, кутаяпман, қани энди кимдир "адашиб сизни ҳисобингизга пул ташлабман" деб боғланса.
Ўша куни тушдан кейин Тошкентдан қайтар эканман бегона бир номердан қўнғироқ бўлди;
- Ака, адашиб сизни телефон рақамингизга пул ташлабмиз.
- Ҳа тўғри. Ҳозир йўлдаман. Биринчи пайнет чиқиши билан пулингизни қайтариб ташлайман.
- Ака, пайнет қилишингиз шарт эмас. Ҳозир смс жўнатдим. Пайнетдан код боради. Шу кодни рақамини менга айтсангиз бўлди. Пулни сизни ҳисобингиздан қайтариб оламан.
Гаплашиб турганимиз асносида смс хабар келиб қолди. Қарасам коди бор. Ўша кодни телефон қилган болага айтдим. У раҳмат айтиб алоқани узди.
Мени эса елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлди.
Эсимда, бундан икки-уч йил аввал салмоқли суммани пайнетдан телефон рақамимга ўтказаман деб битта рақамда адашиб бошқа рақамга ташлаб юборибмиз. Айб мендан ўтган. Пайнетчи болага рақамимни ўзим нотўғри айтганман. Ўшанда пайнетчи бола мени пулимни адашиб ташлаб юборган рақамни айтди. Мен у билан боғланиб пулимни қайтаришини сўраш учун қўнғироқ қилаяпман. Қўнғироғимга ёши 50-60 лар атрофида деб чамаладим аёл киши жавоб берди.
- Ало, ассалому алайкум.
- Ваалайкум ассалом.
- Хола яхшимисиз?
- Раҳмат.
- Хола, хозир пайнетчи бола мени пулимни сизга адашиб ташлаб юборибди. Шуни қайтариб ўзимга ташлаб юборсангиз?
- Мени унча пулим йўқ.
- Хола, хозир бўлмаса майли бўлиб-бўлиб кейинроқ ташлаб юборинг.
- Мени кейин ҳам пулим бўлмайди. Ким сенга адашиб мени хисобимга пул ташла деди?
- Хола, рақамингизга тушган ўша пул бировни ҳаққи, қайтаришингиз керак-ку!
- Бор, бошимни оғритма. Мен сени ҳам танимайман, пулингни ҳам билмайман. Адашмагин эди.
Шу пайт холанинг ёнларида эркак кишининг овози эшитилди; "Тинчликми? Бер-чи телефонни буёққа.
Шу пайт амаки, бояги холани эри бўлса керак баланд овозда гап бошлади;
- Ҳа болам, тинчликми?
Амакига бўлиб ўтган ишни, холага айтган илтимосимни қайтардим.
- Болам, адашган бўлсанг сен адашгансан. Қўлингдан келса пулингни қайтариб ол. Бўлмаса бизни бошимизни оғритма, - амаки шундай деб телефонни ўчирдилар.
Ўшанда ўша холадан хам, амакидан ҳам қаттиқ хафа бўлдим. Агар шу ишни ёш одам қилса хафа бўлмасдим. Ёшни шайтони кучли бўлади. Аммо ёши бир жойга борган одамларни бировни ҳаққидан қўрқмасликларини кўриб ҳайрон қолган эдим.
Айтишингиз мумкин, уларни ростдан пулни қайтаришга шароитлари бўлмагандир деб. Мен ундай деб ўйламайман. Агар уларни шароитлари ёмон бўлса ва пулни қайтара олмасалар улар узр сўраб қўярдилар. Улар эса узр сўраш уёқда турсин, ҳатто осмондан келдилар.
Ўшандан буён телефон рақамимга бир неча марта кимлардир адашиб пул ташлади. Ўшандай ҳолатларда мен интизорлик билан адашиб пул ташлаганларнинг менга қўнғироқ қилишларини кутаман Яратганга ҳисобсиз ҳамдлар бўлсин, ҳаммасини эгаларига қайтардим. Бундан кейин ҳам қайтараман. Зеро бировнинг ҳаққини ўзлаштириб гуноҳга ботишни ҳеч ҳам хоҳламайман.

Ёшлигимизда, мактабнинг юқори синфларида ўқиб юрган пайтларимизда бир синфдош ўртоғимиз роса мақтанадиган бўлиб, мақтанчоқлик касалига йўлиқиб қолди. Бир нарса ҳақида гап бошласангиз бўлди, "мен фалон жойда кўрганман" дейди. Уни мақтаниб ёлғон гапиришини кимдир билади, сезади, кимдир эса сезмайди. Билмайдиганлар унга қойил қолишади, биладиганларнинг эса энсаси қотади. Шу жумладан мен ҳам уни мақтаниш учун ёлғон гапиришини биламан ва бундан энсам қотади.
Охири бўлмади. Бир куни унга чиройли бир сабоқ бериб қўйишга қарор қилдим.
Мактабда 11- синфда ўқир эканмиз қўшни туманга пахтага бордик. Орадан бироз ўтиб ўқитувчимиз уйга бориб келиш учун 3 кунлик таътил берди. Таътилни тугатиб қайтиб келсак ёмғир ёққан, болалар теримга чиқмай дам олиб ўтиришган экан. Қарасам ўша мақтанчоқ синфдошимиз ҳеч кимга гап бермаяпти. Шунда "мана ҳозир мавриди келди, бир боплай бу мақтанчоқни" дедимда болаларга қараб:
- Болалар, мен бугун қайтиб келишда Самарқанд шаҳридаги бир магазинга кирдим. Қарасам икки кассетали магнитафон турибди(Ўша пайтларда икки кассетали магнитафонлар роса урф бўлаётган даврлар эди). Корпуси ойнадай пластмассадан ясалган экан. Магнитафонни ичлари шундоқ кўриниб турибди. Тасмасининг айланишлари ҳам.
