Тожикистонга очилаётган янги автобус рейси ёки Ўзбекистон автомобиль транспорт агентлигининг ОАВни қандай сарсон қилгани ҳақида
Бундан уч кун аввал Матбуот ва ахборот агентлиги турли ОАВ ишлайдиган журналистларга "Тошкент-Хўжан-Қўқон-Тошкент" йўналиши бўйича янги автобус йўналиши очилаяпти, келиб сафарда иштирок этиб бу ишни ўзларинг ишлаётган ОАВларида ёритинглар" деб хабар жўнатган. Бугун эрталаб бир гуруҳ турли ОАВда ишлайдиган журналистлар Ўзбекистон автомобиль транспорт агентлиги биносига олдида йиғилишган. Бир пайт агентлик бошқарма бошлиқларидан бири келиб "Сизларни ким чақирди? Бу синов рейс, шу учун сизларни олиб бора олмаймиз" деб ҳаммани қувгандай қилиб ҳайдаб юборган.
Бу ҳақда журналистлар орасида бўлган журналист Аслиддин Алимардонов ижтимоий тармоқларда шундай деб ёзиб қолдирган:
"Уч кун аввал Матбуот ва ахборот агентлиги(ЎзАПИ)
дан хат келди: "Тошкент – Хўжанд – Қўқон – Тошкент" йўналиши бўйича илк автобус қатнови (синов) йўлга қўйилади. ОАВ вакиллари ёритсин, деган мазмунда. Бугун эрталаб, дарё ва траспорт агентлиги биносида 30 дан ортиқ журналист тўпландик. Ҳамма хурсанд, Тожикистонни айланиб келамиз ))) Бир пайт агентлик бошқарма бошлиғи келдию, бу техник синов эди, сизларни ким чақирди дегандай қилиб, ҳаммага жавоб бериб юборди.
Шундан сўнг тв, сайт, матбуот журналистлари сўкина-сўкина ортга қайтиб кетди".
Аммо, ҳатто қувиб юборишса ҳам кетмаганлар бор экан шекилли, орадан бироз ўтиб ЎзАнинг сайтида Сайёра Шоева муаллифлигида бу синов рейси ҳақида хабар берилди:
http://uza.uz/oz/society/khal-aro-avtobus-chegara-ududiga-etib-keldi-04-12-2018
Жумладан хабарда С. Шоева автобусда Тожикистон чегарасига яқинлашаётганларини ёзган.
Аслиддин Алимардоновнинг ёзишича агентлик бошқарма бошлиғи журналистларнинг орқага қайтарар экан "бу синов рейси эканлиги учун биринчи рейсда бир автобус йўлни ўрганадиган мутахассислар боришини, автобусда журналистлар учун жой йўқлигини" маълум қилган.
Шу жойини ўқиб хаёлимга "агентлик камида 50-60 кишилик автобусни тўлдириб Олтой ўлкасининг одам қадами етмаган жойларига йўл очиш учун бораётган эканми, автобусни фақат йўлни ўрганадиган мутахасислар билан тўлдирса" деган фикрлар ҳам келди.
Тўғри, автобусдаги ҳамма жойни "йўлни ўрганадиган махсус мутахассислар" банд қилмагандир. Улар орасида қандайдир расмий делегация ҳам бўлган бўлиши ва "йўлни ўрганувчи мутахассислар" автобусни ярмини банд қилган бўлишлари ҳам мумкин. Аммо, нима бўлганда ҳам журналистларга олдин ўзлари таклифнома бериб, кейин автобус "мутахассислар билан тўлишини" рўкач қилиб ОАВ нинг бу сафардан қолдиришлари яхши иш бўлмабди.
Ўша рейсни ташкиллаштираётган Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги қандайдир мутахассислардан кўра ОАВ ни бу сафарга олиб кетганида ўзи учун ҳам, бизнеси учун ҳам яхши бўлишини тушунмабдими, демак у ерда ишлаётганлар ўтирган ўрнига муносиб эмас. Қолаверса Тожикистонда автобус бор йўғи 100 км дан сал ошиқроқ юради холос. Шундай экан бу сафарда "йўлни ўрганадиган мутахассислар"дан кўра ОАВ олиб кетиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Аммо, лекин, бироқ... Начора.
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcm

Прописка очилса пойтахтда жиноятлар ошадими ёки Астана ва Сеул ҳақида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Умирзоқов ўзининг "Facebook" саҳифасида Тошкент пропискаси Ўзбекистон фуқароларининг Конституцияда белгиланган эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини чекламаслигини айтган.
Депутатнинг фикрига кўра, давлат фуқароларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчишига "қонунда белгиланган тартибда чеклашлар киритилиши мумкин".
Қолаверса, урбанизация жараёни жадал кечган ривожланаётган давлатлар тажрибасидан ҳам маълумки, агар давлат яшаш шарт-шароитлари қолган худудларга нисбатан бир оз яхши бўлган йирик шаҳарларда рўйхатдан ўтиш бўйича самарали қатъий назорат ўрнатмаса, турли хил сабабларга кўра криминоген вазият салбий томонга ўзгаради. Ҳаттоки ўзига хос, «Дунёнинг жиноятчилик авжига чиққан шаҳарлари» рейтинги мавжуд. Ушбу рейтингда биз учун бориб кўриш орзу бўлган Франция пойтахти Париж ҳам бор.
Буни ҳаттоки, Парижда бўлган япон туристлари «Париж синдроми ёки Париж ҳайрати (шоки)», деб аташади.
Бироқ депутат Тошкент пропискаси туфайли пойтахтда жиноятчилик қай даражага етгани ҳақида ҳеч қандай факт келтирмаган. Депутат ушбу изоҳини ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг "Telegram" каналидаги Тошкент пропискаси ҳақидаги фикрларига билвосита жавоб тариқасида ёзган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг фикрлари, унга муносабат билдирган Хушнудбек Худайбердиевнинг пости https://t.me/xushnudbek/1385
ижтимоий тармоқлардан эълон қилинар экан, буларга ҳозирги кунда мамлакатимиздаги журналистлар орасида энг зўр ёзадигани деб биладиганим Муҳрим Аъзамхўжаев ўз блогида пост ёзиб муносабат билдирди.
https://t.me/muhrim/128
Очиғи жаноб депутатнинг "урбанизация", "дунёнинг жиноятчилик авжига чиққан шаҳарлари" каби термин ва иборалардан иборат гапларини ўқиб ҳайрон қолдим. Депутат шунчалик савиясизми ёки ўша постини буюртмага ёзди-ми билолмадим. Билганим шу-ки "агар прописка очилса ва пойтахтда одам кўпайиб кетса жиноятчилик ошиб кетиши мумкин" деган маънога ишора бераётган депутат қаттиқ адашаяпти.
Умуман олганда яқин тарихда, қисқа муддатларда ўз пойтахтининг аҳолисини 4-5 баравар оширган давлатлар ҳам кўп. Масалан, Жанубий Корея. 1981-82 йилларда бу мамлакат пойтахти Сеул шаҳрида 3 миллион атрофида аҳоли яшаган. 1981-йилда Сеул, 1988-йилда бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпиада ўйинларини ўтказиш ҳуқуқини ютиб олди. Ўшандан кейин Сеулда жуда катта кўламда қурилиш ишлари бошланиб кетди. Спортчилар ва турли делегацияларнинг истиқомат қилишлари учун кўп сонли кўп қаватли уйлардан иборат "Олимпиада шаҳарчаси" қурилди.
Шунингдек шаҳарнинг бошқа ҳудудларида ҳам уй-жойлар қурилиши жадаллаштирилди. Ўшанда бу шаҳарчада қурилган янги уйлар хоҳловчиларга олимпиада ўйинлари тугагандан кейин кўчиб кириш шарти билан сотилган. Ўшанда бутун мамлакат бўйлаб эълонлар берилган ва хоҳловчилар мамлакатнинг исталган еридан келиб ўша уй-жойлардан сотиб олишлари мумкин бўлган.
Охир-оқибат натижа шу бўлди-ки Олимпиада ўйинлари тугагандан кейин 1990 йилгача Сеулнинг аҳолиси салкам 3 баробаргача ошиб 8 миллион кишини ташкил этди.
Яна бир мисол: Қозоғистон ўз пойтахтини эски номи Целиноград бўлган, кейин Акмала, ундан кейин Астана номини олган шаҳарга 1998 йилда кўчирган пайтида шаҳар аҳолиси 170 минг атрофида эди. 2007 йилда Назарбоев шаҳарнинг 1 миллионинчи аҳолиси бўлиб туғилган болага махсус сертификат топширди.
19 йилда шаҳар аҳолиси 6 баравар(!) ошди. Хўш, ўшанда Назарбоев ҳам "тинчгина ўтирайлик, янги пойтахтга прописка қилишни ёпиб қўйинглар" деса ҳам бўлар эди. У фуқароларининг эркин ҳаракатланишларини чекламаслик учун бундай қилмади. Хўш, Астананинг аҳолиси 170 мингдан 1 миллионга кўпайиб ёки Сеулнинг аҳолиси 8-10 йилда 3 баравар кўпайиб, 3 миллиондан 8 миллионга чиққанидан кейин уларда жиноятчилик ошиб кетдими? Э, йўқ. Жаноб депутат айнан шу масалада, жиноятчиликни ошишини баҳона қилиб адашди. Уни келтирган важлари умуман нотўғри. Тошкентни аҳолиси 10 миллион бўлса ҳам жиноят аҳоли сон бошига ҳозиргидан кўп бўлмайди.

