​​Хотин-қизлар қўмитаси ўтказаётган танлов муддати нега қисқа белгиланган?

1 декабрь куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг «Йил аёли-2018» миллий танловининг 1-босқичи старт олди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати ва қўмитанинг сайтида хабар берилди. http://wcu.uz/uz/news/jil-aeli-2018-millij-tanloviga-start-berildi

Хабарда жумладан шундай дейилади:
"Танлов ҳар йили ибратли аёлларни аниқлаш, уларнинг фаолияти билан кенг жамоатчиликни яқиндан таништириш, илғор хаёт ва иш тажрибасини оммалаштириш, аёлларнинг ўз касбига бўлган фидойилиги ва ижодкорлик қобилиятини рағбатлантириш, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга, жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилади".

Шунингдек, хабарда келтирилишича танловнинг 1-босқичи 1 декабрдан 10 декабргача, 2-босқич 10 декабардан 20 декабргача, 3-босқич эса 20 декабрдан янги йил арафасигача ўтказилиши белгиланган.
Хабарни ўқиб ҳайрон қолаяпман.
Бутун мамлакат аёлларини қамраб оладиган танлов учун бу муддатлар кам эмасми?

Агар Хотин-қизлар қўмитаси "ижодкор аёллар", ё "ўқитувчи аёллар" каби маълум бир соҳада ишлайдиган аёлларга мўлжаллаб ўтказадиган танлов муддатини 1 ой қилиб белгилаганда тўғри тушунар эдим. Аммо бу танловда, касбидан ва соҳасидан қаттий назар мамлакатимиздаги барча аёллар қатнашиши мумкин дейилаяпти.
Хўш, мамлакатдаги аёллар бир ой ичида уч босқичда синовдан ўтказиладиган ушбу танловда бемалол қатнашишга улгура оладиларми?
Қолаверса танловнинг уч босқичи учун бор йўғи ўн кун(!)дан вақт белгиланган. Бу қисқа муддатда номзодлар танлов шартларида келтирилган ҳужжатларни тўплаб топширишга улгурармикинлар?

Биз кичкина мамлакат эмасмиз. Нуфузимиз 33 миллиондан ортиб кетди. Шунга яраша мамлакат бўйлаб кўп миллионли аёллар жамоаси бор. Шундай экан Хотин-қизлар қўмитаси шу танловда қатнашиш хоҳишини билдирган аёлларни синовдан ўтказиш учун сал кўпроқ муддат белгиланса мақсадга мувофиқ бўлмасмиди?

Очиғи Хотин-қизлар қўмитасининг бу ишини мамлакатимиз аёлларини камситиш деб биламан.
Бор йўғи бир ойда бутун мамлакатдаги аёлларни(майли, бир қисмини бўлса-да) бу танловга қамраб олишни иложи борми?
Қўмита шу танловни олдинроқ, масалан сентябрь, октябрь ойларида эълон қилиб бемалол ўтказса бўлар эди-ку!
Хотин-қизлар қўмитаси шунчалик катта ишлар билан бандмиди-ки энди йилни тугашига бир ой қолганда бу танловни эълон қилаяпти. Шошма-шошарлик билан ўтказилаётган бундай танлов керакли самарани беради деб ким кафолат беради?

Мамлакатдаги аёлларнинг бирдан бир ташкилоти бўлган қўмитанинг ўз ҳимоясидаги аёлларни бунақа қилиб ахмоқ қилиши тўғри иш эмас.
Танловда бир ой ичида бутун республика бўйлаб ҳамма номзодларни қамраб олиш имконсиз эканини ўзлари ҳам билади-ку. Ё билмасмикин?
Кимга керак бу томоша?
Ёки бу танлов қандайдир ҳисобот учун "танлов ўтказаяпмизми, ўтказаяпмиз" қабилида бўлмаяптими?

Ҳозир "қўмита бир ойда туман, вилоят ва республика босқичларини ўтказиб улгура оладими?" деб савол қўйдим. Марҳамат, қўйида ўша танловга керак бўладиган ҳужжатлар билан танишинг:

"Маълумотнома (объективка — охирги уч ойдаги 3х4 ўлчамли рангли расм ва меҳнат дафтарчаси асосида тўлдирилган бўлиши шарт);
Тавсифнома (фаолияти давомида эришган ютуқ ва кўрсаткичлари, меҳнат жамоаси эришаётган ютуқлардаги ҳиссаси, ижтимоий-сиёсий фаолиги ва ҳоказолар);
Иштирокчи фаолиятини акс эттирувчи маълумотлар, альбом ва кўргазмали материаллар;
Яшаш жойидан маълумотнома
.

Бу танловда иштирок этишни хоҳлаган узоқ ҳудудларда яшаётган аёллар бошқа ҳужжатлар-ку майли, аммо "Иштирокчи фаолиятини акс эттирувчи маълумотлар, альбом ва кўргазмали материаллар" ни 1-босқичда қатнашиш учун 10 куннинг ичида тайёрлаб топширишга улгура олармикин? Бу ҳақда қўмитадигилар ўйлаб кўрганмикан?

П.С. Менга ҳаммасидан ҳам шу "супер танлов"ни ўтказиш саналарини ким ёки кимлар, қандай ҳолатда, нимани режа қилиб белгилаганлари қизиқ туюлаяпти. Наҳотки мени хаёлимга келган фикрлар ўша танловни ўтказиш саналарини белгилаган инсонни ёки инсонларни хаёлига келмаган бўлса?!

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​G20 саммити якунланди

Буэнос-Айресда ўтган “Катта йигирматалик” саммити 1 декабрда қўшма баёнотнинг қабул қилиниши билан якунланди. Томонлар ўртасида якуний ҳужжат бўйича зиддиятлар охирги лаҳзагача сақланиб қолди, бирор у аниқ мақсадлар қўйилмаган ҳолда қабул қилинди.

G20 давлатлари халқаро савдо тизими ва Жаҳон савдо ташкилоти такомиллаштирилиши зарурлиги ҳақидаги фикрга келишган. Саммит иштирокчиларининг фикрича, амалдаги тизим “олдига қўйилган вазифаларни бажармаяпти”. Етакчилар бу борадаги ислоҳотларни кейинги саммитда муҳокама қилишга келишиб олишган.  
Шунингдек атроф-муҳит тозалиги масаласида ҳам томонлар бир тўхтамга кела олишмаган. АҚШ атроф-муҳитни ифлослантирмаслик ҳақида қабул қилинган Париж конвенциясидан чиқишини билдирган. Бошқа мамлакатлар эса қайта тикланадиган энергияга кўпроқ ўтишларини маълум қилишган.
https://kun.uz/74061874

G20 га, номидан маълум жаҳоннинг 20 давлати аъзо.
Булар, Европадан: Буюк Британия, Германия, Италия, Россия, Туркия, Франция,  Европа Иттифоқи идораси.
Осиёдан: Ҳиндистон, Индонезия, Хитой, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони.
Шимолий Америка: АҚШ, Канада, Мексика.
Жанубий Америкадан: Бразилия, Арентина
Африка қитъасидан: Жанубий Африка Республикаси.
Австралия
.

G20 га аъзо давлатларнинг илк йиғилишлари ўтган асрнинг 90-йилларида Осиёда рўй берган иқтисодий инқироз даврида бошланган эди. Ўшанда бу саммитга, аъзо давлатларнинг фақат молия вазирлари ва марказий банк раислари йиғилишган.
2008 йилдан бошлаб анъанавий тарзда давлат раҳбарлари қатнашадиган бўлдилар.
Саммит ҳар йили бўлиб ўтади. Унда G20 га аъзо давлатларидан ташқари мезбон давлат раҳбари таклиф этадиган бошқа бир неча давлат раҳбарлари ҳам иштирок этадилар.
Шунингдек ушбу саммитга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Бутунжаҳон Савдо Ташкилоти, Халқаро валюта фонди каби бир қанча обрўли халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашади.

Саммит доирасида иштирокчи давлатлар дунёдаги сиёсий ва иқтисодий ҳолатларни муҳокама қиладилар. Шунингдек дунёнинг турли нуқталарида рўй бераётган турли воқеа-ҳодисалар юзасидан таклифлар билдирилади, ечимлар таклиф қилинади.