Гапимни гапириб бўлмасимдан мақтанчоқ синфдошимиз:
-Кўрганман, фалон ердаги фалон магазинда турибди. Нархи фалон пул, деса.
Шунда мен;
-Бекорларни 15тасини айтибсан. Ундай магазинни ҳам, магнитафонни ҳам ўзи йўқ. Мен сени синаш учун жўртага ойна корпусли магнитафон ҳақида, гапирдим, қани нима деркин деб.
Синфдош дўстимиз бирдан жим бўлиб қолди. Қолганлар эса кулиб юбордик.
Ўша воқеани ҳанузгача эслаймиз.
Ўша воқеадан кейин бояги синфдошимиз ортиқ мақтанмайдиган бўлди.

Бугун эрта тонгда қоидасиз жанг бўйича россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ва ирландиялик МакГрегор ўртасида жанг бўлиб ўтди. Бу жанг ҳақида реклама ва эълонлар анчадан бери ижтимоий тармоқларда ва ОАВда айланаётган эди.
Мен бу жанг ҳақида гапирмоқчи эмасман. Бошқа фикр билдирмоқчиман. Сабаби мен бундай жангларга мутлақо қизиқмайман. Умуман олганда бир-бирини тепкилайдиган, муштлайдиган спорт турларига унча қизиқмайман ва ундай спорт турларида қатнашадиган спортчиларни ақлли ахмоқлар деб ўйлайман. Чунки онгли равишда пул ёки шуҳрат учун бировни дўппослайдиганлар ёки калтак ейдиганлар руҳий тарафдан мукаммал инсон эмаслар. Ҳарҳолда менга шунақа туюлади.

"Тиланчи". Митти ҳикоя.
Жума намозидан чиқар эканмиз мунгли бир овоз нола қиларди:
- Отам бизни ташлаб Россияга кетиб қолган. Онам беш нафар фарзанд билан ёлғиз қолган. Укам касал, уни даволатишга эса пулимиз йўқ. Сизлардан илтимос, ёрдам беринглар. Биздан қайтмаса Худодан қайтсин.
Яқинроқ бориб қарасам йигирма ёшлардаги кўзи ожиз бир йигит экан. Бечорага раҳмим келди. Чўнтагимдан пул чиқариб унинг қўлида турган елим пакетга ташлай десам у тўлиб-тошиб кетибди. Пулни уни чўнтагига тиқиб ўтиб кетдим.
Кейинги ҳафта жумани бошқа масжидда ўқидим. Масжид дарвозасидан чиқар эканман яна ўша йигит, яна ўша нолали овоз. Кеча ҳафта жумада анча пул тушганди-ку, деб ҳайрон бўлиб масжиддан чиқиб кетдим. Эртаси куни биров билан зарур иш юзасидан учрашишим керак бўлиб қолди. Айтилган жойга бориб ичкарига кирсам билярдхона экан. Учрашишим керак бўлган одамни чиқишини кутиб турар эканман таниш бир овоз бақир-чақир қилиб билярд ўйнар эди. Қайерда эшитганман бу овозни? Овоз келган томонга қарадим. Не кўз билан кўрай-ки ўша масжидда кўрганим "кўзи ожиз" йигит бақир-чақир қилиб билярд ўйнар эди...

Чол ва набира.
Чол ва набира паға-паға бўлиб ёғаётган қорга қараб хўрсиниб қўйишди.
Набира тунов куни олиб келиб ҳовлига эккан бойчечагини, чол эса уйғониб, гуллаб бўлган дарахтларни ўйлаб сас чиқармай Худога ёлворишарди...

Ўлим ибратдир.
Тобут олиб чиқилиб саф бўлиб турган одамларнинг олд тарафига қўйилди. Имом домла мархумнинг яқинларидан "мабодо кимдир хат-ҳужжат билан келса, марҳумнинг олди-бердиларини ўз гарданларингга оласизларми" деб берган саволига "ҳа, оламиз" деган жавоб бўлди. Сўнгра имом домла саф олдига туриб жаноза намозини ўқишни бошлади; "Аллоҳу акбар".
"Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ" деб намоз тугашини билдирувчи салом берилгандан кейин ҳозир бўлган жамоатнинг асосий қисми тобутга хам қарамай ортга, уйга қайтишга шошилди. Тобутни кўтаришга бир тўп яқинлар, қўшнилар, қариндошлар қолдилар. Қолганлар эса ўз ташвишлари билан тарқалиб кетдилар. Тобут елкаларда чайқалганча манзилига ошиқди.