2019 йил 1 июлдан бошлаб йўл ҳаракати қатнашчилари мобиль видеокамерасиз фаолият олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга эканлиги белгиланди
Бу ҳақда, Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали хабар бераяпти:
https://t.me/huquqiyaxborot
Хабарга кўра:
Ҳукумат қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМҚ-975, 01.12.2018 й.) тасдиқланди.
✅ Низомга мувофиқ ЙПХ ходими хизмат вазифасини амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:
👉 вазифаларини мобил видеокамерадан фойдаланиб олиб бориш ва бу ҳақида йўл ҳаракати қатнашчиларига маълум қилиш (2019 йил 1 июлдан);
👉 йўл ҳаракати қатнашчиси тўхтатилганда унинг олдига бориш, ўзини таништириш, лавозими, унвони фамилияси ҳақида маълумот бериш ҳамда уларга “Сиз” деб мурожаат қилиш;
👉 тиббий ёрдамга муҳтожларни белгиланган жойга олиб боришда фуқароларга ёрдам кўрсатиш;
👉 ҳайдовчини тезликни оширгани ҳақидаги махсус мосламанинг кўрсаткичлари билан таништириш, талабига кўра мосламанинг қиёслаш сертификатини кўрсатиш.
Йўл ҳаракати қатнашчилари мобиль видеокамерасиз фаолият олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга (2019 йил 1 июлдан).

Президент МДҲ раҳбарларининг норасмий учрашувига боради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 6 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган норасмий учрашувида иштирок этади.
Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатаяпти:
http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-prezidentining-md-norasmiy-sammitida-ishtirokiga-d-04-12-2018?m=y&ELEMENT_CODE=zbekiston-prezidentining-md-norasmiy-sammitida-ishtirokiga-d-04-12-2018&SECTION_CODE=politicsр

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
Ўзбекистон Президентининг МДҲ норасмий саммитида иштирокига доир
Ассалому алайкум ҳурматли канал аъзолари.
Бир зумда яна Чоршанба куни келиб қолибди. Бугун одатга кўра Муштарийлар куни. Ҳозир шу тобда тонг юлдузи Чўлпонни ва тугашига 1-2 кун қолган Ойни кўрмоқчи бўлсангиз туриб қуёш чиқар тарафга осмонга қаранг. Гўзалликдан завқ олинг.
Қолганини бироздан кейин гаплпашамиз. Ҳозир кўп ёзаверсам Қуёш чиқиб Ой ҳам Чўлпон ҳам кўринмай қолиши мумкин.

Прописка, африкалик муҳожирлар ва яна ўша депутат
Ану кунги, Тошкент шаҳрида прописканинг ёпиб қўйилганлигини оқлаб, маъқуллаб, буёғи хоҳлаганингиздай сўз қўйиб олаверасиз, ҳақида ёзган депутатнинг гапига муносабат билдириб пост ёзганимдан кейин
https://t.me/bugunning_gapi/123
шу мавзуда муштарийлардан анчагина хабарлар олдим.
Улардан бирида бир муштарий ўша постимда бир масалага эътибор бермаганимни ёзибди. Ўша муштарийнинг фикрига кўра депутат прописка мавзусига Париж шаҳрини мисол қилиб ёзиб адашган:
Ман айтмокчи булганим депутат Париж хакида гапириб каттик адашган сабаби Парижда жиноят аслида Африкадан келган иммигрантлар томонидан килинади.
Бу билан депутат вилоятликларни шуларга тенглаштирди саводсиз.
Муштарийнинг фикрларига қўшилган ҳолда шуни қўшимча қиламан-ки, мени назаримда ўша депутат прописка масаласида Парижни мисол келтириб икки карра хато қилаяпти. Хато қилганда ҳам ўта қаттиқ хато қилаяпти.
"Қанақасига?" дейсизми?
Шунақасига-ки, жиноятчилик юқори бўлган Парижда (аслида Парижда жиноятчилик жудаям юқори эмас, бу шунчаки депутат таъбири билан айтганда шундай бўп қолаяпти) аксар жиноятларни Африка қитаъсидан Францияга келган муҳожирлар қилишар экан. Жаноб депутат эса буни билмаслиги мумкин эмас. Агар у Парижда, нафақат Парижда, балки бутун Францияда жиноятларни катта қисмини фоиз ҳисобида африкалик муҳожирлар содир этишини билмаса у қандай депутат бўлиб юрибди? Агар у буни билса ва буни билган ҳолда Парижни бизга мисол қилаётган бўлса, у вилоятларда яшаётган ўзбекистонликларни африкаликларга тенглаштириб икки карра қаттиқ хато қилаяпти.
Қолаверса Африка қайерда-ю, Франция қайерда?
Францияга муҳожир бўлиб келаётган африкаликлар неча минглаб километр йўл босиб, тоғ-тошлар, уммон-у дарёларни кечиб зўрға бу мамлакатга келаяптилар. Тамомила бошқача муҳит, бошқача шароитга уларни кўникиши, мослашиши қийин бўлиб, шунингдек тил билмаслик муаммоси бор, шуни ортидан жиноят содир этаётган бўлишлари ҳам мумкин. Аммо, биз ўз ватанимиздамиз-ку! Шароитимиз сал фарқ қилиши мумкин, аммо муҳитимиз, тил, дин, менталитет ҳаммаси битта-ку! Шундай экан жаноб депутат нимадан хавотирланаяпти-ю, нега Парижни бизга мисол қилиб келтираяпти?
Биз бор йўғи ўз ватанимиз пойтахтига боришни, ҳеч бир муаммосиз яшашни хоҳлаяпмиз холос.
Қолаверса қандайдир чет давлат бизга қарата "Ўзбекистонликлар, келаверинглар. Бизнинг юртда сизлар фалон ой ҳеч қайерда рўйхатдан ўтмасдан яшайверинглар" деса-ю, аммо ўз Ватанимиз пойтахтида ҳеч қайерга рўйхатга қўймасдан 5 кундан ошиқ
тура олмасак. Бу нима дегани ахир. Жаноб депутат шуни ўйлаганмикин?
Бошқаларни билмадим-у, аммо мен айнан ана шу 1999 йилда Тошкентдаги портлашлар сабабли пойтахтга прописка ёпиб қўйилишини (унгача очиқ эди) маъмурлар томонидан ўз халқига қилинган ҳақсизлик деб биламан. Ана шу ҳақсизликни аллақандай чўпчаклар билан оқлашга уринаётган депутатни эса ўз халқининг, ўз ватанининг ғаними деб биламан. Ўша депутат билиб қўйсин-ки, халқ уни қандайдир ҳақсизликни оқлаб чўпчак тўқиб ўтириши учун депутат қилиб сайламаган. "Оғиримизни енгил қилсин, муаммоларимизни парламентда кўтариб чиқсин" деб депутат қилиб сайлаган. Шундай экан энди ўша депутат халқни дардини гапирсин...... ёки сукут сақлаб жим ўтирсин.