Бу йилги саммит ишида бир оз кутилмаган ҳолатлар рўй бераяпти. Ҳар йили саммит кунларида дунёнинг икки қутбига даъвогарлик қилаётган икки давлат, АҚШ ва Россия раҳбарларининг ўзаро учрашуви бўлар эди. Бу йилги саммит доирасида ана шу учрашувнинг бўлиш ёки бўлмаслиги сўроқ остида бўлиб турибди. Бунга сабаб  яқинда, Қора денгизда Украинанинг учта кемаси Керчь бўғози томон ҳаракатланаётганда Россия ҳарбийлари уларни Россия ҳудудига рухсатсиз кирганликда айблаб қўлга олди. Кемалардаги денгизчилар қамаб қўйилди. Россия томонининг бу иши Ғарб давлатлари билан биргаликда АҚШнинг ҳам норозилига сабаб бўлди ва президент Трамп Керчь воқеалари ортидан Путин билан Буэнос-Айресдаги саммитда бўладиган учрашувни бекор қилди.
Ҳозирча ҳар икки тарафдан бу учрашувнинг бўлиб ўтиши ёки ўтмаслиги юзасидан турли баёнотлар, фикрлар берилмоқда.
Биз эса воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcm
​​Тожикистонликлар, нон, тухум ва қўшним ҳақида

Тожикистонликлар билан йўллар очилгани эсингиздами? Ўшандан кейин ҳаш-паш дегунча аллақачон 9 ой ўтибди. Йўл очилгани чегаранинг ҳар икки тарафидаги одамлар учун яхши бўлди. Узоқ йиллар бир-бирлари билан кўриша олмаган қариндошлар, қуда-андалар яна дийдор кўришишди. Ҳаммаси ажойиб.

Тожикистон билан чегара очилиши ортидан биз улардан ўзимизда йўқ ёки биздагидан арзон нарсаларни олиб келиб, улар биздан ўзларида бўлмаган ёки ўзларида қиммат бўлган нарсаларни олиб кета бошладилар. Шунингдек ҳар икки тарафдан чаққон уддабуронлар чиқди. Масалан, шу йил ёзда Тожикистон номеридаги автомашинада турли нарсаларни сотиб юрган иккита йигитни маҳалламда кўрдим. Ёки бир нечта маҳалладошларимни ўзлари етиштирган майизни ёки касаначиларни чопон, дўппи каби нарсаларни Душанбе шаҳрига сотиш учун олиб борганларини биламан. Битта маҳалладошим анча пайт қурт, қовунқоқ каби нарсаларни олиб бориб сотиб, ўрнига ҳар борганида телевизор олиб келиб юрди.
Қисқаси чегара очилганидан ҳамма хурсанд, ҳамма шод.

Ана шундай шодон кунлардан бирида, гурунглардан бирида бир қўшним гапириб қолди:
- Шу чегаралар очилгани бир тарафдан ёмон бўлди-да.
Уни бу гапидан ҳаммамиз ҳайрон бўлдик.
- Нимаси ёмон бўлди? - савол бердим унга.
- Чегара очилиб ҳамма нарсамизни ташиб кетишаяпти. Бунақада бизда нархлар ошиб кетади-ку! - унинг "мантиғи" баъзиларга жўяли туюлди.
- Хўш, нимамизни ташиб кетишаяпти? - мен савол беришда давом этаман.
- Ҳамма нарсани ташиб кетишаяпти. Сабзавотларни, тухумни, ҳатто Самарқанд нонини нархи ошибди, роса Дамасга тўлдириб босиб олиб кеташаётган эмиш, - қўшним ваҳимасини давом эттирди.
Ана шунда мени жағим очилди-ку:
- Қўшни, биринчидан тожиклар ва ўзбеклар икки тилда гапирувчи бир миллат. Қолаверса ўзбекистонликлар ва тожикистонликлар азалдан дўст бўлиб яшашган.
Тожикистонликларни нарсаларимизни ташиб кетишлари бизга фойда-ку!
- Қанақасига? - қўшним ҳайрон бўлиб сўради.
- Нонни ташиб кетаяпти дедингиз, ўша нон қандай ундан тайёрланади. Ҳа яшанг, Қозоғистон унидан. Шундай экан тожикистонликлар нонимизни ташиб кетаверса биз қозоқ унини кўпроқ сотиб олсак, новвойларимиз бир тандир эмас, уч тандир нон ёпсалар бўлмайдими?  Шу баҳона ишлаб чиқариш ошади, иш билан кўпроқ одам банд бўлади. Хўш, буни нимаси ёмон?
Ёки тухумга келайлик. Тожикистонликлар қанча кўп ташиб кетса шу иш билан шуғулланадиган тадбиркорларимиз яна янги товуқ фабрикаси қурадилар, яна кўпроқ товуқ боқадилар, яна кўпроқ товуқ гўшти ва тухум ишлаб чиқарадилар. Бу соҳада ҳам янада ривожланиш бўлади. Бошқа соҳалар ҳам шундай: тожикистонликлар қанча кўп ташиб кетишса ўша нарсани кўпроқ ишлаб чиқарамиз, кўпроқ етиштирамиз. Бундан эса биз фақат ютамиз.
- Масалан, охирги пайтларда турли шаҳарларимиздаги турли шифохоналарга даволаниш учун тожикистонликлар кўпроқ келмоқдалар. Агар уларга  меҳмонхона хизмати, овқатланиш шахобчалари, даволаниш муассасаларида етарлича шароит қилсак ва улар бундан қониқиш ҳосил қилиб кетсалар кейин яна бошқаларига ҳам тавсия қиладилар ва улар янада кўпроқ кела бошлайдилар, - мен "лекция"ни давом эттирдим. - Нафақат тиббиёт соҳасида, бошқа турли соҳаларда ҳам улар учун қулайликлар яратиш керак. Улар мамлакатимизга саёҳат учун келадиларми ёки даволаниш учунми ёки иш юзасиданми фарқи йўқ, мамлакатимизга валюта олиб келадилар. Ривожланишимизга оз бўлса ҳам ҳисса қўшадилар. Буни тушуниш учун одам профессор бўлиши шарт эмас. Сиз бўлсангиз "чегарани бекор очди, нонни ташиб кетаяпти, тухумни ташиб кетаяпти" деб нотўғри айтаяпсиз, нотўғри тушунчага бораяпсиз.

Қўшним билан гапимизга гувоҳ бўлганлар "тўғри" деб гапларимни тасдиқлашди. Қўшним эса индамай турар эди. У гапирган гапларимни моҳиятини тушундими ёки йўқми билмайман. Аммо ҳозир, юқоридаги гапларни ёзиб каналимга қўйганимдан кейин бошқалар, айниқса мутасаддилар ва маъмурлар тушунсалар бўлди.

Ё мен адашаяпманми?

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcm
​​Украинадаги ҳамқишлоқларим ёки яхши бир ҳамкор давлатни йўқотишимиз мумкинлиги ҳақида

Охирги кунларда ҳамқишлоқларимдан энг кўп эшитаётган саволим "Энди Украина билан муносабатларимиз нима бўларкин? деган савол бўлаяпти.
"Ҳамқишлоқларингни бошқа дарди йўқми?" дейсизми?  Ҳар 4-5 та хонадондан бирининг одами Украинада бўлганидан кейин бошқа дарди бўлмайди-да.
Украина-Ўзбекистон муносабатларининг келажакда қандай бўлиши уларни шу учун қизиқтиради.
Ишонмаяпсизми? Майли, ўзингиз биласиз. Аммо Украинанинг исталган шаҳридаги турли бозорларга, маркетларга бориб кўринг, қуруқ мева билан савдо қиладиган ўзбекистонликларни аксарияти ургутликлар. Шунингдек турли зиравор сотадиган "точка"ларда ҳам ургутликлар. Турли ошхоналарни юритаётганлар ҳам ургутликлар. Ана шу ургутликларни аксарияти ҳамқишлоқларим ҳисобланишади.
Уларнинг орасида аллақачон Украина фуқароси бўлиб кетганлари ҳам, Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечишни хоҳламай уёқда вақтинчалик рухсатнома билан ишлаб юрганлари ҳам, фуқароликка ариза ташлаб, ололмай юрганлари ҳам бор. Қисқаси ҳаммасидан бор.