Қабристон. Маййит қабрга қўйилди. Имом домла "Таборак" номи билан машхур бўлган "Мулк" сурасини тиловат қила бошлади. "Табарокаллази биядиҳил мулку ва ҳува аъла кулли шайъин қодир". Марҳумни сўнгги йўлга кузатишга борганларнинг бошлари эгик, Қуръон оятларини қалблари ажиб бир ҳузур туйиб эшитмоқда эдилар. Домла тиловатни тугатиб ўликлар-у, тириклар, ёшлар-у, кексалар, соғлар-у, беморлар ҳаққига дуо қилар экан, дуонинг охирини марҳумнинг ҳаққига бағишлади. Яратгандан унинг гуноҳларини кечиришини ёлвориб сўради. Жамоат эса чин қалбдан "омин" деб турди. Ниҳоят дуо тугаб одамлар ўз ўрниларидан қўзғала бошлашди. Қабр олдида бир-икки киши қолди холос. Қолганлар ўз ташвишлари томон ошиқдилар.
Қабр усти. Ҳамма тарқаб кетган бўлса-да ҳам айрилиқ, ҳам одоб юзасидан марҳумринг яқинлари бироз қабр ёнида ўтириб қолишди. Ўзларича, билганларича марҳумнинг хаққига дуолар қилишди. Ва улар ҳам жанозадан кейин уйга кўнгил сўраб борадиганларни кутиб олиш лозимлигини эслаб қабристон дарвозаси томон ошиқишди. Уларни маърака ва маросимлар билан боғлиқ ташвишлар чулғаганди.
Қабр. Ниҳоят мархумнинг бир ўзи ва бир қабри ёлғиз қолди. Йўқ-йўқ, марҳум бу ерда ёлғиз эмас, марҳумлар ҳам, қабрлар ҳам кўп. Аммо тириклар хам ҳисобга олинса энди у ёлғиз. Кечагина атрофида парвона бўлиб турган яқинлари энди йўқ. Энди унинг ўзи қоп-қоронғу қабрда бир ўзи қолди.
Буни устига ёлғизлик етмагандай қабрни устини бекитиб ташлашган. Қоронғу зулматда ва чиқиб бўлмас жойда(Зеро бунинг унча ахамияти йўқ. Чунки у хоҳласа хам ҳатто у ерда чиқишга урина ҳам олмайди) марҳумни ўзини ёлғиз қолдириб кетишди. Ҳамма, ҳатто энг яқинлар ҳам бундан буёғига мархумнинг жонига оро бўла олишмайди. Энди у ёлғиз.
Эй омонат жон! Эрта бир кун навбатинг келганда ажал отлиғ ўлим шарбатини сен хам албатта татиб кўришингни билиб хам бу беш кунлик дунёда кибрга берилиб кеккаясанми?
Куни келиб сени ҳам ёлғиз ўзингни қоронғу гўрга тиқиб Мункар-Накир ихтиёрига топшириб кетишларири билиб ҳам нафсингга ва шайтонга қул бўласанми?
Эй омонат жон, кўзингни очгил.
Бировнинг ҳаққини ейишдан, кимларнидир ҳаққинини ейишдан ўзингни тийгил. Сен хозир кибраланаётганинг тирик бўлишинг бу вақтинчаликдир. Бир кун сен ҳам Эгангни ҳузурига боришинг, қабрда Мункар-Накир ҳузурида ёлғиз қолишинг бор. Ундан кейин эса Рўзи Қиёматда қайтадан тирилиб бу вақтинчалик ҳаётдаги ҳар бир ишинг учун жавоб беришинг бор. Шундай экан эй омонат жон, кўзингни очгил. Эсингни йиғгил.
#Ўлим_ибрат

Биласизми нима мени ғашимга тегади? Айрим ресторан ва кафеларда, шунингдек тв.каналлардаги кулинария кўрсатувларида айрим одамларимизнинг европаликларга тақлид қилиб пичоқни ўнг қўлда, санчқини эса чап қўлда ушлаб овқатланишлари ёқмайди. Мана ҳозир ҳам "Зўр.тв" телеканалида Шукрулло полвон Исроилов бошловчилик қиладиган "Ошхона қироллари" кўрсатувида иккита бола овқат пиширди ва охирида учаласи ўзини маданиятини кўрсатиб пичоқни ўнг қўлда, санчқини чап қўлда ушлаб, чап қўлда овқатланишмоқда.
Тўғри, кимни қайси қўлда овқатланиши бу унинг ўзининг иши. Аммо ўзини мусулмон санайдиган инсонлар чап қўлда овқатланмайди. Чунки ҳожатга борганда чап қўлнинг бажарадиган ўз "юмуш"и бор. Овқат эса ўнг қўлда ейилади. Шундан келиб чиқадиган бўлсак аксарияти ўзини мусулмон санайдиган ўзбекистонликлар(бошқа мусулмон миллатлар ва ўлкалар ҳам) овқатланаётганда пичоқни чап қўлда, санчқини ўнг қўлда тутиб, ўнг қўлда овқат еса бўлмайдими? Ёки уларнинг бу ишига европаликлар кулишадими? Ёки маданиятсиз ҳисоблашадими?
Йўқ, европаликлар Ислом динига эътиқод қиладиган кишиларнинг пичоқни чап қўлда, санчқини эса ўнг қўлда ушлаб овқатланишларига асло кулишмайди ва мусулмонларни маданиятсизликда айблашмайди ҳам. Чунки улар Шукрулло билсада амал қилмаётган ишни, яъни мусулмон киши овқатни фақат ўнг қўлда ейишини яхши билишади.
Шу учун ҳам, эшитганим бор ғарб давлатларида жойлашган айрим кафе ва ресторанлар ўзига овқатлангани кираётган меҳмонларнинг Ислом динига эътиқод қилишини билса дарров санчқи ва пичоқнинг ўрнини алмаштириб пичоқни чап тарафга, санчқини эса ўнг тарафга олиб қўяр экан.