Ҳукуматнинг 2018 йил 3 декабрдаги қарори билан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Раҳбарлари ходимларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборт" телеграм канали хабар бераяпти:
https://t.me/huquqiyaxborot
Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 72 та ташкилот мавжуд эди.
Ўзи мундоқ олиб қарасак Тошкент пропискасини олиши мумкин бўлган ташкилотлар рўйхатига фақат тадбиркорлар ва шўринг қурғур фермер деҳқонлар кирмай қолаяпти холос. Ундан бошқа ҳаммага рухсат тегиб бўлди шекилли. 😊😊😊
Каналга уланиш 👇👇👇

"Временная прописка" ва Олой бозоридаги саргузаштларим ҳақида
1999 йил, 16 февраль куни Тошкентда портлаш бўлганида худди бу ишга вилоятликлар айбдордай ўша куннинг ўзида кўпчиликнинг ҳурматли президенти бўлган 1-президент И. Каримовнинг "Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга қўйиш қоидаларини тартибга олиш" ҳақидаги машҳур қарори эълон қилинди ва шу билан пойтахт пропискаси вилоятликлар учун батамом ёпилди.
Шундан кейин пойтахтдаги ИИБ идоралари турли иш билан пойтахтда юрган вилоятликларга қарши ҳақиқий "ов" бошлади.
Ўша пайтда мен "Олой" бозорида қуруқ мева сотиб жавлон уриб юрган пайтларим эди. Биз растада туриб эмас, балки улгуржи савдо қилардик. Харидорларимиз эса қозоғистонликлар эди. Ҳар ҳафта жума куни бир гуруҳ бўлиб юкларимизни "Камаз"ларга ортиб, пойтахтга қараб йўлга чиқамиз. Шанба ва якшанба кунлари улгуржи (оптом) бозорни ўтказиб душанба куни орқага қайтамиз. Ўшанда Тошкентдаги портлашлардан кейин буёғи 2004 йилларгача "Юнусобод РОВД" деган идора (бошқа бозорларни ўзини туманига қарашли РОВДлар текширган) бизга роса азоб берди. Негадир ҳар якшанба(!) куни камида 20 мелиса бозор стоянкасига 2-3 автобус олиб келиб қўйиб, кейин қаторлардан юриб сотувчилардан паспорт сўрайди. Паспортни қўлига берамиз, у эса уруш давридаги фриц офицериникига ўхшаган башарасини тириштириб паспортимизни прописка урилган жойига бир қарайди-ю, қўлидаги бир даста паспортга қўшиб "учтасковойни хонасига бор" дейди ва навбатдаги одамга ўтади.
Бозор участкавойини хонасида тумонат одам. Шундан сўнг "асирлар"ни стоянкадаги автобусга олиб чиқиб тиқишади. Кейин РОВДга олиб бориб "асирлар"ни "кўпкари" қилишади. 10-15 тача мелиса ҳар тарафдан секин гапга олишни бошлайди: "Шерикларинг ҳам борми? Неча кишисизлар?"
Ўзимизни танишларимизни чамалаб сонимизни айтамиз. Шунда у "ҳар биринг фалон пулдан берасан, пулни ташқарида қоровул будкага олиб бориб берасан, йўқ десанг ҳозир ҳужжатлаштириб Қўйлиқдаги Панельнийга жўнатади, кейин ётасан 15 сутка". Уни бу гапини эшитиб рози бўламиз. Айтган пулини, айтган жойига биттамиз олиб бориб берамиз. Уёқдан олдим деган қўнғироқ бўлади. Кейин у паспортимизни қўлимизга бериб "сур энди" дейди ва биз йўлда сўкина-сўкина бозорга етиб оламиз.
Кейинги якшанба яна шу аҳвол.
Ўшанда, илк марта "фрицбашара"ларнинг қўлига тушиб қолганимизда айримларимиз "Тошкентда 3 кун вақтинча пропискасиз юришга ҳаққимиз борлигини, жума куни келган бўлсак, душанба куни чиқиб кетсак, қанақасига қонунни бузаяпмиз?" деб ўзларича "закунчилик" ҳам қилиб кўришди. Аммо ходимлар ҳам анойи эмас, "Жума куни келганингни нима билан исботлайсан? Поезд ёки автобусни билети борми?" деб сўрашар эди. Табийки бизда ундай билет йўқ. Шундан кейин ундай "закунчи"лардан бир-иккитасини Панельнийга олиб бориб тиқишди ва улар уч кун "маймунхона"да ётиб чиқиб келишди. У ҳолатни кўрганимиздан кейин тинчгина сўраган пулларини бериб чиқиб кетаверишни афзал кўрадиган бўлдик.
Эсимда, ўшанда якшанба куни келаверса бозорда хавотир билан ўтирадиган бўлиб қолган эдик. Узоқдан формали ходимни кўрсак бўлди, бозорга харид учун келган бўлса ҳам унга хавотирланиб қарар эдик.
Агар ИИ ходимлари бозор ичига кираётганини кўрсак "шаҳарда қизиллар" деб ўзимизни тўрт тарафга уриб қочар эдик. Биз қочганимиз билан "қувган ҳам Худо дейди" деганларидай уларнинг автобуслари барибир тўлар эди. Чунки ҳамма ҳам қочишга улгуролмас эди.
Бу ҳолат 2003-2004 йилларгача давом этди ва шундан кейин тинчиди. Ўшандан кейин ҳеч ким прописка деб безовта қилмади. Аммо ўша 3-4 йиллик прописка деб тортган азобимиз бизларни бир умр эсимиздан чиқмайдиган бўлди.
Ўша пайтда "временная прописка" деган терминга шунчалик ёмон аллергия бўлиб қолгандим-ки бу ҳанузгача давом этиб келаяпти. Бу сўз кўнглимда шунчалик оғир яра қолдирган-ки ҳанузгача эшитсам юрагим зирқирайди.
Шу учун ҳам пойтахтда оддий фуқаролар учун доимий пропискани ёпиб қўйилишини фуқароларга қилинган энг катта ҳақсизлик деб биламан. Фейсбукдаги саҳифасида бу ҳақда қандайдир чўпчакларни ёзган депутат эса бу ҳақда нима деб ўйласа ўйлайверсин. Менга уни ўша гаплари бир тийин.

Ucellнинг эгаси ўзгарди
Coscom алоқа операторига (Ucell) эгалик қилган Telia Company швед-фин компанияси ўзининг барча улушини (акцияларнинг 94 фоизи) Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига сотди.
https://kun.uz/22337875
Компания пресс-релизида Ucell'ни 215 млн долларга сотиш ҳисобига шу кунгача шаклланган эски мажбуриятлар сақланиб қолаётгани маълум қилинган.
https://www.teliacompany.com/en/news/press-releases/2018/12/telia-company-divests-its-interest-in-ucell/
Манбаларга кўра, мобил операторига эндиликда UzMobile миллий мобил алоқа операторининг собиқ бош директори Владимир Кравченко бош директор бўлган.
https://www.xabar.uz/knx
Маълумот учун, 2007 йилнинг июлида Telia (ўша вақтда Telia Sonera) Coscom'нинг асосий акционерига айланганди. 2008 йили эса оператор Ucell бренди остида фаолият юрита бошлаганди. Компанияда 1250 нафарга яқин ходим ишлаб келмоқда. Абонентлар сони 7 миллион атрофида.
Telia МДҲ ва Марказий Осиё бозоридан кетиши аввалроқ маълум бўлганди. 2017 йилнинг октябрида Telia Company телекоммуникация ҳолдинги россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг USM Holdings компанияси назорат қиладиган алоқа оператори «Мегафон»даги акцияларини сотганди. 2018 йилнинг февралида эса Қозоғистонда фаолият олиб борган KCell «Казахтелеком»га сотиб юборилди.
Аммо Қозоғистон давлат монополияга қарши кураш қўмитаси Казахтелекомга KCell ни назорат акция пакетини сотиб олишга рухсат бермади. Кейин эса ҳамма ҳужжатлар ўрганилиб рухсат берилди.
https://informburo.kz/novosti/antimonopolnyy-komitet-razreshil-kazahtelekomu-priobresti-75-akciy-kcell-73384.html
Каналга уланиш👇👇👇