Эътибор берсангиз бизга Украинадан келиб ишлайдиганлар саноқли. Улар турли корхоналарда хос мутахасисликлар бўйича ишлаяптилар. Аммо биздан Украинага бориб турли соҳаларда ишлаётган, юқорида ёзганимдай турли бозорларда қуруқ мева ёки зиравор сотиб тирикчилигини ўтказаётган одамлар анчагина. Буёғи можаро ичида қолган Донецк ва Луганскдан тортиб Ғарбий Украинадаги Ужгород, Львов каби шаҳарларгача, жанубда Қримнинг турли шаҳарларигача одамларимиз ҳанузгача ўз ишларини қилиб ризқларини териб юришибди.
Ана шундай ҳолатда ўша одамларнинг яқинлари икки мамлакат ўртасидаги тушунмовчиликларни (мен бўлаётган ишларни шундай деб атаган бўлар эдим) хавотир билан кузатаяптилар. Улар, агар эртага икки мамлакат ўртасидаги воқеалар баттар кескинлашса, Украина томони яқинларини мамлакатдан қувиб чиқаришидан, бунинг ортидан қайнаб турган қора қозонлари қайнамай қолишидан ташвишланмоқдалар. Худо кўрсатмасин-у, агар Украина билан муносабатларимиз ёмонлашса нафақат ҳамқишлоқларимнинг, балки бошқа юртдошларимизнинг ҳам "қора қозон"ларини қуриб қолишига сабаб бўлиши мумкин.

Тўғри, Украинада охирги йилларда вазият бироз издан чиқди ва буни оқибатида мамлакат Қримни Россияга бой берди. Шунингдек Донецк ва Луганскда русийзабонлар бош кўтариши ортидан мамлакат бироз ёмон аҳволга тушди. Аммо Украина бу муаммоларни енгиб ўтади.
Сабаби, бу мамлакат кичкина мамлакат эмас. Територияси, аҳолиси жиҳатдан нафақат Европада, балки жаҳонда юқори ўринларда туради. Шунингдек саноати ва инфратузилмаси ҳам етарлича ривожланган.

Энди охирги ҳафталардаги Украина-Ўзбекистон муносабатларининг таранглашувига келсак, олдинига Украина томонидан ўзбек машиналари импортининг текширилуви, кейинчалик Ўзбекистон томонидан мамлакатга импорт қилинаётган шакарнинг тўхтатилиши http://www.ukrsugar.com/uk/post/uzbekistan-prizupiniv-import-cukru-z-ukraini?sec=novini , шунингдек
Украина Ўзбекистондан импортни чеклаш бўйича чораларни қўлламаган бўлса ҳам, Украинанинг Тошкентдаги элчиси Юрий Савченконинг (сўзларига кўра), "украин корхоналари, асосан фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари товарларни божхона жараёнларидан ўтказишдаги тўхталишлардан шикоят қилмоқда" дейиши вазиятни анчагина жиддийлигини англатади.

Украина томони ҳам, бизнинг ҳукуматимиз ҳам икки томонлама ҳамкорликни ижобий сақлаб қолиши учун ҳаракат қилиши керак. Айниқса бизнинг ҳукуматимиз бу масалада ташаббус кўрсатиши лозим. Чунки Украинадан кўра биз бу давлат билан илиқ муносабатлардан кўпроқ манфатдормиз. Украина Ўзбекистон билан муносабати бузилса ҳеч нарса йўқотмаслиги мумкин. Аммо биз кўп нарса йўқотамиз. Шу учун ҳам ҳукуматимиз ҳар қандай ҳолатда Украина билан яхши муносабатлар сақланиб қолиши учун ҳаракат қилиши керак. 

Умуман олганда турли давлат сиёсатчилари  қандайдир ўзаро сиёсий келишмовчиликни бошлашдан олдин ўша келишмовчилик миллионлаб оддий халққа оғир бўлиб тушиши мумкинлигини инобатга олишлари ва тушуниб етишлари керак. Шу жумладан бизнинг сиёсатчиларимиз ҳам.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcm
Forwarded from Muhrim / Муҳрим
«Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир»

Ҳуқуқшуноснинг баландроқ жаранглаган саволи ўзи бошқа — у нега прописка ҳалиям бор демаяпти (мусулмончилик — аста-секинлик эканини айтмасангиз ҳам билади ҳуқуқшунос), у нега пропискали бир Ўзбекистон фуқаросига бошқача, пропискасиз Ўзбекистон фуқаросига бошқача бож белгиланяпти, деб жиғибийрон.

Депутат эса саволга жавобни Париждан олиб келган. Эмишки, прописка очиб юборилса, жиноятчилик кўпайиб/кучайиб кетармиш (худди ҳозир кам). Мана, ҳаммамиз (ҳатто депутат ҳам) боргиси келадиган Париж ҳам шунақамиш. Японлар қўрқармиш боргани. Депутат Конституциянинг 28-моддасидан иқтибос ҳам келтирган: «Ўзбекистон Республикаси Фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир».

Депутат — халқ вакили — ушбу модданинг халққа ёқадиган, халқ байроқ қиладиган қисмини эмас, Конституциянинг ҳам Конституциялигини ҳам бир пул қиладиган қисмига урғу берган, шунга асосланган, ҳуқуқшуноснинг саволига шу таъкид билан жавоб бермоқчи бўлган: «Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир». Конституция қандайдир бир қонундан кўра кучсизроқ қиладиган таъкид. Биргина қонун олдида кучсизлигини тан олган Конституциянинг баҳоси...

Айтмоқчи, Ўзбекистон Конституция бир эмас, икки қонун олдида кучсиз. 28-моддан кейинги 29-моддага мувофиқ, Ўзбекистонда «ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир». Конституция аслида шу икки эркинлик — кўчиш ва фикр (сўз ва эътиқод) эркинлигини таъминласа бўлди эди, қолгани жойига тушарди, аммо ҳатто Конституция ҳам ожиз.

Жуда бир универсал гап бу лекин: «Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир». Конституциядаги исталган модданинг давомига қўшиб қўйса бўлади. Масалан, 24-моддага: «Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир». 6-моддага қўшайлик-чи: «Ўзбекистон Республикасининг пойтахти — Тошкент шаҳри. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир». 4-моддада ҳаёт ҳақиқатига айланиб қоляпти ҳатто: «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир».

Ёки 96-моддага қўшиб кўрайлик, қандай кўринаркин: «Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир».

Сизгаям абсурд кўриняптими? Масалан, менга ҳам 28- ва 29-моддада «қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир» деган гап ҳам худди шундай абсурд кўриняпти.

https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ
​​​​Сержило Самарқанд ёки қишлоқ бўлиб қолган шаҳарларимиз

Яқинда, nuz.uz да Т. Раҳматуллаевнинг
"Бир қаватли тарихий Самарқанд ўрнига "сержило шаҳар" кимга керак?" номли мақоласи эълон қилинди: https://nuz.uz/obschestvo/37076-komu-nuzhen-glyancevyy-gorod-vmesto-istoricheskogo-odnoetazhnogo-samarkanda.html
Муаллиф мақолада охирги йилларда Самарқанд шаҳрида кўплаб кўп қаватли уйлар қурилаётганини танқид остига олади ва ҳукуматимизга ЮНЕСКОнинг Шаҳрисабз шаҳрини янги қурилишлар бўлгани учун 2014 йилда "умуминсоний маданий меърос" рўйхатидан чиқармоқчи бўлганини эслатиб, ўша ишдан ибрат олишга чақиради.

Мақолани ўқиб мени хаёлимга бошқа фикрлар келди.
Мен самолётда илк марта 2012 йилда учганман. Ўшанда Тошкентни қуш учар баландликдан кўриб ҳайрон бўлганман. Узоқдан кўринадиган 1-2та баланроқ иморатини айтмаса Тошкент катта бир қишлоққа ўхшаб кўринарди.

Шу ўринда эсимга тушди: Бир пайтлар Нурафшон кўчаси қурилаётганида "Ахборот"дан кўрсатишаяпти, у ерга 1-Президентимиз И.Каримов бориб қурилишларни кўраяпти. Унга 7-9 қаватлик уйлар режасини кўрсатишди. Шунда у "Буни қаватларини камайтиринглар. 4-5 қаватли бўлса бўлади" деди. Шундан кейин бу ерда кўриниши ўтган асрнинг 50-60 йилларида қурилган уйларга ўхшаш уйлар қурилди. Ўшанда қаватларни камайтирилгани-ку майли, ўша уйларни 4-5 қаватли, ойнаванд қилиб, чиройли архитектура билан қурса бўлар эди. Аммо, минг афсуски ундай қилинмади.

Тан олайлик, мустақиллик йилларида шаҳарсозлик батамом тўхтаб қолиб нафақат Тошкент, балки вилоят марказлари бўлган бошқа йирик шаҳарларимиз ҳам қишлоққа ўхшаб қолди.
Энди туман марказлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Ўтган йил "Ургут эркин иқтисодий зонаси" билан танишиш учун Ургутга Туркиядан бир гуруҳ банк раислари, турли ишбилармонлар келишди. Улар ҳаммаёқ билан танишиб бўлиб Самарқандга қайтиб боришгач турли ОАВ га интервью беришибди. Ана шу интервьюда уларнинг бир нечтаси "тоғлар этагидаги Ургут деган қишлоққа бордик" деб гапирибди. Чунки Ургут, нафақат Ургут, балки мамлакатимиздаги аксар туман марказлари бугун қишлоқ бўлиб турибди. На тузукроқ кўчаси бор ва на тузукроқ кўпқаватли уйи.