Биз эса...
Албатта, катта-катта муаммолар олдида бу арзимас гапдир. Шунчаки шу тобда ёзишга гап топа олмай юқоридаги гапларни ёздим. Бу учун маъзур тутасизлар деган умиддаман.

Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида ғаллани суғормаган олтита одам қанчадир вақт ариқдаги сувни ичида туришга мажбурланди. Воқеа жойида эндиликда собиқ, бош вазир ўринбосари Зоир Мирзаев ҳам бўлган ва уларни ариқдаги муздай сувга кийими билан тушишга шу одам мажбурлаган. Бунга сабаб эса ўша ариқни ичида турган иккита фермернинг даласидаги экилган буғдойнинг суғорилмагани бўлган. Уларга даладаги буғдойни суғоришни "олдин пахта бўлсин, кейин ғалла суғорасан" деб Оққўрғон туман прокурори рухсат бермаган.
Ҳаммаси шахмат ўйинига ўхшайди а? Ўзи ерни хўжайини ким? Фермерми ёки ундан тепада турадиган Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман бўлими катталарими ёки туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарими ёки туман прокурорими?
"Чўпон кўп бўлса пода ҳаром ўлади" деган халқимизнинг пурмаъно ҳикматини эшитганмисиз? Ҳозир фермерлар ана шу тепасида чўпони кўп подага ўхшамаяптими сизни наздингизда? Мени наздимда роса ўхшаяпти.
Бечора фермерга биттаси "ғаллани суғор" деб буйруқ беради. Иккинчиси келиб "суғорма" дейди. Учинчиси келиб "нега суғормадинг?" деб тепкилаб уради. Тўртинчиси келиб "нега суғординг?" деб ариқдаги совуқ сувга пишади.
Хўш, фермерларга шунча хўжайин нега керак? У қачон эркин бўлади? Ҳали ошиқча ғалласини "бошқа ҳудудларимиз режани бажара олмаяпти" деб тортиб олиб кетишади. Ҳали қўйларини бўғоз ҳолига қарамай бўғизлашади. Ҳали уришади, тепишади, сўкишади. Нима биз ўтган асрнинг 30-йилларида, мустабид бир тузум бўлган Собиқ иттифоқнинг коллективлаштириш даврида яшаяпмизми?
Э йўқ, жаноблар. Биз йигирма биринчи асрда, демократик жамият қурганмиз деб даъво қилаётган мустақил Ўзбекистонда яшаяпмиз. Шундай экан кўзимизни каттароқ очиб бошқаларга ҳам қарайлик-чи уларда фермерларнинг аҳволи қандай? Қарайликчи, Европадаги фермерларнинг устида биздагидай қишлоқ хўжалигини тузук-қуруқ тушунмайдиган тўрт-бешталаб ҳоким, прокурорга ўхшаган валломатлар ҳукмронлик қилиб ўтирармикан? Сўрайликчи, Италия ёки Францияда фермер ҳокимиятининг идорасини қайердалигини билармикин? Сўрайликчи, Германиядаги фермер кунора ҳокимнинг мажлисига қатнаб ўша мажлисда ғаллани суғормагани учун ҳоким унинг онасига қўшилгани билан даъво қилиб сўкармикан?
АҚШ-демократия тимсоли. Сўрангчи, АҚШлик фермерни ерига ўша фермердан сўроқсиз прокурор ёки штат губернаторининг ўринбосари оёқ боса олармикан? Йўқ, боса олмайди.
Хўш, унда нега бизнинг фермерларни ит ҳам, бит ҳам тепкилайди? Нега уни ўз ҳолига қўйишмайди. Кечаги Оққўрғон фожиаси, ҳа, ҳа, айнан фожиаси охирги сигнал бўлмаяптими? Яна нечта фермер ҳокимни сўкишини кўтара олмай ўзини осиши керак? Яна нечтаси прокурорнинг зуғуми туфайли ўз жонига қасд қилиши керак?
Прокурор ва ҳоким қачон ўз ишини қилади?
Биз демократик жамият қуришни, қурган жамиятимизда инсон манфатлари ва ҳуқуқлари бирламчи ўринда туришини хоҳлар эканмиз фермерларни ҳокимлар ва прокурорлар чангалидан зудлик билан қутқаришимиз керак. Этикдўз сомса ёпса, сомсапаз этик тикиб юраверса, ишонинг ҳеч қачон биримиз икки бўлмайди. Ҳамма ўз ишини қилиш керак. Фермерми, марҳамат, у ҳисоботларини фермерлар уюшмаси ва қишлоқ хўжалиги вазирлигига берсин. Аммо зинҳор уларни ишига қишлоқ хўжалигини мутлақо тушунмайдиган ИИдан чиққан ҳоким ва прокурор аралашмасин. Улар ўз ишини қилсин. Ана шунда фермерни куни кун бўлади ва ўзи ҳам тўяди, халқни ҳам тўйдиради. Акс ҳолда эса ҳаммаси бекор.

Жириновский Ўзбекистонда.
Бугун россиялик таниқли сиёсатчи, РЛДП раҳбари Жириновский Ўзбекистонга, Бухоро шаҳрига ташриф буюрди.