Кимнидир хабари бор, кимнидир йўқ, бундан 2 ой аввал Адлия вазирлиги томонидан “Биз коррупцияга қаршимиз” номли мегатанлов эълон қилинган эди.
Мен ҳам ана шу танловга ўзимни 4 блогпостларимни жўнатган эдим. Боя тушдан уйда ишлаб ўтирган эдим бегона номердан қўнғироқ қилиб "мен Адлия вазирлигиданман, сиз танловда ғолиб бўлдингиз. Эртага тақдирлаш маросимига таклиф этамиз" деб қолди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимга қарасам табриклар билан тўлибди.
Кейин йўлга чиқдим. Ҳозир йўлдаман.
Айтгунча xabar.uz сайтининг раҳбарларига, шахсан Жамшид Ниёзовга, гарчи у ҳозир Турон24 га ўтиб кетган бўлса ҳам катта раҳмат айтаман. Улар бир йил олдин менга xabаr.uz сайтида ҳеч иккиланмасдан минбар бердилар.
Шунингдек боя сайтларида бу ҳақда хабар бериб табриклаган
https://www.xabar.uz/le1
xabar.uz жамоасига ҳам катта раҳмат.
Шу жумладан мени табриклаган барчага раҳмат айтиб қоламан.
Марҳамат танловнинг барча ғолиблари билан танишинг:⬇️
Олий соврин ғолиби:
👉 Мирманов Раҳим Романович – “Болаларнинг янги ўйини” номли ижтимоий ролик учун (совға – iPhone X смартфони).
“Энг яхши журналистик материал учун” номинацияси ғолиблари:
👉 1-ўрин: Боходирова Азиза Исроиловна – “На посту” газетасида чоп этилган “Начинается все одинаково” таҳлилий мақоласи учун (совға – Samsung Galaxy S9 смартфони);
👉 2-ўрин: Файзиева Холида Аҳмаджоновна – “Ҳуррият” газетасида эълон қилинган “Қуш фалсафаси. Ҳатто гўрков ҳам таъмагир” номли таҳлилий мақоласи учун (совға – Notebook);
👉 3-ўрин: Арслонов Адҳам Бозорович – “Маҳалла” телеканалидаги “Фикрлар чорраҳаси” теледастури учун (совға – телевизор).
“Энг яхши блогпост учун” номинацияси ғолиблари:
👉 1-ўрин: Юлдошев Ғайрат Асатович – ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Икки қўлдан чиқаётган қарс”, “Мантиқсиз мантиқ”лар”, “Коррупцияни урчитаётган имтиёзлар” каби туркум блогпостлари учун учун (совға – Samsung Galaxy S9 смартфони);
👉 2-ўрин: Қурбонова Азиза Абдусабитовна – “Ўзи нима гап?” лойиҳаси учун (совға – Notebook);
👉 3-ўрин: Жабборов Фозил Фарҳодович – “Чидагин болам-а, чидагин!” блогпости учун (совға – телевизор).
Олий ўқув юртлари талабалари ўртасида “Энг яхши иншо учун” номинацияси ғолиблари:
👉 1-ўрин: Ҳамроқулов Синдор Бобомурод ўғли – Тошкент давлат юридик университети магистранти (совға – Samsung Galaxy S9 смартфони);
👉 2-ўрин: Қалбаева Зулқумар Пулатбоевна – Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат университети талабаси (совға – Samsung Galaxy S9 смартфони);
👉 3-ўрин: Қурбонов Давронбек Мамадиёр ўғли – Навоий давлат педагогика университети талабаси (совға – телевизор).
Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўртасида “Энг яхши иншо учун” номинацияси ғолиблари:
👉 1-ўрин: Юсуфжонова Машҳура Бахтиёр қизи – Наманган вилояти Чуст туманидаги 3-мактабнинг 10-синф ўқувчиси (совға – Samsung Galaxy S9 смартфони);
👉 2-ўрин: Мамадиёрова Ҳилола Эркиёр қизи – Тошкент вилояти Бекобод енгил саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси (совға – Notebook);
👉 3-ўрин: Абдуҳакимова Маҳлиё Фахриддин қизи – Навоий давлат кончилик институти академик лицейи ўқувчиси (совға – телевизор).
Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 2018 йил 6 декабрь куни соат 11-00 да Тошкент шаҳридаги “INTERNATIONAL HOTEL TASHKENT” меҳмонхонасида (Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси 107А-уй) ўтказилади.
t.me/huquqiyaxborot

Ассалому алайкум, ҳурматли канал муштарийлари. Тинч, эсон-омонликда, яхши юрибсизларми?
Сизларни билмадим-у, аммо мен кеча бор-йўғи бир бир кун сизлар билан бўла олмаган бўлсам ҳам сизларни соғиниб қолдим. Зеро сизлар борсиз мен борман. Сизларсиз ҳеч кимман.
Энди кеча Адлия вазирлиги ўтказган тадбир ҳақида бир нечта пост ёзишни мўлжал қилганман ва бугун шу ҳақда ёзишга ҳаракат қиламан.
Шунингдек шу танловга берган постларимни ҳам қисқартириб шу ерда қўйишга ҳаракат қиламан.
Мени табриклаган барчага ўз ташаккурларимни билдираман. Омон бўлинглар, азизлар!

Кеча Адлия вазирлиги ўтказган танловнинг тақдирлаш маросимида ўтирар эканман фақат онамни ўйлаб ўтирдим. Атрофимдагилар сезгани йўқ, уларга ўзимни танловда ютган бир одам қандай хурсанд бўлса ўшандай хурсанд кўрсатиб, тиржайиб ўтирганим билан кўзимдан ёш оқишига сал қолди.
Бундан қарийб уч йил олдин, аниқроғи 2016 йилнинг май ойида телефоним бир ЙПХ ходимининг "шарофати" билан орган ходимларининг қўлига тушганида ва шундан кейин телефонимни текшириш жараёнида ижтимоий тармоқларда бугун Адлия вазирлиги ўтказган танловга топширган постларимга ўхшаш постлар ёзганим учун "сен ижтимоий тармоқларда нималарни ёзаяпсан, умрингни қамоқда чиритиб юборайми?" деб сўроқ қилишганида онамни мазалари қочиб бир ўлимдан қолган эдилар. Ўшанда мен ўзимни иймон-эътиқодли деб биладиган ва ўзини ўзи ўлдириш оғир гуноҳлигини биладиган одам "Онам мени шу учун, ўниб-ўсганимдан кейин хизмат қилиб дуосини олиш ўрнига унга азоб беришим учун туғиб катта қилган эдими?" деб ўзимни ўлдириш пайида ҳам бўлганман ва кечагача, мана шу танловда ғолиб чиққунимча онамга ўшанда етказган озорим учун, унинг тортган дардлари учун ўзимни айблаб келаётган эдим. Ўшанда мени телефонимни экспертизадан ўтказган инсонлар ўз хулосаларида нима деб ёзишган билмайман, аммо ҳаммаси мен учун хайрли якун топди ва мен қиммат телефоним мусодара бўлган ҳолда энг кам иш ҳақининг нечадир баробарида жарима тўлаб қутилдим. Замонани зайлини қаранг-ки бугун ўша пайтда ёзганларимга ўхшаш постлар билан Адлия вазирлиги ўтказаётган танловда ғолиб чиқаяпман.
Ўшанда ўша ёзган постларим онамни дард чекиб азоб тортишига сабаб бўлган бўлса, бугун унинг қувонч билан мени дуо қилишига сабаб бўлаяпти.
Ўшанда ўша ёзган постларим дўст-душманлар олдида бошим эгилишига сабаб бўлган бўлса, бугун ҳамманинг олдида бошимни мағрур кўтариб туришимга сабаб бўлаяпти. "Ҳар замондан бир замон" деб шуни айтишса керакда.
Майли, доим тинчлик бўлаверсин!
Оналаримиз доимо омон бўлишсин!
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw

Адлия вазирлиги ўтказган "Биз коррупцияга қаршимиз" танловининг тақдирлаш маросимига белгиланган вақтдан бироз олдин бордим. Вазирлик ходимлари ўз ишларини бажаришаяпти. Кимдир келганларни рўйхатга олаяпти, кимдир яна нимадир тайёрлаяпти. Тахминимча у ерда камида 10-15 вазирликнинг турли ходимлари бор эди. Мени ҳайрон қолдиргани соат роппа-роса 11 да Адлия вазири тақдирлаш маросими ўтказиладиган залга кириб келаётганида ходимларнинг биронтаси уни қаршилагани ҳам йўқ, туриб ялтоқлангани ҳам. Ҳамма ўз ишини бажараверди.
Баъзида кичик бир идорага бориб қолсангиз ўша идора раҳбарининг тумшуғини осмонга чўзиб юришидан от ҳуркади. Ходимларининг унга қўлини кўксига қўйиб букилиб ялтоқланишдан одамни энсаси қотади. Аммо, кеча кимсан Адлия вазирлигининг вазири хотиржам залга кириб келаяпти. Унга ҳеч ким ялтоқланмаяпти. Мана бўлар эканку мана шундай ишласа ҳам, мана шундай хотиржам вазир бўлса ҳам. Буни устига уни тадбир меҳмонлари бўлган хорижликлар билан инглиз тилида бемалол гаплашиши таҳсинга лойиқ.
Мени ўлчовим бўйича вазирларнинг ҳаммаси ана шундай бўлиши керак.
Энди танловга келсак, бундай танловлар кўпроқ ўтказилиши керак. Шунингдек нафақат Адлия вазирлиги, балки прократура ҳам ёки бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар бундай танловларни кўпроқ ўтказишлари керак.
Танловнинг менга энг маъқул бўлган жиҳати унинг мактаб ўқувчилари ҳам ўртасида иншо ёзиш кўринишида ўтказилганидир.
Ёш авлодга коррупция ва порахўрликни салбий оқибатларини тушунтириш ишларини кўпроқ олиб бориш керак деб ўйлайман. Шунингдек ҳар-ҳар замонда адлия ва прократура ходимлари навбати билан турли мактаблардаги ташриф буюриб коррупция ва порахўрликни салбий оқибатларини тушунтиришлари керак.