Ўтган 26 йилда вилоят ва туман марказларида мутасаддилар чиройли қилиб, кўпқаватли уй қуриб сотишдан кўра, кўп ерларни "қаловини топиб" участка қилиб сотиб юборишни афзал кўришди. Ана шу туфайли вилоят ва туман марказлари баттар "қишлоқлашиб" бораверди.
Эсларингда бўлса 2011-2015 йилларда "вилоят ва туман марказларини реконструкция қилиш ва шаҳар кўринишини яхшилаш" ҳақида давлат дастури қабул қилинди. Аммо ўша пайтда аксарият мутасаддилар бу дастурни 50 фоизини ҳам бажарганлари йўқ. Тўғри, ўшанда аксарият вилоят марказларидаги кўплаб пана-пастқам уйлар бузилди, кўчалар кенгайтирилди. Аммо ўша бузилган уйлар ўрнида бор йўғи 2-4 қаватлик бинолар қурилди. Бугун энди ўша бинолар одамни кўзига жуда ғариб бўлиб кўринади. Шундай пайтларда "ўшанда шуни баландроқ қилиб қуришса бўлмасмиди?" деб ўйлайман.

Энди Самарқандга қайтсак, мен бугунги кунда шаҳардаги бетартиб бўлиб кетган маҳаллаларни бузиб ўрнида кўп қаватли уйлар қурилаётганини қўллаб-қувватлайман. Чунки бугунги кунда Самарқанд маҳаллаларидаги аксарият уйлар ўтган асрнинг 60-70 йилларидан кейин қурилган. Буни устига ўша уйлар ҳам қурилган пайтидаги ҳолати сақланмай бугунги кунда анча замонавий кўриниш олган. Ҳарҳолда, ичи сомонсувоқ, томи лойсувоқ уйлар биттаям йўқ. Улар ҳозирги кўринишида тарихий ҳам ёки сайёҳларни қизиқтирадиган даражада ҳам эмас.  Агар бизда ҳам Яқин Шарқ ёки Шимолий Африкадаги араб шаҳарларида бўлгандай бундан 200-300 йил олдин қурилган уйлар асл ҳолида сақланганида мен ҳам Самарқандни ўша асл ҳолида сақланиб қолиниши тарафдори бўлар эдим. Афсуски кўп маҳаллаларида ундай уйлар қолмаган. Балки умуман йўқ.

Мен Тошпўлат аканинг битта фикрига қўшиламан. У ҳам бўлса Самарқандда иложи борича тарихий бинолар яқинида ҳар қандай қурилиш қилишдан сақланиш керак. Шаҳарнинг қолган жойларини эса баланд қаватли уйлар қуриб шаҳарга ўхшатиш керак. Ҳозирги ҳолатида эса Самарқанд ҳам Чўпонота тепалигидан қаралса катта бир қишлоқ бўлиб кўринади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ
​​Украина ўзбек енгил автомобиллари импортига бўлган суриштирувларни тўхтатди


uznews.uz сайтининг хабар беришича
Украина томони Ўзбекистон енгил автомобилларига нисбатан бўлган суриштирувиларни тўхтатди. Суриштирувларда маълум бўлишича, Ўзбекистон илгари ҳақиқатан ҳам ўз автомобиллари экспортини субсидиялаштирган, аммо эндиликда бундай қилмаяпти. Халқаро савдо бўйича идоралараро комиссия ҳеч қанақа чора кўрмасликка қарор қилган.

https://www.uznews.uz/ru/article/12754

Албатта, бу яхши янгилик. Энди баъзи сайтларнинг ёзишича Украинадан келтирилаётган дори-дармонлар ва шакарга тақиқ қўйган бизникилар ана шу тақиқни олиб ташлашади ва Украина билан ўзаро дўстона алоқаларимиз узоқ йиллар сақланиб қолади.
Зеро, ён-атрофдагилар билан, олис ва яқиндагилар билан дўст бўлиб яшашга нима етсин.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcm
​​Олтин тўп-2018 соҳиби Лука Модрич, Месси ва Роналду ҳақида

Бугун озгина футбол ҳақида гаплашамиз.

Кеча Хорватия терма жамоаси ўйинчиси Лука Модрич Франциянинг "Франс Футбол" ҳафталиги жорий этган, Европанинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Олтин тўп мукофотини олди. У бунгача дунёнинг ва Европанинг энг яхши ўйинчисига бериладиган совринларни ҳам қўлган киритган эди. Қисқаси бу мавсум Лука Модричнинг "кетмони учди".
У бу совринларга "Реал" Мадрид жамоасининг Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишида ва Хорватия терма жамоаси билан ёзда Россия майдонларида ўтган Жаҳон Чемпионатида ўз жамоаси билан финалгача етиб боришида кўрсатган хизматлари учун олди.
Қисқаси, бу мавсум Модрич ўз совринларига яраша хизмат қилиб қўйди. Аммо..., аммо мен барибир Месси ва Роналдуни ҳанузгача замонамизнинг энг зўр футболчилари деб биламан. 😊

Сабаби....
Ҳозирги кунда дунё футбол мухлисларининг аксари иккига бўлинган. Бири Роналду мухлиси бўлса, яна бири Мессининг мухлисидир. Аслида уларнинг иккаласи ҳам бир-биридан қолишмайдиган ўйинчилардир.
Уларнинг энг катта ютуғи бу иккаласининг ҳам узоқ йиллардан бери доим бир хилда, маҳорат билан барқарор тўп суриб келишаётганидир.

Охирги йигирма йилда футбол оламида кўплаб иқтидорли юлдузлар етишиб чиқдилар. Аммо, футбол олами уларни ҳеч бирини бу икки футболчи билан солиштириб ҳам ўтирмайди. Сабаби бу иккала футболчидан бошқа бирон бир футболчи узоқ йиллардан бери маҳорат билан барқарор тўп сура олмаган. Хоҳлаган футболчиларингизни ўйинларини таҳлил қилиб кўришингиз мумкин ва уларни аксарияти бир мавсум яхши ўйнаса, кейинги мавсум умуман ўйини чиқмаган. Бу икки футболчида эса бундай бўлмаган. Улар доим маҳорат билан тўп сураверишган. Тўғри, буларда ҳам баъзида ўйини чиқмай қолиш ҳолати бўлади. Аммо у ҳолат бир-икки ўйиндан нарига ўтмайди. Учинчи ўйиндан яна ўша Роналду, яна ўша Месси.

Ёки жароҳатларни олинг. Ҳеч қайси футболчи жароҳатлардан холи эмас ва хоҳласа, хоҳламаса албатта бир марта бўлса ҳам жароҳат олади. Аксарият ўйинчиларда жароҳатдан кейин то ўйинларга киришиб кетгунча ва улар ўз формаларига кириб олишлари учун бироз вақт керак бўлади. Буни интервьюларида ўша футболчиларни ўзлари ҳам тан оладилар. Аммо бу икки даҳо футболчиларда ундай ҳолат йўқ. Бу иккаласи ҳам жароҳат олади. Аммо жароҳатдан тузалиши биланоқ яна олдингидай маҳорат билан тўп суриб кетаверишади.  "Роналду ёки Месси жароҳат олибди икки ой майдонга туша олмас эмиш" деб эшитиб қоламиз. Ўша икки ой ўтиб уларни иккаласи ҳам соғайиб майдонга қайтгандан яна олдингидай маҳорат билан ўйин кўрсатиб кетаверишади, голларни қалаштириб уриб ташлайверишади.

Энди Модричга келсак у бу мавсумда ҳам ўтган йилгидай зўр маҳорат билан ўйнай оладими ёки йўқми билмайман. Аммо Месси ва Роналду гарчи ҳамма совринларни Модрич олган бўлса ҳам ҳозирча зўр ўйнаяптилар. 😊

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcm
​​​​Тожикистонга очилаётган янги автобус рейси ёки Ўзбекистон автомобиль транспорт агентлигининг ОАВни қандай сарсон қилгани ҳақида

Бундан уч кун аввал Матбуот ва ахборот агентлиги турли ОАВ ишлайдиган журналистларга "Тошкент-Хўжан-Қўқон-Тошкент" йўналиши бўйича янги автобус йўналиши очилаяпти, келиб сафарда иштирок этиб бу ишни ўзларинг ишлаётган ОАВларида ёритинглар" деб хабар жўнатган. Бугун эрталаб бир гуруҳ турли ОАВда ишлайдиган журналистлар Ўзбекистон автомобиль транспорт агентлиги биносига олдида йиғилишган. Бир пайт агентлик бошқарма бошлиқларидан бири келиб "Сизларни ким чақирди? Бу синов рейс, шу учун сизларни олиб бора олмаймиз" деб ҳаммани қувгандай қилиб ҳайдаб юборган.