1985 йилда СССР тахтига Горбачёв келиб ўзининг "қайта қуриш"ини бошлаганда кўплаб соҳаларда олдинги раҳбарлар даврига қараганда эркинлик берила бошланди. Шу жумладан СССРни тарк этиб ўзларининг тарихий ватанлари бўлмиш Исроилга қайтиб кетишни хоҳлаб, аммо қаттиқ режим туфайли рухсат ололмай юрган яҳудийларга ҳам эркинлик тегди. Шундан кейин СССРдаги яҳудийлар ёппасига Исроиль ёки АҚШга кўчиб кета бошлайдилар. Аммо Жириновский шамолни қаёққа қараб эсаётгани кўриб ўзининг тарихий ватанига кетмай ўша 80 - йилларнинг охирида РЛДП ни тузади. Ўшандан бери эҳҳе қанча сувлар оқиб кетди. Орадан қарийб 30 - йил ўтди. Жириновский қариб қолганига қарамасдан ҳанузгача шу партияни бошқариб келмоқда. Бу партия ва унинг раҳбарлиги Жириновскийга 30 йилдан бери Исроиль ёки АҚШга кўчиб кетиб у ерда муваффақиятга эриша олмаган айрим миллатдошларидан кўра ҳашаматли ҳаётни тақдим этиб келмоқда.
Унинг партиядаги фаолиятига назар ташласангиз у ҳеч қачон Россия тепасида турган шахсларни кескин танқид қилмайди. Асосан ўзининг "СССРни қайта тиклаш" ҳақидаги алжирашлари билан машҳур. Унинг ўзи ҳам ўша ўтган асрнинг 90-йилларидаёқ ҳеч қачон Россия сиёсий саҳнасида юқорироқ кўтарила олмамслигини билар эди. Зеро бу унга керак ҳам эмас. Бир пайтлар дунёдаги иккита қутбнинг бири бўлган ва бугунги кунда ҳам гарчи ғарбга иқтисодий ва сиёсий рақобатда муносиб қаршилик кўрсата олмаётган бўлса-да дунё сиёсий саҳнасида ўз ўрнига эга бўлган Россиядай давлатда 3-4 та партиядан бирининг раҳбари бўлиш ва шуни ортидан ҳашаматли ҳаёт кечириш унга етарли бўлаяпти. У олдин ҳам, бундан кейин ҳам бундан ортиғини кутмайди.
Шу билан бирга у доим Россия ташқи сиёсатининг норасмий жарчиси бўлиб келаяпти. Масалан, Россия раҳбарларидан бири "СССРни тарқалиши хатолик бўлган эди" деб қайердадир гапириб қолса, эртаси куни Жириновский "Россия СССР тарқалиши ортидан бой берган ҳудудларини қайтариб олиши керак" деб баёнот бераверган. Ана шундай йўл билан у доим Россия раҳбарларининг эътиборида турган.
Умуман олганда Жириновский деганда бошқаларни билмадим-у шахсан мен сиёсат баҳона ҳашаматли ҳаёт кечириб юрган бир туллакни тушунаман.

Қиш келаверганда хаёлга келган фикрлар.
Мана қарийб икки йилдан бери чироғимиз ўчмаяпти. Ҳозир шу тобда ўша чироқсиз ўтирган кунларни эсласам юрагим орқамга тортиб кетади. Халқ ўша оғир кунларга чидаган, чидаб кетаверган экан-да.
Мен Оқсаройда ўтирган жанобни ҳеч ҳам тушунмаганман, тушуна олмаганман. Имконият бор жойда чироқни афғонларга пуллаб, ўз халқнини 20 йиллаб қора зулматда яшашга мажбур қилган, ҳа, ҳа, мажбур қилган ўша инсонни тушунмаганман.
Эсимда, Ургутда чироқ муаммоси 1997-98 йилларда бошланган эди. Ўшандан кейин то 2017 йилнинг бошигача Ургут туманининг шаҳар ва қишлоқларига 4-5 соатдан ошиқ чироқ берилмаган. Ҳатто ёз пайтида ҳам. Мен бу ерда Ургут туманини ёзпяпман-у, мамлакатимизнинг ҳамма жойларида аҳвол шу эди. 2016 йилнинг август ойида нотариусга ишим тушиб Каттақўрғон шаҳрига бордим. Эътибор бериб қарасам у ерда ҳам аҳвол Ургутники билан бир хил экан. Турли идоралар, савдо дўконлари олдида қаторасига баланд овозда чинқириб движок ишлаяпти. Четдан қараганда ўта хунук ҳолат.
20 йил давомида чироқсиз ўтириш осон эмас. Бундан асосан ёш болалар, кексалар, аёллар қийналишди. Қийналишганда ҳам ёмон қийналишди. Ўша пайтларда ишим юзасидан Тошкентга қатнар эканман том маънода икки хил турмуш даражасида яшадим. Тошкентда квартирага киргандан уй иссиқ, иссиқ сув оқаяпти, чироқ ўчмайди, хуллас роҳатижон. Ургутга кечки пайт кириб келар эканман бутун бошли туманда бирон жойда йилт этган чироқни кўрмас эдим. Ҳаммаёқ зим-зиё зулмат бўлар эди. Уйларни ёритиш муаммо, иситиш ундан муаммо эди.