Қишлоқлар ландшафти ҳақида икки оғиз
Ану куни шаҳарларимизни қишлоқлашиб қолгани ҳақида пост қўйган эдим. https://t.me/bugunning_gapi/119
Бугун архитектура жиҳатдан батамом бузилиб, қиёфасини йўқотаёзган қишлоқлар ҳақида гаплашамиз.
Ёшлигимизда ҳар қандай қишлоқ четида аҳолига томарқа қилиб ажратиш учун ер заҳираси бўлар эди. Ўша пайтларда аҳолига томарқа ажратиш ишига масъул бўлган ҚФЙ, собиқ "сельсовет" ариза билан мурожат қилган одамларга томарқа ажратар эди. ҚФЙ томарқа ажратишда кўчаларни ўрнини ташлар, агар янги маҳалла бўлаётган бўлса маҳалла гузари учун ер ажратиб қўяр эди. Бу ҳолат мустақилликдан кейин 2003 йилгача давом этди. Ана шу йилдан бошлаб ҳукумат ҚФЙ дан аҳоли учун томарқа ажратиш ваколатини тортиб олди ва бу иш энди ҳокимлар ихтиёрига ўтди. Энди сизга томарқа керакми, ҚФЙга эмас, балки ҳокимиятга ариза билан борасиз. Аммо, тан олиш керак бу ваколат ҳокимиятга ўтганидан кейин томарқа учун ер олиш қишлоқ аҳли учун ниҳоятда қийин иш бўлиб қолди.
Орадан яна 2-3 йил ўтиб "Қишлоқ ҳудудларида аҳолига намунали уй-жой қуриш" давлат дастури ишга тушди. Шундан кейин қишлоқларда томарқа учун ажратиш батамом тўхтатилди. Энди ҳокимиятга томарқа сўраб ариза қилиб борсангиз улар сизга нархини чўнтагингиз кўтармайдиган намунали уй-жой олишни таклиф этадиган бўлдилар. Аммо қизиқиб кўринг, ўша намунали уйларни аксарияти туманлар марказига туташ ҳудудларда қурилди. Қолаверса ундай уйларни пулингиз етса оласиз. Бошланғич тўловга пулингиз етмаса, ана кўча. Бориб дардингизни Худога айтинг. Шунингдек кўп жойларда одамлар яшаб турган қишлоқларини ташлаб ҳўв туманни нариги чеккасида қурилган намунали уйларга кўчиб боришни унчалик ҳам хоҳлашмайди. Ўзларини қишлоғида эса томарқа беришмаяпти. "Хўш, томарқага муҳтож одамлар нима қилишди?"
Унда эшитинг.
Ўзим яшайдиган жойдаги аҳвол ўзимга маълум. Охирги уч йилда мамлакатимизнинг кўп жойларида бўлдим. Уёғи Қорақалпоғистоннинг Тўрткўлидан буёғи Сурхондарё-ю, Андижон томонларгача. Кўп қишлоқларда бўлдим, кўп қишлоқларни кўрдим. Ҳаммасида битта манзара: исталган қишлоқ четига чиқаверар экансиз уёғида на режали кўча бор, на уйлар тартиб билан қурилган, ҳаммаси бўтқа. Битта уй шу ерда бўлса, яна битта уй ҳўв қирни тепасида, яна биттаси ундан ҳам нарида. Аҳвол нега бундайлиги билан қизиқаяпсизми? Олдинига аҳолига томарқа ажратиш ҳоким бува ихтиёрига ўтиб, кейинчалик намунали уй-жой қурилиши бошлангандан кейин томарқа ажратишга ҳоким буванинг ҳам кучи етмаган замонлардан то бугунги кунгача жойларда, қишлоқларда томарқага муҳтож одамлар ҳадди сиққан ердан ёки фермердан ижарага олиб ишлатаётган еридан ёки қаровсиз ерлардан, ҳар ким имкониятига қараб уй қуриб кетаверган. Бу эса қишлоқларнинг ландшафт кўринишини батамом бузиб юборган ва бугунги кўримсиз аҳволига тушди.
Қишлоқларда тартибсиз равишда қурилган ана шундай уй-жойларни албата мутасаддиларимиз ҳам билишган. Чунки уй-жой қурилиши ниманидир чўнтакка бекитиш эмас, қурилган уйлар ҳаммага кўринади. Шу учун ҳам 20.04.2018 санасида Президентнинг "ФУҚАРОЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАМДА ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ҚУРИЛГАН ТУРАР ЖОЙЛАРГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШ БЎЙИЧА БИР МАРТАЛИК УМУМДАВЛАТ АКЦИЯСИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА" фармони эълон қилинди.
http://lex.uz/docs/3694455
Кимлардир ана шу фармонга мувофиқ ўз уй-жойини кадастр ҳам қилиб олар. Аммо бу билан қиишлоқларни ландшафти яхши бўлиб қолармикин?
Бу билан мен ҳозир айнан ўша тартибсиз қурилган уйлар бузилсин демоқчи эмасман. Одамлар қийналиб уй тиклаган, уларни ҳар қандай ҳолатда бузилишига мутлақо қаршиман.
Фақат энди, бундан буёғига давлат органлари, ҳокимиятлар, МФЙ лари аҳолининг уй-жой қуриши учун талабчанроқ бўлишлари керак. Бунда одамларга уй қуришда тўсиқ бўлишлари эмас, балки кўмакчи бўлишлари керак. Одамларнинг ҳаммасини намунали уй олишга имконияти йўқми, демак уларни сарсон қилмай уларга қишлоқлар четидан режали қилиб, сотиғини ер заҳирасининг имкониятига қараб томарқа ажратилиши керак. Акс ҳолда одамлар бундан кейин ҳам бири боғда, бири тоғда дегандай уй қуриб кетаверади.

Охирги икки йилда Адлия вазирлиги томонидан нотариал идораларидаги турли ноқонуний ишларга қарши анчагина ишлар қилинди. Аммо ўша ишлар кўп жойларда самара бермаётгандай. Жойларда нотариуслар томонидан сунъий навбат юзага келтирилаётгани, мижозларга қўпол муносабат, таъмигирлик каби иллатлар ҳанузгача кўп учраяпти.
Бугун Адлия вазирлигининг телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" каналида нотариусларни назорати ҳақида яна бир хабар эълон қилинди. Бу эълонга кўра ҳар бир одам ўз ҳудудидаги нотариусларни фаолиятини баҳолаб қўйидаги кўрсатилган ботга ёзиб юборишлари мумкин экан.
Шуни сизларга ҳам илиндим. 👇👇👇
Давлат нотариал идоралари нотариусларининг иш фаолияти сифатини баҳолаш мақсадида “Давлат нотариал идоралари нотариуслари фаолиятини баҳолаш мезонлари” лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур лойиҳа бўйича таклифлар @dnireytingbot телеграм манзилида қабул қилинади.
Лойиҳанинг тўлиқ матни билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин.👇👇👇
https://goo.gl/DFgNeL

Арманистон зилзиласи: 30 йиллик жароҳат
Роппа-роса 30 йил аввал, 1988 йилнинг 7 декабрь куни, маҳаллий вақт билан соат 11:41 да Арманистонда кучли зилзила содир бўлди. Ўттиз сония давом этган кучли ер ости тебранишлари (зилзила маркази Спитакда 9-10 баллгача) Арманистон шимолини вайронага айлантирди. Спитак шаҳри бутунлай йўқ бўлиб кетди, Ленинакан (ҳозирги Гюмри), Кировакан (ҳозирги Ванадзор) ва Степанавандан фақат вайроналар қолди. Табиий офатдан 300 дан зиёд шаҳар ва қишлоқлар жабр кўрди.
25 минг киши ҳалок бўлди.
19 минг киши ногиронга айланди.
500 минг киши бошпанасидан айрилди.
Мутахассислар Спитак зилзиласи чоғи Хиросимага ташланган атом бомбасидан 10 баравар кучли энергия ажралиб чиққанини қайд этишган.
Арманистон зилзиласи — умумбашарият фожиаси. Арманистонга бутун собиқ Иттифоқ ёрдам қўлини чўзди, АҚШ, Франция, Швейцария, Буюк Британия, Германия, Австрия, Япония каби мамлакатлардан қутқарувчилар ва шифокорлардан иборат мадад кучлари етиб келди. Имкон қадар вайроналар остида қолиб кетган инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаркат қилинди. Жами 111 та мамлакат инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди.
Ўттиз сониялик зилзиладан бузилган шаҳарлар, орадан 30 йил ўтган бўлса ҳамки, тўлиқ тикланганишга улгурган эмас. Бугун Арманистонда зилзила бегуноҳ қурбонларини хотирлаш куни.
Бу ҳақда бугун xabar.uz хабар бераяпти👇👇👇
https://www.xabar.uz/jm9