Бу ҳақда журналистлар орасида бўлган журналист Аслиддин Алимардонов ижтимоий тармоқларда шундай деб ёзиб қолдирган:
"Уч кун аввал  Матбуот ва ахборот агентлиги(ЎзАПИ)
дан хат келди: "Тошкент – Хўжанд – Қўқон – Тошкент" йўналиши бўйича илк автобус қатнови (синов) йўлга қўйилади. ОАВ вакиллари ёритсин, деган мазмунда. Бугун эрталаб, дарё ва траспорт агентлиги биносида 30 дан ортиқ журналист тўпландик. Ҳамма хурсанд, Тожикистонни айланиб келамиз ))) Бир пайт агентлик бошқарма бошлиғи келдию, бу техник синов эди, сизларни ким чақирди дегандай қилиб, ҳаммага жавоб бериб юборди.
Шундан сўнг тв, сайт, матбуот журналистлари сўкина-сўкина ортга қайтиб кетди".

Аммо, ҳатто қувиб юборишса ҳам кетмаганлар бор экан шекилли, орадан бироз ўтиб ЎзАнинг сайтида Сайёра Шоева муаллифлигида бу синов рейси ҳақида хабар берилди:
http://uza.uz/oz/society/khal-aro-avtobus-chegara-ududiga-etib-keldi-04-12-2018
Жумладан хабарда С. Шоева автобусда Тожикистон чегарасига яқинлашаётганларини ёзган.

Аслиддин Алимардоновнинг ёзишича агентлик бошқарма бошлиғи журналистларнинг орқага қайтарар экан "бу синов рейси эканлиги учун биринчи рейсда бир автобус йўлни ўрганадиган мутахассислар боришини, автобусда журналистлар учун жой йўқлигини" маълум қилган.

Шу жойини ўқиб хаёлимга "агентлик камида 50-60 кишилик автобусни тўлдириб Олтой ўлкасининг одам қадами етмаган жойларига йўл очиш учун бораётган эканми, автобусни фақат йўлни ўрганадиган мутахасислар билан тўлдирса" деган фикрлар ҳам келди.

Тўғри, автобусдаги ҳамма жойни "йўлни ўрганадиган махсус мутахассислар" банд қилмагандир. Улар орасида қандайдир расмий делегация ҳам бўлган бўлиши ва "йўлни ўрганувчи мутахассислар" автобусни ярмини банд қилган бўлишлари ҳам мумкин. Аммо, нима бўлганда ҳам журналистларга олдин ўзлари таклифнома бериб, кейин автобус "мутахассислар билан тўлишини" рўкач қилиб ОАВ нинг бу сафардан қолдиришлари яхши иш бўлмабди.

Ўша рейсни ташкиллаштираётган Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги қандайдир мутахассислардан кўра ОАВ ни бу сафарга олиб кетганида ўзи учун ҳам, бизнеси учун ҳам яхши бўлишини тушунмабдими, демак у ерда ишлаётганлар ўтирган ўрнига муносиб эмас. Қолаверса Тожикистонда автобус бор йўғи 100 км дан сал ошиқроқ юради холос. Шундай экан бу сафарда "йўлни ўрганадиган мутахассислар"дан кўра ОАВ олиб кетиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Аммо, лекин, бироқ... Начора.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcm
​​Прописка очилса пойтахтда жиноятлар ошадими ёки Астана ва Сеул ҳақида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Умирзоқов ўзининг "Facebook" саҳифасида Тошкент пропискаси Ўзбекистон фуқароларининг Конституцияда белгиланган эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини чекламаслигини айтган.

Депутатнинг фикрига кўра, давлат фуқароларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчишига "қонунда белгиланган тартибда чеклашлар киритилиши мумкин".

Қолаверса, урбанизация жараёни жадал кечган ривожланаётган давлатлар тажрибасидан ҳам маълумки, агар давлат яшаш шарт-шароитлари қолган худудларга нисбатан бир оз яхши бўлган йирик шаҳарларда рўйхатдан ўтиш бўйича самарали  қатъий назорат ўрнатмаса, турли хил сабабларга кўра криминоген вазият салбий томонга ўзгаради. Ҳаттоки ўзига хос, «Дунёнинг жиноятчилик авжига чиққан шаҳарлари» рейтинги мавжуд. Ушбу рейтингда биз учун бориб кўриш орзу бўлган Франция пойтахти Париж ҳам бор.
Буни ҳаттоки, Парижда бўлган япон туристлари «Париж синдроми ёки Париж ҳайрати (шоки)», деб аташади
.

Бироқ депутат Тошкент пропискаси туфайли пойтахтда жиноятчилик қай даражага етгани ҳақида ҳеч қандай факт келтирмаган. Депутат ушбу изоҳини ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг "Telegram" каналидаги Тошкент пропискаси ҳақидаги фикрларига билвосита жавоб тариқасида ёзган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг фикрлари, унга муносабат билдирган Хушнудбек Худайбердиевнинг пости https://t.me/xushnudbek/1385
ижтимоий тармоқлардан эълон қилинар экан, буларга ҳозирги кунда мамлакатимиздаги журналистлар орасида энг зўр ёзадигани деб биладиганим Муҳрим Аъзамхўжаев ўз блогида пост ёзиб муносабат билдирди.
https://t.me/muhrim/128

Очиғи жаноб депутатнинг "урбанизация", "дунёнинг жиноятчилик авжига чиққан шаҳарлари" каби термин ва иборалардан иборат гапларини ўқиб ҳайрон қолдим. Депутат шунчалик савиясизми ёки ўша постини буюртмага ёзди-ми билолмадим. Билганим шу-ки "агар прописка очилса ва пойтахтда одам кўпайиб кетса жиноятчилик ошиб кетиши мумкин" деган маънога ишора бераётган депутат қаттиқ адашаяпти.

Умуман олганда яқин тарихда, қисқа муддатларда ўз пойтахтининг аҳолисини 4-5 баравар оширган давлатлар ҳам кўп. Масалан, Жанубий Корея. 1981-82 йилларда бу мамлакат пойтахти Сеул шаҳрида 3 миллион атрофида аҳоли яшаган. 1981-йилда Сеул, 1988-йилда бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпиада ўйинларини ўтказиш ҳуқуқини ютиб олди. Ўшандан кейин Сеулда жуда катта кўламда қурилиш ишлари бошланиб кетди. Спортчилар ва турли делегацияларнинг истиқомат қилишлари учун кўп сонли кўп қаватли уйлардан иборат "Олимпиада шаҳарчаси" қурилди.
Шунингдек шаҳарнинг бошқа ҳудудларида ҳам уй-жойлар қурилиши жадаллаштирилди. Ўшанда бу шаҳарчада қурилган янги уйлар хоҳловчиларга олимпиада ўйинлари тугагандан кейин кўчиб кириш шарти билан сотилган. Ўшанда бутун мамлакат бўйлаб эълонлар берилган ва хоҳловчилар мамлакатнинг исталган еридан келиб ўша уй-жойлардан сотиб олишлари мумкин бўлган.
Охир-оқибат натижа шу бўлди-ки Олимпиада ўйинлари тугагандан кейин 1990 йилгача Сеулнинг аҳолиси салкам 3 баробаргача ошиб 8 миллион кишини ташкил этди.

Яна бир мисол: Қозоғистон ўз пойтахтини эски номи Целиноград бўлган, кейин Акмала, ундан кейин Астана номини олган шаҳарга 1998 йилда кўчирган пайтида шаҳар аҳолиси 170 минг атрофида эди. 2007 йилда Назарбоев шаҳарнинг 1 миллионинчи аҳолиси бўлиб туғилган болага махсус сертификат топширди.
19 йилда шаҳар аҳолиси 6 баравар(!) ошди. Хўш, ўшанда Назарбоев ҳам "тинчгина ўтирайлик, янги пойтахтга прописка қилишни ёпиб қўйинглар" деса ҳам бўлар эди. У фуқароларининг эркин ҳаракатланишларини чекламаслик учун бундай қилмади. Хўш, Астананинг аҳолиси 170 мингдан 1 миллионга кўпайиб ёки Сеулнинг аҳолиси 8-10 йилда 3 баравар кўпайиб, 3 миллиондан 8 миллионга чиққанидан кейин уларда жиноятчилик ошиб кетдими? Э, йўқ. Жаноб депутат айнан шу масалада, жиноятчиликни ошишини баҳона қилиб адашди. Уни келтирган важлари умуман нотўғри. Тошкентни аҳолиси 10 миллион бўлса ҳам жиноят аҳоли сон бошига ҳозиргидан кўп бўлмайди.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcm
​​2019 йил 1 июлдан бошлаб йўл ҳаракати қатнашчилари мобиль видеокамерасиз фаолият олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга эканлиги белгиланди

Бу ҳақда, Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали хабар бераяпти:
https://t.me/huquqiyaxborot

Хабарга кўра:
Ҳукумат қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМҚ-975, 01.12.2018 й.) тасдиқланди.