Мен юқорида Оқсаройни ва унда яшаган жанобни эсладим. Ўзбекистонни ҳозирги қийин ҳолатига, одамларнинг Россия ва Қозоғистонда нон қидириб сарсон бўлиб юришларига шу одам айбдор. Агар шу одам ўша 1997-98 йиллардан бошлаб чироқ тақчиллигига йўл қўймай ҳозиргидай ҳаммаёқни чироқ билан таъминлаб қўйганида халқимиз меҳнаткаш халқ, чет элларда сарсон бўлмай ўз уйида нимадир ишлаб чиқарар эди, нимадир очар эди. Шахсан ўзим гувоҳи бўлганман, нечталаб танийдиган одамларимни қўлларида уйда оилавий ишлаб чиқариш учун ускунага пули бор, уйда қўшимча бино бор, аммо чироқ йўқлиги уларга ўша ишни очишга халақит қилган эди. Энди чироқ узлуксиз ёнадиган бўлганда кўпчиликда ўша ишларни қилиш учун маблағ топилмаяпти.
Бир пайтлар ўз туманига сиғмаган ургутлик тадбиркорлар қўшни Жомбой, Булунғур, Самарқанд, Тайлоқ, Нуробод туманларига бориб ишлаб чиқариш линияларини очганлар. Сабаби; Ургутда газ ва чироқ таъминоти билан боғлиқ муаммолар уларни қўшни туманларга бориб ишлаб чиқариш линиялари, заводлар очишга мажбур қилган.
Бу гапларни нега ёзаяпман?
Сабаби, агар бизга чироқ узликсиз берилса одамлар қиш мавсумида ошиқча сарсон бўлмасдан уйларини чироқ билан иситаверадилар. Олдинлари қиш келаверса одамлар ўтин ва кўмир ташвишига тушиб қолишар, пул топган ўтинни ўтин бозоридан сотиб олиб келар, пул топмаган эса ҳовлисидаги дарахтлардан бирини кесиб қишга тайёрлаб қўяр эди.
Ўтган йил унча сезилмаган эди, аммо бу йил халқнинг кайфиятига қараяпман одамлар олдинги йиллардагидай ўтин ва кўмир муаммосини ўйламаяптилар. Чунки кўпчилик уйларини чироқ билан иситадиган ускуналар билан иситишга ўтаяпти. Яъни узлуксиз берилаётган чироқ уларни бироз хотиржам қилаяпти.
Айтмоқчи бўлганим агар давлат жойларда аҳолига газни етказиб бера олмас экан, кўмир тарқатишда сусткашликлар бўлар экан, бундан буёғига чироқни бир минут бўлса ҳам узмаслиги керак. Айниқса қиш мавсумида. Ана шунда одамлар бироз одамга ўхшаб яшайдилар. Зеро ташқарида 21-аср ахир, қолаверса 20-йил чироқсиз ўтирганимиз ҳам етар.

"Берсанг оласан" ёхуд йўқолиб бораётган меҳр-оқибат ҳақида.
— Сахийликни кимдан ўргандинг, — деб сўрадилар Ҳотам Тойдан.
— Ғиштдан ўргандим, — дея жавоб қилди.
— Ҳеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми?
— Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатишларини кузатганмисан? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади. Хаёл қилдим: демак, мол-дунё ҳам шундай. Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади. Бахиллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади, — деган экан шунда Ҳотам Тойи.
Сахийлиги билан бутун Шарқда зарбулмасал бўлган Ҳотам Той ҳақидаги ривоятни юқорида бежизга келтирмадим.
Эртага маҳалламиз марказида яшайдиган бир қариндошимиз ўғлини ўйлантираётган эди, бугун шуни "сабзи тўғрар"и эди. Соат 3 ларда ошни еб кўчага чиқсам маҳалла четида турадиган, узоқ масофага юра олмайдиган бир қариндошимиз кўчага чиқиб "мени уйимга олиб бориб қўядиган бирон киши бормикан?" деб қараб турган экан. Унга "юринг, мен олиб бориб қўяман" деб уйига олиб бориб қўйдим. Қайтаётганимда "шошмай тур, ишкомда узум бор, шундан бир яшик бериб юборай" деб қолди. Қишлоқда турсам ҳам ҳовлимда узум йўқ, майли деб қариндошимга қўшилиб ҳовлисига кирдим. Қарасам кичикроқ бир ишкомда роса узум кўп экан, ўзим яшикни тўлдириб узуб олдим. Қариндошимни хотини келинойи ортимдан яна бир яшик узумни кўтариб чиқди. Шу пайт қарасак қариндошимни қўшниси бўлган бир қизча "сизларга ойим бериб юбордилар" деб бир челак хурмони зўрға кўтариб келиб қолди. Шунда қариндошим "Қара, сенга узум берганимиздан буёқдан бизга хурмо келаяпти. "Буёқдан берсанг, уёқдан оласан" дегани шу бўлса керак" деди ва хотинига қизчани челагини бўшатиб кейин уни узум билан тўлдириб бериб юборишни буюрди. Мен хайрлашиб ортга қайтдим.
Йўлда келар эканман ҳолимизга бир назар солдим.