Хитойда «кир» қор ёғибди
Хитойнинг шимоли-ғарбий қисми аҳолиси ноодатий ҳодисанинг гувоҳи бўлди — Урумчи шаҳрини кулранг-сариқ рангдаги 20 сантиметрлик қор қоплади, деб ёзади Sputnik.
Тирамису (дунё бўйича машҳур десерт) рангидаги қор (маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар унга шундай ном берди) йўллар ва тўхтатиб қолдирилган автомобилларни қопламоқда. Қор ёғаётган вақтда аэропортда кўриш қийинлашганлиги таъкидланмоқда.
Қор ёғиши билан бирга кечган чанг бўрони «кир» қор ёғишига сабаб бўлган.
Бу ҳақда "Спутник"ка таяниб daryo.uz хабар бераяпти
https://daryo.uz/k/2018/12/07/xitoyda-kir-qor-yogdi/?utm_source=Telegram_Bot
Болаликдаги "қўзиқоринли ёмғир менга, қулупнайлиси менга" деган мульфильмни ҳаммамиз кўрганмиз. Ўша мультфильмни кўриб мен ўшанда "қани эди осмондан қўзиқоринлими ёки олмалими ёмғир бизни устимизга ҳам ёғса яхши бўлар эди" деб ўйлаганман. Ёш бўлганман-да.
Дунёда ёмғир турлари кўп.
Чанг ёмғири, бу кўпроқ чўл зоналарида бўлади.
Кул ёмғири, бу кўпроқ кўмир ёқиладиган заводлари кўп саноат районларида бўлади.
Балиқ, қисқичбақа, қурбақа ёмғирлари ҳам бор. Ишонмаяпсизми? Унда буни кўпроқ довул рўй берадиган соҳилбўйи минтақаларда яшаётган одамлардан сўранг.
Ер шари учун юқорида санаган ёмғирларимни ҳаммаси табий ҳисобланади. Она Ер борки улар бор.
Аммо охирги йилларда Ер шари учун ҳам, унда умргузаронлик қилаётган биз учун ҳам хавфли бир ёмғир тури пайдо бўлди-ки буни ҳозир daryo.uz даги хабарни кўриб эсладим.
Бу кислота ёмғирларидир. Бу ёмғир ҳақида илк бор ўқиганимда мактабнинг 11-синфида ўқир эдим. Ўшанда, гарчи мустақилликка эришганимизга анча йил бўлган бўлса-да китоб бўлмагани туфайли биз Собиқ Иттифоқ даврида чоп этилган "Чет эл иқтисодий географияси" китобини ўқиганмиз. Ўша китоб чоп этилган 1985-86 йилларда ўша ғаддор тузум бизни бошимиз устидан ҳали пахтага, ҳали бошқа қишлоқ хўжалалиги экинларига "Кукуруз"да одам саломатлиги учун ўта хавфли кимёвий дориларни сепиб, буни оқибатида даладаги ҳамма нарса заҳарланиб, қишлоқларда ҳатто тоза ичимлик суви топилмай халқимиз ёппасига Сариқ касал бўлиб касалхоналарни тўлдириб ётганинида, касалхонада жой топилмаганлари эса ўлиб кетаётган пайтда "Европада далаларга кимёвий дорилар ҳаддан кўп ишлатилиши боис уларда кислотали ёмғир ёғади" деб бизга "дарс берар" эди. Ҳа, Собиқ Иттифоқ ўзидаги мана шундай ишларни яшириб, ғарб давлатларини айблашга роса уста эди.
Ўша китоб чоп этилганига 30 йилдан ошди. Уни ўқиб кислотали ёмғир нималигини тушунганимга ҳам 20 йилдан ошди.
Ана шу ўтган йилларда Еримиз бўйлаб далаларга ишлатилаётган кимёвий моддаларнинг миқдори эҳҳеее неча баробар ошди. Буни оқибатида эса бошимиз узра ёғаётган кислотали ёмғирни миқдори ҳам ошди. Биз эса бунга ҳозирча парво қилмаяпмиз.
Кексаларни олдида ўтирсак "Ҳозир кўз кўриб қулоқ эшитмаган касаллар кўпайиб кетди. Ёшлигимизда биронтаси йўқ эди" дейишади. Мен эса "бобо, сизни даврингизда кислотали ёмғир ҳам йўқ эди" деб бетгачопарлик қилмай деб, секин ичимда айтаман.
Бундан буёғига мени назаримда далаларга кимёвий моддани камроқ ишлатишни иложи йўқ. Шу учун бу мавзуда индамай қўя қоламан.
Фақат ёмғирда бошяланг камроқ юринг дея оламан холос. 😊😊😊
Бизга кислотали ёмғир эмас, қулупнайли ва қўзиқоринли ёмғир ёққани яхши, нима дедингиз?! 😊😊😊

#Биз_коррупцияга_қаршимиз
Икки қўлдан чиқаётган қарс
Кўчада машинангизда кетаяпсиз. Қоидани буздингиз. ЙПХ ходими тўхтатди ва баённома расмийлаштирмоқчи бўлди. Сиз унга илтимос қила бошладингиз ва гап орасида "уни рози қилиб кетиш"ҳақида гапирдингиз.
У кўнди ва пулингизни олиб сизни қўйиб юборди. Сиз унинг ишидан хурсанд бўлиб раҳмат айтдингиз. Охирида эса у сиздан анча ёш бўлишига қарамай "ака, яхши кунларда учрашайлик" деб хуш кайфият ила у билан хайрлашдингиз. Ўша ЙПХ ходимининг яхши одам эканини, сизга яхшилик қилганини шерикларингизга мақтаб қўйдингиз. Кейин эса қайерда ЙПХ ходимлари ҳақида гап очилганда сиз "Сирдарёда..., Жиззахда..., Самарқандда..., йўлда фалон жойда яхши бир ЙПХ ходими туришини ва у сизга яхшилик қилганини" мақтаб гапириб юрдингиз.
Энди эса тескариси.
Сиз йўлда кетаяпсиз. Қоидани буздингиз. ЙПХ ходими сизни тўхтатди ва баённома ёзмоқчи бўлди. Сиз эса "илтимос ака, рози қилиб кетаман" деб ялинишни бошладингиз. У кўнмай "ака, пулингиз кўп бўлса банкка бориб тўлайсиз" деб баённомани расмийлаштирди. Сиз ана шу пайтда уни ҳатто сиздан ёши катта бўлсада сенсираб "одам эмас экансан" деб ошкора ҳақорат қилиб кетасиз. Камига эса бориб уни шерикларингизга ёмонлайсиз. Ундан кейин эса қайерда ЙПХ ходимларидан гап очилса "Сирдарёда.., Жизззахда.., Самарқандда.., йўлда фалон жойда бир ифлос ЙПХ ходими бор. Қўлига тушсанг ёзиб юборади. Пул ҳам олмайди, илтимосингга ҳам кўнмайди" деб ўша ёмонлаб юрасиз.
Бунақа мисоллар жудаям кўп.
Жамиятимизда порахўрлик ва коррупциянинг йўқолишини хоҳлаймиз. Аммо бир идорага бордик, ҳужжатларимизда камчилик бор. Идора ходими "ҳужжатларни тўғирлаб келинг" деб бизни қайтараяпти. Биз эса дарров унга "рози қилиб кетиш" ҳақида шипшитамиз. Қарабсизки "сиздан угина, биздан бугина" тарзида ишимиз битаяпти.
Эътибор бериб қарасам қайерда бўлмасин, хоҳ у ЙПХ ходими бўлсин, хоҳ бошқа идорада ишласин 3-4 сўм пулимизни олиб ишимизни сал ноқонуний тарафи бўлса ҳам битириб берадиган одамлар биз учун яхши одамлар. Аксинча, қайерда бўлмасин бизни ҳатти-ҳаракатимизга қонунан чора кўрадиган, биз таклиф этаётган "рози қилиш"га кўнмайдиган инсонлар бизни назаримизда ёмон одамлар.
Ана шу ерда мен одамларимизнинг аслида нима хоҳлашларини тушунмаслигим аёнлашади.
"Жамиятдан порахўрликни йўқотиш керак", деб дод-вой соламиз-у аммо ишимизни тезроқ битириш учун порани ўзимиз таклиф этамиз.
Қонун ҳамма жойда устувор бўлишини, хоҳлаймиз аммо уни биринчи бўлиб ўзимиз бузамиз.
Баъзида шу гапларни гапириб ким биландир баҳслашиб ҳам қоламан. "Энди ЙПХ ходимига 3-4 сўм берган билан катта бир идоранинг раҳбари олаётган поранинг фарқи бор-да" дейишади. "Сизни қўйиб юборгани учун ЙПХ ходимига ўзингни наздингизда "озгина" пул узатаяпсиз. Олса хурсандсиз. Олмаса сўкасиз. Ана ўша катта бир идора раҳбарининг олдига бораётганлар ҳам сиздай; камчилигига қарамай пулларини олиб ишларини битирса ундан яхши одам йўқ. Мабодо "иложи йўқ, ҳужжатларингизда камчилик бор" деб қайтарса ундан ёмон, ундан порахўр одам дунёда йўқ ва эшигидан чиқибоқ уни ёмонлаб сўкишади. Умуман олганда "узат-узат" ана шу сизни ЙПХ ходимига узатаётган арзимас пулингиздан бошланади. Бугун ЙПХ ходимига узатасиз, эртага бошқасига. Ана шундай аҳволда умрингизни охиригача "узат-узат" билан ўтиб кетаверасиз. Жамиятда порахўрликни йўқолишини хоҳлайсизми, унда биринчи навбатда қонунни бузманг. Иккинчи навбатда эса ўзингизни қонунбузарлигингизни кимларгадир пора бериб ёпиб кетишга уринманг. Акс ҳолда ҳаммаси бекор гаплар бўлиб қоғозда қолиб кетаверади. Сиз эса ўзингиздан олдингилардай "жамиятимиз порахўрликка тўлган, уни йўқотишимиз керак" деб қичқириб ўтиб кетаверасиз", дейман. Аммо, барибир унинг наздида бир тарафдан порахўр ёмон одам, аммо ўзи биронтага ишини тезроқ битириш учун пора берса буни умуман "ёмон иш қилаяпман" деб ўйламайди.
Жамиятдаги пора олди-бердиси ва порхўрликка бўлган мана шундай "икки хил стандарт"да қараш ҳам бизда порахўрликни камайиш ўрнига баттар авж олиб кетаётганига сабаб бўлмаяптимикин? Сизлар бунга нима дейсизлар?

Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб мажбурий тиббий суғурталаш босқичма-босқич жорий этилади
Кеча, 07.12.2018 санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5590-сонли фармони қабул қилинди.
Президент фармонга кўра 2019–2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси, 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгар бўладилар.
Бу ҳақда kun.uz хабар бераяпти.
https://kun.uz/83978445
Бизда ҳам мажбурий суғурта жорий қилиниши ҳақидаги гаплар йил бошидан бери айланиб юрган эди. Мана ниҳоят Президент фармони билан тасдиқлаб қўйилди.
Фармонни ўқир эканман менда баъзи бир мушоҳадалар туғилди.
1. Мажбурий тиббий суғурта орқали тизимга аҳолидан катта маблағ (ахир 35 миллионга қараб бораяпмиз, тангадан йиғилса ҳам миллиардлаб сўм йиғилади) йиғилса кейин тиббиёт соҳасида ишлаётганларга беморларни қўлига қарамайдиган даражада маъош белгиланармикин?
2. Одамлар мажбурий тиббий суғурта пулини тўлаб қўйганидан кейин шифохоналарда "отангга бор, онангга бор" қабилидаги турли сансоларликларга, турли оворагарчиликларга дуч келишмасмикин? (Одамлар мажбурий суғурта пулини тўлаб қўйганидан кейин табийки шифохоналарда ҳеч кимга пул бергиси келмайди. Шу туфайли тиббиёт ходимлари томонидан сансоларликка дуч келмасмикин?
3. Жорий қилинаётган мажбурий тиббий суғурта қандай тартибда бўлади, ҳали билмайман. Мабодо бу ишга суғурта компаниялари аралаштирилса ҳаммаси бўтқа бўлиб, улар қимматроқ тиббиёт амалиётлари учун пул ажратгилари келмай буни оқибатида одамлар сарсон бўлиб қолмасмикин?
Юқоридаги саволларни бежизга бермаяпман. Ҳаммамизга маълум ҳозир мажбурий автосуғурта бор. Аммо, кўраяпмиз аксарият ҳолларда ЙТҲ рўй берганда ҳайдовчи ва йўловчилар жароҳатланиб кетишаяпти аммо уларга суғурта пули берилаётгани йўқ. Суғурта компаниясидан бу ҳақда сўрасангиз "мурожат қилганларни ишларини кўриб, ўрганиб чиқаяпмиз, лозим топилганларига суғурта пулини тўлаб бераяпмиз" дейди. ЙТҲ натижасида зарар кўрган ва жароҳатланган ҳайдовчидан "нега суғурта компаниясига мурожат қилмагансиз, ахир сиз суғурта учун пул тўлаяпсиз-ку?! деса у "Э, барибир тўлаб бермайди. Ишни ўрганишда удейди, бу дейди ва охирида "компания сизга суғурта бадали тўлашга асос йўқ" деб жавоб қайтаради" дейди.
Бу ҳолатда икки тараф ҳам ҳақ. Мени фикримча эса ўртада ишонч йўқ. Ана шу ишончни йўқлигига ҳайдовчилар айбдор эмас, гарчи ЙТҲ дан кейин суғурта компаниясига мурожат қилмаган бўлса ҳам. Ишончни йўқлигига кўпроқ суғурта компаниялари айбдор. Улар ҳайдовчилар ўртасида тарғибот ишларини умуман олиб бормайдилар. Ёки сиз биронта суғурта компаниясининг йўлларда ҳайдовчиларга "мабодо ЙТҲга учрасангиз бизга мурожат қилинг, ишни ўрганиб суғурта бадалини тўлаб берамиз" деб тарғибот олиб бориб брошюра тарқатганларини. Мен кўрмаганман. Чунки ЙТҲга учраган ҳайдовчининг ўзларига мурожат қилмаслигидан улар манфатдор. ЙТҲга учраган ҳайдовчи қанча кам мурожат қилса уларга шунча яхши.
Шундай экан, эртага мажбурий тиббий суғурта жорий қилинар экан бунга ўша суғурта компанияларини аралаштирмай, тиббиёт соҳасидаги суғуртага жавоб берадиган суғурта компанияси алоҳида ташкил этилиши керак ва одамлар сарсон бўлиб юрмасликлари учун ҳар бир шифохонада уларнинг вакили ўтириши керак.
Албатта бу мени фикрларим. Келажакда мажбурий тиббий суғурта тизими қандай ташкил этилади билмайман. Балки мен бераётган таклифга ўхшаш қилишар, балки бошқача. Буни энди вақт кўрсатади.
Сиз азизларга тилагим ҳеч қачон дард кўрманг. Доимо соғ-саломат бўлиб юринг. Омон бўлинглар.

#Мутола_тайм
Вадим Кожевников, Қилич ва қалқон романи ҳақида
Ҳурматли канал аъзолари, янги қўшилганлар билмас ҳар-ҳар замонда ўзим ўқиган китоблар ҳақида озгина мулоҳазаларимни ёзиб бораяпман. Олдинги постимда Н. Думбадзенинг "Абадият қонуни" романи ҳақида ёзган эдим.
https://t.me/bugunning_gapi/81
Бугун яна бир китоб, Вадим Кожевниковнинг "Қилич ва қалқон" романи ҳақида гаплашамиз.
Бу китоб икки қисмдан иборат бўлиб биринчи қисмини ёш бола пайтимда тушуниб, тушунмай ўқиб чиққан эдим. Бу китоб асосида бир пайтлар Собиқ Иттифоқ даврида кўп қисмли фильм ҳам олинган эди. Ўша фильмни ҳам ёш бола пайтимда Марказий телевидениядан томоша ҳам қилганман, аммо тафсилотлари эсимда йўқ. Кейинчалик эса бу фильмни биронта телеканал қўйганини эслай олмайман.
Орадан йиллар ўтиб бу китобни биринчи қисмини ziyouz.com да кўриб қолдим ва кўчириб олиб ўқиб чиқдим. Иккинчи қисми йўқ экан. Орадан бироз ўтиб бу китобнинг иккала қисми ҳам бошқатдан чоп этилди ва ҳар иккала китобни ҳам олиб яна қайтадан тўлиқ ўқиб чиқдим.
Китобдаги воқеалар 1939-40 йилларда Болтиқбўйидаги немисларни Германияга кўчириш ишлари тасвирланиши билан бошланади. Совет разведкачиси Александр Белов Иоган Вайс номи билан ана ўшанда Германияга кириб олади. Кейин ўша ёқда танишган обрўли одамлари ёрдамида ҳаракатдаги армияга оддий солдат бўлиб кетишдан қутилиб қолади ва гаражга ҳайдовчи бўлиб жойлашади.
Шундан кейин у ўзини кўрсатиб Абвер хизматига ишга ўтади ва кичик ҳарбий унвон олади.
Китобнинг муҳимлиги шунда-ки, бу китобда ўша даврда Германиянинг ҳарбий тузилмалари ҳақида, разведка хизматлари ҳақида, хусусан Гестапо, СС, СД, Абвер хизматлари ҳақида батафсил ёзилган.
Шунингдек бу китобда Сталиннинг 1937-38 йилларда бошлаган репрессиялари ҳақида қисқача ёзиб кетилган.
Шунингдек ўша даврда, Гитлернинг босиб олинган Польшанинг СССР билан бўлган чегара ҳудудларида немисларнинг катта-катта армияларини жойлаштираётганини, немислар СССР билан муқаррар уруш бошламоқчи эканликларини хабарини берган совет разведкачиларининг ўз ватанларида НКВД томонидан "Германияга сотилган айғоқчилар" деб эълон қилиниши ва буни оқибатида ўша айғоқчиларнинг ҳаётлари хавф остида қолиб айримларининг немислар қўлига тушиб жувонмарг бўлиб кетганлари ҳақида ҳам ёзилган.
Аммо, ўша давр сиёсатидан келиб чиқиб китобда СССРни 1939 йилда Германия билан олдинма-кейин Польша ва Чехословакияга бирга бостириб киргани ва буни натижасида уларнинг биридан Ғарбий Украинани, яна биридан Ғарбий Белоруссияни босиб олиш (оккупация) йўли билан тортиб олингани ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган.
Шунингдек, 1939нинг 30 ноябрида Европани босиб олаётган Германиядан ортда қолмаслик ва янги територияларга эга бўлиш учун СССР Финландияга бостириб кирди. Ўша пайтда бугунги кунда Карелия республикаси номи билан Россия Федерацияси таркибида бўлган катта ҳудуд ўша пайтда Финландия таркибида эди. Ўша уруш кўп ҳам узоқ давом этмади ва 1940 йил, 13 мартда Финландия Карелияни СССРга бериш шарти билан ўз мустақиллигини сақлаб қолган ҳолда тугади. Агар ўшанда финлар Карелияни беришмаганда балки Қизил Армия томонидан Финландиян тўлиқ босиб олиниб СССР таркибида иттифоқдош республика қилиб қўйилар эдими, балки.
Китобда Совет-Фин уруши ҳақида ҳам, Финландиядан Карелияни тортиб олингани ҳақида ҳам ҳеч нарса ёзилмаган.
Шунга қарамай бу китоб жуда қизиқарли ёзилган ва ҳаммаларингга ўқишни тавсия қиламан.
Китобнинг ziyouz.com даги манзили👇👇👇
https://www.google.com/url?sa=t&source=web&rct=j&url=http://n.ziyouz.com/kutubxona/category/14-jahon-nasri%3Fdownload%3D5937:vadim-kojevnikov-qilich-va-qalqon-roman&ved=2ahUKEwjN-fGPopDfAhVmwYsKHQGVD-UQFjAAegQIARAB&usg=AOvVaw0I7huIOZtedAWtaeDB4Fft

Муаммоларни "секин шипшитиш" керакми?
Бир муштарий Муҳримнинг Иқбол Мирзо ҳақидаги постидан https://t.me/muhrim/11
жаҳли чиқибди. Унинг фикрича @muhrim, @xushnudbek, @davletovuz лар Ўзбекистонда бўлаётган бирор ўзгаришдан мамнун эмас эканлар. Нуқул танқид қилар эмишлар. Улар ўзларининг танқидий постлари орқали «халқнинг давлатга ишончини камайишига» сабабчи бўлаётган эканлар.
Муштарий ўз мурожаатининг охирида Муҳримга (Хушнуд, Давлетовузга ҳам) шундай мурожаат қилибди: «Сизлар муаммога ечим топиб ёзсаларинг ва ижобий тарафларини ҳам келтириб ўтсаларинг, сизларни ҳақиқатда ақлли инсон эканликларингга ишонаман. Таклифларимни инобатга олмагунларингча, мен ўз фикримни ўзгартирмайман. Фикрим шуки, сиз биринчи навбатда пул топишни, кейин машҳур бўлишни ва одамлар сизларни қадрлашларига эришишни хоҳлайсиз. Бошқа блогерлар ҳам. Бунда сизларда ҳеч қандай ватанпарварлик ҳисси мавжуд эмас. Буларнинг барчаси ИМҲО».
Муҳримнинг ўша постини ўқир эканман яқин тарихни эсладим. 2014-16 йилларда Фейсбукда жуда кўплаб турли танқидий постларимни эълон қилдим. Ўша постларимни мавзуси турли-туман, буёғи доллар ошиб кетишига йўл қўйиб хато қилаётганимиздан тортиб, уёғи турклар билан орамиз бузилгани, уларни қоралаб тв.да кўрсатув қилингани хато бўлгани, пахта мавсуми муаммолари ва ҳоказо бўлган
Ана ўшанда жамиятимиздаги турли иллатлар, бошқарувдаги камчиликлар, жойлардаги ноқонуний ишлар ҳақида ёзар эканман бир гуруҳ Ватанимиз тараққиётини кўра олмаётган каслар "Сен Президентимизни сиёсатларига қаршимисан? Бизда ҳаммаси зўр. Одамлар бахтиёр ва фаровон яшашаяпти. Айрим камчиликлар бўлса ҳам зато тинчмиз, атрофга қара дунё нотинч. Шундай экан шукр қилиб яшайвермайсанми?" деб постларимни остига шарҳ ёзишар эди. Бирини блокласам яна иккитаси чиқиб келаверар эди.
Ўшандан кейин орадан бироз ўтиб ҳеч ким кутмаган ишлар бўлди. Давлат бошқарувига янги раҳбар келди ва "қани, халқ бир дардини айтсин" деб Портални ишга туширди. Ш
Ўша порталга қисқа муддатда миллиондан ошиқ турли мурожатлар келиб тушди. Ана шундан кейин ўзини патриот қилиб кўрсатадиган, аслида эса ўзи билиб-билмай юртини тараққиётига ғов бўлаётган ўша каслар бирданига постларимиз остида шарҳ ёзаётганлар орасидан йўқолиб қолишди. Порталга қилинган миллионлаб мурожатларни кўриб уялиб қолишдими ёки бошқа сабабми билмайман.
Муҳримнинг каналидаги
https://t.me/muhrim/142
ўша постни ўқиб ҳайрон қолаяпман. Нима яна ўша айрим каслар томонидан камчиликларни яшириш, дунёга ўзимизни бахтли ва фаровон кўрсатиш бошланаяптими? Президент, Бош вазир, Адлия вазири ёки Бош прокурор камчиликларни очиқ-ойдин гапирганда ўша Муҳримга таъна қилиб ёзган каслар ўзларича камчиликларни бекитиб нимага эришишмоқчи?
Ёки юқорида ёзганим бундан 3-4 йил олдинги даврни соғинишаяптими? Ёки омма уларга эътибор бермай қўйгани учун(ахир бир пайтлар улар фейсбукда пахта титиб қўйган постлари ортидан кўплаб ўзларига ўхшаганларнинг эътиборида юрар эдилар) қайерларидир ачишиб кетаяптими аламдан?
Билмадим.
Энди муаммоларга келадиган бўлсак мен бу масалада Муҳримнинг ҳам, унинг ўша постига муносабат билдирган Қ. Аслановнинг фикрларига ҳам қўшиламан.
https://t.me/muhrim/143
Булар кўтариб чиқаётган муаммо мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам бўлиши мумкин. Шундай экан ўша муаммони кўтариб чиқмай секин тегишли мутасаддиларга шипшитилса бошқа жойларда ўшандай муаммолар қандай ечилади? Шу учун ҳам ҳар қандай муаммони далиллари билан ижтимоий тармоқларда, ОАВ да кўтариб чиқавериш керак. Қолаверса тв. ёки ЎзА турли муаммоларни секин шипшитмай кўпмиллионли аудиторияга кўрсатаяпти, ёзиб чиқаяпти-ку. Шундай экан журналист ёки блогер нега кўриб турган муаммосини секин шипшитиши керак? Муаммо ошкора кўтариб чиқилсагина жамоатчилик назорати шаклланади. Ахир ҳукумат ва президентни бош мақсади ҳам шу-турли ишларда жамоатчилик назоратини кучайтириш-ку. https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/jamoatchilik_nazorati_qonun_bilan_tartibga_solindi
Шундай экан ижодларингга барака тилаб, мен сизлар билан биргаман ҳурматли Муҳрим, Хушнуд ва Давлетовуз лар.