Низомга мувофиқ ЙПХ ходими хизмат вазифасини амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:

👉 вазифаларини мобил видеокамерадан фойдаланиб олиб бориш ва бу ҳақида йўл ҳаракати қатнашчиларига маълум қилиш (2019 йил 1 июлдан);

👉 йўл ҳаракати қатнашчиси тўхтатилганда унинг олдига бориш, ўзини таништириш, лавозими, унвони фамилияси ҳақида маълумот бериш ҳамда уларга “Сиз” деб мурожаат қилиш;

👉 тиббий ёрдамга муҳтожларни белгиланган жойга олиб боришда фуқароларга ёрдам кўрсатиш;

👉 ҳайдовчини тезликни оширгани ҳақидаги махсус мосламанинг кўрсаткичлари билан таништириш, талабига кўра мосламанинг қиёслаш сертификатини кўрсатиш.

Йўл ҳаракати қатнашчилари мобиль видеокамерасиз фаолият олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга (2019 йил 1 июлдан).

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcm
Президент МДҲ раҳбарларининг норасмий учрашувига боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 6 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган норасмий учрашувида иштирок этади.

Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатаяпти:
http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-prezidentining-md-norasmiy-sammitida-ishtirokiga-d-04-12-2018?m=y&ELEMENT_CODE=zbekiston-prezidentining-md-norasmiy-sammitida-ishtirokiga-d-04-12-2018&SECTION_CODE=politicsр

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcm
Ассалому алайкум ҳурматли канал аъзолари.
Бир зумда яна Чоршанба куни келиб қолибди. Бугун одатга кўра Муштарийлар куни. Ҳозир шу тобда тонг юлдузи Чўлпонни ва тугашига 1-2 кун қолган Ойни кўрмоқчи бўлсангиз туриб қуёш чиқар тарафга осмонга қаранг. Гўзалликдан завқ олинг.
Қолганини бироздан кейин гаплпашамиз. Ҳозир кўп ёзаверсам Қуёш чиқиб Ой ҳам Чўлпон ҳам кўринмай қолиши мумкин
.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcm
​​Прописка, африкалик муҳожирлар ва яна ўша депутат

Ану кунги, Тошкент шаҳрида прописканинг ёпиб қўйилганлигини оқлаб, маъқуллаб, буёғи хоҳлаганингиздай сўз қўйиб олаверасиз, ҳақида ёзган депутатнинг гапига муносабат билдириб пост ёзганимдан кейин
https://t.me/bugunning_gapi/123
шу мавзуда муштарийлардан анчагина хабарлар олдим.

Улардан бирида бир муштарий ўша постимда бир масалага эътибор бермаганимни ёзибди. Ўша муштарийнинг фикрига кўра депутат прописка мавзусига Париж шаҳрини мисол қилиб ёзиб адашган:

Ман айтмокчи булганим депутат Париж хакида гапириб каттик адашган сабаби Парижда жиноят аслида Африкадан келган иммигрантлар томонидан килинади.
Бу билан депутат вилоятликларни шуларга тенглаштирди саводсиз
.

Муштарийнинг фикрларига қўшилган ҳолда шуни қўшимча қиламан-ки, мени назаримда ўша депутат прописка масаласида Парижни мисол келтириб икки карра хато қилаяпти. Хато қилганда ҳам ўта қаттиқ хато қилаяпти.
"Қанақасига?" дейсизми?
Шунақасига-ки,  жиноятчилик юқори бўлган Парижда (аслида Парижда жиноятчилик жудаям юқори эмас, бу шунчаки депутат таъбири билан айтганда шундай бўп қолаяпти) аксар жиноятларни Африка қитаъсидан Францияга келган муҳожирлар қилишар экан. Жаноб депутат эса буни билмаслиги мумкин эмас. Агар у Парижда, нафақат Парижда,  балки бутун Францияда жиноятларни катта қисмини фоиз  ҳисобида африкалик муҳожирлар содир этишини билмаса у қандай депутат бўлиб юрибди? Агар у буни билса ва буни билган ҳолда Парижни бизга мисол қилаётган бўлса, у вилоятларда яшаётган ўзбекистонликларни африкаликларга тенглаштириб икки карра қаттиқ хато қилаяпти.
Қолаверса Африка қайерда-ю, Франция қайерда?
Францияга муҳожир бўлиб келаётган африкаликлар неча минглаб километр йўл босиб, тоғ-тошлар, уммон-у дарёларни кечиб зўрға бу мамлакатга келаяптилар. Тамомила бошқача муҳит, бошқача шароитга уларни кўникиши, мослашиши қийин бўлиб, шунингдек тил билмаслик муаммоси бор,  шуни ортидан жиноят содир этаётган бўлишлари ҳам мумкин.  Аммо, биз ўз ватанимиздамиз-ку! Шароитимиз сал фарқ қилиши мумкин, аммо муҳитимиз, тил, дин, менталитет ҳаммаси битта-ку! Шундай экан жаноб депутат нимадан хавотирланаяпти-ю, нега Парижни бизга мисол қилиб келтираяпти?

Биз бор йўғи ўз ватанимиз пойтахтига боришни, ҳеч бир муаммосиз яшашни хоҳлаяпмиз холос.
Қолаверса қандайдир чет давлат бизга қарата "Ўзбекистонликлар, келаверинглар. Бизнинг юртда сизлар фалон ой ҳеч қайерда рўйхатдан ўтмасдан яшайверинглар" деса-ю, аммо ўз Ватанимиз пойтахтида ҳеч қайерга рўйхатга қўймасдан 5 кундан ошиқ
тура олмасак. Бу нима дегани ахир. Жаноб депутат шуни ўйлаганмикин?

Бошқаларни билмадим-у, аммо мен айнан ана шу 1999 йилда Тошкентдаги портлашлар сабабли пойтахтга прописка ёпиб қўйилишини (унгача очиқ эди) маъмурлар томонидан ўз халқига қилинган ҳақсизлик деб биламан. Ана шу ҳақсизликни аллақандай чўпчаклар билан оқлашга уринаётган депутатни эса ўз халқининг, ўз ватанининг ғаними деб биламан. Ўша депутат билиб қўйсин-ки, халқ уни қандайдир ҳақсизликни оқлаб чўпчак тўқиб ўтириши учун депутат қилиб сайламаган. "Оғиримизни енгил қилсин, муаммоларимизни парламентда кўтариб чиқсин" деб депутат қилиб сайлаган. Шундай экан энди ўша депутат халқни дардини гапирсин...... ёки сукут сақлаб жим ўтирсин.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcm
​​Ҳукуматнинг 2018 йил 3 декабрдаги қарори билан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Раҳбарлари ходимларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборт" телеграм канали хабар бераяпти:
https://t.me/huquqiyaxborot

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 72 та ташкилот мавжуд эди.

Ўзи мундоқ олиб қарасак Тошкент пропискасини олиши мумкин бўлган ташкилотлар рўйхатига фақат тадбиркорлар ва шўринг қурғур фермер деҳқонлар кирмай қолаяпти холос. Ундан бошқа ҳаммага рухсат тегиб бўлди шекилли. 😊😊😊

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcm
​​​​​​"Временная прописка" ва Олой бозоридаги саргузаштларим ҳақида

1999 йил, 16 февраль куни Тошкентда портлаш бўлганида  худди бу ишга вилоятликлар айбдордай ўша куннинг ўзида кўпчиликнинг ҳурматли президенти бўлган 1-президент И. Каримовнинг "Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга қўйиш қоидаларини тартибга олиш" ҳақидаги машҳур қарори эълон қилинди ва шу билан пойтахт пропискаси вилоятликлар учун батамом ёпилди.