Олдинлари қишлоқ жойларида(бир пайтлар шаҳарларда ҳам) меҳр-оқибат кучли эди. Ўзида сероб нарсалардан қўни-қўшнилар ва қариндош-уруғларга ҳам улашиш одати бор эди. Охирги йилларда бояги қариндошимга ўхшаган айрим одамларни айтмаганда шу одат батамом йўқолиб бўлди. Энди одамлар ўзида сероб бўлган нарсаларни қўни-қўшнилар ва қариндош-уруғларга улашиш ўрнига бозорга чиқармоқдалар. Тўғри, ҳозир "ўзинг учун ўл етим" замони келди. Аммо бизнинг аксариятимиз ўзимизни мусулмон санаймиз. Динимизда эса қўни-қўшни ва қариндош-уруғлар ўртасида силаи раҳм қилиб уларга доим яхшилик қилишга, ёрдам беришга буюрилганмиз. Қолаверса Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламнинг "бир-бирларинг билан ҳадялашиб туринглар, ана шунда бир-бирларингга меҳр-муҳаббатларинг, оқибатларинг ортади" деб марҳамат қилган кўрсатмалари бор. Бизда олдинги замонлардаги ўзаро меҳр-оқибатни, қўни-қўшни ва қариндош-уруғларга нарса улашишнинг ўзаги шу эди. Шундай экан биз бугунги кунда оғир замонларни баҳона қилиб бир-биримизга нарса улашмай қўйганимизни, ўзаро меҳр-оқибатни йўқотиб бораётганимизни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.
Юқорида Ҳотам Той ҳақидаги ривоятни бежизга келтирмадим. Берсак оламиз, бермасак олмаймиз. Буни эса зинҳор эсдан чиқармаслигимиз керак.
Шу тобда одамларга "Аслингизга қайтинг. Меҳр-оқибатингизга қайтинг" деб ҳайқиргим келади. Аммо буни аввало ўзимга айтишим кераклигини ўйлаб сукут сақлайман.

Forwarded from Викторина
Акага иззат, укага шавқат.
Одамлардаги меҳр-оқибат нега йўқолиб бораётганини, нега йилдан-йил одамлар ўз ака-укаларидан, опа-сингилларидан кечиб "ўзинг учун ўл етим" тарзида яшашга ўтаётганларини билмайман. Балки инсонлардаги "яшаш учун кураш" ҳайвоний хислатлари кучайиб бораётгандир, билмадим.
Мен ҳозир бу ҳақда фикр юритмоқчи эмасман. Мен шунчаки тарихни эсламоқчиман.
1987 йил, маҳалламизда кутилмаган иш бўлди. Кутилмаган иш деганимнинг сабаби ўшанда айтишларича ўша иш ундан олдин умуман бўлмаган экан.
Воқеа шундан иборат эди-ки, отасидан қолган катта ҳовлини ўртасидан бўлиб яшаётган икки ака-ука ўртасида ўртадаги деворни тортишда ярим метр жой учун жанжал чиқади. Ака, укасини ишдалигидан фойдаланиб деворни ўрнини укасини тарафга ярим метр суриб пойдевор қуяди. Ука кечки пайт ишдан кеч келади. Эрталаб туриб қараса акаси пойдеворни ярим метр буёқдан олибди. Акасини чақириб нега бундай қилганини сўраса акаси бунга ҳаққи борлигини айтади. Ўртада катта жанжал бўлади. Ука акага қараб ойболта олиб югурган, ака лом кўтариб ўзини ҳимоя қилган. Ҳар икки тарафдан хотинлар ва болаларнинг элдан уларни ажратиб қўйиш ҳақидаги қичқириқлари қўни-қўшниларни оёққа турғизади. Бир зумда бутун маҳалла ака-укаларнинг ҳовлисига йиғилиб уларни ажратиб қўйишади. Ҳамма ака-укаларнинг ўша ишларидан ҳайрон бўлади. Наҳотки арзимаган ер ака-укалар ўртасида бир-бирларига совуқ қурол кўтаришгача боришларига сабаб бўлса?! Бу иш маҳалла аҳлини ғоят ҳаяжонга солди. Улар ака-укаларнинг ҳар иккаласини олдиларига ўтқазиб насиҳатлар қилишди. Ака ҳар бир ишда оғирроқ бўлиши лозимлигини, ука эса акани отадай иззат қилиши лозимлигини уқтиришди. Охирида улардан бу ишларни бошқа қайтармасликларини сўраб тарқалишди.
Маҳалла аҳли ўша куни кўп насиҳат қилганига қарамай ака-ука икки йилча юзкўрмас бўлиб юрди. Одамлар эса; бири уларнинг бу ишига кулди, бири ачинди. Қисқаси бу иш маҳаллада анча пайт муҳокама мавзуси бўлиб юрди.
Орадан йиллар ўтди. СССР тарқаб кетди. Биз мустақил бўлдик. Мустақилликнинг илк йиллари оғир йиллар бўлди. Одамлар тирикчиликларини важидан анча қийналиб қолишди. "Дўстни қийинчиликда сина" деганларидай ўша йилларда одамлар ўртасида сал нарсага ўзаро жанжаллашиш кўпайди. 1995 йилга келиб маҳалламизда ўнлаб ака-укалар бир-бирлари билан жанжаллашиб юзкўрмас бўлиб юрар эдилар. Энди бир пайтлар ўша биринчи жанжаллашган ака-укаларга бориб насиҳат қилган инсонларнинг болалари ўзаро жанжаллашиб бир-бирлари билан юзкўрмас бўлган эдилар. Энди одамларнинг ҳам кайфиятлари ўзгарган, улар энди маҳаллаларидаги турли ака-укаларнинг ўзаро жанжалларига эътибор бермай ҳам қўйган эдилар ва энди ака-укаларнинг юзкўрмас бўлиши уларга одатдагидай иш туюлар эди.
Ўша пайтда арзимаган нарса туфайли ўзаро жанжаллашиб юзкўрмас бўлиб юрган одамлар орасида отам ва амаким ҳам бор эдилар. Кейинчалик отам ва амаким ўртасидаги муносабат яхшиланиб кетди. Шу жумладан бошқа аразлашиб юрганлар ҳам кимлардир олти ой, кимлардир бир йил аразлашиб юриб кейин ярашиб апоқ-чапоқ бўлиб кетишди. Аммо, минг афсуслар бўлсин-ки бир-биридан аразлаб юрганлар ярашиб олган сари буёқдан яна янгилари чиқиб бир-бирлари билан жанжаллашиб юз кўрмас бўлавердилар. Бугунги кунда ҳам бир нечта маҳалладошларимни биламан ака ёки укалари билан жанжаллашиб юзкўрмас бўлиб юрибдилар. Бу эса ўта ачинарли ҳолат.
Ака-укалар ўртасидаги муносабатлардан гап очилар экан мен доим акалар босиқроқ бўлишлари керак деб ҳисоблайман. Ўзим ҳам акаман ва шу пайтгача укам шошқалоқлик қилганда ҳам босиқлик қилиб келаяпман. Бошқаларга ҳам шундай маслаҳат бераман: Укангиз жиззаки ёки шошқалоқлик қилаяптими, сиз босиқроқ бўлаверинг. Ана шунда ака-ука ўртасида жанжал ва аразлашишлар бўлмайди. Зеро бўлмаслиги ҳам керак. Чунки укага раҳм-шавқат, акага эса худди отадай ҳурмат ва иззат кўрсатилиши керак. Сиз улардан қайси бири бўлсангиз ўзингизга лойиқ бўлинг. Укамисиз, акангизни худди отангизни иззат-ҳурмат қилгандай иззат-ҳурмат қилинг. Акамисиз, укангизга худди болангиз каби раҳм-шавқатда бўлинг. Ана шунда ҳеч қандай жанжаллар ва юзкўрмас бўлишлар содир бўлмайди. Нима дедингиз?
@hikmat_dunyo

Оёғимизни болта билан чопаётган раҳмдиллик.
Сиз ҳеч бировни ишдан олинишига сабаб бўлганмисиз? Устидан ёзибми ёки пора билан ушлаб берибми? Йўқ дейсизми? Унда шу ишни бир қилиб кўринг, кейин ўша порахўрни ёки вазифасини ноинсофлик билан суъистемол қилган шахсни қанчалик ночорлигини кўрасиз. У сизни ишингизни битирмай ёки халқни ҳаққини еб юрган замонида қанчалик осмонда бўлса, сиз сабабли ишдан бўшатилганидан кейин шунчалик хокисор бўлиб олади-ки уни ишдан ҳайдатганингиз ёки пора билан ушлаб берганингизга минг афсуслар чекасиз. Ишдан ҳайдалгандан кейин ёки пора билан тушганидан кейин уйида қариб қолган ота-онаси, ёш болалари, ичида битта ногирон туғилгани ҳам бор чиқаверади.
Ана шунда "Ҳой ноинсоф, шуларни ўйлаб ҳам нафсингни кичикроқ қилсанг, инсоф билан ишласанг" бўлмасмиди?! " деб юборганингизни ҳам билмай қоласиз.
Яқинда мени ўзим шундай ҳолатга тушдим. Маҳалламизда нафақа тарқатиб юрган Халқ банки ходимларининг ҳар бир нафақахўрдан 5-10 сўм олиб қолаётганини факти билан билиб бу ишни Халқ банки раисининг электрон қабулхонасига ёзиб юбордим. Икки кундаёқ ўша ходимларга чора кўрилиб бири ишдан ҳайдалди, бири интизомий жазо олди.
Шундан кейин ўша ишдан олинган ноинсоф уйимга келиб ётиб қолиши қолди холос, тинимсиз қўнғироқ қилади, қўнғироғига жавоб бермасам уйимга қидириб келади. Илтимос устига илтимос. "Инсоф билан ишласанг бўлмасмиди?" десам "Ака, хатоқилдим, кечиринг" дейишдан бошқани билмайди. Ўзини бирам бечораҳол қиёфага солиб олган. Охирги кунларда ўшани кўрсам раҳмим келганидан томоғимдан овқат ҳам ўтмай қолди. Охири бориб ўзим ишдан ҳайдалишига сабаб бўлган ноинсофни ўзим хўжайинига "бу тавбасига таянди, илтимос мен тинч яшай, шуни қайтиб ишга олинглар" деб айтишга ва ёзиб беришга мажбур бўлдим.
Раҳмдиллик қон-қонимизга сингиб кетган. Бир ноинсофни ишдан ҳайдатамиз. У эса келиб оилавий шароитини баҳона қилиб ялиниб ўтирпди. Кейин яна ўзимиз уни ишга тиклашларини сўраб борамиз. У эса ишга тикланса яна ўша эски ишларини қўймайди. Жин урсин бундай раҳмдилликни. Бунақада биз қачон одам бўламиз, қачон порахўрликдан, ўз ишига маъсулиятсизлик билан ёндашишдан қутиламиз? Билмадим, билмадим. Тахминим ҳеч қачон.