Шундан кейин пойтахтдаги ИИБ идоралари турли иш билан пойтахтда юрган вилоятликларга қарши ҳақиқий "ов" бошлади.
Ўша пайтда мен "Олой" бозорида қуруқ мева сотиб жавлон уриб юрган пайтларим эди. Биз растада туриб эмас, балки улгуржи савдо қилардик. Харидорларимиз эса қозоғистонликлар эди. Ҳар ҳафта жума куни бир гуруҳ бўлиб юкларимизни "Камаз"ларга ортиб, пойтахтга қараб йўлга чиқамиз. Шанба ва якшанба кунлари улгуржи (оптом) бозорни ўтказиб душанба куни орқага қайтамиз. Ўшанда Тошкентдаги  портлашлардан кейин буёғи 2004 йилларгача "Юнусобод РОВД" деган идора (бошқа бозорларни ўзини туманига қарашли РОВДлар текширган) бизга роса азоб берди. Негадир ҳар якшанба(!) куни камида 20 мелиса бозор стоянкасига 2-3 автобус олиб келиб қўйиб, кейин қаторлардан юриб сотувчилардан паспорт сўрайди. Паспортни қўлига берамиз, у эса уруш давридаги фриц офицериникига ўхшаган башарасини тириштириб паспортимизни прописка урилган жойига бир қарайди-ю, қўлидаги бир даста паспортга қўшиб "учтасковойни хонасига бор" дейди ва навбатдаги одамга ўтади.
Бозор участкавойини хонасида тумонат одам. Шундан сўнг "асирлар"ни стоянкадаги автобусга олиб чиқиб тиқишади. Кейин РОВДга олиб бориб "асирлар"ни "кўпкари" қилишади. 10-15 тача мелиса ҳар тарафдан секин гапга олишни бошлайди: "Шерикларинг ҳам борми? Неча кишисизлар?"
Ўзимизни танишларимизни чамалаб сонимизни айтамиз. Шунда у "ҳар биринг фалон пулдан берасан, пулни ташқарида қоровул будкага олиб бориб берасан, йўқ десанг ҳозир ҳужжатлаштириб Қўйлиқдаги Панельнийга жўнатади, кейин ётасан 15 сутка". Уни бу гапини эшитиб рози бўламиз. Айтган пулини, айтган жойига биттамиз олиб бориб берамиз. Уёқдан олдим деган қўнғироқ бўлади. Кейин у паспортимизни қўлимизга бериб "сур энди" дейди ва биз йўлда сўкина-сўкина бозорга етиб оламиз.
Кейинги якшанба яна шу аҳвол.
Ўшанда, илк марта "фрицбашара"ларнинг қўлига тушиб қолганимизда айримларимиз "Тошкентда 3 кун вақтинча пропискасиз юришга ҳаққимиз борлигини, жума куни келган бўлсак, душанба куни чиқиб кетсак, қанақасига қонунни бузаяпмиз?" деб ўзларича "закунчилик" ҳам қилиб кўришди. Аммо ходимлар ҳам анойи эмас, "Жума куни келганингни нима билан исботлайсан? Поезд ёки автобусни билети борми?" деб сўрашар эди. Табийки бизда ундай билет йўқ. Шундан кейин ундай "закунчи"лардан бир-иккитасини  Панельнийга олиб бориб тиқишди ва улар уч кун "маймунхона"да ётиб чиқиб келишди. У ҳолатни кўрганимиздан кейин тинчгина сўраган пулларини бериб чиқиб кетаверишни афзал кўрадиган бўлдик.

Эсимда, ўшанда якшанба куни келаверса бозорда хавотир билан ўтирадиган бўлиб қолган эдик. Узоқдан формали ходимни кўрсак бўлди, бозорга харид учун келган бўлса ҳам унга хавотирланиб қарар эдик.
Агар ИИ ходимлари бозор ичига кираётганини кўрсак "шаҳарда қизиллар" деб ўзимизни тўрт тарафга уриб қочар эдик. Биз қочганимиз билан "қувган ҳам Худо дейди" деганларидай уларнинг автобуслари барибир тўлар эди. Чунки ҳамма ҳам қочишга улгуролмас эди.
Бу ҳолат 2003-2004 йилларгача давом этди ва шундан кейин тинчиди. Ўшандан кейин ҳеч ким прописка деб безовта қилмади. Аммо ўша 3-4 йиллик прописка деб тортган азобимиз бизларни бир умр эсимиздан чиқмайдиган бўлди.

Ўша пайтда "временная прописка" деган терминга шунчалик ёмон аллергия бўлиб қолгандим-ки бу ҳанузгача давом этиб келаяпти. Бу сўз кўнглимда шунчалик оғир яра қолдирган-ки ҳанузгача эшитсам юрагим зирқирайди.
Шу учун ҳам пойтахтда оддий фуқаролар учун доимий пропискани ёпиб қўйилишини фуқароларга қилинган энг катта ҳақсизлик деб биламан. Фейсбукдаги саҳифасида бу ҳақда қандайдир чўпчакларни ёзган депутат эса бу ҳақда нима деб ўйласа ўйлайверсин. Менга уни ўша гаплари бир тийин.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcm
​​Ucellнинг эгаси ўзгарди

Coscom алоқа операторига (Ucell) эгалик қилган Telia Company швед-фин компанияси ўзининг барча улушини (акцияларнинг 94 фоизи) Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига сотди.
https://kun.uz/22337875

Компания пресс-релизида Ucell'ни 215 млн долларга сотиш ҳисобига шу кунгача шаклланган эски мажбуриятлар сақланиб қолаётгани маълум қилинган.
https://www.teliacompany.com/en/news/press-releases/2018/12/telia-company-divests-its-interest-in-ucell/

Манбаларга кўра, мобил операторига эндиликда UzMobile миллий мобил алоқа операторининг собиқ бош директори Владимир Кравченко бош директор бўлган.
https://www.xabar.uz/knx

Маълумот учун, 2007 йилнинг июлида Telia (ўша вақтда Telia Sonera) Coscom'нинг асосий акционерига айланганди. 2008 йили эса оператор Ucell бренди остида фаолият юрита бошлаганди. Компанияда 1250 нафарга яқин ходим ишлаб келмоқда. Абонентлар сони 7 миллион атрофида. 

Telia МДҲ ва Марказий Осиё бозоридан кетиши аввалроқ маълум бўлганди. 2017 йилнинг октябрида Telia Company телекоммуникация ҳолдинги россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг USM Holdings компанияси назорат қиладиган алоқа оператори «Мегафон»даги акцияларини сотганди. 2018 йилнинг февралида эса Қозоғистонда фаолият олиб борган KCell «Казахтелеком»га сотиб юборилди.
Аммо Қозоғистон давлат монополияга қарши кураш қўмитаси Казахтелекомга KCell ни назорат акция пакетини сотиб олишга рухсат бермади. Кейин эса ҳамма ҳужжатлар ўрганилиб рухсат берилди.
https://informburo.kz/novosti/antimonopolnyy-komitet-razreshil-kazahtelekomu-priobresti-75-akciy-kcell-73384.html

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcm
​​Кимнидир хабари бор, кимнидир йўқ, бундан 2 ой аввал Адлия вазирлиги томонидан “Биз коррупцияга қаршимиз” номли мегатанлов эълон қилинган эди.

Мен ҳам ана шу танловга ўзимни 4 блогпостларимни жўнатган эдим. Боя тушдан уйда ишлаб ўтирган эдим бегона номердан қўнғироқ қилиб "мен Адлия вазирлигиданман, сиз танловда ғолиб бўлдингиз. Эртага тақдирлаш маросимига таклиф этамиз" деб қолди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимга қарасам табриклар билан тўлибди.

Кейин йўлга чиқдим. Ҳозир йўлдаман.
Айтгунча
xabar.uz сайтининг раҳбарларига, шахсан Жамшид Ниёзовга, гарчи у ҳозир Турон24 га ўтиб кетган бўлса ҳам катта раҳмат айтаман. Улар бир йил олдин менга xabаr.uz  сайтида ҳеч иккиланмасдан минбар бердилар.
Шунингдек боя сайтларида бу ҳақда хабар бериб табриклаган
https://www.xabar.uz/le1
xabar.uz жамоасига ҳам катта раҳмат.
Шу жумладан  мени табриклаган барчага раҳмат айтиб қоламан
.

Марҳамат танловнинг барча ғолиблари билан танишинг:⬇️

Олий соврин ғолиби:
👉 Мирманов Раҳим Романович – “Болаларнинг янги ўйини” номли ижтимоий ролик учун (совға – iPhone X смартфони).

“Энг яхши журналистик материал учун” номинацияси ғолиблари:
👉 1-ўрин: Боходирова Азиза Исроиловна – “На посту” газетасида чоп этилган “Начинается все одинаково” таҳлилий мақоласи учун (совға – Samsung Galaxy S9 смартфони);
👉 2-ўрин: Файзиева Холида Аҳмаджоновна – “Ҳуррият” газетасида эълон қилинган “Қуш фалсафаси. Ҳатто гўрков ҳам таъмагир” номли таҳлилий мақоласи учун (совға – Notebook);
👉 3-ўрин: Арслонов Адҳам Бозорович – “Маҳалла” телеканалидаги “Фикрлар чорраҳаси” теледастури учун (совға – телевизор).

“Энг яхши блогпост учун” номинацияси ғолиблари:
👉 1-ўрин: Юлдошев Ғайрат Асатович – ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Икки қўлдан чиқаётган қарс”, “Мантиқсиз мантиқ”лар”, “Коррупцияни урчитаётган имтиёзлар” каби туркум блогпостлари учун учун (совға – Samsung Galaxy S9 смартфони);
👉 2-ўрин: Қурбонова Азиза Абдусабитовна – “Ўзи нима гап?” лойиҳаси учун (совға – Notebook);
👉 3-ўрин: Жабборов Фозил Фарҳодович – “Чидагин болам-а, чидагин!” блогпости учун (совға – телевизор).

Олий ўқув юртлари талабалари ўртасида “Энг яхши иншо учун” номинацияси ғолиблари:
👉 1-ўрин: Ҳамроқулов Синдор Бобомурод ўғли – Тошкент давлат юридик университети магистранти (совға – Samsung Galaxy S9 смартфони);
👉 2-ўрин: Қалбаева Зулқумар Пулатбоевна – Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат университети талабаси (совға – Samsung Galaxy S9 смартфони);
👉 3-ўрин: Қурбонов Давронбек Мамадиёр ўғли – Навоий давлат педагогика университети талабаси (совға – телевизор).
Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўртасида “Энг яхши иншо учун” номинацияси ғолиблари:
👉 1-ўрин: Юсуфжонова Машҳура Бахтиёр қизи – Наманган вилояти Чуст туманидаги 3-мактабнинг 10-синф ўқувчиси (совға – Samsung Galaxy S9 смартфони);
👉 2-ўрин: Мамадиёрова Ҳилола Эркиёр қизи – Тошкент вилояти Бекобод енгил саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси (совға – Notebook);
👉 3-ўрин: Абдуҳакимова Маҳлиё Фахриддин қизи – Навоий давлат кончилик институти академик лицейи ўқувчиси (совға – телевизор).

Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 2018 йил 6 декабрь куни соат 11-00 да Тошкент шаҳридаги “INTERNATIONAL HOTEL TASHKENT”  меҳмонхонасида (Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси 107А-уй) ўтказилади.
t.me/huquqiyaxborot

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcm
Ассалому алайкум, ҳурматли канал муштарийлари. Тинч, эсон-омонликда, яхши юрибсизларми?
Сизларни билмадим-у, аммо мен кеча бор-йўғи бир бир кун сизлар билан бўла олмаган бўлсам ҳам сизларни соғиниб қолдим. Зеро сизлар борсиз мен борман. Сизларсиз ҳеч кимман.

Энди кеча Адлия вазирлиги ўтказган тадбир ҳақида бир нечта пост ёзишни мўлжал қилганман ва бугун шу ҳақда ёзишга ҳаракат қиламан.
Шунингдек шу танловга берган постларимни ҳам қисқартириб шу ерда қўйишга ҳаракат қиламан.

Мени табриклаган барчага ўз ташаккурларимни билдираман. Омон бўлинглар, азизлар
!
​​Кеча Адлия вазирлиги ўтказган танловнинг тақдирлаш маросимида ўтирар эканман фақат онамни ўйлаб ўтирдим. Атрофимдагилар сезгани йўқ, уларга ўзимни танловда ютган бир одам қандай хурсанд бўлса ўшандай хурсанд кўрсатиб, тиржайиб ўтирганим билан кўзимдан ёш оқишига сал қолди.

Бундан қарийб уч йил олдин,  аниқроғи 2016 йилнинг май ойида телефоним бир ЙПХ ходимининг "шарофати" билан орган ходимларининг қўлига тушганида ва шундан кейин телефонимни текшириш жараёнида ижтимоий тармоқларда бугун Адлия вазирлиги ўтказган танловга топширган постларимга ўхшаш постлар ёзганим учун "сен ижтимоий тармоқларда нималарни ёзаяпсан, умрингни қамоқда чиритиб юборайми?" деб сўроқ қилишганида онамни мазалари қочиб бир ўлимдан қолган эдилар. Ўшанда мен ўзимни иймон-эътиқодли деб биладиган ва ўзини ўзи ўлдириш оғир гуноҳлигини биладиган одам "Онам мени шу учун, ўниб-ўсганимдан кейин хизмат қилиб дуосини олиш ўрнига унга азоб беришим учун туғиб катта қилган эдими?" деб ўзимни ўлдириш пайида ҳам бўлганман ва кечагача,  мана шу танловда ғолиб чиққунимча онамга ўшанда етказган озорим учун,  унинг тортган дардлари учун ўзимни айблаб келаётган эдим. Ўшанда мени телефонимни экспертизадан ўтказган инсонлар ўз хулосаларида нима деб ёзишган билмайман, аммо ҳаммаси мен учун хайрли якун топди ва мен қиммат телефоним мусодара бўлган ҳолда энг кам иш ҳақининг нечадир баробарида жарима тўлаб қутилдим. Замонани зайлини қаранг-ки бугун ўша пайтда ёзганларимга ўхшаш постлар билан Адлия вазирлиги ўтказаётган танловда ғолиб чиқаяпман.
Ўшанда ўша ёзган постларим онамни дард чекиб азоб тортишига сабаб бўлган бўлса, бугун унинг қувонч билан мени дуо қилишига сабаб бўлаяпти.
Ўшанда ўша ёзган постларим дўст-душманлар олдида бошим эгилишига сабаб бўлган бўлса,  бугун ҳамманинг олдида бошимни мағрур кўтариб туришимга сабаб бўлаяпти. "Ҳар замондан бир замон" деб шуни айтишса керакда.

Майли, доим тинчлик бўлаверсин!
Оналаримиз доимо омон бўлишсин!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
​​Адлия вазирлиги ўтказган "Биз коррупцияга қаршимиз" танловининг тақдирлаш маросимига белгиланган вақтдан бироз олдин бордим. Вазирлик ходимлари ўз ишларини бажаришаяпти. Кимдир келганларни рўйхатга олаяпти, кимдир яна нимадир тайёрлаяпти. Тахминимча у ерда камида 10-15 вазирликнинг турли ходимлари бор эди. Мени ҳайрон қолдиргани соат роппа-роса 11 да Адлия вазири тақдирлаш маросими ўтказиладиган залга кириб келаётганида ходимларнинг биронтаси уни қаршилагани ҳам йўқ, туриб ялтоқлангани ҳам. Ҳамма ўз ишини бажараверди.
Баъзида кичик бир идорага бориб қолсангиз ўша идора раҳбарининг тумшуғини осмонга чўзиб юришидан от ҳуркади. Ходимларининг унга қўлини кўксига қўйиб букилиб ялтоқланишдан одамни энсаси қотади. Аммо, кеча кимсан Адлия вазирлигининг вазири хотиржам залга кириб келаяпти. Унга ҳеч ким ялтоқланмаяпти. Мана бўлар эканку мана шундай ишласа ҳам, мана шундай хотиржам вазир бўлса ҳам. Буни устига уни тадбир меҳмонлари бўлган хорижликлар билан инглиз тилида бемалол гаплашиши таҳсинга лойиқ.
Мени ўлчовим бўйича вазирларнинг ҳаммаси ана шундай бўлиши керак.

Энди танловга келсак, бундай танловлар кўпроқ ўтказилиши керак. Шунингдек нафақат Адлия вазирлиги, балки прократура ҳам ёки бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар бундай танловларни кўпроқ ўтказишлари керак.
Танловнинг менга энг маъқул бўлган жиҳати унинг мактаб ўқувчилари ҳам ўртасида иншо ёзиш кўринишида ўтказилганидир.
Ёш авлодга коррупция ва порахўрликни салбий оқибатларини тушунтириш ишларини кўпроқ олиб бориш керак деб ўйлайман. Шунингдек ҳар-ҳар замонда адлия ва прократура ходимлари навбати билан турли мактаблардаги ташриф буюриб коррупция ва порахўрликни салбий оқибатларини тушунтиришлари керак.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw